📅 2026-yil 22-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 22-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 22 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 June 2026 · Ministry and agency documents · Transport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
ЖАДВАЛИ
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон « Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-161-сон « Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 22 июндаги 4-сон буйруғига ИЛОВА
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги
Ушбу Низом автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, йўл қурилиши соҳасига доир қонунчилик ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда лойиҳа талабларига (бундан буён матнда йўл қурилишига оид ҳужжатлар деб юритилади) мувофиқлигини аниқлаш бўйича лаборатория синовларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоида
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
синаш лабораторияси — синашни амалга оширувчи юридик шахс ёки унинг таркибий бўлинмаси;
лаборатория синовлари — автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, жумладан қўлланилган материаллар ва конструкцияларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш жараёни;
аккредитация — мувофиқликни баҳолаш органларининг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатлилигини аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
пудрат ташкилоти — буюртмачи томонидан амалдаги қонунчилик асосида белгиланган ҳамда шартномада кўрсатилган ишларни белгиланган муддатда бажариш ва топшириш мажбуриятини олган юридик шахс.
2-боб. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда синаш лабораториясини жалб қилиш
2. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг сифати устидан пудрат ташкилоти томонидан доимий равишда лаборатория назорати таъминланади .
Бунда ушбу бажарилган ишларнинг сифатини назорат қилиш пудрат ташкилотининг синаш лабораторияси ёки шартнома асосида жалб этиладиган ташкилот томонидан лаборатория синовларини ўтказган ҳолда амалга оширилади.
3. Ички назорат пудрат ташкилоти томонидан камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича чоралар кўриш мақсадида амалга оширилади .
4. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг босқичма-босқич лаборатория синовидан ўтказилиши ва унинг тўлиқлиги, тўғрилиги, ишончлилиги ва объективлиги устидан ички назоратни таъминлаш учун пудрат ташкилоти масъул мутахассисни белгилайди .
5. Буюртмачи томонидан автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган иш ҳажмларини пудрат ташкилотидан қабул қилиб олишда йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқлиги ва сифати таъминланганлигини аниқлаш учун синаш лабораторияси жалб қилинади.
Бунда ушбу синаш лабораторияси аккредитациядан ўтган бўлиши ва уни жалб қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
6. Буюртмачи томонидан пудрат ташкилотининг синаш лабораториясини ёки у томондан жалб этилган синаш лабораториясини жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
7. Буюртмачи ва пудрат ташкилотининг лаборатория синовлари натижалари юзасидан улар ўртасида низоли ҳолатлар юзага келганда, ушбу синовларда иштирок этмаган аккредитациядан ўтган синаш лабораторияси томонидан қайта синовлар ўтказилиши мумкин.
3-боб. Синаш лабораториясининг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
9. Синаш лабораторияси автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг ҳар бир босқичида уларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини лаборатория синовлари орқали аниқлайди.
Бунда лаборатория синови натижалари мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда синов баённомаси билан расмийлаштирилади.
10. Синаш лабораториясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларнинг, жумладан қўлланилган материаллар (асфальтбетон, бетон ва бошқа қоришмалар), конструкциялар ва буюмларнинг йўл қурилишига оид ҳужжатлар ҳамда лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан лаборатория синовларини ўтказиш;
ўтказилган лаборатория синовларининг натижалари юзасидан синов баённомалари ва ҳисоботларини расмийлаштириш.
11. Синаш лабораторияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш учун намуналар олиш;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш натижалари бўйича аниқланган номувофиқликлар юзасидан шартнома тузилган томонга таклиф киритиш.
Синаш лабораториялари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Синаш лабораторияси қуйидагиларга мажбур:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовларидан ўтказиш натижалари бўйича синов баённомалари ва ҳисоботларини расмийлаштириш;
аккредитациядан ўтказилган лабораториялар синов баённомаларининг (ишлаб чиқаришдаги лабораториялар ички эҳтиёжлари учун ўтказган синовлари бундан мустасно) « e-akkreditatsiya » ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳолда расмийлаштириш ;
иш журналлари ва дафтарларини белгиланган тартибда ёзма ва электрон равишда юритиб бориш;
лаборатория синовларини йўл қурилишига оид ҳужжатларга мувофиқ тўлиқ, ҳаққоний ва ваколат доирасида амалга ошириш.
