UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 12-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 12 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 12 июня 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 12 June 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

МEЗОНЛАРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида» 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 9 ноябрдаги ПҚ-336-сон қарорига мувофиқ:

ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини қоплаб бериш;

давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг ўттиз фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ошмайдиган қисмини қоплаб бериш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) орқали аризаларни автоматик текшириш, субсидия олувчиларнинг реестрларини шакллантириш ва ариза берувчига хабарномаларни электрон тарзда етказиш ҳамда субсидия тўловлари билан боғлиқ жараёнларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини;

ушбу қарор билан тасдиқланган низомларда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ишчи комиссия фаолияти ташкил этилишини таъминласин;

б) Дастурий таъминот тизимига ушбу банднинг «а» кичик бандида белгиланган механизмларни киритиш, ипотека субсидияси бўйича реестрларни тасдиқлаш ва танловни белгиланган вақтда шаффоф ўтказиш учун зарур ташкилий чораларни кўрсин.

4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:

ахборот тизимлари давлат хизматини кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини;

уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини;

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризаларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Дастурий таъминот тизимида олий таълим ташкилотларига бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ариза берувчи ва унинг фарзанд(лар)и ўртасидаги қариндошлик даражасини электрон тарзда текшириш имкониятини яратсин;

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатишда давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тўловлар миқдорини икки баравар камайтириш бўйича имтиёзлар қўллаш чораларини кўрсин.

6. Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган субсидияларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасидан маблағлар йўналтирилади.

Бунда йиллик бюджет параметрларида Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларини молиявий қўллаб-қувватлаш харажатлари учун 100 млрд сўм ажратилади ҳамда қўшимча индексация қилиб бориладиган маблағлар доирасида мазкур қарорда келтирилган харажатлар амалга оширилади.

7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Дастурий таъминот тизимида олий таълим ташкилотларининг ахборот тизимлари орқали талабаларнинг ўқиш ҳолати, шакли, босқичи ва йиллик тўлов-контракт миқдорини тасдиқловчи маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон алмашинувини таъминласин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги «UZINFOCOM» МЧЖ билан биргаликда тегишли тижорат банклари ахборот тизимларини Дастурий таъминот тизимига «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жой учун дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходими;

ахборот тизимлари — ариза берувчи томонидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу Низомда белгиланган ижтимоий мезонлар бўйича маълумотларни аниқлаш учун фойдаланиладиган электрон ахборот тизимлари;

Дастурий таъминот тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими;

мезон — ариза берувчининг амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги бир вақтнинг ўзида тасдиқланган бўлиши;

масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқ баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

реестр — аризалар қабули якунлангандан кейин «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан шакллантирилган рўйхат;

субсидия — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган, давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходимларига ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жой учун дастлабки бадал тўлови қийматининг йигирма беш фоизи миқдорида қоплаб бериладиган маблағлар;

танлов — тегишли электрон платформа орқали реестр асосида ғолибларни тасодифий тарзда танлаш жараёни;

хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ва берилган вақтдан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат;

Ягона миллий меҳнат тизими — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ариза берувчининг иш ҳолати ва иш стажини тасдиқловчи ахборот тизими.

3. Субсидия ажратиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштириш, тенг имконият ва шаффофлик, ягона мезон асосида саралаш, маблағларни фуқарога нақд берилмасдан мақсадли тўлов сифатида банк ҳисобварағига (ёки банк механизмида белгиланган тўлов қабул қилувчи реквизитга) йўналтириш, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, электрон журналларда қайд этиш ҳамда электрон материалларни камида беш йил сақлаш принциплари асосида амалга оширилади.

Субсидия мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия ҳар йили йилнинг чорак қисмида белгиланган умумий соннинг тўртдан бир қисми миқдорида ажратилади.

4. Субсидия фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.

Фуқаро яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳудуддан қатъи назар, исталган ҳудуддан субсидия дастури доирасида бирламчи уй-жой бозоридан уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиши мумкин.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқаро ушбу Низом талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун белгиланган ипотека кредити шартлари асосида Тошкент шаҳрида қурилган уй-жойларни;

Тошкент шаҳрида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган фуқаро ушбу Низом талабларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун белгиланган ипотека кредити шартлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қурилган уй-жойларни сотиб олишга ҳақли.

2-боб. Аризаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш

5. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон тарзда тўлдиради.

Бунда ариза бериш учун ариза берувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — ЖШШИР), алоқа маълумотларини (телефон рақами ва электрон почтаси) киритади ҳамда шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувларни амалга оширишга электрон розиликни белгилайди.

Ариза берувчидан аризада кўрсатилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритилиши бепул амалга оширилади.

6. Бир ЖШШИР бўйича бир чорак доирасида фақат битта ариза қабул қилиниши таъминланади ва бир ЖШШИР билан такрорий ариза юборишга уриниш ҳолатида тизим аризани қабул қилмасдан такрорий ариза бериш мумкин эмаслиги, аввал юборилган ариза мақомини шахсий кабинет орқали кузатиш лозимлиги тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади.

7. Ариза қабул қилинганда, Дастурий таъминот орқали аризага автоматик тарзда ID рақами (кейинги ўринларда — Ариза ID) берилади.

3-боб. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлигини баҳолаш

8. Ариза берувчини баҳолашда ариза берувчининг амалда давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт ҳисобланади.

9. Ариза берувчининг ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади ва икки иш куни ичида Дастурий таъминот тизимига юборилади.

Ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ариза берувчи ва эр (хотин) ўртасида расмий никоҳ тузилгани Дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда аниқланади.

Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан қуйидаги маълумотлар текширилади ва Дастурий таъминот тизимига тақдим этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходими фаолияти бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани;

в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ёки фармацевтика ходими эканлиги.

10. Автоматик текшириш натижасига кўра ариза мақоми қуйидаги тартибда белгиланади:

Ягона миллий меҳнат тизими маълумотлари орқали мезонлар тўлиқ тасдиқланса, ариза «Танловга қўйилди» мақомига ўтказилади;

мезонлардан камида биттаси мос келмаган тақдирда, ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва рад этиш сабаби ариза берувчига Дастурий таъминот тизимида тушунарли ҳамда аниқ мазмунда кўрсатилган ҳолда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда хабарнома юборилади.

11. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш Дастурий таъминот тизими орқали автоматик тарзда рад этилади:

а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар мезонга мос келмаганда;

б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда.

Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди;

в) бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг:

субсидиядан фойдалангани аниқланганда (шу жумладан, аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);

субсидия олиш учун топширилган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;

г) ариза берувчи давлат дастурлари доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда. Бунда қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.

12. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади.

Бунда ғолиб фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда рад этиши мумкин.

Ғолибнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси Дастурий таъминот тизими томонидан автоматик тарзда бекор қилинади.

Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидиялар сони қайта инобатга олинади.

13. Ягона миллий меҳнат тизимидан маълумот келмаслиги ёки интеграция каналида техник носозлик юзага келиш ҳолатида тизим қабул ёпилгунига қадар маълумот олиш учун автоматик такрорий сўровларни амалга оширади, бироқ қабул ёпилгунга қадар тасдиқ маълумотлари олинмаса, ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва ариза берувчига маълумотлар техник сабабларга кўра тасдиқланмагани ҳақида электрон хабарнома юборилади, бунда келгуси чоракда мезонларга мувофиқ бўлган тақдирда, қайта ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.

14. Ариза берувчининг аввал ушбу имтиёздан фойдалангани қайта иштирокни чеклаш учун асос ҳисобланади ва Дастурий таъминот тизими орқали аввал тўловни тўлаган шахс аниқланган тақдирда, ариза автоматик равишда «Рад этилди» мақомига ўтказилади ҳамда такрорий имтиёз берилмаслиги тўғрисида ариза берувчига электрон хабарнома тақдим этилади.

4-боб. Аризаларнинг реестрини шакллантириш ва уларни танловга қўйиш

15. Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да қабул автоматик тарзда ёпилгандан кейин Дастурий таъминот тизимида «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан реестр автоматик тарзда шакллантирилади.

Бунда реестр ҳар бир ариза бўйича Ариза ID, ариза юборилган сана ва вақт ҳамда ЖШШИРни ўз ичига олади, бироқ оммавий эълон қилинадиган ахборотларда шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш мақсадида ЖШШИР ва ариза берувчининг тўлиқ Ф.И.О. маълумотлари акс эттирилмайди.

16. Реестр шакллантирилган пайтдан эътиборан реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди, Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилган сана ва вақтни ҳамда реестр яхлитлигини тасдиқловчи техник белгиларни (реестр идентификатори ва унинг назорат суммаси/хеши каби) қайд этади ва архивда сақлайди.

5-боб. Танловни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва натижаларни эълон қилиш

17. Танлов кейинги чоракнинг биринчи иш кунида онлайн тарзда ўтказилади ва танловга фақат «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар киритилади, бунда мезонларга тўлиқ мувофиқ иштирокчилар орасидан ҳар чорак учун белгиланган квота доирасида 125 (бир юз йигирма беш) нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш имконини берувчи веб-сайтлар (random.org) орқали аниқлаб олинади.

18. Танлов жараёни шаффофлиги ва натижани қайта текшириш имкониятини таъминлаш мақсадида танловнинг онлайн трансляцияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари орқали амалга оширилади ва ёзуви архивланади, танловда айнан қайси реестрдан фойдаланилгани ва реестр ўзгармагани тасдиқланади, танлов натижалари Дастурий таъминот тизимида ғолибларнинг Ариза IDлари кесимида эълон қилинади.

Ҳар бир иштирокчи ЯИДХПдаги шахсий манзили орқали ўз натижасини кўради ҳамда натижа унинг эгасига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда хабарнома (кейинги ўринларда — субсидия ажратиш хабарномаси) кўринишида юборилиб, СМС орқали ҳам хабардор қилинади.

19. Танлов натижасига кўра квота доирасида ҳар чоракда 125 нафар иштирокчига «Ғолиб» мақоми, қолган иштирокчиларга «Танловдан ўтмади» мақоми берилади, бироқ «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар сони 125 нафардан кам бўлган ҳолатда мезонга тўлиқ мувофиқ келган барча иштирокчилар «Ғолиб» деб топилади ва кейинги босқичга, яъни ҳужжатларни тақдим этиш жараёнига ўтади.

6-боб. Ғолиблар томонидан ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

20. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан субсидия ажратиш хабарномасини олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

Бунда субсидия ажратиш хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳамда субсидия ажратиш хабарномасининг муддати доирасида тузилган бирламчи шартнома ҳам инобатга олинади.

21. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ғолиб субсидия ажратиш хабарномаси амал қилиш муддатининг охирги кунигача бўлган муддатда исталган иштирок этувчи тижорат банкига:

уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш хабарномасини ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштиргани ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатни;

ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.

22. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисида ариза берувчига кафолат хатини тақдим этади.

23. Ғолиб қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида тижорат банкига етказади.

24. Ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг ўн беш фоизи миқдорида аниқланади.

Бунда ажратилган ипотека кредити бўйича:

бошланғич бадалнинг йигирма беш фоизи Жамғарма маблағлари ҳисобидан;

бошланғич бадал ушбу бандга мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми ғолибнинг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.

Уй-жойни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг йигирма беш фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:

SM = KS*0,15/0,85*0,25

бунда:

SM — ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг йигирма беш фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

КS — ипотека кредити шартномасида ажратилаётган ипотека кредити миқдори (шартномадаги кредит миқдоридан қатъи назар, ҳар йили давлат дастурларида белгиланадиган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаган ҳолда аниқланадиган ипотека миқдори).

25. Ушбу Низомга мувофиқ тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ипотека кредитлари иштирок этувчи тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан, кейинчалик ушбу маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган маблағлар ҳисобидан ажратилади.

7-боб. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан субсидияни ҳисоблаш ва тўловни тўлаш

26. Сотиб олинадиган уй-жой бўйича ғолиб томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки ғолиб билан бир иш куни ичида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.

Ипотека кредити шартномасида уй-жойнинг ипотека кредити асосида сотиб олинаётгани, дастлабки бадал суммаси ҳамда тўлов йўналтириладиган банк реквизитлари аниқ ва ўқиладиган шаклда акс эттирилган бўлиши лозим. Субсидия фуқарога фақат мақсадли тўлов сифатида унинг банк ҳисобварағига (ёки банк томонидан белгиланган қабул қилувчи реквизитга) йўналтирилади, бироқ реквизитлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, тўловни тўлаш имконияти юзага келмайди.

27. Тақдим этилган ҳужжатларда техник нуқсон, ўқилмаслик, реквизитлар ноаниқлиги ёки бошқа камчиликлар аниқланса, тижорат банки камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қайта юклаш бўйича аниқ изоҳ берилган электрон хабарнома юборади ҳамда қайта юклаш имконияти тақдим этади.

28. Ғолиб хабарнома амал қилиш муддатида субсидиядан фойдаланмаган тақдирда, ариза автоматик «Бекор қилинди» мақомига ўтказилади ва тўлов жараёни ушбу ариза бўйича тўхтатилади, бу ҳақида ариза берувчига асоси кўрсатилган электрон хабарнома юборилади.

29. Ҳужжатлар тўлиқ ва талабларга мувофиқ тақдим этилган тақдирда, банк томонидан тўлов учун маълумотлар тўплами шакллантирилади, унда Ариза ID, ипотека кредити шартномаси рақами ва санаси, дастлабки бадал суммаси, қопланадиган йигирма беш фоиз субсидия миқдори, тўлов йўналтириладиган банк реквизитлари ва тўлов мақсади бўйича маълумотлар жамланади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига тўловни тўлаш учун белгиланган тартибда тақдим этилади, шу билан бир вақтда тўплам Дастурий таъминот тизимида электрон архив сифатида сақланади.

30. Тижорат банклари ахборот тизимлари орқали барча реквизитлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига буюртманома юборади ва Дастурий таъминот тизимида автоматик равишда шартнома маълумотларига асосан дастлабки бадал ва унинг йигирма беш фоиз қисми ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беш иш куни ичида тўловлар Дастурий таъминот тизими орқали тўланади.

31. Субсидия фуқарога нақд кўринишда берилмайди ва фақат мақсадли тўлов сифатида ипотека кредити расмийлаштирилган банк ҳисобварағига ўтказилади, тўлов ҳужжатида эса Ариза ID, ипотека шартномаси рақами ва санаси ҳамда тўлов мақсади «уй-жой ипотекаси бўйича дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини қоплаш» мазмунида кўрсатилиши орқали тўловнинг мақсадлилиги ва кейинчалик аудитда текшириш имконияти таъминланади.

