📅 2026-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 19 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 June 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сон « Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида »ги ва 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон « Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 19 июндаги 377-сон буйруғига ИЛОВА
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, шунингдек аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аудиторлик ташкилоти — аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматлар кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти ;
текширув — аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири ;
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, аудиторлик ташкилоти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими аудиторлик ташкилотида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, аудиторлик ташкилотига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Аудиторлик ташкилотининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни аудиторлик ташкилоти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (аудиторлик ташкилотларининг реестри, аудиторларнинг реестри ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
«Аудит» дастурий мажмуаси ахборот тизими орқали келиб тушган маълумотлар;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларида мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан аудиторлик ташкилотининг ҳамда аудиторларнинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотлар;
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган аудиторлик ташкилотини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан банкларнинг ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва аудиторлик ташкилотининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида аудиторлик ташкилотидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) аудиторлик ташкилоти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бунда суб-кўрсаткичлар мавжуд бўлганда ҳар бир асосий кўрсаткичнинг баҳоси ушбу кўрсаткич остидаги суб-кўрсаткичлар баҳосининг йиғиндисидан келиб чиқади.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги аудиторлик ташкилотининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимига киритади.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси асосий кўрсаткичлар ва суб-кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида аудиторлик ташкилотлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида аудиторлик ташкилоти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи аудиторлик ташкилотлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги аудиторлик ташкилотларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 538-сон «Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ҳамда 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда аудиторлик ташкилотларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган аудиторлик ташкилотлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Аудиторлик ташкилотлари фаолияти тўғрисида қонунчилик ҳужжатларига оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфини баҳолаш жараёнида аудиторлик ташкилоти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик аломатлари кўрсаткичлари
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар 20 1.1. Ўз фаолиятини акциядорлик жамияти шаклида амалга ошириш 2 1.2. Аудиторлик текшируви ва турдош хизматлардан ташқари бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш 5 1.3. Бошқа аудиторлик ташкилотининг таъсисчиси (иштирокчиси) бўлиш 5 1.4. Фирма номида «аудиторлик ташкилоти» иборасининг бўлмаслиги ёки бу ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлиши 2 1.5. Аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисисиз аудиторлик хизматларини кўрсатиш 5 1.6. Кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказиш 1 2. Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлар таркибини шакллантириш, уларнинг малакасини ошириш ва касбий компетентликни таъминлашга қаратилган талабларни бажаришда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар 20 2.1. Аудиторлик ташкилотининг раҳбари учун мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлмаслиги 4 2.2. Аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланадиган штатдаги аудиторларнинг энг кам сони 4 нафардан кам бўлиши 4 2.3. Аудиторлик ташкилотининг филиали (мавжуд бўлганда) раҳбарининг аудитор бўлмаслиги 2 2.4. Аудиторларининг ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтишини таъминламаслик 4 2.5. Аудиторлик ташкилоти устав фондининг (устав капиталининг) аудиторларга (аудиторга) тегишли