UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 10-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 10 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 June 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон « Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги ва 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон « Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 10 июндаги 372-сон буйруғига ИЛОВА

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 22-банднинг еттинчи хатбошиси «ташкилий тасниф» деган сўзлардан кейин «(мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

2. 121-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«121. 7 100 000 «Ижтимоий ҳимоя» бўлими бўйича касаллик ва меҳнатга лаёқатсизлик харажатлари, жумладан, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар, қарилик таъминоти, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш, ишсизлик, уй-жой билан таъминлаш бўйича ёрдам харажатлари, Чернобил АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашганларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича харажатлар, ижтимоий муҳофаза соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмалари, бошқа тоифаларга киритилмаган ижтимоий муҳофаза масалалари харажатлари акс эттирилади.».

3. 122-банддаги «7 101 000 «Касалликлар, меҳнатга лаёқатсизлик ва кам таъминланганлик» бўлимида» деган сўзлар «7 101 000 «Касалликлар ва меҳнатга лаёқатсизлик» бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 178-банд ва 179-банднинг иккинчи хатбошисидаги «кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 196-банддаги «Йўриқноманинг 6-иловаси» деган сўзлар «Йўриқноманинг 7-иловаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 1-иловада:

1) 3 094 10 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«3 095 00 Саноат кооперациясини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси;

3 095 10 Республика маблағлари;

3 096 00 Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

3 096 00 Республика маблағлари;»;

2) 4 600 22 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«4 610 00 Акциядорлик жамияти маблағлари;

4 610 20 Ҳудудий маблағлар;

4 610 21 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари.».

7. 4-иловада:

1) 7 011 205 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарини сақлаш харажатлари»;

2) 7 011 212 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 011 213 Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигини сақлаш харажатлари»;

3) 7 011 333 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 011 339 Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг тизим ташкилотларини сақлаш харажатлари»;

4) 7 018 621 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 018 622 Деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушган солиқлардан ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман/шаҳарлар бюджетларига ажратмалар»;

5) 7 046 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 046 903 Алоқа ва телекоммуникацияларни қўллаб-қувватлаш харажатлари»;

6) 7 047 300 қатордаги «Туризм ва маданий мерос» деган сўзлар «Туризм» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7) 7 069 911 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

«7 069 912 Оғир тоифадаги туманларни ривожлантириш билан боғлиқ харажатлари;

7 069 913 Оғир тоифадаги маҳаллаларни ривожлантириш билан боғлиқ харажатлари»;

8) 7 101 000 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7 101 000 Касаллик ва меҳнатга лаёқатсизлик»;

9) 7 106 904 қатордаги «кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10) 7 950 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

«7 950 600 Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси».

8. 5-иловада:

1) 47 21 300 қатордаги «Кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 47 22 100 қатордаги «кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 5а-иловада:

1) 47 21 300 қатордаги «Кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 47 22 100 қатордаги «кам таъминланган» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 6-илова мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

11. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 7-илова билан тўлдирилсин.

