UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 9-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 9 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 9 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 9 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Мамлакатимиздаги айрим тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда уларга янги ном бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Давлат тили ҳақида »ги ва « Географик объектларнинг номлари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ мамлакатимиздаги айрим тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда уларга янги ном бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Номи давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилган ҳамда янги ном берилган айрим тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хариталар, иш юритиш ҳужжатлари ва хизмат ёзишмаларида ушбу қарор билан тасдиқланган номлардан фойдаланилади.

3. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси икки ой муддатда:

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорлар номларининг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши ҳамда уларга янги ном берилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар, хариталар, маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорларга ўрнатилган пешлавҳалар ҳамда ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 376-сон қарорига ИЛОВА

Номи давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилган ҳамда янги ном берилган айрим тоғ тизмалари, тоғлар, чўққилар, даралар, довонлар ва ғорлар

Т/р Географик объектнинг амалдаги номи Географик объект тури Географик объект жойлашган ҳудуди Географик объектнинг жойлашуви ва боғланиши Давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилган, янги ном берилган географик объект номи Андижон вилояти 1. Каратаг тоғ Қўрғонтепа тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудида, Андижон сув омборининг шимолида жойлашган Qoratogʻ Бухоро вилояти 2. Белтау тоғ тизмаси Пешку, Конимех туманлари Қулжуқтов тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Beltov 3. Кулжуктау тоғ тизмаси Шофиркон, Пешку, Конимех туманлари Бухоро ва Навоий вилоятлари чегарасида жойлашган Quljuqtov 4. Сарыташ тоғ тизмаси Қоровулбозор тумани Жарқоқ платосининг ғарбида, Оққум чўлининг жанубида жойлашган Saritosh 5. Кайнагач тоғ Бухоро тумани Тўдакўл сув омборининг жанубий-шарқида жойлашган Qaynagach 6. Кемпиржол тоғ Ғиждувон тумани Кўкчатов қирларининг шимолида жойлашган Kampiryoʻl 7. Коксенгыр тоғ Ғиждувон тумани Оёқоғитма кўлининг шимолий-шарқида жойлашган Koʻksengir 8. Карасенгыр тоғ Ғиждувон тумани Кўкчатов қирларининг жанубида жойлашган Qorasengir 9. Донызтау тоғ Пешку тумани Белтов тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Toʻngʻiztov 10. Хазорнур тоғ Шофиркон тумани Қулжуқтов тоғ тизмасида, Оёқоғитма ботиғининг ғарбида жойлашган Hazornur 11. Кунгыр тоғ Шофиркон тумани Қулжуқтов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Qoʻngʻirtogʻ 12. Казакасу тоғ Шофиркон тумани Қароқота ботиғининг жанубий-ғарбида, Гужумли тоғининг шарқида жойлашган Qozoqoshuv 13. Шошактепа тоғ Шофиркон тумани Қароқота ботиғининг жанубида, Гужумли тоғининг жанубий-шарқида жойлашган Shoshaktepa Фарғона вилояти 14. Канпирак тоғ тизмаси Бешариқ тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Исфара дарёси ва Аччисув сойининг оралиғида жойлашган Kanpirak 15. Шахимарданский Памир тоғ тизмаси Фарғона тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Кўксув дарёси ўнг қирғоғининг шимолий-шарқида жойлашган Shohimardon 16. Бургана тоғ тизмаси Ўзбекистон тумани Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудида, Сўх дарёси ва Аччисув сойи оралиғида жойлашган Burgantogʻ 17. Обишир тоғ тизмаси Сўх тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси яқинида, Обиширсойнинг шимолида жойлашган Obishirtogʻ 18. Сары тоғ тизмаси Сўх тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси яқинида, Мур тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Saritogʻ 19. Алмалык тоғ Фарғона тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Olmaliq 20. Кызил-Газа тоғ Фарғона тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Оқсув дарёси чап қирғоғининг шимолий-ғарбида жойлашган Qizilgaza 21. Сюрот-Баш тоғ Сўх тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида , Сариқамиш тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Suratbosh 22. Сюрет довон Сўх тумани Олой тоғ тизмасининг тармоғи, Мур тоғида жойлашган Surat 23. Сари-Камиш довон Сўх тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудида, Муродбулоқ тоғ тизмасида жойлашган Sariqamish Жиззах вилояти 24. Гульдравут тоғ тизмаси Бахмал тумани Моргузар тоғ тизмасининг жанубида, Тошкескан тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган Guldurovut 25. Каттатау тоғ тизмаси Бахмал тумани Моргузар тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Kattatogʻ 26. Кызылтурук тоғ тизмаси Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида , Ғўралашсой ва Бойқўнғирсой сойлари оралиғида жойлашган Qiziltoʻriq 27. Туркистон тоғ тизмаси Бахмал тумани Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларида жойлашган Turkiston 28. Балиқлитов тоғ тизмаси Фориш тумани Қўйтош тоғ тизмасининг шимолий-шарқида жойлашган Baliqlitogʻ 29. Эгарбелитаг тоғ тизмаси Фориш тумани Қўйтош тоғ тизмасининг шимолида жойлашган Egarbelitogʻ 30. Писталитау тоғ тизмаси Фориш тумани Тузкон кўлининг жанубида жойлашган Pistalitogʻ 31. Душак тоғ тизмаси Фориш тумани Нурота тоғ тизмасининг шимолида, Қорасой ва Боласой сойларининг оралиғида жойлашган Qoʻshqoya 32. Койташ тоғ тизмаси Фориш, Ғаллаорол туманлари Нурота тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Qoʻytosh 33. Каратау тоғ тизмаси Фориш, Қўшработ туманлари Жиззах ва Самарқанд вилоятлари чегарасида, Нурота тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Qoratov 34. Ханбандытаг тоғ тизмаси Фориш тумани Тузкон кўлининг жанубий-ғарбида, Писталитоғ тизмасининг ғарбида жойлашган Xonbanditogʻ 35. Кампиртош тоғ тизмаси Ғаллаорол тумани Қўйтош тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Kampirtosh 36. Акчагал тоғ тизмаси Ғаллаорол, Бахмал туманлари Моргузар тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Oqchagʻal 37. Каракчитау тоғ тизмаси Ғаллаорол, Фориш, Паяриқ, Қўшработ туманлари Жиззах ва Самарқанд вилоятлари чегарасида, Қорасув ва Сағанақ сойлари оралиғида жойлашган Qaroqchitogʻ 38. Катармая тоғ тизмаси Ғаллаорол тумани Қўйтош тоғининг жанубида жойлашган Qatormoya 39. Қорачўққи тоғ тизмаси Ғаллаорол тумани Қўйтош тоғининг жанубида жойлашган Qorachoʻqqi 40. Гуралаш тоғ Бахмал, Зомин туманлари Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Кўлсув ва Оқтош сойларининг бошланишида жойлашган Gʻoʻralash 41. Катта қоронғи тоғ Бахмал тумани Туркистон тоғ тизмасида, Арпалисой ва Қизилтарисой сойлари оралиғида жойлашган Katta Qorongʻi 42. Кичик қоронғи тоғ Бахмал тумани Туркистон тоғ тизмасида, Бойқўнғирсой ва Арпалисой сойлари оралиғида жойлашган Kichik Qorongʻi 43. Навали тоғ Бахмал, Зомин туманлари Туркистон тоғ тизмасининг шимолида, Кўлсой тоғининг шарқида жойлашган Novali 44. Олдошмон тоғ Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинида, Туркистон тоғ тизмасининг шимолида жойлашган Oldoshmon 45. Ойқор тоғ Бахмал тумани Туркистон тоғ тизмасининг шимолида жойлашган Oyqor 46. Номсиз 39°35ʼ30.51”N 68°17'4.09”E тоғ Бахмал тумани Туркистон тоғ тизмасида, Ғўралашсой ва Кўлсув сойлари оралиғида жойлашган Qirqqiz 47. Етимтаг тоғ Бахмал тумани Моргузар тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Yakkatogʻ 48. Чандир тоғ Бахмал, Зомин туманлари Туркистон тоғ тизмасида, Қизилмозор ва Чандирсой сойлари оралиғида жойлашган Chandir 49. Бозайгир тоғ Фориш тумани Балиқлитов ва Эгарбелитоғ тоғ тизмаларининг оралиғида жойлашган Boʻzaygʻir 50. Танги тоғ Фориш тумани Қўйтош тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Tangitogʻ 51. Марджан тоғ Ғаллаорол тумани Ғўбдин тоғ тизмасининг шимолий-шарқида жойлашган Marjontogʻ 52. Етимтов тоғ Жиззах шаҳри Қўйтош тоғ тизмасининг шарқида жойлашган Yetimtogʻ 53. Кульсу тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида, Ғўралаш ва Обикўл сойлари оралиғида жойлашган Koʻlsuv 54. Алмали тау тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Olmalitogʻ 55. Кашкасув тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида, Қизилмозор ва Қашқасув сойлари оралиғида жойлашган Qashqasuv 56. Қизилмозор тоғ Зомин тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Шовқартоғ тоғининг ғарбида жойлашган Qizilmozor 57. Куянтаг тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида, Оқтош ва Чандирсой сойлари оралиғида жойлашган Quyontogʻ 