UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш ҳамда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш чораларини кучайтириш ҳамда экотизимлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ айрим ҳудудларда ва (ёки) йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ҳайвонларни ов қилишга чеклов жорий қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки, 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикасида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш тақиқланади. Бунда:

ушбу чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларни ов қилиш, шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ов қилишга нисбатан татбиқ этилмайди;

ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни шакллантириш ва тақсимлашда ов қилиш тақиқланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонлар турларига нисбатан квота ажратилишига йўл қўйилмайди.

3. Мудофаа вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил 1 августдан бошлаб овчилар учун муқобил машғулот сифатида ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган машқ полигонларида тасдиқланган режа-жадвал асосида масъул шахслар ҳамда инструкторлар иштирокида машғулотлар ўтказилишини таъминласин.

Бунда машғулотларда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ов қуроли ёки машқ полигонлари томонидан ижара асосида тақдим этилган спорт қуролларидан фойдаланишга рухсат берилади.

4. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:

2026 йил 1 августга қадар Фанлар академияси ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда дарё ва сойлардаги ихтиофауна ҳолатини пухта ўрганган ҳолда, уларда кўпайтириш тавсия этиладиган балиқларнинг турлари рўйхатини тасдиқласин;

2026 — 2030 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларни ҳар йили жами 15 тоннадан кам бўлмаган миқдорда чавоқлантириш орқали уларнинг ихтиофауна популяциясини қайта тиклаш чораларини кўрсин.

Бунда дарё ва сойларни чавоқлантириш билан боғлиқ харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили молиялаштирилади.

5. Белгилансинки, 2026 йил 1 августдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойлар ҳар йили жами 15 тоннадан кам бўлмаган миқдорда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан тузиладиган рўйхат асосида чавоқлантирилади.

6. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси:

ноқонуний ов қилиш ва браконьерлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 343-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида ов қилиш тақиқланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонлар

Т/р Ёввойи ҳайвонларнинг турлари Давлат тилидаги номи Рус тилидаги номи Лотин тилидаги номи I. Қушлар 1. Оққуш-кликун Лебедь-кликун Cygnus cygnus 2. Оққуш-шипун Лебедь-шипун Cygnus olor 3. Жингалак сақоқуш Кудрявый пеликан Pelecanus crispus 4. Қора лайлак Чёрный аист Ciconia nigra 5. Оқбош ўрдак Савка Oxyura leucocephala 6. Қизилтомоқ ғоз Краснозобая казарка Branta ruficollis 7. Қизил ғоз Фламинго Phoenicopterus roseus 8. Оқ пешонали кичик ғоз Гусь-пискулька Anser erythropus 9. Бизғалдоқ Стрепет Tetrax tetrax 10. Туркистон оқ лайлаги Туркестанский белый аист Ciconia ciconia ssp. asiatica 11. Қоравой Каравайка Plegadis falcinellus ssp. falcinellus 12. Қошиқбурун Колпица Platalea leucorodia 13. Тарғоқ Кречётка Chettusia gregaria 14. Осиё моки лойхўраги Азиатский бекасовидный веретенник Limnodromus semipalmatus 15. Оқбовур Белобрюхий рябок Pterocles alchata ssp. caudacutus 16. Кичик қоравой Малый баклан Phalacrocorax pygmaeus 17. Мармар чуррак Мраморный чирок Marmaronetta angustirostris 18. Ола қанотли ўрдак Белоглазый нырок Aythya nyroca 19. Қизилбош ўрдак Красноголовый нырок Aythya ferina 20. Қора каптар Бурый голубь Columba eversmanni 21. Ғуррак Обыкновенная горлица Streptopelia turtur ssp. arenicola ssp. turtur 22. Кичик турна Журавль- красавка Grus virgo 23. Кулранг турна Серый журавль Grus grus 24. Тўхта тувалоқ Дрофа (Дудак) Great Bustard Otis tarda ssp. tarda 25. Катта кўлбуқаси Большая выпь Botaurus stellaris 26. Ҳимолай улари Гималайский улар Tetraogallus himalayensis 27. Сув булдуруғи Саджа Syrrhaptes paradoxus 28. Қорабовур Чернобрюхий рябок Pterocles orientalis 29. Зарафшон қирғовули Зарафшанский фазан Phasianus colchicus 30. Хива қирғовули Хивинский фазан Phasianus colchicus chrysomelas 31. Зах лойхўрак Кулик-сорока Нaematopus ostralegus 32. Бигиз тумшуқ Шилоклювка Recurvirostra avosetta 33. Қоя каптари Скальный голубь Columba rupestris 34. Йилқичи Луговой конек Anthus pratensis 35. Жаннат пашшахўри Райская мухоловка Terpsiphone paradisi 36. Оқ томоқли булбул Соловей-белошейка Irania gutturalis II. Сут эмизувчилар 37. Қоплон Переднеазиатский леопард Panthera pardus ssp. saxicolor 38. Сиртлон Полосатая гиена Нyaena hyaena ssp. hyaena 39. Қор қоплони Снежный барс Panthera uncia 40. Ўрта Осиё қундузи Среднеазиатская выдра Lutra lutra ssp. seistanica 41. Туркистон силовсини Туркестанская рысь Lynx lynx ssp. isabellinus 42. Қорақулоқ Туркменский каракал Caracal caracal ssp. michaelis 43. Ҳинд асалхўри Индийский медоед Mellivora capensis ssp. buechneri 44. Сайғоқ Сайгак Saiga tatarica 45. Кўк суғур Сурок мензбира Marmota menzbieri 46. Қум мушуги Барханный кот Felis margarita ssp. thinobia 47. Қорсак Туркменский корсак Vulpes corsac ssp. turcmenicus 48. Олакўзан Перевязка Vormela peregusna 49. Сариқ сассиқкўзан Степной хорь Mustela eversmanni ssp. talassica 50. Елик Европейская косуля Capreolus capreolus 51. Тян-Шан тоғ қўйи Тянь-Шанский горный баран Ovis ammon ssp. karelini 52. Оқ латча Горностай Mustela erminea 53. Қизил суғур Красный сурок Marmota caudata 54. Бўрсиқ Барсук Meles meles 55. Жайра Дикобраз Нystrix leucura 56. Хонгул (Бухоро буғуси) Бухарский олень Cervus elaphus (hanglu) bactrianus III. Балиқлар 57. Орол мўйлабдори Аральский усач Luciobarbus brachycephalus 58. Орол баҳриси Аральский шип Acipenser nudiventris 59. Амударё кичик куракбуруни Малый амударьинский лопатонос Pseudoscaphirhynchus hermanni 60. Амударё катта куракбуруни (қилқуйруқ) Большой амударьинский лопатонос Pseudoscaphirhynchus kaufmanni 61. Чўртансифат оққайроқ Щуковидный жерех Aspiolucius esocinus 62. Амударё гулбалиғи Амударьинская форель Salmo oxianus IV. Судралиб юрувчилар 63. Бўз эчкемар Среднеазиатский серый варан Varanus griseus 64. Қум бўғма илони Песчаный удавчик Eryx miliaris 65. Шарқ бўғма илони Восточный удавчик Eryx tataricus ssp. tataricus ssp. speciosus V. Умуртқасизлар 66. Туркистон қисқичбақаси Туркестанский рак Pontastacus kessleri

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 343-сон қарорига 2-ИЛОВА

2026 йилдан бошлаб ҳар йили чавоқлантириш орқали ихтиофауна популяциясини қайта тиклаш чоралари кўриладиган республиканинг марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойлар

Т/р Дарё ва сойлар номлари Шаҳар номи Ҳудуд номи Бир йил давомида чавоқлантириш миқдори (тонна) I. Дарёлар 1. Амударё Нукус шаҳри Қорақалпоғистон Республикаси 5,2 2. Сирдарё Гулистон шаҳри Сирдарё вилояти 4,9 3. Сангзор Жиззах шаҳри Жиззах вилояти 1,14 4. Қорадарё Самарқанд шаҳри Самарқанд вилояти 0,68 5. Қашқадарё Қарши шаҳри Қашқадарё вилояти 0,5 6. Танхоз Шаҳрисабз шаҳри 0,1 7. Сурхондарё Термиз шаҳри Сурхондарё вилояти 0,02 Жами 12,54 II. Сойлар 1. Марғилонсой Фарғона шаҳри Фарғона вилояти 0,63 2. Марғилон шаҳри 0,63 3. Бешолишсой Фарғона шаҳри 0,5 4. Наймансой Қўқон шаҳри 0,2 5. Намангансой Наманган шаҳри Наманган вилояти 0,5 Жами 2,46 Ҳаммаси 15,0

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 июнь,

343 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/343/0658-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Hayvonot dunyosi yoʻqotishlarining oʻrnini qoplash hamda kamyob va yoʻqolib ketish xavfi yuqori boʻlgan yovvoyi hayvonlarni himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, hayvonot dunyosi yoʻqotishlarining oʻrnini qoplash choralarini kuchaytirish hamda ekotizimlar barqarorligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoniga muvofiq ayrim hududlarda va (yoki) yoʻqolib ketish xavfi yuqori boʻlgan hayvonlarni ov qilishga cheklov joriy qilish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki, 2026-yil 1-avgustdan 2028-yil 1-yanvarga qadar 1-ilovaga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasida kamyob va yoʻqolib ketish xavfi yuqori boʻlgan yovvoyi hayvonlarni ov qilish taqiqlanadi. Bunda:

ushbu cheklov fermalar, pitomniklar, inkubatorlar, baliqchilik pitomniklari va hovuz xoʻjaliklarida saqlanayotgan va (yoki) yetishtirilayotgan yovvoyi hayvonlarni ov qilish, shuningdek, ilmiy va tibbiy maqsadlarda foydalanish uchun ov qilishga nisbatan tatbiq etilmaydi;

yovvoyi hayvonlarni tutishga doir kvotalarni shakllantirish va taqsimlashda ov qilish taqiqlangan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi yuqori boʻlgan yovvoyi hayvonlar turlariga nisbatan kvota ajratilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3. Mudofaa vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda 2026-yil 1-avgustdan boshlab ovchilar uchun muqobil mashgʻulot sifatida oʻq otish sportiga ixtisoslashtirilgan mashq poligonlarida tasdiqlangan reja-jadval asosida masʼul shaxslar hamda instruktorlar ishtirokida mashgʻulotlar oʻtkazilishini taʼminlasin.

Bunda mashgʻulotlarda belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ov quroli yoki mashq poligonlari tomonidan ijara asosida taqdim etilgan sport qurollaridan foydalanishga ruxsat beriladi.

4. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi:

2026-yil 1-avgustga qadar Fanlar akademiyasi hamda Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti bilan birgalikda daryo va soylardagi ixtiofauna holatini puxta oʻrgangan holda, ularda koʻpaytirish tavsiya etiladigan baliqlarning turlari roʻyxatini tasdiqlasin;

2026 — 2030-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda 2-ilovaga muvofiq roʻyxatdagi respublikaning markaziy shaharlaridan oqib oʻtuvchi daryo va soylarni har yili jami 15 tonnadan kam boʻlmagan miqdorda chavoqlantirish orqali ularning ixtiofauna populyatsiyasini qayta tiklash choralarini koʻrsin.

Bunda daryo va soylarni chavoqlantirish bilan bogʻliq xarajatlar Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan har yili moliyalashtiriladi.

5. Belgilansinki, 2026-yil 1-avgustdan boshlab 2030-yil 1-yanvarga qadar respublikaning markaziy shaharlaridan oqib oʻtuvchi daryo va soylar har yili jami 15 tonnadan kam boʻlmagan miqdorda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda Fanlar akademiyasi tomonidan tuziladigan roʻyxat asosida chavoqlantiriladi.

6. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi:

noqonuniy ov qilish va brakonyerlik holatlarining oldini olish hamda ularga qarshi kurashish boʻyicha nazorat tadbirlarini kuchaytirsin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniya va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va rasmiy veb-saytlarda keng yoritilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyundagi 343-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida ov qilish taqiqlangan kamyob va yoʻqolib ketish xavfi yuqori boʻlgan yovvoyi hayvonlar

T/r Yovvoyi hayvonlarning turlari Davlat tilidagi nomi Rus tilidagi nomi Lotin tilidagi nomi I. Qushlar 1. Oqqush-klikun Lebed-klikun Cygnus cygnus 2. Oqqush-shipun Lebed-shipun Cygnus olor 3. Jingalak saqoqush Kudryaviy pelikan Pelecanus crispus 4. Qora laylak Chyorniy aist Ciconia nigra 5. Oqbosh oʻrdak Savka Oxyura leucocephala 6. Qiziltomoq gʻoz Krasnozobaya kazarka Branta ruficollis 7. Qizil gʻoz Flamingo Phoenicopterus roseus 8. Oq peshonali kichik gʻoz Gus-piskulka Anser erythropus 9. Bizgʻaldoq Strepet Tetrax tetrax 10. Turkiston oq laylagi Turkestanskiy beliy aist Ciconia ciconia ssp. asiatica 11. Qoravoy Karavayka Plegadis falcinellus ssp. falcinellus 12. Qoshiqburun Kolpitsa Platalea leucorodia 13. Targʻoq Krechyotka Chettusia gregaria 14. Osiyo moki loyxoʻragi Aziatskiy bekasovidniy veretennik Limnodromus semipalmatus 15. Oqbovur Belobryuxiy ryabok Pterocles alchata ssp. caudacutus 16. Kichik qoravoy Maliy baklan Phalacrocorax pygmaeus 17. Marmar churrak Mramorniy chirok Marmaronetta angustirostris 18. Ola qanotli oʻrdak Beloglaziy nirok Aythya nyroca 19. Qizilbosh oʻrdak Krasnogoloviy nirok Aythya ferina 20. Qora kaptar Buriy golub Columba eversmanni 21. Gʻurrak Obiknovennaya gorlitsa Streptopelia turtur ssp. arenicola ssp. turtur 22. Kichik turna Juravl- krasavka Grus virgo 23. Kulrang turna Seriy juravl Grus grus 24. Toʻxta tuvaloq Drofa (Dudak) Great Bustard Otis tarda ssp. tarda 25. Katta koʻlbuqasi Bolshaya vip Botaurus stellaris 26. Himolay ulari Gimalayskiy ular Tetraogallus himalayensis 27. Suv buldurugʻi Sadja Syrrhaptes paradoxus 28. Qorabovur Chernobryuxiy ryabok Pterocles orientalis 29. Zarafshon qirgʻovuli Zarafshanskiy fazan Phasianus colchicus 30. Xiva qirgʻovuli Xivinskiy fazan Phasianus colchicus chrysomelas 31. Zax loyxoʻrak Kulik-soroka Naematopus ostralegus 32. Bigiz tumshuq Shiloklyuvka Recurvirostra avosetta 33. Qoya kaptari Skalniy golub Columba rupestris 34. Yilqichi Lugovoy konek Anthus pratensis 35. Jannat pashshaxoʻri Rayskaya muxolovka Terpsiphone paradisi 36. Oq tomoqli bulbul Solovey-belosheyka Irania gutturalis II. Sut emizuvchilar 37. Qoplon Peredneaziatskiy leopard Panthera pardus ssp. saxicolor 38. Sirtlon Polosataya giyena Nyaena hyaena ssp. hyaena 39. Qor qoploni Snejniy bars Panthera uncia 40. Oʻrta Osiyo qunduzi Sredneaziatskaya vidra Lutra lutra ssp. seistanica 41. Turkiston silovsini Turkestanskaya ris Lynx lynx ssp. isabellinus 42. Qoraquloq Turkmenskiy karakal Caracal caracal ssp. michaelis 43. Hind asalxoʻri Indiyskiy medoyed Mellivora capensis ssp. buechneri 44. Saygʻoq Saygak Saiga tatarica 45. Koʻk sugʻur Surok menzbira Marmota menzbieri 46. Qum mushugi Barxanniy kot Felis margarita ssp. thinobia 47. Qorsak Turkmenskiy korsak Vulpes corsac ssp. turcmenicus 48. Olakoʻzan Perevyazka Vormela peregusna 49. Sariq sassiqkoʻzan Stepnoy xor Mustela eversmanni ssp. talassica 50. Yelik Yevropeyskaya kosulya Capreolus capreolus 51. Tyan-Shan togʻ qoʻyi Tyan-Shanskiy gorniy baran Ovis ammon ssp. karelini 52. Oq latcha Gornostay Mustela erminea 53. Qizil sugʻur Krasniy surok Marmota caudata 54. Boʻrsiq Barsuk Meles meles 55. Jayra Dikobraz Nystrix leucura 56. Xongul (Buxoro bugʻusi) Buxarskiy olen Cervus elaphus (hanglu) bactrianus III. Baliqlar 57. Orol moʻylabdori Aralskiy usach Luciobarbus brachycephalus 58. Orol bahrisi Aralskiy ship Acipenser nudiventris 59. Amudaryo kichik kurakburuni Maliy amudarinskiy lopatonos Pseudoscaphirhynchus hermanni 60. Amudaryo katta kurakburuni (qilquyruq) Bolshoy amudarinskiy lopatonos Pseudoscaphirhynchus kaufmanni 61. Choʻrtansifat oqqayroq Shukovidniy jerex Aspiolucius esocinus 62. Amudaryo gulbaligʻi Amudarinskaya forel Salmo oxianus IV. Sudralib yuruvchilar 63. Boʻz echkemar Sredneaziatskiy seriy varan Varanus griseus 64. Qum boʻgʻma iloni Peschaniy udavchik Eryx miliaris 65. Sharq boʻgʻma iloni Vostochniy udavchik Eryx tataricus ssp. tataricus ssp. speciosus V. Umurtqasizlar 66. Turkiston qisqichbaqasi Turkestanskiy rak Pontastacus kessleri

