UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 13-iyul · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 13 июль · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июля 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 July 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 1 июлда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 9 июлда маъқулланган

1-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади

Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Тошкент халқаро молия марказининг (бундан буён матнда Молия маркази деб юритилади) белгиланган алоҳида ҳудуд сифатидаги мақомини ва унинг ҳудудида амал қиладиган махсус ҳуқуқий режимни белгилашдан ҳамда Молия марказининг фаолият кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Конституциявий Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

идентификация рақами — Молия марказининг шахсларига улар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва сақлаш мақсадида бериладиган ноёб рақам;

молиявий бозор инфратузилмаси фаолияти — ушбу Конституциявий Қонун 7-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган хизматлар ҳамда Молия марказининг қарорида молиявий бозор инфратузилмаси фаолияти сифатида белгиланиши мумкин бўлган бошқа хизматлар;

Молия марказининг иштирокчилари — Молия марказининг қарорига мувофиқ рўйхатга олинган ёки таъсис этилган ёхуд Молия маркази томонидан эътироф этилган шахслар;

Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори — Молия марказининг шахслари учун янги мажбуриятлар, чекловлар ёки талаблар жорий этадиган, Молия марказида қўлланиладиган йиғимларни, жарималарни ёки бошқа тўловларни жорий этадиган ёки уларнинг миқдорини сезиларли даражада оширадиган, Молия марказининг иштирокчиларига нисбатан амал қилаётган мавжуд тартибга солиш режимига жиддий ўзгартириш киритадиган ёхуд Молия маркази органининг бошқарувига, тузилмасига ёки ваколатларига тааллуқли бўлган Молия марказининг ҳар қандай қарори;

молиявий хизматлар — ушбу Конституциявий Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган тартибга солинадиган молиявий хизматлар, молиявий бозор инфратузилмаси фаолияти ҳамда рақамли активлар билан боғлиқ фаолият, шунингдек Молия марказининг қарорлари билан молиявий хизматлар сифатида белгиланиши мумкин бўлган бошқа фаолият ва хизматлар мажмуи;

Молия марказининг ходими — Молия марказидаги фаолият билан боғлиқ ҳолда меҳнат шартномаси ёки унга тенглаштирилган бошқа келишув асосида Молия марказининг иштирокчиси ёки Молия марказининг органи томонидан ишга қабул қилинган ёхуд уларнинг ихтиёрига хизматга юборилган жисмоний шахс;

Молия марказининг шахслари — Молия марказининг органлари, шунингдек Молия марказининг иштирокчилари, ходимлари, инвестициявий солиқ резидентлари ва уларнинг оила аъзолари;

Молия марказининг қарори — Молия марказининг ушбу Конституциявий Қонун 22-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган органи томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ҳамда белгиланган тартибда эълон қилиниши натижасида ҳуқуқий кучга ва юридик таъсирга эга бўлган норматив ҳужжат;

оила аъзолари — Молия маркази иштирокчисининг, ходимининг ёки инвестициявий солиқ резидентининг турмуш ўртоғи ва 18 ёшга тўлмаган фарзандлари;

рақамли активлар билан боғлиқ фаолият — ушбу Конституциявий Қонун 7-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган хизматлар ҳамда Молия марказининг қарорида рақамли активлар билан боғлиқ фаолият сифатида белгиланиши мумкин бўлган бошқа хизматлар;

фонд биржаси — Молия марказининг қарорларига мувофиқ берилган лицензия асосида юритиладиган, дискрецион бўлмаган қоидаларга мувофиқ молиявий воситаларни сотиб олиш ва сотиш бўйича бир нечта учинчи шахслар манфаатларини ўзаро бирлаштирадиган ёки бирлаштиришга кўмаклашадиган ҳамда натижада шартнома тузилишига олиб келадиган кўп томонлама тизим.

3-модда. Молия маркази, унинг мақсади ва вазифалари

Молия маркази ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган махсус ҳуқуқий режим амал қиладиган, дастлабки чегаралари Молия маркази ташкил этилиши муносабати билан қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан белгиланадиган ҳудуддир.

Молия марказининг дастлабки ҳудудий чегаралари белгиланиб, Молия маркази ушбу ҳудудда ўз фаолиятини бошлаганидан кейин мазкур ҳудуднинг чегаралари қисқартирилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз фармони билан Молия марказининг ҳудудини кенгайтириши ёки унинг чегараларига аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Матннинг мазмуни тақозо этган тақдирда, Молия маркази атамаси ушбу Конституциявий Қонун асосида ташкил этилган ҳуқуқий, тартибга солувчи ва институционал тизимни ва (ёки) Молия маркази органларини ўз ичига олади.

Молия марказининг мақсади халқаро молиявий хизматлар секторига самарали ҳисса қўшиш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор ривожланишини, диверсификация қилинишини ҳамда халқаро майдонда унинг рақобатбардошлилигини қўллаб-қувватлашга қаратилган етакчи халқаро молия марказига айланишдан иборат.

Молия марказининг органлари ушбу Конституциявий Қонун, Молия марказининг қарорлари ҳамда айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ваколатлар ва ҳуқуқларга эга бўлади.

Молия маркази ҳуқуқий аниқлик, тартибга солишни олдиндан кўра билиш, суд мустақиллиги ҳамда инвесторларни жалб этиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида, етакчи халқаро молия марказларининг энг яхши амалиётлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади ҳамда бошқарилади.

Молия марказининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

молиявий хизматлар учун жозибадор, рақобатбардош ва шаффоф муҳитни яратиш ҳамда ушбу молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига, шу жумладан миллий стратегик лойиҳаларга, инфратузилмага, энергетикага, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига ва биргаликдаги инвестиция лойиҳаларига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорларини ва бошқа капитал бозорларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро капитал бозорлари билан интеграциялашувини рағбатлантириш;

молиявий хизматларни, шу жумладан банк хизматларини, суғурта, исломий ва исломий бўлмаган молия фаолиятини, молиявий технологияларни, рақамли активларни, Молия марказининг қарорларида рухсат этилган доирада технологияларга асосланган бошқа молиявий маҳсулотлар ва хизматларни, электрон тижоратни ҳамда бошқа инновацион молиявий фаолият турларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш;

халқаро миқёсда эътироф этилган энг яхши амалиётларга мувофиқ, шу жумладан хорижий молиявий хизмат кўрсатувчиларни ва Молия марказининг инвестициявий солиқ резидентларини жалб қилган ҳолда молиявий хизматларда ва профессионал хизматларда инновацияларни рағбатлантириш;

Молия марказининг халқаро молия маркази сифатида эътироф этилишига эришиш ҳамда Ўзбекистон Республикасини самарадорлик, очиқлик ва ҳалоллик принципларига асосланган илғор халқаро молиявий юрисдикция сифатида тарғиб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиш бўйича истиқболини амалга оширишда иштирок этиш;

молиявий хизматлар ва тегишли фаолиятга самарали ҳисса қўшиш орқали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда диверсификация қилиш, шунингдек молиявий хизматлар секторининг ва тегишли фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотидаги улушини ошириш;

Молия марказини, шу орқали Ўзбекистон Республикасини низоларни ҳал этиш ва келишув бўйича халқаро марказ сифатида тарғиб қилиш.

Молия марказининг қарорлари билан Молия маркази мақсадларига мувофиқ келадиган бошқа вазифалар ҳам белгиланиши мумкин.

4-модда. Молия маркази фаолиятининг асосий принциплари

Молия маркази ва унинг шахслари фаолияти халқаро стандартларни ҳамда энг яхши амалиётларни қўллашга асосланган бўлиб, у, хусусан, қуйидаги принципларга асосан амалга оширилади:

самарадорлик;

шаффофлик;

ҳалоллик;

касбий маҳорат.

Молия марказининг фаолиятини тартибга солиш, шунингдек Молия марказининг органлари ҳамда бошқа давлат ҳокимияти органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик Молия маркази ва унинг органлари мустақиллигини, мақсадларини ҳамда уларнинг муносиб фаолият юритишини ҳурмат қилган ва сақлаган ҳолда амалга оширилади.

5-модда. Молия марказининг иштирокчилари ва Молия марказида амалга ошириладиган фаолият

Шахсларни Молия марказининг иштирокчилари деб эътироф этиш талаблари ва тартиб-таомиллари, шунингдек Молия маркази ҳудудида юридик шахсларни таъсис этиш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига нисбатан қўйиладиган талаблар ва унга доир тартиб-таомиллар Молия маркази кенгашининг қарори билан белгиланади. Молиявий хизматларни, қўшимча хизматларни ва рухсат этилган бошқа фаолият турларини лицензиялаш ушбу Конституциявий Қонуннинг 7-моддаси ҳамда Молия марказининг унга мувофиқ қабул қилинадиган қарорлари билан тартибга солинади. Молия марказининг қарорларига мувофиқ Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан тартибга солинадиган молиявий хизматларга ва қўшимча хизматларга тааллуқли масалаларга нисбатан Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар қўшимча равишда қўлланилади.

Юридик шахслар чет эл ҳуқуқига, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ ташкил этилганлигидан қатъи назар, Молия марказининг иштирокчилари сифатида эътироф этиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун қўлланиладиган талабларга риоя этиш шарти билан Молия марказининг иштирокчилари мезонларига мос келиши, эътироф этилиши ва рўйхатдан ўтиши мумкин.

Молия марказининг иштирокчиларига, ходимларига, инвестициявий солиқ резидентларига ва уларнинг оила аъзоларига берилган идентификация рақамлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилган идентификация рақамлари билан бир хил тартибда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тан олинади ҳамда қўлланилади.

Идентификация рақамларини бериш, юритиш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тегишли идентификация рақамлари реестрини яратиш ҳамда унинг фаолият кўрсатиши Молия марказининг маъмурияти томонидан белгиланади.

Молия маркази ҳудудида қимматли қоғозларнинг ва бошқа молиявий воситаларнинг чиқарилиши, таклиф этилиши, листинг қилиниши, савдоси, сотиб олиниши, сўндирилиши ҳамда бошқа муомаласи Молиявий хизматлар бошқармасининг қарори билан тартибга солинади.

Қимматли қоғозлар ёки бошқа молиявий воситалар фонд биржасида листингдан ўтган ёки савдога қўйилган тақдирда, мазкур фонд биржасининг листинг ва савдо қоидалари Молиявий хизматлар бошқармасининг мутлақ назорати ва тартибга солиш ваколати сақланган ҳолда қўшимча равишда қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, бироқ Молия маркази ҳудудидан ташқарида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи Молия марказининг иштирокчиларига, ходимларига, инвестициявий солиқ резидентларига ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг мазкур турдаги фаолиятга оид қонунчилиги ҳамда тартибга солиш талаблари қўлланилади. Ушбу фаолиятнинг Молия маркази ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудига тааллуқлилиги мезонлари ва тартиб-таомиллари Молия маркази маъмуриятининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинган қарорлари билан белгиланади.

Молия марказининг иштирокчилари Молия маркази ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикасидаги шахсларга ўз маҳсулотлари ва хизматларини қуйидаги ҳолларда таклиф этиши ҳамда тарғиб қилиши мумкин, агар:

Молия марказининг ҳудудидан ташқаридаги шахсларга таклиф этиладиган, маркетинг қилинадиган ёхуд йўналтириладиган ҳар қандай тартибга солинган молиявий хизматлар Ўзбекистон Республикасининг молиявий хизматлар, қимматли қоғозлар, солиқ тўғрисидаги қонунчилигига ва бошқа қўлланиладиган қонунчилигига мувофиқ бўлса;

Молия марказининг иштирокчилари Молия маркази ҳудудидан ташқарида бўлган Ўзбекистон Республикасидаги шахсларга чакана хизматларни оммавий оферта орқали амалга оширмаса, бундан бу турдаги оферта шартномалари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган бошқа ҳоллар мустасно.

Молиявий хизматлар бошқармаси Молия марказининг иштирокчилари томонидан Молия маркази ҳудудидан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси резидентларига молиявий хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларига оид тартиб-таомилларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ёки бошқа ваколатли давлат органи билан биргаликда белгилаши мумкин.

Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳар қандай тартиб-таомилда Молия марказининг қарорларига мувофиқ фаолият юритаётган Молия маркази иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилигига мувофиқ шу турдаги хизматларни кўрсатишга доир лицензияга эга бўлган шахслар билан тенг имкониятлар назарда тутилиши лозим.

6-модда. Инвестицияларни, мол-мулкни ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш

Молия маркази органларининг, иштирокчиларининг, ходимларининг, инвестициявий солиқ резидентларининг ва улар оила аъзоларининг Молия маркази ҳудудида жойлашган ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ шакллантирилган маблағлари, активлари, мол-мулки ва ҳуқуқлари мусодара қилинишига, национализация қилинишига, экспроприация қилинишига, секвестрлаштирилишига, музлатилишига ёки уларга эгалик қилинишини ёхуд уларнинг эркин тасарруф этилишини ҳар қандай тарзда чеклашга йўл қўйилмайди, бундан ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ чиқарилган Тошкент халқаро тижорат судининг якунловчи ва мажбурий кучга эга бўлган ҳал қилув қарорлари ёки ажримлари ёхуд жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, санкциялар, жиноий даромадлар ёки тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) масалаларига оид амалдаги қонунларга ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ қабул қилинган чекловлар мустасно.

Ушбу моддага мувофиқ кўриладиган ҳар қандай чора қонуний, мутаносиб, тегишли процессуал кафолатларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак ҳамда ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ суд тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ушбу моддада белгиланган ҳимоя чоралари Молия маркази ҳудудидан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органининг ёки ижро этувчи ҳокимият органининг ҳеч бир ҳужжати билан камайтирилиши ёки чекланиши мумкин эмас, бундай камайтиришни ёки чеклашни назарда тутувчи ҳар қандай ҳужжат эса шундай камайтиришга ёки чеклашга оид қисми бўйича Молия маркази ҳудудида юридик кучга эга бўлмайди ва қўлланилмайди.

7-модда. Молиявий хизматлар ва рухсат этилган бошқа фаолият

Ушбу Конституциявий Қонунга, Молия марказининг қарорларига, шунингдек ҳар қандай тегишли лицензия, рўйхатдан ўтказиш ёки бундан озод қилиш шартларига мувофиқ Молия марказининг иштирокчилари Молия маркази ҳудудида ёки у орқали қуйидаги тартибга солинадиган молиявий хизматларнинг бирини ёки бир нечтасини амалга ошириши мумкин:

банк ва молия фаолияти, шу жумладан молиялаштириш хизматлари ва фаолияти, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли таъминланган ва таъминланмаган молиялаштириш ҳамда кредитга оид хизматлар, шу жумладан кредит маҳсулотлари, кредит линиялари ва молиялаштириш механизмларига доир келишувларни ташкил этиш, тақдим этиш, уларда воситачилик қилиш ёки улар бўйича маслаҳат бериш;

инвестиция фаолияти, шу жумладан принципал ёки агент сифатида инвестиция фаолиятини амалга ошириш, тижорат, инвестиция ва банк хизматлари, молия ва инвестиция компаниялари фаолияти, улгуржи савдо ва электрон банк фаолияти, шунингдек инвестицияларни бошқариш, улар билан операцияларни амалга ошириш ҳамда инвестиция битимларини ташкил этиш;

ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг ҳужжатларига мувофиқ учинчи шахслар учун омонатларни қабул қилиш, барча турдаги банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш;

молиявий воситалар, валюталар, товарлар, металлар ва ҳосилавий (дериватив) молиявий воситалар билан савдо қилиш ҳамда улар бўйича битимлар тузиш, шу жумладан Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан рухсат этилган доирада маржинал савдо, спот ва форвард шартномалари, фьючерслар, опционлар ҳамда қисқа сотувлар бўйича операцияларни амалга ошириш;

молия ва пул бозори брокерлиги, шу жумладан прайм-брокерлик билан шуғулланиш;

барча турдаги валюталар, товарлар, металлар, молиявий воситалар, облигациялар, сукук ва ҳосилавий (дериватив) молиявий воситалар бўйича сотиш ҳамда сотиб олиш таклифларини тақдим этиш орқали маркет-мейкерлик фаолиятини юритиш;

пул ўтказмаларини амалга ошириш, тўлов хизматларини ва валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш;

исломий молия, исломий банк хизматини ва у билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш;

инвестиция жамғармаларини, инвестиция портфелларини, жамоавий инвестиция схемаларини, пенсия жамғармаларини, хедж-жамғармаларни, трастлар ва фидуциар тузилмаларни ташкил этиш, яратиш, уларнинг фаолият юритишини таъминлаш, уларни бошқариш ва маркетинг қилиш ҳамда улар билан боғлиқ активларни бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш, шу жумладан бундай активларнинг ишончли бошқарувчиси ёки фидуциар бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш;

лойиҳавий молиялаштириш ҳамда компаниялар ва бошқа ташкилотлар учун капитал тақдим этиш;

акцияларни, облигацияларни, сукук, бошқа молиявий воситаларни, барча турдаги молиявий маҳсулотларни, валюталарни, товарларни, барча турдаги металларни ва ҳосилавий (дериватив) молиявий воситаларни, шу жумладан улар билан боғлиқ фьючерс шартномалари ва опционларни чиқариш, таклиф этиш, листингга киритиш, тарғиб қилиш, сотиб олиш, сотиш ҳамда савдо қилиш, шунингдек ликвидлиликни таъминлаш ва пул бозорига оид бошқа фаолият ҳамда хизматларни амалга ошириш имконини яратиш мақсадида уларни гаров сифатида таклиф этиш ёки уларнинг таъминоти остида қарз олиш;

суғурта, қайта суғурта ва суғурта воситачилиги билан шуғулланиш, шу жумладан суғурта брокерлиги хизматларини, жумладан мол-мулкни, ҳаётни ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш, суғурта фаолиятини бошқариш хизматларини кўрсатиш, суғуртанинг бошқа турларини амалга ошириш ҳамда улар билан боғлиқ тегишли хизматларни кўрсатиш;

молиявий, инвестициявий ва банк маслаҳат хизматларини кўрсатиш;

оммавий молиялаштириш (краудфандинг) платформаларини юритиш;

Молия марказининг қарори билан белгиланган бошқа молиявий хизматларни кўрсатиш ва фаолият турлари билан шуғулланиш.

Молия марказининг иштирокчилари Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан рухсат берилган тақдирда, Молия маркази ҳудудида ёки у орқали қуйидаги молиявий бозор инфратузилмаси фаолиятини амалга ошириши мумкин:

кастодиал, клиринг, ҳисоб-китоб ва депозитарий фаолияти ҳамда хизматларини кўрсатиш, шу жумладан марказий клиринг ташкилотлари ва марказий қимматли қоғозлар депозитарийларини юритиш;

молиявий бозор инфратузилмаси хизматларини тақдим этиш, уларга эгалик қилиш, уларни бошқариш ва юритиш, шу жумладан қимматли қоғозлар, металлар, товарлар ҳамда барча турдаги ҳосилавий (дериватив) молиявий воситалар учун савдо платформалари, клиринг хизматлари, кастодиал хизматларни, ҳисоб-китоб ва депозитарий хизматларини тақдим этиш;

акциялар, облигациялар, валюталар, сукук, қимматли қоғозлар, металлар, товарлар, форвард ва фьючерс шартномалари, опционлар ҳамда барча турдаги ҳосилавий (дериватив) молиявий воситалар бўйича биржаларга ва молиявий бозорларга эгалик қилиш, уларни бошқариш ҳамда юритиш;

муқобил савдо тизимларини юритиш;

Молия марказининг қарорида белгиланган молиявий бозор инфратузилмаси фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланиш.

Молия марказининг иштирокчилари Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан рухсат берилган тақдирда, Молия маркази ҳудудида ёки у орқали қуйидаги рақамли активлар билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириши мумкин:

рақамли активларни, шу жумладан улар билан боғлиқ ҳосилавий (дериватив) молиявий воситаларни, фьючерс шартномаларини ва опционларни чиқариш, таклиф этиш, листингга киритиш, тарғиб қилиш, сотиб олиш, сотиш ва савдо қилиш;

рақамли активлар ва рақамли активларга оид ҳосилавий (дериватив) молиявий воситалар билан битимлар тузиш ҳамда улар бўйича маркет-мейкерлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан рухсат этилган доирада маржинал савдо қилиш;

рақамли активларга нисбатан кастодиал сақлаш, хавфсиз сақлаш, клиринг, ҳисоб-китоб бўйича хизматлар ва депозитарий хизматларини кўрсатиш;

рақамли активлар жамғармаларини ва улар билан боғлиқ активларни бошқариш хизматларини ташкил этиш, уларнинг фаолият юритишини таъминлаш, уларни бошқариш ҳамда маркетинг қилиш;

рақамли активлар биржаларига ҳамда савдо платформаларига эгалик қилиш, уларни бошқариш ва юритиш;

Молия марказининг қарорида белгиланган рақамли активлар билан боғлиқ фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланиш.

Молия марказининг иштирокчилари ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ, Молия маркази ҳудудида ёки у орқали қуйидаги қўшимча хизматларни кўрсатиши мумкин:

Молия маркази иштирокчиларининг, Молия марказида ташкил этилган фондларнинг ёки Молия марказининг ҳар қандай биржасида листингга киритилган компанияларнинг молиявий ҳисоботлари бўйича ҳисобварақларни аудит қилиш ҳамда аудит ҳисоботлари ва хулосаларини тақдим этиш хизматларини;

Молия маркази иштирокчиларининг мувофиқлигини текшириш мақсадида ҳисобварақларни аудит қилиш ҳамда аудит ҳисоботлари ва хулосаларини тақдим этиш хизматларини;

ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ рухсат этилган доирада молиявий фаолиятга ва банк фаолиятига қўшимча хусусиятга эга бўлган аудит, бухгалтерия, юридик, рейтинг хизматларини ва ахборотга оид хизматларни, шу жумладан кредит рейтинг агентликларини юритиш бўйича хизматларни;

товарларга, металларга ёки бошқа активларга оид сақлаш, қайта ишлаш, ташиш, етказиб бериш ва логистика хизматларини, бироқ бунда ушбу хизматлар фақат Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан рухсат этилган тартибга солинадиган товар савдоси, кастодиал хизматлар, клиринг, ҳисоб-китоб, депозитарий ёки бозор инфратузилмаси фаолиятига боғлиқ бўлса ёки унга қўшимча хусусиятга эга бўлса;

Молия марказида ёки у орқали тақдим этиладиган ёки амалга ошириладиган, Молия марказининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасида ва Молия марказида амал қиладиган бошқа қонунчилик ҳужжатлари бўйича молиявий хизмат деб таснифланмайдиган ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан назорат қилинадиган бошқа ҳар қандай хизматларни, бизнесларни, касбларни ёки фаолиятни.

Молия марказининг маъмурияти тартибга солинадиган молиявий хизматлар, молиявий бозор инфратузилмасига оид фаолият, рақамли активлар билан боғлиқ фаолият ёки қўшимча хизматлар ҳисобланмайдиган қуйидаги рухсат этилган бошқа фаолиятни лицензиялаши ёки рўйхатдан ўтказиши мумкин:

холдинг компанияларини, махсус мақсадли ташкилотларни (SPV), ғазначилик компанияларини ва бош қароргоҳ ташкилотларини ташкил этиш, уларнинг фаолият юритишини таъминлаш, уларни бошқариш ҳамда тасарруф этиш;

фондларни, трастларни ва фидуциар тузилмаларни ташкил этиш ҳамда бошқариш;

корпоратив хизматларни тақдим этиш, шу жумладан компанияларни ташкил этиш, корпоратив бошқарув бўйича хизматлар, рўйхатдан ўтган офис хизматлари ва шу каби бошқа хизматлар;

профессионал хизматлар, шу жумладан юридик, консалтинг, баҳолаш, бухгалтерия, солиқ маслаҳати, бошқарув бўйича маслаҳат, технологияларни ривожлантириш, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, финтех хизматларини ва шунга ўхшаш хизматларни кўрсатиш;

ваколатхоналар ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;

чакана савдо, озиқ-овқат ва ичимликлар савдоси, меҳмонхона, конференция, таълим, маданий, соғломлаштириш хизматлари ёки Молия маркази экотизимининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган қулайликларни ҳамда шунга ўхшаш бошқа қулайликларни ташкил этиш;

Молия марказининг маъмурияти томонидан Молия маркази доирасида рухсат этилган, тартибга солинмайдиган фаолият сифатида белгиланган бошқа ҳар қандай фаолият.

Ушбу моддада назарда тутилган тартибга солинадиган молиявий хизматлар, молиявий бозор инфратузилмаси фаолияти, рақамли активлар билан боғлиқ фаолият, қўшимча хизматлар ва рухсат этилган бошқа фаолият Молия маркази доирасида фақат тегишли лицензия, рўйхатдан ўтказиш ёки бундан озод қилиш билан рухсат этилган доирада ҳамда Молия марказининг қўлланиладиган қарорларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларида лицензиялаш талабларига нисбатан истиснолар ва улардан озод қилиш ҳоллари, шу жумладан Молиявий хизматлар бошқармаси белгилайдиган шартларга риоя этган ҳолда, Молия маркази ҳудудидан ташқарида жойлашган шахслар томонидан Молия маркази иштирокчилари билан ёки улар учун трансчегаравий асосда молиявий хизматлар ёки қўшимча хизматлар кўрсатилишига нисбатан истиснолар ва улардан озод қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Агар Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларида бевосита бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг биринчи , иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган молиявий хизматларни ҳамда фаолият турларини амалга ошириш учун лицензиялар қуйидаги талабларга жавоб берадиган юридик шахсга, шериклик шаклидаги тузилмага, чет эл юридик шахсининг филиалига, шуъба жамиятига, қўшма корхонага ёки Молия марказининг қарорларида рухсат этилган бошқа ташкилий тузилмага, шунингдек Молия марказининг қарорларида рухсат этилган ҳолларда ва доирада жисмоний шахсга берилади:

мустаҳкам молиявий ҳолатга эга бўлиш;

амалга оширилиши таклиф этилаётган фаолиятнинг табиатига, кўламига ва мураккаблигига мос келадиган комплекс тизимларга ҳамда назорат механизмларига эга бўлиш;

бундай фаолият бўйича етарли билим ва малакага, яхши ишчанлик обрўсига эга бўлган шахслар томонидан бошқарилиши.

8-модда. Молия марказида қўлланиладиган ҳуқуқ

Молия маркази ҳудудида ушбу моддада белгиланган қуйидаги устуворлик тартибидаги махсус қонунчилик амал қилади:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ;

ушбу Конституциявий Қонун;

ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ Молия марказини ташкил этиш, фаоллаштириш, унинг чегараларини ўзгартириш, стратегик бошқарув, асосий мансабдор шахсларни тайинлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Конституциявий Қонунда Президент ваколатига бевосита тааллуқли бошқа масалалар юзасидан қабул қилинган фармонлари ва қарорлари;

ушбу Конституциявий Қонунга асосан ва унга мувофиқ қабул қилинган, Молия марказининг ўз юрисдикциясига кирадиган масалаларни тартибга соладиган қарорлари;

зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига , ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига зид бўлмаган тақдирда, Англия ва Уэльснинг умумий ҳуқуқи ва адолат принциплари ҳамда қоидалари.

Молия марказининг кенгаши Англия ва Уэльс ҳуқуқини қўллаш тўғрисидаги Молия марказининг қарорини қабул қилади. Ушбу қарорда Молия марказида қўлланилиши лозим бўлган Англия ва Уэльснинг қонунчилик ҳужжатлари, уларнинг қайси сана ҳолатига кўра қўлланилиши ҳамда қандай ўзгартиришлар билан қўлланилиши белгиланади. Бундай қарор ҳамда, зарур ҳолларда, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу модданинг биринчи қисми мақсадлари учун Молия марказининг қарори сифатида эътироф этилади.

Етакчи глобал молия марказларининг халқаро миқёсда эътироф этилган стандартлари Молия маркази органлари томонидан Молия марказининг қарорларини шарҳлашда, талқин қилишда ҳамда улардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдиришда ёрдамчи восита сифатида қўлланилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари Молия марказининг юрисдикциясига кирмайдиган масалаларга нисбатан, шунингдек Молия маркази ҳудудида уларнинг қўлланилиши ушбу Конституциявий Қонунда ёхуд Молия марказининг қарорларида бевосита белгиланган ҳолларда қўлланилади.

Молия марказининг қарорларини ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш, амалга киритиш, эълон қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни бекор қилиш тартиби Молия маркази маъмурияти томонидан тақдим этиладиган ва Молия марказининг кенгаши томонидан тасдиқланадиган Молия маркази қарорлари билан белгиланади, бундан қуйидагилар мустасно:

ушбу моддага биноан Молиявий хизматлар бошқармасининг ваколатлари жумласига кирадиган муносабатлар тоифалари доирасида Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан қабул қилинадиган тартибга солиш қоидалари ва кўрсатмалари;

ушбу Конституциявий Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ Тошкент халқаро тижорат судининг Бош судьяси томонидан чиқариладиган, Молия маркази кенгашининг тасдиғисиз кучга кирадиган қоидалар, фармойишлар ва йўриқномалар.

Молия марказининг ҳеч бир органи ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ ўз ваколати доирасига кирмайдиган масалалар бўйича Молия марказининг қарорини қабул қилиши мумкин эмас.

Молия марказининг органлари ўз ваколатлари доирасида Молия маркази шахсларининг ўзаро ва (ёки) орасидаги, Молия марказининг юрисдикциясига кирувчи қуйидаги муносабатларни тартибга соладиган, бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилиши мумкин:

фуқаролик, корпоратив ва тижорат ҳуқуқи, молия, банк, инвестициялар, солиқ, меҳнат муносабатларини ҳамда маълумотларни ҳимоя қилиш;

фуқаролик ва иқтисодий процессуал муносабатлар;

маъмурий тартиб-таомиллар, шу жумладан лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш;

давлат харидлари;

Молия марказининг кенгаши Молия марказининг мақсадларига эришиш учун зарур деб топган бошқа масалалар.

Молиявий хизматлар бошқармаси ушбу Конституциявий Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган хизматларни ва фаолият турларини тартибга солувчи ҳамда мувофиқлаштирувчи Молия марказининг қарорларини, шунингдек:

Молия марказининг қарорларига риоя этилиши устидан назоратни, мувофиқликни (комплаенс) ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга;

ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ Молиявий хизматлар бошқармаси ўзининг тартибга солиш мақсадлари ва функцияларини самарали бажариши учун зарур ёки мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиган бошқа масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорларини қабул қилиши мумкин.

Тошкент халқаро тижорат суди Молия маркази шахсларининг ўзаро ва (ёки) улар орасидаги, Молия марказининг юрисдикциясига кирувчи қуйидаги муносабатларни тартибга соладиган бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни қабул қилиши мумкин:

кўриб чиқилиши ўз ваколатлари жумласига кирадиган низоларни ҳал этиш билан боғлиқ масалаларни;

Молия марказида фаолият юритувчи юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини ва адвокатлик фаолиятини тартибга солишни, бу соҳадаги мутахассисларнинг малакасини оширишни ва уларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини;

ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ Бош судья одил судлов маъмуриятчилигини самарали амалга ошириш учун зарур ёки мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдиган бошқа масалаларни.

Ушбу Конституциявий Қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, Молия марказининг тегишли органи ушбу модданинг юқоридаги қисмлари билан қамраб олинмаган муносабатларни тартибга солувчи қарорларни ҳам қабул қилиши мумкин.

Молия марказининг қарорлари Молия марказининг юрисдикцияси доирасида бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади.

Молия маркази ҳудудида тузилган, Молия марказининг иштирокчиси томонидан тузилган ёхуд Молия марказининг фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган шартномалар ва битимлар, агар тарафлар бошқа ҳуқуқни қўллаш тўғрисида келишмаган бўлса ҳамда бундай келишув ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг қарорларига зид бўлмаса, Молия марказининг қарорлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шарт-шароитларни истисно этиш мақсадида Молия марказининг кенгаши томонидан тасдиқланган Молия марказининг қарорларида Молия марказининг иштирокчилари учун чекловлар белгиланиши мумкин. Бундай чекловлар бартараф этилиши лозим бўлган таҳдидга мутаносиб бўлиши, уларда ушбу Конституциявий Қонун 6-моддасининг қоидалари инобатга олинган бўлиши керак ва улар Тошкент халқаро тижорат суди томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Молия маркази ҳудудида Молия марказининг қарорлари ушбу қарорларга зид бўлган ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туради, бундан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси , ушбу Конституциявий Қонун ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар мустасно.

9-модда. Молия марказининг қарорларини эълон қилиш ва ушбу қарорларнинг расмий реестри

Молия марказининг ҳар бир қарори кучга киргунига қадар Молия маркази қарорларининг расмий реестрида эълон қилиниши шарт. Агар Молия маркази қарорининг ўзида кечроқ сана назарда тутилмаган бўлса, у эълон қилинган санадан эътиборан кучга киради.

Молия марказининг маъмурияти Молия марказининг расмий веб-сайтида Молия марказининг рақамли шаклда омма учун очиқ бўлган қарорларининг расмий реестрини ташкил этади, юритади ва доимий равишда янгилаб боради.

Молия маркази қарорларининг расмий реестри қуйидагилардан таркиб топади:

Молия маркази ҳар бир қарорининг у эълон қилинган санадаги дастлабки матнидан;

Молия маркази ҳар бир қарорининг у қабул қилингандан бошлаб унга киритилган барча ўзгартиришлар акс эттирилган амалдаги жамланма матнидан;

Молия маркази ҳар бир қарорининг қабул қилинган санасидан, кучга кирган санасидан ҳамда унга киритилган барча ўзгартиришлар қайдидан.

Молия маркази қарорларининг расмий реестри инглиз тилида юритилади. Молия маркази қарорларининг ўзбек тилидаги ва бошқа тиллардаги расмий таржимаси чоп этилиши мумкин.

Молия марказининг Молия маркази қарорларининг расмий реестрида ушбу моддага мувофиқ инглиз тилида чоп этилмаган қарори юридик кучга ва таъсирга эга бўлмайди ҳамда Молия марказининг шахсига нисбатан мажбурий ҳисобланмайди.

10-модда. Молия маркази қарорларининг жамоатчилик муҳокамаси

Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори қабул қилингунига қадар Молия марказининг тегишли органи ушбу моддага мувофиқ жамоатчилик муҳокамасини ўтказиши шарт.

Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори бўйича жамоатчилик муҳокамаси жараёни қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Молия марказининг таклиф этилаётган қарори, унинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, фикр-мулоҳазалар билдириш сўралаётган асосий масалалар ва муҳокама муддати кўрсатилган муҳокама ҳужжати эълон қилинишини;

келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар кўриб чиқилишини;

қабул қилинган фикр-мулоҳазалар қандай ҳисобга олинганлиги тушунтирилган , муҳокама натижаларига доир жавоб эълон қилинишини.

Молия марказининг тегишли органи шошилинч ҳолатлар сабабли қарорни дарҳол қабул қилиш зарур деб ёзма равишда белгилаган тақдирда, Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори олдиндан жамоатчилик муҳокамасисиз қабул қилиниши мумкин. Бунда Молия марказининг тегишли органи шошилинч ҳолатларнинг сабабларини қарор матнида кўрсатиши, қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиши ва жамоатчилик муҳокамаси натижаларига кўра, зарур деб топилган ҳолларда, мазкур қарорни тегишинча ўзгартириши шарт.

Молия марказининг кенгаши Молия марказининг қарори билан жамоатчилик муҳокамаси муддатининг давомийлигига, жамоатчилик муҳокамаси ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг шаклига ва қамровига, шунингдек Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори лойиҳасининг муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, ушбу модда ва ушбу Конституциявий Қонуннинг 11-моддаси талабларини мутаносиб тарзда қўллашга доир қўшимча талабларни белгилаши мумкин.

Мазкур Конституциявий Қонуннинг ушбу моддаси ва 11-моддаси қоидалари Молия марказининг ушбу Конституциявий Қонун кучга кирганидан кейин ўн икки ой ичида қабул қилинадиган қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.

11-модда. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш

Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарори таклиф этилишидан олдин Молия марказининг тегишли органи қуйидагиларни таҳлил қилувчи тартибга солиш таъсирини баҳолашга доир ҳужжатни тайёрлаши ва эълон қилиши шарт:

Молия марказининг таклиф этилаётган қарорида ҳал этишга эътибор қаратилган муаммони ёки мақсадни;

таклиф этилаётган чоралар ҳамда кўриб чиқилган муқобил вариантлар бўйича харажатлар ва фойдани;

таклиф этилаётган чоранинг Молия марказининг рақобатбардошлигига ва жозибадорлигига нисбатан эҳтимолий таъсирини;

таклиф этилаётган чоранинг Молия марказининг шахсларига нисбатан эҳтимолий таъсирини;

таклиф этилаётган чорани амалга ошириш муддатини ва ўтиш даврининг тартиб-таомилларини.

