📅 2026-yil 1-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 1-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 1 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной Прокуратуре
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 June 2026 · Ministry and agency documents · Bosh prokuraturasi huzuridagi iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон « Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида »ги ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон « Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг 2026 йил 1 июндаги 21-сон буйруғига ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, ташкилотлар томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
текширув — ташкилотлар томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Департамент томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими ташкилотда текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, ташкилотга нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Ташкилотнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни ташкилот фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилади :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ташкилотни умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар, ахборотлар ва шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар;
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан олинган маълумотлар ва сўровлар;
ташкилотлар томонидан қонунчилик талабларига риоя этилишини ҳамда белгиланган мажбуриятларни бажарилишини ўрганиш натижалари бўйича тўпланган маълумотлар;
назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотлар ва ҳужжатлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва ташкилотнинг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида ташкилотлардан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Хавф даражаси таҳлили Департаментнинг назорат ваколати доирасида фаолият кўрсатувчи ташкилотларда ўтказилади .
Назорат ваколатига кирмайдиган ташкилотлар фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражалари таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларга ташкилот фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
9. Департамент ташкилотларнинг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичларни (суб-кўрсаткичларни) «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ички назорат фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар (суб-кўрсаткичлар) бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида ташкилотлар ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади :
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи ташкилотлар.
11. Хавф даражаси таҳлили, қоида тариқасида, бир йилда камида бир маротаба ўтказилади .
Бунда ташкилотлар фаолиятида профилактика тадбирлари ва текширувларфақатгина жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишнимолиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риояэтишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги ташкилотларда профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
13. Хавф даражаси паст бўлган ташкилотлар фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
14. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
15. Мазкур Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ички назорат фаолиятини ташкил этишга оид қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ички назорат хизмати ташкил этилмаганлиги (ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида) * 70 1.1. Ички назорат ходим(лар)и тайинланмаганлиги ва (ёки) қуйи бўлинмаларда (филиалларда) ички назорат ходим(лар)и ички назорат тайинланмаганлиги 1.2. Ички назорат хизматининг ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ахборот дастурида рўйхатдан ўтмаслик 1.3. Қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ички назорат ходим(лар)ининг тайинланганлиги 2. Ички назорат хизмати лозим даражада ташкил этилмаганлиги (ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида) * 20 2.1. Ички назорат хизмати раҳбарининг ташкилотнинг қуйи бошқаруви раҳбариятига ҳисобдорлиги ва (ёки) бошқа бўлинмалардан мустақил эмаслиги 2.2. Операциялар кўлами, таваккалчилик даражаси ва бошқа асосларга кўра ички назорат хизмати ходимларининг сони етарли эмаслиги 2.3. Департаментнинг ахборот дастуридан доимий ёки умуман фойдаланмаслик 3. Ички назорат хизмати ходимларининг малакасини оширмаганлиги 5 4. Департаментнинг сўровларига ўз вақтида маълумотлар тақдим этилмаслиги, тўлиқ тақдим этилмаслиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилиши 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Тўхтатиб турилиши ва тегишли чора-тадбирлар кўрилганидан сўнг ўтказилиши шарт бўлган операцияларни тўғридан-тўғри амалга ошириш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) * 80 1.1. Амалга оширилиши оқибатида жуда кўп миқдорда зарар етишига сабаб бўладиган жиноятларни содир этишга шароит яратиб берувчи шубҳали операция аломатлари мавжуд ва (ёки) юқори таваккалчилик тоифасидаги операцияларни тегишли чора-тадбирларни кўрмасдан, мижозни лозим даражада текшириш ва (ёки) кучайтирилган тартибда мижозни лозим даражада текширишсиз ўтказиш 1.2. Иқтисодий жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ўттиз иш куни муддатига қадар операцияларни тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги кўрсатмани ижро этмаслик оқибатида операцияларни ўтказиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш 1.3. Ички назорат қоидаларига мувофиқ тўхталиши ёки рад қилиниши лозим бўлган (идентификация қилиш ёки мижозларни лозим даражада текшириш имконияти бўлмаган) операцияларни ўтказиш 2. Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) * 5 2.1. Шубҳали операциялар аломатлари мавжуд операциялар ҳақида хабар юбормаслик 2.2. Амалга ошириш рад этилган операция ва (ёки) қайтариб юборилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўғрисида хабар юбормаслик 2.3. Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни расмийлаштириш тартибини (маълумотларни тўлиқ киритмаслик, нотўғри киритиш ва ҳ.к.) бузган ҳолда юбориш 3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг сўровларига ўз вақтида маълумотлар тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) * 10 3.1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган молиявий таҳлил юзасидан юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки муддатида тақдим этмаслик 3.2. Алоҳида назоратдаги молиявий таҳлил бўйича юборилган сўровга белгиланган муддатда операциялар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, хато маълумот тақдим этиш ёки ўз муддатида тақдим этмаслик 4. Юқори мансабдор шахсларга алоқадор ва (ёки) бенефициар мулкдорларга нисбатан белгиланган чора-тадбирларни амалга оширмасдан операцияларни ўтказиш 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Тўхтатиб турилиши ва тегишли чора-тадбирлар кўрилганидан сўнг ўтказилиши шарт бўлган операцияларни тўғридан тўғри амалга ошириш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) 80 1.1. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатидаги (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) шахсларга алоқадор қуйидаги операциялардан бирини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб турмаслик, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатмаслик: а) Рўйхатдаги шахснинг ўзи, унинг номидан ёки топшириғига асосан бевосита ёхуд билвосита ҳаракат қилаётган шахслар иштирок этаётган операциялар; б) Рўйхатдаги шахсга тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд унинг назорати остида бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк иштирок этаётган операциялар; в) Рўйхатдаги шахсга тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд унинг назорати остида бўлган пул маблағларидан ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк иштирок этаётган операциялар; г) Рўйхатдаги шахснинг тўлиқ ёки қисман бевосита ёки билвосита мулкида ёхуд унинг назорат остида бўлган юридик шахс иштирок этаётган операциялар. 1.2. Хорижий давлатларга алоқадор бўлган операцияни унинг иштирокчиларини идентификация қилмасдан ва (ёки) Рўйхатдаги шахслар билан солиштирмасдан ўтказиш 1.3. Терроризм хавфи юқори бўлган ҳудудларга (фаол террорчилик ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудлар ёки ушбу ҳудудларга чегарадош ҳудудлар) алоқадор операцияда иштирок этаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаси ва операция мақсадини ўрганмасдан ўтказиш 1.4. Рўйхатга киритилмаган, лекин терроризмга ёки экстремизмга алоқадор шахслар мазкур Кўрсаткичларнинг 1-бандида кўрсатилган шаклларда иштирок этган операцияни, унда иштирок этаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбаси ва операция мақсадини ўрганмасдан ўтказиш 1.5. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича операцияларни ўттиз иш кунига тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмани ижро этмаслик оқибатида операцияларни ўтказиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш 2. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ахборотларни ўз вақтида тақдим этмаслик, тўлиқ тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) 5 2.1. Рўйхатдаги шахслар иштирокидаги рухсат берилган операцияларнинг ўтказилганлиги ва (ёки) ишга солмай тўхтатилган маблағлар ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланилганлиги ҳақида хабар юбормаслик 2.2. Амалга ошириш рад этилган ёки тўхтатилган ва (ёки) ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар ҳамда операцияни амалга оширишга уринишлар тўғрисида хабар юбормаслик 2.3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилаётган молиявий таҳлил юзасидан юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки муддатида тақдим этмаслик 2.4. Алоҳида назоратдаги молиявий таҳлил бўйича юборилган сўровга белгиланган муддатда маълумотларни тўлиқ тақдим этмаслик, нотўғри маълумотлар тақдим этиш ёки ўз муддатида тақдим этмаслик 2.5. Шубҳали операциялар ҳақидаги хабарларни расмийлаштириш тартибини (маълумотларни тўлиқ киритмаслик, нотўғри маълумотлар киритиш ва ҳ.