📅 2026-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИҚДОРИ
НИЗОМ
Спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорига мувофиқ:
а) ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасидан келиб чиқиб, спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилгани;
б) спорт мактабларида Спорт вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорда оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими киритилгани;
в) маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилгани, бунда:
мазкур тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилиши;
тренерлар ўз ҳудудидаги спорт мактабига бириктирилиши;
тренерларга тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажарганлик учун уларни рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
ҳар календарь йил якунига қадар ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқишлари, шунингдек, эришилган спорт натижалари ҳамда мавжуд спорт инфратузилмасини таҳлил қилган ҳолда, спорт турларига ихтисослаштириладиган спорт мактаблари рўйхати ва уларда ривожлантириладиган спорт турлари қайта кўриб чиқилади;
спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда қўшимча устамалар тўлаб борилади;
спорт мактабига бириктирилган ўзини ўзи банд қилган тренерлар тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида ижтимоий буюртмани бажариш шарти билан, спорт мактаби тренери учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорида рағбатлантириб борилади.
3. Қуйидагилар:
Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда тўланадиган устамалар миқдори 1-иловага мувофиқ;
Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Спорт вазирлиги икки ой муддатда:
спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш тартиби ва мезонларини тасдиқласин;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда спорт мактабларининг намунавий штат бирликларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларни ўз ҳудудидаги спорт мактабига ихтиёрий равишда бириктирсин;
маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда, ўзини ўзи банд қилган тренерларга ўзи тайёрлаётган спортчиларни «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимида рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига «Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерлар» фаолият тури киритилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июлдаги 407-сон қарорига 1-ИЛОВА
Спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари ҳамда кўрсатган спорт натижалари учун ҳар ойда тўланадиган устамалар
Т/р Оммавий спорт ва селекция ишлари натижалари Аҳолини спортга жалб қилишда бевосита иштирок этган ходимларга устама ҳақ миқдори, базавий тариф ставкаси (тариф ставкаси)га нисбатан фоизларда Оммавий спорт бўйича тренер-селекционер Директорнинг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари I. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари билан қамраб олинадиган аҳоли улуши бўйича 1. 26 — 30 фоизгача 2 — 10 2 — 10 2. 31 — 35 фоизгача 12 — 20 12 — 20 3. 36 — 40 фоизгача 22 — 30 22 — 30 4. 41 — 45 фоизгача 32 — 40 32 — 40 5. 46 — 50 фоиз ва ундан юқори 42 — 50 42 — 60 II. «Беш ташаббус олимпиадаси» оммавий спорт мусобақаларида эришилган натижалар бўйича (ҳар бир спортчи учун) 1. Республика (1, 2, 3-ўрин) 10 10 2. Ҳудудий (1, 2, 3-ўрин) 5 5 3. Туман ва шаҳар (1, 2, 3-ўрин) 2 - III. Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларида қамраб олинган аҳоли улуши бўйича 1. 6 — 10 фоизгача 2 — 10 2 — 10 2. 11 — 15 фоизгача 12 — 20 12 — 20 3. 16 — 20 фоизгача 23 — 35 23 — 35 4. 21 — 25 фоиз ва ундан юқори 38 — 50 38 — 60 IV. «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа оммавий спорт мусобақалари ҳамда спорт синовлари иштирокчилари орасидан спорт мактабига селекция қилинган иқтидорли ёшлар сони бўйича 1. 1 — 10 нафаргача 1 — 10 1 — 10 2. 11 — 20 нафаргача 11 — 20 11 — 20 3. 21 — 30 нафаргача 21 — 30 21 — 30 4. 31 — 40 нафаргача 31 — 40 31 — 40 5. 41 — 50 нафар ва ундан юқори 41 — 50 41 — 60
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июлдаги 407-сон қарорига 2-ИЛОВА
Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерларни спорт мактабига бириктириш ҳамда уларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низом талаблари Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган тренерларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
«ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими (кейинги ўринларда — «ERP sport» тизими) — спорт мактабларига бириктирилган тренерлар иш фаолиятини мониторинг қилиш, натижаларни автоматик равишда кузатиб бориш ва қайд этиш ахборот тизими;
«Fасе ID» тизими — тренерлар ва спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давоматини юзини таниш орқали электрон мониторинг қилиб бориш ахборот тизими;
тренер — тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификатга эга бўлган ҳолда, маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этиш орқали муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, белгиланган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.
