📅 2026-yil 4-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 4-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 4 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Узбекское агентства по техническому регулированию при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 June 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2026 йил 4 июндаги 40-сон буйруғига ИЛОВА
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мувофиқлик сертификати — мувофиқликни баҳолаш объектларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатдир;
мувофиқликни баҳолаш — мувофиқликни баҳолаш объектига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этилишини аниқлашга оид фаолият;
назорат қилувчи орган — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонунчилик билан ваколат берилган давлат органлари ва ташкилотлари;
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ва унинг ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ваколатлари доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари;
техник жиҳатдан тартибга солиш — маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текшириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар — техник регламентлар ва стандартлар;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Агентлик ва Инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими;
ўлчаш воситаси — ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва нормаланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси;
ўлчаш воситаларини калибрлаш — берилган шароитларда ўлчаш воситаси ёрдамида олинган катталик қиймати ва эталон билан қайта тикланадиган тегишли катталик қиймати ўртасидаги нисбатни аниқлаш орқали ўлчаш воситасининг метрологик тавсифларини аниқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи;
ўлчаш воситаларини қиёслаш — ўлчаш воситаларининг белгилаб қўйилган метрологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида бажариладиган операциялар мажмуи.
2. Агентлик ва Инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди .
3. Ишлаб чиқилган «хавфни таҳлил этиш» тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар;
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъекти фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларни мезонлашга доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларида кўрсатилган тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Агентлик ва Инспекция тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 5-иловасида кўрсатилган кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси кўрсаткичлари бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавфи даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 дан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавфи даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавфи даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этишини ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ишлаб чиқариш йўналиши бўйича баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг қадоқлаш ва тамғалаш талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш . 20 2. Норматив ҳужжатларсиз ёки амалда бўлмаган норматив ҳужжатлар билан маҳсулотларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, етказиб бериш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва хизматларни бажариш . 12 3. Мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган маҳсулотларни мувофиқлиги тасдиқланмасдан муомалага чиқариш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда. 18 4. Ишлаб чиқарилиб реализация қилиш, етказиб бериш ва сақлаш давомида қиёсланмаган, калибровкаланмаган, носоз, аттестатланмаган ўлчаш воситаларини ва синов ускуналарини қўллаш ва улардан фойдаланиш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 20 5. Камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг камчиликларни бартараф этмаганлиги . 30 Жами баллар йиғ индиси 100
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Импорт ва савдо йўналиши бўйича баҳолаш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг қадоқлаш ва тамғалаш талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни реализация қилиш . 30 2. Мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган маҳсулотларни мувофиқлиги тасдиқланмасдан муомалага чиқариш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда. 9 3. Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни расмийлаштиришда синовларнинг тўлиқ ўтказилмаганлиги . 9 4. Реализация қилиш, етказиб бериш, сақлаш давомида қиёсланмаган, калибровкаланмаган, носоз, аттестатланмаган ўлчаш воситаларини ва синов ускуналарини қўллаш ва улардан фойдаланиш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 22 5. Камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг камчиликларни бартараф этмаганлиги . 30 Жами баллар йиғ индиси 100
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Назорат хариди жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг қадоқлаш ва тамғалаш талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни муомалага чиқариш . 4 2. Мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган маҳсулотларни мувофиқлиги тасдиқланмасдан муомалага чиқариш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда. 3 3. Синов лаборатория натижасига кўра, маҳсулот белгиланган сифат кўрсаткичлари талабларига жавоб бермаслиги . 80 4. Синов лаборатория натижасига кўра, маҳсулот белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига жавоб бермаслиги . 10 5. Камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимнома ва огоҳлантириш хатлари берилгандан сўнг камчиликларни бартараф этмаганлиги. 3 Жами баллар йиғ индиси 100
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини баҳолаш жараёнида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Синовлар ва ўлчашлар ўтказилмаганлиги, тўлиқ амалга оширилмаганлиги ёки синов дастуридан четга чиқилган ҳолда мувофиқлик сертификатларини ёки мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни расмийлаштириш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда . 35 2. Маҳсулотни идентификация қилиш ва намуна олиш техник регламент ва стандартлар талаблари бўйича тўғри ҳамда тўлиқ амалга оширилмаганлиги . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда. 15 3. Мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этмаслик . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими орқали ўрганилганда. 25 4. Қиёсланмаган, калибровкаланмаган, носоз, аттестатланмаган ўлчаш воситаларини ва синов ускуналарини қўллаш ва улардан фойдаланиш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 5 5. Камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва тақдимнома берилгандан сўнг камчиликларни бартараф этмаганлиги . 20 Жами баллар йиғ индиси 100
