📅 2026-yil 27-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 27-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 27 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 June 2026 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 27 июндаги 389-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Вазирлик томонидан аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъектининг фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.
2. Вазирлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Вазирлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Вазирлик томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ва норматив ҳужжатларга, ёнғинга қарши, экология, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этмаганлик 15 2. Қуролнинг индивидуал (тури, хили, модели, завод серияси ва рақами, чиқарилган йили), унинг ўқ-дориларининг эса жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори бўйича) ҳисобини юритмаслик, уларнинг мавжудлигини, кирим-чиқими ҳамда фойдаланиш учун бериш-қабул қилиб олишни назорат қилиб бормаслик, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сақламаганлик 15 3. Қурол ва унинг ўқ-дорилари соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги шахсларни жалб этганлик : ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; доимий яшаш жойига эга бўлмаганлар; Ўзбекистон Республикаси «Қурол тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи , бешинчи — саккизинчи , ўнинчи — ўн учинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлганлар. 10 4. Юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланган ходимларни белгиламаганлик : рухсатномада кўрсатилган тегишли (сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш) фаолият турини амалга оширишда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича; рухсатномада кўрсатилган тегишли (олиш, реализация қилиш, автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш) ҳаракатни бажаришда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш бўйича. 10 5. Қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда доимий яшаш жойи бўйича ёхуд юридик шахс ва тиббиёт муассасаси ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланган давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни ташкил этмаганлик 10 6. Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи ойи ўнинчи санасидан кечиктирмай қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган, шунингдек қўриқлаш (хавфсизлик) хизмати (мавжуд бўлса) ходимларининг рўйхатини ваколатли органга тақдим этмаганлик 10 7. Қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни эса уларнинг муддати тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этмаганлик 10 8. Фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари реализация қилингандан сўнг ўн кун муддатда уларни сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этмаганлик 10 9. Қуролхоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг ички ишлар органлари қўриқлаш бўлинмаларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминламаганлик 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Портловчи материалларни олиб кириш, сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ҳаракатни ва (ёки) маълум бир фаолият турини портловчи материалларинг муомаласи соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларда кўрсатилган доираларда амалга оширмаганлик 15 2. Портловчи материалларни ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари қўриқланишини, уларни транспортда ташишда кузатувини таъминлаш, портловчи материалларни сақлаш жойларига рухсатсиз кириш ва улардан фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим ҳамда бошқа чораларни кўрмаганлик 15 3. Портловчи материалларнинг мавжудлиги ва сарфи ҳисобини юритмаганлик 15 4. Портловчи материалларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун юридик шахс эгалигида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида белгиланган талабларга жавоб берадиган моддий-техник базанинг (бинолар, хоналар, ҳудудлар, аппаратура жиҳозлари, асбоб-ускуналар, транспорт, назорат қилиш ва ўлчаш воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника воситалари) мавжуд эмаслиги 15 5. Юридик шахснинг штатида белгиланган норма ва қоидалар талабларига мувофиқ портловчи материаллар билан ишлашга рухсат берилган тегишли малакага эга бўлган техник ходимларнинг мавжуд эмаслиги 15 6. Портловчи материалларнинг муомаласи билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан, шу жумладан, психиатрик ва наркологик диспансерларнинг текширувларидан ўтказмаганлик 15 7. Саноат хавфсизлиги, портловчи материалларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ташиш, шунингдек, портлатиш ишларини бажариш соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларининг мажбурий талабларига амал қилмаганлик (ушбу Кўрсаткичларнинг 1 — 6-бандлари бундан мустасно) 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар) 10 2. Таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни «Узлуксиз таълим» ахборот тизимига киритмаганлик ва ҳар чоракда янгилаб бормаганлик 10 3. Ўқув гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холислигини назорат қилиш бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилмаганлиги 10 4. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлмаслиги 10 5. Таълим фаолиятини амалга ошириш учун қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжуд эмаслиги 10 6. Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланмаганлиги 10 7. Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ҳайдовчи-йўриқчилар штат бирликлари мавжуд эмаслиги ёки ўқитувчилар минимал сонининг тўғри келмаслиги 10 8. Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилоти ва унинг ҳудудига қўйиладиган талабларга мувофиқ эмаслиги 10 9. Ахборот технологиялари билан етарли даражада таъминланмаганлиги 10 10. Ўқув аудиториялари таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ эмаслиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 июнь,
2026 йил 16 июнь
2025 йил 4 январь
389-сон
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 27-iyundagi 389-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik shaxslar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Vazirlik tomonidan aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyektining faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.