4. Тренерлар томонидан спорт тўгарагидаги ўқув гуруҳларида шуғулланаётган спортчиларни «ERP sport» тизимидан рўйхатдан ўтказиш мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Тренерларни спорт мактабига бириктириш тартиби
5. Маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этган ҳолда ўзини ўзи банд қилган тренерлар ихтиёрий равишда ҳар йили 20 августга қадар спорт мактабларига ариза билан мурожаат қилади.
Тренерларнинг спорт мактабига бириктириш ҳақидаги аризасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:
маҳаллада ташкил этган спорт тўгарагининг манзили, спорт иншоотининг майдони ва сиғими;
спорт тўгарагидаги мавжуд спорт турлари (тармоқлари);
спорт тўгарагида шуғулланувчи спортчилар тўғрисида маълумотлар;
тренерлик фаолияти бўйича малака оширганлик ҳақидаги сертификат.
Тренерлар хизматдан фойдаланишдан бош тортиш ҳуқуқига эга. Тренерлар хизматдан фойдаланишдан бош тортганда, уларнинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади.
6. Спорт мактаби ариза келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида аризани ўрганиб чиқиб, тренерларни спорт мактабига бириктиради.
Бунда ҳар бир туман (шаҳар)даги спорт мактаби кўпи билан 5 нафаргача тренерни бириктириш ҳуқуқига эга.
7. Спорт мактабига бириктириш ҳақида 5 нафардан ортиқ тренердан ариза келиб тушган тақдирда, номзодлар ваколатли орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ саралаб олинади.
8. Спорт мактаби томонидан ўқув йили бошлангунга қадар спорт мактабига бириктирилган тренер тўғрисидаги маълумотлар «ERP sport» тизимига киритилади.
«ERP sport» тизимига бириктирилган тренер тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун спорт мактаблари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
9. Спорт мактабига бириктирилган тренерлар томонидан спорт тўгарагидаги ўқув гуруҳларида шуғулланадиган спортчилар сони ва ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш тартиби ваколатли орган томонидан белгиланади.
10. Қуйидагилар тренерлар томонидан спорт тўгаракларида ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
гуруҳларда ва якка тартибда ўқув-машқ машғулотлари ва назарий машғулотлар ўтказиш;
ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш;
тиклаш, профилактика ва соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш, спортчиларни тиббий-биологик текшириш, педагогик тест синовидан ўтказиш;
спортчиларнинг турли даражадаги спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш;
спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида спортчилар билан машғулот ўтказиш;
етакчи спортчилар иштирокидаги ўқув машғулотлари ҳамда спорт мусобақаларининг видеоёзувларини кўриш ва таҳлил қилиш;
спортчиларнинг инструкторлик ва ҳакамлик амалиётини ўтказиш.
11. «Fасе ID» тизими орқали тренерлар томонидан спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати «ERP sport» тизимига киритиб борилади.
Бунда «ERP sport» тизимида маълумотлар асосида спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати кўрсаткичлари автоматик тарзда шаклланиб боради.
12. «ERP sport» тизимига спорт билан шуғулланувчиларнинг кунлик давомати ҳақидаги маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда ҳаққонийлиги учун тренерлар шахсан жавобгар ҳисобланади.
Спорт тўгарагида шуғулланувчи спортчилар тўғрисида маълумотлар ўзгарган тақдирда тренерлар томонидан икки иш куни ичида маълумотларни ўзгартириш мажбурий ҳисобланади.
3-боб. Тренерларни рағбатлантириш тартиби
13. Тренерларни рағбатлантириш тегишли молия йили учун спорт мактабига ажратилган маблағлар доирасида жорий ўқув йили учун амалга оширилади.
