📅 2026-yil 1-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 1-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 1 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 июля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Агентства по противодействию коррупции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 July 2026 · Ministry and agency documents · Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги ПФ-270-сон «Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 1 июлдаги 95-сон буйруғига ИЛОВА
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, суд, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Давлат божхона хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати органларига, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими — давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини белгиланган мезонлар асосида баҳолаш ва сертификатлаштириш тизими;
сертификат — коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими мезонларига мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат;
ишчи гуруҳ — давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади), давлат органлари ва ташкилотларининг, давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари (бундан буён матнда коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари деб юритилади) ходимлари, тегишли таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда шакллантириладиган гуруҳ;
баҳолаш дастури — давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими мезонлари асосида баҳолаш учун белгиланган талаблар мажмуи.
2. Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими биринчи навбатда Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими натижаларига кўра «қониқарсиз» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилади .
3. Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш Агентлик томонидан тасдиқланадиган режа-графикка мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади .
4. Агентлик давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этишга масъул давлат органи ҳисобланади .
2-боб. Сертификатлаштиришни ўтказишга тайёргарлик ва уни ташкил этиш
5. Давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилган коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими доирасида уларнинг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти баҳоланади ва баҳолаш натижаларига кўра сертификатлаштирилади.
Бунда сертификатлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Агентлик томонидан режа-графикни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ишчи гуруҳни шакллантириш ва унинг таркибини тасдиқлаш;
сертификатлаштириш ҳажми ва мақсадларидан келиб чиқиб баҳолаш дастурини тасдиқлаш;
баҳолаш дастурига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини масофадан туриб ва (ёки) жойига чиққан ҳолда баҳолаш;
баҳолаш натижалари бўйича ишчи гуруҳ хулосасини тайёрлаш;
сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
6. Режа-график Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинганидан сўнг, ҳар йили март ойида Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади.
7. Дастлабки босқичда режа-график ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қуйидаги асослардан келиб чиқиб шакллантирилади:
биринчи навбатда Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига кўра фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланганлиги ;
коррупцияга оид жиноятчилик даражасининг ўтган йилга нисбатан ошганлиги;
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган соҳага оид сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг мазкур соҳа фаолиятидан норозилиги аниқланганлиги;
коррупциявий хавф даражаси юқори бўлиши.
Юқорида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, давлат органлари ва ташкилотлари босқичма-босқич сертификатлаштиришдан ўтказилади.
8. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини баҳолаш учун ишчи гуруҳ режа-графикда белгиланган баҳолаш муддати бошланишидан камида 10 иш куни олдин Агентлик директорининг буйруғига асосан Агентлик ходимлари, коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари ходимлари, тегишли таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек экспертлар ва мутахассислардан иборат таркибда шакллантирилади.
9. Фаолияти баҳоланаётган давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ишчи гуруҳ фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратади, шу жумладан уни зарур хоналар, моддий-техник ва алоқа воситалари билан таъминлайди ҳамда ўз ваколати доирасида бошқа ташкилий чораларни кўради.
10. Ишчи гуруҳ Агентликнинг масъул тармоқ ходими раҳбарлигида камида етти нафардан иборат тоқ сонли таркибда шакллантирилади.
11. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган мезонлардан келиб чиқиб баҳолаш дастурини ишлаб чиқиш;
давлат органи ва ташкилоти фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳамда ички ҳужжатларни ўрганиш;
баҳолаш учун зарур маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
ходимлар билан суҳбатлар ўтказиш;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
12. Ишчи гуруҳ раҳбари ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ҳамда баҳолаш жараёнига умумий раҳбарликни амалга оширади.
13. Баҳолаш жараёнининг қонуний, холис ва адолатли амалга оширилиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини баҳолаш ва сертификатлаштириш
14. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш дастурига мувофиқ баҳоланади.
15. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти баҳолаш дастурига мувофиқ ишчи гуруҳ аъзолари томонидан масофадан туриб ва (ёки) жойига чиққан ҳолда ўрганилади.
16. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш соҳасидаги фаолиятини баҳолаш баҳолаш дастурига асосан уларнинг функционал хусусиятларидан келиб чиқиб, кўпи билан 14 иш куни ичида амалга оширилади.
17. Баҳолаш дастури қуйидаги мезонлар асосида ишлаб чиқилади:
биринчи йўналиш — давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, бунда:
расмий веб-сайтнинг ишчи ҳолатда бўлиши ;
ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва муддатларга риоя қилиниши;
иккинчи йўналиш — давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти орқали жамоатчилик назоратини таъминлаш, бунда:
жамоатчилик кенгашининг ташкил этилганлиги , унинг таркиби ва аъзолари сонининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштироки ;
жамоатчилик кенгаши томонидан расмий тарзда киритилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги ;
жамоатчилик кенгаши фаолияти учун зарур моддий-техник ва ташкилий шароитлар яратилганлиги ;
жамоатчилик кенгаши фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги ;
учинчи йўналиш — коррупциявий хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлиги, бунда:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилганлиги ;
инсон омилини қисқартириш ва давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) рақамлаштирилганлиги, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилганлиги ;
давлат органи ва ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларининг кўрилганлиги ;
давлат органи ва ташкилоти ходимлари ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг максимал даражада чекланганлиги ;
расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилганлиги ;
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг соддалаштирилганлиги, асоссиз чекловларнинг, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларнинг бекор қилинганлиги ;
тўртинчи йўналиш — ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, бунда:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш чораларининг кўрилганлиги ;
давлат ва жамият манфаатларига зарар етказадиган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан самарали ички назоратнинг йўлга қўйилганлиги ;
давлат органлари ва ташкилотлари, давлат хизматчилари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказишнинг олдини олувчи чораларнинг белгиланганлиги ;
ходимлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги ;
бешинчи йўналиш — манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларининг жорий этилганлиги, бунда:
эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларнинг мунтазам тўлдирилиши ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг мавжудлиги ;
яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув муносабатларида ишлаши (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимлар бундан мустасно) ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича алоқадор шахсларни жалб этиш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги ;
бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратида бўлган ташкилотларда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги ;
ходимнинг тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно ;
ходимнинг ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки ташкилоти назоратидаги тадбиркорлик субъектининг акциялари ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги ;
манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий ва ҳуқуқий чораларнинг белгиланганлиги ;
олтинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича ички механизмларнинг жорий этилганлиги, бунда:
коррупция тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналларининг ишлаши ҳамда коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг жорий этилганлиги ;
совғаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тасарруф этиш тартибининг амалиётга жорий этилганлиги ;
коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва назорат қилиш бўйича режалаштирилган тадбирларнинг бажарилганлиги ;
бюджет, бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлардан фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг амалга оширилганлиги ;
коррупцияга оид жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни, шу жумладан маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги;
аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги;
еттинчи йўналиш — коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги, бунда:
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг штат бирликлари сони давлат органи ва ташкилотининг штат бирликлари ҳамда фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантирилганлиги, шунингдек унинг зарур моддий-техник ва бошқа ресурслар билан таъминланганлиги ;
коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилганлиги .
18. Баҳолаш дастурида назарда тутилган мезонлар давлат органи ёки ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, вазифа ва функциялари хусусиятларидан келиб чиқиб, муайян мезон бўйича баҳолашни амалга ошириш объектив сабабларга кўра имкони мавжуд бўлмаган ҳолларда, ушбу мезон мазкур давлат органи ёки ташкилотига нисбатан «қўлланилмайди» деб белгиланиши мумкин.
Бунда «қўлланилмайди» деб белгиланган мезон қонунчилик ҳужжатлари, давлат органи ёки ташкилотининг устави, низоми, вазифа ва функциялари ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар асосида баҳолаш бошланишидан олдин ишчи гуруҳ томонидан асослантирилади.
19. Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш дастурида назарда тутилган мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда баҳолаш натижаларига кўра уларнинг фаолияти «яхши», «қониқарли» ёки «қониқарсиз» деб баҳоланади.
20. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти қуйидагича баҳоланади:
81 баллдан 100 баллгача — «яхши»;
55 баллдан 81 баллгача — «қониқарли»;
55 баллдан кам — «қониқарсиз».
21. Якуний балл баҳолаш дастурида назарда тутилган йўналишлар бўйича тўпланган баллар йиғиндиси асосида аниқланади. Бунда ҳар бир йўналиш бўйича энг юқори балл қуйидагича белгиланади:
биринчи йўналиш — 14 балл;
иккинчи йўналиш — 14 балл;
учинчи йўналиш — 16 балл;
тўртинчи йўналиш — 14 балл;
бешинчи йўналиш — 14 балл;
олтинчи йўналиш — 14 балл;
еттинчи йўналиш — 14 балл.
22. Ҳар бир йўналиш бўйича максимал балл мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган баҳолаш йўналишлари ва индикаторлари бўйича белгиланган баллар йиғиндиси асосида аниқланади.
23. Баҳолаш дастурида бир ёки бир нечта мезон «қўлланилмайди» деб белгиланган тақдирда, якуний балл қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
ЯБ = (ТБ / МБ) × 100
Бунда:
ЯБ — якуний балл;
ТБ — мезонлар бўйича тўпланган баллар йиғиндиси;
МБ — мезонлар бўйича максимал балларнинг йиғиндиси.
24. Баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган ҳужжатлар ва ишчи гуруҳ хулосаси ишчи гуруҳ раҳбари томонидан имзоланади ҳамда сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун шу куннинг ўзида Агентликка киритилади.
Бунда ишчи гуруҳ хулосаси фаолияти баҳоланаётган давлат органи ёки ташкилотининг биринчи раҳбарига таништирилади. Эътирозлар билдирилган тақдирда, улар хулосада акс эттирилади.
25. Баҳолаш натижалари бўйича тайёрланадиган ишчи гуруҳ хулосасида ҳар бир мезон бўйича ишчи гуруҳ аъзолари томонидан берилган балларнинг ўртача арифметик қиймати асосида ҳисобланган якуний балл кўрсатилади.
Бунда ҳар бир индикатор бўйича белгиланган талаб тўлиқ бажарилган тақдирда мазкур индикатор учун назарда тутилган максимал балл, талаб бажарилмаган тақдирда эса ноль балл қўйилади.
26. Баҳолаш натижаларига кўра фаолияти «яхши» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотларига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи сертификат Агентлик томонидан берилади. Сертификат уч йил муддат давомида амал қилади.
Ишчи гуруҳ хулосасига асосан фаолияти «қониқарли» деб топилган давлат органлари ва ташкилотларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 1 ойдан ошмаган муддат берилади.
Бунда белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этган давлат органлари ва ташкилотларига коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги тўғрисида сертификат тақдим этилади.
27. Фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган, шунингдек, «қониқарли» деб баҳоланиб, аниқланган камчиликларни белгиланган қўшимча муддатларда бартараф этмаган давлат органлари ва ташкилотлари тўғридан-тўғри сертификат олмаган деб баҳоланади. Бундай ҳолат ташкилот раҳбарларига нисбатан тизим жорий этилган кунга қадар рағбатлантириш хусусиятига эга барча тўловларни тўхтатиб туриш учун асос бўлади .
28. Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги тўғрисида бериладиган сертификат фаолияти баҳоланган давлат органи ва (ёки) ташкилотининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларига нисбатан татбиқ этилади, бундан давлат органи ва (ёки) ташкилоти ҳузуридаги ташкилотлар мустасно.
4-боб. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
29. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан камида беш нафар аъзодан иборат Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссиясига Агентлик директори раислик қилади.
Апелляция комиссияси таркибига келишув асосида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг мутахассислари, шунингдек мустақил экспертлар жалб этилиши мумкин.
