UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

ПАСПОРТИ

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ва улардан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда улардан фойдаланиш учун рухсат бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва кўчириб ўтказиш тизимини тартибга солиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:

давлат ўрмон фондига кирмайдиган диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтларни кўчириб ўтказишга тўлов асосида рухсат беришни жорий этиш;

дарахтлар ва буталарга шакл бериш (буталаш) тартибини белгилаш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатини қайта кўриб чиқиш.

2. Белгилансинки:

давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтказилади;

дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида — ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади;

дарахт ва буталар уларнинг илдиз тупроғини сақлаган ҳолда кўчириб ўтказилади;

дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш учун рухсатномалар ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш шарти билан берилади;

давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган ўлчамлардан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади.

3. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:

мазкур қарорга мувофиқ дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкаларини тасдиқласин;

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомиллари «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилишини таъминласин;

Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан биргаликда дарахтлар ва буталарни ноқонуний равишда кесиш, уларга шикаст етказиш, уларни йўқ қилиш ёки кўчириб ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг янги шакллантирилган рўйхатини тасдиқлаш;

давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишга тўлов асосида рухсат бериш тизимини жорий этиш;

дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, уларга шакл бериш ҳамда уларни кўчириб ўтказиш тартибини такомиллаштириш;

дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга рухсат беришда талаб ва шартларни белгилаш.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 342-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарорига илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг

