📅 2026-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 12 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ДАСТУРИ
ДАСТУРИ
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
2026 — 2030 йилларда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Гематология ва онкогематология соҳасини янада ривожлантириш, ўзак ҳужайралари трансплантацияси, ўзак ҳужайралари криобанки, ген, иммун терапия каби энг замонавий ва илғор юқори технологик даволаш усулларини жорий қилиш, беморларни сифатли дори воситалари ва сарфлаш материаллари, тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш ва молиялаштиришни изчил давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни даволашда ҳужайра терапияси, ген ва иммун терапияси каби замонавий усулларни босқичма-босқич жорий қилиш;
соҳа учун замонавий ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, илғор фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш;
барча туман (шаҳар)ларда қон касаллиги ва бошқа касалликларга эрта босқичларда ташхис қўйиш мақсадида лаборант ходимлар малакасини ошириш орқали гематологик ва онкогематологик хизматни ривожлантириш;
қон касаллигига шубҳа қилинган беморларга тезлаштирилган ҳолда ташхис қўйиш ва янги даволаш тизимини («яшил» йўлак) жорий этиш;
тиббий маълумотларни бошқариш жараёнларини рақамлаштириш, тиббиёт ходимларини ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини қўллашга ўқитиш;
халқаро маслаҳатчилар ва ҳамкорларнинг тавсияларига мувофиқ илғор стандартлар ва даволаш протоколларини жорий этиш;
ҳудудлардаги гематология бўлимларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш;
қон касаллигига чалинган беморлар учун паллиатив ёрдам ва хоспис тизимини такомиллаштириш ҳисобидан беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш.
2. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
аҳоли орасида гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 60 фоизгача ошириш;
гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларнинг бир йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 60 фоизгача, беш йиллик яшовчанлигини эса 35 фоиздан 55 фоизгача ошириш;
гематологик касалликларга чалинган беморларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан 100 фоиз қамраб олиш;
кадрлар салоҳиятини ошириш, устувор равишда ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, барча бўғинлардаги ахборот алмашинуви жараёнларини рақамлаштириш;
гемопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётларини ҳудудларда жорий қилиш;
гематологик ва онкогематологик беморларга ташхис қўйилгандан бошлаб трансплантация амалиёти ўтказишгача бўлган вақтни 6 ойдан 3 ойгача қисқартириш.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳридаги давлат тиббиёт муассасаларида қон касалликларини эрта аниқлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
а) қон касалликларига бирламчи шубҳаларни барвақт аниқлаш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш ва тиббий кўрик ўтказиш, шунингдек, бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига оилавий шифокорларини ўқитиш орқали уларнинг гематологик касалликлар бўйича ҳушёрлигини ошириш;
б) беморларни йўналтиришнинг касалликларни туман даражасида аниқлаш ва бирламчи ташхис қўйиш, ҳудудий ва республика даражаларида ташхисни тасдиқлаш ва юқори технологик даволаш, реабилитация қилиш ва паллиатив ёрдам кўрсатиш тамойили бўйича ишлайдиган 3 босқичли янги тизимини жорий этиш. Бунда 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
1-босқичда — аҳоли орасида сўровнома орқали шубҳали белгиларни аниқлаш;
2-босқичда — шубҳали белгилари бўлган беморларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва соғлиқни сақлаш бўлимларининг тегишли тиббиёт муассасаларида скрининг тадбирларидан ўтказиш;
3-босқичда — гематологик касалликлар аниқланган беморларни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига (кейинги ўринлар — Марказ) тўлиқ ташхис қўйиш ва даволаш учун йўллаш.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Марказ ҳузурида юридик шахс бўлмаган Қон ва ўзак ҳужайралари криобанки ҳамда Трансплантация, ҳужайра, ген ва иммун терапия даволаш илмий клиник марказини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг сақлаш харажатларини Марказ ҳисобидан қоплаш;
Марказда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш, ҳужайра, ген ва иммун даволаш ҳамда ҳудудларда реабилитация қилишнинг янги моделини жорий этиш.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2026 — 2030 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги мақсадларга жами 930 млрд сўм йўналтирилади:
республика миқёсида гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни ҳаётий зарур кимё терапияси, ёндош, реагент, сарфлаш материаллари ва таргет дори воситалари билан таъминлаш учун — 430 млрд сўм;
Миллий регистрга асосан гемофилиянинг А ва В турлари билан оғриган беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш учун — 250 млрд сўм;
гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни қон, унинг таркибий қисмлари, тромбоконцентрат, вирусли инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари билан таъминлаш учун — 250 млрд сўм;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга ташхис қўйиш учун зарур реагент ва сарфлаш материаллари, шунингдек, даволаш учун қон ивиш омиллари ва таргет дори воситалари билан таъминлаш ҳамда ўзак ҳужайралари трансплантация амалиётларини ўтказиш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун ҳар йили 100 млрд сўм ажратилади.