32. Тўлов тўлангандан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки банк референси, электрон квитанция маълумотлари) қабул қилади ва ушбу маълумотлар Дастурий таъминот тизимига киритилиши ёки интеграция орқали узатилиши асосида ариза мақоми «Тўлов амалга оширилди», кейин эса «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилади, шунингдек ариза берувчига тўлов тўлангани, тўланган сумма ва тўлов қайси банк реквизитига йўналтирилгани ҳақида СМС-хабар юборилади.

33. Ариза «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилгандан кейин ариза берувчи мазкур имтиёздан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва кейинги чоракларда ариза топширишга уриниш ҳолатларида мазкур ҳолат автоматик рад этиш учун асос ҳисобланади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

34. Ариза қабул қилишдан тўловни тўлашга қадар бўлган барча ҳаракатлар (OneID тизими орқали кириш, ариза юбориш, Ягона миллий меҳнат тизими текширув натижалари, реестрни шакллантириш, танлов натижасини қайд этиш, ҳужжатни юклаш, тўлов учун маълумотлар тўпламини шакллантириш, Соғлиқни сақлаш вазирлигига тўлов учун тақдим этиш, тўловни тўлаш ва тўлов натижасини қайд этиш) электрон журналларда қайд этилади ҳамда электрон материаллар, журналлар ва ёзувлар камида беш йил сақланади, оммавий эълон қилинадиган маълумотларда эса ЖШШИР ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ошкор қилинмайди ва рақамланган кўринишда берилади.

35. Ариза берувчи рад этиш, танлов натижаси, ҳужжатлар бўйича қарорлар ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, шикоят киритиш ҳуқуқига эга бўлади ва шикоятни кўриб чиқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда таъминланади, бунда шикоятни кўриб чиқиш натижаси ариза берувчига электрон тарзда етказилади ҳамда шикоят қаноатлантирилган ҳолларда, мақом ўзгариши хабарнома асосида Дастурий таъминот тизимига киритилиши орқали жараённинг узлуксизлиги таъминланади.

36. Ушбу Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

37. Мазкур Низом ижросини таъминлаш, мониторинг ва ҳисобот юритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жамғарма томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи 1. Дастурий таъминот тизимида (subsidiya.mf.uz) рўйхатдан ўтади ёки исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади. 2. Ариза берувчи номидан ёки мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради (ЖШШИРни киритади, телефон рақами ва электрон почтасини кўрсатади). 3. Шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувларга электрон розиликни белгилайди. 4. Аризани юборади. Ҳар чоракнинг биринчи иш кунидан бошлаб чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 гача 2-босқич Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали 1. Аризага Ариза IDни автоматик беради ва ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади. 2. Аризани Дастурий таъминот тизимига юборади. 3. Ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди. 4. Ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва автоматик текширув бошланиши тўғрисида электрон хабар тақдим этади. 5. Бир ЖШШИР бўйича бир чорак доирасида фақат битта аризага йўл қўяди ва такрорий уринишда «Аввал юборилган ариза мавжуд» хабарномасини тақдим этади. Ариза қабул қилинган куннинг ўзида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг дастурий таъминот тизими 1. Масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидан келиб тушган маълумотлар асосида аризани автоматлаштирилган тарзда қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди: ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлари базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ тузилгани; ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги. Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 4-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Мезонлар тўлиқ тасдиқланса «Танловга қўйилди», тасдиқланмаса «Рад этилди» мақомини белгилайди, рад этиш сабабини аниқ кўрсатади. 2. Аввал ушбу имтиёздан фойдаланган шахслар «Имтиёздан фойдаланди» мақоми аниқланганда, автоматик «Рад этилди» мақомига ўтказилади. Автоматик тарзда 5-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Чоракнинг охирги иш куни соат 14:00 да аризалар қабулини автоматик тарзда тўхтатади. 2. «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалардан реестрни автоматик шакллантиради, реестр ҳар бир ариза бўйича Ариза ID, ариза юборилган сана/вақт ва ЖШШИРни ўз ичига олади. 3. Реестр идентификаторини қайд этади ва реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўймайди. Ҳар чоракнинг охирги иш кунида 6-босқич Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1. Кейинги чоракнинг биринчи иш кунида онлайн танлов ўтказади. 2. Реестрдан 125 (бир юз йигирма беш) нафардан ортиқ бўлмаган ғолибларни тасодифий усулда аниқлайди. «Танловга қўйилди» мақомидаги аризалар сони 125 дан кам бўлса, барча иштирокчиларни «Ғолиб» деб топади. 3. Танловнинг онлайн трансляциясини расмий веб-саҳифалари орқали амалга оширади ва ёзувни архивлайди. 4. Танлов натижаларини расмий веб-саҳифалари орқали эълон қилади ва ғолибларга «Ғолиб», субсидия ажратиш рад этилган ариза берувчиларга «Танловдан ўтмади» мақомини беради ҳамда ҳар бир иштирокчига натижа ҳақида Давлат хизматлари маркази орқали хабарнома юборади. Ҳар чоракнинг охирги иш кунида 7-босқич Талабгор 1. Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади. 1. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олингунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида 2. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун ғолиб исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади. 2. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача 8-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади. 2. Ипотека кредитини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади. Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда, тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилади. 5 иш куни ичида 9-босқич Талабгор Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини тижорат банкига тақдим этади. Белгиланган тартибда 10-босқич Иштирок этувчи тижорат банки 1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради. 1. 1 иш куни ичида 2. Дастурий таъминот тизими орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманома юборади. 2. 1 иш куни ичида 11-босқич Жамғарма (Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси) 1. Тижорат банклари ахборот тизимлари орқали барча реквизитлар билан буюртманомани қабул қилади. 2. Субсидияни ипотека кредити расмийлаштирилган банк томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказади. 3. Тўлов ҳужжатида Ариза ID, ипотека шартномаси рақами/санаси ва тўлов мақсадини аниқ кўрсатади. 4. Тўлов тасдиқномасини (транзакция ID ёки банк референси) Дастурий таъминот тизимига узатади. 5 иш куни ичида 12-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Тўлов тасдиқлангандан кейин ариза мақомини «Тўлов амалга оширилди»дан «Имтиёздан фойдаланди»га ўтказади. 2. Ариза берувчига тўлов тўлангани, тўланган сумма ва қайси банк реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборади. 3. «Имтиёздан фойдаланди» мақомига ўтказилгандан кейин ариза берувчи мазкур имтиёздан такроран фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди ва кейинги чоракларда ариза топширишга уринишда автоматик рад этиш асоси ҳисобланади. Тўлов тасдиқланганидан сўнг автоматик тарзда

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА АРИЗА I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 2. Туғилган санаси 3. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 5 . Турмуш ўртоғининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 6. Телефон рақами 7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Иш жойи ва стаж маълумотлари 8. Давлат тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи 9. Лавозими 10. Тиббиёт/фармацевтика ихтисослиги 11. Давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий иш стажи (йил/ой) Мен тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисми қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман. Ягона миллий меҳнат тизимидан иш ҳолати ва иш стажи маълумотларини олиш ва текширишга ҳамда юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман. Ариза топширилган сана: ______ ______________ (QR код) Ариза ID: _____________ Ариза ҳолати: Дастурий таъминот тизими (subsidiya.mf.uz)

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Субсидия ажратиладиган давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини баҳолашнинг ижтимоий

Т/р Мезонлар Масъул ташкилот 1. Ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд эмаслиги Кадастр агентлиги 2. Ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасаларида тиббиёт ва фармацевтика ходими фаолияти бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 3. Ариза берувчининг давлат тиббиёт муассасасида фаолият юритаётган тиббиёт ёки фармацевтика ходими эканлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА Уй-жой сотиб олиш учун давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида ___________- сон ХАБАРНОМА Ариза рақами __________ Берилган санаси 20___ йил «___» _________ Фуқаро _________________________________________________________________________________ ( Ф . И . О ) Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «____» ___________даги ___-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг _________________ сабабли рад этишга асосли деб топилди. (Ушбу Низомнинг қайси бандига асосан рад этилиши кўрсатилиши керак) Паспорт (I D-карта) маълумотлари: серияси _______ рақами _ _____________________________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _________________ Ким томонидан берилган _________________________________ , Берилган санаси _______________________ Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили __________________________________________ Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) QR-код

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

НАМУНА Уй-жой сотиб олиш учун давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига субсидия ажратиш тўғрисида _____________- сон ХАБАРНОМА Ариза рақами ___________ Берилган санаси 20___ йил «____» _________ Амал қилиш муддати 20___ йил «___» _________ Фуқаро __________________________________________________________________________________ ( Ф . И . О ) Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «___» _________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мувофиқлиги сабабли ғолиб деб топилди. Паспорт (ID-карта) маълумотлари: серияси _______ рақами _______ __________________________ Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ________________ Ким томонидан берилган ____________________________, Берилган санаси _______________________ Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили __________________________________________ Давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия миқдори ушбу Низомда белгиланган умумий тартибга мувофиқ ҳисобланади ва тўланади. Мазкур хабарнома фуқарога ипотека кредити ажратилишини кафолатламайди. Ипотека кредитини ажратиш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётган, давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга тиббиёт ёки фармацевтика ходими;

ахборот тизимлари — ариза берувчи томонидан тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш, ушбу Низомда белгиланган ижтимоий мезонлар бўйича маълумотларни аниқлаш учун фойдаланиладиган вазирлик ва идораларнинг электрон ахборот тизимлари;

Дастурий таъминот тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг subsidiya.mf.uz ахборот-дастурий таъминот тизими;

мезон — ариза берувчининг бир вақтнинг ўзида амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланган бўлиши;

масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқ баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими — олий таълим ташкилотининг талаба(лар)нинг таълим шакли, таълим босқичи, тўлов-контракт миқдори ва олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этувчи ахборот тизими;

реестр — календарь ой бўйича текширувдан ўтган аризалар (фарзандлар) кесимида шакллантириладиган ва тўловни тўлаш учун асос бўладиган рўйхат;

субсидия — амалда ариза берувчининг фарзанди учун республика олий таълим ташкилотларидаги бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдоридаги, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмайдиган қисми ҳисобланган ва олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказиладиган маблағ;

хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ва берилган вақтдан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат;

фарзанд (талаба) — ариза берувчининг қариндошлик маълумотлари орқали тасдиқланган ва республика олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётган (ёки талабаликка тавсия этилган) шахс;

ФҲДЁ ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ариза берувчи ва унинг фарзандларининг қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ахборот тизими;

Ягона миллий меҳнат тизими — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ариза берувчининг иш ҳолати ва иш стажини тасдиқловчи ахборот тизими.

3. Субсидия ажратиш жараёнлари тўлиқ рақамлаштириш, тенг имконият ва шаффофлик, ягона мезон асосида мувофиқликни аниқлаш, маблағларни фуқарога нақд берилмасдан олий таълим ташкилотининг ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида йўналтириш, шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш, электрон журналларда қайд этиш ҳамда электрон материалларни камида беш йил сақлаш принциплари асосида амалга оширилади.

Субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага асосан ажратилади.

4. Бир ариза берувчининг мазкур имтиёз доирасида бир вақтнинг ўзида бир нечта фарзанди учун ариза беришга йўл қўйилади, бунда субсидия ҳар бир фарзанд (талаба) бўйича алоҳида ҳисобланади ва тўланади.

2-боб. Аризаларни қабул қилиш ва расмийлаштириш

5. Аризалар Дастурий таъминот тизимида йил давомида узлуксиз қабул қилинади, бунда ҳар календарь ой бўйича тўловга чиқариш учун реестр мазкур ойнинг охирги иш куни соат 23:59 да автоматик тарзда шакллантирилади ҳамда кейинги кундан бошлаб келиб тушган аризалар кейинги ой реестрига киритилади.

6. Ариза берувчи фарзандига йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда давлат хизматидан фойдаланиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон тарзда тўлдиради.

Бунда ариза бериш учун ариза берувчи ЖШШИРини киритади, алоқа маълумотларини кўрсатади ва ҳар бир фарзанд учун алоҳида маълумотларни (фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилотнинг таълим йўналиши, босқичи, тўлов-контракт миқдори ва бошқа зарур реквизитлар) киритади ҳамда шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувлар ва мақсадли тўловни тўлашга электрон розиликни белгилайди.

Ариза берувчидан аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш бепул амалга оширилади.

7. Ариза юборилган пайтда Дастурий таъминот тизими аризага ID рақамини (кейинги ўринларда — Ариза ID) автоматик тарзда беради, ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади, ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди ҳамда ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва кейинги автоматик текширувлар бошланиши тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади.

8. Бир ариза берувчи бир календарь ой давомида ўзининг бир ёки бир нечта фарзанди бўйича битта аризани юбориши мумкин, бунда мазкур ой реестрига киритилган ариза бўйича фарзандлар рўйхатини тўлдириш ёки ўзгартириш фақат реестр шакллантирилгунига қадар амалга оширилишига йўл қўйилади.

Ариза берувчидан аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

9. Ариза берувчи фарзанди бўйича маълумотларни нотўғри киритгани аниқланса, реестр шакллантирилгунига қадар аризани бекор қилиш ва қайта тўлдириш ҳуқуқига эга бўлади, реестр шакллантирилганидан кейин эса ариза Дастурий таъминот тизимида шикоят (апелляция) тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

3-боб. Аризаларни кўриб чиқиш

10. Аризаларни кўриб чиқишда ягона мезон қўлланади, яъни ариза берувчининг бир вақтнинг ўзида амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга эканлиги тасдиқланиши шарт ҳисобланади.

11. Тизим ариза берувчи киритган ЖШШИР асосида Ягона миллий меҳнат тизимидан электрон интеграция орқали ариза берувчининг иш ҳолати (ҳозир ишлаётган/ишламаётган), иш жойи (давлат тиббиёт муассасаси номи) ва давлат тиббиёт муассасаларидаги иш стажи (йил ва ойларда) ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда олади ҳамда ушбу маълумотларни мезонларга мувофиқликни баҳолаш учун ҳал қилувчи асос сифатида қўллайди.

12. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, Дастурий таъминот тизими фарзанд (талаба) бўйича ФҲДЁ ахборот тизимидан қариндошлик муносабатларини (ота-она/фарзанд) автоматик текширади, қариндошлик тасдиқланмаган тақдирда эса ушбу фарзанд бўйича субсидия тайинланмайди.