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 1-ИЛОВА

«Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага 6-ИЛОВА

Ташкилий тасниф

Кодлари Номи 001 Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 003 Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 004 «Навоиюран» давлат корхонаси 005 «Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти 006 «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти 008 «Узбекистан Аирwайс» акциядорлик жамияти 009 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 010 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 011 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди 013 Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди 014 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси 015 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси 016 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 017 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 018 Вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимликлари 019 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 021 Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги 022 «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 023 Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси 024 Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази 025 ЮНЕСКО ишлари бойича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси 026 Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 027 Республика Маънавият ва маърифат маркази 031 «Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси 037 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 040 Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси 041 Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси 043 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 044 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 045 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 046 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси 047 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси 051 Ўзбекистон бадиий академияси 054 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 055 «Дори-дармон» акциядорлик компанияси 056 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги 061 Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси 065 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 066 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 067 Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти 068 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқот институти 069 Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти 072 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 073 Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси 074 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 078 Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 080 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 081 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 082 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 084 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хожалиги вазирлиги 088 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 091 Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 093 Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси 098 «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 111 «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик ж амияти 115 Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси 118 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 123 «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси 124 «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси 128 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 129 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти 133 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 136 Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги 137 Ўзбекистон Миллий т элерадиокомпанияси 142 Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 147 Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси 155 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 158 Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги 167 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 170 Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 175 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 176 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси 182 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 186 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги 189 Халқаро «Кураш» Ассоциацияси 190 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси 200 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати 202 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти 205 Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 206 Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 208 Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 216 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти 217 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси 222 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 224 Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 225 Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 240 Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети 241 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти 245 Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси 246 Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси 250 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги 253 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 254 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 256 Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш «Илҳом» жамоат фонди 260 Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги 261 Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати 265 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 270 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги 276 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 277 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи 278 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 279 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 280 Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 282 Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси 284 Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази 285 Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 289 Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси 335 Марказий Осиё тадқиқотлари Халқаро институти 337 Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси 338 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 339 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 340 Халқ депутатлари Кенгаши Котибияти 342 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги 343 Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси 345 Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси 346 Олимпия спорт турлари бўйича бошқа федерациялар (ассоциациялар) 347 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги 348 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) 349 Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги 350 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 357 Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси 359 «Ўзенергосотиш» акциядорлик жамияти 361 Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази 362 Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 363 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 365 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 366 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги 367 Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги 368 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси 369 Ўзбекистон Республикаси Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ».

Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришларга 2-ИЛОВА

«Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага 7-ИЛОВА

Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи

Кодлар ‎‎ Номи бўлим ‎ параграф ‎‎ 50 ‎ х ‎ Ички манбалар ‎ 1 ‎ Давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар ‎ ‎ 5 ‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг қолдиғи ‎ ‎ 6 ‎ Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларининг қолдиғи ‎ ‎ 8 ‎ Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари ‎ 9 ‎ Бошқа ички манбалардан жалб қилинадиган маблағлар ‎ 51 ‎ х ‎ Ташқи манбалар ‎ 1 ‎ Давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар ‎ ‎ 2 ‎ Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар кредитлари ‎ ‎ 3 ‎ Хорижий давлатлар кредитлари ‎ ‎ 4 ‎ Бошқа ташқи манбалардан жалб қилинадиган маблағлар ‎ ».

Вазир Ж. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 10 июнь,

372-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 10/26/2146-21/0731-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRINING

BUYRUGʻI

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-maydagi PQ-190-son “ Majburiy raqamli markirovkalash tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 26-dekabrdagi PQ-387-son “ Mahalliy budjetlar va budjet tashkilotlarining moliyaviy barqarorligini oshirish, budjet intizomini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 29-yanvardagi 35-son “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarni qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 10-iyundagi 372-son buyrugʻiga ILOVA

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 22-bandning yettinchi xatboshisi “tashkiliy tasnif” degan soʻzlardan keyin “(mazkur Yoʻriqnomaning 6-ilovasi)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

2. 121-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“121. 7 100 000 “Ijtimoiy himoya” boʻlimi boʻyicha kasallik va mehnatga layoqatsizlik xarajatlari, jumladan, vaqtinchalik mehnatga layoqatsizlik boʻyicha nafaqalar, qarilik taʼminoti, oila va bolalarni qoʻllab-quvvatlash, ishsizlik, uy-joy bilan taʼminlash boʻyicha yordam xarajatlari, Chernobil AES halokati oqibatlarini bartaraf etishda qatnashganlarni ijtimoiy himoya qilish boʻyicha xarajatlar, ijtimoiy muhofaza sohasida ilmiy-tadqiqot, tajriba-konstruktorlik ishlanmalari, boshqa toifalarga kiritilmagan ijtimoiy muhofaza masalalari xarajatlari aks ettiriladi.”.

3. 122-banddagi “7 101 000 “Kasalliklar, mehnatga layoqatsizlik va kam taʼminlanganlik” boʻlimida” degan soʻzlar “7 101 000 “Kasalliklar va mehnatga layoqatsizlik” boʻlimida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 178-band va 179-bandning ikkinchi xatboshisidagi “kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 196-banddagi “Yoʻriqnomaning 6-ilovasi” degan soʻzlar “Yoʻriqnomaning 7-ilovasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 1-ilovada:

1) 3 094 10 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“3 095 00 Sanoat kooperatsiyasini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi;

3 095 10 Respublika mablagʻlari;

3 096 00 Sport sohasida tashabbuslarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi;

3 096 00 Respublika mablagʻlari;”;

2) 4 600 22 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“4 610 00 Aksiyadorlik jamiyati mablagʻlari;

4 610 20 Hududiy mablagʻlar;

4 610 21 Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika darajasidagi, viloyatlarning viloyat darajasidagi va Toshkent shahrining shahar darajasidagi mablagʻlari.”.

