📅 2026-yil 2-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Hisob palatasi raisi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 2-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Hisob palatasi raisi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 2 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ҳисоб палатаси раиси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Председатель Счётной палаты
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 June 2026 · Ministry and agency documents · Hisob palatasi raisi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси қарор қилади:
1. Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2026 йил 2 июндаги 101-сон қарорига ИЛОВА
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир тадбиркорлик субъектларида давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ҳисоб палатаси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ҳисоб палатаси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Ҳисоб палатаси томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқларига асосан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра, Ҳисоб палатаси томонидан тадбиркорлик субъектида ўтказиладиган текширувларга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
5. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
6. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан банкларнинг ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
7. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
8. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларни мезонларига доир талаблар
9. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 4-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
10. Ҳисоб палатаси тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 4-иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
11. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
12. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ҳисоб палатасининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
13. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори таснифидаги тадбиркорлик субъектида профилактика тадбирларини ўтказмасдан ва уларнинг натижасини кутмасдан қуйидаги ҳолатлар доирасида тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш мумкин :
инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг юқори хавфи мавжуд бўлганда ;
жамоат хавфсизлигига зарар етказиш хавфининг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар ;
атроф муҳитга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда ;
жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга моддий зарар етказилаётганлиги ҳолатлари аниқланганда ;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолатларда .
14. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
15. Бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш ва қўшимча даромадларни жалб қилиш доирасида амалга оширилган таҳлилларда тадбиркорлик субъектларида аниқланган солиқ хавфлари бўйича назорат тадбирларини ўтказиш учун таҳлил материаллари солиқ органларига юборилиши мумкин.
4-боб. Якуний қоидалар
16. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Молиявий барқарорлик кўрсаткичлари 25 1.1. Активлар рентабеллиги коэффициенти (салбий) 5 1.2. Харажатлар рентабеллиги коэффициенти (салбий) 5 1.3. Банк кредитларини ЭБИТДА кўрсаткичига нисбати (салбий) 5 1.4. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти (салбий) 5 1.5. Харажатларнинг даромадга нисбатан ўсиш коэффициенти 5 2. Қарздорлик ва молиявий мажбуриятлар 20 2.1. Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида қарздорлиги мавжудлиги 5 2.2. Дебиторлик қарзларнинг ўсиши 4 2.3. Давлат улуши бўйича дивиденд тўловидан қарздорлик ёки дивиденд тўловининг камайиши 4 2.4. Солиқ қарзининг ўсиши 4 2.5. Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларга асосан қўлланилган молиявий жарима ва пенялар 3 3. Солиқ ва молиявий ҳисобот интизоми 20 3.1. Солиқларнинг кам ҳисобланиши 5 3.2. Солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилмаслиги 5 3.3. Илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши 4 3.4. Аудит хулосасининг ўз вақтида тақдим этилмаслиги 3 3.5. Корхона ҳақидаги маълумотларнинг ҳисоботларда нотўғри акс эттирилганлиги 3 4. Назорат тадбирларининг натижалари 20 4.1. Охирги уч йилда ўтказилган назорат тадбирлари ва таҳлилларда аниқланган камчиликлар 8 4.2. Масофавий назорат маркази томонидан рискларнинг аниқланиши ва тасдиғини топиши 5 4.3. Юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар (салбий) 3 4.4. Оммавий ахборот воситалари ёки бошқа ташқи манбалардан олинган маълумотлар (салбий) 2 4.5. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг таҳлили натижалари (салбий) 2 5. Мансабдор шахслар жавобгарлиги ва корпоратив бошқарув 15 5.1. Мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги (корхона раҳбарлари, муассислари, ижрочи директор, бош бухгалтер ва бошқалар) 5 5.2. Мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши 4 5.3. Бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилмаслиги 3 5.4. Корпоратив бошқарув органлари томонидан қонунчиликда назарда тутилган масалалар бўйича тегишли қарорларнинг белгиланган муддатларда қабул қилиниши ва ташкил этилиши таъминланмаслиги 2 5.5. Ошкоралик ва ҳисобдорлик талабларининг бузилиши (йиллик ҳисобот, очиқ маълумотлар) 1
