📅 2026-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Turizm qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Turizm qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 6 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Туризм қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет по туризму
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 June 2026 · Ministry and agency documents · Turizm qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг
қарори
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси қарор қилади:
1. Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026 йил 6 июндаги 8-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан туризм соҳасини аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Қўмита томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади.
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Қўмита тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Туроператорлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Турагентлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина туризм соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Туроператорлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Юридик шахс штатида «туризм» ва унга турдош таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга ёхуд туризм соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажи ва малака ошириш сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассис мавжуд бўлмаганлиги 15 2. Юридик шахс ходимларининг (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака оширишдан ўтаганлигини тасдиқловчи сертификати мавжуд бўлмаганлиги 15 3. Мижозга туроператорнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган туроператорнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот берилмаганлиги, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирилмаганлиги 15 4. Туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полиси мавжуд бўлмаганлиги 15 5. Туроператор камида икки чет тилидаги, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлмаганлиги (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) 10 6. Фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга оширмаганлиги 10 7. Мижозлар ва чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматлари кўрсатилганлиги 10 8. Ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот берилмаганлиги 5 9. Хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси мавжуд бўлмаганлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун) 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Турагентлик хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишидаги фаолиятни юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширганлиги 25 2. Туроператор билан шартнома тузмасдан туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилганлиги 25 3. Ҳар бир туристга ва экскурсиячига туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборот етказилмаганлиги 20 4. Мижозга турагентнинг иш режими, жойлашган ери (почта манзили), тегишли лицензия, турагент раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бермаганда, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштирмаганлиги 15 5. Фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга оширмаганлиги 15 Жами баллар йиғиндиси 100
Туризм соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жойлаштириш воситалари хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Туризм соҳасида маълумотга ва (ёки) малака сертификатларига эга бўлган ходимлар мавжуд бўлмаганлиги 15 2. Жойлаштириш воситалари номерларини онлайн банд қилиш халқаро сервисларга уланмаганлиги 15 3. Ваколатланган назорат органларининг ёнғин ва санитария-гигиена хавфсизлиги ва лифт жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш (мавжуд бўлганда) хулосалари мавжуд бўлмаганлиги 15 4. Халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланганлиги 15 5. Мувофиқлик сертификати сертификатлаштириш объектида турмаганлиги ёки у учинчи шахсларга берилганлиги 10 6. Меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчилар танишиши учун қулай бўлган жойда, шу жумладан, жойлаштириш воситасининг қабул қилиш жойидаги маълумотлар тахтасига ва интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига (агар мавжуд бўлса) қуйидаги маълумотларнинг барчаси жойлаштирилмаганлиги : а) бажарувчи тўғрисидаги маълумотлар, хусусан, номи, манзили, боғланиш учун телефон рақами, электрон почта манзили; б) бажарувчининг юқори турувчи ташкилоти тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); в) жойлаштириш воситасининг тегишли тоифаси тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса); г) меҳмонхона хизматлари учун мувофиқлик сертификати нусхаси ёки оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирма; д) номерлар (жойлар) нархи; э) номер (жой) нархига кирадиган меҳмонхона хизматлари рўйхати; ж) меҳмонхона хизматларига тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби тўғрисидаги маълумотлар; з) алоҳида тўлов эвазига, бажарувчи томонидан кўрсатиладиган бошқа меҳмонхона хизматлари рўйхати, нархи ҳамда уларни олиш шартлари; и) номер (жой) брон қилиш ва бронни бекор қилиш шакли, шартлари ва тартиби тўғрисида маълумотлар; к) имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифаси рўйхати, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишда тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати (агар мавжуд бўлса); л) жойлаштириш воситасида учинчи шахслар томонидан тўлов эвазига кўрсатиладиган бошқа хизматлар тўғрисида маълумотлар (агар мавжуд бўлса); м) жойлаштириш воситасига келиш (кетиш) вақти тўғрисида маълумотлар; н) жойлаштириш воситасида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар. 10 7. Меҳмонхона хизматини кўрсатишда ташриф буюрувчининг талабига кўра қуйидагиларнинг барчасини ўз ичига олувчи шартнома тузилмаганлиги : а) бажарувчининг номи; б) ташриф буюрувчи тўғрисида маълумотлар; в) тақдим этилаётган номер (жой) тўғрисида маълумотлар; г) номер (жой) нархи; д) жойлаштириш воситасида бўлиш муддати; э) бошқа зарур маълумотлар (томонлар ихтиёрига кўра). 10 8. Меҳмонхона хизматларини доимий яшаш жойи, фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъи назар кўрсатилмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Раис А. АҚҚУЛОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 июнь,
2026 йил 5 июнь
2026 йил 18 май
8-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining
qarori
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasining 2026-yil 6-iyundagi 8-mh-son qaroriga ILOVA
Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) tomonidan turizm sohasini aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.
