UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Солиққа оид давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш қамрови янада кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сон, « Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2025 йил 19 ноябрдаги ПҚ-348-сон ва « Чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2026 йил 5 мартдаги ПҚ-78-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан электрон мурожаат юборилиши;

солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда чет давлат фуқаролари томонидан аввал харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи учун нақд пулда қайтариш тартиби;

сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизини жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қайтаришни жорий этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси икки ой муддатда:

а) Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда:

ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;

идоралараро ахборот алмашинувини ташкил этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги икки ой муддатда:

ёшга доир пенсия олувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасига тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали тақдим этиб борилишини таъминласин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пўлатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 июлдаги 389-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларга айрим интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорида :

а) 2‑бандда :

ўн биринчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзи чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 11‑иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

б) қуйидаги мазмундаги 11‑илова билан тўлдирилсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150‑сон қарорига 11‑ИЛОВА

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мақсадида Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали доимий яшаш жойидаги солиқ органига электрон мурожаат (сўров) юбориш (кейинги ўринларда — давлат хизмати) тартибини белгилайди.

Бунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436-моддаларида назарда тутилган солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида жисмоний шахслардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) қўлланади.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ахборот тизими — солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаси;

солиқ имтиёзидан фойдаланувчи жисмоний шахс (кейинги ўринларда — жисмоний шахс) — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 421 ва 436‑моддаларида назарда тутилган жисмоний шахслар;

солиқ органи — имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи маълумотларни текшириб, қабул қиладиган туман (шаҳар) солиқ инспекциялари.

2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

3. Жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади.

4. Мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ЖШШИР (автоматик тарзда шаклланади) ;

жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (автоматик тарзда шаклланади) ;

жисмоний шахсга тегишли бўлган объектларнинг кадастр рақами (автоматик тарзда шаклланади) ;

объектнинг жойлашган манзили (автоматик тарзда шаклланади) ;

кўчмас мулк объектининг мулк майдони (автоматик тарзда шаклланади) ;

ер участкасининг майдони, шундан ҳужжатли ва ҳужжатсиз ер майдони (автоматик тарзда шаклланади) ;

кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (автоматик тарзда шаклланади) ;

имтиёз қўлланилиши лозим бўлган солиқ тури (мол-мулк ва ер солиқлари танланади) ;

имтиёз тури;

имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат санаси ва рақами;

имтиёз бошланиши ва тугаши санаси;

фуқаронинг телефон рақами;

имтиёз олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (pdf форматида бир ёки бир нечта файл бириктирилиши мумкин) .

Юборилган ариза автоматик тарзда рўйхатга олинади ва бу ҳақида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабар юборилади.

5. Жисмоний шахслар томонидан юбориш тугмаси босилганда, мазкур маълумотлар реал вақт режимида жисмоний шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларининг маълумотлар базасига келиб тушади.

6. Жисмоний шахслар томонидан юборилган маълумотларни солиқ органининг масъул ходими икки иш кунида солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида ўрганади ва солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради. Солиқ органининг тегишли хулосаси бир иш куни ичида Электрон солиқ хизматлари портали орқали жисмоний шахснинг шахсий кабинети ёхуд ЯИДХПга юборилади.

7. Ёшга доир пенсия олувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасидан, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлигининг идоралараро интеграция тизими орқали олинади.

8. Жисмоний шахснинг бошқа объектига имтиёз қўлланилганлиги аниқланган ва (ёки) ушбу Регламентнинг 4-бандига мувофиқ илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, имтиёз олиш учун юборилган мурожаат солиқ органи томонидан рад этилади.

9. Мурожаат қайтарилган тақдирда, жисмоний шахс рад этиш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Бунда мурожаат мазкур Регламент талаблари асосида такроран кўриб чиқилади.

10. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

11. Жисмоний шахслар томонидан имтиёздан фойдаланиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва асослилиги бўйича жавобгарлик уларнинг зиммасига юкланади.

12. Солиқ органи ўз фаолиятини амалга ошириши жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

13. Жисмоний шахслар солиқ органи ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

14. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар 1-босқич Жисмоний шахс Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали электрон мурожаат юборилади. Ихтиёрий 2-босқич Солиқ органлари Электрон мурожаат автоматик тарзда рўйхатга олинади ҳамда жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ариза қабул қилинганлиги ҳақида хабар юборилади. Реал вақт режимида 3-босқич Солиқ органлари Мурожаатда кўрсатилган ҳамда илова қилинган маълумотлар текширилади. 2 иш куни 4‑босқич Солиқ органлари Мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрганилади ҳамда солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштирилади. 2 иш куни 5‑босқич Солиқ органлари Солиқ имтиёзини қўллаш ёки уни рад этиш тўғрисидаги солиқ органининг тегишли хулосаси жисмоний шахснинг шахсий кабинетига ёхуд ЯИДХПга юборилади. 1 иш куни ».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255‑сон қарорида :

а) 1-бандда :

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтаришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:

жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизини уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтказилгандан сўнг қайтариш;

чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида нақд пул ёки банк карталари (корпоратив банк карталаридан ташқари) орқали сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларнинг банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтариш»;

3-банднинг учинчи хатбошиси «мобил иловаси» сўзларидан кейин «ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 1-иловада :

номидаги «қайтариш тартиби тўғрисида низом» сўзлари «қайтаришнинг маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «Низом» сўзи «Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент)» сўзлари билан алмаштирилсин;

2 , 21 , 22 , 29-бандлардаги «Низом» сўзи «Регламент» сўзи билан алмаштирилсин;

3-банд «мобил иловаси» сўзларидан кейин «ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзлари билан тўлдирилсин;

6-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Регламентда назарда тутилган сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиш мақсадида солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда идентификация ва рўйхатдан ўтиш солиқ органларининг махсус дастурида кўрсатилган жисмоний шахсларнинг мобил телефон рақамига келиб тушган ҳавола бўйича рўйхатга олиш кодини киритиш орқали амалга оширилади»;

учинчи хатбоши «мобил илова» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

