UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 24-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 24 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 June 2026 · Ministry and agency documents · Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг

буйруғи

ЙЎРИҚНОМА

МЕЪЁРЛАРИ

МЕЗОНЛАРИ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон «Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сон «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.

3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 24 июндаги 01/2-25-сон буйруғига ИЛОВА

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича

Мазкур Йўриқнома қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта ишлаш ёки уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар (бундан буён матнда норматив ҳужжатлар деб юритилади) — мазкур Йўриқноманинг 2-бандида назарда тутилган қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар;

амалдаги норматив ҳужжатни қайта ишлаш — амалдаги норматив ҳужжат нормаларининг ўттиз фоизидан ортиқ қисми қайта кўриб чиқилиши ёки янгидан ишлаб чиқилиши натижасида унинг янги таҳририни ишлаб чиқиш;

илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва экспериментал ишларни ўтказиш — амалдаги норматив ҳужжатлардаги нормаларни ҳамда ишлаб чиқилаётган норматив ҳужжатга киритилиши назарда тутилаётган талабларни маҳаллий шароитларда илмий асосда ўрганиш, синовдан ўтказиш, уларнинг мувофиқлигини баҳолаш ҳамда янги самарали техник ечимлар ва талабларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган назарий ва амалий ишлар;

миллий қурилиш нормалари — ҳудудларни ривожлантириш, муҳандислик қидирувлари, объектларни меъморий лойиҳалаштириш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, бино ва иншоотларда ёнғин хавфсизлиги, сейсмик ва экологик таъсири ҳамда энергия тежамкорлигига оид талабларни белгиловчи миллий нормалар мажмуи;

миллий стандарт — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти томонидан қабул қилинган ҳамда кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган стандарт;

техник регламент — маҳсулот хавфсизлигининг қўлланилиши мажбурий бўлган тавсифлари ёки улар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари ва усуллари, қоидалар белгиланган ҳужжат;

смета-ресурс нормалари — қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш объектлари бўйича қурилиш ишлари қийматини аниқлаш мақсадида қўлланиладиган, қурилиш ишларининг алоҳида турларини бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари, қурилиш машиналари ва механизмларидан фойдаланиш бўйича талабларни ҳамда материаллар, буюмлар ва конструкциялар сарфининг меъёрий кўрсаткичларини белгиловчи норматив ҳужжатлар;

стандарт саҳифа — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда матнли ҳужжат ҳажмининг шартли ўлчов бирлиги бўлиб, А4 форматдаги (210×297 мм) саҳифада битта бўш жой (пробел) ва тиниш белгиларини ҳисобга олмаган ҳолда 1800 та белгидан кам бўлмаган ҳажмдаги матн;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари — ҳудудларни ривожлантиришни ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, муҳандислик қидирувлари, лойиҳалаштириш, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, бузишни амалга ошириш, фойдаланиш, муҳандислик тизимларини лойиҳалаш, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларидан фойдаланишдаги мажбурий талабларни белгиловчи ҳужжат;

халқаро (хорижий) нормалар — шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи, лойиҳалаш ва қуришда амал қилиниши мажбурий бўлган халқаро техник талаблар мажмуи;

халқаро (минтақавий) стандарт — стандартлаштириш бўйича халқаро ёки минтақавий ташкилот томонидан қабул қилинган ва кенг жамоатчилик доираси учун очиқ бўлган стандарт;

хорижий мамлакатнинг стандарти — хорижий мамлакатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи (ташкилоти) томонидан қабул қилинган стандарт;

янги норматив ҳужжат ишлаб чиқиш — аввал мавжуд бўлмаган норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш — амалдаги норматив ҳужжат нормаларининг ўттиз фоизи ва ундан кам қисмини ўзгартириш ёки қўшимча киритиш зарурати мавжуд бўлганда, унинг янги таҳририни ишлаб чиқмасдан, мазкур норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги алоҳида норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;

буюртмачи — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун буюртма берадиган ваколатли давлат органи ёки юридик шахслар;

ижрочи — норматив ҳужжатни ишлаб чиқувчи юридик шахс.

