UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 23-iyul · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 23 июль · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июля 2026 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 July 2026 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2026 йил 3 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 18 майда маъқулланган

Кейинги йилларда амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар доирасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти, тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилиб, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви тизими янада такомиллаштирилди.

Шу муносабат билан республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш зарурияти юзага келмоқда.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ушбу Қонун маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими фаолиятининг самарадорлигини оширишга, қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга ва уларни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар, № 4, 517, 521-моддалар, № 5, 643, 644-моддалар, № 6, 729-модда, № 7, 828, 829, 832-моддалар, № 8, 968, 971-моддалар, № 11, 1233, 1236, 1237-моддалар, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 198 5 -модда :

номидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмининг диспозициясидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 268 3 -модданинг :

номидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги «Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модда :

биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 7-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 10-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигини хабардор қилган ҳолда амалга оширади».

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги 269-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 180-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 309-модда; 2009 йил, № 10, 381-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 577-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

номоддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;

номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритади;

номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади»;

3) қуйидаги мазмундаги 7 1 -модда билан тўлдирилсин:

«7 1 -модда. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги:

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;

моддий маданий мерос объектларини илмий ва илмий-техник жиҳатдан тадқиқ этиш, консервациялаш, таъмирлаш ҳамда улардан ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш бўйича давлат дастурларини амалга оширади;

моддий маданий мерос объектларининг аниқланишини, ҳисобга олинишини, муҳофаза қилинишини, тарғиб қилинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлайди;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини юритади;

моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этади ва амалга оширади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади»;

4) 12-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тарихий-маданий қимматга эга бўлган объектларни Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан, уларни Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритиш эса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида амалга оширилади»;

бешинчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 14-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан, номоддий маданий мерос намуналарининг тарихий-маданий экспертизаси эса Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади»;

7) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритилган маданий мерос объектлари ҳолатини назорат қилиши ҳамда уларнинг асралиши юзасидан жорий ва истиқбол дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида беш йилда бир марта моддий маданий мерос объектларининг ҳолатини кўрикдан ўтказиши ҳамда уларни қайд этиши шарт»;

8) 20-модданинг еттинчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

9) 21-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Йўқотилган номоддий маданий мерос объектини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асли ҳолига келтириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси хулосаси асосидаги тақдимномасига биноан, манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг фикри ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Йўқотилган моддий маданий мерос объектини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асли ҳолига келтириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси хулосаси асосидаги тақдимномасига биноан, манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг фикри ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади»;

10) 22-модданинг :

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Археология ёдгорликларини тадқиқ этишга фақат Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги берадиган рухсатномалар мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади»;

учинчи қисмидаги «Маданият вазирлигига» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

11) 24-модданинг учинчи хатбошисидаги «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

12) 25-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

13) 31-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Музейлар тўғрисида»ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 9, 483-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда, № 11, 1064-модда; 2025 йил, № 12, 1329-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 5-модданинг :

номидаги «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи хатбошисидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-модданинг биринчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 15-модданинг иккинчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 23-модданинг бешинчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар; 2025 йил, № 2, 188, 194-моддалар, № 4, 519, 520, 521, 522-моддалар, № 5, 644, 645-моддалар, № 6, 729, 731-моддалар, № 8, 971-модда, № 10, 1153-модда, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-моддалар) 246-моддасининг 5-бандидаги «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1010-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар, № 9, 961-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда, № 5, 643-модда, № 12, 1329-модда) 76-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

бешинчи хатбошидаги «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар «Маданий мерос агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ер қаъри тўғрисида»ги ЎРҚ-987-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 11, 1185-модда) 35-моддасининг еттинчи қисмидаги «Маданият вазирлиги» деган сўзлар «Маданий мерос агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда . Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

9-модда . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

10-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 23 июль,

ЎРҚ-1160-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 03/26/1160/0786-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Madaniy meros sohasidagi davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2026-yil 3-fevralda qabul qilingan Senat tomonidan 2026-yil 18-mayda maʼqullangan

Keyingi yillarda amalga oshirilgan maʼmuriy islohotlar doirasida madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyati, tuzilmasi, vazifa va funksiyalari qayta koʻrib chiqilib, ushbu sohadagi davlat boshqaruvi tizimi yanada takomillashtirildi.

Shu munosabat bilan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatlarini aniq belgilash orqali normativ-huquqiy hujjatlarni oʻzaro muvofiqlashtirish hamda mavjud huquqiy boʻshliqlarni bartaraf etish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatlarini aniqlashtiruvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.

Ushbu Qonun madaniy meros sohasidagi davlat boshqaruvi tizimi faoliyatining samaradorligini oshirishga, qonun hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirishga va ularni yanada takomillashtirishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar, № 4, 517, 521-moddalar, № 5, 643, 644-moddalar, № 6, 729-modda, № 7, 828, 829, 832-moddalar, № 8, 968, 971-moddalar, № 11, 1233, 1236, 1237-moddalar, № 12, 1322, 1327, 1328, 1329-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 198 5 -modda :

nomidagi “Turizm va sport vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

birinchi qismining dispozitsiyasidagi “Turizm va sport vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 268 3 -moddaning :

nomidagi “Turizm va sport vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

birinchi qismidagi “Turizm va sport vazirligi huzuridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1998-yil 29-avgustda qabul qilingan “Madaniy boyliklarning olib chiqilishi va olib kirilishi toʻgʻrisida”gi 678-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1998-yil, № 9, 178-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 309-modda; 2011-yil, № 12/2, 363-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2014-yil, № 9, 244-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2021-yil, 4-songa ilova) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-modda :

birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi qismining birinchi xatboshisidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 7-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 10-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 17-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Madaniy boyliklarni kimoshdi savdosiga (auksionga) qoʻyish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi bilan kelishuvga koʻra amalga oshiriladi. Madaniy boyliklarni realizatsiya qilishda ishtirok etuvchi yuridik shaxslar oʻz faoliyatini belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligini xabardor qilgan holda amalga oshiradi”.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 30-avgustda qabul qilingan “Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisida”gi 269-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 180-modda; 2004-yil, № 5, 90-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 309-modda; 2009-yil, № 10, 381-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2022-yil, № 5, 464-modda, № 6, 577-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-moddaning matnidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi” degan soʻzlardan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

