UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 13 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

Вояга етмаган шахсларга айрим давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонида вояга етмаган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланадиган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.

4. Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун ваколатли органлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Эмансипация қилинган шахслар реестри юритилишини ҳамда реестр маълумотларининг «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.С. Каттаханова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига 1-ИЛОВА

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (кейинги ўринларда — эмансипация) бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддасига асосан ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.

Ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш суднинг қарори билан амалга оширилади.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП), «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — тизим), ижтимоий ходим орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига, ваколатли органга ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёхуд тизимда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП ёки тизим орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида келиб тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази, ваколатли орган ходими ёки ижтимоий ходим ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

7. Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.

Бунда:

вояга етмаган шахснинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига оид маълумотлар — Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими;

меҳнат шартномаси асосида ишлашига оид маълумотлар — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси;

вояга етмаган шахснинг ота-онасига оид маълумотлар — Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими;

вояга етмаганнинг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича маълумотлар — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Электрон кундалик» ахборот тизими;

вояга етмаган шахснинг ҳомийсига оид маълумотлар — тизим орқали автоматик тарзда текширилади.

Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

8. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, Face-ID, Mobile-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

9. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.

11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида, ЯИДХП ёки тизим орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза юборишда ота-она, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёхуд шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқлангандан сўнг ариза ваколатли органга юборилади.

Бунда ота ёки она, фарзандликка олувчилардан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган, бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда, фақат бир тарафнинг тасдиғи билан ариза юборилади.

12. Ваколатли органнинг масъул ходими 7 иш куни ичида аризани кўриб чиқади, шунингдек, ариза берувчи билан суҳбат ўтказади.

13. Ваколатли орган ходими ариза берувчини қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда, тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисидаги 3-иловага мувофиқ қарорни расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки тизим (электрон шаклда мурожаат этганда) орқали ариза берувчига электрон равишда юборади:

ариза берувчи психологик жиҳатдан етук бўлганда ва ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англаганда;

тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан камида уч ойдан буён узлуксиз шуғулланиб келаётганда;

ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича ижобий маълумот мавжуд бўлганда.

Ариза берувчини тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу маълумотлар автоматик равишда Эмансипация қилинган шахслар реестрига киритилади.

14. Қуйидаги ҳолатларда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабарнома юборилади:

сўровномада маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганда;

ариза берувчи ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англамаса, хусусан, ақлий заифликнинг барча даражаларида;

тадбиркорлик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланмаётган ёхуд шуғулланаётганлигига уч ой тўлмаган бўлса;

ариза берувчининг ўқув фанларини ўзлаштириши ва давомати бўйича салбий маълумот мавжуд бўлса.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Ариза ваколатли органга тақдим этилганда, ваколатли орган қарор ёки хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига ёхуд ЯИДХП ёки тизимдаги шахсий кабинетига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли орган ёки ижтимоий ходим ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарнома электрон шаклда ёхуд қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.

16. Давлат хизматлари маркази қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарномани электрон шаклда ёхуд қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

17. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

19. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

20. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлган шахс) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга ўзи келиб мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим 1. «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки ижтимоий ходим ариза берувчи номидан сўровномани тўлдиради. 1. Реал вақт режимида 2. Давлат хизматлари маркази 2. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига юборади. 2. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа ичида 3. ЯИДХП, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 3. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига юборади. 3. Реал вақт режимида 3-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази Аризани кўриб чиқади ва ариза берувчи билан суҳбат ўтказиб, уни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилингани тўғрисидаги қарорни ёки тўла муомалага лаёқатли деб топишни рад этиш ҳақидаги хабарномани ариза берувчига тақдим этади ёки тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда), ЯИДХП ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (электрон шаклда мурожаат этганда) орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади. 7 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Қарорни ёки QR-код қўйилган хабарномани ариза берувчига тақдим этади. 10 дақиқа ичида

