UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 21-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 21 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 21 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 21 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия сақлаш тизимларини ягона электр энергетикаси тизимига интеграция қилиш жараёнида тезкор-диспетчерлик бошқарувини такомиллаштириш, шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, муассасада малакали мутахассислар ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви фаолиятини рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ходимларининг умумий чекланган сонини қўшимча 30 та штат бирлигига ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Энергетика вазирлиги бир ой муддатда Марказ ходимларининг умумий чекланган сони ҳамда унинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмасини тасдиқласин.

3. Энергетика вазирлиги Марказ билан биргаликда:

икки ой муддатда реал вақт режимида энергия балансини режалаштириш, генерация, шу жумладан, қуёш ва шамол станцияларининг прогнози ва уларнинг турғун ишлаш моделларини яратиш тизимини йўлга қўйсин. Бунда замонавий моделлаштириш ва прогнозлаш учун «Power Factory» (DIgSILENT) ҳамда «PLEXOS» дастурий таъминотларини хорижий грантлар, халқаро молия ташкилотларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жорий этиш чоралари кўрилсин;

2026 йил 1 сентябрга қадар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим ва тажриба алмашиш дастурини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.

4. Белгилансинки, Марказ даромадларининг камида 15 фоизи Марказнинг марказий аппарати, минтақавий ва ҳудудий бўлимлари моддий-техник базасини техник қайта жиҳозлаш ҳамда ходимлар малакасини оширишга йўналтирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 июлдаги 400-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорида :

а) номидаги «давлат унитар корхонасини» сўзлари «давлат муассасасини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини» сўзлари «давлат муассасасини» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 289 та штат бирлиги этиб белгилансин»;

г) 4-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Давлат — хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган электр станциялари ва электр энергиясини сақлаш тизими операторлари ҳамда йирик истеъмолчиларга диспетчерлик хизматларини кўрсатгани учун шартномалар Миллий диспетчерлик маркази ва «Ўзэнергосотиш» АЖ ўртасида тузилади»;

д) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва тақсимловчи бошқа ташкилотларга шартнома асосида диспетчерлик хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар»;

е) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 325-сон қарорида :

а) номидаги «давлат унитар корхонасини» сўзлари «давлат муассасасини» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Вазирлар Маҳкамасининг «Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасасини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 24 мартдаги 126-сон қарорига мувофиқ:

Энергетика вазирлиги ҳузурида «Миллий диспетчерлик маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Миллий диспетчерлик маркази) ташкил этилгани;

Миллий диспетчерлик марказига «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функцияларини ўтказиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин»;

в) 2-банддаги «давлат унитар корхонаси» сўзлари «давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) иловада :

номидаги «давлат унитар корхонаси» сўзлари «давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

6-банднинг «а» кичик бандида:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«электр энергетикаси объектларида ўрнатилган релели ҳимоя ва аварияга қарши автоматика ускуналари эксплуатацияси устидан назорат қилиш»;

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ягона электр энергетикаси тизими ва унинг қисмларида янги объектларни киритиш, мавжудларини кенгайтириш ҳамда реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқишда қатнашиш, шунингдек, ушбу лойиҳалар тўғрисида таклифлар бериш ва келишиш, электр энергетикаси объектларига уланиш учун техник шартларни кўриб чиқиш ва келишиш»;

қуйидаги мазмундаги 5 1 -боб билан тўлдирилсин:

«5 1 -боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш»

20 1 . Марказнинг моддий-техника таъминоти, Марказ директори ва ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича харажатлар:

шартнома асосида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

20 2 . Марказда бухгалтерия ҳисоби бухгалтерия ҳисоботи миллий стандартлари асосида юритилади, солиқ ва молиявий ҳисоботлар тузилади.

20 3 . Марказ директори ва ходимларининг меҳнатига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига, ушбу Низомга, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, жамоа шартномасига, шунингдек, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳақ тўланади ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар;

меҳнатнинг якуний натижаларига кўра белгиланадиган мукофотлар.

20 4 . Марказ штатлар жадвали Марказ директори томонидан тасдиқланади ҳамда энергетика вазири томонидан келишилади ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

20 5 . Ходимнинг лавозим маоши белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ягона тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентини 1,5 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.

20 6 . Меҳнат қонунчилигида белгиланган байрам кунлари ва касб байрами муносабати билан ходимга лавозим маошининг 2 баравари миқдорида мукофот пули тўланади.

20 7 . Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари таркибига кирадиган ходимларнинг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маоши, лавозим маошига устама ҳақлар, байрам пули, ҳар ойлик (рағбатлантирувчи тусдаги) пуллар ҳамда бошқа тўловлар ва устамаларни белгилашда тариф коэффициенти оширилган тариф коэффициентини ҳисобга олган ҳолда қўлланади.