улушнинг 51 фоиздан кам бўлиши 2 2.6. Аудиторлик ташкилотининг штатида камида кетма-кет уч йиллик узлуксиз иш стажига ёки халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудиторнинг мавжуд бўлмаган ҳолда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш 4 3. Аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хизматларини кўрсатишда ва ахборот тақдим этишда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар 20 3.1. Тегишли йилнинг 20 январига қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик 5 3.2. Аудиторлик ташкилотлари ренкингини тузиш учун зарур маълумотларни аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига тақдим этмаслик 3 3.3. Аудиторлик ташкилотининг штатида банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар аудитор мавжуд бўлмаган ҳолда банкларнинг аудиторлик текширувини ўтказиш 3 3.4. Ўзининг веб-сайтини юритиш ва фаол ҳолатда сақлаш талабига риоя этмаслик 2 3.5. Ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмасининг расмий веб-сайтларига жойлаштирмаслик 2 3.6. Аудиторлик хулосасининг рақамланмаслиги, унинг ҳар бир саҳифасини аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоламаслик ҳамда тегишли молиявий ҳисоботни илова қилмаслик 5 4. Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш (бундан буён матнда ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК деб юритилади) бўйича ички назорат қоидаларига амал қилмаслик аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар 20 4.1. ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда ички қоидаларни ишлаб чиқмаслик 3 4.2. ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш учун масъул бўлган шахсни аудиторлик ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тайинламаслик 2 4.3. Аудиторлик ташкилотининг масъул ходими ва аудиторлик ташкилотлари учун ЖФОДЛ ТМ ОҚҚТМҚК бўйича ички назорат қоидалари талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тегишли йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этмаслик 3 4.4. Мижозларга бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича турдош хизматларни кўрсатиш рад этилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар юбормаслик 3 4.5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ҳамда материалларини, шу жумладан иш ёзишмалари ва ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини 5 йил давомида сақламаслик ва (ёки) сақлаш тартибини бузиш 3 4.6. Мижозлар, уларнинг вакиллари ёки бенефициар мулкдорларни идентификация ва верификация қилмаслик ҳамда улар тўғрисидаги маълумотларни янгиламаслик 3 4.7. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштирмаслик 3 5. Аудиторлик ташкилотининг ички назорат тизимини таъминлашда қонунбузилиши аломатлари мавжуд бўладиган кўрсаткичлар 20 5.1. Аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатмаслик ёки унга риоя этмаслик 3 5.2. Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари томонидан Халқаро бухгалтерлар федерациясининг Халқаро одоб-ахлоқ стандартлари бўйича кенгаши томонидан эълон қилинган Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқ кодексига риоя этмаслик 3 5.3. Оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган ҳуқуқбузарлик аломатларининг мавжудлиги 3 5.4. Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун етарли миқдордаги меҳнат ва вақт ресурслари мавжуд эмаслиги 3 5.5. 5 кун ичида ўзининг почта ва электрон манзили ўзгарганлиги, аудиторлик ташкилоти раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини хабардор қилмаслик 5 5.6. Аудитор ва аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текширувини ўтказишда мустақиллик принципи ва чекловларга риоя қилмаслик 3 Жами баллар йиғ индиси 100
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 июнь,
2026 йил 16 июнь
2026 йил 19 май
377-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Auditorlik tashkiloti ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 538-son “ Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ”gi va 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “ Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Auditorlik tashkiloti ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 19-iyundagi 377-son buyrugʻiga ILOVA
Auditorlik tashkiloti ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan auditorlik faoliyatini tartibga solish, shuningdek auditorlik tashkiloti ishi sifatining tashqi nazorati sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy qilish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
auditorlik tashkiloti — auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish va turdosh xizmatlar koʻrsatish boʻyicha auditorlik faoliyatini amalga oshiruvchi tijorat tashkiloti ;
