UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 28-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 28 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Председатель Национального комитета по экологии и изменению климата

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 June 2026 · Ministry and agency documents · Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг

буйруғи

НИЗОМ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон « Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2025 йил 18 ноябрдаги ПҚ-343-сон « Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси қарор қилади:

1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 2026 йил 28 июндаги 1-сон қарорига ИЛОВА

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (бундан буён матнда Экология қўмитаси деб юритилади) ваколатига кирадиган масалаларга доир экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;

текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Экология қўмитаси ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;

«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Экология қўмитаси томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.

2. Экология қўмитаси томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.

3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъий назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .

2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар

4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .

5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :

маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);

даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;

юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;

оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .

6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .

7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .

3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар

8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.

9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ер ресурслари ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Давлат экологик экспертизаси талабларига риоя этилиши ва ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.

Бунда, табдиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.

10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Бунда, баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:

хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;

хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.

11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.

12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .

4-боб. Якуний қоидалар

13. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги 20 2. Атмосфера ҳавосига бирйўла ва авария туфайли ифлослантиришга йўл қўйилганлиги 20 3. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарилишида ўрнатилган талабларга амал қилинмаган ҳолда меъёридан ортиқча ифлослантирувчи моддалар чиқарилганлиги 20 4. Самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш ускуналари , автоматик мониторинг станциялари ўрнатилмаганлиги 20 5. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқаришни сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш учун намуналар олиниши таъминланмаганлиги ҳамда ўлчовлар амалга оширмаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартларининг бузилганлиги 20 2. Сув объектларига ва жой рельефига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча, аварияли ва бир йўла чиқарилганлиги 20 3. Сув объектларига ишлаб чиқариш, маиший ва бошқа турдаги тозаланмаган оқова сувлар, чиқитлар ҳамда чиқиндиларнинг чиқарилганлиги 20 4. Ер усти табиий сув объектларидан (дарё, сой, кўл, булоқ ва бошқа ер усти сувлари) фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмаганлиги 20 5. Сувни ва сув объектларини ифлосланишдан, булғаланишдан ва камайиб кетишдан муҳофаза қилишни, шунингдек сувларнинг ҳолатини ва улардан фойдаланиш режимини яхшилаш чора-тадбирларини кўрмаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ер ресурслари ҳамда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг атроф-муҳитга энг кам салбий таъсир кўрсатишига олиб келадиган услублар ва жараёнлар қабул қилинишини талаб этадиган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги 20 2. Фаолиятни амалга ошириш чоғида субъектлар томонидан тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш ва сақлашга доир талабларни бажармаганлиги 20 3. Ерларни рекультивация қилиш бўйча мажбуриятлар бажарилмаганлиги 20 4. Ерларни сув ва шамол эрозиясидан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмаганлиги 20 5. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш фаолияти учун экологик экспертиза ўтказиш мажбурияти бажарилмаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган санитария нормалари ва қоидалари, экологик нормативларга риоя қилинмаганлиги 20 2. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш учун чиқинди қутиларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган талабларга амал қилинмаганлиги 20 3. Чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларда сақлаш, қайта ишлаш, фойдаланиш ва кўмиш билан боғлиқ ҳолатлар содир этилганлиги 20 4. Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва чиқиндиларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир талабларни бажармаганлиги 20 5. Чиқиндиларнинг паспортини тузиш, чиқиндилар ҳисобини юритиш ва бу ҳақидаги ҳисоботлар топширишга доир талабларни бажармаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Давлат экологик экспертизаси талабларига риоя этилиши ва ишлаб чиқариш назоратини амалга оширишда қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш

Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Корхонада ишлаб чиқариш экологик назорати амалга оширилмаганлиги 20 2. Давлат экологик экспертизаси хулосасини олмаганлиги ёки унинг амал қилиш муддати тугаганлиги 20 3. Давлат экологик экспертизаси хулосаларида берилган талаблар бажарилмаганлиги 20 4. Компенсация тўловларини белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширмаганлиги 20 5. Ўсимлик дунёси объектларини парвариш қилиш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари ташкил этиш бўйича талаблар бажарилмаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100

Раиснинг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 28 июнь,

2026 йил 16 июнь

2026 йил 12 июнь

1-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 10/26/3880/0678-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi raisining

buyrugʻi

NIZOM

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

KOʻRSATKICHLARI

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son “ Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazishni muvofiqlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 18-noyabrdagi PQ-343-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi qaror qiladi:

1. Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasining 2026-yil 28-iyundagi 1-son qaroriga ILOVA

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi (bundan buyon matnda Ekologiya qoʻmitasi deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalarga doir ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;

tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Ekologiya qoʻmitasi vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;

“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Ekologiya qoʻmitasi tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi.

2. Ekologiya qoʻmitasi tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.

Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.

3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼiy nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .

2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar

4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .

5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :

maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);

davriy statistika maʼlumotlari, shu jumladan avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;

yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;

ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .

6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .

7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .

3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar

8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.

9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritiladi:

mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Atmosfera havosini muhofaza qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Suv va suv obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Yer resurslari hamda yer osti boyliklarini muhofaza qilish, keng tarqalgan foydali qazilmalardan foydalanish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;

mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Davlat ekologik ekspertizasi talablariga rioya etilishi va ishlab chiqarish nazoratini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.