Т/р Турнинг илмий номи Хусусияти I. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (ёғочбоп) навли дарахтлар 1. Грек ёнғоғи (Juglans regia L.) Ёғочи қимматбаҳо 2. Силлиқ қайрағоч (Ulmus laevis Pall.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 3. Яланғоч қайрағоч (Ulmus glabra Нuds.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 4. Паст бўйли қайрағоч, қайрағоч (Ulmus pumila L.) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 5. Кавказ қатронғиси, туғдона (Celtis caucasica Willd.) Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, чиримайди, қимматбаҳо ҳисобланади 6. Тукли заранг (Acer pubescens Franch.) Ёғочи жуда қаттиқ ва зич, қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 7. Секвоя (Sequoia sempervirens Emdl.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 8. Оддий эман (Quercusrobur L.) Ёғочи қимматбаҳо 9. Чинорсимон заранг (Acer platonoides L.) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун 10. Оқ акация (Robínia pseudoacаcia) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди манзарали ва шарсимон кўринишга эга 11. Глидичия ( Gleditsia triacanthos) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис, чиримайди 12. Гинкго билоба (Ginkgo bilоba) Ёғочи қимматбаҳо, танаси узун ва текис 13. Шумтол (Fraxinus raibocarpa Regel.) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 14. Сурия қора шумтоли (Fraxinus syriaca Boiss.) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 15. Оддий қарағай (Pinus sylvestris) Ёғочи қизғиш, қурилишда кенг фойдаланилади, қимматбаҳо, танаси узун ва текис 16. Ғарб туяси (Thuja occidentalis L.) Ёғочи қимматбаҳо, танаси қизғиш, буюмлар ясашда кенг фойдаланилади 17. Мелия азедарах (Melia azedarach) Ёғочи зич ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 18. Павловния (Paulownia tomentosa) Ёғочи тез ўсувчи ва қимматбаҳо, танаси узун ва текис 19. Кўкбаргли терак, туранғил (Populus pruinosa Schrenk) Қурилишда кенг фойдаланилади, ариқ ва зовур атрофларида экилиб, ерости сизот сувларнинг сатҳини пасайтиради 20. Оқ тут (балхи). (Morus alba L.) Ёғочи жуда қаттиқ, мусиқа асбоблари ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 21. Ғарб чинори (Platanus occidlentalis L.) Мусиқа асбоблари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 22. Заранг баргли чинор (Platanus acerofolia Willd) Қурилиш материаллари, мебель ва бошқа буюмларни тайёрлашда кенг фойдаланилади 23 Йирик мевали эман (Quercus macoracarpa Michx.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 24. Пенсилвания шумтоли (Fraxinus pensilivanica Marsh.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 25. Америка шумтоли (Fraxinus americana L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 26. Суғд шумтоли (Fraxinus sogdiana Bunge ) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 27. Виргин хурмоси (Diospyros virginiana L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 28. Каштан баргли эман (Quercus castaniefolia C.A. Mey) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 29. Пўкакли эман (Quercus suber L.) Ёғочи қимматбаҳо қурилиш материали ҳисобланади 30. Сохта чинор баргли заранг (Acer pseudoplatanus L) Ёғочи қимматбаҳо, чиримайди, манзарали ва шарсимон кўринишга эга 31. Қандли заранг (Acer saccharinum L.) Ёғочи қимматбаҳо, манзарали 32. Дала заранги (Acer campestre L.) Ёғочи қимматбаҳо, манзарали ва шарсимон кўринишга эга II. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо (манзарали) навли дарахтлар 33. Туркистон арчаси, ўрик арча (JuniperusturkestanicaKom.) Манзарали хусусиятга эга, маданийлаштириб бўлмайди 34. Ярим шарсимон арча, саур арча (Juniperus semiglobosa Regel) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 35. Зарафшон арчаси, қизил арча, қора арча (Juniperus seravschanica Kom.) Доим яшил, манзарали, тоғли ҳудудларда тарқалган 36. Соқолчали қайин (Betula pendula Roth) Тана ва шохлари жуда чиройли, танасининг ранги оқ ва қора аралаш 37. Тяньшан қайини (Betula tianschanica Rupr.) Манзарали, танасининг ранги оқ ва қора аралаш 38. Капю толи (Salix capusii Franch.) Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 39. Андросов қайрағочи, садақайрағоч (Ulmus androssowii Litv.) Шарсимон шаклга эга, манзарали 40. Қора тут, шотут (Morus nigra L.) Манзарали, чиройли 41. Семенов заранги (Acer semenovii Regel & Нerder) Фақат тоғли ҳудудларда ўсади ва ёғочи жуда қаттиқ ва чиройли кўринишга эга 42. Канада арғувони (Cercis canadensis L.) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди 43. Ленкаран акацияси (Albizia julibrissin) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали 44. Юраксимон жука (Tilia cordata Mill.) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради, кўп миқдорда нектар сақловчи 45. Терисимон Скумпия (Cotinus coggygria Scop.) Мевалари чиройли, манзарали дарахт 46. Супурги кёльрейтерия (Koelreuteria paniculata Laxm.) Гуллари сариқ рангда, гуллайди, ўзига хос чиройли 47. Сохта каштан (Aesculus hippocastanum L.) Манзарали ва чиройли гуллайди 48. Бруссонетия (Broussonetia papyrifera) Мевалари чиройли манзарали дарахт 49. Туркистон заранги (Acer turkestanicum Pax) Манзарали дарахт, Самарқанд вилоятининг жанубий ҳудудларида тарқалган 50. Қорақарағай (Pinus nigra) Мевалари чиройли манзарали дарахт 51. Элдор қарағайи (Pinus eldarica) Жуда чиройли манзарали дарахт 52. Қрим қарағайи (Pinus nigra pallasiana) Жуда чиройли манзарали дарахт 53. Тикони кўк қарағай (Picea pungens Engelm) Қимматбаҳо манзарали дарахт 54. Шренк қарағайи (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.) Манзарали дарахт 55. Кедр, Гималай кедри (Thuja plicata D.Don.) Камёб, чиройли ва манзарали 56. Казак арчаси (Juniperus sabina L.) Камёб, чиройли ва манзарали 57. Доимий яшил кипарис (Cupressus sempervirens L.) Жуда чиройли ва манзарали 58. Глиптостробуссимон метасеквойя, Хитой метасеквояси (Metasequoia glyptostroboides Нu et Cheng) Ўзига хос манзарага эга чиройли дарахт 59. Лола дарахти (Liriodendron tulipifera L.) Реликт ўсимлик, манзарали 60. Йирик гулли магнолия (Magnolia grandiflora L.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 61. Магнолия (Magnolia L.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 62. Тўқ сариқ маклюра ( Maclura pomifera) Улкан чиройли дарахт 63. Чўзиқ баргли тол (Salix linearifolia E. Wolf) Чиройли дарахт 64. Мажнунтол (Babytonica L.) Серсоя, чиройли дарахт 65. Узун барг жийда (Elaeagnus angustifolia L.) Манзарали дарахт 66. Шарқ жийдаси (Elaeagnus orientalis L.) Манзарали дарахт 67. Гўзал каталпа (Catalpa bignonioides walter) Манзарали дарахт 68. Сиверс олмаси, ёввойи олма (Malus sieversii M. Roem) Камёб манзарали дарахт 69. Форс қизилчетани (Sorbus persica Нedl.) Манзарали дарахт 70. Тяньшан қизилчетани (Sorbus tianschanica Rupr.) Манзарали дарахт 71. Туркистон четани (Sorbus turkestanica (Franch.) Нedl.) Манзарали дарахт 72. Туркистон дўланаси, қизил дўлана (Crataegus turkestanica Pojark.) Манзарали дарахт 73. Бухоро бодоми, ёввойи бодом (Amygdalus bucharica Korsh.) Манзарали дарахт 74. Йирик баргли жўка (Tilia platypholis Scop. ) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради. 75. Тухумсимон баргли каталпа (Catalpa ovata G.Don.) Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт 76. Хилокаталпа турлараро гибрид (Chitalpa Taschkentense T.S. Elias & Wisura.) Чиройли манзарали дарахт 77. Писсарди олхўриси (Prunus pissardii Popov.) Вегетация даврида жуда чиройли гуллайди, манзарали 78. Қизил заранг (Acer rubrum L. ) Қимматбаҳо манзарали дарахт 79. Суланжа магнолияси (Magnolia soulangeana Soul.-Bod.) Доим яшил, манзарали, тана ва шохлари ўзига хос чиройли 80. Япон заранги (Acer palmatum Thunb.) Доим яшил, манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 81. Баланд бўйли арча (Juniperus Excelsa M.B.) Манзарали, тана ва шоҳлари ўзига хос чиройли 82. Кавказ оққарағайи (Abies nordmanniana Stev.) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 83. Мевали зарнаб (Taxus baccata L.) Доим яшил, манзарали, ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 84. Сохта сарв (Chamaecyparis lawsoniana (A.Myurrey bis) Parl.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 85. Аризона сарвиси (Cupressus arizonica Greyene.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 86. Ғарб туяси шарсимон формаси (Thuja o.f. globosa Gord.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 87. Устунсимон туя «Columna» формаси (Thuja o. f. columna Spaeth.) Манзарали дарахт 88. Доим яшил секвоя (Sequoia sempervirens (D.Don) Endl.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 89. Узун баргли арча (Juniperus oblonga M.B.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 90. Тангачабаргли арча (Juniperus sqaumata Lamb.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 91. Тоғ қарағайи «Mops» формаси (Pinus mugo f. Mops.) Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 92. Атлас кедри «Glauca» формаси (Cedrus atlantica f. Glauca.) Ер бағирлаб ўсувчи жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 93. Казак арча «variegata» формаси (Juniperus sabina f. variegata.) Жуда чиройли манзарали, доим яшил дарахт 94. Казак арча «fastigata» формаси (Juniperus sabina f. fastigata.) Қимматбаҳо манзарали дарахт 95. Бурамасимон туя (Thuja plicata D.Don.) Манзарали, чиройли гуллайди ва ўзидан хушбўй ҳид чиқаради 96. Шарқ қорақарағайи (Picea orientalis (L.) Peterm.) Чиройли гуллайди, мевалари чиройли, манзарали дарахт III. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган (Ўзбекистон Қизил китобига киритилган) қимматбаҳо навли дарахтлар 97. Шарқ чинори, чинор (Platanus orientalis L.) Ёввойи ҳолда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади 98. Ўрта Осиё ноки, нашвати (Pyrus asiae-mediae Popov) Фақат Тошкент вилоятидаги Пском дарёси бўйи Испай қишлоғида ўсади 99. Кавказ хурмоси (Diospyros lotus L.) Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт 100. Ёввойи чилонжийда (Ziziphus jujube Mill.) Ёввойи ҳолда Сурхондарё вилоятининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт 101. Бинафша гулли арғувон (Cercis griffithi Boiss) Ёввойи ҳолда Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг тоғли ҳудудларида ўсади, манзарали дарахт 102. Ошловчи тотум (Rhus coriaria L) Ёввойи ҳолда Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг тоғли жойларида ўсади, манзарали дарахт IV. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган қимматбаҳо навли буталар 103. Форзиция (Forsythia) Манзарали, чиройли гуллайди 104. Ҳинд сирени (Lagerstroemia indica L.) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди 105. Япон толи (Chaenomeles japonica) Манзарали, чиройли гуллайди 106. Пираканта (Pyracantha L.) Манзарали, чиройли гуллайди 107. Спирея (Spiraea) Манзарали, чиройли гуллайди 108. Гибискус (Нibiscus L) Манзарали, чиройли гуллайди 109. Бересклет (Euónymus) Манзарали, чиройли. 110. Самшит (Búxus L) Манзарали, зич, ўзига хос чиройли 111. Магония (Mahōnia aquifōlium) Манзарали, чиройли камёб 112. Қорақад барбарис (Bérberis L.) Манзарали, чиройли гуллайди 113. Сирень (Syrínga vulgáris) Манзарали, чиройли гуллайди 114. Жасмин (Jasminum officinale) Манзарали, чиройли гуллайди 115. Оқ саксовул (Нaloxylon Bunge.) Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди 116. Қора саксовул (Нaloxylon ammodendron.) Саҳро ва чўлларда қум кўчишининг олдини олади, қум-тупроқ қатламини эрозиядан сақлайди 117. Ялтироқ баргли лигиструм (Ligustrum lucidum W.T.Aiton.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 118. Тоғ мурч (Vitex agnus-castus L.) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди 119. Юлиана зирки (Berberis juliana C.K.Schneid.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 120. Испан дроки ( Spartium junceum L.) Манзарали, чиройли гуллайди 121 Ёрқин қизил рангли пираканта (Pyracantha coccinea M.Roem.) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 122. Давид будлеяси (Buddleja davidii Franch.) Манзарали, чиройли гуллайди 123. Оддий падуб ( Ilex aquifolium) L.Падуб Манзарали, чиройли гуллайди 124. Асл лавр (Laurus nobilis) Манзарали, доим яшил, зич, ўзига хос чиройли 125. Самбут гули ( N erium oleander L.) Манзарали, чиройли гуллайди 126. Жаннат дарахти (Caesalpinia pulcherrima (L) SW.) Манзарали, чиройли гуллайди 127. Маданий нандина ( N andina domestica Thunb.) Манзарали, чиройли гуллайди 128. Фотиния (Photinia fraseri Dress) Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 129. Олча баргли лавр (Prunus lavurocerasus L). Манзарали, доим яшил, чиройли гуллайди 130. Кўп рангли вейгелия (Weigela floribunda (Siebold & Zucc.) C.A. Mey) Хушбўй ҳидли, манзарали гуллайди » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 15-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказиш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШ ШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; кесиладиган ва (ёки) кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг тури ва сони; дарахтлар ва буталар жойлашган жой (туман, кўча, уй); кесишдан ва (ёки) кўчириб ўтказишдан мақсад. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесганлик ва (ёки) кўчириб ўтказганлик учун тўлов МИҚДОРЛАРИ Кесиш ёки кўчириб ўтказишга рухсат берилган дарахтларнинг ердан 1,3 метр баландликдаги танасининг диаметри ҳамда буталарнинг тана илдиз бўғзи диаметри, см Битта дарахтни (бутани) кесиш ёки кўчириб ўтказиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда) Кам қимматли дарахт ва буталар тури: оддий арча, виргин арча (можжевельник), шарқ биотаси, айлант (сассиқ дарахт), ипак акация, совун дарахти, қоғоз дарахти, оқ тол, қора тол, япон софораси, оқ терак, кўк терак, қора терак, Туркистон тераги, мирза терак, тоғ терак, оддий ширин бодом, ўрик, олма, наъматак, чаканда, қандим, юлғун, оддий зирк ва бошқалар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхатида назарда тутилган қимматбаҳо навли дарахт ва буталар ( Ўзбекистон Қизил китобига киритилган дарахт ва буталар бундан мустасно) 4 см гача 0,2 0,4 4,1 — 8 0,3 0,6 8,1 — 12 0,4 1,0 12,1 — 16 0,6 1,3 16,1 — 20 1,0 1,8 20,1 — 24 1,5 2,5 24,1 — 28 1,8 3,5 28,1 — 32 2,3 4,5 32,1 — 36 3,3 5,5 36,1 — 40 4,4 6,5 40,1 — 44 5,2 8,0 44,1 — 48 6,2 9,5 48,1 — 52 7,2 10,5 52,1 — 56 8,2 11,5 56,1 — 60 9,2 13,5 60,1 — 64 10,5 14,5 64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади. Буталар танасининг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талаб ва шартларига риоя қилиш; б) ваколатли орган томонидан белгиланган муддатларда ва жойларга рухсатнома асосида кесилган ҳар бир дарахт ва бута учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган 10 туп дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчатларни экиш (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) ва уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш, шунингдек, рухсатнома асосида кўчириб ўтказилган ҳар бир дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Рухсатнома берилган йилнинг 31 декабрига қадар 12. Изоҳ: I. Дарахтлар ва буталарни кесиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиб олиб ташлаш. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилишда қурилиш майдонидаги ёки техника ва мосламаларнинг ишлашига, инфратузилмаларни жойлаштиришга халақит берадиган дарахтлар ва буталарнинг илдиз тизимига шикаст етказмасдан, уларнинг яшовчанлигини сақлаб қолган ҳолда бошқа жойга экиш. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ва тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтларни, тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача (кўп танали бутанинг йирик танасининг илдиз бўғзи диаметри ўлчанади) бўлган буталарни кўчириб ўтказишга рухсат берилади . Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда рухсат берилган ўлчамдан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади. II. Ушбу паспорт қоидалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди: жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга; питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга; юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга. III. Дарахтлар ва буталарнинг қуйидаги тоифалари ўрмон фондига кирмайди: шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтлар ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар; темир йўллар ва автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган ҳудудларидаги иҳота дарахтзорлар; қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтлар ва бутазорлар; томорқа ер участкаларидаги ва боғ участкаларидаги дарахтлар ва бутазорлар. IV. Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисми ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) ваколатли органнинг рухсатномаси асосида мазкур паспортнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган тўловларсиз кесилади. Дарахтлар ва буталарнинг шохларини санитария мақсадида кесиш ёки буташга рухсатнома талаб этилмайди. V. Дарахтлар ва буталарни кесиш ва (ёки) кўчириб ўтказишга бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва бошқа объектларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек, муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатларда йўл қўйилади. Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни ваколатли орган бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар дарахтлар ва буталарни кўчиришнинг имкони бўлмаса ваколатли орган томонидан уларни кесишга рухсатномалар расмийлаштирилади. Дарахт ва буталарга санитар мақсадида шакл бериш, уларни рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш — бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда куз мавсумида ўсимликларни вегетация даври тугаган вақтдан бошлаб баҳор мавсумида ўсимликларни вегетация даври бошланишига қадар, заруратдан келиб чиқиб, дарахтларни кўчирадиган махсус техника мавжуд ҳолларда, кўкартириш кафолатланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг саккизинчи хатбошиси «кўчириб ўтказиш — » сўзларидан кейин «рухсат берилган ўлчамдаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 8-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган, ердан 1,3 метр баландликдаги тана диаметри 15 сантиметргача бўлган дарахтлар ҳамда тана илдиз бўғзи диаметри 10 сантиметргача бўлган буталар рухсатнома асосида кўчириб ўтказилиши мумкин.