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyundagi 343-son qaroriga 2-ILOVA

2026-yildan boshlab har yili chavoqlantirish orqali ixtiofauna populyatsiyasini qayta tiklash choralari koʻriladigan respublikaning markaziy shaharlaridan oqib oʻtuvchi daryo va soylar

T/r Daryo va soylar nomlari Shahar nomi Hudud nomi Bir yil davomida chavoqlantirish miqdori (tonna) I. Daryolar 1. Amudaryo Nukus shahri Qoraqalpogʻiston Respublikasi 5,2 2. Sirdaryo Guliston shahri Sirdaryo viloyati 4,9 3. Sangzor Jizzax shahri Jizzax viloyati 1,14 4. Qoradaryo Samarqand shahri Samarqand viloyati 0,68 5. Qashqadaryo Qarshi shahri Qashqadaryo viloyati 0,5 6. Tanxoz Shahrisabz shahri 0,1 7. Surxondaryo Termiz shahri Surxondaryo viloyati 0,02 Jami 12,54 II. Soylar 1. Margʻilonsoy Fargʻona shahri Fargʻona viloyati 0,63 2. Margʻilon shahri 0,63 3. Besholishsoy Fargʻona shahri 0,5 4. Naymansoy Qoʻqon shahri 0,2 5. Namangansoy Namangan shahri Namangan viloyati 0,5 Jami 2,46 Hammasi 15,0

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-iyun,

343 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2026-y., 09/26/343/0658-son)

lex.uz