📅 2026-yil 8-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 8-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 8 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 June 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон « Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида »ги ва 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон « Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2026 йил 8 июндаги УМ-78-25-сон буйруғига ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда — «Ўзагроинспекция» деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали «Ўзагроинспекция» ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — «Ўзагроинспекция» томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. «Ўзагроинспекция» томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларни мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ташкил этилишини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Пахта, бошоқли дон, техник чигит ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда, табдиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда, баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавфи даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 дан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавфи даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавфи даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
14. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликдабелгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. «Ўзагроинспекция»нинг огоҳномаларида белгиланган талабларни бажармаслик ёки ўз вақтида ёхуд қисман бажармаслик 10 2. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан мажбурий техник кўрикдан ўтказмасдан фойдаланиш 10 3. Тракторлар, комбайнлар, бошқа ўзиюрар қишлоқ хўжалиги, мелиорация, йўл-қурилиш машиналаридан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш 10 4. Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш 10 5. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш 10 6. Қ ишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган (тоифалари бўйича) механизаторларни бошқариш 10 7. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан те гишли ҳужжатларсиз ва белгиланган талабларга зид равишда фойдаланиш 10 8. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш талабларига риоя этмаслик 10 9. Транспорт воситаларидан фойдаланиш вақтида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш 10 10. Транспорт воситаларидан фойдаланишда носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиш 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ташкил этилишини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. «Ўзагроинспекция»нинг огоҳномаларида белгиланган талабларни бажармаслик ёки ўз вақтида ёхуд қисман бажармаганлиги 10 2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда агротехник тадбирлар ўтказиш талабларининг бузилиши 10 3. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш талабларининг бузилиши 10 4. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ер тайёрлаш ва экиш талабларининг бузилиши 10 5. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда минерал ўғитлар билан озиқлантириш талабларини нг бузилиши 10 6. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва экиш билан боғлиқ ҳамда ўсиш (вегетация) даврида бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширмаганлиги 15 7. Шудгорлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилмаганлиги 10 8. Қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида бегона ўтлар, ҳашоратлар , з араркунанда ва касалликларига қарши биологик ва кимёвий кураш ишларини сифатсиз ёки кеч ўтказилган ёки ўтказилмаганлиги 15 9. Қишлоқ хўжалиги агротехник тадбирларида фойдаланиш учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи воситалар, минерал ўғитлар ҳамда бошқа кимёвий воситаларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузилиши 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишни назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. «Ўзагроинспекция»нинг огоҳномаларида белгиланган талабларни бажармаслик ёки ўз вақтида ёхуд қисман бажармаганлиги 10 2. Қишлоқ хўжалиги ерларидан хўжасизларча фойдаланиш, объектлар қ уриш пайтида унумдор қатламни олмаслик, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланиши 15 3. Қишлоқ хўжалиги е рларини фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатларни содир этиши 15 4. Тасдиқланган ер тузиш лойиҳа ҳужжатларидан тегишли рухсат бўлмай туриб четга чиқиш, худди шунингдек тегишли органлар билан келишмай туриб обектларни жойлаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиши 10 5. Қишлоқ хўжалиги ерларидан белгиланган мақсадларда фойдаланма ганлиги 10 6. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларига қишлоқ хўжалиги экинларининг экилмасдан қолдирилиши 10 7. Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллашга йўл қўймаслик бўйича мажбуриятларининг бажармаганлиги 10 8. Қишлоқ хўжалиги ерларини яхшилаш ҳамда муҳофаза қилиш, шу жумладан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланиши 10 9. Қишлоқ хўжалиги ерларини яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва р адиоактив моддалар билан ифлослантириш қоидаларига амал қилмаслиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Уруғлик етиштириш бўйича шартномавий мажбуриятларни, шу нингдек «Ўзагроинспекция»нинг огоҳномаларида белгиланган талабларни бажармаслик ёки ўз вақтида ёҳуд қисман бажармаслик 10 2. Уруғлик етиштирувчи субъектларнинг амалдаги тартиб ва шартларга кўра уруғликларни ер майдонларига тўғри ҳамда ҳудудни ту проқ иқлим шароитига мос жойлаштириш ҳолатига риоя этмаслик 10 3. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи субъектларнинг ер майдонларда экилган қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ва дурагайлари уруғликларини республика ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиш амалдаги тартибга номувофиқ бажарилганлик 10 4. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи субъектларнинг уруғлик мақсадлари учун хорижий, маҳаллий навлар ва кўчатлар қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда агротехник тадбирлар қоидаларига амалга қилмаганлиги ва уруғлик етиштириш юзасидан мавжуд тавсия ва йўриқномалардаги талабларни бажармаслик 10 5. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ва уруғликларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда улардан фойдаланиш, уруғлик харид қилиш ва қабул қилиш бўйича белгиланган талабларни бажармаслик 15 6. Уруғликни тайёрлашда стандартларга амал қилмаслик, шунингдек агросаноат мажмуи соҳасида технологик жараёнлар талабларини бузганлик 15 7. Қишлоқ хўжалиги экинларини экувчилар томонидан импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий қишлоқ хўжалиги экинларининг барча турдаги уруғликлари, кўчат ҳамда кўчат материалларининг рақамли ҚР код билан ёрлиқланган ҳолда фойдаланиш талабларини бажармаслик 15 8. «Ин-витро» лабораторияларида тайёрланган кўчат ва кўчат материаллари ҳамда картошканинг мини туганакларини белгиланган ста ндарт талабларига риоя қилмаган ҳолда етиштирилиши ва рақамли ҚР кодланмаган ҳолда реализация қилинганлик 15 Жами баллар йиғиндиси 100
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Пахта, бошоқли дон, техник чигит ва улардан қайта ишланган маҳсулотларни назорат қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. «Ўзагроинспекция»нинг огоҳномаларида белгиланган талабларни бажармаслик ёки ўз вақтида ёҳуд қисман бажармаслик 10 2. Пахта хом ашёси, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник чигитни қабул қилиш ва сақлаш қоидаларини бузилиши ҳамда қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолати таъминлаш тартибини бузиш 15 3. Пахта хом ашёси, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник чигитни тўлиқ технологик циклда қайта ишлаш тартибини бузиш ҳамда тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритиш 15 4. Пахта хом ашёси, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник чигитни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чеклашлар ва шартларга, шу жумладан маҳсулотларнинг чиқиш миқдорлари ҳамда табиий камайиш меъёрларига риоя этмаслик 15 5. Пахта хом ашёси, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник чигитни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни реализация қилиш қоидаларини, шунингдек бошоқли дон партиялари бўйича тузиладиган тозалов далолатномаларини бузиш 10 6. Пахта хом-ашёси, дон ва дон маҳсулотлари ҳамда техник чигитни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан мақсадли фойдаланмаслик ва уларни сифатли сақлаш, қадоқлаш, ўраб жойлаш, маркалаш ҳамда ташиш қоидаларини бузиш 15 7. Хўжалик фаолиятида технологик регламентлар ва стандартлар мажбурий талабларига риоя этмаслик 10 8. Х ўжалик фаолиятида метрология, сертификатлаштириш ва мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш қоидаларини бузиш 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Бошлиқ А. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июнь,
2026 йил 5 июнь
2026 йил 8 май
УМ-78-25-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI AGROSANOAT MAJMUI USTIDAN NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI BOSHLIGʻINING
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son “Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazishni muvofiqlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-iyuldagi 575-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida ”gi va 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “ Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasining 2026-yil 8-iyundagi UM-78-25-son buyrugʻiga ILOVA
