📅 2026-yil 16-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 16-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 16 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства по противодействию коррупции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 June 2026 · Ministry and agency documents · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 16 июндаги 97-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартибини белгилайди .
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомнинг амал қилиши давлат органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, давлат муассасаларига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органи ёки ташкилоти деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади .
Мазкур Низом давлат органлари ёки ташкилотларининг техник, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ходимларининг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсади давлат органлари ёки ташкилотларида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимларнинг ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилиниши жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда хизмат ваколатларидан шахсий ёки бошқа манфаатлар йўлида фойдаланиш хавфини камайтиришдан иборат.
3. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилот — давлат органи ёки ташкилотининг мансабдор шахси томонидан хизмат ваколатлари доирасида бевосита ёки билвосита назорат қилиш орқали ўзининг фаолиятига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ташкилот;
бевосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотни текшириш, мониторинг қилиш, лицензиялаш, рухсат бериш, унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан хулоса бериш, молиявий ёки маъмурий назоратни амалга ошириш, шунингдек қарор қабул қилиш орқали унинг фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши;
билвосита назорат қилиш — ходимнинг хизмат ваколатлари доирасида назорат остида бўлган ташкилотга услубий ёрдам кўрсатиш, мувофиқлаштириш, ахборот таъминоти ёки бошқа ташкилий-бошқарув функциялари орқали унинг фаолиятига таъсир кўрсатиши.
2-боб. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш асослари ва уни олиш тартиби
4. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотларга ёки уларнинг таркибий бўлинмаларига ишга қабул қилишда бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасига хулоса олиш учун мурожаат қилади.
Бунда кадрлар бўлинмаси ходимни ишга қабул қилиш учун унинг тегишли ҳужжатлари қабул қилинган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
Ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилганда, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси танловда инобатга олиниши керак.
Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси олинмаган тақдирда ходимни бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
5. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасининг мурожаати комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса бериш учун асос ҳисобланади.
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.
Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси билан (агар мавжуд бўлса) мажбурий тартибда келишилади.
6. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 7 иш куни ичида бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмасига ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
Зарур ҳужжатлар ёки қўшимча маълумотлар талаб этилган тақдирда ушбу муддат 3 иш кунига узайтирилиши мумкин.
7. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан хулоса беришда давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни икки йил ичида ўзи назоратни амалга оширган ташкилотга ишга қабул қилиш бўйича коррупциявий хавф даражаси «паст», «ўрта» ва «юқори» тоифалар бўйича баҳоланади.
8. Қуйидаги барча ҳолатлар мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «паст» деб баҳоланади:
ходим илгари мазкур ташкилот фаолияти устидан бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширмаган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлмаса;
ходимнинг фаолияти давомида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмаган бўлса.
9. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «ўрта» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари билвосита назорат қилган бўлса;
ходимнинг янги эгаллаши режалаштирилаётган лавозими давлат харидлари, молиявий ресурсларни бошқариш, лицензиялаш ёки рухсат бериш тартиб-таомиллари билан боғлиқ бўлса;
манфаатлар тўқнашуви юзага келиш эҳтимоли мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлса;
ходимга нисбатан меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган давлат органи ёки ташкилотида коррупциявий омиллар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлса.
10. Қуйидаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда коррупциявий хавф даражаси «юқори» деб баҳоланади:
ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот фаолиятини илгари бевосита назорат қилган бўлса;
ходим давлат органи ёки ташкилотидаги фаолияти давомида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик(лар) содир этган бўлса;
манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиб, уни ташкилий-ҳуқуқий чоралар орқали бартараф этиш имконияти мавжуд бўлмаса.
11. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири берилади:
ижобий — ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «паст» бўлса);
чекловли ижобий — муайян чекловлар белгилаган ҳолда ишга қабул қилишга розилик бериш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «ўрта» бўлса);
салбий — ишга қабул қилишни рад этиш (коррупциявий хавф-хатар даражаси «юқори» бўлса).
12. Янги ҳолатлар аниқланган ёки ходим томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги маълум бўлган тақдирда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси хулосани қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари ёки ташкилотларининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари берилган хулосаларни белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланишини таъминлаши керак.
