📅 2026-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 13 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли хизматларни жорий қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ аграр соҳада хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятига кўмаклашиш, етиштирилган маҳсулотлар бўйича маълумотларни шакллантириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига асосан:
«Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг «ягона нуқтаси» сифатида эътироф этилгани, бунда Агропортал орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳам кўрсатилиши;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш йўналишида ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона оператор этиб белгилангани;
ягона оператор таъсисчилигида «Drone service» масъулияти чекланган жамияти ташкил этилгани ҳамда унга қишлоқ хўжалиги ташкилотларига робототехника, учувчисиз учадиган аппаратлар ва бошқа «ақлли» қурилмалар ёрдамида хизматлар кўрсатиш, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини харид қилиш, олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш, ўқув ва малака ошириш курсларини ташкил этишга рухсат берилгани;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ўзларига тегишли ер участкаларига рухсат этилган фойдаланиш турларига асосан (асосий, такрорий, тўқсонбости усулида) экинларни жойлаштиришга оид маълумотларни Агропорталга киритиб боришлари белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида агротехника тадбирларининг бажарилишини ва маҳсулот етиштиришда имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда пахта, ғалла ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун кредит буюртманомаларини электрон тарзда шакллантириш, имтиёзли кредитларнинг сарфланишини мониторинг қилиш, шунингдек, агротехника тадбирлари прогнозини юритиш мақсадида «d-xarid.uz» ахборот тизимининг Агропорталга интеграция қилинишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда уч ой муддатда Агропортал ва унинг таркибига кирувчи тизимлар орқали кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритишга мўлжалланган «Агробиллинг» ахборот тизимини ишга туширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги субъектларига агросаноат йўналишида электрон хизматларни «ягона нуқта» орқали кўрсатишга мўлжалланган Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидан (кейинги ўринларда — Агропортал) фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Агробиллинг» ахборот тизими — Агропортал ва унинг таркибига кирувчи тизимлар орқали кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги ягона биллинг тизими;
Агропортал оператори — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти;
агросаноат мажмуига тааллуқли электрон хизмат (кейинги ўринларда — электрон хизмат) — ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига электрон шаклда кўрсатиладиган давлат ва хусусий сектор хизмати;
идоралараро электрон ҳамкорлик — давлат идоралари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари орқали электрон маълумотлар алмашинуви;
фойдаланувчилар — Агропорталда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, Агропорталдан фойдаланган ҳолда ариза берувчи қишлоқ хўжалиги субъектлари ва уларга хизмат кўрсатувчи давлат органлари ҳамда хусусий сектор вакиллари;
қишлоқ хўжалиги субъектлари — қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи барча тоифадаги юридик ёки жисмоний шахслар, жумладан, фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, масъулияти чекланган жамиятлар ва бошқа субъектлар;
шахсий кабинет — авторизация жараёнидан ўтган фойдаланувчиларга электрон хизматлар кўрсатилишида иштирок этишини ҳамда зарур ахборотни жойлаштириш, ундан фойдаланиш, шунингдек, ҳисоб-китобларни амалга оширишини таъминлайдиган индивидуал саҳифа;
электрон ҳужжатлар репозиторийси — электрон ҳужжатларни қайта ишлаш ва сақлашни таъминловчи, шунингдек, Агропорталда шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;
Ягона идентификация тизими (OneID) — «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш бўйича ягона ахборот тизими;
QR-код — тасдиқланган электрон ҳужжатларга бириктириладиган ва ҳужжат қоғоз шаклида чоп этилганда кўрсатиладиган, мобил иловалар ва дастурий маҳсулотлар орқали ўқиш (сканерлаш) вақтида электрон шартнома ҳақида барча маълумотларга ҳавола бўладиган матрик штрихли код.
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агропорталнинг буюртмачиси ҳисобланади ҳамда Агропортални яратиш ва унда янги электрон хизматлар кўрсатиш турларини жорий этиш бўйича механизмлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш орқали хизматлар кўрсатиш турларини кенгайтириш, Агропорталдан фойдаланган ҳолда давлат органлари ҳамда хусусий сектор вакиллари томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар сифатини ва белгиланган муддатларда бажарилишини рақамли мониторинг қилиб бориш ишларини амалга оширади ва мазкур тизим бўйича тадбирларни мувофиқлаштиради.
4. Агропортал оператори бевосита Агропорталга ва фойдаланувчиларга техник жиҳатдан электрон хизмат кўрсатишга масъул бўлган ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш йўналишида ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона оператор ҳисобланади.
5. Қуйидагилар Агропортал операторининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Агропорталга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тизимнинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;
идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари орқали электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш;
Агропортални такомиллаштириб бориш;
қўшимча электрон хизматлар кўрсатиш имконини яратиш;
фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда Агропорталдан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш;
Агропорталда юзага келадиган техник муаммоларни ҳамда функционал имкониятларнинг бажарилишига таъсир кўрсатадиган хатоликларни қисқа вақт ичида бартараф қилиш;
Агропорталга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича фойдаланувчиларни ўз вақтида хабардор қилиш;
Агропорталда белгиланган тартибда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
2-боб. Агропорталнинг мақсадлари ва асосий вазифалари
6. Қуйидагилар Агропорталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
фойдаланувчиларга давлат ва хусусий сектор хизматларини электрон кўринишда, ягона ахборот майдони сифатида тизимли, сифатли ва узлуксиз тарзда кўрсатиш;
электрон хизматлар кўрсатиш самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
кўрсатиладиган электрон хизматларни ташкил этишга масъул бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари билан узвий ҳамкорлик орқали маълумотлар алмашинувини ташкил этиш.
7. Қуйидагилар Агропорталнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
фойдаланувчиларга электрон хизматлардан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олиш имкониятини яратиш;
ариза ва бошқа ҳужжатларни йўллаш учун давлат ва хусусий секторнинг электрон хизматларини йўлга қўйиш;
давлат органлари томонидан электрон хизматлардан фойдаланиш юзасидан сўровларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижаси юзасидан маълумотларни фойдаланувчиларга юбориш имкониятини яратиш;
пулли хизматлардан фойдаланганда, тўлов тизимлари орқали онлайн тўлов имкониятларини яратиш;
электрон ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш;
электрон хизматлардан фойдаланиш учун келиб тушадиган аризаларни автоматлаштирилган тартибда кўриб чиқишда инсон омилини камайтириш, скоринг қилиш, хулоса бериш ва натижаси бўйича фойдаланувчиларга электрон хабарнома юбориш.
3-боб. Агропорталда давлат ва хусусий секторнинг электрон хизматларини кўрсатиш
8. Агропорталда электрон хизматлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
9. Фойдаланувчи Агропортал имкониятларидан фойдаланиш учун «agro.gov.uz» манзилига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали киради. Бунда фойдаланувчи Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Агропортал оператори фойдаланувчиларнинг маълумотларини, шу жумладан, ер майдони тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур маълумотларни идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви орқали олади.
10. Агропорталда рўйхатдан ўтган ҳар бир фойдаланувчи шахсий кабинетга эга бўлади.
11. Фойдаланувчи ўзининг шахсий кабинети орқали амалга оширган ҳаракати учун ўзи масъул ҳисобланади.
12. Фойдаланувчилар электрон хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни бевосита Агропорталдаги шахсий кабинети ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориши мумкин.
Бунда аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо, «Мобил-ID» ёки «Face-ID» билан тасдиқланади.
13. Агропорталда фойдаланувчиларга ўзларининг шахсий кабинети орқали электрон хизматлардан фойдаланиш, хизматларнинг ҳолатини кузатиб бориш ва хизматлар кўрсатиш сифатини баҳолаш имконияти яратилади.
14. Фойдаланувчиларнинг аризаларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва уларга жавоб юбориш тартиби Агропортал ёки электрон хизматлар кўрсатишга масъул бўлган давлат органлари ва хусусий секторнинг ахборот тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Бунда электрон хизмат кўрсатиш натижаси тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани Агропортал орқали фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига юборади.
Фойдаланувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Агропортал орқали томонлар (вазирлик ва идоралар) келишувига мувофиқ бошқа электрон хизматлар кўрсатиш турлари кенгайтирилиши мумкин.
Хусусий сектор ўз электрон хизматларини Агропорталда шартнома асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда жорий қилиши мумкин. Бунда хусусий сектор Агропортал операторига мурожаат қилади ҳамда Агропортал оператори томонидан берилган таклифларга асосан Агропорталда электрон хизматларни жорий қилиш ҳақини шартномага асосан ўзи мустақил белгилайди.
15. Агропортал орқали электрон хизматлар кўрсатиш натижалари бўйича QR-код қўйилган маълумотлар ёки ҳужжатлар белгиланган шаклда, электрон ҳолда фойдаланувчининг шахсий кабинетига юборилади.
16. Агропортал орқали электрон хизматлар хизмат турига қараб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов асосида ёки бепул кўрсатилади.
17. Агропортал орқали пулли электрон хизматлардан фойдаланилганда, хизматлар кўрсатиш учун тўловлар тўлангани электрон тарзда тасдиқланади. Бунда тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритиш «Агробиллинг» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
4-боб. Электрон ҳужжатларнинг репозиторийси
18. Электрон ҳужжатлар репозиторийси Агропорталда фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали электрон хизматлардан фойдаланиш жараёнида шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхасини юклаб олиш имконини беради.
19. Электрон хизматлар кўрсатувчи давлат органлари ва хусусий секторлар Агропортал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатлар нусхаларини қабул қилишни рад эта олмайди ҳамда уларнинг ҳақиқийлиги электрон ҳужжатлар репозиторийси ёрдамида тасдиқланади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
20. Агропортал оператори ҳар йил якуни билан (келгуси йилнинг 15 февралига қадар) амалга оширилган ишлар натижалари, даромад ва харажатлар, молиявий ҳисоботларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
21. Агропортал орқали электрон хизматлар кўрсатишда юзага келадиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Агропорталда электрон хизматларни кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қишлоқ хўжалиги субъектлари (фойдаланувчилар) Агропортал имкониятларидан фойдаланиш учун «agro.gov.uz» манзили орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади. Йил давомида 2-босқич Агропортал оператори Қишлоқ хўжалиги субъектларидан тушган аризаларни белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи (ваколатли) органларга юборади. 1 иш кунида 3-босқич Масъул вазирлик ва идора Келиб тушган аризаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади. Хизмат кўрсатиш натижаси тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани Агропортал орқали қишлоқ хўжалиги субъектининг шахсий кабинетига юборади. Белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда, ер ижара шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Регламент талаблари ер участкаларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;
Агропортал ва «Е-ijara» ахборот тизими оператори (кейинги ўринларда — Агропортал оператори) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти;
ер ижарачиси — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
ер участкасининг ижара шартномасини ўзгартириш — ер участкасидан фойдаланиш шартларининг ўзгариши (камайиши ёки кўпайиши) натижасида ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш;
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг (кейинги ўринларда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ) ҳудудий бўлинмалари.
3. Ер участкасининг ижара шартномасига ўзгартиришлар ушбу Регламентга 1-иловадаги схема асосида киритилади.
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш
4. Ер ижарачиси ариза билан қуйидагилардан бирини танлаган ҳолда давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин:
Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда мурожаат қилиш;
Агропорталдан рўйхатдан ўтиш орқали электрон шаклда мурожаат қилиш.
Бунда мурожаат ижрочига (Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали) автоматик тарзда юборилади.
5. Давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича ариза ушбу Регламент талабларига мувофиқ ЯИДХП ва Агропортал орқали дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидан қатъи назар, тўловлар амалга оширилгандан сўнг 24 соат ичида «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга юборилади.
Бунда ариза иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида келиб тушганда, навбатдаги иш куни аризанинг «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга келиб тушган ва қабул қилинган куни ҳисобланади.
6. Ер ижарачиси бевосита Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази масъул ходими ер ижарачиси номидан, ЯИДХП ёки Агропортал орқали мурожаат этганда — ер ижарачиси мустақил равишда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ аризани электрон тарзда тўлдиради. Бунда ер ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш мақсади аниқ кўрсатилади.
7. Аризага амалдаги ер ижара шартномаси нусхаси илова қилинади. Агар ер участкаси очиқ электрон танлов ёки аукцион савдоларида ютиб олинган бўлса, ер участкаси бўйича «E-auksion» электрон савдо платформаси ёки «E-ijara» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) мавжуд баённома Агропорталда автоматик тарзда шаклланади.
Ер ижарачисидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
8. Ер ижарачиси аризада сўралган маълумотларни киритганидан сўнг, маълумотлар тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситаларидан бири (электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва Face-ID) билан тасдиқлайди.
9. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизматларидан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, юридик шахслардан беш баравари миқдорида тўловлар ундирилади.
Ушбу тўловлар Агропортал операторининг тижорат банкидаги ҳисобварағига тўланади.
10. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП ва Агропортал орқали мурожаат этилганда, ушбу Низомнинг 9-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган тўловлар миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ушбу давлат хизматларидан фойдаланишда белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланади.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун тўловлар тўлангани электрон тарзда тасдиқланади.
11. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига бевосита (шахсан келиб) мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи — Агропортал операторининг тижорат банкидаги ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар (пул ўтказмалари бўйича харажатлар чегирилган ҳолда) тенг улушда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг банк ҳисобварағига ва Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
11,25 фоизи — Агропортал операторининг банк ҳисобварағига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар (пул ўтказмалари бўйича харажатлар чегирилган ҳолда) тенг улушда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг тижорат банки ҳисобварағига ва Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — Агропортал операторининг тижорат банки ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — операторнинг «Агробиллинг» ахборот тизими орқали тасдиқлангани учун);
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган маблағлар (пул ўтказмалари бўйича харажатлар чегирилган ҳолда) тенг улушда — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг тижорат банк ҳисобварағига ва Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига.
