UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi ichki ishlar vazirligi favqulodda vaziyatlar vazirligi davlat xavfsizlik xizmati milliy gvardiyasi iqtisodiyot va moliya vazirligi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi yoshlar ishlari agentligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 24 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат хавфсизлик хизмати миллий гвардияси иқтисодиёт ва молия вазирлиги олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ёшлар ишлари агентлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Службы государственной безопасности Министерства экономики и финансов Национальной гвардии Министерства по чрезвычайным ситуациям Министерства занятости и сокращения бедности Министерства высшего образования, науки и инноваций Агентства по делам молодежи Министерства внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 June 2026 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi ichki ishlar vazirligi favqulodda vaziyatlar vazirligi davlat xavfsizlik xizmati milliy gvardiyasi iqtisodiyot va moliya vazirligi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi yoshlar ishlari agentligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ-134-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2026 йил 24 июндаги 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 15 июндаги 19-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026 йил 16 июндаги 09-737-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 23 июндаги 15-сон, Миллий гвардиянинг 2026 йил 17 июндаги 18-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 июндаги 379-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 15 июндаги 33-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2026 йил 15 июндаги 08/307-сон, Ёшлар ишлари агентлигининг 2026 йил 15 июндаги 01-07/36-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий қисм ва муассасаларида (бундан буён матнда ҳарбий қисмлар деб юритилади) муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни (бундан буён матнда муддатли ҳарбий хизматчилар деб юритилади) хизматдан бўш вақтларида касбга ўқитиш (бундан буён матнда ўқитиш деб юритилади) харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитишдан асосий мақсад уларнинг хизматни ўташ даврида бўш вақтларидан унумли фойдаланишини ташкил этиш ҳамда захирага бўшатилганидан сўнг, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича бандлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

2. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2-боб. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитишни ташкил этиш

3. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш жараёни ҳарбий қисмлар томонидан шакллантириладиган буюртма асосида ҳарбий қисмлар, давлат техникумлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномага мувофиқ ташкил этилади.

4. Ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматчиларни қизиқишлари асосида ўқитиш учун ўқув гуруҳлари ташкил этилади.

Бунда ҳар бир ўқув гуруҳи камида 5 нафар ва кўпи билан 30 нафар муддатли ҳарбий хизматчилардан иборат таркибда шакллантирилади.

5. Мазкур Низомнинг иловасида келтирилган касблар рўйхатига мувофиқ давлат техникумлари томонидан тасдиқланган ўқув жараёни графиги асосида муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш назарий ва амалий шаклда олиб борилади.

Бунда ўқишни муваффақиятли тамомлаган муддатли ҳарбий хизматчиларга келгусида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган давлат намунасидаги сертификат берилади.

3-боб. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш

6. Муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатлари ҳарбий қисмлар, давлат техникумлари ҳамда ҳудудий бошқармалар ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномага мувофиқ молиялаштирилади.

7. Давлат техникуми ҳар ойнинг учинчи санасига қадар ўтган ойда ўқитилган муддатли ҳарбий хизматчилар сони ва ўтказилган ўқув машғулотларининг соатларидан келиб чиққан харажатлар ҳисоб-китоби кўрсатилган талабномани шакллантиради ва уни ҳарбий қисм билан келишади ҳамда ҳудудий бошқармаларга тақдим этади.

8. Ҳудудий бошқарма тақдим этилган талабноманинг асослилигини ҳамда шартнома шартларига мувофиқлилигини кўриб чиқади ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш учун ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) сўров юборади.

Вазирлик ҳудудий бошқармаларнинг сўровига асосан зарур маблағларни сўров келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида ҳудудий бошқармаларга ажратади. Ҳудудий бошқармалар ажратилган маблағларни улар келиб тушган куннинг ўзида давлат техникумларининг тегишли ҳисобварақларига ўтказади.

