UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 8-iyul · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 8 июль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 8 июля 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 8 July 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

РЎЙХАТИ

ВАЗИФАЛАР ТАҚСИМОТИ

«Рақамли ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясига мувофиқ «Рақамли ҳукумат» тизимини ривожлантиришда ягона платформавий ёндашувни ҳамда давлат ахборот тизимларининг идоралараро интеграцияси ва технологик мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик даражасини ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг рақамли ечимларини яратиш ва ривожлантириш харажатларини мақбуллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар Ягона интеграциялашган рақамли платформа (кейинги ўринларда — Платформа)ни жорий этишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:

(а) 2028 йил якунига қадар давлат органларининг камида 5 мингта маъмурий функциясини рақамлаштириш;

(б) давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва эксплуатация қилиш харажатларини камида 30 фоизга қисқартириш;

(в) 2030 йил якунига қадар Платформа маълумотлари ва намунавий сервислар асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сунъий интеллект асосида кўрсатиладиган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;

(г) қоғоз шаклидаги ҳужжат айланишидан воз кечиш, вазирлик ва идораларни қоғозсиз иш юритишга ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликка ўтказиш;

(д) камида 100 та таҳлилий модулларнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг жорий таҳлили асосида маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш амалиётини жорий этиш.

II. «Рақамли ҳукумат» тизимини ривожлантиришда платформавий ёндашувни таъминлаш

2. Белгилансинки, Платформа қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилувчи «Рақамли ҳукумат» тизимининг технологик элементи ҳисобланади:

(а) давлат ахборот тизимларини яратиш, ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва уларнинг киберхавфсизлигини таъминлашда ягона архитектура, стандартлар, технологик ва ташкилий ёндашувларни қўллаш;

(б) қайта фойдаланиладиган рақамли компонентлар ва сервислардан фойдаланиш орқали давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқишни тезлаштириш, стандартлаштириш ва харажатларни қисқартириш;

(в) давлат маълумотларини марказлашган ҳолда бошқариш, шу жумладан, маълумотларни йиғиш, таснифлаш, захиралаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;

(г) давлат хизматларини кўрсатишда тўловлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларни қабул қилиш учун тўлов инфратузилмаси фаолиятини таъминлаш.

3. Рақамли технологиялар вазирлиги:

(а) 2026 йил 1 августга қадар рақамли ҳукумат ва давлат маълумотларини бошқариш соҳасидаги етакчи халқаро консультантларни концептуал ва технологик ечимларни мустақил экспертиза қилиш, шунингдек, илғор халқаро тажриба ва стандартларни инобатга олган ҳолда Платформанинг лойиҳа-техник ва архитектура ҳужжатларини ишлаб чиқишга жалб этсин;

(б) 2026 йил 1 декабрга қадар Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Платформада маълумотлар алмашинуви, хавфсизлик ва давлат рақамли сервисларини ишлаб чиқиш бўйича ягона технологик стандартларни ишлаб чиқсин;

(в) 2027 йил 1 июлга қадар Платформанинг ишлаб чиқилишини таъминласин.

4. Белгилансинки:

(а) давлат ахборот тизимларида шакллантириладиган маълумотлар давлат ахборот ресурси деб эътироф этилади ва ушбу маълумотлар Платформа доирасида бошқарилади;

(б) 2027 йил 1 июлдан бошлаб:

(i) давлат ахборот тизимлари Платформа доирасида унинг намунавий рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда яратилади ва ривожлантирилади, бундан давлат сирини, давлат аҳамиятига эга бўлган ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган ҳамда ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот тизимларини ишлаб чиқиш мустасно;

(ii) янги давлат ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва амалдаги тизимларни модернизация қилиш ҳамда давлат ахборот тизимларининг идоралараро ҳамкорлиги ва интеграцияси Платформанинг намунавий сервислари ва компонентларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

(iii) давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Платформанинг функционалини такрорловчи давлат ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантириш тақиқланади;

(в) Платформа доирасида давлат ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасида белгиланган тартибда хулоса олиш шарти билан яратилади ва ривожлантирилади;

(г) Платформани яратиш ва фаолиятини юритиш доирасида:

(i) Рақамли технологиялар вазирлигига — Платформани ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, стандартлар ва технологик талабларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ваколати берилсин ҳамда уларга қатъий риоя этилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юклансин;

(ii) Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказига — Платформанинг архитектура яхлитлигини, унда ягона стандартларнинг қўлланилишини ҳамда давлат ахборот тизимларини Платформага ўтказишни таъминлаш вазифаси юклансин;

(iii) давлат органлари ва ташкилотларига — давлат ахборот тизимларини Платформанинг намунавий рақамли сервислари ва компонентларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш, маъмурий функцияларни рақамлаштириш, композит электрон давлат хизматларни ва қоғозсиз ишлаш моделини жорий этиш вазифаси юклансин;

(д) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Ягона интегратор) — Платформанинг техник оператори ва тизимли интегратори ҳисобланади ҳамда Платформани ишлаб чиқиш, жорий этиш, эксплуатация қилиш ва техник қўллаб-қувватлаш ишларини амалга оширади, Платформанинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигини таъминлайди.

5. Қуйидагилар:

(а) Ягона интеграциялашган рақамли платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;

(б) 2026 — 2028 йилларда Ягона интеграциялашган рақамли платформанинг таркибига кирувчи давлат ахборот тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2027 йил 1 январдан бошлаб:

(а) давлат органлари томонидан ички ҳужжат айланмаси, қарорлар қабул қилиш ва келишиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш Платформа ва унинг рақамли компонентларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилади;

(б) Платформа доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини осонлаштириш мақсадида очиқ интеграция (Open API) тамойили жорий қилинади.

7. Белгилансинки, 2026 йил 1 августдан бошлаб:

(а) Платформа доирасида ишлаб чиқиладиган ва модернизация қилинадиган давлат ахборот тизимларининг маълумотларини жойлаштириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат давлат булутли инфратузилмаси ва (ёки) «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказида амалга оширилади, бундан давлат сири, давлат аҳамиятига эга бўлган сирни ташкил этувчи маълумотлар, ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот тизимлари, ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига жавоб берувчи давлат маълумотларни қайта ишлаш марказлари мустасно;

(б) Платформа доирасида амалга ошириладиган давлат ахборот тизимларини геозахиралаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш фақат давлат маълумотларни қайта ишлаш марказларида амалга оширилади;

(в) тижорат банклари, биржалар, тўлов ва кредит ташкилотларига Марказий банкнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик соҳасидаги талабларига риоя қилган ҳолда давлат маълумотларни қайта ишлаш марказларининг техник қувватларидан фойдаланишга рухсат этилади;

(г) давлат органлари ва ташкилотлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг ҳамда улар муассислигидаги корхоналарнинг янги ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш ёки сервер ускуналарини харид қилиш лойиҳалари «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси рухсати билан амалга оширилади.

Бунда янги ахборот тизимлари Платформа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунга қадар амалдаги тартибда ишлаб чиқилади;

(д) «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига белгиланган тартибда Ягона киберхавфсизлик узелининг захира боғламаси ва Ягона киберхавфсизлик операторининг агрегация қурилмалари жойлаштирилади.

III. Ҳудудларда рақамли бошқарув тизимини жорий этиш

8. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг вазиятлар марказида инсон омилини истисно этган ҳолда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларини реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи «Ақлли туман» платформаси жорий этилганлиги ҳамда ижобий натижалар кўрсатганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

9. Рақамли технологиялар вазирлиги:

(а) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини «Ақлли туман» платформаси асосида такомиллаштирсин ҳамда унда қуйидагиларни инобатга олсин:

(i) ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш, жумладан, аҳоли мурожаатлари таҳлили, иқтисодий ва инвестиция кўрсаткичлари, экологик ҳолати, қурилиш ва коммунал хизматлар бўйича кўрсаткичлар ҳамда геофазовий маълумотлар, ҳудудий объектлар ва харита қатламларини ягона рақамли майдонда жамлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи «Раҳбар панели» модули;

(ii) маҳаллалар кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва асосий йўналишлар бўйича ривожланиш ҳолатини аниқлаш орқали фуқароларнинг яшаш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берувчи «Инсон қадри индекси» модули;

(iii) давлат органлари, хўжалик жамиятлари, бошқа идора ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари кесимида соҳага оид объектлар, уларнинг жойлашуви, маъмурий-ҳудудий чегаралари, манзил ва атрибут маълумотлари ҳамда бошқа манбалардаги статистик маълумотларни ягона рақамли харита асосида жамлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи геопортал;

(iv) сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи, туман, маҳалла ва соҳалар кесимида вазиятни реал вақт режимида акс эттирувчи, раҳбарият сўровлари бўйича тезкор маълумот, хулоса ва таклифларни шакллантирувчи «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модули;

(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини 2026 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2027-2028 йилларда республиканинг қолган туман ва шаҳарларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.

10. Белгилансинки:

(а) Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг эгаси ҳисобланади, унинг мақсадли йўналишлари ва функционал ривожланишини белгилайди ҳамда ҳудудларда жорий этилиши, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро интеграция қилинишини мувофиқлаштиради;

(б) Ягона интегратор «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида:

(i) ахборот тизимларининг ҳудудларда тўлиқ жорий этилиши, уларнинг техник-дастурий ҳамда ўқув-услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этиш, шунингдек, дастурий комплекснинг узлуксиз фаолият юритиши ва босқичма-босқич такомиллаштириб борилишини таъминлайди;

(ii) давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилиш, ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда ахборот тизимларининг киберхавфсизлигини таъминлайди;

(в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси компонентлари функционалини такрорловчи давлат ахборот тизимларини яратиш тақиқланади;

(г) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида ишлатиладиган сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари асосидаги таҳлил, прогнозлаш ва «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модулининг ишлашини таъминлаш учун зарур график процессор (GPU) ресурслари белгиланган тартибда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ажратилади.

11. Белгилансинки:

(а) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш, такомиллаштириш, техник қўллаб-қувватлаш, сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, шу жумладан, сунъий интеллект модуллари учун ажратилган график процессор (GPU) ресурсларидан фойдаланиш бўйича Ягона интегратор билан ойлик абонент тўлови асосида тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади;

(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш доирасида ташкил этиладиган вазиятлар марказларида ахборот хавфсизлиги, жисмоний муҳофаза, кириш-чиқишни назорат қилиш, видеокузатув, ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш ва ходимларнинг ваколатларини чеклаш бўйича махсус режим жорий этилади;

(в) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш учун зарур бўлган вазиятлар маркази заллари, оператор хоналарини қурилиш-монтаж ва техник таъминлаш ишлари, лойиҳалаштириш, алоқа каналлари, видеодеворлар, ишчи ўринлар ва бошқа дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлаш тегишли маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

12. Қуйидагилар:

(а) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;

(б) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва маълумотлар ҳамда уларни тақдим этиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

(в) «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича вазифалар тақсимоти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

13. Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шу жумладан, ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш харажатлари Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳамда бюджет ташкилотларида ушбу мақсад учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

14. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ягона интеграциялашган рақамли платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддати Ижрочилар I. Ташкилий чора-тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий тартибга солиш 1. Ягона интеграциялашган рақамли платформани (кейинги ўринларда — Платформа) лойиҳалаш ишларига Жаҳон банки билан биргаликда етакчи халқаро маслаҳатчиларни (Big4) жалб этиш. 1. Халқаро консалтинг ташкилотлари (Big 4) экспертларини жалб этиш. 2026 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 2. Платформани яратиш ва ривожлантириш концепцияси лойиҳасини тайёрлаш. 3. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 4. Платформани яратиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда илғор тажрибаларни маҳаллий шароитларга мослаштириш бўйича эксперт тавсияларини тайёрлаш. 2027 йил январь 2. Платформанинг лойиҳани бошқариш бўйича лойиҳа офисини ва асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) шакллантириш. 1. Лойиҳани бошқариш офисини ташкил этиш, унинг тузилмасини тасдиқлаш ва низомини ишлаб чиқиш. 2. Асосий самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) белгилаш. 2026 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 3. Платформани ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича жамоаларни шакллантириш ҳамда тренингларни ташкил этиш. 1. Жамоаларни шакллантириш (DevOps мутахассислари, таҳлилчилар, архитекторлар, ахборот хавфсизлиги мутахассислари, дастурчилар ва бошқалар). 2026 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Малакали экспертларни жалб этган ҳолда тренинглар ташкил этиш, шунингдек, мавзуга оид семинарлар ва конференцияларда иштирок этиш. 2027 йил январь 4. Платформа фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Ягона интеграциялашган рақамли платформа тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда жисмоний шахсларнинг рақамли профилини, давлат органлари ва ташкилотларини қоғозсиз ишлаш моделига босқичма-босқич ўтказиш ва рақамли етуклигини баҳолаш тартибини ҳам инобатга олиш. 2. Низом лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги 5. Платформа бўйича услубий кўрсатма ва тавсияларни ишлаб чиқиш. 1. Платформада давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ишлаб чиқиш бўйича услубий кўрсатмалар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. 2. Платформага жойлаштириладиган давлат ахборот тизимлари учун носозликларга чидамлилик, захира нусхалаш ва тиклаш даражасига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги 6. «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси томонидан IP-манзилларни «таклиф сўрови» тартиб-таомили асосида харид қилиш. 1. Компанияларга IP-манзиллар хариди бўйича сўров юбориш. 2. Шартнома имзолаш ва Ғазначилик хизмати қўмитасидан рўйхатдан ўтказиш. 3. Таклиф асосида имзоланган шартнома бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш. 2026 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 7. Давлат ахборот тизимлари ва рақамли сервисларни Платформа талабларига мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган муддатларда босқичма-босқич Платформага ўтказишни таъминлаш. 1. Мавжуд ахборот тизимларини инвентаризация қилиш ва уларни Платформа талабларига мувофиқлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Рақамли технологиялар вазирлигига киритиш. 2026 йил декабрь Вазирлик ва идоралар 2. Платформа талабларига мувофиқлаштириш бўйича «йўл харитаси»га тақдим этилган таклифларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2027 йил январь Рақамли технологиялар вазирлиги 3. Платформанинг намунавий компонентлари ва сервисларидан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич миграцияни амалга ошириш. 2027-2028 йиллар Вазирлик ва идоралар 8. Маъмурий функциялар ва давлат хизматларини рақамлаштириш, қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш, шу жумладан, уларни проактив ва композит шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Маъмурий функциялар ва хизматларни таҳлил қилиш ҳамда ортиқча босқичларни қисқартириш ва рақамли форматга ўтказиш. 2. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун проактив ва композит хизматлар моделини босқичма-босқич жорий қилиш. 2026 — 2028 йиллар Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар 9. Жисмоний ва юридик шахслар учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имкониятини жорий этиш. 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат юбориш ва портал орқали натижасини электрон шаклда олиш имкониятини яратиш. 2. Тегишли давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган барча мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиш, назорат қилиш ва таҳлил қилиш имкониятини, шу жумладан, ҳолатни онлайн кузатиш имконини берувчи махсус «Раҳбар панели»ни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига интеграция қилиш. 3. Давлат органлари ва ташкилотларига лойиҳа ва ташаббуслар бўйича таклифларни электрон шаклда киритиш имконияти яратиш. 2026 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар 10. Мурожаатларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Барча давлат органлари ва ташкилотларида бир хил амалиётни шакллантириш, таҳлилларнинг аниқ ва сифатли бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидаги мавжуд таснифлар асосида мурожаатларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларига жорий қилиш ҳамда доимий янгилаб бориш. 2026 йил сентябрь Адлия вазирлиги, Стратегик ривожлантириш ва ислоҳотлар агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Давлат ахборот тизимларини табиий, техноген ва бошқа фавқулодда вазиятлардан максимал даражада ҳимоя қилишни назарда тутувчи географик резервлаш лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрлаш. 1. Ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуриш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш. 2. Миллий ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш учун маҳаллий географик ва жисмоний шарт-шароитларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 3. Ҳимояланган маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. 2026 йил декабрь Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги II. Инфратузилмани тайёрлаш ҳамда Платформани ишлаб чиқиш 12. Платформанинг техник инфратузилмасини текшириш ва тайёрлаш. 1. Зарур ҳисоблаш ресурсларини аниқлаш ва ажратиш. 2. Булутли ёки гибрид инфратузилмани жорий этиш. 3. Маълумотларнинг захира нусхасини сақлашни йўлга қўйиш. 4. Маълумотларни узатиш ва сақлаш учун ишончли алоқа каналларини таъминлаш. 2026 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги 13. Платформа компонентлари ва модулларини ишлаб чиқиш. 1. Компонентлар ва модулларга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш. 2. Пилот лойиҳа таркиби ва мазмунини аниқлаш. 3. Лойиҳалаш, дизайн ва фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш. 4. Компонентлар ва модулларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва такомиллаштириш. 2027 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги 14. Рақамли ечимлар ва инновацион сервисларни синовдан ўтказиш ҳамда кейинчалик кенгайтириш учун Платформада тест муҳитини (sandbox) яратиш. 1. Компонентлар ва модулларга қўйиладиган талабларни таҳлил қилиш. 2. Лойиҳалаш, дизайн ва фойдаланувчи интерфейсини ишлаб чиқиш. 2027 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги 15. Товарлар ва хизматларнинг Ягона миллий таснифлаш тизимини ишлаб чиқиш. 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, в азирлик ва идоралар 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2026 йил ноябрь 4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь III. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш 16. Платформанинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича талабларни ишлаб чиқиш. 1. Эҳтимолий ҳужум моделини аниқлаш ҳамда унинг асосида ахборот ва киберхавфсизликка таҳдидлар рўйхатини шакллантириш. 2. Компьютер ҳодисаларига жавоб бериш, фойдаланувчи ва тизим маълумотларини захиралаш, киришни бошқариш, лавозим йўриқномалари, интеграция, маълумотларни ҳимоялаш ва бошқа масалалар бўйича ҳужжатларни (йўриқномалар, регламентлар) ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги 17. Платформада маълумотларни ҳимоялаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш тизимини жорий этиш. 1. Платформанинг муҳим (критик) элементларига киришни чегаралаш тизимларини жорий этиш. 2. Ҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш тизимлари, хавфсизликка оид муҳим ҳодисаларни логлаш ва хабардор қилиш, тармоқ экранлари, шифрлаш ва маълумотлар яхлитлигини назорат қилиш, алоқа каналларини ҳимоялаш ва бошқа воситаларни жорий этиш. 3. Ахборот хавфсизлиги мониторинги маркази (SOC) фаолиятини ташкил этиш ва 24/7 режимида доимий мониторингни йўлга қўйиш. 2027 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги , Давлат хавфсизлик хизмати 18. Платформада ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини жорий этиш. 1. Қайта ишланадиган маълумотларни махфийлик даражаси бўйича таснифлаш. 2. Платформанинг криптографик ҳимоя тизимини яратиш учун техник ҳужжатларни тайёрлаш. 3. Дастурий ва аппарат-дастурий ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш учун «U N ICO N .UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамияти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш. 4. «U N ICO N .UZ фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» масъулияти чекланган жамиятида криптографик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб бериш. 2027 йил июнь Рақамли технологиялар вазирлиги , Давлат хавфсизлик хизмати 19. Платформа ва унинг компонентларини ахборот ҳамда киберхавфсизлик талаблари бўйича экспертизадан ўтказиш. Ахборот ва киберхавфсизлик талаблари бўйича экспертиза ўтказиш учун ваколатли орган билан шартнома тузиш. 2027 йил июнь Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги 20. Платформанинг ахборот хавфсизлигини назорат қилиш ва аудитдан ўтказиш. 1. Ахборот хавфсизлиги аудити методикасини ишлаб чиқиш ва келишиш. 2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва аудитдан ўтказиш бўйича йиллик режани тайёрлаш ҳамда амалга ошириш. 3. Халқаро стандартларга мувофиқликни баҳолаш (ISO 27001, GDPR ва бошқалар). 2027 йил июнь Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги 21. Платформанинг ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш. 1. Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик бўйича ягона талаблар ва стандартларга мувофиқликни таъминлаш. 2. Ахборот тизимларини жорий этишда белгиланган тартибда экспертиза ва аудитдан ўтказиш. Доимий Вазирлик ва идоралар 22. «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини муҳандислик ҳимоя иншооти билан жиҳозлаш ҳамда катта миқдордаги сўров юбориш орқали амалга ошириладиган киберҳужумга (DDOS ҳужумлар) қарши дастурий-аппарат комплекси билан жиҳозлаш. 1. «Рақамли ҳукумат» тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказини муҳандислик ҳимоя иншооти билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича эҳтимолий ижрочи (лойиҳа ва пудрат ташкилоти)ларга сўровлар юбориш. 2. Лойиҳа ва пудрат ташкилоти танловини энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан ўтказиш. 2027 йил июнь Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 23. Киберхавфсизлик ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш борасида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил август Давлат хавфсизлик хизмати, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2026 йил октябрь 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь 24. Киберхавфсизлик йўналишида малакали кадрлар етиштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2026 йил август Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 2026 йил октябрь 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил декабрь 25. Давлат ахборот тизимлари фойдаланувчиларига марказлашган тарзда учинчи шахсларга ЭРИдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, бекор қилиш ва мониторинг қилиш имкониятини яратиш. 1. Халқаро тажриба, жумладан, Финляндия тажрибасини ўрганиш. 2026 йил сентябрь Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш ёки янги ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиш. 2026 йил ноябрь 3. Техник имконият яратиш. 2027 йил март 26. Давлат ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларининг архитектурасини ҳамда хавфсизлигини таҳлил қилиш, уларнинг кодларидаги заифликларини текшириш, аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган агент дастурини ишлаб чиқиш. 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2026 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК 2. Сунъий интеллектга асосланган агент дастурини ишлаб чиқиш ва тажриба-синов тариқасида ишга тушириш. 2027 йил январь 3. Тажриба-синов натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклифларни киритиш. 2027 йил апрель 27. Вазирлик ва идоралар томонидан жорий этилган ахборот тизимларининг мавжуд тўғридан-тўғри интеграциясини «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграцион платформаси орқали амалга ошириш чораларини кўриш. 1. Мавжуд тўғридан-тўғри интеграциялар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш. 2026 йил ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Давлат хавфсизлик хизмати, вазирлик ва идоралар 2. Тўғридан-тўғри интеграциялар бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 2027 йил февраль 3. Таҳлил натижаларига асосан тўғридан-тўғри интеграцияларни «Рақамли ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграцион платформаси орқали ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш ва босқичма-босқич ўтказиш. Режа-график асосида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига 2-ИЛОВА

2026 — 2028 йилларда Ягона интеграциялашган рақамли платформанинг таркибига кирувчи давлат ахборот тизимлари

1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 2. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизими 3. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси 4. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг Ра қ амли маълумотл ар платформаси 5. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг Ягона биллинг тизими 6. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг Ягона тўлов шлюзи 7. «Ра қ амли ҳ укумат» тизимининг Ягона хабарномалар тизими 8. «Ра қ амли ҳ окимлик» дастурий комплекси 9. Очи қ маълумотлар портали 10. «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими 11. Жисмоний шахсларнинг ягона реестри 12. Юридик шахсларнинг ягона реестри 13. Фу қ аронинг ягона ра қ амли профили 14. Юридик шахснинг ягона ра қ амли профили 15. Классификаторлар ва маълумотномаларнинг ягона реестри 16. Ма ҳ аллий ижро этувчи ҳ окимият органлари томонидан қ абул қ илинадиган қ арорларни ишлаб чи қ иш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими «E-qaror» 17. Давлат органлари учун ра қ амли ма ҳ сулотлар ва хизматлар маркетплейси 18. Давлат органлари учун хизмат сифатида дастурий таъминот (SaaS) асосидаги намунавий ечимлар платформаси 19. Намунавий хизмат сифатида платформа (PaaS) сервислар ва дастурлаш, хавфсизлик ҳ амда эксплуатацияни бирлаштирувчи (DevSecOps) конвейерлар платформ аси 20. Мунтазам жараёнларни сунъий интеллект асосида автоматлаштириш ва интеллектуал ёрдамчилар платформаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Молиялаштириш манбаси Масъул ижрочилар 1. «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини жорий этиш учун зарур ситуацион заллар, оператор хоналари ва ишчи ўринларини ташкил этиш, шу жумладан, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишлари, алоқа каналлари, видеодеворлар, компьютер техникаси, тармоқ ускуналари ва бошқа дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлаш. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳри — 2026 йил декабрь Республиканинг қолган туман ва шаҳарларида — 2027-2028 йилларда график асосида Тегишли маҳаллий бюджетлар, ҳокимликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси техник топшириғини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, уларнинг киберхавфсизлик ва ахборот тизимига мувофиқлигини таъминлаш, киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш. 2026 йил ноябрь - «UZI N FOCOM» МЧЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Киберхавфсизлик маркази 3. «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексидан фойдаланиш тартибини белгиловчи намунавий регламентни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил август - Рақамли технологиялар вазирлиги 4. «Рақамли ҳокимлик» дастурий мажмуасини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг режа-жадвалини тасдиқлаш ва уни барча туманларда ишга туширишни таъминлаш. Бунда республиканинг барча ҳудудларида маҳаллий ҳокимликларнинг масъул ходимлари учун ўқув-тренинглар ташкил этиш. 2027-2028 йилларда Тегишли маҳаллий бюджетлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Рақамли технологиялар вазирлиги, «UZI N FOCOM» МЧЖ 5. Ҳудудлар кесимида барча геофазовий маълумотларга ишлов бериш ҳамда уларни таҳлил қилиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи геопортал модулини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида жорий этиш. 2028 йил декабрь Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, «UZI N FOCOM» МЧЖ 6. Маҳаллалар кесимида аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва асосий йўналишлар бўйича ривожланиш даражасини аниқлаш орқали фуқароларнинг яшаш даражаси ва фаровонлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш имконини берувчи «Инсон қадри индекси» модулини жорий этиш. 2027 йил декабрь Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари Рақамли технологиялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, «UZI N FOCOM» МЧЖ 7. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилувчи жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш учун Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги бўйича маълумотларни яшаш манзили кесимида «Рақамли маҳалла» АТга автоматик тақдим этиш (push маълумот) механизмларини жорий этиш. 2026 йил декабрь - Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги, Миграция агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 8. «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига келиб тушган хабарларнинг масъул орган ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини ҳар ҳафтада ўтказиладиган ҳокимлик соатларида танқидий муҳокама қилиб бориш. Доимий - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари 9. Республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш. График асосида - «UZI N FOCOM» МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлар 10. Ягона рақамли мулоқот нуқтаси орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳудудий муаммолар бўйича тезкор мурожаат юбориш, фотосурат ва геолокация маълумотларини илова қилиш, мурожаатлар ижросини кузатиш, жавоблар олиш, тезкор хизматлардан фойдаланиш ҳамда ҳудудга оид муҳим хабарномаларни қабул қилиш имконини берувчи «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида мобил илова ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари «UZI N FOCOM» МЧЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 11. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда хулосалари, баённомалари, тақдимномаларини «E-qaror» ахборот тизимига киритилишини таъминлаш. 2026 йил сентябрь - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига 4-ИЛОВА

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси доирасида интеграция қилинадиган ахборот тизимлари ва маълумотлар ҳамда уларни тақдим этиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари

Т/р Масъул идора Тақдим этиладиган маълумотлар мазмуни Муддати I. Иқтисодиёт, молия, солиқ ва савдо 1. Марказий банк Банк ва молиявий хизматлар, кредитлар, муаммоли кредитлар, қарз юкламаси ва молиявий фаоллик бўйича ҳудудий кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь Кредитлар ҳолати, муддатли тўлов, банк хизматларидан фойдаланиш ва тадбиркорлик субъектлари молиявий фаоллиги кўрсаткичлари туман/шаҳар ва давр кесимида. 2027 йил январь Ҳудудлар кесимида кредит, лизинг, айланма маблағ, имтиёзли молиялаштириш бўйича умумлаштирилган маълумотлар. 2027 йил февраль 2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари, субсидиялар, ташаббусли бюджет, давлат дастурлари ва ҳудудий бизнес-режалар ижроси. 2026 йил сентябрь Йиллик/чораклик мақсадли кўрсаткичлар, KPI ва ижро ҳолати кесимидаги маълумотлар. Саноат, хизматлар, қурилиш, савдо ва ҳудудий иқтисодий ўсиш бўйича прогноз, тренд, хавф ва ресурс эҳтиёжларини баҳолаш учун зарур кўрсаткичлар. 2027 йил декабрь 3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «Онлайн-маҳалла», меҳнат бозори, бандлик, ишсизлик, вакансиялар, касбий ўқитиш, ишга жойлаштириш, меҳнат миграцияси ва маҳаллабай дастурлар кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь Камбағалликдан чиқариш дастурлари, микролойиҳалар, кредитлаш, оилалар билан ишлаш натижалари ва ҳудудий ижтимоий хавф гуруҳлари тўғрисидаги маълумотлар. 4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳалари, экспорт кўрсаткичлари, саноат зоналари, йирик, ўрта ва кичик саноат корхоналари, ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот турлари, иш ўринлари, муаммолар ва эҳтиёжлар. 2026 йил сентябрь Корхона паспорти: номи, СТИР, фаолият тури, манзил, геожойлашув (координата), тармоқ, қувват, бандлик, экспорт. Саноат зонаси майдони, резидентлар, бўш майдонлар, чекловлар, имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари. 2026 йил октябрь 5. Божхона қўмитаси Экспорт ва импорт ҳажми, товарлар, йўналишлар, давлатлар, корхоналар, божхона расмийлаштируви, муаммоли экспортёрлар ва ташқи савдо динамикаси. 2026 йил сентябрь Давлат чегараси ва божхона постлари орқали кириб келган ва чиқиб кетган транспорт воситалари, юклар, товарлар, божхона расмийлаштируви ҳолати, постлар кесимида ўтказувчанлик, навбат ва юклама кўрсаткичлари ҳамда жисмоний шахслар ҳаракати бўйича умумлаштирилган маълумотлар. 2026 йил декабрь Корхона, ҳудуд, тармоқ ва давр кесимида логистика ва ташқи савдо тенденциялари маълумотлари. 6. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ташқи реклама объектлари, реклама ҳудудлари, паспортлар, аризалар, рухсат ҳолати, рекламадан холи ҳудудлар ва жойлашув маълумотлари. 2026 йил сентябрь Савдо ва хизмат кўрсатиш фаоллиги, истеъмолчилар мурожаатлари, нархлар ва бозор рақобатига оид умумлаштирилган кўрсаткичлар. 2026 йил декабрь 7. Солиқ қўмитаси Солиқ тушумлари, қарздорлик, солиқ турлари, онлайн назорат-касса машиналари чеклари, ижара муносабатлари, бозорлар назорати ва яширин иқтисодиётга оид кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь Корхоналарнинг СТИР, фаолият тури, айланма, солиқ тушумлари, экспорт/импортга боғлиқ солиқ кўрсаткичлари ва ҳудудий фаоллик маълумотлари. Савдо, хизмат кўрсатиш, ижара, ўзини ўзи банд қилганлар ва солиқ базасини кенгайтириш бўйича маҳаллабай таҳлил маълумотлари. 8. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ Давлат активлари, бўш турган объектлар, ер участкалари, электрон аукцион лотлари, савдо ҳолати, бошланғич ва якуний қиймат, манзил ва жойлашув маълумотлари. 2026 йил сентябрь Инвесторлар ва маҳаллий ҳокимликлар учун фойдаланилиши мумкин бўлган объектлар реестри, объект паспорти, инфратузилмага яқинлиги ва ҳуқуқий мақоми бўйича маълумотлар. 2026 йил декабрь 9. Савдо-саноат палатаси Тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқарувчилар, хизмат кўрсатувчилар, экспортёрлар, бизнес муаммолари, сўровнома натижалари, кредит, хомашё, ускуна, логистика ва бозорга чиқиш эҳтиёжлари. 2027 йил декабрь 10. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ Биржа савдолари, давлат харидлари, битимлар, буюртмачилар ва етказиб берувчилар, товар гуруҳлари, нарх динамикаси ва ҳудудий савдо фаоллиги бўйича маълумотлар. 2026 йил сентябрь II. Давлат бошқаруви, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик 11. Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасига (pm.gov.uz) келиб тушган мурожаатлар, категориялар, ҳудуд, ижро ҳолати, муддати ўтган мурожаатлар, масъул ташкилот ва натижалар тўғрисидаги маълумотлар. 2026 йил декабрь 12. Бош прокуратура Яширин иқтисодиёт, бозорлар назорати, ноқонуний тадбиркорлик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва топшириқлар ижросига оид умумлаштирилган кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь 13. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ижро ҳужжатлари, қарздорлик, ундирув ҳолати, алимент, коммунал тўловлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ижро ишлари ҳолати, ҳудуд, маҳалла, қарздорлик тури, сумма, ижро босқичи ва натижалар бўйича маълумотлар. 2026 йил октябрь 14. Марказий сайлов комиссияси Сайлов округлари, округ чегаралари, депутатлар, депутат бириктирилган ҳудудлар, аҳоли билан ишлаш кўрсаткичлари, маҳаллий кенгашлар ва ҳудудий вакиллик органлари бўйича маълумотлар. 2026 йил декабрь 15. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар, 112/101 хабарлари, ёнғинлар, қутқарув қисмлари, хизмат кўрсатиш ҳудудлари, ресурслар, тезкор хабарлар, жабрланганлар ва зарар қиймати. 2026 йил сентябрь Сейсмик, сел, сув тошқини, кўчки, ёнғин хавфи юқори ҳудудлар ва аҳолини огоҳлантириш учун зарур маълумотлар. 2026 йил декабрь 16. Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматлари (my.gov.uz), аҳоли мурожаатлари, электрон ҳукумат интеграциялари, идоралараро маълумот алмашинуви ва рақамли инфратузилмага оид маълумотлар. 2026 йил сентябрь 17. Адлия вазирлиги ФҲДЁ маълумотлари: туғилиш, вафот этиш, никоҳ, ажрим ва демографик кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь Аҳоли динамикаси, оила таркиби, хизматлар қамрови ва ҳудудий хизмат объектлари бўйича маълумотлар. 2026 йил декабрь 18. Миллий статистика қўмитаси Ҳудудий статистика, аҳоли, корхоналар, ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо, хизматлар, саноат, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа макро кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь 19. Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқаролик, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл-транспорт ҳодисалари, маъмурий ва жиноий-ҳуқуқий статистика, профилактика инспекторлари, SOS хабарлари, қўриқлаш объектлари ва ҳимоя ордерлари. 2026 йил сентябрь Йўл инфратузилмаси, чорраҳалар, светофорлар, камералар, радарлар, пиёдалар ўтиш жойлари, хавфли нуқталар ва жамоат хавфсизлиги объектлари бўйича жойлашув маълумотлари. 2026 йил декабрь 112/102 хабарлари, аҳоли мурожаатлари, топшириқлар ижроси, ҳуқуқбузарликлар динамикаси ва маҳалла/кўча/объект кесимида таҳлилий маълумотлар. 2026 йил сентябрь Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва интеллектуал транспорт инфратузилмаси бўйича маълумотлар. 2026 йил декабрь Ўзбекистонга кириб келган ва чиқиб кетган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ягона ахборот тизими бўйича маълумотлар. 20. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги, патрул йўналишлари, қўриқланадиган объектлар, оммавий тадбирлар хавфсизлиги, тезкор чақирувлар ва хизмат кучлари жойлашуви бўйича маълумотлар. 2026 йил сентябрь 21. «Ўзархив» агентлиги Ҳудудий бошқарув, тарихий маълумотлар, архив ҳужжатлари ва давлат органлари фаолиятига оид зарур архив маълумотлари. 2026 йил октябрь Тарихий ва бошқарув таҳлили учун рақамлаштирилган ҳужжатлар, реестрлар ва маълумотномалар. 2026 йил декабрь 22. «Ўзбеккосмос» агентлиги Ер ресурслари, қишлоқ хўжалиги ерлари, экологик ҳолат, ўрмон фонди, чиқинди ҳудудлари, сув объектлари ва қурилиш ҳолати бўйича космик мониторинг маълумотлари. 2026 йил декабрь Ноқонуний қурилиш, ердан самарасиз фойдаланиш, яшил ҳудудлар, саноат зоналари ва инфратузилма ҳолатини масофадан мониторинг қилиш учун геотасвирлар ва таҳлил натижалари. 23. Кадастр агентлиги Кадастр объектлари, кўчмас мулк, ер участкалари, маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллалар, кўчалар, секторлар, чегаралар, манзиллар, ноқонуний қурилиш ва ердан фойдаланиш ҳолати. 2026 йил декабрь Ҳудуд чегаралари, объект контурлари, кадастр рақами, манзили, майдони, ҳуқуқий мақоми, фойдаланиш тури, объект ҳолати ва координаталар. Муҳандислик-коммунал объектлар, стратегик объектлар, давлат кадастрлари ва бошқа идоралар тақдим этадиган географик маълумотларни (координаталар, полигонлар ва қатламлар), ягона рақамли харитага боғлаш учун идентификаторлар ва классификаторлар. 24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ҳудудий бизнес-режалар, инвестиция лойиҳалари, саноат зоналари, маҳаллий корхоналар, ишчи гуруҳ сўровномалари, муаммолар реестри ва маҳаллий қарорлар ижроси. 2026 йил сентябрь Субсидиялар ва ташаббусли бюджет бўйича маълумотлар. Аҳоли мурожаатлари бўйича маълумотлар. «Рақамли маҳалла» тизими маълумотлари. Маъмурий-ҳудудий бирликлар, маҳаллалар ва кўчалар бўйича маълумотлар. 2026 йил декабрь Давлат хизматлари ва ҳудудий хизмат объектлари ҳақида маълумотлар. Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва интеллектуал транспорт инфратузилмаси бўйича маълумотлар. 25. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Бош режалар, «қизил чизиқлар», реновация ҳудудлари, кўчалар, маҳаллий хизмат объектлари, ижтимоий объектлар, ташқи реклама, ер/бино таклифлари ва маҳаллий инфратузилма маълумотлари. 2026 йил сентябрь Маҳаллий инвентаризация натижалари. 26. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси «Рақамли маҳалла» тизими, маҳалла паспорти, аҳоли, оила, хонадон, «маҳалла еттилиги», ижтимоий объектлар, маҳалла рейтинги ва маҳаллий муаммолар. 2026 йил сентябрь Маҳалла кесимидаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, аҳоли мурожаатлари, ҳудудий таҳлил ва ижро мониторинги учун маълумотлар. 2026 йил декабрь III. Транспорт ва алоқа 27. Транспорт вазирлиги Жамоат транспорти, йўналишлар, бекатлар, графиклар, транспорт воситалари, GPS-трекинг, йўловчи оқими, ўртача тезлик ва хизмат қамрови, йўналишлар, транспорт инфратузилмаси ва ҳаракат зичлиги бўйича маълумотлари. 2026 йил сентябрь 28. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Темир йўл инфратузилмаси, вокзал ва бекатлар, йўловчи оқими, қатновлар, йўналишлар, юк ва йўловчиташиш кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь 29. Автомобиль йўллари қўмитаси Автомобиль йўллари, кўприклар, йўл қопламаси ҳолати, таъмирлаш режалари, йўл белгилари, ёритиш, хавфли участкалар ва йўл инфратузилмаси объектлари. 2026 йил сентябрь Йўл тоифаси, узунлиги, кенглиги, юк кўтариш чекловлари, логистика йўлаклари ва объектларга кириш йўллари ва географик маълумотлари. 2026 йил декабрь 30. «Ўзбекистон почтаси» АЖ Почта бўлинмалари, хизмат кўрсатиш нуқталари, манзил, иш вақти, хизмат турлари, қамров ҳудуди ва жойлашув маълумотлари (координаталар ва полигонлар). 2026 йил декабрь IV. Энергетика ва коммунал хўжалик 31. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Бошқарув сервис компаниялари, кўп квартирали уйлар, лифтлар, уй-жой фонди, аҳоли мурожаатлари, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва коммунал хизматлар ҳолати. 2026 йил сентябрь Шаҳарсозлик, бош режа, «қизил чизиқлар», реновация ҳудудлари, қурилиш рухсатномалари, назорат натижалари ва қурилиш объектлари географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар). 2026 йил декабрь Кўп қаватли уйлар ҳолати, бошқарув сервис компанияси қамрови, хизмат сифати, авариялар ва таъмирлаш ишлари маълумотлари. 2026 йил декабрь 32. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Қурилиш объектлари, давлат назорати натижалари, рухсатномалар, лойиҳа-смета ҳужжатлари, объект ҳолати, муддати ўтган қурилишлар ва қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар. 2026 йил сентябрь Шаҳарсозлик, қурилиш хавфлари, ҳудуд, муддат ва масъул ташкилот кесимида таҳлил маълумотлари. 2026 йил декабрь 33. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, 104/112 хабарлари, аҳоли мурожаатлари, суюлтирилган углеводород гази етказиб бериш, кечикишлар ва газ тўлдириш шохобчалари. 2026 йил сентябрь Газ инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): газ тақсимлаш пунктлари, газ қувурлари, юқори, ўрта ва паст босимли тармоқлар, клапанлар, ҳисоблагичлар, газ тақсимлаш ҳудудлари ва техник ҳолат маълумотлари ва жойлашуви. 2026 йил декабрь Корхоналар кесимида газга уланиш нуқтаси, босим, сарф, мавжуд қувват, эҳтиёж, чеклов ва авариялар тўғрисидаги маълумотлар. 2026 йил декабрь 34. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Электр энергияси истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, ҳисоблагичлар, аҳоли мурожаатлари, узилишлар, авариялар, меъёрдан ортиқ истеъмол, қуёш панеллари ва тармоққа узатилган энергия. 2026 йил сентябрь Электр инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): подстанциялар, трансформатор пунктлари, электр узатиш линиялари, кабель линиялари, тақсимлаш пунктлари, ҳисоблагичлар, хизмат зоналари ва техник ҳолат маълумотлари ва жойлашуви. 2026 йил декабрь Электр қуввати, уланиш нуқтаси, мавжуд/талаб этиладиган қувват, чекловлар ва авариявий ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар. 2026 йил декабрь 35. «Ўзтрансгаз» АЖ Магистрал газ қувурлари, газ тақсимлаш станциялари, юқори босимли тармоқлар, узатиш нуқталари, босим, ҳарорат, сарф, қувур диаметри, узунлиги, техник ҳолати ва муҳофаза ҳудудлари. 2026 йил декабрь 36. «Ўзсувтаъминот» АЖ Ичимлик суви ва канализация истеъмоли, биллинг, тўловлар, қарздорлик, сув ўлчагичлар, авариялар, сув сифати, лимитлар ва аҳоли мурожаатлари. 2026 йил сентябрь Сув ва канализация бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): сув қувурлари, магистрал ва ички тармоқлар, насос станциялари, сув омборлари, сув тозалаш иншоотлари, канализация коллекторлари, қудуқлар ва чиқариш нуқталари маълумотлари ва жойлашуви. 2026 йил декабрь Корхоналар кесимида сув/оқова сув уланиш нуқталари, мавжуд қувват, сарф, лимит, техник чеклов ва авариявий ҳолатлар. 2026 йил декабрь 37. «Иссиқликтаъминот» АЖ Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, биллинг, тўловлар, қарздорлик, авариялар, аҳоли мурожаатлари, қозонхоналар, иссиқлик марказлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудлари. 2026 йил сентябрь Иссиқлик инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): иссиқлик қувурлари, қозонхоналар, марказий ва индивидуал иссиқлик пунктлари, уланиш нуқталари, техник ҳолат ва тармоқ қуввати. 38. «Veolia Energy» МЧЖ ХК Иссиқлик таъминоти, иссиқ сув, биллинг, тўловлар, қарздорлик, авариялар, аҳоли мурожаатлари, қозонхоналар, иссиқлик марказлари ва хизмат кўрсатиш ҳудудлари. Иссиқлик инфратузилмаси бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар): иссиқлик қувурлари, қозонхоналар, марказий ва индивидуал иссиқлик пунктлари, уланиш нуқталари, техник ҳолат ва тармоқ қуввати. V. Қишлоқ ва сув хўжалиги, экология ва табиий хавфлар 39. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ерлари, экинлар, фермер ва кластерлар, ҳосилдорлик, агромониторинг, сунъий йўлдош ва дронлар ёрдамида ўсимликлар ва экинлар ҳолатини масофадан туриб баҳолаш (NDVI/SIPI), ирригация ҳолати, мавсумий ишлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь Агросаноат корхоналари, қайта ишлаш қувватлари, хомашё базаси ва ҳудудий имкониятлар тўғрисидаги маълумотлар. 40. Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва дренаж тармоқлари, каналлар, ариқлар, насос станциялари, аҳоли мурожаатлари, гидропостлар, сув ресурслари, лимитлар, сув олиш нуқталари ва муҳофаза ҳудудлари. 2026 йил сентябрь Қишлоқ хўжалиги, экология, шаҳарсозлик, сув ресурслари ва сув хўжалиги объектлари бўйича географик маълумотлари (координаталар, полигонлар ва қатламлар). 41. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экологик назорат, ҳаво ва сув сифати, чиқиндилар, саноат чиқиндилари ва чиқиндиларни кўмиш жойлари, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар, экологик хавфлар ва аҳоли мурожаатлари. 2026 йил сентябрь «Яшил макон», дарахтлар, яшил ҳудудлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, саноат корхоналари экологик кўрсаткичлари. 42. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги Чиқиндиларни бошқариш, «Тоза макон» маълумотлари, биллинг, тўловлар, қарздорлик, контейнер майдонлари, чиқинди йиғиш графиклари, махсус техникалар GPS ҳаракати, полигонлар, қайта ишлаш объектлари ва аҳоли мурожаатлари. 2026 йил сентябрь 43. Гидрометеорология хизмати агентлиги Об-ҳаво, ҳарорат, намлик, ёғингарчилик, шамол, атмосфера босими, PM2.5, PM10, ҳаво сифати индекси (AQI), хавфли метео ҳодисалар ва прогнозлар. 2026 йил сентябрь 44. Фанлар академияси Сейсмология, сейсмик хавф, макросейсмик кўрсаткичлар, эпицентр, магнитуда, чуқурлик, грунт хусусиятлари ва табиий хавфли ҳудудлар маълумотлари. 2026 йил сентябрь VI. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя 45. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббиёт муассасалари, ходимлар, тез тиббий ёрдам 112/103 чақирувлар, хизмат кўрсатиш вақти, касалланиш, электрон рецепт маълумотлари. 2026 йил декабрь Тиббий хизмат қамрови, муассасалар қуввати, ҳудудий касалланиш динамикаси, тезкор чақирувлар ва аҳоли мурожаатлари маълумотлари. Онкология, юқумли касалликлар ва санитария-эпидемиология бўйича маълумотлар. Тиббий-ижтимоий экспертиза ва махсус тиббий ҳисоблар бўйича маълумотлар. Туғилиш, вафот этиш бўйича маълумотлар. 46. Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Дорихоналар, фармацевтика объектлари, таъминоти ва лицензия маълумотлари, манзил, иш режими, хизмат кўрсатиш ҳудуди маълумотлари. 2026 йил декабрь 47. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Аёллар дастурлари, «Аёллар дафтари», қўллаб-қувватлаш чоралари, бандлик, ижтимоий ҳимоя, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя билан боғлиқ умумлаштирилган кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь 48. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий ҳимоя реестрлари, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ижтимоий хизматлар, нафақалар ва қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича маълумотлар. 2026 йил сентябрь Тиббий-ижтимоий экспертиза ва махсус тиббий ҳисоблар бўйича маълумотлар. 2026 йил октябрь 49. Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар дастурлари, «Ёшлар дафтари», «Ёшлар баланси», имтиёзлар, таълим, бандлик, тадбиркорлик, ёшлар тоифалари, муаммолар, қўллаб-қувватлаш чоралари ва натижалар, спорт ва ижтимоий фаоллик кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь 50. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пенсия олувчилар, пенсия турлари, тўловлар, ҳудудий тақсимот, қарздорлик/тўхтатилиш ҳолатлари ва пенсия таъминоти бўйича умумлаштирилган кўрсаткичлар. 2026 йил сентябрь VII. Таълим ва спорт 51. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, ўқувчилар, ўқитувчилар, сиғим, давомат, рейтинг, таълим сифати, инфратузилма, камера ва хавфсизлик кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь 52. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълим, касбий таълим ва академик лицейлар, талабалар, ўқитувчилар, талабалар турар жойлари, йўналишлар, мутахассисликлар, кадрлар тайёрлаш кўрсаткичлари, сиғим, давомат, рейтинг, таълим сифати, инфратузилма, камера ва хавфсизлик кўрсаткичлари. 2026 йил сентябрь Кадрлар салоҳияти, мутахассисликлар, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан боғлашга зарур маълумотлар. 2026 йил декабрь 53. Спорт вазирлиги Спорт муассасалари, спортчилар, мураббийлар, гуруҳлар, давомат, мусобақалар, спорт объектлари ҳолати, сиғими ва жойлашув маълумотлари. 2026 йил сентябрь VIII. Маданият, туризм ва дин 54. Туризм қўмитаси Туристик оқим, ички ва хорижий туристлар, жойлаштириш объектлари, меҳмонхоналар, гидлар, туроператорлар, туристик йиғимлар, маршрутлар ва хизматлар сифати. 2026 йил сентябрь Туризм объектлари, сиғим, юклама, мавсумийлик, манзил ва жойлашув маълумотлари. 55. Дин ишлари бўйича қўмита Диний объектлар, масжидлар, зиёратгоҳлар, диний таълим ва диний-маърифий объектлар бўйича реестр, манзил, масъул ташкилот ва жойлашув маълумотлари. 2027 йил декабрь 56. Маданий мерос агентлиги Маданий мерос объектлари, архитектура ва археология ёдгорликлари, монументал санъат, реестр маълумотлари, муҳофаза ҳудудлари, объект ҳолати ва жойлашув маълумотлари. 2026 йил сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июлдаги ПҚ-257-сон қарорига 5-ИЛОВА

«Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш бўйича

Қуйидагилар «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини ҳудудларда жорий этиш доирасида масъул этиб белгилансин:

(а) Рақамли технологиялар вазирлиги — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг ҳудудларда жорий этилиши ва фаолияти йўлга қўйилишини ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларининг «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилинишини мувофиқлаштириш, шунингдек, сервер қувватлари, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ресурслари, сунъий интеллект технологиялари асосидаги таҳлил, прогнозлаш ва «Ҳокимнинг виртуал ассистенти» модулининг ишлашини таъминлаш учун зарур график процессор (GPU) ресурсларини ажратиш учун;

(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексидан фойдаланиш билан боғлиқ ойлик абонент тўлови учун зарур маблағларнинг 2027 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаш учун;

(в) «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг эгаси сифатида унинг мақсадли йўналишлари, функционал ривожланиши, ҳудудларда жорий этилиши, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини умумий мувофиқлаштириш учун;

(г) «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — UZINFOCOM» МЧЖ — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексининг ҳудудларда жорий этилиши ва фаолияти йўлга қўйилишини дастурий таъминлаш, унинг узлуксиз ишлаши ва такомиллаштириб борилишини ташкил этиш, ўқув семинарларини ўтказиш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари тақдим этган маълумотлар базаларининг «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграциясини ташкил этиш учун;

(д) давлат органлари ва ташкилотлари — ўзларига тегишли ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ахборот ресурсларини белгиланган муддат ва талабларга мувофиқ «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексига интеграция қилиш, зарур техник маълумотлар, API, веб-сервислар, маълумотлар тузилмаси, маълумотномалар, идентификаторлар ва бошқа ахборот ресурсларини Ягона интеграторнинг техник талабларига мувофиқ тақдим этиш ҳамда маълумотларнинг тўлиқ, ишончли ва узлуксиз алмашинувини таъминлаш учун;

(ж) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари — «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплексини тегишли ҳудудда жорий этиш учун зарур ситуацион заллар, оператор хоналари, алоқа каналлари ва бошқа техник инфратузилмани ташкил этиш, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш ҳамда дастурий-аппарат мажмуалари билан жиҳозлашни таъминлаш, шунингдек, «Рақамли ҳокимлик» дастурий комплекси орқали келиб тушган хабарлар, мурожаатлар ва топшириқларнинг белгиланган тартибда туман (шаҳар) даражасида ёки масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини назорат қилиш ҳамда ҳар чоракда келиб тушаётган хабарлар ва уларнинг ижросини танқидий муҳокама қилиб бориш учун.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 8 июль,

ПҚ- 257 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2026 й., 07/26/257/0717-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

“YOʻL XARITASI”

ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

ROʻYXATI

VAZIFALAR TAQSIMOTI

“Raqamli hukumat” tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

“Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasiga muvofiq “Raqamli hukumat” tizimini rivojlantirishda yagona platformaviy yondashuvni hamda davlat axborot tizimlarining idoralararo integratsiyasi va texnologik muvofiqligini taʼminlash, ularning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik darajasini oshirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining raqamli yechimlarini yaratish va rivojlantirish xarajatlarini maqbullashtirish hamda samaradorligini oshirish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar Yagona integratsiyalashgan raqamli platforma (keyingi oʻrinlarda — Platforma)ni joriy etishning asosiy maqsadli koʻrsatkichlari etib belgilansin:

(a) 2028-yil yakuniga qadar davlat organlarining kamida 5 mingta maʼmuriy funksiyasini raqamlashtirish;

(b) davlat axborot tizimlarini ishlab chiqish va ekspluatatsiya qilish xarajatlarini kamida 30 foizga qisqartirish;

(v) 2030-yil yakuniga qadar Platforma maʼlumotlari va namunaviy servislar asosida Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida sunʼiy intellekt asosida koʻrsatiladigan xizmatlar ulushini 10 foizga yetkazish;

(g) qogʻoz shaklidagi hujjat aylanishidan voz kechish, vazirlik va idoralarni qogʻozsiz ish yuritishga hamda idoralararo elektron hamkorlikka oʻtkazish;

(d) kamida 100 ta tahliliy modullarning muhim ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlarning joriy tahlili asosida maʼlumotlarga asoslangan qarorlar qabul qilish amaliyotini joriy etish.

II. “Raqamli hukumat” tizimini rivojlantirishda platformaviy yondashuvni taʼminlash

2. Belgilansinki, Platforma quyidagilarni taʼminlashga xizmat qiluvchi “Raqamli hukumat” tizimining texnologik elementi hisoblanadi:

(a) davlat axborot tizimlarini yaratish, rivojlantirish, qoʻllab-quvvatlash va ularning kiberxavfsizligini taʼminlashda yagona arxitektura, standartlar, texnologik va tashkiliy yondashuvlarni qoʻllash;

(b) qayta foydalaniladigan raqamli komponentlar va servislardan foydalanish orqali davlat axborot tizimlarini ishlab chiqishni tezlashtirish, standartlashtirish va xarajatlarni qisqartirish;

(v) davlat maʼlumotlarini markazlashgan holda boshqarish, shu jumladan, maʼlumotlarni yigʻish, tasniflash, zaxiralash, saqlash va ulardan foydalanish;

(g) davlat xizmatlarini koʻrsatishda toʻlovlar, yigʻimlar, bojlar va boshqa majburiy toʻlovlarni qabul qilish uchun toʻlov infratuzilmasi faoliyatini taʼminlash.

3. Raqamli texnologiyalar vazirligi:

(a) 2026-yil 1-avgustga qadar raqamli hukumat va davlat maʼlumotlarini boshqarish sohasidagi yetakchi xalqaro konsultantlarni konseptual va texnologik yechimlarni mustaqil ekspertiza qilish, shuningdek, ilgʻor xalqaro tajriba va standartlarni inobatga olgan holda Platformaning loyiha-texnik va arxitektura hujjatlarini ishlab chiqishga jalb etsin;

(b) 2026-yil 1-dekabrga qadar Davlat xavfsizlik xizmati bilan birgalikda Platformada maʼlumotlar almashinuvi, xavfsizlik va davlat raqamli servislarini ishlab chiqish boʻyicha yagona texnologik standartlarni ishlab chiqsin;

(v) 2027-yil 1-iyulga qadar Platformaning ishlab chiqilishini taʼminlasin.