Жамоатчилик муҳокамаси жараёни якунланганидан кейин Молия марказининг тегишли органи муҳокама давомида олинган муҳим маълумотларни акс эттириш мақсадида тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид ҳисоботини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид ҳужжат ушбу Конституциявий Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган жамоатчилик муҳокамаси ҳужжати таркибида ёки у билан бир вақтда эълон қилинади.

Тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар, унинг услубияти ва шакли Молия марказининг кенгаши томонидан қўшимча равишда белгиланади.

12-модда. Миллий қонунчиликнинг умумий қоидаларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Молия маркази ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ва қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари қўлланилади:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ;

ушбу Конституциявий Қонун 14-моддасининг қоидаларига мувофиқ жиноят тўғрисидаги ва жиноят-процессуал қонунчилик;

ушбу модданинг иккинчи қисми қоидалари инобатга олинган ҳолда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик;

миллий хавфсизлик, мудофаа, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, иммиграция назорати, оила, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда ҳолат, санитария-эпидемиологик осойишталик ҳамда фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонунчилик;

Молия марказининг шахсларига нисбатан тўғридан-тўғри қўлланиладиган даражада Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномалар;

ушбу Конституциявий Қонунда ёки Молия марказининг қарорларида Молия маркази ҳудудида қўлланилиши тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа қонунчилик ҳужжатлари.

Агар Молия маркази ҳудудида Молия марказининг шахслари томонидан содир этилган, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ жавобгарлик белгиланган валюта қимматликлари, божхона, солиқ, қимматли қоғозлар бозори, рақобат ҳамда крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ўз моҳиятига кўра тижорат низоси, иқтисодий, фуқаролик-ҳуқуқий низо, Молия маркази органи талабларининг бузилиши, молия бозоридаги ножўя хатти-ҳаракатни ташкил этса, ундан келиб чиқса ёхуд у билан боғлиқ деб ҳисобланса ҳамда ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг қарорлари доирасида ҳал қилиниши мумкин бўлса, Молия марказининг тегишли органи Молия марказининг юрисдикцияси доирасида мавжуд бўлган иқтисодий, фуқаролик-ҳуқуқий чораларни, тартибга солиш ёки маъмурий таъсир чораларини қўллайди.

Молия марказининг ҳеч бир органи ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича иш материалларини маъмурий ишни қўзғатиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига юбормайди.

Молия марказининг шахсларига нисбатан ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талаблардан ташқари Молия марказининг қарорлари билан қўшимча ёки кенгайтирилган талаблар белгиланиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ушбу Конституциявий Қонун ва Молия марказининг қарорлари билан унинг юрисдикциясига кирадиган масалаларга оид Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилиги ёки ҳар қандай давлат органининг ёхуд идорасининг маъмурий ҳужжатлари Молия марказининг шахсларига нисбатан амал қилмайди, бундан ушбу Конституциявий Қонунда ёки Молия марказининг қарорларида бевосита назарда тутилган махсус ҳоллар мустасно.

13-модда. Молия марказининг инвестициявий солиқ резидентлиги дастури

Молия марказининг инвестициявий солиқ резидентлиги дастурида (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб этиш мақсадида Молия маркази кенгашининг қарори билан белгиланган шаклларда, ҳажмларда ва воситаларда инвестициялар киритган жисмоний шахсларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти мақоми берилиши назарда тутилади.

Дастур давлат хавфсизлиги, ички ишлар, иқтисодиёт ва молия, инвестицияларга кўмаклашиш борасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Молия маркази кенгашининг Дастурни жорий этиш тўғрисидаги қарорида инвестицияларнинг шакллари, ҳажмлари ва воситалари, инвестициявий солиқ резиденти мақомини эътироф этиш мезонлари ҳамда Дастурда иштирок этиш тартиб-таомиллари белгиланади.

Молия марказининг қарорлари билан қуйидаги минимал талаблар назарда тутилган Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти деб эътироф этиш мезонлари белгиланади:

Дастурда иштирок этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишдан олдинги уч йиллик давр мобайнида шахс Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти бўлмаганлиги;

Дастурда иштирок этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишдан олдинги ўн йиллик давр мобайнида шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилмаганлиги.

Агар Дастурда иштирок этишнинг асосий мақсади ёки асосий мақсадларидан бири Ўзбекистон Республикаси билан сезиларли даражада боғлиқ бўлган даромадларга, активларга, фойдага ёки фаолиятга оид солиқдан қочишдан ёхуд солиқни камайтиришдан иборат бўлса, шахс Молия маркази маъмуриятининг асослантирилган хулосасига кўра Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти деб эътироф этилмайди.

Молия марказининг қарорларида Дастурнинг шаффофлигини ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги маълумотларни, маблағлар манбаини, мол-мулк манбаини, солиқ резидентлиги тарихини, санкциявий мақомни ҳамда зарур бўлган бошқа ахборотни ошкор этиш талаблари белгиланиши мумкин.

Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти мақомини олиш қуйидаги ҳуқуқлар ва имкониятларни беради:

ушбу Конституциявий Қонуннинг 18-моддасида белгиланган солиқ имтиёзларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилишни;

ушбу Конституциявий Қонуннинг 20-моддасида белгиланган визага оид ҳуқуқларни;

ушбу Конституциявий Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ Тошкент халқаро тижорат судига мурожаат қилиш ҳамда васиятномалар ва ворислик реестрига кириш (ундан фойдаланиш) ҳуқуқини.

14-модда. Молия маркази ҳудудида жиноий юрисдикцияни амалга ошириш

Агар Молия маркази ҳудудида Молия марказининг шахслари томонидан содир этилган, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ жиноий жавобгарлик белгиланган валюта қимматликлари, божхона, солиқ, рақобат ва крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ўз моҳиятига кўра тижорат низоси, иқтисодий, фуқаролик-ҳуқуқий низо, Молия маркази органи талабларининг бузилиши, молия бозоридаги ножўя хатти-ҳаракатни ташкил этса, ундан келиб чиқса ёхуд у билан боғлиқ деб ҳисобланса ҳамда ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг қарорлари доирасида ҳал қилиниши мумкин бўлса, Молия марказининг тегишли органи биринчи навбатда Молия марказининг юрисдикцияси доирасида мавжуд бўлган иқтисодий, фуқаролик-ҳуқуқий чораларни, тартибга солиш ёки маъмурий таъсир чораларини қўллайди.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) рўйхати ва улар учун қўлланиладиган таъсир чоралари Молия марказининг тегишли органи томонидан белгиланади.

Молия марказининг ҳеч бир органи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бўйича иш материалларини жиноят ишини қўзғатиш, тергов қилиш ёки жиноий таъқиб қилиш масаласини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига юбормайди.

Ушбу модда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жиноят ҳисобланадиган ҳамда Молия маркази доирасида фуқаролик-ҳуқуқий чоралар, тартибга солиш ёки маъмурий таъсир чоралари орқали етарли даражада ҳал қилиб бўлмайдиган хатти-ҳаракатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлари юрисдикциясини чекловчи қоида сифатида талқин этилмаслиги керак. Бундай ҳолларда Молия марказининг тегишли органи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилади ҳамда тегишли масала бўйича терговни ва жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатади.

Молия марказининг органлари ушбу моддага мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий чораларнинг, тартибга солиш ва маъмурий таъсир чораларининг устуворлигини таъминлаш, шунингдек Молия марказининг юрисдикциясига ҳамда миллий жиноий юрисдикцияга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган масалаларни кўриб чиқиш бўйича мувофиқлаштирилган тартиб-таомилларни белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлари билан ҳамкорлик тўғрисида келишувлар тузиши мумкин.

15-модда. Тақиқланган фаолият ва хизматлар

Молия маркази ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш тақиқланади:

ушбу Конституциявий Қонун, Молия марказининг қарорлари ёки Молия марказининг қарорлари асосида Молия марказининг иштирокчиларига берилган лицензиялар, рухсатномалар, ваколатлар ёки рўйхатдан ўтказиш талабларига зид бўлган ҳар қандай фаолият;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланган жамоат тартибига ёки ижтимоий ахлоққа зид бўлган ҳар қандай фаолият;

Молия марказининг ҳудудидан ташқарида резидент бўлган ёки жойлашган шахслардан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги чакана омонатларни қабул қилиш билан боғлиқ фаолият, бундан Молия марказининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган қарорларида йўл қўйилган ҳоллар мустасно;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига биноан тақиқланган ҳамда ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ Молия марказида рухсат этилмаган товарларни ишлаб чиқариш, сотиш ёки тарқатиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият.

Молия марказининг органлари тақиқланган фаолиятни амалга ошираётган Молия марказининг ҳар қандай шахсларига лицензиялар беришни ва уларни рўйхатдан ўтказишни тўхтатиб туриш, бекор қилиш чораларини ёки ушбу Конституциявий Қонунда ва Молия марказининг қарорларида назарда тутилган бошқа мажбурий чораларни кўриши мумкин.

16-модда. Жарималар ва мажбурлов чоралари

Ушбу Конституциявий Қонуннинг ёки Молия маркази қарорларининг қоидаларига зид равишда тижорат фаолиятини ёки молиявий фаолиятни амалга оширган Молия марказининг ҳар қандай иштирокчиси қуйидагилардан ошмайдиган миқдорда жаримага тортилади:

ўн миллион АҚШ долларидан ошмайдиган миқдорда;

қоидабузарликка сабаб бўлган тегишли битим, ўзаро боғлиқ битимлар йиғиндиси ёки фаолият қийматининг ўн фоизидан ошмайдиган миқдорда.

Молия марказининг кенгаши ўз қарори билан ҳуқуқбузарликлар рўйхатини ва улар учун қўлланиладиган санкцияларни тасдиқлайди. Бундай санкциялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

расмий огоҳлантириш ва билдиришномалар беришни;

муайян ҳаракатларни амалга ошириш ҳақида ёки муайян ҳаракатларни амалга оширишдан тийилиш тўғрисида кўрсатмалар беришни;

етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ёки ҳуқуқбузарликдан олдинги ҳолатни тиклаш бўйича чоралар кўришни;

ҳуқуқбузарлик натижасида олинган фойдани қайтаришни;

оммавий тарзда ёки хусусий танбеҳ беришни;

махсус билим ва малакага эга бўлган шахсларни жалб этишни ёки тайинлашни;

тадбиркорлик фаолиятини чеклашни;

айрим жисмоний шахсларга назорат қилинадиган функцияларни бажаришни тақиқлашни ёки уларни бундай функцияларни бажаришдан муайян муддатга четлаштиришни;

лицензия бериш ёки рўйхатдан ўтказиш учун шартлар қўйишни;

лицензияни ёки рўйхатдан ўтганликни муайян муддатга тўхтатиб туришни;

лицензияни ёки рўйхатдан ўтганликни тўлиқ бекор қилишни;

шошилинч ҳимоя чораларини қўллашни;

Молия маркази кенгашининг қарорида назарда тутилган бошқа санкцияларни.

Ушбу модда қоидалари Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларига мувофиқ пруденциал чораларни, назорат ёки ҳимоя чораларини қўллаш юзасидан Молиявий хизматлар бошқармасининг ваколатларини чекламайди.

Молия марказининг тегишли қарорида белгиланган ҳолларда, бундай санкциялар жарималарга қўшимча равишда ёки уларнинг ўрнига қўлланилиши мумкин. Ҳуқуқбузарликлар рўйхатида назарда тутилган ҳеч бир жарима ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган энг юқори миқдордан ошиб кетмаслиги керак.

Жарималар ва санкциялар Молия марказининг ваколатли органлари томонидан қўлланилиши мумкин.

Ушбу моддага мувофиқ жарималарни қўллаш Молия марказининг қарорларида белгиланган тартиб-таомилларга, шу жумладан эҳтимолий ҳуқуқбузарлик тўғрисида огоҳлантириш, тушунтириш бериш ва Тошкент халқаро тижорат судида қайта кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

17-модда. Молия маркази иштирокчиларининг пул мажбуриятлари ва валютани тартибга солиш

Молия маркази иштирокчиларининг пул мажбуриятлари уларнинг шартномаларида келишилган чет эл валюталарида, шу жумладан Молия марказининг қарорларида ҳамда Молиявий хизматлар бошқармасининг тегишли қоидаларида рухсат этилган доирада рақамли активларда ифодаланиши ва бажарилиши мумкин.

Фонд биржасидаги савдолар иштирокчиларининг пул мажбуриятлари Фонд биржасининг қоидаларида белгиланган валютада ифодаланади ва бажарилади.

Молия маркази ҳудудида молиявий хизматлар ҳамда профессионал хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ валюта операцияларининг шартлари ва тартиби Молия марказининг қарорлари билан тартибга солинади.

Агар Молия марказининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ишлаб чиқилган қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг умумий валюта тўғрисидаги қонунчилиги билан боғлиқ валюта шартномаларини, капитал ҳаракати бўйича операцияларни рўйхатдан ўтказишга ёки улар ҳақида хабар беришга, хорижий банк ҳисобварақларини очишга ёки юритишга ҳамда валюта операциялари тўғрисида хабар беришга оид талаблар Молия марказининг иштирокчилари томонидан Молия марказининг юрисдикцияси доирасида амалга ошириладиган валюта операцияларига нисбатан қўлланилмайди.

Молия марказининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда ишлаб чиқиладиган қарорларида тўлов баланси, молиявий барқарорлик учун, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда макроиқтисодий мониторинг мақсадлари учун зарур бўлган ахборотнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан олинишини таъминлайдиган соддалаштирилган ҳисобот бериш, ахборот алмашиш ва назорат қилиш механизмлари белгиланади.

Молия марказининг иштирокчилари номидан валюта операцияларини амалга оширувчи банклар ва айрим турдаги банк операцияларини бажарувчи бошқа ташкилотлар томонидан валюта операцияларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда ахборотни тақдим этиш тартиби Молиявий хизматлар бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган қарорларида белгиланади.

Молия марказининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган қарорларида Молия марказининг иштирокчиларига нисбатан чет эл валютасидаги операциялар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишга доир талаблар, Молия марказининг органлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасидаги ахборот алмашиш тартиби, шунингдек Молия марказининг иштирокчилари томонидан Молия маркази ҳудудидан ташқарида Ўзбекистон Республикасининг резидентларига молиявий хизматлар кўрсатиш тартиби, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида омонатларни қабул қилиш, фаолият юритиш қоидалари, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва ҳисобот бериш тартиби белгиланади.

Ушбу модданинг қоидаларини амалга ошириш мақсадида Молия маркази ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан биргаликда қабул қилинадиган ҳужжатларда Молия марказининг иштирокчилари, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган ходимлар, инвестициявий солиқ резидентлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун капитални эркин репатриация қилиш ва валютани эркин конвертация қилиш тартиб-таомиллари акс эттирилиши ҳамда уларга риоя этилиши таъминланиши керак.

18-модда. Молия маркази ҳудудидаги солиқ ва божхона режими

Молия маркази ҳудудида қўлланиладиган солиқ ва божхона режими ушбу Конституциявий Қонун ҳамда Молия марказининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган қарорлари билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси нормалари Молия маркази ҳудудида фақат ушбу Конституциявий Қонунда ёки Молия марказининг қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда қўлланилади.

Молия марказининг органлари ва Молия маркази органлари томонидан ташкил этилган ёки уларга тўлиқ эгалик қилинадиган ҳамда улар томонидан назорат қилинадиган ташкилотлар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ва ижтимоий солиқни тўлашдан Молия марказининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қарорларида белгиланган шартларга риоя этилган тақдирда, 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Молия марказининг қарорларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган Молия марказининг малакали иштирокчилари Молия марказининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қарорларида, шунингдек ушбу моддада ҳамда Молия марказининг қарорларида белгиланган талабларга ва шартларга мувофиқ молиявий хизматлардан олинган даромад бўйича фойда солиғини ҳамда ижтимоий солиқни тўлашдан 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади, бундан Молия марказининг қарорларида белгиланган иқтисодий моҳият, корпоратив бошқарув шартларига, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, киберхавфсизлик шартларига ҳамда бошқа шартларга жавоб бермайдиган рақамли активлар биржалари мустасно.

Молия марказининг малакали иштирокчиси деганда Молия марказининг қуйидаги барча шартларга жавоб берадиган иштирокчиси тушунилади:

Молия марказида етарли иқтисодий моҳиятга эга бўлиш;

тегишли даромадни Молия марказида кўрсатиладиган ёки экспорт қилинадиган молиявий хизматлардан олиш;

Молия маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда қабул қилинган қарорларда белгиланадиган бошқа талабларга жавоб бериш.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермайдиган Молия марказининг иштирокчиси ёки Молия марказининг қарорларида белгиланган иқтисодий моҳият, корпоратив бошқарув шартларига, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, киберхавфсизлик шартларига ҳамда бошқа шартларга жавоб бермайдиган рақамли активлар биржаси ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қўлланиладиган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига биноан солиққа тортилади ҳамда ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган шартлар бажарилган тақдирда, мазкур қисмда назарда тутилган солиқдан озод этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Молия марказининг иштирокчилари Молия марказининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қарорларида белгиланган шартларга риоя этган ҳолда, Молия марказининг ҳудудида кўрсатилган қўшимча хизматлардан олинган даромад бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳамда ижтимоий солиқни тўлашдан 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.

Ушбу модда тўртинчи қисмининг мақсадлари учун фойда солиғидан озод қилинадиган даромадларни ва солиқ солинадиган даромадларни, шунингдек чегирилиши мумкин бўлган харажатларни алоҳида-алоҳида ҳисобга олиш тартиби Молия марказининг маъмурияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биргаликда белгиланади.

Молия марказининг иштирокчисида ёки органида меҳнат шартномаси асосида фаолият юритадиган Молия марказининг ходимлари Молия марказидаги фаолиятдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади, бундан Ўзбекистон Республикасининг резидентлари мустасно. Ушбу қисмда назарда тутилган солиқни тўлашдан озод қилиш фақат Молия марказининг иштирокчиси ёки Молия марказининг органи томонидан тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан қўлланилади ҳамда бошқа ҳар қандай шахс томонидан тўланадиган шундай даромадларга нисбатан татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган Молия марказининг ходимларига нисбатан белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз белгиланиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар қуйидагилардан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади:

Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган қимматли қоғозларни сотишдан олинган даромад, шу жумладан капитал ўсишдан олинган даромадлар;

Молия маркази иштирокчиларининг акцияларини ёки капиталидаги улушларини сотишдан олинган даромад, шу жумладан капитал ўсишдан олинган даромадлар;

ҳисобланган кунда Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар ва фоизлар;

Молия маркази иштирокчиларининг акциялари ёки капиталидаги улушлари бўйича дивидендлар;

агар жисмоний шахслар Молия марказининг инвестициявий солиқ резидентлари бўлса, уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари.

Ушбу модда тўққизинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қоидалари Молия маркази маъмуриятининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарорида белгиланган мезонларга мувофиқ Фонд биржасида муомалада бўлган қимматли қоғозлар бўйича дивидендларга нисбатан қўлланилади.

Ушбу модда тўққизинчи қисмининг олтинчи хатбошисини қўллашда Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти солиқ солиш мақсадида шахс Ўзбекистон Республикасининг резиденти эканлигини тасдиқловчи ҳужжат берилиши учун Молия марказининг маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда ва миқдорда мажбурий тўловни амалга ошириши шарт. Ушбу модда тўққизинчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган солиқни тўлашдан озод қилиш тегишли активлар Молия марказининг инвестициявий солиқ резиденти мақоми эътироф этилгунига қадар ёки ундан кейин қўлга киритилганидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги манбалардан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилади, бунда Молия марказининг маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган Молия марказининг қарорида белгиланиши мумкин бўлган резидентликнинг энг кам муддатларига ва бошқа шартларга риоя этилади.

Молия марказининг органларига ёки иштирокчиларига тегишли ёхуд уларнинг фойдаланишида бўлган Молия маркази ҳудудида жойлашган кўчмас мулк мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан озод қилинади.

Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди:

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ Молия марказининг органлари томонидан мақсадли трансферт шаклида олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Молия марказининг органлари томонидан Молия марказининг маъмуриятидан мақсадли трансферт шаклида олинган пул маблағлари.

Молия маркази иштирокчиларининг ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ кўрсатилган хизматлари ва фаолияти қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинади.

Норезидент томонидан Молия марказининг органи ёки ташкилоти учун ҳақ эвазига бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар, агар реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилган бўлса, норезидентдан ишлар ва хизматларни сотиб олиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

Молия маркази органларининг, иштирокчиларининг, ходимларининг ёки инвестициявий солиқ резидентларининг Молия маркази ҳудудида фойдаланиш ёки истеъмол қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига хориждан олиб кириладиган мол-мулкидан 2076 йил 1 январга қадар бўлган даврда божхона божи ва божхона йиғимлари ундирилмайди. Ушбу имтиёз фақат Молия маркази органларининг ва иштирокчиларининг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамда Молия маркази ҳудудида фойдаланиладиган ёки истеъмол қилинадиган товарларга нисбатан қўлланилади. Мазкур товарлардан Молия марказининг ҳудудидан ташқарида фойдаланилган, улар бегоналаштирилган ёки бошқа шахсларга берилган тақдирда, божхона тўловларини ундириш Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Молия марказининг органларига ва иштирокчиларига солиқ солиш бўйича солиқ маъмуриятчилиги ва Молия маркази ҳудудида фойдаланиладиган ёки истеъмол қилинадиган товарларга нисбатан божхона маъмуриятчилиги Молия маркази органларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қабул қилинадиган қарорларида белгиланади.

Ушбу моддада белгиланган солиқ имтиёзларининг ҳажми Молия маркази кенгашининг розилигисиз камайтирилиши ёки уларнинг қўлланилиш доираси ушбу кенгашнинг розилигисиз чекланиши мумкин эмас.

Ушбу моддада белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялари уларнинг самарадорлигини, иқтисодий таъсирини, давом эттирилиши учун асослар мавжудлигини ва Молия марказининг мақсадларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида Молия марказининг маъмурияти томонидан даврий равишда қайта кўриб чиқилади. Бунда биринчи қайта кўриб чиқиш ушбу Конституциявий Қонун кучга кирганидан кейин ўн йил ичида, кейинчалик эса беш йилдан кўп бўлмаган вақт оралиғида амалга оширилади. Ҳар бир қайта кўриб чиқиш натижаларига доир ҳисобот ва тавсиялар Молия марказининг кенгашига тақдим этилади. Даврий равишда қайта кўриб чиқиш ушбу моддада белгиланган имтиёзларнинг ўзгартирилиши ёки тугатилиши шарт эканлигини англатмайди.

19-модда. Молия марказининг солиқ имтиёзларидан истиснолар

Ушбу Конституциявий Қонунда ёки Молия марказининг қарорларида белгиланган қоидалардан қатъи назар, Молия маркази иштирокчиларининг даромади бўйича солиқ имтиёзлари тегишли молиявий йилдан олдинги тўрт молиявий йилнинг камида иккитасида консолидациялашган йиллик даромади етти юз эллик миллион евро ёки ундан ортиқ бўлган, турли мамлакатларда жойлашган икки ва ундан ортиқ корхонадан ёки бўлинмадан иборат бўлган кўп миллатли корхоналар гуруҳи (бундан буён матнда кўп миллатли корхоналар гуруҳи деб юритилади) аъзоларига нисбатан қўлланилмайди. Бундай кўп миллатли корхоналар гуруҳи аъзоси бўлган Молия марказининг иштирокчиси малакали ички минимал солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлади.

Молия маркази орқали фаолият юритадиган кўп миллатли корхоналар гуруҳи аъзоси бўлган Молия марказининг иштирокчиси тегишли даврда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган фойда солиғи ставкасига тенг ставкада малакали ички минимал солиқни тўлайди.

Кўп миллатли корхоналар гуруҳига нисбатан малакали ички минимал солиқни ҳисоблаш, ундириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигининг тартиби Молия маркази кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қабул қилинадиган қарорида белгиланади.

20-модда. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун виза режими

Молия марказида фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келаётган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс кириш визасини Ўзбекистон Республикасининг элчихонасида ёки бошқа дипломатик ваколатхонасида ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги халқаро аэропортга етиб келганидан кейин олиши мумкин. Фаолиятни амалга ошириш мақсадини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва тартиб-таомиллар Молия марказининг қарорларида белгиланиши мумкин.

Молия марказининг шахси ҳисобланган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш визасини беш йилгача бўлган муддатга олиши мумкин.

Молия марказининг жисмоний шахслари учун визалар бериш, уларни бекор қилиш, қайта тиклаш ва уларнинг амал қилиш муддатини қисқартириш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, Молия маркази маъмуриятининг илтимосномасига асосан амалга оширилади.

Молия марказининг ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахсига берилган визанинг амал қилиш муддати мазкур шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмасидан туриб, Молия маркази маъмуриятининг аризасига биноан, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ узайтирилиши мумкин.

Молия марказида фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига келаётган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиши шартлари ҳамда тартибининг ўзига хос хусусиятлари Молия маркази кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг ваколатли вазирлик ва идоралари билан келишилган қарори билан белгиланади.

21-модда. Хорижий ишчи кучини жалб этиш

Молия марказининг иштирокчилари ва органлари Молия марказида фаолиятни амалга ошириш учун малакали чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни улар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан ишга жалб этиши мумкин.

Молия марказининг иштирокчилари ёки унинг органи томонидан ёлланган ва асосий иш жойи Молия маркази бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаш учун меҳнат рухсатномасини олиш мажбуриятидан озод қилинади. Чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг малакасига нисбатан қўйиладиган талаблар ва уларни ишга қабул қилиш квоталари Молия марказининг маъмурияти томонидан белгиланади.

Молия марказининг маъмурияти томонидан белгиланадиган малака талаблари ва квоталар Молия марказининг мақсадларига эришишга кўмаклашиши лозим ҳамда Молия марказининг иштирокчилари томонидан Молия маркази ҳудудида фаолиятни амалга ошириш учун асосли зарурият мавжуд бўлган ҳолларда чет эл фуқароларини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш имкониятини чекламаслиги керак.

Молия марказининг маъмурияти Молия марказининг иштирокчилари ва органлари томонидан жалб этилган хорижий ишчи кучининг ҳисобини юритади ҳамда иш билан банд бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни миграция масалалари бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади. Бундай маълумотларнинг мазмуни, даврийлиги ва шакли Молия марказининг маъмурияти ҳамда миграция масалалари бўйича ваколатли давлат органи томонидан биргаликда белгиланади.

Молия марказининг иштирокчилари ва органлари иш билан банд бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни Молия марказининг қарорларига мувофиқ Молия марказининг маъмуриятига тақдим этади.

22-модда. Молия марказининг органлари

Қуйидагилар Молия марказининг органлари ҳисобланади:

Молия марказининг кенгаши;

Молия марказининг маъмурияти;

Молиявий хизматлар бошқармаси;

Тошкент халқаро тижорат суди.

Молия марказининг органларини ташкил этиш, уларнинг фаолият юритиши ҳамда Молия маркази иштирокчиларининг фаолияти устидан назорат ўрнатиш тартиби ушбу Конституциявий Қонун ва Молия марказининг қарорлари билан белгиланади.

Молия марказининг органлари ушбу Конституциявий Қонун ва Молия марказининг қарорлари билан ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш чоғида ўз фаолиятида мустақилдир. Ушбу Конституциявий Қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ушбу органларга кўрсатмалар берилишига ёки уларнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия маркази органларининг қарзлари, мажбуриятлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун жавобгар бўлмайди. Молия марказининг органлари эса Молия маркази иштирокчиларининг ёки бошқа ҳар қандай шахснинг қарзлари, мажбуриятлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун жавобгар бўлмайди, бундан ушбу Конституциявий Қонунда ёки қўлланиладиган бошқа қонунчиликда бевосита назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Молия марказининг органлари ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ, шунингдек тегишли ҳолларда Молия марказининг кенгаши томонидан чиқариладиган мувофиқлаштирувчи ва сиёсий кўрсатмаларга биноан, агар бундай кўрсатмалар Молиявий хизматлар бошқармасининг ёки Тошкент халқаро тижорат судининг функционал мустақиллигига зарар етказмаса, ҳамкорлик қилади.

Молия марказининг органлари, вазирликлар, идоралар, назорат органлари ҳамда тартибга солувчи органлар, судлар, давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари Молия марказининг мақсадларига эришиш ҳамда ушбу Конституциявий Қонун ва Молия марказининг қарорлари билан уларга берилган ваколатларни, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни самарали амалга ошириш мақсадида ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда бир-бирига кўмаклашади.

Молия марказининг бошқарувчиси ёки Молия марказининг тегишли органи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ваколатли органлар, регуляторлар, судлар, арбитраж институтлари, молия марказлари, биржалар, университетлар, профессионал ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро англашув меморандумларини ва ҳамкорлик келишувларини, башарти бундай меморандумлар ва келишувлар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга зид бўлмаса, тузиши мумкин.

Бундай ҳамкорлик мувофиқлаштириш, маслаҳатлашувлар, техник ёрдам, маъмурий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, амалий кўмак кўрсатиш, тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик, ахборот алмашиш, суд ҳамкорлиги ҳамда Молия марказининг самарали фаолият юритиши учун зарур бўлган ёки мақсадга мувофиқ бўлган бошқа чораларни ўз ичига олиши мумкин, бунда тегишли конфиденциаллик мажбуриятларига риоя этилади.

Тошкент халқаро тижорат судининг одил судловни амалга оширишдаги ҳамда Молиявий хизматлар бошқармасининг тартибга солиш ва назорат қилиш функцияларини бажаришдаги мустақиллиги кафолатланади.

Молия маркази органларининг фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиб-таомиллари Молия марказининг кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган қарорида белгиланади.

Молия марказининг органлари, уларнинг бошқарув органлари раҳбарлари ва аъзолари, Тошкент халқаро тижорат судининг судьялари, уларнинг ҳар бири томонидан тайинланган ходимлар ҳамда уларнинг вакиллари ўзининг ушбу Конституциявий Қонунда ва Молия марказининг қарорларида белгиланган вазифаларини бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган ҳар қандай ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди. Бундай дахлсизлик қасддан қилинган ножўя хатти-ҳаракатларга ёки қўпол эҳтиётсизлик ҳолларига нисбатан қўлланилмайди ва ушбу ҳоллар Тошкент халқаро тижорат суди томонидан Молия марказининг қарорларига мувофиқ кўриб чиқилади.

Молия марказининг ҳар бир органи ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ конфиденциал ахборот деб белгиланган ёки ўз функционал вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда ўзига ошкор этилган ёхуд ўзи олган барча маълумотларни сир сақлаши шарт. Бундай маълумотлар учинчи шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти органларига ва ижро этувчи ҳокимият органларига ошкор этилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ рухсат этилган ёки талаб этилган ҳоллар;

маълумот ўзига тегишли бўлган шахснинг ёзма розилиги берилган ҳоллар;

Тошкент халқаро тижорат судининг қарорида белгиланган ҳоллар;

хорижий тартибга солувчи ёки назорат органлари билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Молия марказининг қарорларига мувофиқ тузилган англашув меморандумларида ёки ахборот алмашиш тўғрисидаги битимларда кўрсатилган ҳоллар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, санкцияларга риоя этиш, молиявий барқарорлик, солиқ маъмуриятчилиги учун, жиноят ишлари бўйича тергов ёки бошқа оммавий-ҳуқуқий функцияларни амалга ошириш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда, агар бундай маълумотларни ошкор этиш ушбу Конституциявий Қонун, Молия марказининг қарорлари, ўзаро англашув меморандуми ёки Ўзбекистон Республикасининг қўлланиладиган қонунчилиги билан рухсат этилган бўлса.

Молия маркази органининг ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида кўрсатилган талабларни бузган ҳолда конфиденциал ахборотни ошкор этган ҳар қандай ходими Молия марказининг қарорларига мувофиқ интизомий жавобгарликка ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилади.

23-модда. Молия йили, ресурслар ва аудит

Молия маркази органларининг биринчи молия йили Молия марказининг кенгаши томонидан белгиланган Молия марказини фаоллаштириш санасидан бошланиб, шу йилнинг 31 декабрида тугайди, кейинги молия йиллари эса ҳар йили 1 январдан бошланиб, 31 декабрда тугайди.

Агар Молия марказининг қарорида бевосита бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, худди шу молия йили Молия марказининг ҳар бир органига ва Молия маркази органининг ҳар бир ташкилотига нисбатан ҳам қўлланилади.

Молия маркази органларининг маблағлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ уларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган йиллик маблағлардан;

Молия марказининг органлари томонидан Молия марказининг иштирокчиларига ва бошқа шахсларга лицензия бериш, рўйхатдан ўтказиш, рухсатнома бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун Молия марказининг қарорларига мувофиқ ундириладиган йиғимлар ва тўловлардан;

ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ ҳамда Молия марказининг мақсадларига мос келадиган тарзда Молия марказининг кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа маблағлардан.

Молия марказининг кенгаши Ўзбекистон Республикасида тан олинган ва халқаро даражада эътироф этилган касбий малакага эга бўлган бир ёки бир нечта мустақил аудиторни Молия марказининг ҳамда Молия маркази органларининг консолидациялашган йиллик молиявий ҳисоботларини аудитдан ўтказиш учун тайинлайди.

Молия марказининг кенгаши Молия маркази органларининг консолидациялашган йиллик бюджетини ҳамда консолидациялашган йиллик молиявий ҳисоботларини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва уларни амалдаги бюджет тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тақдим этади.

24-модда. Йиллик шаффофлик ҳисоботлари

Молия марказининг ҳар бир органи ҳар бир молия йили тугаганидан кейин тўрт ой ичида йиллик шаффофлик ҳисоботини эълон қилиши шарт.

Молия маркази ҳар бир органининг йиллик шаффофлик ҳисоботи камида қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

Молия марказининг молия йили давомида қабул қилинган қарорларини ва ўтказилган муҳокама жараёнларининг қисқача баёнини;

қўлланилган мажбурий чораларнинг, шу жумладан қўлланилган жарималарнинг сони ва тури ҳамда Тошкент халқаро тижорат судида кўрилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни;

берилган, янгиланган, тўхтатиб турилган ва бекор қилинган лицензиялар, рўйхатдан ўтказишлар ва рухсатномалар сони ҳақидаги маълумотларни;

тасдиқланган бюджет ва молия йилидаги амалдаги харажатлар тўғрисидаги молиявий маълумотларни;

келгуси молия йили учун тартибга солиш ва институционал ривожланиш бўйича истиқболдаги дастурни.

Йиллик шаффофлик ҳисоботлари Молия маркази қарорларининг расмий реестрида ва Молия маркази ҳар бир органининг расмий веб-сайтида барча эркин танишиши ҳамда фойдаланиши учун инглиз тилида эълон қилинади.

Молия марказининг кенгаши Молия маркази органларининг йиллик шаффофлик ҳисоботларини ўз ичига олган Молия марказининг консолидациялашган йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилади ва уни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда тақдим этади.

25-модда. Молия марказининг кенгаши

Молия марказининг кенгаши доимий фаолият юритувчи коллегиал орган ҳисобланади ва камида беш нафар аъзодан иборат бўлади.

Агар ушбу Конституциявий Қонунда ёки Молия марказининг кенгаши томонидан қабул қилинган Молия марказининг қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Молия маркази кенгашининг қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Молия маркази кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Молия марказининг кенгаши ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ Молия марказининг умумий стратегиясини, йўналишини ва бошқарувини белгилаш, шунингдек Молия марказининг ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган мақсадлари, вазифалари ва принципларини рўёбга чиқариш учун масъулдир.

Молия марказининг кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

Молия марказини ривожлантиришнинг умумий йўналишини ва стратегиясини белгилаш;

Молия марказининг йиллик бюджетларини, аудиторлик хулосаларини ва фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш;

агар ваколат ушбу Конституциявий Қонун билан Молия марказининг бошқа органига тўғридан-тўғри берилмаган бўлса, Молия марказининг қарорлар, кўрсатмалар, буйруқлар ва бажарилиши мажбурий бўлган бошқа ҳужжатлар шаклидаги қарорларини қабул қилиш;

Молия марказининг ўз бўйсунувидаги тузилмаларини таъсис этиш ва уларнинг ташкилий тузилмасини, шаклини, ваколатлари ва функцияларини ҳамда уларнинг фаолиятини тугатиш тартибини белгилаш;

Молия марказининг ҳудудидан ташқарида ва хорижда, Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан бўлган ҳар қандай муҳокамаларда ёки низоларда Молия марказининг манфаатларини қўллаб-қувватлаш;

ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ Молия марказининг фаолиятини мувофиқлаштириш, маъмурий бошқариш ва унинг стратегик асосларини амалга ошириш масалалари бўйича Молия марказининг бошқа органлари учун мажбурий бўлган қарорлар, буйруқлар ва кўрсатмалар қабул қилиш, бунда мазкур қарорлар, буйруқлар ва кўрсатмалар Молиявий хизматлар бошқармасининг кундалик фаолиятини амалга оширишдаги мустақиллигига ёки Тошкент халқаро тижорат судининг суд мустақиллигига дахл қилмаслиги шарт;

Молия марказида муайян секторларни, фаолият турларини, хизматларни, юрисдикцияларни, институтларни ёки тартибга солиш асосларини ишга тушириш бўйича босқичма-босқич режа-жадвалларни белгилаш.