9. Давлат техникуми талабнома асосида ўқув жараёнига жалб этилган педагог ходимлар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлашни меҳнат қонунчилигида белгиланган муддатларда, зарур маблағ давлат техникуми ҳисобварағига келиб тушганидан сўнг амалга оширади.

Бунда давлат техникумининг педагог ходимлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг меҳнатига ҳақ тўлаш Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари (рўйхат рақами 3157, 2019 йил 22 апрель) доирасида амалга оширилади.

10. Ҳарбий қисмлар давлат техникумлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар келгуси календар йилда ўқитилиши режалаштирилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар сони, касблар йўналишлари ҳамда ўқитиш харажатларининг прогноз қийматини ўз ичига олган прогноз талабномани шакллантиради ва ҳудудий бошқармага тақдим этади.

11. Ҳудудий бошқармалар олинган прогноз талабномалари асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг келгуси йил учун харажатлар прогнози лойиҳасини ишлаб чиқади ва ҳар йили 25 июнга қадар Вазирликка тақдим этади.

12. Вазирлик ҳудудий бошқармаларнинг прогнози лойиҳаси асосида муддатли ҳарбий хизматчиларни ўқитиш харажатларини молиялаштириш прогноз кўрсаткичларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексида белгиланган муддатларда келгуси йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг бюджети параметрларида акс эттириш учун киритади.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 7 апрелдаги ПҚ-134-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш бўйича зарур бўлган моддий-техник база билан ҳамда касбга ўқитиш даврида талаб қилинадиган жиҳозлар, хомашё ва материаллар етказиб берилиши билан таъминлайди.

4-боб. Якуний қоида

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш харажатларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларни касбга ўқитиш курсларининг

Т/р Касбга ўқитиш курсларининг номи Соати 1. Автомобиль двигателларини таъмирлаш чилангари 432 2. Автомобиль электр жиҳозларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари 432 3. Автомобиль юриш қисмларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари 432 4. Автомобиль шиналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш 432 5. Экскаватор машинисти 432 6. Автокран машинисти 432 7. Юк ва багажни қабул қилувчи-топширувчи 288 8. Омбор логистикаси 576 9. Товар оператори (логистика доирасида) 288 10. Чилангарлик ишлари 432 11. Токар 432 12. Пайвандловчи 432 13. Электр жиҳозларини таъмирлаш 432 14. Қайта тикланувчи энергия манбаларини эксплуатация қилиш бўйича электромонтёр 720 15. Электромонтёр 432 16. Маиший электр жиҳозларини таъмирловчи 432 17. Иссиқлик энергияси асбоб-ускуналари ва қозонхона қурилмалари оператори 288 18. Совитиш қурилмаларини таъмирлаш бўйича чилангар 432 19. Компьютер АТ ва веб-сайт яратиш 432 20. Компьютер техникаси монтажчиси 432 21. Компьютер графикаси оператори 432 22. Веб дастурлаш 432 23. Киберхавфсизлик (Кибер-техник) 432 24. Видеокузатув қўриқлаш тизими воситаларига хизмат кўрсатиш техниги 432 25. Иссиқхона ва парник хўжаликлари конструкцияси монтажчиси 432 26. Иссиқхона ишчиси 432 27. Гидропоника усулида маҳсулот етиштириш 432 28. Асаларичилик 288 29. Балиқчилик 288 30. Қуёнчилик 288 31. Лимончилик 288 32. Чорвачилик 432 33. Боғдорчилик 432 34. Уй-жой коммунал хўжалиги сервиси 432 35. Дурадгорлик ва пол ётқизиш ишлари 432 36. Мебель жиҳозларини ясаш ва таъмирлаш устаси 432 37. Гипсокартон ва донали материаллардан пардозлаш ишлари устаси 432 38. Қурилиш пардозлаш ишлари (Бўёқчи, безакчи) 432 39. Қопловчи плиткачи (Керамик плиталар (кафел) териш ишлари) 432 40. Сувоқчи 432 41. Ғишт терувчи 432 42. Бетончи 432 43. Сантехника ишлари устаси (Сантехника жиҳозларини монтаж қилиш ишлари) 432 44. Лифт бўйича механик 432 45. Алюминий профил ва поливинил хлоридан эшик ва деразалар монтажчиси 432 46. Эркаклар сартарошлик ишлари 432 47. Заргарлик маҳсулотлари сотувчиси 288 48. Бухгалтер 432 49. Ходимлар билан ишлаш бўйича менежер 432 50. Официант 144 51. Ошпаз 432 52. Қандолатчи-нонвой 432

Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ

Иқтисодиёт ва молия вазир Ж. КУЧКАРОВ

Миллий гвардия қўмондони Б. ТАШМАТОВ

Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Ёшлар ишлари агентлиги д иректори А. САЪДУЛЛАЕВ

Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 24 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 23 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 20 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 17 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 16 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 15 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 15 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 15 июнь,

Тошкент ш.,

2026 йил 15 июнь,

21-сон

15-сон

379-сон

18-сон

09-737-сон

08/307-сон

33-қ/қ-сон

01-07/36-сон

19-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 10/26/3878/0674-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MUDOFAA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT XAVFSIZLIK XIZMATI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MILLIY GVARDIYASI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TAʼLIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VA BANDLIK VAZIRLIGI OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI YOSHLAR ISHLARI AGENTLIGINING

QARORI

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish xarajatlarini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 7-apreldagi PQ-134-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtash nufuzi va jozibadorligini oshirish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Milliy gvardiya, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Yoshlar ishlari agentligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish xarajatlarini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining 2026-yil 24-iyundagi 21-son, Ichki ishlar vazirligining 2026-yil 15-iyundagi 19-son, Favqulodda vaziyatlar vazirligining 2026-yil 16-iyundagi 09-737-son, Davlat xavfsizlik xizmatining 2026-yil 23-iyundagi 15-son, Milliy gvardiyaning 2026-yil 17-iyundagi 18-son, Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2026-yil 20-iyundagi 379-son, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2026-yil 15-iyundagi 33-q/q-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2026-yil 15-iyundagi 08/307-son, Yoshlar ishlari agentligining 2026-yil 15-iyundagi 01-07/36-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish xarajatlarini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibiga kiruvchi vazirlik va idoralarning harbiy qism va muassasalarida (bundan buyon matnda harbiy qismlar deb yuritiladi) muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni (bundan buyon matnda muddatli harbiy xizmatchilar deb yuritiladi) xizmatdan boʻsh vaqtlarida kasbga oʻqitish (bundan buyon matnda oʻqitish deb yuritiladi) xarajatlarini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitishdan asosiy maqsad ularning xizmatni oʻtash davrida boʻsh vaqtlaridan unumli foydalanishini tashkil etish hamda zaxiraga boʻshatilganidan soʻng, mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblar boʻyicha bandligini taʼminlashga koʻmaklashishdan iborat.

2. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish xarajatlarini moliyalashtirish Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

2-bob. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitishni tashkil etish

3. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish jarayoni harbiy qismlar tomonidan shakllantiriladigan buyurtma asosida harbiy qismlar, davlat texnikumlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahri kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy boshqarmalar deb yuritiladi) oʻrtasida tuziladigan uch tomonlama shartnomaga muvofiq tashkil etiladi.

4. Harbiy qismlarda muddatli harbiy xizmatchilarni qiziqishlari asosida oʻqitish uchun oʻquv guruhlari tashkil etiladi.

Bunda har bir oʻquv guruhi kamida 5 nafar va koʻpi bilan 30 nafar muddatli harbiy xizmatchilardan iborat tarkibda shakllantiriladi.