Фаолиятни баҳолашда бевосита иштирок этган ишчи гуруҳ аъзолари, баҳолаш материалларини тайёрлаган шахслар, шунингдек апелляция натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор шахслар Апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
30. Баҳолаш натижаларидан норози бўлган давлат органи ёки ташкилоти баҳолаш якунлари бўйича ишчи гуруҳ раҳбари томонидан имзоланган тегишли хулоса санасидан бошлаб ўттиз календарь кун ичида Агентликка ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
31. Апелляция комиссияси апелляция берган давлат органи ёки ташкилотини апелляция кўриб чиқилишидан камида икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
32. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у Агентликда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида, апелляция шикояти берган давлат органи ёки ташкилоти раҳбари ёки унинг ваколатли вакили иштирокида кўриб чиқилиши лозим.
33. Апелляция комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. Қарор мажлисда иштирок этган аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
34. Апелляция комиссияси эътироз билдирилган мезонлар бўйича баҳолаш материаллари, тақдим этилган далиллар ва балларни ҳисоблашнинг тўғрилигини текширади. Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида янги баҳолаш мезонларини қўллашга, қайта баҳолашга қаратилган саволлар беришга, шунингдек апелляция берган давлат органи ёки ташкилотининг жорий баллари ёки умумий натижасини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссиясининг қуйидаги қарорларидан бири қабул қилинади:
баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
баҳолаш натижаларини ўзгартириш ва апелляцияни қаноатлантириш.
36. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади. Баённомада мажлис ўтказилган сана ва жой, иштирок этган комиссия аъзолари, апелляциянинг мазмуни, ўрганилган материаллар ва далиллар, овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарор ва унинг асослари, шунингдек қарор устидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилади.
37. Апелляция комиссиясининг қарори апелляция берган давлат органи ёки ташкилотига қарор қабул қилинган куннинг ўзида маълум қилинади, қарор ва баённоманинг кўчирма нусхаси эса бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда юборилади.
38. Апелляция комиссиясининг қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
5-боб. Якуний қоидалар
39. Баҳолаш жараёнида тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик баҳолаш ўтказилаётган давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига юкланади.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш бўйича тасдиқланадиган режа-жадвалнинг
Т/р Ташкилот номи Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизимини жорий этиш муддатлари Январь Февраль Март Апрель Май Июнь Июль Август Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь I. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими натижаларига кўра фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган давлат органлари ва ташкилотлари 1. 2. II. Коррупцияга оид жиноятчилик даражаси ўтган йилга нисбатан ошган давлат органлари ва ташкилотлари 3. 4. III. «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган соҳага доир сўровнома натижаларига кўра, аҳоли норози бўлиб келаётган давлат органлари ва ташкилотлари 5. 6. IV. Коррупция хавфлари юқори бўлган давлат органлари ва ташкилотлари 7. 8. V. Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари 9. 10.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Баҳолаш йўналишлари ҳамда индикатор кўрсаткичларининг
Т/р Баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари номи Балл 1-боб. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш 14 1. Расмий веб-сайтнинг ишчи ҳолатда бўлиши 6 2. Ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар ва муддатларга риоя қилиниши 8 2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик кенгашлари фаолияти орқали жамоатчилик назоратини таъминлаш 14 3. Жамоатчилик кенгашининг ташкил этилганлиги, унинг таркиби ва аъзолари сонининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда таркибида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг иштироки 4 4. Жамоатчилик кенгаши томонидан расмий тарзда киритилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги 4 5. Жамоатчилик кенгаши фаолияти учун зарур моддий-техник ва ташкилий шароитлар яратилганлиги 3 6. Жамоатчилик кенгаши фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги 3 3-боб. III. Коррупциявий хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлиги 16 7. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилганлиги 3 8. Инсон омилини қисқартириш ва давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа ва функцияларининг) рақамлаштирилганлиги, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилганлиги 2 9. Давлат органи ва ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) тартибга солиш чораларининг кўрилганлиги 4 10. Давлат органи ва ташкилоти ходимлари ва жисмоний шахслар ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг максимал даражада чекланганлиги 2 11. Расмий веб-сайт ва бошқа оммавий ахборот воситаларида давлат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларнинг жойлаштирилганлиги 2 12. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнининг соддалаштирилганлиги, асоссиз чекловларнинг, ортиқча маъмурий тартиб-таомилларнинг бекор қилинганлиги 3 4-боб. Ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш 14 13. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорларни қабул қилишда қонунийлик, адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш чораларининг кўрилганлиги 3,5 14. Давлат ва жамият манфаатларига зарар етказадиган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини пасайтирадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) устидан самарали ички назоратнинг йўлга қўйилганлиги 3,5 15. Давлат органлари ва ташкилотлари, давлат хизматчилари ва бошқа шахсларга ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахсий масалалар юзасидан таъсир ўтказишнинг олдини олувчи чораларнинг белгиланганлиги 3,5 16. Ходимлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ва бошқа суиистеъмолчиликлар содир этилишининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги 3,5 5-боб. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмларининг жорий этилганлиги 14 17. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларнинг мунтазам тўлдирилиши ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг мавжудлиги 3 18. Яқин қариндошларнинг бевосита бўйсунув муносабатларида ишлаши (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимлар бундан мустасно) ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича алоқадор шахсларни жалб этиш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги 2,5 19. Бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратида бўлган ташкилотларда ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги 2 20. Ходимнинг тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомаладаги акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно 2 21. Ходимнинг ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки ташкилоти назоратидаги тадбиркорлик субъектининг акциялари ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилиши билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш чораларининг кўрилганлиги 2 22. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича бошқа ташкилий ва ҳуқуқий чораларнинг белгиланганлиги 2,5 6-боб. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички механизмларнинг жорий этилганлиги 14 23. Коррупция тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналларининг ишлаши ҳамда коррупция фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг жорий этилганлиги 3 24. Совғаларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва тасарруф этиш тартибининг амалиётга жорий этилганлиги 2 25. Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш ва назорат қилиш бўйича режалаштирилган тадбирларнинг бажарилганлиги 2 26. Бюджет, бюджетдан ташқари ҳамда бошқа маблағлардан фойдаланиш устидан ички назорат тадбирларининг амалга оширилганлиги 2 27. Коррупцияга оид жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни, шу жумладан маиший коррупцияни бартараф этиш чораларининг кўрилганлиги 2 28. Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги 1,5 29. Коррупция ҳақида хабар берган ходимларни ҳимоя қилиш кафолати етарлилиги 1,5 7-боб. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги 14 30. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг штат бирликлари сони давлат органи ва ташкилотининг штат бирликлари ҳамда фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб шакллантирилганлиги, шунингдек унинг зарур моддий-техник ва бошқа ресурслар билан таъминланганлиги 8 31. Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилганлиги 6 ЖАМИ 100