58. Туратау тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида, Усмонли ва Ўриклисой сойлари оралиғида жойлашган Toʻratogʻ 59. Туятау тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасининг шимолида, Кўлсув ва Оқтош сойлари оралиғида жойлашган Tuyatogʻ 60. Чакмакташ тоғ Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасида, Ўрикли ва Еттикечув сойлари оралиғида жойлашган Chaqmoqtosh 61. Бешбармак чўққи Фориш тумани Нурота тоғ тизмасининг марказий қисмида жойлашган Beshbarmoq 62. Гўрдара дара Фориш тумани Нурота тоғ тизмасининг шимолида жойлашган Goʻrdara 63. Темир Капиг (Илонўтди) дара Жиззах, Ғаллаорол туманлари Қўйтош ва Моргузар тоғ тизмалари орасида, Сангзор дарёсининг энг тор ўзанида жойлашган Temirqapugʻ 64. Бургутли довон Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Burgutli 65. Гуралаш довон Бахмал тумани Туркистон тоғ тизмасининг марказида жойлашган Gʻoʻralash 66. Айбадам довон Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Oybodom 67. Коштепа довон Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Qoʻshtepa 68. Куччисай довон Бахмал тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Quchchisoy 69. Янгак довон Бахмал тумани Моргузар тоғ тизмасида, Каттатов тоғининг шарқида жойлашган Yongʻoqli 70. Бешбармак довон Фориш тумани Нурота тоғ тизмасининг марказида, Қарисойнинг юқори қисмида жойлашган Beshbarmoq 71. Хаят довон Фориш тумани Нурота тоғ тизмаси, Ҳаётбоши тоғининг жанубида жойлашган Hayotboshi 72. Парранда довон Фориш тумани Нурота тоғ тизмасида жойлашган Parranda 73. Койташ довон Фориш тумани Қўйтош тоғ тизмасида жойлашган Qoʻytosh 74. Тыкчабель довон Фориш тумани Нурота тоғ тизмасининг марказида, Тикчасойнинг бошланиш қисмида жойлашган Tikchabel 75. Искодар довон Зомин тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Iskodar 76. Кабурган довон Зомин тумани Туркистон тоғ тизмасининг шимолида, Қашқасув сойининг бошланишида жойлашган Qoburgʻan 77. Кумбел довон Зомин тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Qumbel 78. Чандыр довон Зомин тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Туркистон тоғ тизмасида жойлашган Chandir Наманган вилояти 79. Орталык тоғ тизмаси Поп тумани Қизилтошсой ва Оқтошсой сойлари оралиғида жойлашган Oʻrtaliq 80. Теректитау тоғ тизмаси Поп тумани Қурама тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Teraklitogʻ 81. Тештош тоғ тизмаси Поп тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегараси яқинида, Сарваксой сойининг ўнг қирғоғида жойлашган Teshiktosh 82. Намазгах тоғ Поп тумани Кенгкўлсой ва Чодак сойлари оралиғида жойлашган Namozgoh 83. Алмабель тоғ Чуст тумани Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудида, Сумсар ва Кўксариқ сойлари оралиғида жойлашган Olmabel Навоий вилояти 84. Арыстантау тоғ тизмаси Конимех тумани Мурунтов тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Arslontov 85. Балпантау тоғ тизмаси Томди тумани Шушактов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Balpantov 86. Боздонтау тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Бўкантов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Boʻzdo ʻngtov 87. Улкен-Каскыртау тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Бўкантов тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Katta Qashqirtov 88. Алтынтау тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Айтимтов тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Oltintov 89. Акбел тоғ тизмаси Нурота тумани Нурота тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Oqbel 90. Какпатас тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Бўкантов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Qopq oqtosh 91. Казахтау тоғ тизмаси Томди тумани Арслонтов тоғ тизмасининг шарқида жойлашган Qozoqtov 92. Сарыктау тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Овминзатов тоғ тизмасининг ғарбида жойлашган Saritov 93. Жаманқасқиртау тоғ тизмаси Учқудуқ тумани Бўкантов тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Yomonqashqirtov 94. Ямантау тоғ тизмаси Томди тумани Қоратоғ тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Yomontov 95. Шушактау тоғ тизмаси Томди тумани Балпантов тоғ тизмасининг шимолида жойлашган Shoshaktov Қашқадарё вилояти 96. Бурсбутто тоғ Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий-шарқида, Оқтош сойининг жанубий-ғарбида жойлашган