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda — “Oʻzagroinspeksiya” deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali “Oʻzagroinspeksiya” vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“xavfni tahlil etish” elektron tizimi — “Oʻzagroinspeksiya” tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. “Oʻzagroinspeksiya” tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼiy nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, shu jumladan avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularni mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Qishloq xoʻjaligida agrotexnik tadbirlar tashkil etilishini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishni nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Paxta, boshoqli don, texnik chigit va ulardan qayta ishlangan mahsulotlarni nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda, tabdirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda, baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavfi darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 dan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavfi darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavfi darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
14. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikdabelgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. “Oʻzagroinspeksiya”ning ogohnomalarida belgilangan talablarni bajarmaslik yoki oʻz vaqtida yoxud qisman bajarmaslik 10 2. Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazmasdan foydalanish 10 3. Traktorlar, kombaynlar, boshqa oʻziyurar qishloq xoʻjaligi, melioratsiya, yoʻl-qurilish mashinalaridan texnik jihatdan foydalanish qoidalari va texnika xavfsizligi qoidalarini buzish 10 4. Foydalanish belgilangan tartibda man etilgan transport vositalarini, shuningdek davlat raqam belgisi oʻzboshimchalik bilan yechib olingan transport vositalarini boshqarish 10 5. Korxonalar, muassasalar va tashkilotlarga qarashli transport vositalarini ishdan tashqari vaqtda ulardan foydalanish shartlariga muvofiq keladigan tarzda maxsus jihozlanmagan joyda saqlash 10 6. Q ishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini boshqarish huquqi boʻlmagan (toifalari boʻyicha) mexanizatorlarni boshqarish 10 7. Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan te gishli hujjatlarsiz va belgilangan talablarga zid ravishda foydalanish 10 8. Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalarini hisobdan chiqarish talablariga rioya etmaslik 10 9. Transport vositalaridan foydalanish vaqtida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan transport vositalaridan foydalanish 10 10. Transport vositalaridan foydalanishda nosozligi boʻlgan yoki muayyan shartlar tufayli transport vositasidan foydalanish taqiqlangan yoki tegishli ruxsatnomasiz qayta jihozlangan transport vositalaridan foydalanish 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligida agrotexnik tadbirlar tashkil etilishini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. “Oʻzagroinspeksiya”ning ogohnomalarida belgilangan talablarni bajarmaslik yoki oʻz vaqtida yoxud qisman bajarmaganligi 10 2. Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishda agrotexnik tadbirlar oʻtkazish talablarining buzilishi 10 3. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish talablarining buzilishi 10 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish uchun yer tayyorlash va ekish talablarining buzilishi 10 5. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda mineral oʻgʻitlar bilan oziqlantirish talablarini ng buzilishi 10 6. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekish va ekish bilan bogʻliq hamda oʻsish (vegetatsiya) davrida bajariladigan agrotexnik tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirmaganligi 15 7. Shudgorlash ishlarini oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilmaganligi 10 8. Qishloq xoʻjaligi ekinlari maydonlarida begona oʻtlar, hashoratlar , z ararkunanda va kasalliklariga qarshi biologik va kimyoviy kurash ishlarini sifatsiz yoki kech oʻtkazilgan yoki oʻtkazilmaganligi 15 9. Qishloq xoʻjaligi agrotexnik tadbirlarida foydalanish uchun oʻsimliklarni himoya qilish vositalari, ularning oʻsishini tezlashtiruvchi vositalar, mineral oʻgʻitlar hamda boshqa kimyoviy vositalarni tashish, saqlash, ulardan foydalanish qoidalarini buzilishi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanishni nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. “Oʻzagroinspeksiya”ning ogohnomalarida belgilangan talablarni bajarmaslik yoki oʻz vaqtida yoxud qisman bajarmaganligi 10 2. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan xoʻjasizlarcha foydalanish, obyektlar q urish paytida unumdor qatlamni olmaslik, yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq foydalanishi 15 3. Qishloq xoʻjaligi ye rlarini foydalanishdan chiqarishga, hosildorlik pasayishiga, tuproqning buzilishi yoki yoʻq boʻlib ketishiga olib keladigan boshqa harakatlarni sodir etishi 15 4. Tasdiqlangan yer tuzish loyiha hujjatlaridan tegishli ruxsat boʻlmay turib chetga chiqish, xuddi shuningdek tegishli organlar bilan kelishmay turib obektlarni joylashtirish, loyihalashtirish, qurish va ulardan foydalanishi 10 5. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan belgilangan maqsadlarda foydalanma ganligi 10 6. Sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlariga qishloq xoʻjaligi ekinlarining ekilmasdan qoldirilishi 10 7. Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar tomonidan yer uchastkalarini oʻzboshimchalik bilan egallashga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha majburiyatlarining bajarmaganligi 10 8. Qishloq xoʻjaligi yerlarini yaxshilash hamda muhofaza qilish, shu jumladan yer uchastkasidan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turiga nomuvofiq foydalanishi 10 9. Qishloq xoʻjaligi yerlarini yaroqsiz holga tushirish, ularni ishlab chiqarish chiqitlari va boshqa chiqindilar, kimyoviy va r adioaktiv moddalar bilan ifloslantirish qoidalariga amal qilmasligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Qishloq xoʻjaligi ekinlari urugʻliklarini nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Urugʻlik yetishtirish boʻyicha shartnomaviy majburiyatlarni, shu ningdek “Oʻzagroinspeksiya”ning ogohnomalarida belgilangan talablarni bajarmaslik yoki oʻz vaqtida yohud qisman bajarmaslik 10 2. Urugʻlik yetishtiruvchi subyektlarning amaldagi tartib va shartlarga koʻra urugʻliklarni yer maydonlariga toʻgʻri hamda hududni tu proq iqlim sharoitiga mos joylashtirish holatiga rioya etmaslik 10 3. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtiruvchi subyektlarning yer maydonlarda ekilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav va duragaylari urugʻliklarini respublika hududida ekish uchun tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlari davlat reyestriga kiritish amaldagi tartibga nomuvofiq bajarilganlik 10 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtiruvchi subyektlarning urugʻlik maqsadlari uchun xorijiy, mahalliy navlar va koʻchatlar qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda agrotexnik tadbirlar qoidalariga amalga qilmaganligi va urugʻlik yetishtirish yuzasidan mavjud tavsiya va yoʻriqnomalardagi talablarni bajarmaslik 10 5. Qishloq xoʻjaligi mahsulotini va urugʻliklarni qabul qilish, saqlash, qayta ishlash hamda ulardan foydalanish, urugʻlik xarid qilish va qabul qilish boʻyicha belgilangan talablarni bajarmaslik 15 6. Urugʻlikni tayyorlashda standartlarga amal qilmaslik, shuningdek agrosanoat majmui sohasida texnologik jarayonlar talablarini buzganlik 15 7. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekuvchilar tomonidan import qilinadigan hamda mahalliy qishloq xoʻjaligi ekinlarining barcha turdagi urugʻliklari, koʻchat hamda koʻchat materiallarining raqamli QR kod bilan yorliqlangan holda foydalanish talablarini bajarmaslik 15 8. “In-vitro” laboratoriyalarida tayyorlangan koʻchat va koʻchat materiallari hamda kartoshkaning mini tuganaklarini belgilangan sta ndart talablariga rioya qilmagan holda yetishtirilishi va raqamli QR kodlanmagan holda realizatsiya qilinganlik 15 Jami ballar yigʻindisi 100
Qishloq xoʻjaligi sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Paxta, boshoqli don, texnik chigit va ulardan qayta ishlangan mahsulotlarni nazorat qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. “Oʻzagroinspeksiya”ning ogohnomalarida belgilangan talablarni bajarmaslik yoki oʻz vaqtida yohud qisman bajarmaslik 10 2. Paxta xom ashyosi, don va don mahsulotlari hamda texnik chigitni qabul qilish va saqlash qoidalarini buzilishi hamda qabul qiluvchi, saqlovchi va qayta ishlovchi korxonalarning texnik holati taʼminlash tartibini buzish 15 3. Paxta xom ashyosi, don va don mahsulotlari hamda texnik chigitni toʻliq texnologik siklda qayta ishlash tartibini buzish hamda tegishli hujjatlarsiz faoliyat yuritish 15 4. Paxta xom ashyosi, don va don mahsulotlari hamda texnik chigitni qayta ishlashda belgilangan talablarga, cheklashlar va shartlarga, shu jumladan mahsulotlarning chiqish miqdorlari hamda tabiiy kamayish meʼyorlariga rioya etmaslik 15 5. Paxta xom ashyosi, don va don mahsulotlari hamda texnik chigitni qayta ishlashdan olingan mahsulotlarni realizatsiya qilish qoidalarini, shuningdek boshoqli don partiyalari boʻyicha tuziladigan tozalov dalolatnomalarini buzish 10 6. Paxta xom-ashyosi, don va don mahsulotlari hamda texnik chigitni qayta ishlashdan olingan mahsulotlardan maqsadli foydalanmaslik va ularni sifatli saqlash, qadoqlash, oʻrab joylash, markalash hamda tashish qoidalarini buzish 15 7. Xoʻjalik faoliyatida texnologik reglamentlar va standartlar majburiy talablariga rioya etmaslik 10 8. X oʻjalik faoliyatida metrologiya, sertifikatlashtirish va muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiya rasmiylashtirish qoidalarini buzish 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Boshliq A. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 8-iyun,
2026-yil 5-iyun
2026-yil 8-may
UM-78-25-son