tekshiruv — auditorlik tashkiloti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri ;
“Xavfni tahlil etish” elektron tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, auditorlik tashkiloti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi auditorlik tashkilotida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, auditorlik tashkilotiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Auditorlik tashkilotining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni auditorlik tashkiloti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (auditorlik tashkilotlarining reyestri, auditorlarning reyestri va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
“Audit” dasturiy majmuasi axborot tizimi orqali kelib tushgan maʼlumotlar;
auditorlarning respublika jamoat birlashmalarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar, shu jumladan auditorlik tashkilotining hamda auditorlarning ishchanlik obroʻsi toʻgʻrisidagi axborotlar;
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan auditorlik tashkilotini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar, shu jumladan banklarning axborot tizimlari, dasturiy taʼminotlari va maʼlumotlar bazasi tahlili natijalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va auditorlik tashkilotining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida auditorlik tashkilotidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga (sub-koʻrsatkichlarga) auditorlik tashkiloti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
Bunda sub-koʻrsatkichlar mavjud boʻlganda har bir asosiy koʻrsatkichning bahosi ushbu koʻrsatkich ostidagi sub-koʻrsatkichlar bahosining yigʻindisidan kelib chiqadi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi auditorlik tashkilotining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil etish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi asosiy koʻrsatkichlar va sub-koʻrsatkichlar boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida auditorlik tashkilotlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida auditorlik tashkiloti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi auditorlik tashkilotlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi auditorlik tashkilotlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi auditorlik tashkilotlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi auditorlik tashkilotlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son “Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazishni muvofiqlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 28-sentabrdagi 538-son “Auditorlik tashkilotining ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qarori hamda 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda auditorlik tashkilotlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan auditorlik tashkilotlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Auditorlik tashkiloti ishi sifatini tashqi nazoratdan oʻtkazishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Auditorlik tashkilotlari faoliyati toʻgʻrisida qonunchilik hujjatlariga oid huquqbuzarlik sodir etish xavfini baholash jarayonida auditorlik tashkiloti faoliyatidagi huquqbuzarlik alomatlari koʻrsatkichlari
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Auditorlik faoliyatini amalga oshirishda qonunbuzilishi alomatlari mavjud boʻladigan koʻrsatkichlar 20 1.1. Oʻz faoliyatini aksiyadorlik jamiyati shaklida amalga oshirish 2 1.2. Auditorlik tekshiruvi va turdosh xizmatlardan tashqari boshqa faoliyat turlari bilan shugʻullanish 5 1.3. Boshqa auditorlik tashkilotining taʼsischisi (ishtirokchisi) boʻlish 5 1.4. Firma nomida “auditorlik tashkiloti” iborasining boʻlmasligi yoki bu nom boshqa auditorlik tashkilotlarining firma nomlari bilan adashtirib yuborish darajasida bir xil yoki ularga oʻxshash boʻlishi 2 1.5. Auditorlik tashkiloti javobgarligining sugʻurta polisisiz auditorlik xizmatlarini koʻrsatish 5 1.6. Ketma-ket yetti yildan koʻproq ayni bir xoʻjalik yurituvchi subyektning auditorlik tekshiruvini oʻtkazish 1 2. Auditorlik tashkiloti tomonidan auditorlar tarkibini shakllantirish, ularning malakasini oshirish va kasbiy kompetentlikni taʼminlashga qaratilgan talablarni bajarishda qonunbuzilishi alomatlari mavjud boʻladigan koʻrsatkichlar 20 2.1. Auditorlik tashkilotining rahbari uchun mazkur auditorlik tashkiloti asosiy ish joyi boʻlmasligi 4 2.2. Auditorlik tashkiloti asosiy ish joyi hisoblanadigan shtatdagi auditorlarning eng kam soni 4 nafardan kam boʻlishi 4 2.3. Auditorlik tashkilotining filiali (mavjud boʻlganda) rahbarining auditor boʻlmasligi 2 2.4. Auditorlarining har yili