Archalitogʻ 97. Дан-Данчикан тоғ Қамаши тумани Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Kattadovon 98. Самолёт тушди тоғ Шаҳрисабз, Сариосиё туманлари Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий-шарқида жойлашган Maydontogʻ 99. Алмали тоғ Қамаши тумани Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари чегарасида жойлашган Olmalitogʻ 100. Курлай тоғ Шаҳрисабз тумани Ҳисор тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Quralay 101. Ходжагулата тоғ Шаҳрисабз тумани Осмонтарош тоғининг шимолий-ғарбида жойлашган Xoʻjagʻulota 102. Ходжанаршавар тоғ Шаҳрисабз, Сариосиё туманлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари чегарасида, Оқсув ирмоғининг бошланишида жойлашган Xoʻjanovshovar 103. Номсиз 39°2'11.49"С 67°34'37.92"В чўққи Шаҳрисабз тумани Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида, Ҳисор тоғ тизмасининг шимолий-шарқида жойлашган Muzqoya 104. Калъайи Шерон дара Қамаши тумани Хўжаақчабурун тоғининг ғарбида, Амир Темур ғорининг жанубий-шарқида жойлашган Sherqalʼa 105. Кырккыз довон Китоб тумани Тахтақорача довонининг жанубий-шарқида жойлашган Qirqqiz 106. пещера Тамерлана ғор Қамаши тумани Қизилгаза довонининг шимолий-шарқида, Калласой сойининг ўнг қирғоғининг шарқида жойлашган Amir Temur Самарқанд вилояти 107. Каракурган тоғ Ургут тумани Аллаёрон тоғининг шимолий-ғарбида жойлашган Qoraqoʻrgʻon 108. Кургантаг тоғ Ургут тумани Қоратепа тоғ тизмасининг жанубий-шарқида, Тераксой ва Айриқиясой оралиғида жойлашган Qoʻrgʻontogʻ 109. Яркак тоғ Ургут тумани Қоратепа тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Yorqoq 110. Айрикия довон Ургут тумани Қўрғонтоғ тоғининг ғарбида жойлашган Ayriqiya 111. Илансай довон Ургут, Китоб туманлари Қоратепа тоғ тизмасининг жанубий-шарқида жойлашган Ilonsoy 112. Тахтакарача довон Ургут, Китоб туманлари Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегараси, Омонқўтонсой ва Оқсув сойларининг бошланиш қисмида жойлашган Taxtaqoracha Сурхондарё вилояти 113. Кашкамайдан тоғ тизмаси Сариосиё тумани Хўжапирях тоғининг шарқида жойлашган Qashqamaydon 114. Каттамайдон тоғ Сариосиё тумани Қашқамайдон тоғ тизмасида жойлашган Kattamaydon 115. Мачитли тоғ Сариосиё тумани Шарғун дарёсининг бошланишида жойлашган Masjidlitogʻ 116. Ялантуш довон Қумқўрғон тумани Қоратошсой ва Хўжабўзбарак сойлари оралиғида жойлашган Yalangtoʻsh Тошкент вилояти 117. Мингжилга тоғ тизмаси Бўстонлиқ, Паркент туманлари Беркота ва Қораарчасой сойлари оралиғида жойлашган Mingjilgʻa 118. Кунгир тоғ тизмаси Бўстонлиқ тумани Тошкескан ва Тераклисой сойлари оралиғида жойлашган Qoʻngʻirtogʻ 119. Ташкескен тоғ тизмаси Бўстонлиқ тумани Қўчмансой ва Тошкескен сойлари оралиғида жойлашган Toshkeskan 120. Чильтанбаба тоғ тизмаси Оҳангарон тумани Чилтансой ва Каттасой сойлари оралиғида жойлашган Chiltanbobo 121. Аккул тоғ Бўстонлиқ тумани Мингжилға тоғ тизмасининг жанубий-ғарбида жойлашган Oqkoʻl 122. Карангур тоғ Бўстонлиқ тумани Қурама тоғ тизмасининг шимолий-ғарбида жойлашган Qoraungur 123. Пыдар тоғ Бўстонлиқ тумани Писком тоғ тизмасида, «Чорвоқ» сув омборининг шарқида жойлашган Padar 124. Чильтанбаба чўққи Оҳангарон тумани Чотқол тоғ тизмасининг жанубида жойлашган Chiltanbobo

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 9 июль,

376 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2026 й., 09/26/376/0722-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Mamlakatimizdagi ayrim togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlarning nomlarini davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirish hamda ularga yangi nom berish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat tili haqida ”gi va “ Geografik obyektlarning nomlari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq mamlakatimizdagi ayrim togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlarning nomlarini davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirish hamda ularga yangi nom berish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Nomi davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirilgan hamda yangi nom berilgan ayrim togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlar roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, normativ-huquqiy hujjatlar, xaritalar, ish yuritish hujjatlari va xizmat yozishmalarida ushbu qaror bilan tasdiqlangan nomlardan foydalaniladi.

3. Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi ikki oy muddatda:

Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi va Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlar nomlarining davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirilishi hamda ularga yangi nom berilishi munosabati bilan tegishli hujjatlar, xaritalar, maʼlumotlar bazalariga oʻzgartirishlar kiritilishini;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlarga oʻrnatilgan peshlavhalar hamda axborot koʻrsatkichlaridagi yozuvlarning davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiq lotin yozuviga asoslangan oʻzbek alifbosida yozilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyatini ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-iyuldagi 376-son qaroriga ILOVA

Nomi davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirilgan hamda yangi nom berilgan ayrim togʻ tizmalari, togʻlar, choʻqqilar, daralar, dovonlar va gʻorlar

T/r Geografik obyektning amaldagi nomi Geografik obyekt turi Geografik obyekt joylashgan hududi Geografik obyektning joylashuvi va bogʻlanishi Davlat tili qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirilgan, yangi nom berilgan geografik obyekt nomi Andijon viloyati 1. Каратаг togʻ Qoʻrgʻontepa tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston hududida, Andijon suv omborining shimolida joylashgan Qoratogʻ Buxoro viloyati 2. Белтау togʻ tizmasi Peshku, Konimex tumanlari Quljuqtov togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Beltov 3. Кулжуктау togʻ tizmasi Shofirkon, Peshku, Konimex tumanlari Buxoro va Navoiy viloyatlari chegarasida joylashgan Quljuqtov 4. Сарыташ togʻ tizmasi Qorovulbozor tumani Jarqoq platosining gʻarbidа, Oqqum choʻlining janubida joylashgan Saritosh 5. Кайнагач togʻ Buxoro tumani Toʻdakoʻl suv omborining janubiy-sharqida joylashgan Qaynagach 6. Кемпиржол togʻ Gʻijduvon tumani Koʻkchatov qirlarining shimolida joylashgan Kampiryoʻl 7. Коксенгыр togʻ Gʻijduvon tumani Oyoqogʻitma koʻlining shimoliy-sharqida joylashgan Koʻksengir 8. Карасенгыр togʻ Gʻijduvon tumani Koʻkchatov qirlarining janubida joylashgan Qorasengir 9. Донызтау togʻ Peshku tumani Beltov togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Toʻngʻiztov 10. Хазoрнур togʻ Shofirkon tumani Quljuqtov togʻ tizmasida, Oyoqogʻitma botigʻining gʻarbida joylashgan Hazornur 11. Кунгыр togʻ Shofirkon tumani Quljuqtov togʻ tizmasining janubida joylashgan Qoʻngʻirtogʻ 12. Казакасу togʻ Shofirkon tumani Qaroqota botigʻining janubiy-gʻarbida, Gujumli togʻining sharqida joylashgan Qozoqoshuv 13. Шошактепа togʻ Shofirkon tumani Qaroqota botigʻining janubida, Gujumli togʻining janubiy-sharqida joylashgan Shoshaktepa Fargʻona viloyati 14. Канпирак togʻ tizmasi Beshariq tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Isfara daryosi va Achchisuv soyining oraligʻida joylashgan Kanpirak 15. Шахимарданский Памир togʻ tizmasi Fargʻona tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasida, Koʻksuv daryosi oʻng qirgʻogʻining shimoliy-sharqida joylashgan Shohimardon 16. Бургана togʻ tizmasi Oʻzbekiston tumani Oʻzbekiston, Tojikiston va Qirgʻiziston hududida, Soʻx daryosi va Achchisuv soyi oraligʻida joylashgan Burgantogʻ 17. Обишир togʻ tizmasi Soʻx tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasi yaqinida, Obishirsoyning shimolida joylashgan Obishirtogʻ 18. Сары togʻ tizmasi Soʻx tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasi yaqinida, Mur togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Saritogʻ 19. Aлмалык togʻ Fargʻona tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasida joylashgan Olmaliq 20. Кызил-Газа togʻ Fargʻona tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasida, Oqsuv daryosi chap qirgʻogʻining shimoliy-gʻarbida joylashgan Qizilgaza 21. Сюрот-Баш togʻ Soʻx tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston chegarasida , Sariqamish togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Suratbosh 22. Сюрет dovon Soʻx tumani Oloy togʻ tizmasining tarmogʻi, Mur