Молия марказининг кенгаши ушбу Конституциявий Қонунга зид бўлмаган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Молия марказининг кенгаши Молия марказининг иштирокчиларидан ҳамда ҳуқуқ ва молия соҳасидаги мустақил экспертлардан, шунингдек Молия марказининг кенгаши муносиб деб топадиган бошқа шахслардан иборат бўлган таркибда Иштирокчиларнинг маслаҳат қўмитасини тузади. Мазкур қўмита Молия марказининг муҳим аҳамиятга эга қарорлари қабул қилингунига қадар улар бўйича мажбурий бўлмаган маслаҳат-хулосаларини беради. Молия марказининг кенгаши ушбу қўмитанинг тавсияларини тегишли даражада кўриб чиқиши ҳамда улардан жиддий равишда четга чиққан тақдирда, бунинг сабабларини эълон қилиши шарт.

Молия маркази кенгашининг низоми ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Бунда Молия маркази кенгашининг таркибига лавозимига кўра раис сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти киради ҳамда у Молия маркази кенгашининг аъзоларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади. Молия маркази кенгаши аъзоларининг камида учдан бири Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тизимида илгари ёки ҳозирги пайтда ҳеч қандай лавозимни эгалламаган, халқаро молия, тижорат ҳуқуқи соҳасидаги мутахассислардан иборат бўлиши керак. Молия маркази кенгашининг раисидан ташқари Молия маркази кенгашининг аъзолари қайта тайинланиш ҳуқуқи билан беш йил муддатга тайинланади. Мазкур тартибда тайинланган Молия маркази кенгаши аъзосининг ваколатлари беш йиллик муддат тугагунига қадар фақат асослар мавжуд бўлганда Молия маркази кенгаши аъзолари кўпчилигининг ёзма қарори билан тугатилиши мумкин, бунда ушбу қарорнинг сабаблари Ўзбекистон Республикаси Президентига ёзма равишда тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Молия маркази кенгашининг аъзолари орасидан Молия марказининг бошқарувчиси ҳисобланадиган Бош котибни тайинлайди.

26-модда. Молия марказининг бошқарувчиси

Молия марказининг бошқарувчиси Молия маркази органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва Молия марказининг органлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашда иштирок этувчи мансабдор шахсдир.

Молия марказининг бошқарувчиси Молия маркази кенгаши томонидан белгиланган ваколатларга эга бўлиб, зарур ташкилий, маслаҳат ва техник кўмакдан фойдаланади.

Молия маркази кенгашининг мажлисларида раис иштирок этмаган тақдирда, Молия марказининг бошқарувчиси раислик қилади.

Молия марказининг бошқарувчиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Мазкур фармонда Молия маркази бошқарувчисининг меҳнат шартлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, имтиёзлар белгиланади. Ушбу Конституциявий Қонун 25-моддаси еттинчи қисмининг қоидаларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Молия марказининг бошқарувчиси лавозимида фаолият юритаётган шахснинг лавозимидан озод этилиши, агар фармонда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, айни вақтда ушбу шахснинг Молия маркази кенгаши аъзолигидан ҳам озод этилишига олиб келади.

Ушбу Конституциявий Қонунда ва Молия марказининг қарорларида белгиланган Молия маркази органларининг мустақиллигига ҳамда ваколатларига дахл қилмаган ҳолда, Молия марказининг бошқарувчиси қуйидаги вазифалар ва ваколатларни амалга оширади:

Молия марказининг мақсадларига эришишни кўзлаб стратегияни, умумий сиёсатни ва режаларни ишлаб чиқиш, уларни Молия марказининг кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва ушбу ишларга доир ҳисоботларни Молия марказининг кенгашига тақдим этиш;

Молия марказининг ташкилий тузилмаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Молия марказининг кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ ўз вазифаларини бажариш учун зарур маслаҳат берадиган ҳамда ёрдам кўрсатадиган қўмиталар ва ишчи гуруҳлар тузиш;

ўз вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ҳолларда, маслаҳат берувчи ва ёрдам кўрсатувчи экспертларни ҳамда мутахассисларни тайинлаш;

зарур бўлганда, Молия марказининг органлари билан маслаҳатлашган ҳолда, Молия марказининг мақсадларига эришиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги учинчи шахслар билан шартномалар, келишувлар ва англашув меморандумларини тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги бошқа ташкилотлар билан муносабатларда Молия маркази номидан вакиллик қилиш, бундай муносабатларга Молия маркази органларини уларнинг вазифаларига ва ваколатларига мувофиқ жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёки ушбу Конституциявий Қонун билан Молия маркази бошқарувчисининг зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш ва берилган ваколатларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотлари Молия марказини ташкил этишга, ишга туширишга, ривожлантиришга ҳамда унинг фаолият юритишига оид масалаларда ушбу Конституциявий Қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқ Молия марказининг бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади.

Молия марказининг мақсадларига эришиш учун асосли зарурият мавжуд бўлган ҳолларда, Молия марказининг бошқарувчиси тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан ахборотни, мувофиқлаштиришни ҳамда маъмурий кўмакни сўрашга ҳақли.

27-модда. Молия марказининг маъмурияти

Молия марказининг маъмурияти Молия марказининг асосий ижро этувчи ва маъмурий органи ҳисобланади ҳамда у Молия марказининг фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш, ривожлантириш ҳамда тарғиб қилиш учун биринчи навбатда масъул ҳисобланади.

Молия марказининг маъмурияти ушбу Конституциявий Қонун билан ташкил этиладиган ҳамда ўз функцияларини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқ лаёқатига, ҳуқуқларга, ваколатларга ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади ҳамда у ўз вазифалари ва функцияларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, маъмурий мустақилликка ҳамда иш юритиш борасидаги мустақилликка эга бўлади.

Ушбу Конституциявий Қонун билан Молиявий хизматлар бошқармаси, Тошкент халқаро тижорат суди ёки Молия марказининг кенгаши томонидан таъсис этилган бошқа ташкилотларнинг зиммасига тўғридан-тўғри юклатилган вазифалардан ташқари, Молия маркази фаолиятининг маъмуриятчилиги, бошқаруви ва амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган барча масалалар учун Молия марказининг маъмурияти масъулдир.

Молия марказининг маъмурияти ушбу Конституциявий Қонун, Молия маркази кенгашининг қарорлари, шунингдек Молия марказининг кенгаши томонидан тасдиқланадиган Молия марказининг маъмурияти тўғрисидаги низом ва ички ҳужжатлар билан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳамда мажбуриятларни бажаради.

Молия марказининг маъмурияти Ижрочи директорга эга бўлади ва у Молия марказининг маъмурияти тўғрисидаги низомга ҳамда ички ҳужжатларга мувофиқ фаолият юритади.

Молия марказининг маъмурияти ушбу Конституциявий Қонунда ва Молия марказининг қарорларида белгиланган функциялардан ташқари, қуйидаги вазифаларни бажаради ва ваколатларни амалга оширади:

Молия марказининг мақсадларига эришиш учун Молия марказининг стратегиясини, умумий сиёсатини ва режаларини тайёрлашда ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига Молия марказининг органлари ва Молия марказининг иштирокчилари томонидан риоя этилишини назорат қилиш;

Молия марказининг фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари билан ўзаро алоқаларни Молия марказининг бошқарувчиси ва Молия марказининг тегишли органи билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга ошириш;

Молия марказининг инфратузилмасини барпо этиш ва унинг ишлашини, бошқарилишини ҳамда унга техник хизмат кўрсатилишини назорат қилиш, Молия марказида маъмурий ҳамда техник хизматлар кўрсатиш, Молия марказининг мақсадларига эришиш самарадорлигини ва натижадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш ва талабларни бажариш;

кадрлар салоҳиятини ривожлантириш мақсадида халқаро илмий ва таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда академияни ёки бошқа муассасани ташкил этиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

Молия марказининг маъмурияти ўз функцияларини амалга оширишда ушбу Конституциявий Қонунга, Молия марказининг кенгаши ҳамда Молия марказининг бошқарувчиси томонидан бериладиган стратегик, сиёсий ва мувофиқлаштирувчи кўрсатмаларга амал қилади.

Молия марказининг маъмурияти ўзининг функцияларини амалга оширишда ўз фаолиятини Молия марказининг барқарор ўсишини таъминлашга, Молия марказининг иштирокчиларига, ходимларига, инвестициявий солиқ резидентларига ва уларнинг оила аъзоларига самарали хизмат кўрсатишга, шунингдек Молия марказининг инвесторлар учун қулай бўлган жаҳон даражасидаги молия маркази сифатидаги обрўсини мустаҳкамлашга йўналтиради.

Молия маркази маъмуриятининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Молия марказининг иштирокчилари томонидан тўланадиган йиғимлар ва тўловлар ҳисобидан, шунингдек ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг қарорлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Молия марказининг маъмурияти ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ўз тасарруфида бўлган маблағлар ҳисобидан жамғармалар ташкил этиши мумкин. Бундай жамғармаларни ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ва шартлари Молия марказининг қарорлари билан белгиланади.

Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ Молия марказининг маъмуриятига ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан бундай маблағларнинг тежалган қисми узоқ муддатли активларни сотиб олиш, шунингдек Молия маркази органларининг ва улар ташкилотларининг фаолиятини молиялаштириш ҳамда таъминлаш учун ишлатилиши мумкин.

28-модда. Молиявий хизматлар бошқармаси

Молиявий хизматлар бошқармаси Молия марказининг молиявий хизматлар соҳасидаги асосий тартибга солувчи органи ҳисобланади ҳамда у Молия маркази ҳудудида амалга ошириладиган молиявий хизматлар ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятнинг лицензияланиши, тартибга солиниши, назорат қилиниши ва мажбурлов чоралари қўлланилиши учун масъулдир.

Молиявий хизматлар бошқармаси юридик шахс ҳисобланади ва у ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, маъмурий мустақилликка ҳамда иш юритиш борасидаги мустақилликка эга бўлади.

Молиявий хизматлар бошқармаси ўзининг тартибга солиш, назорат қилиш функцияларини ва кундалик фаолиятини амалга оширишда мустақил равишда ҳаракат қилади ҳамда унга ушбу Конституциявий Қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари бошқа кўрсатмалар берилишига, шунингдек унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Молиявий хизматлар бошқармасининг ваколатлари жумласига ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ молиявий хизматлар соҳасидаги бажарилиши мажбурий бўлган қарорларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қўллаш ва уларнинг ижросини назорат қилиш киради.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган умумий ваколатлар чекланмаган ҳолда, Молиявий хизматлар бошқармасининг вазифалари ва ваколатлари Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан қабул қилинадиган, қуйидаги масалаларга тааллуқли Молия маркази қарорларини ишлаб чиқиш, қўллаш, назорат қилиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлашни ўз ичига олади:

молиявий хизматларни ва тартибга солинадиган қўшимча хизматларни амалга ошириш учун рухсат бериш, лицензиялаш, рўйхатдан ўтказиш ҳамда назорат қилиш;

пруденциал тартибга солиш, шу жумладан капиталнинг етарлилиги, ликвидлилик, левераж, йирик таваккалчиликлар, тиклаш ва ҳал этишни режалаштириш ҳамда молиявий барқарорлик;

корпоратив бошқарув, тизимлар ва назорат механизмлари, хатарларни бошқариш, ички аудит, комплаенс, шунингдек назорат қилувчи шахсларнинг, директорларнинг, юқори турувчи раҳбарларнинг ва ўзига ваколат берилган шахсларнинг ишчанлик обрўси, малакаси ва мақбуллиги;

бизнесни юритиш қоидалари, мижозларни таснифлаш, хизматлар ва маҳсулотларнинг мижозга мослигини баҳолаш, ахборотни ошкор этиш, молиявий хизматларни ва маҳсулотларни тарғиб қилиш, бозордаги хулқ-атвор ҳамда инвесторларни ҳимоя қилиш;

мижозларнинг пул маблағларини ва активларини сақлаш, ҳимоя қилиш, алоҳида ҳисобга олиш, солиштириш ҳамда маъмурий жиҳатдан юритиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, санкцияларга риоя этиш ҳамда молиявий жиноятларнинг олдини олиш;

рақамли активлар, молиявий технологиялар, шу жумладан тартибга солиш технологиялари ва суғурта технологиялари, тўлов хизматлари, электрон тижорат ҳамда бошқа инновацион молиявий фаолият;

бозорда суиистеъмол қилиш, инсайдерлик битимлари, бозорни манипуляция қилишга қарши курашиш ва ахборотни ошкор этиш мажбуриятлари;

молиявий бозор инфратузилмаси, шу жумладан биржалар, клиринг ташкилотлари, марказий депозитарийлар, савдо платформалари ва ҳисоб-китоб тизимлари;

тартибга солиш ҳисоботлари, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ҳужжатларни ва ёзувларни юритиш ҳамда ахборот тақдим этиш;

текширувлар, терговлар, мажбурий тартибда ахборот талаб қилиб олиш, махсус билим ва малакага эга шахслар томонидан ўрганишлар ўтказиш ҳамда назорат ташрифлари;

маъмурий мажбурлов чоралари, шу жумладан кўрсатмалар бериш, чекловлар қўйиш, жарималар қўллаш, жамоатчиликка эълон қилинадиган танбеҳ бериш, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ҳуқуқбузарлик натижасида асоссиз равишда олинган фойдани қайтариш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва уни бекор қилиш ҳамда жисмоний шахсларга тартибга солинадиган функцияларни бажаришни тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари ҳамда хорижий молиявий хизматлар регуляторлари билан ҳамкорлик қилиш, ахборот алмашиш ва назорат соҳасида мувофиқлаштириш.

Молиявий хизматлар бошқармаси индивидуал лицензиялаш, назорат, мажбурлов чораларини қўллаш, тергов ва Молия марказининг қарорларини қабул қилиш масалалари бўйича фаолиятини амалга оширишда мустақилликка эга бўлади ҳамда фақат ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ фаолият юритади.

Молиявий хизматлар бошқармаси молиявий технологиялар, рақамли активлар, тартибга солиш технологиялари, суғурта технологиялари ҳамда бошқа инновацион молиявий хизматлар ва фаолият турлари учун Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларида белгиланадиган шартлар асосида «Тартибга солиш қумдони»ни ёки бошқа назорат остидаги синов муҳитини ташкил этиши, бошқариши ва назорат қилиши мумкин.

Молиявий хизматлар бошқармаси ўз функцияларини амалга оширишда ҳуқуқ устуворлигини самарали, шаффоф, изчил, олдиндан кўра билиш ва холис қўллаш орқали инвесторлар ишончини шакллантиришга кўмаклашган ҳолда, Молия марказининг жаҳон даражасида юқори ишончга эга бўлган молия маркази сифатидаги обрўсини ҳимоя қилади ҳамда мустаҳкамлайди.

Молиявий хизматлар бошқармаси фаолиятининг самарадорлиги унинг тартибга солиш жараёнлари холислиги, олдиндан кўра билиш ва адолатлилик мезонлари бўйича баҳоланади.

Молиявий хизматлар бошқармасининг ички бошқаруви ушбу Конституциявий Қонунга ҳамда Молиявий хизматлар бошқармаси тўғрисидаги низомга ва ички ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Молиявий хизматлар бошқармаси яккабошчилик асосида ёки коллегиал ижро органининг раиси сифатида фаолият юритадиган Ижрочи директорга эга бўлади ва у Молиявий хизматлар бошқармаси тўғрисидаги низомга ҳамда ички ҳужжатларга мувофиқ фаолият юритади.

Молиявий хизматлар бошқармасининг ижрочи директори, коллегиал ижро органининг аъзолари профессионал салоҳият ва муносиблик мезони асосида қайта тайинланиш ҳуқуқи билан беш йил муддатга тайинланади ҳамда ўз лавозимидан фақат асосли сабаблар мавжуд бўлган тақдирда озод этилиши мумкин. Бунда лавозимдан озод этиш сабаблари қўлланилиши мумкин бўлган конфиденциаллик талаблари ҳисобга олинган ҳолда Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларига мувофиқ эълон қилинади.

Молиявий хизматлар бошқармасининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ Молия марказининг маъмурияти орқали йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек Молия марказининг иштирокчилари томонидан тўланадиган йиғимлар ва тўловлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ушбу модданинг ўн иккинчи қисмига мувофиқ Молиявий хизматлар бошқармасининг фаолияти учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан фақат Молиявий хизматлар бошқармасининг фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланилади.

Молия марказида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида Молия маркази иштирокчисининг тартибга солинадиган корхоналари ёки филиаллари мавжуд бўлган тақдирда, Молиявий хизматлар бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки консолидациялашган назорат, ахборот алмашиш масалалари ҳамда Молия марказининг ушбу Конституциявий Қонун 17-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ қабул қилинган қарорлари билан белгиланадиган бошқа пруденциал чораларни ҳамкорликда амалга оширади.

29-модда. Тошкент халқаро тижорат суди

Тошкент халқаро тижорат суди Молия марказининг суд органи ҳисобланади ва у мутлақ суд ҳокимиятини мустақил равишда, ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ амалга оширади.

Тошкент халқаро тижорат суди ўз функцияларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, маъмурий мустақилликка ва иш юритиш борасидаги мустақилликка эга бўлади. Тошкент халқаро тижорат судининг судьялари судлов функцияларини мустақил равишда амалга оширади.

Тошкент халқаро тижорат суди ўз юрисдикциясига кирувчи низоларни суд тартибида ҳал этиш ва суд маъмуриятчилиги бўйича мутлақ ваколатларга эга бўлади.

Тошкент халқаро тижорат суди ўз ваколатларини амалга оширишда мустақил ва холис фаолият юритади ҳамда унга кўрсатмалар берилишига ёки унинг фаолиятига ҳар қандай тарзда аралашишга йўл қўйилмайди.

Тошкент халқаро тижорат суди ўз ваколатларини амалга оширишда ўзига мурожаат қилган барча шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ҳамда Молия марказида ва Рақамли технологиялар халқаро марказида қўлланиладиган ҳуқуқнинг лозим даражада талқин қилинишини, тушунилишини ва қўлланилишини таъминлайди.

Тошкент халқаро тижорат суди одил судловни самарали, шаффоф, изчил ва холис амалга ошириш орқали Молия марказининг ва Рақамли технологиялар халқаро марказининг жаҳон даражасида юқори ишончга эга бўлган махсус марказ сифатидаги обрўсини намоён этишга ҳамда мустаҳкамлашга кўмаклашади. Тошкент халқаро тижорат суди фаолиятининг самарадорлиги унинг суд жараёнлари ва қарорларининг холислиги, олдиндан кўра билиш, натижадорлик ва адолатлилик мезонлари бўйича баҳоланади.

Тошкент халқаро тижорат судини ташкил этиш, унинг ички маъмуриятчилиги ҳамда одил судловга оид бўлмаган суд бошқаруви ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ амалга оширилади. Бундай бошқарув механизмлари судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги мустақиллигига зарар етказмаслиги лозим. Ҳеч қандай бошқарув тартиби Тошкент халқаро тижорат суди судьяларининг суд қарорларига нисбатан кўрсатма берилишини ёки улар юзасидан ҳисобдорлик белгиланишини назарда тутиши мумкин эмас.

Тошкент халқаро тижорат суди жиноят ишларини ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқмайди. Ушбу қоида ўз моҳиятига кўра тижорат низоси, иқтисодий, фуқаролик-ҳуқуқий низо, Молия маркази органи талабларининг бузилиши, молия бозоридаги ножўя хатти-ҳаракат деб ҳисобланган ҳамда ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг қарорлари доирасида ҳал қилиниши мумкин бўлган ишлар юзасидан Молия маркази юрисдикцияси доирасида таъсир чораларини қўллашга нисбатан татбиқ этилмайди.

Тошкент халқаро тижорат суди икки инстанциядан иборат:

биринчи инстанция суди;

апелляция суди.

Тошкент халқаро тижорат судига Бош судья раҳбарлик қилади. Бош судья Молия маркази кенгашининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Тошкент халқаро тижорат судининг судьялари Бош судьянинг судьяларнинг зарур сони кўрсатилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади. Ҳар қандай давлат фуқароси Тошкент халқаро тижорат судининг судьяси бўлиши мумкин. Улар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ судьялар учун белгиланган, ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқ бўлган ва унга зид бўлмаган даражадаги суд мустақиллигидан, кафолатлардан, дахлсизликдан, имтиёзлардан ва хизмат шарт-шароитларидан фойдаланади.

Тошкент халқаро тижорат суди судьяларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва хизмат ўташнинг бошқа шартлари Бош судья томонидан киритилган таклиф асосида Молия маркази кенгашининг қарори билан белгиланади.

Бош судья Тошкент халқаро тижорат суди котибини тайинлайди. Котиб Тошкент халқаро тижорат судининг маъмурий ва жорий бошқаруви учун масъулдир ҳамда у ўз функцияларини ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ, Бош судьянинг раҳбарлиги ҳамда назорати остида бажаради.

Тошкент халқаро тижорат судининг таркибини, унинг ихтисослашган бўлинмаларини тузиш, судьяларни ва суд аппарати ходимларини тайинлаш, уларнинг ваколатлари муддати ҳамда уларни лавозимидан озод қилиш тартиби, малака талаблари, шунингдек Тошкент халқаро тижорат суди фаолиятини ташкил этишнинг умумий асослари Молия марказининг қарорлари билан белгиланади.

Бош судья Молия марказининг кенгаши ёки Молия марказининг бошқа органи томонидан қўшимча тасдиқланиши талаб қилинмаган ҳолда, Тошкент халқаро тижорат судида ишларни кўриш амалиётига, тартибига, маъмуриятчилигига, ишларни бошқариш ҳамда суд иш юритувига доир суд қоидаларини, процессуал қоидаларни, амалиёт кўрсатмаларини, суд реестри кўрсатмаларини, шаклларни, протоколларни, қўлланмаларни ва бошқа ҳужжатларни жорий этиш, қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уларни янги таҳрирда қабул қилиш ҳамда бекор қилиш бўйича тўлиқ ваколатга эга бўлади.

Тошкент халқаро тижорат суди ижрони таъминлашга доир ажримларни чиқариш, мол-мулкни хатлаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни вақтинча тўхтатиб туриш, мол-мулкка нисбатан ундирувни таъминлаш, мол-мулкни вақтинча сақлаш, вақтинчалик тақиқловчи ёки мажбурловчи кўрсатмалар бериш, қидирув ўтказиш, ахборотни ва ҳужжатларни тақдим этишни ёки ошкор қилишни талаб этиш, шунингдек Молия марказининг қарорларида ёки Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорларида, қоидаларида ёхуд таъсис ҳужжатларида (бундан буён матнда Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорлари деб юритилади) назарда тутилган бошқа вақтинчалик чораларни, ҳимоя ёки ижрони таъминлаш чораларини қўллаш ваколатига эга бўлади.

Тошкент халқаро тижорат суди ижро ишларини, суд топшириқларини бажариш, далилларни олиш, вақтинчалик чораларни қўллаш, тўловга қобилиятсизликка оид ишларни ҳамда трансчегаравий низоларни ҳал этиш масалалари бўйича Молия марказининг қарорларига, қўлланиладиган ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судлари ҳамда хорижий давлатлар судлари билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

Тошкент халқаро тижорат судининг судьялари доимий судьялар, муайян иш бўйича тайинланадиган (ad hoc) судьялар, ихтисослашган судьялар, истеъфодаги хорижий судьялар, халқаро тижорат судьялари, суд котиблари (регистраторлар) ҳамда халқаро тижорат ҳуқуқи, молия, банк иши, капитал бозорлари, арбитраж, тўловга қобилиятсизлик, реструктуризация, технологиялар, рақамли активлар, сунъий интеллект, халқаро низоларни ҳал этиш соҳаларида ёки Молия маркази ва Рақамли технологиялар халқаро маркази учун аҳамиятли бўлган бошқа соҳаларда ўз малакаси ва тажрибаси билан танилган ҳуқуқий экспертлар орасидан шакллантирилиши мумкин. Муайян иш бўйича тайинланадиган (ad hoc) судьялар ва ихтисослашган судьялар махсус билим ва тажрибани талаб этадиган муайян тоифадаги ишлар, низолар учун ёки суд ишини юритиш учун тайинланиши ёки жалб этилиши мумкин.

Судьялар, муайян иш бўйича тайинланадиган (ad hoc) судьялар, ихтисослашган судьялар ва суд регистраторларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари, уларни тайинлаш тартиби, ваколатлари муддати, одоб-ахлоқи, интизомий жавобгарлиги ва меҳнатига ҳақ тўлаш масалалари Молия марказининг қарорлари билан белгиланади.

Тошкент халқаро тижорат суди қуйидаги тоифадаги низолар бўйича мутлақ юрисдикцияга эга:

Молия маркази шахсларининг ўзаро ва (ёки) орасидаги фуқаролик низолари ва меҳнатга оид низолар;

Молия маркази ҳудудида амалга ошириладиган ёки Молия марказининг қарори билан тартибга солинадиган фаолиятга, содир этилган деликтлар ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларга, шунингдек Молия маркази ҳудудида жойлашган ёки Молия марказининг қарорлари билан тартибга солинадиган мол-мулкка оид низолар;

Молия маркази иштирокчиларининг ҳамда Молия маркази ҳудудида яшовчи жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги тўғрисидаги ишлар;

тарафларнинг келишувига биноан Тошкент халқаро тижорат суди юрисдикциясига ўтказилган низолар;

ҳар қандай халқаро арбитраждан келиб чиқадиган ёки у билан боғлиқ масалалар, шу жумладан вақтинчалик чораларни ёки даъвони таъминлаш чораларини қўллашга, арбитрларни тайинлашга, арбитрларга раддия билдиришга, юрисдикцияга оид масалаларни ҳал этишга, процессуал кўмак кўрсатишга, арбитраж қарорларини бекор қилишга, тан олишга ва ижро этишга доир аризалар, агар арбитраж жойи Молия маркази этиб белгиланган бўлса ёхуд арбитраж Тошкент халқаро арбитраж маркази томонидан юритилса ва тарафлар Тошкент халқаро тижорат суди арбитраж бўйича назорат суди сифатида иш юритишига келишган бўлса ёки тарафлар бошқача тарзда Тошкент халқаро тижорат судининг мазкур арбитражга нисбатан юрисдикциясини танлаган бўлса ёхуд Тошкент халқаро тижорат судининг юрисдикцияси ушбу Конституциявий Қонун, Молия марказининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бўлса;

Молия маркази органларининг қарорларидан, ҳаракатларидан ёки ҳаракатсизлигидан келиб чиқадиган аризалар, шикоятлар ёки низолар, шу жумладан ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг қарорларига мувофиқ қабул қилинган тартибга солишга, лицензиялашга, назоратга, интизомий, мажбурлов чораларини қўллашга ёки маъмурий қарорларга оид низолар;

Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа ихтисослашган марказининг қарорларидан, қоидаларидан ёхуд таъсис ҳужжатларидан келиб чиқадиган низолар, башарти бундай низолар мазкур марказни ташкил этишга ёки унинг фаолиятини тартибга солишга доир қонун ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжат билан Тошкент халқаро тижорат суди ваколатига бевосита киритилган бўлса;

ушбу Конституциявий Қонун, Молия марказининг қарорлари, Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати билан Тошкент халқаро тижорат судининг ваколатига бевосита киритилган бошқа фуқаролик ёки тижорат низолари, башарти бундай ваколат Тошкент халқаро тижорат судининг халқаро тижорат суди сифатидаги табиатига ва функцияларига мувофиқ бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бўйича одатдаги маъмурий-ҳуқуқий низолар юзасидан умумий юрисдикция берилишини англатмаса.

Тошкент халқаро тижорат суди қуйидаги барча шахсларга нисбатан шахсий юрисдикцияга эга:

Молия марказининг қарорлари ёки Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорлари билан тартибга солинадиган битимларни тузувчи шахсларга;

муайян битимга ёки низога нисбатан Тошкент халқаро тижорат суди юрисдикциясини қабул қилишга розилик билдирган шахсларга.

Тошкент халқаро тижорат суди қайси давлатда ёки юрисдикцияда чиқарилганлигидан қатъи назар, ҳар қандай халқаро арбитраж доирасида қабул қилинган арбитраж қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эга. Агар Ўзбекистон Республикаси суд қарорларини, суд буйруқларини ёки арбитраж қарорларини ўзаро ижрога қаратишни назарда тутувчи халқаро шартнома тузган бўлса, Тошкент халқаро тижорат суди бундай шартнома қоидаларига риоя этади.

Тошкент халқаро тижорат суди апелляция судининг юрисдикция масалалари ҳамда ишнинг мазмуни бўйича қарорлари узил-кесил ва мажбурий бўлиб, улар устидан кейинчалик шикоят қилинмайди.

Тошкент халқаро тижорат судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади. Тошкент халқаро тижорат судининг якуний ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида тан олинади ҳамда ижрога қаратилади. Агар Тошкент халқаро тижорат судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари Молия марказида ёки Рақамли технологиялар халқаро марказида ижрога қаратилиши талаб этилса, ижрога қаратиш Тошкент халқаро тижорат суди томонидан амалга оширилади. Ижрога қаратиш Молия маркази ҳудудидан ёки Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳудудидан ташқарида амалга ошириш талаб этилган тақдирда эса Тошкент халқаро тижорат судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари Ўзбекистон Республикаси бошқа судларининг қонуний кучга кирган ва ижрога қаратилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари билан бир хил тартибда ҳамда бир хил шартлар асосида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ижро органлари томонидан ижро этилади.

Ўзбекистон Республикаси судларининг қонуний кучга кирган ва ижрога қаратилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Молия маркази ҳудудида тан олинади ҳамда тегишли ҳолларда ижрога қаратилади, бундан бундай суд ҳужжатларини тан олиш ёки ижрога қаратиш ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг қарорларига зид бўлган ҳоллар мустасно.

Тошкент халқаро тижорат суди Молия марказининг қарорларини ва Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорларини шарҳлаш ва талқин қилиш, шу жумладан унинг қўлланилиш, амал қилиш доирасини ва ҳуқуқий оқибатларини аниқлаш масалалари бўйича мутлақ юрисдикцияга эга. Мазкур қисм Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг конституциявий ваколатлари доирасига кирадиган масалалар бўйича юрисдикциясини чекламайди.

Тошкент халқаро тижорат суди Ўзбекистон Республикасининг бюджет тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ, Бош судьянинг асослантирилган талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган миқдорда бевосита Тошкент халқаро тижорат судига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, шунингдек ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг қарорлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Ушбу модданинг йигирма еттинчи қисмига мувофиқ Тошкент халқаро тижорат судининг фаолиятини молиялаштириш мақсадлари учун ажратилган Давлат бюджети маблағларидан фақат Тошкент халқаро тижорат судининг фаолиятини таъминлаш учун фойдаланилади.

Тошкент халқаро тижорат судининг барча қарорлари унинг расмий веб-сайтида ҳамма эркин танишиши учун эълон қилинади. Қарорлар қабул қилинганидан кейин ўттиз кун ичида эълон қилиниши керак. Тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар фақат тарафнинг аризасига биноан ва Тошкент халқаро тижорат судининг рухсати билан, ҳақиқатан ҳам конфиденциал бўлган тижорат маълумотларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган энг кам даражада таҳрир қилиниши мумкин. Бундай таҳрир қилиш суд қарорининг ҳуқуқий асослантиришларига, қонуннинг қўлланилиш асосларига ёки хулоса қисмига нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва мезонлари Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари ҳамда Бош судьянинг кўрсатмалари билан белгиланади.

Тошкент халқаро тижорат суди Молия маркази иштирокчиларининг, ходимларининг, инвестициявий солиқ резидентларининг ҳамда улар оила аъзоларининг, шунингдек Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорларида белгиланган ҳолларда Рақамли технологиялар халқаро маркази билан боғлиқ жисмоний шахсларнинг васиятномаларини тасдиқлаш учун васиятномалар ва ворислик реестрини юритади. Бундай васиятномалар Молия марказининг қарорларига ва тегишли ҳолларда Рақамли технологиялар халқаро марказининг қарорларига мувофиқ ижро этилади ва Тошкент халқаро тижорат суди томонидан амалга киритилади. Ушбу қисмга мувофиқ васиятномаларни рўйхатдан ўтказиш, ўзгартириш ва ижро этиш тартиби, уларни расмийлаштириш талаблари ҳамда бундай васиятномаларнинг Ўзбекистон Республикасининг ворислик ҳуқуқи билан ўзаро муносабати Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари билан белгиланади.

30-модда. Молия марказидаги тил режими

Инглиз тили Молия марказининг расмий тили ҳисобланади. Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, инглиз тили ушбу Конституциявий Қонун ва Молия марказининг қарорлари билан тартибга солинадиган барча масалалар бўйича ва Молия марказининг ҳудудида амалга ошириладиган барча расмий фаолиятда қўлланилади.

Молия марказининг қарорлари инглиз тилида ишлаб чиқилади, қабул қилинади ва эълон қилинади. Молия маркази қарорларининг ўзбек тилидаги ёки бошқа тиллардаги расмий таржималари Молия маркази томонидан тайёрланиши мумкин.

Молия маркази қарорининг инглиз тилидаги матни ва унинг расмий таржимаси ўртасида ҳар қандай тафовут, ноаниқлик ёки номувофиқлик юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устуворликка эга бўлади.

Молия марказининг органларига топшириладиган ёки Молия маркази ҳудудида ўзгача тарзда тақдим этиладиган статистик, молиявий, техник ва бошқа ҳужжатлар, агар Молия марказида қўлланиладиган ҳуқуқ ёки Молия марказининг қарорлари билан бошқача ҳолатга тўғридан-тўғри рухсат этилмаган бўлса, инглиз тилида тузилади.

Молия маркази органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоблари, шу жумладан уларга илова қилинадиган ҳар қандай ҳужжатлар инглиз тилида тақдим этилади. Агар мурожаат ўзбек тилида ёки бошқа тилда берилган бўлса, жавоб ўша тилда тақдим этилиши мумкин.

Тошкент халқаро тижорат судида суд ишларини юритиш инглиз тилида олиб борилади. Тарафнинг илтимосномасига кўра, қўлланиладиган процессуал қоидаларга мувофиқ ўзбек тилидаги ёки бошқа тиллардаги таржималар тақдим этилади.

Молия марказида амалга ошириладиган ва ёзма шаклда расмийлаштириладиган битимлар, агар тарафлар томонидан бошқача тарзда келишилмаган бўлса, инглиз тилида тузилади. Бир нечта тилдаги матнлар мавжуд бўлган тақдирда, агар тарафлар томонидан тўғридан-тўғри бошқача тарзда келишилмаган бўлса ва бундай келишувга Молия марказининг қарори йўл қўйса, матнларнинг инглиз тилидаги нусхаси устуворликка эга бўлади.

Ўзбекистон Республикасида тан олиш ва ижрога қаратиш мақсадлари учун Молия марказида чиқарилган суд қарорининг ёки арбитраж қарорининг ўзбек тилидаги ёки бошқа тилдаги таржимаси Молия марказининг қарорларида белгиланган тартибда тақдим этилади.

31-модда. Ўтиш қоидалари ва Молия марказини фаоллаштириш

Молия марказининг органлари ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган кундан эътиборан ўн икки ойдан кечиктирмай, Молия марказининг ушбу Конституциявий Қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ва Молия марказининг самарали ташкил этилиши ҳамда фаолият юритиши учун зарур бўлган қарорларини тайёрлайди ва қабул қилади ҳамда мазкур ишларни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Молия марказининг кенгаши ушбу муддатни асослантирилган қарор билан олти ойгача узайтириши мумкин.

Ушбу модда биринчи қисмининг мақсадлари учун Молия марказининг кенгаши ўз қарори билан Молия марказининг фаолиятини бошлаш учун зарур деб эътироф этиладиган Молия маркази қарорлари рўйхатини белгилайди. Бундай қарорлар жумласига Молия марказини бошқариш, тартибга солиш, суд фаолиятини амалга ошириш ёки унинг кундалик фаолият юритиши учун муҳим бўлган масалаларни тартибга солувчи Молия маркази қарорлари киради.

