UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 1-iyul · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 1 июль · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 июля 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 July 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 27 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 18 майда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга бола ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида амалдаги қонун ҳужжатларида болага тааллуқли ҳар қандай масала ҳал этилаётганда боланинг энг устун манфаатлари ҳисобга олинишини белгилаш, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш асосларини мустаҳкамлаш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига боланинг энг устун манфаатлари тушунчасини ҳамда улар болага тааллуқли ҳар қандай масала ҳал этилаётганда ҳисобга олинишини белгиловчи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва унинг тизимидаги ташкилотларга тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳамда уларнинг вояга етмаган болаларининг манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан ариза, шикоят ва даъволар тақдим этиш ҳамда суд мажлисларида қатнашиш ваколатлари берилишини, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг махсус марказларга жойлаштирилганлиги уларга бир ойгача бўлган муддатга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун боланинг энг устун манфаатларини тўлақонли таъминлашга, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва уларнинг болалари ижтимоий ҳимоя қилинишини янада кучайтиришга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 8, 469-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 199-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 5, 316-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда; 2025 йил, № 4, 515-модда, № 10, 1153-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 65-модданинг биринчи қисмидаги «бола манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 68-модда матнининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оилада боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини эркин ифода қилишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир»;

3) 75-модданинг :

биринчи қисмидаги «Болалар манфаатларини» деган сўзлар «Болаларнинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «болалар манфаатидан» деган сўзлар «болаларнинг энг устун манфаатларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисмидаги «болалар манфаатларидан келиб чиқиб» деган сўзлар «болаларнинг энг устун манфаатларидан келиб чиққан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 76-модданинг тўртинчи қисмидаги «боланинг манфаатларини» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 77-модданинг учинчи қисмидаги «боланинг манфаатларини» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 78-модданинг биринчи қисмидаги «унинг манфаатларига» деган сўзлар «унинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 82-модданинг тўртинчи қисмидаги «бола манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 83-модданинг биринчи қисмидаги «боланинг манфаатларини» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 86-модданинг иккинчи қисмидаги «унинг манфаатларига» деган сўзлар «унинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10) 89-модданинг тўртинчи қисмидаги «боланинг манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 151-модданинг :

биринчи қисмидаги «уларнинг манфаатларини» деган сўзлар «уларнинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмидаги «бола манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги «болаларнинг манфаатларига» деган сўзлар «болаларнинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 165-модданинг тўртинчи қисмидаги «боланинг манфаатлари» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 169-модданинг учинчи қисмидаги «боланинг манфаатларидан» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14) 172-модданинг учинчи қисмидаги «унинг манфаатларига» деган сўзлар «унинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15) 197-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Боланинг манфаатларига тааллуқли ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини эркин ифода этишга ҳақли».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 265-модда; 2024 йил, № 9, 958-модда; 2025 йил, № 2, 198-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 3-модда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« боланинг энг устун манфаатлари — боланинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида, халқаро шартномаларида назарда тутилган, унинг оила ғамхўрлигида ўсиб-улғайишга, фаровон яшашга, хавфсизликка, соғлиғини сақлашга, билим олишга, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топишга, шахсий дахлсизликка, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, фикрлаш, сўз, виждон ва эътиқод эркинлигига бўлган ҳуқуқларидан, шунингдек ижтимоий, ахлоқий манфаатларидан ҳамда ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, бола иштирокида ва унинг фикри инобатга олинган ҳолда белгиланадиган ҳамда ҳимоя қилинадиган манфаатлари»;

учинчи — ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 13-модданинг биринчи қисмидаги «унинг манфаатларига» деган сўзлар «унинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 15-модда матнининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Болага таъсир кўрсатадиган ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда бола ўз фикрини эркин ифода этишга, шунингдек ҳар қандай суд муҳокамаси ёки маъмурий муҳокама жараёнида сўзлашга ҳақлидир».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 2 январда қабул қилинган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-364-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 1, 1-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 970-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда) 20-моддасининг иккинчи қисмидаги «боланинг манфаатлари» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 301-модда :

биринчи қисмидаги «боланинг манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «боланинг манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги «боланинг манфаатларига» деган сўзлар «боланинг энг устун манфаатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 303-модданинг учинчи қисмидаги «унинг манфаатларини» деган сўзлар «унинг энг устун манфаатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 586-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 12, 1194-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда; 2024 йил, № 10, 1076-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 6 1 -модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга давлат божи тўламасдан ариза, шикоят ва даъволар тақдим этади, суд мажлисларида ўзининг ваколатли вакили орқали иштирок этади»;