2. Буюртмачи томонидан берилган техник топшириққа асосан норматив ҳужжатларнинг қуйидаги турлари ижрочи томонидан ишлаб чиқилади:

1) техник регламентлар;

2) шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;

3) миллий қурилиш нормалари;

4) халқаро (хорижий) нормалар;

5) қурилишда қўлланиладиган низом, қоида, йўриқномалардаги тадқиқотлар қисми;

6) стандартлар (миллий, халқаро (минтақавий) стандартлар ва хорижий мамлакатнинг стандартлари);

7) идоравий қурилиш нормалари;

8) смета-ресурс нормалари;

9) қўлланма, маълумотнома ва бошқа мажбурий бўлмаган ҳужжатлар.

2-боб. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш

3. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш унинг тури, илмий-техник даражаси ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

янги норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш;

амалдаги норматив ҳужжатни қайта ишлаш;

амалдаги норматив ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

4. Буюртмачи томонидан норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқиш қиймати техник топшириқ асосида мазкур Йўриқномага мувофиқ аниқланади.

5. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ҳажми қуйидагиларни инобатга олган ҳолда саҳифаларда ҳисобланади, бунда:

бир стандарт саҳифа ҳажми;

ҳар бир формула учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади;

ҳар бир жадвал (жадвал ҳажми бир саҳифадан ошмаса) учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади. Жадвалнинг ҳар кейинги саҳифаси учун норматив ҳужжат ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади;

ҳар бир чизма ёки расм учун норматив ҳужжатнинг ҳажмига қўшимча бир саҳифа қўшиб ҳисобланади.

6. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула асосида аниқланади:

МҲ н = МҲ б +МҲ и

Бунда:

МҲ н — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш нархи, сўмда;

МҲ б — мазкур Йўриқноманинг 9-бандига асосан белгиланган норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи;

МҲ и — мазкур Йўриқноманинг 13-бандига асосан норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш нархи.

7. Янги норматив ҳужжат ишлаб чиқишда унинг камида иккита халқаро (хорижий) нормалари ҳажмининг ўрта арифметик қиймати олинади ва техник топшириқда кўрсатилади.

8. Норматив ҳужжатни қайта ишлаб чиқишда унинг амалдаги таҳрирининг ҳажми (саҳифалар сони) асос қилиб олинади ҳамда техник топшириқда кўрсатилади.

9. Норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи қуйидаги формула орқали аниқланади:

МҲ б = Н б × БҲМ × В ×К н ×С

Бунда:

МҲ б — норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи;

Н б — норматив ҳужжатнинг бир саҳифасини ишлаб чиқиш тури, ҳужжатнинг соҳаси ва мураккаблик даражасидан келиб чиқиб мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги Норматив ҳужжатларнинг нарх меъёрларига мувофиқ қабул қилинадиган қиймат;

В — ишлаб чиқиладиган норматив ҳужжатнинг ҳажми (титул варағи ҳисобга олинмайди);

БҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори;

К н — нарх нормативи коэффициенти 2,1 га тенг деб қабул қилинади;

С — қўшилган қиймат солиғи суммаси. Ижрочи қўшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланмаган ҳолларда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартномада нарх қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланади.

10. Техник топшириққа ўзгартириш киритилганда норматив ҳужжат ҳажми ва қиймати қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

11. Норматив ҳужжатни электрон шаклда тайёрлаш, рақамли форматга мослаштириш ва ахборот тизимларига интеграция қилиш билан боғлиқ ишлар техник топшириқ ҳамда буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги шартнома шартларига мувофиқ алоҳида ҳисоб-китоб асосида амалга оширилади.

12. Норматив ҳужжатнинг мураккаблик даражаси унинг тоифаси ҳамда фойдаланилган манбалар сонидан келиб чиқиб мазкур Йўриқноманинг 2-иловасидаги Норматив ҳужжатлар тоифаларининг мураккаблик даражаси мезонларига асосан белгиланади.