14. Тренерлар қуйидаги ижтимоий буюртмани бажариш шарти билан спорт мактаби тренери учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорида ҳар ой рағбатлантириб борилади:
ваколатли орган томонидан белгиланган миқдор ва меъёрлар асосида спортчиларни тайёрлаш;
«ERP sport» тизимида спортчиларни рўйхатдан ўтказиш;
спортчиларнинг кунлик давоматини «Fасе ID» тизими орқали электрон равишда доимий киритиб бориш.
15. Тренерларнинг кўрсаткичлари ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ мезонлар асосида «ERP sport» тизими орқали баҳоланади.
16. Тренернинг кўрсаткичларини баҳолаш натижалари бўйича спорт мактаби директорининг буйруғи билан рағбатлантириш маблағлари ҳар ойда тренернинг ишлаган вақтига мутаносиб равишда банк пластик картасига ўтказиб борилади.
4-боб. «ERP sport» тизими ва ундан фойдаланиш тартиби
17. «ERP sport» тизими марказлаштирилган ҳолда ваколатли орган томонидан юритилади.
18. Ваколатли орган «ERP sport» тизимининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида:
жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва тренерлар томонидан «ERP sport» тизимида маълумотлар киритилишини, янгилаб борилишини ҳамда уларнинг ҳимояланишини;
«ERP sport» тизимида маълумотлар асосида кўрсаткичларнинг шаклланишини ҳамда маълумотларнинг ўзаро алмашинувини;
автоматлаштирилган ҳолда маълумотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва фойдаланувчиларга «ERP sport» тизими орқали маълумотлар тақдим қилинишини;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, «ERP sport» тизимининг техник ва дастурий воситалари узлуксиз ишлашини;
«ERP sport» тизимидан фойдаланувчиларни рўйхатга олишни ва уларнинг «ERP sport» тизимига уланишини таъминлайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ваколатли орган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 24 июль,
407 -сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MIQDORI
NIZOM
Sport maktablari faoliyatini tizimli tashkil etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarning sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-443-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-443-son qaroriga muvofiq:
a) hududlarning oʻziga xos xususiyatlari, aholining qiziqishlari, shuningdek, erishilgan sport natijalari hamda mavjud sport infratuzilmasidan kelib chiqib, sport maktablarini sport turlariga ixtisoslashtirish amaliyoti joriy etilgani;
b) sport maktablarida Sport vazirligi tomonidan belgilanadigan miqdorda ommaviy sport boʻyicha trener-seleksioner lavozimi kiritilgani;
v) mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan trenerlarga oʻzi tayyorlayotgan sportchilarni “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimida roʻyxatdan oʻtkazish imkoniyati yaratilgani, bunda:
mazkur trenerlarga oʻzini oʻzi band qilish huquqi berilishi;
trenerlar oʻz hududidagi sport maktabiga biriktirilishi;
trenerlarga tegishli moliya yili uchun sport maktabiga ajratilgan mablagʻlar doirasida ijtimoiy buyurtmani bajarganlik uchun ularni ragʻbatlantirish tizimi joriy etilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki, 2026-yil 1-sentabrdan boshlab:
har kalendar yil yakuniga qadar hududlarning oʻziga xos xususiyatlari, aholining qiziqishlari, shuningdek, erishilgan sport natijalari hamda mavjud sport infratuzilmasini tahlil qilgan holda, sport turlariga ixtisoslashtiriladigan sport maktablari roʻyxati va ularda rivojlantiriladigan sport turlari qayta koʻrib chiqiladi;
sport maktablari xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga ommaviy sportni rivojlantirish va seleksiya ishlari hamda koʻrsatgan sport natijalari uchun har oyda qoʻshimcha ustamalar toʻlab boriladi;
sport maktabiga biriktirilgan oʻzini oʻzi band qilgan trenerlar tegishli moliya yili uchun sport maktabiga ajratilgan mablagʻlar doirasida ijtimoiy buyurtmani bajarish sharti bilan, sport maktabi treneri uchun belgilangan bazaviy tarif stavkasi miqdorida ragʻbatlantirib boriladi.