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Коррупцияга қарши Миллий сертификатлаштириш менежмент тизими жорий этилганлиги бўйича СЕРТИФИКАТ _____________________________________________________________________________________________________________________________ (Ташкилот номи) _____________________________________________________________________________________________________________________________ (Сертификатнинг амал қилиш муддати) «_____» балл. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ________________________________ (раҳбарнинг Ф.И.О) QR-код (матрик штрих код) ______________________ (сертификат рақами)
Директор А. БУРХАНОВ
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги д иректори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 1 июль,
2026 йил 19 июнь
2026 йил 19 май
95-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
NIZOM
NAMUNAVIY SHAKLI
NAMUNAVIY SHAKLI
Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 30-dekabrdagi PF-270-son “Oʻzbekiston Respublikasida korrupsiyaning oldini olish va unga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ushbu buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining 2026-yil 1-iyuldagi 95-son buyrugʻiga ILOVA
Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom davlat organlari va tashkilotlari, ustav fondida (ustav kapitalida) davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlarida (bundan buyon matnda davlat organlari va tashkilotlari deb yuritiladi) korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy saylov komissiyasi, sud, prokuratura, ichki ishlar, mudofaa ishlari, favqulodda vaziyatlar, Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Davlat bojxona xizmati, Davlat xavfsizlik xizmati va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat xavfsizlik xizmati organlariga, shuningdek texnik jihatdan tartibga solish va standartlashtirish sohasidagi munosabatlarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi — davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyatini belgilangan mezonlar asosida baholash va sertifikatlashtirish tizimi;
sertifikat — korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi mezonlariga muvofiqlikni tasdiqlovchi hujjat;
ishchi guruh — davlat organlari va tashkilotlarida korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimini joriy etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi), davlat organlari va tashkilotlarining, davlat ishtirokidagi korxonalarning komplayens va korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmalari (bundan buyon matnda korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmalari deb yuritiladi) xodimlari, tegishli taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari, ekspertlar va mutaxassislardan iborat tarkibda shakllantiriladigan guruh;
baholash dasturi — davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi mezonlari asosida baholash uchun belgilangan talablar majmui.
2. Korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi birinchi navbatda Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini reyting baholash tizimi natijalariga koʻra “qoniqarsiz” deb baholangan davlat organlari va tashkilotlarida joriy etiladi .
3. Davlat organlari va tashkilotlarida korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimini joriy etish Agentlik tomonidan tasdiqlanadigan reja-grafikka muvofiq bosqichma-bosqich amalga oshiriladi .
4. Agentlik davlat organlari va tashkilotlarida korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimini joriy etishga masʼul davlat organi hisoblanadi .
2-bob. Sertifikatlashtirishni oʻtkazishga tayyorgarlik va uni tashkil etish
5. Davlat organlari va tashkilotlarida joriy etilgan korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi doirasida ularning korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyati baholanadi va baholash natijalariga koʻra sertifikatlashtiriladi.
Bunda sertifikatlashtirish quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:
Agentlik tomonidan reja-grafikni ishlab chiqish va tasdiqlash;
ishchi guruhni shakllantirish va uning tarkibini tasdiqlash;
sertifikatlashtirish hajmi va maqsadlaridan kelib chiqib baholash dasturini tasdiqlash;
baholash dasturiga muvofiq davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyatini masofadan turib va (yoki) joyiga chiqqan holda baholash;
baholash natijalari boʻyicha ishchi guruh xulosasini tayyorlash;
sertifikatlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.
6. Reja-grafik Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini reyting baholash natijalari eʼlon qilinganidan soʻng, har yili mart oyida Agentlik tomonidan tasdiqlanadi hamda tegishli davlat organlari va tashkilotlariga yuboriladi.
7. Dastlabki bosqichda reja-grafik ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq quyidagi asoslardan kelib chiqib shakllantiriladi:
birinchi navbatda Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini reyting baholash natijalariga koʻra faoliyati “qoniqarsiz” deb baholanganligi ;
korrupsiyaga oid jinoyatchilik darajasining oʻtgan yilga nisbatan oshganligi;
“Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish markazi tomonidan aholi oʻrtasida oʻtkazilgan sohaga oid soʻrovnoma natijalariga koʻra, aholining mazkur soha faoliyatidan noroziligi aniqlanganligi;
korrupsiyaviy xavf darajasi yuqori boʻlishi.
Yuqorida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlmagan hollarda, davlat organlari va tashkilotlari bosqichma-bosqich sertifikatlashtirishdan oʻtkaziladi.
8. Davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyatini baholash uchun ishchi guruh reja-grafikda belgilangan baholash muddati boshlanishidan kamida 10 ish kuni oldin Agentlik direktorining buyrugʻiga asosan Agentlik xodimlari, korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmalari xodimlari, tegishli taʼlim tashkilotlarining professor-oʻqituvchilari, shuningdek ekspertlar va mutaxassislardan iborat tarkibda shakllantiriladi.
9. Faoliyati baholanayotgan davlat organlari va tashkilotlarining rahbarlari ishchi guruh faoliyatini samarali tashkil etish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratadi, shu jumladan uni zarur xonalar, moddiy-texnik va aloqa vositalari bilan taʼminlaydi hamda oʻz vakolati doirasida boshqa tashkiliy choralarni koʻradi.
10. Ishchi guruh Agentlikning masʼul tarmoq xodimi rahbarligida kamida yetti nafardan iborat toq sonli tarkibda shakllantiriladi.
11. Ishchi guruhning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
ushbu Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan mezonlardan kelib chiqib baholash dasturini ishlab chiqish;
davlat organi va tashkiloti faoliyatini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hamda ichki hujjatlarni oʻrganish;
baholash uchun zarur maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilish;
xodimlar bilan suhbatlar oʻtkazish;
aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.