6. Қуйидагилар:
2026 — 2030 йилларда республикада гематология хизматини янада ривожлантириш ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
2026 — 2030 йилларда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд, Бухоро, Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларида Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил этиш учун уларни тиббий жиҳозлар билан таъминлаш дастури 2-иловага мувофиқ;
2026 — 2030 йилларда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, унинг амалга оширилиши ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришилишини кенг ёритишни таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 309-сон қарорига 1-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда республикада гематология хизматини янада ривожлантириш ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Масъул ижрочилар I. Гематология хизматини янада ривожлантириш, гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашни такомиллаштириш 1. Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, эрта босқичларда аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш сифатини ошириш. 1. Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва ҳудудларда гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, уларга ташхис қўйиш, даволаш ва уларнинг олдини олиш бўйича тадқиқотлар натижаларига асосланган халқаро мутахассислар иштирокида клиник протоколларни жорий этиш. 2026-2027 йиллар Ижрочилар маблағлари Ҳисоб-китоблар асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида эҳтиёжга кўра ажратилган шифо ўринлари доирасида паллиатив шифо ўринларини ташкил қилиш. Режа-жадвал тасдиқлаш 3. Марказда мавжуд ўринлар доирасида 25 ўринли (шундан 5 ўрин кундузги даволаниш учун) гемофилия бўлимини ташкил этиш орқали гемофилия касаллигига чалинган беморларни профилактик даволаш ва пренатал ташхис қўйиш ҳамда касаллик асоратларини даволашни йўлга қўйиш. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 2. Гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичда аниқлашда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш. 1. Халқаро экспертлар иштирокида тиббиёт ходимлари ҳамда фуқаролар ўртасида гематологик касалликларга ҳушёрликни ва уларнинг билимларини ошириш бўйича сўровнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Сўровномани қўллаш, унга мувофиқ тиббий кўрик ўтказиш ҳамда бирламчи скрининг тартиб-қоидаларига ўқитиш орқали тиббиёт ходимларини гематологик касалликларни эрта босқичларида аниқлашга ўргатиш. 2026 йил якунига қадар 3. Аҳоли орасида, айниқса, 18 — 35 ёшгача (туғиш ёшидаги) аёллар ҳамда бирламчи бўғинга мурожаат қилувчи аҳоли орасида гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш, қон касаллигига мойиллиги ёки шубҳа мавжуд аҳоли орасида йилига бир маротаба скрининг текширувларини ўтказиш. 1. Кўп тармоқли марказий поликлиникалар эҳтиёжидан келиб чиқиб, қонни умумий таҳлил қиладиган гематологик анализатор билан таъминлаш. 2. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан реагентлар билан тўлиқ таъминлаш. 2026 — 2030 йиллар Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан 26,5 млрд сўм Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 3. Кўп тармоқли марказий поликлиникалар шифокор лаборант ва лаборантларининг режа асосида малакасини ошириш. Маҳаллий бюджет маблағлари II. Кадрлар малакаси ва илмий салоҳиятини ошириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш 4. Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашнинг устувор йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш . Гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш соҳасида долзарб муаммоларни тадқиқ қилишга доир фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш. 2026 — 2030 йиллар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 5. Марказда тўрт йўналишда базавий молиялаштириладиган илмий лаборатория ва бўлимларни ташкил этиш. 1. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Марказда мезенхимал ҳужайралар технологияси, CAR-T терапия, қон касалликларини инновацион даволаш ҳамда онкогематологик ва бошқа онкологик касалликларда ауто ва аллоген ўзак ҳужайраларини қўллаш йўналишларида лабораторияларни ташкил этиш. Бунда ҳар бир лаборатория учун 1 та штат бирлиги — лаборатория мудири ва 1 та штат бирлиги — лаборант ставкаларини киритишни кўзда тутиш. 2026 йил октябрь 2026 йил Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан, 2027 йилдан Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 6. Гематология соҳасида таълим, илм-фан ва тиббиёт амалиётининг ўзаро интеграциясини кучайтириш. Марказда гематология йўналишида кадрларни қайта тайёрлаш ва олий таълимдан кейинги таълим институти тизимини йўлга қўйиш. 1. Гематология ва трансфузиология, ўзак ҳужайралари трансплантацияси мутахассисликлари йўналишида клиник ординатурада кадрларини тайёрлаш. 2. Клиник ординатура мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Ҳудудлар учун эҳтиёж асосида мақсадли клиник ординатура орқали гематолог мутахассислар тайёрлаш. 2026 — 2030 йиллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7. Етакчи хорижий марказларда гематология йўналишида мутахассислар тайёрлаш. Марказ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари гематология бўлимларининг ҳар йили камида 20 нафар ходимининг малакасини ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий тиббиёт муассасаларига юбориш. 2026 — 2030 йиллар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8. Марказ фаолиятига етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш. Марказ фаолиятига Россия, Германия, АҚШ, Туркия ва бошқа мамлакатлардан етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўриш. 2026 — 2030 йиллар Режа-жадвал асосида Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 9. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокорларининг гематология йўналишида малакасини ошириш. Оилавий шифокорлар ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг бошқа мутахассислари учун гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида аниқлаш бўйича қисқа муддатли малака ошириш курслари ва семинар-тренинглар ташкил қилиш. Режа-жадвал асосида Ижрочилар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, жиҳозлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва рақамлаштиришни жадаллаштириш 10. Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил қилиш, ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётларини ҳудудларда (Нукус, Самарқанд, Бухоро, Наманган) ривожлантириш ҳамда янги даволаш усулларини жорий қилиш. 1. Марказ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд, Бухоро, Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларида: мавжуд ўринлар доирасида 4 тагача трансплантация ўрин жойлари ; Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил этиш. 2. Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини зарур тиббий жиҳозлар ва сарфлаш материаллари билан жиҳозлаш. 2026 — 2030 йиллар Ҳар йили дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11. Замонавий даволаш ва диагностика усулларини жорий этиш. 1. Кимёвий дори воситаларини эритиш, суюлтириш учун дори воситаларини марказлаштирилган ва автоматлаштирилган ҳолда тайёрлаш хонасини ташкил этиш. 2026 — 2028 йиллар Ҳар йили дастур доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Car-T ҳужайра, ген ва иммун терапия учун ҳужайралар технологиясини босқичма-босқич йўлга қўйиш. Грантлар 12. Республика миқёсида гематологик ва онкогематологик касалликка чалинган беморларни ҳаётий зарур кимё терапияси, ёндош, реагент, сарфлаш материаллари ва таргет дори воситалари билан таъминлаш. Кимё терапияси, ёндош, реагент, сарфлаш материаллари ва таргет дори воситалари бўйича эҳтиёжни аниқлаш ва белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. 2026 — 2030 йиллар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Давлат бюджети маблағлари 430 млрд сўм , шундан: 2026 йилда 70 млрд сўм , 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 90 млрд сўмдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 13. Миллий регистрга асосан гемофилиянинг А ва В турлари билан оғриган беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш. Йилига 1 500 нафаргача гемофилияга чалинган беморларни VIII, IX қон ивиш омиллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. 2026 — 2030 йиллар Давлат бюджети маблағлари 250 млрд сўм , шундан: 2026 йилда 50 млрд сўм , 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 50 млрд сўмдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14. Гематологик ва онкогематологик беморларни қон, унинг таркибий қисмлари, тромбоконцентрат, вирусли инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари билан таъминлаш. Гематологик ва онкогематологик беморларда даволаш ҳамда касаллик асоратларининг олдини олиш мақсадида қон, қоннинг таркибий қисмлари, тромбоконцентрат, плазма ва тромбоконцентратни қон орқали юқувчи вируслардан инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. 2026 — 2030 йиллар Давлат бюджети маблағлари 250 млрд сўм , шундан: 2026 йилда 50 млрд сўм , 2027 — 2030 йиллар ҳар йили 50 млрд сўмдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15. Беморларни махсус таргет дори воситаси билан таъминлаш. Касалликнинг ингибитор турини даволаш имкониятига эга бўлган махсус таргет дори воситасини харид қилиш. 2026 — 2030 йиллар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16. Беморларни қон ивиш омиллари билан таъминлаш. Виллебранд касаллигига чалинган 130 нафаргача беморларни ҳар йили Виллебранд фактори ҳамда туғма қон ивиш омили етишмаган 70 нафарга яқин беморларни ҳар йили V, VII, X қон ивиш омиллари билан таъминлашнинг ташкилий чораларини кўриш. 2026 — 2030 йиллар Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 17. Гематологик, наслий гематологик ва онкогематологик беморларни цитогенетик, молекуляр генетик, иммунофенотипик, HLA-типлаш ва секвенирлаш орқали юқори технологик ташхис қўйиш учун зарур реагент ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш. Реагент ва сарфлаш материаллари бўйича эҳтиёжни аниқлаш ва белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўриш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 18. Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларда аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралари трансплантация амалиётларини ўтказиш. 1. Аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралар трансплантацияси ўтказиладиган беморлар учун дори ва сарфлаш материаллари, шунингдек, реагентлар ҳамда иш ҳақи харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир амалиёт учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш. 2. Аутологик ва аллоген ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиётлари учун маблағ ажратиш. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари, грантлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19. Тошкент, Жиззах, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри кўп тармоқли тиббиёт марказлари таркибида 40 ўрингача гематология бўлимлари фаолиятини ташкил этиш. 1. Тошкент шаҳри ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ҳудудлардаги штатларни мақбуллаштириш орқали гематология бўлимларини кенгайтириш. Бунда заруратга кўра мазкур бўлимларнинг биноларини қуриш ёки таъмирлаш ишларини босқичма-босқич ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш. 2026 — 2030 йиллар Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2. Тошкент шаҳри ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳудудида қўшимча ташкил этилган гематология ўрин жойларини зарур тиббий жиҳозлар билан таъминлаш. 2026-2027 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ажратилган маблағлар 3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан гематология бўлимларини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2026 йилдан бошлаб Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 20. Амбулатор кимётерапия ва кундузги стационарларни ривожлантириш. Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларида кимё терапияси учун амбулатор ва кундузги стационарлар тармоғини яратиш. 2026 йил сентябрь Ижрочилар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21. Гематология ёрдамини кўрсатувчи соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида ахборот алмашинуви жараёнларини рақамлаштириш. 1. Тиббий кўриклар ҳамда скрининг орқали гематологик касалликлар эрта босқичларида аниқланган беморлар тўғрисидаги маълумотларни «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига киритиш. 2. Марказда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш ва ихтисослаштирилган гематология ёрдами билан қамраб олинган беморлар рўйхатини шакллантириш. 