📅 2026-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 19 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Тоғ-кон саноати ва геология вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр горно-добывающей промышленности и геологии
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 June 2026 · Ministry and agency documents · Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 19 июндаги 5-сон буйруғига ИЛОВА
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими – Инспекция томонидан ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Инспекция тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Нефт-газ тармоғида геология-қидирув ишларини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Нефт-газ тармоғида углеводород хомашёсининг қазиб олинишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Нефт-газ қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни таъмирлаш, синаш ва ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси ушбу кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Инспекциянинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли .
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб- китоб мавжуд эмаслиги 10 2. Тажриба-саноат усулида қазиб олиш бўйича Инспекциянинг хабардор қилинмаганлиги 10 3 . Фойдали қазилмалар захиралари ҳисобланмаганлиги 8 4 . Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 10 5 . Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 10 6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 15 7. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амага оширилмаганлиги 15 8. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотда профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузилмаганлиги 8 9. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси баённомасининг мавжуд эмаслиги 8 10. Геология қидирув ишлари амалга оширилганда бузилган ерлар рекультивация қилинмаганлиги 6 Жами : 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Фойдали қазилмаларни қазиб олишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмаганлиги 5 2. Конни ўзлаштириш лойиҳаси мавжуд эмаслиги 5 3. Кон ажратмаси далолатномаси мавжуд эмаслиги 5 4. Кон ишларини ривожлантириш режаси Инспекция билан келишилмаганлиги 5 5. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг мавжуд эмаслиги 5 6. Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд эмаслиги 5 7. Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш амалга оширилмаганлиги 3 8. Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд эмаслиги 3 9. Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома мавжуд эмаслиги 5 10. Керн, фойдали қазилма намуналари дубликатлари белгиланган талабларга мувофиқ сақланмаганлиги 3 11. Геологик ва маркшейдерлик хизматлари мавжуд эмаслиги 3 12. Тарози мавжуд эмаслиги 4 13. Шахталарни (конларни) бир тоифадан бошқасига ўтказиш тасдиқлаш ва келишиш тўғрисида хулоса мавжуд эмаслиги (ер ости конидан фойдаланилганда) 4 14. Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 5 15. Портлаш хавфи бўлган технологик янги жараёнлар ва асбоб-ускуналарни, хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмалардан фойдаланиш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 5 16. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари идентификациялаш амалга оширилмаганлиги 5 17. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаганлиги 5 18. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларацияси мавжуд эмаслиги 5 19. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги 4 20. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 5 21. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги 5 22. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотда профессионал авария-қутқарув хизматлари билан хизмат кўрсатишга доир шартномалар тузилмаганлиги 2 23. Фойдали қазилмаларни очиқ ёки ер ости усулида қазиб олишда — кон захираси қазиб тугатилганда бузилган ерлар рекультивация қилинмаганлиги 4 Жами: 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Нефт-газ тармоғида геология-қидирув ишларини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 10 2. Нефт қудуқларини бурғилаш лойиҳаси мавжуд эмаслиги 10 3 . Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд эмаслиги 10 4 . Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги 10 5 . Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги 8 6. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 10 7. Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги 10 8. Керн, фойдали қазилма намуналари дубликатлари белгиланган талабларга мувофиқ сақланмаганлиги 8 9. Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 8 10. Геология-қидирув, тадқиқот ҳамда эксплуатация қудуқларини қуриш ишлари якунланганидан сўнг бузилган ерлар рекультивация қилинмаганлиги 8 11. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси баённомаси мавжуд эмаслиги 8 Жами: 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Нефт-газ тармоғида углеводород хомашёсининг қазиб олинишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмаганлиги 8 2. Конни ўзлаштириш лойиҳаси мавжуд эмаслиги 8 3. Кон ажратмаси далолатномаси мавжуд эмаслиги 8 4. Фойдали қазилмаларни қазиб олишда фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаганлиги 8 5. Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд эмаслиги 6 6. Сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома мавжуд эмаслиги 8 7. Инспекция назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома мавжуд эмаслиги 8 8. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги 6 9. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 6 10. Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги 6 11. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги 6 12. Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги 8 13. Қидириб топилган конни саноат йўли билан ўзлаштириш учун қабул қилиш-бериш далолатномаси мавжуд эмаслиги 6 14. Нефт ва нефт маҳсулотлари ҳамда нефт саноати оқовалари билан ифлосланган ерлар рекультивация қилинмаганлиги 8 Жами: 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ер ости сувларидан оқилона фойдаланилишини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ер ости сувларига рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги 15 2. Гидрогеологик хулоса мавжуд эмаслиги 15 3. Ер ости сувлари қудуқларини бурғилаш ускуналарининг техник паспортлари мавжуд эмаслиги 15 4 . Ер ости сув олиш иншоотларининг сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаганлиги 15 5 . Ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори тўғрисида ҳисобот тақдим этилмаганлиги 15 6 . Сув ҳисоблаш воситасини белгиланган талаблар асосида ўрнатилмаганлиги 10 7 . Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома мавжуд эмаслиги 15 Жами: 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Нефт-газ қудуқларини бурғилаш (қуриш), уларни таъмирлаш, синаш ва ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Тоғ-кон ишларини юритиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома мавжуд эмаслиги 20 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги 20 3. Яшиндан ҳимоя қурилмаларини кўрикдан ўтказиш далолатномаси мавжуд эмаслиги 20 4. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 20 5. Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича Ҳарбийлаштирилган қисм ташкил этилмаганлиги 20 Жами: 100
Ер қаърини геологик ўрганишда фойдали қазилмалар ҳамда минерал хомашёни қазиб олиш соҳасида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Портлатиш ишлари ва портловчи материалларнинг айланмаси соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия мавжуд эмаслиги 1 5 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш амалга оширилмаганлиги 15 3. Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш талаблари бажарилмаганлиги 1 5 4. Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариянинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва унинг оқибатларини тугатиш тадбирлари режалаштирилмаганлиги 1 5 5. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилмаганлиги 10 6. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилмаганлиги 10 7. Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг биринчи типига мувофиқ бўлган хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги декларацияси мавжуд эмаслиги 10 8. Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назоратининг ташкил қилинмаганлиги 10 Жами: 100
Вазир Б. ИСЛАМОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 июнь,
2026 йил 19 июнь
2026 йил 18 июнь
5 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:
1. Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vazirining 2026-yil 19-iyundagi 5-son buyrugʻiga ILOVA
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi – Inspeksiya tomonidan yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. Inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Inspeksiya tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Yer qaʼrini geologik jihatdan oʻrganishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Foydali qazilmalarni qazib olishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Neft-gaz tarmogʻida geologiya-qidiruv ishlarini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Neft-gaz tarmogʻida uglevodorod xomashyosining qazib olinishini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Yer osti suvlaridan oqilona foydalanilishini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Neft-gaz quduqlarini burgʻilash (qurish), ularni taʼmirlash, sinash va oʻzlashtirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Portlatish ishlari va portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi ushbu koʻrsatkichlar boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Inspeksiyaning vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli .
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Yer qaʼrini geologik jihatdan oʻrganishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Yiriklashtirilgan texnik-iqtisodiy hisob- kitob mavjud emasligi 10 2. Tajriba-sanoat usulida qazib olish boʻyicha Inspeksiyaning xabardor qilinmaganligi 10 3 . Foydali qazilmalar zaxiralari hisoblanmaganligi 8 4 . Inspeksiya nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 10 5 . Portlash xavfi boʻlgan texnologik yangi jarayonlar va asbob-uskunalarni, xavfli ishlab chiqarish obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalardan foydalanish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 10 6. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 15 7. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amaga oshirilmaganligi 15 8. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotda professional avariya-qutqaruv xizmatlari bilan xizmat koʻrsatishga doir shartnomalar tuzilmaganligi 8 9. Foydali qazilmalar zaxiralari boʻyicha Davlat komissiyasi bayonnomasining mavjud emasligi 8 10. Geologiya qidiruv ishlari amalga oshirilganda buzilgan yerlar rekultivatsiya qilinmaganligi 6 Jami : 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Foydali qazilmalarni qazib olishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Foydali qazilmalarni qazib olish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslar ishlab chiqilmaganligi 5 2. Konni oʻzlashtirish loyihasi mavjud emasligi 5 3. Kon ajratmasi dalolatnomasi mavjud emasligi 5 4. Kon ishlarini rivojlantirish rejasi Inspeksiya bilan kelishilmaganligi 5 5. Foydali qazilmalarni qazib olishda foydali qazilmalar zaxirasi harakati toʻgʻrisidagi hisobotning mavjud emasligi 5 6. Togʻ-kon ishlarini yuritish huquqini beruvchi ruxsatnoma mavjud emasligi 5 7. Foydali qazilmalar zaxiralarini yer qaʼridan foydalanuvchining hisobidan chiqarish amalga oshirilmaganligi 3 8. Davlat ekologiya ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjud emasligi 3 9. Suvdan maxsus foydalanishga ruxsatnoma mavjud emasligi 5 10. Kern, foydali qazilma namunalari dublikatlari belgilangan talablarga muvofiq saqlanmaganligi 3 11. Geologik va marksheyderlik xizmatlari mavjud emasligi 3 12. Tarozi mavjud emasligi 4 13. Shaxtalarni (konlarni) bir toifadan boshqasiga oʻtkazish tasdiqlash va kelishish toʻgʻrisida xulosa mavjud emasligi (yer osti konidan foydalanilganda) 4 14. Inspeksiya nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 5 15. Portlash xavfi boʻlgan texnologik yangi jarayonlar va asbob-uskunalarni, xavfli ishlab chiqarish obyektlarida qoʻllaniladigan texnik qurilmalardan foydalanish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 5 16. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari identifikatsiyalash amalga oshirilmaganligi 5 17. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazilmaganligi 5 18. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining birinchi tipiga muvofiq boʻlgan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi mavjud emasligi 5 19. Sanoat xavfsizligi talablariga rioya etilishi ustidan ishlab chiqarish nazoratining tashkil qilinmaganligi 4 20. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 5 21. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amalga oshirilmaganligi 5 22. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotda professional avariya-qutqaruv xizmatlari bilan xizmat koʻrsatishga doir shartnomalar tuzilmaganligi 2 23. Foydali qazilmalarni ochiq yoki yer osti usulida qazib olishda — kon zaxirasi qazib tugatilganda buzilgan yerlar rekultivatsiya qilinmaganligi 4 Jami: 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Neft-gaz tarmogʻida geologiya-qidiruv ishlarini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Yer qaʼri uchastkalaridan foydalanish huquqi uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 10 2. Neft quduqlarini burgʻilash loyihasi mavjud emasligi 10 3 . Togʻ-kon ishlarini yuritish huquqini beruvchi ruxsatnoma mavjud emasligi 10 4 . Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amalga oshirilmaganligi 10 5 . Yashindan himoya qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi mavjud emasligi 8 6. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 10 7. Ochiq neft va gaz favvoralarini oldini olish va bartaraf qilish boʻyicha Harbiylashtirilgan qism tashkil etilmaganligi 10 8. Kern, foydali qazilma namunalari dublikatlari belgilangan talablarga muvofiq saqlanmaganligi 8 9. Inspeksiya nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 8 10. Geologiya-qidiruv, tadqiqot hamda ekspluatatsiya quduqlarini qurish ishlari yakunlanganidan soʻng buzilgan yerlar rekultivatsiya qilinmaganligi 8 11. Foydali qazilmalar zaxiralari boʻyicha Davlat komissiyasi bayonnomasi mavjud emasligi 8 Jami: 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Neft-gaz tarmogʻida uglevodorod xomashyosining qazib olinishini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Foydali qazilmalarni qazib olish boʻyicha texnik-iqtisodiy asoslar ishlab chiqilmaganligi 8 2. Konni oʻzlashtirish loyihasi mavjud emasligi 8 3. Kon ajratmasi dalolatnomasi mavjud emasligi 8 4. Foydali qazilmalarni qazib olishda foydali qazilmalar zaxirasi harakati toʻgʻrisidagi hisobot taqdim etilmaganligi 8 5. Davlat ekologiya ekspertizasining ijobiy xulosasi mavjud emasligi 6 6. Suvdan maxsus foydalanishga ruxsatnoma mavjud emasligi 8 7. Inspeksiya nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma mavjud emasligi 8 8. Sanoat xavfsizligi talablariga rioya etilishi ustidan ishlab chiqarish nazoratining tashkil qilinmaganligi 6 9. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 6 10. Yashindan himoya qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi mavjud emasligi 6 11. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amalga oshirilmaganligi 6 12. Ochiq neft va gaz favvoralarini oldini olish va bartaraf qilish boʻyicha Harbiylashtirilgan qism tashkil etilmaganligi 8 13. Qidirib topilgan konni sanoat yoʻli bilan oʻzlashtirish uchun qabul qilish-berish dalolatnomasi mavjud emasligi 6 14. Neft va neft mahsulotlari hamda neft sanoati oqovalari bilan ifloslangan yerlar rekultivatsiya qilinmaganligi 8 Jami: 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Yer osti suvlaridan oqilona foydalanilishini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Yer osti suvlariga ruxsat etuvchi hujjatlar mavjud emasligi 15 2. Gidrogeologik xulosa mavjud emasligi 15 3. Yer osti suvlari quduqlarini burgʻilash uskunalarining texnik pasportlari mavjud emasligi 15 4 . Yer osti suv olish inshootlarining suv hisoblash vositalari bilan jihozlanmaganligi 15 5 . Yer osti suvlarini olish va berishda suv miqdori toʻgʻrisida hisobot taqdim etilmaganligi 15 6 . Suv hisoblash vositasini belgilangan talablar asosida oʻrnatilmaganligi 10 7 . Yer osti suvlariga quduqlarni burgʻilash faoliyatiga ruxsatnoma mavjud emasligi 15 Jami: 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Neft-gaz quduqlarini burgʻilash (qurish), ularni taʼmirlash, sinash va oʻzlashtirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Togʻ-kon ishlarini yuritish huquqini beruvchi ruxsatnoma mavjud emasligi 20 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amalga oshirilmaganligi 20 3. Yashindan himoya qurilmalarini koʻrikdan oʻtkazish dalolatnomasi mavjud emasligi 20 4. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 20 5. Ochiq neft va gaz favvoralarini oldini olish va bartaraf qilish boʻyicha Harbiylashtirilgan qism tashkil etilmaganligi 20 Jami: 100
Yer qaʼrini geologik oʻrganishda foydali qazilmalar hamda mineral xomashyoni qazib olish sohasida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Portlatish ishlari va portlovchi materiallarning aylanmasi sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya mavjud emasligi 1 5 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish hamda attestatsiyadan oʻtkazish amalga oshirilmaganligi 15 3. Portlovchi materiallarni ishlab chiqarish, sotib olish, saqlash, tashish, ulardan foydalanish va ularni hisobga olish talablari bajarilmaganligi 1 5 4. Xavfli ishlab chiqarish obyektidagi avariyaning kengayib ketishiga yoʻl qoʻymaslik va uning oqibatlarini tugatish tadbirlari rejalashtirilmaganligi 1 5 5. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarini identifikatsiyalash amalga oshirilmaganligi 10 6. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari sanoat xavfsizligi ekspertizasidan oʻtkazilmaganligi 10 7. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining birinchi tipiga muvofiq boʻlgan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi mavjud emasligi 10 8. Sanoat xavfsizligi talablariga rioya etilishi ustidan ishlab chiqarish nazoratining tashkil qilinmaganligi 10 Jami: 100
Vazir B. ISLAMOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 19-iyun,
2026-yil 19-iyun
2026-yil 18-iyun
5 -son