UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикага хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда ишбилармонлик туризмни (MICE туризм) ривожлантириш, ушбу соҳада тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудида MICE туризм тадбирларини ташкил этган ҳамда мазкур тадбирларда камида 100 нафар чет эллик сайёҳнинг иштирокини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

MICE туризм тадбирларини ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига қўйиладиган талаблар;

мурожаат қилиш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;

мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби;

қайтариладиган маблағларни ҳисоблаш механизми;

маблағларни республика бюджети ҳисобидан молиялаштириш ва тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварағига ўтказиб бериш.

3. Туризм қўмитаси:

Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектларига Миллий туризм ягона платформаси орқали бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш бўйича мурожаат қилиш тартиботини жорий этсин;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пўлатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 июлдаги 373-сон қарорига ИЛОВА

Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро конференциялар ва тадбирларни (кейинги ўринларда — MICE туризм) ташкил этувчи ва мазкур тадбирларда камида 100 нафар чет эллик сайёҳнинг иштирокини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом қоидалари аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши натижасида юзага келган ортиқча тўланган солиқ суммаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автоматлаштирилган дастур — мазкур Низом талабларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш учун асосларни автоматик тарзда текширувчи ҳамда тегишли давлат ахборот тизимлари билан интеграция қилинган Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ахборот тизими;

Миллий туризм ягона платформаси — туризм соҳасига оид хизматларни кўрсатишга мўлжалланган ва соҳани бошқаришни таъминловчи ягона ахборот тизими;

MICE туризм тадбири — учрашувлар, рағбатлантирувчи сафарлар, конференциялар ва кўргазмалар, шунингдек, мазкур йўналишга тегишли бошқа ишбилармонлик тадбирлари;

MICE туризм тадбирини ташкил қилиш хизмати — MICE туризм тадбирини режалаштириш, ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар мажмуаси;

маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) идентификация коди (МХИК) — MICE туризм тадбирларини ташкил қилиш хизматлари бўйича айланмаларни ҳисобга олиш мақсадида Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогига киритилган идентификация коди;

тадбиркорлик субъекти — туроператорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда MICE туризм тадбирларини ташкил қилиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;

товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма — Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ эътироф этиладиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма.

3. Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

2-боб. Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш тартиби

4. Ушбу Низом талабларига мувофиқ MICE туризм тадбирларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизи республика бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

5. Тадбиркорлик субъекти MICE туризм тадбири якунланган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмасдан, Миллий туризм ягона платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) мурожаат қилади.

Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади:

MICE туризм тадбири тўғрисидаги маълумот;

тадбир дастури;

тадбирни ташкил қилиш харажатлар сметаси ёки калькуляцияси;

электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда онлайн назорат-касса чеклари (мавжуд бўлганда);

банк тўлов ҳужжатлари;

чет эл иштирокчилари рўйхати ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш маълумотлари;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ушбу бандда назарда тутилган муддат ўтгандан кейин берилган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

6. Қўмита мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни беш иш куни ичида кўриб чиқади.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра Қўмита ушбу Низом талаблари бажарилганини ёки бажарилмаганини кўрсатувчи электрон хулосани шакллантиради ҳамда Миллий туризм ягона платформаси орқали Солиқ қўмитасига юборади.

7. Тадбиркорлик субъекти қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи тақдим этилгандан кейин, бироқ мазкур ҳисобот тақдим этилган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмасдан, «Soliq» мобил иловаси ёки солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали орқали қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш ҳақида мурожаат юборади.

Ҳар бир MICE туризм тадбири бўйича бир марта мурожаат қилишга йўл қўйилади.

8. Солиқ қўмитаси автоматлаштирилган дастур орқали:

ушбу Низом талабларига риоя этилганини;

Қўмита томонидан юборилган электрон хулосани;

тадбиркорлик субъекти томонидан ҳақиқатда республика бюджетига тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини;

MICE туризм тадбирини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасини;

қайтарилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи миқдорини аниқлайди.

Бунда қайтариладиган сумма MICE туризм тадбирини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги шарт.

9. Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи фақат MICE туризм тадбирини ташкил этиш харажатлари таркибига киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғига нисбатан қайтарилади.

