📅 2026-yil 29-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vazirligi huzuridagi fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 29-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vazirligi huzuridagi fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 29 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства гражданской авиации при министерстве транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 June 2026 · Ministry and agency documents · Transport vazirligi huzuridagi fuqaro aviatsiyasi agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 29 июндаги 6-н-сон буйруғига ИЛОВА
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбири ;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — назорат қилувчи органлар томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчиликнинг бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими .
2. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил қилиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Агентлик тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур Низомнинг 1 — 5-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони , 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил қилиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Агентликнинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
4-боб. Якуний қоидалар
12. Хавфни таҳлил қилиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Аэродромлар ва ерусти қурилмалари йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Аэродром элементларининг геометрик ўлчамлари талаб даражасида эмаслиги 10 2. Аэродромларда учиш-қўниш йўлагининг охирида ҳаракатланиш йўлаги мавжуд бўлмаган ҳолда бурилиш майдонининг ҳам мавжуд эмаслиги 10 3. Аэродром сунъий қопламаларининг яроқсиз ҳолатда эканлиги ёки бегона буюмларнинг мавжудлиги 20 4. Учиш-қўниш йўлаги юзасидаги ёпишқоқлик коэффициенти метрологик сертификатланган ўлчаш асбоблари ёрдамида ўлчанмаганлиги 10 5. Аэродромнинг зарур аэронавигация маълумотлари билан таъминланмаганлиги 5 6. Аэродром элементларидаги кундузги маркировка белгиларининг яроқсизлиги ёки тўсиқларда тунги маркировка белгиларининг йўқлиги 15 7. Аэродромда орнитологик ҳолатнинг талаб даражасида эмаслиги 10 8. Бинолар, иншоотлар, маъмурий бинолар, парвозларни радиотехник таъминлаш, техник ишлар ўтказиш бўйича назорат зоналари ва бошқа объектлар тегишлича жиҳозланмаганлиги, узлуксиз ишламаслиги, назарда тутилган вазифаларни бажариш учун яроқли эмаслиги ёки сертификатлаш талабларига жавоб бермаслиги 10 9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги нинг мажбурий бўлган кўрсатмалари ва талабномаларининг бажарилмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Учишга яроқлилик бўйича бажарилиши шарт бўлган бюллетенларнинг бажарил ма ган лиги 10 2. Учишга яроқлилик бўйича бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларнинг бажарил ма ган лиги 10 3. Учишга яроқлилик бўйича бажарилиши шарт бўлган ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчининг талабларига мувофиқ жиҳозланмаганлиги 10 4. Учишга яроқлилик бўйича бажарилиши шарт бўлган регламентда кўрсатилган техник хизмат кўрсатиш ишларининг бажарилмаганлиги 10 5. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилигининг сақланишини таъминламаслик 10 6. Фуқаро ҳаво кемасининг учишга яроқлилик сертификати талаб ва шартларига р ио я қилмаслик 20 7. Ҳаво кемаси компонентларининг ресурсини ҳисобга олиш, двигателлари, учишга яроқлилик бўйича директивалар, сервис бюллетенлари ва техник хизмат кўрсатиш дастури ишлари бўйича ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги 10 8. Ҳаво кемасига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан тасдиқланган техник хизмат кўрсатиш дастури ва минимал жиҳозлар рўйхати мавжуд эмаслиги 10 9. Берилган учишга яроқлилик сертификатининг