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш бўйича СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар 1. Ф.И.О: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 4. Яшаш манзили: 5. Телефон рақами: 6. Э лектрон почта манзили (мавжуд бўлса) : 7. Хизматдан фойдаланиш асоси: □ меҳнат шартномаси бўйича ишлаш; □ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш. 8. Иш жойи ҳақидаги маълумотлар (меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса): 9. Ариза берувчи муассислигидаги юридик шахснинг СТИРи ёхуд якка тартибдаги тадбиркорнинг ЖШШИР маълумотлари (тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса): II. Ариза берувчининг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси тўғрисидаги маълумотлар 10. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг ЖШШИР маълумотлари: 11. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 12. Ота-онаси, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийсининг телефон рақами: Ота ёки она, фарзандликка олувчилардан бири ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланган, бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарори илова қилинади.

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА _________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Hujjat yaratilgan sana: Hujjat berilgan: Ariza raqami: 11000000 JShShIR:12345678912345 Toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish haqida QAROR Ushbu qaror bilan fuqaro ___________________________ toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilindi. (F.I.O.) Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo .gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. QR-kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) 18 ёшгача бўлган ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилоти (кейинги ўринларда — таълим ташкилоти) ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узоқ муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вақтинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим ташкилотига ўтказиш ҳуқуқига эга.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда — Комиссия) ва таълим ташкилотлари томонидан кўрсатилади.

3. Давлат хизматлари марказлари ва Комиссия ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

5. Давлат хизматидан фойдаланиш учун ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида келиб тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни аризаларнинг Комиссияга тушган ва Комиссия томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.

6. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Давлат органлари ва ташкилотлари сўровномада кўрсатилган маълумотлар «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминлайди.

Ариза берувчидан сўровномада кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, Face-ID, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.

10. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг аризаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар 10 дақиқа ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, ариза автоматик тарзда Комиссияга юборилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун ариза юборишда ота ёки онанинг, фарзандликка олувчилардан бирининг болани таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришга розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқлангандан сўнг ариза Комиссияга юборилади.

Бунда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик ариза берувчиларнинг зиммасига юкланади.

11. Комиссия 5 иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида 3-иловага мувофиқ шаклдаги қарорни расмийлаштиради ёки ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришни рад этади.

Комиссия заруратга кўра ота-она ва бола билан суҳбат ўтказиши мумкин.

Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан ЭРИ билан тасдиқланади.

Комиссия ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор ёки рад этиш тўғрисидаги хабарномани Давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда юборади.

Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор электрон равишда тегишли таълим ташкилотига ҳам юборилиши лозим.

Комиссия хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётгани сабабли таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқарилганларнинг электрон реестрини юритади.

12. Қуйидаги ҳолатлар давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:

аризада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши;

боланинг манфаатларига зид келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг мавжудлиги.

Давлат хизматини кўрсатишни рад этишда аниқ асослар баён этилиши керак.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

13. Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор келиб тушгач, таълим ташкилоти директори бир иш кунида тегишли ахборот тизимида ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаради.

14. Давлат хизматлари маркази қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра қарор ёки хабарномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши шарт.

3-боб. Якунловчи қоидалар

15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётгани сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи (ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий) Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 1. Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани тўлдириб, тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига юборади. 1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг 10 дақиқа ичида 2. ЯИДХП 2. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда тегишли Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига юборади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси Аризани кўриб чиқиб, ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарорни расмийлаштиради ёки ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқаришни рад этади. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. 5 иш куни ичида 4-босқич Давлат хизматлари маркази Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида қарор ёки хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. 10 дақиқа ичида

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётганлиги сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