Таннархга киритилмаган ёки солиқ қонунчилигига мувофиқ чегирилмайдиган харажатлар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи қайтарилмайди.

10. Солиқ қўмитаси заруратга кўра MICE туризм хизматлари бўйича алоҳида маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) идентификация кодларини (МХИК) жорий этади ҳамда мазкур кодлар бўйича айланмаларнинг алоҳида ҳисобини юритади.

11. Тадбиркорлик субъекти қўшилган қиймат солиғи ҳисоботида MICE туризм тадбирларини ташкил қилиш хизматлари бўйича айланмаларни бошқа айланмалардан алоҳида ҳисобга олади.

12. Қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи тақдим этилганидан кейин, бироқ уч ойдан кечиктирмасдан мурожаат қилинган тақдирда, мурожаат ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

13. Қайтариш тўғрисидаги мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади ва унинг натижалари бўйича электрон хулоса шакллантирилади.

14. Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилгандан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши натижасида қайтариш миқдори ўзгарган тақдирда, ортиқча қайтарилган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджетига қайтарилади.

3-боб. Тадбиркорлик субъектларига қайтариладиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳамда уни тўлаш тартиби

15. Тадбиркорлик субъектига қайтариладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси автоматлаштирилган дастур орқали қуйидаги маълумотлар асосида аниқланади:

Қўмитанинг ушбу Низом талаблари бажарилгани тўғрисидаги электрон хулосаси;

тадбиркорлик субъектининг солиқ ҳисоботлари;

солиқ органларининг ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар;

MICE туризм тадбирини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммалари;

республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммалари.

16. Қайтарилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси қуйидаги шартларга риоя қилинган ҳолда аниқланади:

қайтариладиган сумма республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги;

қайтариладиган сумма MICE туризм тадбирини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги.

Қайтариладиган сумма ушбу шартлардан келиб чиқиб ҳисобланган энг кам миқдорда белгиланади.

17. Қайтариладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси қуйидаги кетма-кетликда аниқланади:

ҳисобот даврида республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси;

MICE туризм тадбирини ташкил этиш билан бевосита боғлиқ товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаси;

қайтариладиган сумманинг ушбу кўрсаткичларнинг ҳар бири бўйича 50 фоизи.

Ҳисоб-китоб автоматлаштирилган дастур орқали автоматик тарзда амалга оширилади.

18. Автоматлаштирилган дастур орқали ҳисоб-китоблар якунлангандан кейин қуйидагилардан бири бўйича электрон хулоса шакллантирилади:

қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини қайтариш;

қайтаришни рад этиш.

Электрон хулоса автоматик тарзда Солиқ қўмитасига юборилади.

19. Қайтаришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

ушбу Низом талабларига риоя этилмагани;

нотўғри ёки сохта маълумотлар тақдим этилгани;

MICE туризм тадбири ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон хулосанинг мавжуд эмаслиги;

мурожаат белгиланган муддат ўтгандан кейин тақдим этилгани;

республика бюджетига қўшилган қиймат солиғи ҳақиқатда тўланмагани;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар.

20. Қайтариш тўғрисида электрон хулоса шакллантирилган тақдирда, қайтарилиши лозим бўлган маблағлар Солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига электрон шаклда юборилади.

Ғазначилик хизмати қўмитаси тақдим этилган электрон хулоса асосида маблағларни тадбиркорлик субъектининг банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказади.

21. Қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи, ушбу Низом талаблари тўлиқ бажарилган тақдирда, мурожаат келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади.

22. Қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилгандан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим қилиниши ёки назорат тадбирлари натижасида қайтарилган маблағлар асоссиз эканлиги аниқланган тақдирда, ортиқча қайтарилган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджетига ундирилади.

23. Ушбу Низомга мувофиқ амалга ошириладиган ахборот алмашинуви Қўмита, Солиқ қўмитаси ва Ғазначилик хизмати қўмитасининг ахборот тизимлари ўртасида электрон шаклда амалга оширилади.

Электрон шаклда шакллантирилган маълумотлар ва электрон ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ расмий ҳужжат мақомига эга ҳисобланади.