Синаш лабораториялари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Якуний қоида
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда бажарилган ишларни лаборатория синовидан ўтказиш
Т/р Ишлар номи Синов кўрсаткичлари Синов муддати Асос 1. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда йўл пойи ишларини лаборатория синовидан ўтказиш Грунт (кўтарма, ўйма) физик-маханик кўрсаткичлари: • қатлам қалинлиги; • бир хиллиги; • шўрланганлиги; • намлиги; • зичлиги. Иш жараёнида * ГОСТ 25100-2020 ГОСТ 30416-2020 ГОСТ 28622-2012 ГОСТ 23161-2012 ГОСТ 5180-2015 ГОСТ 30672-2019 2. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда ноорганик боғловчи материаллар билан мустаҳкамланган йирик бўлакли, қумли ва гилли грунтлар, саноат чиқиндиларидан тайёрланган асос ва қоплама ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш Асос ва қопламанинг физик-маханик кўрсаткичлари: • йирик бўлакли ва қумли грунтларнинг гранулометрик таркиби; • гилли грунтларнинг пластиклик сони ва майдалик даражаси; • сиқилиш мустаҳкамлиги; • совуққа чидамлилиги; • саноат чиқиндиларининг зичланганлик коэффициенти. Иш кунида камида бир марта ГОСТ 5180-2015 ГОСТ 25100-2020 ГОСТ 23558-94 ГОСТ 30491-2012 3. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда органик боғловчи материаллар билан ишлов берилган асос ва қоплама ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш Асос ва қопламанинг физик-маханик кўрсаткичлари : • аралашманинг ҳарорат; • сиқилишдаги мустаҳкамлик чегаралари; • аралашманинг ёпишқоқлиги; • донадорлик таркиби; • сувга чидамлилиги. Иш кунида камида бир марта ГОСТ 18659-2005 ГОСТ 33048-2014 ГОСТ 8269.0-2025 ГОСТ 33028-2014 ГОСТ 32818-2014 4. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда асфальтбетон ва полимерасфальтобетон қопламалар ва асос ишларини лаборатория синовидан ўтказиш Асосни қуриш ишларининг физик-маханик кўрсаткичлари: • қалинлиги; • зичлиги; • донадорлик таркиби. Ҳар қатламда ГОСТ 33133-2014 ГОСТ 9128-2013 Асфальтбетон, иссиқ асфалтбетон ва полимерасфальтбетон қоплама ишларининг физик-маханик кўрсаткичлари: • қалинлиги; • сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги; • сув шимувчанлиги; • равонлиги; • зичлиги; • илашишлилиги; • донадорлик таркиби; • битум миқдори; • қолдиқ ғовакдорлиги; • зичланганлик коэффициенти. 3 — 7 сутка ичида ** 5. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда чақиқ тош-мастикали асфальтбетон ва полимер чақиқ тош-мастикали асфальтбетон қопламалар ишларини лаборатория синовидан ўтказиш Чақиқ тош-мастикали асфальтбетон ва полимер чақиқ тош-мастикали асфальтбетон қоришмалари (олинган намуналар) физик-механик кўрсаткичлари: • қалинлиги; • битум миқдори; • барқарорлаштирувчи қўшимча миқдори; • донадорлик таркиби; • боғловчининг минерал материал билан ёпишиши; • чидамлилиги; • қолдиқ ғовакдорлиги; • сув таъсирига бардошлилиги. 3 — 7 сутка ичида ** OʻzDSt 3610-2022 ГОСТ 31015-2002 ГОСТ 12801-98 6. Автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда қуйма цемент-бетон қоплама ва асос ишлари ҳамда материалларни лаборатория синовидан ўтказиш Цемент-бетон қопламалар ва асосларнинг физик-механик кўрсаткичлари: • қалинлиги, • сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги; • эгилишдаги мустаҳкамлиги; • музлашга бардошлилиги; • сув ўтказувчанлиги; • равонлигини; • зичлиги; • илашишлилиги. Ҳар иш кунида ишлатилган қопламадан 7 — 28 сутка ичида ГОСТ 26633-2015 ГОСТ 30515-2013 ГОСТ 23732-2011 ГОСТ 8267-93 ГОСТ 8736-2014 ГОСТ 24211-2008 ГОСТ 30459-2008 ГОСТ 10180-2012 7. Автомобиль йўлларини таъмирлашда асфальтбетон ва полимерасфальтобетон қоплама ишлари сифатини лаборатория синовидан ўтказиш Асфальтбетон, иссиқ асфалтбетон ва полимерасфальтбетон қопламалар ва асосларининг физик-механик кўрсаткичлари: • қалинлиги; • сув шимувчанлиги; • донадорлик таркиби; • битум миқдори; • қолдиқ ғовакдорлиги; • зичланганлик коэффициенти. 3 — 7 сутка ичида ** ГОСТ 9128-2013
