UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 1-iyul · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 1 июль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 июля 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 July 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

РЎЙХАТИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Мамлакатимизда чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, терини қайта ишлаш корхоналарини замонавий экологик талабларга мослаштириш, юқори қўшилган қийматли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:

I. Асосий мақсадлар

1. Қуйидагилар 2026-2027 йилларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:

(а) чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 690 миллион дециметр квадратга, 2027 йилда 800 миллион дециметр квадратга олиб чиқиш;

(б) пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 100 миллион жуфтга, 2027 йилда 115 миллион жуфтга етказиш;

(в) экспорт ҳажмини 2026 йилда 110 миллион АҚШ долларига, 2027 йилда 150 миллион АҚШ долларига етказиш;

(г) чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 246 миллиард сўмга, 2027 йилда 300 миллиард сўмга етказиш;

(д) чарм-пойабзал саноатида қўшилган қийматни 2026 йилда 860 миллиард сўм, 2027 йилда 1,2 триллион сўмга етказиш.

II. Чарм хомашёсини сифатли йиғиб олиш ва чуқур қайта ишлаш бўйича амалий чора-тадбирлар

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чарм-пойабзал саноатини босқичма-босқич йирик кооперацияларни ташкил қилиш асосида ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:

(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан бирга ҳар чоракда «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини ташкил этсин;

(б) Бош прокуратура Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган «йўл харитаси» ижросини доимий назоратга олсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда маҳаллий ташаббускорларни аниқлаган ҳолда ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини мазкур фаолияти бўйича 2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлга қадар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

5. Белгилансинки, тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тери ва жун хомашёсини йиғиш мақсадларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банкларидан олинган миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисми, хорижий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг 5 фоизи «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация қилиб берилади.

III. Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 31 декабрга қадар Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан:

(а) терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратилади;

(б) пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилида 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади;

(в) пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилида Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

(г) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади;

(д) пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

7. Белгилансинки 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:

(а) давлат харидларида иштирок этадиган корхоналарга маҳсулот ишлаб чиқаришда кооперация асосида маҳаллий чарм хомашёси ва бутловчилардан фойдаланиш даражаси, яратилган иш ўринлари сони, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган савдо белгиси ва брендига кўра қўшимча балл бериш ва 15 фоизгача нарх преференцияси тақдим этиш тартиби жорий этилади;

(б) давлат буюртмачилари учун давлат харидлари электрон тизими орқали харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талаби жорий этилади.

IV. Чарм-пойабзал саноат зоналарини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари

8. Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Агентлик ҳузурида 7 та штат бирлигидан иборат, устав фонди 23 миллион АҚШ доллари бўлган масъулияти чекланган жамият шаклида Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш ва 2-иловага мувофиқ унинг асосий вазифаларини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

9. Белгилансинки:

(а) мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналари эгаллаган ер участкалари Дирекцияга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади ва ушбу ерларни бошқариш функцияси Дирекцияга юклатилади;

(б) Дирекциянинг ягона таъсисчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади ва Дирекция Агентлик томонидан ишончли бошқарув ҳуқуқи асосида бошқарилади.

10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонаси ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этишга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2026-2027 йилларда 360 миллиард сўм миқдорида маблағлар ажратсин.

Бунда мазкур сув тозалаш иншоотларини қуриш бўйича буюртмачи этиб «Ўзсувтаъминот» АЖ белгиланади ҳамда мазкур иншоотлар 2028 йил 1 январга қадар фойдаланишга топширилиб, Дирекция балансига бепул ўтказилади.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириб, унга киритилган лойиҳаларни 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

12. Белгилансинки, чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, лойиҳаларда улушдор бўлиб қатнашиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарори билан ажратилиши белгиланган 33 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағларнинг:

(а) 10 миллион АҚШ доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2035 йил 31 декабргача қайтариш шарти билан 2026-2027 йилларда Жамғармага қуйидаги мақсадларда корхоналарга тижорат банклари орқали кредит ажратиш учун йўналтирилади:

(i) инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадлари учун 10 йил муддатга, шундан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маржаси 3,5 фоиз, банк маржаси 1,2 фоиз ва Агентлик харажатлари 0,3 фоиз);

(ii) айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 3,5 фоиз ставкада (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маржаси 2,5 фоиз, банк маржаси 1,2 фоиз ва Агентлик харажатлари 0,3 фоиз) 36 ой муддатгача;

(б) 23 миллион АҚШ доллари Дирекция устав фондига жунни қайта ишлаш ва чарм-пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш бино ҳамда иншоотларини қуриш ва Дирекция билан келишилган график асосида 7 йил муддатгача тадбиркорларга қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиш учун йўналтирилади.

13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентликнинг 2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлга қадар Дирекция ҳамда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Чарм-пойабзал кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» МЧЖни фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

14. Белгилаб қўйилсинки, Дирекцияни сақлаш ва иш ҳақи харажатлари 2026 — 2028 йилларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан, 2029 йилдан бошлаб Дирекцияга тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага бериш, сотиш ёки қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш, сув тозалаш иншоотларини эксплуатация қилишдан олинадиган даромадлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

15. Агентлик Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки билан биргаликда 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ҳудудларда «Дизайнер-модельерлар мактаби», «Маркетологлар мактаби» ва «Технологлар мактаби» тайёрлов курсларини тармоқдаги мутахассис ва ишчилар, касаначи ва косиблар учун даврий равишда ташкил этиб борсин. Бунда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида хорижий профессор-ўқитувчилар, тренер ва экспертларни жалб этиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

(а) 2026 — 2027 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги жун ва терини қайта ишлаш корхоналари учун ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (йўл, сув, электр ва газ тармоқлари) билан таъминлашга 80 миллиард сўм ажратсин;

(б) мазкур қарорнинг 10-банди ҳамда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маблағларни икки ой муддатда 2026 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-пудрат ишларига ажратиш бўйича 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ўзгартиришлар киритсин;

(в) мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари учун Агентлик сўровига асосан 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага маблағлар ажратилишини таъминласин ва келгуси йилларда ушбу шартларда маблағлар ажратилишини бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.

17. Бош прокуратура (Касимов) мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ҳудудларда тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари ижроси сифатли ва ўз вақтида таъминланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.

18. Чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

19. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги электрон тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш асосида мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган тартибни 2026 йил 1 сентябрга қадар жорий қилиш чораларини кўрсин.

20. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Дирекциянинг устав фондини босқичма-босқич шакллантириш учун 23 миллион АҚШ долларини Агентлик сўрови асосида саноат зоналари ва ҳудудларда Дирекция улушдор сифатида иштирок этаётган лойиҳалар «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМдан экспертизадан ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда ажратиб борсин.

21. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари муносиб меҳнат шароитларини яратиш, махсус кийим-бош, махсус пойабзал билан таъминлаш борасида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига риоя этилишига қаратилган чора-тадбирларни олиб борсин.

22. Агентлик Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарорнинг 6-банди «г» кичик бандида назарда тутилган компенсация тўловлари учун тўқимачилик, жунни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, гиламчилик ва ипакчилик соҳалари бўйича 1 метр куб сувни тозалаш учун талаб этиладиган кимёвий воситалар ва реагентлар турлари ҳамда уларнинг максимал миқдорларини белгилашни назарда тутувчи техник регламентни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

23. Тошкент ва Андижон вилояти ҳокимликлари Агентлик ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ ер майдонлари Дирекцияга белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.

24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҳунарманд, касаначи, косиб, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг малакасини Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни саноатлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

25. Солиқ қўмитаси Божхона қўмитаси ва Агентлик билан биргаликда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар томонидан товарлар импортида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олинишини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

27. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов белгилансин.

28. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 1-ИЛОВА

2026 — 2028 йилларда ҳудудларда тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг

Т/р Ҳудудлар Сони шундан Масъуллар 2026 йил 2027 йил Жами 63 24 39 Тери йиғиш пункти 44 19 25 Жун йиғиш пункти 19 5 14 1. Қорақалпоғистон Республикаси 7 3 4 Ф. Эрманов — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, А. Шамуратов — Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 3 1 2 2. Андижон вилояти 4 1 3 Ш. Абдурахмонов — вилоят ҳокими, А. Тўланов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1 3. Бухоро вилояти 5 2 3 Б. Зарипов — вилоят ҳокими, Б. Ахмедов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 2 1 1 4. Жиззах вилояти 5 2 3 У. Мустафоев — вилоят ҳокими, З. Азимов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 2 1 1 5. Қашқадарё вилояти 5 2 3 М. Азимов — вилоят ҳокими, А. Қодиров — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1 6. Навоий вилояти 5 2 3 Н. Турсунов — вилоят ҳокими, Р. Сулаймонов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 2 1 1 7. Наманган вилояти 5 2 3 Ш. Абдуразаков — вилоят ҳокими, З. Бахриддинов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 1 1 8. Самарқанд вилояти 4 1 3 А. Бобоев — вилоят ҳокими, Ш. Буранов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1 9. Сурхондарё вилояти 6 3 3 У. Қосимов — вилоят ҳокими, Ш. Ражабов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 2 1 1 10. Сирдарё вилояти 3 1 2 Э. Турдимов — вилоят ҳокими, Ф. Кушаков — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 2 1 1 Жун йиғиш пункти 1 0 1 11. Тошкент вилояти 5 2 3 З. Мирзаев — вилоят ҳокими, О. Турсунов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1 12. Фарғона вилояти 5 2 3 Х. Бозаров — вилоят ҳокими, М. Убайдуллаев — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 4 2 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1 13. Хоразм вилояти 4 1 3 Ж. Рахимов — вилоят ҳокими, А. Давлетов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Тери йиғиш пункти 3 1 2 Жун йиғиш пункти 1 0 1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 2-ИЛОВА

Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг асосий вазифалари

1. Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли дастур асосида таянч корхоналарни ривожлантириш дастурларини молиялаштириш.

2. Лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган чарм-пойабзал саноат зоналарининг бош режасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишиб, тасдиқлаш.

3. Чарм-пойабзал саноат зоналари фаолиятини бошқариш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш.

4. Хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш, саноат зоналари ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқларини, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш.

5. Чарм-пойабзал тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида бино ва иншоотлар қуриш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизигача миқдорда улушдор сифатида кейинчалик ўз улушини сотиш шарти билан 7 йил муддатгача иштирок этиш, ер майдонларини қайта ижарага бериш.

6. Лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда инвестициявий лойиҳалар бўйича ҳужжатларни «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасасидан комплекс экспертизадан ўтказиш.

7. Чарм-пойабзал саноат зоналари ва ҳудудлардаги сув тозалаш иншоотлари эксплуатацияси ва модернизациясини ташкил этиш.

8. Чарм-пойабзал саноат зоналари фаолиятини ва ҳудудлардаги объектларни тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 3-ИЛОВА

Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясига ижара ҳуқуқи асосида ўтказиладиган ер участкалари

Т/р Ҳудуд номи Ердан фойдаланувчи номи Контур рақами Жами ер майдони, га 1. Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Янги Вахим мавзеси ҳудуди «Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси 99қ 7,8 2. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Убайд мавзеси ҳудуди «Тошкент вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси 1182қ 15,7 1184қ 20,0 Жами 43,5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 4-ИЛОВА

Чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Ҳудудларда ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилиш. 1. Хомашё йиғиш пунктларини ташкил қилиш учун ер майдонларини аниқлаш. 2026 йил 1 август Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2. Аниқланган ер майдонларини хомашё йиғиш пунктларини ташкил қилиш учун белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш. 2026 йил 1 сентябрь 3. Хомашё йиғиш билан шуғулланувчи корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш. Доимий Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 4. Хомашё йиғиш пунктлари ва терини қайта ишлаш корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш. 2026-2027 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 5. Тери ва жун хомашёси нобудгарчилигининг олдини олиш бўйича оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш. Доимий 2. Чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш. Чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, лойиҳаларда улушдор бўлиб қатнашиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадлари учун Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 10 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш. 2026-2027 йиллар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 3. Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ҳузурида Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси фаолиятини ташкил этиш. 1. Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясини ташкил этиш ва уни ишончли бошқарув ҳуқуқи асосида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига ўтказиш. 2026 йил 1 август Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 2. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ер участкаларини Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва рўйхатдан ўтказиш. 2026 йил 1 сентябрь Кадастр агентлиги, Тошкент ва Андижон вилояти ҳокимликлари 4. Тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш ишларини молиялаштириш. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонасида ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этиладиган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этишга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2026-2027 йилларда 360 миллиард сўм маблағ ажратиш. 2026-2027 йиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5. Тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш. 1. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонасида ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этиладиган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш. 2. Барпо этилган сув тозалаш иншоотларини белгиланган тартибда Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси балансига бепул ўтказиб бериш. 2026-2027 йиллар «Ўзсувтаъминот» АЖ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 6. Чарм-пойабзал саноат зоналари ва корхоналари учун ташқи муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги жун ва терини қайта ишлаш корхоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (йўл, сув, электр ва газ тармоқлари) билан таъминлашга 80 миллиард сўм маблағ ажратиш. 2026-2027 йиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 7. Терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни ишлаб чиқиш. 1.Терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш. 2. Манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларни 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил 1 сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 8. Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: (а) тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этиш; (б) Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳамда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Чарм-пойабзал кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясини фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш. 2026 йил 1 октябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 9. Енгил саноат корхоналарида саноат ишлаб чиқаришида ҳосил бўладиган сувни тозалаш ишларини такомиллаштириш. Тўқимачилик, жунни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, гиламчилик ва ипакчилик тармоғи корхоналарида 1 метр куб сувни тозалаш учун талаб этиладиган кимёвий воситалар ва реагентлар турлари ҳамда уларнинг максимал миқдорларини белгилашни назарда тутувчи техник регламентни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил 1 октябрь Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ 10. Чарм-пойабзал тармоғида кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар захирасини шакллантириб бориш. 1. Корхоналарда дизайнер-модельер, маркетолог, технолог ва бошқа мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. Доимий «Ўзчармсаноат» уюшмаси 2. «Дизайнер-модельерлар мактаби», «Маркетологлар мактаби» ва «Технологлар мактаби» тайёрлов курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. 2026 йил 1 ноябрь Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки 3. Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида малака ошириш, қайта тайёрлаш курслари ва амалий тренингларни ташкил этиш. Доимий 11. Давлат харидларида маҳаллий чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари улушини ошириш. 1. Давлат буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг ишлаб чиқариш имкониятлари, маҳсулотлар тавсифи, сифати ва бошқа хусусиятлари, шунингдек, давлат харидларидаги имкониятлар юзасидан амалий учрашув ва тренинглар ташкил қилиб бориш. Ҳар чоракда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 2. Давлат харидларида маҳаллий чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари улушини 80 фоизга етказиш. 2026-2027 йиллар 12. Тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда сотув ҳажмини кенгайтириш. 1. Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерлари томонидан аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларда савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этиш. 2026-2027 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Манфаатдор ташкилотлар 2. Давлат иштирокидаги корхоналар учун давлат харидлари электрон тизимида харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талабини жорий этиш. 2026 йил 1 октябр 3. Ички бозорда реализация қилинадиган пойабзал маҳсулотларига мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш. 2028 йил 1 январь Солиқ қўмитаси, «Асл белгиси» МАТ 13. Қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда натижадорлигини ошириш ёки уларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлигини, уларни кўришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш. 2. Ўрганиш натижалари ва қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Доимий Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси 14. Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонаси дирекциясига АТ «Халқ банки» томонидан ажратилган маблағни қайтариш муддатини узайтириш. АТ «Халқ банки» томонидан Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонасини ташкил этиш учун Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонаси дирекциясига ажратилган 124 млрд сўмнинг қолдиқ қисмини қайтариш муддатини 2027 йил 31 декабрга қадар узайтириш. 2026 йил 1 август АТ «Халқ банки», «Ўзчармсаноат» уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-143-сон қарорида :

(а) 2-бандда :

(i) биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

(ii) иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;

(б) 7-бандда :

(i) биринчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) тўртинчи хатбошидаги «икки» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин.

(в) 1 — 1.14-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 октябрдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарорга 3-илованинг 9-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «Ҳар йили икки маротаба» ҳамда «Масъул ижрочилар» устунидаги «Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзлари тегишинча «Ҳар йили бир маротаба» ҳамда «Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарорининг 1-бандида :

(а) иккинчи хатбошидаги «ташкил қилиш» сўзларидан кейин «тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин» сўзлари билан тўлдирилсин;

(б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва фурнитуралар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ф-5350-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:

(а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Об утверждении перечня импортируемого оборудования, комплектующих изделий, сырья, материалов и фурнитуры, не производимых в республике, ввозимых с освобождением от таможенных платежей»;

(б) 1-банд ҳамда илованинг номидан «предприятиями ассоциации ««Узчармсаноат»» сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 303-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 729-сон қарорида :

(а) 3-иловада :

(i) 3-бандда :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«енгил саноат корхоналарининг фоиз ставкаси хорижий валютада 7 фоиздан ва миллий валютада 16 фоиздан баланд бўлган амалдаги кредитларини Агентликнинг мавжуд ресурслари ҳисобидан хорижий валютада қайта кредитлаш»;

тўртинчи хатбоши бешинчи деб ҳисоблансин;

(ii) 4-бандда :

«а» кичик банддаги «12 ой муддатгача хорижий валютада» сўзлари «36 ой муддатгача хорижий валютада» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:

«в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги «Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4-сон Фармонининг 15-бандида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-174-сон Фармонининг 11-банди билан ажратилган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан, Жамғармага жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан енгил саноат корхоналарининг фоиз ставкаси хорижий валютада 7 фоиздан баланд бўлган амалдаги кредитларини қайта кредитлаш асосида, уларнинг муддатига мутаносиб равишда, бироқ 36 ойдан ошмаган муддатга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони 2-бандининг «д» кичик бандида кўрсатилган шартлар асосида кредитлар ажратилади»;

(б) 4-иловада :

(i) 13-банднинг биринчи хатбошисида «Жамғарманинг ижро органи» сўзларидан кейин «раҳбарининг буйруғига асосан шакллантирилган комиссиялар» сўзлари билан тўлдирилсин;

(ii) 18-банднинг «з» кичик бандида «малакали мутахассисларни» сўзлари «ишчи ва мутахассисларни» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 1 июль,

ПҚ- 250 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

MAQSADLI KOʻRSATKICHLARI

ROʻYXATI

CHORA-TADBIRLAR REJASI

Charm-poyabzal sanoatida tayyor mahsulot ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash hamda eksport salohiyatini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Mamlakatimizda charm xomashyosini chuqur qayta ishlash hajmini kengaytirish, terini qayta ishlash korxonalarini zamonaviy ekologik talablarga moslashtirish, yuqori qoʻshilgan qiymatli va eksportbop mahsulotlar ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash maqsadida qaror qilaman:

I. Asosiy maqsadlar

1. Quyidagilar 2026-2027-yillarda charm-poyabzal sanoatini rivojlantirishning asosiy maqsadli koʻrsatkichlari etib belgilansin:

(a) charm mahsulotlari ishlab chiqarish hajmini 2026-yilda 690 million detsimetr kvadratga, 2027-yilda 800 million detsimetr kvadratga olib chiqish;

(b) poyabzal mahsulotlari ishlab chiqarish hajmini 2026-yilda 100 million juftga, 2027-yilda 115 million juftga yetkazish;

(v) eksport hajmini 2026-yilda 110 million AQSH dollariga, 2027-yilda 150 million AQSH dollariga yetkazish;

(g) charm-attorlik mahsulotlari ishlab chiqarish hajmini 2026-yilda 246 milliard soʻmga, 2027-yilda 300 milliard soʻmga yetkazish;

(d) charm-poyabzal sanoatida qoʻshilgan qiymatni 2026-yilda 860 milliard soʻm, 2027-yilda 1,2 trillion soʻmga yetkazish.