2026 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги IV. Аҳолининг хабардорлигини ошириш ва тарғибот ишларини ташкил этиш 22. Аҳоли ва тиббиёт ходимларининг, айниқса, оилавий шифокорларнинг гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш масалалари юзасидан хабардорлик даражасини ошириш. 1. 2026 йил учун гематологик ва онкогематологик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш. Ҳар йили тегишли йил учун медиа-режа ишлаб чиқиш. 2. Аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг кўламли тушунтириш ишларини амалга ошириш, мақолалар, теледастур ва радио эшиттиришлар, аудиовизуал тарғибот материалларини тайёрлаш. 3. Аҳоли учун касаллик белгилари, шунингдек, гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва даволашнинг афзалликлари, шу жумладан, ҳаётий мисоллар асосида акс эттирилган видеоролик ва қўлланмалар тайёрлаш. 2026 йил сентябрь Ижрочилар маблағлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Изоҳ. Республикада гематология хизматини янада ривожлантириш, унинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар 1 430 млрд сўм: шундан: млрд сўм Давлат бюджети маблағлари — 930 Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари — 500
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 309-сон қарорига 2-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд, Бухоро, Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказларида Қон ва ўзак ҳужайралари криобанкини ташкил этиш учун уларни тиббий жиҳозлар билан таъминлаш
Т/р Тиббий асбоб-ускуна (сарфлаш материаллари) номи Сони Жами: 12 558 1. Ўзак ҳужайралари сепаратори 5 2. Ўзак ҳужайралари йиғиб олиш учун сарфлаш материаллари 100 3. Суюқ азотда ўзак ҳужайраларини сақлаш жиҳози, қўшимча ускуналари билан 5 4. Криопакетлар (750, 500 мл) 200 5. Босқичма-босқич ўзак ҳужайраларини музлатиш жиҳози, қўшимча ускуналари билан 5 6. Биологик хавфсизлик ламинар шкаф (A2 синф II, A2 синф) 5 7. Қон автоматик сепарация жиҳози 8 8. Қон автоматик сепарация жиҳози учун сарфлаш материаллари 2 000 9. Фотоферез жиҳози 5 10. Фотоферез жиҳози учун сарфлаш воситалари ва Метоксален 50 11. Микроскоп 5 12. Сувли иситгич 5 13. Мануал экстрактор 10 14. Донор вазнини ўлчаш тарозиси 5 15. 6 та контейнерли совиткичли центрифуга 6 16. Магистралларни стерил уловчи ускуна 4 17. Гематологик анализатор 5 18. Қон ҳужайралари сепаратори 8 19. Тромбоконцентрат ажратиш учун сарфлаш воситалари (тўплам, антикоагулянт 750мл, Т-PAS) 6000 20. Қон тайёрлаш учун тарозили аралаштиргич 20 21. Пластик магистралларни улаш учун кўчма ёпиштиргич 12 22. Фильтрация учун штатив 6 23. Плазмани дарҳол музлатиш учун «шок» музлаткич (Contact Shock Freezer, -30 °C / 60 250ml bags) 5 24. Вирус инактиваторлари 4 25. Плазма инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари 2000 26. Тромбоцитларни инактивация қилиш учун сарфлаш материаллари 2000 27. Қон компонентларини гамма-нурлатгич 4 28. Қон компонентларини рентген нурлатгич 5 29. Қон компонентлари учун музлаткичлар (+4-+6 гр С) 16 30. Қон компонентлари учун музлаткичлар (-70 гр С) 10 31. Термостат+тромбомиксер 4 32. Янги авлод секвинатори ( N GS) 1 33. Иммуногематологик анализаторлар 5 34. Инфекцияларни аниқлаш учун иммунохемолюминесенция анализатори 5 35. ПЗР анализатори 5 36. Термостат 5 37. Центрифуга лаборатория учун 6 38. Қон компонентларини эритиш ускунаси 6 39. Донорлар ўриндиқлари 8
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 309-сон қарорига 3-ИЛОВА
2026 — 2030 йилларда гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича
Т/р Мақсадли кўрсаткичлар 2026 йил 2027 йил 2028 йил 2029 йил 2030 йил 1. Гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улуши, фоизда 25 30 40 50 60 2. Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларнинг бир йиллик яшовчанлиги, фоизда 34 40 45 55 60 3. Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларнинг беш йиллик яшовчанлиги, фоизда 35 40 45 50 55 4. Гематологик ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш, фоизда 60 70 80 90 100
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 июнь,
309 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
DASTURI
DASTURI
MAQSADLI KOʻRSATKICHLAR
2026 — 2030-yillarda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Gematologiya va onkogematologiya sohasini yanada rivojlantirish, oʻzak hujayralari transplantatsiyasi, oʻzak hujayralari kriobanki, gen, immun terapiya kabi eng zamonaviy va ilgʻor yuqori texnologik davolash usullarini joriy qilish, bemorlarni sifatli dori vositalari va sarflash materiallari, tibbiyot muassasalarini zamonaviy tibbiy jihozlar bilan taʼminlash va moliyalashtirishni izchil davom ettirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar 2026 — 2030-yillarda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirishning asosiy vazifalari etib belgilansin:
gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarni davolashda hujayra terapiyasi, gen va immun terapiyasi kabi zamonaviy usullarni bosqichma-bosqich joriy qilish;
soha uchun zamonaviy tashxis qoʻyish, davolash va reabilitatsiya qilish boʻyicha bilim va koʻnikmalarga ega mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, shuningdek, ilgʻor fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy tadqiqotlar oʻtkazilishini tashkil etish;
barcha tuman (shahar)larda qon kasalligi va boshqa kasalliklarga erta bosqichlarda tashxis qoʻyish maqsadida laborant xodimlar malakasini oshirish orqali gematologik va onkogematologik xizmatni rivojlantirish;
qon kasalligiga shubha qilingan bemorlarga tezlashtirilgan holda tashxis qoʻyish va yangi davolash tizimini (“yashil” yoʻlak) joriy etish;
tibbiy maʼlumotlarni boshqarish jarayonlarini raqamlashtirish, tibbiyot xodimlarini oʻz faoliyatida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari imkoniyatlarini qoʻllashga oʻqitish;
xalqaro maslahatchilar va hamkorlarning tavsiyalariga muvofiq ilgʻor standartlar va davolash protokollarini joriy etish;
hududlardagi gematologiya boʻlimlarini zamonaviy uskunalar bilan jihozlash hamda dori vositalari bilan uzluksiz taʼminlash;
qon kasalligiga chalingan bemorlar uchun palliativ yordam va xospis tizimini takomillashtirish hisobidan bemorlarning hayot sifatini yaxshilash.
