📅 2026-yil 30-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 30-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 30 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Дин ишлари бўйича қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Дин ишлари бўйича қўмитаси
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 June 2026 · Ministry and agency documents · Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг
қарори
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси қарор қилади:
1. Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2026 йил 30 июндаги 3-сон қарорига ИЛОВА
Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Қўмита томонидан диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасида аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти томонидан ўз фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш механизми.
2. Қўмита томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 3-иловаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Қўмита тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Диний таълим муассасалари фаолияти соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси ушбу кўрсаткичлар бўйича мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифада таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Диний таълим муассасалари фаолияти соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Диний таълим муассасаларининг фаолияти учун лицензия олмасдан диний таълим бериш фаолияти билан шуғулланганлиги 50 2. Диний ташкилот сифатида адлия органидан рўйхатдан ўтказмасдан фаолият кўрсатилганлиги 20 3. Диний фанларни ўқитишда ўқув концепцияси, режа ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси билан келишилмаганлиги 15 4. Таълим муассасасида вояга етмаган шахсларни уларнинг хоҳиш-иродасига, ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасига зид тарзда диний таълим берилганлиги 5 5. Ўқув жараёнида белгиланган тартибда диншунослик экспертизасидан ўтган диний адабиётлардан фойдаланилмаганлиги 2 6. Таълим жараёнида уруш, зўравонлик, прозелитизм ва ҳар қандай миссионерлик фаолиятининг тарғиб қилинганлиги 3 7. Диний фанларни диний маълумотга эга бўлмаган шахслар томонидан ўқитилганлиги 3 8. Миллатлараро ва динлараро тотувлик бузилишига, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишига йўл қўйилганлиги 2 Жами: 100
Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан лицензия олмасдан шуғулланганлиги 45 2. Фуқароларни диний амалларни (Ҳаж ва Умра) бажариш учун Саудия Арабистони Подшоҳлигига тегишли турдаги визасиз юборилганлиги, зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат «Умра» визасини расмийлаштир ма ганлиги 25 3. «Умра» амалларини бажаришда зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб фақат Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинланмаганлиги 10 4. Вояга етмаган фуқароларга «Умра» хизматларини кўрсат ганлиги 5 5. «Умра» хизматларини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаганлиги 5 6. «Умра» тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳаракатларни «Ҳаж ва Умра ягона портали» орқали амалга оширилмаганлиги, шу жумладан «Умра» тадбирига борадиган зиёратчилар тўғрисидаги маълумотларни сафардан олдин «Ҳаж ва Умра ягона портали»га тўлиқ киритиб борилмаганлиги 2 7. «Умра» хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга оширмаганлиги 5 8. «Умра» хизматларини кўрсатишда зиёратчиларни тоифаси уч юлдуздан кам бўлган меҳмонхоналарга жойлаштирилганлиги 3 Жами: 100
Диний таълим муассасалари ҳамда «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти, диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш фаолияти устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Кўрсаткичларга қўйилиши мумкин бўлган баллар (максимал 100 балл) Ўтказилган таҳлил якунига кўра қўйилган баллар 1. Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатишда уларнинг диншунослик экспертизасидан ўткази лмаганлиги 50 2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган материаллар ижобий хулоса олингандан кейин голограмма билан тамғала нмаганлиги 32 3. Диний мазмундаги материалларни ноқонуний тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш 5 4. Ижобий хулоса асосида тайёрланган диний мазмундаги материалларни қалбаки голограмма билан тамғаланганлиги 5 5. Диний мазмундаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш ва тарқатиш улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг ижобий хулосаси олингандан сўнг бир йил муддат ичида амалга оширилмаганлиги 3 6. Диншунослик экспертизасининг бир неча ижобий хулосалари асосида бир турдаги материалларнинг тайёрланганлиги 3 7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, олиб кириш, тарқатишга мўлжалланган диний мазмундаги материалларнинг диншунослик экспертизаси натижалари ва якуний хулосага мувофиқ эмаслиги 2 Жами: 100
Раис С. ТОШБОЕВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июнь,
2026 йил 19 июнь
2026 йил 18 июнь
3-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining
qarori
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 30-iyundagi 3-son qaroriga ILOVA
Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Qoʻmita tomonidan diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish sohasida aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash mexanizmi.