3. Quyidagilar:
Sport maktablari xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga ommaviy sportni rivojlantirish va seleksiya ishlari hamda koʻrsatgan sport natijalari uchun har oyda toʻlanadigan ustamalar miqdori 1-ilovaga muvofiq;
Mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda, oʻzini oʻzi band qilgan trenerlarni sport maktabiga biriktirish hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Sport vazirligi ikki oy muddatda:
sport maktablarini sport turlariga ixtisoslashtirish tartibi va mezonlarini tasdiqlasin;
Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda sport maktablarining namunaviy shtat birliklarini qayta koʻrib chiqsin va tasdiqlasin;
mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda, oʻzini oʻzi band qilgan trenerlarni oʻz hududidagi sport maktabiga ixtiyoriy ravishda biriktirsin;
mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda, oʻzini oʻzi band qilgan trenerlarga oʻzi tayyorlayotgan sportchilarni “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimida roʻyxatdan oʻtkazish imkoniyatini yaratsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik faoliyati va oʻzini oʻzi band qilishni davlat tomonidan tartibga solishni soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 8-iyundagi PQ-4742-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasiga oʻzini oʻzi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) turlari roʻyxatiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi berilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Oʻzini oʻzi band qiladigan shaxslar uchun faoliyat (ishlar, xizmatlar) turlari roʻyxatiga “Mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan trenerlar” faoliyat turi kiritilsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyuldagi 407-son qaroriga 1-ILOVA
Sport maktablari xodimlarining bazaviy tarif stavkasiga ommaviy sportni rivojlantirish va seleksiya ishlari hamda koʻrsatgan sport natijalari uchun har oyda toʻlanadigan ustamalar
T/r Ommaviy sport va seleksiya ishlari natijalari Aholini sportga jalb qilishda bevosita ishtirok etgan xodimlarga ustama haq miqdori, bazaviy tarif stavkasi (tarif stavkasi)ga nisbatan foizlarda Ommaviy sport boʻyicha trener-seleksioner Direktorning ommaviy sportni rivojlantirish va seleksiya boʻyicha oʻrinbosari I. “Besh tashabbus olimpiadasi” va boshqa ommaviy sport musobaqalari bilan qamrab olinadigan aholi ulushi boʻyicha 1. 26 — 30 foizgacha 2 — 10 2 — 10 2. 31 — 35 foizgacha 12 — 20 12 — 20 3. 36 — 40 foizgacha 22 — 30 22 — 30 4. 41 — 45 foizgacha 32 — 40 32 — 40 5. 46 — 50 foiz va undan yuqori 42 — 50 42 — 60 II. “Besh tashabbus olimpiadasi” ommaviy sport musobaqalarida erishilgan natijalar boʻyicha (har bir sportchi uchun) 1. Respublika (1, 2, 3-oʻrin) 10 10 2. Hududiy (1, 2, 3-oʻrin) 5 5 3. Tuman va shahar (1, 2, 3-oʻrin) 2 - III. Aholining jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha sport sinovlarida qamrab olingan aholi ulushi boʻyicha 1. 6 — 10 foizgacha 2 — 10 2 — 10 2. 11 — 15 foizgacha 12 — 20 12 — 20 3. 16 — 20 foizgacha 23 — 35 23 — 35 4. 21 — 25 foiz va undan yuqori 38 — 50 38 — 60 IV. “Besh tashabbus olimpiadasi” va boshqa ommaviy sport musobaqalari hamda sport sinovlari ishtirokchilari orasidan sport maktabiga seleksiya qilingan iqtidorli yoshlar soni boʻyicha 1. 1 — 10 nafargacha 1 — 10 1 — 10 2. 11 — 20 nafargacha 11 — 20 11 — 20 3. 21 — 30 nafargacha 21 — 30 21 — 30 4. 31 — 40 nafargacha 31 — 40 31 — 40 5. 41 — 50 nafar va undan yuqori 41 — 50 41 — 60
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 24-iyuldagi 407-son qaroriga 2-ILOVA
Mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda oʻzini oʻzi band qilgan trenerlarni sport maktabiga biriktirish hamda ularni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda oʻzini oʻzi band qilgan trenerlarni sport maktabiga biriktirish hamda ularni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizom talablari Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari boʻyicha mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan trenerlarga nisbatan tatbiq etiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi;
“ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi (keyingi oʻrinlarda — “ERP sport” tizimi) — sport maktablariga biriktirilgan trenerlar ish faoliyatini monitoring qilish, natijalarni avtomatik ravishda kuzatib borish va qayd etish axborot tizimi;
“Fase ID” tizimi — trenerlar va sport bilan shugʻullanuvchilarning kunlik davomatini yuzini tanish orqali elektron monitoring qilib borish axborot tizimi;
trener — trenerlik faoliyati boʻyicha malaka oshirganlik haqidagi sertifikatga ega boʻlgan holda, mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etish orqali muayyan sport turi boʻyicha taʼlim dasturi asosida bevosita taʼlim beruvchi va sportchilarni tayyorlovchi mutaxassis;
sport inshooti — sport tadbirlari va ommaviy sport tadbirlarini, sport turlari boʻyicha oʻquv-mashq mashgʻulotlari va oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish uchun moʻljallangan, belgilangan norma va talablarga javob beradigan yopiq yoki ochiq tipdagi ixtisoslashtirilgan inshoot.
4. Trenerlar tomonidan sport toʻgaragidagi oʻquv guruhlarida shugʻullanayotgan sportchilarni “ERP sport” tizimidan roʻyxatdan oʻtkazish majburiy hisoblanadi.
2-bob. Trenerlarni sport maktabiga biriktirish tartibi
5. Mahallalarda sport toʻgaraklarini tashkil etgan holda oʻzini oʻzi band qilgan trenerlar ixtiyoriy ravishda har yili 20-avgustga qadar sport maktablariga ariza bilan murojaat qiladi.
Trenerlarning sport maktabiga biriktirish haqidagi arizasida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatilishi lozim:
mahallada tashkil etgan sport toʻgaragining manzili, sport inshootining maydoni va sigʻimi;
sport toʻgaragidagi mavjud sport turlari (tarmoqlari);
sport toʻgaragida shugʻullanuvchi sportchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
trenerlik faoliyati boʻyicha malaka oshirganlik haqidagi sertifikat.
Trenerlar xizmatdan foydalanishdan bosh tortish huquqiga ega. Trenerlar xizmatdan foydalanishdan bosh tortganda, ularning arizasi koʻrilmasdan qoldiriladi.
6. Sport maktabi ariza kelib tushgandan soʻng besh ish kuni ichida arizani oʻrganib chiqib, trenerlarni sport maktabiga biriktiradi.
Bunda har bir tuman (shahar)dagi sport maktabi koʻpi bilan 5 nafargacha trenerni biriktirish huquqiga ega.
7. Sport maktabiga biriktirish haqida 5 nafardan ortiq trenerdan ariza kelib tushgan taqdirda, nomzodlar vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibga muvofiq saralab olinadi.
8. Sport maktabi tomonidan oʻquv yili boshlangunga qadar sport maktabiga biriktirilgan trener toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “ERP sport” tizimiga kiritiladi.
“ERP sport” tizimiga biriktirilgan trener toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning oʻz vaqtida kiritilishi hamda haqqoniyligi uchun sport maktablari rahbarlari shaxsan javobgar hisoblanadi.
9. Sport maktabiga biriktirilgan trenerlar tomonidan sport toʻgaragidagi oʻquv guruhlarida shugʻullanadigan sportchilar soni va oʻquv-mashgʻulot jarayonini tashkil etish tartibi vakolatli organ tomonidan belgilanadi.