2. Quyidagilar 2026 — 2030-yillarda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirishning maqsadli koʻrsatkichlari etib belgilansin:
aholi orasida gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarda aniqlash holatlari ulushini 60 foizgacha oshirish;
gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarning bir yillik yashovchanligini 34 foizdan 60 foizgacha, besh yillik yashovchanligini esa 35 foizdan 55 foizgacha oshirish;
gematologik kasalliklarga chalingan bemorlarni ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam bilan 100 foiz qamrab olish;
kadrlar salohiyatini oshirish, ustuvor ravishda hududlardagi tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, barcha boʻgʻinlardagi axborot almashinuvi jarayonlarini raqamlashtirish;
gemopoetik oʻzak hujayralari transplantatsiyasi amaliyotlarini hududlarda joriy qilish;
gematologik va onkogematologik bemorlarga tashxis qoʻyilgandan boshlab transplantatsiya amaliyoti oʻtkazishgacha boʻlgan vaqtni 6 oydan 3 oygacha qisqartirish.
3. Sogʻliqni saqlash vazirligining Toshkent shahridagi davlat tibbiyot muassasalarida qon kasalliklarini erta aniqlash boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:
a) qon kasalliklariga birlamchi shubhalarni barvaqt aniqlash boʻyicha soʻrovnoma ishlab chiqish va tibbiy koʻrik oʻtkazish, shuningdek, birlamchi skrining tartib-qoidalariga oilaviy shifokorlarini oʻqitish orqali ularning gematologik kasalliklar boʻyicha hushyorligini oshirish;
b) bemorlarni yoʻnaltirishning kasalliklarni tuman darajasida aniqlash va birlamchi tashxis qoʻyish, hududiy va respublika darajalarida tashxisni tasdiqlash va yuqori texnologik davolash, reabilitatsiya qilish va palliativ yordam koʻrsatish tamoyili boʻyicha ishlaydigan 3 bosqichli yangi tizimini joriy etish. Bunda 2026-yil 1-sentabrdan boshlab:
1-bosqichda — aholi orasida soʻrovnoma orqali shubhali belgilarni aniqlash;
2-bosqichda — shubhali belgilari boʻlgan bemorlarni tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi va sogʻliqni saqlash boʻlimlarining tegishli tibbiyot muassasalarida skrining tadbirlaridan oʻtkazish;
3-bosqichda — gematologik kasalliklar aniqlangan bemorlarni Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markaziga (keyingi oʻrinlar — Markaz) toʻliq tashxis qoʻyish va davolash uchun yoʻllash.
4. Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Markazning quyidagi takliflari maʼqullansin:
Markaz huzurida yuridik shaxs boʻlmagan Qon va oʻzak hujayralari kriobanki hamda Transplantatsiya, hujayra, gen va immun terapiya davolash ilmiy klinik markazini tashkil etish, shuningdek, ularning saqlash xarajatlarini Markaz hisobidan qoplash;
Markazda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tashxis qoʻyish, hujayra, gen va immun davolash hamda hududlarda reabilitatsiya qilishning yangi modelini joriy etish.
5. Belgilab qoʻyilsinki:
a) 2026 — 2030-yillarda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan quyidagi maqsadlarga jami 930 mlrd soʻm yoʻnaltiriladi:
respublika miqyosida gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarni hayotiy zarur kimyo terapiyasi, yondosh, reagent, sarflash materiallari va target dori vositalari bilan taʼminlash uchun — 430 mlrd soʻm;
Milliy registrga asosan gemofiliyaning A va V turlari bilan ogʻrigan bemorlarni qon ivish omillari bilan taʼminlash uchun — 250 mlrd soʻm;
gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarni qon, uning tarkibiy qismlari, trombokonsentrat, virusli inaktivatsiya qilish uchun sarflash materiallari bilan taʼminlash uchun — 250 mlrd soʻm;
b) Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tashxis qoʻyish uchun zarur reagent va sarflash materiallari, shuningdek, davolash uchun qon ivish omillari va target dori vositalari bilan taʼminlash hamda oʻzak hujayralari transplantatsiya amaliyotlarini oʻtkazish, malakali kadrlar bilan taʼminlash va xorijiy mutaxassislarni jalb qilish uchun har yili 100 mlrd soʻm ajratiladi.
6. Quyidagilar:
2026 — 2030-yillarda respublikada gematologiya xizmatini yanada rivojlantirish hamda uning faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq;
2026 — 2030-yillarda Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, Samarqand, Buxoro, Namangan viloyatlari koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida Qon va oʻzak hujayralari kriobankini tashkil etish uchun ularni tibbiy jihozlar bilan taʼminlash dasturi 2-ilovaga muvofiq;
2026 — 2030-yillarda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlar 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
7. Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ommaviy axborot vositalarida mazkur qarorning maqsad va vazifalarini, shuningdek, uning amalga oshirilishi hamda maqsadli koʻrsatkichlarga erishilishini keng yoritishni taʼminlasin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda sogʻliqni saqlash vaziri E.E. Adilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 309-son qaroriga 1-ILOVA
