UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 29-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Madaniy meros agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 29 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Маданий мерос агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства культурного наследия

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 June 2026 · Ministry and agency documents · Madaniy meros agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЙ МЕРОС АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

БУЙРУҒИ

НИЗОМ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг 2026 йил 29 июндаги 2-сон буйруғига ИЛОВА

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми;

текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятни тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали ўтказиладиган назорат қилиш тадбири.

2. Агентлик томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .

3. Ишлаб чиқилган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .

5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :

маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);

даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;

юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;

оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;

назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили ;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .

6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .

7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар

8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.

9. Агентлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасидаги келтирилган Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичларини «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.

Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг биринчи хатбошисидаги кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.

10. Амалга оширилган баҳолаш натижаларига кўра аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи бўйича қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:

хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.

11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.

Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.

12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .

4-боб. Якуний қоидалар

13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш ишларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилмаганлиги 10 2. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни бузиш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан келишилмаганлиги 10 3. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан келишилмаганлиги 10 4. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосалари мавжуд эмаслиги 10 5. Маданий мерос объектларида тадқиқотлар, қидирувлар ўтказиш, маданий мерос объектларида илмий-консервация ва реставрация ишларини амалга ошириш учун рухсатноманинг мавжуд эмаслиги 10 6. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаслик 10 7. Асрашга доир ишларни рухсатномада кўрсатилган жой ва муддатда ўтказмаслиги 10 8. Агентликка тақдим этилган ва белгиланган тартибда маъқулланган асрашга доир ишларнинг лойиҳасига қатъи риоя қилмаслик 10 9. Асрашга доир ишларни амалга ошириш муддатига ёки лойиҳасига 10 фоиздан кўп бўлмаган ўзгартиришлар киритиш зарур бўлганда, бу ҳақда Агентликни олдиндан ёзма равишда хабардор қилмаслик 5 10. Асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажармаслик 5 11. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжуд эмаслиги 5 12. Давлат мулки бўлган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган моддий маданий мерос объектларини, яъни ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланишда Агентлик Илмий-эксперт кенгашининг қарори мавжуд эмаслиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100

Директор Б. АБДИКАРИМОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 29 июнь,

2026 йил 17 июнь

2026 йил 17 июнь

2 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 10/26/3876/0664-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIY MEROS AGENTLIGI DIREKTORINING

BUYRUGʻI

NIZOM

KOʻRSATKICHLARI

Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi direktorining 2026-yil 29-iyundagi 2-son buyrugʻiga ILOVA

Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;

“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi;

tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali oʻtkaziladigan nazorat qilish tadbiri.

2. Agentlik tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.

Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .

3. Ishlab chiqilgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .

2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar

4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .

5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :

maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);

davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;

yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;

ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;

nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili ;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .

6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .

7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .

3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar

8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.

9. Agentlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning ilovasidagi keltirilgan Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlarini “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.

Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning birinchi xatboshisidagi koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.

10. Amalga oshirilgan baholash natijalariga koʻra aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyektlari huquqbuzarlik sodir etish xavfi boʻyicha quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:

xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.

11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.

Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etilishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.

12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .

4-bob. Yakuniy qoidalar

13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida, alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarda, Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida obyektlarni qurish ishlarining loyihalari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) bilan kelishilmaganligi 10 2. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida, alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarda, Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida obyektlarni buzish ishlarining loyihalari Agentlik bilan kelishilmaganligi 10 3. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida, alohida muhofaza qilinadigan tarixiy-madaniy hududlarda, Umumjahon merosi roʻyxatiga kiritilgan hududlarda va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida obyektlarni obodonlashtirish ishlarining loyihalari Agentlik bilan kelishilmaganligi 10 4. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarida asrashga doir ishlarni amalga oshirish uchun Ilmiy-texnik tadqiqot guruhlari va Ilmiy-ekspert kengashining ijobiy xulosalari mavjud emasligi 10 5. Madaniy meros obyektlarida tadqiqotlar, qidiruvlar oʻtkazish, madaniy meros obyektlarida ilmiy-konservatsiya va restavratsiya ishlarini amalga oshirish uchun ruxsatnomaning mavjud emasligi 10 6. Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga rioya qilmaslik 10 7. Asrashga doir ishlarni ruxsatnomada koʻrsatilgan joy va muddatda oʻtkazmasligi 10 8. Agentlikka taqdim etilgan va belgilangan tartibda maʼqullangan asrashga doir ishlarning loyihasiga qatʼi rioya qilmaslik 10 9. Asrashga doir ishlarni amalga oshirish muddatiga yoki loyihasiga 10 foizdan koʻp boʻlmagan oʻzgartirishlar kiritish zarur boʻlganda, bu haqda Agentlikni oldindan yozma ravishda xabardor qilmaslik 5 10. Asrashga doir ishlarda obyektga salbiy taʼsirlarning oldini olish va avariya holatiga qarshi ishlarni bajarmaslik 5 11. Moddiy madaniy merosning koʻchmas mulk obyektlarini asrashga doir faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaning mavjud emasligi 5 12. Davlat mulki boʻlgan va oʻzida tarixiy, ilmiy, badiiy yoki boshqa madaniy qimmatni ifodalaydigan moddiy madaniy meros obyektlarini, yaʼni haykallar, ansambllar va diqqatga sazovor joylardan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-martdagi 53-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlarini va ularga tutash hududlarni ularni obodonlashtirish va zarur holatda saqlash boʻyicha investitsiya majburiyatlari olgan holda ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarda foydalanishda Agentlik Ilmiy-ekspert kengashining qarori mavjud emasligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100

Direktor B. ABDIKARIMOV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2026-yil 29-iyun,

2026-yil 17-iyun

2026-yil 17-iyun

2 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2026 y., 10/26/3876/0664-son)

lex.uz