13. Қариндошлик тасдиқланган тақдирда, Дастурий таъминот тизими Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими орқали фарзанднинг республикадаги олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётгани, босқичи, ўқиш ҳолати (ўқимоқда/четлашган) ҳамда йиллик тўлов-контракт суммаси ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда аниқлайди ва ариза маълумотлари билан солиштиради.

14. Дастурий таъминот тизимида автоматик текшириш натижасига кўра ҳар бир фарзанд бўйича «Мувофиқ» ёки «Рад этилди» мақоми белгиланади, бунда рад этиш сабаби тушунарли ва аниқ мазмунда кўрсатилади (жумладан, «мезон тасдиқланмади», «қариндошлик тасдиқланмади», «бакалавриат эмас», «ўқиш статуси фаол эмас», «Олий таълим ташкилоти маълумоти тақдим этилмади/тасдиқланмади»).

15. Ягона миллий меҳнат тизими, ФҲДЁ ёки Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизимларидан маълумот келмаслиги ёхуд интеграция каналларида техник носозлик юзага келиши ҳолатида, Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилгунига қадар маълумот олиш учун автоматик такрорий сўровларни амалга оширади, реестр шакллантирилгунига қадар тасдиқ маълумотлари олинмаса, ушбу фарзанд бўйича ариза «Рад этилди» мақомига ўтказилади ва келгуси ойда қайта ариза бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.

16. Бир ўқув йили учун бир фарзанд бўйича субсидия бир марта тайинланади, бунда кейинчалик тўлов-контракт миқдори ўзгарган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб ва қўшимча (ёки камайтирилган) тўловлар мазкур Низомда белгиланган йиллик қайта тасдиқлаш жараёни доирасида тўланади.

4-боб. Реестрни шакллантириш

17. Ҳар календарь ойнинг охирги иш куни соат 23:59да Дастурий таъминот тизими «Мувофиқ» мақомидаги фарзандлар бўйича реестрни автоматик шакллантиради, реестр ҳар бир ёзув бўйича камида қуйидагиларни ўз ичига олади:

ариза топширилган сана ва вақти;

Ариза ID;

ариза берувчининг ЖШШИРи;

фарзанднинг ЖШШИРи;

олий таълим ташкилоти номи ва СТИРи (мавжуд бўлса);

таълим йўналиши;

босқич;

йиллик тўлов-контракт суммаси;

ҳисобланган субсидия суммаси;

текширув натижаси ва мақоми.

18. Реестр шакллантирилган пайтдан эътиборан реестр таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди, шу сабабли Дастурий таъминот тизими реестр шакллантирилган сана ва вақтни ҳамда реестр яхлитлигини тасдиқловчи техник белгиларни (реестр идентификатори ва унинг назорат суммаси/ҳеши) қайд этади ва архивда сақлайди.

19. Реестр шакллантирилгандан кейин Дастурий таъминот тизими реестрни Жамғармага электрон тарзда тақдим этади, Жамғарма эса реестр асосида тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва тўлов тўланишини таъминлайди.

5-боб. Субсидия миқдорини ҳисоблаш

20. Субсидия миқдори ҳар бир фарзанд (талаба) бўйича алоҳида ҳисобланади ва қуйидаги формула асосида аниқланади:

S = min (K × 0,30; BHM × 15),

бу ерда, S — субсидия миқдори;

K — фарзанднинг тегишли ўқув йили учун йиллик тўлов-контракт суммаси;

BHM — тўлов тўланаётган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори.

Мисол учун, йиллик тўлов-контракт суммаси K = 20 000 000 сўм бўлганда, К × 0,30 = 6 000 000 сўмни ташкил этади, БҲМ = 412 000 сўм деб олинса, БҲМ × 15 = 6 180 000 сўм бўлади ва субсидия S = 6 000 000 сўм миқдорида белгиланади;

К = 25 000 000 сўм бўлганда К × 0,30 = 7 500 000 сўм, BHM ×15 = 6 180 000 сўм бўлса, субсидия S = 6 180 000 сўм миқдорида белгиланади.

21. Бир ариза берувчининг бир нечта фарзанди бўйича субсидия миқдори ҳар бир фарзанд учун алоҳида ҳисобланади ва тўловлар ҳам ҳар бир фарзанд кесимида тўланади.

6-боб. Тўловни тўлаш тартиби

22. Жамғарма реестр келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тўлов ҳужжатларини расмийлаштиради ва субсидияни олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказади.

23. Субсидия олий таълим ташкилоти томонидан фарзанд (талаба)нинг тегишли ўқув йили учун тўлов-контракт бўйича тўловларини ҳисобга олишда қўлланади ҳамда мазкур тўловлар бўйича белгиланган муддатларга риоя этилиши таъминланади.

Бунда тўловлар Жамғарма томонидан бир олий таълим ташкилотларида таълим олаётган бир неча талабаларнинг тўлов-контракт бўйича тўловлари битта тўлов топшириқномасига кўра реестр асосида тўланади.

24. Тўлов тўлангандан кейин Жамғарма тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки тўлов референси) қабул қилади ва ушбу маълумотлар Дастурий таъминот тизимига киритилиши ёки интеграция орқали узатилиши асосида тегишли фарзанд бўйича ариза мақоми «Тўлов тўланди» мақомига ўтказилади, ариза берувчига эса тўланган сумма ва тўлов қайси олий таълим ташкилоти реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборилади.

25. Субсидия фуқарога нақд кўринишда берилмайди ҳамда бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.

7-боб. Йиллик қайта тасдиқлаш ва тўловни давом эттириш

26. Субсидия ҳар бир фарзанд (талаба) учун республика олий таълим ташкилоти бакалавриат таълим йўналишини битиргунча ҳар ўқув йилида тўланади, бунда навбатдаги ўқув йили учун тўловни тўлашдан олдин Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот (HEMIS) тизими орқали фарзанднинг ўқиши давом этаётгани, босқичи ва йиллик тўлов-контракт миқдори автоматик қайта тасдиқланади.

27. Навбатдаги ўқув йили учун қайта тасдиқлаш натижаси «Мувофиқ» мақомида бўлган тақдирда, фарзанд бўйича субсидия мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларига мувофиқ ҳисобланади ва тўланади, «Рад этилди» мақомида бўлган тақдирда эса тўлов тўхтатилади ва ариза берувчига сабаби кўрсатилган электрон хабарнома юборилади.

28. Фарзанднинг ўқиш статуси академик таътилга чиққан, талабалар сафидан четлаштирилган ёки бакалавриат таълим йўналишидан бошқа таълим даражасига ўтган ҳолларда ҳамда курсдан курсга қолганда ушбу ўқув йили учун навбатдаги тўловлар тўланмайди, аввал тўланган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш масалалари эса олий таълим ташкилотининг ички ҳисоб-китоб тартиби ва контракт шартларига мувофиқ ҳал этилади.

29. Ариза берувчида янги фарзанднинг бакалавриатга қабул қилиниши (ёки аввал кўрсатилмаган фарзанд бўйича мурожаат) пайдо бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизимида тегишли фарзандни қўшган ҳолда қайта ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади, бунда мезон ва автоматик текширувлар тўлиқ такрор қўлланади.

8-боб. Рад этиш асослари, хабардор қилиш ва шикоят қилиш

30. Қуйидаги ҳолатлар фарзанд бўйича аризани рад этиш учун асос ҳисобланади:

мезон тасдиқланмагани;

ариза берувчи давлат тиббиёт муассасасида ишламаётгани;

иш стажи камида ўн беш йилга етмагани;

қариндошлик тасдиқланмагани;

фарзанднинг республика ҳудудидаги олий таълим ташкилотида бакалавриатда ўқимаслиги;

ўқиш статуси фаол эмаслиги (академик таътил/четлаштирилган);

олий таълим ташкилоти томонидан йиллик тўлов-контракт суммаси тасдиқланмагани;

ариза маълумотларига қасддан нотўғри маълумотлар киритилгани.

31. Тизим рад этиш тўғрисидаги қарорни автоматик тарзда шакллантиради ва ариза берувчига шахсий кабинет орқали, зарур ҳолларда электрон почта орқали хабар қилади, хабарномада рад этиш сабаби ва қайта мурожаат қилиш имконияти кўрсатилади.

32. Ариза берувчи рад этиш, текширув натижалари ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизими орқали электрон шикоят (апелляция) киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

33. Шикоятларни кўриб чиқиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги таъминланади, шикоят натижаси Дастурий таъминот тизимида қайд этилади ва ариза берувчига электрон тарзда етказилади.

34. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, тегишли фарзанд бўйича мақом ўзгариши ва реестрга киритиш амаллари электрон қарор асосида Дастурий таъминот тизимида акс эттирилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

35. Дастурий таъминот тизимида аутентификация OneID тизими орқали амалга оширилади, Дастурий таъминот тизимида рол-модель (администратор, оператор, назоратчи) жорий этилади ва ҳар бир роль ваколатлари минималлаштириш принципи асосида белгиланади.

36. Аризани қабул қилиш, маълумот алмашинуви, реестрни шакллантириш ва тўлов жараёнларига оид барча ҳаракатлар электрон журналларда қайд этилади, журналлар ва электрон материаллар камида беш йил сақланади ҳамда уларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилинади.

37. Интеграция каналлари орқали маълумот алмашинуви ҳимояланган алоқа каналларида амалга оширилади, шахсий маълумотларни узатиш ва сақлашда шифрлаш, идентификация, аутентификация ва аудит механизмлари қўлланади.

38. Оммавий эълон қилинадиган маълумотларда ариза берувчи ва фарзанднинг ЖШШИРи, паспорт маълумотлари ва бошқа идентификацияловчи маълумотлар ошкор қилинмайди ҳамда фақат рақамланган (ID) кўринишда акс эттирилади.

39. Мазкур Низомда назарда тутилмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

40. Мазкур Низом ижросини таъминлаш, мониторинг ва ҳисобот юритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жамғарма томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ариза берувчи (тиббиёт ва фармацевтика ходимлари) 1. Дастурий таъминот тизимида (subsidiya.mf.uz) рўйхатдан ўтади ёки исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади. 2. Ариза берувчи номидан ёки мустақил равишда аризани электрон тарзда тўлдиради. Электрон ариза шаклида ЖШШИРини киритади, алоқа маълумотларини (телефон рақами ва электрон почтаси) кўрсатади ва ҳар бир фарзанд учун алоҳида маълумотларни (фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилоти номи, таълим йўналиши, босқич, тўлов-контракт миқдори ва бошқа зарур реквизитлар) киритади. 3. Шахсий маълумотларга ишлов бериш, автоматик текширувлар ва мақсадли тўловни амалга оширишга электрон розиликни белгилайди. 4. Аризани юборади. Йил давомида узлуксиз (ҳар календарь ой реестр шакллангунига қадар) 2-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Аризага Ариза IDни автоматик тарзда беради. 2. Ариза қабул қилинган сана ва вақтни қайд этади. 3. Ариза мақомини «Қабул қилинди» деб белгилайди. 4. Ариза берувчининг шахсий кабинетига Ариза ID ва кейинги автоматик текширувлар бошланиши тўғрисида электрон хабарномани тақдим этади. Ариза юборилган вақтда автоматик тарзда 3-босқич Ягона миллий меҳнат тизими (интеграция орқали) 1. Ариза берувчи киритган ЖШШИР асосида ариза берувчининг иш ҳолати (ҳозир ишлаётган/ишламаётган), иш жойи (давлат тиббиёт муассасаси номи) ва давлат тиббиёт муассасаларидаги иш стажи (йил ва ойларда) ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда тақдим этади. 2. Тизим ушбу маълумотлар асосида мезонга мувофиқликни баҳолайди: ариза берувчи амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ва камида 15 йил иш стажига эга эканини тасдиқлайди. Автоматик тарзда (реал вақт режимида) 4-босқич ФҲДЁ ахборот тизими (интеграция орқали) 1. Ариза берувчининг мезонларга мувофиқлиги тасдиқланган тақдирда, фарзанд ва ариза берувчи ўртасидаги қариндошлик муносабатларини (ота-она/фарзанд) автоматик текширади. 2. Қариндошлик тасдиқланмаган тақдирда, ушбу фарзанд бўйича субсидияни тайинламайди ва «Рад этилди» мақомини белгилайди. Автоматик тарзда 5-босқич Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот ( H EMIS) тизими (интеграция орқали) 1. Қариндошлик тасдиқланган тақдирда, фарзанднинг республикадаги олий таълим ташкилотида бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиётгани, босқичи, ўқиш ҳолати (ўқимоқда/четлашган) ҳамда йиллик тўлов-контракт суммаси ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда аниқлайди. 2. Тизим ариза маълумотлари билан солиштиради ва тасдиқлайди ёки рад этади. Автоматик тарзда 6-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Автоматик текшириш натижасига кўра ҳар бир фарзанд бўйича «Мувофиқ» ёки «Рад этилди» мақомини белгилайди. 2. Рад этиш сабабини тушунарли ва аниқ мазмунда кўрсатади (жумладан, «мезон тасдиқланмади», «қариндошлик тасдиқланмади», «бакалавриат эмас», «ўқиш статуси фаол эмас»). 3. Ариза берувчига шахсий кабинет орқали хабарнома юборади. Автоматик тарзда (реестр шакллангунига қадар) 7-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Ҳар календарь ойнинг охирги иш куни соат 23:59 да «Мувофиқ» мақомидаги фарзандлар бўйича реестрни автоматик шакллантиради. 2. Реестр ҳар бир ёзув бўйича: ариза топширилган сана/вақт, Ариза ID, ариза берувчи ва фарзанд ЖШШИРи, олий таълим ташкилоти номи ва СТИРи, таълим йўналиши, босқич, йиллик тўлов-контракт суммаси, ҳисобланган субсидия суммаси (S=min(K×0,30; БҲМ×15)), текшируви натижаси ва мақомини ўз ичига олади. 3. Реестр идентификатори ва назорат суммасини қайд этади ва архивда сақлайди. Ҳар ой охирги иш куни соат 23:59да 8-босқич Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси 1. Реестрни электрон тарзда қабул қилади. 2. Реестр асосида тўлов ҳужжатларини расмийлаштиради. 3. Субсидияни олий таълим ташкилотининг тегишли ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказади. Бунда бир олий таълим ташкилотида таълим олаётган бир нечта талабанинг тўловлари битта тўлов топшириқномаси бўйича реестр асосида тўланади. 4. Тўлов тасдиқномасини (транзакция идентификатори ёки тўлов референси) Дастурий таъминот тизимига узатади. Реестр келган кундан 10 иш куни ичида 9-босқич Дастурий таъминот тизими 1. Тўлов тасдиқлангандан кейин тегишли фарзанд бўйича ариза мақомини «Тўлов амалга оширилди»га ўтказади. 2. Ариза берувчига тўланган сумма ва тўлов қайси олий таълим ташкилоти реквизитига йўналтирилгани ҳақида электрон хабарнома юборади. Тўлов тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда 10-босқич Ариза берувчи Рад этиш, текшируви натижалари ёки тўлов жараёнидан норози бўлган тақдирда, Дастурий таъминот тизими орқали электрон шикоят (апелляция) киритади. Ўз хоҳишига кўра 11-босқич Масъул вазирликлар (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги) 1. Шикоятни кўриб чиқади. 2. Шикоят натижасини Дастурий таъминот тизимида қайд этади ва ариза берувчига электрон тарзда етказади. 3. Шикоят қаноатлантирилган тақдирда, тегишли фарзанд бўйича мақом ўзгариши ва реестрга киритиш амалларини электрон қарор асосида тизимда акс эттиради. 10 иш куни ичида

Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига республика олий таълим ташкилотларида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

НАМУНА АРИЗА I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари 1. Фамилияси, исми ва отасининг исми 2. Туғилган санаси 3. Паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами 4. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) II. Иш жойи ва стаж маълумотлари 7. Давлат тиббиёт муассасасининг тўлиқ номи 8. Лавозими 9. Тиббиёт/фармацевтика ихтисослиги 10. Давлат тиббиёт муассасаларидаги умумий иш стажи (йил/ой) III. Фарзанд (талаба) маълумотлари (ҳар бир фарзанд учун алоҳида тўлдирилади) 11. Фарзандининг фамилияси, исми, отасининг исми 12. Фарзандининг ЖШШИРи 13. Олий таълим ташкилотининг номи 14. Таълим йўналиши/мутахассислиги 15. Таълим босқичи (курс) 16. Таълим шакли (кундузги/сиртқи) 17. Ўқиш статуси (ўқимоқда/тавсия этилган) 18. Йиллик тўлов-контракт суммаси (сўмда) 19. Олий таълим ташкилотининг банк реквизитлари (ҳисобварақ рақами/СТИР) Мен тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фарзандлари учун бакалавриат тўлов-контракт суммасининг бир қисми субсидия тарзида қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман. Ягона миллий меҳнат тизимидан иш ҳолати ва иш стажи, ФҲДЁ ахборот тизимидан қариндошлик, HE MIS тизимидан фарзанд таълим маълумотларини олиш ва текширишга, субсидияни олий таълим ташкилотининг ҳисобварағига мақсадли тўлов сифатида ўтказишга ҳамда шахсий маълумотларга ишлов беришга розилигимни билдираман. Ушбу аризада кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман. Ариза топширилган сана: _____________________ (QR код) Ариза ID: _____________ Ариза ҳолати: Дастурий таъминот тизими (subsidi ya .m f .uz)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибининг изоҳ қисми 5-банди «Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида :

а) 2-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 3-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 4-илованинг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-банди иккинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида :

а) 3-илова қуйидаги мазмундаги 15 2 -банд билан тўлдирилсин:

«15 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 15-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

б) 4-илова қуйидаги мазмундаги 16 2 -банд билан тўлдирилсин:

«16 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 16-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

в) 5б-илова 15 2 -банд билан тўлдирилсин:

«15 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 15-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

г) 5в-илова 13 2 -банд билан тўлдирилсин:

«13 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Низомнинг 13-банди биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 11 2 -банд билан тўлдирилсин:

«11 2 . Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали давлат хизмати кўрсатилганда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 11-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)».

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сон қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентида :

қуйидаги мазмундаги 12 2 -банд билан тўлдирилсин:

«12 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 12-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

қуйидаги мазмундаги 30 2 -банд билан тўлдирилсин:

«30 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур Регламентнинг 30-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 10-банди бешинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши тугалланган объектни топшириш-қабул қилиш ва фойдаланиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 27 2 -банд билан тўлдирилсин:

«27 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 27-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 9 2 -банд билан тўлдирилсин:

«9 2 . Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан ушбу Регламентнинг 9-бандида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 9-банди тўртинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган Айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентининг 11-банди учинчи хатбошиси «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига» сўзларидан кейин «, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга» сўзлари билан тўлдирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорининг 2-банди «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1-иловада назарда тутилмаган бошқа шахсларга ижтимоий картани берганлик учун банк хизматлари тўлови базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим. Бунда давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади».

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандида :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахслардан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғим суммасининг 50 фоизи ундирилади»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 12 июнь,

310 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

MEZONLARI

NIZOM

SXEMASI

Davlat tibbiyot muassasalarida faoliyat yuritayotgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qoʻllab-quvvatlash choralari toʻgʻrisida” 2025-yil 9-noyabrdagi PQ-336-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 9-noyabrdagi PQ-336-son qaroriga muvofiq:

har yili davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining yigirma besh foizini qoplab berish;

davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika hududidagi oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik kontrakt summasining oʻttiz foizi miqdoridagi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining oʻn besh baravaridan oshmaydigan qismini qoplab berish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Sogʻliqni saqlash vazirligi bir oy muddatda:

a) Iqtisodiyot va moliya vazirligining subsidiya.mf.uz axborot-dasturiy taʼminot tizimi (keyingi oʻrinlarda — Dasturiy taʼminot tizimi) orqali arizalarni avtomatik tekshirish, subsidiya oluvchilarning reyestrlarini shakllantirish va ariza beruvchiga xabarnomalarni elektron tarzda yetkazish hamda subsidiya toʻlovlari bilan bogʻliq jarayonlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini;

ushbu qaror bilan tasdiqlangan nizomlarda nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish uchun ishchi komissiya faoliyati tashkil etilishini taʼminlasin;

b) Dasturiy taʼminot tizimiga ushbu bandning “a” kichik bandida belgilangan mexanizmlarni kiritish, ipoteka subsidiyasi boʻyicha reyestrlarni tasdiqlash va tanlovni belgilangan vaqtda shaffof oʻtkazish uchun zarur tashkiliy choralarni koʻrsin.

4. Sogʻliqni saqlash vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Adliya vazirligi hamda tijorat banklari bilan birgalikda bir oy muddatda:

axborot tizimlari davlat xizmatini koʻrsatish uchun zarur maʼlumotlarni taqdim etish maqsadida “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasiga integratsiya qilinishini;

uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali joriy etilishini;

Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida arizalarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibi joriy etilishini taʼminlasin.

5. Sogʻliqni saqlash vazirligi va Adliya vazirligi:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda Dasturiy taʼminot tizimida oliy taʼlim tashkilotlariga bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish boʻyicha ariza beruvchi va uning farzand(lar)i oʻrtasidagi qarindoshlik darajasini elektron tarzda tekshirish imkoniyatini yaratsin;

Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda davlat xizmatlarini koʻrsatishda davlat tibbiyot muassasalarining tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga toʻlovlar miqdorini ikki baravar kamaytirish boʻyicha imtiyozlar qoʻllash choralarini koʻrsin.

6. Belgilansinki, ushbu qarorga muvofiq ajratiladigan subsidiyalarni moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasidan mablagʻlar yoʻnaltiriladi.

Bunda yillik budjet parametrlarida Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasiga tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini moliyaviy qoʻllab-quvvatlash xarajatlari uchun 100 mlrd soʻm ajratiladi hamda qoʻshimcha indeksatsiya qilib boriladigan mablagʻlar doirasida mazkur qarorda keltirilgan xarajatlar amalga oshiriladi.

7. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Dasturiy taʼminot tizimida oliy taʼlim tashkilotlarining axborot tizimlari orqali talabalarning oʻqish holati, shakli, bosqichi va yillik toʻlov-kontrakt miqdorini tasdiqlovchi maʼlumotlarning “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron almashinuvini taʼminlasin.

8. Sogʻliqni saqlash vazirligi “UZINFOCOM” MCHJ bilan birgalikda tegishli tijorat banklari axborot tizimlarini Dasturiy taʼminot tizimiga “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali integratsiya qilinishini taʼminlasin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

10. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda sogʻliqni saqlash vaziri E.E. Adilov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 310-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joy uchun dastlabki badal toʻlovining yigirma besh foizini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgan hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega tibbiyot yoki farmatsevtika xodimi;

axborot tizimlari — ariza beruvchi tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlash, ushbu Nizomda belgilangan ijtimoiy mezonlar boʻyicha maʼlumotlarni aniqlash uchun foydalaniladigan elektron axborot tizimlari;

Dasturiy taʼminot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining subsidiya.mf.uz axborot-dasturiy taʼminot tizimi;

mezon — ariza beruvchining amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgani hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega ekanligi bir vaqtning oʻzida tasdiqlangan boʻlishi;

masʼul tashkilotlar — ariza beruvchining arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni ushbu Nizom talablariga muvofiq baholashga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi;

reyestr — arizalar qabuli yakunlangandan keyin “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalardan shakllantirilgan roʻyxat;

subsidiya — amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgan, davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega tibbiyot yoki farmatsevtika xodimlariga ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joy uchun dastlabki badal toʻlovi qiymatining yigirma besh foizi miqdorida qoplab beriladigan mablagʻlar;

tanlov — tegishli elektron platforma orqali reyestr asosida gʻoliblarni tasodifiy tarzda tanlash jarayoni;

xabarnoma — ariza beruvchiga subsidiya ajratish yoki uni ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan va berilgan vaqtdan boshlab qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar davomida amal qiladigan hujjat;

Yagona milliy mehnat tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining ariza beruvchining ish holati va ish stajini tasdiqlovchi axborot tizimi.

3. Subsidiya ajratish jarayonlari toʻliq raqamlashtirish, teng imkoniyat va shaffoflik, yagona mezon asosida saralash, mablagʻlarni fuqaroga naqd berilmasdan maqsadli toʻlov sifatida bank hisobvaragʻiga (yoki bank mexanizmida belgilangan toʻlov qabul qiluvchi rekvizitga) yoʻnaltirish, shaxsiy maʼlumotlarni muhofaza qilish, elektron jurnallarda qayd etish hamda elektron materiallarni kamida besh yil saqlash prinsiplari asosida amalga oshiriladi.

Subsidiya mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan ajratiladi.

Ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya har yili yilning chorak qismida belgilangan umumiy sonning toʻrtdan bir qismi miqdorida ajratiladi.

4. Subsidiya fuqaro yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) doirasida fuqarolarning talablaridan kelib chiqib ajratiladi.

Fuqaro yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan hududdan qatʼi nazar, istalgan hududdan subsidiya dasturi doirasida birlamchi uy-joy bozoridan uy-joylarni ipoteka krediti asosida sotib olishi mumkin.

Bunda:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqaro ushbu Nizom talablariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar uchun belgilangan ipoteka krediti shartlari asosida Toshkent shahrida qurilgan uy-joylarni;

Toshkent shahrida yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan fuqaro ushbu Nizom talablariga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar uchun belgilangan ipoteka krediti shartlari asosida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda qurilgan uy-joylarni sotib olishga haqli.

2-bob. Arizalarni qabul qilish va rasmiylashtirish

5. Ariza beruvchi ipoteka kreditlari boʻyicha subsidiya olish uchun istalgan tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron tarzda toʻldiradi.

Bunda ariza berish uchun ariza beruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR), aloqa maʼlumotlarini (telefon raqami va elektron pochtasi) kiritadi hamda shaxsiy maʼlumotlarga ishlov berish, avtomatik tekshiruvlarni amalga oshirishga elektron rozilikni belgilaydi.

Ariza beruvchidan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatiladigan xizmatlar hamda markaz tomonidan tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritilishi bepul amalga oshiriladi.

6. Bir JSHSHIR boʻyicha bir chorak doirasida faqat bitta ariza qabul qilinishi taʼminlanadi va bir JSHSHIR bilan takroriy ariza yuborishga urinish holatida tizim arizani qabul qilmasdan takroriy ariza berish mumkin emasligi, avval yuborilgan ariza maqomini shaxsiy kabinet orqali kuzatish lozimligi toʻgʻrisida elektron xabarnomani taqdim etadi.

7. Ariza qabul qilinganda, Dasturiy taʼminot orqali arizaga avtomatik tarzda ID raqami (keyingi oʻrinlarda — Ariza ID) beriladi.

3-bob. Ariza beruvchining mezonlarga muvofiqligini baholash

8. Ariza beruvchini baholashda ariza beruvchining amalda davlat tibbiyot muassasasida faoliyat yuritayotgani hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega ekanligi tasdiqlanishi shart hisoblanadi.

9. Ariza beruvchining ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan ijtimoiy mezonlarga muvofiq yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari orqali avtomatik ravishda tekshiriladi va ikki ish kuni ichida Dasturiy taʼminot tizimiga yuboriladi.

Ariza baholash jarayoniga oʻtkazilishidan oldin Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi orqali ariza beruvchi va er (xotin) oʻrtasida rasmiy nikoh tuzilgani Dasturiy taʼminot tizimi tomonidan avtomatik ravishda aniqlanadi.

Masʼul tashkilotlarning axborot tizimlari tomonidan quyidagi maʼlumotlar tekshiriladi va Dasturiy taʼminot tizimiga taqdim etiladi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi — ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida ikki va undan ortiq mulk huquqi bilan turar joy mavjud yoki mavjud emasligi;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — ariza beruvchining davlat tibbiyot muassasalarida tibbiyot va farmatsevtika xodimi faoliyati boʻyicha kamida 15 yil ish stajiga ega yoki ega emasligi, shu jumladan, ariza topshirgan vaqtda faoliyat yuritayotgani;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi — ariza beruvchining davlat tibbiyot muassasalarida faoliyat yuritayotgan tibbiyot yoki farmatsevtika xodimi ekanligi.

10. Avtomatik tekshirish natijasiga koʻra ariza maqomi quyidagi tartibda belgilanadi:

Yagona milliy mehnat tizimi maʼlumotlari orqali mezonlar toʻliq tasdiqlansa, ariza “Tanlovga qoʻyildi” maqomiga oʻtkaziladi;

mezonlardan kamida bittasi mos kelmagan taqdirda, ariza “Rad etildi” maqomiga oʻtkaziladi va rad etish sababi ariza beruvchiga Dasturiy taʼminot tizimida tushunarli hamda aniq mazmunda koʻrsatilgan holda, ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma yuboriladi.

11. Quyidagi hollarda ariza beruvchiga subsidiya ajratish Dasturiy taʼminot tizimi orqali avtomatik tarzda rad etiladi:

a) taqdim etilgan arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar mezonga mos kelmaganda;

b) taqdim etilgan maʼlumotlar notoʻgʻri yoki soxta boʻlganda.