12. Ариза ижрога йўналтирилгандан сўнг, ер ижарачиси давлат хизматларидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида ундан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Бунда ариза кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган тўловлар қайтарилмайди.
13. Ариза ижрога йўналтирилмаганда, пул ўтказмалари бўйича банк харажатлари чегирилган ҳолда тўланган тўловлар «Агробиллинг» ахборот тизими орқали ер ижарачисига қайтарилади.
14. Ижрочига ариза келиб тушгандан сўнг, беш иш куни ичида Агропорталда тегишли шартнома лойиҳасини тайёрлайди.
Бунда ижрочи томонидан:
ер участкасининг амалдаги ҳолати бўйича тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ўрганилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида ер ижарачисининг чегараси ва фойдаланиш ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилади;
ер участкаси майдони ўзгаришининг асослангани кўриб чиқилади ва ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
15. Ижрочи ер ижара шартномаси лойиҳасини имзолаш учун ер ижарачиси ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборади.
16. Ер ижарачиси икки иш куни ичида ер ижара шартномаси лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки Мобил-ID ёхуд face-ID билан тасдиқлайди.
17. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги ер ижара шартномаси лойиҳасини ер ижарачиси томонидан имзоланганидан сўнг, икки иш куни ичида ЭРИ билан тасдиқлайди.
18. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер ижара шартномаси лойиҳаси қуйидаги ҳолларда ижрочига қайтарилади:
ер участкаси бўйича чекловлар (суд ва ваколатли органлар томонидан тақиқ қўйилган бўлса) ва фойдаланишнинг алоҳида шартлари мавжуд бўлганда;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан ер участкасидан фойдаланиш тартиби ўзгарган ёки мавжуд режаларга ўзгартиришлар киритилганда.
Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа сабаблар билан шартнома лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди.
19. Ижрочига шартнома лойиҳаси қайтарилганда, ер ижарачисини бу ҳақда бир иш куни ичида ариза келиб тушган платформа орқали хабардор қилади.
Ер ижарачиси хабарнома юборилган кундан бошлаб беш иш куни ичида шартнома лойиҳаси бўйича камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда аризани такроран кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.
Агар ер ижарачиси беш иш куни ичида қайта мурожаат қилмаса, ижрочи томонидан бир иш куни ичида Агропортал орқали ер ижарачисига ариза ижроси тўхтатилгани тўғрисида хабарнома юборилади ҳамда тўланган тўловлар қайтарилмайди.
20. Икки томонлама имзоланган ер ижара шартномаси Агропортал орқали Кадастр агентлигига ерга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун юборилади.
21. Кадастр агентлиги ўн иш куни ичида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда натижаси бўйича реестрдан кўчирмани Агропортал орқали ер ижарачисига юборади.
22. Ижрочи уч иш куни ичида ер ижарачисига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ҳамда бу ҳақидаги маълумотларни Агропортал орқали Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга юборади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП ва Агропортал орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
24. Ер ижарачиси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Ер ижарачиси 1. Амалдаги ер ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш учун Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали ариза билан мурожаат қилади. 2. Белгиланган тўловни амалга ошириш. Ўз хоҳишига кўра мурожаат қилганда 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази. 2. ЯИДХП. 3. Агропортал. Аризани «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИга юборади. Автоматик тарзда 3-босқич «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ 1. Аризадаги мурожаатни ўрганади. 2. Ер ижара шартномасини ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли шартнома лойиҳасини тайёрлайди. 3. Тайёрланган шартнома лойиҳасини имзолаш учун ер ижарачиси ва туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборади. 5 иш куни ичида 4-босқич Ер ижарачиси Ер ижара шартномаси лойиҳасини ЭРИ ёки Мобил-ID ёҳуд face-ID орқали имзолайди. 2 иш куни ичида 5-босқич Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги Ер ижара шартномаси лойиҳасини имзолайди ёки асосларни кўрсатган ҳолда имзолашни рад этади. Ер ижарачиси имзолагандан кейин 2 иш куни ичида 6-босқич Кадастр агентлиги Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда натижаси бўйича реестрдан кўчирмани Агропортал орқали ер ижарачисига юборади. 10 иш куни ичида 7-босқич «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИ Ер ижарачисига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотларни Агропортал орқали Давлат хизматлари марказига юборади ва ЯИДХПга жойлаштиради. 3 иш куни ичида
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер ижара шартномаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича АРИЗА ____________ вилояти ___ __ ____ тумани (Қувасой шаҳри) ___ __ _____ ҳудудида фаолият юритувчи _______________________________________________________ (ер ижарачиси, юридик шахс номи) СТИР ___________________ раҳбари _________________________ (Ф.И.О.) _____________________ ______ _______________________________________________ (жисмоний шахс бўлганда Ф.И.О. кўрсатилади) (телефон рақами — _____ ______ ______) дан. Мен раҳбарлик қилаётган хўжалик (ёки) Менга тегишли кадастр рақами — ________-сон , ________-сон контур(лар)даги умумий ер майдони ________ (га) бўлган ер участкасининг ___________ ( ер майдони ҳажми камайиши/кўпайиши, амалдаги ер участкасининг ижара шартномаси муддатини узайтириш/камайтириш )да амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Аризамга амалдаги ер ижара шартномаси нусхасини илова қиламан. * Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ер участкаларидан фойдаланиш шартларини ўзгартиришда шартномаларни қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш юзасидан белгиланган тартиб-қоидалар билан танишиб чиқдим ва уларга тўлиқ амал қилишимни маълум қиламан ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, менга юкланган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан. Ариза берувчи: Ф.И.О. йил, кун, ой
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида агротехника тадбирларининг бажарилишини ва маҳсулот етиштиришда имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ахборот-коммуникация технологиялари орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида агротехника тадбирларининг бажарилишини ва маҳсулот етиштириш учун давлат томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«Агромониторинг» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Агромониторинг» АТ) — агротехника тадбирлари мониторингини веб-саҳифа ва мобил илова орқали амалга ошириш имконини берувчи тизим;
Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;
агротехника тадбирлари мониторинги — қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичларига асосан етиштиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган қисми бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонларни ўлчаш, шунингдек, экин майдонларида ерга ишлов беришдан бошлаб ҳосилни йиғиб олгунга қадар ўтказиладиган агротехника тадбирларининг ўз муддатларида бажарилиши устидан «Агромониторинг» АТ орқали мониторинг қилиш;
кредит берувчи — Агропортал орқали тузилган кредит шартномасига мувофиқ кредит тақдим этувчи тижорат банки;
кредит олувчи — қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар олган юридик ёки жисмоний шахс (агрокластер, кооперация, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари);
қишлоқ хўжалиги экинлари — пахта хомашёси, буғдой, мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дон учун маккажўхори, дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп экинлар.
2-боб. Агротехника тадбирларининг бажарилишини мониторинг қилиш
3. Агротехника тадбирлари бажарилишини мониторинг қилиш Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимларида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
4. Агротехника тадбирлари мониторинги «Агромониторинг» АТ ва унинг мобил иловаси ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бош бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) инспекциялари, Уруғчиликни ривожлантириш маркази (уруғчилик етиштирувчи хўжаликлар учун), шунингдек, кредит берувчи, лизинг, суғурта компаниялари ва бошқа ташкилотлар томонидан олиб борилади.
5. Агротехника тадбирлари мониторинги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичларига асосан экин майдонларида ерга ишлов беришдан бошлаб ҳосилни йиғиб олгунга қадар ер контурлари ёки уларнинг экин экилган қисми бўйича мониторинг юритиш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун давлат томонидан ажратилаётган субсидия ва имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилишини таҳлил қилиш.
6. Агротехника тадбирлари мониторинги пахта ва бошоқли дон экинлари, шунингдек, бошқа экин турларида амалга оширилади.
7. Кредит олувчи агротехника тадбирлари бажарилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни бевосита ўзи шахсий кабинети орқали Агропорталга киритиши мумкин.
8. Агротехника тадбирлари мониторинги натижалари Агропорталда кредит олувчининг шахсий кабинетида ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари учун «Агромониторинг» АТда онлайн вақт режимида акс эттирилади.
9. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун кредит олувчиларга, улар томонидан Агропорталда шакллантириладиган тўлов топшириқномаларига мувофиқ тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиб борилади.
Бунда аввалги агротехника тадбирининг бажарилганлик ҳолати «Агромониторинг» АТда тасдиқланганидан кейин жорий агротехника тадбири учун молиявий ресурслар ажратилади.
10. Агротехника тадбирларини мониторинг қилиш ва ушбу тадбирларнинг бажарилишига мувофиқ кредит ажратиш ушбу Низомга иловадаги схема асосида амалга оширилади.
11. Имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланишда кредит олувчилар Агропортал таркибига кирувчи «Reagro» ахборот тизимига киритилган таъминотчи корхоналар билан етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар, тўлов топшириқномалари, ҳисоб-фактуралар ва бошқа молиявий ҳужжатлар тузилади.
12. Қишлоқ хўжалиги экинларининг агротехника тадбирлари учун ажратилган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати босқичма-босқич мониторинг қилиб борилади. Бунда:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда ҳар йили март — октябрь ойларида ҳар бир ҳудуд бўйича космик суратлар ва учувчисиз учадиган аппаратлар (дронлар) ёрдамида олинган маълумотларни Агропорталга жойлаштириб боради;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси космик суратлар ва учувчисиз учадиган аппаратлар ёрдамида олинган маълумотларга асосан ҳар бир ҳудуддаги кредит олувчи қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолати тўғрисидаги хулосаларни Агропорталга жойлаштиради;
кредит берувчи қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолати тўғрисидаги хулосалардан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экин турига қараб молиялаштиришни ташкил этади. Бунда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш шартлари кредит шартномасига кўра бузилиш ҳолати аниқланса, ушбу кредит олувчига имтиёзли кредитлар ажратиш вақтинча тўхтатилади.
3-боб. Имтиёзли кредитлар ва маблағлар айланмалари бўйича маълумотларни Агропорталда онлайн тақдим этиш
13. Кредит олувчи ўзининг имтиёзли кредитлари ва маблағлар айланмалари бўйича тегишли маълумотларни Агропортал орқали олиши мумкин. Бунинг учун:
кредит олувчи келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида экиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларини ҳар йили 1 августга қадар Агропорталга мустақил жойлаштирган бўлиши;
кредит олувчи кредит берувчи билан кредит ажратиш шартномасини белгиланган тартибда тузган бўлиши лозим.
14. Кредит олувчига Агропортал орқали ҳар куни (дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидан қатъи назар) 24 соат давомида агротехника тадбирлари учун кредит ажратиш шартномасининг ҳолати ва ушбу шартномага асосан ажратилган маблағлар тўғрисида маълумотлар олиш, ажратилган маблағларни сарфлаш учун тўлов топшириқномаларини яратиш, маблағларни сарфлаш учун шартнома тузиш ёки тузилган шартномаларни юклаб олиш, тўлов топшириқномаларининг бажарилиш ҳолатини назорат қилиш имконияти яратилади.
Бунда ушбу хизматлардан фойдаланиш истагини билдирган кредит олувчига Агропортал оператори оферта шартномаси асосида хизмат кўрсатади.
15. Тўлов топшириқномалари иш вақтидан кейинги ёки дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида тижорат банкларига келиб тушганда, навбатдаги иш кунида тўлов топшириқномалари тижорат банкига келиб тушган ва қабул қилинган кун деб ҳисобланади ҳамда ижроси таъминланади.
16. Кредит олувчи тўлов топшириқномасини кредит берувчига юбориши учун тегишли маълумотларни Агропорталга киритганидан сўнг, маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилиш воситаларидан бири (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ёки «face-ID») орқали тасдиқлайди.
17. Кредит берувчи кредит олувчидан келиб тушган тўлов топшириқномасига асосан ажратиладиган кредитлар доирасида тўлов топшириқномасида кўрсатилган банк ҳисобварағига маблағларни ўтказади.
Бунда кредит берувчи кредит олувчи томонидан кредитларнинг мақсадли сарфланиши устидан «Агромониторинг» АТ орқали мониторинг юритиши мумкин.
18. Кредит олувчи томонидан кредит ажратиш шартномасида кўрсатилган экиндан бошқа экин тури экилганда ёки кредитнинг қайтмаслик хавфи аниқланганда, кредит берувчи кредитлар ажратишни тўхтатиши ёки шартномада кўрсатилган асосларга кўра кредит ажратиш шартномасини бекор қилиши мумкин.
Бу ҳақидаги маълумотлар кредит олувчига Агропорталдаги шахсий кабинети орқали юборилади.