3-боб. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси юзасидан қабул қилинадиган чоралар
13. Бевосита ёки билвосита назорат остида бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлинмаси комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси асосида қуйидагиларни амалга оширади:
а) агар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси хулосаси ижобий бўлса, ходимни ишга қабул қилиш бўйича тегишли чораларни кўради;
б) агар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси чекловли ижобий бўлса, ишга қабул қилаётган ташкилот раҳбарига, хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига (кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолларда ташкилот раҳбарига) қуйидаги чоралардан бири ёки бир нечтасини амалга ошириш учун таклиф киритади:
ходимга уч ой муддат давомида аввалги иш жойига оид қарорлар қабул қилишда иштирок этишни тақиқлаш;
лавозим вазифаларидан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифаларни чиқариб ташлаш ёки вазифалар тақсимотини ўзгартириш;
комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ходимнинг фаолиятини синов муддати давомида мониторинг қилиш. Бунда мониторинг жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
фаолияти давомида ижро интизомига риоя этилганлиги;
қарорлар қабул қилиш жараёни ва уларнинг асослантирилганлиги.
Синов муддати қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланади;
д) агар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси хулосаси салбий бўлса, ходимни ишга қабул қилишни рад этади.
Бунда ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилаётган бўлса, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзоднинг танловда иштирок этиши учун чекловлар мавжуд эмаслигини билдиради ҳамда танлов натижаларини баҳолашда инобатга олинади.
Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг ижобий ёки чекловли ижобий хулосаси номзодни танлов ғолиби деб эътироф этиш учун ягона асос ҳисобланмайди.
14. Мониторингни амалга ошириш давомида ходим фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда мониторинг муддати қўшимча 3 ойга узайтирилади.
15. Мониторинг муддати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар, хато ва камчиликлар комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан ҳужжатлар билан қайд этилади.
4-боб. Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси юзасидан шикоят бериш тартиби
16. Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходим комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосасидан норози бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
17. Шикоят келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Шикоятни кўриб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
ходимнинг фаолияти ва янги лавозим вазифаларига таъсир этувчи ҳолатлар;
хулоса тайёрлашда қўлланган маълумот ва ҳужжатларнинг тўғрилиги;
манфаатлар тўқнашуви ва хавф даражасининг баҳоси.
18. Кўриб чиқиш натижасига кўра шикоят асосли деб топилса, комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасининг хулосаси қайта кўриб чиқилади ва унга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Шикоят рад этилса, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда (асосланган далиллар билан) шикоят қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар берилади.
19. Шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ барча қарорлар ва баҳолаш натижалари ҳужжатлар билан қайд этилиши ва белгиланган тартибда сақланиши лозим.
5-боб. Якуний қоидалар
20. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг мазкур Низом талабларига риоя қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Давлат органи ёки ташкилотида меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходимни ўзи назоратни амалга оширган ташкилотларга ишга қабул қилишда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмасидан хулоса олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
КОМПЛАЕНС ВА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТУЗИЛМАСИНИНГ ХУЛОСАСИ _____-сон, «___» ________ 20__ й. _______________________________________________________________________________________________ Номзоднинг Ф.И.О. I. Ходим ишга қабул қилинаётган лавозим: _______________________________________________________ Аввалги иш жойи (сўнгги 2 йилда): ______________________________________________________________ Текшириш учун асос: кадрлар б ў линмасининг мурожаати _____-сон, «___» __________ 20___ й. II. Хавф даражаси ва хулоса тури Коррупциявий хавф даражаси: паст / ўрта / юқори Хулоса тури: ижобий / чекловли ижобий / салбий III. Қ ў шимча изоҳлар ________________________________________________________________________ Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари: «____» _________ 20__ й _________________________ ______________________ __ (имзо) (Ф.И.О.) Келишилган таркибий бўлинмалар (кадрлар бўлинмаси, касаба уюшмаси ва юридик бўлинмаси) : «____» _________ 20__ й _________________________ ______________________ __ (имзо) (Ф.И.О.) «____» _________ 20__ й ________________________ ______________________ __ (имзо) (Ф.И.О.) «____» ________ 20___ й ________________________ _______________________ __ (имзо) (Ф.И.О.)
