📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 June 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тан олиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3400, 2022 йил 9 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 10/22/3400/1087-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар:
1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловага мувофиқ;
7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимчалар ва ўзгартириш 2-иловага мувофиқ;
12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимчалар 3-иловага мувофиқ;
21-сон «Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимчалар 4-иловага мувофиқ;
1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимча 5-иловага мувофиқ;
7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимчалар ва ўзгартириш 6-иловага мувофиқ;
16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар ва қўшимча 7-иловага мувофиқ тан олинсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 1-ИЛОВА
1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 60-банддаги «66 — 76-бандларга» деган сўзлар «66 — 76Б-бандларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 69-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(г) у ҳисобот даврининг охирида мажбуриятнинг сўндирилишини ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтириш бўйича ҳуқуққа эга бўлмаса.».
3. 69-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Одатий операцион цикл (69 (а)-банд))».
4. 70-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Асосан савдо мақсадида ушлаб туриладиган (69(б)-банд) ёки ўн икки ой ичида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган (69(в)-банд))».
5. 72-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Мажбуриятни сўндиришни камида ўн икки ойга кечиктириш ҳуқуқи (69(г)-банд))».
6. 72А ва 72Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72А. Ташкилотнинг ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ой давомида мажбуриятни сўндиришни кечиктириш ҳуқуқи мазмунан мавжуд бўлиши ва 72Б — 75-параграфларда кўрсатилганидек ҳисобот даври охирида мавжуд бўлиши лозим.
72Б. Ташкилотнинг қарз битими бўйича юзага келган мажбуриятни ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ойга сўндиришни кечиктириш ҳуқуқи мазкур қарз битимида белгиланган шартларга (бундан кейин — «ковенантлар») риоя қилинишига боғлиқ бўлиши мумкин. 69 (г)-параграфни қўллаш мақсадида бундай ковенантлар:
(а) 74-75-бандларда кўрсатилганидек, агар ташкилот ковенант талабларига ҳисобот даври охирида ёки ундан олдин риоя қилиши талаб этилса, бундай ковенант ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатади. Бундай ковенант, ҳатто унга риоя этилганлиги фақат ҳисобот давридан кейин баҳоланган тақдирда ҳам, ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатади (масалан, ташкилотнинг ҳисобот даври охиридаги молиявий ҳолатига асосланган, аммо унга риоя этилганлиги фақат ҳисобот давридан кейин баҳоланадиган ковенант);
(б) агар ташкилот ковенант талабларига фақат ҳисобот давридан кейин риоя қилиши талаб этилса (масалан, ҳисобот даври тугаганидан кейин олти ой ўтгач ташкилотнинг молиявий ҳолатига асосланган ковенант), бундай ковенант ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатмайди.».
7. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Агар ташкилот мавжуд кредит линияси доирасида мажбуриятни ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтиришга ҳисобот даври охирида ҳуқуқи мавжуд бўлса, ҳатто ушбу мажбурият бошқа ҳолларда қисқароқ муддатда сўндирилиши мумкин бўлса ҳам, у мажбуриятни узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлайди. Агар ташкилотда бундай ҳуқуқ мавжуд бўлмаса, ташкилот мажбуриятни қайта молиялаштириш бўйича потенциал имкониятини кўриб чиқмайди ва мажбуриятни жорий мажбурият сифатида таснифлайди.».
8. 74-банддаги «келишувнинг» ва «шартсиз ҳуқуққа» деган сўзлар тегишли равишда «битимнинг» ва «ҳуқуққа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 75А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75А. Ташкилотнинг мажбуриятни ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ой давомида сўндиришни кечиктириш ҳуқуқидан фойдаланиши эҳтимоллиги мажбуриятнинг таснифланишига таъсир кўрсатмайди. Агар мажбурият 69-бандга мувофиқ узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлаш мезонларига жавоб берса, у ҳатто раҳбарият ташкилот мазкур мажбуриятни ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой ичида сўндиришни режалаштираётган ёки кутаётган бўлса ҳам, шунингдек ташкилот мажбуриятни ҳисобот даври охири билан молиявий ҳисоботлар эълон қилиш учун тасдиқланган сана оралиғида сўндирган бўлса ҳам, узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифланади. Бироқ, ушбу ҳолатларнинг ҳар иккисида ҳам ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мажбуриятнинг ташкилот молиявий ҳолатига таъсирини тушуниш имконини бериш учун мажбуриятни сўндириш муддатига оид маълумотларни ошкор қилиши талаб этилиши мумкин (17 (в) ва 76 (г)-бандларга қаранг).».
10. 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Агарда қуйидаги ҳодисалар ҳисобот даври охири ва молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқуллаш санаси орасида содир бўлса, ушбу ҳодисалар 10-сон БҲХС «Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар»га мувофиқ тузатишни талаб этмайдиган ҳодисалар сифатида ёритиб берилади:
(а) жорий мажбурият деб таснифланган мажбуриятни узоқ муддат асосида қайта молиялаштириш (72-бандга қаранг);
(б) жорий деб таснифланган узоқ муддатли кредит битимининг бузилган шартларининг тузатилиши (74-бандга қаранг);
(в) жорий деб таснифланган узоқ муддатли кредит битимининг бузилган шартларини тузатиш учун кредитор томонидан имтиёзли даврнинг тақдим этилиши (75-бандга қаранг); ва
(г) узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифланган мажбуриятнинг сўндирилиши (75А-бандга қаранг).».
11. 76ША — 76Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76ША. 69 — 75-бандларни қўллашда, агар ташкилотнинг кредит битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг сўндирилишини кечиктириш ҳуқуқи ташкилотнинг ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой давомида ковенантларга риоя қилишига боғлиқ бўлса, ташкилот ушбу мажбуриятларни узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида таснифлаши мумкин (72Б-банднинг «б» кичик бандига қаранг). Бундай ҳолатларда ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой ичида мазкур мажбуриятларнинг сўндирилиши талаб қилиниши мумкин бўлган рискни тушуниш имконини берадиган маълумотларни изоҳларда ёритиб бериши лозим, шу жумладан:
(а) ковенантларга оид маълумотлар (жумладан, ковенантларнинг хусусияти ва ташкилот уларга қачон риоя қилиши талаб этилиши тўғрисидаги маълумотлар), шунингдек тегишли мажбуриятларнинг баланс қиймати;
(б) агар мавжуд бўлса, ташкилот ковенантларга риоя қилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини кўрсатувчи фактлар ва ҳолатлар. Масалан, ташкилотнинг ҳисобот даври мобайнида ёки ундан кейин ковенантнинг эҳтимолий бузилишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини юмшатиш мақсадида чоралар кўрганлиги. Бундай фактлар ва ҳолатларга, шунингдек, агар ковенантларга риоя этилиши ҳисобот даври охиридаги ташкилот ҳолатидан келиб чиққан ҳолда баҳоланганда, ташкилот уларга риоя қилмаган бўлар эди, деган ҳолат ҳам киради.