2026 — 2030-yillarda respublikada gematologiya xizmatini yanada rivojlantirish hamda uning faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Masʼul ijrochilar I. Gematologiya xizmatini yanada rivojlantirish, gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish, tashxis qoʻyish va davolashni takomillashtirish 1. Gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish, erta bosqichlarda aniqlash, tashxis qoʻyish va davolash sifatini oshirish. 1. Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) va hududlarda gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarda aniqlash, ularga tashxis qoʻyish, davolash va ularning oldini olish boʻyicha tadqiqotlar natijalariga asoslangan xalqaro mutaxassislar ishtirokida klinik protokollarni joriy etish. 2026-2027-yillar Ijrochilar mablagʻlari Hisob-kitoblar asosida Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida ehtiyojga koʻra ajratilgan shifo oʻrinlari doirasida palliativ shifo oʻrinlarini tashkil qilish. Reja-jadval tasdiqlash 3. Markazda mavjud oʻrinlar doirasida 25 oʻrinli (shundan 5 oʻrin kunduzgi davolanish uchun) gemofiliya boʻlimini tashkil etish orqali gemofiliya kasalligiga chalingan bemorlarni profilaktik davolash va prenatal tashxis qoʻyish hamda kasallik asoratlarini davolashni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil 1-sentabrdan boshlab 2. Gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichda aniqlashda aholining keng ishtirokini taʼminlash. 1. Xalqaro ekspertlar ishtirokida tibbiyot xodimlari hamda fuqarolar oʻrtasida gematologik kasalliklarga hushyorlikni va ularning bilimlarini oshirish boʻyicha soʻrovnoma ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil sentabr - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Soʻrovnomani qoʻllash, unga muvofiq tibbiy koʻrik oʻtkazish hamda birlamchi skrining tartib-qoidalariga oʻqitish orqali tibbiyot xodimlarini gematologik kasalliklarni erta bosqichlarida aniqlashga oʻrgatish. 2026-yil yakuniga qadar 3. Aholi orasida, ayniqsa, 18 — 35 yoshgacha (tugʻish yoshidagi) ayollar hamda birlamchi boʻgʻinga murojaat qiluvchi aholi orasida gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta aniqlash, qon kasalligiga moyilligi yoki shubha mavjud aholi orasida yiliga bir marotaba skrining tekshiruvlarini oʻtkazish. 1. Koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalar ehtiyojidan kelib chiqib, qonni umumiy tahlil qiladigan gematologik analizator bilan taʼminlash. 2. Mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan reagentlar bilan toʻliq taʼminlash. 2026 — 2030-yillar Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan 26,5 mlrd soʻm Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 3. Koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalar shifokor laborant va laborantlarining reja asosida malakasini oshirish. Mahalliy budjet mablagʻlari II. Kadrlar malakasi va ilmiy salohiyatini oshirish, xalqaro hamkorlikni rivojlantirish 4. Gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish, ularga tashxis qoʻyish va davolashning ustuvor yoʻnalishlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish . Gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish, ularga tashxis qoʻyish va davolash sohasida dolzarb muammolarni tadqiq qilishga doir fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy tadqiqotlar olib borish. 2026 — 2030-yillar Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 5. Markazda toʻrt yoʻnalishda bazaviy moliyalashtiriladigan ilmiy laboratoriya va boʻlimlarni tashkil etish. 1. Tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqish. 2. Markazda mezenximal hujayralar texnologiyasi, CAR-T terapiya, qon kasalliklarini innovatsion davolash hamda onkogematologik va boshqa onkologik kasalliklarda auto va allogen oʻzak hujayralarini qoʻllash yoʻnalishlarida laboratoriyalarni tashkil etish. Bunda har bir laboratoriya uchun 1 ta shtat birligi — laboratoriya mudiri va 1 ta shtat birligi — laborant stavkalarini kiritishni koʻzda tutish. 2026-yil oktabr 2026-yil Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan, 2027-yildan Davlat budjeti parametrlarida koʻzda tutiladi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 6. Gematologiya sohasida taʼlim, ilm-fan va tibbiyot amaliyotining oʻzaro integratsiyasini kuchaytirish. Markazda gematologiya yoʻnalishida kadrlarni qayta tayyorlash va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim instituti tizimini yoʻlga qoʻyish. 1. Gematologiya va transfuziologiya, oʻzak hujayralari transplantatsiyasi mutaxassisliklari yoʻnalishida klinik ordinaturada kadrlarini tayyorlash. 2. Klinik ordinatura mutaxassisliklari oʻquv rejalari hamda fan dasturlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Hududlar uchun ehtiyoj asosida maqsadli klinik ordinatura orqali gematolog mutaxassislar tayyorlash. 2026 — 2030-yillar - Sogʻliqni saqlash vazirligi 7. Yetakchi xorijiy markazlarda gematologiya yoʻnalishida mutaxassislar tayyorlash. Markaz hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari gematologiya boʻlimlarining har yili kamida 20 nafar xodimining malakasini oshirish va stajirovka oʻtash uchun nufuzli xorijiy tibbiyot muassasalariga yuborish. 2026 — 2030-yillar Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 8. Markaz faoliyatiga yetakchi xorijiy mutaxassislarni jalb qilish. Markaz faoliyatiga Rossiya, Germaniya, AQSH, Turkiya va boshqa mamlakatlardan yetakchi xorijiy mutaxassislarni jalb qilish choralarini koʻrish. 2026 — 2030-yillar Reja-jadval asosida Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 9. Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari shifokorlarining gematologiya yoʻnalishida malakasini oshirish. Oilaviy shifokorlar va birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarining boshqa mutaxassislari uchun gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish va ularni oʻz vaqtida aniqlash boʻyicha qisqa muddatli malaka oshirish kurslari va seminar-treninglar tashkil qilish. Reja-jadval asosida Ijrochilar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi III. Moddiy-texnik bazani mustahkamlash, jihozlash, infratuzilmani rivojlantirish va raqamlashtirishni jadallashtirish 10. Qon va oʻzak hujayralari kriobankini tashkil qilish, oʻzak hujayralari transplantatsiyasi amaliyotlarini hududlarda (Nukus, Samarqand, Buxoro, Namangan) rivojlantirish hamda yangi davolash usullarini joriy qilish. 