5. Mazkur Nizomning ilovasida keltirilgan kasblar roʻyxatiga muvofiq davlat texnikumlari tomonidan tasdiqlangan oʻquv jarayoni grafigi asosida muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish nazariy va amaliy shaklda olib boriladi.

Bunda oʻqishni muvaffaqiyatli tamomlagan muddatli harbiy xizmatchilarga kelgusida mehnat faoliyati bilan shugʻullanish huquqini beradigan davlat namunasidagi sertifikat beriladi.

3-bob. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish xarajatlarini moliyalashtirish

6. Muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish xarajatlari harbiy qismlar, davlat texnikumlari hamda hududiy boshqarmalar oʻrtasida tuziladigan uch tomonlama shartnomaga muvofiq moliyalashtiriladi.

7. Davlat texnikumi har oyning uchinchi sanasiga qadar oʻtgan oyda oʻqitilgan muddatli harbiy xizmatchilar soni va oʻtkazilgan oʻquv mashgʻulotlarining soatlaridan kelib chiqqan xarajatlar hisob-kitobi koʻrsatilgan talabnomani shakllantiradi va uni harbiy qism bilan kelishadi hamda hududiy boshqarmalarga taqdim etadi.

8. Hududiy boshqarma taqdim etilgan talabnomaning asosliligini hamda shartnoma shartlariga muvofiqliligini koʻrib chiqadi va Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hisobidan muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish xarajatlarini moliyalashtirish uchun har oyning beshinchi sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligiga (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) soʻrov yuboradi.

Vazirlik hududiy boshqarmalarning soʻroviga asosan zarur mablagʻlarni soʻrov kelib tushgan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida hududiy boshqarmalarga ajratadi. Hududiy boshqarmalar ajratilgan mablagʻlarni ular kelib tushgan kunning oʻzida davlat texnikumlarining tegishli hisobvaraqlariga oʻtkazadi.

9. Davlat texnikumi talabnoma asosida oʻquv jarayoniga jalb etilgan pedagog xodimlar va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining mehnatiga haq toʻlashni mehnat qonunchiligida belgilangan muddatlarda, zarur mablagʻ davlat texnikumi hisobvaragʻiga kelib tushganidan soʻng amalga oshiradi.

Bunda davlat texnikumining pedagog xodimlari va ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining mehnatiga haq toʻlash Oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlari (roʻyxat raqami 3157, 2019-yil 22-aprel) doirasida amalga oshiriladi.

10. Harbiy qismlar davlat texnikumlari bilan birgalikda har yili 1-iyunga qadar kelgusi kalendar yilda oʻqitilishi rejalashtirilayotgan muddatli harbiy xizmatchilar soni, kasblar yoʻnalishlari hamda oʻqitish xarajatlarining prognoz qiymatini oʻz ichiga olgan prognoz talabnomani shakllantiradi va hududiy boshqarmaga taqdim etadi.

11. Hududiy boshqarmalar olingan prognoz talabnomalari asosida Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasining kelgusi yil uchun xarajatlar prognozi loyihasini ishlab chiqadi va har yili 25-iyunga qadar Vazirlikka taqdim etadi.

12. Vazirlik hududiy boshqarmalarning prognozi loyihasi asosida muddatli harbiy xizmatchilarni oʻqitish xarajatlarini moliyalashtirish prognoz koʻrsatkichlarini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksida belgilangan muddatlarda kelgusi yil uchun Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasining budjeti parametrlarida aks ettirish uchun kiritadi.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 7-apreldagi PQ-134-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida muddatli harbiy xizmatni oʻtash nufuzi va jozibadorligini oshirish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarorining 7-bandiga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish boʻyicha zarur boʻlgan moddiy-texnik baza bilan hamda kasbga oʻqitish davrida talab qilinadigan jihozlar, xomashyo va materiallar yetkazib berilishi bilan taʼminlaydi.