7‑банднинг биринчи хатбошиси «мобил иловасида» сўзларидан кейин «ҳамда ЯИДХПда» сўзлари билан тўлдирилсин;

8-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши «мобил илова» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП» сўзлари билан тўлдирилсин;

9-банднинг биринчи хатбошисидаги , 15 , 16-бандлардаги , 19-банднинг учинчи хатбошисидаги , 20-банднинг биринчи хатбошисидаги , 23 , 24 , 25 , 27-бандлардаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;

10-бандда :

биринчи хатбошидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Низомга» сўзи «Регламентга» сўзи билан алмаштирилсин;

11 ва 16-бандлардаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Солиқ қўмитаси ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай аввалги календарь ойида жисмоний шахслар томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборотни ва улар бўйича жисмоний шахсларга қайтариладиган суммалар бўйича буюртмани Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;

13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг буюртмасига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай жисмоний шахсларнинг солиқ органларининг махсус мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклари асосида қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағида маблағлар бўлмаган ҳолатларда Солиқ қўмитаси сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга Солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга»;

14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади»;

18 , 24 , 26 , 27-бандлардаги «мобил иловада» сўзлари «мобил иловада ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;

19-бандда :

биринчи хатбошидаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «мобил иловада» сўзлари «мобил иловада ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Агар жисмоний шахс томонидан ушбу бандда назарда тутилган шикоят, товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариш учун онлайн назорат-касса машинаси чекини махсус мобил илова ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга тўлов амалга оширилгунга қадар қолдирилган бўлса, Солиқ қўмитаси онлайн назорат-касса машинаси чекини рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсга товар қийматининг бир қисмини тўлашни тўхтатиб туради»;

«Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;

20-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Солиқ қўмитаси онлайн назорат касса техникаси чекини солиқ органларининг мобил иловасида ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишга, харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли»;

23 , 25-бандлардаги «мобил иловаси» сўзлари «мобил иловаси ёки ЯИДХП» сўзлари билан алмаштирилсин;

28-банддаги «Низомни» сўзи «Регламентни» сўзи билан алмаштирилсин;

иловада :

белгисидаги «қайтариш тўғрисида низомга» сўзи «қайтаришнинг маъмурий регламентига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«1-босқич», «2-босқич», «3-босқич», «4-босқич» ва «7-босқич» позициялари «Чора-тадбирлар» устунидаги «мобил иловасида» сўзлари «мобил иловасида ёки ЯИДХПда» сўзлари билан алмаштирилсин;

«2-босқич», «3-босқич», «5-босқич» ва «6-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин.

«3-босқич» позицияси «Чора-тадбирлар» устунидаги ҳамда «4-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-иловада :

7-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 8-банднинг учинчи хатбошисидаги , 14-банднинг учинчи хатбошисидаги , 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 17 , 18-бандлардаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин;

иловада :

«2-босқич» ва «3-босқич» позициялари «Субъектлар» устунидаги «Давлат солиқ» сўзлари «Солиқ» сўзи билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорида :

а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг:

«tax free» тизими оператори сифатида Солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамиятини (кейинги ўринларда — Оператор) белгилаш;

чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органларининг махсус мобил иловаси (кейинги ўринларда — мобил илова) орқали амалга оширилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин»;

б) 3-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«чет давлат фуқароларига ҚҚС суммаси минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида уч юз минг сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан уч ой мобайнида Операторга мурожаат қилинганда қайтарилади»;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Оператор чакана савдо билан шуғулланувчи субъектлар «tax free» тизими иштирокчилари эканлигини билдирувчи махсус белгининг (флаер) намунавий шаклини ишлаб чиқади ва уларни туристик марказлар, йирик савдо комплекслари ҳамда чет эл фуқаролари кўп ташриф буюрадиган бозорлар, чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларга бепул тарқатади ҳамда расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишини таъминлайди, бунда махсус белгида кўрсатилган маълумотлар давлат тилида ва инглиз, рус, хитой, араб тилларида ёзилган бўлиши шарт»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Туризм қўмитаси Операторга ушбу тартибнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминлаш мақсадида темир йўл вокзаллари, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларидаги туристик марказларида текин фойдаланиш учун махсус жой ажратсин»;

в) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «қайтариш тартиби тўғрисидаги низом» сўзлари «қайтаришнинг маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

д) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига чакана савдо билан шуғулланувчи субъектларни уларнинг мурожаатлари асосида халқаро банк карталари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича махсус ҳисоб-китоб терминаллари билан таъминлаш;

«Uzbekistan Airports» АЖга:

«tax free» тизими операторининг ҚҚС суммасини қайтариш сервис шохобчаларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари ҳудудида жойлаштириш;

республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғини 24/7 режимда қайтариш тизимини йўлга қўйиш тавсия этилсин»;

е) 1-иловада :

номидаги «қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом» сўзлари «қайтаришнинг Маъмурий регламенти» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банддаги «Низом» сўзи «Регламент (кейинги ўринларда — Регламент)» сўзлари билан алмаштирилсин;

14 , 28-бандлардаги «Низом» сўзи «Регламент» сўзи билан алмаштирилсин;

2-банднинг биринчи хатбошисидаги , 3-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги , 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «Низомда» сўзи «Регламентда» сўзи билан алмаштирилсин;

3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Soliq Servis» давлат унитар корхонаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) ҳузуридаги «Soliq Servis» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда ҚҚС суммасини қайтариш тизими татбиқ этиладиган харид қилинган товарларнинг умумий қиймати уч юз минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим»;

10-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Чет эл фуқаролари харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариш тизимида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентининг 20-бандида белгиланган талаблар татбиқ этилмайди»;

иккинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламент билан фискал белгили чеклар мобил иловада рўйхатдан ўтказилмайдиган ҳолатларда улар бўйича чет эл фуқароларига ҚҚС қайтарилмайди»;

17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Қайтарилаётган ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида белгиланади ва чет давлат фуқаросига мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига, чет давлат фуқароларининг хоҳишига кўра нақд пул шаклида чет эл валютасида (АҚШ доллари) мазкур Регламентда белгиланган муддатларда ўтказиб берилади»;

18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18. Чет давлат фуқароси томонидан ушбу Регламент талабларига риоя қилинмаслиги ҳолатида, шунингдек, ушбу Регламентда белгиланган ҳолатларда Оператор чет давлат фуқароларига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини қайтариб беришни тўлиқ ёки қисман рад этишга ҳақли»;

19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.

Чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммаси мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади»;

20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммаси мобил иловада кўрсатилган халқаро банк картасига (тўлов тизимига) ёки банк ҳисобварағига чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқлангандан сўнг уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, нақд пул шаклида бўлганда, мурожаат этган кунда қайтарилади»;

22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«22. Оператор чет давлат фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь кунларида чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;

23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади»;

24-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банддаги «ҳар ойда, кейинги ойнинг йигирма бешинчи кунига қадар» сўзлари «ҳар ўн кунда» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:

« 4 1 -боб. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш тартиби

25 1 . Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига чет давлат фуқаросига харид қилинган товарлар бўйича ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариш учун ҳар чоракда бўнак тариқасида маблағ ажратилади.

Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси нақд пулда мазкур Регламентга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.

25 2 . Чет давлат фуқаросига ҚҚС суммаси чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунида қайтарилади.

25 3 . Операторга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан харид чекларидаги «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 100 фоизига тенг бўлган маблағлар тўлаб берилади.

Бунда чет давлат фуқароларига Оператор ўзининг хизмати учун тўловларни инобатга олиб, «tax free» тизими татбиқ этиладиган товарлар учун жами тўланган ҚҚС суммасининг 85 фоиз қисмини тўлаб беради.

Операторнинг хизмати учун тўловлар чет давлат фуқароси томонидан сотиб олинган товарлар учун тақдим этилган харид чекларида кўрсатилган ҚҚС суммасининг 15 фоизини ташкил этади.

25 4 . Оператор ҳар куни бир иш кунидан кечиктирмай аввалги календарь ойда чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

25 5 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг хулосасига асосан Операторнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига хулоса олинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмай маблағларни ўтказади.

25 6 . Оператор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тўлаб берилган маблағлар етарли бўлмаганда ёки Солиқ қўмитасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига маблағлар етарли миқдорда молиялаштирилгунга қадар бўлган ҳолатларда чет давлат фуқаросига харид қилинган товар бўйича ҚҚС суммасини Оператор ўз даромадлари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.

25 7 . Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари учун тўланадиган маблағлар миқдорини ваколатли банкка бир иш кунидан кечиктирмай тақдим этади.

25 8 . Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига қайтариб бериш учун тегишли банкка чек (электрон чек) тақдим этади.

25 9 . Ваколатли банк ҳар куни иш куни бошланиши билан Оператор чек (электрон чек)да сўралган маблағларни чет эл валютасида (АҚШ доллари) тўлаб беради.

25 10 . Оператор ҚҚС суммасини нақд пулда қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ҳисобини алоҳида юритади»;

27-банддаги «Низомни» сўзи «Регламентни» сўзлари билан алмаштирилсин;

илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг маъмурий регламентига ИЛОВА

Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими)

Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Муддатлар I. «Солиқ сервис» АЖ «tax-free» тизими операторига товарлар харидида тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax-free» тизими) ҳуқуқи тўғрисида хабар бериш 1-босқич Товар харидори — чет эл фуқаролари Чакана савдо ташкилотлари томонидан тақдим этилган онлайн назорат-касса машиналари чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих-код (QR-код) ёрдамида сканерлаш ёки фискал белгисини киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади Чек олинган кундан бошлаб ўн календарь кундан кечиктирмасдан 2-босқич Оператор Ўтган календарь кунда чет эл фуқаролари томонидан солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот ва улар бўйича қайтариладиган ҚҚС суммалар бўйича буюртмалар ҳаққонийлигини текширади. Чет давлат фуқароси томонидан товарлар харид қилинган кундан уч иш кунига қадар II. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free) 3-босқич Оператор Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ҳудуддан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланганлиги ҳамда мобил иловада рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар тўғрисидаги ахборот бўйича чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммалари бўйича буюртмани Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. Чет давлат фуқароси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда нақд пулда бир кунда, банк пластик карточкаси бўйича тасдиқланган кундан кейинги уч иш кунига қадар 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Операторнинг махсус ҳисобрақамига чет эл фуқароларининг солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилган фискал белгили чеклар асосида ҚҚС суммасини қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади. Буюртма олган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан 5-босқич Оператор Қабул қилинган маблағларни ваколатли банкда очилган ҳисоб ҳисобварағига ўтказади. Бир кундан кечиктирмасдан 6-босқич Оператор Ваколатли банкка товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқаролари реестрини тақдим этади. Чет давлат фуқаролари томонидан харид қилинган товарлар фақат кузатув багажи ва/ёки қўл юкида ўзи билан бирга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилганда амалга оширилади 7-босқич Банк Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқароларининг халқаро банк карталарига пул маблағларини ўтказади. Ҳар куни рўйхатдан ўтказилган кундан кейинги уч иш кунига қадар III. Товарларни харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғини нақд пулда қайтариш 8-босқич Оператор Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини қайтариш ҳуқуқига эга бўлган чет давлат фуқароларига нақд пулда қайтариб беради. Чет давлат фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган кунда 9-босқич Оператор Солиқ органларининг махсус мобил иловасида фискал белгиси қўйилган рўйхатдан ўтган чеклар асосида харид қилинган товарларнинг ҚҚС суммасини Оператор томонидан ҳақиқатда қайтарилган нақд пул маблағлари тўғрисида кунлик ҳисоб-китобни амалга оширади. Ҳар куни » ;

е) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 653-сон қарорига 2-ИЛОВА

Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизими татбиқ этилмайдиган товарлар