13. Техник топшириқда илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш ишлари назарда тутилган бўлса, уларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисида низомга мувофиқ қуйидаги формула асосида аниқланади:

МҲ и =МҲ б × 0,4

Бунда:

МҲ и — норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш учун илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ёки экспериментал ишларни ўтказиш нархи;

МҲ б — мазкур Йўриқноманинг 9-бандига асосан белгиланган норматив ҳужжатни ишлаб чиқишнинг базавий нархи.

14. Норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш муддатлари техник топшириққа асосан белгиланади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар бундан мустасно.

3-боб. Якуний қоида

15. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага 1-ИЛОВА

Норматив ҳужжатларнинг нарх

Норматив ҳужжат турлари Мураккаблик даражаси/иш тури (базавий ҳисоблаш миқдорида/бир саҳифаси учун) I даража II даража III даража Янги Қайта ишлаш Ўзгартириш ва қўшимчалар Янги Қайта ишлаш Ўзгартириш ва қўшимчалар Янги Қайта ишлаш Ўзгартириш ва қўшимчалар Техник регламент 15 баравари 8 баравари 3 баравари 28 баравари 14 баравари 5 баравари 43 баравари 22 баравари 7 баравари Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, миллий қурилиш нормалари 14 баравари 7 баравари 2 баравари 26 баравари 13 баравари 4 баравари 40 баравари 20 баравари 7 баравари Халқаро (хорижий) нормалар 13 баравари 7 баравари 2 баравари 24 баравари 12 баравари 4 баравари 37 баравари 19 баравари 6 баравари Қурилишда қўлланиладиган низом, қоида, йўриқнома, йўриқномалардаги тадқиқотлар қисми 12 баравари 6 баравари 2 баравари 23 баравари 12 баравари 4 баравари 34 баравари 17 баравари 6 баравари Стандартлар, идоравий қурилиш нормалари, смета-ресурс нормалари 11 баравари 6 баравари 2 баравари 21 баравари 11 баравари 4 баравари 32 баравари 16 баравари 5 баравари Қўлланма, маълумотнома, бошқа мажбурий бўлмаган ҳужжатлар 10 баравари 5 баравари 2 баравари 19 баравари 10 баравари 3 баравари 29 баравари 15 баравари 5 баравари

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага 2-ИЛОВА

Норматив ҳужжатлар тоифаларининг мураккаблик даражаси

Т/р Норматив ҳужжат тоифаси Мураккаблик даражаси Фойдаланилган манбалар сони * 1. Ташкилий тартиб-таомилларни белгиловчи ҳужжатлар I 5 тагача II 6 — 10 тагача 2. Янги техник ва технологик ечимларни, қурилиш материаллари, энергия самарадорлик ечимларини ҳамда муҳандислик тадқиқотларини белгиловчи ҳужжатлар II 5 тагача III 6 — 10 тагача 3. Конструктив жиҳатдан мураккаб бўлган ҳамда сейсмик таъсирларни инобатга оладиган, конструкцияларнинг ҳисоби ва лойиҳалаштиришни, шунингдек, хавфлилик омили юқори объектларни лойиҳалаш талабларини белгиловчи ҳужжатлар III 5 тагача

Вазир Ш. ХИДОЯТОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 24 июнь,

2026 йил 16 июнь

01/2-25-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 10/26/3886/0683-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining

buyrugʻi

YOʻRIQNOMA

MEʼYORLARI

MEZONLARI

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish qiymatini aniqlash boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-apreldagi 214-son “Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda uning tizimidagi tashkilotlar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish qiymatini aniqlash boʻyicha yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan.

3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2026-yil 24-iyundagi 01/2-25-son buyrugʻiga ILOVA

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish qiymatini aniqlash boʻyicha

Mazkur Yoʻriqnoma qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish, qayta ishlash yoki ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda uning qiymatini aniqlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlar (bundan buyon matnda normativ hujjatlar deb yuritiladi) — mazkur Yoʻriqnomaning 2-bandida nazarda tutilgan qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlar;

amaldagi normativ hujjatni qayta ishlash — amaldagi normativ hujjat normalarining oʻttiz foizidan ortiq qismi qayta koʻrib chiqilishi yoki yangidan ishlab chiqilishi natijasida uning yangi tahririni ishlab chiqish;

ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik va eksperimental ishlarni oʻtkazish — amaldagi normativ hujjatlardagi normalarni hamda ishlab chiqilayotgan normativ hujjatga kiritilishi nazarda tutilayotgan talablarni mahalliy sharoitlarda ilmiy asosda oʻrganish, sinovdan oʻtkazish, ularning muvofiqligini baholash hamda yangi samarali texnik yechimlar va talablarni ishlab chiqish hamda joriy etishga qaratilgan nazariy va amaliy ishlar;

milliy qurilish normalari — hududlarni rivojlantirish, muhandislik qidiruvlari, obyektlarni meʼmoriy loyihalashtirish, muhandislik tizimlarini loyihalash, bino va inshootlarda yongʻin xavfsizligi, seysmik va ekologik taʼsiri hamda energiya tejamkorligiga oid talablarni belgilovchi milliy normalar majmui;

milliy standart — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Oʻzbekiston standartlar instituti tomonidan qabul qilingan hamda keng jamoatchilik uchun ochiq boʻlgan standart;

texnik reglament — mahsulot xavfsizligining qoʻllanilishi majburiy boʻlgan tavsiflari yoki ular bilan bogʻliq boʻlgan ishlab chiqarish jarayonlari va usullari, qoidalar belgilangan hujjat;

smeta-resurs normalari — qurilish, rekonstruksiya, kapital va joriy taʼmirlash obyektlari boʻyicha qurilish ishlari qiymatini aniqlash maqsadida qoʻllaniladigan, qurilish ishlarining alohida turlarini bajarish uchun zarur boʻlgan mehnat resurslari, qurilish mashinalari va mexanizmlaridan foydalanish boʻyicha talablarni hamda materiallar, buyumlar va konstruksiyalar sarfining meʼyoriy ko'rsatkichlarini belgilovchi normativ hujjatlar;

standart sahifa — qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqishda matnli hujjat hajmining shartli oʻlchov birligi boʻlib, A4 formatdagi (210×297 mm) sahifada bitta boʻsh joy (probel) va tinish belgilarini hisobga olmagan holda 1800 ta belgidan kam boʻlmagan hajmdagi matn;

shaharsozlik normalari va qoidalari — hududlarni rivojlantirishni va qurishni shaharsozlik jihatidan rejalashtirish, muhandislik qidiruvlari, loyihalashtirish, obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal va joriy taʼmirlash, buzishni amalga oshirish, foydalanish, muhandislik tizimlarini loyihalash, qurilish materiallari, buyumlari va konstruksiyalaridan foydalanishdagi majburiy talablarni belgilovchi hujjat;

xalqaro (xorijiy) normalar — shaharsozlik faoliyatini tartibga soluvchi, loyihalash va qurishda amal qilinishi majburiy boʻlgan xalqaro texnik talablar majmui;

xalqaro (mintaqaviy) standart — standartlashtirish boʻyicha xalqaro yoki mintaqaviy tashkilot tomonidan qabul qilingan va keng jamoatchilik doirasi uchun ochiq boʻlgan standart;

xorijiy mamlakatning standarti — xorijiy mamlakatning standartlashtirish boʻyicha vakolatli organi (tashkiloti) tomonidan qabul qilingan standart;

yangi normativ hujjat ishlab chiqish — avval mavjud boʻlmagan normativ hujjatni ishlab chiqish;

oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish — amaldagi normativ hujjat normalarining oʻttiz foizi va undan kam qismini oʻzgartirish yoki qoʻshimcha kiritish zarurati mavjud boʻlganda, uning yangi tahririni ishlab chiqmasdan, mazkur normativ hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi alohida normativ hujjatni ishlab chiqish;

buyurtmachi — normativ hujjatni ishlab chiqish uchun buyurtma beradigan vakolatli davlat organi yoki yuridik shaxslar;

ijrochi — normativ hujjatni ishlab chiquvchi yuridik shaxs.