Давлат дастурлари, транспорт ва йўл инфратузилмаси объектлари, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга оширишда мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган ўлчамлардан ортиқ бўлган дарахт ва буталарни кўчириб ўтказишга фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари асосида рухсат берилади.

Юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома асосида ҳар бир кўчирилган дарахт ва бутани уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юкланади»;

в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда дарахтлар хатловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркиби, хатловни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади»;

г) 18-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 21-банддаги «Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология қўмитаси, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 22-банд , 25-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 26-банднинг тўртинчи хатбошиси , 27-банднинг биринчи хатбошиси , 28-банднинг «б» кичик банди , 29-банднинг биринчи — учинчи хатбошилари , 30-банд , 34-банднинг иккинчи , учинчи ва олтинчи хатбошилари , 38-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари , 39-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари , 40 ва 41-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 31-банднинг иккинчи хатбошиси «Дарахтлар ва буталарни кесиш» сўзларидан кейин «, кўчириб ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин;

з) 32-бандда :

биринчи ва олтинчи хатбошилар «дарахтлар ва буталарни кесиш» сўзларидан кейин «, кўчириб ўтказиш» сўзлари билан тўлдирилсин;

иккинчи ва ўнинчи хатбошилардаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари назорати остида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки ушбу ер участкаларида лойиҳаларни амалга оширувчи буюртмачи ташкилот томонидан амалга оширилади. Бунда:

тегишли юридик ва жисмоний шахслар Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;

ёзма хабарномани олган манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;

кўчириб ўтказиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, кўчириб ўтказишнинг сабаби, ушбу жараёнда иштирок этган шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади;

далолатномада масъул шахсларнинг рухсатнома асосида кўчириб ўтказилган дарахт ва буталарни камида ўч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти қайд этилади.

Кўчириб ўтказиш далолатномасининг асл нусхаси Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.»;

к) 37-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«дарахт ва буталарни санитар мақсадида кесиш, шакл бериш ҳамда уларнинг рухсат этилган ўлчамдагиларини кўчириб ўтказиш ишлари япроқ ва игна баргли турлар учун куз мавсумида — ўсимликларнинг вегетация даври якунлангандан бошлаб баҳор мавсумининг 1 апрелига қадар амалга оширилади.

Дарахт ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ёки реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолларда дарахт ва буталарни илдиз тупроғини (коми) сақлаган ҳолда амалга оширилади»;

л) 2-иловада :

«1-босқич» позициясининг «Субъектлар» устунидаги «Давлат экология қўмитасининг» сўзлари «Экология қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«3-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни 3-бандидаги «Давлат экология қўмитасига» сўзлари «Экология қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«4-босқич» позициясининг «Тадбирлар» устуни 2-банди ва «Субъектлар» устунидаги «Давлат экология қўмитасининг» ва «Давлат экология қўмитаси сўзлари тегишлича «Экология қўмитасининг» ва «Экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 июнь,

342 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/342/0657-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

PASPORTI

Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalardan foydalanishni tartibga solish va ulardan foydalanish sohasida ruxsat berish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalardan foydalanishni tartibga solish hamda ulardan foydalanish uchun ruxsat berish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va koʻchirib oʻtkazish tizimini tartibga solish maqsadida quyidagilarni nazarda tutuvchi Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin:

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan diametri 15 santimetrgacha boʻlgan daraxtlarni koʻchirib oʻtkazishga toʻlov asosida ruxsat berishni joriy etish;

daraxtlar va butalarga shakl berish (butalash) tartibini belgilash;

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining roʻyxatini qayta koʻrib chiqish.

2. Belgilansinki:

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan, yerdan 1,3 metr balandlikdagi va tana diametri 15 santimetrgacha boʻlgan daraxtlar hamda tana ildiz boʻgʻzi diametri 10 santimetrgacha boʻlgan butalar ruxsatnoma asosida koʻchirib oʻtkaziladi;

daraxt va butalarni sanitar maqsadida kesish, shakl berish hamda ularning ruxsat etilgan oʻlchamdagilarini koʻchirib oʻtkazish ishlari yaproq va igna bargli turlar uchun kuz mavsumida — oʻsimliklarning vegetatsiya davri yakunlangandan boshlab bahor mavsumining 1-apreliga qadar amalga oshiriladi;

daraxt va butalar ularning ildiz tuprogʻini saqlagan holda koʻchirib oʻtkaziladi;

daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazish uchun ruxsatnomalar har bir koʻchirilgan daraxt va butani uch yil davomida parvarish qilish sharti bilan beriladi;

davlat dasturlari, transport va yoʻl infratuzilmasi obyektlari, yirik investitsiya loyihalari, shuningdek, davlat ahamiyatiga ega boshqa loyihalar doirasida qurilish, rekonstruksiya va taʼmirlash ishlarini amalga oshirishda mazkur bandning ikkinchi xatboshisida belgilangan oʻlchamlardan ortiq boʻlgan daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari asosida ruxsat beriladi.

3. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi:

mazkur qarorga muvofiq daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazish boʻyicha ruxsat berish tartib-taomillarini amalga oshirish uchun zarur hujjatlarning namunaviy shakllari va blankalarini tasdiqlasin;

Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi bilan birgalikda daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazish boʻyicha ruxsat berish tartib-taomillari “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali amalga oshirilishini taʼminlasin;

Ichki ishlar vazirligi hamda Milliy gvardiya bilan birgalikda daraxtlar va butalarni noqonuniy ravishda kesish, ularga shikast yetkazish, ularni yoʻq qilish yoki koʻchirib oʻtkazish holatlarining oldini olish boʻyicha nazorat tadbirlarini kuchaytirsin hamda aniqlangan huquqbuzarliklar yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻrib borsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining yangi shakllantirilgan roʻyxatini tasdiqlash;

davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazishga toʻlov asosida ruxsat berish tizimini joriy etish;

daraxt va butalarni sanitar maqsadida kesish, ularga shakl berish hamda ularni koʻchirib oʻtkazish tartibini takomillashtirish;

daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazishga ruxsat berishda talab va shartlarni belgilash.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyundagi 342-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-fevraldagi 93-son qaroriga ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining

T/r Turning ilmiy nomi Xususiyati I. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho (yogʻochbop) navli daraxtlar 1. Grek yongʻogʻi (Juglans regia L.) Yogʻochi qimmatbaho 2. Silliq qayragʻoch (Ulmus laevis Pall.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 3. Yalangʻoch qayragʻoch (Ulmus glabra Nuds.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 4. Past boʻyli qayragʻoch, qayragʻoch (Ulmus pumila L.) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 5. Kavkaz qatrongʻisi, tugʻdona (Celtis caucasica Willd.) Yogʻochi juda qattiq va zich, chirimaydi, qimmatbaho hisoblanadi 6. Tukli zarang (Acer pubescens Franch.) Yogʻochi juda qattiq va zich, qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 7. Sekvoya (Sequoia sempervirens Emdl.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 8. Oddiy eman (Quercusrobur L.) Yogʻochi qimmatbaho 9. Chinorsimon zarang (Acer platonoides L.) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun 10. Oq akatsiya (Robínia pseudoacacia) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 11. Glidichiya ( Gleditsia triacanthos) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun va tekis, chirimaydi 12. Ginkgo biloba (Ginkgo biloba) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 13. Shumtol (Fraxinus raibocarpa Regel.) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 14. Suriya qora shumtoli (Fraxinus syriaca Boiss.) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 15. Oddiy qaragʻay (Pinus sylvestris) Yogʻochi qizgʻish, qurilishda keng foydalaniladi, qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 16. Gʻarb tuyasi (Thuja occidentalis L.) Yogʻochi qimmatbaho, tanasi qizgʻish, buyumlar yasashda keng foydalaniladi 17. Meliya azedarax (Melia azedarach) Yogʻochi zich va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 18. Pavlovniya (Paulownia tomentosa) Yogʻochi tez oʻsuvchi va qimmatbaho, tanasi uzun va tekis 19. Koʻkbargli terak, turangʻil (Populus pruinosa Schrenk) Qurilishda keng foydalaniladi, ariq va zovur atroflarida ekilib, yerosti sizot suvlarning sathini pasaytiradi 20. Oq tut (balxi). (Morus alba L.) Yogʻochi juda qattiq, musiqa asboblari va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 21. Gʻarb chinori (Platanus occidlentalis L.) Musiqa asboblari, mebel va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 22. Zarang bargli chinor (Platanus acerofolia Willd) Qurilish materiallari, mebel va boshqa buyumlarni tayyorlashda keng foydalaniladi 23 Yirik mevali eman (Quercus macoracarpa Michx.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 24. Pensilvaniya shumtoli (Fraxinus pensilivanica Marsh.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 25. Amerika shumtoli (Fraxinus americana L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 26. Sugʻd shumtoli (Fraxinus sogdiana Bunge ) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 27. Virgin xurmosi (Diospyros virginiana L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 28. Kashtan bargli eman (Quercus castaniefolia C.A. Mey) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 29. Poʻkakli eman (Quercus suber L.) Yogʻochi qimmatbaho qurilish materiali hisoblanadi 30. Soxta chinor bargli zarang (Acer pseudoplatanus L) Yogʻochi qimmatbaho, chirimaydi, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega 31. Qandli zarang (Acer saccharinum L.) Yogʻochi qimmatbaho, manzarali 32. Dala zarangi (Acer campestre L.) Yogʻochi qimmatbaho, manzarali va sharsimon koʻrinishga ega II. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho (manzarali) navli daraxtlar 33. Turkiston archasi, oʻrik archa (JuniperusturkestanicaKom.) Manzarali xususiyatga ega, madaniylashtirib boʻlmaydi 34. Yarim sharsimon archa, saur archa (Juniperus semiglobosa Regel) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 35. Zarafshon archasi, qizil archa, qora archa (Juniperus seravschanica Kom.) Doim yashil, manzarali, togʻli hududlarda tarqalgan 36. Soqolchali qayin (Betula pendula Roth) Tana va shoxlari juda chiroyli, tanasining rangi oq va qora aralash 37. Tyanshan qayini (Betula tianschanica Rupr.) Manzarali, tanasining rangi oq va qora aralash 38. Kapyu toli (Salix capusii Franch.) Manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 39. Androsov qayragʻochi, sadaqayragʻoch (Ulmus androssowii Litv.) Sharsimon shaklga ega, manzarali 40. Qora tut, shotut (Morus nigra L.) Manzarali, chiroyli 41. Semenov zarangi (Acer semenovii Regel & Nerder) Faqat togʻli hududlarda oʻsadi va yogʻochi juda qattiq va chiroyli koʻrinishga ega 42. Kanada argʻuvoni (Cercis canadensis L.) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi 43. Lenkaran akatsiyasi (Albizia julibrissin) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi, manzarali 44. Yuraksimon juka (Tilia cordata Mill.) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi, koʻp miqdorda nektar saqlovchi 45. Terisimon Skumpiya (Cotinus coggygria Scop.) Mevalari chiroyli, manzarali daraxt 46. Supurgi kyolreyteriya (Koelreuteria paniculata Laxm.) Gullari sariq rangda, gullaydi, oʻziga xos chiroyli 47. Soxta kashtan (Aesculus hippocastanum L.) Manzarali va chiroyli gullaydi 48. Brussonetiya (Broussonetia papyrifera) Mevalari chiroyli manzarali daraxt 49. Turkiston zarangi (Acer turkestanicum Pax) Manzarali daraxt, Samarqand viloyatining janubiy hududlarida tarqalgan 50. Qoraqaragʻay (Pinus nigra) Mevalari chiroyli manzarali daraxt 51. Eldor qaragʻayi (Pinus eldarica) Juda chiroyli manzarali daraxt 52. Qrim qaragʻayi (Pinus nigra pallasiana) Juda chiroyli manzarali daraxt 53. Tikoni koʻk qaragʻay (Picea pungens Engelm) Qimmatbaho manzarali daraxt 54. Shrenk qaragʻayi (Picea schrenkiana Fisch. & C.A. Mey.) Manzarali daraxt 55. Kedr, Gimalay kedri (Thuja plicata D.Don.) Kamyob, chiroyli va manzarali 56. Kazak archasi (Juniperus sabina L.) Kamyob, chiroyli va manzarali 57. Doimiy yashil kiparis (Cupressus sempervirens L.) Juda chiroyli va manzarali 58. Gliptostrobussimon metasekvoyya, Xitoy metasekvoyasi (Metasequoia glyptostroboides Nu et Cheng) Oʻziga xos manzaraga ega chiroyli daraxt 59. Lola daraxti (Liriodendron tulipifera L.) Relikt oʻsimlik, manzarali 60. Yirik gulli magnoliya (Magnolia grandiflora L.) Qimmatbaho manzarali daraxt 61. Magnoliya (Magnolia L.) Qimmatbaho manzarali daraxt 62. Toʻq sariq maklyura ( Maclura pomifera) Ulkan chiroyli daraxt 63. Choʻziq bargli tol (Salix linearifolia E. Wolf) Chiroyli daraxt 64. Majnuntol (Babytonica L.) Sersoya, chiroyli daraxt 65. Uzun barg jiyda (Elaeagnus angustifolia L.) Manzarali daraxt 66. Sharq jiydasi (Elaeagnus orientalis L.) Manzarali daraxt 67. Goʻzal katalpa (Catalpa bignonioides walter) Manzarali daraxt 68. Sivers olmasi, yovvoyi olma (Malus sieversii M. Roem) Kamyob manzarali daraxt 69. Fors qizilchetani (Sorbus persica Nedl.) Manzarali daraxt 70. Tyanshan qizilchetani (Sorbus tianschanica Rupr.) Manzarali daraxt 71. Turkiston chetani (Sorbus turkestanica (Franch.) Nedl.) Manzarali daraxt 72. Turkiston doʻlanasi, qizil doʻlana (Crataegus turkestanica Pojark.) Manzarali daraxt 73. Buxoro bodomi, yovvoyi bodom (Amygdalus bucharica Korsh.) Manzarali daraxt 74. Yirik bargli joʻka (Tilia platypholis Scop. ) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi. 75. Tuxumsimon bargli katalpa (Catalpa ovata G.Don.) Chiroyli gullaydi, mevalari chiroyli, manzarali daraxt 76. Xilokatalpa turlararo gibrid (Chitalpa Taschkentense T.S. Elias & Wisura.) Chiroyli manzarali daraxt 77. Pissardi olxoʻrisi (Prunus pissardii Popov.) Vegetatsiya davrida juda chiroyli gullaydi, manzarali 78. Qizil zarang (Acer rubrum L. ) Qimmatbaho manzarali daraxt 79. Sulanja magnoliyasi (Magnolia soulangeana Soul.