к.) бузган ҳолда юбориш 3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий сайти ва (ёки) Департаментнинг автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти ёхуд электрон алоқа канали орқали юборилган юқори таваккалчилик тоифасидаги мижозлар реестрига киритилиши ҳамда зудлик билан ижрога қаратилиши мажбурий бўлган маълумотларни ўз вақтида ижрога қабул қилмаслик ва қуйи тармоқларга етказмаслик 3.1. Террорчилар рўйхати ўзгаришига ва (ёки) терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган ҳолатлар (терроризмга оид жиноятлар бўйича давлатлараро қидирувдаги шахслар рўйхати — МДҲ Терроризмга қарши курашиш маркази қидирув рўйхати, Фаол террорчилик ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудлар рўйхати ва ҳ.к.) ўзгаришига муносабат билдирмаслик, ўзгартирилган маълумотларни ўз вақтида ижрога қаратмаслик, қуйи бўлимлар ёки ходимларга етказмаслик 3.2. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўттиз иш куни муддатига қадар операцияларни тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш бўйича кўрсатмага (оқибатлари мавжуд бўлмаган ҳолатда) зудлик билан муносабат билдирмаслик ва ижрога йўналтирмаслик 4. Тўхтатилган операцияларни тиклаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат беришга доир талабларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик (ҳар бир суб-кўрсаткич бўйича алоҳида) 5 4.1. Рўйхатдаги шахсга унинг операцияси тўхтатилганлиги ва операцияни тиклаш тартиби бўйича маълумот бермаслик 4.2. Тўхтатилган операцияни тиклаш бўйича аризани расмийлаштириш ва юбориш тартибига риоя қилмаслик 4.3. Рухсат берилган операцияларни тиклаш бўйича мурожаат муаллифига хабар бермаслик 5. Мижозларни лозим даражада текшириш ёки кучайтирилган тартибда мижозларни лозим даражада текширишни амалга оширмасдан операцияларни асоссиз тўхтатиш 5 5.1. Рўйхатдаги шахсларга алоқадор бўлмаган операцияларни асоссиз тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиш 5.2. Тиклашга рухсат берилган Рўйхатдаги шахсларнинг операцияларини ўтказмаслик Жами баллар йиғиндиси 100
Бошлиқ Ж. ХАТАМОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июнь,
2026 йил 19 май
2026 йил 18 май
21-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI BOSH PROKURATURASI HUZURIDAGI IQTISODIY JINOYATLARGA QARSHI KURASHISH DEPARTAMENTI BOSHLIGʻINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son “ Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida ”gi hamda 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “ Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil va Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti boshligʻining 2026-yil 1-iyundagi 21-son buyrugʻiga ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tashkilotlar — Oʻzbekiston Respublikasi “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Qonunining 12-moddasida koʻrsatilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni amalga oshiruvchi tashkilotlar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (bundan buyon matnda Departament deb yuritiladi) tomonidan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasini aniq mezonlarga asoslanib, tashkilotlar tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;
tekshiruv — tashkilotlar tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.
2. Departament tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tashkilotda tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tashkilotga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tashkilotning qonunchilik hujjatlari talablarini buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tashkilot faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshiriladi :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tashkilotni umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka muvofiq tashkilotlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar, axborotlar va shubhali operatsiyalar haqidagi maʼlumotlar;
xorijiy davlatlarning vakolatli organlari, xalqaro va mintaqaviy tashkilotlardan olingan maʼlumotlar va soʻrovlar;
tashkilotlar tomonidan qonunchilik talablariga rioya etilishini hamda belgilangan majburiyatlarni bajarilishini oʻrganish natijalari boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar;
nazorat qiluvchi va huquqni muhofaza qiluvchi organlardan olingan maʼlumotlar va hujjatlar;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tashkilotning odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tashkilotlardan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Xavf darajasi tahlili Departamentning nazorat vakolati doirasida faoliyat koʻrsatuvchi tashkilotlarda oʻtkaziladi .
Nazorat vakolatiga kirmaydigan tashkilotlar faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajalari tasnifi va ularni mezonlashga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 3-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlarga tashkilot faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
Bunda sub-koʻrsatkichlar mavjud boʻlganda har bir asosiy koʻrsatkichning bahosi ushbu koʻrsatkich ostidagi sub-koʻrsatkichlar bahosining yigʻindisidan kelib chiqadi.