1. Markaz hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, Samarqand, Buxoro, Namangan viloyatlari koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida: mavjud oʻrinlar doirasida 4 tagacha transplantatsiya oʻrin joylari ; Qon va oʻzak hujayralari kriobankini tashkil etish. 2. Qon va oʻzak hujayralari kriobankini zarur tibbiy jihozlar va sarflash materiallari bilan jihozlash. 2026 — 2030-yillar Har yili dastur doirasida iqtisod qilingan mablagʻlar hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi 11. Zamonaviy davolash va diagnostika usullarini joriy etish. 1. Kimyoviy dori vositalarini eritish, suyultirish uchun dori vositalarini markazlashtirilgan va avtomatlashtirilgan holda tayyorlash xonasini tashkil etish. 2026 — 2028-yillar Har yili dastur doirasida iqtisod qilingan mablagʻlar hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Car-T hujayra, gen va immun terapiya uchun hujayralar texnologiyasini bosqichma-bosqich yoʻlga qoʻyish. Grantlar 12. Respublika miqyosida gematologik va onkogematologik kasallikka chalingan bemorlarni hayotiy zarur kimyo terapiyasi, yondosh, reagent, sarflash materiallari va target dori vositalari bilan taʼminlash. Kimyo terapiyasi, yondosh, reagent, sarflash materiallari va target dori vositalari boʻyicha ehtiyojni aniqlash va belgilangan tartibda xarid qilish choralarini koʻrish. 2026 — 2030-yillar Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Davlat budjeti mablagʻlari 430 mlrd soʻm , shundan: 2026-yilda 70 mlrd soʻm , 2027 — 2030-yillar har yili 90 mlrd soʻmdan Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 13. Milliy registrga asosan gemofiliyaning A va V turlari bilan ogʻrigan bemorlarni qon ivish omillari bilan taʼminlash. Yiliga 1 500 nafargacha gemofiliyaga chalingan bemorlarni VIII, IX qon ivish omillari bilan taʼminlashning tashkiliy choralarini koʻrish. 2026 — 2030-yillar Davlat budjeti mablagʻlari 250 mlrd soʻm , shundan: 2026-yilda 50 mlrd soʻm , 2027 — 2030-yillar har yili 50 mlrd soʻmdan Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 14. Gematologik va onkogematologik bemorlarni qon, uning tarkibiy qismlari, trombokonsentrat, virusli inaktivatsiya qilish uchun sarflash materiallari bilan taʼminlash. Gematologik va onkogematologik bemorlarda davolash hamda kasallik asoratlarining oldini olish maqsadida qon, qonning tarkibiy qismlari, trombokonsentrat, plazma va trombokonsentratni qon orqali yuquvchi viruslardan inaktivatsiya qilish uchun sarflash materiallari bilan taʼminlashning tashkiliy choralarini koʻrish. 2026 — 2030-yillar Davlat budjeti mablagʻlari 250 mlrd soʻm , shundan: 2026-yilda 50 mlrd soʻm , 2027 — 2030-yillar har yili 50 mlrd soʻmdan Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 15. Bemorlarni maxsus target dori vositasi bilan taʼminlash. Kasallikning ingibitor turini davolash imkoniyatiga ega boʻlgan maxsus target dori vositasini xarid qilish. 2026 — 2030-yillar Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 16. Bemorlarni qon ivish omillari bilan taʼminlash. Villebrand kasalligiga chalingan 130 nafargacha bemorlarni har yili Villebrand faktori hamda tugʻma qon ivish omili yetishmagan 70 nafarga yaqin bemorlarni har yili V, VII, X qon ivish omillari bilan taʼminlashning tashkiliy choralarini koʻrish. 2026 — 2030-yillar Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 17. Gematologik, nasliy gematologik va onkogematologik bemorlarni sitogenetik, molekulyar genetik, immunofenotipik, HLA-tiplash va sekvenirlash orqali yuqori texnologik tashxis qoʻyish uchun zarur reagent va sarflash materiallari bilan taʼminlash. Reagent va sarflash materiallari boʻyicha ehtiyojni aniqlash va belgilangan tartibda xarid qilish choralarini koʻrish. 2026-yildan boshlab har yili Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 18. Gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarda autologik va allogen oʻzak hujayralari transplantatsiya amaliyotlarini oʻtkazish. 1. Autologik va allogen oʻzak hujayralar transplantatsiyasi oʻtkaziladigan bemorlar uchun dori va sarflash materiallari, shuningdek, reagentlar hamda ish haqi xarajatlaridan kelib chiqqan holda, har bir amaliyot uchun xarajatlar smetasini ishlab chiqish. 2. Autologik va allogen oʻzak hujayralari transplantatsiyasi amaliyotlari uchun mablagʻ ajratish. 2026-yildan boshlab har yili Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari, grantlar Sogʻliqni saqlash vazirligi 19. Toshkent, Jizzax, Navoiy viloyatlari hamda Toshkent shahri koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari tarkibida 40 oʻringacha gematologiya boʻlimlari faoliyatini tashkil etish. 1. Toshkent shahri va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida hududlardagi shtatlarni maqbullashtirish orqali gematologiya boʻlimlarini kengaytirish. Bunda zaruratga koʻra mazkur boʻlimlarning binolarini qurish yoki taʼmirlash ishlarini bosqichma-bosqich ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturlariga kiritish. 2026 — 2030-yillar Ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari 2. Toshkent shahri va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari hududida qoʻshimcha tashkil etilgan gematologiya oʻrin joylarini zarur tibbiy jihozlar bilan taʼminlash. 2026-2027-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklariga ajratilgan mablagʻlar 3. Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan gematologiya boʻlimlarini malakali kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. 