II. Charm xomashyosini sifatli yigʻib olish va chuqur qayta ishlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlar

2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining 2026 — 2028-yillarda hududlarda charm-poyabzal sanoatini bosqichma-bosqich yirik kooperatsiyalarni tashkil qilish asosida rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish va amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin. Bunda:

(a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlari Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) bilan birga har chorakda “yoʻl xaritasi”da belgilangan vazifalar ijrosini tashkil etsin;

(b) Bosh prokuratura Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar hokimlari hamda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan “yoʻl xaritasi” ijrosini doimiy nazoratga olsin.

3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan 2026 — 2028-yillarda hududlarda mahalliy tashabbuskorlarni aniqlagan holda veterinariya-sanitariya talablariga javob beradigan teri va jun xomashyosini yigʻib olish punktlarini tashkil qilishning maqsadli koʻrsatkichlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Agentlik hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining teri va jun xomashyosini yigʻib olish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini mazkur faoliyati boʻyicha 2026-yil 1-iyuldan 2029-yil 1-iyulga qadar foyda soligʻi, mol-mulk soligʻi, yer soligʻi va aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashdan ozod qilish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi Agentlik bilan birgalikda uch oy muddatda mazkur bandda nazarda tutilgan imtiyozlarni qoʻllash boʻyicha Soliq kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

5. Belgilansinki, teri va jun xomashyosini yigʻib olish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlariga teri va jun xomashyosini yigʻish maqsadlariga aylanma mablagʻlarni toʻldirish uchun tijorat banklaridan olingan milliy valyutadagi kreditlar boʻyicha foiz stavkalarining Markaziy bank asosiy stavkasidan yuqori, biroq 10 foizlik punktidan oshmagan qismi, xorijiy valyutadagi kreditlar boʻyicha foiz stavkalarining 5 foizi “Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ tomonidan kompensatsiya qilib beriladi.

III. Tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlash choralari

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2026-yil 1-iyuldan boshlab 2028-yil 31-dekabrga qadar Yengil sanoatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan:

(a) terini qayta ishlab, tayyor charm ishlab chiqaruvchi korxonalarga ishlab chiqarib, realizatsiya qilingan tayyor charmning (krast, finish) har bir detsimetr kvadrati uchun 350 soʻm miqdorida subsidiya ajratiladi;

(b) poyabzal va charm-attorlik mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi korxonalarga ishlab chiqarishga joriy qilingan har bir yangi model uchun 1 million soʻm, biroq bir korxona uchun bir kalendar yilida 50 million soʻmdan oshmagan miqdorda subsidiya ajratiladi;

(v) poyabzal ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan oʻz ehtiyojlari uchun import qilingan poyabzal qoliplari (kolodka, press-forma) qiymatining 50 foiz qismi, biroq bir kalendar yilida Yevropa Ittifoqi davlatlari uchun 10 ming AQSH dollari, boshqa davlatlar uchun 5 ming AQSH dollaridan oshmagan miqdorda qoplab beriladi;

(g) yengil sanoat korxonalari tomonidan suv tozalash inshootlarida belgilangan meʼyorlar doirasida suvni tozalash uchun xarid qilingan kimyoviy vositalar va reagentlar qiymatining 50 foiz qismi qoplab beriladi;

(d) poyabzal va charm-attorlik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi korxonalarga yoki ularning roʻyxatga olingan savdo belgisi (brend nomi) bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi maʼmuriy markazi, viloyatlar markazlari va Toshkent shahri, shuningdek, respublikaning aholi soni 100 ming kishidan oshadigan yirik shaharlarida savdo uylari va firma doʻkonlarini tashkil etgan tadbirkorlarga dastlabki 1 yil davomida bino va maydonlarni ijaraga olish xarajatlarining 50 foiz qismi, biroq 100 million soʻmdan oshmagan miqdorda qoplab beriladi.

7. Belgilansinki 2026-yil 1-sentabrdan boshlab:

(a) davlat xaridlarida ishtirok etadigan korxonalarga mahsulot ishlab chiqarishda kooperatsiya asosida mahalliy charm xomashyosi va butlovchilardan foydalanish darajasi, yaratilgan ish oʻrinlari soni, belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazgan savdo belgisi va brendiga koʻra qoʻshimcha ball berish va 15 foizgacha narx preferensiyasi taqdim etish tartibi joriy etiladi;

(b) davlat buyurtmachilari uchun davlat xaridlari elektron tizimi orqali xarid qilinadigan maxsus poyabzallarning davlat xaridlari tavsifida muvofiqlik sertifikati toʻgʻrisidagi axborotni joylashtirish talabi joriy etiladi.

IV. Charm-poyabzal sanoat zonalarini tashkil etishni qoʻllab-quvvatlash choralari

8. Agentlik, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining Agentlik huzurida 7 ta shtat birligidan iborat, ustav fondi 23 million AQSH dollari boʻlgan masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklida Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasini (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tashkil etish va 2-ilovaga muvofiq uning asosiy vazifalarini belgilash toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

9. Belgilansinki:

(a) mazkur qarorning 3-ilovasiga muvofiq Toshkent viloyati Ohangaron tumani va Andijon viloyati Shahrixon tumanlarida tashkil etilgan charm-poyabzal sanoat zonalari egallagan yer uchastkalari Direksiyaga ijara huquqi asosida ajratiladi va ushbu yerlarni boshqarish funksiyasi Direksiyaga yuklatiladi;

(b) Direksiyaning yagona taʼsischisi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi hisoblanadi va Direksiya Agentlik tomonidan ishonchli boshqaruv huquqi asosida boshqariladi.

10. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Toshkent viloyati Ohangaron tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonasi hamda Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumanida joylashgan teri va junni qayta ishlash korxonalari uchun zamonaviy suv tozalash inshootlarini barpo etishga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan 2026-2027-yillarda 360 milliard soʻm miqdorida mablagʻlar ajratsin.