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда лаборатория синовларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Синаш лаборатория бошлиғи ____________________________ Ф.И.О. ____________________________ (имзо) 20___ йил «____» _____________ ______-сон СИНОВ БАЁННОМАСИ Лаборатория номи: _______________________________________________________________________ Лаборатория манзили: ____________________________________________________________________ Гувоҳнома рақами: _______________________________________________________________________ Синов ўтказиладиган жой номи: ___________________________________________________________ Буюртма берган ташкилот номи: __________________________________________________________ Маҳсулот (иш) номи: _____________________________________________________________________ Намуна олиш далолатномаси рақами: ______________________________________________________ Намуна олиш санаси: _____________________________________________________________________ Намуна олинган жой номи: ________________________________________________________________ Синов объектлари учун ҳужжатлар: ________________________________________________________ Синов усуллари учун ҳужжатлар: __________________________________________________________ Синов ўтказиш шароитлари (ҳарорат, намлик) : ______________________________________________ Ўлчаш ноаниқлиги: ______________________________________________________________________ Синов усулига қўшимча киритиш, рад этиш ёки чиқариб ташлаш тўғрисидаги маълумот: _________________________________________________________________________________________ Фикрлар ва талқинлар: ___________________________________________________________________ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ВА СИНОВ УСКУНАЛАРИ РЎЙХАТИ Номи Рақами, санаси СИНОВ НАТИЖАЛАРИ: Т/р Синов тури / Аниқланаётган кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги Кўрсаткич, ҳужжат бўйича (белгиси ва талаби) Аниқланган кўрсаткич Кўрсаткичларни мослиги (талабга мувофиқлиги) 1 2 3 4 5 6 Хулоса: ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Синов ўтказилган сана: 20___ йил «____» ____________ Синов ишларини ўтказди: Синаш лабораторияси ходими ____________ _______ ___________________ (лавозим кўрсатилади) (имзо) (Ф.И.О.) Синов баённомасини тузди: Синаш лабораторияси ходими ____________ _______ ___________________ (лавозим кўрсатилади) (имзо) (Ф.И.О.)
Вазир И. МАХКАМОВ
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
2026 йил 15 июнь
2026 йил 4 июнь
2026 йил 8 май
4-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
JADVALI
Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda laboratoriya sinovlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 14-iyundagi PF-94-son “ Maʼmuriy islohotlar doirasida transport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2025-yil 8-sentabrdagi PF-161-son “ Islohotlarni huquqiy jihatdan taʼminlash samaradorligini oshirish hamda ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda vazirlik va idoralarning masʼuliyati va tashabbuskorligini kuchaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlariga muvofiq buyuraman:
1. Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda laboratoriya sinovlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2026-yil 22-iyundagi 4-son buyrugʻiga ILOVA
Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda laboratoriya sinovlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning, yoʻl qurilishi sohasiga doir qonunchilik hujjatlari, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalariga hamda loyiha talablariga (bundan buyon matnda yoʻl qurilishiga oid hujjatlar deb yuritiladi) muvofiqligini aniqlash boʻyicha laboratoriya sinovlarini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoida
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
sinash laboratoriyasi — sinashni amalga oshiruvchi yuridik shaxs yoki uning tarkibiy boʻlinmasi;
laboratoriya sinovlari — avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning, jumladan qoʻllanilgan materiallar va konstruksiyalarning yoʻl qurilishiga oid hujjatlarga muvofiqligini aniqlash jarayoni;
akkreditatsiya — muvofiqlikni baholash organlarining muayyan faoliyat sohasida muvofiqlikni baholashga doir ishlarni bajarishga vakolatliligini akkreditatsiya organi tomonidan rasman tasdiqlash;
buyurtmachi — obyektlarni qurish, rekonstruksiya qilish, taʼmirlash va buzishning amalga oshirilishini taʼminlovchi, shuningdek shu maqsadlarda loyiha-qidiruv, ekspertlik, qurilish-montaj va nazorat ishlarini bajarish uchun tegishli tashkilotlar bilan shartnomalar tuzuvchi jismoniy yoki yuridik shaxs;
pudrat tashkiloti — buyurtmachi tomonidan amaldagi qonunchilik asosida belgilangan hamda shartnomada koʻrsatilgan ishlarni belgilangan muddatda bajarish va topshirish majburiyatini olgan yuridik shaxs.