2026-yildan boshlab Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 20. Ambulator kimyoterapiya va kunduzgi statsionarlarni rivojlantirish. Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, Toshkent shahridagi Ibn Sino nomli shahar 1-son klinik shifoxonasi va viloyatlar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida kimyo terapiyasi uchun ambulator va kunduzgi statsionarlar tarmogʻini yaratish. 2026-yil sentabr Ijrochilar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi 21. Gematologiya yordamini koʻrsatuvchi sogʻliqni saqlash tizimining barcha boʻgʻinlarida axborot almashinuvi jarayonlarini raqamlashtirish. 1. Tibbiy koʻriklar hamda skrining orqali gematologik kasalliklar erta bosqichlarida aniqlangan bemorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga kiritish. 2. Markazda “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimini toʻliq joriy etish va ixtisoslashtirilgan gematologiya yordami bilan qamrab olingan bemorlar roʻyxatini shakllantirish. 2026-yilda Sogʻliqni saqlash vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan Sogʻliqni saqlash vazirligi IV. Aholining xabardorligini oshirish va targʻibot ishlarini tashkil etish 22. Aholi va tibbiyot xodimlarining, ayniqsa, oilaviy shifokorlarning gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarda aniqlash va davolash masalalari yuzasidan xabardorlik darajasini oshirish. 1. 2026-yil uchun gematologik va onkogematologik kasalliklarning oldini olish va davolash boʻyicha media-reja ishlab chiqish. Har yili tegishli yil uchun media-reja ishlab chiqish. 2. Aholi oʻrtasida ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi va ijtimoiy tarmoqlar orqali keng koʻlamli tushuntirish ishlarini amalga oshirish, maqolalar, teledastur va radio eshittirishlar, audiovizual targʻibot materiallarini tayyorlash. 3. Aholi uchun kasallik belgilari, shuningdek, gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarda aniqlash va davolashning afzalliklari, shu jumladan, hayotiy misollar asosida aks ettirilgan videorolik va qoʻllanmalar tayyorlash. 2026-yil sentabr Ijrochilar mablagʻlari Sogʻliqni saqlash vazirligi Izoh. Respublikada gematologiya xizmatini yanada rivojlantirish, uning faoliyatini samarali tashkil etish boʻyicha birinchi navbatdagi chora-tadbirlar dasturini amalga oshirish uchun jami xarajatlar 1 430 mlrd soʻm: shundan: mlrd soʻm Davlat budjeti mablagʻlari — 930 Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari — 500
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 309-son qaroriga 2-ILOVA
2026 — 2030-yillarda Respublika ixtisoslashtirilgan gematologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻp tarmoqli tibbiyot markazi, Samarqand, Buxoro, Namangan viloyatlari koʻp tarmoqli tibbiyot markazlarida Qon va oʻzak hujayralari kriobankini tashkil etish uchun ularni tibbiy jihozlar bilan taʼminlash
T/r Tibbiy asbob-uskuna (sarflash materiallari) nomi Soni Jami: 12 558 1. Oʻzak hujayralari separatori 5 2. Oʻzak hujayralari yigʻib olish uchun sarflash materiallari 100 3. Suyuq azotda oʻzak hujayralarini saqlash jihozi, qoʻshimcha uskunalari bilan 5 4. Kriopaketlar (750, 500 ml) 200 5. Bosqichma-bosqich oʻzak hujayralarini muzlatish jihozi, qoʻshimcha uskunalari bilan 5 6. Biologik xavfsizlik laminar shkaf (A2 sinf II, A2 sinf) 5 7. Qon avtomatik separatsiya jihozi 8 8. Qon avtomatik separatsiya jihozi uchun sarflash materiallari 2 000 9. Fotoferez jihozi 5 10. Fotoferez jihozi uchun sarflash vositalari va Metoksalen 50 11. Mikroskop 5 12. Suvli isitgich 5 13. Manual ekstraktor 10 14. Donor vaznini oʻlchash tarozisi 5 15. 6 ta konteynerli sovitkichli sentrifuga 6 16. Magistrallarni steril ulovchi uskuna 4 17. Gematologik analizator 5 18. Qon hujayralari separatori 8 19. Trombokonsentrat ajratish uchun sarflash vositalari (toʻplam, antikoagulyant 750ml, T-PAS) 6000 20. Qon tayyorlash uchun tarozili aralashtirgich 20 21. Plastik magistrallarni ulash uchun koʻchma yopishtirgich 12 22. Filtratsiya uchun shtativ 6 23. Plazmani darhol muzlatish uchun “shok” muzlatkich (Contact Shock Freezer, -30 °C / 60 250ml bags) 5 24. Virus inaktivatorlari 4 25. Plazma inaktivatsiya qilish uchun sarflash materiallari 2000 26. Trombotsitlarni inaktivatsiya qilish uchun sarflash materiallari 2000 27. Qon komponentlarini gamma-nurlatgich 4 28. Qon komponentlarini rentgen nurlatgich 5 29. Qon komponentlari uchun muzlatkichlar (+4-+6 gr S) 16 30. Qon komponentlari uchun muzlatkichlar (-70 gr S) 10 31. Termostat+trombomikser 4 32. Yangi avlod sekvinatori ( N GS) 1 33. Immunogematologik analizatorlar 5 34. Infeksiyalarni aniqlash uchun immunoxemolyuminesensiya analizatori 5 35. PZR analizatori 5 36. Termostat 5 37. Sentrifuga laboratoriya uchun 6 38. Qon komponentlarini eritish uskunasi 6 39. Donorlar oʻrindiqlari 8
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 309-son qaroriga 3-ILOVA
2026 — 2030-yillarda gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha
T/r Maqsadli koʻrsatkichlar 2026-yil 2027-yil 2028-yil 2029-yil 2030-yil 1. Gematologik va onkogematologik kasalliklarni erta bosqichlarda aniqlash holatlari ulushi, foizda 25 30 40 50 60 2. Gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarning bir yillik yashovchanligi, foizda 34 40 45 55 60 3. Gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarning besh yillik yashovchanligi, foizda 35 40 45 50 55 4. Gematologik va onkogematologik kasalliklarga chalingan bemorlarni ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam bilan qamrab olish, foizda 60 70 80 90 100
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 12-iyun,
309 -son