Bunda mazkur suv tozalash inshootlarini qurish boʻyicha buyurtmachi etib “Oʻzsuvtaʼminot” AJ belgilanadi hamda mazkur inshootlar 2028-yil 1-yanvarga qadar foydalanishga topshirilib, Direksiya balansiga bepul oʻtkaziladi.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari ikki oy muddatda terini qayta ishlash korxonalarida suv tozalash inshootlarini xalqaro talablarga moslashtirish va barpo etish boʻyicha manzilli roʻyxatni shakllantirib, unga kiritilgan loyihalarni 2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida moliyalashtirish boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

12. Belgilansinki, charm-poyabzal tarmogʻida investitsiya loyihalarini moliyalashtirish, loyihalarda ulushdor boʻlib qatnashish va aylanma mablagʻlarni toʻldirish maqsadlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 20-maydagi “Charm-poyabzal, ipakchilik va gilamchilik tarmoqlarini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-181-son qarori bilan ajratilishi belgilangan 33 million AQSH dollar miqdoridagi mablagʻlarning:

(a) 10 million AQSH dollari Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasidan 2035-yil 31-dekabrgacha qaytarish sharti bilan 2026-2027-yillarda Jamgʻarmaga quyidagi maqsadlarda korxonalarga tijorat banklari orqali kredit ajratish uchun yoʻnaltiriladi:

(i) investitsiya loyihalarini moliyalashtirish maqsadlari uchun 10 yil muddatga, shundan 3 yillik imtiyozli davr bilan yillik 5 foiz stavkada (Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi marjasi 3,5 foiz, bank marjasi 1,2 foiz va Agentlik xarajatlari 0,3 foiz);

(ii) aylanma mablagʻlarni toʻldirish uchun yillik 3,5 foiz stavkada (Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi marjasi 2,5 foiz, bank marjasi 1,2 foiz va Agentlik xarajatlari 0,3 foiz) 36 oy muddatgacha;

(b) 23 million AQSH dollari Direksiya ustav fondiga junni qayta ishlash va charm-poyabzal ishlab chiqarish loyihalari doirasida tadbirkorlar talablari asosida ishlab chiqarish bino hamda inshootlarini qurish va Direksiya bilan kelishilgan grafik asosida 7 yil muddatgacha tadbirkorlarga qiymatini boʻlib-boʻlib toʻlash asosida sotish uchun yoʻnaltiriladi.

13. Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Agentlikning 2026-yil 1-iyuldan 2029-yil 1-iyulga qadar Direksiya hamda Andijon viloyati Oltinkoʻl tumanidagi “Charm-poyabzal kichik sanoat zonasini boshqarish direksiyasi” MCHJni foyda soligʻi, mol-mulk soligʻi, yer soligʻi va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan ozod etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi Agentlik bilan birgalikda uch oy muddatda mazkur bandda nazarda tutilgan imtiyozlarni qoʻllash boʻyicha Soliq kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

14. Belgilab qoʻyilsinki, Direksiyani saqlash va ish haqi xarajatlari 2026 — 2028-yillarda Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan, 2029-yildan boshlab Direksiyaga tegishli bino va inshootlar hamda yer uchastkalarini ijaraga berish, sotish yoki qiymatini boʻlib toʻlash shartlari asosida sotish, suv tozalash inshootlarini ekspluatatsiya qilishdan olinadigan daromadlar va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

15. Agentlik Oʻzbekiston-Koreya oʻquv-amaliy toʻqimachilik texnoparki bilan birgalikda 2026-yil 1-oktabrdan boshlab hududlarda “Dizayner-modelyerlar maktabi”, “Marketologlar maktabi” va “Texnologlar maktabi” tayyorlov kurslarini tarmoqdagi mutaxassis va ishchilar, kasanachi va kosiblar uchun davriy ravishda tashkil etib borsin. Bunda qisqa muddatli malaka oshirish kurslarini tashkil etish maqsadida xorijiy professor-oʻqituvchilar, trener va ekspertlarni jalb etish bilan bogʻliq xarajatlar Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

V. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

16. Iqtisodiyot va moliya vazirligi:

(a) 2026 — 2027-yillarda Toshkent viloyati Ohangaron tumani va Andijon viloyati Shahrixon tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonalari hamda Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumanidagi jun va terini qayta ishlash korxonalari uchun tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi (yoʻl, suv, elektr va gaz tarmoqlari) bilan taʼminlashga 80 milliard soʻm ajratsin;

(b) mazkur qarorning 10-bandi hamda mazkur bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan mablagʻlarni ikki oy muddatda 2026-yilda loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish hamda qurilish-pudrat ishlariga ajratish boʻyicha 2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturiga oʻzgartirishlar kiritsin;

(v) mazkur qarorning 6-bandida nazarda tutilgan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash choralari uchun Agentlik soʻroviga asosan 2026-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Jamgʻarmaga mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin va kelgusi yillarda ushbu shartlarda mablagʻlar ajratilishini budjet parametrlarini shakllantirishda nazarda tutsin.

17. Bosh prokuratura (Kasimov) mazkur qarorning 1-ilovasiga muvofiq hududlarda teri va jun xomashyosini yigʻib olish punktlarini tashkil qilishning maqsadli koʻrsatkichlari ijrosi sifatli va oʻz vaqtida taʼminlanishi ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatsin hamda har chorakda amalga oshirilgan ishlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga axborot kiritib borsin.

18. Charm xomashyosini chuqur qayta ishlash va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni kengaytirish samaradorligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

19. Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi elektron tizimini tegishli vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan integratsiya qilish asosida mazkur qarorning 7-bandida nazarda tutilgan tartibni 2026-yil 1-sentabrga qadar joriy qilish choralarini koʻrsin.

20. Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi Direksiyaning ustav fondini bosqichma-bosqich shakllantirish uchun 23 million AQSH dollarini Agentlik soʻrovi asosida sanoat zonalari va hududlarda Direksiya ulushdor sifatida ishtirok etayotgan loyihalar “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” DMdan ekspertizadan oʻtkazilgandan soʻng bir oy muddatda ajratib borsin.

21. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining Davlat mehnat inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari munosib mehnat sharoitlarini yaratish, maxsus kiyim-bosh, maxsus poyabzal bilan taʼminlash borasida mehnat xavfsizligi va gigiyenasi talablariga rioya etilishiga qaratilgan chora-tadbirlarni olib borsin.