4-боб. Якунловчи қоида
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида агротехника тадбирларининг бажарилишини ва маҳсулот етиштиришда имтиёзли кредит маблағларидан мақсадли фойдаланишни «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси орқали мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Агротехника тадбирларини мониторинг қилиш ва тадбирларнинг бажарилишига мувофиқ кредит ажратиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар Экиладиган экинлар тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга мустақил жойлаштиради. Ҳар йили 1 августга қадар 2-босқич Туман (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари Экиладиган экинлар тўғрисидаги маълумотлар асосида агротехника тадбирларини «Агромониторинг» АТ орқали мониторинг қилиб боради. Экин тури бўйича ҳар ойда 3-босқич Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар 1. Кредит шартномасини экин турлари бўйича белгиланган тартибда расмийлаштиради. 2. Тўлов топшириқномаларини шакллантиради, электрон имзо билан имзолайди ва тегишли тижорат банкларига юборади. Заруратга кўра 4-босқич Кредит берувчи Кредит шартномаси доирасида маблағларни тўлов топшириқномаларига мувофиқ ажратади. Агротехника тадбирини бажариш муддати бўйича 5-босқич Кредит берувчи Ажратилган кредит маблағларининг тегишлилиги бўйича мақсадли сарфланишини мониторинг қилади. Кредит шартномасига мувофиқ
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 июлдаги 569-сон қарорида :
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарорига мувофиқ Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (кейинги ўринларда — Академия) ихтиёрига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
б) 5-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Институт:
ўз фаолияти бўйича Академия ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳисобот беради;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказиладиган илмий лойиҳалар танловларининг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, шунингдек, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, Институт тизимидаги илмий-тажриба станцияларининг йиллик даромадининг 15 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобидан тушадиган тушумлар, халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади»;
«б» ва «в» кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «Агентлик директори» сўзлари тегишли келишикдаги «Академия раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарорида :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар мустақил равишда экинларини жойлаштириши учун ҳар йили 1 августга қадар илгари ҳисобга олинган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини белгилаш ишларини «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида ташкил этсин»;
б) 4-банд иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) иловада :
3-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« CropAgro » АТ — қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг экинларни жойлаштириш бўйича маълумотларини қабул қилиш, келишиш, маълумот ва ҳисоботларни шакллантириш учун фойдаланиладиган ахборот тизими»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
« Агропортал — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамияти»;
учинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини ҳисобга олган ҳолда Агропорталда ердан фойдаланувчилар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш имкониятини яратади»;
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ердан фойдаланувчиларнинг барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари билан истеъмолчилар талабини таҳлил қилади ва мувофиқлаштириш чораларини кўради»;
олтинчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги бўлимларига» сўзларидан кейин «Агропортал орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
ҳар бир ҳудуд бўйича экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги объектив маълумотлар (сув етказиб беришнинг минимал ва максимал лимитлари)ни ер участкаларининг контурлари кесимида шакллантиради ҳамда Агропорталга жойлаштиради;
Агропорталда шакллантирилган ер участкаларининг контурлар кесимидаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга оид зарур маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизими билан интеграция қилади»;
11-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ўз вазифа ва функцияларини бажариши учун оператор билан, у билан тузиладиган шартнома асосида Агропорталдаги бажарадиган функцияларини ишлаб чиқади, ушбу тизимга Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг уланиши ва фойдаланишини ташкил этади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
14-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Ердан фойдаланувчилар ҳар йили 1 июлга (2026 йил ҳосили учун 1 сентябрга) қадар ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш туридан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларини ер участкалари кесимида Агропорталда мустақил жойлаштиради»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 14 1 -14 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«14 1 . Ердан фойдаланувчиларга оператор томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ёрдамида қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиришга кўмаклашиш, шартномавий муносабатларни йўлга қўйиш ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатиш учун хусусий сектор вакилларининг кўмагидан фойдаланиш имкониятлари жорий қилиниши мумкин.
14 2 . Ердан фойдаланувчилар томонидан сув таъминоти мавжуд бўлмаган ёки ернинг норматив қиймати аниқланмайдиган яйлов ерларида қишлоқ хўжалиги экинлари ушбу ердан фойдаланувчиларнинг ўз ҳисобидан етиштирилиши мумкин»;
15 , 16 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18-бандда :
биринчи , тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича биринчи ва иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «CropAgro» ахборот тизимидан» сўзлари «Агропортал» сўзи билан алмаштирилсин;
20-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
21 , 22 ва 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тўғрисидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади»;
26-банднинг биринчи хатбошиси «Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари мониторинги» сўзларидан кейин «қишлоқ хўжалиги туман бўлимлари ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишларини амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси кадастр рақами, фойдаланувчиси, контур рақами, чегаралари, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда) ва бошқа маълумотларни интеграция орқали тақдим этади. Доимий 2-босқич «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ Агропорталда маълумотларни йиғиш, сақлаш, ишлов бериш, фойдаланувчиларни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳисоботларни автоматик шакллантириш, инсон омилини қисқартириш бўйича дастурий ечимларни жорий этади ва такомиллаштириб боради. Доимий 3-босқич Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экин майдонларининг мелиоратив ҳолати ва сув билан таъминлаш имконияти тўғрисида; ички ва ташқи бозордаги талабларни инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича ишлаб чиқаришнинг йиллик прогноз ҳажмлари тўғрисида маълумотларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили 1 майга қадар 4-босқич Ердан фойдаланувчилар Агропортал орқали қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштиради. Ҳар йили 1 июлга қадар 5-босқич Ирригация бўлими ва Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, «Тупроқ таҳлил маркази» ДМ Қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлар кесимида жойлаштирилишини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ва тўлдиришлар киритади ҳамда электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. 2 иш кунида 6-босқич Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Экинларнинг экилиши ва ҳолати мониторингини юритади. Доимий 7-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида онлайн тарзда акс эттирилади. Доимий ».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 декабрдаги 776-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Дала четлари, каналлар, коллектор-дренаж ва суғориш тармоқлари атрофидаги майдонлар, аҳоли томорқаси, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш фаолияти».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 23-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Инспекция назоратини амалга оширган айни бир инспектор томонидан такроран режадан ташқари инспекция назоратининг амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Инспекция назоратини ташкил этиш ва инспекторларни тайинлаш ваколати органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбарига юкланади.
Дастлабки инспекция назорати учун инспектор органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбари томонидан инспекторлар реестридан танлаб олинади. Бунда малакали, манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлмаган ва ушбу объект билан охирги уч йил давомида хизмат муносабатларига эга бўлмаган инспектор танланиши шарт.
Такроран, режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш учун дастлабки инспекцияни ўтказган инспектор тайинланмайди. Ушбу ҳолда органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи раҳбари реестрдан бошқа мустақил инспекторни тайинлайди.
Инспекторни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда инспекторнинг шахсий маълумотлари, малакаси, текширув тури ва объекти, текширув асоси, муддати ва вазифалари кўрсатилади. Буйруқ нусхаси инспектор ҳамда текширилаётган субъектга юборилади.
Инспекторни тайинлашда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, холислик ва мустақиллик мезонлари мажбурий тарзда текширилади. Манфаатлар тўқнашуви аниқланган шахснинг инспектор сифатида тайинланишига йўл қўйилмайди.
Органик маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш органи инспекторни тайинлашга оид барча маълумотларни электрон реестрда сақлайди ва зарурат бўлганда назорат қилувчи органларга тақдим этади»;
б) қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Қуйидаги ҳолларда тақдим этилган маълумот ишончсиз деб топилади:
сохталаштирилган маълумотлар мавжуд бўлса;
бошқа манбалардан текшириб кўрилган маълумотлар билан солиштирилганда, шунингдек, саналар ва кўрсаткичларда номувофиқликлар аниқланса;
тақдим этилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар (гувоҳномалар, сертификатлар ва хулосалар) бўлмаса.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асосларга кўра тақдим этилган маълумотни ишончсиз деб топишга йўл қўйилмайди».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 9-бандида :
«а» кичик бандда :
олтинчи хатбошидаги «5 фоизи» сўзлари «11,25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «70 фоизи» сўзлари «63,75 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
олтинчи хатбошидаги «5 фоизи» сўзлари «11,25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «70 фоизи» сўзлари «63,75 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 733-сон қарори билан тасдиқланган Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 9-бандда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 11-банд , 12-банднинг биринчи хатбошиси ва 21-банднинг иккинчи хатбошиси «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» сўзларидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) илованинг 1, 2 ва 3-босқичлари «Амалга ошириш механизми» устуни «Ягона интерактив давлат хизматлари портали» сўзларидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги 33-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошиси «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-иловада :
3-бандда «ЯИДХПда» қисқартмасидан кейин «ёки Агропорталда» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-бандда «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-бандда :
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «Ягона биллинг» сўзларидан кейин «ёки «Агробиллинг» ахборот» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали хизматларни кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг банк ҳисобварағига ўтказилади»;
13-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илованинг 1-босқичи «Тадбирлар» устуни «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30 6 -банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Дала четлари, каналлар, коллектор-дренаж ва суғориш тармоқлари атрофидаги майдонлар, аҳоли томорқаси, хонадонлар, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларидан самарали фойдаланган маҳсулот етиштирувчиларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 100 миллион сўмгача бўлган кредитлар саралаш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлаш цехлари ҳамда совиткичли омборхоналарни харид қилиш учун 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.
Бунда кредит суммасининг 60 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида саралаш, сақлаш, қуритиш ва қадоқлаш цехлари ҳамда совиткичли омборхоналар олиниши, 40 фоизи бўйича гаров таъминоти сифатида уларнинг қайтмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси билан ажратилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) парвоз вақтида максимал оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги, қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирларини амалга ошириш учун мўлжалланган учувчисиз учадиган аппаратлар бундан мустасно, бунда уларнинг максимал учиш оғирлиги 250 кг дан ошмаслиги керак ва тур сертификати, GPS Tracker ёки ID модули (Remote ID масофадан идентификациялаш) билан жиҳозланган бўлиши лозим».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш ахборот тизими тўғрисидаги низомда :
а) 9-банднинг учинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки» сўзларидан кейин «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) ёхуд» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 10-банднинг учинчи хатбошиси «ЯИДХП ёки» сўзларидан кейин «Агропортал ёхуд» сўзлари билан тўлдирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 4-банднинг биринчи хатбоши «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 9-бандда «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 11-бандда «ЯИДХПда» қисқартмасидан кейин «ёки Агропорталда» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 12-бандда «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 15-бандда :
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «Ягона биллинг» сўзларидан кейин «ёки «Агробиллинг» ахборот» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 16-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади»;
ж) 18-банднинг олтинчи хатбошиси , 21-банднинг иккинчи хатбошиси , 33 ва 42-бандларда «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
з) 32-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ариза берувчи Ўзагроинспекцияга маҳсулотни етиштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов натижаларини ёки аккредитацияланган синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.
Синов натижалари салбий бўлган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки Агропортал орқали ариза берувчига қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларни кўрсатган ҳолда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани юборади.
Агар синов натижалари орасидаги тафовутлар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлганда ёки норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда, Ўзагроинспекция томонидан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қайта синовдан ўтказилади ва синов жараёнлари давомийлиги белгиланган тартибда узайтирилади ҳамда бу ҳақда икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади».
и) 1-иловада :
илованинг номи «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-босқич «Тадбирлар» устунида:
1-банд «ЯИДХПда» қисқартмасидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич «Тадбирлар» устуни 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-босқич «Тадбирлар» устуни «ЯИДХПга» қисқартмасидан кейин «ёки Агропорталга» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқич «Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 апрелдаги 170-сон қарорида :
а) 1-иловада :
4-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
19-банд , 20 ва 25-бандларнинг иккинчи хатбошилари «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
31-банд , 32 ва 35-бандларнинг иккинчи хатбошилари «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунида:
1-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Агропортал»;
3-босқич «Тадбирлар» устуни 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-иловада :
4-бандда «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банднинг биринчи хатбошиси , 19 ва 23-бандларнинг иккинчи хатбошилари «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
24-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
4-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунида:
1-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Агропортал»;
3-босқич «Тадбирлар» устуни 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 3-иловада :
4-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошиси , 12-банднинг иккинчи хатбошиси ва 13-банднинг учинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
20-банднинг биринчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунида:
1-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«3. Агропортал»;
3-босқич «Тадбирлар» устуни 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-босқич «Тадбирлар» устуни 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 6-иловада :
24-банднинг иккинчи хатбошиси «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
25 ва 28-бандларнинг иккинчи хатбошилари «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
29-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
33-банднинг иккинчи хатбошиси , 56-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ва 61-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
62-банд қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига;
қолган маблағлар — Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади»;
68-банднинг биринчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
5-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунида:
1-банд «Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич «Тадбирлар» устуни 2 ва 3-бандлар «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 августдаги 420-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида :
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Талабгорга наслчилик хўжалиги мақомини бериш давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) орқали тушган мурожаатга асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан мазкур Регламентга мувофиқ амалга оширилади»;
б) 10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 13-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 14-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — (шундан 0,5 фоизи — Агробиллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятнинг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади»;
г) 18-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 29-банд «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» сўзлари «Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни 1-банди «Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Тадбирлар» устунида «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига» сўзлари «Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқич «Тадбирлар» устуни 1-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
ДАЛОЛАТНОМА _____-сон ____________ тумани (шаҳри) 20__ йил «___»___________ Ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўлими бошлиғи ____________________ __________________________ ______, ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ______________________ (Ф.И.О.) ривожлантириш бўлимининг наслчилик бўлими мутахассиси _ _ _______________ __ ___________________________ чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш ______________________ (Ф.И.О.) бўйича туманлар (шаҳарлар)га бириктирилган масъуллар ___ _____________________ _____ иштирокида _____________________________________________________________ (Ф.И.О.) _____________________________________________ ___________________________ _______________ни (хўжалик номи) наслчилик хўжалиги тоифасига ўтказиш учун: наслчилик хўжалиги ҳисоб-китобини ва ҳужжатларини юритиш; наслчилик хўжалиги ресурсларининг яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш; ҳайвонлар маҳсулдорлиги ҳисоб-китобини юритиш, типи бўйича таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш (иммуногенетик назорат лабораторияси бўлмаган ҳудудларда уларнинг генетик келиб чиқишини (генотипини) таҳлил қилиш) ва ҳайвонларни маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларини бажариш; уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтириладиган наслдор ҳайвонлардан фойдаланиш, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шароитда тайёрлаш, идентификациялаш ва сақлаш; наслли маҳсулотларнинг (материаллар) сифати кафолатланишига оид масалалар кўриб чиқилди ҳамда талабгорнинг наслчилик хўжалиги сифатида доимий фаолият олиб бориш имкониятлари таҳлил қилиниб: ___________________________________________ ____________________ ____________ _ ______га (юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.) _________________________________________ ____________________ ________________ бўйича (наслдор ҳайвон тури) _______________________ ____________________ _ мақомини бериш тавсия қилинди/қилинмади. ____________ (наслчилик хўжалиги тоифаси) ________________________ (кераклисининг тагига чизилсин) Ҳудудий чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш бўлими бошлиғи __________ _____ ______________________ (имзоси) (Ф.И.О.) Наслчилик бўлими мутахассиси __________ _____ ______________________ (имзоси) (Ф.И.О.) » .