2. Qoʻmita tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 3-ilovalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Qoʻmita tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun quyidagi koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Diniy taʼlim muassasalari faoliyati sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi ushbu koʻrsatkichlar boʻyicha mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan maʼlumotlardan foydalangan holda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifada tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Qoʻmitaning vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Diniy taʼlim muassasalari faoliyati sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Diniy taʼlim muassasalarining faoliyati uchun litsenziya olmasdan diniy taʼlim berish faoliyati bilan shugʻullanganligi 50 2. Diniy tashkilot sifatida adliya organidan roʻyxatdan oʻtkazmasdan faoliyat koʻrsatilganligi 20 3. Diniy fanlarni oʻqitishda oʻquv konsepsiyasi, reja va dasturlari Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi bilan kelishilmaganligi 15 4. Taʼlim muassasasida voyaga yetmagan shaxslarni ularning xohish-irodasiga, ota-onasining yoki qonuniy vakillarining xohish-irodasiga zid tarzda diniy taʼlim berilganligi 5 5. Oʻquv jarayonida belgilangan tartibda dinshunoslik ekspertizasidan oʻtgan diniy adabiyotlardan foydalanilmaganligi 2 6. Taʼlim jarayonida urush, zoʻravonlik, prozelitizm va har qanday missionerlik faoliyatining targʻib qilinganligi 3 7. Diniy fanlarni diniy maʼlumotga ega boʻlmagan shaxslar tomonidan oʻqitilganligi 3 8. Millatlararo va dinlararo totuvlik buzilishiga, Oʻzbekiston toʻgʻrisida notoʻgʻri axborotlar tarqatilishiga hamda uning tarixiy, madaniy va maʼnaviy boyliklari buzib koʻrsatilishiga yoʻl qoʻyilganligi 2 Jami: 100
Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati bilan litsenziya olmasdan shugʻullanganligi 45 2. Fuqarolarni diniy amallarni (Haj va Umra) bajarish uchun Saudiya Arabistoni Podshohligiga tegishli turdagi vizasiz yuborilganligi, ziyoratchilar uchun Saudiya Arabistoni Podshohligining faqat “Umra” vizasini rasmiylashtir ma ganligi 25 3. “Umra” amallarini bajarishda ziyoratchilarning guruh rahbari etib faqat Oʻzbekiston musulmonlari idorasi bilan tuziladigan shartnoma asosida diniy bilim va koʻnikmalarga ega boʻlgan mutaxassisni tayinlanmaganligi 10 4. Voyaga yetmagan fuqarolarga “Umra” xizmatlarini koʻrsat ganligi 5 5. “Umra” xizmatlarini turoperator va turagentlar orqali amalga oshirmaganligi 5 6. “Umra” tadbirlarini tashkil etish bilan bogʻliq barcha harakatlarni “Haj va Umra yagona portali” orqali amalga oshirilmaganligi, shu jumladan “Umra” tadbiriga boradigan ziyoratchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni safardan oldin “Haj va Umra yagona portali”ga toʻliq kiritib borilmaganligi 2 7. “Umra” xizmatlarini Saudiya Arabistoni Podshohligidagi hamkor tashkilot oʻrtasida imzolanadigan shartnomaga muvofiq hamda ular tomonidan koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovlarni bank muassasalari orqali amalga oshirmaganligi 5 8. “Umra” xizmatlarini koʻrsatishda ziyoratchilarni toifasi uch yulduzdan kam boʻlgan mehmonxonalarga joylashtirilganligi 3 Jami: 100
Diniy taʼlim muassasalari hamda “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish faoliyati, diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish faoliyati ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Koʻrsatkichlarga qoʻyilishi mumkin boʻlgan ballar (maksimal 100 ball) Oʻtkazilgan tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ballar 1. Diniy mazmundagi materiallarni tayyorlash, olib kirish va tarqatishda ularning dinshunoslik ekspertizasidan oʻtkazi lmaganligi 50 2. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kiriladigan materiallar ijobiy xulosa olingandan keyin gologramma bilan tamgʻala nmaganligi 32 3. Diniy mazmundagi materiallarni noqonuniy tayyorlash, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va tarqatish 5 4. Ijobiy xulosa asosida tayyorlangan diniy mazmundagi materiallarni qalbaki gologramma bilan tamgʻalanganligi 5 5. Diniy mazmundagi materiallarni Oʻzbekiston Respublikasi hududida tayyorlash va tarqatish ular boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining ijobiy xulosasi olingandan soʻng bir yil muddat ichida amalga oshirilmaganligi 3 6. Dinshunoslik ekspertizasining bir necha ijobiy xulosalari asosida bir turdagi materiallarning tayyorlanganligi 3 7. Oʻzbekiston Respublikasi hududida tayyorlash, olib kirish, tarqatishga moʻljallangan diniy mazmundagi materiallarning dinshunoslik ekspertizasi natijalari va yakuniy xulosaga muvofiq emasligi 2 Jami: 100
Rais S. TOSHBOYEV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 30-iyun,
2026-yil 19-iyun
2026-yil 18-iyun
3-son