асл нусхасининг мавжуд эмаслиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳаво кемаси экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Эксплуатантнинг ташкилий тузилмани, бошқарув ва назорат методикасини ўз ичига оладиган ер устида хизмат кўрсатиш тизимига эга эмаслиги 10 2. Эксплуатантнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурталанмаганлиги 10 3. Эксплуатант экипажининг учувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи таркибининг муайян вазифалар ва жавобгарликлар юзасидан инструктаждан ўтмаганлиги 10 4. Ҳар бир фойдаланиладиган ҳаво кемаси экипажининг учувчилар таркиби ҳаво кемасидан фойдаланишга доир қўлланма ва авиацияда ҳаво кемасидан фойдаланишга доир қўлланма билан таъминланмаганлиги 10 5. Ҳаво кемаси парвозга яроқлилик меъёрларига асосан ва авиацияда ҳаво кемасидан фойдаланишга доир қўлланмадаги фойдаланиш чекланишлари доирасида ишлатилмаслиги 10 6. Эксплуатант томонидан ҳар бир ҳаво кемасининг парвозга яроқли ҳолатда сақланиши таъминланмаганлиги 10 7. Эксплуатант томонидан ҳар бир ҳаво кемасининг режалаштириладиган парвоз учун ишга яроқли ҳолда фойдаланилиши ҳамда авария ускуналарига эга бўлиши таъминланмаганлиги 10 8. Эксплуатант томонидан ҳар бир ҳаво кемасининг фуқаро ҳаво кемаси парвозга яроқлилигининг амалдаги сертификатига эга бўлиши таъминланмаганлиги 10 9. Эксплуатантнинг қуйидагилар учун масъул бошқарув ходимларига эга эмаслиги: Ҳаво кемасидан авиацияда фойдаланиш ва авиация ишларини ташкил этиш қоидаларига риоя этиш (фуқаро авиацияси учувчисининг амалдаги гувоҳномаси билан); ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва унинг қоидаларига риоя этиш; парвозларни ташкил этиш, режалаштириш ва амалга оширишнинг оператив назоратини таъминлаш; ҳавода ташишлар ва (ёки) авиация ишлари таъминланишини ташкил этиш; авиация хавфсизлигини таъминлаш; парвозлар хавфсизлигини таъминлаш назоратини ташкил этиш. 10 10. Эксплуатант ҳаво кемасининг экипажини ташкил этувчи, эксплуатантнинг белгиланган парвозлар дастурини бажариш учун етарли миқдорда ходимларга ва ҳаво кемаси эксплуатантининг техник хизмат кўрсатишни бошқаришга доир қўлланмасига мувофиқ ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва бажариш учун техник-муҳандис ходимларга эга эмаслиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Учувчисиз учиш аппарат экспулуатантларининг парвозларини амалга ошириш йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланманинг мавжуд эмаслиги 10 2. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари учун ажратилмаган ҳаво ҳудудидан фойдаланиш 10 3. Тегишли ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига хулосани қайта расмийлаштириш учун ариза берилмаганлиги 10 4. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппарати операторининг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги 10 5. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратлари Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиш учун буюртманомалар ва рухсатномаларнинг белгиланган тартибда олин ма ганлиги 10 6. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларининг парвозлари Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро авиациясининг ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилмаслиги 20 7. Фуқаро авиациясининг учувчисиз учадиган аппаратларини сақлашга қўйиладиган умумий талабларнинг бузилиши 20 8. Суратга олинган материалларни қайтариш тартибининг бузилиши 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Фуқаро авиацияси соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Парвозларнинг қидирув, авария-қутқарув хизматини амалга ошириш йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Аэропорт (аэродром) учиш-қўниш йўлагининг ёнғиндан ҳимоя қилиш даражаси талабларига жавоб бермаслиги 10 2. Аэропорт (аэродром)да