togʻida joylashgan Surat 23. Сари-Kамиш dovon Sоʻx tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston hududida, Murodbuloq togʻ tizmasida joylashgan Sariqamish Jizzax viloyati 24. Гульдравут togʻ tizmasi Baxmal tumani Morguzar togʻ tizmasining janubida, Toshkeskan togʻ tizmasining gʻarbida joylashgan Guldurovut 25. Каттатау togʻ tizmasi Baxmal tumani Morguzar togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Kattatogʻ 26. Кызылтурук togʻ tizmasi Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida , Gʻoʻralashsoy va Boyqoʻngʻirsoy soylari oraligʻida joylashgan Qiziltoʻriq 27. Туркистон togʻ tizmasi Baxmal tumani Oʻzbekiston, Tojikiston va Qirgʻiziston hududlarida joylashgan Turkiston 28. Балиқлитов togʻ tizmasi Forish tumani Qoʻytosh togʻ tizmasining shimoliy-sharqida joylashgan Baliqlitogʻ 29. Эгарбелитаг togʻ tizmasi Forish tumani Qoʻytosh togʻ tizmasining shimolida joylashgan Egarbelitogʻ 30. Писталитау togʻ tizmasi Forish tumani Tuzkon koʻlining janubida joylashgan Pistalitogʻ 31. Душак togʻ tizmasi Forish tumani Nurota togʻ tizmasining shimolida, Qorasoy va Bolasoy soylarining oraligʻida joylashgan Qoʻshqoya 32. Койтaш togʻ tizmasi Forish, Gʻallaorol tumanlari Nurota togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Qoʻytosh 33. Каратау togʻ tizmasi Forish, Qoʻshrabot tumanlari Jizzax va Samarqand viloyatlari chegarasida, Nurota togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Qoratov 34. Ханбандытаг togʻ tizmasi Forish tumani Tuzkon koʻlining janubiy-gʻarbida, Pistalitogʻ tizmasining gʻarbida joylashgan Xonbanditogʻ 35. Кампиртош togʻ tizmasi Gʻallaorol tumani Qoʻytosh togʻ tizmasining janubida joylashgan Kampirtosh 36. Акчагал togʻ tizmasi Gʻallaorol, Baxmal tumanlari Morguzar tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Oqchagʻal 37. Каракчитау togʻ tizmasi Gʻallaorol, Forish, Payariq, Qoʻshrabot tumanlari Jizzax va Samarqand viloyatlari chegarasida, Qorasuv va Sagʻanaq soylari oraligʻida joylashgan Qaroqchitogʻ 38. Катармая togʻ tizmasi Gʻallaorol tumani Qoʻytosh togʻining janubida joylashgan Qatormoya 39. Қорачўққи togʻ tizmasi Gʻallaorol tumani Qoʻytosh togʻining janubida joylashgan Qorachoʻqqi 40. Гуралаш togʻ Baxmal, Zomin tumanlari Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Koʻlsuv va Oqtosh soylarining boshlanishida joylashgan Gʻoʻralash 41. Катта қоронғи togʻ Baxmal tumani Turkiston togʻ tizmasida, Arpalisoy va Qiziltarisoy soylari oraligʻida joylashgan Katta Qorongʻi 42. Кичик қоронғи togʻ Baxmal tumani Turkiston togʻ tizmasida, Boyqoʻngʻirsoy va Arpalisoy soylari oraligʻida joylashgan Kichik Qorongʻi 43. Навали togʻ Baxmal, Zomin tumanlari Turkiston togʻ tizmasining shimolida, Koʻlsoy togʻining sharqida joylashgan Novali 44. Олдошмон togʻ Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasi yaqinida, Turkiston togʻ tizmasining shimolida joylashgan Oldoshmon 45. Ойқор togʻ Baxmal tumani Turkiston togʻ tizmasining shimolida joylashgan Oyqor 46. Номсиз 39°35ʼ30.51”N 68°17'4.09”E togʻ Baxmal tumani Turkiston togʻ tizmasida, Gʻoʻralashsoy va Koʻlsuv soylari oraligʻida joylashgan Qirqqiz 47. Етимтаг togʻ Baxmal tumani Morguzar togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Yakkatogʻ 48. Чандир togʻ Baxmal, Zomin tumanlari Turkiston togʻ tizmasida, Qizilmozor va Chandirsoy soylari oraligʻida joylashgan Chandir 49. Бозайгир togʻ Forish tumani Baliqlitov va Egarbelitogʻ togʻ tizmalarining oraligʻida joylashgan Boʻzaygʻir 50. Танги togʻ Forish tumani Qoʻytosh togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Tangitogʻ 51. Марджан togʻ Gʻallaorol tumani Gʻoʻbdin togʻ tizmasining shimoliy-sharqida joylashgan Marjontogʻ 52. Етимтов togʻ Jizzax shahri Qoʻytosh togʻ tizmasining sharqida joylashgan Yetimtogʻ 53. Кульсу togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida, Gʻoʻralash va Obikoʻl soylari oraligʻida joylashgan Koʻlsuv 54. Алмали тау togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Olmalitogʻ 55. Кашкасув togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida, Qizilmozor