Директор А. БУРХАНОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в.б. У. ХУСАИНОВ
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июнь,
2026 йил 16 июнь
2026 йил 15 июнь
2026 йил 12 июнь
2026 йил 2 июнь
97 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga ishga qabul qilishda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasidan xulosa olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisida”gi Qonuniga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PF-270-son “Oʻzbekiston Respublikasida korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga ishga qabul qilishda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasidan xulosa olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasining Hisob palatasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi hamda Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining 2026-yil 16-iyundagi 97-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga ishga qabul qilishda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasidan xulosa olish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni ikki yil ichida oʻzi bevosita yoki bilvosita nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga yoki ularning tarkibiy boʻlinmalariga ishga qabul qilishda ushbu xodim mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirgan tashkilotlarning komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasidan xulosa olish tartibini belgilaydi .
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomning amal qilishi davlat organlariga, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga, davlat muassasalariga, davlat maqsadli jamgʻarmalariga, shuningdek ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan aksiyadorlik jamiyatlariga (bundan buyon matnda davlat organi yoki tashkiloti deb yuritiladi) nisbatan tatbiq etiladi .
Mazkur Nizom davlat organlari yoki tashkilotlarining texnik, ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish xodimlarining faoliyatiga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Nizomning maqsadi davlat organlari yoki tashkilotlarida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimlarning oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga ishga qabul qilinishi jarayonida manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish hamda xizmat vakolatlaridan shaxsiy yoki boshqa manfaatlar yoʻlida foydalanish xavfini kamaytirishdan iborat.
3. Ushbu Nizom maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilot — davlat organi yoki tashkilotining mansabdor shaxsi tomonidan xizmat vakolatlari doirasida bevosita yoki bilvosita nazorat qilish orqali oʻzining faoliyatiga taʼsir koʻrsatilishi mumkin boʻlgan tashkilot;
bevosita nazorat qilish — xodimning xizmat vakolatlari doirasida nazorat ostida boʻlgan tashkilotni tekshirish, monitoring qilish, litsenziyalash, ruxsat berish, uning faoliyati bilan bogʻliq masalalar yuzasidan xulosa berish, moliyaviy yoki maʼmuriy nazoratni amalga oshirish, shuningdek qaror qabul qilish orqali uning faoliyatiga toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsir koʻrsatishi;
bilvosita nazorat qilish — xodimning xizmat vakolatlari doirasida nazorat ostida boʻlgan tashkilotga uslubiy yordam koʻrsatish, muvofiqlashtirish, axborot taʼminoti yoki boshqa tashkiliy-boshqaruv funksiyalari orqali uning faoliyatiga taʼsir koʻrsatishi.
2-bob. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan xulosa berish asoslari va uni olish tartibi
4. Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni ikki yil ichida oʻzi bevosita yoki bilvosita nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga yoki ularning tarkibiy boʻlinmalariga ishga qabul qilishda bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilotning kadrlar boʻlinmasi ushbu xodim mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirgan davlat organi yoki tashkilotining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasiga xulosa olish uchun murojaat qiladi.
Bunda kadrlar boʻlinmasi xodimni ishga qabul qilish uchun uning tegishli hujjatlari qabul qilingan vaqtdan boshlab bir ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
Ishga qabul qilish tanlov asosida amalga oshirilganda, komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi tanlovda inobatga olinishi kerak.
Bunda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi olinmagan taqdirda xodimni bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilotga ishga qabul qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
5. Bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilotning kadrlar boʻlinmasining murojaati komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan xulosa berish uchun asos hisoblanadi.
Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda tayyorlanadi.
Bunda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi xodim mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirgan davlat organi yoki tashkilotning kadrlar boʻlinmasi, kasaba uyushmasi va yuridik boʻlinmasi bilan (agar mavjud boʻlsa) majburiy tartibda kelishiladi.
6. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi murojaat kelib tushgan kundan boshlab 7 ish kuni ichida bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilotning kadrlar boʻlinmasiga yozma yoki elektron shaklda yuboriladi.
Zarur hujjatlar yoki qoʻshimcha maʼlumotlar talab etilgan taqdirda ushbu muddat 3 ish kuniga uzaytirilishi mumkin.
7. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan xulosa berishda davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni ikki yil ichida oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotga ishga qabul qilish boʻyicha korrupsiyaviy xavf darajasi “past”, “oʻrta” va “yuqori” toifalar boʻyicha baholanadi.