22. Agentlik Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi va “Oʻzsuvtaʼminot” AJ bilan birgalikda uch oy muddatda mazkur qarorning 6-bandi “g” kichik bandida nazarda tutilgan kompensatsiya toʻlovlari uchun toʻqimachilik, junni qayta ishlash, charm-poyabzal, gilamchilik va ipakchilik sohalari boʻyicha 1 metr kub suvni tozalash uchun talab etiladigan kimyoviy vositalar va reagentlar turlari hamda ularning maksimal miqdorlarini belgilashni nazarda tutuvchi texnik reglamentni ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin.

23. Toshkent va Andijon viloyati hokimliklari Agentlik hamda Kadastr agentligi bilan birgalikda mazkur qarorning 3-ilovasiga muvofiq yer maydonlari Direksiyaga belgilangan tartibda oʻtkazilishini taʼminlasin.

24. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari poyabzal va charm-attorlik mahsulotlari ishlab chiqarish bilan shugʻullanuvchi hunarmand, kasanachi, kosib, yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning malakasini Oʻzbekiston-Koreya oʻquv-amaliy toʻqimachilik texnoparkida oshirish hamda ishlab chiqarishni sanoatlashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

25. Soliq qoʻmitasi Bojxona qoʻmitasi va Agentlik bilan birgalikda charm mahsulotlari ishlab chiqaruvchi kichik korxonalar tomonidan tovarlar importida toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalarini oʻzaro hisobga olinishini yoʻlga qoʻyish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

26. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

27. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosari J.A. Qoʻchqorov va Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi direktori N.Q. Xolmurodov belgilansin.

28. Qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-iyuldagi PQ-250-son qaroriga 1-ILOVA

2026 — 2028-yillarda hududlarda teri va jun xomashyosini yigʻib olish punktlarini tashkil qilishning

T/r Hududlar Soni shundan Masʼullar 2026-yil 2027-yil Jami 63 24 39 Teri yigʻish punkti 44 19 25 Jun yigʻish punkti 19 5 14 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 7 3 4 F. Ermanov — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, A. Shamuratov — Vazirlar Kengashi Raisining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 3 1 2 2. Andijon viloyati 4 1 3 Sh. Abduraxmonov — viloyat hokimi, A. Toʻlanov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1 3. Buxoro viloyati 5 2 3 B. Zaripov — viloyat hokimi, B. Axmedov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 2 1 1 4. Jizzax viloyati 5 2 3 U. Mustafoyev — viloyat hokimi, Z. Azimov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 2 1 1 5. Qashqadaryo viloyati 5 2 3 M. Azimov — viloyat hokimi, A. Qodirov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1 6. Navoiy viloyati 5 2 3 N. Tursunov — viloyat hokimi, R. Sulaymonov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 2 1 1 7. Namangan viloyati 5 2 3 Sh. Abdurazakov — viloyat hokimi, Z. Baxriddinov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 1 1 8. Samarqand viloyati 4 1 3 A. Boboyev — viloyat hokimi, Sh. Buranov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1 9. Surxondaryo viloyati 6 3 3 U. Qosimov — viloyat hokimi, Sh. Rajabov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 2 1 1 10. Sirdaryo viloyati 3 1 2 E. Turdimov — viloyat hokimi, F. Kushakov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 2 1 1 Jun yigʻish punkti 1 0 1 11. Toshkent viloyati 5 2 3 Z. Mirzayev — viloyat hokimi, O. Tursunov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1 12. Fargʻona viloyati 5 2 3 X. Bozarov — viloyat hokimi, M. Ubaydullayev — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 4 2 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1 13. Xorazm viloyati 4 1 3 J. Raximov — viloyat hokimi, A. Davletov — viloyat hokimining birinchi oʻrinbosari, Lavozimi boʻyicha — “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi Teri yigʻish punkti 3 1 2 Jun yigʻish punkti 1 0 1

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-iyuldagi PQ-250-son qaroriga 2-ILOVA

Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasining asosiy vazifalari

1. Agentlik hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan tasdiqlanadigan manzilli dastur asosida tayanch korxonalarni rivojlantirish dasturlarini moliyalashtirish.

2. Loyiha tashkilotlari tomonidan ishlab chiqiladigan charm-poyabzal sanoat zonalarining bosh rejasini Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishib, tasdiqlash.

3. Charm-poyabzal sanoat zonalari faoliyatini boshqarish, loyiha tashabbuskorlari tomonidan oʻz zimmasiga qabul qilgan majburiyatlarning zarur darajada bajarilishini nazorat qilish.

4. Xorijiy va mahalliy investorlarni izlash va jalb etish, sanoat zonalari hududida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini, yoʻl-transport infratuzilmalarini barpo etishda buyurtmachi funksiyasini bajarish.

5. Charm-poyabzal tarmogʻida amalga oshirilayotgan loyihalar doirasida bino va inshootlar qurish uchun loyiha qiymatining 30 foizigacha miqdorda ulushdor sifatida keyinchalik oʻz ulushini sotish sharti bilan 7 yil muddatgacha ishtirok etish, yer maydonlarini qayta ijaraga berish.

6. Loyiha tashabbuskorlari bilan birgalikda investitsiyaviy loyihalar boʻyicha hujjatlarni “Loyihalar va xaridlar samaradorligini oshirish markazi” davlat muassasasidan kompleks ekspertizadan oʻtkazish.

7. Charm-poyabzal sanoat zonalari va hududlardagi suv tozalash inshootlari ekspluatatsiyasi va modernizatsiyasini tashkil etish.

8. Charm-poyabzal sanoat zonalari faoliyatini va hududlardagi obyektlarni tezkor boshqarish boʻyicha boshqa funksiyalarni amalga oshirish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-iyuldagi PQ-250-son qaroriga 3-ILOVA

Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasiga ijara huquqi asosida oʻtkaziladigan yer uchastkalari

T/r Hudud nomi Yerdan foydalanuvchi nomi Kontur raqami Jami yer maydoni, ga 1. Andijon viloyati Shahrixon tumani Yangi Vaxim mavzesi hududi “Andijon viloyati sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi 99q 7,8 2. Toshkent viloyati Ohangaron tumani Ubayd mavzesi hududi “Toshkent viloyati sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi” davlat muassasasi 1182q 15,7 1184q 20,0 Jami 43,5

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-iyuldagi PQ-250-son qaroriga 4-ILOVA