-Bod.) Doim yashil, manzarali, tana va shoxlari oʻziga xos chiroyli 80. Yapon zarangi (Acer palmatum Thunb.) Doim yashil, manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 81. Baland boʻyli archa (Juniperus Excelsa M.B.) Manzarali, tana va shohlari oʻziga xos chiroyli 82. Kavkaz oqqaragʻayi (Abies nordmanniana Stev.) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 83. Mevali zarnab (Taxus baccata L.) Doim yashil, manzarali, oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 84. Soxta sarv (Chamaecyparis lawsoniana (A.Myurrey bis) Parl.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 85. Arizona sarvisi (Cupressus arizonica Greyene.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 86. Gʻarb tuyasi sharsimon formasi (Thuja o.f. globosa Gord.) Qimmatbaho manzarali daraxt 87. Ustunsimon tuya “Columna” formasi (Thuja o. f. columna Spaeth.) Manzarali daraxt 88. Doim yashil sekvoya (Sequoia sempervirens (D.Don) Endl.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 89. Uzun bargli archa (Juniperus oblonga M.B.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 90. Tangachabargli archa (Juniperus sqaumata Lamb.) Qimmatbaho manzarali daraxt 91. Togʻ qaragʻayi “Mops” formasi (Pinus mugo f. Mops.) Yer bagʻirlab oʻsuvchi juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 92. Atlas kedri “Glauca” formasi (Cedrus atlantica f. Glauca.) Yer bagʻirlab oʻsuvchi juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 93. Kazak archa “variegata” formasi (Juniperus sabina f. variegata.) Juda chiroyli manzarali, doim yashil daraxt 94. Kazak archa “fastigata” formasi (Juniperus sabina f. fastigata.) Qimmatbaho manzarali daraxt 95. Buramasimon tuya (Thuja plicata D.Don.) Manzarali, chiroyli gullaydi va oʻzidan xushboʻy hid chiqaradi 96. Sharq qoraqaragʻayi (Picea orientalis (L.) Peterm.) Chiroyli gullaydi, mevalari chiroyli, manzarali daraxt III. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan (Oʻzbekiston Qizil kitobiga kiritilgan) qimmatbaho navli daraxtlar 97. Sharq chinori, chinor (Platanus orientalis L.) Yovvoyi holda Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlarining togʻli joylarida oʻsadi 98. Oʻrta Osiyo noki, nashvati (Pyrus asiae-mediae Popov) Faqat Toshkent viloyatidagi Pskom daryosi boʻyi Ispay qishlogʻida oʻsadi 99. Kavkaz xurmosi (Diospyros lotus L.) Yovvoyi holda Surxondaryo viloyatining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt 100. Yovvoyi chilonjiyda (Ziziphus jujube Mill.) Yovvoyi holda Surxondaryo viloyatining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt 101. Binafsha gulli argʻuvon (Cercis griffithi Boiss) Yovvoyi holda Surxondaryo va Toshkent viloyatlarining togʻli hududlarida oʻsadi, manzarali daraxt 102. Oshlovchi totum (Rhus coriaria L) Yovvoyi holda Toshkent va Surxondaryo viloyatlarining togʻli joylarida oʻsadi, manzarali daraxt IV. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan qimmatbaho navli butalar 103. Forzitsiya (Forsythia) Manzarali, chiroyli gullaydi 104. Hind sireni (Lagerstroemia indica L.) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi 105. Yapon toli (Chaenomeles japonica) Manzarali, chiroyli gullaydi 106. Pirakanta (Pyracantha L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 107. Spireya (Spiraea) Manzarali, chiroyli gullaydi 108. Gibiskus (Nibiscus L) Manzarali, chiroyli gullaydi 109. Beresklet (Euónymus) Manzarali, chiroyli. 110. Samshit (Búxus L) Manzarali, zich, oʻziga xos chiroyli 111. Magoniya (Mahōnia aquifōlium) Manzarali, chiroyli kamyob 112. Qoraqad barbaris (Bérberis L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 113. Siren (Syrínga vulgáris) Manzarali, chiroyli gullaydi 114. Jasmin (Jasminum officinale) Manzarali, chiroyli gullaydi 115. Oq saksovul (Naloxylon Bunge.) Sahro va choʻllarda qum koʻchishining oldini oladi, qum-tuproq qatlamini eroziyadan saqlaydi 116. Qora saksovul (Naloxylon ammodendron.) Sahro va choʻllarda qum koʻchishining oldini oladi, qum-tuproq qatlamini eroziyadan saqlaydi 117. Yaltiroq bargli ligistrum (Ligustrum lucidum W.T.Aiton.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 118. Togʻ murch (Vitex agnus-castus L.) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi 119. Yuliana zirki (Berberis juliana C.K.Schneid.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 120. Ispan droki ( Spartium junceum L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 121 Yorqin qizil rangli pirakanta (Pyracantha coccinea M.Roem.) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 122. David budleyasi (Buddleja davidii Franch.) Manzarali, chiroyli gullaydi 123. Oddiy padub ( Ilex aquifolium) L.Padub Manzarali, chiroyli gullaydi 124. Asl lavr (Laurus nobilis) Manzarali, doim yashil, zich, oʻziga xos chiroyli 125. Sambut guli ( N erium oleander L.) Manzarali, chiroyli gullaydi 126. Jannat daraxti (Caesalpinia pulcherrima (L) SW.) Manzarali, chiroyli gullaydi 127. Madaniy nandina ( N andina domestica Thunb.) Manzarali, chiroyli gullaydi 128. Fotiniya (Photinia fraseri Dress) Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 129. Olcha bargli lavr (Prunus lavurocerasus L). Manzarali, doim yashil, chiroyli gullaydi 130. Koʻp rangli veygeliya (Weigela floribunda (Siebold & Zucc.) C.A. Mey) Xushboʻy hidli, manzarali gullaydi ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 15-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtkazish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtkazish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtkazish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar Ekologiya va iqlim oʻzgarishi bosh boshqarmalari 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — F.I.O., JSH SHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; kesiladigan va (yoki) koʻchirib oʻtkaziladigan daraxtlar va butalarning turi va soni; daraxtlar va butalar joylashgan joy (tuman, koʻcha, uy); kesishdan va (yoki) koʻchirib oʻtkazishdan maqsad. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 30 foizi miqdorida 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni kesganlik va (yoki) koʻchirib oʻtkazganlik uchun toʻlov MIQDORLARI Kesish yoki koʻchirib oʻtkazishga ruxsat berilgan daraxtlarning yerdan 1,3 metr balandlikdagi tanasining diametri hamda butalarning tana ildiz boʻgʻzi diametri, sm Bitta daraxtni (butani) kesish yoki koʻchirib oʻtkazish uchun berilgan ruxsatnoma qiymati miqdori (belgilangan bazaviy hisoblash miqdoriga nisbatan koeffitsiyentlarda) Kam qimmatli daraxt va butalar turi: oddiy archa, virgin archa (mojjevelnik), sharq biotasi, aylant (sassiq daraxt), ipak akatsiya, sovun daraxti, qogʻoz daraxti, oq tol, qora tol, yapon soforasi, oq terak, koʻk terak, qora terak, Turkiston teragi, mirza terak, togʻ terak, oddiy shirin bodom, oʻrik, olma, naʼmatak, chakanda, qandim, yulgʻun, oddiy zirk va boshqalar Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 18-fevraldagi 93-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalar qimmatbaho navlarining roʻyxatida nazarda tutilgan qimmatbaho navli daraxt va butalar ( Oʻzbekiston Qizil kitobiga kiritilgan daraxt va butalar bundan mustasno) 4 sm gacha 0,2 0,4 4,1 — 8 0,3 0,6 8,1 — 12 0,4 1,0 12,1 — 16 0,6 1,3 16,1 — 20 1,0 1,8 20,1 — 24 1,5 2,5 24,1 — 28 1,8 3,5 28,1 — 32 2,3 4,5 32,1 — 36 3,3 5,5 36,1 — 40 4,4 6,5 40,1 — 44 5,2 8,0 44,1 — 48 6,2 9,5 48,1 — 52 7,2 10,5 52,1 — 56 8,2 11,5 56,1 — 60 9,2 13,5 60,1 — 64 10,5 14,5 64 santimetrdan ortiq diametrning har bir santimetri uchun toʻlov 0,5 koeffitsiyent miqdorida oshadi. Butalar tanasining diametri ildiz boʻgʻzidan oʻlchanadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik talab va shartlariga rioya qilish; b) vakolatli organ tomonidan belgilangan muddatlarda va joylarga ruxsatnoma asosida kesilgan har bir daraxt va buta uchun kompensatsiya tarzida qimmatliligi jihatidan kesiladigan 10 tup daraxt va butalardan kam boʻlmagan, yirik oʻlchamli koʻchatlarni ekish (daraxt — 5 yillik, buta — 3 yillik) va ularni kamida ikki yil davomida parvarish qilish, shuningdek, ruxsatnoma asosida koʻchirib oʻtkazilgan har bir daraxt va butani uch yil davomida parvarish qilish. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Ruxsatnoma berilgan yilning 31-dekabriga qadar 12. Izoh: I. Daraxtlar va butalarni kesish — binolar, inshootlar va kommunikatsiyalarni qurish hamda rekonstruksiya qilishda qurilish maydonidagi yoki texnika va moslamalarning ishlashiga, infratuzilmalarni joylashtirishga xalaqit beradigan daraxtlar va butalarni tag qismidan kesib olib tashlash. Daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazish — binolar, inshootlar va kommunikatsiyalarni qurish hamda rekonstruksiya qilishda qurilish maydonidagi yoki texnika va moslamalarning ishlashiga, infratuzilmalarni joylashtirishga xalaqit beradigan daraxtlar va butalarning ildiz tizimiga shikast yetkazmasdan, ularning yashovchanligini saqlab qolgan holda boshqa joyga ekish. Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan va tana diametri 15 santimetrgacha boʻlgan daraxtlarni, tana ildiz boʻgʻzi diametri 10 santimetrgacha (koʻp tanali butaning yirik tanasining ildiz boʻgʻzi diametri oʻlchanadi) boʻlgan butalarni koʻchirib oʻtkazishga ruxsat beriladi . Davlat dasturlari, transport va yoʻl infratuzilmasi obyektlari, yirik investitsiya loyihalari, shuningdek, davlat ahamiyatiga ega boshqa loyihalar doirasida qurilish, rekonstruksiya va taʼmirlash ishlarini amalga oshirishda ruxsat berilgan oʻlchamdan ortiq boʻlgan daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari asosida ruxsat beriladi. II. Ushbu pasport qoidalari quyidagilarga tatbiq qilinmaydi: jismoniy shaxslarning tomorqa yer uchastkalarida oʻsadigan daraxtlar va butalarga; pitomnik va plantatsiyalarda yetishtiriladigan daraxtlar, nihollar va butalarga; yuridik yoki jismoniy shaxslarning mulki boʻlgan va ular tomonidan qurilish materiali hamda hosil olish maqsadida ekilgan daraxtlar va butalarga. III. Daraxtlar va butalarning quyidagi toifalari oʻrmon fondiga kirmaydi: shaharlardagi hamda boshqa aholi punktlaridagi daraxtlar va butazorlar, shuningdek, koʻkalamzorlashtirish uchun ekilgan oʻsimliklar; temir yoʻllar va avtomobil yoʻllarining, tabiiy va sunʼiy suv oqimlarining, suv havzalarining hamda boshqa suv obyektlarining ajratilgan hududlaridagi ihota daraxtzorlar; qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardagi ekinzorlarning ihota daraxtzorlari, shuningdek, boshqa daraxtlar va butazorlar; tomorqa yer uchastkalaridagi va bogʻ uchastkalaridagi daraxtlar va butazorlar. IV. Daraxtlar va butalarni sanitariya maqsadida tanasining bir qismi va (yoki) tag qismidan (qurigan va kasallangan daraxtlarni) vakolatli organning ruxsatnomasi asosida mazkur pasportning 6 va 7-bandlarida nazarda tutilgan toʻlovlarsiz kesiladi. Daraxtlar va butalarning shoxlarini sanitariya maqsadida kesish yoki butashga ruxsatnoma talab etilmaydi. V. Daraxtlar va butalarni kesish va (yoki) koʻchirib oʻtkazishga binolar, inshootlar, kommunikatsiyalar va boshqa obyektlarni qurish va rekonstruksiya qilishga, shuningdek, muhandislik tadqiqot ishlarini amalga oshirishga toʻsqinlik qiladigan holatlarda yoʻl qoʻyiladi. Bunda kesilishi koʻrsatilgan daraxtlar va butalarni vakolatli organ boshqa joyga koʻchirish masalasini koʻrib chiqadi. Agar daraxtlar va butalarni koʻchirishning imkoni boʻlmasa vakolatli organ tomonidan ularni kesishga ruxsatnomalar rasmiylashtiriladi. Daraxt va butalarga sanitar maqsadida shakl berish, ularni ruxsat etilgan oʻlchamdagilarini koʻchirib oʻtkazish — binolar, inshootlar va kommunikatsiyalarni qurish hamda rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq holda kuz mavsumida oʻsimliklarni vegetatsiya davri tugagan vaqtdan boshlab bahor mavsumida oʻsimliklarni vegetatsiya davri boshlanishiga qadar, zaruratdan kelib chiqib, daraxtlarni koʻchiradigan maxsus texnika mavjud hollarda, koʻkartirish kafolatlangan holda amalga oshirilishi mumkin. ”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-avgustdagi 464-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan daraxtlar va butalarni ekish, parvarish qilish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning sakkizinchi xatboshisi “koʻchirib oʻtkazish — ” soʻzlaridan keyin “ruxsat berilgan oʻlchamdagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 8-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi, beshinchi va oltinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Davlat oʻrmon fondiga kirmaydigan, yerdan 1,3 metr balandlikdagi tana diametri 15 santimetrgacha boʻlgan daraxtlar hamda tana ildiz boʻgʻzi diametri 10 santimetrgacha boʻlgan butalar ruxsatnoma asosida koʻchirib oʻtkazilishi mumkin.