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарори билан тасдиқланган Ўрмон фонди ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламентининг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Электрон онлайн — аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушадиган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин операторнинг икки фоиз хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кадастр паспортини тайёрлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун 5 фоиз — Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятига;
10 фоизи — ижрочининг ҳисобварағига;
5 фоизи — «Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» ДМга;
қолган маблағлар — ўрмон фонди ерларидан доимий фойдаланувчи ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда Экология жамғармасига тенг улушларда».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 115-сон қарори билан тасдиқланган Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди «автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — АТТ)» сўзларидан кейин «ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига 13 ва 17-иловалар қуйидаги мазмундаги изоҳ қисми билан тўлдирилсин:
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорида :
а) 2-иловада :
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Туман (шаҳар) ҳокимлиги рўйхатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида «E-ijara» АТда ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турлари ҳамда капитал қурилиш объектларининг фойдаланиш мақсадларини белгилайди.
Бунда Ягона классификаторга мувофиқ кўрсатилган капитал қурилиш объектларининг фойдаланиш мақсадлари ва ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турларини тегишли рўйхати илова қилинади»;
13-банддаги «туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини» сўзлари «маълумотларни «E-ijara» АТ орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг IV босқич «Тадбирлар» устунидаги «E-qaror» тизимида» сўзлари «Е-ijara» АТда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-иловада :
6-бандда :
биринчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХПда» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари шахсий ҳисобварақларига;
50 фоизи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг шахсий ҳисобварақларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади»;
18-банднинг учинчи хатбошиси «ЯИДХПга» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропорталга» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропорталда» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқич «Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқич «Тадбирлар» устунининг 2-банди «ЯИДХПга» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропорталга» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «, Агропортал» сўзи билан тўлдирилсин;
в) 4-иловада :
5-бандда :
биринчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи — (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари шахсий ҳисобварақларига;
50 фоизи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг шахсий ҳисобварақларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади»;
12-банднинг иккинчи хатбошиси , 14-банднинг тўртинчи хатбошиси , 18-банднинг биринчи хатбошиси , 20-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 21-банднинг учинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропорталда» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-босқич «Тадбирлар» устуни учинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 4 1 -иловада :
7-банд «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
10-банд «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-банднинг олтинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;
70 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига»;
23-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқич «Тадбирлар» устунининг 1-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 5-иловада :
5-бандда :
биринчи хатбоши «Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформасида (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
«в) Агропортал орқали мурожаат этилганда:
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — «Агробиллинг» ахборот тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» масъулияти чекланган жамиятининг шахсий ҳисобварағига;
қолган маблағларнинг:
50 фоизи — Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари шахсий ҳисобварақларига;
50 фоизи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг шахсий ҳисобварақларига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича — «Ўздаверлойиҳа» ДИЛИнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказилади»;
12-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
14 ва 18-бандларнинг тўртинчи хатбошилари , 20-банднинг иккинчи хатбошиси , 27 ва 30-бандларнинг биринчи хатбошилари , 32-банднинг иккинчи хатбошиси , 33-банднинг учинчи хатбошиси ва 34-банднинг иккинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропорталда» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқич «Тадбирлар» устунининг 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
13-босқич «Тадбирлар» устунининг 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-босқич «Тадбирлар» устунининг 2-банди «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропорталга» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-босқичда:
«Субъектлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёхуд Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Муддатлар» устуни «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки Агропортал» сўзлари билан тўлдирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида кунжут ва мош экинларини етиштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги 331-сон қарорида :
1-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошидаги «Агроплатформа» ахборот тизими» сўзлари «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграцион платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал)» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг учинчи хатбошисидаги «CropAgro» ахборот тизимида» сўзлари «Агропорталда» сўзи билан алмаштирилсин;
3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Агроплатформа» ахборот тизими» сўзлари «Агропортал» сўзи билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 18 сентябрдаги 594-сон қарорига 4 1 -илованинг 12-бандида :
«а» кичик бандда :
олтинчи хатбошидаги «5 фоизи» сўзлари «11,25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «70 фоизи» сўзлари «63,75 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандда :
олтинчи хатбошидаги «5 фоизи» сўзлари «11,25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «70 фоизи» сўзлари «63,75 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июль,
381-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
NIZOM
SXEMASI
SXEMASI
Qishloq xoʻjaligi sohasida raqamli xizmatlarni joriy qilishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasiga zamonaviy texnologiyalarni joriy etishni yanada jadallashtirish orqali samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 12-avgustdagi PF-130-son Farmoniga muvofiq agrar sohada xizmatlar koʻrsatish koʻlamini kengaytirish orqali qishloq xoʻjaligi subyektlari faoliyatiga koʻmaklashish, yetishtirilgan mahsulotlar boʻyicha maʼlumotlarni shakllantirish hamda raqamli texnologiyalarni keng joriy etish orqali yer va suv resurslaridan oqilona foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi sohasiga zamonaviy texnologiyalarni joriy etishni yanada jadallashtirish orqali samaradorlikni oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 12-avgustdagi PF-130-son Farmoniga asosan:
“Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtiruvchi, ishlab chiqaruvchi va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar uchun sohada xizmat koʻrsatishning “yagona nuqtasi” sifatida eʼtirof etilgani, bunda Agroportal orqali koʻrsatiladigan davlat xizmatlari Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida ham koʻrsatilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati qishloq xoʻjaligi sohasini raqamlashtirish yoʻnalishida axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona operator etib belgilangani;
yagona operator taʼsischiligida “Drone service” masʼuliyati cheklangan jamiyati tashkil etilgani hamda unga qishloq xoʻjaligi tashkilotlariga robototexnika, uchuvchisiz uchadigan apparatlar va boshqa “aqlli” qurilmalar yordamida xizmatlar koʻrsatish, ularning butlovchi va ehtiyot qismlarini xarid qilish, olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, taʼmirlash, oʻquv va malaka oshirish kurslarini tashkil etishga ruxsat berilgani;
qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar oʻzlariga tegishli yer uchastkalariga ruxsat etilgan foydalanish turlariga asosan (asosiy, takroriy, toʻqsonbosti usulida) ekinlarni joylashtirishga oid maʼlumotlarni Agroportalga kiritib borishlari belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida agrotexnika tadbirlarining bajarilishini va mahsulot yetishtirishda imtiyozli kredit mablagʻlaridan maqsadli foydalanishni “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi orqali monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda paxta, gʻalla va meva-sabzavot mahsulotlarini yetishtirish uchun kredit buyurtmanomalarini elektron tarzda shakllantirish, imtiyozli kreditlarning sarflanishini monitoring qilish, shuningdek, agrotexnika tadbirlari prognozini yuritish maqsadida “d-xarid.uz” axborot tizimining Agroportalga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda tijorat banklari bilan birgalikda uch oy muddatda Agroportal va uning tarkibiga kiruvchi tizimlar orqali koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish va hisobini yuritishga moʻljallangan “Agrobilling” axborot tizimini ishga tushirsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 381-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasidan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qishloq xoʻjaligi subyektlariga agrosanoat yoʻnalishida elektron xizmatlarni “yagona nuqta” orqali koʻrsatishga moʻljallangan Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasidan (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“Agrobilling” axborot tizimi — Agroportal va uning tarkibiga kiruvchi tizimlar orqali koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish va hisobini yuritishga moʻljallangan qishloq xoʻjaligi yagona billing tizimi;
Agroportal operatori — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;
agrosanoat majmuiga taalluqli elektron xizmat (keyingi oʻrinlarda — elektron xizmat) — axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanilgan holda qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilariga elektron shaklda koʻrsatiladigan davlat va xususiy sektor xizmati;
idoralararo elektron hamkorlik — davlat idoralari oʻrtasida axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali elektron maʼlumotlar almashinuvi;
foydalanuvchilar — Agroportalda belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtgan, Agroportaldan foydalangan holda ariza beruvchi qishloq xoʻjaligi subyektlari va ularga xizmat koʻrsatuvchi davlat organlari hamda xususiy sektor vakillari;
qishloq xoʻjaligi subyektlari — qishloq xoʻjaligi sohasida faoliyat yurituvchi barcha toifadagi yuridik yoki jismoniy shaxslar, jumladan, fermer xoʻjaliklari, dehqon xoʻjaliklari, masʼuliyati cheklangan jamiyatlar va boshqa subyektlar;
shaxsiy kabinet — avtorizatsiya jarayonidan oʻtgan foydalanuvchilarga elektron xizmatlar koʻrsatilishida ishtirok etishini hamda zarur axborotni joylashtirish, undan foydalanish, shuningdek, hisob-kitoblarni amalga oshirishini taʼminlaydigan individual sahifa;
elektron hujjatlar repozitoriysi — elektron hujjatlarni qayta ishlash va saqlashni taʼminlovchi, shuningdek, Agroportalda shakllantirilgan elektron hujjatning haqiqiyligini tekshirish vositalarini taqdim etuvchi axborot resursi;
Yagona identifikatsiya tizimi (OneID) — “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiya qilish boʻyicha yagona axborot tizimi;
QR-kod — tasdiqlangan elektron hujjatlarga biriktiriladigan va hujjat qogʻoz shaklida chop etilganda koʻrsatiladigan, mobil ilovalar va dasturiy mahsulotlar orqali oʻqish (skanerlash) vaqtida elektron shartnoma haqida barcha maʼlumotlarga havola boʻladigan matrik shtrixli kod.
3. Qishloq xoʻjaligi vazirligi Agroportalning buyurtmachisi hisoblanadi hamda Agroportalni yaratish va unda yangi elektron xizmatlar koʻrsatish turlarini joriy etish boʻyicha mexanizmlar va chora-tadbirlarni ishlab chiqish orqali xizmatlar koʻrsatish turlarini kengaytirish, Agroportaldan foydalangan holda davlat organlari hamda xususiy sektor vakillari tomonidan koʻrsatiladigan elektron xizmatlar sifatini va belgilangan muddatlarda bajarilishini raqamli monitoring qilib borish ishlarini amalga oshiradi va mazkur tizim boʻyicha tadbirlarni muvofiqlashtiradi.
4. Agroportal operatori bevosita Agroportalga va foydalanuvchilarga texnik jihatdan elektron xizmat koʻrsatishga masʼul boʻlgan hamda qishloq xoʻjaligi sohasini raqamlashtirish yoʻnalishida axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona operator hisoblanadi.
5. Quyidagilar Agroportal operatorining asosiy vazifalari hisoblanadi:
Agroportalga texnik xizmat koʻrsatish hamda tizimning samarali va uzluksiz ishlashini taʼminlash;
idoraviy axborot tizimlari va maʼlumotlar bazalari orqali elektron maʼlumotlar almashinuvini tashkil etish;
Agroportalni takomillashtirib borish;
qoʻshimcha elektron xizmatlar koʻrsatish imkonini yaratish;
foydalanuvchilarni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash hamda Agroportaldan foydalanish boʻyicha maslahat va tavsiyalar berish;
Agroportalda yuzaga keladigan texnik muammolarni hamda funksional imkoniyatlarning bajarilishiga taʼsir koʻrsatadigan xatoliklarni qisqa vaqt ichida bartaraf qilish;
Agroportalga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar boʻyicha foydalanuvchilarni oʻz vaqtida xabardor qilish;
Agroportalda belgilangan tartibda axborot xavfsizligini taʼminlash.
2-bob. Agroportalning maqsadlari va asosiy vazifalari
6. Quyidagilar Agroportalning asosiy maqsadlari hisoblanadi:
foydalanuvchilarga davlat va xususiy sektor xizmatlarini elektron koʻrinishda, yagona axborot maydoni sifatida tizimli, sifatli va uzluksiz tarzda koʻrsatish;
elektron xizmatlar koʻrsatish samaradorligi, tezkorligi va shaffofligini taʼminlash;
koʻrsatiladigan elektron xizmatlarni tashkil etishga masʼul boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari bilan uzviy hamkorlik orqali maʼlumotlar almashinuvini tashkil etish.
7. Quyidagilar Agroportalning asosiy vazifalari hisoblanadi:
foydalanuvchilarga elektron xizmatlardan kafolatlangan va xavfsiz foydalana olish imkoniyatini yaratish;
ariza va boshqa hujjatlarni yoʻllash uchun davlat va xususiy sektorning elektron xizmatlarini yoʻlga qoʻyish;
davlat organlari tomonidan elektron xizmatlardan foydalanish yuzasidan soʻrovlarni qabul qilish, koʻrib chiqish va natijasi yuzasidan maʼlumotlarni foydalanuvchilarga yuborish imkoniyatini yaratish;
pulli xizmatlardan foydalanganda, toʻlov tizimlari orqali onlayn toʻlov imkoniyatlarini yaratish;
elektron hujjatlarni shakllantirish va saqlash;
elektron xizmatlardan foydalanish uchun kelib tushadigan arizalarni avtomatlashtirilgan tartibda koʻrib chiqishda inson omilini kamaytirish, skoring qilish, xulosa berish va natijasi boʻyicha foydalanuvchilarga elektron xabarnoma yuborish.