Charm xomashyosini chuqur qayta ishlash va tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni kengaytirish samaradorligini oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Hududlarda veterinariya-sanitariya talablariga javob beradigan teri va jun xomashyosini yigʻib olish punktlarini tashkil qilish. 1. Xomashyo yigʻish punktlarini tashkil qilish uchun yer maydonlarini aniqlash. 2026-yil 1-avgust Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 2. Aniqlangan yer maydonlarini xomashyo yigʻish punktlarini tashkil qilish uchun belgilangan tartibda elektron onlayn auksion savdolariga chiqarish. 2026-yil 1-sentabr 3. Xomashyo yigʻish bilan shugʻullanuvchi korxonalarni aylanma mablagʻ bilan taʼminlash. Doimiy Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 4. Xomashyo yigʻish punktlari va terini qayta ishlash korxonalari oʻrtasida kooperatsiya aloqalarini yoʻlga qoʻyish. 2026-2027-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 5. Teri va jun xomashyosi nobudgarchiligining oldini olish boʻyicha ommaviy axborot vositalarida targʻibot ishlarini tashkil etish. Doimiy 2. Charm-poyabzal tarmogʻida investitsiya loyihalarini moliyalashtirish va korxonalarni moliyaviy qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlarini amalga oshirish. Charm-poyabzal tarmogʻida investitsiya loyihalarini moliyalashtirish, loyihalarda ulushdor boʻlib qatnashish va aylanma mablagʻlarni toʻldirish maqsadlari uchun Yengil sanoatni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasidan 10 mln AQSH dollari miqdorida mablagʻ ajratish. 2026-2027-yillar Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 3. Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi huzurida Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi faoliyatini tashkil etish. 1. Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasini tashkil etish va uni ishonchli boshqaruv huquqi asosida Yengil sanoatni rivojlantirish agentligiga oʻtkazish. 2026-yil 1-avgust Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi 2. Toshkent viloyati Ohangaron tumani va Andijon viloyati Shahrixon tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonalari yer uchastkalarini Direksiyaga doimiy foydalanish huquqi asosida ajratish va roʻyxatdan oʻtkazish. 2026-yil 1-sentabr Kadastr agentligi, Toshkent va Andijon viloyati hokimliklari 4. Teri va junni qayta ishlash korxonalari uchun zamonaviy suv tozalash inshootlarini barpo etish ishlarini moliyalashtirish. Toshkent viloyati Ohangaron tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonasida hamda Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumanida tashkil etiladigan teri va junni qayta ishlash korxonalari uchun zamonaviy suv tozalash inshootlarini barpo etishga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan 2026-2027-yillarda 360 milliard soʻm mablagʻ ajratish. 2026-2027-yillar Iqtisodiyot va moliya vazirligi 5. Teri va junni qayta ishlash korxonalari uchun zamonaviy suv tozalash inshootlarini barpo etish. 1. Toshkent viloyati Ohangaron tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonasida hamda Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumanida tashkil etiladigan teri va junni qayta ishlash korxonalari uchun zamonaviy suv tozalash inshootlarini barpo etish. 2. Barpo etilgan suv tozalash inshootlarini belgilangan tartibda Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi balansiga bepul oʻtkazib berish. 2026-2027-yillar “Oʻzsuvtaʼminot” AJ, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 6. Charm-poyabzal sanoat zonalari va korxonalari uchun tashqi muhandislik infratuzilmasini barpo etish loyihalarini moliyalashtirish. Toshkent viloyati Ohangaron tumani va Andijon viloyati Shahrixon tumanidagi charm-poyabzal sanoat zonalari hamda Sirdaryo viloyati Sirdaryo tumanidagi jun va terini qayta ishlash korxonalarini tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi (yoʻl, suv, elektr va gaz tarmoqlari) bilan taʼminlashga 80 milliard soʻm mablagʻ ajratish. 2026-2027-yillar Iqtisodiyot va moliya vazirligi 7. Terini qayta ishlash korxonalarida suv tozalash inshootlarini xalqaro talablarga moslashtirish va barpo etish boʻyicha manzilli roʻyxatni ishlab chiqish. 1.Terini qayta ishlash korxonalarida suv tozalash inshootlarini xalqaro talablarga moslashtirish va barpo etish boʻyicha manzilli roʻyxatni shakllantirish. 2. Manzilli roʻyxatga kiritilgan loyihalarni 2026 — 2028-yillarda Oʻzbekiston Respublikasining ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida moliyalashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil 1-sentabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari 8. Soliq kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Soliq kodeksiga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish: (a) teri va jun xomashyosini yigʻib olish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlarini foyda soligʻi, mol-mulk soligʻi, yer soligʻi va aylanmadan olinadigan soliqni toʻlashdan ozod etish; (b) Charm-poyabzal sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi hamda Andijon viloyati Oltinkoʻl tumanidagi Charm-poyabzal kichik sanoat zonasini boshqarish direksiyasini foyda soligʻi, mol-mulk soligʻi, yer soligʻi va suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliqdan ozod etish. 2026-yil 1-oktabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 9. Yengil sanoat korxonalarida sanoat ishlab chiqarishida hosil boʻladigan suvni tozalash ishlarini takomillashtirish. Toʻqimachilik, junni qayta ishlash, charm-poyabzal, gilamchilik va ipakchilik tarmogʻi korxonalarida 1 metr kub suvni tozalash uchun talab etiladigan kimyoviy vositalar va reagentlar turlari hamda ularning maksimal miqdorlarini belgilashni nazarda tutuvchi texnik reglamentni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil 1-oktabr Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 10. Charm-poyabzal tarmogʻida kadrlarni tizimli tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish orqali kadrlar zaxirasini shakllantirib borish. 1. Korxonalarda dizayner-modelyer, marketolog, texnolog va boshqa mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. Doimiy “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 2. “Dizayner-modelyerlar maktabi”, “Marketologlar maktabi” va “Texnologlar maktabi” tayyorlov kurslari oʻquv dasturlarini ishlab chiqish. 2026-yil 1-noyabr Toshkent toʻqimachilik va yengil sanoat instituti, Oʻzbekiston-Koreya oʻquv-amaliy toʻqimachilik texnoparki 3. Oʻzbekiston-Koreya oʻquv-amaliy toʻqimachilik texnoparkida malaka oshirish, qayta tayyorlash kurslari va amaliy treninglarni tashkil etish. Doimiy 11. Davlat xaridlarida mahalliy charm-poyabzal va charm-attorlik mahsulotlari ulushini oshirish. 1. Davlat buyurtmachilari va mahalliy ishlab chiqaruvchilar ishtirokida charm-poyabzal va charm-attorlik mahsulotlarining ishlab chiqarish imkoniyatlari, mahsulotlar tavsifi, sifati va boshqa xususiyatlari, shuningdek, davlat xaridlaridagi imkoniyatlar yuzasidan amaliy uchrashuv va treninglar tashkil qilib borish. Har chorakda Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi, Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 2. Davlat xaridlarida mahalliy charm-poyabzal va charm-attorlik mahsulotlari ulushini 80 foizga yetkazish. 2026-2027-yillar 12. Tayyor mahsulotlarning ichki va tashqi bozorlarda sotuv hajmini kengaytirish. 1. Poyabzal va charm-attorlik mahsulotlari ishlab chiqaruvchi korxonalar yoki ularning rasmiy dilerlari tomonidan aholi soni 100 ming kishidan oshadigan yirik shaharlarda savdo uylari va firma doʻkonlarini tashkil etish. 2026-2027-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Manfaatdor tashkilotlar 2. Davlat ishtirokidagi korxonalar uchun davlat xaridlari elektron tizimida xarid qilinadigan maxsus poyabzallarning davlat xaridlari tavsifida muvofiqlik sertifikati toʻgʻrisidagi axborotni joylashtirish talabini joriy etish. 2026-yil 1-oktabr 3. Ichki bozorda realizatsiya qilinadigan poyabzal mahsulotlariga majburiy raqamli markirovkalash tizimini joriy qilish. 2028-yil 1-yanvar Soliq qoʻmitasi, “Asl belgisi” MAT 13. Qoʻllab-quvvatlash choralari samaradorligini tahlil qilish hamda natijadorligini oshirish yoki ularni bekor qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 1. Qoʻllab-quvvatlash choralari samaradorligi va natijadorligini, ularni koʻrishda yuzaga kelayotgan muammolarni oʻrganish. 2. Oʻrganish natijalari va qoʻllab-quvvatlash choralari boʻyicha yuzaga kelayotgan muammolarni bartaraf etish yuzasidan takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Doimiy Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 14. Oltinkoʻl tumani charm-poyabzal kichik sanoat zonasi direksiyasiga AT “Xalq banki” tomonidan ajratilgan mablagʻni qaytarish muddatini uzaytirish. AT “Xalq banki” tomonidan Oltinkoʻl tumani charm-poyabzal kichik sanoat zonasini tashkil etish uchun Oltinkoʻl tumani charm-poyabzal kichik sanoat zonasi direksiyasiga ajratilgan 124 mlrd soʻmning qoldiq qismini qaytarish muddatini 2027-yil 31-dekabrga qadar uzaytirish. 2026-yil 1-avgust AT “Xalq banki”, “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 1-iyuldagi PQ-250-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining va Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 26-fevraldagi “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarida tayyor mahsulot ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-143-son qarorida :