24. Солиқ қўмитаси юқори хавф даражасига эга мурожаатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшимча текширишга ҳақли.

4-боб. Якунловчи қоидалар

25. Қўмита, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилиги ҳамда тадбиркорлик субъектлари ушбу Низом талабларига риоя этилиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

26. Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда:

қўшилган қиймат солиғининг қайтарилиши рад этилади;

қайтарилган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда республика бюджетига қайтарилади;

айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

27. Қўмита ва Солиқ қўмитаси ушбу Низомга мувофиқ амалга ошириладиган жараёнларда фойдаланиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ахборот тизимларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлайди.

28. Автоматлаштирилган дастур орқали қабул қилинган электрон хулосалар ҳамда ушбу Низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатлар юридик кучга эга ҳисобланади.

29. Ушбу Низомга мувофиқ қабул қилинган қарорлар устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

30. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида давлат органлари ўртасида ахборот алмашинуви электрон шаклда уларнинг ахборот тизимлари интеграцияси орқали амалга оширилади, бунда тадбиркорлик субъектларидан давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди.

31. Ушбу Низом талабларини амалга ошириш билан боғлиқ мониторинг Қўмита ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.

32. Ушбу Низом талабларини қўллаш натижасида юзага келадиган муносабатлар мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган ишбилармонлик (MICE туризм) тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган MICE туризм тадбирларини республика ҳудудида ташкил қилувчи тадбиркорлик субъектларига республика бюджетига ҳақиқатда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини қайтариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Тадбиркорлик субъекти Ўтказилган ҳар бир тадбир якуни билан тегишли маълумотларни Миллий туризм ягона платформасига киритиш орқали Туризм қўмитасини хабардор қилади. Тадбир якуни билан 3 ой ичида 2-босқич Туризм қўмитаси Ташкил этилган тадбирга оид маълумотларни ўрганади ҳамда камида 100 нафар чет эллик сайёҳ жалб қилгани тўғрисидаги маълумотларни Солиқ қўмитасига юборади. 5 иш кунида 3-босқич Тадбиркорлик субъекти Солиқ қўмитасига тўланган қўшилган қиймат солиғининг (кейинги ўринларда — ҚҚС) 50 фоизини қайтариб олиш тўғрисидаги мурожаатни «Soliq» мобиль иловаси ёки my3.soliq.uz — «Электрон солиқ хизматлари» электрон давлат хизматлари портали орқали юборади. ҚҚС ҳисоботи тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан 4-босқич Солиқ қўмитаси Тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариладиган ҳисобот даври учун тадбиркорлик субъектининг шахсий ҳисобварағида ҳисобланган солиқ суммасига нисбатан тўланган ҚҚС суммасини ҳисоб-китоб қилади. Ҳар ойнинг 25-санасига қадар Тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини қайтариб беришни рад этиш тўғрисида хулоса берганда, бу тўғрисида автоматлаштирилган дастур орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига солиқнинг бир қисмини қайтариб беришни рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборади. Бир иш кунида 5-босқич Солиқ қўмитаси Тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида дастур орқали солиқ органининг тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини қайтариш бўйича хулосаси автомат тарзда Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади. Бир иш кунида 6-босқич Ғазначилик хизмати қўмитаси Республика бюджетида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар доирасида (етарли маблағлар мавжуд бўлганда) автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. Бунда тадбиркорлик субъектида солиқлар, молиявий санкциялар ва пенялар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, қайтарилиши лозим бўлган ҚҚСнинг 50 фоизи биринчи навбатда ушбу қарзларни сўндиришга йўналтиради. Бир иш кунида 7-босқич Ғазначилик хизмати қўмитаси Низом талаблари тўлиқ бажарилган тақдирда, республика бюджетига ҳақиқатда тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектига қайтаради. Ўн беш кун ичида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 июль,

373 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2026 й., 09/26/373/0713-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