9. Departament tashkilotlarning xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlarni (sub-koʻrsatkichlarni) “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi ichki nazorat faoliyatini tashkil etishga oid qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar (sub-koʻrsatkichlar) boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tashkilotlar huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi :
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tashkilotlar;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tashkilotlar;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tashkilotlar.
11. Xavf darajasi tahlili, qoida tariqasida, bir yilda kamida bir marotaba oʻtkaziladi .
Bunda tashkilotlar faoliyatida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarfaqatgina jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga,terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishnimoliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik talablariga rioyaetishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tashkilotlarda profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonun hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-iyundagi 402-son “Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar haqida”gi qarori hamda 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
13. Xavf darajasi past boʻlgan tashkilotlar faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
14. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
15. Mazkur Nizomning talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi ichki nazorat faoliyatini tashkil etishga oid qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Ichki nazorat xizmati tashkil etilmaganligi (har bir holat boʻyicha alohida) * 70 1.1. Ichki nazorat xodim(lar)i tayinlanmaganligi va (yoki) quyi boʻlinmalarda (filiallarda) ichki nazorat xodim(lar)i ichki nazorat tayinlanmaganligi 1.2. Ichki nazorat xizmatining xodimlari Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining (bundan buyon matnda Departament deb yuritiladi) axborot dasturida roʻyxatdan oʻtmaslik 1.3. Qonunchilikda belgilangan talablarga javob bermaydigan ichki nazorat xodim(lar)ining tayinlanganligi 2. Ichki nazorat xizmati lozim darajada tashkil etilmaganligi (har bir holat boʻyicha alohida) * 20 2.1. Ichki nazorat xizmati rahbarining tashkilotning quyi boshqaruvi rahbariyatiga hisobdorligi va (yoki) boshqa boʻlinmalardan mustaqil emasligi 2.2. Operatsiyalar koʻlami, tavakkalchilik darajasi va boshqa asoslarga koʻra ichki nazorat xizmati xodimlarining soni yetarli emasligi 2.3. Departamentning axborot dasturidan doimiy yoki umuman foydalanmaslik 3. Ichki nazorat xizmati xodimlarining malakasini oshirmaganligi 5 4. Departamentning soʻrovlariga oʻz vaqtida maʼlumotlar taqdim etilmasligi, toʻliq taqdim etilmasligi yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilishi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Toʻxtatib turilishi va tegishli chora-tadbirlar koʻrilganidan soʻng oʻtkazilishi shart boʻlgan operatsiyalarni toʻgʻridan-toʻgʻri amalga oshirish (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) * 80 1.1. Amalga oshirilishi oqibatida juda koʻp miqdorda zarar yetishiga sabab boʻladigan jinoyatlarni sodir etishga sharoit yaratib beruvchi shubhali operatsiya alomatlari mavjud va (yoki) yuqori tavakkalchilik toifasidagi operatsiyalarni tegishli chora-tadbirlarni koʻrmasdan, mijozni lozim darajada tekshirish va (yoki) kuchaytirilgan tartibda mijozni lozim darajada tekshirishsiz oʻtkazish 1.2. Iqtisodiy jinoyatlarga, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga qarshi kurashish boʻyicha oʻttiz ish kuni muddatiga qadar operatsiyalarni toʻxtatish va (yoki) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish toʻgʻrisidagi koʻrsatmani ijro etmaslik oqibatida operatsiyalarni oʻtkazish va (yoki) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkdan foydalanish 