📅 2026-yil 16-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 16-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 16 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 June 2026 · Ministry and agency documents · Transport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 16 июндаги 7-сон буйруғига ИЛОВА
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларида назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Инспекция томонидан ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди.
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин:
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 7-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Автомобиль транспортида йўловчи ташишни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Автомобиль транспортида юк ташишни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Автовокзал (автостанция) фаолиятини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Сув транспортини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Темир йўл транспортини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Электр транспорти ва метрополитенни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Йўл қурилиши объектларини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда, ташкилотларнинг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда, баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчи ташишни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаганлиги 35 2. Ташувчи томонидан тендер талабларининг бузилиши 40 3. Йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталашга оид мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги 5 4. Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ҳамда техник кўрикдан ўтказилмаганлиги 10 5. Автом обиль транспортида йўловчиларни ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилинмаганлиги 10 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Автомобиль транспортида юк ташишни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига риоя этилмаганлиги 35 2. Юкларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақалари, шунингдек товар-транспорт юк хатларини юритиш тартиби бузилганлиги 40 3. Стационар ва мобил постларда транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларига мувофиқ эмаслиги, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар мавжуд эмаслиги 9 4. Юкларни халқаро ташишда ташувчиларнинг автотранспорт воситасининг давлат ҳудуди бўйлаб ўтиши ва ташиш турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бланкаларисиз ташиши билан шуғулланганлиги, рухсатнома бланкаларини тўлдириш талабларини бузганлиги 8 5. Автомобилда халқаро юк ташишни бажарадиган автотранспорт воситаларида рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тартиби бузилганлиги 8 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Автовокзал (автостанция) фаолиятини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Автовокзалларга (автостанцияларга) қўйиладиган умумий талаблар бажарилмаганлиги 35 2. Автовокзалларда (автостанцияларда) ахборот хизмати ташкил этилмаганлиги 10 3. Автотранспорт воситаларининг ҳаракат жадвалига риоя этилмаганлиги 20 4. Автотранспорт воситаларининг йўл варақалари ва диспетчерлик ҳужжатларини расмийлаштирилмаганлиги 20 5. Йўловчиларга автовокзалларда (автостанцияларда) маиший хизмат кўрсатиш, маданий-маиший ва санитария-гигиена ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳамда ҳайдовчилар учун маиший шароитлар яратилмаганлиги ва уларнинг дам олиши ташкил этилмаганлиги ва хоналар керакли жиҳозлар билан таъминланмаганлиги 7 6. Чипта кассалари ишини ташкил этиш талабларига риоя этилмаганлиги 8 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Сув транспортини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Сув транспортида ташиш хавфсизлиги таъминланмаганлиги 20 2. Кемаларнинг рўйхатга ёки қайта рўйхатга олинмаганлиги ва техник кўриклардан ўтказилмаганлиги 10 3. Кема ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки амал қилиш муддати тугаганлиги 10 4. Кемалар малакали экипаж билан бутланмаганлиги, бортда авария-қутқариш, сузиб юрувчи қурилмаларда одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи нуқсонлар пайдо бўлганлиги, кемалардан фойдаланиш қоидалари талаблари бузилганлиги 25 5. Кемани кема ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлмаган шахс бошқарганлиги 10 6. Кема экипажи аъзоларининг хавфсизлик техникаси бўйича билимлари текширувдан (аттестациядан) ўтказилмаганлиги 25 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Темир йўл транспортини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Темир йўл транспортида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги 10 2. Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шунингдек темир йўл рельсларининг нуқсонларини аниқлашга мўлжалланган қурилмалар ёрдамида темир йўл рельсларини йилда камида бир марта ёки тасдиқланган режа-график асосида текширилмаганлиги 8 3. Темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича маълумотлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги 5 4. Темир йўл инфратузилмаси объектлари ҳамда ҳаракатдаги темир йўл таркибида носозликлар мавжудлиги 20 5. Темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишларни амалга ошириш ҳамда ҳаракатдаги темир йўл таркибини сақлаш жараёнида нуқсонларга йўл қўйилганлиги 20 6. Жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан темир йўл инфратузилмаси объектлари ва ҳаракатдаги темир йўл таркибига эгалик қилувчи ёки улардан ижара (вақтинчалик фойдаланиш) асосида фойдаланувчи субъектлар томонидан темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни (шу жумладан хавфли юкларни) ортиш, ташиш, тушириш ва сақлаш, хавфли юкларни ишлаб чиқариш, аҳоли пунктларига яқин ҳудудларда темир йўл орқали ташишларни амалга ошириш, шохобча темир йўллар орқали ҳаракатдаги темир йўл таркибини транзит ўтказиш, шунингдек темир йўл кесишмалари, технологик ўтиш жойлари, тормоз бошмоқлари ҳамда вагонларни ҳаракатга келтирувчи тортувчи қурилмалардан фойдаланиш 37 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Электр транспорти ва метрополитенни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Электр транспорти ва метрополитенда йўловчилар ташиш, ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларини ишчи ҳолатда сақлаш, эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, шунингдек капитал қайта тиклаш ва режали таъмир лаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид норматив -ҳуқ уқий ҳужжатлар ҳамда техник ҳужжатлар талабларига риоя этилмаганлиги 37 2. Ҳаракатдаги таркиб ва инфратузилма объектларида нуқсонлар мавжудлиги, шунингдек уларни белгиланган муддатларда бартараф этмаганлиги 40 3. Электр транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича маълумотлар тақдим этилмаганлиги 7 4. Электр транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташишлар жараёнида қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги, шунингдек ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида белгиланган тартибда дарҳол хабар берилмаганлиги 7 5. Хизмат ва таъмирлаш муддати ўтган ҳаракатдаги таркибдан фойдаланганлиги 9 Жами 100
Автомобиль, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва йўл хўжалиги соҳаларидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Йўл қурилиши объектларини назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши xавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Йўл қурилиши объектида бажариладиган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларининг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ва техник ҳужжатлар ҳамда лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги 40 2. Йўл қурилиши объектида қўлланиладиган материаллар ҳамда конструксияларнинг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ва техник ҳужжатлар ҳамда лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги 35 3. Йўл қурилиши объектининг қурилиш паспорти белгиланган тартибга мувофиқ таъминланмаганлиги 7 4. Йўл қурилиши ишларини амалга ошириш бўйича ишчи хизматчилар махсус кийимлар ва хавфсизлик жиҳозлари ҳамда иш ускуналари билан таъминланмаганлиги 8 5. Йўл қурилиши объектида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ички назорат юритилиши таъминланмаганлиги 10 Жами 100
Вазир И. МАХКАМОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июнь,
2026 йил 9 июнь
2026 йил 5 июнь
7-сон
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2026-yil 16-iyundagi 7-son buyrugʻiga ILOVA
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalarida nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Inspeksiya tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Inspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. Inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼiy nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi.