(a) 2-bandda :

(i) birinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

(ii) ikkinchi xatboshi birinchi xatboshi deb hisoblansin;

(b) 7-bandda :

(i) birinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(ii) toʻrtinchi xatboshidagi “ikki” soʻzi “bir” soʻzi bilan almashtirilsin.

(v) 1 — 1.14-ilovalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-oktabrdagi “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarida islohotlarni yanada jadallashtirish va sohaning eksport salohiyatini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-331-son qarorga 3-ilovaning 9-pozitsiyasi “Ijro muddati” ustunidagi “Har yili ikki marotaba” hamda “Masʼul ijrochilar” ustunidagi “Eksportni ragʻbatlantirish agentligi” soʻzlari tegishincha “Har yili bir marotaba” hamda “Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 20-maydagi “Charm-poyabzal, ipakchilik va gilamchilik tarmoqlarini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-181-son qarorining 1-bandida :

(a) ikkinchi xatboshidagi “tashkil qilish” soʻzlaridan keyin “toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

(b) uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 8-avgustdagi “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi korxonalari tomonidan bojxona toʻlovlaridan ozod qilingan holda olib kiriladigan, respublikada ishlab chiqarilmaydigan import asbob-uskunalar, butlovchi buyumlar, xom ashyolar, materiallar va furnituralar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi F-5350-son farmoyishining rus tilidagi matnida:

(a) nomlanishi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ob utverjdenii perechnya importiruyemogo oborudovaniya, komplektuyushix izdeliy, sirya, materialov i furnituri, ne proizvodimix v respublike, vvozimix s osvobojdeniyem ot tamojennix platejey”;

(b) 1-band hamda ilovaning nomidan “predpriyatiyami assotsiatsii ““Uzcharmsanoat”” soʻzlari chiqarib tashlansin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 12-apreldagi “Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali charm va moʻyna xom ashyosini olib chiqishni monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi 303-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

6. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-noyabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi 729-son qarorida :

(a) 3-ilovada :

(i) 3-bandda :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yengil sanoat korxonalarining foiz stavkasi xorijiy valyutada 7 foizdan va milliy valyutada 16 foizdan baland boʻlgan amaldagi kreditlarini Agentlikning mavjud resurslari hisobidan xorijiy valyutada qayta kreditlash”;

toʻrtinchi xatboshi beshinchi deb hisoblansin;

(ii) 4-bandda :

“a” kichik banddagi “12 oy muddatgacha xorijiy valyutada” soʻzlari “36 oy muddatgacha xorijiy valyutada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:

“v) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 12-yanvardagi “Mahalliy yengil sanoat korxonalarining xalqaro yetkazib berish zanjirlarida ishtirokini kengaytirish hamda tashqi bozorlarda oʻrnini mustahkamlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PF-4-son Farmonining 15-bandida nazarda tutilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 19-sentabrdagi “Yengil sanoat sohasida yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarish va eksport hajmini oshirish uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish toʻgʻrisida”gi PF-174-son Farmonining 11-bandi bilan ajratilgan mablagʻlar hisobidan, shu jumladan, Jamgʻarmaga jalb qilinadigan xorijiy kredit liniyalari hisobidan yengil sanoat korxonalarining foiz stavkasi xorijiy valyutada 7 foizdan baland boʻlgan amaldagi kreditlarini qayta kreditlash asosida, ularning muddatiga mutanosib ravishda, biroq 36 oydan oshmagan muddatga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 10-yanvardagi “Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini tubdan isloh qilish hamda sohaning eksport salohiyatini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-2-son Farmoni 2-bandining “d” kichik bandida koʻrsatilgan shartlar asosida kreditlar ajratiladi”;

(b) 4-ilovada :

(i) 13-bandning birinchi xatboshisida “Jamgʻarmaning ijro organi” soʻzlaridan keyin “rahbarining buyrugʻiga asosan shakllantirilgan komissiyalar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

(ii) 18-bandning “z” kichik bandida “malakali mutaxassislarni” soʻzlari “ishchi va mutaxassislarni” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 1-iyul,

PQ- 250 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2026-y., 07/26/250/0671-son)

lex.uz