4. Belgilansinki:

(a) davlat axborot tizimlarida shakllantiriladigan maʼlumotlar davlat axborot resursi deb eʼtirof etiladi va ushbu maʼlumotlar Platforma doirasida boshqariladi;

(b) 2027-yil 1-iyuldan boshlab:

(i) davlat axborot tizimlari Platforma doirasida uning namunaviy raqamli komponentlaridan foydalangan holda yaratiladi va rivojlantiriladi, bundan davlat sirini, davlat ahamiyatiga ega boʻlgan va bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni qayta ishlashga moʻljallangan hamda harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning axborot tizimlarini ishlab chiqish mustasno;

(ii) yangi davlat axborot tizimlarini ishlab chiqish va amaldagi tizimlarni modernizatsiya qilish hamda davlat axborot tizimlarining idoralararo hamkorligi va integratsiyasi Platformaning namunaviy servislari va komponentlaridan foydalangan holda amalga oshiriladi;

(iii) davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Platformaning funksionalini takrorlovchi davlat axborot tizimlarini yaratish va rivojlantirish taqiqlanadi;

(v) Platforma doirasida davlat axborot tizimlari axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik sohasida belgilangan tartibda xulosa olish sharti bilan yaratiladi va rivojlantiriladi;

(g) Platformani yaratish va faoliyatini yuritish doirasida:

(i) Raqamli texnologiyalar vazirligiga — Platformani rivojlantirish sohasida davlat siyosatini yuritish, standartlar va texnologik talablarni ishlab chiqish hamda tasdiqlash vakolati berilsin hamda ularga qatʼiy rioya etilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish vazifasi yuklansin;

(ii) Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markaziga — Platformaning arxitektura yaxlitligini, unda yagona standartlarning qoʻllanilishini hamda davlat axborot tizimlarini Platformaga oʻtkazishni taʼminlash vazifasi yuklansin;

(iii) davlat organlari va tashkilotlariga — davlat axborot tizimlarini Platformaning namunaviy raqamli servislari va komponentlaridan foydalangan holda ishlab chiqish, maʼmuriy funksiyalarni raqamlashtirish, kompozit elektron davlat xizmatlarni va qogʻozsiz ishlash modelini joriy etish vazifasi yuklansin;

(d) “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator — “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — Yagona integrator) — Platformaning texnik operatori va tizimli integratori hisoblanadi hamda Platformani ishlab chiqish, joriy etish, ekspluatatsiya qilish va texnik qoʻllab-quvvatlash ishlarini amalga oshiradi, Platformaning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizligini taʼminlaydi.

5. Quyidagilar:

(a) Yagona integratsiyalashgan raqamli platformani ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;

(b) 2026 — 2028-yillarda Yagona integratsiyalashgan raqamli platformaning tarkibiga kiruvchi davlat axborot tizimlari roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2027-yil 1-yanvardan boshlab:

(a) davlat organlari tomonidan ichki hujjat aylanmasi, qarorlar qabul qilish va kelishish hamda davlat xizmatlarini koʻrsatish Platforma va uning raqamli komponentlaridan foydalangan holda elektron shaklda amalga oshiriladi;

(b) Platforma doirasida davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumot almashinuvini osonlashtirish maqsadida ochiq integratsiya (Open API) tamoyili joriy qilinadi.

7. Belgilansinki, 2026-yil 1-avgustdan boshlab:

(a) Platforma doirasida ishlab chiqiladigan va modernizatsiya qilinadigan davlat axborot tizimlarining maʼlumotlarini joylashtirish, saqlash va qayta ishlash faqat davlat bulutli infratuzilmasi va (yoki) “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazida amalga oshiriladi, bundan davlat siri, davlat ahamiyatiga ega boʻlgan sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar, harbiylashtirilgan tuzilmalar va huquqni muhofaza qiluvchi organlarning axborot tizimlari, axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik talablariga javob beruvchi davlat maʼlumotlarni qayta ishlash markazlari mustasno;

(b) Platforma doirasida amalga oshiriladigan davlat axborot tizimlarini geozaxiralash va uzluksiz ishlashini taʼminlash faqat davlat maʼlumotlarni qayta ishlash markazlarida amalga oshiriladi;

(v) tijorat banklari, birjalar, toʻlov va kredit tashkilotlariga Markaziy bankning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik sohasidagi talablariga rioya qilgan holda davlat maʼlumotlarni qayta ishlash markazlarining texnik quvvatlaridan foydalanishga ruxsat etiladi;

(g) davlat organlari va tashkilotlari, ustav fondi (ustav kapitali)da davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarining hamda ular muassisligidagi korxonalarning yangi axborot tizimlarini ishlab chiqish, maʼlumotlarni qayta ishlash markazlarini yaratish yoki server uskunalarini xarid qilish loyihalari “Raqamli Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha muvofiqlashtirish komissiyasi ruxsati bilan amalga oshiriladi.

Bunda yangi axborot tizimlari Platforma faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjat qabul qilingunga qadar amaldagi tartibda ishlab chiqiladi;

(d) “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markaziga belgilangan tartibda Yagona kiberxavfsizlik uzelining zaxira bogʻlamasi va Yagona kiberxavfsizlik operatorining agregatsiya qurilmalari joylashtiriladi.

III. Hududlarda raqamli boshqaruv tizimini joriy etish

8. Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumanining vaziyatlar markazida inson omilini istisno etgan holda hududning ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlarini real vaqt rejimida boshqarish imkonini beruvchi “Aqlli tuman” platformasi joriy etilganligi hamda ijobiy natijalar koʻrsatganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

9. Raqamli texnologiyalar vazirligi:

(a) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini “Aqlli tuman” platformasi asosida takomillashtirsin hamda unda quyidagilarni inobatga olsin:

(i) hududlarning ijtimoiy-iqtisodiy holatini monitoring va tahlil qilish, jumladan, aholi murojaatlari tahlili, iqtisodiy va investitsiya koʻrsatkichlari, ekologik holati, qurilish va kommunal xizmatlar boʻyicha koʻrsatkichlar hamda geofazoviy maʼlumotlar, hududiy obyektlar va xarita qatlamlarini yagona raqamli maydonda jamlash va tahlil qilish imkonini beruvchi “Rahbar paneli” moduli;

(ii) mahallalar kesimida aholini qiynayotgan muammolarni oʻrganish va asosiy yoʻnalishlar boʻyicha rivojlanish holatini aniqlash orqali fuqarolarning yashash darajasi va farovonligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash imkonini beruvchi “Inson qadri indeksi” moduli;

(iii) davlat organlari, xoʻjalik jamiyatlari, boshqa idora va tashkilotlarning hududiy boʻlinmalari kesimida sohaga oid obyektlar, ularning joylashuvi, maʼmuriy-hududiy chegaralari, manzil va atribut maʼlumotlari hamda boshqa manbalardagi statistik maʼlumotlarni yagona raqamli xarita asosida jamlash, tahlil qilish va qayta ishlash imkonini beruvchi geoportal;

(iv) sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida ishlovchi, tuman, mahalla va sohalar kesimida vaziyatni real vaqt rejimida aks ettiruvchi, rahbariyat soʻrovlari boʻyicha tezkor maʼlumot, xulosa va takliflarni shakllantiruvchi “Hokimning virtual assistenti” moduli;

(b) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini 2026-yil yakuniga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari hamda Toshkent shahrida, 2027-2028-yillarda respublikaning qolgan tuman va shaharlarida bosqichma-bosqich joriy etilishini taʼminlasin.

10. Belgilansinki:

(a) Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksining egasi hisoblanadi, uning maqsadli yoʻnalishlari va funksional rivojlanishini belgilaydi hamda hududlarda joriy etilishi, davlat organlari va tashkilotlari bilan oʻzaro integratsiya qilinishini muvofiqlashtiradi;

(b) Yagona integrator “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida:

(i) axborot tizimlarining hududlarda toʻliq joriy etilishi, ularning texnik-dasturiy hamda oʻquv-uslubiy jihatdan taʼminlanishini tashkil etish, shuningdek, dasturiy kompleksning uzluksiz faoliyat yuritishi va bosqichma-bosqich takomillashtirib borilishini taʼminlaydi;

(ii) davlat organlari va tashkilotlarining maʼlumotlar bazalarini “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksiga integratsiya qilish, oʻzaro axborot almashinuvini yoʻlga qoʻyish hamda axborot tizimlarining kiberxavfsizligini taʼminlaydi;

(v) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi komponentlari funksionalini takrorlovchi davlat axborot tizimlarini yaratish taqiqlanadi;

(g) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida ishlatiladigan server quvvatlari, maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash resurslari, shu jumladan, sunʼiy intellekt texnologiyalari asosidagi tahlil, prognozlash va “Hokimning virtual assistenti” modulining ishlashini taʼminlash uchun zarur grafik protsessor (GPU) resurslari belgilangan tartibda Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ajratiladi.

11. Belgilansinki:

(a) mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini joriy etish, takomillashtirish, texnik qoʻllab-quvvatlash, server quvvatlari, maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash resurslari, shu jumladan, sunʼiy intellekt modullari uchun ajratilgan grafik protsessor (GPU) resurslaridan foydalanish boʻyicha Yagona integrator bilan oylik abonent toʻlovi asosida toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga ruxsat beriladi;

(b) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini joriy etish doirasida tashkil etiladigan vaziyatlar markazlarida axborot xavfsizligi, jismoniy muhofaza, kirish-chiqishni nazorat qilish, videokuzatuv, tashrif buyuruvchilarni roʻyxatga olish va xodimlarning vakolatlarini cheklash boʻyicha maxsus rejim joriy etiladi;

(v) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini joriy etish uchun zarur boʻlgan vaziyatlar markazi zallari, operator xonalarini qurilish-montaj va texnik taʼminlash ishlari, loyihalashtirish, aloqa kanallari, videodevorlar, ishchi oʻrinlar va boshqa dasturiy-apparat majmualari bilan jihozlash tegishli mahalliy hokimliklar tomonidan oʻz mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

12. Quyidagilar:

(a) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini hududlarda joriy etish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 3-ilovaga muvofiq;

(b) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida integratsiya qilinadigan axborot tizimlari va maʼlumotlar hamda ularni taqdim etish uchun masʼul davlat organlari va tashkilotlari roʻyxati 4-ilovaga muvofiq;

(v) “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini hududlarda joriy etish boʻyicha vazifalar taqsimoti 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

IV. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

13. Mazkur qaror ijrosini taʼminlash, shu jumladan, axborot tizimlarini ishlab chiqish, joriy etish, rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlari Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hamda budjet tashkilotlarida ushbu maqsad uchun nazarda tutilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

14. Raqamli texnologiyalar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

15. Mazkur qaror ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov belgilansin.

16. Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 8-iyuldagi PQ-257-son qaroriga 1-ILOVA