20 8 . Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларига меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ Марказ маблағлари ҳисобидан лавозим маошига қуйидаги қўшимчалар ва устамалар тўланади:

ходимлар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида лавозим маошига 40 фоиз миқдорида устама (марказий аппарат ходимларига) тўлов;

овқатланиш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараварида ҳар ойлик компенсация тўлови;

йўлкира харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараварида ҳар ойлик компенсация (хизмат автотранспорт воситалари билан таъминланган ёки шахсий автотранспорт воситаларидан фойдалангани учун компенсация тўловларини оладиган, шу жумладан, хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар қоплаб бериладиган ходимлар бундан мустасно) тўлови;

ходимга лавозим маошининг икки баравари миқдорида устама ва қўшимча ҳақ тўловлари;

Марказнинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига умумий кўп йиллик хизмати учун оширилган коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига қуйидаги миқдорларда ҳар ойда устама (узоқ муддат ишлаган йиллари учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Марказнинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади) тўлов:

1 йилдан 3 йилгача — 0,1;

3 йилдан 5 йилгача — 0,2;

5 йилдан 7 йилгача — 0,3;

7 йилдан 10 йилгача — 0,4;

10 йилдан 15 йилгача — 0,5;

15 йилдан 20 йилгача — 0,6;

20 йилдан 30 йилгача — 0,7;

30 йилдан ортиқ — 0,8;

ходимга ҳар йиллик меҳнат таътилига чиқаётганда моддий ёрдам ва компенсация тўловлари.

20 9 . Марказнинг хўжалик фаолияти натижаларига кўра ходимлар самарали меҳнатини ҳисобга олган ҳолда, йил якуни бўйича лавозим маошининг ўн бараваригача миқдорда мукофотланади.

Йил якуни бўйича мукофотлаш тартиби ва тўлов шартлари Марказнинг ички ҳужжатларида белгиланган қоидалар билан тартибга солинади.

20 10 . Ходимлар муҳим топшириқларни сифатли, натижадорлик билан бажаргани учун уларга бўйсунуви бўйича таркибий бўлинма раҳбари ёки директор ўринбосари томонидан берилган билдирги асосида лавозим маошининг икки бараваригача бўлган миқдорда мукофот пули берилиши (шунингдек, Энергетика вазирлигининг топшириғи асосида ҳам мукофот берилиши) мумкин.

Функционал вазифаларини ўз вақтида, сифатли бажарган ходимларни мукофотлаш, уларнинг фаолиятини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун улар самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) натижаларига кўра Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг беш бараваригача рағбатлантирилади.

20 11 . Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бир календарь йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн беш бараваригача миқдорда моддий ёрдам тўланади (ушбу моддий ёрдам, қоида тариқасида, куз ойларида берилади).

20 12 . Марказ ўз фаолиятида белгиланган вазифаларини бажаришда маҳаллий, хорижий мутахассислар ва халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқига эга. Уларга иш ҳақи тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ тўланади.

20 13 . Энергетика соҳасида кўп йиллик хизматлари учун бериладиган унвонлар ва илмий даражага эга бўлган ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорларда қўшимча тўловлар тўланади».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 21 июль,

400 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2026 й., 09/26/400/0767-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasi faoliyatini takomillashtirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Qayta tiklanuvchi energiya manbalari va energiya saqlash tizimlarini yagona elektr energetikasi tizimiga integratsiya qilish jarayonida tezkor-dispetcherlik boshqaruvini takomillashtirish, shuningdek, Energetika vazirligi huzuridagi “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasining moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, muassasada malakali mutaxassislar va ularning zaxirasini yaratish hamda elektr energetikasi tizimida dispetcherlik boshqaruvi faoliyatini raqamlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Energetika vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) xodimlarining umumiy cheklangan sonini qoʻshimcha 30 ta shtat birligiga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Energetika vazirligi bir oy muddatda Markaz xodimlarining umumiy cheklangan soni hamda uning yangi tahrirdagi tashkiliy tuzilmasini tasdiqlasin.

3. Energetika vazirligi Markaz bilan birgalikda:

ikki oy muddatda real vaqt rejimida energiya balansini rejalashtirish, generatsiya, shu jumladan, quyosh va shamol stansiyalarining prognozi va ularning turgʻun ishlash modellarini yaratish tizimini yoʻlga qoʻysin. Bunda zamonaviy modellashtirish va prognozlash uchun “Power Factory” (DIgSILENT) hamda “PLEXOS” dasturiy taʼminotlarini xorijiy grantlar, xalqaro moliya tashkilotlarining homiylik xayriyalari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan joriy etish choralari koʻrilsin;

2026-yil 1-sentabrga qadar xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikda taʼlim va tajriba almashish dasturini ishlab chiqsin va amaliyotga joriy etsin.