3-bob. Agroportalda davlat va xususiy sektorning elektron xizmatlarini koʻrsatish
8. Agroportalda elektron xizmatlar ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.
9. Foydalanuvchi Agroportal imkoniyatlaridan foydalanish uchun “agro.gov.uz” manziliga Yagona identifikatsiya tizimi (OneID) orqali kiradi. Bunda foydalanuvchi Yagona identifikatsiya tizimidan (OneID) roʻyxatdan oʻtgan boʻlishi kerak.
Agroportal operatori foydalanuvchilarning maʼlumotlarini, shu jumladan, yer maydoni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni va boshqa zarur maʼlumotlarni idoralararo elektron maʼlumotlar almashinuvi orqali oladi.
10. Agroportalda roʻyxatdan oʻtgan har bir foydalanuvchi shaxsiy kabinetga ega boʻladi.
11. Foydalanuvchi oʻzining shaxsiy kabineti orqali amalga oshirgan harakati uchun oʻzi masʼul hisoblanadi.
12. Foydalanuvchilar elektron xizmatlardan foydalanish uchun arizalarni bevosita Agroportaldagi shaxsiy kabineti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuborishi mumkin.
Bunda arizaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi foydalanuvchi tomonidan elektron raqamli imzo, “Mobil-ID” yoki “Face-ID” bilan tasdiqlanadi.
13. Agroportalda foydalanuvchilarga oʻzlarining shaxsiy kabineti orqali elektron xizmatlardan foydalanish, xizmatlarning holatini kuzatib borish va xizmatlar koʻrsatish sifatini baholash imkoniyati yaratiladi.
14. Foydalanuvchilarning arizalarini qabul qilish, koʻrib chiqish va ularga javob yuborish tartibi Agroportal yoki elektron xizmatlar koʻrsatishga masʼul boʻlgan davlat organlari va xususiy sektorning axborot tizimlari orqali amalga oshirilishi mumkin.
Bunda elektron xizmat koʻrsatish natijasi toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani Agroportal orqali foydalanuvchilarning shaxsiy kabinetiga yuboradi.
Foydalanuvchilarga qulayliklar yaratish maqsadida Agroportal orqali tomonlar (vazirlik va idoralar) kelishuviga muvofiq boshqa elektron xizmatlar koʻrsatish turlari kengaytirilishi mumkin.
Xususiy sektor oʻz elektron xizmatlarini Agroportalda shartnoma asosida axborot xavfsizligi talablariga rioya etgan holda joriy qilishi mumkin. Bunda xususiy sektor Agroportal operatoriga murojaat qiladi hamda Agroportal operatori tomonidan berilgan takliflarga asosan Agroportalda elektron xizmatlarni joriy qilish haqini shartnomaga asosan oʻzi mustaqil belgilaydi.
15. Agroportal orqali elektron xizmatlar koʻrsatish natijalari boʻyicha QR-kod qoʻyilgan maʼlumotlar yoki hujjatlar belgilangan shaklda, elektron holda foydalanuvchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
16. Agroportal orqali elektron xizmatlar xizmat turiga qarab qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda toʻlov asosida yoki bepul koʻrsatiladi.
17. Agroportal orqali pulli elektron xizmatlardan foydalanilganda, xizmatlar koʻrsatish uchun toʻlovlar toʻlangani elektron tarzda tasdiqlanadi. Bunda toʻlovlarni toʻlash va hisobini yuritish “Agrobilling” axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
4-bob. Elektron hujjatlarning repozitoriysi
18. Elektron hujjatlar repozitoriysi Agroportalda foydalanuvchining shaxsiy kabineti orqali elektron xizmatlardan foydalanish jarayonida shakllantirilgan elektron hujjatning nusxasini yuklab olish imkonini beradi.
19. Elektron xizmatlar koʻrsatuvchi davlat organlari va xususiy sektorlar Agroportal orqali shakllantirilgan elektron hujjatlar nusxalarini qabul qilishni rad eta olmaydi hamda ularning haqiqiyligi elektron hujjatlar repozitoriysi yordamida tasdiqlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Agroportal operatori har yil yakuni bilan (kelgusi yilning 15-fevraliga qadar) amalga oshirilgan ishlar natijalari, daromad va xarajatlar, moliyaviy hisobotlarni hamda boshqa zarur boʻlgan maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi.
21. Agroportal orqali elektron xizmatlar koʻrsatishda yuzaga keladigan nizolar va kelishmovchiliklar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasidan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Agroportalda elektron xizmatlarni koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi subyektlari (foydalanuvchilar) Agroportal imkoniyatlaridan foydalanish uchun “agro.gov.uz” manzili orqali belgilangan tartibda murojaat qiladi. Yil davomida 2-bosqich Agroportal operatori Qishloq xoʻjaligi subyektlaridan tushgan arizalarni belgilangan tartibda xizmat koʻrsatuvchi (vakolatli) organlarga yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Masʼul vazirlik va idora Kelib tushgan arizalarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi. Xizmat koʻrsatish natijasi toʻgʻrisida QR-kod qoʻyilgan xabarnomani Agroportal orqali qishloq xoʻjaligi subyektining shaxsiy kabinetiga yuboradi. Belgilangan muddatlarda
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 381-son qaroriga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament) qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalaridan foydalanish shartlari oʻzgarganda, yer ijara shartnomalariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
Ushbu Reglament talablari yer uchastkalarining yer fondi toifalarini oʻzgartirish bilan bogʻliq munosabatlarga tatbiq etilmaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Agroportal — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;
Agroportal va “E-ijara” axborot tizimi operatori (keyingi oʻrinlarda — Agroportal operatori) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati;
yer ijarachisi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalaridan ijara huquqi asosida foydalanuvchi yuridik va jismoniy shaxslar;
yer uchastkasining ijara shartnomasini oʻzgartirish — yer uchastkasidan foydalanish shartlarining oʻzgarishi (kamayishi yoki koʻpayishi) natijasida ijara shartnomasiga oʻzgartirishlar kiritish;
ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining (keyingi oʻrinlarda — “Oʻzdaverloyiha” DILI) hududiy boʻlinmalari.
3. Yer uchastkasining ijara shartnomasiga oʻzgartirishlar ushbu Reglamentga 1-ilovadagi sxema asosida kiritiladi.
2-bob. Davlat xizmatlarini koʻrsatish
4. Yer ijarachisi ariza bilan quyidagilardan birini tanlagan holda davlat xizmatlaridan foydalanishi mumkin:
Davlat xizmatlari markaziga bevosita murojaat qilish;
Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron shaklda murojaat qilish;
Agroportaldan roʻyxatdan oʻtish orqali elektron shaklda murojaat qilish.
Bunda murojaat ijrochiga (Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali) avtomatik tarzda yuboriladi.
5. Davlat xizmatlaridan foydalanish boʻyicha ariza ushbu Reglament talablariga muvofiq YIDXP va Agroportal orqali dam olish va ishlanmaydigan bayram kunlaridan qatʼi nazar, toʻlovlar amalga oshirilgandan soʻng 24 soat ichida “Oʻzdaverloyiha” DILIga yuboriladi.
Bunda ariza ish vaqtidan keyin yoki dam olish va ishlanmaydigan bayram kunlarida kelib tushganda, navbatdagi ish kuni arizaning “Oʻzdaverloyiha” DILIga kelib tushgan va qabul qilingan kuni hisoblanadi.
6. Yer ijarachisi bevosita Davlat xizmatlari markaziga murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi yer ijarachisi nomidan, YIDXP yoki Agroportal orqali murojaat etganda — yer ijarachisi mustaqil ravishda davlat xizmatlaridan foydalanish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq arizani elektron tarzda toʻldiradi. Bunda yer ijara shartnomasiga oʻzgartirishlar kiritish maqsadi aniq koʻrsatiladi.
7. Arizaga amaldagi yer ijara shartnomasi nusxasi ilova qilinadi. Agar yer uchastkasi ochiq elektron tanlov yoki auksion savdolarida yutib olingan boʻlsa, yer uchastkasi boʻyicha “E-auksion” elektron savdo platformasi yoki “E-ijara” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “E-ijara” AT) mavjud bayonnoma Agroportalda avtomatik tarzda shakllanadi.
Yer ijarachisidan ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa maʼlumotlar va hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
8. Yer ijarachisi arizada soʻralgan maʼlumotlarni kiritganidan soʻng, maʼlumotlar toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalaridan biri (elektron raqamli imzo, Mobil-ID va Face-ID) bilan tasdiqlaydi.
9. Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan davlat xizmatlaridan foydalanganlik uchun jismoniy shaxslardan bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari, yuridik shaxslardan besh baravari miqdorida toʻlovlar undiriladi.
Ushbu toʻlovlar Agroportal operatorining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga toʻlanadi.
10. Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun YIDXP va Agroportal orqali murojaat etilganda, ushbu Nizomning 9-bandi birinchi xatboshisida koʻrsatilgan toʻlovlar miqdorining 90 foizi undiriladi.
“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida roʻyxatga olingan shaxslarga, shuningdek, I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga ushbu davlat xizmatlaridan foydalanishda belgilangan toʻlovlarning 50 foizi miqdorida chegirma qoʻllanadi.
Davlat xizmatlaridan foydalanish uchun toʻlovlar toʻlangani elektron tarzda tasdiqlanadi.
11. Toʻlovlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) Davlat xizmatlari markazlariga bevosita (shaxsan kelib) murojaat etilganda:
18 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi — Agroportal operatorining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
qolgan mablagʻlar (pul oʻtkazmalari boʻyicha xarajatlar chegirilgan holda) teng ulushda — “Oʻzdaverloyiha” DILIning bank hisobvaragʻiga va Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachilik qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
11,25 foizi — Agroportal operatorining bank hisobvaragʻiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
qolgan mablagʻlar (pul oʻtkazmalari boʻyicha xarajatlar chegirilgan holda) teng ulushda — “Oʻzdaverloyiha” DILIning tijorat banki hisobvaragʻiga va Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;
v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — Agroportal operatorining tijorat banki hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi — operatorning “Agrobilling” axborot tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga;
qolgan mablagʻlar (pul oʻtkazmalari boʻyicha xarajatlar chegirilgan holda) teng ulushda — “Oʻzdaverloyiha” DILIning tijorat bank hisobvaragʻiga va Kadastr agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga.
12. Ariza ijroga yoʻnaltirilgandan soʻng, yer ijarachisi davlat xizmatlaridan foydalanishning har qanday bosqichida undan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega.
Bunda ariza koʻrilmasdan qoldiriladi va toʻlangan toʻlovlar qaytarilmaydi.
13. Ariza ijroga yoʻnaltirilmaganda, pul oʻtkazmalari boʻyicha bank xarajatlari chegirilgan holda toʻlangan toʻlovlar “Agrobilling” axborot tizimi orqali yer ijarachisiga qaytariladi.
14. Ijrochiga ariza kelib tushgandan soʻng, besh ish kuni ichida Agroportalda tegishli shartnoma loyihasini tayyorlaydi.
Bunda ijrochi tomonidan:
yer uchastkasining amaldagi holati boʻyicha taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning oʻzaro muvofiqligi oʻrganiladi;
qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida yer ijarachisining chegarasi va foydalanish holati joyiga chiqqan holda oʻrganiladi;
yer uchastkasi maydoni oʻzgarishining asoslangani koʻrib chiqiladi va yer tuzish loyihasi ishlab chiqiladi.
15. Ijrochi yer ijara shartnomasi loyihasini imzolash uchun yer ijarachisi va tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga elektron shaklda yuboradi.
16. Yer ijarachisi ikki ish kuni ichida yer ijara shartnomasi loyihasini elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) yoki Mobil-ID yoxud face-ID bilan tasdiqlaydi.
17. Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi yer ijara shartnomasi loyihasini yer ijarachisi tomonidan imzolanganidan soʻng, ikki ish kuni ichida ERI bilan tasdiqlaydi.
18. Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi tomonidan yer ijara shartnomasi loyihasi quyidagi hollarda ijrochiga qaytariladi:
yer uchastkasi boʻyicha cheklovlar (sud va vakolatli organlar tomonidan taqiq qoʻyilgan boʻlsa) va foydalanishning alohida shartlari mavjud boʻlganda;
normativ-huquqiy hujjatlarga asosan yer uchastkasidan foydalanish tartibi oʻzgargan yoki mavjud rejalarga oʻzgartirishlar kiritilganda.
Ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa sabablar bilan shartnoma loyihasini qaytarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
19. Ijrochiga shartnoma loyihasi qaytarilganda, yer ijarachisini bu haqda bir ish kuni ichida ariza kelib tushgan platforma orqali xabardor qiladi.
Yer ijarachisi xabarnoma yuborilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida shartnoma loyihasi boʻyicha kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilish huquqiga ega. Bunda arizani takroran koʻrib chiqish uchun toʻlovlar undirilmaydi.
Agar yer ijarachisi besh ish kuni ichida qayta murojaat qilmasa, ijrochi tomonidan bir ish kuni ichida Agroportal orqali yer ijarachisiga ariza ijrosi toʻxtatilgani toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi hamda toʻlangan toʻlovlar qaytarilmaydi.