Bunda ariza koʻrib chiqish jarayoniga oʻtkazilmaydi;

v) boshqa uy-joy subsidiya dasturlari doirasida ariza beruvchining va (yoki) uning turmush oʻrtogʻining:

subsidiyadan foydalangani aniqlanganda (shu jumladan, avval olingan subsidiyali ipoteka kreditini soʻndirgan va uy-joy boshqa shaxsga begonalashtirib yuborilgan taqdirda ham);

subsidiya olish uchun topshirilgan arizasi koʻrib chiqish jarayonida boʻlganda;

g) ariza beruvchi davlat dasturlari doirasida ajratiladigan ipoteka kreditlaridan foydalangani aniqlanganda. Bunda qarz oluvchi tomonidan 2024-yil 1-mayga qadar olingan kreditlar hisobga olinmaydi.

12. Ushbu Nizomga muvofiq ajratiladigan subsidiya bir oilaga (eri yoki xotiniga) faqat 1 (bir) marta beriladi.

Bunda gʻolib foydalanmagan subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani oʻz xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali elektron ariza bilan murojaat qilgan holda rad etishi mumkin.

Gʻolibning subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani bekor qilish haqidagi arizasi Dasturiy taʼminot tizimi tomonidan avtomatik tarzda bekor qilinadi.

Bunda xabarnoma bekor qilingan taqdirda, subsidiya ajratish parametrlarida rad etilgan subsidiyalar soni qayta inobatga olinadi.

13. Yagona milliy mehnat tizimidan maʼlumot kelmasligi yoki integratsiya kanalida texnik nosozlik yuzaga kelish holatida tizim qabul yopilguniga qadar maʼlumot olish uchun avtomatik takroriy soʻrovlarni amalga oshiradi, biroq qabul yopilgunga qadar tasdiq maʼlumotlari olinmasa, ariza “Rad etildi” maqomiga oʻtkaziladi va ariza beruvchiga maʼlumotlar texnik sabablarga koʻra tasdiqlanmagani haqida elektron xabarnoma yuboriladi, bunda kelgusi chorakda mezonlarga muvofiq boʻlgan taqdirda, qayta ariza berish huquqi saqlanib qoladi.

14. Ariza beruvchining avval ushbu imtiyozdan foydalangani qayta ishtirokni cheklash uchun asos hisoblanadi va Dasturiy taʼminot tizimi orqali avval toʻlovni toʻlagan shaxs aniqlangan taqdirda, ariza avtomatik ravishda “Rad etildi” maqomiga oʻtkaziladi hamda takroriy imtiyoz berilmasligi toʻgʻrisida ariza beruvchiga elektron xabarnoma taqdim etiladi.

4-bob. Arizalarning reyestrini shakllantirish va ularni tanlovga qoʻyish

15. Chorakning oxirgi ish kuni soat 14:00 da qabul avtomatik tarzda yopilgandan keyin Dasturiy taʼminot tizimida “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalardan reyestr avtomatik tarzda shakllantiriladi.

Bunda reyestr har bir ariza boʻyicha Ariza ID, ariza yuborilgan sana va vaqt hamda JSHSHIRni oʻz ichiga oladi, biroq ommaviy eʼlon qilinadigan axborotlarda shaxsiy maʼlumotlarni muhofaza qilish maqsadida JSHSHIR va ariza beruvchining toʻliq F.I.O. maʼlumotlari aks ettirilmaydi.

16. Reyestr shakllantirilgan paytdan eʼtiboran reyestr tarkibini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi, Dasturiy taʼminot tizimi reyestr shakllantirilgan sana va vaqtni hamda reyestr yaxlitligini tasdiqlovchi texnik belgilarni (reyestr identifikatori va uning nazorat summasi/xeshi kabi) qayd etadi va arxivda saqlaydi.

5-bob. Tanlovni oʻtkazish, gʻoliblarni aniqlash va natijalarni eʼlon qilish

17. Tanlov keyingi chorakning birinchi ish kunida onlayn tarzda oʻtkaziladi va tanlovga faqat “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalar kiritiladi, bunda mezonlarga toʻliq muvofiq ishtirokchilar orasidan har chorak uchun belgilangan kvota doirasida 125 (bir yuz yigirma besh) nafar gʻolib avtomatik tasodifiy tanlash imkonini beruvchi veb-saytlar (random.org) orqali aniqlab olinadi.

18. Tanlov jarayoni shaffofligi va natijani qayta tekshirish imkoniyatini taʼminlash maqsadida tanlovning onlayn translyatsiyasi Sogʻliqni saqlash vazirligining ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari orqali amalga oshiriladi va yozuvi arxivlanadi, tanlovda aynan qaysi reyestrdan foydalanilgani va reyestr oʻzgarmagani tasdiqlanadi, tanlov natijalari Dasturiy taʼminot tizimida gʻoliblarning Ariza IDlari kesimida eʼlon qilinadi.

Har bir ishtirokchi YIDXPdagi shaxsiy manzili orqali oʻz natijasini koʻradi hamda natija uning egasiga ushbu Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda xabarnoma (keyingi oʻrinlarda — subsidiya ajratish xabarnomasi) koʻrinishida yuborilib, SMS orqali ham xabardor qilinadi.

19. Tanlov natijasiga koʻra kvota doirasida har chorakda 125 nafar ishtirokchiga “Gʻolib” maqomi, qolgan ishtirokchilarga “Tanlovdan oʻtmadi” maqomi beriladi, biroq “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalar soni 125 nafardan kam boʻlgan holatda mezonga toʻliq muvofiq kelgan barcha ishtirokchilar “Gʻolib” deb topiladi va keyingi bosqichga, yaʼni hujjatlarni taqdim etish jarayoniga oʻtadi.

6-bob. Gʻoliblar tomonidan hujjatlarni taqdim etish tartibi

20. Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXPdan subsidiya ajratish xabarnomasini olgan gʻolib uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi.

Bunda subsidiya ajratish xabarnomasini olgunga qadar qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan investitsiya shartnomasi, ulush kiritish asosida tuzilgan shartnomalar hamda subsidiya ajratish xabarnomasining muddati doirasida tuzilgan birlamchi shartnoma ham inobatga olinadi.

21. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun gʻolib subsidiya ajratish xabarnomasi amal qilish muddatining oxirgi kunigacha boʻlgan muddatda istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga:

uy-joy sotib olish uchun subsidiya ajratish xabarnomasini va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan tuzilgan birlamchi shartnomani hamda fuqaro oʻziga tegishli boʻlgan badal mablagʻlarini bankdagi hisobvaragʻiga joylashtirgani yoki qurilish (pudrat) tashkilotiga toʻlaganini tasdiqlovchi hujjatni;

ipoteka krediti boʻyicha birgalikda qarz oluvchining (kafilning) tegishli maʼlumotlarini taqdim qiladi.

22. Ishtirok etuvchi tijorat banki tegishli hujjatlar toʻliq taqdim qilingandan soʻng besh ish kuni ichida qarz oluvchiga kredit berish masalasini oʻrganib chiqadi hamda arizani qanoatlantirish yoki uni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Bunda ariza qanoatlantirilgan taqdirda, notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisida ariza beruvchiga kafolat xatini taqdim etadi.

23. Gʻolib qurilish (pudrat) tashkiloti bilan notarial tasdiqlangan uy-joyning oldi-sotdi shartnomasini hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi kadastr hujjatlarini ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatida koʻrsatilgan muddat doirasida tijorat bankiga yetkazadi.

24. Ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badal summasi ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishning eng koʻp miqdorlari doirasida ajratiladigan ipoteka krediti miqdoridan kelib chiqib hisoblanadigan uy-joy qiymatining oʻn besh foizi miqdorida aniqlanadi.

Bunda ajratilgan ipoteka krediti boʻyicha:

boshlangʻich badalning yigirma besh foizi Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan;

boshlangʻich badal ushbu bandga muvofiq aniqlanadigan boshlangʻich badal summasidan oshib ketgan taqdirda, qolgan qismi gʻolibning oʻz mablagʻlari hisobidan boshlangʻich badal summasini oshirish orqali qoplanadi.

Uy-joyni sotib olish uchun ajratiladigan ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning yigirma besh foiz qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi quyidagi formula boʻyicha aniqlanadi:

SM = KS*0,15/0,85*0,25

bunda:

SM — ipoteka krediti boʻyicha boshlangʻich badalning yigirma besh foiz qismini qoplash uchun toʻlanadigan subsidiya summasi;

KS — ipoteka krediti shartnomasida ajratilayotgan ipoteka krediti miqdori (shartnomadagi kredit miqdoridan qatʼi nazar, har yili davlat dasturlarida belgilanadigan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirishning eng koʻp miqdoridan oshib ketmagan holda aniqlanadigan ipoteka miqdori).

25. Ushbu Nizomga muvofiq tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga ipoteka kreditlari ishtirok etuvchi tijorat banklarining oʻz mablagʻlari hisobidan, keyinchalik ushbu mablagʻlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan qayta moliyalashtiriladigan mablagʻlar hisobidan ajratiladi.

7-bob. Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan subsidiyani hisoblash va toʻlovni toʻlash

26. Sotib olinadigan uy-joy boʻyicha gʻolib tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan boshlangʻich badal toʻliq shakllantirilgandan soʻng ishtirok etuvchi tijorat banki gʻolib bilan bir ish kuni ichida ipoteka krediti shartnomasini rasmiylashtiradi.

Ipoteka krediti shartnomasida uy-joyning ipoteka krediti asosida sotib olinayotgani, dastlabki badal summasi hamda toʻlov yoʻnaltiriladigan bank rekvizitlari aniq va oʻqiladigan shaklda aks ettirilgan boʻlishi lozim. Subsidiya fuqaroga faqat maqsadli toʻlov sifatida uning bank hisobvaragʻiga (yoki bank tomonidan belgilangan qabul qiluvchi rekvizitga) yoʻnaltiriladi, biroq rekvizitlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, toʻlovni toʻlash imkoniyati yuzaga kelmaydi.

27. Taqdim etilgan hujjatlarda texnik nuqson, oʻqilmaslik, rekvizitlar noaniqligi yoki boshqa kamchiliklar aniqlansa, tijorat banki kamchiliklarni bartaraf etish va hujjatlarni qayta yuklash boʻyicha aniq izoh berilgan elektron xabarnoma yuboradi hamda qayta yuklash imkoniyati taqdim etadi.

28. Gʻolib xabarnoma amal qilish muddatida subsidiyadan foydalanmagan taqdirda, ariza avtomatik “Bekor qilindi” maqomiga oʻtkaziladi va toʻlov jarayoni ushbu ariza boʻyicha toʻxtatiladi, bu haqida ariza beruvchiga asosi koʻrsatilgan elektron xabarnoma yuboriladi.

29. Hujjatlar toʻliq va talablarga muvofiq taqdim etilgan taqdirda, bank tomonidan toʻlov uchun maʼlumotlar toʻplami shakllantiriladi, unda Ariza ID, ipoteka krediti shartnomasi raqami va sanasi, dastlabki badal summasi, qoplanadigan yigirma besh foiz subsidiya miqdori, toʻlov yoʻnaltiriladigan bank rekvizitlari va toʻlov maqsadi boʻyicha maʼlumotlar jamlanadi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligiga toʻlovni toʻlash uchun belgilangan tartibda taqdim etiladi, shu bilan bir vaqtda toʻplam Dasturiy taʼminot tizimida elektron arxiv sifatida saqlanadi.

30. Tijorat banklari axborot tizimlari orqali barcha rekvizitlar bilan Sogʻliqni saqlash vazirligiga buyurtmanoma yuboradi va Dasturiy taʼminot tizimida avtomatik ravishda shartnoma maʼlumotlariga asosan dastlabki badal va uning yigirma besh foiz qismi hisoblanadi. Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan besh ish kuni ichida toʻlovlar Dasturiy taʼminot tizimi orqali toʻlanadi.

31. Subsidiya fuqaroga naqd koʻrinishda berilmaydi va faqat maqsadli toʻlov sifatida ipoteka krediti rasmiylashtirilgan bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi, toʻlov hujjatida esa Ariza ID, ipoteka shartnomasi raqami va sanasi hamda toʻlov maqsadi “uy-joy ipotekasi boʻyicha dastlabki badal toʻlovining yigirma besh foizini qoplash” mazmunida koʻrsatilishi orqali toʻlovning maqsadliligi va keyinchalik auditda tekshirish imkoniyati taʼminlanadi.

32. Toʻlov toʻlangandan keyin Sogʻliqni saqlash vazirligi toʻlov tasdiqnomasini (tranzaksiya identifikatori yoki bank referensi, elektron kvitansiya maʼlumotlari) qabul qiladi va ushbu maʼlumotlar Dasturiy taʼminot tizimiga kiritilishi yoki integratsiya orqali uzatilishi asosida ariza maqomi “Toʻlov amalga oshirildi”, keyin esa “Imtiyozdan foydalandi” maqomiga oʻtkaziladi, shuningdek ariza beruvchiga toʻlov toʻlangani, toʻlangan summa va toʻlov qaysi bank rekvizitiga yoʻnaltirilgani haqida SMS-xabar yuboriladi.

33. Ariza “Imtiyozdan foydalandi” maqomiga oʻtkazilgandan keyin ariza beruvchi mazkur imtiyozdan takroran foydalanish huquqiga ega boʻlmaydi va keyingi choraklarda ariza topshirishga urinish holatlarida mazkur holat avtomatik rad etish uchun asos hisoblanadi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

34. Ariza qabul qilishdan toʻlovni toʻlashga qadar boʻlgan barcha harakatlar (OneID tizimi orqali kirish, ariza yuborish, Yagona milliy mehnat tizimi tekshiruv natijalari, reyestrni shakllantirish, tanlov natijasini qayd etish, hujjatni yuklash, toʻlov uchun maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish, Sogʻliqni saqlash vazirligiga toʻlov uchun taqdim etish, toʻlovni toʻlash va toʻlov natijasini qayd etish) elektron jurnallarda qayd etiladi hamda elektron materiallar, jurnallar va yozuvlar kamida besh yil saqlanadi, ommaviy eʼlon qilinadigan maʼlumotlarda esa JSHSHIR va shaxsni tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari oshkor qilinmaydi va raqamlangan koʻrinishda beriladi.