4-bob. Yakuniy qoida

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish xarajatlarini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarida muddatli harbiy xizmatni oʻtayotgan harbiy xizmatchilarni kasbga oʻqitish kurslarining

T/r Kasbga oʻqitish kurslarining nomi Soati 1. Avtomobil dvigatellarini taʼmirlash chilangari 432 2. Avtomobil elektr jihozlariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash chilangari 432 3. Avtomobil yurish qismlariga xizmat koʻrsatish va taʼmirlash chilangari 432 4. Avtomobil shinalariga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash 432 5. Ekskavator mashinisti 432 6. Avtokran mashinisti 432 7. Yuk va bagajni qabul qiluvchi-topshiruvchi 288 8. Ombor logistikasi 576 9. Tovar operatori (logistika doirasida) 288 10. Chilangarlik ishlari 432 11. Tokar 432 12. Payvandlovchi 432 13. Elektr jihozlarini taʼmirlash 432 14. Qayta tiklanuvchi energiya manbalarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha elektromontyor 720 15. Elektromontyor 432 16. Maishiy elektr jihozlarini taʼmirlovchi 432 17. Issiqlik energiyasi asbob-uskunalari va qozonxona qurilmalari operatori 288 18. Sovitish qurilmalarini taʼmirlash boʻyicha chilangar 432 19. Kompyuter AT va veb-sayt yaratish 432 20. Kompyuter texnikasi montajchisi 432 21. Kompyuter grafikasi operatori 432 22. Veb dasturlash 432 23. Kiberxavfsizlik (Kiber-texnik) 432 24. Videokuzatuv qoʻriqlash tizimi vositalariga xizmat koʻrsatish texnigi 432 25. Issiqxona va parnik xoʻjaliklari konstruksiyasi montajchisi 432 26. Issiqxona ishchisi 432 27. Gidroponika usulida mahsulot yetishtirish 432 28. Asalarichilik 288 29. Baliqchilik 288 30. Quyonchilik 288 31. Limonchilik 288 32. Chorvachilik 432 33. Bogʻdorchilik 432 34. Uy-joy kommunal xoʻjaligi servisi 432 35. Duradgorlik va pol yotqizish ishlari 432 36. Mebel jihozlarini yasash va taʼmirlash ustasi 432 37. Gipsokarton va donali materiallardan pardozlash ishlari ustasi 432 38. Qurilish pardozlash ishlari (Boʻyoqchi, bezakchi) 432 39. Qoplovchi plitkachi (Keramik plitalar (kafel) terish ishlari) 432 40. Suvoqchi 432 41. Gʻisht teruvchi 432 42. Betonchi 432 43. Santexnika ishlari ustasi (Santexnika jihozlarini montaj qilish ishlari) 432 44. Lift boʻyicha mexanik 432 45. Alyuminiy profil va polivinil xloridan eshik va derazalar montajchisi 432 46. Erkaklar sartaroshlik ishlari 432 47. Zargarlik mahsulotlari sotuvchisi 288 48. Buxgalter 432 49. Xodimlar bilan ishlash boʻyicha menejer 432 50. Ofitsiant 144 51. Oshpaz 432 52. Qandolatchi-nonvoy 432

Mudofaa vaziri SH. XALMUXAMEDOV

Davlat xavfsizlik xizmati raisi B. KURBANOV

Iqtisodiyot va moliya vazir J. KUCHKAROV

Milliy gvardiya qoʻmondoni B. TASHMATOV

Favqulodda vaziyatlar vaziri A. IKRAMOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Yoshlar ishlari agentligi d irektori A. SAʼDULLAYEV

Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV

Toshkent sh.,

2026-yil 24-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 23-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 20-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 17-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 16-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 15-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 15-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 15-iyun,

Toshkent sh.,

2026-yil 15-iyun,

21-son

15-son

379-son

18-son

09-737-son

08/307-son

33-q/q-son

01-07/36-son

19-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2026 y., 10/26/3878/0674-son)

lex.uz