Т /р Гуруҳ Гуруҳ тавсифи 1. 002 Гўшт ва гўштли озиқ-овқат субмаҳсулотлари 2. 003 Балиқ ва сувда яшовчи умуртқасиз бошқа ҳайвонлар 3. 004 Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар 4. 007 Сабзавотлар 5. 008 Мевалар ва ёнғоқлар 6. 009 Кофе, чой ва зираворлар 7. 010 Донли ўсимликлар 8. 011 Ун ва ун-дон маҳсулотлари 9. 015 Ҳайвон ёки ўсимлик ёғлари ва уларнинг парчаланиши маҳсулотлари 10. 016 Гўшт, балиқ ёки бошқа сувда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлардан тайёрланган маҳсулотлар 11. 017 Шакар ва шакардан олинадиган қандолат маҳсулотлари 12. 018 Какао ва унинг маҳсулотлари 13. 019 Ун, қандолат ва ёрма — дон маҳсулотлари 14. 020 Сабзавот, мева, ёнғоқ ёки ўсимликларнинг бошқа қисмларини қайта ишлаш маҳсулотлари 15. 021 Турли озиқ-овқат маҳсулотлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 16 июль,

389 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2026 й., 09/26/389/0748-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

Soliqqa oid davlat xizmatlarini elektron shaklda koʻrsatish qamrovi yanada kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Respublikaning hudud, soha va tarmoqlarida raqamli texnologiyalar joriy etilishini yanada jadallashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 16-sentabrdagi PQ-286-son, “ Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish va turizm sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2025-yil 19-noyabrdagi PQ-348-son va “ Chet el fuqarolariga qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2026-yil 5-martdagi PQ-78-son qarorlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun jismoniy shaxslar tomonidan elektron murojaat yuborilishi;

soliq toʻlovchilarga ayrim interaktiv davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash;

Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda chet davlat fuqarolari tomonidan avval xarid qilingan tovarlar uchun toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻi uchun naqd pulda qaytarish tartibi;

sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir foizini jismoniy shaxslarga Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali qaytarishni joriy etish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi ikki oy muddatda:

a) Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda:

ushbu qarorda nazarda tutilgan davlat xizmatini Elektron soliq xizmatlari portali hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali koʻrsatilishini taʼminlasin;

idoralararo axborot almashinuvini tashkil etish boʻyicha tegishli choralarni koʻrsin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi ikki oy muddatda:

yoshga doir pensiya oluvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni;

I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasiga tegishli axborot tizimlarini integratsiya qilish orqali taqdim etib borilishini taʼminlasin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Soliq qoʻmitasi raisi F.J. Poʻlatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 16-iyuldagi 389-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Soliq toʻlovchilarga ayrim interaktiv davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha maʼmuriy reglamentlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 2-apreldagi 150-son qarorida :

a) 2‑bandda :

oʻn birinchi xatboshidagi “tasdiqlansin” soʻzi chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 11‑ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

b) quyidagi mazmundagi 11‑ilova bilan toʻldirilsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 2-apreldagi 150‑son qaroriga 11‑ILOVA

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Reglament jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436‑moddalarida nazarda tutilgan soliq imtiyozlaridan foydalanish maqsadida Elektron soliq xizmatlari portali hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali doimiy yashash joyidagi soliq organiga elektron murojaat (soʻrov) yuborish (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) tartibini belgilaydi.

Bunda I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436-moddalarida nazarda tutilgan soliq imtiyozlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining axborot tizimlaridan olingan maʼlumotlar asosida jismoniy shaxslardan murojaat talab etilmagan holda (proaktiv shaklda) qoʻllanadi.

2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

axborot tizimi — soliq organlari tomonidan soliq toʻlovchilarning hisobini yuritish uchun foydalaniladigan maʼlumotlar bazasi;

soliq imtiyozidan foydalanuvchi jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — jismoniy shaxs) — Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi 421 va 436‑moddalarida nazarda tutilgan jismoniy shaxslar;

soliq organi — imtiyoz olish huquqini beruvchi maʼlumotlarni tekshirib, qabul qiladigan tuman (shahar) soliq inspeksiyalari.

2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi

3. Jismoniy shaxslar tomonidan mol‑mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali elektron murojaat yuboriladi.

4. Murojaatda quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:

JSHSHIR (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

jismoniy shaxsga tegishli boʻlgan obyektlarning kadastr raqami (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

obyektning joylashgan manzili (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

koʻchmas mulk obyektining mulk maydoni (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

yer uchastkasining maydoni, shundan hujjatli va hujjatsiz yer maydoni (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

koʻchmas mulk obyektining kadastr qiymati (avtomatik tarzda shakllanadi) ;

imtiyoz qoʻllanilishi lozim boʻlgan soliq turi (mol-mulk va yer soliqlari tanlanadi) ;

imtiyoz turi;

imtiyoz olish huquqini beruvchi hujjat sanasi va raqami;

imtiyoz boshlanishi va tugashi sanasi;

fuqaroning telefon raqami;

imtiyoz olish huquqini beruvchi hujjatlar (pdf formatida bir yoki bir nechta fayl biriktirilishi mumkin) .

Yuborilgan ariza avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi va bu haqida ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi.

5. Jismoniy shaxslar tomonidan yuborish tugmasi bosilganda, mazkur maʼlumotlar real vaqt rejimida jismoniy shaxslarning doimiy yashash joyidagi soliq organlarining maʼlumotlar bazasiga kelib tushadi.

6. Jismoniy shaxslar tomonidan yuborilgan maʼlumotlarni soliq organining masʼul xodimi ikki ish kunida soliq organlarida mavjud maʼlumotlar asosida oʻrganadi va soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi. Soliq organining tegishli xulosasi bir ish kuni ichida Elektron soliq xizmatlari portali orqali jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti yoxud YIDXPga yuboriladi.

7. Yoshga doir pensiya oluvchi jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Pensiya jamgʻarmasidan, I va II guruh nogironligi boʻlgan jismoniy shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya agentligining idoralararo integratsiya tizimi orqali olinadi.

8. Jismoniy shaxsning boshqa obyektiga imtiyoz qoʻllanilganligi aniqlangan va (yoki) ushbu Reglamentning 4-bandiga muvofiq ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar mavjud boʻlgan taqdirda, imtiyoz olish uchun yuborilgan murojaat soliq organi tomonidan rad etiladi.