va Qashqasuv soylari oraligʻida joylashgan Qashqasuv 56. Қизилмозор togʻ Zomin tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Shovqartogʻ togʻining gʻarbida joylashgan Qizilmozor 57. Куянтаг togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida, Oqtosh va Chandirsoy soylari oraligʻida joylashgan Quyontogʻ 58. Туратау togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida, Usmonli va Oʻriklisoy soylari oraligʻida joylashgan Toʻratogʻ 59. Туятау togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasining shimolida, Koʻlsuv va Oqtosh soylari oraligʻida joylashgan Tuyatogʻ 60. Чакмакташ togʻ Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasida, Oʻrikli va Yettikechuv soylari oraligʻida joylashgan Chaqmoqtosh 61. Бешбармак choʻqqi Forish tumani Nurota togʻ tizmasining markaziy qismida joylashgan Beshbarmoq 62. Гўрдара dara Forish tumani Nurota togʻ tizmasining shimolida joylashgan Goʻrdara 63. Темир Капиг (Илонўтди) dara Jizzax, Gʻallaorol tumanlari Qoʻytosh va Morguzar togʻ tizmalari orasida, Sangzor daryosining eng tor oʻzanida joylashgan Temirqapugʻ 64. Бургутли dovon Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Burgutli 65. Гуралаш dovon Baxmal tumani Turkiston togʻ tizmasining markazida joylashgan Gʻoʻralash 66. Айбадам dovon Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Oybodom 67. Коштепа dovon Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Qoʻshtepa 68. Куччисай dovon Baxmal tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Quchchisoy 69. Янгак dovon Baxmal tumani Morguzar togʻ tizmasida, Kattatov togʻining sharqida joylashgan Yongʻoqli 70. Бешбармак dovon Forish tumani Nurota togʻ tizmasining markazida, Qarisoyning yuqori qismida joylashgan Beshbarmoq 71. Xаят dovon Forish tumani Nurota togʻ tizmasi, Hayotboshi togʻining janubida joylashgan Hayotboshi 72. Парранда dovon Forish tumani Nurota togʻ tizmasida joylashgan Parranda 73. Койтaш dovon Forish tumani Qoʻytosh togʻ tizmasida joylashgan Qoʻytosh 74. Тыкчабель dovon Forish tumani Nurota togʻ tizmasining markazida, Tikchasoyning boshlanish qismida joylashgan Tikchabel 75. Искодар dovon Zomin tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Iskodar 76. Кaбургaн dovon Zomin tumani Turkiston togʻ tizmasining shimolida, Qashqasuv soyining boshlanishida joylashgan Qoburgʻan 77. Кумбел dovon Zomin tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Qumbel 78. Чандыр dovon Zomin tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Turkiston togʻ tizmasida joylashgan Chandir Namangan viloyati 79. Oрталык togʻ tizmasi Pop tumani Qiziltoshsoy va Oqtoshsoy soylari oraligʻida joylashgan Oʻrtaliq 80. Теректитау togʻ tizmasi Pop tumani Qurama togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Teraklitogʻ 81. Тештош togʻ tizmasi Pop tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasi yaqinida, Sarvaksoy soyining oʻng qirgʻogʻida joylashgan Teshiktosh 82. Намaзгaх togʻ Pop tumani Kengkoʻlsoy va Chodak soylari oraligʻida joylashgan Namozgoh 83. Aлмабель togʻ Chust tumani Oʻzbekiston va Qirgʻiziston hududida, Sumsar va Koʻksariq soylari oraligʻida joylashgan Olmabel Navoiy viloyati 84. Арыстантау togʻ tizmasi Konimex tumani Muruntov togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Arslontov 85. Балпантау togʻ tizmasi Tomdi tumani Shushaktov togʻ tizmasining janubida joylashgan Balpantov 86. Боздонтау togʻ tizmasi Uchquduq tumani Boʻkantov togʻ tizmasining janubida joylashgan Boʻzdo ʻngtov 87. Улкен-Каскыртау togʻ tizmasi Uchquduq tumani Boʻkantov togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Katta Qashqirtov 88. Алтынтау togʻ tizmasi Uchquduq tumani Aytimtov togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Oltintov 89. Акбел togʻ tizmasi Nurota tumani Nurota togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Oqbel 90. Какпатас togʻ tizmasi Uchquduq tumani Boʻkantov togʻ tizmasining janubida joylashgan Qopq oqtosh 91. Казахтау togʻ tizmasi Tomdi tumani Arslontov togʻ tizmasining sharqida joylashgan