Молия марказининг ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган қарорлари қабул қилинганидан кейин Молия марказининг кенгаши Молия марказининг жорий тайёргарлигини баҳолайди ва унинг фаолият юритиши учун зарур бўлган ҳуқуқий, институционал ва ташкилий асослар яратилганлигига ишонч ҳосил қилган тақдирда, Молия марказини фаолиятни бошлашга тайёр деб топиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Молия маркази кенгашининг Молия марказини фаолиятни бошлашга тайёр деб топиш тўғрисидаги қарори тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Молия марказини фаолиятни бошлашга тайёр деб топиш тўғрисидаги қарор тасдиқланганидан кейин, ушбу қарорда кўрсатилган санадан эътиборан Молия маркази фаоллаштирилган деб ҳисобланади ва бу сана тасдиқлаш санасидан эътиборан бир ойдан кеч бўлмаслиги керак.

Фаоллаштириш санасидан эътиборан Молия маркази ўзининг ҳуқуқий режимини, ваколатларини, жавобгарлигини ҳамда функцияларини ушбу Конституциявий Қонунга ва Молия марказининг қарорларига мувофиқ қабул қилиб олади ҳамда ўз фаолиятини бошлайди.

32-модда. Ўтиш даврида лицензияларни тан олиш ва молиявий хизматлар кўрсатишга вақтинча рухсат бериш

Мазкур модда Молия марказининг фаоллаштириш санасидан эътиборан тегишли молиявий хизматларнинг лицензияланишини ва тартибга солинишини белгиловчи қарорлари қабул қилиниб, то кучга кирадиган санагача бўлган даврда (бундан буён матнда ўтиш даври деб юритилади) амал қилади.

Фаоллаштириш санасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан берилган ҳамда бир ёки бир нечта молиявий хизматни кўрсатиш ҳуқуқини берувчи амалдаги лицензияга (бундан буён матнда миллий лицензия деб юритилади) эга бўлган юридик шахс ўз миллий лицензиясида аниқ назарда тутилган молиявий хизматларни Молия марказининг ҳудудида қўшимча ариза ёки тасдиқ талаб қилинмаган ҳолда кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда миллий лицензияга эга бўлган шахс қуйидаги шартларга риоя этиши керак:

юридик шахс фаоллаштириш санасидан эътиборан олтмиш кун ичида ўтиш даврида рухсат этилган иштирокчи сифатида ўзининг алоҳида шуъба компаниясини ёки филиалини Молия марказининг органида рўйхатдан ўтказади;

юридик шахс ўз миллий лицензияси шартларига ҳамда ушбу лицензия асосида ўзига нисбатан қўлланиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва қонуности ҳужжатларига мувофиқ молиявий хизматлар кўрсатади, бунда қонунлар ва қонуности ҳужжатлари ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг ҳужжатларига зид бўлмаган қисми бўйича қўлланилади;

агар миллий лицензия асосида юридик шахсга нисбатан қўлланиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва қонуности ҳужжатларининг бирор қоидаси ушбу Конституциявий Қонунга ва (ёки) Молия марказининг қарорларига зид бўлса, зиддият мавжуд бўлган қисмида ушбу Конституциявий Қонун ва (ёки) Молия марказининг қарори устувор равишда қўлланилади ва юридик шахс мазкур масала бўйича ушбу Конституциявий Қонунга ҳамда Молия марказининг қарорига риоя этиши шарт;

юридик шахс ўз миллий лицензияси талабларига ҳамда ушбу лицензияни берган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органи томонидан белгиланган шартларга амал қилишда давом этади.

Агар Молиявий хизматлар бошқармаси миллий лицензия эгасига берилган ўтиш давридаги лицензия Молия марказининг ишончлилигига, обрўсига, молиявий барқарорлигига, лозим даражада фаолият юритишига ёки тартибга солиш мақсадларига хавф туғдириши мумкин деб ҳисобласа, ушбу бошқарма ўзининг қарорларида белгиланган муддатда бундай лицензияга нисбатан эътироз билдиришга, уни чеклашга, тўхтатиб туришга ёки унга нисбатан шартлар қўйишга ҳақли.

33-модда. Хорижий лицензияга эга бўлган юридик шахслар учун ихтиёрий ўтиш даври лицензияси

Молия марказининг кенгаши ўтиш даврида тан олиниши мумкин бўлган хорижий юрисдикцияларнинг, регуляторларнинг ёки лицензияларнинг тоифаларини тасдиқлаши мумкин. Молиявий хизматлар бошқармаси ўтиш даври лицензияларини бериш бўйича индивидуал аризаларни ушбу моддага ва Молиявий хизматлар бошқармасининг қарорларига мувофиқ кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарор қабул қилади.

Ушбу моддага мувофиқ ўтиш даври лицензияси фақат Молия марказининг маъмурияти тегишли чет давлат юрисдикциясининг ваколатли тартибга солувчи органи билан ўзаро англашув меморандумини ёки бошқа расмий назорат соҳасидаги ҳамкорлик келишувини тузган ва бундай меморандум ёки келишув рухсат бериш вақтида амалда бўлган ҳолларда, чет давлат юрисдикциясининг ваколатли тартибга солувчи органи томонидан берилган амалдаги лицензияга (бундан буён матнда хорижий лицензия деб юритилади) эга бўлган юридик шахсга берилиши мумкин.

Агар Молия марказининг маъмурияти ўзаро англашув меморандумини тузиш мақсадида ваколатли орган билан фаол музокаралар олиб бораётган бўлса, Молия марказининг кенгаши ваколатли орган томонидан лицензияланган юридик шахсга олти ойдан ошмайдиган муддатга вақтинчалик ўтиш даври лицензиясини ўз ихтиёрига кўра бериши мумкин. Бунда хорижий лицензияга эга бўлган юридик шахс қуйидаги шартларни бажариши керак:

Молия марказининг кенгаши ўзаро англашув меморандумининг эҳтимолий контрагент ваколатли органининг ушбу Конституциявий Қонунда назарда тутилган талабларга қиёсланадиган тартибга солиш стандартларини қўллашига ҳамда унинг Молиявий ҳаракатлар бўйича махсус гуруҳ (FATF) стандартларига мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилган бўлиши;

юридик шахс ўзаро англашув меморандуми билан таъминланиши лозим бўлган ҳимоя чоралари ўрнига Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан белгиланиши мумкин бўлган назорат талабларига риоя этиш тўғрисида ёзма мажбурият тақдим этиши;

агар олти ойлик муддат тугагунига қадар ўзаро англашув меморандуми тузилмаган ва кучга кирмаган бўлса, вақтинчалик лицензия автоматик равишда ўз кучини йўқотади, бундан Молия марказининг кенгаши томонидан тўғридан-тўғри лицензиянинг амал қилиши беш ойдан ошмайдиган қўшимча муддатга бир маротаба узайтирилган ҳоллар мустасно.

Тузилган ўзаро англашув меморандуми асосида, ушбу моддага мувофиқ ўтиш даври лицензияси берилган ёки ушбу моддага мувофиқ вақтинчалик лицензия берилган юридик шахс ўз хорижий лицензиясида аниқ назарда тутилган молиявий хизматларни Молия марказининг ҳудудида кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда қуйидаги шартларга риоя этилиши керак:

юридик шахс Молия маркази кенгашининг рухсат бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган муддатда, ҳар қандай ҳолда рухсат берилган санадан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай, Молия марказининг маъмуриятида ўтиш даврида рухсат этилган иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтади;

юридик шахс ушбу молиявий хизматларни ўз хорижий лицензияси берилган юрисдикциянинг қонунларига ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ кўрсатади, бунда мазкур қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг ҳужжатига зид бўлмаган қисми бўйича қўлланилади;

агар чет давлат қонунларининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг бирор қоидаси ушбу Конституциявий Қонунга ёки Молия марказининг ҳужжатига зид бўлса, зиддият мавжуд бўлган қисми бўйича ушбу Конституциявий Қонун ёки Молия марказининг ҳужжати устувор ҳисобланади ҳамда юридик шахс уларга риоя этиши шарт;

юридик шахс ўз хорижий лицензияси бўйича лозим даражадаги ҳуқуқий мақомини сақлаб қолади ҳамда ушбу лицензиянинг ҳар қандай тўхтатиб турилиши, ўзгартирилиши, чекланиши ёки бекор қилиниши ҳақида Молия марказининг маъмуриятини дарҳол хабардор қилади;

юридик шахс Молия марказининг ҳудудидаги фаолиятга доир талабларга, шу жумладан жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш талабларига риоя этиш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва бозор тартиб-қоидалари масалаларида, агар бундай масалалар тегишли ўзаро англашув меморандуми шартларига мувофиқ чет давлат юрисдикциясининг назорат органи томонидан етарли даражада қамраб олинмаган бўлса, Молиявий хизматлар бошқармасининг назоратга оид ваколатларига бўйсунади.

Молия марказининг кенгаши ушбу моддага мувофиқ берилган ўтиш даври лицензиясини қуйидаги ҳолларда исталган вақтда ўзгартириши, унинг амал қилишини тўхтатиб туриши ёки бекор қилиши мумкин, агар:

юридик шахснинг хорижий лицензияси ўзгартирилган, чекланган, бекор қилинган ёки унинг амал қилиши тўхтатиб турилган бўлса;

юридик шахс ўз ўтиш даври лицензияси шартларига ёки Молиявий хизматлар бошқармаси томонидан белгиланган талабларга риоя этмаган бўлса;

Молия маркази кенгаши лицензиясининг амал қилиши Молия марказининг яхлитлигига, обрўсига ёки лозим даражада фаолият юритишига хавф туғдиради, деб ҳисобласа;

Молия марказининг тегишли молиявий хизматни лицензиялашни тартибга солувчи ҳужжатлари кучга кирган ва ушбу моддага мувофиқ ўтиш даври тугаган бўлса.

Агар ушбу Конституциявий Қонуннинг 32-моддаси ва ушбу моддаси мақсадларида Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ёки қонуности ҳужжатларининг ёхуд чет давлат юрисдикцияси қонунларининг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг бирор қоидаси ушбу Конституциявий Қонунга зид эканлиги ёки зид эмаслиги тўғрисидаги масала юзага келса:

Молиявий хизматлар бошқармаси молиявий хизматларни тартибга солиш, бозор тартиб-қоидалари бўйича, жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ёки пруденциал масалаларга тааллуқли ҳар қандай қоида бўйича зиддият мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида мажбурий кучга эга бўлган қарор қабул қилиш ваколатига эга;

Молия марказининг маъмурияти ушбу қисмнинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари ҳар қандай қоида бўйича зиддият мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида мажбурий қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлиб, бундай қарор ёзма шаклда, сабаблари кўрсатилган ҳолда қабул қилинади ва манфаатдор юридик шахснинг аризасига кўра фақат Тошкент халқаро тижорат суди томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Молия марказининг кенгаши ўтиш даври мобайнида назорат чораларини ва тартибга солувчи чораларни қўллаш ҳамда ўтиш даврини тугатиш тартибини белгилайди.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

1. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 1 майда қабул қилинган ЎРҚ-837-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда) («Халқ сўзи» газетаси, 2023 йил 2 май, 87-88-сонлар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Алоҳида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан ягона ҳуқуқий макон доирасида махсус ҳуқуқий режим ўрнатилиши мумкин»;

2) 109-модданинг биринчи қисми :

24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини тузади ва унга бошчилик қилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органларини ҳамда бошқа органларни шакллантиради»;

қуйидаги мазмундаги 24 1 -банд билан тўлдирилсин:

«24 1 ) Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини шакллантиради ҳамда унинг Раҳбарини тайинлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, фаолиятини ташкил этиш тартиби ва ваколатлари қонун билан белгиланади»;

3) 131-модда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан белгиланадиган ихтисослашган судлар тузилиши мумкин»;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

4) 134-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади, бундан махсус ҳуқуқий режим ўрнатишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан белгиланадиган ҳоллар мустасно»;

5) 151-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди, бундан Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудуд мустасно».

2. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги 3561-XI-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 167-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 257-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда; 2011 йил, № 10, 274-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 3-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача иш юритиш ва расмий ҳужжатларни қабул қилиш тили белгиланиши мумкин»;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги 625-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 12 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-375-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 246-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2025 йил, № 4, 519-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда биржаларнинг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги 841-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-573-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 10, 672-модда; 2021 йил, № 1, 16-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 215-модда; 2025 йил, № 4, 520-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда валютага оид муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

5. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430-модда, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 471-модда, № 9, 592-модда, № 11, 787-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 204-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, № 3, 217-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 966, 968, 973-моддалар, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 466-моддалар, № 6, 575-модда, № 10, 981-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 187, 188-моддалар, № 4, 265-модда, № 5, 319-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 111-модда, № 3, 245-модда, № 8, 818-модда, № 9, 954, 964-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-моддалар, № 11, 1186, № 12, 1280, 1287-моддалар; 2025 йил, № 2, 196-модда, № 3, 376, 377-моддалар, № 5, 643, 647-моддалар, № 8, 968-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1156-модда, № 11, 1236-модда; 2026 йил, № 1, 5-модда, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 353, 354, 361-моддалар) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда валюта қимматликлари, божхона, солиқ, рақобат ҳамда крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қилмишлар учун жиноий жавобгарлик ўрнига Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ бошқа турдаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин».

6. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 6-моддалар, № 2, 131, 133-моддалар, № 3, 249, 250, 253-моддалар, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-моддалар; № 5, 496, 497-моддалар) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда валюта қимматликлари, божхона, солиқ, қимматли қоғозлар бозори, рақобат ҳамда крипто-активлар айланмаси тўғрисидаги қонунчиликни, шунингдек савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнига Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига мувофиқ бошқа турдаги жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин».

7. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги 154-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-582-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 790-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 3, 217-модда, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 189, 194-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 6, 730-модда; 2026 йил, № 3, 255-модда) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ваколатлари жумласига киритилган муносабатларни тартибга солиш вазифалари махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.

Махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудуд иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг назорати остидаги банклар ва бошқа ташкилотлар билан муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудуддаги ваколатли орган билан биргаликда тартибга солинади».

8. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда, № 9, 960-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 3, 370-модда, № 4, 519, 520, 522-моддалар, № 6, 730-модда, № 8, 968-модда, № 10, 1152-модда, № 12, 1324, 1327, 1329-моддалар; 2026 йил, № 3, 255-модда, № 4, 354-модда, № 5, 497-модда) 3-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисм «мос бўлиши шарт» деган сўзлардан кейин «бундан махсус ҳуқуқий режим ўрнатадиган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан белгиланган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

9. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 788-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 4, 267-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111-моддалар, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 189, 194-моддалар, № 4, 520-модда, № 6, 730-модда; 2026 йил, № 3, 255-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда банклар ва банк фаолияти ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, № 1, 1-модда; 2024 йил, № 2, 110, 111-моддалар; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда, № 11, 1235-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши, шунингдек акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи , учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

11. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-404-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 4, 124-модда; 2021 йил, № 1, 7-модда, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

12. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2024 йил, № 8, 825-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 1, 7-модда, № 2, 188-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

13. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 4, 522-модда, № 6, 729-модда, № 8, 970-модда, № 10, 1153-модда, № 12, 1328-модда; 2026 йил, № 3, 248, 251-моддалар, № 4, 357, 360-моддалар) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:

1) 5-модда қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:

«3 1 ) Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари»;

2) 7-модда :

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 ) Тошкент халқаро тижорат судининг қарорлари асосида мазкур суд котиби томонидан бериладиган ижро варақалари»;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Тошкент халқаро тижорат судининг хорижий тилдаги қарорлари асосидаги ижро варақаси мазкур суд котиби томонидан қарорни давлат тилига таржима қилган ҳолда берилади ва унинг имзоси билан тасдиқланади. Бунда ижро варақаси Тошкент халқаро тижорат суди котибининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда, электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 891-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 110-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда хўжалик ширкатларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

15. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Банк сири тўғрисида»ги 530-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 6, 524-модда; 2022 йил, № 4, 337-модда; 2024 йил, № 9, 965-модда; 2025 йил, № 2, 194-модда, № 6, 730-модда, № 12, 1322-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш, эълон қилиш ва тақдим этиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

16. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Хусусий корхона тўғрисида»ги 558-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 385-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда хусусий корхоналарнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

17. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги 611-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 80-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

18. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188, 191-моддалар, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда, № 12, 1322-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда, № 3, 251-модда) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

19. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 25 августда қабул қилинган «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида»ги ЎРҚ-392-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 313-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда инвестиция ва пай фондлари фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

20. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2022 йил, № 2, 75-модда, № 7, 666-модда, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 12, 1010, 1011-моддалар; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 2, 111, 113-моддалар, № 10, 1073-модда, № 11, 1190-модда; 2025 йил, № 11, 1235, 1237-моддалар) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда муайян божхона муносабатлари ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

21. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 8 январда қабул қилинган «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 2-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2025 йил, № 6, 730-модда) 3-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

22. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1328-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда, № 4, 360, 364, 365-моддалар) 1-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда иқтисодий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал этилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

23. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1286-модда; 2025 йил, № 3, 373-модда, № 6, 729-модда, № 9, 1042-модда; 2026 йил, № 2, 132-модда, № 4, 360-модда) 3-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидаларга мувофиқ ихтисослашган суд томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳал этилади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

24. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлда қабул қилинган «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги ЎРҚ-547-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 7, 385-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2026 йил, № 3, 254-модда) 3-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

25. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ЎРҚ-578-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 9, 965-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда тўлов хизматларини етказиб берувчи ва тўлов хизматларидан фойдаланувчи бўлган жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тўловларни амалга ошириш ҳамда тўлов хизматлари кўрсатиш чоғида юзага келадиган муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

26. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 12, 892-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда; 2026 йил, № 3, 251-модда) 1-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда инвестициялар ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

27. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда, № 10, 1153-модда, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 2, 132-модда, № 3, 251, 255-моддалар, № 4, 351, 352, 354-моддалар) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда солиқ билан боғлиқ муайян муносабатлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солиниши ҳамда тегишли ваколатли органнинг қарори билан ушбу Кодекснинг айрим қоидаларини қўллаш бўйича алоҳида тартиб белгиланиши мумкин»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

28. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1279, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар, № 2, 188, 189, 195, 197-моддалар, № 4, 519, 520-моддалар, № 5, 648-модда, № 7, 828-модда, № 8, 968, 971-моддалар, № 10, 1153-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322, 1328-моддалар; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 132-модда, № 3, 249, 255-моддалар, № 4, 365-модда, № 5, 497-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда давлат божини белгилаш, ундириш, қайтариш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

29. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 648-модда, № 11, 1233-модда, № 12, 1328, 1329-моддалар; 2026 йил, № 2, 132-модда, № 4, 352-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда аҳоли бандлиги соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

30. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 146-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 11, 1193-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 6, 730-модда, № 8, 971-модда, № 12, 1328-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

31. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ЎРҚ-682-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 288-модда; 2022 йил, № 3, 213-модда, № 8, 788-модда, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 8, 629-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 9, 955-модда, № 10, 1075, 1076-моддалар; 2025 йил, № 4, 516-модда; 2026 йил, № 3, 256-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 2-модда :

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда қабул қилинадиган бажарилиши мажбурий бўлган қарорларнинг турлари ва ушбу Қонундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро нисбати, уларни тайёрлаш тартибига ҳамда уларнинг мазмунига нисбатан қўйиладиган асосий талаблар ва уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан алоҳида белгиланади»;

учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;

2) 8-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Алоҳида ҳудудларда Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан ягона ҳуқуқий макон доирасида махсус ҳуқуқий режим ўрнатилиши мумкин».

32. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 2, 1288-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 4, 519-модда, № 6, 730-модда; 2026 йил, № 3, 255-модда, № 4, 364-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда давлат харидлари соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

33. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, № 1, 3, 6-моддалар, № 2, 189, 197-моддалар, № 3, 376-модда, № 4, 519, 520, 521-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 10, 1155-модда, № 11, 1237-модда, № 12, 1322-модда; 2026 йил, № 1, 2, 4-моддалар, № 2, 133-модда, № 3, 253, 255-моддалар, № 5, 499-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

34. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда; 2024 йил, № 2, 117-модда, № 8, 823-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 6, 727-модда, № 8, 969-модда, № 12, 1329-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда ташкил этиладиган ихтисослашган суд мазкур Қонунда белгиланган суд тизимига кирмайди ҳамда унинг фаолияти ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.

35. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда; 2025 йил, № 4, 519-модда) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда суғурта соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

36. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 2, 188, 191, 194-моддалар, № 6, 730-модда, № 12, 1329-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда юридик ва жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлигига оид муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

37. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Электрон тижорат тўғрисида»ги ЎРҚ-792-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 9, 896-модда; 2025 йил, № 4, 519-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда электрон тижоратга оид муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

38. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 октябрда қабул қилинган «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ЎРҚ-793-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 10, 980-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

39. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-798-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, 10-сонга илова; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 7, 627-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 2, 193-модда, № 6, 730-модда, № 11, 1233-модда, № 12, 1321, 1329-моддалар) 10-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда меҳнатга оид муносабатлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи ва учинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

40. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 июнда қабул қилинган «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1070-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 6, 730-модда) 2-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартириш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда банкларни санация қилиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади»;

иккинчи қисм учинчи қисм деб ҳисоблансин.

41. Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелда қабул қилинган «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги ЎРҚ-1137-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2026 йил, № 4, 360-модда) 2-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда масъулияти чекланган жамиятларнинг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади».

35-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини ташкил этиш ва Молия марказининг давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ушбу Конституциявий Қонуннинг ижросини ташкил этади ҳамда Молия марказининг давлат ҳокимияти органлари билан самарали ҳамкорлигини қонунда белгиланган тартибда таъминлайди.

36-модда. Қонунчиликни ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Конституциявий Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Конституциявий Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

37-модда. Ушбу Конституциявий Қонуннинг кучга кириши

Ушбу Конституциявий Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 13 июль,

ЎРҚ- 1158 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Toshkent xalqaro moliya markazi toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 1-iyulda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 9-iyulda maʼqullangan

1-modda. Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning maqsadi

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning maqsadi Toshkent xalqaro moliya markazining (bundan buyon matnda Moliya markazi deb yuritiladi) belgilangan alohida hudud sifatidagi maqomini va uning hududida amal qiladigan maxsus huquqiy rejimni belgilashdan hamda Moliya markazining faoliyat koʻrsatish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishdan iborat.

2-modda. Asosiy tushunchalar

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

identifikatsiya raqami — Moliya markazining shaxslariga ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hisobga olish va saqlash maqsadida beriladigan noyob raqam;

moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyati — ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 7-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan xizmatlar hamda Moliya markazining qarorida moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyati sifatida belgilanishi mumkin boʻlgan boshqa xizmatlar;

Moliya markazining ishtirokchilari — Moliya markazining qaroriga muvofiq roʻyxatga olingan yoki taʼsis etilgan yoxud Moliya markazi tomonidan eʼtirof etilgan shaxslar;

Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori — Moliya markazining shaxslari uchun yangi majburiyatlar, cheklovlar yoki talablar joriy etadigan, Moliya markazida qoʻllaniladigan yigʻimlarni, jarimalarni yoki boshqa toʻlovlarni joriy etadigan yoki ularning miqdorini sezilarli darajada oshiradigan, Moliya markazining ishtirokchilariga nisbatan amal qilayotgan mavjud tartibga solish rejimiga jiddiy oʻzgartirish kiritadigan yoxud Moliya markazi organining boshqaruviga, tuzilmasiga yoki vakolatlariga taalluqli boʻlgan Moliya markazining har qanday qarori;

moliyaviy xizmatlar — ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 7-moddasida nazarda tutilgan tartibga solinadigan moliyaviy xizmatlar, moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyati hamda raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyat, shuningdek Moliya markazining qarorlari bilan moliyaviy xizmatlar sifatida belgilanishi mumkin boʻlgan boshqa faoliyat va xizmatlar majmui;

Moliya markazining xodimi — Moliya markazidagi faoliyat bilan bogʻliq holda mehnat shartnomasi yoki unga tenglashtirilgan boshqa kelishuv asosida Moliya markazining ishtirokchisi yoki Moliya markazining organi tomonidan ishga qabul qilingan yoxud ularning ixtiyoriga xizmatga yuborilgan jismoniy shaxs;

Moliya markazining shaxslari — Moliya markazining organlari, shuningdek Moliya markazining ishtirokchilari, xodimlari, investitsiyaviy soliq rezidentlari va ularning oila aʼzolari;

Moliya markazining qarori — Moliya markazining ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 22-moddasining birinchi qismida koʻrsatilgan organi tomonidan oʻz vakolatlari doirasida qabul qilingan hamda belgilangan tartibda eʼlon qilinishi natijasida huquqiy kuchga va yuridik taʼsirga ega boʻlgan normativ hujjat;

oila aʼzolari — Moliya markazi ishtirokchisining, xodimining yoki investitsiyaviy soliq rezidentining turmush oʻrtogʻi va 18 yoshga toʻlmagan farzandlari;

raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyat — ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 7-moddasining uchinchi qismida nazarda tutilgan xizmatlar hamda Moliya markazining qarorida raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyat sifatida belgilanishi mumkin boʻlgan boshqa xizmatlar;

fond birjasi — Moliya markazining qarorlariga muvofiq berilgan litsenziya asosida yuritiladigan, diskretsion boʻlmagan qoidalarga muvofiq moliyaviy vositalarni sotib olish va sotish boʻyicha bir nechta uchinchi shaxslar manfaatlarini oʻzaro birlashtiradigan yoki birlashtirishga koʻmaklashadigan hamda natijada shartnoma tuzilishiga olib keladigan koʻp tomonlama tizim.

3-modda. Moliya markazi, uning maqsadi va vazifalari

Moliya markazi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda belgilangan maxsus huquqiy rejim amal qiladigan, dastlabki chegaralari Moliya markazi tashkil etilishi munosabati bilan qabul qilinadigan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti farmoni bilan belgilanadigan hududdir.

Moliya markazining dastlabki hududiy chegaralari belgilanib, Moliya markazi ushbu hududda oʻz faoliyatini boshlaganidan keyin mazkur hududning chegaralari qisqartirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti oʻz farmoni bilan Moliya markazining hududini kengaytirishi yoki uning chegaralariga aniqlashtiruvchi oʻzgartirishlar kiritishi mumkin.

Matnning mazmuni taqozo etgan taqdirda, Moliya markazi atamasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonun asosida tashkil etilgan huquqiy, tartibga soluvchi va institutsional tizimni va (yoki) Moliya markazi organlarini oʻz ichiga oladi.

Moliya markazining maqsadi xalqaro moliyaviy xizmatlar sektoriga samarali hissa qoʻshish va Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyotining barqaror rivojlanishini, diversifikatsiya qilinishini hamda xalqaro maydonda uning raqobatbardoshliligini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan yetakchi xalqaro moliya markaziga aylanishdan iborat.

Moliya markazining organlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazining qarorlari hamda ayrim hollarda Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan vakolatlar va huquqlarga ega boʻladi.

Moliya markazi huquqiy aniqlik, tartibga solishni oldindan koʻra bilish, sud mustaqilligi hamda investorlarni jalb etish va himoya qilishni taʼminlash maqsadida, yetakchi xalqaro moliya markazlarining eng yaxshi amaliyotlari inobatga olingan holda tashkil etiladi hamda boshqariladi.

Moliya markazining vazifalari quyidagilardan iborat:

moliyaviy xizmatlar uchun jozibador, raqobatbardosh va shaffof muhitni yaratish hamda ushbu moliyaviy xizmatlardan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyotiga, shu jumladan milliy strategik loyihalarga, infratuzilmaga, energetikaga, davlat-xususiy sheriklik loyihalariga va birgalikdagi investitsiya loyihalariga mahalliy va xorijiy investitsiyalarni jalb qilish;

Oʻzbekiston Respublikasida qimmatli qogʻozlar bozorlarini va boshqa kapital bozorlarini rivojlantirish hamda ularning xalqaro kapital bozorlari bilan integratsiyalashuvini ragʻbatlantirish;

moliyaviy xizmatlarni, shu jumladan bank xizmatlarini, sugʻurta, islomiy va islomiy boʻlmagan moliya faoliyatini, moliyaviy texnologiyalarni, raqamli aktivlarni, Moliya markazining qarorlarida ruxsat etilgan doirada texnologiyalarga asoslangan boshqa moliyaviy mahsulotlar va xizmatlarni, elektron tijoratni hamda boshqa innovatsion moliyaviy faoliyat turlarini rivojlantirish va diversifikatsiya qilish;

xalqaro miqyosda eʼtirof etilgan eng yaxshi amaliyotlarga muvofiq, shu jumladan xorijiy moliyaviy xizmat koʻrsatuvchilarni va Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidentlarini jalb qilgan holda moliyaviy xizmatlarda va professional xizmatlarda innovatsiyalarni ragʻbatlantirish;

Moliya markazining xalqaro moliya markazi sifatida eʼtirof etilishiga erishish hamda Oʻzbekiston Respublikasini samaradorlik, ochiqlik va halollik prinsiplariga asoslangan ilgʻor xalqaro moliyaviy yurisdiksiya sifatida targʻib qilish;

Oʻzbekiston Respublikasining iqtisodiy oʻsish boʻyicha istiqbolini amalga oshirishda ishtirok etish;

moliyaviy xizmatlar va tegishli faoliyatga samarali hissa qoʻshish orqali Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyotini rivojlantirish hamda diversifikatsiya qilish, shuningdek moliyaviy xizmatlar sektorining va tegishli faoliyatning Oʻzbekiston Respublikasi yalpi ichki mahsulotidagi ulushini oshirish;

Moliya markazini, shu orqali Oʻzbekiston Respublikasini nizolarni hal etish va kelishuv boʻyicha xalqaro markaz sifatida targʻib qilish.

Moliya markazining qarorlari bilan Moliya markazi maqsadlariga muvofiq keladigan boshqa vazifalar ham belgilanishi mumkin.

4-modda. Moliya markazi faoliyatining asosiy prinsiplari

Moliya markazi va uning shaxslari faoliyati xalqaro standartlarni hamda eng yaxshi amaliyotlarni qoʻllashga asoslangan boʻlib, u, xususan, quyidagi prinsiplarga asosan amalga oshiriladi:

samaradorlik;

shaffoflik;

halollik;

kasbiy mahorat.

Moliya markazining faoliyatini tartibga solish, shuningdek Moliya markazining organlari hamda boshqa davlat hokimiyati organlari va ijro etuvchi hokimiyat organlari oʻrtasidagi hamjihatlik va hamkorlik Moliya markazi va uning organlari mustaqilligini, maqsadlarini hamda ularning munosib faoliyat yuritishini hurmat qilgan va saqlagan holda amalga oshiriladi.

5-modda. Moliya markazining ishtirokchilari va Moliya markazida amalga oshiriladigan faoliyat

Shaxslarni Moliya markazining ishtirokchilari deb eʼtirof etish talablari va tartib-taomillari, shuningdek Moliya markazi hududida yuridik shaxslarni taʼsis etish, roʻyxatdan oʻtkazish hamda ularning tashkiliy-huquqiy shakllariga nisbatan qoʻyiladigan talablar va unga doir tartib-taomillar Moliya markazi kengashining qarori bilan belgilanadi. Moliyaviy xizmatlarni, qoʻshimcha xizmatlarni va ruxsat etilgan boshqa faoliyat turlarini litsenziyalash ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 7-moddasi hamda Moliya markazining unga muvofiq qabul qilinadigan qarorlari bilan tartibga solinadi. Moliya markazining qarorlariga muvofiq Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan tartibga solinadigan moliyaviy xizmatlarga va qoʻshimcha xizmatlarga taalluqli masalalarga nisbatan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan qabul qilinadigan hujjatlar qoʻshimcha ravishda qoʻllaniladi.

Yuridik shaxslar chet el huquqiga, Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq tashkil etilganligidan qatʼi nazar, Moliya markazining ishtirokchilari sifatida eʼtirof etish hamda roʻyxatdan oʻtkazish uchun qoʻllaniladigan talablarga rioya etish sharti bilan Moliya markazining ishtirokchilari mezonlariga mos kelishi, eʼtirof etilishi va roʻyxatdan oʻtishi mumkin.

Moliya markazining ishtirokchilariga, xodimlariga, investitsiyaviy soliq rezidentlariga va ularning oila aʼzolariga berilgan identifikatsiya raqamlari Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq berilgan identifikatsiya raqamlari bilan bir xil tartibda Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida tan olinadi hamda qoʻllaniladi.

Identifikatsiya raqamlarini berish, yuritish va ulardan foydalanish tartib-taomillari, shu jumladan tegishli identifikatsiya raqamlari reyestrini yaratish hamda uning faoliyat koʻrsatishi Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan belgilanadi.

Moliya markazi hududida qimmatli qogʻozlarning va boshqa moliyaviy vositalarning chiqarilishi, taklif etilishi, listing qilinishi, savdosi, sotib olinishi, soʻndirilishi hamda boshqa muomalasi Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarori bilan tartibga solinadi.

Qimmatli qogʻozlar yoki boshqa moliyaviy vositalar fond birjasida listingdan oʻtgan yoki savdoga qoʻyilgan taqdirda, mazkur fond birjasining listing va savdo qoidalari Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining mutlaq nazorati va tartibga solish vakolati saqlangan holda qoʻshimcha ravishda qoʻllaniladi.

Oʻzbekiston Respublikasi hududida, biroq Moliya markazi hududidan tashqarida tadbirkorlik faoliyatini amalga oshiruvchi Moliya markazining ishtirokchilariga, xodimlariga, investitsiyaviy soliq rezidentlariga va ularning oila aʼzolariga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasining mazkur turdagi faoliyatga oid qonunchiligi hamda tartibga solish talablari qoʻllaniladi. Ushbu faoliyatning Moliya markazi hududiga yoki Oʻzbekiston Respublikasining boshqa hududiga taalluqliligi mezonlari va tartib-taomillari Moliya markazi maʼmuriyatining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda qabul qilingan qarorlari bilan belgilanadi.

Moliya markazining ishtirokchilari Moliya markazi hududidan tashqarida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasidagi shaxslarga oʻz mahsulotlari va xizmatlarini quyidagi hollarda taklif etishi hamda targʻib qilishi mumkin, agar:

Moliya markazining hududidan tashqaridagi shaxslarga taklif etiladigan, marketing qilinadigan yoxud yoʻnaltiriladigan har qanday tartibga solingan moliyaviy xizmatlar Oʻzbekiston Respublikasining moliyaviy xizmatlar, qimmatli qogʻozlar, soliq toʻgʻrisidagi qonunchiligiga va boshqa qoʻllaniladigan qonunchiligiga muvofiq boʻlsa;

Moliya markazining ishtirokchilari Moliya markazi hududidan tashqarida boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasidagi shaxslarga chakana xizmatlarni ommaviy oferta orqali amalga oshirmasa, bundan bu turdagi oferta shartnomalari uchun Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan boshqa hollar mustasno.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan Moliya markazi hududidan tashqaridagi Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga moliyaviy xizmatlar koʻrsatish shart-sharoitlariga oid tartib-taomillarni Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki yoki boshqa vakolatli davlat organi bilan birgalikda belgilashi mumkin.

Ushbu moddaning toʻqqizinchi qismiga muvofiq ishlab chiqilgan har qanday tartib-taomilda Moliya markazining qarorlariga muvofiq faoliyat yuritayotgan Moliya markazi ishtirokchilari uchun Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunchiligiga muvofiq shu turdagi xizmatlarni koʻrsatishga doir litsenziyaga ega boʻlgan shaxslar bilan teng imkoniyatlar nazarda tutilishi lozim.

6-modda. Investitsiyalarni, mol-mulkni va mulk huquqini himoya qilish

Moliya markazi organlarining, ishtirokchilarining, xodimlarining, investitsiyaviy soliq rezidentlarining va ular oila aʼzolarining Moliya markazi hududida joylashgan yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq shakllantirilgan mablagʻlari, aktivlari, mol-mulki va huquqlari musodara qilinishiga, natsionalizatsiya qilinishiga, ekspropriatsiya qilinishiga, sekvestrlashtirilishiga, muzlatilishiga yoki ularga egalik qilinishini yoxud ularning erkin tasarruf etilishini har qanday tarzda cheklashga yoʻl qoʻyilmaydi, bundan ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq chiqarilgan Toshkent xalqaro tijorat sudining yakunlovchi va majburiy kuchga ega boʻlgan hal qiluv qarorlari yoki ajrimlari yoxud jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, sanksiyalar, jinoiy daromadlar yoki toʻlovga qobiliyatsizlik (bankrotlik) masalalariga oid amaldagi qonunlarga yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq qabul qilingan cheklovlar mustasno.