9. Murojaat qaytarilgan taqdirda, jismoniy shaxs rad etish uchun asos boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilishga haqli.

Bunda murojaat mazkur Reglament talablari asosida takroran koʻrib chiqiladi.

10. Davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq koʻrsatiladi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Jismoniy shaxslar tomonidan imtiyozdan foydalanish boʻyicha taqdim qilingan hujjatlarning haqqoniyligi va asosliligi boʻyicha javobgarlik ularning zimmasiga yuklanadi.

12. Soliq organi oʻz faoliyatini amalga oshirishi jarayonida olingan maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.

13. Jismoniy shaxslar soliq organi xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishlari mumkin.

14. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Jismoniy shaxslar tomonidan mol-mulk va yer soliqlari boʻyicha soliq imtiyozlaridan foydalanish uchun elektron murojaat yuborish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Jismoniy shaxs Elektron soliq xizmatlari portali yoki YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali elektron murojaat yuboriladi. Ixtiyoriy 2-bosqich Soliq organlari Elektron murojaat avtomatik tarzda roʻyxatga olinadi hamda jismoniy shaxsning shaxsiy kabinetiga ariza qabul qilinganligi haqida xabar yuboriladi. Real vaqt rejimida 3-bosqich Soliq organlari Murojaatda koʻrsatilgan hamda ilova qilingan maʼlumotlar tekshiriladi. 2 ish kuni 4‑bosqich Soliq organlari Murojaat va unga ilova qilingan hujjatlar oʻrganiladi hamda soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiriladi. 2 ish kuni 5‑bosqich Soliq organlari Soliq imtiyozini qoʻllash yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi soliq organining tegishli xulosasi jismoniy shaxsning shaxsiy kabinetiga yoxud YIDXPga yuboriladi. 1 ish kuni ”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Savdo va xizmat koʻrsatish sohasida jamoatchilik nazorati samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-maydagi 255‑son qarorida :

a) 1-bandda :

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) Sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarga qaytarishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq:

jismoniy shaxslar tomonidan sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir foizini ularning fiskal belgili cheklari soliq organlarining maxsus mobil ilovasi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng qaytarish;

chakana savdo, umumiy ovqatlanish va maishiy xizmat koʻrsatish obyektlarida naqd pul yoki bank kartalari (korporativ bank kartalaridan tashqari) orqali sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarning bank kartalariga Oʻzbekiston Respublikasi milliy valyutasida qaytarish”;

3-bandning uchinchi xatboshisi “mobil ilovasi” soʻzlaridan keyin “yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 1-ilovada :

nomidagi “qaytarish tartibi toʻgʻrisida nizom” soʻzlari “qaytarishning maʼmuriy reglamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “Nizom” soʻzi “Maʼmuriy reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2 , 21 , 22 , 29-bandlardagi “Nizom” soʻzi “Reglament” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-band “mobil ilovasi” soʻzlaridan keyin “yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

6-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Reglamentda nazarda tutilgan sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini qaytarib olish maqsadida soliq organlarining maxsus mobil ilovasida yoki YIDXPda identifikatsiya va roʻyxatdan oʻtish soliq organlarining maxsus dasturida koʻrsatilgan jismoniy shaxslarning mobil telefon raqamiga kelib tushgan havola boʻyicha roʻyxatga olish kodini kiritish orqali amalga oshiriladi”;

uchinchi xatboshi “mobil ilova” soʻzlaridan keyin “yoki YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

7‑bandning birinchi xatboshisi “mobil ilovasida” soʻzlaridan keyin “hamda YIDXPda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

8-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi “mobil ilova” soʻzlaridan keyin “yoki YIDXP” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

9-bandning birinchi xatboshisidagi , 15 , 16-bandlardagi , 19-bandning uchinchi xatboshisidagi , 20-bandning birinchi xatboshisidagi , 23 , 24 , 25 , 27-bandlardagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;

10-bandda :

birinchi xatboshidagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Nizomga” soʻzi “Reglamentga” soʻzi bilan almashtirilsin;

11 va 16-bandlardagi “mobil ilovasida” soʻzlari “mobil ilovasida yoki YIDXPda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Soliq qoʻmitasi har oyning yigirma beshinchi sanasidan kechiktirmay avvalgi kalendar oyida jismoniy shaxslar tomonidan soliq organlarining maxsus mobil ilovasida yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar toʻgʻrisidagi axborotni va ular boʻyicha jismoniy shaxslarga qaytariladigan summalar boʻyicha buyurtmani Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi”;

13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasining buyurtmasiga koʻra Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligidagi Soliq qoʻmitasining maxsus hisobvaragʻiga buyurtma olgan kundan soʻng bir ish kunidan kechiktirmay jismoniy shaxslarning soliq organlarining maxsus mobil ilovasida yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklari asosida qaytarib berish uchun mablagʻlarni oʻtkazadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan toʻlab berilgan mablagʻlar yetarli boʻlmaganda yoki Soliq qoʻmitasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligidagi maxsus hisobvaragʻida mablagʻlar boʻlmagan holatlarda Soliq qoʻmitasi sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarga Soliq qoʻmitasining moddiy yordam, ijtimoiy himoya, soliq organlarini rivojlantirish va koʻzda tutilmagan xarajatlar maxsus jamgʻarmasi hisobidan toʻlab berish huquqiga ega”;

14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Soliq qoʻmitasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan pul mablagʻlari oʻtkazilgandan keyin bir ish kunidan kechiktirmay ularni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachiligidagi maxsus hisobvaragʻidan vakolatli bankda ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazadi”;

18 , 24 , 26 , 27-bandlardagi “mobil ilovada” soʻzlari “mobil ilovada yoki YIDXPda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