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin:
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, shu jumladan avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 7-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritiladi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Avtomobil transportida yoʻlovchi tashishni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Avtomobil transportida yuk tashishni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Avtovokzal (avtostansiya) faoliyatini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Suv transportini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Temir yoʻl transportini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Elektr transporti va metropolitenni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Yoʻl qurilishi obyektlarini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda, tashkilotlarning xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda, baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchi tashishni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyati uchun litsenziya talablari va shartlariga rioya etilmaganligi 35 2. Tashuvchi tomonidan tender talablarining buzilishi 40 3. Yoʻlovchilar hayoti, sogʻligi va (yoki) mulkiga zarar yetkazganlik uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurtalashga oid majburiyatlarning bajarilmaganligi 5 4. Avtotransport vositalari haydovchilarining majburiy ravishda dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan hamda texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 10 5. Avtom obil transportida yoʻlovchilarni tashishda haydovchilarning mehnat va dam olish rejimiga rioya qilinmaganligi 10 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Avtomobil transportida yuk tashishni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya talablari va shartlariga rioya etilmaganligi 35 2. Yuklarni tashishda avtotransport vositalariga yoʻl varaqalari, shuningdek tovar-transport yuk xatlarini yuritish tartibi buzilganligi 40 3. Statsionar va mobil postlarda transport vositalarining vazn va hajm parametrlariga muvofiq emasligi, katta hajmli va ogʻir vaznli transport vositalarining harakatlanishi uchun maxsus ruxsatnomalar mavjud emasligi 9 4. Yuklarni xalqaro tashishda tashuvchilarning avtotransport vositasining davlat hududi boʻylab oʻtishi va tashish turini amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnoma blankalarisiz tashishi bilan shugʻullanganligi, ruxsatnoma blankalarini toʻldirish talablarini buzganligi 8 5. Avtomobilda xalqaro yuk tashishni bajaradigan avtotransport vositalarida raqamli nazorat qurilmalaridan foydalanish tartibi buzilganligi 8 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Avtovokzal (avtostansiya) faoliyatini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Avtovokzallarga (avtostansiyalarga) qoʻyiladigan umumiy talablar bajarilmaganligi 35 2. Avtovokzallarda (avtostansiyalarda) axborot xizmati tashkil etilmaganligi 10 3. Avtotransport vositalarining harakat jadvaliga rioya etilmaganligi 20 4. Avtotransport vositalarining yoʻl varaqalari va dispetcherlik hujjatlarini rasmiylashtirilmaganligi 20 5. Yoʻlovchilarga avtovokzallarda (avtostansiyalarda) maishiy xizmat koʻrsatish, madaniy-maishiy va sanitariya-gigiyena holati talab darajasida emasligi hamda haydovchilar uchun maishiy sharoitlar yaratilmaganligi va ularning dam olishi tashkil etilmaganligi va xonalar kerakli jihozlar bilan taʼminlanmaganligi 7 6. Chipta kassalari ishini tashkil etish talablariga rioya etilmaganligi 8 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Suv transportini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Suv transportida tashish xavfsizligi taʼminlanmaganligi 20 2. Kemalarning roʻyxatga yoki qayta roʻyxatga olinmaganligi va texnik koʻriklardan oʻtkazilmaganligi 10 3. Kema hujjatlarining mavjud emasligi yoki amal qilish muddati tugaganligi 10 4. Kemalar malakali ekipaj bilan butlanmaganligi, bortda avariya-qutqarish, suzib yuruvchi qurilmalarda odamlarning xavfsizligiga tahdid soluvchi nuqsonlar paydo boʻlganligi, kemalardan foydalanish qoidalari talablari buzilganligi 25 5. Kemani kema haydovchisi guvohnomasiga ega boʻlmagan