NIZOM

SXEMASI

Turistlar oqimini koʻpaytirishga xizmat qiladigan ishbilarmonlik (MICE turizm) tadbirlarini respublika hududida tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish va turizm sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-noyabrdagi PQ-348-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublikaga xorijiy sayyohlar oqimini koʻpaytirish hamda ishbilarmonlik turizmni (MICE turizm) rivojlantirish, ushbu sohada tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish va turizm sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 19-noyabrdagi PQ-348-son qaroriga muvofiq respublika hududida MICE turizm tadbirlarini tashkil etgan hamda mazkur tadbirlarda kamida 100 nafar chet ellik sayyohning ishtirokini taʼminlagan tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Turistlar oqimini koʻpaytirishga xizmat qiladigan ishbilarmonlik (MICE turizm) tadbirlarini respublika hududida tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

MICE turizm tadbirlarini tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga qoʻyiladigan talablar;

murojaat qilish tartibi hamda taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxati;

murojaatlarni koʻrib chiqish va qaror qabul qilish tartibi;

qaytariladigan mablagʻlarni hisoblash mexanizmi;

mablagʻlarni respublika budjeti hisobidan moliyalashtirish va tadbirkorlik subyektlarining bank hisobvaragʻiga oʻtkazib berish.

3. Turizm qoʻmitasi:

Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda uch oy muddatda ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq tadbirkorlik subyektlariga Milliy turizm yagona platformasi orqali budjetga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizini qaytarish boʻyicha murojaat qilish tartibotini joriy etsin;

Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalari orqali aholi hamda tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi raisi A.Oʻ. Aqqulov hamda Soliq qoʻmitasi raisi F.J. Poʻlatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 8-iyuldagi 373-son qaroriga ILOVA

Turistlar oqimini koʻpaytirishga xizmat qiladigan ishbilarmonlik (MICE turizm) tadbirlarini respublika hududida tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududida xalqaro konferensiyalar va tadbirlarni (keyingi oʻrinlarda — MICE turizm) tashkil etuvchi va mazkur tadbirlarda kamida 100 nafar chet ellik sayyohning ishtirokini taʼminlagan tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish tartibini belgilaydi.

Ushbu Nizom qoidalari aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim etilishi natijasida yuzaga kelgan ortiqcha toʻlangan soliq summalariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtomatlashtirilgan dastur — mazkur Nizom talablariga muvofiq qoʻshilgan qiymat soligʻining bir qismini qaytarish yoki qaytarishni rad etish uchun asoslarni avtomatik tarzda tekshiruvchi hamda tegishli davlat axborot tizimlari bilan integratsiya qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining axborot tizimi;

Milliy turizm yagona platformasi — turizm sohasiga oid xizmatlarni koʻrsatishga moʻljallangan va sohani boshqarishni taʼminlovchi yagona axborot tizimi;

MICE turizm tadbiri — uchrashuvlar, ragʻbatlantiruvchi safarlar, konferensiyalar va koʻrgazmalar, shuningdek, mazkur yoʻnalishga tegishli boshqa ishbilarmonlik tadbirlari;

MICE turizm tadbirini tashkil qilish xizmati — MICE turizm tadbirini rejalashtirish, tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha koʻrsatiladigan xizmatlar majmuasi;

mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) identifikatsiya kodi (MXIK) — MICE turizm tadbirlarini tashkil qilish xizmatlari boʻyicha aylanmalarni hisobga olish maqsadida Mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) yagona elektron milliy katalogiga kiritilgan identifikatsiya kodi;

tadbirkorlik subyekti — turoperatorlik faoliyatini amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaga ega boʻlgan hamda MICE turizm tadbirlarini tashkil qilish xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxs;

tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilish boʻyicha aylanma — Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq eʼtirof etiladigan tovarlar (xizmatlar)ni realizatsiya qilish boʻyicha aylanma.

3. Qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

2-bob. Qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizini qaytarish tartibi

4. Ushbu Nizom talablariga muvofiq MICE turizm tadbirlarini tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan qaytariladi.

5. Tadbirkorlik subyekti MICE turizm tadbiri yakunlangan kundan eʼtiboran uch oydan kechiktirmasdan, Milliy turizm yagona platformasi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) murojaat qiladi.