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Метрологик хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи субъектлар ишларини баҳолаш жараёнида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Ўлчаш воситаларини калибрлаш (бундан буён матнда калибрлаш деб юритилади), метрологик аттестатлаш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш (бундан буён матнда қиёслаш деб юритилади) жараёнларида синовлар ва ўлчашлар тўлиқ амалга оширилмаган ҳолда ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш ҳақидаги сертификати, қиёслаш гувоҳномаси (яроқсизлиги ҳақида хабарнома), калибрлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш сертификатлари, синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш сертификатларини расмийлаштириш . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 25 2. Метрологик хизмат кўрсатиш жараёнларига ҳамда калибрлашлараро ва қиёслашлараро белгиланган муддатларга риоя қилинмаслиги . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 25 3. Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этмаслик . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 25 4. Қиёсланмаган, калибровкаланмаган, аттестатланмаган, носоз ўлчаш воситаларини ва синов ускуналарини қўллаш, улардан фойдаланиш, синовлар ва ўлчашларни бажариш учун норматив ҳужжатларда белгиланган шароитларга риоя қилинмаслиги . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 5 5. Ўлчаш ва синов воситаларининг номи, тури ва завод рақамлари ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш ҳақидаги сертификатга, қиёслаш гувоҳномасига (яроқсизлиги ҳақида хабарномага), калибрлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш сертификатларига, синов воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш сертификатларига ва уларни расмийлаштириш учун асос бўлган синов ва ўлчашлар баённомаларига мос келмаслиги ва (ёки) уларнинг мавжуд эмаслиги . «Техник тартибга солиш» миллий ахборот тизими ва/ёки «Э-метрология» тизими орқали ўрганилганда. 5 6. Камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва тақдимнома берилгандан сўнг камчиликларни бартараф этмаганлиги . 15 Жами баллар йиғ индиси 100
Директор А. ЖУМАНАЗАРОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 июнь,
2026 йил 19 май
2026 йил 18 май
40-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari, Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan buyuraman:
1. Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktorining 2026-yil 4-iyundagi 40-son buyrugʻiga ILOVA
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
muvofiqlik sertifikati — muvofiqlikni baholash obyektlarining texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatdir;
muvofiqlikni baholash — muvofiqlikni baholash obyektiga nisbatan qoʻyiladigan talablarga rioya etilishini aniqlashga oid faoliyat;
nazorat qiluvchi organ — tadbirkorlik subyektlari faoliyatini davlat tomonidan nazorat qilishga qonunchilik bilan vakolat berilgan davlat organlari va tashkilotlari;
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) va uning huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi (bundan buyon matnda Inspeksiya deb yuritiladi) vakolatlari doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbirlari;
texnik jihatdan tartibga solish — mahsulotning xavfsizligiga, uni ishlab chiqarish jarayonlariga va usullariga doir talablarni belgilash, qoʻllash hamda bajarish, shuningdek ularga rioya etilishini muvofiqlikni baholash va davlat nazoratini amalga oshirish orqali tekshirish;
texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar — texnik reglamentlar va standartlar;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Agentlik va Inspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi;
oʻlchash vositasi — oʻlchashlar uchun foydalaniladigan va normalangan metrologik xususiyatlarga ega boʻlgan texnika vositasi;
oʻlchash vositalarini kalibrlash — berilgan sharoitlarda oʻlchash vositasi yordamida olingan kattalik qiymati va etalon bilan qayta tiklanadigan tegishli kattalik qiymati oʻrtasidagi nisbatni aniqlash orqali oʻlchash vositasining metrologik tavsiflarini aniqlash maqsadida bajariladigan operatsiyalar majmui;
oʻlchash vositalarini qiyoslash — oʻlchash vositalarining belgilab qoʻyilgan metrologik talablarga muvofiqligini aniqlash va tasdiqlash maqsadida bajariladigan operatsiyalar majmui.
2. Agentlik va Inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi .
3. Ishlab chiqilgan “xavfni tahlil etish” tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar;
nazorat xaridi natijalari asosida aniqlangan kamchiliklarning tahlili;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyekti faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularni mezonlashga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalarida koʻrsatilgan tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Agentlik va Inspeksiya tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning 1 — 5-ilovasida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi koʻrsatkichlari boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavfi darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 dan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavfi darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavfi darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik talablariga rioya etishini oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan tadbirkorlik subyektlari qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ishlab chiqarish yoʻnalishi boʻyicha baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatning qadoqlash va tamgʻalash talablariga javob bermaydigan mahsulotlarni ishlab chiqarish va realizatsiya qilish . 20 2. Normativ hujjatlarsiz yoki amalda boʻlmagan normativ hujjatlar bilan mahsulotlarni ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, yetkazib berish, saqlash, ulardan foydalanish va xizmatlarni bajarish . 12 3. Muvofiqligi majburiy tasdiqlanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni muvofiqligi tasdiqlanmasdan muomalaga chiqarish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda. 18 4. Ishlab chiqarilib realizatsiya qilish, yetkazib berish va saqlash davomida qiyoslanmagan, kalibrovkalanmagan, nosoz, attestatlanmagan oʻlchash vositalarini va sinov uskunalarini qoʻllash va ulardan foydalanish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 20 5. Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma va ogohlantirish xatlari berilgandan soʻng kamchiliklarni bartaraf etmaganligi . 30 Jami ballar yigʻ indisi 100