НАМУНА Ўқувчини таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича СЎРОВНОМА I. Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар 1. Ф.И.О.: 2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами): 3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 4. Яшаш манзили: 5. Телефон рақами: 6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса) : 7. Хизматдан фойдаланиш сабаби: □ Ўқиш □ Ишлаш □ Узоқ муддатли даволаниш □ Бошқа сабаб 8. Хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлари (серияси ва рақами) : II. Бола ҳақидаги маълумотлар 9. Боланинг Ф.И.О.: 10. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 11. Боланинг туғилиши қайд этилгани ҳақидаги маълумотлар: 12. Бола таълим олаётган таълим ташкилоти ва синф: 13. Ўқиши кўчирилаётган хорижий давлат: 14. Боланинг ота-онасининг никоҳи ҳақидаги маълумотлар: 15. Боланинг хорижга чиқиш биометрик паспорти маълумотлари (серияси ва рақами): □ Болани вояга етгунига қадар боқишга, унинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга розилик билдираман ҳамда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдим. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўқувчининг доимий ёки вақтинча яшаш учун хорижий давлатга кетаётганлиги сабабли уни таълим ташкилоти ўқувчилари сафидан чиқариш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА

НАМУНА Bolalar masalalari boʻyicha ______ tuman (shahar) komissiyasi Hujjat yaratilgan sana: Hujjat berilgan: Ariza raqami: 11000000 JShShIR:12345678912345 Oʻquvchini _________________ oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida ______ (taʼlim tashkiloti nomi) ________________________________ QAROR Ushbu qaror bilan voyaga yetmagan shaxs _____________________________ ___________________, ____________________________________________________ (F.I.O.) ________________ (hududiy birlik nomi) _____________ tumani __________________ oʻquvchilari safidan chiqarildi. ______________________ (taʼlim tashkiloti nomi) Voyaga yetmagan shaxs ________________________ning tarbiyasi, taʼlim olishi, sogʻlom, toʻlaqonli __________________________________ (F.I.O.) va har tomonlama kamol topishi uchun uning ota-onasi/vasiy/homiysi masʼul ekanligi hamda bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik javobgarlikka olib kelishi tushuntiriladi. Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. QR-kod

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 380-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:

«6 1 . Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида ёки унинг муассислигидаги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишда ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилиги Ягона идентификациялаш тизими ёки шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули орқали тасдиқланиши лозим.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида ёки унинг муассислигидаги тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш тақиқланади, тадбиркорлик субъектининг устав фондидаги улушлар мерос сифатида ўтадиган ҳолатлар бундан мустасно»;

б) 21-банд қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Вояга етмаган шахсга тадбиркорлик субъектининг устав фондидаги улушлар мерос сифатида ўтадиган ҳолатларда, вояга етмаган шахс номидан унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилар, васийлик ва ҳомийлик органи рухсати билан васий ёки ҳомийси ҳаракат қилади»;

в) 4-илова қуйидаги мазмундаги II 1 -бўлим билан тўлдирилсин:

« II 1 . Ариза берувчининг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ҳақида маълумотлар 2 1 -1 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг фамилияси: 2 1 -2 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг исми: 2 1 -3 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси: 2 1 -3-1 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами: 2 1 -4 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг ЖШШИРи: 2 1 -5 Ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами: » ;

г) 5-иловада:

қуйидаги мазмундаги 3-4-9-банд билан тўлдирилсин:

« 3-4-9 Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси: 3-4-9-1 Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами: 3-4-9-2 Муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами: » ;

2-изоҳда:

қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4) 3-4-9-банд муассис вояга етмаган шахс бўлган тақдирда тўлдирилади»;

д) 9-илова қуйидаги мазмундаги 5-5-11-банд билан тўлдирилсин:

« 5-5-11 Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт серияси: 5-5-11-1 Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг паспорт рақами: 5-5-11-2 Вояга етмаган муассиснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг телефон рақами: » .

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомга 1-иловада :

46-банд «хорижий давлатга кетаётган бўлса,» сўзларидан кейин «Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда» сўзлари билан тўлдирилсин;

47 — 51-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Болалар масалалари бўйича миллий комиссия тўғрисидаги низомни ва Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 6 июлдаги 363-сон қарорига 3-илованинг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 13 июль,

380 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 09/26/380/0728-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

Voyaga yetmagan shaxslarga ayrim davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda aholiga davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmonida voyaga yetmagan shaxslarga davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonlarini soddalashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;

Oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgani sababli uni taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, ushbu qaror bilan tasdiqlanadigan maʼmuriy reglamentlarga muvofiq koʻrsatiladigan davlat xizmatlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat qiladilar.