учиш-қўниш йўлагининг четидан 1000 м масофада авария кириш йўлларининг мавжуд эмаслиги 10 3. Аэродромда авария-қутқарув гуруҳлари шахсий таркиби ва ёнғин-қутқарув бўлинмаси билан ўқув машқлари ҳамда амалий машғулотлар ўтказиш учун жиҳозланган синфхона, полигон, тутун камераси, шунингдек ҳисобдан чиқарилган самолёт фюзеляжини ўз ичига олган ўқув-техник базанинг мавжуд эмаслиги 10 4. Ёнғин-қутқарув штати ходимлари, ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқа авария-қутқарув воситаларини жойлаштириш ҳамда уларнинг навбатчилигини таъминлаш учун авария-қутқарув станциялари билан жиҳозланмаганлиги 10 5. Аэродромда белгиланган миқдорга нисбатан камида икки баравар кўп бўлган кўпик ҳосил қилувчи захира ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларини сув билан қайта тўлдириш учун камида 2 та пунктнинг (сув ҳавзалари, гидрантлар) мавжуд эмас лиги 10 6. Авария-қутқарув воситаларининг мавжуд эмас лиги 10 7. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларининг авария-қутқарув ишларини амалга ошириш бўйича тайёргарликдан ўтмаганлиги 10 8. Учувчилар таркиби мутахассислари ва борткузатувчиларнинг касбий билимлари ва амалий тажрибаларини лозим даражада ушлаб туриш бўйича чоралар кўрилмаганлиги 20 9. Командир-учувчилар, инструкторлик, учувчилар таркиби ва бортоператорлар томонидан ҳаво кемаси экипажи таркибидаги парвоз топшириғини мустақил бажариш учун белгиланган шартларга риоя қилинмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Директор Т. НАЗАРОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 июнь,
2026 йил 18 июнь
2026 йил 15 июнь
6-н-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI HUZURIDAGI FUQARO AVIATSIYASI AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi direktorining 2026-yil 29-iyundagi 6-n-son buyrugʻiga ILOVA
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishiga oid huquqbuzarliklarni sodir etish xavfi mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash imkoniyatini beruvchi “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyektlari — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali nazorat qiluvchi organlar tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbiri ;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — nazorat qiluvchi organlar tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilikning buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi .
2. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil qilish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar axborot tizimlari, dasturiy taʼminotlari va maʼlumotlar bazasi tahlili natijalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Agentlik tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur Nizomning 1 — 5-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida transport sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 14-iyundagi PF-94-son Farmoni , 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil qilish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Agentlikning vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
12. Xavfni tahlil qilish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Aerodromlar va yerusti qurilmalari yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Aerodrom elementlarining geometrik oʻlchamlari talab darajasida emasligi 10 2. Aerodromlarda uchish-qoʻnish yoʻlagining oxirida harakatlanish yoʻlagi mavjud boʻlmagan holda burilish maydonining ham mavjud emasligi 10 3. Aerodrom sunʼiy qoplamalarining yaroqsiz holatda ekanligi yoki begona buyumlarning mavjudligi 20 4. Uchish-qoʻnish yoʻlagi yuzasidagi yopishqoqlik koeffitsiyenti metrologik sertifikatlangan oʻlchash asboblari yordamida oʻlchanmaganligi 10 5. Aerodromning zarur aeronavigatsiya maʼlumotlari bilan taʼminlanmaganligi 5 6. Aerodrom elementlaridagi kunduzgi markirovka belgilarining yaroqsizligi yoki toʻsiqlarda tungi markirovka belgilarining yoʻqligi 15 7. Aerodromda ornitologik holatning talab darajasida emasligi 10 8. Binolar, inshootlar, maʼmuriy binolar, parvozlarni radiotexnik taʼminlash, texnik ishlar oʻtkazish boʻyicha nazorat zonalari va boshqa obyektlar tegishlicha jihozlanmaganligi, uzluksiz ishlamasligi, nazarda tutilgan vazifalarni bajarish uchun yaroqli emasligi yoki sertifikatlash talablariga javob bermasligi 10 9. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi ning majburiy boʻlgan koʻrsatmalari va talabnomalarining bajarilmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Havo kemalarining uchishga yaroqliligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Uchishga yaroqlilik boʻyicha bajarilishi shart boʻlgan byulletenlarning bajaril ma gan ligi 10 2. Uchishga yaroqlilik boʻyicha bajarilishi shart boʻlgan koʻrsatmalarning bajaril ma gan ligi 10 3. Uchishga yaroqlilik boʻyicha bajarilishi shart boʻlgan havo kemasining ishlab chiqaruvchining talablariga muvofiq jihozlanmaganligi 10 4. Uchishga yaroqlilik boʻyicha bajarilishi shart boʻlgan reglamentda koʻrsatilgan texnik xizmat koʻrsatish ishlarining bajarilmaganligi 10 5. Fuqaro havo kemasining uchishga yaroqliligining saqlanishini taʼminlamaslik 10 6. Fuqaro havo kemasining uchishga yaroqlilik sertifikati talab va shartlariga r io ya qilmaslik 20 7. Havo kemasi komponentlarining resursini hisobga olish, dvigatellari, uchishga yaroqlilik boʻyicha direktivalar, servis byulletenlari va texnik xizmat koʻrsatish dasturi ishlari boʻyicha hujjatlarning mavjud emasligi 10 8. Havo kemasiga tegishli boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi tomonidan tasdiqlangan texnik xizmat koʻrsatish dasturi va minimal jihozlar roʻyxati mavjud emasligi 10 9. Berilgan uchishga yaroqlilik sertifikatining asl nusxasining mavjud emasligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Havo kemasi ekspuluatantlarining parvozlarini amalga oshirish yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Ekspluatantning tashkiliy tuzilmani, boshqaruv va nazorat metodikasini oʻz ichiga oladigan yer ustida xizmat koʻrsatish tizimiga ega emasligi 10 2. Ekspluatantning Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq majburiy sugʻurtalanmaganligi 10 3. Ekspluatant ekipajining uchuvchilar tarkibi va xizmat koʻrsatuvchi tarkibining muayyan vazifalar va javobgarliklar yuzasidan instruktajdan oʻtmaganligi 10 4. Har bir foydalaniladigan havo kemasi ekipajining uchuvchilar tarkibi havo kemasidan foydalanishga doir qoʻllanma va aviatsiyada havo kemasidan foydalanishga doir qoʻllanma bilan taʼminlanmaganligi 10 5. Havo kemasi parvozga yaroqlilik meʼyorlariga asosan va aviatsiyada havo kemasidan foydalanishga doir qoʻllanmadagi foydalanish cheklanishlari doirasida ishlatilmasligi 10 6. Ekspluatant tomonidan har bir havo kemasining parvozga yaroqli holatda saqlanishi taʼminlanmaganligi 10 7. Ekspluatant tomonidan har bir havo kemasining rejalashtiriladigan parvoz uchun ishga yaroqli holda foydalanilishi hamda avariya uskunalariga ega boʻlishi taʼminlanmaganligi 10 8. Ekspluatant tomonidan har bir havo kemasining fuqaro havo kemasi parvozga yaroqliligining amaldagi sertifikatiga ega boʻlishi taʼminlanmaganligi 10 9. Ekspluatantning quyidagilar uchun masʼul boshqaruv xodimlariga ega emasligi: Havo kemasidan aviatsiyada foydalanish va aviatsiya ishlarini tashkil etish qoidalariga rioya etish (fuqaro aviatsiyasi uchuvchisining amaldagi guvohnomasi bilan); havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish va uning qoidalariga rioya etish; parvozlarni tashkil etish, rejalashtirish va amalga oshirishning operativ nazoratini taʼminlash; havoda tashishlar va (yoki) aviatsiya ishlari taʼminlanishini tashkil etish; aviatsiya xavfsizligini taʼminlash; parvozlar xavfsizligini taʼminlash nazoratini tashkil etish. 