shaxs boshqarganligi 10 6. Kema ekipaji aʼzolarining xavfsizlik texnikasi boʻyicha bilimlari tekshiruvdan (attestatsiyadan) oʻtkazilmaganligi 25 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Temir yoʻl transportini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Temir yoʻl transportida normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik hujjatlar talablariga rioya etilmaganligi 10 2. Harakatdagi temir yoʻl tarkibi va infratuzilmasi obyektlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilmaganligi, shuningdek temir yoʻl relslarining nuqsonlarini aniqlashga moʻljallangan qurilmalar yordamida temir yoʻl relslarini yilda kamida bir marta yoki tasdiqlangan reja-grafik asosida tekshirilmaganligi 8 3. Temir yoʻl transportida harakat va tashishlar xavfsizligi talablarining buzilishi bilan bogʻliq hodisalar boʻyicha maʼlumotlar belgilangan muddatda taqdim etilmaganligi 5 4. Temir yoʻl infratuzilmasi obyektlari hamda harakatdagi temir yoʻl tarkibida nosozliklar mavjudligi 20 5. Temir yoʻl transportida harakat va tashishlarni amalga oshirish hamda harakatdagi temir yoʻl tarkibini saqlash jarayonida nuqsonlarga yoʻl qoʻyilganligi 20 6. Jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan temir yoʻl infratuzilmasi obyektlari va harakatdagi temir yoʻl tarkibiga egalik qiluvchi yoki ulardan ijara (vaqtinchalik foydalanish) asosida foydalanuvchi subyektlar tomonidan temir yoʻl transportida yoʻlovchilar va yuklarni (shu jumladan xavfli yuklarni) ortish, tashish, tushirish va saqlash, xavfli yuklarni ishlab chiqarish, aholi punktlariga yaqin hududlarda temir yoʻl orqali tashishlarni amalga oshirish, shoxobcha temir yoʻllar orqali harakatdagi temir yoʻl tarkibini tranzit oʻtkazish, shuningdek temir yoʻl kesishmalari, texnologik oʻtish joylari, tormoz boshmoqlari hamda vagonlarni harakatga keltiruvchi tortuvchi qurilmalardan foydalanish 37 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Elektr transporti va metropolitenni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Elektr transporti va metropolitenda yoʻlovchilar tashish, harakatdagi tarkib va infratuzilma obyektlarini ishchi holatda saqlash, ekspluatatsiya qilish, ularga texnik xizmat koʻrsatish, shuningdek kapital qayta tiklash va rejali taʼmir lash, harakat xavfsizligini taʼminlashga oid normativ -huq uqiy hujjatlar hamda texnik hujjatlar talablariga rioya etilmaganligi 37 2. Harakatdagi tarkib va infratuzilma obyektlarida nuqsonlar mavjudligi, shuningdek ularni belgilangan muddatlarda bartaraf etmaganligi 40 3. Elektr transporti va metropolitenda harakat va tashishlar xavfsizligi talablarining buzilishi bilan bogʻliq hodisalar boʻyicha maʼlumotlar taqdim etilmaganligi 7 4. Elektr transporti va metropolitenda harakat va tashishlar jarayonida qoidabuzarliklarga yoʻl qoʻyilganligi, shuningdek harakat va tashishlar xavfsizligi talablarining buzilishi bilan bogʻliq holatlar toʻgʻrisida belgilangan tartibda darhol xabar berilmaganligi 7 5. Xizmat va taʼmirlash muddati oʻtgan harakatdagi tarkibdan foydalanganligi 9 Jami 100
Avtomobil, temir yoʻl, suv, elektr transporti, metropoliten va yoʻl xoʻjaligi sohalaridagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Yoʻl qurilishi obyektlarini nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Yoʻl qurilishi obyektida bajariladigan qurilish-montaj va taʼmirlash ishlarining shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik va texnik hujjatlar hamda loyiha hujjatlari talablariga rioya etilmaganligi 40 2. Yoʻl qurilishi obyektida qoʻllaniladigan materiallar hamda konstruksiyalarning shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchilik va texnik hujjatlar hamda loyiha hujjatlari talablariga rioya etilmaganligi 35 3. Yoʻl qurilishi obyektining qurilish pasporti belgilangan tartibga muvofiq taʼminlanmaganligi 7 4. Yoʻl qurilishi ishlarini amalga oshirish boʻyicha ishchi xizmatchilar maxsus kiyimlar va xavfsizlik jihozlari hamda ish uskunalari bilan taʼminlanmaganligi 8 5. Yoʻl qurilishi obyektida qonunchilik hujjatlariga muvofiq ichki nazorat yuritilishi taʼminlanmaganligi 10 Jami 100
Vazir I. MAXKAMOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 16-iyun,
2026-yil 9-iyun
2026-yil 5-iyun
7-son