8. Quyidagi barcha holatlar mavjud boʻlganda korrupsiyaviy xavf darajasi “past” deb baholanadi:
xodim ilgari mazkur tashkilot faoliyati ustidan bevosita yoki bilvosita nazoratni amalga oshirmagan boʻlsa;
xodimning yangi egallashi rejalashtirilayotgan lavozimi davlat xaridlari, moliyaviy resurslarni boshqarish, litsenziyalash yoki ruxsat berish tartib-taomillari bilan bogʻliq boʻlmasa;
xodimning faoliyati davomida manfaatlar toʻqnashuvi holatlari aniqlanmagan boʻlsa.
9. Quyidagi holatlardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda korrupsiyaviy xavf darajasi “oʻrta” deb baholanadi:
xodim ishga qabul qilinayotgan tashkilot faoliyatini ilgari bilvosita nazorat qilgan boʻlsa;
xodimning yangi egallashi rejalashtirilayotgan lavozimi davlat xaridlari, moliyaviy resurslarni boshqarish, litsenziyalash yoki ruxsat berish tartib-taomillari bilan bogʻliq boʻlsa;
manfaatlar toʻqnashuvi yuzaga kelish ehtimoli mavjud boʻlib, uni tashkiliy-huquqiy choralar orqali bartaraf etish imkoniyati mavjud boʻlsa;
xodimga nisbatan mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirgan davlat organi yoki tashkilotida korrupsiyaviy omillar bilan bogʻliq holatlar yuzasidan xizmat tekshiruvi tayinlangan boʻlsa.
10. Quyidagi holatlardan biri yoki bir nechtasi mavjud boʻlganda korrupsiyaviy xavf darajasi “yuqori” deb baholanadi:
xodim ishga qabul qilinayotgan tashkilot faoliyatini ilgari bevosita nazorat qilgan boʻlsa;
xodim davlat organi yoki tashkilotidagi faoliyati davomida korrupsiyaga oid huquqbuzarlik(lar) sodir etgan boʻlsa;
manfaatlar toʻqnashuvi mavjud boʻlib, uni tashkiliy-huquqiy choralar orqali bartaraf etish imkoniyati mavjud boʻlmasa.
11. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi xulosalardan biri beriladi:
ijobiy — ishga qabul qilishga rozilik berish (korrupsiyaviy xavf-xatar darajasi “past” boʻlsa);
cheklovli ijobiy — muayyan cheklovlar belgilagan holda ishga qabul qilishga rozilik berish (korrupsiyaviy xavf-xatar darajasi “oʻrta” boʻlsa);
salbiy — ishga qabul qilishni rad etish (korrupsiyaviy xavf-xatar darajasi “yuqori” boʻlsa).
12. Yangi holatlar aniqlangan yoki xodim tomonidan notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganligi maʼlum boʻlgan taqdirda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi xulosani qayta koʻrib chiqish huquqiga ega.
Davlat organlari yoki tashkilotlarining komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari berilgan xulosalarni belgilangan tartibda hisobga olinishi va saqlanishini taʼminlashi kerak.
3-bob. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi yuzasidan qabul qilinadigan choralar
13. Bevosita yoki bilvosita nazorat ostida boʻlgan tashkilotning kadrlar boʻlinmasi komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi asosida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) agar komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi xulosasi ijobiy boʻlsa, xodimni ishga qabul qilish boʻyicha tegishli choralarni koʻradi;
b) agar komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi cheklovli ijobiy boʻlsa, ishga qabul qilayotgan tashkilot rahbariga, xoʻjalik jamiyatlarida esa kuzatuv kengashiga (kuzatuv kengashi mavjud boʻlmagan hollarda tashkilot rahbariga) quyidagi choralardan biri yoki bir nechtasini amalga oshirish uchun taklif kiritadi:
xodimga uch oy muddat davomida avvalgi ish joyiga oid qarorlar qabul qilishda ishtirok etishni taqiqlash;
lavozim vazifalaridan manfaatlar toʻqnashuviga olib kelishi mumkin boʻlgan vazifalarni chiqarib tashlash yoki vazifalar taqsimotini oʻzgartirish;
komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan xodimning faoliyatini sinov muddati davomida monitoring qilish. Bunda monitoring jarayoni quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
faoliyati davomida ijro intizomiga rioya etilganligi;
qarorlar qabul qilish jarayoni va ularning asoslantirilganligi.