2. Buyurtmachi tomonidan berilgan texnik topshiriqqa asosan normativ hujjatlarning quyidagi turlari ijrochi tomonidan ishlab chiqiladi:

1) texnik reglamentlar;

2) shaharsozlik normalari va qoidalari;

3) milliy qurilish normalari;

4) xalqaro (xorijiy) normalar;

5) qurilishda qoʻllaniladigan nizom, qoida, yoʻriqnomalardagi tadqiqotlar qismi;

6) standartlar (milliy, xalqaro (mintaqaviy) standartlar va xorijiy mamlakatning standartlari);

7) idoraviy qurilish normalari;

8) smeta-resurs normalari;

9) qoʻllanma, maʼlumotnoma va boshqa majburiy boʻlmagan hujjatlar.

2-bob. Normativ hujjatni ishlab chiqish qiymatini aniqlash

3. Normativ hujjatni ishlab chiqish uning turi, ilmiy-texnik darajasi va hajmini hisobga olgan holda quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

yangi normativ hujjatni ishlab chiqish;

amaldagi normativ hujjatni qayta ishlash;

amaldagi normativ hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish.

4. Buyurtmachi tomonidan normativ hujjatlarning ishlab chiqish qiymati texnik topshiriq asosida mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq aniqlanadi.

5. Normativ hujjatni ishlab chiqish hajmi quyidagilarni inobatga olgan holda sahifalarda hisoblanadi, bunda:

bir standart sahifa hajmi;

har bir formula uchun normativ hujjatning hajmiga qoʻshimcha bir sahifa qoʻshib hisoblanadi;

har bir jadval (jadval hajmi bir sahifadan oshmasa) uchun normativ hujjatning hajmiga qoʻshimcha bir sahifa qoʻshib hisoblanadi. Jadvalning har keyingi sahifasi uchun normativ hujjat hajmiga qoʻshimcha bir sahifa qoʻshib hisoblanadi;

har bir chizma yoki rasm uchun normativ hujjatning hajmiga qoʻshimcha bir sahifa qoʻshib hisoblanadi.

6. Normativ hujjatni ishlab chiqish qiymati quyidagi formula asosida aniqlanadi:

MH n = MH b +MH i

Bunda:

MH n — normativ hujjatni ishlab chiqish narxi, soʻmda;

MH b — mazkur Yoʻriqnomaning 9-bandiga asosan belgilangan normativ hujjatni ishlab chiqishning bazaviy narxi;

MH i — mazkur Yoʻriqnomaning 13-bandiga asosan normativ hujjatni ishlab chiqish uchun ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik yoki eksperimental ishlarni oʻtkazish narxi.

7. Yangi normativ hujjat ishlab chiqishda uning kamida ikkita xalqaro (xorijiy) normalari hajmining oʻrta arifmetik qiymati olinadi va texnik topshiriqda koʻrsatiladi.

8. Normativ hujjatni qayta ishlab chiqishda uning amaldagi tahririning hajmi (sahifalar soni) asos qilib olinadi hamda texnik topshiriqda koʻrsatiladi.

9. Normativ hujjatni ishlab chiqishning bazaviy narxi quyidagi formula orqali aniqlanadi:

MH b = N b × BHM × V ×K n ×S

Bunda:

MH b — normativ hujjatni ishlab chiqishning bazaviy narxi;

N b — normativ hujjatning bir sahifasini ishlab chiqish turi, hujjatning sohasi va murakkablik darajasidan kelib chiqib mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi Normativ hujjatlarning narx meʼyorlariga muvofiq qabul qilinadigan qiymat;

V — ishlab chiqiladigan normativ hujjatning hajmi (titul varagʻi hisobga olinmaydi);

BHM — bazaviy hisoblash miqdori;

K n — narx normativi koeffitsiyenti 2,1 ga teng deb qabul qilinadi;

S — qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi. Ijrochi qoʻshilgan qiymat soligʻi toʻlovchisi hisoblanmagan hollarda buyurtmachi va ijrochi oʻrtasidagi shartnomada narx qoʻshilgan qiymat soligʻisiz hisoblanadi.

10. Texnik topshiriqqa oʻzgartirish kiritilganda normativ hujjat hajmi va qiymati qayta hisob-kitob qilinishi mumkin.

11. Normativ hujjatni elektron shaklda tayyorlash, raqamli formatga moslashtirish va axborot tizimlariga integratsiya qilish bilan bogʻliq ishlar texnik topshiriq hamda buyurtmachi va ijrochi oʻrtasidagi shartnoma shartlariga muvofiq alohida hisob-kitob asosida amalga oshiriladi.