Ushbu moddaga muvofiq koʻriladigan har qanday chora qonuniy, mutanosib, tegishli protsessual kafolatlarga rioya etilgan holda amalga oshirilishi kerak hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq sud tartibida qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Ushbu moddada belgilangan himoya choralari Moliya markazi hududidan tashqaridagi Oʻzbekiston Respublikasi davlat hokimiyati organining yoki ijro etuvchi hokimiyat organining hech bir hujjati bilan kamaytirilishi yoki cheklanishi mumkin emas, bunday kamaytirishni yoki cheklashni nazarda tutuvchi har qanday hujjat esa shunday kamaytirishga yoki cheklashga oid qismi boʻyicha Moliya markazi hududida yuridik kuchga ega boʻlmaydi va qoʻllanilmaydi.

7-modda. Moliyaviy xizmatlar va ruxsat etilgan boshqa faoliyat

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga, Moliya markazining qarorlariga, shuningdek har qanday tegishli litsenziya, roʻyxatdan oʻtkazish yoki bundan ozod qilish shartlariga muvofiq Moliya markazining ishtirokchilari Moliya markazi hududida yoki u orqali quyidagi tartibga solinadigan moliyaviy xizmatlarning birini yoki bir nechtasini amalga oshirishi mumkin:

bank va moliya faoliyati, shu jumladan moliyalashtirish xizmatlari va faoliyati, qisqa, oʻrta va uzoq muddatli taʼminlangan va taʼminlanmagan moliyalashtirish hamda kreditga oid xizmatlar, shu jumladan kredit mahsulotlari, kredit liniyalari va moliyalashtirish mexanizmlariga doir kelishuvlarni tashkil etish, taqdim etish, ularda vositachilik qilish yoki ular boʻyicha maslahat berish;

investitsiya faoliyati, shu jumladan prinsipal yoki agent sifatida investitsiya faoliyatini amalga oshirish, tijorat, investitsiya va bank xizmatlari, moliya va investitsiya kompaniyalari faoliyati, ulgurji savdo va elektron bank faoliyati, shuningdek investitsiyalarni boshqarish, ular bilan operatsiyalarni amalga oshirish hamda investitsiya bitimlarini tashkil etish;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining hujjatlariga muvofiq uchinchi shaxslar uchun omonatlarni qabul qilish, barcha turdagi bank hisobvaraqlarini ochish va yuritish;

moliyaviy vositalar, valyutalar, tovarlar, metallar va hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalar bilan savdo qilish hamda ular boʻyicha bitimlar tuzish, shu jumladan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan ruxsat etilgan doirada marjinal savdo, spot va forvard shartnomalari, fyucherslar, opsionlar hamda qisqa sotuvlar boʻyicha operatsiyalarni amalga oshirish;

moliya va pul bozori brokerligi, shu jumladan praym-brokerlik bilan shugʻullanish;

barcha turdagi valyutalar, tovarlar, metallar, moliyaviy vositalar, obligatsiyalar, sukuk va hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalar boʻyicha sotish hamda sotib olish takliflarini taqdim etish orqali market-meykerlik faoliyatini yuritish;

pul oʻtkazmalarini amalga oshirish, toʻlov xizmatlarini va valyuta ayirboshlash xizmatlarini koʻrsatish;

islomiy moliya, islomiy bank xizmatini va u bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish;

investitsiya jamgʻarmalarini, investitsiya portfellarini, jamoaviy investitsiya sxemalarini, pensiya jamgʻarmalarini, xedj-jamgʻarmalarni, trastlar va fidutsiar tuzilmalarni tashkil etish, yaratish, ularning faoliyat yuritishini taʼminlash, ularni boshqarish va marketing qilish hamda ular bilan bogʻliq aktivlarni boshqarish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan bunday aktivlarning ishonchli boshqaruvchisi yoki fidutsiar boshqaruvchisi sifatida faoliyat yuritish;

loyihaviy moliyalashtirish hamda kompaniyalar va boshqa tashkilotlar uchun kapital taqdim etish;

aksiyalarni, obligatsiyalarni, sukuk, boshqa moliyaviy vositalarni, barcha turdagi moliyaviy mahsulotlarni, valyutalarni, tovarlarni, barcha turdagi metallarni va hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalarni, shu jumladan ular bilan bogʻliq fyuchers shartnomalari va opsionlarni chiqarish, taklif etish, listingga kiritish, targʻib qilish, sotib olish, sotish hamda savdo qilish, shuningdek likvidlilikni taʼminlash va pul bozoriga oid boshqa faoliyat hamda xizmatlarni amalga oshirish imkonini yaratish maqsadida ularni garov sifatida taklif etish yoki ularning taʼminoti ostida qarz olish;

sugʻurta, qayta sugʻurta va sugʻurta vositachiligi bilan shugʻullanish, shu jumladan sugʻurta brokerligi xizmatlarini, jumladan mol-mulkni, hayotni va baxtsiz hodisalardan sugʻurta qilish, sugʻurta faoliyatini boshqarish xizmatlarini koʻrsatish, sugʻurtaning boshqa turlarini amalga oshirish hamda ular bilan bogʻliq tegishli xizmatlarni koʻrsatish;

moliyaviy, investitsiyaviy va bank maslahat xizmatlarini koʻrsatish;

ommaviy moliyalashtirish (kraudfanding) platformalarini yuritish;

Moliya markazining qarori bilan belgilangan boshqa moliyaviy xizmatlarni koʻrsatish va faoliyat turlari bilan shugʻullanish.

Moliya markazining ishtirokchilari Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan ruxsat berilgan taqdirda, Moliya markazi hududida yoki u orqali quyidagi moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyatini amalga oshirishi mumkin:

kastodial, kliring, hisob-kitob va depozitariy faoliyati hamda xizmatlarini koʻrsatish, shu jumladan markaziy kliring tashkilotlari va markaziy qimmatli qogʻozlar depozitariylarini yuritish;

moliyaviy bozor infratuzilmasi xizmatlarini taqdim etish, ularga egalik qilish, ularni boshqarish va yuritish, shu jumladan qimmatli qogʻozlar, metallar, tovarlar hamda barcha turdagi hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalar uchun savdo platformalari, kliring xizmatlari, kastodial xizmatlarni, hisob-kitob va depozitariy xizmatlarini taqdim etish;

aksiyalar, obligatsiyalar, valyutalar, sukuk, qimmatli qogʻozlar, metallar, tovarlar, forvard va fyuchers shartnomalari, opsionlar hamda barcha turdagi hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalar boʻyicha birjalarga va moliyaviy bozorlarga egalik qilish, ularni boshqarish hamda yuritish;

muqobil savdo tizimlarini yuritish;

Moliya markazining qarorida belgilangan moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyatining boshqa turlari bilan shugʻullanish.

Moliya markazining ishtirokchilari Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan ruxsat berilgan taqdirda, Moliya markazi hududida yoki u orqali quyidagi raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirishi mumkin:

raqamli aktivlarni, shu jumladan ular bilan bogʻliq hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalarni, fyuchers shartnomalarini va opsionlarni chiqarish, taklif etish, listingga kiritish, targʻib qilish, sotib olish, sotish va savdo qilish;

raqamli aktivlar va raqamli aktivlarga oid hosilaviy (derivativ) moliyaviy vositalar bilan bitimlar tuzish hamda ular boʻyicha market-meykerlik faoliyatini amalga oshirish, shu jumladan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan ruxsat etilgan doirada marjinal savdo qilish;

raqamli aktivlarga nisbatan kastodial saqlash, xavfsiz saqlash, kliring, hisob-kitob boʻyicha xizmatlar va depozitariy xizmatlarini koʻrsatish;

raqamli aktivlar jamgʻarmalarini va ular bilan bogʻliq aktivlarni boshqarish xizmatlarini tashkil etish, ularning faoliyat yuritishini taʼminlash, ularni boshqarish hamda marketing qilish;

raqamli aktivlar birjalariga hamda savdo platformalariga egalik qilish, ularni boshqarish va yuritish;

Moliya markazining qarorida belgilangan raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyatning boshqa turlari bilan shugʻullanish.

Moliya markazining ishtirokchilari ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq, Moliya markazi hududida yoki u orqali quyidagi qoʻshimcha xizmatlarni koʻrsatishi mumkin:

Moliya markazi ishtirokchilarining, Moliya markazida tashkil etilgan fondlarning yoki Moliya markazining har qanday birjasida listingga kiritilgan kompaniyalarning moliyaviy hisobotlari boʻyicha hisobvaraqlarni audit qilish hamda audit hisobotlari va xulosalarini taqdim etish xizmatlarini;

Moliya markazi ishtirokchilarining muvofiqligini tekshirish maqsadida hisobvaraqlarni audit qilish hamda audit hisobotlari va xulosalarini taqdim etish xizmatlarini;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq ruxsat etilgan doirada moliyaviy faoliyatga va bank faoliyatiga qoʻshimcha xususiyatga ega boʻlgan audit, buxgalteriya, yuridik, reyting xizmatlarini va axborotga oid xizmatlarni, shu jumladan kredit reyting agentliklarini yuritish boʻyicha xizmatlarni;

tovarlarga, metallarga yoki boshqa aktivlarga oid saqlash, qayta ishlash, tashish, yetkazib berish va logistika xizmatlarini, biroq bunda ushbu xizmatlar faqat Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan ruxsat etilgan tartibga solinadigan tovar savdosi, kastodial xizmatlar, kliring, hisob-kitob, depozitariy yoki bozor infratuzilmasi faoliyatiga bogʻliq boʻlsa yoki unga qoʻshimcha xususiyatga ega boʻlsa;

Moliya markazida yoki u orqali taqdim etiladigan yoki amalga oshiriladigan, Moliya markazining qarorlari yoki Oʻzbekiston Respublikasida va Moliya markazida amal qiladigan boshqa qonunchilik hujjatlari boʻyicha moliyaviy xizmat deb tasniflanmaydigan hamda jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish maqsadida Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan nazorat qilinadigan boshqa har qanday xizmatlarni, bizneslarni, kasblarni yoki faoliyatni.

Moliya markazining maʼmuriyati tartibga solinadigan moliyaviy xizmatlar, moliyaviy bozor infratuzilmasiga oid faoliyat, raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyat yoki qoʻshimcha xizmatlar hisoblanmaydigan quyidagi ruxsat etilgan boshqa faoliyatni litsenziyalashi yoki roʻyxatdan oʻtkazishi mumkin:

xolding kompaniyalarini, maxsus maqsadli tashkilotlarni (SPV), gʻaznachilik kompaniyalarini va bosh qarorgoh tashkilotlarini tashkil etish, ularning faoliyat yuritishini taʼminlash, ularni boshqarish hamda tasarruf etish;

fondlarni, trastlarni va fidutsiar tuzilmalarni tashkil etish hamda boshqarish;

korporativ xizmatlarni taqdim etish, shu jumladan kompaniyalarni tashkil etish, korporativ boshqaruv boʻyicha xizmatlar, roʻyxatdan oʻtgan ofis xizmatlari va shu kabi boshqa xizmatlar;

professional xizmatlar, shu jumladan yuridik, konsalting, baholash, buxgalteriya, soliq maslahati, boshqaruv boʻyicha maslahat, texnologiyalarni rivojlantirish, dasturiy taʼminotni ishlab chiqish, fintex xizmatlarini va shunga oʻxshash xizmatlarni koʻrsatish;

vakolatxonalar tashkil etish va ularning faoliyat yuritishini taʼminlash;

chakana savdo, oziq-ovqat va ichimliklar savdosi, mehmonxona, konferensiya, taʼlim, madaniy, sogʻlomlashtirish xizmatlari yoki Moliya markazi ekotizimining faoliyatini qoʻllab-quvvatlash uchun moʻljallangan qulayliklarni hamda shunga oʻxshash boshqa qulayliklarni tashkil etish;

Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan Moliya markazi doirasida ruxsat etilgan, tartibga solinmaydigan faoliyat sifatida belgilangan boshqa har qanday faoliyat.

Ushbu moddada nazarda tutilgan tartibga solinadigan moliyaviy xizmatlar, moliyaviy bozor infratuzilmasi faoliyati, raqamli aktivlar bilan bogʻliq faoliyat, qoʻshimcha xizmatlar va ruxsat etilgan boshqa faoliyat Moliya markazi doirasida faqat tegishli litsenziya, roʻyxatdan oʻtkazish yoki bundan ozod qilish bilan ruxsat etilgan doirada hamda Moliya markazining qoʻllaniladigan qarorlariga muvofiq amalga oshirilishi mumkin. Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlarida litsenziyalash talablariga nisbatan istisnolar va ulardan ozod qilish hollari, shu jumladan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi belgilaydigan shartlarga rioya etgan holda, Moliya markazi hududidan tashqarida joylashgan shaxslar tomonidan Moliya markazi ishtirokchilari bilan yoki ular uchun transchegaraviy asosda moliyaviy xizmatlar yoki qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatilishiga nisbatan istisnolar va ulardan ozod qilish hollari nazarda tutilishi mumkin.

Agar Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlarida bevosita boshqacha holat nazarda tutilgan boʻlmasa, ushbu moddaning birinchi , ikkinchi va uchinchi qismlarida nazarda tutilgan moliyaviy xizmatlarni hamda faoliyat turlarini amalga oshirish uchun litsenziyalar quyidagi talablarga javob beradigan yuridik shaxsga, sheriklik shaklidagi tuzilmaga, chet el yuridik shaxsining filialiga, shuʼba jamiyatiga, qoʻshma korxonaga yoki Moliya markazining qarorlarida ruxsat etilgan boshqa tashkiliy tuzilmaga, shuningdek Moliya markazining qarorlarida ruxsat etilgan hollarda va doirada jismoniy shaxsga beriladi:

mustahkam moliyaviy holatga ega boʻlish;

amalga oshirilishi taklif etilayotgan faoliyatning tabiatiga, koʻlamiga va murakkabligiga mos keladigan kompleks tizimlarga hamda nazorat mexanizmlariga ega boʻlish;

bunday faoliyat boʻyicha yetarli bilim va malakaga, yaxshi ishchanlik obroʻsiga ega boʻlgan shaxslar tomonidan boshqarilishi.

8-modda. Moliya markazida qoʻllaniladigan huquq

Moliya markazi hududida ushbu moddada belgilangan quyidagi ustuvorlik tartibidagi maxsus qonunchilik amal qiladi:

Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi ;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonun;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq Moliya markazini tashkil etish, faollashtirish, uning chegaralarini oʻzgartirish, strategik boshqaruv, asosiy mansabdor shaxslarni tayinlash hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda Prezident vakolatiga bevosita taalluqli boshqa masalalar yuzasidan qabul qilingan farmonlari va qarorlari;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga asosan va unga muvofiq qabul qilingan, Moliya markazining oʻz yurisdiksiyasiga kiradigan masalalarni tartibga soladigan qarorlari;

zarur hollarda Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga , ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga zid boʻlmagan taqdirda, Angliya va Uelsning umumiy huquqi va adolat prinsiplari hamda qoidalari.

Moliya markazining kengashi Angliya va Uels huquqini qoʻllash toʻgʻrisidagi Moliya markazining qarorini qabul qiladi. Ushbu qarorda Moliya markazida qoʻllanilishi lozim boʻlgan Angliya va Uelsning qonunchilik hujjatlari, ularning qaysi sana holatiga koʻra qoʻllanilishi hamda qanday oʻzgartirishlar bilan qoʻllanilishi belgilanadi. Bunday qaror hamda, zarur hollarda, unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar ushbu moddaning birinchi qismi maqsadlari uchun Moliya markazining qarori sifatida eʼtirof etiladi.

Yetakchi global moliya markazlarining xalqaro miqyosda eʼtirof etilgan standartlari Moliya markazi organlari tomonidan Moliya markazining qarorlarini sharhlashda, talqin qilishda hamda ulardagi huquqiy boʻshliqlarni toʻldirishda yordamchi vosita sifatida qoʻllanilishi mumkin.

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari Moliya markazining yurisdiksiyasiga kirmaydigan masalalarga nisbatan, shuningdek Moliya markazi hududida ularning qoʻllanilishi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoxud Moliya markazining qarorlarida bevosita belgilangan hollarda qoʻllaniladi.

Moliya markazining qarorlarini ishlab chiqish, roʻyxatdan oʻtkazish, amalga kiritish, eʼlon qilish, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek ularni bekor qilish tartibi Moliya markazi maʼmuriyati tomonidan taqdim etiladigan va Moliya markazining kengashi tomonidan tasdiqlanadigan Moliya markazi qarorlari bilan belgilanadi, bundan quyidagilar mustasno:

ushbu moddaga binoan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining vakolatlari jumlasiga kiradigan munosabatlar toifalari doirasida Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan qabul qilinadigan tartibga solish qoidalari va koʻrsatmalari;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 29-moddasiga muvofiq Toshkent xalqaro tijorat sudining Bosh sudyasi tomonidan chiqariladigan, Moliya markazi kengashining tasdigʻisiz kuchga kiradigan qoidalar, farmoyishlar va yoʻriqnomalar.

Moliya markazining hech bir organi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq oʻz vakolati doirasiga kirmaydigan masalalar boʻyicha Moliya markazining qarorini qabul qilishi mumkin emas.

Moliya markazining organlari oʻz vakolatlari doirasida Moliya markazi shaxslarining oʻzaro va (yoki) orasidagi, Moliya markazining yurisdiksiyasiga kiruvchi quyidagi munosabatlarni tartibga soladigan, bajarilishi majburiy boʻlgan qarorlarni qabul qilishi mumkin:

fuqarolik, korporativ va tijorat huquqi, moliya, bank, investitsiyalar, soliq, mehnat munosabatlarini hamda maʼlumotlarni himoya qilish;

fuqarolik va iqtisodiy protsessual munosabatlar;

maʼmuriy tartib-taomillar, shu jumladan litsenziyalash va roʻyxatdan oʻtkazish;

davlat xaridlari;

Moliya markazining kengashi Moliya markazining maqsadlariga erishish uchun zarur deb topgan boshqa masalalar.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 7-moddasida nazarda tutilgan xizmatlarni va faoliyat turlarini tartibga soluvchi hamda muvofiqlashtiruvchi Moliya markazining qarorlarini, shuningdek:

Moliya markazining qarorlariga rioya etilishi ustidan nazoratni, muvofiqlikni (komplayens) va huquqni qoʻllash amaliyotini taʼminlashga;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi oʻzining tartibga solish maqsadlari va funksiyalarini samarali bajarishi uchun zarur yoki maqsadga muvofiq deb hisoblaydigan boshqa masalalarga oid bajarilishi majburiy boʻlgan qarorlarini qabul qilishi mumkin.

Toshkent xalqaro tijorat sudi Moliya markazi shaxslarining oʻzaro va (yoki) ular orasidagi, Moliya markazining yurisdiksiyasiga kiruvchi quyidagi munosabatlarni tartibga soladigan bajarilishi majburiy boʻlgan qarorlarni qabul qilishi mumkin:

koʻrib chiqilishi oʻz vakolatlari jumlasiga kiradigan nizolarni hal etish bilan bogʻliq masalalarni;

Moliya markazida faoliyat yurituvchi yuridik xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar faoliyatini va advokatlik faoliyatini tartibga solishni, bu sohadagi mutaxassislarning malakasini oshirishni va ularning odob-axloq qoidalarini;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq Bosh sudya odil sudlov maʼmuriyatchiligini samarali amalga oshirish uchun zarur yoki maqsadga muvofiq deb hisoblaydigan boshqa masalalarni.

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda toʻgʻridan-toʻgʻri nazarda tutilgan hollarda, Moliya markazining tegishli organi ushbu moddaning yuqoridagi qismlari bilan qamrab olinmagan munosabatlarni tartibga soluvchi qarorlarni ham qabul qilishi mumkin.

Moliya markazining qarorlari Moliya markazining yurisdiksiyasi doirasida bajarilishi majburiy boʻlgan normativ-huquqiy hujjat deb hisoblanadi.

Moliya markazi hududida tuzilgan, Moliya markazining ishtirokchisi tomonidan tuzilgan yoxud Moliya markazining faoliyati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan shartnomalar va bitimlar, agar taraflar boshqa huquqni qoʻllash toʻgʻrisida kelishmagan boʻlsa hamda bunday kelishuv ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining qarorlariga zid boʻlmasa, Moliya markazining qarorlari bilan tartibga solinadi.

Oʻzbekiston Respublikasining davlat xavfsizligiga tahdid solishi mumkin boʻlgan shart-sharoitlarni istisno etish maqsadida Moliya markazining kengashi tomonidan tasdiqlangan Moliya markazining qarorlarida Moliya markazining ishtirokchilari uchun cheklovlar belgilanishi mumkin. Bunday cheklovlar bartaraf etilishi lozim boʻlgan tahdidga mutanosib boʻlishi, ularda ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 6-moddasining qoidalari inobatga olingan boʻlishi kerak va ular Toshkent xalqaro tijorat sudi tomonidan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Moliya markazi hududida Moliya markazining qarorlari ushbu qarorlarga zid boʻlgan har qanday normativ-huquqiy hujjatlardan ustun turadi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi , ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan ratifikatsiya qilingan xalqaro shartnomalar mustasno.

9-modda. Moliya markazining qarorlarini eʼlon qilish va ushbu qarorlarning rasmiy reyestri

Moliya markazining har bir qarori kuchga kirguniga qadar Moliya markazi qarorlarining rasmiy reyestrida eʼlon qilinishi shart. Agar Moliya markazi qarorining oʻzida kechroq sana nazarda tutilmagan boʻlsa, u eʼlon qilingan sanadan eʼtiboran kuchga kiradi.

Moliya markazining maʼmuriyati Moliya markazining rasmiy veb-saytida Moliya markazining raqamli shaklda omma uchun ochiq boʻlgan qarorlarining rasmiy reyestrini tashkil etadi, yuritadi va doimiy ravishda yangilab boradi.

Moliya markazi qarorlarining rasmiy reyestri quyidagilardan tarkib topadi:

Moliya markazi har bir qarorining u eʼlon qilingan sanadagi dastlabki matnidan;

Moliya markazi har bir qarorining u qabul qilingandan boshlab unga kiritilgan barcha oʻzgartirishlar aks ettirilgan amaldagi jamlanma matnidan;

Moliya markazi har bir qarorining qabul qilingan sanasidan, kuchga kirgan sanasidan hamda unga kiritilgan barcha oʻzgartirishlar qaydidan.

Moliya markazi qarorlarining rasmiy reyestri ingliz tilida yuritiladi. Moliya markazi qarorlarining oʻzbek tilidagi va boshqa tillardagi rasmiy tarjimasi chop etilishi mumkin.

Moliya markazining Moliya markazi qarorlarining rasmiy reyestrida ushbu moddaga muvofiq ingliz tilida chop etilmagan qarori yuridik kuchga va taʼsirga ega boʻlmaydi hamda Moliya markazining shaxsiga nisbatan majburiy hisoblanmaydi.

10-modda. Moliya markazi qarorlarining jamoatchilik muhokamasi

Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori qabul qilinguniga qadar Moliya markazining tegishli organi ushbu moddaga muvofiq jamoatchilik muhokamasini oʻtkazishi shart.

Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori boʻyicha jamoatchilik muhokamasi jarayoni quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

Moliya markazining taklif etilayotgan qarori, uning siyosiy-huquqiy asoslari, fikr-mulohazalar bildirish soʻralayotgan asosiy masalalar va muhokama muddati koʻrsatilgan muhokama hujjati eʼlon qilinishini;

kelib tushgan barcha fikr-mulohazalar koʻrib chiqilishini;

qabul qilingan fikr-mulohazalar qanday hisobga olinganligi tushuntirilgan , muhokama natijalariga doir javob eʼlon qilinishini.

Moliya markazining tegishli organi shoshilinch holatlar sababli qarorni darhol qabul qilish zarur deb yozma ravishda belgilagan taqdirda, Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori oldindan jamoatchilik muhokamasisiz qabul qilinishi mumkin. Bunda Moliya markazining tegishli organi shoshilinch holatlarning sabablarini qaror matnida koʻrsatishi, qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran oltmish kun ichida jamoatchilik muhokamasini oʻtkazishi va jamoatchilik muhokamasi natijalariga koʻra, zarur deb topilgan hollarda, mazkur qarorni tegishincha oʻzgartirishi shart.

Moliya markazining kengashi Moliya markazining qarori bilan jamoatchilik muhokamasi muddatining davomiyligiga, jamoatchilik muhokamasi hamda tartibga solish taʼsirini baholashning shakliga va qamroviga, shuningdek Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori loyihasining muhimlik darajasidan kelib chiqib, ushbu modda va ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 11-moddasi talablarini mutanosib tarzda qoʻllashga doir qoʻshimcha talablarni belgilashi mumkin.

Mazkur Konstitutsiyaviy Qonunning ushbu moddasi va 11-moddasi qoidalari Moliya markazining ushbu Konstitutsiyaviy Qonun kuchga kirganidan keyin oʻn ikki oy ichida qabul qilinadigan qarorlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

11-modda. Tartibga solish taʼsirini baholash

Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarori taklif etilishidan oldin Moliya markazining tegishli organi quyidagilarni tahlil qiluvchi tartibga solish taʼsirini baholashga doir hujjatni tayyorlashi va eʼlon qilishi shart:

Moliya markazining taklif etilayotgan qarorida hal etishga eʼtibor qaratilgan muammoni yoki maqsadni;

taklif etilayotgan choralar hamda koʻrib chiqilgan muqobil variantlar boʻyicha xarajatlar va foydani;

taklif etilayotgan choraning Moliya markazining raqobatbardoshligiga va jozibadorligiga nisbatan ehtimoliy taʼsirini;

taklif etilayotgan choraning Moliya markazining shaxslariga nisbatan ehtimoliy taʼsirini;

taklif etilayotgan chorani amalga oshirish muddatini va oʻtish davrining tartib-taomillarini.

Jamoatchilik muhokamasi jarayoni yakunlanganidan keyin Moliya markazining tegishli organi muhokama davomida olingan muhim maʼlumotlarni aks ettirish maqsadida tartibga solish taʼsirini baholashga oid hisobotini qayta koʻrib chiqishi mumkin.

Tartibga solish taʼsirini baholashga oid hujjat ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 10-moddasiga muvofiq taqdim etiladigan jamoatchilik muhokamasi hujjati tarkibida yoki u bilan bir vaqtda eʼlon qilinadi.

Tartibga solish taʼsirini baholashning mazmuniga nisbatan qoʻyiladigan talablar, uning uslubiyati va shakli Moliya markazining kengashi tomonidan qoʻshimcha ravishda belgilanadi.

12-modda. Milliy qonunchilikning umumiy qoidalarini qoʻllashning oʻziga xos xususiyatlari

Moliya markazi hududida Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalaridan kelib chiqadigan majburiyatlar va quyidagi qonunchilik hujjatlari qoʻllaniladi:

Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi ;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 14-moddasining qoidalariga muvofiq jinoyat toʻgʻrisidagi va jinoyat-protsessual qonunchilik;

ushbu moddaning ikkinchi qismi qoidalari inobatga olingan holda maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi qonunchilik;

milliy xavfsizlik, mudofaa, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, immigratsiya nazorati, oila, atrof-muhitni muhofaza qilish, favqulodda holat, sanitariya-epidemiologik osoyishtalik hamda fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisidagi qonunchilik;

Moliya markazining shaxslariga nisbatan toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻllaniladigan darajada Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan ratifikatsiya qilingan xalqaro shartnomalar;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki Moliya markazining qarorlarida Moliya markazi hududida qoʻllanilishi toʻgʻridan-toʻgʻri nazarda tutilgan boshqa qonunchilik hujjatlari.

Agar Moliya markazi hududida Moliya markazining shaxslari tomonidan sodir etilgan, Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga muvofiq javobgarlik belgilangan valyuta qimmatliklari, bojxona, soliq, qimmatli qogʻozlar bozori, raqobat hamda kripto-aktivlar aylanmasi toʻgʻrisidagi qonunchilikni, shuningdek savdo yoki xizmat koʻrsatish qoidalarini buzish bilan bogʻliq xatti-harakatlar (harakatsizlik) oʻz mohiyatiga koʻra tijorat nizosi, iqtisodiy, fuqarolik-huquqiy nizo, Moliya markazi organi talablarining buzilishi, moliya bozoridagi nojoʻya xatti-harakatni tashkil etsa, undan kelib chiqsa yoxud u bilan bogʻliq deb hisoblansa hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining qarorlari doirasida hal qilinishi mumkin boʻlsa, Moliya markazining tegishli organi Moliya markazining yurisdiksiyasi doirasida mavjud boʻlgan iqtisodiy, fuqarolik-huquqiy choralarni, tartibga solish yoki maʼmuriy taʼsir choralarini qoʻllaydi.

Moliya markazining hech bir organi ushbu moddaning ikkinchi qismida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha ish materiallarini maʼmuriy ishni qoʻzgʻatish uchun Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlariga yubormaydi.

Moliya markazining shaxslariga nisbatan ushbu modda birinchi qismining beshinchi xatboshisida koʻrsatilgan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida belgilangan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashishga doir talablardan tashqari Moliya markazining qarorlari bilan qoʻshimcha yoki kengaytirilgan talablar belgilanishi mumkin.

Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan hollardan tashqari, ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Moliya markazining qarorlari bilan uning yurisdiksiyasiga kiradigan masalalarga oid Oʻzbekiston Respublikasining tegishli qonunchiligi yoki har qanday davlat organining yoxud idorasining maʼmuriy hujjatlari Moliya markazining shaxslariga nisbatan amal qilmaydi, bundan ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki Moliya markazining qarorlarida bevosita nazarda tutilgan maxsus hollar mustasno.

13-modda. Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidentligi dasturi

Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidentligi dasturida (bundan buyon matnda Dastur deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasiga investitsiyalarni jalb etish maqsadida Moliya markazi kengashining qarori bilan belgilangan shakllarda, hajmlarda va vositalarda investitsiyalar kiritgan jismoniy shaxslarga hamda ularning oila aʼzolariga Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti maqomi berilishi nazarda tutiladi.

Dastur davlat xavfsizligi, ichki ishlar, iqtisodiyot va moliya, investitsiyalarga koʻmaklashish borasidagi davlat siyosatini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan davlat organlari bilan kelishilgan holda qabul qilinadi. Moliya markazi kengashining Dasturni joriy etish toʻgʻrisidagi qarorida investitsiyalarning shakllari, hajmlari va vositalari, investitsiyaviy soliq rezidenti maqomini eʼtirof etish mezonlari hamda Dasturda ishtirok etish tartib-taomillari belgilanadi.

Moliya markazining qarorlari bilan quyidagi minimal talablar nazarda tutilgan Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti deb eʼtirof etish mezonlari belgilanadi:

Dasturda ishtirok etish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilishdan oldingi uch yillik davr mobaynida shaxs Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti boʻlmaganligi;

Dasturda ishtirok etish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qilishdan oldingi oʻn yillik davr mobaynida shaxsning Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligi tugatilmaganligi.

Agar Dasturda ishtirok etishning asosiy maqsadi yoki asosiy maqsadlaridan biri Oʻzbekiston Respublikasi bilan sezilarli darajada bogʻliq boʻlgan daromadlarga, aktivlarga, foydaga yoki faoliyatga oid soliqdan qochishdan yoxud soliqni kamaytirishdan iborat boʻlsa, shaxs Moliya markazi maʼmuriyatining asoslantirilgan xulosasiga koʻra Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti deb eʼtirof etilmaydi.

Moliya markazining qarorlarida Dasturning shaffofligini va ishonchliligini taʼminlash maqsadida benefitsiar mulkdorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, mablagʻlar manbaini, mol-mulk manbaini, soliq rezidentligi tarixini, sanksiyaviy maqomni hamda zarur boʻlgan boshqa axborotni oshkor etish talablari belgilanishi mumkin.

Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti maqomini olish quyidagi huquqlar va imkoniyatlarni beradi:

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 18-moddasida belgilangan soliq imtiyozlarini qoʻllash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etilishni;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 20-moddasida belgilangan vizaga oid huquqlarni;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 29-moddasiga muvofiq Toshkent xalqaro tijorat sudiga murojaat qilish hamda vasiyatnomalar va vorislik reyestriga kirish (undan foydalanish) huquqini.

14-modda. Moliya markazi hududida jinoiy yurisdiksiyani amalga oshirish

Agar Moliya markazi hududida Moliya markazining shaxslari tomonidan sodir etilgan, Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksiga muvofiq jinoiy javobgarlik belgilangan valyuta qimmatliklari, bojxona, soliq, raqobat va kripto-aktivlar aylanmasi toʻgʻrisidagi qonunchilikni, shuningdek savdo yoki xizmat koʻrsatish qoidalarini buzish bilan bogʻliq xatti-harakatlar (harakatsizlik) oʻz mohiyatiga koʻra tijorat nizosi, iqtisodiy, fuqarolik-huquqiy nizo, Moliya markazi organi talablarining buzilishi, moliya bozoridagi nojoʻya xatti-harakatni tashkil etsa, undan kelib chiqsa yoxud u bilan bogʻliq deb hisoblansa hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining qarorlari doirasida hal qilinishi mumkin boʻlsa, Moliya markazining tegishli organi birinchi navbatda Moliya markazining yurisdiksiyasi doirasida mavjud boʻlgan iqtisodiy, fuqarolik-huquqiy choralarni, tartibga solish yoki maʼmuriy taʼsir choralarini qoʻllaydi.

Ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan xatti-harakatlar (harakatsizlik) roʻyxati va ular uchun qoʻllaniladigan taʼsir choralari Moliya markazining tegishli organi tomonidan belgilanadi.

Moliya markazining hech bir organi ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan holatlar boʻyicha ish materiallarini jinoyat ishini qoʻzgʻatish, tergov qilish yoki jinoiy taʼqib qilish masalasini hal etish uchun Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organlariga yubormaydi.

Ushbu modda Oʻzbekiston Respublikasining qonunlariga muvofiq jinoyat hisoblanadigan hamda Moliya markazi doirasida fuqarolik-huquqiy choralar, tartibga solish yoki maʼmuriy taʼsir choralari orqali yetarli darajada hal qilib boʻlmaydigan xatti-harakatlar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasining huquqni muhofaza qiluvchi vakolatli organlari yurisdiksiyasini cheklovchi qoida sifatida talqin etilmasligi kerak. Bunday hollarda Moliya markazining tegishli organi huquqni muhofaza qiluvchi vakolatli organlar bilan toʻliq hamkorlik qiladi hamda tegishli masala boʻyicha tergovni va jinoiy taʼqib qilishni amalga oshirish uchun zarur yordam koʻrsatadi.

Moliya markazining organlari ushbu moddaga muvofiq fuqarolik-huquqiy choralarning, tartibga solish va maʼmuriy taʼsir choralarining ustuvorligini taʼminlash, shuningdek Moliya markazining yurisdiksiyasiga hamda milliy jinoiy yurisdiksiyaga taalluqli boʻlishi mumkin boʻlgan masalalarni koʻrib chiqish boʻyicha muvofiqlashtirilgan tartib-taomillarni belgilash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasining huquqni muhofaza qiluvchi vakolatli organlari bilan hamkorlik toʻgʻrisida kelishuvlar tuzishi mumkin.

15-modda. Taqiqlangan faoliyat va xizmatlar

Moliya markazi hududida quyidagi faoliyat turlarini amalga oshirish taqiqlanadi:

ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazining qarorlari yoki Moliya markazining qarorlari asosida Moliya markazining ishtirokchilariga berilgan litsenziyalar, ruxsatnomalar, vakolatlar yoki roʻyxatdan oʻtkazish talablariga zid boʻlgan har qanday faoliyat;

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi bilan belgilangan jamoat tartibiga yoki ijtimoiy axloqqa zid boʻlgan har qanday faoliyat;

Moliya markazining hududidan tashqarida rezident boʻlgan yoki joylashgan shaxslardan Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasidagi chakana omonatlarni qabul qilish bilan bogʻliq faoliyat, bundan Moliya markazining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan holda ishlab chiqilgan qarorlarida yoʻl qoʻyilgan hollar mustasno;

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga binoan taqiqlangan hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq Moliya markazida ruxsat etilmagan tovarlarni ishlab chiqarish, sotish yoki tarqatish va xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq faoliyat.

Moliya markazining organlari taqiqlangan faoliyatni amalga oshirayotgan Moliya markazining har qanday shaxslariga litsenziyalar berishni va ularni roʻyxatdan oʻtkazishni toʻxtatib turish, bekor qilish choralarini yoki ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda va Moliya markazining qarorlarida nazarda tutilgan boshqa majburiy choralarni koʻrishi mumkin.

16-modda. Jarimalar va majburlov choralari

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning yoki Moliya markazi qarorlarining qoidalariga zid ravishda tijorat faoliyatini yoki moliyaviy faoliyatni amalga oshirgan Moliya markazining har qanday ishtirokchisi quyidagilardan oshmaydigan miqdorda jarimaga tortiladi:

oʻn million AQSH dollaridan oshmaydigan miqdorda;

qoidabuzarlikka sabab boʻlgan tegishli bitim, oʻzaro bogʻliq bitimlar yigʻindisi yoki faoliyat qiymatining oʻn foizidan oshmaydigan miqdorda.