12. Ishchi guruh rahbari ishchi guruh aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi hamda baholash jarayoniga umumiy rahbarlikni amalga oshiradi.
13. Baholash jarayonining qonuniy, xolis va adolatli amalga oshirilishi uchun ishchi guruh rahbari masʼul hisoblanadi.
3-bob. Davlat organlari va tashkilotlari faoliyatini baholash va sertifikatlashtirish
14. Davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyati ishchi guruh tomonidan ishlab chiqilgan baholash dasturiga muvofiq baholanadi.
15. Davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyati baholash dasturiga muvofiq ishchi guruh aʼzolari tomonidan masofadan turib va (yoki) joyiga chiqqan holda oʻrganiladi.
16. Davlat organlari va tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi kurashish hamda uning oldini olish sohasidagi faoliyatini baholash baholash dasturiga asosan ularning funksional xususiyatlaridan kelib chiqib, koʻpi bilan 14 ish kuni ichida amalga oshiriladi.
17. Baholash dasturi quyidagi mezonlar asosida ishlab chiqiladi:
birinchi yoʻnalish — davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash, bunda:
rasmiy veb-saytning ishchi holatda boʻlishi ;
ijtimoiy ahamiyatga molik maʼlumotlarni eʼlon qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar va muddatlarga rioya qilinishi;
ikkinchi yoʻnalish — davlat organlari va tashkilotlarida jamoatchilik kengashlari faoliyati orqali jamoatchilik nazoratini taʼminlash, bunda:
jamoatchilik kengashining tashkil etilganligi , uning tarkibi va aʼzolari sonining belgilangan talablarga muvofiqligi hamda tarkibida nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarining ishtiroki ;
jamoatchilik kengashi tomonidan rasmiy tarzda kiritilgan taklif va tavsiyalarning amaliyotga joriy etilganligi ;
jamoatchilik kengashi faoliyati uchun zarur moddiy-texnik va tashkiliy sharoitlar yaratilganligi ;
jamoatchilik kengashi faoliyatining ochiqligi va shaffofligi ;
uchinchi yoʻnalish — korrupsiyaviy xavflarni boshqarish tizimining samaradorligi, bunda:
normativ-huquqiy hujjatlar hamda ichki idoraviy hujjatlar loyihalarining ishlab chiqilganligi ;
inson omilini qisqartirish va davlat tashkiloti faoliyatining (vazifa va funksiyalarining) raqamlashtirilganligi, shaffoflikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratining yoʻlga qoʻyilganligi ;
davlat organi va tashkiloti faoliyatini (vazifa va funksiyalarini) tartibga solish choralarining koʻrilganligi ;
davlat organi va tashkiloti xodimlari va jismoniy shaxslar oʻrtasida toʻgʻridan-toʻgʻri aloqaning maksimal darajada cheklanganligi ;
rasmiy veb-sayt va boshqa ommaviy axborot vositalarida davlat tashkiloti tomonidan amalga oshirilayotgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning joylashtirilganligi ;
davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonining soddalashtirilganligi, asossiz cheklovlarning, ortiqcha maʼmuriy tartib-taomillarning bekor qilinganligi ;
toʻrtinchi yoʻnalish — xodimlarning xizmat faoliyatiga oid hamda xizmatdan tashqari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash, bunda:
jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga daxldor qarorlarni qabul qilishda qonuniylik, adolatlilik va shaffoflikni taʼminlash choralarining koʻrilganligi ;
davlat va jamiyat manfaatlariga zarar yetkazadigan hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyati samaradorligini pasaytiradigan harakatlar (harakatsizlik) ustidan samarali ichki nazoratning yoʻlga qoʻyilganligi ;
davlat organlari va tashkilotlari, davlat xizmatchilari va boshqa shaxslarga oʻz xizmat mavqeyidan foydalangan holda shaxsiy masalalar yuzasidan taʼsir oʻtkazishning oldini oluvchi choralarning belgilanganligi ;
xodimlar tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarliklar va boshqa suiisteʼmolchiliklar sodir etilishining oldini olish choralarining koʻrilganligi ;
beshinchi yoʻnalish — manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish mexanizmlarining joriy etilganligi, bunda:
ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarning muntazam toʻldirilishi hamda manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrining mavjudligi ;
yaqin qarindoshlarning bevosita boʻysunuv munosabatlarida ishlashi (davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining siyosiy guruhiga kiruvchi lavozimlar bundan mustasno) hamda fuqarolik-huquqiy shartnomalar boʻyicha aloqador shaxslarni jalb etish bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi ;
biri boshqasiga boʻysunuvchi yoki biri boshqasining nazoratida boʻlgan tashkilotlarda oʻrindoshlik asosida mehnat faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi ;
xodimning tijorat tashkilotlarining taʼsischisi (aksiyadori, ishtirokchisi) boʻlishi bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi, bundan aksiyadorlik jamiyatlarining erkin muomaladagi aksiyalarining oʻn foizigacha egalik qilish hollari mustasno ;
xodimning oʻzi mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirayotgan davlat organi yoki tashkiloti nazoratidagi tadbirkorlik subyektining aksiyalari yoki ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlariga egalik qilishi bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi ;
manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish boʻyicha boshqa tashkiliy va huquqiy choralarning belgilanganligi ;
oltinchi yoʻnalish — korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha ichki mexanizmlarning joriy etilganligi, bunda:
korrupsiya toʻgʻrisida xabar berish uchun moʻljallangan aloqa kanallarining ishlashi hamda korrupsiya faktlariga doir murojaatlarni koʻrib chiqish tartibining joriy etilganligi ;
sovgʻalarni qabul qilish, hisobga olish va tasarruf etish tartibining amaliyotga joriy etilganligi ;
korrupsiyaga qarshi tartib-taomillarning samaradorligini monitoring qilish va nazorat qilish boʻyicha rejalashtirilgan tadbirlarning bajarilganligi ;
budjet, budjetdan tashqari hamda boshqa mablagʻlardan foydalanish ustidan ichki nazorat tadbirlarining amalga oshirilganligi ;
korrupsiyaga oid jinoyatlarning kelib chiqish sabablari va ularning sodir etilishiga imkon beruvchi shart-sharoitlarni, shu jumladan maishiy korrupsiyani bartaraf etish choralarining koʻrilganligi;
aholi va davlat xizmatchilarining korrupsiyaga qarshi huquqiy ongi hamda huquqiy madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan tadbirlarning amalga oshirilganligi;
korrupsiya haqida xabar bergan xodimlarni himoya qilish kafolati yetarliligi;
yettinchi yoʻnalish — korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmalari faoliyatining samaradorligi, bunda:
korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmasining shtat birliklari soni davlat organi va tashkilotining shtat birliklari hamda faoliyat xususiyatlaridan kelib chiqib shakllantirilganligi, shuningdek uning zarur moddiy-texnik va boshqa resurslar bilan taʼminlanganligi ;
korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmasi faoliyatini tartibga soluvchi ichki hujjatlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirilganligi .
18. Baholash dasturida nazarda tutilgan mezonlar davlat organi yoki tashkilotining tashkiliy-huquqiy shakli, vazifa va funksiyalari xususiyatlaridan kelib chiqib, muayyan mezon boʻyicha baholashni amalga oshirish obyektiv sabablarga koʻra imkoni mavjud boʻlmagan hollarda, ushbu mezon mazkur davlat organi yoki tashkilotiga nisbatan “qoʻllanilmaydi” deb belgilanishi mumkin.
Bunda “qoʻllanilmaydi” deb belgilangan mezon qonunchilik hujjatlari, davlat organi yoki tashkilotining ustavi, nizomi, vazifa va funksiyalari yoki boshqa tasdiqlovchi hujjatlar asosida baholash boshlanishidan oldin ishchi guruh tomonidan asoslantiriladi.
19. Davlat organlari va tashkilotlarining faoliyati ushbu Nizomning 2-ilovasiga muvofiq baholash dasturida nazarda tutilgan mezonlar asosida 100 ballik tizimda baholanadi. Bunda baholash natijalariga koʻra ularning faoliyati “yaxshi”, “qoniqarli” yoki “qoniqarsiz” deb baholanadi.
20. Baholash natijalariga koʻra davlat organlari va tashkilotlari faoliyati quyidagicha baholanadi:
81 balldan 100 ballgacha — “yaxshi”;
55 balldan 81 ballgacha — “qoniqarli”;
55 balldan kam — “qoniqarsiz”.
21. Yakuniy ball baholash dasturida nazarda tutilgan yoʻnalishlar boʻyicha toʻplangan ballar yigʻindisi asosida aniqlanadi. Bunda har bir yoʻnalish boʻyicha eng yuqori ball quyidagicha belgilanadi:
birinchi yoʻnalish — 14 ball;
ikkinchi yoʻnalish — 14 ball;
uchinchi yoʻnalish — 16 ball;
toʻrtinchi yoʻnalish — 14 ball;
beshinchi yoʻnalish — 14 ball;
oltinchi yoʻnalish — 14 ball;
yettinchi yoʻnalish — 14 ball.
22. Har bir yoʻnalish boʻyicha maksimal ball mazkur Nizomning 2-ilovasida keltirilgan baholash yoʻnalishlari va indikatorlari boʻyicha belgilangan ballar yigʻindisi asosida aniqlanadi.
23. Baholash dasturida bir yoki bir nechta mezon “qoʻllanilmaydi” deb belgilangan taqdirda, yakuniy ball quyidagi formula asosida hisoblanadi:
YAB = (TB / MB) × 100
Bunda:
YAB — yakuniy ball;
TB — mezonlar boʻyicha toʻplangan ballar yigʻindisi;
MB — mezonlar boʻyicha maksimal ballarning yigʻindisi.
24. Baholash natijalari boʻyicha tayyorlangan hujjatlar va ishchi guruh xulosasi ishchi guruh rahbari tomonidan imzolanadi hamda sertifikatlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish uchun shu kunning oʻzida Agentlikka kiritiladi.
Bunda ishchi guruh xulosasi faoliyati baholanayotgan davlat organi yoki tashkilotining birinchi rahbariga tanishtiriladi. Eʼtirozlar bildirilgan taqdirda, ular xulosada aks ettiriladi.
25. Baholash natijalari boʻyicha tayyorlanadigan ishchi guruh xulosasida har bir mezon boʻyicha ishchi guruh aʼzolari tomonidan berilgan ballarning oʻrtacha arifmetik qiymati asosida hisoblangan yakuniy ball koʻrsatiladi.
Bunda har bir indikator boʻyicha belgilangan talab toʻliq bajarilgan taqdirda mazkur indikator uchun nazarda tutilgan maksimal ball, talab bajarilmagan taqdirda esa nol ball qoʻyiladi.
26. Baholash natijalariga koʻra faoliyati “yaxshi” deb baholangan davlat organlari va tashkilotlariga mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi sertifikat Agentlik tomonidan beriladi. Sertifikat uch yil muddat davomida amal qiladi.
Ishchi guruh xulosasiga asosan faoliyati “qoniqarli” deb topilgan davlat organlari va tashkilotlariga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun 1 oydan oshmagan muddat beriladi.
Bunda belgilangan muddatda kamchiliklarni bartaraf etgan davlat organlari va tashkilotlariga korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi joriy etilganligi toʻgʻrisida sertifikat taqdim etiladi.
27. Faoliyati “qoniqarsiz” deb baholangan, shuningdek, “qoniqarli” deb baholanib, aniqlangan kamchiliklarni belgilangan qoʻshimcha muddatlarda bartaraf etmagan davlat organlari va tashkilotlari toʻgʻridan-toʻgʻri sertifikat olmagan deb baholanadi. Bunday holat tashkilot rahbarlariga nisbatan tizim joriy etilgan kunga qadar ragʻbatlantirish xususiyatiga ega barcha toʻlovlarni toʻxtatib turish uchun asos boʻladi .
28. Korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi joriy etilganligi toʻgʻrisida beriladigan sertifikat faoliyati baholangan davlat organi va (yoki) tashkilotining markaziy apparati va hududiy boʻlinmalariga nisbatan tatbiq etiladi, bundan davlat organi va (yoki) tashkiloti huzuridagi tashkilotlar mustasno.
4-bob. Apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish
29. Apellyatsiyani koʻrib chiqish uchun Agentlik direktorining buyrugʻi bilan kamida besh nafar aʼzodan iborat Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Apellyatsiya komissiyasiga Agentlik direktori raislik qiladi.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kelishuv asosida boshqa davlat organlari va tashkilotlarining mutaxassislari, shuningdek mustaqil ekspertlar jalb etilishi mumkin.
Faoliyatni baholashda bevosita ishtirok etgan ishchi guruh aʼzolari, baholash materiallarini tayyorlagan shaxslar, shuningdek apellyatsiya natijasidan bevosita yoki bilvosita manfaatdor shaxslar Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilmaydi.
30. Baholash natijalaridan norozi boʻlgan davlat organi yoki tashkiloti baholash yakunlari boʻyicha ishchi guruh rahbari tomonidan imzolangan tegishli xulosa sanasidan boshlab oʻttiz kalendar kun ichida Agentlikka yozma yoki elektron shaklda apellyatsiya berish huquqiga ega.
31. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya bergan davlat organi yoki tashkilotini apellyatsiya koʻrib chiqilishidan kamida ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
32. Apellyatsiyani koʻrib chiqish muddati u Agentlikda roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab oʻn besh ish kuni ichida, apellyatsiya shikoyati bergan davlat organi yoki tashkiloti rahbari yoki uning vakolatli vakili ishtirokida koʻrib chiqilishi lozim.
33. Apellyatsiya komissiyasi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etganda vakolatli hisoblanadi. Qaror majlisda ishtirok etgan aʼzolarning oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
34. Apellyatsiya komissiyasi eʼtiroz bildirilgan mezonlar boʻyicha baholash materiallari, taqdim etilgan dalillar va ballarni hisoblashning toʻgʻriligini tekshiradi. Apellyatsiyani koʻrib chiqish jarayonida yangi baholash mezonlarini qoʻllashga, qayta baholashga qaratilgan savollar berishga, shuningdek apellyatsiya bergan davlat organi yoki tashkilotining joriy ballari yoki umumiy natijasini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
35. Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasining quyidagi qarorlaridan biri qabul qilinadi:
baholash natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiyani qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida;
baholash natijalarini oʻzgartirish va apellyatsiyani qanoatlantirish.
36. Apellyatsiyani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha bayonnoma rasmiylashtiriladi. Bayonnomada majlis oʻtkazilgan sana va joy, ishtirok etgan komissiya aʼzolari, apellyatsiyaning mazmuni, oʻrganilgan materiallar va dalillar, ovoz berish natijalari, qabul qilingan qaror va uning asoslari, shuningdek qaror ustidan shikoyat qilish tartibi koʻrsatiladi.
37. Apellyatsiya komissiyasining qarori apellyatsiya bergan davlat organi yoki tashkilotiga qaror qabul qilingan kunning oʻzida maʼlum qilinadi, qaror va bayonnomaning koʻchirma nusxasi esa bir ish kuni ichida yozma yoki elektron shaklda yuboriladi.
38. Apellyatsiya komissiyasining qarori ustidan yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.
5-bob. Yakuniy qoidalar
39. Baholash jarayonida taqdim etilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi yuzasidan javobgarlik baholash oʻtkazilayotgan davlat organlari va tashkilotlari zimmasiga yuklanadi.
40. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlarida korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimini joriy etish boʻyicha tasdiqlanadigan reja-jadvalning
T/r Tashkilot nomi Korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimini joriy etish muddatlari Yanvar Fevral Mart Aprel May Iyun Iyul Avgust Sentabr Oktabr Noyabr Dekabr I. Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini reyting baholash tizimi natijalariga koʻra faoliyati “qoniqarsiz” deb baholangan davlat organlari va tashkilotlari 1. 2. II. Korrupsiyaga oid jinoyatchilik darajasi oʻtgan yilga nisbatan oshgan davlat organlari va tashkilotlari 3. 4. III. “Ijtimoiy fikr” respublika jamoatchilik fikrini oʻrganish Markazi tomonidan aholi oʻrtasida oʻtkazilgan sohaga doir soʻrovnoma natijalariga koʻra, aholi norozi boʻlib kelayotgan davlat organlari va tashkilotlari 5. 6. IV. Korrupsiya xavflari yuqori boʻlgan davlat organlari va tashkilotlari 7. 8. V. Boshqa davlat organlari va tashkilotlari 9. 10.
Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Baholash yoʻnalishlari hamda indikator koʻrsatkichlarining
T/r Baholash yoʻnalishlari va indikator koʻrsatkichlari nomi Ball 1-bob. Davlat organlari va tashkilotlari faoliyatida ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash 14 1. Rasmiy veb-saytning ishchi holatda boʻlishi 6 2. Ijtimoiy ahamiyatga molik maʼlumotlarni eʼlon qilish boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablar va muddatlarga rioya qilinishi 8 2-bob. Davlat organlari va tashkilotlarida jamoatchilik kengashlari faoliyati orqali jamoatchilik nazoratini taʼminlash 14 3. Jamoatchilik kengashining tashkil etilganligi, uning tarkibi va aʼzolari sonining belgilangan talablarga muvofiqligi hamda tarkibida nodavlat notijorat tashkilotlari vakillarining ishtiroki 4 4. Jamoatchilik kengashi tomonidan rasmiy tarzda kiritilgan taklif va tavsiyalarning amaliyotga joriy etilganligi 4 5. Jamoatchilik kengashi faoliyati uchun zarur moddiy-texnik va tashkiliy sharoitlar yaratilganligi 3 6. Jamoatchilik kengashi faoliyatining ochiqligi va shaffofligi 3 3-bob. III. Korrupsiyaviy xavflarni boshqarish tizimining samaradorligi 16 7. Normativ-huquqiy hujjatlar hamda ichki idoraviy hujjatlar loyihalarining ishlab chiqilganligi 3 8. Inson omilini qisqartirish va davlat tashkiloti faoliyatining (vazifa va funksiyalarining) raqamlashtirilganligi, shaffoflikni taʼminlash, jamoatchilik nazoratining yoʻlga qoʻyilganligi 2 9. Davlat organi va tashkiloti faoliyatini (vazifa va funksiyalarini) tartibga solish choralarining koʻrilganligi 4 10. Davlat organi va tashkiloti xodimlari va jismoniy shaxslar oʻrtasida toʻgʻridan-toʻgʻri aloqaning maksimal darajada cheklanganligi 2 11. Rasmiy veb-sayt va boshqa ommaviy axborot vositalarida davlat tashkiloti tomonidan amalga oshirilayotgan davlat xaridlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning joylashtirilganligi 2 12. Davlat xizmatlarini koʻrsatish jarayonining soddalashtirilganligi, asossiz cheklovlarning, ortiqcha maʼmuriy tartib-taomillarning bekor qilinganligi 3 4-bob. Xodimlarning xizmat faoliyatiga oid hamda xizmatdan tashqari odob-axloq qoidalariga rioya etilishini taʼminlash 14 13. Jismoniy va yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga daxldor qarorlarni qabul qilishda qonuniylik, adolatlilik va shaffoflikni taʼminlash choralarining koʻrilganligi 3,5 14. Davlat va jamiyat manfaatlariga zarar yetkazadigan hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyati samaradorligini pasaytiradigan harakatlar (harakatsizlik) ustidan samarali ichki nazoratning yoʻlga qoʻyilganligi 3,5 15. Davlat organlari va tashkilotlari, davlat xizmatchilari va boshqa shaxslarga oʻz xizmat mavqeyidan foydalangan holda shaxsiy masalalar yuzasidan taʼsir oʻtkazishning oldini oluvchi choralarning belgilanganligi 3,5 16. Xodimlar tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarliklar va boshqa suiisteʼmolchiliklar sodir etilishining oldini olish choralarining koʻrilganligi 3,5 5-bob. Manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish mexanizmlarining joriy etilganligi 14 17. Ehtimoliy manfaatlar toʻqnashuvi toʻgʻrisidagi deklaratsiyalarning muntazam toʻldirilishi hamda manfaatlar toʻqnashuvini hisobga olish reyestrining mavjudligi 3 18. Yaqin qarindoshlarning bevosita boʻysunuv munosabatlarida ishlashi (davlat fuqarolik xizmati lavozimlarining siyosiy guruhiga kiruvchi lavozimlar bundan mustasno) hamda fuqarolik-huquqiy shartnomalar boʻyicha aloqador shaxslarni jalb etish bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi 2,5 19. Biri boshqasiga boʻysunuvchi yoki biri boshqasining nazoratida boʻlgan tashkilotlarda oʻrindoshlik asosida mehnat faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi 2 20. Xodimning tijorat tashkilotlarining taʼsischisi (aksiyadori, ishtirokchisi) boʻlishi bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi, bundan aksiyadorlik jamiyatlarining erkin muomaladagi aksiyalarining oʻn foizigacha egalik qilish hollari mustasno 2 21. Xodimning oʻzi mehnat (xizmat) faoliyatini amalga oshirayotgan davlat organi yoki tashkiloti nazoratidagi tadbirkorlik subyektining aksiyalari yoki ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) ulushlariga egalik qilishi bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlarining oldini olish choralarining koʻrilganligi 2 22. Manfaatlar toʻqnashuvining oldini olish boʻyicha boshqa tashkiliy va huquqiy choralarning belgilanganligi 2,5 6-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha ichki mexanizmlarning joriy etilganligi 14 23. Korrupsiya toʻgʻrisida xabar berish uchun moʻljallangan aloqa kanallarining ishlashi hamda korrupsiya faktlariga doir murojaatlarni koʻrib chiqish tartibining joriy etilganligi 3 24. Sovgʻalarni qabul qilish, hisobga olish va tasarruf etish tartibining amaliyotga joriy etilganligi 2 25. Korrupsiyaga qarshi tartib-taomillarning samaradorligini monitoring qilish va nazorat qilish boʻyicha rejalashtirilgan tadbirlarning bajarilganligi 2 26. Budjet, budjetdan tashqari hamda boshqa mablagʻlardan foydalanish ustidan ichki nazorat tadbirlarining amalga oshirilganligi 2 27. Korrupsiyaga oid jinoyatlarning kelib chiqish sabablari va ularning sodir etilishiga imkon beruvchi shart-sharoitlarni, shu jumladan maishiy korrupsiyani bartaraf etish choralarining koʻrilganligi 2 28. Aholi va davlat xizmatchilarining korrupsiyaga qarshi huquqiy ongi hamda huquqiy madaniyatini yuksaltirishga qaratilgan tadbirlarning amalga oshirilganligi 1,5 29. Korrupsiya haqida xabar bergan xodimlarni himoya qilish kafolati yetarliligi 1,5 7-bob. Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmalari faoliyatining samaradorligi 14 30. Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmasining shtat birliklari soni davlat organi va tashkilotining shtat birliklari hamda faoliyat xususiyatlaridan kelib chiqib shakllantirilganligi, shuningdek uning zarur moddiy-texnik va boshqa resurslar bilan taʼminlanganligi 8 31. Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat boʻlinmasi faoliyatini tartibga soluvchi ichki hujjatlarning qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirilganligi 6 JAMI 100
Korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha Milliy sertifikatlashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Korrupsiyaga qarshi Milliy sertifikatlashtirish menejment tizimi joriy etilganligi boʻyicha SERTIFIKAT _____________________________________________________________________________________________________________________________ (Tashkilot nomi) _____________________________________________________________________________________________________________________________ (Sertifikatning amal qilish muddati) “_____” ball. Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori ________________________________ (rahbarning F.I.O) QR-kod (matrik shtrix kod) ______________________ (sertifikat raqami)
Direktor A. BURXANOV
Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi d irektori A. JUMANAZAROV
Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2026-yil 1-iyul,
2026-yil 19-iyun
2026-yil 19-may
95-son