Мажбуриятни сўндириш (69 (а), 69 (в) ва 69 (г)-бандлар))
76А. Мажбуриятни жорий ёки узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлаш мақсадида, сўндириш деганда мажбуриятнинг сўндирилишига олиб келадиган актив ёки ҳуқуқнинг контрагентга ўтказилиши тушунилади. Бундай ўтказиш қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
(а) пул маблағлари ёки бошқа иқтисодий ресурслар (масалан, товарлар ёки хизматлар); ёки
(б) ташкилотнинг ўз капитал инструментлари, 76Б-банд қўлланиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
76Б. Мажбуриятнинг шартлари, контрагентнинг ихтиёрига кўра, ташкилотнинг ўз хусусий капитал инструментлари орқали тўланишига олиб келиши мумкин бўлса ҳам, агар ташкилот 32-сон БҲХС «Молиявий инструментлар: тақдим этиш»ни қўллаб, ушбу вариантни хусусий капитал инструменти сифатида таснифласа ва уни мажбуриятдан алоҳида қўшма молиявий инструментнинг хусусий капитал таркибий қисми сифатида тан олса, бу шартлар унинг жорий ёки узоқ муддатли таснифига таъсир кўрсатмайди.».
12. 139Г-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 139У-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139У. 2020 йил январда эълон қилинган «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш» 69, 73, 74 ва 76-бандларга ўзгартириш киритди ҳамда72А, 75А, 76А ва 76Б-бандларни қўшди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2024 йил 1 январдан бошлаб ёки ундан кейинги ҳисобот даврлари учун 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳужжати чиқарилгандан сўнг олдинги давр учун қўлласа (139Х-бандга қаранг), у ўша давр учун «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар»ни ҳам қўллаши лозим. Агар ташкилот «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш»ни олдинги давр учун қўлласа, у бу ҳақда маълумот бериши лозим.».
14. 139Х-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139Х. 2022 йил октябрда эълон қилинган «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» 60, 71, 72А, 74 ва 139У-бандларга ўзгартириш киритди ҳамда 72Бва 76ША-бандларни қўшди. Ташкилот қуйидагиларни қўллаши лозим:
(а) «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» эълон қилиниши биланоқ 139У-бандга ўзгартириш киритиш;
(б) 2024 йил 1 январдан бошлаб ёки ундан кейинги ҳисобот даврлари учун 8-сон БҲХСга мувофиқ барча бошқа ўзгартиришларни ретроспектив тарзда қўллаш. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот бу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ўша давр учун «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш» қоидаларини ҳам қўллаши лозим. Агар ташкилот «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» қоидаларини олдинги давр учун қўлласа, у бу ҳақда маълумот бериши лозим.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 2-ИЛОВА
7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 44Д-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа ҳамда бандлар билан тўлдирилсин:
«Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар
44Е. Ташкилот ўзининг таъминотчиларни молиялаштириш битимлари тўғрисидаги (44Ё-бандда тавсифланган) маълумотларни ошкор қилиши лозим. Бу молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мазкур битимларнинг ташкилотнинг мажбуриятлари ва пул оқимига таъсирини ҳамда ташкилотнинг ликвидлилик рискига таъсирини баҳолаш имконини беради.
44Ё. Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар бир ёки бир нечта молиялаштирувчи томон ташкилотнинг таъминотчилар олдидаги қарздорлик суммаларини тўлашни таклиф қилиши ва ташкилот битим шартлари ва қоидаларига мувофиқ таъминотчиларга тўлов амалга оширилган санада ёки ундан кейинги санада тўлашга розилик бериши билан тавсифланади. Бундай битимлар тегишли ҳисоб-фактура бўйича тўлов муддатига нисбатан ташкилот учун узайтирилган тўлов муддатларини ёки ташкилотнинг таъминотчилари учун эртароқ тўлов муддатларини таъминлайди. Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар кўпинча таъминот занжирини молиялаштириш, кредиторлик қарзларини молиялаштириш ёки тескари факторинг деб аталади. Фақат ташкилот учун кредит таъминотини кучайтиришга қаратилган битимлар (масалан, кафолат сифатида фойдаланиладиган аккредитивларни ўз ичига олган молиявий кафолатлар) ёки ташкилот томонидан таъминотчи олдидаги қарздорлик суммаларини бевосита сўндириш учун фойдаланиладиган воситалар (масалан, кредит карталари) таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар ҳисобланмайди.
44Ж. 44Е-банддаги мақсадларга эришиш учун ташкилот ўзининг таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлари бўйича жами ҳолда қуйидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим:
(а) битимларнинг шартлари ва қоидалари (масалан, узайтирилган тўлов муддатлари ҳамда тақдим этилган таъминот ёки кафолатлар). Бироқ, ташкилот шартлари ва қоидалари бир-биридан фарқ қиладиган битимларнинг шартлари ва қоидаларини алоҳида ошкор қилиши лозим;
(б) ҳисобот даврининг бошида ва охирида:
( i ) таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битим таркибига кирувчи молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматлари ва ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида тақдим этилган тегишли моддалар;
( ii ) ( i )-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматлари ва тегишли моддалари, улар бўйича таъминотчилар молиялаштирувчи томонлардан тўловни аллақачон олган бўлса;
( iii ) ( i )-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятлар ҳамда таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битим таркибига кирмайдиган таққосланадиган савдо кредиторлик қарзлари учун тўлов муддатлари оралиғи (масалан, ҳисоб-фактура санасидан кейин 30 — 40 кун). Таққосланадиган савдо кредиторлик қарзлари, масалан, ташкилотнинг (и)-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятлари билан бир хил фаолият соҳаси ёки юрисдикцияга тегишли савдо кредиторлик қарзларидир. Агар тўлов муддатлари оралиғи кенг бўлса, ташкилот ушбу оралиқлар бўйича тушунтирувчи маълумотларни ошкор қилиши ёки қўшимча оралиқларни (масалан, табақалаштирилган оралиқларни) ошкор қилиши лозим;
(в) «б ( i) » кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматларидаги пулсиз ўзгаришларнинг тури ва таъсири. Пулсиз ўзгаришларга мисол сифатида бизнес бирлашувларининг таъсири, валюта курслари фарқлари ёки пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларидан фойдаланишни талаб этмайдиган бошқа операциялар таъсири келтирилиши мумкин (43-бандга қаранг).».