Bunda, tabdirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.

10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.

Bunda, baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:

xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;

xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.

11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.

12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .

4-bob. Yakuniy qoidalar

13. Xavfni tahlil qilish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.

14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Atmosfera havosini muhofaza qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Atmosfera havosini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqilmaganligi 20 2. Atmosfera havosiga biryoʻla va avariya tufayli ifloslantirishga yoʻl qoʻyilganligi 20 3. Atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalarni chiqarilishida oʻrnatilgan talablarga amal qilinmagan holda meʼyoridan ortiqcha ifloslantiruvchi moddalar chiqarilganligi 20 4. Samaradorligi yuqori boʻlgan chang-gaz tozalash uskunalari , avtomatik monitoring stansiyalari oʻrnatilmaganligi 20 5. Atmosfera havosiga ifloslantiruvchi moddalar chiqarishni sifat va miqdoriy tarkibini aniqlash uchun namunalar olinishi taʼminlanmaganligi hamda oʻlchovlar amalga oshirmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Suv va suv obyektlarini muhofaza qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Suv obyektlariga oqova suvlarni oqizishga yoʻl qoʻyish shartlarining buzilganligi 20 2. Suv obyektlariga va joy relyefiga ifloslantiruvchi moddalarni normativdan ortiqcha, avariyali va bir yoʻla chiqarilganligi 20 3. Suv obyektlariga ishlab chiqarish, maishiy va boshqa turdagi tozalanmagan oqova suvlar, chiqitlar hamda chiqindilarning chiqarilganligi 20 4. Yer usti tabiiy suv obyektlaridan (daryo, soy, koʻl, buloq va boshqa yer usti suvlari) foydalanish boʻyicha suvdan maxsus foydalanish uchun ruxsatnoma olmaganligi 20 5. Suvni va suv obyektlarini ifloslanishdan, bulgʻalanishdan va kamayib ketishdan muhofaza qilishni, shuningdek suvlarning holatini va ulardan foydalanish rejimini yaxshilash chora-tadbirlarini koʻrmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yer resurslari hamda yer osti boyliklarini muhofaza qilish, keng tarqalgan foydali qazilmalardan foydalanish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Yer qaʼridan foydalanish sohasidagi faoliyatning atrof-muhitga eng kam salbiy taʼsir koʻrsatishiga olib keladigan uslublar va jarayonlar qabul qilinishini talab etadigan atrof-muhitni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilmaganligi 20 2. Faoliyatni amalga oshirish chogʻida subyektlar tomonidan tuproqning unumdor qatlamini sidirib olish va saqlashga doir talablarni bajarmaganligi 20 3. Yerlarni rekultivatsiya qilish boʻycha majburiyatlar bajarilmaganligi 20 4. Yerlarni suv va shamol eroziyasidan, ishlab chiqarish chiqindilari, kimyoviy va radioaktiv moddalar bilan ifloslanishdan, xarob qiladigan boshqa jarayonlardan himoya qilish choralari koʻrilmaganligi 20 5. Noruda foydali qazilmalarni qazib olish va qayta ishlash faoliyati uchun ekologik ekspertiza oʻtkazish majburiyati bajarilmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni nazorat qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Chiqindi bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish sohasida belgilangan sanitariya normalari va qoidalari, ekologik normativlarga rioya qilinmaganligi 20 2. Qattiq maishiy chiqindilarni toʻplash uchun chiqindi qutilarini joylashtirish va ulardan foydalanish boʻyicha belgilangan talablarga amal qilinmaganligi 20 3. Chiqindilarni ruxsat etilmagan joylarda saqlash, qayta ishlash, foydalanish va koʻmish bilan bogʻliq holatlar sodir etilganligi 20 4. Chiqindilarning hosil boʻlish normativlari va chiqindilarni joylashtirish limitlari loyihalarini ishlab chiqishga doir talablarni bajarmaganligi 20 5. Chiqindilarning pasportini tuzish, chiqindilar hisobini yuritish va bu haqidagi hisobotlar topshirishga doir talablarni bajarmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Davlat ekologik ekspertizasi talablariga rioya etilishi va ishlab chiqarish nazoratini amalga oshirishda qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash

T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Korxonada ishlab chiqarish ekologik nazorati amalga oshirilmaganligi 20 2. Davlat ekologik ekspertizasi xulosasini olmaganligi yoki uning amal qilish muddati tugaganligi 20 3. Davlat ekologik ekspertizasi xulosalarida berilgan talablar bajarilmaganligi 20 4. Kompensatsiya toʻlovlarini belgilangan tartibda hisob-kitob qilib, oʻz vaqtida toʻlovlarni amalga oshirmaganligi 20 5. Oʻsimlik dunyosi obyektlarini parvarish qilish va hududni obodonlashtirish ishlari tashkil etish boʻyicha talablar bajarilmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100

Raisning birinchi oʻrinbosari O. QUDRATOV

Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Toshkent sh.,

2026-yil 28-iyun,

2026-yil 16-iyun

2026-yil 12-iyun

1-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 02.07.2026-y., 10/26/3880/0678-son)

lex.uz