19-bandda :

birinchi xatboshidagi “mobil ilovasida” soʻzlari “mobil ilovasida yoki YIDXPda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “mobil ilovada” soʻzlari “mobil ilovada yoki YIDXPda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshining birinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Agar jismoniy shaxs tomonidan ushbu bandda nazarda tutilgan shikoyat, tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini qaytarish uchun onlayn nazorat-kassa mashinasi chekini maxsus mobil ilova yoki YIDXP orqali roʻyxatdan oʻtkazgan jismoniy shaxsga toʻlov amalga oshirilgunga qadar qoldirilgan boʻlsa, Soliq qoʻmitasi onlayn nazorat-kassa mashinasi chekini roʻyxatdan oʻtkazgan jismoniy shaxsga tovar qiymatining bir qismini toʻlashni toʻxtatib turadi”;

“Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;

20-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Soliq qoʻmitasi onlayn nazorat kassa texnikasi chekini soliq organlarining mobil ilovasida yoki YIDXPda roʻyxatdan oʻtkazgan jismoniy shaxsdan uning haqiqiy xaridlari toʻgʻrisidagi tasdigʻini soʻrab olishga, xarid haqiqatda ushbu jismoniy shaxs tomonidan amalga oshirganligi shubhali boʻlgan taqdirda tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini qaytarishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga haqli”;

23 , 25-bandlardagi “mobil ilovasi” soʻzlari “mobil ilovasi yoki YIDXP” soʻzlari bilan almashtirilsin;

28-banddagi “Nizomni” soʻzi “Reglamentni” soʻzi bilan almashtirilsin;

ilovada :

belgisidagi “qaytarish toʻgʻrisida nizomga” soʻzi “qaytarishning maʼmuriy reglamentiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“1-bosqich”, “2-bosqich”, “3-bosqich”, “4-bosqich” va “7-bosqich” pozitsiyalari “Chora-tadbirlar” ustunidagi “mobil ilovasida” soʻzlari “mobil ilovasida yoki YIDXPda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“2-bosqich”, “3-bosqich”, “5-bosqich” va “6-bosqich” pozitsiyalari “Subyektlar” ustunidagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin.

“3-bosqich” pozitsiyasi “Chora-tadbirlar” ustunidagi hamda “4-bosqich” pozitsiyasi “Subyektlar” ustunidagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 2-ilovada :

7-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 8-bandning uchinchi xatboshisidagi , 14-bandning uchinchi xatboshisidagi , 16-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 17 , 18-bandlardagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin;

ilovada :

“2-bosqich” va “3-bosqich” pozitsiyalari “Subyektlar” ustunidagi “Davlat soliq” soʻzlari “Soliq” soʻzi bilan almashtirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda avval xarid qilingan tovarlar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 8-noyabrdagi 653-son qarorida :

a) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Oʻzbekiston Respublikasi Turizm qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining:

“tax free” tizimi operatori sifatida Soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq Servis” aksiyadorlik jamiyatini (keyingi oʻrinlarda — Operator) belgilash;

chet davlat fuqarolariga qaytariladigan QQS summasini hisobga olish va uni qaytarish soliq organlarining maxsus mobil ilovasi (keyingi oʻrinlarda — mobil ilova) orqali amalga oshirilishi toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin”;

b) 3-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“chet davlat fuqarolariga QQS summasi minimal xarid qiymati QQS summasini hisobga olgan holda kamida uch yuz ming soʻmni tashkil etganda hamda tovarlar xarid qilingan kundan eʼtiboran uch oy mobaynida Operatorga murojaat qilinganda qaytariladi”;

oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Operator chakana savdo bilan shugʻullanuvchi subyektlar “tax free” tizimi ishtirokchilari ekanligini bildiruvchi maxsus belgining (flayer) namunaviy shaklini ishlab chiqadi va ularni turistik markazlar, yirik savdo komplekslari hamda chet el fuqarolari koʻp tashrif buyuradigan bozorlar, chakana savdo bilan shugʻullanuvchi subyektlarga bepul tarqatadi hamda rasmiy veb-sayt va ijtimoiy tarmoqlarda joylashtirilishini taʼminlaydi, bunda maxsus belgida koʻrsatilgan maʼlumotlar davlat tilida va ingliz, rus, xitoy, arab tillarida yozilgan boʻlishi shart”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Turizm qoʻmitasi Operatorga ushbu tartibning mazmun-mohiyati va ahamiyati aholi va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng targʻib qilinishini taʼminlash maqsadida temir yoʻl vokzallari, Toshkent, Buxoro, Samarqand, Fargʻona va Xiva shaharlaridagi turistik markazlarida tekin foydalanish uchun maxsus joy ajratsin”;

v) 4-bandning birinchi xatboshisidagi “qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom” soʻzlari “qaytarishning maʼmuriy reglamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tizimi tatbiq etilmaydigan tovarlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

d) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga chakana savdo bilan shugʻullanuvchi subyektlarni ularning murojaatlari asosida xalqaro bank kartalari orqali toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha maxsus hisob-kitob terminallari bilan taʼminlash;

“Uzbekistan Airports” AJga:

“tax free” tizimi operatorining QQS summasini qaytarish servis shoxobchalarini Toshkent, Samarqand, Buxoro, Fargʻona va Urganch xalqaro aeroportlari hududida joylashtirish;

respublikaning barcha xalqaro aeroportlarida chet el fuqarolariga qoʻshilgan qiymat soligʻini 24/7 rejimda qaytarish tizimini yoʻlga qoʻyish tavsiya etilsin”;

e) 1-ilovada :

nomidagi “qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi Nizom” soʻzlari “qaytarishning Maʼmuriy reglamenti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-banddagi “Nizom” soʻzi “Reglament (keyingi oʻrinlarda — Reglament)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14 , 28-bandlardagi “Nizom” soʻzi “Reglament” soʻzi bilan almashtirilsin;

2-bandning birinchi xatboshisidagi , 3-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi , 4-bandning uchinchi xatboshisidagi “Nizomda” soʻzi “Reglamentda” soʻzi bilan almashtirilsin;

3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi “Soliq Servis” davlat unitar korxonasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) huzuridagi “Soliq Servis” aksiyadorlik jamiyati” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda QQS summasini qaytarish tizimi tatbiq etiladigan xarid qilingan tovarlarning umumiy qiymati uch yuz ming soʻmdan kam boʻlmasligi lozim”;