2-bob. Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda sinash laboratoriyasini jalb qilish
2. Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning sifati ustidan pudrat tashkiloti tomonidan doimiy ravishda laboratoriya nazorati taʼminlanadi .
Bunda ushbu bajarilgan ishlarning sifatini nazorat qilish pudrat tashkilotining sinash laboratoriyasi yoki shartnoma asosida jalb etiladigan tashkilot tomonidan laboratoriya sinovlarini oʻtkazgan holda amalga oshiriladi.
3. Ichki nazorat pudrat tashkiloti tomonidan kamchiliklarni oʻz vaqtida aniqlash hamda ularni bartaraf etish va oldini olish boʻyicha choralar koʻrish maqsadida amalga oshiriladi .
4. Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning bosqichma-bosqich laboratoriya sinovidan oʻtkazilishi va uning toʻliqligi, toʻgʻriligi, ishonchliligi va obyektivligi ustidan ichki nazoratni taʼminlash uchun pudrat tashkiloti masʼul mutaxassisni belgilaydi .
5. Buyurtmachi tomonidan avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ish hajmlarini pudrat tashkilotidan qabul qilib olishda yoʻl qurilishiga oid hujjatlarga muvofiqligi va sifati taʼminlanganligini aniqlash uchun sinash laboratoriyasi jalb qilinadi.
Bunda ushbu sinash laboratoriyasi akkreditatsiyadan oʻtgan boʻlishi va uni jalb qilish Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq amalga oshiriladi.
6. Buyurtmachi tomonidan pudrat tashkilotining sinash laboratoriyasini yoki u tomondan jalb etilgan sinash laboratoriyasini jalb qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
7. Buyurtmachi va pudrat tashkilotining laboratoriya sinovlari natijalari yuzasidan ular oʻrtasida nizoli holatlar yuzaga kelganda, ushbu sinovlarda ishtirok etmagan akkreditatsiyadan oʻtgan sinash laboratoriyasi tomonidan qayta sinovlar oʻtkazilishi mumkin.
3-bob. Sinash laboratoriyasining vazifalari, huquqlari va majburiyatlari
8. Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarni laboratoriya sinovlaridan oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
9. Sinash laboratoriyasi avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning har bir bosqichida ularning yoʻl qurilishiga oid hujjatlar talablariga muvofiqligini laboratoriya sinovlari orqali aniqlaydi.
Bunda laboratoriya sinovi natijalari mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda sinov bayonnomasi bilan rasmiylashtiriladi.
10. Sinash laboratoriyasining vazifalari quyidagilardan iborat:
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarning, jumladan qoʻllanilgan materiallar (asfaltbeton, beton va boshqa qorishmalar), konstruksiyalar va buyumlarning yoʻl qurilishiga oid hujjatlar hamda loyiha hujjatlariga muvofiqligi yuzasidan laboratoriya sinovlarini oʻtkazish;
oʻtkazilgan laboratoriya sinovlarining natijalari yuzasidan sinov bayonnomalari va hisobotlarini rasmiylashtirish.
11. Sinash laboratoriyasi quyidagi huquqlarga ega:
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarni laboratoriya sinovlaridan oʻtkazish uchun namunalar olish;
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarni laboratoriya sinovlaridan oʻtkazish natijalari boʻyicha aniqlangan nomuvofiqliklar yuzasidan shartnoma tuzilgan tomonga taklif kiritish.