1.3. Ichki nazorat qoidalariga muvofiq toʻxtalishi yoki rad qilinishi lozim boʻlgan (identifikatsiya qilish yoki mijozlarni lozim darajada tekshirish imkoniyati boʻlmagan) operatsiyalarni oʻtkazish 2. Shubhali operatsiyalar haqidagi xabarlarni oʻz vaqtida taqdim etmaslik, toʻliq taqdim etmaslik yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilish (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) * 5 2.1. Shubhali operatsiyalar alomatlari mavjud operatsiyalar haqida xabar yubormaslik 2.2. Amalga oshirish rad etilgan operatsiya va (yoki) qaytarib yuborilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk toʻgʻrisida xabar yubormaslik 2.3. Shubhali operatsiyalar haqidagi xabarlarni rasmiylashtirish tartibini (maʼlumotlarni toʻliq kiritmaslik, notoʻgʻri kiritish va h.k.) buzgan holda yuborish 3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining soʻrovlariga oʻz vaqtida maʼlumotlar taqdim etmaslik, toʻliq taqdim etmaslik yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilish (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) * 10 3.1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan oʻtkazilayotgan moliyaviy tahlil yuzasidan yuborilgan soʻrovga belgilangan muddatda maʼlumotlarni toʻliq taqdim etmaslik, notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etish yoki muddatida taqdim etmaslik 3.2. Alohida nazoratdagi moliyaviy tahlil boʻyicha yuborilgan soʻrovga belgilangan muddatda operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarni toʻliq taqdim etmaslik, xato maʼlumot taqdim etish yoki oʻz muddatida taqdim etmaslik 4. Yuqori mansabdor shaxslarga aloqador va (yoki) benefitsiar mulkdorlarga nisbatan belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshirmasdan operatsiyalarni oʻtkazish 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Toʻxtatib turilishi va tegishli chora-tadbirlar koʻrilganidan soʻng oʻtkazilishi shart boʻlgan operatsiyalarni toʻgʻridan toʻgʻri amalga oshirish (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) 80 1.1. Terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatidagi (bundan buyon matnda Roʻyxat deb yuritiladi) shaxslarga aloqador quyidagi operatsiyalardan birini kechiktirmasdan va oldindan xabar qilmasdan toʻxtatib turmaslik, pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatmaslik: a) Roʻyxatdagi shaxsning oʻzi, uning nomidan yoki topshirigʻiga asosan bevosita yoxud bilvosita harakat qilayotgan shaxslar ishtirok etayotgan operatsiyalar; b) Roʻyxatdagi shaxsga toʻliq yoki qisman bevosita yoki bilvosita tegishli yoxud uning nazorati ostida boʻlgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk ishtirok etayotgan operatsiyalar; v) Roʻyxatdagi shaxsga toʻliq yoki qisman bevosita yoki bilvosita tegishli yoxud uning nazorati ostida boʻlgan pul mablagʻlaridan yoki boshqa mol-mulkdan foydalanishdan olingan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk ishtirok etayotgan operatsiyalar; g) Roʻyxatdagi shaxsning toʻliq yoki qisman bevosita yoki bilvosita mulkida yoxud uning nazorat ostida boʻlgan yuridik shaxs ishtirok etayotgan operatsiyalar. 1.2. Xorijiy davlatlarga aloqador boʻlgan operatsiyani uning ishtirokchilarini identifikatsiya qilmasdan va (yoki) Roʻyxatdagi shaxslar bilan solishtirmasdan oʻtkazish 1.3. Terrorizm xavfi yuqori boʻlgan hududlarga (faol terrorchilik harakatlari olib borilayotgan hududlar yoki ushbu hududlarga chegaradosh hududlar) aloqador operatsiyada ishtirok etayotgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkning manbasi va operatsiya maqsadini oʻrganmasdan oʻtkazish 1.4. Roʻyxatga kiritilmagan, lekin terrorizmga yoki ekstremizmga aloqador shaxslar mazkur Koʻrsatkichlarning 1-bandida koʻrsatilgan shakllarda ishtirok etgan operatsiyani, unda ishtirok etayotgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkning manbasi va operatsiya maqsadini oʻrganmasdan oʻtkazish 1.5. Terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha operatsiyalarni oʻttiz ish kuniga toʻxtatib turish haqidagi koʻrsatmani ijro etmaslik oqibatida operatsiyalarni oʻtkazish va (yoki) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkdan foydalanish 2. Terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi axborotlarni oʻz vaqtida taqdim etmaslik, toʻliq taqdim etmaslik yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim qilish (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) 5 2.1. Roʻyxatdagi shaxslar ishtirokidagi ruxsat berilgan operatsiyalarning oʻtkazilganligi va (yoki) ishga solmay toʻxtatilgan mablagʻlar yoki boshqa mol-mulkdan foydalanilganligi haqida xabar yubormaslik 2.2. Amalga oshirish rad etilgan yoki toʻxtatilgan va (yoki) ishga solmay toʻxtatib qoʻyilgan pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulklar hamda operatsiyani amalga oshirishga urinishlar toʻgʻrisida xabar yubormaslik 2.3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti tomonidan oʻtkazilayotgan moliyaviy tahlil yuzasidan yuborilgan soʻrovga belgilangan muddatda maʼlumotlarni toʻliq taqdim etmaslik, notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etish yoki muddatida taqdim etmaslik 2.4. Alohida nazoratdagi moliyaviy tahlil boʻyicha yuborilgan soʻrovga belgilangan muddatda maʼlumotlarni toʻliq taqdim etmaslik, notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etish yoki oʻz muddatida taqdim etmaslik 2.5. Shubhali operatsiyalar haqidagi xabarlarni rasmiylashtirish tartibini (maʼlumotlarni toʻliq kiritmaslik, notoʻgʻri maʼlumotlar kiritish va h.k.) buzgan holda yuborish 3. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining rasmiy sayti va (yoki) Departamentning avtomatlashtirilgan dasturiy mahsuloti yoxud elektron aloqa kanali orqali yuborilgan yuqori tavakkalchilik toifasidagi mijozlar reyestriga kiritilishi hamda zudlik bilan ijroga qaratilishi majburiy boʻlgan maʼlumotlarni oʻz vaqtida ijroga qabul qilmaslik va quyi tarmoqlarga yetkazmaslik 3.1. Terrorchilar roʻyxati oʻzgarishiga va (yoki) terrorizmni moliyalashtirish xavfi yuqori boʻlgan holatlar (terrorizmga oid jinoyatlar boʻyicha davlatlararo qidiruvdagi shaxslar roʻyxati — MDH Terrorizmga qarshi kurashish markazi qidiruv roʻyxati, Faol terrorchilik harakatlari olib borilayotgan hududlar roʻyxati va h.k.) oʻzgarishiga munosabat bildirmaslik, oʻzgartirilgan maʼlumotlarni oʻz vaqtida ijroga qaratmaslik, quyi boʻlimlar yoki xodimlarga yetkazmaslik 3.2. Terrorizmni moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha oʻttiz ish kuni muddatiga qadar operatsiyalarni toʻxtatish va (yoki) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyish boʻyicha koʻrsatmaga (oqibatlari mavjud boʻlmagan holatda) zudlik bilan munosabat bildirmaslik va ijroga yoʻnaltirmaslik 4. Toʻxtatilgan operatsiyalarni tiklash, pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatib qoʻyishni bekor qilish va ulardan foydalanishga ruxsat berishga doir talablarni bajarmaslik yoki lozim darajada bajarmaslik (har bir sub-koʻrsatkich boʻyicha alohida) 5 4.1. Roʻyxatdagi shaxsga uning operatsiyasi toʻxtatilganligi va operatsiyani tiklash tartibi boʻyicha maʼlumot bermaslik 4.2. Toʻxtatilgan operatsiyani tiklash boʻyicha arizani rasmiylashtirish va yuborish tartibiga rioya qilmaslik 4.3. Ruxsat berilgan operatsiyalarni tiklash boʻyicha murojaat muallifiga xabar bermaslik 5. Mijozlarni lozim darajada tekshirish yoki kuchaytirilgan tartibda mijozlarni lozim darajada tekshirishni amalga oshirmasdan operatsiyalarni asossiz toʻxtatish 5 5.1. Roʻyxatdagi shaxslarga aloqador boʻlmagan operatsiyalarni asossiz toʻxtatish va (yoki) pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulkni ishga solmay toʻxtatish 5.2. Tiklashga ruxsat berilgan Roʻyxatdagi shaxslarning operatsiyalarini oʻtkazmaslik Jami ballar yigʻindisi 100
Boshliq J. XATAMOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 1-iyun,
2026-yil 19-may
2026-yil 18-may
21-son