35. Ariza beruvchi rad etish, tanlov natijasi, hujjatlar boʻyicha qarorlar yoki toʻlov jarayonidan norozi boʻlgan taqdirda, shikoyat kiritish huquqiga ega boʻladi va shikoyatni koʻrib chiqish qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlarda taʼminlanadi, bunda shikoyatni koʻrib chiqish natijasi ariza beruvchiga elektron tarzda yetkaziladi hamda shikoyat qanoatlantirilgan hollarda, maqom oʻzgarishi xabarnoma asosida Dasturiy taʼminot tizimiga kiritilishi orqali jarayonning uzluksizligi taʼminlanadi.

36. Ushbu Nizomda nazarda tutilmagan masalalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

37. Mazkur Nizom ijrosini taʼminlash, monitoring va hisobot yuritish Sogʻliqni saqlash vazirligi va Jamgʻarma tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Dasturiy taʼminot tizimida (subsidiya.mf.uz) roʻyxatdan oʻtadi yoki istalgan tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi. 2. Ariza beruvchi nomidan yoki mustaqil ravishda arizani elektron tarzda toʻldiradi (JSHSHIRni kiritadi, telefon raqami va elektron pochtasini koʻrsatadi). 3. Shaxsiy maʼlumotlarga ishlov berish, avtomatik tekshiruvlarga elektron rozilikni belgilaydi. 4. Arizani yuboradi. Har chorakning birinchi ish kunidan boshlab chorakning oxirgi ish kuni soat 14:00 gacha 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 1. Arizaga Ariza IDni avtomatik beradi va ariza qabul qilingan sana va vaqtni qayd etadi. 2. Arizani Dasturiy taʼminot tizimiga yuboradi. 3. Ariza maqomini “Qabul qilindi” deb belgilaydi. 4. Ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga Ariza ID va avtomatik tekshiruv boshlanishi toʻgʻrisida elektron xabar taqdim etadi. 5. Bir JSHSHIR boʻyicha bir chorak doirasida faqat bitta arizaga yoʻl qoʻyadi va takroriy urinishda “Avval yuborilgan ariza mavjud” xabarnomasini taqdim etadi. Ariza qabul qilingan kunning oʻzida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligining dasturiy taʼminot tizimi 1. Masʼul tashkilotlarning elektron maʼlumotlar bazasidan kelib tushgan maʼlumotlar asosida arizani avtomatlashtirilgan tarzda quyidagi mezonlar asosida baholaydi: ariza baholash jarayoniga oʻtkazilishidan oldin “FHDY yagona elektron arxivi” maʼlumotlari bazasidan ariza beruvchi va uning turmush oʻrtogʻi oʻrtasida rasmiy nikoh tuzilgani; ariza beruvchining mezonlarga muvofiqligi. Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 4-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Mezonlar toʻliq tasdiqlansa “Tanlovga qoʻyildi”, tasdiqlanmasa “Rad etildi” maqomini belgilaydi, rad etish sababini aniq koʻrsatadi. 2. Avval ushbu imtiyozdan foydalangan shaxslar “Imtiyozdan foydalandi” maqomi aniqlanganda, avtomatik “Rad etildi” maqomiga oʻtkaziladi. Avtomatik tarzda 5-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Chorakning oxirgi ish kuni soat 14:00 da arizalar qabulini avtomatik tarzda toʻxtatadi. 2. “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalardan reyestrni avtomatik shakllantiradi, reyestr har bir ariza boʻyicha Ariza ID, ariza yuborilgan sana/vaqt va JSHSHIRni oʻz ichiga oladi. 3. Reyestr identifikatorini qayd etadi va reyestr tarkibini oʻzgartirishga yoʻl qoʻymaydi. Har chorakning oxirgi ish kunida 6-bosqich Sogʻliqni saqlash vazirligi 1. Keyingi chorakning birinchi ish kunida onlayn tanlov oʻtkazadi. 2. Reyestrdan 125 (bir yuz yigirma besh) nafardan ortiq boʻlmagan gʻoliblarni tasodifiy usulda aniqlaydi. “Tanlovga qoʻyildi” maqomidagi arizalar soni 125 dan kam boʻlsa, barcha ishtirokchilarni “Gʻolib” deb topadi. 3. Tanlovning onlayn translyatsiyasini rasmiy veb-sahifalari orqali amalga oshiradi va yozuvni arxivlaydi. 4. Tanlov natijalarini rasmiy veb-sahifalari orqali eʼlon qiladi va gʻoliblarga “Gʻolib”, subsidiya ajratish rad etilgan ariza beruvchilarga “Tanlovdan oʻtmadi” maqomini beradi hamda har bir ishtirokchiga natija haqida Davlat xizmatlari markazi orqali xabarnoma yuboradi. Har chorakning oxirgi ish kunida 7-bosqich Talabgor 1. Oʻzining daromadi va imkoniyatlaridan kelib chiqib, moʻljallayotgan uy-joyni ipoteka krediti orqali sotib olish boʻyicha qurilish (pudrat) tashkiloti bilan birlamchi shartnoma tuzadi. 1. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnoma olingunga qadar yoki subsidiya xabarnomasining muddati doirasida 2. Ipoteka kreditini belgilangan tartibda rasmiylashtirish uchun gʻolib istalgan ishtirok etuvchi tijorat bankiga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xabarnomani va uy-joyni ipoteka shartlari asosida sotib olish boʻyicha tegishli hujjatlarni taqdim qiladi. 2. Xabarnoma amal qilish muddatining oxirgi kunigacha 8-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgorning hujjatlarini oʻrganib chiqadi. 2. Ipoteka kreditini ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, talabgorga notarial harakatlarni amalga oshirish uchun ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi kafolat xatini taqdim etadi. Bunda talabgorga ipoteka kreditini ajratish rad etilgan taqdirda, toʻlov platformasida yaratilgan buyurtmanomani bekor qiladi. 5 ish kuni ichida 9-bosqich Talabgor Qurilish (pudrat) tashkiloti bilan notarial tasdiqlangan uy-joyning oldi-sotdi shartnomasini hamda koʻchmas mulkka boʻlgan huquqni tasdiqlovchi kadastr hujjatlarini tijorat bankiga taqdim etadi. Belgilangan tartibda 10-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki 1. Talabgor bilan ipoteka kreditini ajratish toʻgʻrisidagi shartnomani imzolaydi hamda ipoteka kreditini rasmiylashtiradi. 1. 1 ish kuni ichida 2. Dasturiy taʼminot tizimi orqali boshlangʻich badalning bir qismini qoplash uchun kadastr hujjatlarini ilova qilgan holda subsidiyani toʻlashga buyurtmanoma yuboradi. 2. 1 ish kuni ichida 11-bosqich Jamgʻarma (Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi) 1. Tijorat banklari axborot tizimlari orqali barcha rekvizitlar bilan buyurtmanomani qabul qiladi. 2. Subsidiyani ipoteka krediti rasmiylashtirilgan bank tomonidan koʻrsatilgan hisobvaraqqa oʻtkazadi. 3. Toʻlov hujjatida Ariza ID, ipoteka shartnomasi raqami/sanasi va toʻlov maqsadini aniq koʻrsatadi. 4. Toʻlov tasdiqnomasini (tranzaksiya ID yoki bank referensi) Dasturiy taʼminot tizimiga uzatadi. 5 ish kuni ichida 12-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Toʻlov tasdiqlangandan keyin ariza maqomini “Toʻlov amalga oshirildi”dan “Imtiyozdan foydalandi”ga oʻtkazadi. 2. Ariza beruvchiga toʻlov toʻlangani, toʻlangan summa va qaysi bank rekvizitiga yoʻnaltirilgani haqida elektron xabarnoma yuboradi. 3. “Imtiyozdan foydalandi” maqomiga oʻtkazilgandan keyin ariza beruvchi mazkur imtiyozdan takroran foydalanish huquqiga ega boʻlmaydi va keyingi choraklarda ariza topshirishga urinishda avtomatik rad etish asosi hisoblanadi. Toʻlov tasdiqlanganidan soʻng avtomatik tarzda

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA ARIZA I. Ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 2. Tugʻilgan sanasi 3. Pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 5 . Turmush oʻrtogʻining shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 6. Telefon raqami 7. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ish joyi va staj maʼlumotlari 8. Davlat tibbiyot muassasasining toʻliq nomi 9. Lavozimi 10. Tibbiyot/farmatsevtika ixtisosligi 11. Davlat tibbiyot muassasalaridagi umumiy ish staji (yil/oy) Men tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismi qoplab berilishidan manfaatdorligimni bildiraman. Yagona milliy mehnat tizimidan ish holati va ish staji maʼlumotlarini olish va tekshirishga hamda yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman hamda kredit axboroti toʻgʻrisidagi va tegishli maʼlumotlarning oshkor etilishiga roziligimni bildiraman. Ariza topshirilgan sana: ______ ______________ (QR kod) Ariza ID: _____________ Ariza holati: Dasturiy taʼminot tizimi (subsidiya.mf.uz)

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Subsidiya ajratiladigan davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini baholashning ijtimoiy

T/r Mezonlar Masʼul tashkilot 1. Ariza beruvchi, shu jumladan, uning turmush oʻrtogʻining nomida respublikaning barcha hududlari miqyosida ikki va undan ortiq mulk huquqi bilan turar joy mavjud emasligi Kadastr agentligi 2. Ariza beruvchining davlat tibbiyot muassasalarida tibbiyot va farmatsevtika xodimi faoliyati boʻyicha kamida 15 yil ish stajiga ega yoki ega emasligi, shu jumladan, ariza topshirgan vaqtda faoliyat yuritayotgani Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 3. Ariza beruvchining davlat tibbiyot muassasasida faoliyat yuritayotgan tibbiyot yoki farmatsevtika xodimi ekanligi Sogʻliqni saqlash vazirligi

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA Uy-joy sotib olish uchun davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga subsidiya ajratishni rad etish toʻgʻrisida ___________- son XABARNOMA Ariza raqami __________ Berilgan sanasi 20___ yil “___” _________ Fuqaro _________________________________________________________________________________ ( F . I . O ) Vazirlar Mahkamasining 2026-yil “____” ___________dagi ___-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning _________________ sababli rad etishga asosli deb topildi. (Ushbu Nizomning qaysi bandiga asosan rad etilishi koʻrsatilishi kerak) Pasport (I D-karta) maʼlumotlari: seriyasi _______ raqami _ _____________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) _________________ Kim tomonidan berilgan _________________________________ , Berilgan sanasi _______________________ Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili __________________________________________ Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) QR-kod

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

NAMUNA Uy-joy sotib olish uchun davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlariga subsidiya ajratish toʻgʻrisida _____________- son XABARNOMA Ariza raqami ___________ Berilgan sanasi 20___ yil “____” _________ Amal qilish muddati 20___ yil “___” _________ Fuqaro __________________________________________________________________________________ ( F . I . O ) Vazirlar Mahkamasining 2026-yil “___” _________dagi ____-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini uy-joy bilan taʼminlash uchun ipoteka krediti asosida sotib olinadigan uy-joyning dastlabki badal toʻlovining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan mezonlarga muvofiqligi sababli gʻolib deb topildi. Pasport (ID-karta) maʼlumotlari: seriyasi _______ raqami _______ __________________________ Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) ________________ Kim tomonidan berilgan ____________________________, Berilgan sanasi _______________________ Yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazilgan manzili __________________________________________ Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiya miqdori ushbu Nizomda belgilangan umumiy tartibga muvofiq hisoblanadi va toʻlanadi. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka krediti ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish ishtirok etuvchi tijorat banklari tomonidan belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi. Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri) QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 310-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining 30 foizi miqdoridagi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravaridan oshmaydigan qismini Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ariza beruvchi — amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgan, davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega tibbiyot yoki farmatsevtika xodimi;

axborot tizimlari — ariza beruvchi tomonidan taqdim qilingan maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlash, ushbu Nizomda belgilangan ijtimoiy mezonlar boʻyicha maʼlumotlarni aniqlash uchun foydalaniladigan vazirlik va idoralarning elektron axborot tizimlari;

Dasturiy taʼminot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining subsidiya.mf.uz axborot-dasturiy taʼminot tizimi;

mezon — ariza beruvchining bir vaqtning oʻzida amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgani hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega ekanligi tasdiqlangan boʻlishi;

masʼul tashkilotlar — ariza beruvchining arizasida koʻrsatilgan maʼlumotlarni ushbu Nizom talablariga muvofiq baholashga masʼul boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot (HEMIS) tizimi — oliy taʼlim tashkilotining talaba(lar)ning taʼlim shakli, taʼlim bosqichi, toʻlov-kontrakt miqdori va oliy taʼlim tashkilotining tegishli hisobvaragʻini tasdiqlovchi maʼlumotlarni taqdim etuvchi axborot tizimi;

reyestr — kalendar oy boʻyicha tekshiruvdan oʻtgan arizalar (farzandlar) kesimida shakllantiriladigan va toʻlovni toʻlash uchun asos boʻladigan roʻyxat;

subsidiya — amalda ariza beruvchining farzandi uchun respublika oliy taʼlim tashkilotlaridagi bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining 30 foizi miqdoridagi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 15 baravaridan oshmaydigan qismi hisoblangan va oliy taʼlim tashkilotining tegishli hisobvaragʻiga maqsadli toʻlov sifatida oʻtkaziladigan mablagʻ;

xabarnoma — ariza beruvchiga subsidiya ajratish yoki uni ajratishni rad etish toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan va berilgan vaqtdan boshlab qonunchilik hujjatlarida belgilangan muddatlar davomida amal qiladigan hujjat;

farzand (talaba) — ariza beruvchining qarindoshlik maʼlumotlari orqali tasdiqlangan va respublika oliy taʼlim tashkilotida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqiyotgan (yoki talabalikka tavsiya etilgan) shaxs;

FHDY axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining ariza beruvchi va uning farzandlarining qarindoshlik munosabatlarini tasdiqlovchi axborot tizimi;

Yagona milliy mehnat tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining ariza beruvchining ish holati va ish stajini tasdiqlovchi axborot tizimi.

3. Subsidiya ajratish jarayonlari toʻliq raqamlashtirish, teng imkoniyat va shaffoflik, yagona mezon asosida muvofiqlikni aniqlash, mablagʻlarni fuqaroga naqd berilmasdan oliy taʼlim tashkilotining hisobvaragʻiga maqsadli toʻlov sifatida yoʻnaltirish, shaxsiy maʼlumotlarni muhofaza qilish, elektron jurnallarda qayd etish hamda elektron materiallarni kamida besh yil saqlash prinsiplari asosida amalga oshiriladi.

Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga asosan ajratiladi.