4. Adliya vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:

maʼmuriy reglamentlarga muvofiq davlat xizmatlarining YIDXP orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;

vakolatli organlar tomonidan davlat xizmatlari koʻrsatilishining belgilangan tartibi bajarilishi yuzasidan ularning faoliyati boʻyicha, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat oʻrnatsin;

maʼmuriy reglamentlar talablarini buzganlik uchun vakolatli organlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazo choralarini qoʻllasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Ijtimoiy himoya milliy agentligi Emansipatsiya qilingan shaxslar reyestri yuritilishini hamda reyestr maʼlumotlarining “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etilishini taʼminlasin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi D.S. Kattaxanova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 380-son qaroriga 1-ILOVA

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (keyingi oʻrinlarda — emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Fuqarolik kodeksining 28-moddasiga asosan oʻn olti yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxs mehnat shartnomasi boʻyicha ishlayotgan boʻlsa yoki ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoxud homiysining roziligiga binoan tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan boʻlsa, u toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilinishi mumkin.

Ota-onaning, farzandlikka oluvchilarning yoki homiyning roziligi boʻlmagan taqdirda, voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish sudning qarori bilan amalga oshiriladi.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP), “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — tizim), ijtimoiy xodim orqali Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga, vakolatli organga yoki ijtimoiy xodimga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda yoxud tizimda roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP yoki tizim orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida kelib tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi, vakolatli organ xodimi yoki ijtimoiy xodim ariza beruvchi nomidan, YIDXP yoki tizim orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

7. Davlat organlari va tashkilotlari soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etilishini taʼminlaydi.

Bunda:

voyaga yetmagan shaxsning tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishiga oid maʼlumotlar — Adliya vazirligining Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va hisobga qoʻyishning avtomatlashtirilgan tizimi;

mehnat shartnomasi asosida ishlashiga oid maʼlumotlar — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi;

voyaga yetmagan shaxsning ota-onasiga oid maʼlumotlar — Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimi;

voyaga yetmaganning oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va davomati boʻyicha maʼlumotlar — Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “Elektron kundalik” axborot tizimi;

voyaga yetmagan shaxsning homiysiga oid maʼlumotlar — tizim orqali avtomatik tarzda tekshiriladi.

Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

8. Ariza toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, Face-ID, Mobile-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP yoki tizim orqali murojaat etgan taqdirda, arizani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

9. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

11. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa ichida, YIDXP yoki tizim orqali murojaat qilinganda esa, ariza avtomatik tarzda vakolatli organga yuboriladi.

Davlat xizmatini koʻrsatish uchun ariza yuborishda ota-ona, farzandlikka oluvchilar yoki homiyning roziligi Yagona identifikatsiyalash tizimi yoxud shaxsni biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) usuli orqali tasdiqlangandan soʻng ariza vakolatli organga yuboriladi.

Bunda ota yoki ona, farzandlikka oluvchilardan biri ota-onalik huquqidan mahrum qilingan yoki ota-onalik huquqi cheklangan, bedarak yoʻqolgan, muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilganda, faqat bir tarafning tasdigʻi bilan ariza yuboriladi.

12. Vakolatli organning masʼul xodimi 7 ish kuni ichida arizani koʻrib chiqadi, shuningdek, ariza beruvchi bilan suhbat oʻtkazadi.