4. Belgilansinki, Markaz daromadlarining kamida 15 foizi Markazning markaziy apparati, mintaqaviy va hududiy boʻlimlari moddiy-texnik bazasini texnik qayta jihozlash hamda xodimlar malakasini oshirishga yoʻnaltiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 21-iyuldagi 400-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Energetika vazirligi huzurida “Milliy dispetcherlik markazi” davlat unitar korxonasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 24-martdagi 126-son qarorida :

a) nomidagi “davlat unitar korxonasini” soʻzlari “davlat muassasasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat unitar korxonasini” soʻzlari “davlat muassasasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Energetika vazirligi huzurida “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasi boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 289 ta shtat birligi etib belgilansin”;

g) 4-band quyidagi mazmundagi sakkizinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Davlat — xususiy sheriklik asosida faoliyat yuritayotgan elektr stansiyalari va elektr energiyasini saqlash tizimi operatorlari hamda yirik isteʼmolchilarga dispetcherlik xizmatlarini koʻrsatgani uchun shartnomalar Milliy dispetcherlik markazi va “Oʻzenergosotish” AJ oʻrtasida tuziladi”;

d) 5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Issiqlik elektr stansiyalari” AJ, “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ, “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbekgidroenergo” AJ, “Oʻzenergosotish” AJ hamda elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi va taqsimlovchi boshqa tashkilotlarga shartnoma asosida dispetcherlik xizmatini koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar”;

e) ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Energetika vazirligi huzurida “Milliy dispetcherlik markazi” davlat unitar korxonasining faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 10-iyundagi 325-son qarorida :

a) nomidagi “davlat unitar korxonasini” soʻzlari “davlat muassasasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Vazirlar Mahkamasining “Energetika vazirligi huzurida “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasini tashkil etish toʻgʻrisida” 2022-yil 24-martdagi 126-son qaroriga muvofiq:

Energetika vazirligi huzurida “Milliy dispetcherlik markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Milliy dispetcherlik markazi) tashkil etilgani;

Milliy dispetcherlik markaziga “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ hamda “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning milliy, mintaqaviy va hududiy dispetcherlik funksiyalarini oʻtkazish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin”;

v) 2-banddagi “davlat unitar korxonasi” soʻzlari “davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) ilovada :

nomidagi “davlat unitar korxonasi” soʻzlari “davlat muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

6-bandning “a” kichik bandida:

oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“elektr energetikasi obyektlarida oʻrnatilgan releli himoya va avariyaga qarshi avtomatika uskunalari ekspluatatsiyasi ustidan nazorat qilish”;

oʻn sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“yagona elektr energetikasi tizimi va uning qismlarida yangi obyektlarni kiritish, mavjudlarini kengaytirish hamda rekonstruksiya qilish boʻyicha loyihalarni koʻrib chiqishda qatnashish, shuningdek, ushbu loyihalar toʻgʻrisida takliflar berish va kelishish, elektr energetikasi obyektlariga ulanish uchun texnik shartlarni koʻrib chiqish va kelishish”;

quyidagi mazmundagi 5 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“5 1 -bob. Markaz faoliyatini moliyalashtirish va moddiy-texnik taʼminlash, uning xodimlari mehnatiga haq toʻlash hamda ularni moddiy ragʻbatlantirish”

20 1 . Markazning moddiy-texnika taʼminoti, Markaz direktori va xodimlari mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha xarajatlar:

shartnoma asosida ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

20 2 . Markazda buxgalteriya hisobi buxgalteriya hisoboti milliy standartlari asosida yuritiladi, soliq va moliyaviy hisobotlar tuziladi.

20 3 . Markaz direktori va xodimlarining mehnatiga Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksiga, ushbu Nizomga, boshqa qonunchilik hujjatlariga, jamoa shartnomasiga, shuningdek, boshqa normativ hujjatlarga muvofiq haq toʻlanadi va u quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

lavozim maoshlari (tarif stavkalari);

lavozim maoshlariga qoʻshimchalar va ustamalar;

mehnatning yakuniy natijalariga koʻra belgilanadigan mukofotlar.

20 4 . Markaz shtatlar jadvali Markaz direktori tomonidan tasdiqlanadi hamda energetika vaziri tomonidan kelishiladi hamda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi.

20 5 . Xodimning lavozim maoshi belgilangan mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdori yagona tarif setkasining tegishli razryadi tarif koeffitsiyentini 1,5 baravarga oshirilgan miqdorda qoʻllanadi.

20 6 . Mehnat qonunchiligida belgilangan bayram kunlari va kasb bayrami munosabati bilan xodimga lavozim maoshining 2 baravari miqdorida mukofot puli toʻlanadi.