malaka oshirish kurslaridan oʻtishini taʼminlamaslik 4 2.5. Auditorlik tashkiloti ustav fondining (ustav kapitalining) auditorlarga (auditorga) tegishli ulushning 51 foizdan kam boʻlishi 2 2.6. Auditorlik tashkilotining shtatida kamida ketma-ket uch yillik uzluksiz ish stajiga yoki xalqaro buxgalter sertifikatiga ega boʻlgan kamida ikki nafar auditorning mavjud boʻlmagan holda majburiy auditorlik tekshiruvini oʻtkazish 4 3. Auditorlik tashkiloti tomonidan auditorlik xizmatlarini koʻrsatishda va axborot taqdim etishda qonunbuzilishi alomatlari mavjud boʻladigan koʻrsatkichlar 20 3.1. Tegishli yilning 20-yanvariga qadar auditorlik faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etmaslik 5 3.2. Auditorlik tashkilotlari renkingini tuzish uchun zarur maʼlumotlarni auditorlarning respublika jamoat birlashmalariga taqdim etmaslik 3 3.3. Auditorlik tashkilotining shtatida banklarning auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish huquqi uchun auditorning malaka sertifikatiga ega boʻlgan kamida ikki nafar auditor mavjud boʻlmagan holda banklarning auditorlik tekshiruvini oʻtkazish 3 3.4. Oʻzining veb-saytini yuritish va faol holatda saqlash talabiga rioya etmaslik 2 3.5. Oʻtkazilgan majburiy auditorlik tekshiruvlari toʻgʻrisidagi axborotni xoʻjalik yurituvchi subyektning identifikatsiya maʼlumotlarini va auditorlik xulosasini koʻrsatgan holda oʻz rasmiy veb-saytlariga yoki auditorlar respublika jamoat birlashmasining rasmiy veb-saytlariga joylashtirmaslik 2 3.6. Auditorlik xulosasining raqamlanmasligi, uning har bir sahifasini auditorlik tekshiruvini amalga oshirgan auditor (auditorlar) va auditorlik tashkilotining rahbari tomonidan imzolamaslik hamda tegishli moliyaviy hisobotni ilova qilmaslik 5 4. Auditorlik tashkilotlari uchun jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish (bundan buyon matnda JFODL TM OQQTMQK deb yuritiladi) boʻyicha ichki nazorat qoidalariga amal qilmaslik alomatlari mavjud boʻladigan koʻrsatkichlar 20 4.1. JFODL TM OQQTMQK boʻyicha ichki nazorat qoidalari talablaridan kelib chiqqan holda ichki qoidalarni ishlab chiqmaslik 3 4.2. JFODL TM OQQTMQK boʻyicha ichki nazoratni tashkil qilish va amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxsni auditorlik tashkiloti rahbarining buyrugʻi bilan tayinlamaslik 2 4.3. Auditorlik tashkilotining masʼul xodimi va auditorlik tashkilotlari uchun JFODL TM OQQTMQK boʻyicha ichki nazorat qoidalari talablarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tegishli yilning 10-yanvariga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etmaslik 3 4.4. Mijozlarga buxgalteriya hisobini yuritish boʻyicha turdosh xizmatlarni koʻrsatish rad etilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentiga xabar yubormaslik 3 4.5. Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalar haqidagi maʼlumotni, shuningdek mijozlarni lozim darajada tekshirish boʻyicha identifikatsiyalash maʼlumotlari hamda materiallarini, shu jumladan ish yozishmalari va oʻtkazilgan har qanday tahlil natijalarini 5 yil davomida saqlamaslik va (yoki) saqlash tartibini buzish 3 4.6. Mijozlar, ularning vakillari yoki benefitsiar mulkdorlarni identifikatsiya va verifikatsiya qilmaslik hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yangilamaslik 3 4.7. Pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiya ishtirokchilarini terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxati bilan solishtirmaslik 3 5. Auditorlik tashkilotining ichki nazorat tizimini taʼminlashda qonunbuzilishi alomatlari mavjud boʻladigan koʻrsatkichlar 20 5.1. Auditorlar ishi sifatining ichki nazorat tizimini oʻrnatmaslik yoki unga rioya etmaslik 3 5.2. Auditorlar va auditorlik tashkilotlari tomonidan Xalqaro buxgalterlar federatsiyasining Xalqaro odob-axloq standartlari boʻyicha kengashi tomonidan eʼlon qilingan Professional buxgalterning odob-axloq kodeksiga rioya etmaslik 3 5.3. Ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan huquqbuzarlik alomatlarining mavjudligi 3 5.4. Auditorlik tekshiruvlarini oʻtkazish uchun yetarli miqdordagi mehnat va vaqt resurslari mavjud emasligi 3 5.5. 5 kun ichida oʻzining pochta va elektron manzili oʻzgarganligi, auditorlik tashkiloti rahbari almashganligi va (yoki) auditorlar tarkibi oʻzgarganligi haqida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligini xabardor qilmaslik 5 5.6. Auditor va auditorlik tashkiloti tomonidan auditorlik tekshiruvini oʻtkazishda mustaqillik prinsipi va cheklovlarga rioya qilmaslik 3 Jami ballar yigʻ indisi 100
Vazir J. KUCHKAROV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 19-iyun,
2026-yil 16-iyun
2026-yil 19-may
377-son