4. Bir ariza beruvchining mazkur imtiyoz doirasida bir vaqtning oʻzida bir nechta farzandi uchun ariza berishga yoʻl qoʻyiladi, bunda subsidiya har bir farzand (talaba) boʻyicha alohida hisoblanadi va toʻlanadi.

2-bob. Arizalarni qabul qilish va rasmiylashtirish

5. Arizalar Dasturiy taʼminot tizimida yil davomida uzluksiz qabul qilinadi, bunda har kalendar oy boʻyicha toʻlovga chiqarish uchun reyestr mazkur oyning oxirgi ish kuni soat 23:59 da avtomatik tarzda shakllantiriladi hamda keyingi kundan boshlab kelib tushgan arizalar keyingi oy reyestriga kiritiladi.

6. Ariza beruvchi farzandiga yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish boʻyicha subsidiya olish uchun istalgan tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali davlat xizmatidan elektron tarzda foydalanish uchun roʻyxatdan oʻtadi.

Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa ariza beruvchi mustaqil ravishda davlat xizmatidan foydalanish uchun ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi arizani elektron tarzda toʻldiradi.

Bunda ariza berish uchun ariza beruvchi JSHSHIRini kiritadi, aloqa maʼlumotlarini koʻrsatadi va har bir farzand uchun alohida maʼlumotlarni (farzand JSHSHIRi, oliy taʼlim tashkilotning taʼlim yoʻnalishi, bosqichi, toʻlov-kontrakt miqdori va boshqa zarur rekvizitlar) kiritadi hamda shaxsiy maʼlumotlarga ishlov berish, avtomatik tekshiruvlar va maqsadli toʻlovni toʻlashga elektron rozilikni belgilaydi.

Ariza beruvchidan arizada qayd etilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

Davlat xizmatlari markazi va YIDXP orqali koʻrsatiladigan xizmatlar hamda markaz tomonidan tegishli tashkilotlarga soʻrov yuborish orqali maʼlumotlarga aniqlik kiritish bepul amalga oshiriladi.

7. Ariza yuborilgan paytda Dasturiy taʼminot tizimi arizaga ID raqamini (keyingi oʻrinlarda — Ariza ID) avtomatik tarzda beradi, ariza qabul qilingan sana va vaqtni qayd etadi, ariza maqomini “Qabul qilindi” deb belgilaydi hamda ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga Ariza ID va keyingi avtomatik tekshiruvlar boshlanishi toʻgʻrisida elektron xabarnomani taqdim etadi.

8. Bir ariza beruvchi bir kalendar oy davomida oʻzining bir yoki bir nechta farzandi boʻyicha bitta arizani yuborishi mumkin, bunda mazkur oy reyestriga kiritilgan ariza boʻyicha farzandlar roʻyxatini toʻldirish yoki oʻzgartirish faqat reyestr shakllantirilguniga qadar amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyiladi.

Ariza beruvchidan arizada qayd etilgan maʼlumotlardan tashqari boshqa hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

9. Ariza beruvchi farzandi boʻyicha maʼlumotlarni notoʻgʻri kiritgani aniqlansa, reyestr shakllantirilguniga qadar arizani bekor qilish va qayta toʻldirish huquqiga ega boʻladi, reyestr shakllantirilganidan keyin esa ariza Dasturiy taʼminot tizimida shikoyat (apellyatsiya) tartibida koʻrib chiqilishi mumkin.

3-bob. Arizalarni koʻrib chiqish

10. Arizalarni koʻrib chiqishda yagona mezon qoʻllanadi, yaʼni ariza beruvchining bir vaqtning oʻzida amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgani hamda davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega ekanligi tasdiqlanishi shart hisoblanadi.

11. Tizim ariza beruvchi kiritgan JSHSHIR asosida Yagona milliy mehnat tizimidan elektron integratsiya orqali ariza beruvchining ish holati (hozir ishlayotgan/ishlamayotgan), ish joyi (davlat tibbiyot muassasasi nomi) va davlat tibbiyot muassasalaridagi ish staji (yil va oylarda) haqidagi maʼlumotlarni avtomatik ravishda oladi hamda ushbu maʼlumotlarni mezonlarga muvofiqlikni baholash uchun hal qiluvchi asos sifatida qoʻllaydi.

12. Ariza beruvchining mezonlarga muvofiqligi tasdiqlangan taqdirda, Dasturiy taʼminot tizimi farzand (talaba) boʻyicha FHDY axborot tizimidan qarindoshlik munosabatlarini (ota-ona/farzand) avtomatik tekshiradi, qarindoshlik tasdiqlanmagan taqdirda esa ushbu farzand boʻyicha subsidiya tayinlanmaydi.

13. Qarindoshlik tasdiqlangan taqdirda, Dasturiy taʼminot tizimi Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot (HEMIS) tizimi orqali farzandning respublikadagi oliy taʼlim tashkilotida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqiyotgani, bosqichi, oʻqish holati (oʻqimoqda/chetlashgan) hamda yillik toʻlov-kontrakt summasi haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda aniqlaydi va ariza maʼlumotlari bilan solishtiradi.

14. Dasturiy taʼminot tizimida avtomatik tekshirish natijasiga koʻra har bir farzand boʻyicha “Muvofiq” yoki “Rad etildi” maqomi belgilanadi, bunda rad etish sababi tushunarli va aniq mazmunda koʻrsatiladi (jumladan, “mezon tasdiqlanmadi”, “qarindoshlik tasdiqlanmadi”, “bakalavriat emas”, “oʻqish statusi faol emas”, “Oliy taʼlim tashkiloti maʼlumoti taqdim etilmadi/tasdiqlanmadi”).

15. Yagona milliy mehnat tizimi, FHDY yoki Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot (HEMIS) tizimlaridan maʼlumot kelmasligi yoxud integratsiya kanallarida texnik nosozlik yuzaga kelishi holatida, Dasturiy taʼminot tizimi reyestr shakllantirilguniga qadar maʼlumot olish uchun avtomatik takroriy soʻrovlarni amalga oshiradi, reyestr shakllantirilguniga qadar tasdiq maʼlumotlari olinmasa, ushbu farzand boʻyicha ariza “Rad etildi” maqomiga oʻtkaziladi va kelgusi oyda qayta ariza berish huquqi saqlanib qoladi.

16. Bir oʻquv yili uchun bir farzand boʻyicha subsidiya bir marta tayinlanadi, bunda keyinchalik toʻlov-kontrakt miqdori oʻzgargan taqdirda, qayta hisob-kitob va qoʻshimcha (yoki kamaytirilgan) toʻlovlar mazkur Nizomda belgilangan yillik qayta tasdiqlash jarayoni doirasida toʻlanadi.

4-bob. Reyestrni shakllantirish

17. Har kalendar oyning oxirgi ish kuni soat 23:59da Dasturiy taʼminot tizimi “Muvofiq” maqomidagi farzandlar boʻyicha reyestrni avtomatik shakllantiradi, reyestr har bir yozuv boʻyicha kamida quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

ariza topshirilgan sana va vaqti;

Ariza ID;

ariza beruvchining JSHSHIRi;

farzandning JSHSHIRi;

oliy taʼlim tashkiloti nomi va STIRi (mavjud boʻlsa);

taʼlim yoʻnalishi;

bosqich;

yillik toʻlov-kontrakt summasi;

hisoblangan subsidiya summasi;

tekshiruv natijasi va maqomi.

18. Reyestr shakllantirilgan paytdan eʼtiboran reyestr tarkibini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi, shu sababli Dasturiy taʼminot tizimi reyestr shakllantirilgan sana va vaqtni hamda reyestr yaxlitligini tasdiqlovchi texnik belgilarni (reyestr identifikatori va uning nazorat summasi/heshi) qayd etadi va arxivda saqlaydi.

19. Reyestr shakllantirilgandan keyin Dasturiy taʼminot tizimi reyestrni Jamgʻarmaga elektron tarzda taqdim etadi, Jamgʻarma esa reyestr asosida toʻlov hujjatlarini rasmiylashtirish va toʻlov toʻlanishini taʼminlaydi.

5-bob. Subsidiya miqdorini hisoblash

20. Subsidiya miqdori har bir farzand (talaba) boʻyicha alohida hisoblanadi va quyidagi formula asosida aniqlanadi:

S = min (K × 0,30; BHM × 15),

bu yerda, S — subsidiya miqdori;

K — farzandning tegishli oʻquv yili uchun yillik toʻlov-kontrakt summasi;

BHM — toʻlov toʻlanayotgan kunda amalda boʻlgan bazaviy hisoblash miqdori.

Misol uchun, yillik toʻlov-kontrakt summasi K = 20 000 000 soʻm boʻlganda, K × 0,30 = 6 000 000 soʻmni tashkil etadi, BHM = 412 000 soʻm deb olinsa, BHM × 15 = 6 180 000 soʻm boʻladi va subsidiya S = 6 000 000 soʻm miqdorida belgilanadi;

K = 25 000 000 soʻm boʻlganda K × 0,30 = 7 500 000 soʻm, BHM ×15 = 6 180 000 soʻm boʻlsa, subsidiya S = 6 180 000 soʻm miqdorida belgilanadi.

21. Bir ariza beruvchining bir nechta farzandi boʻyicha subsidiya miqdori har bir farzand uchun alohida hisoblanadi va toʻlovlar ham har bir farzand kesimida toʻlanadi.

6-bob. Toʻlovni toʻlash tartibi

22. Jamgʻarma reyestr kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida toʻlov hujjatlarini rasmiylashtiradi va subsidiyani oliy taʼlim tashkilotining tegishli hisobvaragʻiga maqsadli toʻlov sifatida oʻtkazadi.

23. Subsidiya oliy taʼlim tashkiloti tomonidan farzand (talaba)ning tegishli oʻquv yili uchun toʻlov-kontrakt boʻyicha toʻlovlarini hisobga olishda qoʻllanadi hamda mazkur toʻlovlar boʻyicha belgilangan muddatlarga rioya etilishi taʼminlanadi.

Bunda toʻlovlar Jamgʻarma tomonidan bir oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan bir necha talabalarning toʻlov-kontrakt boʻyicha toʻlovlari bitta toʻlov topshiriqnomasiga koʻra reyestr asosida toʻlanadi.

24. Toʻlov toʻlangandan keyin Jamgʻarma toʻlov tasdiqnomasini (tranzaksiya identifikatori yoki toʻlov referensi) qabul qiladi va ushbu maʼlumotlar Dasturiy taʼminot tizimiga kiritilishi yoki integratsiya orqali uzatilishi asosida tegishli farzand boʻyicha ariza maqomi “Toʻlov toʻlandi” maqomiga oʻtkaziladi, ariza beruvchiga esa toʻlangan summa va toʻlov qaysi oliy taʼlim tashkiloti rekvizitiga yoʻnaltirilgani haqida elektron xabarnoma yuboriladi.

25. Subsidiya fuqaroga naqd koʻrinishda berilmaydi hamda boshqa maqsadlarga yoʻnaltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

7-bob. Yillik qayta tasdiqlash va toʻlovni davom ettirish

26. Subsidiya har bir farzand (talaba) uchun respublika oliy taʼlim tashkiloti bakalavriat taʼlim yoʻnalishini bitirguncha har oʻquv yilida toʻlanadi, bunda navbatdagi oʻquv yili uchun toʻlovni toʻlashdan oldin Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot (HEMIS) tizimi orqali farzandning oʻqishi davom etayotgani, bosqichi va yillik toʻlov-kontrakt miqdori avtomatik qayta tasdiqlanadi.

27. Navbatdagi oʻquv yili uchun qayta tasdiqlash natijasi “Muvofiq” maqomida boʻlgan taqdirda, farzand boʻyicha subsidiya mazkur Nizomning 5 va 6-boblariga muvofiq hisoblanadi va toʻlanadi, “Rad etildi” maqomida boʻlgan taqdirda esa toʻlov toʻxtatiladi va ariza beruvchiga sababi koʻrsatilgan elektron xabarnoma yuboriladi.

28. Farzandning oʻqish statusi akademik taʼtilga chiqqan, talabalar safidan chetlashtirilgan yoki bakalavriat taʼlim yoʻnalishidan boshqa taʼlim darajasiga oʻtgan hollarda hamda kursdan kursga qolganda ushbu oʻquv yili uchun navbatdagi toʻlovlar toʻlanmaydi, avval toʻlangan mablagʻlarni qayta hisob-kitob qilish masalalari esa oliy taʼlim tashkilotining ichki hisob-kitob tartibi va kontrakt shartlariga muvofiq hal etiladi.

29. Ariza beruvchida yangi farzandning bakalavriatga qabul qilinishi (yoki avval koʻrsatilmagan farzand boʻyicha murojaat) paydo boʻlgan taqdirda, Dasturiy taʼminot tizimida tegishli farzandni qoʻshgan holda qayta ariza berish huquqiga ega boʻladi, bunda mezon va avtomatik tekshiruvlar toʻliq takror qoʻllanadi.

8-bob. Rad etish asoslari, xabardor qilish va shikoyat qilish

30. Quyidagi holatlar farzand boʻyicha arizani rad etish uchun asos hisoblanadi:

mezon tasdiqlanmagani;

ariza beruvchi davlat tibbiyot muassasasida ishlamayotgani;

ish staji kamida oʻn besh yilga yetmagani;

qarindoshlik tasdiqlanmagani;

farzandning respublika hududidagi oliy taʼlim tashkilotida bakalavriatda oʻqimasligi;

oʻqish statusi faol emasligi (akademik taʼtil/chetlashtirilgan);

oliy taʼlim tashkiloti tomonidan yillik toʻlov-kontrakt summasi tasdiqlanmagani;

ariza maʼlumotlariga qasddan notoʻgʻri maʼlumotlar kiritilgani.

31. Tizim rad etish toʻgʻrisidagi qarorni avtomatik tarzda shakllantiradi va ariza beruvchiga shaxsiy kabinet orqali, zarur hollarda elektron pochta orqali xabar qiladi, xabarnomada rad etish sababi va qayta murojaat qilish imkoniyati koʻrsatiladi.

32. Ariza beruvchi rad etish, tekshiruv natijalari yoki toʻlov jarayonidan norozi boʻlgan taqdirda, Dasturiy taʼminot tizimi orqali elektron shikoyat (apellyatsiya) kiritish huquqiga ega boʻladi.

33. Shikoyatlarni koʻrib chiqish muddati oʻn ish kunidan oshmasligi taʼminlanadi, shikoyat natijasi Dasturiy taʼminot tizimida qayd etiladi va ariza beruvchiga elektron tarzda yetkaziladi.