2. «Кучга кириш санаси» сарлавҳаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кучга кириш санаси ва ўтиш қоидалари».
3. 61-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 62 ва 63-бандлар билан тўлдирилсин:
«62. 2023 йил май ойида эълон қилинган «Таъминотчини молиялаштириш битимлари»га 44Е — 44Ж-бандлари киритилди. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2024 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.
63. Таъминотчининг молиявий битимларини қўллашда ташкилот қуйидагиларни ошкор қилиши шарт эмас:
(а) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даври бошланишидан олдин тақдим этилган ҳар қандай ҳисобот даврлари учун қиёсий маълумотлар;
(б) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даврининг бошида 44Ж-банднинг «б ( ii ) — ( iii )» кичик бандида талаб қилинган бошқа маълумотлар;
(в) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даврида тақдим этилган ҳар қандай оралиқ давр учун 44Е — 44Ж-бандларида талаб қилинган бошқа маълумотлар.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 3-ИЛОВА
12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар
1. 4-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 4А-банд билан тўлдирилсин:
«4А. Ушбу Стандарт Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ОЭСД) томонидан чоп этилган Иккинчи Устун модель қоидаларини амалга ошириш учун қабул қилинган ёки амалда қабул қилинган солиқ қонунчилигидан келиб чиқадиган даромад солиқларига, шу жумладан ушбу қоидаларда тасвирланган малакали миллий минимал қўшимча солиқларни амалга оширадиган солиқ қонунчилигига нисбатан қўлланилади. Бундай солиқ қонунчилиги ва ундан келиб чиқадиган даромад солиқлари бундан буён «Иккинчи Устун қонунчилиги» ва «Иккинчи Устун даромад солиқлари» деб юритилади. Ушбу Стандарт талабларидан истисно сифатида, ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ кечиктирилган солиқ активлари ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни тан олмаслиги ва ёритиб бермаслиги лозим.».
2. 88-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа ҳамда бандлар билан тўлдирилсин:
« Халқаро солиқ ислоҳоти — Иккинчи устун модели қоидалари
88А. Ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ кечиктирилган солиқ активлари ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни тан олиш ва ёритиб беришдан истисно қилиш қоидасини қўллаганлигини ёритиб бериши лозим (4А-бандга қаранг).
88Б. Ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ жорий солиқ харажатини (даромадини) алоҳида ёритиб бериши лозим.
88В. Иккинчи устун қонунчилиги қабул қилинган ёки амалда қабул қилинган, бироқ ҳали кучга кирмаган даврларда, ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мазкур қонунчиликдан келиб чиқадиган Иккинчи устун даромад солиқларига нисбатан ўз таъсирланишини тушунтиришга ёрдам берадиган маълум ёки асосли баҳоланган маълумотларни ёритиб бериши лозим.
88Г. 88В-бандда белгиланган маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун, ташкилот ҳисобот даврининг охирида Иккинчи Устун даромад солиғига нисбатан ўз таъсирланиш даражаси ҳақидаги сифат ва миқдорий маълумотларни ёритиб бериши лозим. Ушбу маълумотлар Иккинчи Устун қонунчилигининг барча аниқ талабларини акс эттириши шарт эмас ва тахминий кўрсаткичлар оралиғи шаклида тақдим этилиши мумкин. Агар маълумотлар номаълум ёки асосли равишда баҳолаб бўлмайдиган бўлса, ташкилот бунинг ўрнига шу ҳақда баёнот бериши ва ўзининг таъсирланиш даражасини баҳолаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим.
88В — 88Г-бандларга оид мисоллар: 88В — 88Г-бандлардаги мақсад ва талабларга жавоб бериш учун ташкилот ёритиб бериши мумкин бўлган маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: сифат маълумотлари, масалан, Иккинчи Устун қонунчилиги ташкилотга қандай таъсир қилиши ва Иккинчи Устун даромад солиқлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган асосий юрисдикциялар ҳақидаги маълумотлар; ҳамда миқдорий маълумотлар, масалан: ташкилот фойдасининг Иккинчи Устун даромад солиғига тортилиши мумкин бўлган қисми ва ушбу фойдаларга нисбатан қўлланиладиган ўртача самарали солиқ ставкаси; агар Иккинчи Устун қонунчилиги амалда бўлганида, ташкилотнинг ўртача самарали солиқ ставкаси қандай ўзгаришини кўрсатадиган маълумотлар.
88В — 88Г-бандларга оид мисоллар 88В — 88Г-бандлардаги мақсад ва талабларга жавоб бериш учун ташкилот ёритиб бериши мумкин бўлган маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: (а) сифат маълумотлари, масалан, Иккинчи Устун қонунчилиги ташкилотга қандай таъсир кўрсатиши ва Иккинчи Устун даромад солиқлари таъсири мавжуд бўлиши мумкин бўлган асосий юрисдикциялар ҳақидаги маълумотлар; ва (б) миқдорий маълумотлар, масалан: ( i ) ташкилот фойдаларининг Иккинчи Устун даромад солиқлари таъсирига тушиши мумкин бўлган қисмининг кўрсаткичи ва ушбу фойдаларга нисбатан қўлланиладиган ўртача самарали солиқ ставкаси; ёки ( ii ) агар Иккинчи Устун қонунчилиги амалда бўлганида, ташкилотнинг ўртача самарали солиқ ставкаси қандай ўзгаришини кўрсатадиган маълумот. ».
3. 98К-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 98Л-банд билан тўлдирилсин:
«98Л. 2023 йил майда эълон қилинган Халқаро солиқ ислоҳоти — Иккинчи Устун модели қоидалари туфайли 4А ва 88А — 88Г-бандлар киритилди. Ташкилот қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
(а) 4А ва 88А бандларни ушбу ўзгартиришлар эълон қилиниши билан дарҳол ҳамда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив равишда қўллаш; ва
(б) 88Б-88Г бандларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. Ташкилот 2023 йил 31 декабргача ёки ундан олдин тугайдиган оралиқ даврлар учун мазкур бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши шарт эмас.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 4-ИЛОВА
21-сон «Валюта курсларидаги ўзгаришларнинг таъсирлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар
1. «Таърифларни батафсил аниқлаштириш» сарлавҳасидан кейин қуйидаги мазмундаги 8А-8Б-бандлар билан тўлдирилсин:
«8А-8Б. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
2. 19-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 19А-банд билан тўлдирилсин:
«19А. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
3. 57-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 57А-57Б-бандлар билан тўлдирилсин:
«57А — 57Б. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
4. 60Й-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 60К-60Л-бандлар билан тўлдирилсин:
«60К-60Л. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 5-ИЛОВА
1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган қўшимча
1. 39АЖ-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 39АЗ-банд билан тўлдирилсин:
«39АЗ. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 6-ИЛОВА
7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 44ЗЗ-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 44II -банд билан тўлдирилсин:
« 44II. 2023 йил майда чиқарилган таъминотчини молиялаштириш бўйича битимлар 7-сон БҲХСга ўзгартиришлар киритиб, Б11Э-бандни ҳам ўзгартирди. Ташкилот 7-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришларни қўллаганида ушбу тузатишни ҳам қўллаши лозим.».