7. 4-ilovada:

1) 7 011 205 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xalq qabulxonalarini saqlash xarajatlari”;

2) 7 011 212 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 011 213 Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligini saqlash xarajatlari”;

3) 7 011 333 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 011 339 Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining tizim tashkilotlarini saqlash xarajatlari”;

4) 7 018 621 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 018 622 Dehqon bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushgan soliqlardan ushbu sohadagi hamda mahallalarda infratuzilmani yaxshilash uchun mazkur bozorlar joylashgan tuman/shaharlar budjetlariga ajratmalar”;

5) 7 046 902 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 046 903 Aloqa va telekommunikatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash xarajatlari”;

6) 7 047 300 qatordagi “Turizm va madaniy meros” degan soʻzlar “Turizm” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

7) 7 069 911 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qatorlar bilan toʻldirilsin:

“7 069 912 Ogʻir toifadagi tumanlarni rivojlantirish bilan bogʻliq xarajatlari;

7 069 913 Ogʻir toifadagi mahallalarni rivojlantirish bilan bogʻliq xarajatlari”;

8) 7 101 000 qatorning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7 101 000 Kasallik va mehnatga layoqatsizlik”;

9) 7 106 904 qatordagi “kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10) 7 950 100 qatordan keyin quyidagi mazmundagi qator bilan toʻldirilsin:

“7 950 600 Hisob-kitob-kliring palatasi”.

8. 5-ilovada:

1) 47 21 300 qatordagi “Kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 47 22 100 qatordagi “kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 5a-ilovada:

1) 47 21 300 qatordagi “Kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 47 22 100 qatordagi “kam taʼminlangan” degan soʻzlar “Ijtimoiy reyestrga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 6-ilova mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

11. Mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning 2-ilovasiga muvofiq tahrirdagi 7-ilova bilan toʻldirilsin.