Yagona integratsiyalashgan raqamli platformani ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddati Ijrochilar I. Tashkiliy chora-tadbirlar va normativ-huquqiy tartibga solish 1. Yagona integratsiyalashgan raqamli platformani (keyingi oʻrinlarda — Platforma) loyihalash ishlariga Jahon banki bilan birgalikda yetakchi xalqaro maslahatchilarni (Big4) jalb etish. 1. Xalqaro konsalting tashkilotlari (Big 4) ekspertlarini jalb etish. 2026-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi 2. Platformani yaratish va rivojlantirish konsepsiyasi loyihasini tayyorlash. 3. Loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 4. Platformani yaratish loyihasini amalga oshirish hamda ilgʻor tajribalarni mahalliy sharoitlarga moslashtirish boʻyicha ekspert tavsiyalarini tayyorlash. 2027-yil yanvar 2. Platformaning loyihani boshqarish boʻyicha loyiha ofisini va asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) shakllantirish. 1. Loyihani boshqarish ofisini tashkil etish, uning tuzilmasini tasdiqlash va nizomini ishlab chiqish. 2. Asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) belgilash. 2026-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi 3. Platformani ishlab chiqish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha jamoalarni shakllantirish hamda treninglarni tashkil etish. 1. Jamoalarni shakllantirish (DevOps mutaxassislari, tahlilchilar, arxitektorlar, axborot xavfsizligi mutaxassislari, dasturchilar va boshqalar). 2026-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Malakali ekspertlarni jalb etgan holda treninglar tashkil etish, shuningdek, mavzuga oid seminarlar va konferensiyalarda ishtirok etish. 2027-yil yanvar 4. Platforma faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 1. Yagona integratsiyalashgan raqamli platforma toʻgʻrisidagi nizom loyihasini ishlab chiqish. Bunda jismoniy shaxslarning raqamli profilini, davlat organlari va tashkilotlarini qogʻozsiz ishlash modeliga bosqichma-bosqich oʻtkazish va raqamli yetukligini baholash tartibini ham inobatga olish. 2. Nizom loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Nizom loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi 5. Platforma boʻyicha uslubiy koʻrsatma va tavsiyalarni ishlab chiqish. 1. Platformada davlat axborot tizimlari va resurslarini ishlab chiqish boʻyicha uslubiy koʻrsatmalar va tavsiyalarni ishlab chiqish hamda tasdiqlash. 2. Platformaga joylashtiriladigan davlat axborot tizimlari uchun nosozliklarga chidamlilik, zaxira nusxalash va tiklash darajasiga qoʻyiladigan talablarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi 6. “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi tomonidan IP-manzillarni “taklif soʻrovi” tartib-taomili asosida xarid qilish. 1. Kompaniyalarga IP-manzillar xaridi boʻyicha soʻrov yuborish. 2. Shartnoma imzolash va Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidan roʻyxatdan oʻtkazish. 3. Taklif asosida imzolangan shartnoma boʻyicha 100 foiz oldindan toʻlovni amalga oshirish. 2026-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi 7. Davlat axborot tizimlari va raqamli servislarni Platforma talablariga muvofiqlashtirish hamda belgilangan muddatlarda bosqichma-bosqich Platformaga oʻtkazishni taʼminlash. 1. Mavjud axborot tizimlarini inventarizatsiya qilish va ularni Platforma talablariga muvofiqlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, Raqamli texnologiyalar vazirligiga kiritish. 2026-yil dekabr Vazirlik va idoralar 2. Platforma talablariga muvofiqlashtirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ga taqdim etilgan takliflarni tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2027-yil yanvar Raqamli texnologiyalar vazirligi 3. Platformaning namunaviy komponentlari va servislaridan foydalangan holda bosqichma-bosqich migratsiyani amalga oshirish. 2027-2028-yillar Vazirlik va idoralar 8. Maʼmuriy funksiyalar va davlat xizmatlarini raqamlashtirish, qayta koʻrib chiqish va optimallashtirish, shu jumladan, ularni proaktiv va kompozit shaklga oʻtkazish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Maʼmuriy funksiyalar va xizmatlarni tahlil qilish hamda ortiqcha bosqichlarni qisqartirish va raqamli formatga oʻtkazish. 2. Fuqarolar va tadbirkorlik subyektlari uchun proaktiv va kompozit xizmatlar modelini bosqichma-bosqich joriy qilish. 2026 — 2028-yillar Adliya vazirligi, vazirlik va idoralar 9. Jismoniy va yuridik shaxslar uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali davlat organlariga toʻgʻridan-toʻgʻri murojaat qilish imkoniyatini joriy etish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Xalq qabulxonasiga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat yuborish va portal orqali natijasini elektron shaklda olish imkoniyatini yaratish. 2. Tegishli davlat organlari va tashkilotlariga kelib tushgan barcha murojaatlar bilan ishlash holatini oʻrganish, nazorat qilish va tahlil qilish imkoniyatini, shu jumladan, holatni onlayn kuzatish imkonini beruvchi maxsus “Rahbar paneli”ni ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasiga integratsiya qilish. 3. Davlat organlari va tashkilotlariga loyiha va tashabbuslar boʻyicha takliflarni elektron shaklda kiritish imkoniyati yaratish. 2026-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, vazirlik va idoralar 10. Murojaatlarning yagona klassifikatorini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Barcha davlat organlari va tashkilotlarida bir xil amaliyotni shakllantirish, tahlillarning aniq va sifatli boʻlishini taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasidagi mavjud tasniflar asosida murojaatlarning yagona klassifikatorini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Davlat organlari va tashkilotlarining axborot tizimlariga joriy qilish hamda doimiy yangilab borish. 2026-yil sentabr Adliya vazirligi, Strategik rivojlantirish va islohotlar agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Davlat axborot tizimlarini tabiiy, texnogen va boshqa favqulodda vaziyatlardan maksimal darajada himoya qilishni nazarda tutuvchi geografik rezervlash loyihasi boʻyicha takliflar tayyorlash. 1. Himoyalangan maʼlumotlarni qayta ishlash markazlarini qurish boʻyicha xalqaro tajribani oʻrganish va tahlil qilish. 2. Milliy himoyalangan maʼlumotlarni qayta ishlash markazini qurish uchun mahalliy geografik va jismoniy shart-sharoitlarni oʻrganish va tahlil qilish. 3. Himoyalangan maʼlumotlarni qayta ishlash markazini qurish boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. 2026-yil dekabr Vazirlar Mahkamasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa vazirligi II. Infratuzilmani tayyorlash hamda Platformani ishlab chiqish 12. Platformaning texnik infratuzilmasini tekshirish va tayyorlash. 1. Zarur hisoblash resurslarini aniqlash va ajratish. 2. Bulutli yoki gibrid infratuzilmani joriy etish. 3. Maʼlumotlarning zaxira nusxasini saqlashni yoʻlga qoʻyish. 4. Maʼlumotlarni uzatish va saqlash uchun ishonchli aloqa kanallarini taʼminlash. 2026-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi 13. Platforma komponentlari va modullarini ishlab chiqish. 1. Komponentlar va modullarga qoʻyiladigan talablarni tahlil qilish. 2. Pilot loyiha tarkibi va mazmunini aniqlash. 3. Loyihalash, dizayn va foydalanuvchi interfeysini ishlab chiqish. 4. Komponentlar va modullarni bosqichma-bosqich ishlab chiqish, testdan oʻtkazish va takomillashtirish. 2027-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi 14. Raqamli yechimlar va innovatsion servislarni sinovdan oʻtkazish hamda keyinchalik kengaytirish uchun Platformada test muhitini (sandbox) yaratish. 1. Komponentlar va modullarga qoʻyiladigan talablarni tahlil qilish. 2. Loyihalash, dizayn va foydalanuvchi interfeysini ishlab chiqish. 2027-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi 15. Tovarlar va xizmatlarning Yagona milliy tasniflash tizimini ishlab chiqish. 1. Xalqaro tajribani oʻrganish. Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, v azirlik va idoralar 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil oktabr 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2026-yil noyabr 4. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr III. Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash 16. Platformaning axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash boʻyicha talablarni ishlab chiqish. 1. Ehtimoliy hujum modelini aniqlash hamda uning asosida axborot va kiberxavfsizlikka tahdidlar roʻyxatini shakllantirish. 2. Kompyuter hodisalariga javob berish, foydalanuvchi va tizim maʼlumotlarini zaxiralash, kirishni boshqarish, lavozim yoʻriqnomalari, integratsiya, maʼlumotlarni himoyalash va boshqa masalalar boʻyicha hujjatlarni (yoʻriqnomalar, reglamentlar) ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Davlat xavfsizlik xizmati, Raqamli texnologiyalar vazirligi 17. Platformada maʼlumotlarni himoyalash va kiberhujumlarning oldini olish tizimini joriy etish. 1. Platformaning muhim (kritik) elementlariga kirishni chegaralash tizimlarini joriy etish. 2. Hujumlarni aniqlash va oldini olish tizimlari, xavfsizlikka oid muhim hodisalarni loglash va xabardor qilish, tarmoq ekranlari, shifrlash va maʼlumotlar yaxlitligini nazorat qilish, aloqa kanallarini himoyalash va boshqa vositalarni joriy etish. 3. Axborot xavfsizligi monitoringi markazi (SOC) faoliyatini tashkil etish va 24/7 rejimida doimiy monitoringni yoʻlga qoʻyish. 2027-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi , Davlat xavfsizlik xizmati 18. Platformada axborotni kriptografik himoya qilish vositalarini joriy etish. 1. Qayta ishlanadigan maʼlumotlarni maxfiylik darajasi boʻyicha tasniflash. 2. Platformaning kriptografik himoya tizimini yaratish uchun texnik hujjatlarni tayyorlash. 3. Dasturiy va apparat-dasturiy axborotni kriptografik himoya qilish vositalarini ishlab chiqarish va yetkazib berish uchun “U N ICO N .UZ fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma tuzish. 4. “U N ICO N .UZ fan-texnika va marketing tadqiqotlari markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatida kriptografik himoya vositalarini ishlab chiqish, ishlab chiqarish va isteʼmolchilarga yetkazib berish. 2027-yil iyun Raqamli texnologiyalar vazirligi , Davlat xavfsizlik xizmati 19. Platforma va uning komponentlarini axborot hamda kiberxavfsizlik talablari boʻyicha ekspertizadan oʻtkazish. Axborot va kiberxavfsizlik talablari boʻyicha ekspertiza oʻtkazish uchun vakolatli organ bilan shartnoma tuzish. 2027-yil iyun Davlat xavfsizlik xizmati, Raqamli texnologiyalar vazirligi 20. Platformaning axborot xavfsizligini nazorat qilish va auditdan oʻtkazish. 1. Axborot xavfsizligi auditi metodikasini ishlab chiqish va kelishish. 2. Axborot xavfsizligini taʼminlash va auditdan oʻtkazish boʻyicha yillik rejani tayyorlash hamda amalga oshirish. 3. Xalqaro standartlarga muvofiqlikni baholash (ISO 27001, GDPR va boshqalar). 2027-yil iyun Davlat xavfsizlik xizmati, Raqamli texnologiyalar vazirligi 21. Platformaning axborot xavfsizligi, kiberxavfsizlik hamda shaxsga doir maʼlumotlarni himoya qilish boʻyicha belgilangan talablarga qatʼiy rioya etilishini taʼminlash. 1. Axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlik boʻyicha yagona talablar va standartlarga muvofiqlikni taʼminlash. 2. Axborot tizimlarini joriy etishda belgilangan tartibda ekspertiza va auditdan oʻtkazish. Doimiy Vazirlik va idoralar 22. “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazini muhandislik himoya inshooti bilan jihozlash hamda katta miqdordagi soʻrov yuborish orqali amalga oshiriladigan kiberhujumga (DDOS hujumlar) qarshi dasturiy-apparat kompleksi bilan jihozlash. 1. “Raqamli hukumat” tizimining maʼlumotlarni qayta ishlash markazini muhandislik himoya inshooti bilan jihozlash ishlarini amalga oshirish boʻyicha ehtimoliy ijrochi (loyiha va pudrat tashkiloti)larga soʻrovlar yuborish. 2. Loyiha va pudrat tashkiloti tanlovini eng yaxshi takliflarni tanlab olish yoʻli bilan oʻtkazish. 2027-yil iyun Raqamli texnologiyalar vazirligi, Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi 23. Kiberxavfsizlik hamda shaxsga doir maʼlumotlarni himoya qilish tizimini rivojlantirish borasida amaldagi qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish. 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil avgust Davlat xavfsizlik xizmati, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2026-yil oktabr 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr 24. Kiberxavfsizlik yoʻnalishida malakali kadrlar yetishtirish ishlarini jadallashtirish yuzasidan tegishli normativ-huquqiy hujjat qabul qilish. 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2026-yil avgust Davlat xavfsizlik xizmati, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 2026-yil oktabr 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026-yil dekabr 25. Davlat axborot tizimlari foydalanuvchilariga markazlashgan tarzda uchinchi shaxslarga ERIdan foydalanish huquqini berish, bekor qilish va monitoring qilish imkoniyatini yaratish. 1. Xalqaro tajriba, jumladan, Finlyandiya tajribasini oʻrganish. 2026-yil sentabr Soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Mavjud axborot tizimlarini takomillashtirish yoki yangi axborot tizimini ishlab chiqish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan takliflarni kiritish. 2026-yil noyabr 3. Texnik imkoniyat yaratish. 2027-yil mart 26. Davlat axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarining arxitekturasini hamda xavfsizligini tahlil qilish, ularning kodlaridagi zaifliklarini tekshirish, aniqlash va bartaraf etish imkonini beruvchi sunʼiy intellektga asoslangan agent dasturini ishlab chiqish. 1. Xalqaro tajribani oʻrganish. 2026-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK 2. Sunʼiy intellektga asoslangan agent dasturini ishlab chiqish va tajriba-sinov tariqasida ishga tushirish. 2027-yil yanvar 3. Tajriba-sinov natijasiga koʻra Vazirlar Mahkamasiga asoslantirilgan takliflarni kiritish. 2027-yil aprel 27. Vazirlik va idoralar tomonidan joriy etilgan axborot tizimlarining mavjud toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiyasini “Raqamli hukumat” tizimining Idoralararo integratsion platformasi orqali amalga oshirish choralarini koʻrish. 1. Mavjud toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiyalar va meʼyoriy-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish va tahlil qilish. 2026-yil noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, “Kiberxavfsizlik markazi” DUK, Davlat xavfsizlik xizmati, vazirlik va idoralar 2. Toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiyalar boʻyicha meʼyoriy-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. 2027-yil fevral 3. Tahlil natijalariga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri integratsiyalarni “Raqamli hukumat” tizimining Idoralararo integratsion platformasi orqali oʻtkazish boʻyicha reja-grafik tasdiqlash va bosqichma-bosqich oʻtkazish. Reja-grafik asosida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 8-iyuldagi PQ-257-son qaroriga 2-ILOVA

2026 — 2028-yillarda Yagona integratsiyalashgan raqamli platformaning tarkibiga kiruvchi davlat axborot tizimlari

1. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 2. “Ra q amli h ukumat” tizimining foydalanuvchilarini identifikatsiyalash yagona axborot tizimi 3. “Ra q amli h ukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi 4. “Ra q amli h ukumat” tizimining Ra q amli maʼlumotl ar platformasi 5. “Ra q amli h ukumat” tizimining Yagona billing tizimi 6. “Ra q amli h ukumat” tizimining Yagona toʻlov shlyuzi 7. “Ra q amli h ukumat” tizimining Yagona xabarnomalar tizimi 8. “Ra q amli h okimlik” dasturiy kompleksi 9. Ochi q maʼlumotlar portali 10. “ijro.gov.uz” ijro intizomi idoralararo yagona elektron tizimi 11. Jismoniy shaxslarning yagona reyestri 12. Yuridik shaxslarning yagona reyestri 13. Fu q aroning yagona ra q amli profili 14. Yuridik shaxsning yagona ra q amli profili 15. Klassifikatorlar va maʼlumotnomalarning yagona reyestri 16. Ma h alliy ijro etuvchi h okimiyat organlari tomonidan q abul q ilinadigan q arorlarni ishlab chi q ish, kelishish va roʻyxatdan oʻtkazishning yagona elektron tizimi “E-qaror” 17. Davlat organlari uchun ra q amli ma h sulotlar va xizmatlar marketpleysi 18. Davlat organlari uchun xizmat sifatida dasturiy taʼminot (SaaS) asosidagi namunaviy yechimlar platformasi 19. Namunaviy xizmat sifatida platforma (PaaS) servislar va dasturlash, xavfsizlik h amda ekspluatatsiyani birlashtiruvchi (DevSecOps) konveyerlar platform asi 20. Muntazam jarayonlarni sunʼiy intellekt asosida avtomatlashtirish va intellektual yordamchilar platformasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 8-iyuldagi PQ-257-son qaroriga 3-ILOVA

“Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini hududlarda joriy etish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Moliyalashtirish manbasi Masʼul ijrochilar 1. “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini joriy etish uchun zarur situatsion zallar, operator xonalari va ishchi oʻrinlarini tashkil etish, shu jumladan, loyihalashtirish, qurilish-montaj ishlari, aloqa kanallari, videodevorlar, kompyuter texnikasi, tarmoq uskunalari va boshqa dasturiy-apparat majmualari bilan jihozlash. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari hamda Toshkent shahri — 2026-yil dekabr Respublikaning qolgan tuman va shaharlarida — 2027-2028-yillarda grafik asosida Tegishli mahalliy budjetlar, hokimliklarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi texnik topshirigʻini belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtkazish, ularning kiberxavfsizlik va axborot tizimiga muvofiqligini taʼminlash, kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish. 2026-yil noyabr - “UZI N FOCOM” MCHJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kiberxavfsizlik markazi 3. “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksidan foydalanish tartibini belgilovchi namunaviy reglamentni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil avgust - Raqamli texnologiyalar vazirligi 4. “Raqamli hokimlik” dasturiy majmuasini joriy etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasining reja-jadvalini tasdiqlash va uni barcha tumanlarda ishga tushirishni taʼminlash. Bunda respublikaning barcha hududlarida mahalliy hokimliklarning masʼul xodimlari uchun oʻquv-treninglar tashkil etish. 2027-2028-yillarda Tegishli mahalliy budjetlar, ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari, Raqamli texnologiyalar vazirligi, “UZI N FOCOM” MCHJ 5. Hududlar kesimida barcha geofazoviy maʼlumotlarga ishlov berish hamda ularni tahlil qilish orqali mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan tegishli boshqaruv qarorlarini qabul qilishga koʻmaklashuvchi geoportal modulini “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida joriy etish. 2028-yil dekabr Ijrochilarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kadastr agentligi, Qurilish va uy joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, “UZI N FOCOM” MCHJ 6. Mahallalar kesimida aholini qiynayotgan muammolarni oʻrganish va asosiy yoʻnalishlar boʻyicha rivojlanish darajasini aniqlash orqali fuqarolarning yashash darajasi va farovonligini oshirish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash imkonini beruvchi “Inson qadri indeksi” modulini joriy etish. 2027-yil dekabr Ijrochilarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, “UZI N FOCOM” MCHJ 7. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan Oʻzbekiston Respublikasi hududida doimiy istiqomat qiluvchi jismoniy shaxslar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish uchun Davlat chegarasini kesib oʻtganligi boʻyicha maʼlumotlarni yashash manzili kesimida “Raqamli mahalla” ATga avtomatik taqdim etish (push maʼlumot) mexanizmlarini joriy etish. 2026-yil dekabr - Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qoʻshinlari qoʻmondonligi, Migratsiya agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 8. “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksiga kelib tushgan xabarlarning masʼul organ va tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilishi va hal etilishini har haftada oʻtkaziladigan hokimlik soatlarida tanqidiy muhokama qilib borish. Doimiy - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari 9. Respublikaning barcha darajadagi mahalliy davlat hokimiyati organlari xodimlarini “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksida ishlash boʻyicha oʻqitish yuzasidan seminarlar tashkil etish. Grafik asosida - “UZI N FOCOM” MCHJ, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklar 10. Yagona raqamli muloqot nuqtasi orqali oʻzaro hamkorlik qilish, hududiy muammolar boʻyicha tezkor murojaat yuborish, fotosurat va geolokatsiya maʼlumotlarini ilova qilish, murojaatlar ijrosini kuzatish, javoblar olish, tezkor xizmatlardan foydalanish hamda hududga oid muhim xabarnomalarni qabul qilish imkonini beruvchi “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida mobil ilova ishlab chiqish. 2026-yil dekabr Ijrochilarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari “UZI N FOCOM” MCHJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari, manfaatdor vazirlik va idoralar 11. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining normativ-huquqiy hujjatlari hamda xulosalari, bayonnomalari, taqdimnomalarini “E-qaror” axborot tizimiga kiritilishini taʼminlash. 2026-yil sentabr - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 8-iyuldagi PQ-257-son qaroriga 4-ILOVA

“Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi doirasida integratsiya qilinadigan axborot tizimlari va maʼlumotlar hamda ularni taqdim etish uchun masʼul davlat organlari va tashkilotlari

T/r Masʼul idora Taqdim etiladigan maʼlumotlar mazmuni Muddati I. Iqtisodiyot, moliya, soliq va savdo 1. Markaziy bank Bank va moliyaviy xizmatlar, kreditlar, muammoli kreditlar, qarz yuklamasi va moliyaviy faollik boʻyicha hududiy koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr Kreditlar holati, muddatli toʻlov, bank xizmatlaridan foydalanish va tadbirkorlik subyektlari moliyaviy faolligi koʻrsatkichlari tuman/shahar va davr kesimida. 2027-yil yanvar Hududlar kesimida kredit, lizing, aylanma mablagʻ, imtiyozli moliyalashtirish boʻyicha umumlashtirilgan maʼlumotlar. 2027-yil fevral 2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Mahalliy budjet daromadlari va xarajatlari, subsidiyalar, tashabbusli budjet, davlat dasturlari va hududiy biznes-rejalar ijrosi. 2026-yil sentabr Yillik/choraklik maqsadli koʻrsatkichlar, KPI va ijro holati kesimidagi maʼlumotlar. Sanoat, xizmatlar, qurilish, savdo va hududiy iqtisodiy oʻsish boʻyicha prognoz, trend, xavf va resurs ehtiyojlarini baholash uchun zarur koʻrsatkichlar. 2027-yil dekabr 3. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi “Onlayn-mahalla”, mehnat bozori, bandlik, ishsizlik, vakansiyalar, kasbiy oʻqitish, ishga joylashtirish, mehnat migratsiyasi va mahallabay dasturlar koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr Kambagʻallikdan chiqarish dasturlari, mikroloyihalar, kreditlash, oilalar bilan ishlash natijalari va hududiy ijtimoiy xavf guruhlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 4. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Investitsiya loyihalari, eksport koʻrsatkichlari, sanoat zonalari, yirik, oʻrta va kichik sanoat korxonalari, ishlab chiqarish quvvati, mahsulot turlari, ish oʻrinlari, muammolar va ehtiyojlar. 2026-yil sentabr Korxona pasporti: nomi, STIR, faoliyat turi, manzil, geojoylashuv (koordinata), tarmoq, quvvat, bandlik, eksport. Sanoat zonasi maydoni, rezidentlar, boʻsh maydonlar, cheklovlar, imtiyozlar va qoʻllab-quvvatlash choralari. 2026-yil oktabr 5. Bojxona qoʻmitasi Eksport va import hajmi, tovarlar, yoʻnalishlar, davlatlar, korxonalar, bojxona rasmiylashtiruvi, muammoli eksportyorlar va tashqi savdo dinamikasi. 2026-yil sentabr Davlat chegarasi va bojxona postlari orqali kirib kelgan va chiqib ketgan transport vositalari, yuklar, tovarlar, bojxona rasmiylashtiruvi holati, postlar kesimida oʻtkazuvchanlik, navbat va yuklama koʻrsatkichlari hamda jismoniy shaxslar harakati boʻyicha umumlashtirilgan maʼlumotlar. 2026-yil dekabr Korxona, hudud, tarmoq va davr kesimida logistika va tashqi savdo tendensiyalari maʼlumotlari. 6. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Tashqi reklama obyektlari, reklama hududlari, pasportlar, arizalar, ruxsat holati, reklamadan xoli hududlar va joylashuv maʼlumotlari. 2026-yil sentabr Savdo va xizmat koʻrsatish faolligi, isteʼmolchilar murojaatlari, narxlar va bozor raqobatiga oid umumlashtirilgan koʻrsatkichlar. 2026-yil dekabr 7. Soliq qoʻmitasi Soliq tushumlari, qarzdorlik, soliq turlari, onlayn nazorat-kassa mashinalari cheklari, ijara munosabatlari, bozorlar nazorati va yashirin iqtisodiyotga oid koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr Korxonalarning STIR, faoliyat turi, aylanma, soliq tushumlari, eksport/importga bogʻliq soliq koʻrsatkichlari va hududiy faollik maʼlumotlari. Savdo, xizmat koʻrsatish, ijara, oʻzini oʻzi band qilganlar va soliq bazasini kengaytirish boʻyicha mahallabay tahlil maʼlumotlari. 8. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va “Elektron onlayn-auksionlarni tashkil etish” AJ Davlat aktivlari, boʻsh turgan obyektlar, yer uchastkalari, elektron auksion lotlari, savdo holati, boshlangʻich va yakuniy qiymat, manzil va joylashuv maʼlumotlari. 2026-yil sentabr Investorlar va mahalliy hokimliklar uchun foydalanilishi mumkin boʻlgan obyektlar reyestri, obyekt pasporti, infratuzilmaga yaqinligi va huquqiy maqomi boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 9. Savdo-sanoat palatasi Tadbirkorlik subyektlari, ishlab chiqaruvchilar, xizmat koʻrsatuvchilar, eksportyorlar, biznes muammolari, soʻrovnoma natijalari, kredit, xomashyo, uskuna, logistika va bozorga chiqish ehtiyojlari. 2027-yil dekabr 10. “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ Birja savdolari, davlat xaridlari, bitimlar, buyurtmachilar va yetkazib beruvchilar, tovar guruhlari, narx dinamikasi va hududiy savdo faolligi boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil sentabr II. Davlat boshqaruvi, raqamli infratuzilma va xavfsizlik 11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Xalq qabulxonasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Virtual qabulxonasiga (pm.gov.uz) kelib tushgan murojaatlar, kategoriyalar, hudud, ijro holati, muddati oʻtgan murojaatlar, masʼul tashkilot va natijalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 12. Bosh prokuratura Yashirin iqtisodiyot, bozorlar nazorati, noqonuniy tadbirkorlik, huquqbuzarliklar profilaktikasi va topshiriqlar ijrosiga oid umumlashtirilgan koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr 13. Bosh prokuratura huzuridagi Majburiy ijro byurosi Ijro hujjatlari, qarzdorlik, undiruv holati, aliment, kommunal toʻlovlar, soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha ijro ishlari holati, hudud, mahalla, qarzdorlik turi, summa, ijro bosqichi va natijalar boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil oktabr 14. Markaziy saylov komissiyasi Saylov okruglari, okrug chegaralari, deputatlar, deputat biriktirilgan hududlar, aholi bilan ishlash koʻrsatkichlari, mahalliy kengashlar va hududiy vakillik organlari boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 15. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Favqulodda vaziyatlar, 112/101 xabarlari, yongʻinlar, qutqaruv qismlari, xizmat koʻrsatish hududlari, resurslar, tezkor xabarlar, jabrlanganlar va zarar qiymati. 2026-yil sentabr Seysmik, sel, suv toshqini, koʻchki, yongʻin xavfi yuqori hududlar va aholini ogohlantirish uchun zarur maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 16. Raqamli texnologiyalar vazirligi Davlat xizmatlari (my.gov.uz), aholi murojaatlari, elektron hukumat integratsiyalari, idoralararo maʼlumot almashinuvi va raqamli infratuzilmaga oid maʼlumotlar. 2026-yil sentabr 17. Adliya vazirligi FHDY maʼlumotlari: tugʻilish, vafot etish, nikoh, ajrim va demografik koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr Aholi dinamikasi, oila tarkibi, xizmatlar qamrovi va hududiy xizmat obyektlari boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 18. Milliy statistika qoʻmitasi Hududiy statistika, aholi, korxonalar, ishlab chiqarish, qurilish, savdo, xizmatlar, sanoat, taʼlim, sogʻliqni saqlash va boshqa makro koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr 19. Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolik, yoʻl harakati xavfsizligi, yoʻl-transport hodisalari, maʼmuriy va jinoiy-huquqiy statistika, profilaktika inspektorlari, SOS xabarlari, qoʻriqlash obyektlari va himoya orderlari. 2026-yil sentabr Yoʻl infratuzilmasi, chorrahalar, svetoforlar, kameralar, radarlar, piyodalar oʻtish joylari, xavfli nuqtalar va jamoat xavfsizligi obyektlari boʻyicha joylashuv maʼlumotlari. 2026-yil dekabr 112/102 xabarlari, aholi murojaatlari, topshiriqlar ijrosi, huquqbuzarliklar dinamikasi va mahalla/koʻcha/obyekt kesimida tahliliy maʼlumotlar. 2026-yil sentabr Yoʻl harakatini tashkil etish va intellektual transport infratuzilmasi boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil dekabr Oʻzbekistonga kirib kelgan va chiqib ketgan chet el fuqarolari hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning yagona axborot tizimi boʻyicha maʼlumotlar. 20. Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi, patrul yoʻnalishlari, qoʻriqlanadigan obyektlar, ommaviy tadbirlar xavfsizligi, tezkor chaqiruvlar va xizmat kuchlari joylashuvi boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil sentabr 21. “Oʻzarxiv” agentligi Hududiy boshqaruv, tarixiy maʼlumotlar, arxiv hujjatlari va davlat organlari faoliyatiga oid zarur arxiv maʼlumotlari. 2026-yil oktabr Tarixiy va boshqaruv tahlili uchun raqamlashtirilgan hujjatlar, reyestrlar va maʼlumotnomalar. 2026-yil dekabr 22. “Oʻzbekkosmos” agentligi Yer resurslari, qishloq xoʻjaligi yerlari, ekologik holat, oʻrmon fondi, chiqindi hududlari, suv obyektlari va qurilish holati boʻyicha kosmik monitoring maʼlumotlari. 2026-yil dekabr Noqonuniy qurilish, yerdan samarasiz foydalanish, yashil hududlar, sanoat zonalari va infratuzilma holatini masofadan monitoring qilish uchun geotasvirlar va tahlil natijalari. 23. Kadastr agentligi Kadastr obyektlari, koʻchmas mulk, yer uchastkalari, maʼmuriy-hududiy birliklar, mahallalar, koʻchalar, sektorlar, chegaralar, manzillar, noqonuniy qurilish va yerdan foydalanish holati. 2026-yil dekabr Hudud chegaralari, obyekt konturlari, kadastr raqami, manzili, maydoni, huquqiy maqomi, foydalanish turi, obyekt holati va koordinatalar. Muhandislik-kommunal obyektlar, strategik obyektlar, davlat kadastrlari va boshqa idoralar taqdim etadigan geografik maʼlumotlarni (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar), yagona raqamli xaritaga bogʻlash uchun identifikatorlar va klassifikatorlar. 24. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari Hududiy biznes-rejalar, investitsiya loyihalari, sanoat zonalari, mahalliy korxonalar, ishchi guruh soʻrovnomalari, muammolar reyestri va mahalliy qarorlar ijrosi. 2026-yil sentabr Subsidiyalar va tashabbusli budjet boʻyicha maʼlumotlar. Aholi murojaatlari boʻyicha maʼlumotlar. “Raqamli mahalla” tizimi maʼlumotlari. Maʼmuriy-hududiy birliklar, mahallalar va koʻchalar boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil dekabr Davlat xizmatlari va hududiy xizmat obyektlari haqida maʼlumotlar. Yoʻl harakatini tashkil etish va intellektual transport infratuzilmasi boʻyicha maʼlumotlar. 25. Tuman (shahar) hokimliklari Bosh rejalar, “qizil chiziqlar”, renovatsiya hududlari, koʻchalar, mahalliy xizmat obyektlari, ijtimoiy obyektlar, tashqi reklama, yer/bino takliflari va mahalliy infratuzilma maʼlumotlari. 2026-yil sentabr Mahalliy inventarizatsiya natijalari. 26. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi “Raqamli mahalla” tizimi, mahalla pasporti, aholi, oila, xonadon, “mahalla yettiligi”, ijtimoiy obyektlar, mahalla reytingi va mahalliy muammolar. 2026-yil sentabr Mahalla kesimidagi ijtimoiy-iqtisodiy koʻrsatkichlar, aholi murojaatlari, hududiy tahlil va ijro monitoringi uchun maʼlumotlar. 2026-yil dekabr III. Transport va aloqa 27. Transport vazirligi Jamoat transporti, yoʻnalishlar, bekatlar, grafiklar, transport vositalari, GPS-treking, yoʻlovchi oqimi, oʻrtacha tezlik va xizmat qamrovi, yoʻnalishlar, transport infratuzilmasi va harakat zichligi boʻyicha maʼlumotlari. 2026-yil sentabr 28. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ Temir yoʻl infratuzilmasi, vokzal va bekatlar, yoʻlovchi oqimi, qatnovlar, yoʻnalishlar, yuk va yoʻlovchitashish koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr 29. Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi Avtomobil yoʻllari, koʻpriklar, yoʻl qoplamasi holati, taʼmirlash rejalari, yoʻl belgilari, yoritish, xavfli uchastkalar va yoʻl infratuzilmasi obyektlari. 2026-yil sentabr Yoʻl toifasi, uzunligi, kengligi, yuk koʻtarish cheklovlari, logistika yoʻlaklari va obyektlarga kirish yoʻllari va geografik maʼlumotlari. 2026-yil dekabr 30. “Oʻzbekiston pochtasi” AJ Pochta boʻlinmalari, xizmat koʻrsatish nuqtalari, manzil, ish vaqti, xizmat turlari, qamrov hududi va joylashuv maʼlumotlari (koordinatalar va poligonlar). 2026-yil dekabr IV. Energetika va kommunal xoʻjalik 31. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Boshqaruv servis kompaniyalari, koʻp kvartirali uylar, liftlar, uy-joy fondi, aholi murojaatlari, xizmat koʻrsatish tashkilotlari va kommunal xizmatlar holati. 2026-yil sentabr Shaharsozlik, bosh reja, “qizil chiziqlar”, renovatsiya hududlari, qurilish ruxsatnomalari, nazorat natijalari va qurilish obyektlari geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar). 2026-yil dekabr Koʻp qavatli uylar holati, boshqaruv servis kompaniyasi qamrovi, xizmat sifati, avariyalar va taʼmirlash ishlari maʼlumotlari. 2026-yil dekabr 32. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi Qurilish obyektlari, davlat nazorati natijalari, ruxsatnomalar, loyiha-smeta hujjatlari, obyekt holati, muddati oʻtgan qurilishlar va qoidabuzarliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2026-yil sentabr Shaharsozlik, qurilish xavflari, hudud, muddat va masʼul tashkilot kesimida tahlil maʼlumotlari. 2026-yil dekabr 33. “Hududgaztaʼminot” AJ Tabiiy va suyultirilgan gaz isteʼmoli, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, 104/112 xabarlari, aholi murojaatlari, suyultirilgan uglevodorod gazi yetkazib berish, kechikishlar va gaz toʻldirish shoxobchalari. 2026-yil sentabr Gaz infratuzilmasi boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar): gaz taqsimlash punktlari, gaz quvurlari, yuqori, oʻrta va past bosimli tarmoqlar, klapanlar, hisoblagichlar, gaz taqsimlash hududlari va texnik holat maʼlumotlari va joylashuvi. 2026-yil dekabr Korxonalar kesimida gazga ulanish nuqtasi, bosim, sarf, mavjud quvvat, ehtiyoj, cheklov va avariyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 34. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Elektr energiyasi isteʼmoli, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, hisoblagichlar, aholi murojaatlari, uzilishlar, avariyalar, meʼyordan ortiq isteʼmol, quyosh panellari va tarmoqqa uzatilgan energiya. 2026-yil sentabr Elektr infratuzilmasi boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar): podstansiyalar, transformator punktlari, elektr uzatish liniyalari, kabel liniyalari, taqsimlash punktlari, hisoblagichlar, xizmat zonalari va texnik holat maʼlumotlari va joylashuvi. 2026-yil dekabr Elektr quvvati, ulanish nuqtasi, mavjud/talab etiladigan quvvat, cheklovlar va avariyaviy holatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 35. “Oʻztransgaz” AJ Magistral gaz quvurlari, gaz taqsimlash stansiyalari, yuqori bosimli tarmoqlar, uzatish nuqtalari, bosim, harorat, sarf, quvur diametri, uzunligi, texnik holati va muhofaza hududlari. 2026-yil dekabr 36. “Oʻzsuvtaʼminot” AJ Ichimlik suvi va kanalizatsiya isteʼmoli, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, suv oʻlchagichlar, avariyalar, suv sifati, limitlar va aholi murojaatlari. 2026-yil sentabr Suv va kanalizatsiya boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar): suv quvurlari, magistral va ichki tarmoqlar, nasos stansiyalari, suv omborlari, suv tozalash inshootlari, kanalizatsiya kollektorlari, quduqlar va chiqarish nuqtalari maʼlumotlari va joylashuvi. 2026-yil dekabr Korxonalar kesimida suv/oqova suv ulanish nuqtalari, mavjud quvvat, sarf, limit, texnik cheklov va avariyaviy holatlar. 2026-yil dekabr 37. “Issiqliktaʼminot” AJ Issiqlik taʼminoti, issiq suv, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, avariyalar, aholi murojaatlari, qozonxonalar, issiqlik markazlari va xizmat koʻrsatish hududlari. 2026-yil sentabr Issiqlik infratuzilmasi boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar): issiqlik quvurlari, qozonxonalar, markaziy va individual issiqlik punktlari, ulanish nuqtalari, texnik holat va tarmoq quvvati. 38. “Veolia Energy” MCHJ XK Issiqlik taʼminoti, issiq suv, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, avariyalar, aholi murojaatlari, qozonxonalar, issiqlik markazlari va xizmat koʻrsatish hududlari. Issiqlik infratuzilmasi boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar): issiqlik quvurlari, qozonxonalar, markaziy va individual issiqlik punktlari, ulanish nuqtalari, texnik holat va tarmoq quvvati. V. Qishloq va suv xoʻjaligi, ekologiya va tabiiy xavflar 39. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi yerlari, ekinlar, fermer va klasterlar, hosildorlik, agromonitoring, sunʼiy yoʻldosh va dronlar yordamida oʻsimliklar va ekinlar holatini masofadan turib baholash (NDVI/SIPI), irrigatsiya holati, mavsumiy ishlar va mahsulot ishlab chiqarish koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr Agrosanoat korxonalari, qayta ishlash quvvatlari, xomashyo bazasi va hududiy imkoniyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 40. Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va drenaj tarmoqlari, kanallar, ariqlar, nasos stansiyalari, aholi murojaatlari, gidropostlar, suv resurslari, limitlar, suv olish nuqtalari va muhofaza hududlari. 2026-yil sentabr Qishloq xoʻjaligi, ekologiya, shaharsozlik, suv resurslari va suv xoʻjaligi obyektlari boʻyicha geografik maʼlumotlari (koordinatalar, poligonlar va qatlamlar). 41. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi Ekologik nazorat, havo va suv sifati, chiqindilar, sanoat chiqindilari va chiqindilarni koʻmish joylari, muhofaza qilinadigan hududlar, ekologik xavflar va aholi murojaatlari. 2026-yil sentabr “Yashil makon”, daraxtlar, yashil hududlar, oʻsimliklar va hayvonot dunyosi, sanoat korxonalari ekologik koʻrsatkichlari. 42. Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi Chiqindilarni boshqarish, “Toza makon” maʼlumotlari, billing, toʻlovlar, qarzdorlik, konteyner maydonlari, chiqindi yigʻish grafiklari, maxsus texnikalar GPS harakati, poligonlar, qayta ishlash obyektlari va aholi murojaatlari. 2026-yil sentabr 43. Gidrometeorologiya xizmati agentligi Ob-havo, harorat, namlik, yogʻingarchilik, shamol, atmosfera bosimi, PM2.5, PM10, havo sifati indeksi (AQI), xavfli meteo hodisalar va prognozlar. 2026-yil sentabr 44. Fanlar akademiyasi Seysmologiya, seysmik xavf, makroseysmik koʻrsatkichlar, epitsentr, magnituda, chuqurlik, grunt xususiyatlari va tabiiy xavfli hududlar maʼlumotlari. 2026-yil sentabr VI. Sogʻliqni saqlash va ijtimoiy himoya 45. Sogʻliqni saqlash vazirligi Tibbiyot muassasalari, xodimlar, tez tibbiy yordam 112/103 chaqiruvlar, xizmat koʻrsatish vaqti, kasallanish, elektron retsept maʼlumotlari. 2026-yil dekabr Tibbiy xizmat qamrovi, muassasalar quvvati, hududiy kasallanish dinamikasi, tezkor chaqiruvlar va aholi murojaatlari maʼlumotlari. Onkologiya, yuqumli kasalliklar va sanitariya-epidemiologiya boʻyicha maʼlumotlar. Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza va maxsus tibbiy hisoblar boʻyicha maʼlumotlar. Tugʻilish, vafot etish boʻyicha maʼlumotlar. 46. Tibbiyot va farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi Dorixonalar, farmatsevtika obyektlari, taʼminoti va litsenziya maʼlumotlari, manzil, ish rejimi, xizmat koʻrsatish hududi maʼlumotlari. 2026-yil dekabr 47. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Ayollar dasturlari, “Ayollar daftari”, qoʻllab-quvvatlash choralari, bandlik, ijtimoiy himoya, tazyiq va zoʻravonlikdan himoya bilan bogʻliq umumlashtirilgan koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr 48. Ijtimoiy himoya milliy agentligi Ijtimoiy himoya reyestrlari, ehtiyojmand oilalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, ijtimoiy xizmatlar, nafaqalar va qoʻllab-quvvatlash choralari boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil sentabr Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza va maxsus tibbiy hisoblar boʻyicha maʼlumotlar. 2026-yil oktabr 49. Yoshlar ishlari agentligi Yoshlar dasturlari, “Yoshlar daftari”, “Yoshlar balansi”, imtiyozlar, taʼlim, bandlik, tadbirkorlik, yoshlar toifalari, muammolar, qoʻllab-quvvatlash choralari va natijalar, sport va ijtimoiy faollik koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr 50. Budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi Pensiya oluvchilar, pensiya turlari, toʻlovlar, hududiy taqsimot, qarzdorlik/toʻxtatilish holatlari va pensiya taʼminoti boʻyicha umumlashtirilgan koʻrsatkichlar. 2026-yil sentabr VII. Taʼlim va sport 51. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Maktabgacha taʼlim tashkilotlari, maktablar, oʻquvchilar, oʻqituvchilar, sigʻim, davomat, reyting, taʼlim sifati, infratuzilma, kamera va xavfsizlik koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr 52. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oliy taʼlim, kasbiy taʼlim va akademik litseylar, talabalar, oʻqituvchilar, talabalar turar joylari, yoʻnalishlar, mutaxassisliklar, kadrlar tayyorlash koʻrsatkichlari, sigʻim, davomat, reyting, taʼlim sifati, infratuzilma, kamera va xavfsizlik koʻrsatkichlari. 2026-yil sentabr Kadrlar salohiyati, mutaxassisliklar, ishlab chiqarish ehtiyojlari bilan bogʻlashga zarur maʼlumotlar. 2026-yil dekabr 53. Sport vazirligi Sport muassasalari, sportchilar, murabbiylar, guruhlar, davomat, musobaqalar, sport obyektlari holati, sigʻimi va joylashuv maʼlumotlari. 2026-yil sentabr VIII. Madaniyat, turizm va din 54. Turizm qoʻmitasi Turistik oqim, ichki va xorijiy turistlar, joylashtirish obyektlari, mehmonxonalar, gidlar, turoperatorlar, turistik yigʻimlar, marshrutlar va xizmatlar sifati. 2026-yil sentabr Turizm obyektlari, sigʻim, yuklama, mavsumiylik, manzil va joylashuv maʼlumotlari. 55. Din ishlari boʻyicha qoʻmita Diniy obyektlar, masjidlar, ziyoratgohlar, diniy taʼlim va diniy-maʼrifiy obyektlar boʻyicha reyestr, manzil, masʼul tashkilot va joylashuv maʼlumotlari. 2027-yil dekabr 56. Madaniy meros agentligi Madaniy meros obyektlari, arxitektura va arxeologiya yodgorliklari, monumental sanʼat, reyestr maʼlumotlari, muhofaza hududlari, obyekt holati va joylashuv maʼlumotlari. 2026-yil sentabr