2. Б11Э-бандда:
«ж» ва «з» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(ж) ташкилот унга молиявий мажбуриятларни пул маблағлари (ёки бошқа молиявий актив) билан ёхуд ўз акцияларини бериш билан сўндиришни танлаш имкониятини берадиган инструментларга эгалиги;
(з) соф асосда ҳисоб-китоб қилинадиган асосий шартномалар доирасидаги инструментларга эгалиги; ёки»;
қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
«(и) ташкилот таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар доирасидаги (7-сон МҲХСнинг 44Ё-бандида тавсифланган) молиялаштириш механизмларидан фойдаланган ёки улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган бўлса ва ушбу механизмлар ташкилотга узайтирилган тўлов муддатларини ёки ташкилотнинг таъминотчиларига эртароқ тўлов муддатларини тақдим этса.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 7-ИЛОВА
16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 102А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«102А. Бошланиш санасидан сўнг сотувчи-ижарачи қайта ижарадан юзага келган фойдаланиш ҳуқуқига 29 — 35-бандларни ва қайта ижарадан келиб чиққан ижара мажбуриятига 36 — 46-бандларни қўллайди. 36 — 46-бандларни қўллашда, сотувчи-ижарачи «ижара тўловлари» ёки «қайта кўриб чиқилган ижара тўловлари»ни шундай белгилаши лозимки, сотувчи-ижарачи ўзида сақлаб қолган фойдаланиш ҳуқуқига тегишли фойда ёки зарарнинг ҳеч қандай миқдорини тан олмаслиги керак. Ушбу банддаги талабларнинг қўлланилиши сотувчи-ижарачининг 46(а)-бандга мувофиқ ижара шартномасининг қисман ёки тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ ҳар қандай фойда ёки зарарни фойда ёки зарар сифатида тан олишига тўсқинлик қилмайди.».
2. В1Г-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«В1Г. 2022 йил сентябрда эълон қилинган «Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти» В2-бандига ўзгартириш киритди ҳамда 102А ва В20Д-бандларни қўшди. Сотувчи-ижарачи мазкур ўзгартиришларни 2024 йил 1 январда ёки ундан кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ қўллашга рухсат этилади. Агар сотувчи-ижарачи ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ошкор қилиши лозим.».
3. В2-банддаги «В1 — В19-бандларидаги» деган сўзлар «В1 — В20Д-бандларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. В20Г-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти».
5. В20Д-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«В20Д. Сотувчи-ижарачи «Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти»ни (В1Г-бандга қаранг) дастлабки қўллаш санасидан кейин тузилган сотиш ва қайта ижарага олиш битимларига нисбатан 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.».
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 июнь,
384-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI IQTISODIYOT VA MOLIYA VAZIRINING
BUYRUG'I
Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni tan olish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4611-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga oʻtish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 507-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2022-yil 10-noyabrdagi 61-son “Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun moliyaviy hisobotning xalqaro standartlari va unga tushuntirishlar matnini tan olish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3400, 2022-yil 9-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.12.2022-y., 10/22/3400/1087-son) bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududida qoʻllash uchun tan olingan moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga kiritilgan quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar:
1-son “Moliyaviy hisobotni taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar 1-ilovaga muvofiq;
7-son “Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga qoʻshimchalar va oʻzgartirish 2-ilovaga muvofiq;
12-son “Foyda soliqlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga qoʻshimchalar 3-ilovaga muvofiq;
21-son “Valyuta kurslaridagi oʻzgarishlarning taʼsirlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga qoʻshimchalar 4-ilovaga muvofiq;
1-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini birinchi marta qoʻllash” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga qoʻshimcha 5-ilovaga muvofiq;
7-son “Moliyaviy instrumentlar: maʼlumotlarni yoritib berish” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga qoʻshimchalar va oʻzgartirish 6-ilovaga muvofiq;
16-son “Ijara” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha 7-ilovaga muvofiq tan olinsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 1-ILOVA
1-son “Moliyaviy hisobotni taqdim etish” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 60-banddagi “66 — 76-bandlarga” degan soʻzlar “66 — 76B-bandlarga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 69-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(g) u hisobot davrining oxirida majburiyatning soʻndirilishini hisobot davridan soʻng kamida oʻn ikki oy muddatga uzaytirish boʻyicha huquqqa ega boʻlmasa.”.
3. 69-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:
“Odatiy operatsion sikl (69 (a)-band))”.
4. 70-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:
“Asosan savdo maqsadida ushlab turiladigan (69(b)-band) yoki oʻn ikki oy ichida hisob-kitob qilinishi lozim boʻlgan (69(v)-band))”.
5. 72-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:
“Majburiyatni soʻndirishni kamida oʻn ikki oyga kechiktirish huquqi (69(g)-band))”.
6. 72A va 72B-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“72A. Tashkilotning hisobot davridan keyin kamida oʻn ikki oy davomida majburiyatni soʻndirishni kechiktirish huquqi mazmunan mavjud boʻlishi va 72B — 75-paragraflarda koʻrsatilganidek hisobot davri oxirida mavjud boʻlishi lozim.
72B. Tashkilotning qarz bitimi boʻyicha yuzaga kelgan majburiyatni hisobot davridan keyin kamida oʻn ikki oyga soʻndirishni kechiktirish huquqi mazkur qarz bitimida belgilangan shartlarga (bundan keyin — “kovenantlar”) rioya qilinishiga bogʻliq boʻlishi mumkin. 69 (g)-paragrafni qoʻllash maqsadida bunday kovenantlar:
(a) 74-75-bandlarda koʻrsatilganidek, agar tashkilot kovenant talablariga hisobot davri oxirida yoki undan oldin rioya qilishi talab etilsa, bunday kovenant hisobot davri oxirida mazkur huquqning mavjudligiga taʼsir koʻrsatadi. Bunday kovenant, hatto unga rioya etilganligi faqat hisobot davridan keyin baholangan taqdirda ham, hisobot davri oxirida mazkur huquqning mavjudligiga taʼsir koʻrsatadi (masalan, tashkilotning hisobot davri oxiridagi moliyaviy holatiga asoslangan, ammo unga rioya etilganligi faqat hisobot davridan keyin baholanadigan kovenant);
(b) agar tashkilot kovenant talablariga faqat hisobot davridan keyin rioya qilishi talab etilsa (masalan, hisobot davri tugaganidan keyin olti oy oʻtgach tashkilotning moliyaviy holatiga asoslangan kovenant), bunday kovenant hisobot davri oxirida mazkur huquqning mavjudligiga taʼsir koʻrsatmaydi.”.