Sinash laboratoriyalari qonunchilikda belgilangan boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
12. Sinash laboratoriyasi quyidagilarga majbur:
avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarni laboratoriya sinovlaridan oʻtkazish natijalari boʻyicha sinov bayonnomalari va hisobotlarini rasmiylashtirish;
akkreditatsiyadan oʻtkazilgan laboratoriyalar sinov bayonnomalarining (ishlab chiqarishdagi laboratoriyalar ichki ehtiyojlari uchun oʻtkazgan sinovlari bundan mustasno) “ e-akkreditatsiya ” axborot tizimida roʻyxatga olingan holda rasmiylashtirish ;
ish jurnallari va daftarlarini belgilangan tartibda yozma va elektron ravishda yuritib borish;
laboratoriya sinovlarini yoʻl qurilishiga oid hujjatlarga muvofiq toʻliq, haqqoniy va vakolat doirasida amalga oshirish.
Sinash laboratoriyalari qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
4-bob. Yakuniy qoida
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda laboratoriya sinovlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda bajarilgan ishlarni laboratoriya sinovidan oʻtkazish
T/r Ishlar nomi Sinov koʻrsatkichlari Sinov muddati Asos 1. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda yoʻl poyi ishlarini laboratoriya sinovidan oʻtkazish Grunt (koʻtarma, oʻyma) fizik-maxanik koʻrsatkichlari: • qatlam qalinligi; • bir xilligi; • shoʻrlanganligi; • namligi; • zichligi. Ish jarayonida * GOST 25100-2020 GOST 30416-2020 GOST 28622-2012 GOST 23161-2012 GOST 5180-2015 GOST 30672-2019 2. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda noorganik bogʻlovchi materiallar bilan mustahkamlangan yirik boʻlakli, qumli va gilli gruntlar, sanoat chiqindilaridan tayyorlangan asos va qoplama ishlari hamda materiallarni laboratoriya sinovidan oʻtkazish Asos va qoplamaning fizik-maxanik koʻrsatkichlari: • yirik boʻlakli va qumli gruntlarning granulometrik tarkibi; • gilli gruntlarning plastiklik soni va maydalik darajasi; • siqilish mustahkamligi; • sovuqqa chidamliligi; • sanoat chiqindilarining zichlanganlik koeffitsiyenti. Ish kunida kamida bir marta GOST 5180-2015 GOST 25100-2020 GOST 23558-94 GOST 30491-2012 3. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda organik bogʻlovchi materiallar bilan ishlov berilgan asos va qoplama ishlari hamda materiallarni laboratoriya sinovidan oʻtkazish Asos va qoplamaning fizik-maxanik koʻrsatkichlari : • aralashmaning harorat; • siqilishdagi mustahkamlik chegaralari; • aralashmaning yopishqoqligi; • donadorlik tarkibi; • suvga chidamliligi. Ish kunida kamida bir marta GOST 18659-2005 GOST 33048-2014 GOST 8269.0-2025 GOST 33028-2014 GOST 32818-2014 4. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda asfaltbeton va polimerasfaltobeton qoplamalar va asos ishlarini laboratoriya sinovidan oʻtkazish Asosni qurish ishlarining fizik-maxanik koʻrsatkichlari: • qalinligi; • zichligi; • donadorlik tarkibi. Har qatlamda GOST 33133-2014 GOST 9128-2013 Asfaltbeton, issiq asfaltbeton va polimerasfaltbeton qoplama ishlarining fizik-maxanik koʻrsatkichlari: • qalinligi; • siqilishga boʻlgan mustahkamligi; • suv shimuvchanligi; • ravonligi; • zichligi; • ilashishliligi; • donadorlik tarkibi; • bitum miqdori; • qoldiq gʻovakdorligi; • zichlanganlik koeffitsiyenti. 3 — 7 sutka ichida ** 5. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda chaqiq tosh-mastikali asfaltbeton va polimer chaqiq tosh-mastikali asfaltbeton qoplamalar ishlarini laboratoriya sinovidan oʻtkazish Chaqiq tosh-mastikali asfaltbeton va polimer chaqiq tosh-mastikali asfaltbeton qorishmalari (olingan namunalar) fizik-mexanik koʻrsatkichlari: • qalinligi; • bitum miqdori; • barqarorlashtiruvchi qoʻshimcha miqdori; • donadorlik tarkibi; • bogʻlovchining mineral material bilan yopishishi; • chidamliligi; • qoldiq gʻovakdorligi; • suv taʼsiriga bardoshliligi. 