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 8-iyuldagi PQ-257-son qaroriga 5-ILOVA

“Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini hududlarda joriy etish boʻyicha

Quyidagilar “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini hududlarda joriy etish doirasida masʼul etib belgilansin:

(a) Raqamli texnologiyalar vazirligi — “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksining hududlarda joriy etilishi va faoliyati yoʻlga qoʻyilishini tashkil etish, davlat organlari va tashkilotlari maʼlumotlar bazalarining “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksiga integratsiya qilinishini muvofiqlashtirish, shuningdek, server quvvatlari, maʼlumotlarni saqlash va qayta ishlash resurslari, sunʼiy intellekt texnologiyalari asosidagi tahlil, prognozlash va “Hokimning virtual assistenti” modulining ishlashini taʼminlash uchun zarur grafik protsessor (GPU) resurslarini ajratish uchun;

(b) Iqtisodiyot va moliya vazirligi — “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksidan foydalanish bilan bogʻliq oylik abonent toʻlovi uchun zarur mablagʻlarning 2027-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilishini taʼminlash uchun;

(v) “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi — “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksining egasi sifatida uning maqsadli yoʻnalishlari, funksional rivojlanishi, hududlarda joriy etilishi, davlat organlari va tashkilotlari bilan oʻzaro hamkorlik mexanizmlarini umumiy muvofiqlashtirish uchun;

(g) “Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator — UZINFOCOM” MCHJ — “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksining hududlarda joriy etilishi va faoliyati yoʻlga qoʻyilishini dasturiy taʼminlash, uning uzluksiz ishlashi va takomillashtirib borilishini tashkil etish, oʻquv seminarlarini oʻtkazish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlari taqdim etgan maʼlumotlar bazalarining “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksiga integratsiyasini tashkil etish uchun;

(d) davlat organlari va tashkilotlari — oʻzlariga tegishli axborot tizimlari, maʼlumotlar bazalari va elektron axborot resurslarini belgilangan muddat va talablarga muvofiq “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksiga integratsiya qilish, zarur texnik maʼlumotlar, API, veb-servislar, maʼlumotlar tuzilmasi, maʼlumotnomalar, identifikatorlar va boshqa axborot resurslarini Yagona integratorning texnik talablariga muvofiq taqdim etish hamda maʼlumotlarning toʻliq, ishonchli va uzluksiz almashinuvini taʼminlash uchun;

(j) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimliklari — “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksini tegishli hududda joriy etish uchun zarur situatsion zallar, operator xonalari, aloqa kanallari va boshqa texnik infratuzilmani tashkil etish, loyihalashtirish, qurilish-montaj ishlarini olib borish hamda dasturiy-apparat majmualari bilan jihozlashni taʼminlash, shuningdek, “Raqamli hokimlik” dasturiy kompleksi orqali kelib tushgan xabarlar, murojaatlar va topshiriqlarning belgilangan tartibda tuman (shahar) darajasida yoki masʼul tashkilotlar tomonidan koʻrib chiqilishi va hal etilishini nazorat qilish hamda har chorakda kelib tushayotgan xabarlar va ularning ijrosini tanqidiy muhokama qilib borish uchun.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 8-iyul,

PQ- 257 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2026-y., 07/26/257/0717-son)

lex.uz