7. 73-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“73. Agar tashkilot mavjud kredit liniyasi doirasida majburiyatni hisobot davridan soʻng kamida oʻn ikki oy muddatga uzaytirishga hisobot davri oxirida huquqi mavjud boʻlsa, hatto ushbu majburiyat boshqa hollarda qisqaroq muddatda soʻndirilishi mumkin boʻlsa ham, u majburiyatni uzoq muddatli majburiyat sifatida tasniflaydi. Agar tashkilotda bunday huquq mavjud boʻlmasa, tashkilot majburiyatni qayta moliyalashtirish boʻyicha potensial imkoniyatini koʻrib chiqmaydi va majburiyatni joriy majburiyat sifatida tasniflaydi.”.
8. 74-banddagi “kelishuvning” va “shartsiz huquqqa” degan soʻzlar tegishli ravishda “bitimning” va “huquqqa” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 75A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“75A. Tashkilotning majburiyatni hisobot davridan keyin kamida oʻn ikki oy davomida soʻndirishni kechiktirish huquqidan foydalanishi ehtimolligi majburiyatning tasniflanishiga taʼsir koʻrsatmaydi. Agar majburiyat 69-bandga muvofiq uzoq muddatli majburiyat sifatida tasniflash mezonlariga javob bersa, u hatto rahbariyat tashkilot mazkur majburiyatni hisobot davridan keyingi oʻn ikki oy ichida soʻndirishni rejalashtirayotgan yoki kutayotgan boʻlsa ham, shuningdek tashkilot majburiyatni hisobot davri oxiri bilan moliyaviy hisobotlar eʼlon qilish uchun tasdiqlangan sana oraligʻida soʻndirgan boʻlsa ham, uzoq muddatli majburiyat sifatida tasniflanadi. Biroq, ushbu holatlarning har ikkisida ham tashkilot moliyaviy hisobot foydalanuvchilariga majburiyatning tashkilot moliyaviy holatiga taʼsirini tushunish imkonini berish uchun majburiyatni soʻndirish muddatiga oid maʼlumotlarni oshkor qilishi talab etilishi mumkin (17 (v) va 76 (g)-bandlarga qarang).”.
10. 76-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“76. Agarda quyidagi hodisalar hisobot davri oxiri va moliyaviy hisobotni eʼlon qilish uchun maʼqullash sanasi orasida sodir boʻlsa, ushbu hodisalar 10-son BHXS “Hisobot davridan keyingi hodisalar”ga muvofiq tuzatishni talab etmaydigan hodisalar sifatida yoritib beriladi:
(a) joriy majburiyat deb tasniflangan majburiyatni uzoq muddat asosida qayta moliyalashtirish (72-bandga qarang);
(b) joriy deb tasniflangan uzoq muddatli kredit bitimining buzilgan shartlarining tuzatilishi (74-bandga qarang);
(v) joriy deb tasniflangan uzoq muddatli kredit bitimining buzilgan shartlarini tuzatish uchun kreditor tomonidan imtiyozli davrning taqdim etilishi (75-bandga qarang); va
(g) uzoq muddatli majburiyat sifatida tasniflangan majburiyatning soʻndirilishi (75A-bandga qarang).”.
11. 76ShA — 76B-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“76ShA. 69 — 75-bandlarni qoʻllashda, agar tashkilotning kredit bitimlaridan kelib chiqadigan majburiyatlarning soʻndirilishini kechiktirish huquqi tashkilotning hisobot davridan keyingi oʻn ikki oy davomida kovenantlarga rioya qilishiga bogʻliq boʻlsa, tashkilot ushbu majburiyatlarni uzoq muddatli majburiyatlar sifatida tasniflashi mumkin (72B-bandning “b” kichik bandiga qarang). Bunday holatlarda tashkilot moliyaviy hisobot foydalanuvchilariga hisobot davridan keyingi oʻn ikki oy ichida mazkur majburiyatlarning soʻndirilishi talab qilinishi mumkin boʻlgan riskni tushunish imkonini beradigan maʼlumotlarni izohlarda yoritib berishi lozim, shu jumladan:
(a) kovenantlarga oid maʼlumotlar (jumladan, kovenantlarning xususiyati va tashkilot ularga qachon rioya qilishi talab etilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar), shuningdek tegishli majburiyatlarning balans qiymati;
(b) agar mavjud boʻlsa, tashkilot kovenantlarga rioya qilishda qiyinchiliklarga duch kelishi mumkinligini koʻrsatuvchi faktlar va holatlar. Masalan, tashkilotning hisobot davri mobaynida yoki undan keyin kovenantning ehtimoliy buzilishining oldini olish yoki uning oqibatlarini yumshatish maqsadida choralar koʻrganligi. Bunday faktlar va holatlarga, shuningdek, agar kovenantlarga rioya etilishi hisobot davri oxiridagi tashkilot holatidan kelib chiqqan holda baholanganda, tashkilot ularga rioya qilmagan boʻlar edi, degan holat ham kiradi.
Majburiyatni soʻndirish (69 (a), 69 (v) va 69 (g)-bandlar))
76A. Majburiyatni joriy yoki uzoq muddatli majburiyat sifatida tasniflash maqsadida, soʻndirish deganda majburiyatning soʻndirilishiga olib keladigan aktiv yoki huquqning kontragentga oʻtkazilishi tushuniladi. Bunday oʻtkazish quyidagi shakllarda boʻlishi mumkin:
(a) pul mablagʻlari yoki boshqa iqtisodiy resurslar (masalan, tovarlar yoki xizmatlar); yoki
(b) tashkilotning oʻz kapital instrumentlari, 76B-band qoʻllaniladigan holatlar bundan mustasno.
76B. Majburiyatning shartlari, kontragentning ixtiyoriga koʻra, tashkilotning oʻz xususiy kapital instrumentlari orqali toʻlanishiga olib kelishi mumkin boʻlsa ham, agar tashkilot 32-son BHXS “Moliyaviy instrumentlar: taqdim etish”ni qoʻllab, ushbu variantni xususiy kapital instrumenti sifatida tasniflasa va uni majburiyatdan alohida qoʻshma moliyaviy instrumentning xususiy kapital tarkibiy qismi sifatida tan olsa, bu shartlar uning joriy yoki uzoq muddatli tasnifiga taʼsir koʻrsatmaydi.”.