10-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Chet el fuqarolari xarid qilingan tovarlar boʻyicha QQS summasini qaytarish tizimida Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-maydagi 255-son qarori bilan tasdiqlangan Sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglamentining 20-bandida belgilangan talablar tatbiq etilmaydi”;

ikkinchi xatboshisi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-maydagi 255-son qarori bilan tasdiqlangan Sotib olingan tovarlar (xizmatlar) qiymatining bir qismini jismoniy shaxslarga qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi maʼmuriy reglament bilan fiskal belgili cheklar mobil ilovada roʻyxatdan oʻtkazilmaydigan holatlarda ular boʻyicha chet el fuqarolariga QQS qaytarilmaydi”;

17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Qaytarilayotgan QQS summasi Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida belgilanadi va chet davlat fuqarosiga mobil ilovada koʻrsatilgan xalqaro bank kartasiga (toʻlov tizimiga) yoki bank hisobvaragʻiga, chet davlat fuqarolarining xohishiga koʻra naqd pul shaklida chet el valyutasida (AQSH dollari) mazkur Reglamentda belgilangan muddatlarda oʻtkazib beriladi”;

18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18. Chet davlat fuqarosi tomonidan ushbu Reglament talablariga rioya qilinmasligi holatida, shuningdek, ushbu Reglamentda belgilangan holatlarda Operator chet davlat fuqarolariga xarid qilingan tovarlar boʻyicha QQS summasini qaytarib berishni toʻliq yoki qisman rad etishga haqli”;

19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. Chet davlat fuqarosiga QQS summasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Iqtisodiyot va moliya vazirligi) tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qaytariladi.

Chet davlat fuqarosiga xarid qilingan tovarlar boʻyicha QQS summasi mazkur Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi”;

20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20. Chet davlat fuqarosiga xarid qilingan tovar boʻyicha QQS summasi mobil ilovada koʻrsatilgan xalqaro bank kartasiga (toʻlov tizimiga) yoki bank hisobvaragʻiga chet davlat fuqarosining Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketish holati tasdiqlangandan soʻng uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda, naqd pul shaklida boʻlganda, murojaat etgan kunda qaytariladi”;

22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“22. Operator chet davlat fuqarosi Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketish holati tasdiqlangan kundan keyingi uch ish kunidan kechiktirmay avvalgi kalendar kunlarida chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish va hududdan chiqib ketish holati tasdiqlanganligi hamda mobil ilovada roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar toʻgʻrisidagi axborot boʻyicha chet davlat fuqarolariga qaytariladigan QQS summalari boʻyicha buyurtmani Soliq qoʻmitasining xulosasi asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi”;

23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“23. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasining xulosasiga asosan Operatorning Iqtisodiyot va moliya vazirligi Gʻaznachiligidagi maxsus hisobvaragʻiga xulosa olingan kundan soʻng bir ish kunidan kechiktirmay mablagʻlarni oʻtkazadi”;

24-banddagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;

25-banddagi “har oyda, keyingi oyning yigirma beshinchi kuniga qadar” soʻzlari “har oʻn kunda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“ 4 1 -bob. Chet davlat fuqarolariga QQS summasini naqd pulda qaytarish tartibi

25 1 . Chet davlat fuqarosiga QQS summasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan qaytariladi.

Bunda Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga chet davlat fuqarosiga xarid qilingan tovarlar boʻyicha QQS summasini naqd pulda qaytarish uchun har chorakda boʻnak tariqasida mablagʻ ajratiladi.

Chet davlat fuqarosiga QQS summasi naqd pulda mazkur Reglamentga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq qaytariladi.

25 2 . Chet davlat fuqarosiga QQS summasi chet davlat fuqarosining Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketish holati tasdiqlangan kunida qaytariladi.

25 3 . Operatorga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan xarid cheklaridagi “tax free” tizimi tatbiq etiladigan tovarlar uchun jami toʻlangan QQS summasining 100 foiziga teng boʻlgan mablagʻlar toʻlab beriladi.

Bunda chet davlat fuqarolariga Operator oʻzining xizmati uchun toʻlovlarni inobatga olib, “tax free” tizimi tatbiq etiladigan tovarlar uchun jami toʻlangan QQS summasining 85 foiz qismini toʻlab beradi.

Operatorning xizmati uchun toʻlovlar chet davlat fuqarosi tomonidan sotib olingan tovarlar uchun taqdim etilgan xarid cheklarida koʻrsatilgan QQS summasining 15 foizini tashkil etadi.

25 4 . Operator har kuni bir ish kunidan kechiktirmay avvalgi kalendar oyda chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish va hududdan chiqib ketish holati tasdiqlanganligi hamda mobil ilovada roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar toʻgʻrisidagi axborot boʻyicha chet davlat fuqarolariga qaytariladigan QQS summalari boʻyicha buyurtmani Soliq qoʻmitasining xulosasi asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.

25 5 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi Soliq qoʻmitasining xulosasiga asosan Operatorning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga xulosa olingan kundan soʻng bir ish kunidan kechiktirmay mablagʻlarni oʻtkazadi.

25 6 . Operator Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan pul mablagʻlari oʻtkazilgandan keyin bir ish kunidan kechiktirmay ularni Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasining maxsus hisobvaragʻidan vakolatli bankda ochilgan hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan toʻlab berilgan mablagʻlar yetarli boʻlmaganda yoki Soliq qoʻmitasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga mablagʻlar yetarli miqdorda moliyalashtirilgunga qadar boʻlgan holatlarda chet davlat fuqarosiga xarid qilingan tovar boʻyicha QQS summasini Operator oʻz daromadlari mablagʻlari hisobidan toʻlab berish huquqiga ega.

25 7 . Operator QQS summasini naqd pulda qaytarib olish huquqiga ega boʻlgan chet davlat fuqarolari uchun toʻlanadigan mablagʻlar miqdorini vakolatli bankka bir ish kunidan kechiktirmay taqdim etadi.

25 8 . Operator QQS summasini naqd pulda qaytarib olish huquqiga ega boʻlgan chet davlat fuqarolariga qaytarib berish uchun tegishli bankka chek (elektron chek) taqdim etadi.