2) 28-модда :

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи махсус марказга жойлаштирилган тақдирда, унинг иш жойи (лавозими) сақлаб қолинади. Бунда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг махсус марказга жойлаштирилганлиги унга ушбу марказда бўлган даври, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддат учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш учун асос бўлади»;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Махсус марказлар ушбу марказларга жойлаштирилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар ҳамда уларнинг вояга етмаган болаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, судларга давлат божи тўламасдан ариза, шикоят ва даъволар тақдим этади, суд мажлисларида ўзининг ваколатли вакили орқали иштирок этади»;

бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 520-модда, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322, 1328-моддалар) 8-моддаси биринчи қисми 45-бандининг биринчи хатбошиси «унинг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлардан кейин «шунингдек Агентлик тизимидаги ташкилотлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 1 июль,

ЎРҚ- 1156 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga bola huquqlarining kafolatlarini yanada kuchaytirishga hamda tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarni himoya qilish tizimini yanada takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 27-yanvarda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 18-mayda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda bolalarning ijtimoiy himoyasini kuchaytirish, zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarning huquqlari va erkinliklarini hamda qonuniy manfaatlarini taʼminlash borasida qator islohotlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga bola huquqlarining himoyasini yanada kuchaytirish maqsadida amaldagi qonun hujjatlarida bolaga taalluqli har qanday masala hal etilayotganda bolaning eng ustun manfaatlari hisobga olinishini belgilash, zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarning huquqlari va manfaatlarini davlat tomonidan himoya qilish asoslarini mustahkamlash zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga bolaning eng ustun manfaatlari tushunchasini hamda ular bolaga taalluqli har qanday masala hal etilayotganda hisobga olinishini belgilovchi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligiga va uning tizimidagi tashkilotlarga tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilarning hamda ularning voyaga yetmagan bolalarining manfaatlarini koʻzlab sudlarga davlat boji toʻlamasdan ariza, shikoyat va daʼvolar taqdim etish hamda sud majlislarida qatnashish vakolatlari berilishini, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilarning maxsus markazlarga joylashtirilganligi ularga bir oygacha boʻlgan muddatga vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasini berish uchun asos boʻlishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun bolaning eng ustun manfaatlarini toʻlaqonli taʼminlashga, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va ularning bolalari ijtimoiy himoya qilinishini yanada kuchaytirishga xizmat qiladi.

1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 30-aprelda qabul qilingan 607-I-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Oila kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, 5-6-songa ilova; 2003-yil, № 1, 8-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 157-modda; 2008-yil, № 4, 189-modda; 2009-yil, № 9, 328-modda; 2010-yil, № 9, 334, 335-moddalar; 2011-yil, № 9, 252-modda, № 12/2, 363-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4-moddalar, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 8, 469-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 199-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 970-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda, № 5, 316-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda; 2025-yil, № 4, 515-modda, № 10, 1153-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 65-moddaning birinchi qismidagi “bola manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 68-modda matnining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oilada bolaning manfaatlariga taalluqli har qanday masala hal qilinayotganda bola oʻz fikrini erkin ifoda qilishga, shuningdek har qanday sud muhokamasi yoki maʼmuriy muhokama jarayonida soʻzlashga haqlidir”;

3) 75-moddaning :

birinchi qismidagi “Bolalar manfaatlarini” degan soʻzlar “Bolalarning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “bolalar manfaatidan” degan soʻzlar “bolalarning eng ustun manfaatlaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

beshinchi qismidagi “bolalar manfaatlaridan kelib chiqib” degan soʻzlar “bolalarning eng ustun manfaatlaridan kelib chiqqan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 76-moddaning toʻrtinchi qismidagi “bolaning manfaatlarini” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 77-moddaning uchinchi qismidagi “bolaning manfaatlarini” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 78-moddaning birinchi qismidagi “uning manfaatlariga” degan soʻzlar “uning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 82-moddaning toʻrtinchi qismidagi “bola manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

8) 83-moddaning birinchi qismidagi “bolaning manfaatlarini” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 86-moddaning ikkinchi qismidagi “uning manfaatlariga” degan soʻzlar “uning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10) 89-moddaning toʻrtinchi qismidagi “bolaning manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 151-moddaning :

birinchi qismidagi “ularning manfaatlarini” degan soʻzlar “ularning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismidagi “bola manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi qismidagi “bolalarning manfaatlariga” degan soʻzlar “bolalarning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 165-moddaning toʻrtinchi qismidagi “bolaning manfaatlari” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 169-moddaning uchinchi qismidagi “bolaning manfaatlaridan” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

14) 172-moddaning uchinchi qismidagi “uning manfaatlariga” degan soʻzlar “uning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15) 197-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bolaning manfaatlariga taalluqli har qanday masala hal qilinayotganda bola oʻz fikrini erkin ifoda etishga haqli”.