Sinov muddati qonunchilikda belgilangan tartibda belgilanadi;
d) agar komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi xulosasi salbiy boʻlsa, xodimni ishga qabul qilishni rad etadi.
Bunda ishga qabul qilish tanlov asosida amalga oshirilayotgan boʻlsa, komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining ijobiy yoki cheklovli ijobiy xulosasi nomzodning tanlovda ishtirok etishi uchun cheklovlar mavjud emasligini bildiradi hamda tanlov natijalarini baholashda inobatga olinadi.
Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining ijobiy yoki cheklovli ijobiy xulosasi nomzodni tanlov gʻolibi deb eʼtirof etish uchun yagona asos hisoblanmaydi.
14. Monitoringni amalga oshirish davomida xodim faoliyatida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar, shu jumladan manfaatlar toʻqnashuvi holatlari aniqlanganda monitoring muddati qoʻshimcha 3 oyga uzaytiriladi.
15. Monitoring muddati davomida aniqlangan huquqbuzarliklar, xato va kamchiliklar komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi tomonidan hujjatlar bilan qayd etiladi.
4-bob. Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi yuzasidan shikoyat berish tartibi
16. Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodim komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasidan norozi boʻlsa, qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga shikoyat qilish huquqiga ega.
17. Shikoyat kelib tushgan vaqtdan boshlab besh ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.
Shikoyatni koʻrib chiqishda quyidagilar inobatga olinadi:
xodimning faoliyati va yangi lavozim vazifalariga taʼsir etuvchi holatlar;
xulosa tayyorlashda qoʻllangan maʼlumot va hujjatlarning toʻgʻriligi;
manfaatlar toʻqnashuvi va xavf darajasining bahosi.
18. Koʻrib chiqish natijasiga koʻra shikoyat asosli deb topilsa, komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasining xulosasi qayta koʻrib chiqiladi va unga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
Shikoyat rad etilsa, rad etish sabablari koʻrsatilgan holda (asoslangan dalillar bilan) shikoyat qiluvchiga yozma yoki elektron shaklda xabar beriladi.
19. Shikoyatni koʻrib chiqish bilan bogʻliq barcha qarorlar va baholash natijalari hujjatlar bilan qayd etilishi va belgilangan tartibda saqlanishi lozim.
5-bob. Yakuniy qoidalar
20. Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalarining mazkur Nizom talablariga rioya qilish boʻyicha faoliyatini muvofiqlashtiradi.
21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Davlat organi yoki tashkilotida mehnat shartnomasi tugatilgan yoki xizmatdan boʻshatilgan xodimni oʻzi nazoratni amalga oshirgan tashkilotlarga ishga qabul qilishda komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasidan xulosa olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
KOMPLAYENS VA KORRUPSIYAGA QARSHI ICHKI NAZORAT TUZILMASINING XULOSASI _____-son, “___” ________ 20__ y. _______________________________________________________________________________________________ Nomzodning F.I.O. I. Xodim ishga qabul qilinayotgan lavozim: _______________________________________________________ Avvalgi ish joyi (soʻnggi 2 yilda): ______________________________________________________________ Tekshirish uchun asos: kadrlar b oʻ linmasining murojaati _____-son, “___” __________ 20___ y. II. Xavf darajasi va xulosa turi Korrupsiyaviy xavf darajasi: past / oʻrta / yuqori Xulosa turi: ijobiy / cheklovli ijobiy / salbiy III. Q oʻ shimcha izohlar ________________________________________________________________________ Komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi rahbari: “____” _________ 20__ y _________________________ ______________________ __ (imzo) (F.I.O.) Kelishilgan tarkibiy boʻlinmalar (kadrlar boʻlinmasi, kasaba uyushmasi va yuridik boʻlinmasi) : “____” _________ 20__ y _________________________ ______________________ __ (imzo) (F.I.O.) “____” _________ 20__ y ________________________ ______________________ __ (imzo) (F.I.O.) “____” ________ 20___ y ________________________ _______________________ __ (imzo) (F.I.O.)
Direktor A. BURXANOV
Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi K. RAFIKOV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Boshqaruv samaradorligi agentligi direktori v.b. U. XUSAINOV
Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari M. ABDULLAYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 16-iyun,
2026-yil 16-iyun
2026-yil 15-iyun
2026-yil 12-iyun
2026-yil 2-iyun
97 -son