20. Ikki tomonlama imzolangan yer ijara shartnomasi Agroportal orqali Kadastr agentligiga yerga boʻlgan huquqlarni roʻyxatdan oʻtkazish uchun yuboriladi.
21. Kadastr agentligi oʻn ish kuni ichida yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazadi hamda natijasi boʻyicha reyestrdan koʻchirmani Agroportal orqali yer ijarachisiga yuboradi.
22. Ijrochi uch ish kuni ichida yer ijarachisiga yer uchastkasining chegarasini joyida koʻrsatib beradi hamda bu haqidagi maʼlumotlarni Agroportal orqali Davlat xizmatlari markaziga va YIDXPga yuboradi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
23. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, uning hududiy boshqarmalari va Davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglament talablari bajarilishi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP va Agroportal orqali doimiy nazorat va monitoringni amalga oshiradi.
24. Yer ijarachisi davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishi mumkin.
25. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Yer ijarachisi 1. Amaldagi yer ijara shartnomasiga oʻzgartirishlar kiritish uchun Davlat xizmatlari markaziga yoki YIDXP yoxud Agroportal orqali ariza bilan murojaat qiladi. 2. Belgilangan toʻlovni amalga oshirish. Oʻz xohishiga koʻra murojaat qilganda 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi. 2. YIDXP. 3. Agroportal. Arizani “Oʻzdaverloyiha” DILIga yuboradi. Avtomatik tarzda 3-bosqich “Oʻzdaverloyiha” DILI 1. Arizadagi murojaatni oʻrganadi. 2. Yer ijara shartnomasini oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha tegishli shartnoma loyihasini tayyorlaydi. 3. Tayyorlangan shartnoma loyihasini imzolash uchun yer ijarachisi va tuman (Quvasoy shahar) hokimligiga elektron shaklda yuboradi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Yer ijarachisi Yer ijara shartnomasi loyihasini ERI yoki Mobil-ID yohud face-ID orqali imzolaydi. 2 ish kuni ichida 5-bosqich Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi Yer ijara shartnomasi loyihasini imzolaydi yoki asoslarni koʻrsatgan holda imzolashni rad etadi. Yer ijarachisi imzolagandan keyin 2 ish kuni ichida 6-bosqich Kadastr agentligi Yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazadi hamda natijasi boʻyicha reyestrdan koʻchirmani Agroportal orqali yer ijarachisiga yuboradi. 10 ish kuni ichida 7-bosqich “Oʻzdaverloyiha” DILI Yer ijarachisiga yer uchastkasining chegarasini joyida koʻrsatib beradi va bu haqidagi maʼlumotlarni Agroportal orqali Davlat xizmatlari markaziga yuboradi va YIDXPga joylashtiradi. 3 ish kuni ichida
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining yer ijara shartnomalariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha ARIZA ____________ viloyati ___ __ ____ tumani (Quvasoy shahri) ___ __ _____ hududida faoliyat yurituvchi _______________________________________________________ (yer ijarachisi, yuridik shaxs nomi) STIR ___________________ rahbari _________________________ (F.I.O.) _____________________ ______ _______________________________________________ (jismoniy shaxs boʻlganda F.I.O. koʻrsatiladi) (telefon raqami — _____ ______ ______) dan. Men rahbarlik qilayotgan xoʻjalik (yoki) Menga tegishli kadastr raqami — ________-son , ________-son kontur(lar)dagi umumiy yer maydoni ________ (ga) boʻlgan yer uchastkasining ___________ ( yer maydoni hajmi kamayishi/koʻpayishi, amaldagi yer uchastkasining ijara shartnomasi muddatini uzaytirish/kamaytirish )da amaliy yordam berishingizni soʻrayman. Arizamga amaldagi yer ijara shartnomasi nusxasini ilova qilaman. * Shuningdek, qishloq xoʻjaligi yer uchastkalaridan foydalanish shartlarini oʻzgartirishda shartnomalarni qayta rasmiylashtirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish yuzasidan belgilangan tartib-qoidalar bilan tanishib chiqdim va ularga toʻliq amal qilishimni maʼlum qilaman hamda ijobiy xulosa berilgan taqdirda, menga yuklangan majburiyatlarni bajarishni oʻz zimmamga olaman. Ariza beruvchi: F.I.O. yil, kun, oy
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 381-son qaroriga 3-ILOVA
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida agrotexnika tadbirlarining bajarilishini va mahsulot yetishtirishda imtiyozli kredit mablagʻlaridan maqsadli foydalanishni “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi orqali monitoring qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom axborot-kommunikatsiya texnologiyalari orqali qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida agrotexnika tadbirlarining bajarilishini va mahsulot yetishtirish uchun davlat tomonidan ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanishni monitoring qilish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
“Agromonitoring” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Agromonitoring” AT) — agrotexnika tadbirlari monitoringini veb-sahifa va mobil ilova orqali amalga oshirish imkonini beruvchi tizim;
Agroportal — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;
agrotexnika tadbirlari monitoringi — qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish koʻrsatkichlariga asosan yetishtirishning davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlanadigan qismi boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekinlari ekilgan maydonlarni oʻlchash, shuningdek, ekin maydonlarida yerga ishlov berishdan boshlab hosilni yigʻib olgunga qadar oʻtkaziladigan agrotexnika tadbirlarining oʻz muddatlarida bajarilishi ustidan “Agromonitoring” AT orqali monitoring qilish;
kredit beruvchi — Agroportal orqali tuzilgan kredit shartnomasiga muvofiq kredit taqdim etuvchi tijorat banki;
kredit oluvchi — qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun imtiyozli kreditlar olgan yuridik yoki jismoniy shaxs (agroklaster, kooperatsiya, fermer xoʻjaligi, dehqon xoʻjaligi va boshqa qishloq xoʻjaligi subyektlari);
qishloq xoʻjaligi ekinlari — paxta xomashyosi, bugʻdoy, meva, uzum, sabzavot, kartoshka, poliz ekinlari, gul, koʻkatlar va dorivor oʻsimliklar, don uchun makkajoʻxori, dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop ekinlar.
2-bob. Agrotexnika tadbirlarining bajarilishini monitoring qilish
3. Agrotexnika tadbirlari bajarilishini monitoring qilish Qishloq xoʻjaligi vazirligining axborot tizimlarida mavjud boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalari boʻyicha yer turlari, maydoni, yer egalari, yerdan foydalanuvchilar va ijarachilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.
4. Agrotexnika tadbirlari monitoringi “Agromonitoring” AT va uning mobil ilovasi yordamida Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi hamda Oziq-ovqat mahsulotlari xavfsizligi qoʻmitasining hududiy bosh boshqarmalari va tuman (Quvasoy shahar) inspeksiyalari, Urugʻchilikni rivojlantirish markazi (urugʻchilik yetishtiruvchi xoʻjaliklar uchun), shuningdek, kredit beruvchi, lizing, sugʻurta kompaniyalari va boshqa tashkilotlar tomonidan olib boriladi.
5. Agrotexnika tadbirlari monitoringi quyidagi maqsadlarda amalga oshiriladi:
qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish koʻrsatkichlariga asosan ekin maydonlarida yerga ishlov berishdan boshlab hosilni yigʻib olgunga qadar yer konturlari yoki ularning ekin ekilgan qismi boʻyicha monitoring yuritish;
qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish uchun davlat tomonidan ajratilayotgan subsidiya va imtiyozli kreditlarning maqsadli ishlatilishini tahlil qilish.
6. Agrotexnika tadbirlari monitoringi paxta va boshoqli don ekinlari, shuningdek, boshqa ekin turlarida amalga oshiriladi.
7. Kredit oluvchi agrotexnika tadbirlari bajarilishi holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bevosita oʻzi shaxsiy kabineti orqali Agroportalga kiritishi mumkin.
8. Agrotexnika tadbirlari monitoringi natijalari Agroportalda kredit oluvchining shaxsiy kabinetida va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining hududiy boʻlinmalari uchun “Agromonitoring” ATda onlayn vaqt rejimida aks ettiriladi.
9. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun kredit oluvchilarga, ular tomonidan Agroportalda shakllantiriladigan toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq tijorat banklari tomonidan kreditlar ajratib boriladi.
Bunda avvalgi agrotexnika tadbirining bajarilganlik holati “Agromonitoring” ATda tasdiqlanganidan keyin joriy agrotexnika tadbiri uchun moliyaviy resurslar ajratiladi.
10. Agrotexnika tadbirlarini monitoring qilish va ushbu tadbirlarning bajarilishiga muvofiq kredit ajratish ushbu Nizomga ilovadagi sxema asosida amalga oshiriladi.
11. Imtiyozli kreditlardan maqsadli foydalanishda kredit oluvchilar Agroportal tarkibiga kiruvchi “Reagro” axborot tizimiga kiritilgan taʼminotchi korxonalar bilan yetkazib berish va xizmat koʻrsatish boʻyicha shartnomalar, toʻlov topshiriqnomalari, hisob-fakturalar va boshqa moliyaviy hujjatlar tuziladi.
12. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining agrotexnika tadbirlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlardan maqsadli foydalanish holati bosqichma-bosqich monitoring qilib boriladi. Bunda:
Qishloq xoʻjaligi vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi hamda Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi bilan birgalikda har yili mart — oktabr oylarida har bir hudud boʻyicha kosmik suratlar va uchuvchisiz uchadigan apparatlar (dronlar) yordamida olingan maʼlumotlarni Agroportalga joylashtirib boradi;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi kosmik suratlar va uchuvchisiz uchadigan apparatlar yordamida olingan maʼlumotlarga asosan har bir hududdagi kredit oluvchi qishloq xoʻjaligi ekinlarining holati toʻgʻrisidagi xulosalarni Agroportalga joylashtiradi;
kredit beruvchi qishloq xoʻjaligi ekinlarining holati toʻgʻrisidagi xulosalardan kelib chiqqan holda qishloq xoʻjaligi ekin turiga qarab moliyalashtirishni tashkil etadi. Bunda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish shartlari kredit shartnomasiga koʻra buzilish holati aniqlansa, ushbu kredit oluvchiga imtiyozli kreditlar ajratish vaqtincha toʻxtatiladi.
3-bob. Imtiyozli kreditlar va mablagʻlar aylanmalari boʻyicha maʼlumotlarni Agroportalda onlayn taqdim etish
13. Kredit oluvchi oʻzining imtiyozli kreditlari va mablagʻlar aylanmalari boʻyicha tegishli maʼlumotlarni Agroportal orqali olishi mumkin. Buning uchun:
kredit oluvchi kelgusi yil hosili uchun qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida ekiladigan qishloq xoʻjaligi ekinlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini har yili 1-avgustga qadar Agroportalga mustaqil joylashtirgan boʻlishi;
kredit oluvchi kredit beruvchi bilan kredit ajratish shartnomasini belgilangan tartibda tuzgan boʻlishi lozim.
14. Kredit oluvchiga Agroportal orqali har kuni (dam olish va ishlanmaydigan bayram kunlaridan qatʼi nazar) 24 soat davomida agrotexnika tadbirlari uchun kredit ajratish shartnomasining holati va ushbu shartnomaga asosan ajratilgan mablagʻlar toʻgʻrisida maʼlumotlar olish, ajratilgan mablagʻlarni sarflash uchun toʻlov topshiriqnomalarini yaratish, mablagʻlarni sarflash uchun shartnoma tuzish yoki tuzilgan shartnomalarni yuklab olish, toʻlov topshiriqnomalarining bajarilish holatini nazorat qilish imkoniyati yaratiladi.
Bunda ushbu xizmatlardan foydalanish istagini bildirgan kredit oluvchiga Agroportal operatori oferta shartnomasi asosida xizmat koʻrsatadi.
15. Toʻlov topshiriqnomalari ish vaqtidan keyingi yoki dam olish va ishlanmaydigan bayram kunlarida tijorat banklariga kelib tushganda, navbatdagi ish kunida toʻlov topshiriqnomalari tijorat bankiga kelib tushgan va qabul qilingan kun deb hisoblanadi hamda ijrosi taʼminlanadi.
16. Kredit oluvchi toʻlov topshiriqnomasini kredit beruvchiga yuborishi uchun tegishli maʼlumotlarni Agroportalga kiritganidan soʻng, maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilish vositalaridan biri (daktiloskopiya, elektron raqamli imzo, Mobil-ID yoki “face-ID”) orqali tasdiqlaydi.
17. Kredit beruvchi kredit oluvchidan kelib tushgan toʻlov topshiriqnomasiga asosan ajratiladigan kreditlar doirasida toʻlov topshiriqnomasida koʻrsatilgan bank hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazadi.
Bunda kredit beruvchi kredit oluvchi tomonidan kreditlarning maqsadli sarflanishi ustidan “Agromonitoring” AT orqali monitoring yuritishi mumkin.
18. Kredit oluvchi tomonidan kredit ajratish shartnomasida koʻrsatilgan ekindan boshqa ekin turi ekilganda yoki kreditning qaytmaslik xavfi aniqlanganda, kredit beruvchi kreditlar ajratishni toʻxtatishi yoki shartnomada koʻrsatilgan asoslarga koʻra kredit ajratish shartnomasini bekor qilishi mumkin.