13. Vakolatli organ xodimi ariza beruvchini quyidagi shartlar mavjud boʻlganda, toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish toʻgʻrisidagi 3-ilovaga muvofiq qarorni rasmiylashtiradi va uni oʻz ERIsi bilan tasdiqlab, tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda), YIDXP yoki tizim (elektron shaklda murojaat etganda) orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi:

ariza beruvchi psixologik jihatdan yetuk boʻlganda va oʻz xatti-harakatlarining oqibatini anglaganda;

tadbirkorlik yoki mehnat faoliyati bilan kamida uch oydan buyon uzluksiz shugʻullanib kelayotganda;

ariza beruvchining oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va davomati boʻyicha ijobiy maʼlumot mavjud boʻlganda.

Ariza beruvchini toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, ushbu maʼlumotlar avtomatik ravishda Emansipatsiya qilingan shaxslar reyestriga kiritiladi.

14. Quyidagi holatlarda davlat xizmatini koʻrsatish rad etiladi va bu haqida ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi:

soʻrovnomada maʼlumotlar notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilganda;

ariza beruvchi oʻz xatti-harakatlarining oqibatini anglamasa, xususan, aqliy zaiflikning barcha darajalarida;

tadbirkorlik yoki mehnat faoliyati bilan shugʻullanmayotgan yoxud shugʻullanayotganligiga uch oy toʻlmagan boʻlsa;

ariza beruvchining oʻquv fanlarini oʻzlashtirishi va davomati boʻyicha salbiy maʼlumot mavjud boʻlsa.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik vaji bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. Ariza vakolatli organga taqdim etilganda, vakolatli organ qaror yoki xabarnomani ariza beruvchining elektron manziliga yoxud YIDXP yoki tizimdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Vakolatli organ yoki ijtimoiy xodim ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra qaror yoki xabarnoma elektron shaklda yoxud qogʻoz shaklda taqdim etishi shart.

16. Davlat xizmatlari markazi qaror yoki xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra qaror yoki xabarnomani elektron shaklda yoxud qogʻoz shaklda taqdim etishi shart.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

17. Davlat xizmatlari markazlari va vakolatli organ oʻz faoliyatini amalga oshirishi natijasida olingan maʼlumotlar sir saqlanishini taʼminlaydi.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

19. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

20. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (oʻn olti yoshga toʻlgan shaxs) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yoki ijtimoiy xodimga oʻzi kelib murojaat etadi yoxud davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, ijtimoiy xodim 1. “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi xodimi yoki ijtimoiy xodim ariza beruvchi nomidan soʻrovnomani toʻldiradi. 1. Real vaqt rejimida 2. Davlat xizmatlari markazi 2. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yuboradi. 2. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqa ichida 3. YIDXP, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 3. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga yuboradi. 3. Real vaqt rejimida 3-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Arizani koʻrib chiqadi va ariza beruvchi bilan suhbat oʻtkazib, uni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilingani toʻgʻrisidagi qarorni yoki toʻla muomalaga layoqatli deb topishni rad etish haqidagi xabarnomani ariza beruvchiga taqdim etadi yoki tegishli Davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etganda), YIDXP yoki “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (elektron shaklda murojaat etganda) orqali ariza beruvchiga elektron shaklda yuboradi. 7 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Qarorni yoki QR-kod qoʻyilgan xabarnomani ariza beruvchiga taqdim etadi. 10 daqiqa ichida

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. F.I.O: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 4. Yashash manzili: 5. Telefon raqami: 6. E lektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) : 7. Xizmatdan foydalanish asosi: □ mehnat shartnomasi boʻyicha ishlash; □ tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanish. 8. Ish joyi haqidagi maʼlumotlar (mehnat shartnomasi boʻyicha ishlayotgan boʻlsa): 9. Ariza beruvchi muassisligidagi yuridik shaxsning STIRi yoxud yakka tartibdagi tadbirkorning JSHSHIR maʼlumotlari (tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanayotgan boʻlsa): II. Ariza beruvchining ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 10. Ota-onasi, farzandlikka oluvchilar yoki homiysining JSHSHIR maʼlumotlari: 11. Ota-onasi, farzandlikka oluvchilar yoki homiysining pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 12. Ota-onasi, farzandlikka oluvchilar yoki homiysining telefon raqami: Ota yoki ona, farzandlikka oluvchilardan biri ota-onalik huquqidan mahrum qilingan yoki ota-onalik huquqi cheklangan, bedarak yoʻqolgan, muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan taqdirda, sudning hal qiluv qarori ilova qilinadi.