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 1-ILOVA

“Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga 6-ILOVA

Tashkiliy tasnif

Kodlari Nomi 001 Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 003 Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 004 “Navoiyuran” davlat korxonasi 005 “Olmaliq KMK” aksiyadorlik jamiyati 006 “Oʻzbekneftgaz” aksiyadorlik jamiyati 008 “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati 009 Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 010 Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi 011 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Sudi 013 Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi 014 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi 015 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi 016 Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasi 017 Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi 018 Viloyat, Toshkent shahar, tuman, shahar hokimliklari 019 Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi 021 Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 022 “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati 023 Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi 024 Oʻzbekiston Respublikasi Inson huquqlari milliy markazi 025 YUNESKO ishlari boyicha Oʻzbekiston Respublikasi milliy komissiyasi 026 Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 027 Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 031 “Sogʻlom avlod uchun” hukumatga qarashli boʻlmagan xalqaro xayriya jamgʻarmasi 037 Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi 040 Oʻzbekiston Respublikasi Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmitasi 041 Qoraqalpogʻiston Respublikasining Joʻqorgʻi Kengesi 043 Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi 044 Jahon iqtisodiyoti va diplomatiya universiteti 045 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi 046 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi 047 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Tibbiyot bosh boshqarmasi 051 Oʻzbekiston badiiy akademiyasi 054 Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 055 “Dori-darmon” aksiyadorlik kompaniyasi 056 Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi 061 Oʻzbekiston Respublikasi Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasi 065 Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 066 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi 067 Oʻzbekiston Respublikasi Gidrometeorologiya xizmati markazining Gidrometeorologiya ilmiy-tadqiqot instituti 068 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik va mintaqalararo tadqiqot instituti 069 Markaziy Osiyo tadqiqotlari Xalqaro instituti 072 Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 073 Oʻzbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi 074 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi Parlament tadqiqotlari instituti 078 Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 080 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 081 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi 082 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi 084 Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xojaligi vazirligi 088 Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 091 Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 093 Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi 098 “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” aksiyadorlik jamiyati 111 “Toshshahartransxizmat” aksiyadorlik j amiyati 115 Orolni qutqarish Xalqaro jamgʻarmasi 118 Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 123 “Amudaryo” havzasi suv xoʻjaligi birlashmasi 124 “Sirdaryo” havzasi suv xoʻjaligi birlashmasi 128 Oʻzbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi 129 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Sudi huzuridagi Sudlar faoliyatini taʼminlash departamenti 133 Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 136 Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi 137 Oʻzbekiston Milliy t eleradiokompaniyasi 142 Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 147 Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasi 155 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 158 Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi 167 Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi 170 Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi 175 Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi 176 Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat zaxiralarini boshqarish qoʻmitasi 182 Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 186 Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi 189 Xalqaro “Kurash” Assotsiatsiyasi 190 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi fanlari akademiyasi 200 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati 202 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti 205 Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi 206 Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 208 Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 216 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti 217 Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzuridagi Oʻzbekiston futbolini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi 222 Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi 224 Oʻzbekiston Respublikasining Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi 225 Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi 240 Toshkent shahridagi Xalqaro Vestminster universiteti 241 Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti 245 Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi 246 Oʻzbekiston faxriylarining ijtimoiy faoliyatini qoʻllab-quvvatlash “Nuroniy” jamgʻarmasi 250 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligi 253 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi 254 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi 256 Oʻzbekiston ijodkorlarini qoʻllab-quvvatlash “Ilhom” jamoat fondi 260 Oʻzbekiston Respublikasi Milliy antidoping agentligi 261 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati 265 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 270 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi 276 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Istiqbolli kadrlarni tayyorlash boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi 277 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qatagʻon qurbonlari xotirasi davlat muzeyi 278 Oʻzbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 279 Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi 280 Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi 282 Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti qoshidagi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish inspeksiyasi 284 Oʻzbekiston Respublikasi Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi 285 Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi 289 Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish xalqaro jamgʻarmasi 335 Markaziy Osiyo tadqiqotlari Xalqaro instituti 337 Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi 338 Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 339 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (Ombudsman) 340 Xalq deputatlari Kengashi Kotibiyati 342 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi 343 Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi 345 Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi 346 Olimpiya sport turlari boʻyicha boshqa federatsiyalar (assotsiatsiyalar) 347 Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi 348 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Bola huquqlari boʻyicha vakili (Bolalar ombudsmani) 349 Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi 350 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 357 Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi huzuridagi Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi 359 “Oʻzenergosotish” aksiyadorlik jamiyati 361 Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va immunologiyasi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi 362 Oʻzbekiston Respublikasi Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi 363 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 365 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Energiya samaradorligi milliy agentligi 366 Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi 367 Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi 368 Oʻzbekiston Respublikasi Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi 369 Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi ”.

Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlarga 2-ILOVA

“Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga 7-ILOVA

Davlat budjeti taqchilligini qoplash manbalari tasnifi

Kodlar ‎‎ Nomi boʻlim ‎ paragraf ‎‎ 50 ‎ x ‎ Ichki manbalar ‎ 1 ‎ Davlat qimmatli qogʻozlarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlar ‎ ‎ 5 ‎ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi mablagʻlarining qoldigʻi ‎ ‎ 6 ‎ Oʻzbekiston Respublikasining Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlarining qoldigʻi ‎ ‎ 8 ‎ Davlat aktivlarini boshqarish, transformatsiya va xususiylashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari ‎ 9 ‎ Boshqa ichki manbalardan jalb qilinadigan mablagʻlar ‎ 51 ‎ x ‎ Tashqi manbalar ‎ 1 ‎ Davlat qimmatli qogʻozlarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlar ‎ ‎ 2 ‎ Xalqaro moliyaviy institutlar, tashkilotlar kreditlari ‎ ‎ 3 ‎ Xorijiy davlatlar kreditlari ‎ ‎ 4 ‎ Boshqa tashqi manbalardan jalb qilinadigan mablagʻlar ‎ ”.

Vazir J. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2026-yil 10-iyun,

372-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2026 y., 10/26/2146-21/0731-son)

lex.uz