10. Quyidagilar trenerlar tomonidan sport toʻgaraklarida oʻquv-mashgʻulot jarayonlarini tashkil etishning asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:
guruhlarda va yakka tartibda oʻquv-mashq mashgʻulotlari va nazariy mashgʻulotlar oʻtkazish;
oʻquv-mashgʻulot yigʻinlarini tashkil etish;
tiklash, profilaktika va sogʻlomlashtirish tadbirlarini amalga oshirish, sportchilarni tibbiy-biologik tekshirish, pedagogik test sinovidan oʻtkazish;
sportchilarning turli darajadagi sport musobaqalarida ishtirokini taʼminlash;
sport-sogʻlomlashtirish oromgohlarida sportchilar bilan mashgʻulot oʻtkazish;
yetakchi sportchilar ishtirokidagi oʻquv mashgʻulotlari hamda sport musobaqalarining videoyozuvlarini koʻrish va tahlil qilish;
sportchilarning instruktorlik va hakamlik amaliyotini oʻtkazish.
11. “Fase ID” tizimi orqali trenerlar tomonidan sport bilan shugʻullanuvchilarning kunlik davomati “ERP sport” tizimiga kiritib boriladi.
Bunda “ERP sport” tizimida maʼlumotlar asosida sport bilan shugʻullanuvchilarning kunlik davomati koʻrsatkichlari avtomatik tarzda shakllanib boradi.
12. “ERP sport” tizimiga sport bilan shugʻullanuvchilarning kunlik davomati haqidagi maʼlumotlarning oʻz vaqtida kiritilishi hamda haqqoniyligi uchun trenerlar shaxsan javobgar hisoblanadi.
Sport toʻgaragida shugʻullanuvchi sportchilar toʻgʻrisida maʼlumotlar oʻzgargan taqdirda trenerlar tomonidan ikki ish kuni ichida maʼlumotlarni oʻzgartirish majburiy hisoblanadi.
3-bob. Trenerlarni ragʻbatlantirish tartibi
13. Trenerlarni ragʻbatlantirish tegishli moliya yili uchun sport maktabiga ajratilgan mablagʻlar doirasida joriy oʻquv yili uchun amalga oshiriladi.
14. Trenerlar quyidagi ijtimoiy buyurtmani bajarish sharti bilan sport maktabi treneri uchun belgilangan bazaviy tarif stavkasi miqdorida har oy ragʻbatlantirib boriladi:
vakolatli organ tomonidan belgilangan miqdor va meʼyorlar asosida sportchilarni tayyorlash;
“ERP sport” tizimida sportchilarni roʻyxatdan oʻtkazish;
sportchilarning kunlik davomatini “Fase ID” tizimi orqali elektron ravishda doimiy kiritib borish.
15. Trenerlarning koʻrsatkichlari ushbu Nizomning 14-bandiga muvofiq mezonlar asosida “ERP sport” tizimi orqali baholanadi.
16. Trenerning koʻrsatkichlarini baholash natijalari boʻyicha sport maktabi direktorining buyrugʻi bilan ragʻbatlantirish mablagʻlari har oyda trenerning ishlagan vaqtiga mutanosib ravishda bank plastik kartasiga oʻtkazib boriladi.
4-bob. “ERP sport” tizimi va undan foydalanish tartibi
17. “ERP sport” tizimi markazlashtirilgan holda vakolatli organ tomonidan yuritiladi.
18. Vakolatli organ “ERP sport” tizimining doimiy ishlashini taʼminlash maqsadida:
jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari va trenerlar tomonidan “ERP sport” tizimida maʼlumotlar kiritilishini, yangilab borilishini hamda ularning himoyalanishini;
“ERP sport” tizimida maʼlumotlar asosida koʻrsatkichlarning shakllanishini hamda maʼlumotlarning oʻzaro almashinuvini;
avtomatlashtirilgan holda maʼlumotlarni yigʻish, saqlash, qayta ishlash, umumlashtirish va foydalanuvchilarga “ERP sport” tizimi orqali maʼlumotlar taqdim qilinishini;
zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda, “ERP sport” tizimining texnik va dasturiy vositalari uzluksiz ishlashini;
“ERP sport” tizimidan foydalanuvchilarni roʻyxatga olishni va ularning “ERP sport” tizimiga ulanishini taʼminlaydi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
19. Vakolatli organ maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlaydi.
20. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 24-iyul,
407 -son