34. Shikoyat qanoatlantirilgan taqdirda, tegishli farzand boʻyicha maqom oʻzgarishi va reyestrga kiritish amallari elektron qaror asosida Dasturiy taʼminot tizimida aks ettiriladi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

35. Dasturiy taʼminot tizimida autentifikatsiya OneID tizimi orqali amalga oshiriladi, Dasturiy taʼminot tizimida rol-model (administrator, operator, nazoratchi) joriy etiladi va har bir rol vakolatlari minimallashtirish prinsipi asosida belgilanadi.

36. Arizani qabul qilish, maʼlumot almashinuvi, reyestrni shakllantirish va toʻlov jarayonlariga oid barcha harakatlar elektron jurnallarda qayd etiladi, jurnallar va elektron materiallar kamida besh yil saqlanadi hamda ularga ruxsatsiz kirishdan himoya qilinadi.

37. Integratsiya kanallari orqali maʼlumot almashinuvi himoyalangan aloqa kanallarida amalga oshiriladi, shaxsiy maʼlumotlarni uzatish va saqlashda shifrlash, identifikatsiya, autentifikatsiya va audit mexanizmlari qoʻllanadi.

38. Ommaviy eʼlon qilinadigan maʼlumotlarda ariza beruvchi va farzandning JSHSHIRi, pasport maʼlumotlari va boshqa identifikatsiyalovchi maʼlumotlar oshkor qilinmaydi hamda faqat raqamlangan (ID) koʻrinishda aks ettiriladi.

39. Mazkur Nizomda nazarda tutilmagan masalalar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

40. Mazkur Nizom ijrosini taʼminlash, monitoring va hisobot yuritish Sogʻliqni saqlash vazirligi va Jamgʻarma tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Ariza beruvchi (tibbiyot va farmatsevtika xodimlari) 1. Dasturiy taʼminot tizimida (subsidiya.mf.uz) roʻyxatdan oʻtadi yoki istalgan tuman (shahar) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi. 2. Ariza beruvchi nomidan yoki mustaqil ravishda arizani elektron tarzda toʻldiradi. Elektron ariza shaklida JSHSHIRini kiritadi, aloqa maʼlumotlarini (telefon raqami va elektron pochtasi) koʻrsatadi va har bir farzand uchun alohida maʼlumotlarni (farzand JSHSHIRi, oliy taʼlim tashkiloti nomi, taʼlim yoʻnalishi, bosqich, toʻlov-kontrakt miqdori va boshqa zarur rekvizitlar) kiritadi. 3. Shaxsiy maʼlumotlarga ishlov berish, avtomatik tekshiruvlar va maqsadli toʻlovni amalga oshirishga elektron rozilikni belgilaydi. 4. Arizani yuboradi. Yil davomida uzluksiz (har kalendar oy reyestr shakllanguniga qadar) 2-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Arizaga Ariza IDni avtomatik tarzda beradi. 2. Ariza qabul qilingan sana va vaqtni qayd etadi. 3. Ariza maqomini “Qabul qilindi” deb belgilaydi. 4. Ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga Ariza ID va keyingi avtomatik tekshiruvlar boshlanishi toʻgʻrisida elektron xabarnomani taqdim etadi. Ariza yuborilgan vaqtda avtomatik tarzda 3-bosqich Yagona milliy mehnat tizimi (integratsiya orqali) 1. Ariza beruvchi kiritgan JSHSHIR asosida ariza beruvchining ish holati (hozir ishlayotgan/ishlamayotgan), ish joyi (davlat tibbiyot muassasasi nomi) va davlat tibbiyot muassasalaridagi ish staji (yil va oylarda) haqidagi maʼlumotlarni avtomatik ravishda taqdim etadi. 2. Tizim ushbu maʼlumotlar asosida mezonga muvofiqlikni baholaydi: ariza beruvchi amalda davlat tibbiyot muassasasida ishlayotgani va kamida 15 yil ish stajiga ega ekanini tasdiqlaydi. Avtomatik tarzda (real vaqt rejimida) 4-bosqich FHDY axborot tizimi (integratsiya orqali) 1. Ariza beruvchining mezonlarga muvofiqligi tasdiqlangan taqdirda, farzand va ariza beruvchi oʻrtasidagi qarindoshlik munosabatlarini (ota-ona/farzand) avtomatik tekshiradi. 2. Qarindoshlik tasdiqlanmagan taqdirda, ushbu farzand boʻyicha subsidiyani tayinlamaydi va “Rad etildi” maqomini belgilaydi. Avtomatik tarzda 5-bosqich Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish axborot ( H EMIS) tizimi (integratsiya orqali) 1. Qarindoshlik tasdiqlangan taqdirda, farzandning respublikadagi oliy taʼlim tashkilotida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻqiyotgani, bosqichi, oʻqish holati (oʻqimoqda/chetlashgan) hamda yillik toʻlov-kontrakt summasi haqidagi maʼlumotlarni avtomatik tarzda aniqlaydi. 2. Tizim ariza maʼlumotlari bilan solishtiradi va tasdiqlaydi yoki rad etadi. Avtomatik tarzda 6-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Avtomatik tekshirish natijasiga koʻra har bir farzand boʻyicha “Muvofiq” yoki “Rad etildi” maqomini belgilaydi. 2. Rad etish sababini tushunarli va aniq mazmunda koʻrsatadi (jumladan, “mezon tasdiqlanmadi”, “qarindoshlik tasdiqlanmadi”, “bakalavriat emas”, “oʻqish statusi faol emas”). 3. Ariza beruvchiga shaxsiy kabinet orqali xabarnoma yuboradi. Avtomatik tarzda (reyestr shakllanguniga qadar) 7-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Har kalendar oyning oxirgi ish kuni soat 23:59 da “Muvofiq” maqomidagi farzandlar boʻyicha reyestrni avtomatik shakllantiradi. 2. Reyestr har bir yozuv boʻyicha: ariza topshirilgan sana/vaqt, Ariza ID, ariza beruvchi va farzand JSHSHIRi, oliy taʼlim tashkiloti nomi va STIRi, taʼlim yoʻnalishi, bosqich, yillik toʻlov-kontrakt summasi, hisoblangan subsidiya summasi (S=min(K×0,30; BHM×15)), tekshiruvi natijasi va maqomini oʻz ichiga oladi. 3. Reyestr identifikatori va nazorat summasini qayd etadi va arxivda saqlaydi. Har oy oxirgi ish kuni soat 23:59da 8-bosqich Tibbiyotni rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi 1. Reyestrni elektron tarzda qabul qiladi. 2. Reyestr asosida toʻlov hujjatlarini rasmiylashtiradi. 3. Subsidiyani oliy taʼlim tashkilotining tegishli hisobvaragʻiga maqsadli toʻlov sifatida oʻtkazadi. Bunda bir oliy taʼlim tashkilotida taʼlim olayotgan bir nechta talabaning toʻlovlari bitta toʻlov topshiriqnomasi boʻyicha reyestr asosida toʻlanadi. 4. Toʻlov tasdiqnomasini (tranzaksiya identifikatori yoki toʻlov referensi) Dasturiy taʼminot tizimiga uzatadi. Reyestr kelgan kundan 10 ish kuni ichida 9-bosqich Dasturiy taʼminot tizimi 1. Toʻlov tasdiqlangandan keyin tegishli farzand boʻyicha ariza maqomini “Toʻlov amalga oshirildi”ga oʻtkazadi. 2. Ariza beruvchiga toʻlangan summa va toʻlov qaysi oliy taʼlim tashkiloti rekvizitiga yoʻnaltirilgani haqida elektron xabarnoma yuboradi. Toʻlov tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda 10-bosqich Ariza beruvchi Rad etish, tekshiruvi natijalari yoki toʻlov jarayonidan norozi boʻlgan taqdirda, Dasturiy taʼminot tizimi orqali elektron shikoyat (apellyatsiya) kiritadi. Oʻz xohishiga koʻra 11-bosqich Masʼul vazirliklar (Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi) 1. Shikoyatni koʻrib chiqadi. 2. Shikoyat natijasini Dasturiy taʼminot tizimida qayd etadi va ariza beruvchiga elektron tarzda yetkazadi. 3. Shikoyat qanoatlantirilgan taqdirda, tegishli farzand boʻyicha maqom oʻzgarishi va reyestrga kiritish amallarini elektron qaror asosida tizimda aks ettiradi. 10 ish kuni ichida

Davlat tibbiyot muassasalarida kamida oʻn besh yil ish stajiga ega boʻlgan tibbiyot va farmatsevtika xodimlarining farzandlariga respublika oliy taʼlim tashkilotlarida bakalavriat taʼlim yoʻnalishi boʻyicha yillik toʻlov-kontrakt summasining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

NAMUNA ARIZA I. Ariza beruvchining shaxsiy maʼlumotlari 1. Familiyasi, ismi va otasining ismi 2. Tugʻilgan sanasi 3. Pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami 4. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) II. Ish joyi va staj maʼlumotlari 7. Davlat tibbiyot muassasasining toʻliq nomi 8. Lavozimi 9. Tibbiyot/farmatsevtika ixtisosligi 10. Davlat tibbiyot muassasalaridagi umumiy ish staji (yil/oy) III. Farzand (talaba) maʼlumotlari (har bir farzand uchun alohida toʻldiriladi) 11. Farzandining familiyasi, ismi, otasining ismi 12. Farzandining JSHSHIRi 13. Oliy taʼlim tashkilotining nomi 14. Taʼlim yoʻnalishi/mutaxassisligi 15. Taʼlim bosqichi (kurs) 16. Taʼlim shakli (kunduzgi/sirtqi) 17. Oʻqish statusi (oʻqimoqda/tavsiya etilgan) 18. Yillik toʻlov-kontrakt summasi (soʻmda) 19. Oliy taʼlim tashkilotining bank rekvizitlari (hisobvaraq raqami/STIR) Men tibbiyot va farmatsevtika xodimlari farzandlari uchun bakalavriat toʻlov-kontrakt summasining bir qismi subsidiya tarzida qoplab berilishidan manfaatdorligimni bildiraman. Yagona milliy mehnat tizimidan ish holati va ish staji, FHDY axborot tizimidan qarindoshlik, HE MIS tizimidan farzand taʼlim maʼlumotlarini olish va tekshirishga, subsidiyani oliy taʼlim tashkilotining hisobvaragʻiga maqsadli toʻlov sifatida oʻtkazishga hamda shaxsiy maʼlumotlarga ishlov berishga roziligimni bildiraman. Ushbu arizada koʻrsatilgan barcha maʼlumotlarning haqqoniyligini tasdiqlayman. Ariza topshirilgan sana: _____________________ (QR kod) Ariza ID: _____________ Ariza holati: Dasturiy taʼminot tizimi (subsidi ya .m f .uz)

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 12-iyundagi 310-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibining izoh qismi 5-bandi “Ijtimoiy reyestrning “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga ulanish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2018-yil 31-martdagi 256-son qarorida :

a) 2-ilovaning 11-bandi uchinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 3-ilovaning 11-bandi uchinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

v) 4-ilovaning 11-bandi uchinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 348-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat xizmatlari markazlari yoki onlayn tarzda (masofadan turib) rasmiy axborot resurslari orqali elektron raqamli imzo kalitini roʻyxatga olish va elektron raqamli imzo kalitining sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 5-bandi ikkinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Kadastr sohasida ayrim davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 2-sentabrdagi 535-son qarorida :

a) 3-ilova quyidagi mazmundagi 15 2 -band bilan toʻldirilsin:

“15 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Nizomning 15-bandi birinchi xatboshisida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

b) 4-ilova quyidagi mazmundagi 16 2 -band bilan toʻldirilsin:

“16 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Nizomning 16-bandi birinchi xatboshisida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

v) 5b-ilova 15 2 -band bilan toʻldirilsin:

“15 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Nizomning 15-bandi birinchi xatboshisida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

g) 5v-ilova 13 2 -band bilan toʻldirilsin:

“13 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Nizomning 13-bandi birinchi xatboshisida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

5. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 31-avgustdagi 555-son qarori bilan tasdiqlangan Yuridik va jismoniy shaxslarni elektr tarmoqlariga ulash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 11 2 -band bilan toʻldirilsin:

“11 2 . Davlat xizmatlari markazlari yoki YIDXP orqali davlat xizmati koʻrsatilganda davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Reglamentning 11-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi (tadbirkorlik faoliyati maqsadlarida yoki yuridik shaxslar vakili sifatida murojaat qilingan holatlar bundan mustasno)”.

6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-dekabrdagi 732-son qarori bilan tasdiqlangan Rasmiy hujjatlarga apostil qoʻyish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :

quyidagi mazmundagi 12 2 -band bilan toʻldirilsin:

“12 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur Reglamentning 12-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

quyidagi mazmundagi 30 2 -band bilan toʻldirilsin:

“30 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur Reglamentning 30-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-fevraldagi 73-son qarori bilan tasdiqlangan Chet tilini bilish darajasini aniqlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 10-bandi beshinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

8. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-apreldagi 200-son qarori bilan tasdiqlangan Qurilishi tugallangan obyektni topshirish-qabul qilish va foydalanish uchun ruxsatnoma berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti quyidagi mazmundagi 27 2 -band bilan toʻldirilsin:

“27 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Reglamentning 27-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

9. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-iyuldagi 395-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarning dublikatini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 9 2 -band bilan toʻldirilsin:

“9 2 . Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan ushbu Reglamentning 9-bandida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

10. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 20-noyabrdagi 612-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga maʼlumotnomalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentining 9-bandi toʻrtinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

11. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 30-noyabrdagi 635-son qarori bilan tasdiqlangan Ayrim turdagi malaka sertifikatini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentining 11-bandi uchinchi xatboshisi “kambagʻal oila” toifasiga kiritilgan oilalarning aʼzolariga” soʻzlaridan keyin “, davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslarga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

12. Vazirlar Mahkamasining “Aholini ijtimoiy qoʻllab-quvvatlashda “ijtimoiy karta” tizimini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 27-dekabrdagi 897-son qarorining 2-bandi “v” kichik bandining uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1-ilovada nazarda tutilmagan boshqa shaxslarga ijtimoiy kartani berganlik uchun bank xizmatlari toʻlovi bazaviy hisoblash miqdorining oʻn foizidan oshmasligi lozim. Bunda davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”.

13. Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 13-sentabrdagi 578-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandida :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat tibbiyot muassasalarida qonunchilik hujjatlariga muvofiq tuzilgan mehnat shartnomasi asosida tibbiyot va farmatsevtika sohasiga oid kasbiy faoliyatni amalga oshiruvchi shaxslardan mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan yigʻim summasining 50 foizi undiriladi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 12-iyun,

310 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.07.2026-y., 09/26/310/0685-son)

lex.uz