2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 7-yanvarda qabul qilingan “Bola huquqlarining kafolatlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-139-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 1, 1-modda; 2009-yil, № 12, 471-modda; 2016-yil, № 12, 383-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 12, 881-modda; 2020-yil, № 3, 199-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 5, 464-modda; 2023-yil, № 3, 185-modda, № 4, 265-modda; 2024-yil, № 9, 958-modda; 2025-yil, № 2, 198-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 3-modda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ bolaning eng ustun manfaatlari — bolaning Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasida, qonunlarida, xalqaro shartnomalarida nazarda tutilgan, uning oila gʻamxoʻrligida oʻsib-ulgʻayishga, farovon yashashga, xavfsizlikka, sogʻligʻini saqlashga, bilim olishga, toʻlaqonli va har tomonlama kamol topishga, shaxsiy daxlsizlikka, shaʼni va qadr-qimmati hurmat qilinishiga, fikrlash, soʻz, vijdon va eʼtiqod erkinligiga boʻlgan huquqlaridan, shuningdek ijtimoiy, axloqiy manfaatlaridan hamda oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, bola ishtirokida va uning fikri inobatga olingan holda belgilanadigan hamda himoya qilinadigan manfaatlari”;

uchinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilari tegishincha toʻrtinchi — yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;

2) 13-moddaning birinchi qismidagi “uning manfaatlariga” degan soʻzlar “uning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 15-modda matnining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bolaga taʼsir koʻrsatadigan har qanday masala hal qilinayotganda bola oʻz fikrini erkin ifoda etishga, shuningdek har qanday sud muhokamasi yoki maʼmuriy muhokama jarayonida soʻzlashga haqlidir”.

3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 2-yanvarda qabul qilingan “Vasiylik va homiylik toʻgʻrisida”gi OʻRQ-364-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 1, 1-modda; 2016-yil, № 12, 383-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2020-yil, № 1, 3-modda, № 9, 539-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 970-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda) 20-moddasining ikkinchi qismidagi “bolaning manfaatlari” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 22-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-460-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 1-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791, 792-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar, № 3, 198, 199-moddalar; 2021-yil, № 1, 8-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1007-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 827-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 301-modda :

birinchi qismidagi “bolaning manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “bolaning manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi qismidagi “bolaning manfaatlariga” degan soʻzlar “bolaning eng ustun manfaatlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 303-moddaning uchinchi qismidagi “uning manfaatlarini” degan soʻzlar “uning eng ustun manfaatlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 2-sentabrda qabul qilingan “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-561-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 9, 586-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 12, 1194-modda; 2023-yil, № 4, 265-modda; 2024-yil, № 10, 1076-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 6 1 -moddaning birinchi qismi quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini koʻzlab, sudlarga davlat boji toʻlamasdan ariza, shikoyat va daʼvolar taqdim etadi, sud majlislarida oʻzining vakolatli vakili orqali ishtirok etadi”;

2) 28-modda :

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchi maxsus markazga joylashtirilgan taqdirda, uning ish joyi (lavozimi) saqlab qolinadi. Bunda tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchining maxsus markazga joylashtirilganligi unga ushbu markazda boʻlgan davri, biroq bir oydan ortiq boʻlmagan muddat uchun vaqtincha mehnatga layoqatsizlik varaqasi berish uchun asos boʻladi”;

quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Maxsus markazlar ushbu markazlarga joylashtirilgan tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilar hamda ularning voyaga yetmagan bolalarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini koʻzlab, sudlarga davlat boji toʻlamasdan ariza, shikoyat va daʼvolar taqdim etadi, sud majlislarida oʻzining vakolatli vakili orqali ishtirok etadi”;

beshinchi qismi oltinchi qism deb hisoblansin.

6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 520-modda, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda, № 12, 1322, 1328-moddalar) 8-moddasi birinchi qismi 45-bandining birinchi xatboshisi “uning hududiy boʻlinmalari” degan soʻzlardan keyin “shuningdek Agentlik tizimidagi tashkilotlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

7-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

8-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

9-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 1-iyul,

OʻRQ- 1156 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2026-y., 03/26/1156/0670-son)

lex.uz