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат кафолати остида халқаро молия институтларидан жалб қилинган ташқи қарз маблағларини ўзлаштиришда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Охирги уч йилда ўтказилган назорат тадбирлари ва таҳлилларда аниқланган камчиликлар 10 2. Ташқи қарз маблағларининг жалб қилиниши 10 3. Ташқи қарз маблағларининг ўзлаштирилиши 10 4. Давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз маблағларининг қайтарилиши 5 5. Ташқи қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши 10 6. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти (салбий) 10 7. Лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда топширилиши 10 8. Лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий асосларга мувофиқлиги 5 9. Дастлабки тасдиқланган техник-иқтисодий асосларга лойиҳа доирасида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар (салбий) 10 10. Қарз битимларининг Ҳукумат қарорлари қабул қилингунга қадар имзоланиши (салбий) 10 11. Мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилганлиги (корхона раҳбарлари, муассислари, ижрочи директор, бош бухгалтер ва бошқалар) 5 12. Суд қарорлари ва бошқа ҳужжатларга асосан молиявий жарима ва пенялар қўлланилганлиги 5
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Банк тизимида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Капитал монандлиги ва етарлилиги 16 1.1. Регулятив капиталнинг монандлик коэффициенти 4 1.2. I даражали капиталнинг монандлик коэффициенти 4 1.3. I даражали асосий капиталнинг монандлик коэффициенти 4 1.4. Левераж 4 2. Ликвидлик ва маблағлар билан таъминланганлик 12 2.1. Юқори ликвидли активларнинг жами активлардаги улуши 4 2.2. Ликвидликни қоплаш меъёри коэффициенти 4 2.3. Соф барқарор молиялаштириш меъёри коэффициенти 4 3. Кредит таваккалчилиги ва активлар сифати 36 3.1. Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 4 3.2. Банклараро операциялар учун бир банкка ёки ўзаро алоқадор банклар гуруҳига тўғри келувчи максимал таваккалчилик 4 3.3. Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 4 3.4. Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори 4 3.5. Муаммоли кредитлар бўйича яратилган эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захиралар 10 3.6. Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши (фоизда) 10 4. Даромадлилик ва рентабеллик 12 4.1. Активлар рентабеллиги (РОА) 6 4.2. Капитал рентабеллиги (РОЭ) 6 5. Бозор ва концентрация таваккалчиликлари 24 5.1. Бир юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишнинг максимал қиймати 4 5.2. Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси 4 5.3. Банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 4 5.4. Банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 4 5.5. Кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларнинг жами қийматининг I даражали капиталдаги улуши 4 5.6. Очиқ валюта позицияси, соф / Жами регулятив капитал 4
Давлат ташқи аудити ва молиявий назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Бюджетдан маблағ олувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Бюджет маблағларини олиш шартларига мос келмаслиги 25 2. Бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларнинг (мажбуриятларнинг) бажарилмаслиги 25 3. Бюджет маблағлари белгиланган йўналишларда сарфланмаслиги 25 4. Ишчи сонининг камайганлиги 10 5. Корхона мансабдор шахсларининг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилганлиги 10 6. Маблағ олувчи тадбиркорлик субъекти устидан шикоят ариза келиб тушганлиги 5
Биринчи ўринбосар М. АБДУЛЛАЕВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 июнь,
2026 йил 26 май
2026 йил 15 май
101-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi raisining
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi qaror qiladi:
1. Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining 2026-yil 2-iyundagi 101-son qaroriga ILOVA
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi (bundan buyon matnda Hisob palatasi deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir tadbirkorlik subyektlarida davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Hisob palatasi vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Hisob palatasi tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. Hisob palatasi tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. Mazkur Nizom talablari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi topshiriqlariga asosan va qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa asoslarga koʻra, Hisob palatasi tomonidan tadbirkorlik subyektida oʻtkaziladigan tekshiruvlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
4. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
5. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
6. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar, shu jumladan banklarning axborot tizimlari, dasturiy taʼminotlari va maʼlumotlar bazasi tahlili natijalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
7. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
8. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularni mezonlariga doir talablar
9. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 4-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga (sub-koʻrsatkichlarga) tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
Bunda sub-koʻrsatkichlar mavjud boʻlganda har bir asosiy koʻrsatkichning bahosi ushbu koʻrsatkich ostidagi sub-koʻrsatkichlar bahosining yigʻindisidan kelib chiqadi.
10. Hisob palatasi tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning 1 — 4-ilovasida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlar boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.
11. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
12. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Hisob palatasining vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
13. Huquqbuzarlik sodir etish xavfi yuqori tasnifidagi tadbirkorlik subyektida profilaktika tadbirlarini oʻtkazmasdan va ularning natijasini kutmasdan quyidagi holatlar doirasida tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqish mumkin :
inson hayoti va sogʻligʻiga zarar yetkazilishining yuqori xavfi mavjud boʻlganda ;
jamoat xavfsizligiga zarar yetkazish xavfining oldini olish uchun kechiktirib boʻlmaydigan holatlar ;
atrof muhitga jiddiy zarar yetkazishi mumkin boʻlgan holatlar aniqlanganda ;
jismoniy va yuridik shaxslar, davlat organlari va boshqa tashkilotlarga moddiy zarar yetkazilayotganligi holatlari aniqlanganda ;
qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa holatlarda .
14. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
15. Budjet tizimi budjetlariga va belgilangan tartibda tashkil etilgan boshqa jamgʻarmalarga mablagʻlar tushumlarining toʻliqligini taʼminlash va qoʻshimcha daromadlarni jalb qilish doirasida amalga oshirilgan tahlillarda tadbirkorlik subyektlarida aniqlangan soliq xavflari boʻyicha nazorat tadbirlarini oʻtkazish uchun tahlil materiallari soliq organlariga yuborilishi mumkin.
4-bob. Yakuniy qoidalar
16. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
17. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat ulushi mavjud boʻlgan korxonalar faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Moliyaviy barqarorlik koʻrsatkichlari 25 1.1. Aktivlar rentabelligi koeffitsiyenti (salbiy) 5 1.2. Xarajatlar rentabelligi koeffitsiyenti (salbiy) 5 1.3. Bank kreditlarini EBITDA koʻrsatkichiga nisbati (salbiy) 5 1.4. Toʻlov qobiliyati (qoplash) koeffitsiyenti (salbiy) 5 1.5. Xarajatlarning daromadga nisbatan oʻsish koeffitsiyenti 5 2. Qarzdorlik va moliyaviy majburiyatlar 20 2.1. Budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmalar oldida qarzdorligi mavjudligi 5 2.2. Debitorlik qarzlarning oʻsishi 4 2.3. Davlat ulushi boʻyicha dividend toʻlovidan qarzdorlik yoki dividend toʻlovining kamayishi 4 2.4. Soliq qarzining oʻsishi 4 2.5. Sud qarorlari va boshqa hujjatlarga asosan qoʻllanilgan moliyaviy jarima va penyalar 3 3. Soliq va moliyaviy hisobot intizomi 20 3.1. Soliqlarning kam hisoblanishi 5 3.2. Soliq va moliyaviy hisobotlarning oʻz vaqtida taqdim etilmasligi 5 3.3. Ilgari taqdim etilgan soliq hisobotlariga bir necha bor oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilishi 4 3.4. Audit xulosasining oʻz vaqtida taqdim etilmasligi 3 3.5. Korxona haqidagi maʼlumotlarning hisobotlarda notoʻgʻri aks ettirilganligi 3 4. Nazorat tadbirlarining natijalari 20 4.1. Oxirgi uch yilda oʻtkazilgan nazorat tadbirlari va tahlillarda aniqlangan kamchiliklar 8 4.2. Masofaviy nazorat markazi tomonidan risklarning aniqlanishi va tasdigʻini topishi 5 4.3. Yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar (salbiy) 3 4.4. Ommaviy axborot vositalari yoki boshqa tashqi manbalardan olingan maʼlumotlar (salbiy) 2 4.5. Davlat organlari va boshqa tashkilotlar axborot tizimlarining tahlili natijalari (salbiy) 2 5. Mansabdor shaxslar javobgarligi va korporativ boshqaruv 15 5.1. Mansabdor shaxslarning jinoiy javobgarlikka tortilganligi (korxona rahbarlari, muassislari, ijrochi direktor, bosh buxgalter va boshqalar) 5 5.2. Mansabdor shaxslarga nisbatan maʼmuriy javobgarlik choralari qoʻllanilishi 4 5.3. Biznes reja koʻrsatkichlarining bajarilmasligi 3 5.4. Korporativ boshqaruv organlari tomonidan qonunchilikda nazarda tutilgan masalalar boʻyicha tegishli qarorlarning belgilangan muddatlarda qabul qilinishi va tashkil etilishi taʼminlanmasligi 2 5.5. Oshkoralik va hisobdorlik talablarining buzilishi (yillik hisobot, ochiq maʼlumotlar) 1