2. Qoʻmita tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi.
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 3-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Qoʻmita tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Turagentlik xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Joylashtirish vositalari xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina turizm sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Turoperatorlik xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Yuridik shaxs shtatida “turizm” va unga turdosh taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus, kasbiy maʼlumotga yoxud turizm sohasida 3 yildan ortiq ish staji va malaka oshirish sertifikatiga ega boʻlgan kamida bir nafar mutaxassis mavjud boʻlmaganligi 15 2. Yuridik shaxs xodimlarining (gidlar (gid-tarjimonlar), ekskursiya yetakchilari va yoʻriqchi-yoʻl boshlovchilar) uch yilda kamida bir marta belgilangan tartibda malaka oshirishdan oʻtaganligini tasdiqlovchi sertifikati mavjud boʻlmaganligi 15 3. Mijozga turoperatorning ish rejimi, uning joylashgan joyi (pochta manzili), tegishli litsenziya, turizm xizmatlari sertifikatining mavjudligi (agar mavjud boʻlsa), turizm faoliyatining aniq yoʻnalishlari uchun masʼul boʻlgan turoperatorning mutaxassislari familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisida toʻliq va batafsil maʼlumot berilmaganligi, jumladan, ushbu koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻzining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirilmaganligi 15 4. Turoperatorlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurtalashni tasdiqlovchi sugʻurta polisi mavjud boʻlmaganligi 15 5. Turoperator kamida ikki chet tilidagi, bron qilish xizmatlarini koʻrsatadigan veb-saytga ega boʻlmaganligi (ushbu talabning chet tillari boʻyicha qismi “ichki turizm” yoʻnalishidagi litsenziatlarga taalluqli emas) 10 6. Faoliyatni faqat litsenziyada koʻrsatilgan yoʻnalish(lar) boʻyicha amalga oshirmaganligi 10 7. Mijozlar va chet ellik hamkorlar bilan tuzilgan tegishli shartnomasiz turizm xizmatlari koʻrsatilganligi 10 8. Har bir turistga va ekskursantga turistik sayohat vaqtida Oʻzbekiston Respublikasiga hamda chet davlatlarga kirish, ulardan chiqish va ularda boʻlishning oʻziga xos xususiyatlari toʻgʻrisidagi axborot berilmaganligi 5 9. Xorijiy mamlakatlardagi taʼlim va (yoki) tibbiyot muassasasi tomonidan berilgan belgilangan faoliyat bilan shugʻullanish huquqini tasdiqlovchi hujjat nusxasi mavjud boʻlmaganligi (“chiqish turizmi” yoʻnalishi boʻyicha taʼlim va (yoki) tibbiyot turizmi faoliyatini amalga oshirish uchun) 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Turagentlik xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Turizm faoliyatining “chiqish turizmi” yoʻnalishidagi faoliyatni yuridik shaxs tashkil etmagan holda amalga oshirganligi 25 2. Turoperator bilan shartnoma tuzmasdan turoperatorlar tomonidan yaratilgan turizm mahsulotini targʻib va realizatsiya qilganligi 25 3. Har bir turistga va ekskursiyachiga turistik sayohat vaqtida Oʻzbekiston Respublikasiga hamda chet davlatlarga kirish, ulardan chiqish va ularda boʻlishning oʻziga xos xususiyatlari toʻgʻrisidagi axborot yetkazilmaganligi 20 4. Mijozga turagentning ish rejimi, joylashgan yeri (pochta manzili), tegishli litsenziya, turagent rahbarining familiyasi, ismi, otasining ismi toʻgʻrisida toʻliq va batafsil maʼlumot bermaganda, jumladan, ushbu koʻrsatilgan maʼlumotlarni oʻzining Internet jahon axborot tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga joylashtirmaganligi 15 5. Faoliyatni faqat litsenziyada koʻrsatilgan yoʻnalish(lar) boʻyicha amalga oshirmaganligi 15 Jami ballar yigʻindisi 100