10 10. Ekspluatant havo kemasining ekipajini tashkil etuvchi, ekspluatantning belgilangan parvozlar dasturini bajarish uchun yetarli miqdorda xodimlarga va havo kemasi ekspluatantining texnik xizmat koʻrsatishni boshqarishga doir qoʻllanmasiga muvofiq havo kemasiga texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish va bajarish uchun texnik-muhandis xodimlarga ega emasligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Uchuvchisiz uchish apparat ekspuluatantlarining parvozlarini amalga oshirish yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Parvozlarni amalga oshirish boʻyicha qoʻllanmaning mavjud emasligi 10 2. Fuqaro aviatsiyasining uchuvchisiz uchadigan apparatlari uchun ajratilmagan havo hududidan foydalanish 10 3. Tegishli hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligiga xulosani qayta rasmiylashtirish uchun ariza berilmaganligi 10 4. Fuqaro aviatsiyasining uchuvchisiz uchadigan apparati operatorining belgilangan talablarga javob bermasligi 10 5. Fuqaro aviatsiyasining uchuvchisiz uchadigan apparatlari Oʻzbekiston Respublikasining havo hududidan foydalanish uchun buyurtmanomalar va ruxsatnomalarning belgilangan tartibda olin ma ganligi 10 6. Fuqaro aviatsiyasining uchuvchisiz uchadigan apparatlarining parvozlari Oʻzbekiston Respublikasi samoviy hududida fuqaro aviatsiyasining va eksperimental aviatsiyaning parvoz qilish qoidalari talablariga muvofiq amalga oshirilmasligi 20 7. Fuqaro aviatsiyasining uchuvchisiz uchadigan apparatlarini saqlashga qoʻyiladigan umumiy talablarning buzilishi 20 8. Suratga olingan materiallarni qaytarish tartibining buzilishi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Fuqaro aviatsiyasi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Parvozlarning qidiruv, avariya-qutqaruv xizmatini amalga oshirish yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Aeroport (aerodrom) uchish-qoʻnish yoʻlagining yongʻindan himoya qilish darajasi talablariga javob bermasligi 10 2. Aeroport (aerodrom)da uchish-qoʻnish yoʻlagining chetidan 1000 m masofada avariya kirish yoʻllarining mavjud emasligi 10 3. Aerodromda avariya-qutqaruv guruhlari shaxsiy tarkibi va yongʻin-qutqaruv boʻlinmasi bilan oʻquv mashqlari hamda amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish uchun jihozlangan sinfxona, poligon, tutun kamerasi, shuningdek hisobdan chiqarilgan samolyot fyuzelyajini oʻz ichiga olgan oʻquv-texnik bazaning mavjud emasligi 10 4. Yongʻin-qutqaruv shtati xodimlari, yongʻin oʻchirish avtomobillari va boshqa avariya-qutqaruv vositalarini joylashtirish hamda ularning navbatchiligini taʼminlash uchun avariya-qutqaruv stansiyalari bilan jihozlanmaganligi 10 5. Aerodromda belgilangan miqdorga nisbatan kamida ikki baravar koʻp boʻlgan koʻpik hosil qiluvchi zaxira hamda yongʻin oʻchirish avtomobillarini suv bilan qayta toʻldirish uchun kamida 2 ta punktning (suv havzalari, gidrantlar) mavjud emas ligi 10 6. Avariya-qutqaruv vositalarining mavjud emas ligi 10 7. Uchuvchilar tarkibi mutaxassislari va bortkuzatuvchilarining avariya-qutqaruv ishlarini amalga oshirish boʻyicha tayyorgarlikdan oʻtmaganligi 10 8. Uchuvchilar tarkibi mutaxassislari va bortkuzatuvchilarning kasbiy bilimlari va amaliy tajribalarini lozim darajada ushlab turish boʻyicha choralar koʻrilmaganligi 20 9. Komandir-uchuvchilar, instruktorlik, uchuvchilar tarkibi va bortoperatorlar tomonidan havo kemasi ekipaji tarkibidagi parvoz topshirigʻini mustaqil bajarish uchun belgilangan shartlarga rioya qilinmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Direktor T. NAZAROV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 29-iyun,
2026-yil 18-iyun
2026-yil 15-iyun
6-n-son