Murojaatga quyidagi hujjatlar va maʼlumotlar ilova qilinadi:

MICE turizm tadbiri toʻgʻrisidagi maʼlumot;

tadbir dasturi;

tadbirni tashkil qilish xarajatlar smetasi yoki kalkulyatsiyasi;

elektron hisobvaraq-fakturalar hamda onlayn nazorat-kassa cheklari (mavjud boʻlganda);

bank toʻlov hujjatlari;

chet el ishtirokchilari roʻyxati hamda ularning Oʻzbekiston Respublikasiga kirish va chiqish maʼlumotlari;

qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa tasdiqlovchi hujjatlar.

Ushbu bandda nazarda tutilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan murojaatlar koʻrib chiqilmaydi.

6. Qoʻmita murojaat va unga ilova qilingan hujjatlarni besh ish kuni ichida koʻrib chiqadi.

Hujjatlarni koʻrib chiqish natijalariga koʻra Qoʻmita ushbu Nizom talablari bajarilganini yoki bajarilmaganini koʻrsatuvchi elektron xulosani shakllantiradi hamda Milliy turizm yagona platformasi orqali Soliq qoʻmitasiga yuboradi.

7. Tadbirkorlik subyekti qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoboti taqdim etilgandan keyin, biroq mazkur hisobot taqdim etilgan sanadan eʼtiboran uch oydan kechiktirmasdan, “Soliq” mobil ilovasi yoki soliq organlarining elektron davlat xizmatlari portali orqali qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizini qaytarish haqida murojaat yuboradi.

Har bir MICE turizm tadbiri boʻyicha bir marta murojaat qilishga yoʻl qoʻyiladi.

8. Soliq qoʻmitasi avtomatlashtirilgan dastur orqali:

ushbu Nizom talablariga rioya etilganini;

Qoʻmita tomonidan yuborilgan elektron xulosani;

tadbirkorlik subyekti tomonidan haqiqatda respublika budjetiga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini;

MICE turizm tadbirini tashkil etish bilan bevosita bogʻliq tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini;

qaytarilishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi miqdorini aniqlaydi.

Bunda qaytariladigan summa MICE turizm tadbirini tashkil etish bilan bevosita bogʻliq tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizidan oshmasligi shart.

9. Qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizi faqat MICE turizm tadbirini tashkil etish xarajatlari tarkibiga kiritilgan hamda Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksiga muvofiq foyda soligʻini hisoblashda chegiriladigan xarajatlar boʻyicha toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻiga nisbatan qaytariladi.

Tannarxga kiritilmagan yoki soliq qonunchiligiga muvofiq chegirilmaydigan xarajatlar boʻyicha toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi qaytarilmaydi.

10. Soliq qoʻmitasi zaruratga koʻra MICE turizm xizmatlari boʻyicha alohida mahsulotlar (tovarlar va xizmatlar) identifikatsiya kodlarini (MXIK) joriy etadi hamda mazkur kodlar boʻyicha aylanmalarning alohida hisobini yuritadi.

11. Tadbirkorlik subyekti qoʻshilgan qiymat soligʻi hisobotida MICE turizm tadbirlarini tashkil qilish xizmatlari boʻyicha aylanmalarni boshqa aylanmalardan alohida hisobga oladi.

12. Qoʻshilgan qiymat soligʻi hisoboti taqdim etilganidan keyin, biroq uch oydan kechiktirmasdan murojaat qilingan taqdirda, murojaat ushbu Nizomda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

13. Qaytarish toʻgʻrisidagi murojaat avtomatlashtirilgan dastur orqali koʻrib chiqiladi va uning natijalari boʻyicha elektron xulosa shakllantiriladi.

14. Qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizi qaytarilgandan keyin aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim qilinishi natijasida qaytarish miqdori oʻzgargan taqdirda, ortiqcha qaytarilgan mablagʻlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda respublika budjetiga qaytariladi.

3-bob. Tadbirkorlik subyektlariga qaytariladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasini aniqlash hamda uni toʻlash tartibi

15. Tadbirkorlik subyektiga qaytariladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi avtomatlashtirilgan dastur orqali quyidagi maʼlumotlar asosida aniqlanadi:

Qoʻmitaning ushbu Nizom talablari bajarilgani toʻgʻrisidagi elektron xulosasi;

tadbirkorlik subyektining soliq hisobotlari;

soliq organlarining axborot tizimlarida mavjud maʼlumotlar;

MICE turizm tadbirini tashkil etish bilan bevosita bogʻliq tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalari;

respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalari.