12. 139G-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
13. 139U-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“139U. 2020-yil yanvarda eʼlon qilingan “Majburiyatlarni joriy yoki uzoq muddatli sifatida tasniflash” 69, 73, 74 va 76-bandlarga oʻzgartirish kiritdi hamda72A, 75A, 76A va 76B-bandlarni qoʻshdi. Tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni 2024-yil 1-yanvardan boshlab yoki undan keyingi hisobot davrlari uchun 8-son BHXSga muvofiq retrospektiv tarzda qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni “Kovenantli uzoq muddatli majburiyatlar” hujjati chiqarilgandan soʻng oldingi davr uchun qoʻllasa (139X-bandga qarang), u oʻsha davr uchun “Kovenantli uzoq muddatli majburiyatlar”ni ham qoʻllashi lozim. Agar tashkilot “Majburiyatlarni joriy yoki uzoq muddatli sifatida tasniflash”ni oldingi davr uchun qoʻllasa, u bu haqda maʼlumot berishi lozim.”.
14. 139X-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“139X. 2022-yil oktabrda eʼlon qilingan “Kovenantli uzoq muddatli majburiyatlar” 60, 71, 72A, 74 va 139U-bandlarga oʻzgartirish kiritdi hamda 72Bva 76ShA-bandlarni qoʻshdi. Tashkilot quyidagilarni qoʻllashi lozim:
(a) “Kovenantli uzoq muddatli majburiyatlar” eʼlon qilinishi bilanoq 139U-bandga oʻzgartirish kiritish;
(b) 2024-yil 1-yanvardan boshlab yoki undan keyingi hisobot davrlari uchun 8-son BHXSga muvofiq barcha boshqa oʻzgartirishlarni retrospektiv tarzda qoʻllash. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot bu oʻzgartirishlarni oldingi davr uchun qoʻllasa, u oʻsha davr uchun “Majburiyatlarni joriy yoki uzoq muddatli sifatida tasniflash” qoidalarini ham qoʻllashi lozim. Agar tashkilot “Kovenantli uzoq muddatli majburiyatlar” qoidalarini oldingi davr uchun qoʻllasa, u bu haqda maʼlumot berishi lozim.”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 2-ILOVA
7-son “Pul mablagʻlari harakati toʻgʻrisidagi hisobot” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimchalar va oʻzgartirish
1. 44D-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha hamda bandlar bilan toʻldirilsin:
“Taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlar
44Ye. Tashkilot oʻzining taʼminotchilarni moliyalashtirish bitimlari toʻgʻrisidagi (44Yo-bandda tavsiflangan) maʼlumotlarni oshkor qilishi lozim. Bu moliyaviy hisobot foydalanuvchilariga mazkur bitimlarning tashkilotning majburiyatlari va pul oqimiga taʼsirini hamda tashkilotning likvidlilik riskiga taʼsirini baholash imkonini beradi.
44Yo. Taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlar bir yoki bir nechta moliyalashtiruvchi tomon tashkilotning taʼminotchilar oldidagi qarzdorlik summalarini toʻlashni taklif qilishi va tashkilot bitim shartlari va qoidalariga muvofiq taʼminotchilarga toʻlov amalga oshirilgan sanada yoki undan keyingi sanada toʻlashga rozilik berishi bilan tavsiflanadi. Bunday bitimlar tegishli hisob-faktura boʻyicha toʻlov muddatiga nisbatan tashkilot uchun uzaytirilgan toʻlov muddatlarini yoki tashkilotning taʼminotchilari uchun ertaroq toʻlov muddatlarini taʼminlaydi. Taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlar koʻpincha taʼminot zanjirini moliyalashtirish, kreditorlik qarzlarini moliyalashtirish yoki teskari faktoring deb ataladi. Faqat tashkilot uchun kredit taʼminotini kuchaytirishga qaratilgan bitimlar (masalan, kafolat sifatida foydalaniladigan akkreditivlarni oʻz ichiga olgan moliyaviy kafolatlar) yoki tashkilot tomonidan taʼminotchi oldidagi qarzdorlik summalarini bevosita soʻndirish uchun foydalaniladigan vositalar (masalan, kredit kartalari) taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlar hisoblanmaydi.
44J. 44Ye-banddagi maqsadlarga erishish uchun tashkilot oʻzining taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlari boʻyicha jami holda quyidagi maʼlumotlarni oshkor qilishi lozim:
(a) bitimlarning shartlari va qoidalari (masalan, uzaytirilgan toʻlov muddatlari hamda taqdim etilgan taʼminot yoki kafolatlar). Biroq, tashkilot shartlari va qoidalari bir-biridan farq qiladigan bitimlarning shartlari va qoidalarini alohida oshkor qilishi lozim;
(b) hisobot davrining boshida va oxirida:
( i ) taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitim tarkibiga kiruvchi moliyaviy majburiyatlarning balans qiymatlari va tashkilotning moliyaviy holat toʻgʻrisidagi hisobotida taqdim etilgan tegishli moddalar;
( ii ) ( i )-kichik bandga muvofiq oshkor qilingan moliyaviy majburiyatlarning balans qiymatlari va tegishli moddalari, ular boʻyicha taʼminotchilar moliyalashtiruvchi tomonlardan toʻlovni allaqachon olgan boʻlsa;
( iii ) ( i )-kichik bandga muvofiq oshkor qilingan moliyaviy majburiyatlar hamda taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitim tarkibiga kirmaydigan taqqoslanadigan savdo kreditorlik qarzlari uchun toʻlov muddatlari oraligʻi (masalan, hisob-faktura sanasidan keyin 30 — 40 kun). Taqqoslanadigan savdo kreditorlik qarzlari, masalan, tashkilotning (i)-kichik bandga muvofiq oshkor qilingan moliyaviy majburiyatlari bilan bir xil faoliyat sohasi yoki yurisdiksiyaga tegishli savdo kreditorlik qarzlaridir. Agar toʻlov muddatlari oraligʻi keng boʻlsa, tashkilot ushbu oraliqlar boʻyicha tushuntiruvchi maʼlumotlarni oshkor qilishi yoki qoʻshimcha oraliqlarni (masalan, tabaqalashtirilgan oraliqlarni) oshkor qilishi lozim;
(v) “b ( i) ” kichik bandga muvofiq oshkor qilingan moliyaviy majburiyatlarning balans qiymatlaridagi pulsiz oʻzgarishlarning turi va taʼsiri. Pulsiz oʻzgarishlarga misol sifatida biznes birlashuvlarining taʼsiri, valyuta kurslari farqlari yoki pul mablagʻlari yoki pul mablagʻlari ekvivalentlaridan foydalanishni talab etmaydigan boshqa operatsiyalar taʼsiri keltirilishi mumkin (43-bandga qarang).”.