Moliya markazining kengashi oʻz qarori bilan huquqbuzarliklar roʻyxatini va ular uchun qoʻllaniladigan sanksiyalarni tasdiqlaydi. Bunday sanksiyalar quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

rasmiy ogohlantirish va bildirishnomalar berishni;

muayyan harakatlarni amalga oshirish haqida yoki muayyan harakatlarni amalga oshirishdan tiyilish toʻgʻrisida koʻrsatmalar berishni;

yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash yoki huquqbuzarlikdan oldingi holatni tiklash boʻyicha choralar koʻrishni;

huquqbuzarlik natijasida olingan foydani qaytarishni;

ommaviy tarzda yoki xususiy tanbeh berishni;

maxsus bilim va malakaga ega boʻlgan shaxslarni jalb etishni yoki tayinlashni;

tadbirkorlik faoliyatini cheklashni;

ayrim jismoniy shaxslarga nazorat qilinadigan funksiyalarni bajarishni taqiqlashni yoki ularni bunday funksiyalarni bajarishdan muayyan muddatga chetlashtirishni;

litsenziya berish yoki roʻyxatdan oʻtkazish uchun shartlar qoʻyishni;

litsenziyani yoki roʻyxatdan oʻtganlikni muayyan muddatga toʻxtatib turishni;

litsenziyani yoki roʻyxatdan oʻtganlikni toʻliq bekor qilishni;

shoshilinch himoya choralarini qoʻllashni;

Moliya markazi kengashining qarorida nazarda tutilgan boshqa sanksiyalarni.

Ushbu modda qoidalari Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlariga muvofiq prudensial choralarni, nazorat yoki himoya choralarini qoʻllash yuzasidan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining vakolatlarini cheklamaydi.

Moliya markazining tegishli qarorida belgilangan hollarda, bunday sanksiyalar jarimalarga qoʻshimcha ravishda yoki ularning oʻrniga qoʻllanilishi mumkin. Huquqbuzarliklar roʻyxatida nazarda tutilgan hech bir jarima ushbu moddaning birinchi qismida belgilangan eng yuqori miqdordan oshib ketmasligi kerak.

Jarimalar va sanksiyalar Moliya markazining vakolatli organlari tomonidan qoʻllanilishi mumkin.

Ushbu moddaga muvofiq jarimalarni qoʻllash Moliya markazining qarorlarida belgilangan tartib-taomillarga, shu jumladan ehtimoliy huquqbuzarlik toʻgʻrisida ogohlantirish, tushuntirish berish va Toshkent xalqaro tijorat sudida qayta koʻrib chiqishni talab qilish huquqlariga rioya etilgan holda amalga oshiriladi.

17-modda. Moliya markazi ishtirokchilarining pul majburiyatlari va valyutani tartibga solish

Moliya markazi ishtirokchilarining pul majburiyatlari ularning shartnomalarida kelishilgan chet el valyutalarida, shu jumladan Moliya markazining qarorlarida hamda Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining tegishli qoidalarida ruxsat etilgan doirada raqamli aktivlarda ifodalanishi va bajarilishi mumkin.

Fond birjasidagi savdolar ishtirokchilarining pul majburiyatlari Fond birjasining qoidalarida belgilangan valyutada ifodalanadi va bajariladi.

Moliya markazi hududida moliyaviy xizmatlar hamda professional xizmatlar koʻrsatish bilan bogʻliq valyuta operatsiyalarining shartlari va tartibi Moliya markazining qarorlari bilan tartibga solinadi.

Agar Moliya markazining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan birgalikda ishlab chiqilgan qarorlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasining umumiy valyuta toʻgʻrisidagi qonunchiligi bilan bogʻliq valyuta shartnomalarini, kapital harakati boʻyicha operatsiyalarni roʻyxatdan oʻtkazishga yoki ular haqida xabar berishga, xorijiy bank hisobvaraqlarini ochishga yoki yuritishga hamda valyuta operatsiyalari toʻgʻrisida xabar berishga oid talablar Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan Moliya markazining yurisdiksiyasi doirasida amalga oshiriladigan valyuta operatsiyalariga nisbatan qoʻllanilmaydi.

Moliya markazining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan birgalikda ishlab chiqiladigan qarorlarida toʻlov balansi, moliyaviy barqarorlik uchun, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish hamda makroiqtisodiy monitoring maqsadlari uchun zarur boʻlgan axborotning Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan olinishini taʼminlaydigan soddalashtirilgan hisobot berish, axborot almashish va nazorat qilish mexanizmlari belgilanadi.

Moliya markazining ishtirokchilari nomidan valyuta operatsiyalarini amalga oshiruvchi banklar va ayrim turdagi bank operatsiyalarini bajaruvchi boshqa tashkilotlar tomonidan valyuta operatsiyalarining amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etishga nisbatan qoʻyiladigan talablar hamda axborotni taqdim etish tartibi Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan holda qabul qilinadigan qarorlarida belgilanadi.

Moliya markazining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan holda qabul qilinadigan qarorlarida Moliya markazining ishtirokchilariga nisbatan chet el valyutasidagi operatsiyalar toʻgʻrisidagi axborotni taqdim etishga doir talablar, Moliya markazining organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki oʻrtasidagi axborot almashish tartibi, shuningdek Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan Moliya markazi hududidan tashqarida Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlariga moliyaviy xizmatlar koʻrsatish tartibi, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida omonatlarni qabul qilish, faoliyat yuritish qoidalari, isteʼmolchilarni himoya qilish va hisobot berish tartibi belgilanadi.

Ushbu moddaning qoidalarini amalga oshirish maqsadida Moliya markazi va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan birgalikda qabul qilinadigan hujjatlarda Moliya markazining ishtirokchilari, Oʻzbekiston Respublikasining fuqarosi boʻlmagan xodimlar, investitsiyaviy soliq rezidentlari hamda ularning oila aʼzolari uchun kapitalni erkin repatriatsiya qilish va valyutani erkin konvertatsiya qilish tartib-taomillari aks ettirilishi hamda ularga rioya etilishi taʼminlanishi kerak.

18-modda. Moliya markazi hududidagi soliq va bojxona rejimi

Moliya markazi hududida qoʻllaniladigan soliq va bojxona rejimi ushbu Konstitutsiyaviy Qonun hamda Moliya markazining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda qabul qilinadigan qarorlari bilan tartibga solinadi. Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi normalari Moliya markazi hududida faqat ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki Moliya markazining qarorlarida toʻgʻridan-toʻgʻri nazarda tutilgan hollarda qoʻllaniladi.

Moliya markazining organlari va Moliya markazi organlari tomonidan tashkil etilgan yoki ularga toʻliq egalik qilinadigan hamda ular tomonidan nazorat qilinadigan tashkilotlar yuridik shaxslardan olinadigan foyda soligʻini va ijtimoiy soliqni toʻlashdan Moliya markazining ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan qarorlarida belgilangan shartlarga rioya etilgan taqdirda, 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi.

Moliya markazining qarorlarida nazarda tutilgan shartlarga javob beradigan Moliya markazining malakali ishtirokchilari Moliya markazining ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan qarorlarida, shuningdek ushbu moddada hamda Moliya markazining qarorlarida belgilangan talablarga va shartlarga muvofiq moliyaviy xizmatlardan olingan daromad boʻyicha foyda soligʻini hamda ijtimoiy soliqni toʻlashdan 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi, bundan Moliya markazining qarorlarida belgilangan iqtisodiy mohiyat, korporativ boshqaruv shartlariga, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, kiberxavfsizlik shartlariga hamda boshqa shartlarga javob bermaydigan raqamli aktivlar birjalari mustasno.

Moliya markazining malakali ishtirokchisi deganda Moliya markazining quyidagi barcha shartlarga javob beradigan ishtirokchisi tushuniladi:

Moliya markazida yetarli iqtisodiy mohiyatga ega boʻlish;

tegishli daromadni Moliya markazida koʻrsatiladigan yoki eksport qilinadigan moliyaviy xizmatlardan olish;

Moliya markazi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan birgalikda qabul qilingan qarorlarda belgilanadigan boshqa talablarga javob berish.

Ushbu moddaning toʻrtinchi qismida belgilangan shartlarga javob bermaydigan Moliya markazining ishtirokchisi yoki Moliya markazining qarorlarida belgilangan iqtisodiy mohiyat, korporativ boshqaruv shartlariga, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, kiberxavfsizlik shartlariga hamda boshqa shartlarga javob bermaydigan raqamli aktivlar birjasi ushbu moddaning birinchi qismiga muvofiq qoʻllaniladigan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga binoan soliqqa tortiladi hamda ushbu moddaning oltinchi qismida belgilangan shartlar bajarilgan taqdirda, mazkur qismda nazarda tutilgan soliqdan ozod etish huquqini saqlab qoladi.

Moliya markazining ishtirokchilari Moliya markazining ushbu moddaning birinchi qismida nazarda tutilgan qarorlarida belgilangan shartlarga rioya etgan holda, Moliya markazining hududida koʻrsatilgan qoʻshimcha xizmatlardan olingan daromad boʻyicha yuridik shaxslarning foyda soligʻini hamda ijtimoiy soliqni toʻlashdan 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi.

Ushbu modda toʻrtinchi qismining maqsadlari uchun foyda soligʻidan ozod qilinadigan daromadlarni va soliq solinadigan daromadlarni, shuningdek chegirilishi mumkin boʻlgan xarajatlarni alohida-alohida hisobga olish tartibi Moliya markazining maʼmuriyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan birgalikda belgilanadi.

Moliya markazining ishtirokchisida yoki organida mehnat shartnomasi asosida faoliyat yuritadigan Moliya markazining xodimlari Moliya markazidagi faoliyatdan olingan daromadlar boʻyicha jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini toʻlashdan 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari mustasno. Ushbu qismda nazarda tutilgan soliqni toʻlashdan ozod qilish faqat Moliya markazining ishtirokchisi yoki Moliya markazining organi tomonidan toʻlanadigan mehnatga haq toʻlash tarzidagi daromadlarga nisbatan qoʻllaniladi hamda boshqa har qanday shaxs tomonidan toʻlanadigan shunday daromadlarga nisbatan tatbiq etilmaydi. Oʻzbekiston Respublikasining rezidentlari boʻlgan Moliya markazining xodimlariga nisbatan belgilangan tartibda jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi boʻyicha imtiyoz belgilanishi mumkin.

Jismoniy va yuridik shaxslar quyidagilardan olingan daromadlar boʻyicha jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻini va yuridik shaxslardan olinadigan foyda soligʻini toʻlashdan 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda ozod qilinadi:

Fond birjasining rasmiy roʻyxatiga kiritilgan qimmatli qogʻozlarni sotishdan olingan daromad, shu jumladan kapital oʻsishdan olingan daromadlar;

Moliya markazi ishtirokchilarining aksiyalarini yoki kapitalidagi ulushlarini sotishdan olingan daromad, shu jumladan kapital oʻsishdan olingan daromadlar;

hisoblangan kunda Fond birjasining rasmiy roʻyxatiga kiritilgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha dividendlar va foizlar;

Moliya markazi ishtirokchilarining aksiyalari yoki kapitalidagi ulushlari boʻyicha dividendlar;

agar jismoniy shaxslar Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidentlari boʻlsa, ularning Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi manbalardan olingan daromadlari.

Ushbu modda toʻqqizinchi qismining toʻrtinchi xatboshisi qoidalari Moliya markazi maʼmuriyatining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining qoʻshma qarorida belgilangan mezonlarga muvofiq Fond birjasida muomalada boʻlgan qimmatli qogʻozlar boʻyicha dividendlarga nisbatan qoʻllaniladi.

Ushbu modda toʻqqizinchi qismining oltinchi xatboshisini qoʻllashda Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti soliq solish maqsadida shaxs Oʻzbekiston Respublikasining rezidenti ekanligini tasdiqlovchi hujjat berilishi uchun Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda belgilangan tartibda va miqdorda majburiy toʻlovni amalga oshirishi shart. Ushbu modda toʻqqizinchi qismining oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan soliqni toʻlashdan ozod qilish tegishli aktivlar Moliya markazining investitsiyaviy soliq rezidenti maqomi eʼtirof etilguniga qadar yoki undan keyin qoʻlga kiritilganidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqaridagi manbalardan olinadigan daromadlarga nisbatan qoʻllaniladi, bunda Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda qabul qilinadigan Moliya markazining qarorida belgilanishi mumkin boʻlgan rezidentlikning eng kam muddatlariga va boshqa shartlarga rioya etiladi.

Moliya markazining organlariga yoki ishtirokchilariga tegishli yoxud ularning foydalanishida boʻlgan Moliya markazi hududida joylashgan koʻchmas mulk mol-mulk soligʻidan va yer soligʻidan ozod qilinadi.

Quyidagilar qoʻshilgan qiymat soligʻi solinadigan tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilish boʻyicha aylanma hisoblanmaydi:

Oʻzbekiston Respublikasining budjet toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq Moliya markazining organlari tomonidan maqsadli transfert shaklida olingan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

Moliya markazining organlari tomonidan Moliya markazining maʼmuriyatidan maqsadli transfert shaklida olingan pul mablagʻlari.

Moliya markazi ishtirokchilarining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq koʻrsatilgan xizmatlari va faoliyati qoʻshilgan qiymat soligʻini toʻlashdan ozod qilinadi.

Norezident tomonidan Moliya markazining organi yoki tashkiloti uchun haq evaziga bajarilgan ishlar yoki koʻrsatilgan xizmatlar, agar realizatsiya qilish joyi deb Oʻzbekiston Respublikasi eʼtirof etilgan boʻlsa, norezidentdan ishlar va xizmatlarni sotib olish boʻyicha aylanma hisoblanmaydi.

Moliya markazi organlarining, ishtirokchilarining, xodimlarining yoki investitsiyaviy soliq rezidentlarining Moliya markazi hududida foydalanish yoki isteʼmol qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasining bojxona hududiga xorijdan olib kiriladigan mol-mulkidan 2076-yil 1-yanvarga qadar boʻlgan davrda bojxona boji va bojxona yigʻimlari undirilmaydi. Ushbu imtiyoz faqat Moliya markazi organlarining va ishtirokchilarining faoliyatini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan hamda Moliya markazi hududida foydalaniladigan yoki isteʼmol qilinadigan tovarlarga nisbatan qoʻllaniladi. Mazkur tovarlardan Moliya markazining hududidan tashqarida foydalanilgan, ular begonalashtirilgan yoki boshqa shaxslarga berilgan taqdirda, bojxona toʻlovlarini undirish Oʻzbekiston Respublikasining bojxona toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq amalga oshiriladi.

Moliya markazining organlariga va ishtirokchilariga soliq solish boʻyicha soliq maʼmuriyatchiligi va Moliya markazi hududida foydalaniladigan yoki isteʼmol qilinadigan tovarlarga nisbatan bojxona maʼmuriyatchiligi Moliya markazi organlarining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda qabul qilinadigan qarorlarida belgilanadi.

Ushbu moddada belgilangan soliq imtiyozlarining hajmi Moliya markazi kengashining roziligisiz kamaytirilishi yoki ularning qoʻllanilish doirasi ushbu kengashning roziligisiz cheklanishi mumkin emas.

Ushbu moddada belgilangan soliq va bojxona imtiyozlari hamda preferensiyalari ularning samaradorligini, iqtisodiy taʼsirini, davom ettirilishi uchun asoslar mavjudligini va Moliya markazining maqsadlariga muvofiqligini baholash maqsadida Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan davriy ravishda qayta koʻrib chiqiladi. Bunda birinchi qayta koʻrib chiqish ushbu Konstitutsiyaviy Qonun kuchga kirganidan keyin oʻn yil ichida, keyinchalik esa besh yildan koʻp boʻlmagan vaqt oraligʻida amalga oshiriladi. Har bir qayta koʻrib chiqish natijalariga doir hisobot va tavsiyalar Moliya markazining kengashiga taqdim etiladi. Davriy ravishda qayta koʻrib chiqish ushbu moddada belgilangan imtiyozlarning oʻzgartirilishi yoki tugatilishi shart ekanligini anglatmaydi.

19-modda. Moliya markazining soliq imtiyozlaridan istisnolar

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki Moliya markazining qarorlarida belgilangan qoidalardan qatʼi nazar, Moliya markazi ishtirokchilarining daromadi boʻyicha soliq imtiyozlari tegishli moliyaviy yildan oldingi toʻrt moliyaviy yilning kamida ikkitasida konsolidatsiyalashgan yillik daromadi yetti yuz ellik million yevro yoki undan ortiq boʻlgan, turli mamlakatlarda joylashgan ikki va undan ortiq korxonadan yoki boʻlinmadan iborat boʻlgan koʻp millatli korxonalar guruhi (bundan buyon matnda koʻp millatli korxonalar guruhi deb yuritiladi) aʼzolariga nisbatan qoʻllanilmaydi. Bunday koʻp millatli korxonalar guruhi aʼzosi boʻlgan Moliya markazining ishtirokchisi malakali ichki minimal soliq toʻlash majburiyatiga ega boʻladi.

Moliya markazi orqali faoliyat yuritadigan koʻp millatli korxonalar guruhi aʼzosi boʻlgan Moliya markazining ishtirokchisi tegishli davrda Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligiga muvofiq yuridik shaxslarga nisbatan qoʻllaniladigan foyda soligʻi stavkasiga teng stavkada malakali ichki minimal soliqni toʻlaydi.

Koʻp millatli korxonalar guruhiga nisbatan malakali ichki minimal soliqni hisoblash, undirish hamda soliq maʼmuriyatchiligining tartibi Moliya markazi kengashining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda qabul qilinadigan qarorida belgilanadi.

20-modda. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun viza rejimi

Moliya markazida faoliyatni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kelayotgan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxs kirish vizasini Oʻzbekiston Respublikasining elchixonasida yoki boshqa diplomatik vakolatxonasida yoxud Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi xalqaro aeroportga yetib kelganidan keyin olishi mumkin. Faoliyatni amalga oshirish maqsadini tasdiqlash uchun zarur boʻlgan hujjatlar va tartib-taomillar Moliya markazining qarorlarida belgilanishi mumkin.

Moliya markazining shaxsi hisoblangan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar kirish vizasini besh yilgacha boʻlgan muddatga olishi mumkin.

Moliya markazining jismoniy shaxslari uchun vizalar berish, ularni bekor qilish, qayta tiklash va ularning amal qilish muddatini qisqartirish Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga muvofiq, Moliya markazi maʼmuriyatining iltimosnomasiga asosan amalga oshiriladi.

Moliya markazining ushbu moddaning birinchi yoki ikkinchi qismida koʻrsatilgan jismoniy shaxsiga berilgan vizaning amal qilish muddati mazkur shaxs Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqariga chiqmasidan turib, Moliya markazi maʼmuriyatining arizasiga binoan, Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga muvofiq uzaytirilishi mumkin.

Moliya markazida faoliyatni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kelayotgan chet el fuqarolarining va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kirishi va Oʻzbekiston Respublikasidan chiqishi shartlari hamda tartibining oʻziga xos xususiyatlari Moliya markazi kengashining Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli vazirlik va idoralari bilan kelishilgan qarori bilan belgilanadi.

21-modda. Xorijiy ishchi kuchini jalb etish

Moliya markazining ishtirokchilari va organlari Moliya markazida faoliyatni amalga oshirish uchun malakali chet el fuqarolarini va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ular uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnoma olmasdan ishga jalb etishi mumkin.

Moliya markazining ishtirokchilari yoki uning organi tomonidan yollangan va asosiy ish joyi Moliya markazi boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar Oʻzbekiston Respublikasida ishlash uchun mehnat ruxsatnomasini olish majburiyatidan ozod qilinadi. Chet el fuqarolarining va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning malakasiga nisbatan qoʻyiladigan talablar va ularni ishga qabul qilish kvotalari Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan belgilanadi.

Moliya markazining maʼmuriyati tomonidan belgilanadigan malaka talablari va kvotalar Moliya markazining maqsadlariga erishishga koʻmaklashishi lozim hamda Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan Moliya markazi hududida faoliyatni amalga oshirish uchun asosli zaruriyat mavjud boʻlgan hollarda chet el fuqarolarini yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni ishga qabul qilish imkoniyatini cheklamasligi kerak.

Moliya markazining maʼmuriyati Moliya markazining ishtirokchilari va organlari tomonidan jalb etilgan xorijiy ishchi kuchining hisobini yuritadi hamda ish bilan band boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni migratsiya masalalari boʻyicha vakolatli davlat organiga taqdim etadi. Bunday maʼlumotlarning mazmuni, davriyligi va shakli Moliya markazining maʼmuriyati hamda migratsiya masalalari boʻyicha vakolatli davlat organi tomonidan birgalikda belgilanadi.

Moliya markazining ishtirokchilari va organlari ish bilan band boʻlgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Moliya markazining qarorlariga muvofiq Moliya markazining maʼmuriyatiga taqdim etadi.

22-modda. Moliya markazining organlari

Quyidagilar Moliya markazining organlari hisoblanadi:

Moliya markazining kengashi;

Moliya markazining maʼmuriyati;

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi;

Toshkent xalqaro tijorat sudi.

Moliya markazining organlarini tashkil etish, ularning faoliyat yuritishi hamda Moliya markazi ishtirokchilarining faoliyati ustidan nazorat oʻrnatish tartibi ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Moliya markazining qarorlari bilan belgilanadi.

Moliya markazining organlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Moliya markazining qarorlari bilan oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni amalga oshirish chogʻida oʻz faoliyatida mustaqildir. Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda toʻgʻridan-toʻgʻri nazarda tutilgan hollardan tashqari, ushbu organlarga koʻrsatmalar berilishiga yoki ularning faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Moliya markazi organlarining qarzlari, majburiyatlari, harakatlari yoki harakatsizligi uchun javobgar boʻlmaydi. Moliya markazining organlari esa Moliya markazi ishtirokchilarining yoki boshqa har qanday shaxsning qarzlari, majburiyatlari, harakatlari yoki harakatsizligi uchun javobgar boʻlmaydi, bundan ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki qoʻllaniladigan boshqa qonunchilikda bevosita nazarda tutilgan hollar mustasno.

Moliya markazining organlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq, shuningdek tegishli hollarda Moliya markazining kengashi tomonidan chiqariladigan muvofiqlashtiruvchi va siyosiy koʻrsatmalarga binoan, agar bunday koʻrsatmalar Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining yoki Toshkent xalqaro tijorat sudining funksional mustaqilligiga zarar yetkazmasa, hamkorlik qiladi.

Moliya markazining organlari, vazirliklar, idoralar, nazorat organlari hamda tartibga soluvchi organlar, sudlar, davlat hokimiyati organlari va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa vakolatli organlari Moliya markazining maqsadlariga erishish hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Moliya markazining qarorlari bilan ularga berilgan vakolatlarni, oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalar va funksiyalarni samarali amalga oshirish maqsadida oʻzaro hamkorlik qiladi hamda bir-biriga koʻmaklashadi.

Moliya markazining boshqaruvchisi yoki Moliya markazining tegishli organi Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi yoki Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqaridagi vakolatli organlar, regulatorlar, sudlar, arbitraj institutlari, moliya markazlari, birjalar, universitetlar, professional tashkilotlar va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro anglashuv memorandumlarini va hamkorlik kelishuvlarini, basharti bunday memorandumlar va kelishuvlar Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga yoki Oʻzbekiston Respublikasi tomonidan ratifikatsiya qilingan xalqaro shartnomalarga zid boʻlmasa, tuzishi mumkin.

Bunday hamkorlik muvofiqlashtirish, maslahatlashuvlar, texnik yordam, maʼmuriy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, amaliy koʻmak koʻrsatish, tartibga solish sohasidagi hamkorlik, axborot almashish, sud hamkorligi hamda Moliya markazining samarali faoliyat yuritishi uchun zarur boʻlgan yoki maqsadga muvofiq boʻlgan boshqa choralarni oʻz ichiga olishi mumkin, bunda tegishli konfidensiallik majburiyatlariga rioya etiladi.

Toshkent xalqaro tijorat sudining odil sudlovni amalga oshirishdagi hamda Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining tartibga solish va nazorat qilish funksiyalarini bajarishdagi mustaqilligi kafolatlanadi.

Moliya markazi organlarining faoliyatini moliyalashtirish uchun ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi ustidan nazoratni amalga oshirish tartib-taomillari Moliya markazining kengashi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi bilan kelishilgan holda qabul qilingan qarorida belgilanadi.

Moliya markazining organlari, ularning boshqaruv organlari rahbarlari va aʼzolari, Toshkent xalqaro tijorat sudining sudyalari, ularning har biri tomonidan tayinlangan xodimlar hamda ularning vakillari oʻzining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda va Moliya markazining qarorlarida belgilangan vazifalarini bajarish hamda vakolatlarini amalga oshirish bilan bogʻliq holda sodir etilgan har qanday harakati yoki harakatsizligi uchun uchinchi shaxslar oldida javobgar boʻlmaydi. Bunday daxlsizlik qasddan qilingan nojoʻya xatti-harakatlarga yoki qoʻpol ehtiyotsizlik hollariga nisbatan qoʻllanilmaydi va ushbu hollar Toshkent xalqaro tijorat sudi tomonidan Moliya markazining qarorlariga muvofiq koʻrib chiqiladi.

Moliya markazining har bir organi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq konfidensial axborot deb belgilangan yoki oʻz funksional vazifalarini bajarishi bilan bogʻliq holda oʻziga oshkor etilgan yoxud oʻzi olgan barcha maʼlumotlarni sir saqlashi shart. Bunday maʼlumotlar uchinchi shaxslarga, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasining davlat hokimiyati organlariga va ijro etuvchi hokimiyat organlariga oshkor etilmaydi, bundan quyidagi hollar mustasno:

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq ruxsat etilgan yoki talab etilgan hollar;

maʼlumot oʻziga tegishli boʻlgan shaxsning yozma roziligi berilgan hollar;

Toshkent xalqaro tijorat sudining qarorida belgilangan hollar;

xorijiy tartibga soluvchi yoki nazorat organlari bilan hamkorlik qilish maqsadida Moliya markazining qarorlariga muvofiq tuzilgan anglashuv memorandumlarida yoki axborot almashish toʻgʻrisidagi bitimlarda koʻrsatilgan hollar;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, sanksiyalarga rioya etish, moliyaviy barqarorlik, soliq maʼmuriyatchiligi uchun, jinoyat ishlari boʻyicha tergov yoki boshqa ommaviy-huquqiy funksiyalarni amalga oshirish maqsadlari uchun zarur boʻlgan hollarda, agar bunday maʼlumotlarni oshkor etish ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazining qarorlari, oʻzaro anglashuv memorandumi yoki Oʻzbekiston Respublikasining qoʻllaniladigan qonunchiligi bilan ruxsat etilgan boʻlsa.

Moliya markazi organining ushbu moddaning oʻn ikkinchi qismida koʻrsatilgan talablarni buzgan holda konfidensial axborotni oshkor etgan har qanday xodimi Moliya markazining qarorlariga muvofiq intizomiy javobgarlikka va (yoki) fuqarolik-huquqiy javobgarlikka tortiladi.

23-modda. Moliya yili, resurslar va audit

Moliya markazi organlarining birinchi moliya yili Moliya markazining kengashi tomonidan belgilangan Moliya markazini faollashtirish sanasidan boshlanib, shu yilning 31-dekabrida tugaydi, keyingi moliya yillari esa har yili 1-yanvardan boshlanib, 31-dekabrda tugaydi.

Agar Moliya markazining qarorida bevosita boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, xuddi shu moliya yili Moliya markazining har bir organiga va Moliya markazi organining har bir tashkilotiga nisbatan ham qoʻllaniladi.

Moliya markazi organlarining mablagʻlari quyidagilardan iborat:

Oʻzbekiston Respublikasining budjet toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq ularga Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetidan ajratiladigan yillik mablagʻlardan;

Moliya markazining organlari tomonidan Moliya markazining ishtirokchilariga va boshqa shaxslarga litsenziya berish, roʻyxatdan oʻtkazish, ruxsatnoma berish hamda xizmatlar koʻrsatish uchun Moliya markazining qarorlariga muvofiq undiriladigan yigʻimlar va toʻlovlardan;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq hamda Moliya markazining maqsadlariga mos keladigan tarzda Moliya markazining kengashi tomonidan belgilanadigan boshqa mablagʻlardan.

Moliya markazining kengashi Oʻzbekiston Respublikasida tan olingan va xalqaro darajada eʼtirof etilgan kasbiy malakaga ega boʻlgan bir yoki bir nechta mustaqil auditorni Moliya markazining hamda Moliya markazi organlarining konsolidatsiyalashgan yillik moliyaviy hisobotlarini auditdan oʻtkazish uchun tayinlaydi.

Moliya markazining kengashi Moliya markazi organlarining konsolidatsiyalashgan yillik budjetini hamda konsolidatsiyalashgan yillik moliyaviy hisobotlarini koʻrib chiqadi, tasdiqlaydi va ularni amaldagi budjet toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq taqdim etadi.

24-modda. Yillik shaffoflik hisobotlari

Moliya markazining har bir organi har bir moliya yili tugaganidan keyin toʻrt oy ichida yillik shaffoflik hisobotini eʼlon qilishi shart.

Moliya markazi har bir organining yillik shaffoflik hisoboti kamida quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

Moliya markazining moliya yili davomida qabul qilingan qarorlarini va oʻtkazilgan muhokama jarayonlarining qisqacha bayonini;

qoʻllanilgan majburiy choralarning, shu jumladan qoʻllanilgan jarimalarning soni va turi hamda Toshkent xalqaro tijorat sudida koʻrilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

berilgan, yangilangan, toʻxtatib turilgan va bekor qilingan litsenziyalar, roʻyxatdan oʻtkazishlar va ruxsatnomalar soni haqidagi maʼlumotlarni;

tasdiqlangan budjet va moliya yilidagi amaldagi xarajatlar toʻgʻrisidagi moliyaviy maʼlumotlarni;

kelgusi moliya yili uchun tartibga solish va institutsional rivojlanish boʻyicha istiqboldagi dasturni.

Yillik shaffoflik hisobotlari Moliya markazi qarorlarining rasmiy reyestrida va Moliya markazi har bir organining rasmiy veb-saytida barcha erkin tanishishi hamda foydalanishi uchun ingliz tilida eʼlon qilinadi.

Moliya markazining kengashi Moliya markazi organlarining yillik shaffoflik hisobotlarini oʻz ichiga olgan Moliya markazining konsolidatsiyalashgan yillik moliyaviy hisobotini eʼlon qiladi va uni Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligida belgilangan tartibda taqdim etadi.

25-modda. Moliya markazining kengashi

Moliya markazining kengashi doimiy faoliyat yurituvchi kollegial organ hisoblanadi va kamida besh nafar aʼzodan iborat boʻladi.

Agar ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda yoki Moliya markazining kengashi tomonidan qabul qilingan Moliya markazining qarorlarida boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, Moliya markazi kengashining qarorlari koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, Moliya markazi kengashi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

Moliya markazining kengashi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq Moliya markazining umumiy strategiyasini, yoʻnalishini va boshqaruvini belgilash, shuningdek Moliya markazining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda belgilangan maqsadlari, vazifalari va prinsiplarini roʻyobga chiqarish uchun masʼuldir.

Moliya markazining kengashi quyidagi vakolatlarga ega:

Moliya markazini rivojlantirishning umumiy yoʻnalishini va strategiyasini belgilash;

Moliya markazining yillik budjetlarini, auditorlik xulosalarini va faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotlarini tasdiqlash;

agar vakolat ushbu Konstitutsiyaviy Qonun bilan Moliya markazining boshqa organiga toʻgʻridan-toʻgʻri berilmagan boʻlsa, Moliya markazining qarorlar, koʻrsatmalar, buyruqlar va bajarilishi majburiy boʻlgan boshqa hujjatlar shaklidagi qarorlarini qabul qilish;

Moliya markazining oʻz boʻysunuvidagi tuzilmalarini taʼsis etish va ularning tashkiliy tuzilmasini, shaklini, vakolatlari va funksiyalarini hamda ularning faoliyatini tugatish tartibini belgilash;

Moliya markazining hududidan tashqarida va xorijda, Oʻzbekiston Respublikasining davlat hokimiyati organlari va ijro etuvchi hokimiyat organlari bilan boʻlgan har qanday muhokamalarda yoki nizolarda Moliya markazining manfaatlarini qoʻllab-quvvatlash;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq Moliya markazining faoliyatini muvofiqlashtirish, maʼmuriy boshqarish va uning strategik asoslarini amalga oshirish masalalari boʻyicha Moliya markazining boshqa organlari uchun majburiy boʻlgan qarorlar, buyruqlar va koʻrsatmalar qabul qilish, bunda mazkur qarorlar, buyruqlar va koʻrsatmalar Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining kundalik faoliyatini amalga oshirishdagi mustaqilligiga yoki Toshkent xalqaro tijorat sudining sud mustaqilligiga daxl qilmasligi shart;

Moliya markazida muayyan sektorlarni, faoliyat turlarini, xizmatlarni, yurisdiksiyalarni, institutlarni yoki tartibga solish asoslarini ishga tushirish boʻyicha bosqichma-bosqich reja-jadvallarni belgilash.

Moliya markazining kengashi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga zid boʻlmagan boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi.

Moliya markazining kengashi Moliya markazining ishtirokchilaridan hamda huquq va moliya sohasidagi mustaqil ekspertlardan, shuningdek Moliya markazining kengashi munosib deb topadigan boshqa shaxslardan iborat boʻlgan tarkibda Ishtirokchilarning maslahat qoʻmitasini tuzadi. Mazkur qoʻmita Moliya markazining muhim ahamiyatga ega qarorlari qabul qilinguniga qadar ular boʻyicha majburiy boʻlmagan maslahat-xulosalarini beradi. Moliya markazining kengashi ushbu qoʻmitaning tavsiyalarini tegishli darajada koʻrib chiqishi hamda ulardan jiddiy ravishda chetga chiqqan taqdirda, buning sabablarini eʼlon qilishi shart.

Moliya markazi kengashining nizomi va tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadi. Bunda Moliya markazi kengashining tarkibiga lavozimiga koʻra rais sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti kiradi hamda u Moliya markazi kengashining aʼzolarini lavozimga tayinlaydi va lavozimidan ozod qiladi. Moliya markazi kengashi aʼzolarining kamida uchdan biri Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tizimida ilgari yoki hozirgi paytda hech qanday lavozimni egallamagan, xalqaro moliya, tijorat huquqi sohasidagi mutaxassislardan iborat boʻlishi kerak. Moliya markazi kengashining raisidan tashqari Moliya markazi kengashining aʼzolari qayta tayinlanish huquqi bilan besh yil muddatga tayinlanadi. Mazkur tartibda tayinlangan Moliya markazi kengashi aʼzosining vakolatlari besh yillik muddat tugaguniga qadar faqat asoslar mavjud boʻlganda Moliya markazi kengashi aʼzolari koʻpchiligining yozma qarori bilan tugatilishi mumkin, bunda ushbu qarorning sabablari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga yozma ravishda taqdim etiladi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Moliya markazi kengashining aʼzolari orasidan Moliya markazining boshqaruvchisi hisoblanadigan Bosh kotibni tayinlaydi.

26-modda. Moliya markazining boshqaruvchisi

Moliya markazining boshqaruvchisi Moliya markazi organlarining faoliyatini muvofiqlashtirishda, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasining davlat organlari va Moliya markazining organlari oʻrtasidagi hamkorlikni taʼminlashda ishtirok etuvchi mansabdor shaxsdir.

Moliya markazining boshqaruvchisi Moliya markazi kengashi tomonidan belgilangan vakolatlarga ega boʻlib, zarur tashkiliy, maslahat va texnik koʻmakdan foydalanadi.

Moliya markazi kengashining majlislarida rais ishtirok etmagan taqdirda, Moliya markazining boshqaruvchisi raislik qiladi.

Moliya markazining boshqaruvchisi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoniga asosan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi. Mazkur farmonda Moliya markazi boshqaruvchisining mehnat shartlari, ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, imtiyozlar belgilanadi. Ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 25-moddasi yettinchi qismining qoidalaridan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoniga muvofiq Moliya markazining boshqaruvchisi lavozimida faoliyat yuritayotgan shaxsning lavozimidan ozod etilishi, agar farmonda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, ayni vaqtda ushbu shaxsning Moliya markazi kengashi aʼzoligidan ham ozod etilishiga olib keladi.