Bu haqidagi maʼlumotlar kredit oluvchiga Agroportaldagi shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarida agrotexnika tadbirlarining bajarilishini va mahsulot yetishtirishda imtiyozli kredit mablagʻlaridan maqsadli foydalanishni “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi orqali monitoring qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Agrotexnika tadbirlarini monitoring qilish va tadbirlarning bajarilishiga muvofiq kredit ajratish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar Ekiladigan ekinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agroportalga mustaqil joylashtiradi. Har yili 1-avgustga qadar 2-bosqich Tuman (Quvasoy shahri) qishloq xoʻjaligi boʻlimlari Ekiladigan ekinlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida agrotexnika tadbirlarini “Agromonitoring” AT orqali monitoring qilib boradi. Ekin turi boʻyicha har oyda 3-bosqich Qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar 1. Kredit shartnomasini ekin turlari boʻyicha belgilangan tartibda rasmiylashtiradi. 2. Toʻlov topshiriqnomalarini shakllantiradi, elektron imzo bilan imzolaydi va tegishli tijorat banklariga yuboradi. Zaruratga koʻra 4-bosqich Kredit beruvchi Kredit shartnomasi doirasida mablagʻlarni toʻlov topshiriqnomalariga muvofiq ajratadi. Agrotexnika tadbirini bajarish muddati boʻyicha 5-bosqich Kredit beruvchi Ajratilgan kredit mablagʻlarining tegishliligi boʻyicha maqsadli sarflanishini monitoring qiladi. Kredit shartnomasiga muvofiq
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 13-iyuldagi 381-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq va suv xoʻjaligi tarmoqlarini oliy maʼlumotli yuqori malakali kadrlar bilan taʼminlashni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2015-yil 3 noyabrdagi 311-son qarorining 3-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot institutining faoliyatini yanada rivojlantirish hamda moddiy-texnika bazasini mustahkamlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-iyuldagi 569-son qarorida :
a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 3-fevraldagi PQ-4975-son qaroriga muvofiq Akademik Mahmud Mirzayev nomidagi bogʻdorchilik, uzumchilik va vinochilik ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻzbekiston qishloq xoʻjaligi fanlari akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya) ixtiyoriga oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;
b) 5-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) Institut:
oʻz faoliyati boʻyicha Akademiya va Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga hisobot beradi;
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan oʻtkaziladigan ilmiy loyihalar tanlovlarining natijalari boʻyicha ajratiladigan grantlar, shuningdek, xoʻjalik faoliyatidan tushadigan mablagʻlar, Institut tizimidagi ilmiy-tajriba stansiyalarining yillik daromadining 15 foizi miqdoridagi ajratmalar hisobidan tushadigan tushumlar, xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlarning grantlari va texnik koʻmak mablagʻlari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi”;
“b” va “v” kichik bandlardagi tegishli kelishikdagi “Agentlik direktori” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Akademiya raisi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qarorida :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar (Quvasoy shahar) hokimliklari qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilar mustaqil ravishda ekinlarini joylashtirishi uchun har yili 1-avgustga qadar ilgari hisobga olingan yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlarini belgilash ishlarini “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida tashkil etsin”;
b) 4-band ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) ilovada :
3-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ CropAgro ” AT — qishloq xoʻjaligi yerlaridan foydalanuvchilarning ekinlarni joylashtirish boʻyicha maʼlumotlarini qabul qilish, kelishish, maʼlumot va hisobotlarni shakllantirish uchun foydalaniladigan axborot tizimi”;
quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ Agroportal — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi;
operator — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyati”;
uchinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
5-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlarini hisobga olgan holda Agroportalda yerdan foydalanuvchilar tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtirish imkoniyatini yaratadi”;
ikkinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda yerdan foydalanuvchilarning barcha turdagi qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish maʼlumotlari bilan isteʼmolchilar talabini tahlil qiladi va muvofiqlashtirish choralarini koʻradi”;
oltinchi xatboshi “qishloq xoʻjaligi boʻlimlariga” soʻzlaridan keyin “Agroportal orqali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi:
har bir hudud boʻyicha ekin maydonlarining meliorativ holati va suv bilan taʼminlash imkoniyatlari toʻgʻrisidagi obyektiv maʼlumotlar (suv yetkazib berishning minimal va maksimal limitlari)ni yer uchastkalarining konturlari kesimida shakllantiradi hamda Agroportalga joylashtiradi;
Agroportalda shakllantirilgan yer uchastkalarining konturlar kesimidagi qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirishga oid zarur maʼlumotlarni “Suv hisobi” axborot tizimi bilan integratsiya qiladi”;
11-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“oʻz vazifa va funksiyalarini bajarishi uchun operator bilan, u bilan tuziladigan shartnoma asosida Agroportaldagi bajaradigan funksiyalarini ishlab chiqadi, ushbu tizimga Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi markaziy apparati va hududiy boʻlinmalarining ulanishi va foydalanishini tashkil etadi”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
14-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Yerdan foydalanuvchilar har yili 1-iyulga (2026-yil hosili uchun 1-sentabrga) qadar yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turidan kelib chiqqan holda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yer uchastkalari kesimida Agroportalda mustaqil joylashtiradi”;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
quyidagi mazmundagi 14 1 -14 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“14 1 . Yerdan foydalanuvchilarga operator tomonidan ishlab chiqilgan axborot tizimlari yordamida qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtirishga koʻmaklashish, shartnomaviy munosabatlarni yoʻlga qoʻyish va boshqa yoʻnalishlarda xizmat koʻrsatish uchun xususiy sektor vakillarining koʻmagidan foydalanish imkoniyatlari joriy qilinishi mumkin.
14 2 . Yerdan foydalanuvchilar tomonidan suv taʼminoti mavjud boʻlmagan yoki yerning normativ qiymati aniqlanmaydigan yaylov yerlarida qishloq xoʻjaligi ekinlari ushbu yerdan foydalanuvchilarning oʻz hisobidan yetishtirilishi mumkin”;
15 , 16 va 17-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
18-bandda :
birinchi , toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilar tegishlicha birinchi va ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
ikkinchi xatboshidagi “CropAgro” axborot tizimidan” soʻzlari “Agroportal” soʻzi bilan almashtirilsin;
20-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
21 , 22 va 23-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning qishloq xoʻjaligi geoportallarida onlayn tarzda aks ettiriladi”;
26-bandning birinchi xatboshisi “Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish natijalari monitoringi” soʻzlaridan keyin “qishloq xoʻjaligi tuman boʻlimlari va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish ishlarini amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi huzuridagi Kadastr agentligi Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasi kadastr raqami, foydalanuvchisi, kontur raqami, chegaralari, yer turi va geografik joylashuvi, maydoni (gektarda) va boshqa maʼlumotlarni integratsiya orqali taqdim etadi. Doimiy 2-bosqich “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” MCHJ Agroportalda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, ishlov berish, foydalanuvchilarni texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlash, hisobotlarni avtomatik shakllantirish, inson omilini qisqartirish boʻyicha dasturiy yechimlarni joriy etadi va takomillashtirib boradi. Doimiy 3-bosqich Suv xoʻjaligi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi Ekin maydonlarining meliorativ holati va suv bilan taʼminlash imkoniyati toʻgʻrisida; ichki va tashqi bozordagi talablarni inobatga olgan holda, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini turlari boʻyicha ishlab chiqarishning yillik prognoz hajmlari toʻgʻrisida maʼlumotlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligiga taqdim etadi. Har yili 1-mayga qadar 4-bosqich Yerdan foydalanuvchilar Agroportal orqali qishloq xoʻjaligi ekinlarini mustaqil joylashtiradi. Har yili 1-iyulga qadar 5-bosqich Irrigatsiya boʻlimi va Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti, “Tuproq tahlil markazi” DM Qishloq xoʻjaligi ekinlarining konturlar kesimida joylashtirilishini koʻrib chiqadi, zarur hollarda qoʻshimcha va toʻldirishlar kiritadi hamda elektron raqamli imzo bilan tasdiqlaydi. 2 ish kunida 6-bosqich Qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, “Oʻzdaverloyiha” instituti va uning hududiy boʻlinmalari Ekinlarning ekilishi va holati monitoringini yuritadi. Doimiy 7-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish maʼlumotlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarning qishloq xoʻjaligi geoportallarida onlayn tarzda aks ettiriladi. Doimiy ”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-dekabrdagi 776-son qarori bilan tasdiqlangan Mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning soliq toʻlash muddatlarini oʻzgartirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilovaning 1-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Dala chetlari, kanallar, kollektor-drenaj va sugʻorish tarmoqlari atrofidagi maydonlar, aholi tomorqasi, xonadonlar, koʻp qavatli uylar oldi va mahallaning ichki koʻchalarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish faoliyati”.
5. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 96-son qarori bilan tasdiqlangan Organik qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarishni ixtiyoriy sertifikatlashtirishdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 23-band quyidagi mazmundagi beshinchi — oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Inspeksiya nazoratini amalga oshirgan ayni bir inspektor tomonidan takroran rejadan tashqari inspeksiya nazoratining amalga oshirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Inspeksiya nazoratini tashkil etish va inspektorlarni tayinlash vakolati organik mahsulot muvofiqligini baholash organi rahbariga yuklanadi.
Dastlabki inspeksiya nazorati uchun inspektor organik mahsulot muvofiqligini baholash organi rahbari tomonidan inspektorlar reyestridan tanlab olinadi. Bunda malakali, manfaatlar toʻqnashuvi mavjud boʻlmagan va ushbu obyekt bilan oxirgi uch yil davomida xizmat munosabatlariga ega boʻlmagan inspektor tanlanishi shart.
Takroran, rejadan tashqari inspeksiya nazoratini amalga oshirish uchun dastlabki inspeksiyani oʻtkazgan inspektor tayinlanmaydi. Ushbu holda organik mahsulot muvofiqligini baholash organi rahbari reyestrdan boshqa mustaqil inspektorni tayinlaydi.
Inspektorni tayinlash toʻgʻrisidagi buyruq elektron shaklda rasmiylashtiriladi va unda inspektorning shaxsiy maʼlumotlari, malakasi, tekshiruv turi va obyekti, tekshiruv asosi, muddati va vazifalari koʻrsatiladi. Buyruq nusxasi inspektor hamda tekshirilayotgan subyektga yuboriladi.
Inspektorni tayinlashda manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish, xolislik va mustaqillik mezonlari majburiy tarzda tekshiriladi. Manfaatlar toʻqnashuvi aniqlangan shaxsning inspektor sifatida tayinlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Organik mahsulot muvofiqligini baholash organi inspektorni tayinlashga oid barcha maʼlumotlarni elektron reyestrda saqlaydi va zarurat boʻlganda nazorat qiluvchi organlarga taqdim etadi”;
b) quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Quyidagi hollarda taqdim etilgan maʼlumot ishonchsiz deb topiladi:
soxtalashtirilgan maʼlumotlar mavjud boʻlsa;
boshqa manbalardan tekshirib koʻrilgan maʼlumotlar bilan solishtirilganda, shuningdek, sanalar va koʻrsatkichlarda nomuvofiqliklar aniqlansa;
taqdim etilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlar (guvohnomalar, sertifikatlar va xulosalar) boʻlmasa.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslarga koʻra taqdim etilgan maʼlumotni ishonchsiz deb topishga yoʻl qoʻyilmaydi”.
6. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkasini boʻlish va uning yangi chegaralarini belgilash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 9-bandida :
“a” kichik bandda :
oltinchi xatboshidagi “5 foizi” soʻzlari “11,25 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “70 foizi” soʻzlari “63,75 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
oltinchi xatboshidagi “5 foizi” soʻzlari “11,25 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “70 foizi” soʻzlari “63,75 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-dekabrdagi 733-son qarori bilan tasdiqlangan Paxta-toʻqimachilik klasterlari faoliyatini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandda “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 11-band , 12-bandning birinchi xatboshisi va 21-bandning ikkinchi xatboshisi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali” soʻzlaridan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) ilovaning 1, 2 va 3-bosqichlari “Amalga oshirish mexanizmi” ustuni “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali” soʻzlaridan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Veterinariya xizmati mutaxassislarining malakasini oshirish, ularni qayta tayyorlash va ularga malaka toifalari berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi 33-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoxud “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 1-ilovada :
3-bandda “YIDXPda” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportalda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-bandda “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-bandda :
ikkinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “Yagona billing” soʻzlaridan keyin “yoki “Agrobilling” axborot” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,25 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali xizmatlarni koʻrsatganlik uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar toʻliq miqdorda vakolatli organning bank hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
13-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
14-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovaning 1-bosqichi “Tadbirlar” ustuni “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoxud “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-iyuldagi 373-son qarori bilan tasdiqlangan Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona elektron platformasi orqali kreditlar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30 6 -bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Dala chetlari, kanallar, kollektor-drenaj va sugʻorish tarmoqlari atrofidagi maydonlar, aholi tomorqasi, xonadonlar, koʻp qavatli uylar oldi va mahallaning ichki koʻchalaridan samarali foydalangan mahsulot yetishtiruvchilarga Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlari doirasida 100 million soʻmgacha boʻlgan kreditlar saralash, saqlash, quritish va qadoqlash sexlari hamda sovitkichli omborxonalarni xarid qilish uchun 36 oygacha imtiyozli davr bilan 84 oy muddatga yillik Markaziy bankning asosiy stavkasidan 4 foizlik punkt yuqori stavkada ajratiladi.
Bunda kredit summasining 60 foizi boʻyicha garov taʼminoti sifatida saralash, saqlash, quritish va qadoqlash sexlari hamda sovitkichli omborxonalar olinishi, 40 foizi boʻyicha garov taʼminoti sifatida ularning qaytmaslik xatarini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta polisi bilan ajratiladi”.
10. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-noyabrdagi 658-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqaro va davlat aviatsiyasida uchuvchisiz uchadigan apparatlardan foydalanish hamda ularni saqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7-bandi “v” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) parvoz vaqtida maksimal ogʻirligi 25 kg dan oshmasligi, qishloq xoʻjaligida agrotexnika tadbirlarini amalga oshirish uchun moʻljallangan uchuvchisiz uchadigan apparatlar bundan mustasno, bunda ularning maksimal uchish ogʻirligi 250 kg dan oshmasligi kerak va tur sertifikati, GPS Tracker yoki ID moduli (Remote ID masofadan identifikatsiyalash) bilan jihozlangan boʻlishi lozim”.
11. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-dekabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini ishlab chiqaruvchilarga subsidiya berish axborot tizimi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandning uchinchi xatboshisi “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki” soʻzlaridan keyin “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) yoxud” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 10-bandning uchinchi xatboshisi “YIDXP yoki” soʻzlaridan keyin “Agroportal yoxud” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 16-dekabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasida urugʻlar, dukkakli, moyli ekinlar va boshqa don ekinlarini qayta ishlashni sertifikatlash boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 4-bandning birinchi xatboshi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “, “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 9-bandda “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 11-bandda “YIDXPda” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportalda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 12-bandda “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 15-bandda :
ikkinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “Yagona billing” soʻzlaridan keyin “yoki “Agrobilling” axborot” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
e) 16-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning sertifikatlashtirish organi shaxsiy hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
j) 18-bandning oltinchi xatboshisi , 21-bandning ikkinchi xatboshisi , 33 va 42-bandlarda “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
z) 32-bandlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Ariza beruvchi Oʻzagroinspeksiyaga mahsulotni yetishtirish va ishlab chiqarishni tashkil etishda oʻtkazilgan sinov natijalarini yoki akkreditatsiyalangan sinov laboratoriyalari tomonidan amalga oshirilgan sinovlar toʻgʻrisidagi hujjatlarini taqdim etishi mumkin.
Sinov natijalari salbiy boʻlgan taqdirda, Oʻzagroinspeksiya ikki ish kunida ariza beruvchiga yoki Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki Agroportal orqali ariza beruvchiga qonunchilik hujjatlaridagi normalarni koʻrsatgan holda mahsulotning muvofiqlik sertifikatini berishni rad etilganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani yuboradi.
Agar sinov natijalari orasidagi tafovutlar ruxsat etilgan meʼyordan yuqori boʻlganda yoki normativ hujjatlarda koʻzda tutilgan boshqa holatlarda, Oʻzagroinspeksiya tomonidan mahsulotning sifat koʻrsatkichlari qayta sinovdan oʻtkaziladi va sinov jarayonlari davomiyligi belgilangan tartibda uzaytiriladi hamda bu haqda ikki ish kunida ariza beruvchiga yoki Davlat xizmatlari markaziga, YIDXP orqali ariza beruvchiga xabarnoma yuboriladi”.
i) 1-ilovada :
ilovaning nomi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-bosqich “Tadbirlar” ustunida:
1-band “YIDXPda” qisqartmasidan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-bosqich “Tadbirlar” ustuni “YIDXPga” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportalga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqich “Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl-qurilish texnikalaridan foydalanish sohasida davlat xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-apreldagi 170-son qarorida :
a) 1-ilovada :
4-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
16-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
19-band , 20 va 25-bandlarning ikkinchi xatboshilari “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
26-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
31-band , 32 va 35-bandlarning ikkinchi xatboshilari “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunida:
1-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
“3. Agroportal”;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 2-ilovada :
4-bandda “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
15-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-bandning birinchi xatboshisi , 19 va 23-bandlarning ikkinchi xatboshilari “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
24-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
4-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunida:
1-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
“3. Agroportal”;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 3-ilovada :
4-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-bandning birinchi xatboshisi , 12-bandning ikkinchi xatboshisi va 13-bandning uchinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
14-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
20-bandning birinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunida:
1-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni quyidagi mazmundagi 3-band bilan toʻldirilsin:
“3. Agroportal”;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 6-ilovada :
24-bandning ikkinchi xatboshisi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
25 va 28-bandlarning ikkinchi xatboshilari “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
29-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
33-bandning ikkinchi xatboshisi , 56-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari va 61-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
62-band quyidagi mazmundagi “g” kichik band bilan toʻldirilsin:
“g) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzagroinspeksiyaning rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi”;
68-bandning birinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
5-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunida:
1-band “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich “Tadbirlar” ustuni 2 va 3-bandlar “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi sohasida oʻquv-tajriba xoʻjaliklarini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 24-avgustdagi 420-son qarorining 5-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 5-sentabrdagi 449-son qarori bilan tasdiqlangan Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentida :
a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Talabgorga naslchilik xoʻjaligi maqomini berish davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — Markaz) va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal) orqali tushgan murojaatga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan mazkur Reglamentga muvofiq amalga oshiriladi”;
b) 10-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 13-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
v) 14-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — (shundan 0,5 foizi — Agrobilling tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatning shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar — vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi”;
g) 18-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 29-band “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga” soʻzlari “Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni 1-bandi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Tadbirlar” ustunida “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining hududiy boshqarmalariga” soʻzlari “Chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimlariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bosqich “Tadbirlar” ustuni 1-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
j) 3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Naslchilik xoʻjaligi maqomini berish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
DALOLATNOMA _____-son ____________ tumani (shahri) 20__ yil “___”___________ Hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish boʻlimi boshligʻi ____________________ __________________________ ______, hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini ______________________ (F.I.O.) rivojlantirish boʻlimining naslchilik boʻlimi mutaxassisi _ _ _______________ __ ___________________________ chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish ______________________ (F.I.O.) boʻyicha tumanlar (shaharlar)ga biriktirilgan masʼullar ___ _____________________ _____ ishtirokida _____________________________________________________________ (F.I.O.) _____________________________________________ ___________________________ _______________ni (xoʻjalik nomi) naslchilik xoʻjaligi toifasiga oʻtkazish uchun: naslchilik xoʻjaligi hisob-kitobini va hujjatlarini yuritish; naslchilik xoʻjaligi resurslarining yaxshilanishi, saqlanishi, takror koʻpaytirilishi va ulardan oqilona foydalanilishini taʼminlash; hayvonlar mahsuldorligi hisob-kitobini yuritish, tipi boʻyicha tasniflash, kelib chiqishini genetik ekspertiza qilish (immunogenetik nazorat laboratoriyasi boʻlmagan hududlarda ularning genetik kelib chiqishini (genotipini) tahlil qilish) va hayvonlarni mahsuldorligi hamda avlodining sifati boʻyicha baholash talablarini bajarish; urugʻ olish uchun faqat takror koʻpaytiriladigan nasldor hayvonlardan foydalanish, urugʻ va embrionlarni texnologik va veterinariya-sanitariya talabnomalarida belgilangan sharoitda tayyorlash, identifikatsiyalash va saqlash; naslli mahsulotlarning (materiallar) sifati kafolatlanishiga oid masalalar koʻrib chiqildi hamda talabgorning naslchilik xoʻjaligi sifatida doimiy faoliyat olib borish imkoniyatlari tahlil qilinib: ___________________________________________ ____________________ ____________ _ ______ga (yuridik shaxsning nomi yoki jismoniy shaxsning F.I.O.) _________________________________________ ____________________ ________________ boʻyicha (nasldor hayvon turi) _______________________ ____________________ _ maqomini berish tavsiya qilindi/qilinmadi. ____________ (naslchilik xoʻjaligi toifasi) ________________________ (keraklisining tagiga chizilsin) Hududiy chorvachilik va yaylov xoʻjaligini rivojlantirish boʻlimi boshligʻi __________ _____ ______________________ (imzosi) (F.I.O.) Naslchilik boʻlimi mutaxassisi __________ _____ ______________________ (imzosi) (F.I.O.) ” .
16. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-dekabrdagi 674-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrmon fondi yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion orqali ijaraga berishning maʼmuriy reglamentining 34-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Elektron onlayn — auksion savdolari orqali ijara huquqini sotishdan tushadigan mablagʻlar ijara huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilganidan keyin operatorning ikki foiz xizmat haqi chegirilgan holda quyidagi tartibda taqsimlanadi:
Vazirlar Mahkamasining “Davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2014-yil 10-iyuldagi 186-son qaroriga muvofiq kadastr pasportini tayyorlash, kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish, mulk huquqini davlat roʻyxatidan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun 5 foiz — Davlat kadastrlari palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga;
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatiga;
10 foizi — ijrochining hisobvaragʻiga;
5 foizi — “Oʻrmon xoʻjaligini raqamlashtirish markazi” DMga;
qolgan mablagʻlar — oʻrmon fondi yerlaridan doimiy foydalanuvchi oʻrmon xoʻjaligi tashkilotlari hamda Ekologiya jamgʻarmasiga teng ulushlarda”.
17. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-martdagi 115-son qarori bilan tasdiqlangan Kimyolashtirish va oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini sinovdan oʻtkazish hamda roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi “avtomatlashtirilgan axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — ATT)” soʻzlaridan keyin “yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoxud “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
18. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-martdagi 169-son qarori bilan tasdiqlangan Jismoniy va yuridik shaxslarga xulosalar berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning yagona maʼmuriy reglamentiga 13 va 17-ilovalar quyidagi mazmundagi izoh qismi bilan toʻldirilsin:
19. Vazirlar Mahkamasining “Yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanish turlari va kapital qurilish obyektlarining yagona klassifikatorini amalga kiritish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi 614-son qarorida :
a) 2-ilovada :
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Tuman (shahar) hokimligi roʻyxatlar olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida “E-ijara” ATda yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlari hamda kapital qurilish obyektlarining foydalanish maqsadlarini belgilaydi.
Bunda Yagona klassifikatorga muvofiq koʻrsatilgan kapital qurilish obyektlarining foydalanish maqsadlari va yer uchastkalaridan ruxsat etilgan foydalanishning asosiy turlarini tegishli roʻyxati ilova qilinadi”;
13-banddagi “tuman (shahar) hokimining qarorini” soʻzlari “maʼlumotlarni “E-ijara” AT orqali” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ilovaning IV bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “E-qaror” tizimida” soʻzlari “E-ijara” ATda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-ilovada :
6-bandda :
birinchi xatboshi “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXPda” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
50 foizi — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari shaxsiy hisobvaraqlariga;
50 foizi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining shaxsiy hisobvaraqlariga, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha — “Oʻzdaverloyiha” DILIning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;
18-bandning uchinchi xatboshisi “YIDXPga” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportalga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportalda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqich “Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqich “Tadbirlar” ustunining 2-bandi “YIDXPga” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportalga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “, Agroportal” soʻzi bilan toʻldirilsin;
v) 4-ilovada :
5-bandda :
birinchi xatboshi “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi — (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
50 foizi — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari shaxsiy hisobvaraqlariga;
50 foizi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining shaxsiy hisobvaraqlariga, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha — “Oʻzdaverloyiha” DILIning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;
12-bandning ikkinchi xatboshisi , 14-bandning toʻrtinchi xatboshisi , 18-bandning birinchi xatboshisi , 20-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 21-bandning uchinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportalda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-bosqich “Tadbirlar” ustuni uchinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 4 1 -ilovada :
7-band “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
10-band “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-bandning oltinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
12-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish va oziq-ovqat taʼminoti jamgʻarmasiga;
70 foizi — “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining shaxsiy hisobvaragʻiga”;
23-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)da” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqich “Tadbirlar” ustunining 1-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 5-ilovada :
5-bandda :
birinchi xatboshi “Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasida (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band quyidagi mazmundagi “v” kichik band bilan toʻldirilsin:
“v) Agroportal orqali murojaat etilganda:
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi — “Agrobilling” axborot tizimi orqali davlat xizmatlari koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agrosanoatni raqamlashtirish markazi” masʼuliyati cheklangan jamiyatining shaxsiy hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlarning:
50 foizi — Kadastr agentligi Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari shaxsiy hisobvaraqlariga;
50 foizi — qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yerlar boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, viloyatlar qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi bosh boshqarmalari hamda Toshkent shahar Qurilish bosh boshqarmasining shaxsiy hisobvaraqlariga, qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha — “Oʻzdaverloyiha” DILIning shaxsiy hisobvaraqlariga oʻtkaziladi”;
12-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
14 va 18-bandlarning toʻrtinchi xatboshilari , 20-bandning ikkinchi xatboshisi , 27 va 30-bandlarning birinchi xatboshilari , 32-bandning ikkinchi xatboshisi , 33-bandning uchinchi xatboshisi va 34-bandning ikkinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportalda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqich “Tadbirlar” ustunining 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
13-bosqich “Tadbirlar” ustunining 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
14-bosqich “Tadbirlar” ustunining 2-bandi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportalga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
15-bosqichda:
“Subyektlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoxud Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Muddatlar” ustuni “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki Agroportal” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining “Qoraqalpogʻiston Respublikasida kunjut va mosh ekinlarini yetishtirish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi 331-son qarorida :
1-bandning “v” kichik bandi ikkinchi xatboshidagi “Agroplatforma” axborot tizimi” soʻzlari “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsion platformasi (keyingi oʻrinlarda — Agroportal)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning uchinchi xatboshisidagi “CropAgro” axborot tizimida” soʻzlari “Agroportalda” soʻzi bilan almashtirilsin;
3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Agroplatforma” axborot tizimi” soʻzlari “Agroportal” soʻzi bilan almashtirilsin.
21. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlardan foydalanish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 18-sentabrdagi 594-son qaroriga 4 1 -ilovaning 12-bandida :
“a” kichik bandda :
oltinchi xatboshidagi “5 foizi” soʻzlari “11,25 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “70 foizi” soʻzlari “63,75 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik bandda :
oltinchi xatboshidagi “5 foizi” soʻzlari “11,25 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yettinchi xatboshidagi “70 foizi” soʻzlari “63,75 foizi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 13-iyul,
381-son