2. Vazirlik tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 3-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Vazirlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Vazirlik tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirish sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishda fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi qonun va normativ hujjatlarga, yongʻinga qarshi, ekologiya, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etmaganlik 15 2. Qurolning individual (turi, xili, modeli, zavod seriyasi va raqami, chiqarilgan yili), uning oʻq-dorilarining esa jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori boʻyicha) hisobini yuritmaslik, ularning mavjudligini, kirim-chiqimi hamda foydalanish uchun berish-qabul qilib olishni nazorat qilib bormaslik, shuningdek, hisobga olish hujjatlarini oʻn yil mobaynida saqlamaganlik 15 3. Qurol va uning oʻq-dorilari sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga quyidagi shaxslarni jalb etganlik : oʻn sakkiz yoshga toʻlmaganlar; doimiy yashash joyiga ega boʻlmaganlar; Oʻzbekiston Respublikasi “Qurol toʻgʻrisida”gi Qonunining 13-moddasi oʻninchi qismining uchinchi , beshinchi — sakkizinchi , oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilarida belgilangan asoslar mavjud boʻlganlar. 10 4. Yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklangan xodimlarni belgilamaganlik : ruxsatnomada koʻrsatilgan tegishli (saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish) faoliyat turini amalga oshirishda qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobga olinishini taʼminlash boʻyicha; ruxsatnomada koʻrsatilgan tegishli (olish, realizatsiya qilish, avtomobil transportida tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish) harakatni bajarishda qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash boʻyicha. 10 5. Qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini hamda hisobga olinishini taʼminlash majburiyati zimmasiga yuklatilgan yoxud xizmat qurolini olib yurish va undan foydalanish huquqiga ega boʻlgan xodimlarni qurolni saqlashga va (yoki) olib yurishga doir ruxsatnomalarni olishda hamda ularning amal qilish muddatini uzaytirishda doimiy yashash joyi boʻyicha yoxud yuridik shaxs va tibbiyot muassasasi oʻrtasidagi shartnomaga muvofiq belgilangan davlat sogʻliqni saqlash organlarining tibbiyot muassasalarida qurolga egalik qilishga qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi yuzasidan tibbiy tekshiruvdan oʻtkazishni tashkil etmaganlik 10 6. Hisobot yilidan keyingi yilning birinchi oyi oʻninchi sanasidan kechiktirmay qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilgan, shuningdek qoʻriqlash (xavfsizlik) xizmati (mavjud boʻlsa) xodimlarining roʻyxatini vakolatli organga taqdim etmaganlik 10 7. Qurol va uning oʻq-dorilarini olish, saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni ruxsatnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida oʻttiz ish kunidan oldin, qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish, tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnomalar muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni esa ularning muddati tugashidan kamida oʻn ish kunidan oldin vakolatli organga taqdim etmaganlik 10 8. Fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilari realizatsiya qilingandan soʻng oʻn kun muddatda ularni saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaga oʻzgartirishlar kiritish uchun tegishli hujjatlarni (qisman realizatsiya qilinganda), shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaning aslini (toʻliq realizatsiya qilinganda) vakolatli organga taqdim etmaganlik 10 9. Qurolxonalarni jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlash va oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarining ichki ishlar organlari qoʻriqlash boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markaziga ulanishini taʼminlamaganlik 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Portlovchi materiallarni olib kirish, sotib olish, saqlash, shuningdek, avtomobil va temir yoʻl transportida