3 — 7 sutka ichida ** OʻzDSt 3610-2022 GOST 31015-2002 GOST 12801-98 6. Avtomobil yoʻllarini qurish va rekonstruksiya qilishda quyma sement-beton qoplama va asos ishlari hamda materiallarni laboratoriya sinovidan oʻtkazish Sement-beton qoplamalar va asoslarning fizik-mexanik koʻrsatkichlari: • qalinligi, • siqilishga boʻlgan mustahkamligi; • egilishdagi mustahkamligi; • muzlashga bardoshliligi; • suv oʻtkazuvchanligi; • ravonligini; • zichligi; • ilashishliligi. Har ish kunida ishlatilgan qoplamadan 7 — 28 sutka ichida GOST 26633-2015 GOST 30515-2013 GOST 23732-2011 GOST 8267-93 GOST 8736-2014 GOST 24211-2008 GOST 30459-2008 GOST 10180-2012 7. Avtomobil yoʻllarini taʼmirlashda asfaltbeton va polimerasfaltobeton qoplama ishlari sifatini laboratoriya sinovidan oʻtkazish Asfaltbeton, issiq asfaltbeton va polimerasfaltbeton qoplamalar va asoslarining fizik-mexanik koʻrsatkichlari: • qalinligi; • suv shimuvchanligi; • donadorlik tarkibi; • bitum miqdori; • qoldiq gʻovakdorligi; • zichlanganlik koeffitsiyenti. 3 — 7 sutka ichida ** GOST 9128-2013
Avtomobil yoʻllarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlashda laboratoriya sinovlarini amalga oshirish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“TASDIQLAYMAN” Sinash laboratoriya boshligʻi ____________________________ F.I.O. ____________________________ (imzo) 20___ yil “____” _____________ ______-son SINOV BAYONNOMASI Laboratoriya nomi: _______________________________________________________________________ Laboratoriya manzili: ____________________________________________________________________ Guvohnoma raqami: _______________________________________________________________________ Sinov oʻtkaziladigan joy nomi: ___________________________________________________________ Buyurtma bergan tashkilot nomi: __________________________________________________________ Mahsulot (ish) nomi: _____________________________________________________________________ Namuna olish dalolatnomasi raqami: ______________________________________________________ Namuna olish sanasi: _____________________________________________________________________ Namuna olingan joy nomi: ________________________________________________________________ Sinov obyektlari uchun hujjatlar: ________________________________________________________ Sinov usullari uchun hujjatlar: __________________________________________________________ Sinov oʻtkazish sharoitlari (harorat, namlik) : ______________________________________________ Oʻlchash noaniqligi: ______________________________________________________________________ Sinov usuliga qoʻshimcha kiritish, rad etish yoki chiqarib tashlash toʻgʻrisidagi maʼlumot: _________________________________________________________________________________________ Fikrlar va talqinlar: ___________________________________________________________________ OʻLCHASH VOSITALARI VA SINOV USKUNALARI ROʻYXATI Nomi Raqami, sanasi SINOV NATIJALARI: T/r Sinov turi / Aniqlanayotgan koʻrsatkich nomi Oʻlchov birligi Koʻrsatkich, hujjat boʻyicha (belgisi va talabi) Aniqlangan koʻrsatkich Koʻrsatkichlarni mosligi (talabga muvofiqligi) 1 2 3 4 5 6 Xulosa: ___________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Sinov oʻtkazilgan sana: 20___ yil “____” ____________ Sinov ishlarini oʻtkazdi: Sinash laboratoriyasi xodimi ____________ _______ ___________________ (lavozim koʻrsatiladi) (imzo) (F.I.O.) Sinov bayonnomasini tuzdi: Sinash laboratoriyasi xodimi ____________ _______ ___________________ (lavozim koʻrsatiladi) (imzo) (F.I.O.)
Vazir I. MAXKAMOV
Texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A. JUMANAZAROV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi rahbari S. ESHQUVVATOV
Toshkent sh.,
2026-yil 22-iyun,
2026-yil 15-iyun
2026-yil 4-iyun
2026-yil 8-may
4-son