16. Qaytarilishi lozim boʻlgan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi quyidagi shartlarga rioya qilingan holda aniqlanadi:

qaytariladigan summa respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizidan oshmasligi;

qaytariladigan summa MICE turizm tadbirini tashkil etish bilan bevosita bogʻliq tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizidan oshmasligi.

Qaytariladigan summa ushbu shartlardan kelib chiqib hisoblangan eng kam miqdorda belgilanadi.

17. Qaytariladigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi quyidagi ketma-ketlikda aniqlanadi:

hisobot davrida respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi;

MICE turizm tadbirini tashkil etish bilan bevosita bogʻliq tovarlar (xizmatlar) boʻyicha hisobga olingan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi;

qaytariladigan summaning ushbu koʻrsatkichlarning har biri boʻyicha 50 foizi.

Hisob-kitob avtomatlashtirilgan dastur orqali avtomatik tarzda amalga oshiriladi.

18. Avtomatlashtirilgan dastur orqali hisob-kitoblar yakunlangandan keyin quyidagilardan biri boʻyicha elektron xulosa shakllantiriladi:

qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizini qaytarish;

qaytarishni rad etish.

Elektron xulosa avtomatik tarzda Soliq qoʻmitasiga yuboriladi.

19. Qaytarishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻladi:

ushbu Nizom talablariga rioya etilmagani;

notoʻgʻri yoki soxta maʼlumotlar taqdim etilgani;

MICE turizm tadbiri oʻtkazilganligini tasdiqlovchi elektron xulosaning mavjud emasligi;

murojaat belgilangan muddat oʻtgandan keyin taqdim etilgani;

respublika budjetiga qoʻshilgan qiymat soligʻi haqiqatda toʻlanmagani;

qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa asoslar.

20. Qaytarish toʻgʻrisida elektron xulosa shakllantirilgan taqdirda, qaytarilishi lozim boʻlgan mablagʻlar Soliq qoʻmitasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga elektron shaklda yuboriladi.

Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi taqdim etilgan elektron xulosa asosida mablagʻlarni tadbirkorlik subyektining bank hisobvaragʻiga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazadi.

21. Qoʻshilgan qiymat soligʻining 50 foizi, ushbu Nizom talablari toʻliq bajarilgan taqdirda, murojaat kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh ish kunidan kechiktirmasdan qaytariladi.

22. Qoʻshilgan qiymat soligʻi summasi qaytarilgandan keyin aniqlashtirilgan soliq hisoboti taqdim qilinishi yoki nazorat tadbirlari natijasida qaytarilgan mablagʻlar asossiz ekanligi aniqlangan taqdirda, ortiqcha qaytarilgan mablagʻlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda respublika budjetiga undiriladi.

23. Ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladigan axborot almashinuvi Qoʻmita, Soliq qoʻmitasi va Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining axborot tizimlari oʻrtasida elektron shaklda amalga oshiriladi.

Elektron shaklda shakllantirilgan maʼlumotlar va elektron hujjatlar qonunchilikka muvofiq rasmiy hujjat maqomiga ega hisoblanadi.

24. Soliq qoʻmitasi yuqori xavf darajasiga ega murojaatlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qoʻshimcha tekshirishga haqli.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

25. Qoʻmita, Soliq qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Gʻaznachiligi hamda tadbirkorlik subyektlari ushbu Nizom talablariga rioya etilishi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar hisoblanadi.

26. Tadbirkorlik subyekti tomonidan haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlar yoki soxta hujjatlar taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda:

qoʻshilgan qiymat soligʻining qaytarilishi rad etiladi;

qaytarilgan mablagʻlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda respublika budjetiga qaytariladi;

aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladi.

27. Qoʻmita va Soliq qoʻmitasi ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiriladigan jarayonlarda foydalaniladigan maʼlumotlarning toʻliqligi, haqqoniyligi va axborot tizimlarida oʻz vaqtida aks ettirilishini taʼminlaydi.