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda va Moliya markazining qarorlarida belgilangan Moliya markazi organlarining mustaqilligiga hamda vakolatlariga daxl qilmagan holda, Moliya markazining boshqaruvchisi quyidagi vazifalar va vakolatlarni amalga oshiradi:

Moliya markazining maqsadlariga erishishni koʻzlab strategiyani, umumiy siyosatni va rejalarni ishlab chiqish, ularni Moliya markazining kengashiga tasdiqlash uchun taqdim etish, ularning ijrosini nazorat qilish va ushbu ishlarga doir hisobotlarni Moliya markazining kengashiga taqdim etish;

Moliya markazining tashkiliy tuzilmasi loyihasini ishlab chiqish va uni Moliya markazining kengashiga tasdiqlash uchun taqdim etish;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq oʻz vazifalarini bajarish uchun zarur maslahat beradigan hamda yordam koʻrsatadigan qoʻmitalar va ishchi guruhlar tuzish;

oʻz vazifalarini bajarish uchun zarur boʻlgan hollarda, maslahat beruvchi va yordam koʻrsatuvchi ekspertlarni hamda mutaxassislarni tayinlash;

zarur boʻlganda, Moliya markazining organlari bilan maslahatlashgan holda, Moliya markazining maqsadlariga erishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqaridagi uchinchi shaxslar bilan shartnomalar, kelishuvlar va anglashuv memorandumlarini tuzish;

Oʻzbekiston Respublikasining davlat organlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqaridagi boshqa tashkilotlar bilan munosabatlarda Moliya markazi nomidan vakillik qilish, bunday munosabatlarga Moliya markazi organlarini ularning vazifalariga va vakolatlariga muvofiq jalb etish;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan yoki ushbu Konstitutsiyaviy Qonun bilan Moliya markazi boshqaruvchisining zimmasiga yuklatilgan boshqa vazifalarni bajarish va berilgan vakolatlarni amalga oshirish.

Oʻzbekiston Respublikasining davlat organlari va tashkilotlari Moliya markazini tashkil etishga, ishga tushirishga, rivojlantirishga hamda uning faoliyat yuritishiga oid masalalarda ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga muvofiq Moliya markazining boshqaruvchisi bilan hamkorlik qiladi.

Moliya markazining maqsadlariga erishish uchun asosli zaruriyat mavjud boʻlgan hollarda, Moliya markazining boshqaruvchisi tegishli davlat organlari va tashkilotlaridan axborotni, muvofiqlashtirishni hamda maʼmuriy koʻmakni soʻrashga haqli.

27-modda. Moliya markazining maʼmuriyati

Moliya markazining maʼmuriyati Moliya markazining asosiy ijro etuvchi va maʼmuriy organi hisoblanadi hamda u Moliya markazining faoliyatini tashkil etish va taʼminlash, rivojlantirish hamda targʻib qilish uchun birinchi navbatda masʼul hisoblanadi.

Moliya markazining maʼmuriyati ushbu Konstitutsiyaviy Qonun bilan tashkil etiladigan hamda oʻz funksiyalarini amalga oshirish uchun zarur huquq layoqatiga, huquqlarga, vakolatlarga va majburiyatlarga ega boʻlgan yuridik shaxs hisoblanadi hamda u oʻz vazifalari va funksiyalarini bajarish uchun zarur boʻlgan moliyaviy, maʼmuriy mustaqillikka hamda ish yuritish borasidagi mustaqillikka ega boʻladi.

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonun bilan Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi, Toshkent xalqaro tijorat sudi yoki Moliya markazining kengashi tomonidan taʼsis etilgan boshqa tashkilotlarning zimmasiga toʻgʻridan-toʻgʻri yuklatilgan vazifalardan tashqari, Moliya markazi faoliyatining maʼmuriyatchiligi, boshqaruvi va amalga oshirilishi bilan bogʻliq boʻlgan barcha masalalar uchun Moliya markazining maʼmuriyati masʼuldir.

Moliya markazining maʼmuriyati ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazi kengashining qarorlari, shuningdek Moliya markazining kengashi tomonidan tasdiqlanadigan Moliya markazining maʼmuriyati toʻgʻrisidagi nizom va ichki hujjatlar bilan oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni hamda majburiyatlarni bajaradi.

Moliya markazining maʼmuriyati Ijrochi direktorga ega boʻladi va u Moliya markazining maʼmuriyati toʻgʻrisidagi nizomga hamda ichki hujjatlarga muvofiq faoliyat yuritadi.

Moliya markazining maʼmuriyati ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda va Moliya markazining qarorlarida belgilangan funksiyalardan tashqari, quyidagi vazifalarni bajaradi va vakolatlarni amalga oshiradi:

Moliya markazining maqsadlariga erishish uchun Moliya markazining strategiyasini, umumiy siyosatini va rejalarini tayyorlashda hamda amalga oshirishda ishtirok etish;

Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga Moliya markazining organlari va Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan rioya etilishini nazorat qilish;

Moliya markazining faoliyatiga taalluqli masalalar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining davlat organlari bilan oʻzaro aloqalarni Moliya markazining boshqaruvchisi va Moliya markazining tegishli organi bilan muvofiqlashtirgan holda amalga oshirish;

Moliya markazining infratuzilmasini barpo etish va uning ishlashini, boshqarilishini hamda unga texnik xizmat koʻrsatilishini nazorat qilish, Moliya markazida maʼmuriy hamda texnik xizmatlar koʻrsatish, Moliya markazining maqsadlariga erishish samaradorligini va natijadorligini taʼminlash uchun zarur boʻlgan boshqa xizmatlarni koʻrsatish va talablarni bajarish;

kadrlar salohiyatini rivojlantirish maqsadida xalqaro ilmiy va taʼlim tashkilotlari bilan hamkorlikda akademiyani yoki boshqa muassasani tashkil etish, rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash.

Moliya markazining maʼmuriyati oʻz funksiyalarini amalga oshirishda ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga, Moliya markazining kengashi hamda Moliya markazining boshqaruvchisi tomonidan beriladigan strategik, siyosiy va muvofiqlashtiruvchi koʻrsatmalarga amal qiladi.

Moliya markazining maʼmuriyati oʻzining funksiyalarini amalga oshirishda oʻz faoliyatini Moliya markazining barqaror oʻsishini taʼminlashga, Moliya markazining ishtirokchilariga, xodimlariga, investitsiyaviy soliq rezidentlariga va ularning oila aʼzolariga samarali xizmat koʻrsatishga, shuningdek Moliya markazining investorlar uchun qulay boʻlgan jahon darajasidagi moliya markazi sifatidagi obroʻsini mustahkamlashga yoʻnaltiradi.

Moliya markazi maʼmuriyatining faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining budjet toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan toʻlanadigan yigʻimlar va toʻlovlar hisobidan, shuningdek ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining qarorlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

Moliya markazining maʼmuriyati ushbu moddaning toʻqqizinchi qismiga muvofiq oʻz tasarrufida boʻlgan mablagʻlar hisobidan jamgʻarmalar tashkil etishi mumkin. Bunday jamgʻarmalarni tashkil etish hamda ulardan foydalanish tartibi va shartlari Moliya markazining qarorlari bilan belgilanadi.

Ushbu moddaning toʻqqizinchi qismiga muvofiq Moliya markazining maʼmuriyatiga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, shu jumladan bunday mablagʻlarning tejalgan qismi uzoq muddatli aktivlarni sotib olish, shuningdek Moliya markazi organlarining va ular tashkilotlarining faoliyatini moliyalashtirish hamda taʼminlash uchun ishlatilishi mumkin.

28-modda. Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi Moliya markazining moliyaviy xizmatlar sohasidagi asosiy tartibga soluvchi organi hisoblanadi hamda u Moliya markazi hududida amalga oshiriladigan moliyaviy xizmatlar va qoʻshimcha xizmatlar koʻrsatish boʻyicha faoliyatning litsenziyalanishi, tartibga solinishi, nazorat qilinishi va majburlov choralari qoʻllanilishi uchun masʼuldir.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi yuridik shaxs hisoblanadi va u oʻz funksiyalarini bajarish uchun zarur boʻlgan moliyaviy, maʼmuriy mustaqillikka hamda ish yuritish borasidagi mustaqillikka ega boʻladi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi oʻzining tartibga solish, nazorat qilish funksiyalarini va kundalik faoliyatini amalga oshirishda mustaqil ravishda harakat qiladi hamda unga ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda toʻgʻridan-toʻgʻri nazarda tutilgan hollardan tashqari boshqa koʻrsatmalar berilishiga, shuningdek uning faoliyatiga aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining vakolatlari jumlasiga ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq moliyaviy xizmatlar sohasidagi bajarilishi majburiy boʻlgan qarorlarni ishlab chiqish, qabul qilish, qoʻllash va ularning ijrosini nazorat qilish kiradi.

Ushbu moddaning toʻrtinchi qismida nazarda tutilgan umumiy vakolatlar cheklanmagan holda, Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining vazifalari va vakolatlari Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan qabul qilinadigan, quyidagi masalalarga taalluqli Moliya markazi qarorlarini ishlab chiqish, qoʻllash, nazorat qilish hamda ularning ijrosini taʼminlashni oʻz ichiga oladi:

moliyaviy xizmatlarni va tartibga solinadigan qoʻshimcha xizmatlarni amalga oshirish uchun ruxsat berish, litsenziyalash, roʻyxatdan oʻtkazish hamda nazorat qilish;

prudensial tartibga solish, shu jumladan kapitalning yetarliligi, likvidlilik, leveraj, yirik tavakkalchiliklar, tiklash va hal etishni rejalashtirish hamda moliyaviy barqarorlik;

korporativ boshqaruv, tizimlar va nazorat mexanizmlari, xatarlarni boshqarish, ichki audit, komplayens, shuningdek nazorat qiluvchi shaxslarning, direktorlarning, yuqori turuvchi rahbarlarning va oʻziga vakolat berilgan shaxslarning ishchanlik obroʻsi, malakasi va maqbulligi;

biznesni yuritish qoidalari, mijozlarni tasniflash, xizmatlar va mahsulotlarning mijozga mosligini baholash, axborotni oshkor etish, moliyaviy xizmatlarni va mahsulotlarni targʻib qilish, bozordagi xulq-atvor hamda investorlarni himoya qilish;

mijozlarning pul mablagʻlarini va aktivlarini saqlash, himoya qilish, alohida hisobga olish, solishtirish hamda maʼmuriy jihatdan yuritish;

jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, sanksiyalarga rioya etish hamda moliyaviy jinoyatlarning oldini olish;

raqamli aktivlar, moliyaviy texnologiyalar, shu jumladan tartibga solish texnologiyalari va sugʻurta texnologiyalari, toʻlov xizmatlari, elektron tijorat hamda boshqa innovatsion moliyaviy faoliyat;

bozorda suiisteʼmol qilish, insayderlik bitimlari, bozorni manipulyatsiya qilishga qarshi kurashish va axborotni oshkor etish majburiyatlari;

moliyaviy bozor infratuzilmasi, shu jumladan birjalar, kliring tashkilotlari, markaziy depozitariylar, savdo platformalari va hisob-kitob tizimlari;

tartibga solish hisobotlari, buxgalteriya hisobi, audit, hujjatlarni va yozuvlarni yuritish hamda axborot taqdim etish;

tekshiruvlar, tergovlar, majburiy tartibda axborot talab qilib olish, maxsus bilim va malakaga ega shaxslar tomonidan oʻrganishlar oʻtkazish hamda nazorat tashriflari;

maʼmuriy majburlov choralari, shu jumladan koʻrsatmalar berish, cheklovlar qoʻyish, jarimalar qoʻllash, jamoatchilikka eʼlon qilinadigan tanbeh berish, yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash, huquqbuzarlik natijasida asossiz ravishda olingan foydani qaytarish, litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va uni bekor qilish hamda jismoniy shaxslarga tartibga solinadigan funksiyalarni bajarishni taqiqlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Oʻzbekiston Respublikasining boshqa davlat organlari hamda xorijiy moliyaviy xizmatlar regulatorlari bilan hamkorlik qilish, axborot almashish va nazorat sohasida muvofiqlashtirish.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi individual litsenziyalash, nazorat, majburlov choralarini qoʻllash, tergov va Moliya markazining qarorlarini qabul qilish masalalari boʻyicha faoliyatini amalga oshirishda mustaqillikka ega boʻladi hamda faqat ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq faoliyat yuritadi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi moliyaviy texnologiyalar, raqamli aktivlar, tartibga solish texnologiyalari, sugʻurta texnologiyalari hamda boshqa innovatsion moliyaviy xizmatlar va faoliyat turlari uchun Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlarida belgilanadigan shartlar asosida “Tartibga solish qumdoni”ni yoki boshqa nazorat ostidagi sinov muhitini tashkil etishi, boshqarishi va nazorat qilishi mumkin.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi oʻz funksiyalarini amalga oshirishda huquq ustuvorligini samarali, shaffof, izchil, oldindan koʻra bilish va xolis qoʻllash orqali investorlar ishonchini shakllantirishga koʻmaklashgan holda, Moliya markazining jahon darajasida yuqori ishonchga ega boʻlgan moliya markazi sifatidagi obroʻsini himoya qiladi hamda mustahkamlaydi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi faoliyatining samaradorligi uning tartibga solish jarayonlari xolisligi, oldindan koʻra bilish va adolatlilik mezonlari boʻyicha baholanadi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining ichki boshqaruvi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga hamda Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi toʻgʻrisidagi nizomga va ichki hujjatlarga muvofiq amalga oshiriladi. Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi yakkaboshchilik asosida yoki kollegial ijro organining raisi sifatida faoliyat yuritadigan Ijrochi direktorga ega boʻladi va u Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi toʻgʻrisidagi nizomga hamda ichki hujjatlarga muvofiq faoliyat yuritadi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining ijrochi direktori, kollegial ijro organining aʼzolari professional salohiyat va munosiblik mezoni asosida qayta tayinlanish huquqi bilan besh yil muddatga tayinlanadi hamda oʻz lavozimidan faqat asosli sabablar mavjud boʻlgan taqdirda ozod etilishi mumkin. Bunda lavozimdan ozod etish sabablari qoʻllanilishi mumkin boʻlgan konfidensiallik talablari hisobga olingan holda Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlariga muvofiq eʼlon qilinadi.

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining budjet toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq Moliya markazining maʼmuriyati orqali yoʻnaltiriladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari, shuningdek Moliya markazining ishtirokchilari tomonidan toʻlanadigan yigʻimlar va toʻlovlar hisobidan moliyalashtiriladi.

Ushbu moddaning oʻn ikkinchi qismiga muvofiq Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining faoliyati uchun ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlaridan faqat Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining faoliyatini moliyalashtirish uchun foydalaniladi.

Moliya markazida hamda Oʻzbekiston Respublikasining boshqa hududlarida Moliya markazi ishtirokchisining tartibga solinadigan korxonalari yoki filiallari mavjud boʻlgan taqdirda, Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki konsolidatsiyalashgan nazorat, axborot almashish masalalari hamda Moliya markazining ushbu Konstitutsiyaviy Qonun 17-moddasining beshinchi qismiga muvofiq qabul qilingan qarorlari bilan belgilanadigan boshqa prudensial choralarni hamkorlikda amalga oshiradi.

29-modda. Toshkent xalqaro tijorat sudi

Toshkent xalqaro tijorat sudi Moliya markazining sud organi hisoblanadi va u mutlaq sud hokimiyatini mustaqil ravishda, ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq amalga oshiradi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi oʻz funksiyalarini bajarish uchun zarur boʻlgan moliyaviy, maʼmuriy mustaqillikka va ish yuritish borasidagi mustaqillikka ega boʻladi. Toshkent xalqaro tijorat sudining sudyalari sudlov funksiyalarini mustaqil ravishda amalga oshiradi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi oʻz yurisdiksiyasiga kiruvchi nizolarni sud tartibida hal etish va sud maʼmuriyatchiligi boʻyicha mutlaq vakolatlarga ega boʻladi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi oʻz vakolatlarini amalga oshirishda mustaqil va xolis faoliyat yuritadi hamda unga koʻrsatmalar berilishiga yoki uning faoliyatiga har qanday tarzda aralashishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi oʻz vakolatlarini amalga oshirishda oʻziga murojaat qilgan barcha shaxslarning huquqlarini, erkinliklarini va qonuniy manfaatlarini himoya qiladi hamda Moliya markazida va Raqamli texnologiyalar xalqaro markazida qoʻllaniladigan huquqning lozim darajada talqin qilinishini, tushunilishini va qoʻllanilishini taʼminlaydi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi odil sudlovni samarali, shaffof, izchil va xolis amalga oshirish orqali Moliya markazining va Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining jahon darajasida yuqori ishonchga ega boʻlgan maxsus markaz sifatidagi obroʻsini namoyon etishga hamda mustahkamlashga koʻmaklashadi. Toshkent xalqaro tijorat sudi faoliyatining samaradorligi uning sud jarayonlari va qarorlarining xolisligi, oldindan koʻra bilish, natijadorlik va adolatlilik mezonlari boʻyicha baholanadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudini tashkil etish, uning ichki maʼmuriyatchiligi hamda odil sudlovga oid boʻlmagan sud boshqaruvi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq amalga oshiriladi. Bunday boshqaruv mexanizmlari sudyalarning odil sudlovni amalga oshirishdagi mustaqilligiga zarar yetkazmasligi lozim. Hech qanday boshqaruv tartibi Toshkent xalqaro tijorat sudi sudyalarining sud qarorlariga nisbatan koʻrsatma berilishini yoki ular yuzasidan hisobdorlik belgilanishini nazarda tutishi mumkin emas.

Toshkent xalqaro tijorat sudi jinoyat ishlarini hamda maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqmaydi. Ushbu qoida oʻz mohiyatiga koʻra tijorat nizosi, iqtisodiy, fuqarolik-huquqiy nizo, Moliya markazi organi talablarining buzilishi, moliya bozoridagi nojoʻya xatti-harakat deb hisoblangan hamda ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining qarorlari doirasida hal qilinishi mumkin boʻlgan ishlar yuzasidan Moliya markazi yurisdiksiyasi doirasida taʼsir choralarini qoʻllashga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi ikki instansiyadan iborat:

birinchi instansiya sudi;

apellyatsiya sudi.

Toshkent xalqaro tijorat sudiga Bosh sudya rahbarlik qiladi. Bosh sudya Moliya markazi kengashining taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tayinlanadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudining sudyalari Bosh sudyaning sudyalarning zarur soni koʻrsatilgan taqdimnomasiga binoan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tayinlanadi. Har qanday davlat fuqarosi Toshkent xalqaro tijorat sudining sudyasi boʻlishi mumkin. Ular Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligiga muvofiq sudyalar uchun belgilangan, ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiq boʻlgan va unga zid boʻlmagan darajadagi sud mustaqilligidan, kafolatlardan, daxlsizlikdan, imtiyozlardan va xizmat shart-sharoitlaridan foydalanadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi sudyalarining mehnatiga haq toʻlash miqdori va xizmat oʻtashning boshqa shartlari Bosh sudya tomonidan kiritilgan taklif asosida Moliya markazi kengashining qarori bilan belgilanadi.

Bosh sudya Toshkent xalqaro tijorat sudi kotibini tayinlaydi. Kotib Toshkent xalqaro tijorat sudining maʼmuriy va joriy boshqaruvi uchun masʼuldir hamda u oʻz funksiyalarini ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq, Bosh sudyaning rahbarligi hamda nazorati ostida bajaradi.

Toshkent xalqaro tijorat sudining tarkibini, uning ixtisoslashgan boʻlinmalarini tuzish, sudyalarni va sud apparati xodimlarini tayinlash, ularning vakolatlari muddati hamda ularni lavozimidan ozod qilish tartibi, malaka talablari, shuningdek Toshkent xalqaro tijorat sudi faoliyatini tashkil etishning umumiy asoslari Moliya markazining qarorlari bilan belgilanadi.

Bosh sudya Moliya markazining kengashi yoki Moliya markazining boshqa organi tomonidan qoʻshimcha tasdiqlanishi talab qilinmagan holda, Toshkent xalqaro tijorat sudida ishlarni koʻrish amaliyotiga, tartibiga, maʼmuriyatchiligiga, ishlarni boshqarish hamda sud ish yurituviga doir sud qoidalarini, protsessual qoidalarni, amaliyot koʻrsatmalarini, sud reyestri koʻrsatmalarini, shakllarni, protokollarni, qoʻllanmalarni va boshqa hujjatlarni joriy etish, qabul qilish, ularga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, ularni yangi tahrirda qabul qilish hamda bekor qilish boʻyicha toʻliq vakolatga ega boʻladi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi ijroni taʼminlashga doir ajrimlarni chiqarish, mol-mulkni xatlash, pul mablagʻlari yoki boshqa mol-mulk bilan bogʻliq operatsiyalarni vaqtincha toʻxtatib turish, mol-mulkka nisbatan undiruvni taʼminlash, mol-mulkni vaqtincha saqlash, vaqtinchalik taqiqlovchi yoki majburlovchi koʻrsatmalar berish, qidiruv oʻtkazish, axborotni va hujjatlarni taqdim etishni yoki oshkor qilishni talab etish, shuningdek Moliya markazining qarorlarida yoki Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlarida, qoidalarida yoxud taʼsis hujjatlarida (bundan buyon matnda Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlari deb yuritiladi) nazarda tutilgan boshqa vaqtinchalik choralarni, himoya yoki ijroni taʼminlash choralarini qoʻllash vakolatiga ega boʻladi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi ijro ishlarini, sud topshiriqlarini bajarish, dalillarni olish, vaqtinchalik choralarni qoʻllash, toʻlovga qobiliyatsizlikka oid ishlarni hamda transchegaraviy nizolarni hal etish masalalari boʻyicha Moliya markazining qarorlariga, qoʻllaniladigan huquq normalariga va Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi sudlari hamda xorijiy davlatlar sudlari bilan hamkorlik qilishi mumkin.

Toshkent xalqaro tijorat sudining sudyalari doimiy sudyalar, muayyan ish boʻyicha tayinlanadigan (ad hoc) sudyalar, ixtisoslashgan sudyalar, isteʼfodagi xorijiy sudyalar, xalqaro tijorat sudyalari, sud kotiblari (registratorlar) hamda xalqaro tijorat huquqi, moliya, bank ishi, kapital bozorlari, arbitraj, toʻlovga qobiliyatsizlik, restrukturizatsiya, texnologiyalar, raqamli aktivlar, sunʼiy intellekt, xalqaro nizolarni hal etish sohalarida yoki Moliya markazi va Raqamli texnologiyalar xalqaro markazi uchun ahamiyatli boʻlgan boshqa sohalarda oʻz malakasi va tajribasi bilan tanilgan huquqiy ekspertlar orasidan shakllantirilishi mumkin. Muayyan ish boʻyicha tayinlanadigan (ad hoc) sudyalar va ixtisoslashgan sudyalar maxsus bilim va tajribani talab etadigan muayyan toifadagi ishlar, nizolar uchun yoki sud ishini yuritish uchun tayinlanishi yoki jalb etilishi mumkin.

Sudyalar, muayyan ish boʻyicha tayinlanadigan (ad hoc) sudyalar, ixtisoslashgan sudyalar va sud registratorlariga nisbatan qoʻyiladigan malaka talablari, ularni tayinlash tartibi, vakolatlari muddati, odob-axloqi, intizomiy javobgarligi va mehnatiga haq toʻlash masalalari Moliya markazining qarorlari bilan belgilanadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi quyidagi toifadagi nizolar boʻyicha mutlaq yurisdiksiyaga ega:

Moliya markazi shaxslarining oʻzaro va (yoki) orasidagi fuqarolik nizolari va mehnatga oid nizolar;

Moliya markazi hududida amalga oshiriladigan yoki Moliya markazining qarori bilan tartibga solinadigan faoliyatga, sodir etilgan deliktlar yoki boshqa huquqqa xilof xatti-harakatlarga, shuningdek Moliya markazi hududida joylashgan yoki Moliya markazining qarorlari bilan tartibga solinadigan mol-mulkka oid nizolar;

Moliya markazi ishtirokchilarining hamda Moliya markazi hududida yashovchi jismoniy shaxslarning toʻlovga qobiliyatsizligi va bankrotligi toʻgʻrisidagi ishlar;

taraflarning kelishuviga binoan Toshkent xalqaro tijorat sudi yurisdiksiyasiga oʻtkazilgan nizolar;

har qanday xalqaro arbitrajdan kelib chiqadigan yoki u bilan bogʻliq masalalar, shu jumladan vaqtinchalik choralarni yoki daʼvoni taʼminlash choralarini qoʻllashga, arbitrlarni tayinlashga, arbitrlarga raddiya bildirishga, yurisdiksiyaga oid masalalarni hal etishga, protsessual koʻmak koʻrsatishga, arbitraj qarorlarini bekor qilishga, tan olishga va ijro etishga doir arizalar, agar arbitraj joyi Moliya markazi etib belgilangan boʻlsa yoxud arbitraj Toshkent xalqaro arbitraj markazi tomonidan yuritilsa va taraflar Toshkent xalqaro tijorat sudi arbitraj boʻyicha nazorat sudi sifatida ish yuritishiga kelishgan boʻlsa yoki taraflar boshqacha tarzda Toshkent xalqaro tijorat sudining mazkur arbitrajga nisbatan yurisdiksiyasini tanlagan boʻlsa yoxud Toshkent xalqaro tijorat sudining yurisdiksiyasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazining qarorlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan boʻlsa;

Moliya markazi organlarining qarorlaridan, harakatlaridan yoki harakatsizligidan kelib chiqadigan arizalar, shikoyatlar yoki nizolar, shu jumladan ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining qarorlariga muvofiq qabul qilingan tartibga solishga, litsenziyalashga, nazoratga, intizomiy, majburlov choralarini qoʻllashga yoki maʼmuriy qarorlarga oid nizolar;

Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlari yoki Oʻzbekiston Respublikasining boshqa ixtisoslashgan markazining qarorlaridan, qoidalaridan yoxud taʼsis hujjatlaridan kelib chiqadigan nizolar, basharti bunday nizolar mazkur markazni tashkil etishga yoki uning faoliyatini tartibga solishga doir qonun yoki boshqa huquqiy hujjat bilan Toshkent xalqaro tijorat sudi vakolatiga bevosita kiritilgan boʻlsa;

ushbu Konstitutsiyaviy Qonun, Moliya markazining qarorlari, Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasining boshqa qonunchilik hujjatlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjati bilan Toshkent xalqaro tijorat sudining vakolatiga bevosita kiritilgan boshqa fuqarolik yoki tijorat nizolari, basharti bunday vakolat Toshkent xalqaro tijorat sudining xalqaro tijorat sudi sifatidagi tabiatiga va funksiyalariga muvofiq boʻlsa hamda Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi boʻyicha odatdagi maʼmuriy-huquqiy nizolar yuzasidan umumiy yurisdiksiya berilishini anglatmasa.

Toshkent xalqaro tijorat sudi quyidagi barcha shaxslarga nisbatan shaxsiy yurisdiksiyaga ega:

Moliya markazining qarorlari yoki Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlari bilan tartibga solinadigan bitimlarni tuzuvchi shaxslarga;

muayyan bitimga yoki nizoga nisbatan Toshkent xalqaro tijorat sudi yurisdiksiyasini qabul qilishga rozilik bildirgan shaxslarga.

Toshkent xalqaro tijorat sudi qaysi davlatda yoki yurisdiksiyada chiqarilganligidan qatʼi nazar, har qanday xalqaro arbitraj doirasida qabul qilingan arbitraj qarorini tan olish va ijroga qaratish toʻgʻrisida qarorlar chiqarish vakolatiga ega. Agar Oʻzbekiston Respublikasi sud qarorlarini, sud buyruqlarini yoki arbitraj qarorlarini oʻzaro ijroga qaratishni nazarda tutuvchi xalqaro shartnoma tuzgan boʻlsa, Toshkent xalqaro tijorat sudi bunday shartnoma qoidalariga rioya etadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi apellyatsiya sudining yurisdiksiya masalalari hamda ishning mazmuni boʻyicha qarorlari uzil-kesil va majburiy boʻlib, ular ustidan keyinchalik shikoyat qilinmaydi.

Toshkent xalqaro tijorat sudining hal qiluv qarorlari, ajrimlari va qarorlari Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chiqariladi. Toshkent xalqaro tijorat sudining yakuniy hal qiluv qarorlari, ajrimlari va qarorlari Oʻzbekiston Respublikasining butun hududida tan olinadi hamda ijroga qaratiladi. Agar Toshkent xalqaro tijorat sudining hal qiluv qarorlari, ajrimlari va qarorlari Moliya markazida yoki Raqamli texnologiyalar xalqaro markazida ijroga qaratilishi talab etilsa, ijroga qaratish Toshkent xalqaro tijorat sudi tomonidan amalga oshiriladi. Ijroga qaratish Moliya markazi hududidan yoki Raqamli texnologiyalar xalqaro markazi hududidan tashqarida amalga oshirish talab etilgan taqdirda esa Toshkent xalqaro tijorat sudining hal qiluv qarorlari, ajrimlari va qarorlari Oʻzbekiston Respublikasi boshqa sudlarining qonuniy kuchga kirgan va ijroga qaratilishi lozim boʻlgan sud hujjatlari bilan bir xil tartibda hamda bir xil shartlar asosida Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli ijro organlari tomonidan ijro etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi sudlarining qonuniy kuchga kirgan va ijroga qaratilishi lozim boʻlgan sud hujjatlari Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq Moliya markazi hududida tan olinadi hamda tegishli hollarda ijroga qaratiladi, bundan bunday sud hujjatlarini tan olish yoki ijroga qaratish ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining qarorlariga zid boʻlgan hollar mustasno.

Toshkent xalqaro tijorat sudi Moliya markazining qarorlarini va Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlarini sharhlash va talqin qilish, shu jumladan uning qoʻllanilish, amal qilish doirasini va huquqiy oqibatlarini aniqlash masalalari boʻyicha mutlaq yurisdiksiyaga ega. Mazkur qism Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudining konstitutsiyaviy vakolatlari doirasiga kiradigan masalalar boʻyicha yurisdiksiyasini cheklamaydi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi Oʻzbekiston Respublikasining budjet toʻgʻrisidagi qonunchiligiga muvofiq, Bosh sudyaning asoslantirilgan talabiga koʻra, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlangan miqdorda bevosita Toshkent xalqaro tijorat sudiga ajratiladigan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan, shuningdek ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining qarorlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

Ushbu moddaning yigirma yettinchi qismiga muvofiq Toshkent xalqaro tijorat sudining faoliyatini moliyalashtirish maqsadlari uchun ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlaridan faqat Toshkent xalqaro tijorat sudining faoliyatini taʼminlash uchun foydalaniladi.

Toshkent xalqaro tijorat sudining barcha qarorlari uning rasmiy veb-saytida hamma erkin tanishishi uchun eʼlon qilinadi. Qarorlar qabul qilinganidan keyin oʻttiz kun ichida eʼlon qilinishi kerak. Tijorat sirini tashkil etuvchi maʼlumotlar faqat tarafning arizasiga binoan va Toshkent xalqaro tijorat sudining ruxsati bilan, haqiqatan ham konfidensial boʻlgan tijorat maʼlumotlarini himoya qilish uchun zarur boʻlgan eng kam darajada tahrir qilinishi mumkin. Bunday tahrir qilish sud qarorining huquqiy asoslantirishlariga, qonunning qoʻllanilish asoslariga yoki xulosa qismiga nisbatan tatbiq etilmaydi. Bunday arizalarni koʻrib chiqish tartibi va mezonlari Toshkent xalqaro tijorat sudining qarorlari hamda Bosh sudyaning koʻrsatmalari bilan belgilanadi.

Toshkent xalqaro tijorat sudi Moliya markazi ishtirokchilarining, xodimlarining, investitsiyaviy soliq rezidentlarining hamda ular oila aʼzolarining, shuningdek Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlarida belgilangan hollarda Raqamli texnologiyalar xalqaro markazi bilan bogʻliq jismoniy shaxslarning vasiyatnomalarini tasdiqlash uchun vasiyatnomalar va vorislik reyestrini yuritadi. Bunday vasiyatnomalar Moliya markazining qarorlariga va tegishli hollarda Raqamli texnologiyalar xalqaro markazining qarorlariga muvofiq ijro etiladi va Toshkent xalqaro tijorat sudi tomonidan amalga kiritiladi. Ushbu qismga muvofiq vasiyatnomalarni roʻyxatdan oʻtkazish, oʻzgartirish va ijro etish tartibi, ularni rasmiylashtirish talablari hamda bunday vasiyatnomalarning Oʻzbekiston Respublikasining vorislik huquqi bilan oʻzaro munosabati Toshkent xalqaro tijorat sudining qarorlari bilan belgilanadi.

30-modda. Moliya markazidagi til rejimi

Ingliz tili Moliya markazining rasmiy tili hisoblanadi. Agar ushbu moddada boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, ingliz tili ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va Moliya markazining qarorlari bilan tartibga solinadigan barcha masalalar boʻyicha va Moliya markazining hududida amalga oshiriladigan barcha rasmiy faoliyatda qoʻllaniladi.

Moliya markazining qarorlari ingliz tilida ishlab chiqiladi, qabul qilinadi va eʼlon qilinadi. Moliya markazi qarorlarining oʻzbek tilidagi yoki boshqa tillardagi rasmiy tarjimalari Moliya markazi tomonidan tayyorlanishi mumkin.

Moliya markazi qarorining ingliz tilidagi matni va uning rasmiy tarjimasi oʻrtasida har qanday tafovut, noaniqlik yoki nomuvofiqlik yuzaga kelgan taqdirda, ingliz tilidagi matn ustuvorlikka ega boʻladi.

Moliya markazining organlariga topshiriladigan yoki Moliya markazi hududida oʻzgacha tarzda taqdim etiladigan statistik, moliyaviy, texnik va boshqa hujjatlar, agar Moliya markazida qoʻllaniladigan huquq yoki Moliya markazining qarorlari bilan boshqacha holatga toʻgʻridan-toʻgʻri ruxsat etilmagan boʻlsa, ingliz tilida tuziladi.

Moliya markazi organlarining jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlariga javoblari, shu jumladan ularga ilova qilinadigan har qanday hujjatlar ingliz tilida taqdim etiladi. Agar murojaat oʻzbek tilida yoki boshqa tilda berilgan boʻlsa, javob oʻsha tilda taqdim etilishi mumkin.

Toshkent xalqaro tijorat sudida sud ishlarini yuritish ingliz tilida olib boriladi. Tarafning iltimosnomasiga koʻra, qoʻllaniladigan protsessual qoidalarga muvofiq oʻzbek tilidagi yoki boshqa tillardagi tarjimalar taqdim etiladi.

Moliya markazida amalga oshiriladigan va yozma shaklda rasmiylashtiriladigan bitimlar, agar taraflar tomonidan boshqacha tarzda kelishilmagan boʻlsa, ingliz tilida tuziladi. Bir nechta tildagi matnlar mavjud boʻlgan taqdirda, agar taraflar tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri boshqacha tarzda kelishilmagan boʻlsa va bunday kelishuvga Moliya markazining qarori yoʻl qoʻysa, matnlarning ingliz tilidagi nusxasi ustuvorlikka ega boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasida tan olish va ijroga qaratish maqsadlari uchun Moliya markazida chiqarilgan sud qarorining yoki arbitraj qarorining oʻzbek tilidagi yoki boshqa tildagi tarjimasi Moliya markazining qarorlarida belgilangan tartibda taqdim etiladi.

31-modda. Oʻtish qoidalari va Moliya markazini faollashtirish

Moliya markazining organlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran oʻn ikki oydan kechiktirmay, Moliya markazining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda toʻgʻridan-toʻgʻri belgilangan va Moliya markazining samarali tashkil etilishi hamda faoliyat yuritishi uchun zarur boʻlgan qarorlarini tayyorlaydi va qabul qiladi hamda mazkur ishlarni amalga oshirish uchun barcha zarur choralarni koʻradi. Moliya markazining kengashi ushbu muddatni asoslantirilgan qaror bilan olti oygacha uzaytirishi mumkin.

Ushbu modda birinchi qismining maqsadlari uchun Moliya markazining kengashi oʻz qarori bilan Moliya markazining faoliyatini boshlash uchun zarur deb eʼtirof etiladigan Moliya markazi qarorlari roʻyxatini belgilaydi. Bunday qarorlar jumlasiga Moliya markazini boshqarish, tartibga solish, sud faoliyatini amalga oshirish yoki uning kundalik faoliyat yuritishi uchun muhim boʻlgan masalalarni tartibga soluvchi Moliya markazi qarorlari kiradi.

Moliya markazining ushbu modda birinchi qismida koʻrsatilgan qarorlari qabul qilinganidan keyin Moliya markazining kengashi Moliya markazining joriy tayyorgarligini baholaydi va uning faoliyat yuritishi uchun zarur boʻlgan huquqiy, institutsional va tashkiliy asoslar yaratilganligiga ishonch hosil qilgan taqdirda, Moliya markazini faoliyatni boshlashga tayyor deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Moliya markazi kengashining Moliya markazini faoliyatni boshlashga tayyor deb topish toʻgʻrisidagi qarori tasdiqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentiga taqdim etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan Moliya markazini faoliyatni boshlashga tayyor deb topish toʻgʻrisidagi qaror tasdiqlanganidan keyin, ushbu qarorda koʻrsatilgan sanadan eʼtiboran Moliya markazi faollashtirilgan deb hisoblanadi va bu sana tasdiqlash sanasidan eʼtiboran bir oydan kech boʻlmasligi kerak.