12. Normativ hujjatning murakkablik darajasi uning toifasi hamda foydalanilgan manbalar sonidan kelib chiqib mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasidagi Normativ hujjatlar toifalarining murakkablik darajasi mezonlariga asosan belgilanadi.

13. Texnik topshiriqda ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik yoki eksperimental ishlarni oʻtkazish ishlari nazarda tutilgan boʻlsa, ularning qiymati Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʻgʻrisida nizomga muvofiq quyidagi formula asosida aniqlanadi:

MH i =MH b × 0,4

Bunda:

MH i — normativ hujjatni ishlab chiqish uchun ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik yoki eksperimental ishlarni oʻtkazish narxi;

MH b — mazkur Yoʻriqnomaning 9-bandiga asosan belgilangan normativ hujjatni ishlab chiqishning bazaviy narxi.

14. Normativ hujjatlarni ishlab chiqish muddatlari texnik topshiriqqa asosan belgilanadi, qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar bundan mustasno.

3-bob. Yakuniy qoida

15. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish qiymatini aniqlash boʻyicha yoʻriqnomaga 1-ILOVA

Normativ hujjatlarning narx

Normativ hujjat turlari Murakkablik darajasi/ish turi (bazaviy hisoblash miqdorida/bir sahifasi uchun) I daraja II daraja III daraja Yangi Qayta ishlash Oʻzgartirish va qoʻshimchalar Yangi Qayta ishlash Oʻzgartirish va qoʻshimchalar Yangi Qayta ishlash Oʻzgartirish va qoʻshimchalar Texnik reglament 15 baravari 8 baravari 3 baravari 28 baravari 14 baravari 5 baravari 43 baravari 22 baravari 7 baravari Shaharsozlik normalari va qoidalari, milliy qurilish normalari 14 baravari 7 baravari 2 baravari 26 baravari 13 baravari 4 baravari 40 baravari 20 baravari 7 baravari Xalqaro (xorijiy) normalar 13 baravari 7 baravari 2 baravari 24 baravari 12 baravari 4 baravari 37 baravari 19 baravari 6 baravari Qurilishda qoʻllaniladigan nizom, qoida, yoʻriqnoma, yoʻriqnomalardagi tadqiqotlar qismi 12 baravari 6 baravari 2 baravari 23 baravari 12 baravari 4 baravari 34 baravari 17 baravari 6 baravari Standartlar, idoraviy qurilish normalari, smeta-resurs normalari 11 baravari 6 baravari 2 baravari 21 baravari 11 baravari 4 baravari 32 baravari 16 baravari 5 baravari Qoʻllanma, maʼlumotnoma, boshqa majburiy boʻlmagan hujjatlar 10 baravari 5 baravari 2 baravari 19 baravari 10 baravari 3 baravari 29 baravari 15 baravari 5 baravari

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasidagi normativ hujjatlarni ishlab chiqish qiymatini aniqlash boʻyicha yoʻriqnomaga 2-ILOVA

Normativ hujjatlar toifalarining murakkablik darajasi

T/r Normativ hujjat toifasi Murakkablik darajasi Foydalanilgan manbalar soni * 1. Tashkiliy tartib-taomillarni belgilovchi hujjatlar I 5 tagacha II 6 — 10 tagacha 2. Yangi texnik va texnologik yechimlarni, qurilish materiallari, energiya samaradorlik yechimlarini hamda muhandislik tadqiqotlarini belgilovchi hujjatlar II 5 tagacha III 6 — 10 tagacha 3. Konstruktiv jihatdan murakkab boʻlgan hamda seysmik taʼsirlarni inobatga oladigan, konstruksiyalarning hisobi va loyihalashtirishni, shuningdek, xavflilik omili yuqori obyektlarni loyihalash talablarini belgilovchi hujjatlar III 5 tagacha

Vazir Sh. XIDOYATOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2026-yil 24-iyun,

2026-yil 16-iyun

01/2-25-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.07.2026-y., 10/26/3886/0683-son)

lex.uz