2. “Kuchga kirish sanasi” sarlavhasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kuchga kirish sanasi va oʻtish qoidalari”.
3. 61-banddan keyin quyidagi mazmundagi 62 va 63-bandlar bilan toʻldirilsin:
“62. 2023-yil may oyida eʼlon qilingan “Taʼminotchini moliyalashtirish bitimlari”ga 44Ye — 44J-bandlari kiritildi. Tashkilotlar mazkur oʻzgartirishlarni 2024-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi davrlarga nisbatan qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq sanadan boshlab qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni oldinroq davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni yoritib berishi lozim.
63. Taʼminotchining moliyaviy bitimlarini qoʻllashda tashkilot quyidagilarni oshkor qilishi shart emas:
(a) tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni birinchi marta qoʻllaydigan yillik hisobot davri boshlanishidan oldin taqdim etilgan har qanday hisobot davrlari uchun qiyosiy maʼlumotlar;
(b) tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni birinchi marta qoʻllaydigan yillik hisobot davrining boshida 44J-bandning “b ( ii ) — ( iii )” kichik bandida talab qilingan boshqa maʼlumotlar;
(v) tashkilot ushbu oʻzgartirishlarni birinchi marta qoʻllaydigan yillik hisobot davrida taqdim etilgan har qanday oraliq davr uchun 44Ye — 44J-bandlarida talab qilingan boshqa maʼlumotlar.”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 3-ILOVA
12-son “Foyda soliqlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimchalar
1. 4-banddan keyin quyidagi mazmundagi 4A-band bilan toʻldirilsin:
“4A. Ushbu Standart Iqtisodiy Hamkorlik va Taraqqiyot Tashkiloti (OECD) tomonidan chop etilgan Ikkinchi Ustun model qoidalarini amalga oshirish uchun qabul qilingan yoki amalda qabul qilingan soliq qonunchiligidan kelib chiqadigan daromad soliqlariga, shu jumladan ushbu qoidalarda tasvirlangan malakali milliy minimal qoʻshimcha soliqlarni amalga oshiradigan soliq qonunchiligiga nisbatan qoʻllaniladi. Bunday soliq qonunchiligi va undan kelib chiqadigan daromad soliqlari bundan buyon “Ikkinchi Ustun qonunchiligi” va “Ikkinchi Ustun daromad soliqlari” deb yuritiladi. Ushbu Standart talablaridan istisno sifatida, tashkilot Ikkinchi Ustun daromad soliqlari bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq aktivlari va majburiyatlari haqidagi maʼlumotlarni tan olmasligi va yoritib bermasligi lozim.”.
2. 88-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha hamda bandlar bilan toʻldirilsin:
“ Xalqaro soliq islohoti — Ikkinchi ustun modeli qoidalari
88A. Tashkilot Ikkinchi Ustun daromad soliqlari bilan bogʻliq kechiktirilgan soliq aktivlari va majburiyatlari haqidagi maʼlumotlarni tan olish va yoritib berishdan istisno qilish qoidasini qoʻllaganligini yoritib berishi lozim (4A-bandga qarang).
88B. Tashkilot Ikkinchi Ustun daromad soliqlari bilan bogʻliq joriy soliq xarajatini (daromadini) alohida yoritib berishi lozim.
88V. Ikkinchi ustun qonunchiligi qabul qilingan yoki amalda qabul qilingan, biroq hali kuchga kirmagan davrlarda, tashkilot moliyaviy hisobot foydalanuvchilariga mazkur qonunchilikdan kelib chiqadigan Ikkinchi ustun daromad soliqlariga nisbatan oʻz taʼsirlanishini tushuntirishga yordam beradigan maʼlum yoki asosli baholangan maʼlumotlarni yoritib berishi lozim.
88G. 88V-bandda belgilangan maʼlumotlarni yoritib berish maqsadiga erishish uchun, tashkilot hisobot davrining oxirida Ikkinchi Ustun daromad soligʻiga nisbatan oʻz taʼsirlanish darajasi haqidagi sifat va miqdoriy maʼlumotlarni yoritib berishi lozim. Ushbu maʼlumotlar Ikkinchi Ustun qonunchiligining barcha aniq talablarini aks ettirishi shart emas va taxminiy koʻrsatkichlar oraligʻi shaklida taqdim etilishi mumkin. Agar maʼlumotlar nomaʼlum yoki asosli ravishda baholab boʻlmaydigan boʻlsa, tashkilot buning oʻrniga shu haqda bayonot berishi va oʻzining taʼsirlanish darajasini baholash boʻyicha olib borayotgan ishlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yoritib berishi lozim.
88V — 88G-bandlarga oid misollar: 88V — 88G-bandlardagi maqsad va talablarga javob berish uchun tashkilot yoritib berishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarga misollar quyidagilarni oʻz ichiga oladi: sifat maʼlumotlari, masalan, Ikkinchi Ustun qonunchiligi tashkilotga qanday taʼsir qilishi va Ikkinchi Ustun daromad soliqlari mavjud boʻlishi mumkin boʻlgan asosiy yurisdiksiyalar haqidagi maʼlumotlar; hamda miqdoriy maʼlumotlar, masalan: tashkilot foydasining Ikkinchi Ustun daromad soligʻiga tortilishi mumkin boʻlgan qismi va ushbu foydalarga nisbatan qoʻllaniladigan oʻrtacha samarali soliq stavkasi; agar Ikkinchi Ustun qonunchiligi amalda boʻlganida, tashkilotning oʻrtacha samarali soliq stavkasi qanday oʻzgarishini koʻrsatadigan maʼlumotlar.
88V — 88G-bandlarga oid misollar 88V — 88G-bandlardagi maqsad va talablarga javob berish uchun tashkilot yoritib berishi mumkin boʻlgan maʼlumotlarga misollar quyidagilarni oʻz ichiga oladi: (a) sifat maʼlumotlari, masalan, Ikkinchi Ustun qonunchiligi tashkilotga qanday taʼsir koʻrsatishi va Ikkinchi Ustun daromad soliqlari taʼsiri mavjud boʻlishi mumkin boʻlgan asosiy yurisdiksiyalar haqidagi maʼlumotlar; va (b) miqdoriy maʼlumotlar, masalan: ( i ) tashkilot foydalarining Ikkinchi Ustun daromad soliqlari taʼsiriga tushishi mumkin boʻlgan qismining koʻrsatkichi va ushbu foydalarga nisbatan qoʻllaniladigan oʻrtacha samarali soliq stavkasi; yoki ( ii ) agar Ikkinchi Ustun qonunchiligi amalda boʻlganida, tashkilotning oʻrtacha samarali soliq stavkasi qanday oʻzgarishini koʻrsatadigan maʼlumot. ”.