20 7 . Markaz va uning tarkibiy boʻlinmalari tarkibiga kiradigan xodimlarning Yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlashning tasdiqlangan razryadlariga muvofiq lavozim maoshi, lavozim maoshiga ustama haqlar, bayram puli, har oylik (ragʻbatlantiruvchi tusdagi) pullar hamda boshqa toʻlovlar va ustamalarni belgilashda tarif koeffitsiyenti oshirilgan tarif koeffitsiyentini hisobga olgan holda qoʻllanadi.

20 8 . Markaz va uning tarkibiy boʻlinmalari xodimlariga mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq Markaz mablagʻlari hisobidan lavozim maoshiga quyidagi qoʻshimchalar va ustamalar toʻlanadi:

xodimlar mehnatini ragʻbatlantirish maqsadida lavozim maoshiga 40 foiz miqdorida ustama (markaziy apparat xodimlariga) toʻlov;

ovqatlanish xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravarida har oylik kompensatsiya toʻlovi;

yoʻlkira xarajatlarini qoplash uchun bazaviy hisoblash miqdorining besh baravarida har oylik kompensatsiya (xizmat avtotransport vositalari bilan taʼminlangan yoki shaxsiy avtotransport vositalaridan foydalangani uchun kompensatsiya toʻlovlarini oladigan, shu jumladan, xizmat safari bilan bogʻliq xarajatlar qoplab beriladigan xodimlar bundan mustasno) toʻlovi;

xodimga lavozim maoshining ikki baravari miqdorida ustama va qoʻshimcha haq toʻlovlari;

Markazning boshqaruv, texnik va xizmat koʻrsatuvchi xodimlariga umumiy koʻp yillik xizmati uchun oshirilgan koeffitsiyentini hisobga olgan holda, lavozim maoshiga quyidagi miqdorlarda har oyda ustama (uzoq muddat ishlagan yillari uchun mukofot olish huquqini beruvchi ish staji Markazning ichki hujjatlari bilan tartibga solinadi) toʻlov:

1 yildan 3 yilgacha — 0,1;

3 yildan 5 yilgacha — 0,2;

5 yildan 7 yilgacha — 0,3;

7 yildan 10 yilgacha — 0,4;

10 yildan 15 yilgacha — 0,5;

15 yildan 20 yilgacha — 0,6;

20 yildan 30 yilgacha — 0,7;

30 yildan ortiq — 0,8;

xodimga har yillik mehnat taʼtiliga chiqayotganda moddiy yordam va kompensatsiya toʻlovlari.

20 9 . Markazning xoʻjalik faoliyati natijalariga koʻra xodimlar samarali mehnatini hisobga olgan holda, yil yakuni boʻyicha lavozim maoshining oʻn baravarigacha miqdorda mukofotlanadi.

Yil yakuni boʻyicha mukofotlash tartibi va toʻlov shartlari Markazning ichki hujjatlarida belgilangan qoidalar bilan tartibga solinadi.

20 10 . Xodimlar muhim topshiriqlarni sifatli, natijadorlik bilan bajargani uchun ularga boʻysunuvi boʻyicha tarkibiy boʻlinma rahbari yoki direktor oʻrinbosari tomonidan berilgan bildirgi asosida lavozim maoshining ikki baravarigacha boʻlgan miqdorda mukofot puli berilishi (shuningdek, Energetika vazirligining topshirigʻi asosida ham mukofot berilishi) mumkin.

Funksional vazifalarini oʻz vaqtida, sifatli bajargan xodimlarni mukofotlash, ularning faoliyatini moddiy ragʻbatlantirish va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash uchun ular samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) natijalariga koʻra Markazning oʻz mablagʻlari hisobidan lavozim maoshining besh baravarigacha ragʻbatlantiriladi.

20 11 . Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotib olish uchun bir kalendar yilda mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining oʻn besh baravarigacha miqdorda moddiy yordam toʻlanadi (ushbu moddiy yordam, qoida tariqasida, kuz oylarida beriladi).

20 12 . Markaz oʻz faoliyatida belgilangan vazifalarini bajarishda mahalliy, xorijiy mutaxassislar va xalqaro maslahatchilarni jalb qilish huquqiga ega. Ularga ish haqi tuzilgan mehnat shartnomalariga muvofiq toʻlanadi.

20 13 . Energetika sohasida koʻp yillik xizmatlari uchun beriladigan unvonlar va ilmiy darajaga ega boʻlgan xodimlarga qonunchilik hujjatlarida belgilangan miqdorlarda qoʻshimcha toʻlovlar toʻlanadi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 21-iyul,

400 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 22.07.2026-y., 09/26/400/0767-son)

lex.uz