Turizm sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Joylashtirish vositalari xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Turizm sohasida maʼlumotga va (yoki) malaka sertifikatlariga ega boʻlgan xodimlar mavjud boʻlmaganligi 15 2. Joylashtirish vositalari nomerlarini onlayn band qilish xalqaro servislarga ulanmaganligi 15 3. Vakolatlangan nazorat organlarining yongʻin va sanitariya-gigiyena xavfsizligi va lift jihozlaridan xavfsiz foydalanish (mavjud boʻlganda) xulosalari mavjud boʻlmaganligi 15 4. Xalqaro bronlashtirish maydonlarida muvofiqlik belgisidan (yulduzlar) noqonuniy foydalanganlik holati aniqlanganligi 15 5. Muvofiqlik sertifikati sertifikatlashtirish obyektida turmaganligi yoki u uchinchi shaxslarga berilganligi 10 6. Mehmonxona xizmatini koʻrsatishda tashrif buyuruvchilar tanishishi uchun qulay boʻlgan joyda, shu jumladan, joylashtirish vositasining qabul qilish joyidagi maʼlumotlar taxtasiga va internet tarmogʻidagi rasmiy veb-saytiga (agar mavjud boʻlsa) quyidagi maʼlumotlarning barchasi joylashtirilmaganligi : a) bajaruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, xususan, nomi, manzili, bogʻlanish uchun telefon raqami, elektron pochta manzili; b) bajaruvchining yuqori turuvchi tashkiloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa); v) joylashtirish vositasining tegishli toifasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa); g) mehmonxona xizmatlari uchun muvofiqlik sertifikati nusxasi yoki oilaviy mehmon uylari va xostellar yagona reyestridan koʻchirma; d) nomerlar (joylar) narxi; e) nomer (joy) narxiga kiradigan mehmonxona xizmatlari roʻyxati; j) mehmonxona xizmatlariga toʻlovni amalga oshirish shakli va tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; z) alohida toʻlov evaziga, bajaruvchi tomonidan koʻrsatiladigan boshqa mehmonxona xizmatlari roʻyxati, narxi hamda ularni olish shartlari; i) nomer (joy) bron qilish va bronni bekor qilish shakli, shartlari va tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar; k) imtiyoz olish huquqiga ega boʻlgan shaxslar toifasi roʻyxati, shuningdek, mehmonxona xizmatlarini koʻrsatishda taqdim etiladigan imtiyozlar roʻyxati (agar mavjud boʻlsa); l) joylashtirish vositasida uchinchi shaxslar tomonidan toʻlov evaziga koʻrsatiladigan boshqa xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa); m) joylashtirish vositasiga kelish (ketish) vaqti toʻgʻrisida maʼlumotlar; n) joylashtirish vositasida mehmonxona xizmatlarini koʻrsatish va ulardan foydalanish qoidalari toʻgʻrisida maʼlumotlar. 10 7. Mehmonxona xizmatini koʻrsatishda tashrif buyuruvchining talabiga koʻra quyidagilarning barchasini oʻz ichiga oluvchi shartnoma tuzilmaganligi : a) bajaruvchining nomi; b) tashrif buyuruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) taqdim etilayotgan nomer (joy) toʻgʻrisida maʼlumotlar; g) nomer (joy) narxi; d) joylashtirish vositasida boʻlish muddati; e) boshqa zarur maʼlumotlar (tomonlar ixtiyoriga koʻra). 10 8. Mehmonxona xizmatlarini doimiy yashash joyi, fuqarolik, jismoniy shaxslarning qarindoshlik va nikoh munosabatlari, shuningdek, shaxsiy hayot huquqini cheklovchi boshqa omillardan qatʼi nazar koʻrsatilmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Rais A. AQQULOV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 6-iyun,
2026-yil 5-iyun
2026-yil 18-may
8-mh-son