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Davlat kafolati ostida xalqaro moliya institutlaridan jalb qilingan tashqi qarz mablagʻlarini oʻzlashtirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Oxirgi uch yilda oʻtkazilgan nazorat tadbirlari va tahlillarda aniqlangan kamchiliklar 10 2. Tashqi qarz mablagʻlarining jalb qilinishi 10 3. Tashqi qarz mablagʻlarining oʻzlashtirilishi 10 4. Davlat kafolati ostida jalb qilingan tashqi qarz mablagʻlarining qaytarilishi 5 5. Tashqi qarz mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishi 10 6. Toʻlov qobiliyati (qoplash) koeffitsiyenti (salbiy) 10 7. Loyihalarning belgilangan muddatlarda topshirilishi 10 8. Loyihaning tasdiqlangan texnik-iqtisodiy asoslarga muvofiqligi 5 9. Dastlabki tasdiqlangan texnik-iqtisodiy asoslarga loyiha doirasida kiritilgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar (salbiy) 10 10. Qarz bitimlarining Hukumat qarorlari qabul qilingunga qadar imzolanishi (salbiy) 10 11. Mansabdor shaxslarning jinoiy javobgarlikka tortilganligi (korxona rahbarlari, muassislari, ijrochi direktor, bosh buxgalter va boshqalar) 5 12. Sud qarorlari va boshqa hujjatlarga asosan moliyaviy jarima va penyalar qoʻllanilganligi 5
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Bank tizimida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Kapital monandligi va yetarliligi 16 1.1. Regulyativ kapitalning monandlik koeffitsiyenti 4 1.2. I darajali kapitalning monandlik koeffitsiyenti 4 1.3. I darajali asosiy kapitalning monandlik koeffitsiyenti 4 1.4. Leveraj 4 2. Likvidlik va mablagʻlar bilan taʼminlanganlik 12 2.1. Yuqori likvidli aktivlarning jami aktivlardagi ulushi 4 2.2. Likvidlikni qoplash meʼyori koeffitsiyenti 4 2.3. Sof barqaror moliyalashtirish meʼyori koeffitsiyenti 4 3. Kredit tavakkalchiligi va aktivlar sifati 36 3.1. Bankning bir qarz oluvchi yoki oʻzaro aloqador qarz oluvchilar guruhi uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori 4 3.2. Banklararo operatsiyalar uchun bir bankka yoki oʻzaro aloqador banklar guruhiga toʻgʻri keluvchi maksimal tavakkalchilik 4 3.3. Bankning bir qarzdor yoki oʻzaro aloqador qarzdorlar guruhiga toʻgʻri keluvchi taʼminotsiz (ishonchga asoslangan) kredit, shuningdek faktoring xizmatlari uchun tavakkalchilikning eng koʻp miqdori 4 3.4. Bankning barcha yirik tavakkalchiliklarining umumiy miqdori 4 3.5. Muammoli kreditlar boʻyicha yaratilgan ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi yaratilgan zaxiralar 10 3.6. Muammoli kreditlarning jami kreditlardagi ulushi (foizda) 10 4. Daromadlilik va rentabellik 12 4.1. Aktivlar rentabelligi (ROA) 6 4.2. Kapital rentabelligi (ROE) 6 5. Bozor va konsentratsiya tavakkalchiliklari 24 5.1. Bir yuridik shaxsning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini yoki aksiyalarini sotib olishning maksimal qiymati 4 5.2. Qimmatli qogʻozlar bilan bitimlarni amalga oshirish, yuridik shaxslarning ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlarini yoki aksiyalarini sotib olish yigʻindisi 4 5.3. Bankka aloqador bitta shaxsga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori 4 5.4. Bankka aloqador boʻlgan barcha shaxslarga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilikning eng koʻp miqdori 4 5.5. Koʻchmas mulk va boshqa mol-mulklarning jami qiymatining I darajali kapitaldagi ulushi 4 5.6. Ochiq valyuta pozitsiyasi, sof / Jami regulyativ kapital 4
Davlat tashqi auditi va moliyaviy nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Budjetdan mablagʻ oluvchi tadbirkorlik subyektlari faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Budjet mablagʻlarini olish shartlariga mos kelmasligi 25 2. Budjet mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladigan loyihalarning (majburiyatlarning) bajarilmasligi 25 3. Budjet mablagʻlari belgilangan yoʻnalishlarda sarflanmasligi 25 4. Ishchi sonining kamayganligi 10 5. Korxona mansabdor shaxslarining maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka tortilganligi 10 6. Mablagʻ oluvchi tadbirkorlik subyekti ustidan shikoyat ariza kelib tushganligi 5
Birinchi oʻrinbosar M. ABDULLAYEV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 2-iyun,
2026-yil 26-may
2026-yil 15-may
101-son