Davlat dasturlari, transport va yoʻl infratuzilmasi obyektlari, yirik investitsiya loyihalari, shuningdek, davlat ahamiyatiga ega boshqa loyihalar doirasida qurilish, rekonstruksiya va taʼmirlash ishlarini amalga oshirishda mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida belgilangan oʻlchamlardan ortiq boʻlgan daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlari asosida ruxsat beriladi.

Yuridik va jismoniy shaxslarga ruxsatnoma asosida har bir koʻchirilgan daraxt va butani uch yil davomida parvarish qilish majburiyati yuklanadi”;

v) 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Xatlovni oʻtkazish uchun har bir hududda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining qarorlari qabul qilinadi. Ushbu qarorlarda daraxtlar xatlovini oʻtkazish boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tarkibi, xatlovni oʻtkazish vaqti va natijalarini taqdim etish muddatlari belgilanadi. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining (keyingi oʻrinlarda — Ekologiya qoʻmitasi) hududiy boʻlinmalari ishchi guruhlarning ishchi organi hisoblanadi.

Ishchi guruh mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va Ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari hamda oʻzlariga tegishli yoki biriktirilgan hududlarda tegishli tashkilotlar vakillaridan iborat tarkibda shakllantiriladi”;

g) 18-bandning uchinchi xatboshisidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 21-banddagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi, Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasi, Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 22-band , 25-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 26-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 27-bandning birinchi xatboshisi , 28-bandning “b” kichik bandi , 29-bandning birinchi — uchinchi xatboshilari , 30-band , 34-bandning ikkinchi , uchinchi va oltinchi xatboshilari , 38-bandning beshinchi va oltinchi xatboshilari , 39-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari , 40 va 41-bandlarning birinchi xatboshilaridagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 31-bandning ikkinchi xatboshisi “Daraxtlar va butalarni kesish” soʻzlaridan keyin “, koʻchirib oʻtkazish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

z) 32-bandda :

birinchi va oltinchi xatboshilar “daraxtlar va butalarni kesish” soʻzlaridan keyin “, koʻchirib oʻtkazish” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

ikkinchi va oʻninchi xatboshilardagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

i) 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazish ishlari Ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari vakillari nazorati ostida yer uchastkalarining mulkdorlari, egalari, foydalanuvchilari, ijarachilari yoki ushbu yer uchastkalarida loyihalarni amalga oshiruvchi buyurtmachi tashkilot tomonidan amalga oshiriladi. Bunda:

tegishli yuridik va jismoniy shaxslar Ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari, yer uchastkalarining mulkdorlari, egalari, foydalanuvchilari yoki ijarachilariga, shuningdek, boshqa manfaatdor shaxslarga daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazishdan kamida uch kun oldin unda ishtirok etuvchi vakillar ishtirokini taʼminlash yuzasidan yozma ravishda xabar beradi;

yozma xabarnomani olgan manfaatdor shaxslar daraxtlar va butalarni koʻchirib oʻtkazish ishlarida oʻz vakillari ishtirokini taʼminlaydi;

koʻchirib oʻtkazish sanasi, joyi (manzil va joyining konturlari) daraxtlar va butalar soni, turi, koʻchirib oʻtkazishning sababi, ushbu jarayonda ishtirok etgan shaxslar toʻgʻrisidagi (F.I.O., tashkilot nomi) maʼlumotlar koʻrsatilgan hamda foto materiallar ilova qilingan holda bir nusxada dalolatnoma tuziladi va ishtirok etuvchilar tomonidan imzolanadi;

dalolatnomada masʼul shaxslarning ruxsatnoma asosida koʻchirib oʻtkazilgan daraxt va butalarni kamida oʻch yil davomida parvarish qilish majburiyati qayd etiladi.

Koʻchirib oʻtkazish dalolatnomasining asl nusxasi Ekologiya qoʻmitasining hududiy boʻlinmalarida uch yilgacha saqlanadi.”;

k) 37-band quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“daraxt va butalarni sanitar maqsadida kesish, shakl berish hamda ularning ruxsat etilgan oʻlchamdagilarini koʻchirib oʻtkazish ishlari yaproq va igna bargli turlar uchun kuz mavsumida — oʻsimliklarning vegetatsiya davri yakunlangandan boshlab bahor mavsumining 1-apreliga qadar amalga oshiriladi.

Daraxt va butalarni koʻchirib oʻtkazish ishlari, binolar, inshootlar va kommunikatsiyalarni qurish yoki rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq hollarda daraxt va butalarni ildiz tuprogʻini (komi) saqlagan holda amalga oshiriladi”;

l) 2-ilovada :

“1-bosqich” pozitsiyasining “Subyektlar” ustunidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasining” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“3-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni 3-bandidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Ekologiya qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“4-bosqich” pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni 2-bandi va “Subyektlar” ustunidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasining” va “Davlat ekologiya qoʻmitasi soʻzlari tegishlicha “Ekologiya qoʻmitasining” va “Ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-iyun,

342 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2026-y., 09/26/342/0657-son)

lex.uz