25 9 . Vakolatli bank har kuni ish kuni boshlanishi bilan Operator chek (elektron chek)da soʻralgan mablagʻlarni chet el valyutasida (AQSH dollari) toʻlab beradi.

25 10 . Operator QQS summasini naqd pulda qaytarib olish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolari hisobini alohida yuritadi”;

27-banddagi “Nizomni” soʻzi “Reglamentni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda avval xarid qilingan tovarlar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA

Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda xarid qilingan tovarlar uchun qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish (“tax-free” tizimi)

Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Muddatlar I. “Soliq servis” AJ “tax-free” tizimi operatoriga tovarlar xaridida toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish (“tax-free” tizimi) huquqi toʻgʻrisida xabar berish 1-bosqich Tovar xaridori — chet el fuqarolari Chakana savdo tashkilotlari tomonidan taqdim etilgan onlayn nazorat-kassa mashinalari cheklari soliq organlarining maxsus mobil ilovasida xarid chekining fiskal belgisini matritsali shtrix-kod (QR-kod) yordamida skanerlash yoki fiskal belgisini kiritish orqali roʻyxatdan oʻtkaziladi Chek olingan kundan boshlab oʻn kalendar kundan kechiktirmasdan 2-bosqich Operator Oʻtgan kalendar kunda chet el fuqarolari tomonidan soliq organlarining maxsus mobil ilovasida roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar toʻgʻrisidagi axborot va ular boʻyicha qaytariladigan QQS summalar boʻyicha buyurtmalar haqqoniyligini tekshiradi. Chet davlat fuqarosi tomonidan tovarlar xarid qilingan kundan uch ish kuniga qadar II. Tovarlarni xarid qilishda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish (Tax-free) 3-bosqich Operator Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelish va hududdan chiqib ketish holati tasdiqlanganligi hamda mobil ilovada roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar toʻgʻrisidagi axborot boʻyicha chet davlat fuqarolariga qaytariladigan QQS summalari boʻyicha buyurtmani Soliq qoʻmitasining xulosasi asosida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi. Chet davlat fuqarosi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketish holati tasdiqlangan kunda naqd pulda bir kunda, bank plastik kartochkasi boʻyicha tasdiqlangan kundan keyingi uch ish kuniga qadar 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Operatorning maxsus hisobraqamiga chet el fuqarolarining soliq organlarining maxsus mobil ilovasida roʻyxatdan oʻtkazilgan fiskal belgili cheklar asosida QQS summasini qaytarib berish uchun mablagʻlarni oʻtkazadi. Buyurtma olgan kundan soʻng bir ish kunidan kechiktirmasdan 5-bosqich Operator Qabul qilingan mablagʻlarni vakolatli bankda ochilgan hisob hisobvaragʻiga oʻtkazadi. Bir kundan kechiktirmasdan 6-bosqich Operator Vakolatli bankka tovarlarning QQS summasini qaytarish huquqiga ega boʻlgan chet davlat fuqarolari reyestrini taqdim etadi. Chet davlat fuqarolari tomonidan xarid qilingan tovarlar faqat kuzatuv bagaji va/yoki qoʻl yukida oʻzi bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqib ketilganda amalga oshiriladi 7-bosqich Bank Soliq organlarining maxsus mobil ilovasida fiskal belgisi qoʻyilgan roʻyxatdan oʻtgan cheklar asosida xarid qilingan tovarlarning QQS summasini qaytarish huquqiga ega boʻlgan chet el fuqarolarining xalqaro bank kartalariga pul mablagʻlarini oʻtkazadi. Har kuni roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan keyingi uch ish kuniga qadar III. Tovarlarni xarid qilishda toʻlangan qoʻshilgan qiymat soligʻini naqd pulda qaytarish 8-bosqich Operator Soliq organlarining maxsus mobil ilovasida fiskal belgisi qoʻyilgan roʻyxatdan oʻtgan cheklar asosida xarid qilingan tovarlarning QQS summasini qaytarish huquqiga ega boʻlgan chet davlat fuqarolariga naqd pulda qaytarib beradi. Chet davlat fuqarosining Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketish holati tasdiqlangan kunda 9-bosqich Operator Soliq organlarining maxsus mobil ilovasida fiskal belgisi qoʻyilgan roʻyxatdan oʻtgan cheklar asosida xarid qilingan tovarlarning QQS summasini Operator tomonidan haqiqatda qaytarilgan naqd pul mablagʻlari toʻgʻrisida kunlik hisob-kitobni amalga oshiradi. Har kuni ” ;

e) 2-ilova quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 8-noyabrdagi 653-son qaroriga 2-ILOVA

Chet davlat fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishda qoʻshilgan qiymat soligʻini qaytarish tizimi tatbiq etilmaydigan tovarlar

T /r Guruh Guruh tavsifi 1. 002 Goʻsht va goʻshtli oziq-ovqat submahsulotlari 2. 003 Baliq va suvda yashovchi umurtqasiz boshqa hayvonlar 3. 004 Hayvonlardan olinadigan mahsulotlar 4. 007 Sabzavotlar 5. 008 Mevalar va yongʻoqlar 6. 009 Kofe, choy va ziravorlar 7. 010 Donli oʻsimliklar 8. 011 Un va un-don mahsulotlari 9. 015 Hayvon yoki oʻsimlik yogʻlari va ularning parchalanishi mahsulotlari 10. 016 Goʻsht, baliq yoki boshqa suvda yashovchi umurtqasiz hayvonlardan tayyorlangan mahsulotlar 11. 017 Shakar va shakardan olinadigan qandolat mahsulotlari 12. 018 Kakao va uning mahsulotlari 13. 019 Un, qandolat va yorma — don mahsulotlari 14. 020 Sabzavot, meva, yongʻoq yoki oʻsimliklarning boshqa qismlarini qayta ishlash mahsulotlari 15. 021 Turli oziq-ovqat mahsulotlari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 16-iyul,

389 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.07.2026-y., 09/26/389/0748-son)

lex.uz