Voyaga yetmagan shaxsni toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish (emansipatsiya) boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA _________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi Hujjat yaratilgan sana: Hujjat berilgan: Ariza raqami: 11000000 JShShIR:12345678912345 Toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilish haqida QAROR Ushbu qaror bilan fuqaro ___________________________ toʻla muomalaga layoqatli deb eʼlon qilindi. (F.I.O.) Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo .gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 380-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgani sababli uni taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) 18 yoshgacha boʻlgan oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgani sababli uni umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkiloti) oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.

Ota-onalar oʻqish, ishlash, uzoq muddatli davolanish yoki boshqa maqsadlarda doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgan boʻlsa, farzandini doimiy yoki vaqtincha yashash uchun ketayotgan davlatdagi taʼlim tashkilotiga oʻtkazish huquqiga ega.

2. Davlat xizmati Davlat xizmatlari markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) va taʼlim tashkilotlari tomonidan koʻrsatiladi.

3. Davlat xizmatlari markazlari va Komissiya oʻrtasidagi axborot almashinuvi elektron raqamli imzoni (keyingi oʻrinlarda — ERI) majburiy tartibda qoʻllash orqali faqat idoralararo elektron bogʻlanish yordamida amalga oshiriladi.

4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

5. Davlat xizmatidan foydalanish uchun ota-ona, farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiy (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.

Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida kelib tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni arizalarning Komissiyaga tushgan va Komissiya tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.

6. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, Davlat xizmatlari markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa, mustaqil ravishda 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Davlat organlari va tashkilotlari soʻrovnomada koʻrsatilgan maʼlumotlar “Raqamli hukumat” tizimi idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etilishini taʼminlaydi.

Ariza beruvchidan soʻrovnomada koʻrsatilmagan maʼlumot va hujjatlarni talab qilish taqiqlanadi.

7. Ariza toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, Face-ID, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.

Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, arizani ERI bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

8. Davlat xizmati koʻrsatilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

9. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.

Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

10. Ariza beruvchi Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, uning arizasi markaz xodimi tomonidan toʻldirilib, ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng barcha hujjatlar 10 daqiqa ichida, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, ariza avtomatik tarzda Komissiyaga yuboriladi.

Davlat xizmatini koʻrsatish uchun ariza yuborishda ota yoki onaning, farzandlikka oluvchilardan birining bolani taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarishga roziligi Yagona identifikatsiyalash tizimi yoki shaxsni biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) usuli orqali tasdiqlangandan soʻng ariza Komissiyaga yuboriladi.

Bunda bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik uchun javobgarlik ariza beruvchilarning zimmasiga yuklanadi.

11. Komissiya 5 ish kuni ichida arizani koʻrib chiqadi va oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida 3-ilovaga muvofiq shakldagi qarorni rasmiylashtiradi yoki oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarishni rad etadi.

Komissiya zaruratga koʻra ota-ona va bola bilan suhbat oʻtkazishi mumkin.

Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror tegishli tuman (shahar) hokimi tomonidan ERI bilan tasdiqlanadi.

Komissiya oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror yoki rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani Davlat xizmatlari markaziga yoxud YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda yuboradi.

Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror elektron ravishda tegishli taʼlim tashkilotiga ham yuborilishi lozim.

Komissiya xorijiy davlatdagi taʼlim muassasasiga oʻtkazilayotgani sababli taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarilganlarning elektron reyestrini yuritadi.

12. Quyidagi holatlar davlat xizmatini koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻladi:

arizada notoʻgʻri maʼlumotlarning koʻrsatilishi;

bolaning manfaatlariga zid kelishi mumkin boʻlgan holatlarning mavjudligi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni rad etishda aniq asoslar bayon etilishi kerak.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.

13. Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror kelib tushgach, taʼlim tashkiloti direktori bir ish kunida tegishli axborot tizimida oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqaradi.

14. Davlat xizmatlari markazi qaror yoki xabarnoma kelib tushgandan soʻng 10 daqiqa ichida uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. Davlat xizmatlari markazi ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, ariza beruvchining soʻroviga koʻra qaror yoki xabarnomani elektron shaklda yoki qogʻoz shaklda taqdim etishi shart.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati yuzasidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

16. Ariza beruvchilar davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

17. Ushbu Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotgani sababli uni taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi (ota-ona, farzandlikka oluvchi, vasiy yoki homiy) Davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat etadi yoki davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 1. Davlat xizmatlari markazi xodimi soʻrovnomani toʻldirib, tegishli Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasiga yuboradi. 1. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng 10 daqiqa ichida 2. YIDXP 2. Toʻldirilgan soʻrovnoma avtomatik tarzda tegishli Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasiga yuboradi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich Bolalar masalalari boʻyicha tuman (shahar) komissiyasi Arizani koʻrib chiqib, oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida qarorni rasmiylashtiradi yoki oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarishni rad etadi. Davlat xizmatini koʻrsatish natijasini Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida qaror yoki xabarnoma kelib tushgandan soʻng uni ariza beruvchining elektron manziliga yuboradi va ariza beruvchini bu haqida axborot-kommunikatsiya tizimi orqali xabardor qiladi. 10 daqiqa ichida

Oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotganligi sababli uni taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

NAMUNA Oʻquvchini taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha SOʻROVNOMA I. Ariza beruvchi haqidagi maʼlumotlar 1. F.I.O.: 2. Pasport maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 3. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 4. Yashash manzili: 5. Telefon raqami: 6. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa) : 7. Xizmatdan foydalanish sababi: □ Oʻqish □ Ishlash □ Uzoq muddatli davolanish □ Boshqa sabab 8. Xorijga chiqish biometrik pasporti maʼlumotlari (seriyasi va raqami) : II. Bola haqidagi maʼlumotlar 9. Bolaning F.I.O.: 10. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 11. Bolaning tugʻilishi qayd etilgani haqidagi maʼlumotlar: 12. Bola taʼlim olayotgan taʼlim tashkiloti va sinf: 13. Oʻqishi koʻchirilayotgan xorijiy davlat: 14. Bolaning ota-onasining nikohi haqidagi maʼlumotlar: 15. Bolaning xorijga chiqish biometrik pasporti maʼlumotlari (seriyasi va raqami): □ Bolani voyaga yetguniga qadar boqishga, uning tarbiyasi, taʼlim olishi, sogʻlom, toʻlaqonli va har tomonlama kamol topishi xususida gʻamxoʻrlik qilishga rozilik bildiraman hamda bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik uchun javobgarlik haqida ogohlantirildim. Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 47-moddasiga muvofiq bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik maʼmuriy javobgarlikka sabab boʻladi.

Oʻquvchining doimiy yoki vaqtincha yashash uchun xorijiy davlatga ketayotganligi sababli uni taʼlim tashkiloti oʻquvchilari safidan chiqarish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA

NAMUNA Bolalar masalalari boʻyicha ______ tuman (shahar) komissiyasi Hujjat yaratilgan sana: Hujjat berilgan: Ariza raqami: 11000000 JShShIR:12345678912345 Oʻquvchini _________________ oʻquvchilari safidan chiqarish toʻgʻrisida ______ (taʼlim tashkiloti nomi) ________________________________ QAROR Ushbu qaror bilan voyaga yetmagan shaxs _____________________________ ___________________, ____________________________________________________ (F.I.O.) ________________ (hududiy birlik nomi) _____________ tumani __________________ oʻquvchilari safidan chiqarildi. ______________________ (taʼlim tashkiloti nomi) Voyaga yetmagan shaxs ________________________ning tarbiyasi, taʼlim olishi, sogʻlom, toʻlaqonli __________________________________ (F.I.O.) va har tomonlama kamol topishi uchun uning ota-onasi/vasiy/homiysi masʼul ekanligi hamda bolalarni tarbiyalash va ularga taʼlim berish borasidagi majburiyatlarni bajarmaslik javobgarlikka olib kelishi tushuntiriladi. Mazkur hujjat Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasi hisoblanadi. Elektron hujjatning nusxasida koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshirish uchun repo.gov.uz veb-saytiga oʻting va elektron hujjatning noyob raqamini kiriting yoki mobil telefon yordamida QR-kodni skaner qiling. Diqqat! Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-sentabrdagi 728-son qaroriga muvofiq elektron hujjatlardagi maʼlumotlar qonuniy hisoblanadi. Davlat organlariga Yagona portalda shakllantirilgan elektron hujjatlarning nusxalarini qabul qilishni rad etishlari qatʼiyan taqiqlangan. QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 380-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-fevraldagi 66-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:

“6 1 . Oʻn olti yoshga toʻlgan voyaga yetmagan shaxsni yakka tartibdagi tadbirkor sifatida yoki uning muassisligidagi tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoxud homiysining roziligi Yagona identifikatsiyalash tizimi yoki shaxsni biometrik identifikatsiya qilish (Face-ID) usuli orqali tasdiqlanishi lozim.

Oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxsni yakka tartibdagi tadbirkor sifatida yoki uning muassisligidagi tadbirkorlik subyektini davlat roʻyxatidan oʻtkazish taqiqlanadi, tadbirkorlik subyektining ustav fondidagi ulushlar meros sifatida oʻtadigan holatlar bundan mustasno”;

b) 21-band quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Voyaga yetmagan shaxsga tadbirkorlik subyektining ustav fondidagi ulushlar meros sifatida oʻtadigan holatlarda, voyaga yetmagan shaxs nomidan uning ota-onasi, farzandlikka oluvchilar, vasiylik va homiylik organi ruxsati bilan vasiy yoki homiysi harakat qiladi”;

v) 4-ilova quyidagi mazmundagi II 1 -boʻlim bilan toʻldirilsin:

“ II 1 . Ariza beruvchining ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysi haqida maʼlumotlar 2 1 -1 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining familiyasi: 2 1 -2 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining ismi: 2 1 -3 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport seriyasi: 2 1 -3-1 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport raqami: 2 1 -4 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining JSHSHIRi: 2 1 -5 Ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining telefon raqami: ” ;

g) 5-ilovada:

quyidagi mazmundagi 3-4-9-band bilan toʻldirilsin:

“ 3-4-9 Muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport seriyasi: 3-4-9-1 Muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport raqami: 3-4-9-2 Muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining telefon raqami: ” ;

2-izohda:

quyidagi mazmundagi 4-band bilan toʻldirilsin:

“4) 3-4-9-band muassis voyaga yetmagan shaxs boʻlgan taqdirda toʻldiriladi”;

d) 9-ilova quyidagi mazmundagi 5-5-11-band bilan toʻldirilsin:

“ 5-5-11 Voyaga yetmagan muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport seriyasi: 5-5-11-1 Voyaga yetmagan muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining pasport raqami: 5-5-11-2 Voyaga yetmagan muassisning ota-onasi, farzandlikka oluvchilari yoki homiysining telefon raqami: ” .

2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 12-oktabrdagi 638-son qarori bilan tasdiqlangan Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun davlat ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovada :

46-band “xorijiy davlatga ketayotgan boʻlsa,” soʻzlaridan keyin “Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

47 — 51-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Bolalar masalalari boʻyicha milliy komissiya toʻgʻrisidagi nizomni va Bolalar masalalari boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) komissiyalari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 6-iyuldagi 363-son qaroriga 3-ilovaning 14-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 13-iyul,

380 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2026-y., 09/26/380/0728-son)

lex.uz