28. Avtomatlashtirilgan dastur orqali qabul qilingan elektron xulosalar hamda ushbu Nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatlar yuridik kuchga ega hisoblanadi.

29. Ushbu Nizomga muvofiq qabul qilingan qarorlar ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.

30. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida davlat organlari oʻrtasida axborot almashinuvi elektron shaklda ularning axborot tizimlari integratsiyasi orqali amalga oshiriladi, bunda tadbirkorlik subyektlaridan davlat organlarida mavjud boʻlgan hujjatlar va maʼlumotlarni qayta taqdim etish talab etilmaydi.

31. Ushbu Nizom talablarini amalga oshirish bilan bogʻliq monitoring Qoʻmita hamda Soliq qoʻmitasi tomonidan oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiriladi.

32. Ushbu Nizom talablarini qoʻllash natijasida yuzaga keladigan munosabatlar mazkur Nizom va qonunchilik hujjatlariga muvofiq tartibga solinadi.

Turistlar oqimini koʻpaytirishga xizmat qiladigan ishbilarmonlik (MICE turizm) tadbirlarini respublika hududida tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Turistlar oqimini koʻpaytirishga xizmat qiladigan MICE turizm tadbirlarini respublika hududida tashkil qiluvchi tadbirkorlik subyektlariga respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi summasining 50 foizini qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tadbirkorlik subyekti Oʻtkazilgan har bir tadbir yakuni bilan tegishli maʼlumotlarni Milliy turizm yagona platformasiga kiritish orqali Turizm qoʻmitasini xabardor qiladi. Tadbir yakuni bilan 3 oy ichida 2-bosqich Turizm qoʻmitasi Tashkil etilgan tadbirga oid maʼlumotlarni oʻrganadi hamda kamida 100 nafar chet ellik sayyoh jalb qilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Soliq qoʻmitasiga yuboradi. 5 ish kunida 3-bosqich Tadbirkorlik subyekti Soliq qoʻmitasiga toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻining (keyingi oʻrinlarda — QQS) 50 foizini qaytarib olish toʻgʻrisidagi murojaatni “Soliq” mobil ilovasi yoki my3.soliq.uz — “Elektron soliq xizmatlari” elektron davlat xizmatlari portali orqali yuboradi. QQS hisoboti taqdim etish muddatidan soʻng, lekin 3 oydan kechiktirmasdan 4-bosqich Soliq qoʻmitasi Toʻlangan QQSning 50 foizi qaytariladigan hisobot davri uchun tadbirkorlik subyektining shaxsiy hisobvaragʻida hisoblangan soliq summasiga nisbatan toʻlangan QQS summasini hisob-kitob qiladi. Har oyning 25-sanasiga qadar Toʻlangan QQSning 50 foizini qaytarib berishni rad etish toʻgʻrisida xulosa berganda, bu toʻgʻrisida avtomatlashtirilgan dastur orqali soliq toʻlovchining shaxsiy kabinetiga soliqning bir qismini qaytarib berishni rad etishning asoslantirilgan sabablari koʻrsatilgan holda xabarnoma yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Soliq qoʻmitasi Tadbirkorlik subyektining murojaati asosida dastur orqali soliq organining toʻlangan QQSning 50 foizini qaytarish boʻyicha xulosasi avtomat tarzda Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboradi. Bir ish kunida 6-bosqich Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Respublika budjetida ushbu maqsadlar uchun moʻljallangan mablagʻlar doirasida (yetarli mablagʻlar mavjud boʻlganda) avtomatik tarzda soliq summasini soliq toʻlovchining bank hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bunda tadbirkorlik subyektida soliqlar, moliyaviy sanksiyalar va penyalar boʻyicha qarzdorlik mavjud boʻlganda, qaytarilishi lozim boʻlgan QQSning 50 foizi birinchi navbatda ushbu qarzlarni soʻndirishga yoʻnaltiradi. Bir ish kunida 7-bosqich Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Nizom talablari toʻliq bajarilgan taqdirda, respublika budjetiga haqiqatda toʻlangan QQSning 50 foizini belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektiga qaytaradi. Oʻn besh kun ichida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-iyul,

373 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2026-y., 09/26/373/0713-son)

lex.uz