Faollashtirish sanasidan eʼtiboran Moliya markazi oʻzining huquqiy rejimini, vakolatlarini, javobgarligini hamda funksiyalarini ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va Moliya markazining qarorlariga muvofiq qabul qilib oladi hamda oʻz faoliyatini boshlaydi.

32-modda. Oʻtish davrida litsenziyalarni tan olish va moliyaviy xizmatlar koʻrsatishga vaqtincha ruxsat berish

Mazkur modda Moliya markazining faollashtirish sanasidan eʼtiboran tegishli moliyaviy xizmatlarning litsenziyalanishini va tartibga solinishini belgilovchi qarorlari qabul qilinib, to kuchga kiradigan sanagacha boʻlgan davrda (bundan buyon matnda oʻtish davri deb yuritiladi) amal qiladi.

Faollashtirish sanasida Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan berilgan hamda bir yoki bir nechta moliyaviy xizmatni koʻrsatish huquqini beruvchi amaldagi litsenziyaga (bundan buyon matnda milliy litsenziya deb yuritiladi) ega boʻlgan yuridik shaxs oʻz milliy litsenziyasida aniq nazarda tutilgan moliyaviy xizmatlarni Moliya markazining hududida qoʻshimcha ariza yoki tasdiq talab qilinmagan holda koʻrsatish huquqiga ega boʻladi. Bunda milliy litsenziyaga ega boʻlgan shaxs quyidagi shartlarga rioya etishi kerak:

yuridik shaxs faollashtirish sanasidan eʼtiboran oltmish kun ichida oʻtish davrida ruxsat etilgan ishtirokchi sifatida oʻzining alohida shuʼba kompaniyasini yoki filialini Moliya markazining organida roʻyxatdan oʻtkazadi;

yuridik shaxs oʻz milliy litsenziyasi shartlariga hamda ushbu litsenziya asosida oʻziga nisbatan qoʻllaniladigan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlariga va qonunosti hujjatlariga muvofiq moliyaviy xizmatlar koʻrsatadi, bunda qonunlar va qonunosti hujjatlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining hujjatlariga zid boʻlmagan qismi boʻyicha qoʻllaniladi;

agar milliy litsenziya asosida yuridik shaxsga nisbatan qoʻllaniladigan Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarining va qonunosti hujjatlarining biror qoidasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga va (yoki) Moliya markazining qarorlariga zid boʻlsa, ziddiyat mavjud boʻlgan qismida ushbu Konstitutsiyaviy Qonun va (yoki) Moliya markazining qarori ustuvor ravishda qoʻllaniladi va yuridik shaxs mazkur masala boʻyicha ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga hamda Moliya markazining qaroriga rioya etishi shart;

yuridik shaxs oʻz milliy litsenziyasi talablariga hamda ushbu litsenziyani bergan Oʻzbekiston Respublikasining vakolatli organi tomonidan belgilangan shartlarga amal qilishda davom etadi.

Agar Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi milliy litsenziya egasiga berilgan oʻtish davridagi litsenziya Moliya markazining ishonchliligiga, obroʻsiga, moliyaviy barqarorligiga, lozim darajada faoliyat yuritishiga yoki tartibga solish maqsadlariga xavf tugʻdirishi mumkin deb hisoblasa, ushbu boshqarma oʻzining qarorlarida belgilangan muddatda bunday litsenziyaga nisbatan eʼtiroz bildirishga, uni cheklashga, toʻxtatib turishga yoki unga nisbatan shartlar qoʻyishga haqli.

33-modda. Xorijiy litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar uchun ixtiyoriy oʻtish davri litsenziyasi

Moliya markazining kengashi oʻtish davrida tan olinishi mumkin boʻlgan xorijiy yurisdiksiyalarning, regulatorlarning yoki litsenziyalarning toifalarini tasdiqlashi mumkin. Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi oʻtish davri litsenziyalarini berish boʻyicha individual arizalarni ushbu moddaga va Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining qarorlariga muvofiq koʻrib chiqadi hamda ular yuzasidan qaror qabul qiladi.

Ushbu moddaga muvofiq oʻtish davri litsenziyasi faqat Moliya markazining maʼmuriyati tegishli chet davlat yurisdiksiyasining vakolatli tartibga soluvchi organi bilan oʻzaro anglashuv memorandumini yoki boshqa rasmiy nazorat sohasidagi hamkorlik kelishuvini tuzgan va bunday memorandum yoki kelishuv ruxsat berish vaqtida amalda boʻlgan hollarda, chet davlat yurisdiksiyasining vakolatli tartibga soluvchi organi tomonidan berilgan amaldagi litsenziyaga (bundan buyon matnda xorijiy litsenziya deb yuritiladi) ega boʻlgan yuridik shaxsga berilishi mumkin.

Agar Moliya markazining maʼmuriyati oʻzaro anglashuv memorandumini tuzish maqsadida vakolatli organ bilan faol muzokaralar olib borayotgan boʻlsa, Moliya markazining kengashi vakolatli organ tomonidan litsenziyalangan yuridik shaxsga olti oydan oshmaydigan muddatga vaqtinchalik oʻtish davri litsenziyasini oʻz ixtiyoriga koʻra berishi mumkin. Bunda xorijiy litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs quyidagi shartlarni bajarishi kerak:

Moliya markazining kengashi oʻzaro anglashuv memorandumining ehtimoliy kontragent vakolatli organining ushbu Konstitutsiyaviy Qonunda nazarda tutilgan talablarga qiyoslanadigan tartibga solish standartlarini qoʻllashiga hamda uning Moliyaviy harakatlar boʻyicha maxsus guruh (FATF) standartlariga muvofiq ekanligiga ishonch hosil qilgan boʻlishi;

yuridik shaxs oʻzaro anglashuv memorandumi bilan taʼminlanishi lozim boʻlgan himoya choralari oʻrniga Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan belgilanishi mumkin boʻlgan nazorat talablariga rioya etish toʻgʻrisida yozma majburiyat taqdim etishi;

agar olti oylik muddat tugaguniga qadar oʻzaro anglashuv memorandumi tuzilmagan va kuchga kirmagan boʻlsa, vaqtinchalik litsenziya avtomatik ravishda oʻz kuchini yoʻqotadi, bundan Moliya markazining kengashi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri litsenziyaning amal qilishi besh oydan oshmaydigan qoʻshimcha muddatga bir marotaba uzaytirilgan hollar mustasno.

Tuzilgan oʻzaro anglashuv memorandumi asosida, ushbu moddaga muvofiq oʻtish davri litsenziyasi berilgan yoki ushbu moddaga muvofiq vaqtinchalik litsenziya berilgan yuridik shaxs oʻz xorijiy litsenziyasida aniq nazarda tutilgan moliyaviy xizmatlarni Moliya markazining hududida koʻrsatish huquqiga ega boʻladi. Bunda quyidagi shartlarga rioya etilishi kerak:

yuridik shaxs Moliya markazi kengashining ruxsat berish toʻgʻrisidagi qarorida koʻrsatilgan muddatda, har qanday holda ruxsat berilgan sanadan eʼtiboran oltmish kundan kechiktirmay, Moliya markazining maʼmuriyatida oʻtish davrida ruxsat etilgan ishtirokchi sifatida roʻyxatdan oʻtadi;

yuridik shaxs ushbu moliyaviy xizmatlarni oʻz xorijiy litsenziyasi berilgan yurisdiksiyaning qonunlariga va normativ-huquqiy hujjatlariga muvofiq koʻrsatadi, bunda mazkur qonunlar va normativ-huquqiy hujjatlar ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining hujjatiga zid boʻlmagan qismi boʻyicha qoʻllaniladi;

agar chet davlat qonunlarining yoki normativ-huquqiy hujjatlarining biror qoidasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga yoki Moliya markazining hujjatiga zid boʻlsa, ziddiyat mavjud boʻlgan qismi boʻyicha ushbu Konstitutsiyaviy Qonun yoki Moliya markazining hujjati ustuvor hisoblanadi hamda yuridik shaxs ularga rioya etishi shart;

yuridik shaxs oʻz xorijiy litsenziyasi boʻyicha lozim darajadagi huquqiy maqomini saqlab qoladi hamda ushbu litsenziyaning har qanday toʻxtatib turilishi, oʻzgartirilishi, cheklanishi yoki bekor qilinishi haqida Moliya markazining maʼmuriyatini darhol xabardor qiladi;

yuridik shaxs Moliya markazining hududidagi faoliyatga doir talablarga, shu jumladan jinoiy daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish talablariga rioya etish, isteʼmolchilarni himoya qilish va bozor tartib-qoidalari masalalarida, agar bunday masalalar tegishli oʻzaro anglashuv memorandumi shartlariga muvofiq chet davlat yurisdiksiyasining nazorat organi tomonidan yetarli darajada qamrab olinmagan boʻlsa, Moliyaviy xizmatlar boshqarmasining nazoratga oid vakolatlariga boʻysunadi.

Moliya markazining kengashi ushbu moddaga muvofiq berilgan oʻtish davri litsenziyasini quyidagi hollarda istalgan vaqtda oʻzgartirishi, uning amal qilishini toʻxtatib turishi yoki bekor qilishi mumkin, agar:

yuridik shaxsning xorijiy litsenziyasi oʻzgartirilgan, cheklangan, bekor qilingan yoki uning amal qilishi toʻxtatib turilgan boʻlsa;

yuridik shaxs oʻz oʻtish davri litsenziyasi shartlariga yoki Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi tomonidan belgilangan talablarga rioya etmagan boʻlsa;

Moliya markazi kengashi litsenziyasining amal qilishi Moliya markazining yaxlitligiga, obroʻsiga yoki lozim darajada faoliyat yuritishiga xavf tugʻdiradi, deb hisoblasa;

Moliya markazining tegishli moliyaviy xizmatni litsenziyalashni tartibga soluvchi hujjatlari kuchga kirgan va ushbu moddaga muvofiq oʻtish davri tugagan boʻlsa.

Agar ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning 32-moddasi va ushbu moddasi maqsadlarida Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarining yoki qonunosti hujjatlarining yoxud chet davlat yurisdiksiyasi qonunlarining yoki normativ-huquqiy hujjatlarining biror qoidasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga zid ekanligi yoki zid emasligi toʻgʻrisidagi masala yuzaga kelsa:

Moliyaviy xizmatlar boshqarmasi moliyaviy xizmatlarni tartibga solish, bozor tartib-qoidalari boʻyicha, jinoiy daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish, isteʼmolchilarni himoya qilish yoki prudensial masalalarga taalluqli har qanday qoida boʻyicha ziddiyat mavjudligi yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida majburiy kuchga ega boʻlgan qaror qabul qilish vakolatiga ega;

Moliya markazining maʼmuriyati ushbu qismning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilganlardan tashqari har qanday qoida boʻyicha ziddiyat mavjudligi yoki mavjud emasligi toʻgʻrisida majburiy qaror qabul qilish vakolatiga ega boʻlib, bunday qaror yozma shaklda, sabablari koʻrsatilgan holda qabul qilinadi va manfaatdor yuridik shaxsning arizasiga koʻra faqat Toshkent xalqaro tijorat sudi tomonidan qayta koʻrib chiqilishi mumkin.

Moliya markazining kengashi oʻtish davri mobaynida nazorat choralarini va tartibga soluvchi choralarni qoʻllash hamda oʻtish davrini tugatish tartibini belgilaydi.

34-modda. Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish

1. 1992-yil 8-dekabrda oʻn ikkinchi chaqiriq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining oʻn birinchi sessiyasida qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasiga (Oʻzbekiston Respublikasining 2023-yil 1-mayda qabul qilingan OʻRQ-837-sonli Konstitutsiyaviy Qonuni tahririda) (“Xalq soʻzi” gazetasi, 2023-yil 2-may, 87-88-sonlar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 15-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi mamlakatning butun hududida oliy yuridik kuchga ega, toʻgʻridan-toʻgʻri amal qiladi va yagona huquqiy makonning asosini tashkil etadi. Alohida hududlarda Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan yagona huquqiy makon doirasida maxsus huquqiy rejim oʻrnatilishi mumkin”;

2) 109-moddaning birinchi qismi :

24-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashini tuzadi va unga boshchilik qiladi, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi maslahat-kengash organlarini hamda boshqa organlarni shakllantiradi”;

quyidagi mazmundagi 24 1 -band bilan toʻldirilsin:

“24 1 ) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti oʻz vakolatlarini amalga oshirishni tashkiliy, huquqiy, tahliliy jihatdan taʼminlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasini shakllantiradi hamda uning Rahbarini tayinlaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasining huquqiy maqomi, asosiy vazifalari, faoliyatini tashkil etish tartibi va vakolatlari qonun bilan belgilanadi”;

3) 131-modda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda faoliyati Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan belgilanadigan ixtisoslashgan sudlar tuzilishi mumkin”;

ikkinchi qismi uchinchi qism deb hisoblansin;

4) 134-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sudi fuqarolik, jinoiy, iqtisodiy va maʼmuriy sud ishlarini yuritish sohasida sud hokimiyatining oliy organi hisoblanadi, bundan maxsus huquqiy rejim oʻrnatishni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan belgilanadigan hollar mustasno”;

5) 151-moddaning uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki mamlakatda banklar faoliyatini tartibga solishni amalga oshiradi, bank va toʻlov tizimlarining barqaror faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi, bundan Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hudud mustasno”.

2. Oʻzbekiston Respublikasining 1989-yil 21-oktabrda qabul qilingan “Davlat tili haqida”gi 3561-XI-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 167-I-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 12, 257-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2010-yil, № 9, 335-modda; 2011-yil, № 10, 274-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2020-yil, № 12, 691-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) 3-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha ish yuritish va rasmiy hujjatlarni qabul qilish tili belgilanishi mumkin”;

uchinchi va toʻrtinchi qismlar tegishincha toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasining 1992-yil 2-iyulda qabul qilingan “Birjalar va birja faoliyati toʻgʻrisida”gi 625-XII-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 12-sentabrda qabul qilingan OʻRQ-375-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 9, 246-modda; 2018-yil, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2025-yil, № 4, 519-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda birjalarning tashkil etilishi va faoliyati sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasining 1993-yil 7-mayda qabul qilingan “Valyutani tartibga solish toʻgʻrisida”gi 841-XII-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 22-oktabrda qabul qilingan OʻRQ-573-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 10, 672-modda; 2021-yil, № 1, 16-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 215-modda; 2025-yil, № 4, 520-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda valyutaga oid munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2012-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 1, 3-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165-modda; 2002-yil, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 314-modda, № 12, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 12, 656-modda; 2007-yil, № 4, 158, 166-moddalar, № 6, 248-modda, № 9, 416, 422-moddalar, № 12, 607-modda; 2008-yil, № 4, 187, 188, 189-moddalar, № 7, 352-modda, № 9, 485, 487, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 4, 128-modda, № 9, 329, 334, 335, 337-moddalar, № 12, 470-modda; 2010-yil, № 5, 176, 179-moddalar, № 9, 341-modda, № 12, 471, 477-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 3, 47-modda, № 6, 300-modda, № 9, 506, 510-moddalar; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 218, 224-moddalar, № 7, 430-modda, № 10, 679-modda; 2019-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 3, 161-modda, № 5, 259, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 471-modda, № 9, 592-modda, № 11, 787-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 204-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 14-moddalar, № 2, 142, 144-moddalar, № 3, 217-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 966, 968, 973-moddalar, № 12, 1193-modda; 2022-yil, № 2, 81-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 466-moddalar, № 6, 575-modda, № 10, 981-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 187, 188-moddalar, № 4, 265-modda, № 5, 319-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 1, 8-modda, № 2, 111-modda, № 3, 245-modda, № 8, 818-modda, № 9, 954, 964-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1079, 1083-moddalar, № 11, 1186, № 12, 1280, 1287-moddalar; 2025-yil, № 2, 196-modda, № 3, 376, 377-moddalar, № 5, 643, 647-moddalar, № 8, 968-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1156-modda, № 11, 1236-modda; 2026-yil, № 1, 5-modda, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 353, 354, 361-moddalar) 11-moddasi quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda valyuta qimmatliklari, bojxona, soliq, raqobat hamda kripto-aktivlar aylanmasi toʻgʻrisidagi qonunchilikni, shuningdek savdo yoki xizmat koʻrsatish qoidalarini buzish bilan bogʻliq qilmishlar uchun jinoiy javobgarlik oʻrniga Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuniga muvofiq boshqa turdagi javobgarlik choralari qoʻllanilishi mumkin”.

6. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233, 1236, 1237-moddalar, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 1, 2, 6-moddalar, № 2, 131, 133-moddalar, № 3, 249, 250, 253-moddalar, № 4, 351, 353, 354, 355, 356, 359, 361, 364-moddalar; № 5, 496, 497-moddalar) 9-moddasi quyidagi mazmundagi oltinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda valyuta qimmatliklari, bojxona, soliq, qimmatli qogʻozlar bozori, raqobat hamda kripto-aktivlar aylanmasi toʻgʻrisidagi qonunchilikni, shuningdek savdo yoki xizmat koʻrsatish qoidalarini buzish bilan bogʻliq qilmishlar uchun maʼmuriy javobgarlik oʻrniga Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuniga muvofiq boshqa turdagi javobgarlik choralari qoʻllanilishi mumkin”.

7. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi 154-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 11-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-582-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 790-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 3, 217-modda, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 189, 194-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 6, 730-modda; 2026-yil, № 3, 255-modda) 1-moddasi quyidagi mazmundagi ikkinchi va uchinchi qismlar bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining vakolatlari jumlasiga kiritilgan munosabatlarni tartibga solish vazifalari maxsus vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi.

Maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hudud ishtirokchilarining Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining nazorati ostidagi banklar va boshqa tashkilotlar bilan munosabatlari Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududdagi vakolatli organ bilan birgalikda tartibga solinadi”.

8. Oʻzbekiston Respublikasining 1995-yil 21-dekabrda qabul qilingan 163-I-sonli va 1996-yil 29-avgustda qabul qilingan 256-I-sonli qonunlari bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1996-yil, 2-songa ilova, № 11-12; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 5-6, 102-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 9, 229-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 182-modda; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda, № 9, 494, 498-moddalar; 2007-yil, № 1, 3, 5-moddalar, № 4, 156, 164-moddalar, № 8, 367-modda, № 9, 416-modda, № 12, 598, 608-moddalar; 2008-yil, № 4, 192-modda, № 12, 640-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2010-yil, № 9, 335, 337, 340-moddalar; 2011-yil, № 12/2, 363, 364, 365-moddalar; 2012-yil, № 4, 106, 109-moddalar, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda, № 12, 343-modda; 2015-yil, № 8, 310, 312-moddalar; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 9, 510-modda, № 12, 773-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 673-modda; 2019-yil, № 3, 161, 166-moddalar, № 5, 267-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880, 886-moddalar; 2020-yil, № 1, 3, 4-moddalar, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 801-modda, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 217, 218-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061, 1062-moddalar; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 921-modda; 2024-yil, № 2, 111, 114-moddalar, № 6, 530-modda, № 9, 960-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 3, 370-modda, № 4, 519, 520, 522-moddalar, № 6, 730-modda, № 8, 968-modda, № 10, 1152-modda, № 12, 1324, 1327, 1329-moddalar; 2026-yil, № 3, 255-modda, № 4, 354-modda, № 5, 497-modda) 3-moddasiga quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda fuqarolik-huquqiy munosabatlar ushbu Kodeksda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;

uchinchi qism “mos boʻlishi shart” degan soʻzlardan keyin “bundan maxsus huquqiy rejim oʻrnatadigan Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan belgilangan hollar mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 25-aprelda qabul qilingan “Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida”gi 216-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 5-noyabrda qabul qilingan OʻRQ-580-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 788-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2023-yil, № 4, 267-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105, 111-moddalar, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 189, 194-moddalar, № 4, 520-modda, № 6, 730-modda; 2026-yil, № 3, 255-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda banklar va bank faoliyati ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

10. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-aprelda qabul qilingan “Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi 223-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2014-yil 6-mayda qabul qilingan OʻRQ-370-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2014-yil, № 5, 128-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4-moddalar, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 12, 880, 886, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 973-modda; 2022-yil, № 3, 216, 217-moddalar; 2023-yil, № 1, 1-modda; 2024-yil, № 2, 110, 111-moddalar; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda, № 11, 1235-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda aksiyadorlik jamiyatlarining tashkil etilishi, faoliyati, qayta tashkil etilishi va tugatilishi, shuningdek aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi , uchinchi va toʻrtinchi qismlar tegishincha uchinchi, toʻrtinchi va beshinchi qismlar deb hisoblansin.

11. Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 30-avgustda qabul qilingan “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi 279-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 13-aprelda qabul qilingan OʻRQ-404-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, № 4, 124-modda; 2021-yil, № 1, 7-modda, 4-songa ilova, № 10, 973-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda buxgalteriya hisobini tashkil etish, yuritish va hisobotni tuzish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

12. Oʻzbekiston Respublikasining 1999-yil 19-avgustda qabul qilingan “Baholash faoliyati toʻgʻrisida”gi 811-I-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1999-yil, № 9, 208-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 4, 154-modda; 2009-yil, № 4, 135-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 6, 577-modda; 2024-yil, № 8, 825-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 1, 7-modda, № 2, 188-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda baholash faoliyatini amalga oshirish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

13. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustda qabul qilingan “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi 258-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 169-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 8, 367-modda, № 12, 598-modda; 2008-yil, № 4, 184, 187-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda; 2010-yil, № 9, 337, 340-moddalar; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 7, 389-modda, № 8, 469-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar; 2022-yil, № 4, 337-modda, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 827-modda, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 4, 522-modda, № 6, 729-modda, № 8, 970-modda, № 10, 1153-modda, № 12, 1328-modda; 2026-yil, № 3, 248, 251-moddalar, № 4, 357, 360-moddalar) quyidagi qoʻshimchalar va oʻzgartirish kiritilsin:

1) 5-modda quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:

“3 1 ) Toshkent xalqaro tijorat sudining qarorlari”;

2) 7-modda :

birinchi qismi quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 ) Toshkent xalqaro tijorat sudining qarorlari asosida mazkur sud kotibi tomonidan beriladigan ijro varaqalari”;

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Toshkent xalqaro tijorat sudining xorijiy tildagi qarorlari asosidagi ijro varaqasi mazkur sud kotibi tomonidan qarorni davlat tiliga tarjima qilgan holda beriladi va uning imzosi bilan tasdiqlanadi. Bunda ijro varaqasi Toshkent xalqaro tijorat sudi kotibining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlangan holda, elektron hujjat tarzida axborot tizimi orqali taqdim etilishi mumkin”;

uchinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin.

14. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 6-dekabrda qabul qilingan “Xoʻjalik shirkatlari toʻgʻrisida”gi 308-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 1, 8-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 7, 325-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 12, 880, 891-moddalar; 2021-yil, 4-songa ilova; 2024-yil, № 2, 110-modda) 2-moddasi quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda xoʻjalik shirkatlarining tashkil etilishi, faoliyati, qayta tashkil etilishi va tugatilishi sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

15. Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 30-avgustda qabul qilingan “Bank siri toʻgʻrisida”gi 530-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2003-yil, № 9-10, 144-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda; 2009-yil, № 9, 337-modda; 2012-yil, № 4, 105-modda; 2016-yil, № 4, 125-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 6, 524-modda; 2022-yil, № 4, 337-modda; 2024-yil, № 9, 965-modda; 2025-yil, № 2, 194-modda, № 6, 730-modda, № 12, 1322-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda bank sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarni olish, saqlash, muhofaza qilish, eʼlon qilish va taqdim etish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

16. Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 11-dekabrda qabul qilingan “Xususiy korxona toʻgʻrisida”gi 558-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2004-yil, № 1-2, 8-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2006-yil, № 3, 119-modda; 2007-yil, № 12, 608-modda; 2011-yil, № 9, 248-modda; 2012-yil, № 9/1, 238-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda; 2016-yil, № 12, 385-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 12, 886-modda; 2020-yil, № 1, 2-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) 2-moddasi quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda xususiy korxonalarning tashkil etilishi, faoliyati, qayta tashkil etilishi va tugatilishi sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

17. Oʻzbekiston Respublikasining 2004-yil 29-aprelda qabul qilingan “Elektron hujjat aylanishi toʻgʻrisida”gi 611-II-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2004-yil, № 5, 80-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda elektron hujjat aylanishi sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

18. Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 22-iyulda qabul qilingan “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi OʻRQ-163-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 3-iyunda qabul qilingan OʻRQ-387-sonli Qonuni tahririda) (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 6, 227-modda; 2018-yil, № 1, 1-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 3, 166-modda, № 4, 199-modda, № 12, 891-modda; 2020-yil, № 7, 449-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 10, 968, 973-moddalar; 2022-yil, № 3, 217-modda; 2023-yil, № 4, 272-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188, 191-moddalar, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda, № 12, 1322-modda; 2026-yil, № 2, 132-modda, № 3, 251-modda) 1-moddasi quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

19. Oʻzbekiston Respublikasining 2015-yil 25-avgustda qabul qilingan “Investitsiya va pay fondlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-392-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2015-yil, № 8, 313-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda investitsiya va pay fondlari faoliyati sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

20. Oʻzbekiston Respublikasining 2016-yil 20-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-400-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Bojxona kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2016-yil, 1-songa ilova; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda, № 7, 433-modda, № 10, 670-modda; 2019-yil, № 1, 5-modda, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 9, 589-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 10, 593-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 969-modda; 2022-yil, № 2, 75-modda, № 7, 666-modda, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 12, 1010, 1011-moddalar; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 2, 111, 113-moddalar, № 10, 1073-modda, № 11, 1190-modda; 2025-yil, № 11, 1235, 1237-moddalar) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda muayyan bojxona munosabatlari ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

21. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 8-yanvarda qabul qilingan “Maʼmuriy tartib-taomillar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-457-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, № 1, 2-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2025-yil, № 6, 730-modda) 3-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda maʼmuriy tartib-taomillarni amalga oshirish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin.

22. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda, № 12, 1328-modda; 2026-yil, № 2, 132-modda, № 4, 360, 364, 365-moddalar) 1-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda iqtisodiy ishlar ushbu Kodeksda belgilanganidan boshqacha qoidalarga muvofiq ixtisoslashgan sud tomonidan koʻrib chiqiladi va hal etiladi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin.

23. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 25-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-462-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy sud ishlarini yuritish toʻgʻrisidagi kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 3-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda; 2021-yil, № 1, 9-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 8, 787-modda, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 185-modda, № 4, 269-modda, № 11, 923-modda, № 12, 1009-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1286-modda; 2025-yil, № 3, 373-modda, № 6, 729-modda, № 9, 1042-modda; 2026-yil, № 2, 132-modda, № 4, 360-modda) 3-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda fuqarolarning va yuridik shaxslarning buzilgan yoki nizolashilayotgan huquqlari, erkinliklarini va qonuniy manfaatlarini himoya qilish toʻgʻrisidagi maʼmuriy ishlar ushbu Kodeksda belgilanganidan boshqacha qoidalarga muvofiq ixtisoslashgan sud tomonidan koʻrib chiqiladi hamda hal etiladi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

24. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 2-iyulda qabul qilingan “Shaxsga doir maʼlumotlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-547-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 7, 385-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2026-yil, № 3, 254-modda) 3-moddasi quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda shaxsga doir maʼlumotlarga ishlov berish va ularni himoya qilish bilan bogʻliq munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

25. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 1-noyabrda qabul qilingan “Toʻlovlar va toʻlov tizimlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-578-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 11, 786-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 9, 965-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda toʻlov xizmatlarini yetkazib beruvchi va toʻlov xizmatlaridan foydalanuvchi boʻlgan jismoniy va yuridik shaxslar oʻrtasida toʻlovlarni amalga oshirish hamda toʻlov xizmatlari koʻrsatish chogʻida yuzaga keladigan munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

26. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 25-dekabrda qabul qilingan “Investitsiyalar va investitsiya faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-598-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, № 12, 892-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 6, 570-modda, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 10, 795-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda; 2026-yil, № 3, 251-modda) 1-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda investitsiyalar va investitsiya faoliyati bilan bogʻliq munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin.

27. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971-modda, № 10, 1153-modda, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 2, 132-modda, № 3, 251, 255-moddalar, № 4, 351, 352, 354-moddalar) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda soliq bilan bogʻliq muayyan munosabatlar ushbu Kodeksda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinishi hamda tegishli vakolatli organning qarori bilan ushbu Kodeksning ayrim qoidalarini qoʻllash boʻyicha alohida tartib belgilanishi mumkin”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

28. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 6-yanvarda qabul qilingan “Davlat boji toʻgʻrisida”gi OʻRQ-600-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 201-modda, № 5, 298-modda, № 10, 593-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 13-modda, 4-songa ilova, № 7, 661-modda, № 8, 800, 803-moddalar, № 10, 968-modda; 2022-yil, № 2, 76-modda, № 3, 214, 216-moddalar, № 4, 340-modda, № 5, 463, 464, 467-moddalar, № 12, 1186-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 186-modda, № 4, 265, 269-moddalar, № 6, 444, 445-moddalar, № 7, 538-modda, № 9, 710-modda; 2024-yil, № 1, 5, 6, 7-moddalar, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819, 823, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076, 1079-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1279, 1280, 1285-moddalar; 2025-yil, № 1, 4, 6-moddalar, № 2, 188, 189, 195, 197-moddalar, № 4, 519, 520-moddalar, № 5, 648-modda, № 7, 828-modda, № 8, 968, 971-moddalar, № 10, 1153-modda, № 11, 1237-modda, № 12, 1322, 1328-moddalar; 2026-yil, № 1, 2, 4-moddalar, № 2, 132-modda, № 3, 249, 255-moddalar, № 4, 365-modda, № 5, 497-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda davlat bojini belgilash, undirish, qaytarish va uni toʻlashdan ozod qilish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

29. Oʻzbekiston Respublikasining 2020-yil 20-oktabrda qabul qilingan “Aholi bandligi toʻgʻrisida”gi OʻRQ-642-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2020-yil, № 10, 595-modda; 2021-yil, № 4, 287-modda, 4-songa ilova; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 464-modda, № 6, 570-modda, 10-songa ilova; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 818-modda, № 9, 958, 968-moddalar, № 10, 1079-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 648-modda, № 11, 1233-modda, № 12, 1328, 1329-moddalar; 2026-yil, № 2, 132-modda, № 4, 352-modda) 2-moddasi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda aholi bandligi sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

30. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 25-fevralda qabul qilingan “Auditorlik faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-677-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 2, 146-modda; 2022-yil, № 3, 216, 217-moddalar, № 4, 340-modda; 2023-yil, № 1, 2-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 11, 1193-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 6, 730-modda, № 8, 971-modda, № 12, 1328-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda auditorlik faoliyati sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

31. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 20-aprelda qabul qilingan “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-682-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 288-modda; 2022-yil, № 3, 213-modda, № 8, 788-modda, № 10, 983-modda; 2023-yil, № 8, 629-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda, № 9, 955-modda, № 10, 1075, 1076-moddalar; 2025-yil, № 4, 516-modda; 2026-yil, № 3, 256-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 2-modda :

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda qabul qilinadigan bajarilishi majburiy boʻlgan qarorlarning turlari va ushbu Qonundagi normativ-huquqiy hujjatlar bilan oʻzaro nisbati, ularni tayyorlash tartibiga hamda ularning mazmuniga nisbatan qoʻyiladigan asosiy talablar va ularning ijrosini tashkil etishni taʼminlashning oʻziga xos xususiyatlari Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan alohida belgilanadi”;

uchinchi qismi toʻrtinchi qism deb hisoblansin;

2) 8-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi mamlakatning butun hududida oliy yuridik kuchga ega, toʻgʻridan-toʻgʻri amal qiladi va yagona huquqiy makonning asosini tashkil etadi. Alohida hududlarda Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan yagona huquqiy makon doirasida maxsus huquqiy rejim oʻrnatilishi mumkin”.

32. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-aprelda qabul qilingan “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-684-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 4, 289-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 2, 1288-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 4, 519-modda, № 6, 730-modda; 2026-yil, № 3, 255-modda, № 4, 364-modda) 2-moddasi quyidagi mazmundagi beshinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda davlat xaridlari sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

33. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 14-iyulda qabul qilingan “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi OʻRQ-701-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 661-modda; 2022-yil, № 4, 340-modda, № 5, 465-modda; 2023-yil, № 2, 103-modda, № 3, 185-modda, № 7, 533-modda, № 9, 710-modda, № 11, 921, 923-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7-moddalar, № 2, 105, 112-moddalar, № 7, 628-modda, № 8, 819-modda, № 9, 957, 958-moddalar; 2025-yil, № 1, 3, 6-moddalar, № 2, 189, 197-moddalar, № 3, 376-modda, № 4, 519, 520, 521-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 10, 1155-modda, № 11, 1237-modda, № 12, 1322-modda; 2026-yil, № 1, 2, 4-moddalar, № 2, 133-modda, № 3, 253, 255-moddalar, № 5, 499-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

uchinchi qism toʻrtinchi qism deb hisoblansin.

34. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 28-iyulda qabul qilingan “Sudlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-703-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 7, 663-modda; 2024-yil, № 2, 117-modda, № 8, 823-modda, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 1, 8-modda, № 6, 727-modda, № 8, 969-modda, № 12, 1329-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda tashkil etiladigan ixtisoslashgan sud mazkur Qonunda belgilangan sud tizimiga kirmaydi hamda uning faoliyati ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

uchinchi qism toʻrtinchi qism deb hisoblansin.

35. Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 23-noyabrda qabul qilingan “Sugʻurta faoliyati toʻgʻrisida”gi OʻRQ-730-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 11, 1062-modda; 2025-yil, № 4, 519-modda) 1-moddasi quyidagi mazmundagi uchinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda sugʻurta sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

36. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 12-aprelda qabul qilingan “Toʻlovga qobiliyatsizlik toʻgʻrisida”gi OʻRQ-763-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 4, 338-modda; 2023-yil, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 1, 5-modda, № 8, 823-modda, № 10, 1073-modda; 2025-yil, № 2, 188, 191, 194-moddalar, № 6, 730-modda, № 12, 1329-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda yuridik va jismoniy shaxslarning toʻlovga qobiliyatsizligiga oid munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

37. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 29-sentabrda qabul qilingan “Elektron tijorat toʻgʻrisida”gi OʻRQ-792-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 9, 896-modda; 2025-yil, № 4, 519-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda elektron tijoratga oid munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

38. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 12-oktabrda qabul qilingan “Elektron raqamli imzo toʻgʻrisida”gi OʻRQ-793-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, № 10, 980-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda elektron raqamli imzodan foydalanish sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

39. Oʻzbekiston Respublikasining 2022-yil 28-oktabrda qabul qilingan OʻRQ-798-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2022-yil, 10-songa ilova; 2023-yil, № 4, 265-modda, № 11, 923-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 7, 627-modda, № 9, 964-modda; 2025-yil, № 2, 193-modda, № 6, 730-modda, № 11, 1233-modda, № 12, 1321, 1329-moddalar) 10-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda mehnatga oid munosabatlar ushbu Kodeksda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi va uchinchi qismlar tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin.

40. Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 23-iyunda qabul qilingan “Banklarni sanatsiya qilish va tugatish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-1070-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2025-yil, № 6, 730-modda) 2-moddasiga quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirish kiritilsin:

quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda banklarni sanatsiya qilish va tugatish bilan bogʻliq munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”;

ikkinchi qism uchinchi qism deb hisoblansin.

41. Oʻzbekiston Respublikasining 2026-yil 21-aprelda qabul qilingan “Masʼuliyati cheklangan jamiyatlar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-1137-sonli Qonunining (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2026-yil, № 4, 360-modda) 2-moddasi quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyaviy Qonuni bilan maxsus huquqiy rejim oʻrnatilgan hududda masʼuliyati cheklangan jamiyatlarning tashkil etilishi, faoliyati, qayta tashkil etilishi va tugatilishi sohasidagi munosabatlar ushbu Qonunda belgilanganidan boshqacha qoidalar bilan tartibga solinadi”.

35-modda. Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning ijrosini tashkil etish va Moliya markazining davlat hokimiyati organlari bilan hamkorligini taʼminlash

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning ijrosini tashkil etadi hamda Moliya markazining davlat hokimiyati organlari bilan samarali hamkorligini qonunda belgilangan tartibda taʼminlaydi.

36-modda. Qonunchilikni ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiqlashtirish

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Konstitutsiyaviy Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

37-modda. Ushbu Konstitutsiyaviy Qonunning kuchga kirishi

Ushbu Konstitutsiyaviy Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran oʻn kun oʻtgach kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 13-iyul,

OʻRQ- 1158 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2026-y., 03/26/1158/0727-son)

lex.uz