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Import va savdo yoʻnalishi boʻyicha baholash jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatning qadoqlash va tamgʻalash talablariga javob bermaydigan mahsulotlarni realizatsiya qilish . 30 2. Muvofiqligi majburiy tasdiqlanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni muvofiqligi tasdiqlanmasdan muomalaga chiqarish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda. 9 3. Muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyani rasmiylashtirishda sinovlarning toʻliq oʻtkazilmaganligi . 9 4. Realizatsiya qilish, yetkazib berish, saqlash davomida qiyoslanmagan, kalibrovkalanmagan, nosoz, attestatlanmagan oʻlchash vositalarini va sinov uskunalarini qoʻllash va ulardan foydalanish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 22 5. Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma va ogohlantirish xatlari berilgandan soʻng kamchiliklarni bartaraf etmaganligi . 30 Jami ballar yigʻ indisi 100
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Nazorat xaridi jarayonida tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatning qadoqlash va tamgʻalash talablariga javob bermaydigan mahsulotlarni muomalaga chiqarish . 4 2. Muvofiqligi majburiy tasdiqlanishi lozim boʻlgan mahsulotlarni muvofiqligi tasdiqlanmasdan muomalaga chiqarish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda. 3 3. Sinov laboratoriya natijasiga koʻra, mahsulot belgilangan sifat koʻrsatkichlari talablariga javob bermasligi . 80 4. Sinov laboratoriya natijasiga koʻra, mahsulot belgilangan xavfsizlik koʻrsatkichlari talablariga javob bermasligi . 10 5. Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha taqdimnoma va ogohlantirish xatlari berilgandan soʻng kamchiliklarni bartaraf etmaganligi. 3 Jami ballar yigʻ indisi 100
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Muvofiqlikni baholash sohasida faoliyat yurituvchi subyektlar ishlarini baholash jarayonida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Sinovlar va oʻlchashlar oʻtkazilmaganligi, toʻliq amalga oshirilmaganligi yoki sinov dasturidan chetga chiqilgan holda muvofiqlik sertifikatlarini yoki muvofiqlik toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarni rasmiylashtirish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda . 35 2. Mahsulotni identifikatsiya qilish va namuna olish texnik reglament va standartlar talablari boʻyicha toʻgʻri hamda toʻliq amalga oshirilmaganligi . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda. 15 3. Muvofiqlikni baholash va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etmaslik . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi orqali oʻrganilganda. 25 4. Qiyoslanmagan, kalibrovkalanmagan, nosoz, attestatlanmagan oʻlchash vositalarini va sinov uskunalarini qoʻllash va ulardan foydalanish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 5 5. Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma va taqdimnoma berilgandan soʻng kamchiliklarni bartaraf etmaganligi . 20 Jami ballar yigʻ indisi 100
Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, muvofiqlikni baholash va metrologiya sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Metrologik xizmat koʻrsatish sohasida faoliyat yurituvchi subyektlar ishlarini baholash jarayonida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Oʻlchash vositalarini kalibrlash (bundan buyon matnda kalibrlash deb yuritiladi), metrologik attestatlash va oʻlchash vositalarini qiyoslash (bundan buyon matnda qiyoslash deb yuritiladi) jarayonlarida sinovlar va oʻlchashlar toʻliq amalga oshirilmagan holda oʻlchash vositalari turini tasdiqlash haqidagi sertifikati, qiyoslash guvohnomasi (yaroqsizligi haqida xabarnoma), kalibrlash va metrologik attestatsiyadan oʻtkazish sertifikatlari, sinov vositasini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish sertifikatlarini rasmiylashtirish . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 25 2. Metrologik xizmat koʻrsatish jarayonlariga hamda kalibrlashlararo va qiyoslashlararo belgilangan muddatlarga rioya qilinmasligi . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 25 3. Oʻlchashlarning yagona birlikda boʻlishini taʼminlash sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlar talablariga rioya etmaslik . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 25 4. Qiyoslanmagan, kalibrovkalanmagan, attestatlanmagan, nosoz oʻlchash vositalarini va sinov uskunalarini qoʻllash, ulardan foydalanish, sinovlar va oʻlchashlarni bajarish uchun normativ hujjatlarda belgilangan sharoitlarga rioya qilinmasligi . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 5 5. Oʻlchash va sinov vositalarining nomi, turi va zavod raqamlari oʻlchash vositalari turini tasdiqlash haqidagi sertifikatga, qiyoslash guvohnomasiga (yaroqsizligi haqida xabarnomaga), kalibrlash va metrologik attestatsiyadan oʻtkazish sertifikatlariga, sinov vositasini metrologik attestatsiyadan oʻtkazish sertifikatlariga va ularni rasmiylashtirish uchun asos boʻlgan sinov va oʻlchashlar bayonnomalariga mos kelmasligi va (yoki) ularning mavjud emasligi . “Texnik tartibga solish” milliy axborot tizimi va/yoki “E-metrologiya” tizimi orqali oʻrganilganda. 5 6. Kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma va taqdimnoma berilgandan soʻng kamchiliklarni bartaraf etmaganligi . 15 Jami ballar yigʻ indisi 100
Direktor A. JUMANAZAROV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 4-iyun,
2026-yil 19-may
2026-yil 18-may
40-son