tashish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Harakatni va (yoki) maʼlum bir faoliyat turini portlovchi materiallaring muomalasi sohasidagi ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarda koʻrsatilgan doiralarda amalga oshirmaganlik 15 2. Portlovchi materiallarni ishlab chiqarish va saqlash obyektlari qoʻriqlanishini, ularni transportda tashishda kuzatuvini taʼminlash, portlovchi materiallarni saqlash joylariga ruxsatsiz kirish va ulardan foydalanishga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan rejim hamda boshqa choralarni koʻrmaganlik 15 3. Portlovchi materiallarning mavjudligi va sarfi hisobini yuritmaganlik 15 4. Portlovchi materiallarning muomalasi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish uchun yuridik shaxs egaligida yoki boshqa ashyoviy huquq asosida belgilangan talablarga javob beradigan moddiy-texnik bazaning (binolar, xonalar, hududlar, apparatura jihozlari, asbob-uskunalar, transport, nazorat qilish va oʻlchash vositalari, hisoblash va tashkiliy texnika vositalari) mavjud emasligi 15 5. Yuridik shaxsning shtatida belgilangan norma va qoidalar talablariga muvofiq portlovchi materiallar bilan ishlashga ruxsat berilgan tegishli malakaga ega boʻlgan texnik xodimlarning mavjud emasligi 15 6. Portlovchi materiallarning muomalasi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaradigan xodimlarni muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan, shu jumladan, psixiatrik va narkologik dispanserlarning tekshiruvlaridan oʻtkazmaganlik 15 7. Sanoat xavfsizligi, portlovchi materiallarni ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, ularni saqlash va tashish, shuningdek, portlatish ishlarini bajarish sohalaridagi normativ-huquqiy va texnik jihatdan tartibga solish normativ hujjatlarining majburiy talablariga amal qilmaganlik (ushbu Koʻrsatkichlarning 1 — 6-bandlari bundan mustasno) 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tomonidan tadbirkorlik subyektlarining qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Taʼlim-tarbiya faoliyati yuritiladigan binoga (xonalarga) mulkiy yoki boshqa ashyoviy huquqning mavjud emasligi (oldi-sotdi shartnomasi yoki koʻchmas mulk ijarasi shartnomasi (agar bino ijaraga olingan boʻlsa), koʻchmas mulk obyekti kadastr pasporti, koʻchmas mulk obyektiga egalik qilish, undan foydalanish hamda uni tasarruf etish huquqini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar) 10 2. Taʼlim tashkiloti, taʼlim oluvchilar va pedagog kadrlar (haydovchi-yoʻriqchilar) toʻgʻrisidagi toʻgʻri, toʻliq va ishonchli maʼlumotlarni “Uzluksiz taʼlim” axborot tizimiga kiritmaganlik va har chorakda yangilab bormaganlik 10 3. Oʻquv guruhlari faoliyatini samarali tashkil etish hamda yakuniy imtihonlarning shaffof oʻtkazilishi va natijalarining xolisligini nazorat qilish boʻyicha maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimiga real vaqt rejimida kiritib borish imkoniyatining yaratilmaganligi 10 4. Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash hamda haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni oʻtkazish boʻyicha davlat taʼlim talablariga muvofiq oʻqituvchilar va instruktorlar tarkibining mavjud boʻlmasligi 10 5. Taʼlim faoliyatini amalga oshirish uchun qayta jihozlangan va roʻyxatga olingan oʻquv avtomototransport vositalari yoki shahar elektr transporti vositalarining mavjud emasligi 10 6. Oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar hamda axborot-resurs bazasi bilan taʼminlanmaganligi 10 7. Taʼlim oluvchilar soniga toʻgʻri keladigan oʻqituvchilar va haydovchi-yoʻriqchilar shtat birliklari mavjud emasligi yoki oʻqituvchilar minimal sonining toʻgʻri kelmasligi 10 8. Haydovchilarni tayyorlash taʼlim tashkiloti va uning hududiga qoʻyiladigan talablarga muvofiq emasligi 10 9. Axborot texnologiyalari bilan yetarli darajada taʼminlanmaganligi 10 10. Oʻquv auditoriyalari taʼlim faoliyati uchun yaratilgan sharoitlarga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq emasligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Vazir A. TASHPULATOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 27-iyun,
2026-yil 16-iyun
2025-yil 4-yanvar
389-son