3. 98K-banddan keyin quyidagi mazmundagi 98L-band bilan toʻldirilsin:
“98L. 2023-yil mayda eʼlon qilingan Xalqaro soliq islohoti — Ikkinchi Ustun modeli qoidalari tufayli 4A va 88A — 88G-bandlar kiritildi. Tashkilot quyidagilarni amalga oshirishi lozim:
(a) 4A va 88A bandlarni ushbu oʻzgartirishlar eʼlon qilinishi bilan darhol hamda 8-son BHXSga muvofiq retrospektiv ravishda qoʻllash; va
(b) 88B-88G bandlarni 2023-yil 1-yanvardan yoki undan keyingi yillik hisobot davrlari uchun qoʻllashi lozim. Tashkilot 2023-yil 31-dekabrgacha yoki undan oldin tugaydigan oraliq davrlar uchun mazkur bandlarda talab etilgan maʼlumotlarni yoritib berishi shart emas.”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 4-ILOVA
21-son “Valyuta kurslaridagi oʻzgarishlarning taʼsirlari” Buxgalteriya hisobining xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimchalar
1. “Taʼriflarni batafsil aniqlashtirish” sarlavhasidan keyin quyidagi mazmundagi 8A-8B-bandlar bilan toʻldirilsin:
“8A-8B. [Ushbu bandlar kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.
2. 19-banddan keyin quyidagi mazmundagi 19A-band bilan toʻldirilsin:
“19A. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.
3. 57-banddan keyin quyidagi mazmundagi 57A-57B-bandlar bilan toʻldirilsin:
“57A — 57B. [Ushbu bandlar kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.
4. 60Y-banddan keyin quyidagi mazmundagi 60K-60L-bandlar bilan toʻldirilsin:
“60K-60L. [Ushbu bandlar kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 5-ILOVA
1-son “Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlarini birinchi marta qoʻllash” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimcha
1. 39AJ-banddan keyin quyidagi mazmundagi 39AZ-band bilan toʻldirilsin:
“39AZ. [Ushbu band kuchga kirmagan oʻzgartirishlarni nazarda tutadi va shuning uchun ushbu tahrirda keltirilmagan.]”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 6-ILOVA
7-son “Moliyaviy instrumentlar: maʼlumotlarni yoritib berish” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan qoʻshimchalar va oʻzgartirish
1. 44ZZ-banddan keyin quyidagi mazmundagi 44II -band bilan toʻldirilsin:
“ 44II. 2023-yil mayda chiqarilgan taʼminotchini moliyalashtirish boʻyicha bitimlar 7-son BHXSga oʻzgartirishlar kiritib, B11E-bandni ham oʻzgartirdi. Tashkilot 7-son BHXSga kiritilgan oʻzgartirishlarni qoʻllaganida ushbu tuzatishni ham qoʻllashi lozim.”.
2. B11E-bandda:
“j” va “z” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“(j) tashkilot unga moliyaviy majburiyatlarni pul mablagʻlari (yoki boshqa moliyaviy aktiv) bilan yoxud oʻz aksiyalarini berish bilan soʻndirishni tanlash imkoniyatini beradigan instrumentlarga egaligi;
(z) sof asosda hisob-kitob qilinadigan asosiy shartnomalar doirasidagi instrumentlarga egaligi; yoki”;
quyidagi mazmundagi “i” kichik band bilan toʻldirilsin:
“(i) tashkilot taʼminotchilarni moliyalashtirish boʻyicha bitimlar doirasidagi (7-son MHXSning 44Yo-bandida tavsiflangan) moliyalashtirish mexanizmlaridan foydalangan yoki ulardan foydalanish imkoniyatiga ega boʻlgan boʻlsa va ushbu mexanizmlar tashkilotga uzaytirilgan toʻlov muddatlarini yoki tashkilotning taʼminotchilariga ertaroq toʻlov muddatlarini taqdim etsa.”.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 26-iyundagi 384-son buyrugʻiga 7-ILOVA
16-son “Ijara” Moliyaviy hisobotning xalqaro standartiga kiritilgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. 102A-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“102A. Boshlanish sanasidan soʻng sotuvchi-ijarachi qayta ijaradan yuzaga kelgan foydalanish huquqiga 29 — 35-bandlarni va qayta ijaradan kelib chiqqan ijara majburiyatiga 36 — 46-bandlarni qoʻllaydi. 36 — 46-bandlarni qoʻllashda, sotuvchi-ijarachi “ijara toʻlovlari” yoki “qayta koʻrib chiqilgan ijara toʻlovlari”ni shunday belgilashi lozimki, sotuvchi-ijarachi oʻzida saqlab qolgan foydalanish huquqiga tegishli foyda yoki zararning hech qanday miqdorini tan olmasligi kerak. Ushbu banddagi talablarning qoʻllanilishi sotuvchi-ijarachining 46(a)-bandga muvofiq ijara shartnomasining qisman yoki toʻliq bekor qilinishi bilan bogʻliq har qanday foyda yoki zararni foyda yoki zarar sifatida tan olishiga toʻsqinlik qilmaydi.”.
2. V1G-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“V1G. 2022-yil sentabrda eʼlon qilingan “Sotish va qayta ijaraga olishda ijara majburiyati” V2-bandiga oʻzgartirish kiritdi hamda 102A va V20D-bandlarni qoʻshdi. Sotuvchi-ijarachi mazkur oʻzgartirishlarni 2024-yil 1-yanvarda yoki undan keyin boshlanadigan yillik hisobot davrlari uchun qoʻllashi lozim. Bundan oldinroq qoʻllashga ruxsat etiladi. Agar sotuvchi-ijarachi ushbu oʻzgartirishlarni oldingi davr uchun qoʻllasa, u ushbu faktni oshkor qilishi lozim.”.
3. V2-banddagi “V1 — V19-bandlaridagi” degan soʻzlar “V1 — V20D-bandlaridagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
4. V20G-banddan keyin quyidagi mazmundagi sarlavha bilan toʻldirilsin:
“Sotish va qayta ijaraga olishda ijara majburiyati”.
5. V20D-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“V20D. Sotuvchi-ijarachi “Sotish va qayta ijaraga olishda ijara majburiyati”ni (V1G-bandga qarang) dastlabki qoʻllash sanasidan keyin tuzilgan sotish va qayta ijaraga olish bitimlariga nisbatan 8-son BHXSga muvofiq retrospektiv tarzda qoʻllashi lozim.”.
Vazir J. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2026-yil 26-iyun,
384-son