Qozoqtov 92. Сарыктау togʻ tizmasi Uchquduq tumani Ovminzatov togʻ tizmasining gʻarbida joylashgan Saritov 93. Жаманқасқиртау togʻ tizmasi Uchquduq tumani Boʻkantov togʻ tizmasining janubida joylashgan Yomonqashqirtov 94. Ямантау togʻ tizmasi Tomdi tumani Qoratogʻ togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Yomontov 95. Шушактау togʻ tizmasi Tomdi tumani Balpantov togʻ tizmasining shimolida joylashgan Shoshaktov Qashqadaryo viloyati 96. Бурсбутто togʻ Shahrisabz tumani Hisor togʻ tizmasining shimoliy-sharqida, Oqtosh soyining janubiy-gʻarbida joylashgan Archalitogʻ 97. Дан-Данчикан togʻ Qamashi tumani Hisor togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Kattadovon 98. Самoлёт тушди togʻ Shahrisabz, Sariosiyo tumanlari Hisor togʻ tizmasining shimoliy-sharqida joylashgan Maydontogʻ 99. Алмали togʻ Qamashi tumani Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlari chegarasida joylashgan Olmalitogʻ 100. Курлай togʻ Shahrisabz tumani Hisor togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Quralay 101. Ходжагулата togʻ Shahrisabz tumani Osmontarosh togʻining shimoliy-gʻarbida joylashgan Xoʻjagʻulota 102. Ходжанаршавар togʻ Shahrisabz, Sariosiyo tumanlari Qashqadaryo va Surxondaryo viloyatlari chegarasida, Oqsuv irmogʻining boshlanishida joylashgan Xoʻjanovshovar 103. Номсиз 39°2'11.49"С 67°34'37.92"В choʻqqi Shahrisabz tumani Oʻzbekiston va Tojikiston chegarasida, Hisor togʻ tizmasining shimoliy-sharqida joylashgan Muzqoya 104. Калъайи Шерон dara Qamashi tumani Xoʻjaaqchaburun togʻining gʻarbida, Amir Temur gʻorining janubiy-sharqida joylashgan Sherqalʼa 105. Кырккыз dovon Kitob tumani Taxtaqoracha dovonining janubiy-sharqida joylashgan Qirqqiz 106. пещера Тамерлана gʻor Qamashi tumani Qizilgaza dovonining shimoliy-sharqida, Kallasoy soyining oʻng qirgʻogʻining sharqida joylashgan Amir Temur Samarqand viloyati 107. Каракурган togʻ Urgut tumani Allayoron togʻining shimoliy-gʻarbida joylashgan Qoraqoʻrgʻon 108. Кургантаг togʻ Urgut tumani Qoratepa togʻ tizmasining janubiy-sharqida, Teraksoy va Ayriqiyasoy oraligʻida joylashgan Qoʻrgʻontogʻ 109. Яркак togʻ Urgut tumani Qoratepa togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Yorqoq 110. Айрикия dovon Urgut tumani Qoʻrgʻontogʻ togʻining gʻarbida joylashgan Ayriqiya 111. Илансай dovon Urgut, Kitob tumanlari Qoratepa togʻ tizmasining janubiy-sharqida joylashgan Ilonsoy 112. Тахтaкaрача dovon Urgut, Kitob tumanlari Samarqand va Qashqadaryo viloyatlari chegarasi, Omonqoʻtonsoy va Oqsuv soylarining boshlanish qismida joylashgan Taxtaqoracha Surxondaryo viloyati 113. Кашкамайдан togʻ tizmasi Sariosiyo tumani Xoʻjapiryax togʻining sharqida joylashgan Qashqamaydon 114. Кaттамайдон togʻ Sariosiyo tumani Qashqamaydon togʻ tizmasida joylashgan Kattamaydon 115. Мачитли togʻ Sariosiyo tumani Shargʻun daryosining boshlanishida joylashgan Masjidlitogʻ 116. Ялантуш dovon Qumqoʻrgʻon tumani Qoratoshsoy va Xoʻjaboʻzbarak soylari oraligʻida joylashgan Yalangtoʻsh Toshkent viloyati 117. Мингжилга togʻ tizmasi Boʻstonliq, Parkent tumanlari Berkota va Qoraarchasoy soylari oraligʻida joylashgan Mingjilgʻa 118. Кунгир togʻ tizmasi Boʻstonliq tumani Toshkeskan va Teraklisoy soylari oraligʻida joylashgan Qoʻngʻirtogʻ 119. Ташкескен togʻ tizmasi Boʻstonliq tumani Qoʻchmansoy va Toshkesken soylari oraligʻida joylashgan Toshkeskan 120. Чильтaнбaбa togʻ tizmasi Оhangaron tumani Chiltansoy va Kattasoy soylari oraligʻida joylashgan Chiltanbobo 121. Aккул togʻ Boʻstonliq tumani Mingjilgʻa togʻ tizmasining janubiy-gʻarbida joylashgan Oqkoʻl 122. Карангур togʻ Boʻstonliq tumani Qurama togʻ tizmasining shimoliy-gʻarbida joylashgan Qoraungur 123. Пыдар togʻ Boʻstonliq tumani Piskom togʻ tizmasida, “Chorvoq” suv omborining sharqida joylashgan Padar 124. Чильтaнбaбa choʻqqi Оhangaron tumani Chotqol togʻ tizmasining janubida joylashgan Chiltanbobo

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 9-iyul,

376 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.07.2026 y., 09/26/376/0722-son)

lex.uz