2) 7-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:

nomoddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilikka yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;

nomoddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish, asrash, targʻib qilish va ulardan foydalanish davlat dasturlarini ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi;

nomoddiy madaniy meros obyektlarining aniqlanishini, hisobga olinishini, muhofaza qilinishini, targʻib qilinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlaydi;

nomoddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish masalalari boʻyicha respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;

Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatini yuritadi;

nomoddiy madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy ekspertizasini tashkil etadi va amalga oshiradi;

qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi”;

3) quyidagi mazmundagi 7 1 -modda bilan toʻldirilsin:

“7 1 -modda. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi vakolatlari

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi:

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilikka yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshiradi;

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish, asrash, targʻib qilish va ulardan foydalanish davlat dasturlarini ishlab chiqishda va amalga oshirishda ishtirok etadi;

moddiy madaniy meros obyektlarini ilmiy va ilmiy-texnik jihatdan tadqiq etish, konservatsiyalash, taʼmirlash hamda ulardan hozirgi zamonda foydalanishga moslashtirish boʻyicha davlat dasturlarini amalga oshiradi;

moddiy madaniy meros obyektlarining aniqlanishini, hisobga olinishini, muhofaza qilinishini, targʻib qilinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlaydi;

moddiy madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish masalalari boʻyicha davlat boshqaruvi organlarining faoliyatini muvofiqlashtirib boradi;

moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastrini yuritadi;

moddiy madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy ekspertizasini tashkil etadi va amalga oshiradi;

qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi”;

4) 12-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Tarixiy-madaniy qimmatga ega boʻlgan obyektlarni Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastriga kiritish Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tomonidan, ularni Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritish esa Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan mahalliy davlat hokimiyati organlarining, shuningdek yuridik va jismoniy shaxslarning takliflari asosida amalga oshiriladi”;

beshinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

5) 14-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

6) 15-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Moddiy madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy ekspertizasi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi tomonidan, nomoddiy madaniy meros namunalarining tarixiy-madaniy ekspertizasi esa Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan tashkil etiladi va amalga oshiriladi”;

7) 18-moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, mahalliy davlat hokimiyati organlari Nomoddiy madaniy meros obyektlarining roʻyxatiga kiritilgan madaniy meros obyektlari holatini nazorat qilishi shart.

Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi, mahalliy davlat hokimiyati organlari Moddiy madaniy meros obyektlarining davlat kadastriga kiritilgan madaniy meros obyektlari holatini nazorat qilishi hamda ularning asralishi yuzasidan joriy va istiqbol dasturlarini ishlab chiqish maqsadida besh yilda bir marta moddiy madaniy meros obyektlarining holatini koʻrikdan oʻtkazishi hamda ularni qayd etishi shart”;

8) 20-moddaning yettinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

9) 21-moddaning uchinchi qismi quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan almashtirilsin:

“Yoʻqotilgan nomoddiy madaniy meros obyektini Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan asli holiga keltirish toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy ekspertizasi xulosasi asosidagi taqdimnomasiga binoan, manfaatdor organlar va tashkilotlarning fikri hisobga olingan holda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilinadi.

Yoʻqotilgan moddiy madaniy meros obyektini Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan asli holiga keltirish toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligining madaniy meros obyektlarining tarixiy-madaniy ekspertizasi xulosasi asosidagi taqdimnomasiga binoan, manfaatdor organlar va tashkilotlarning fikri hisobga olingan holda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilinadi”;

10) 22-moddaning :

birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Arxeologiya yodgorliklarini tadqiq etishga faqat Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi beradigan ruxsatnomalar mavjud boʻlgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi”;

uchinchi qismidagi “Madaniyat vazirligiga” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

11) 24-moddaning uchinchi xatboshisidagi “Madaniyat vazirligining” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

12) 25-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

13) 31-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 12-sentabrda qabul qilingan “Muzeylar toʻgʻrisida”gi OʻRQ-177-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2008-yil, № 9, 483-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 968-modda, № 11, 1064-modda; 2025-yil, № 12, 1329-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 5-moddaning :

nomidagi “Madaniyat vazirligining” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

birinchi xatboshisidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 12-moddaning birinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 15-moddaning ikkinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 23-moddaning beshinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar; 2025-yil, № 2, 188, 194-moddalar, № 4, 519, 520, 521, 522-moddalar, № 5, 644, 645-moddalar, № 6, 729, 731-moddalar, № 8, 971-modda, № 10, 1153-modda, № 12, 1322, 1324, 1328, 1329-moddalar) 246-moddasining 5-bandidagi “Madaniyat vazirligining” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2021-yil 22-fevralda qabul qilingan OʻRQ-676-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2021-yil, № 2, 145-modda; 2022-yil, № 6, 570, 577-moddalar, № 11, 1061-modda; 2023-yil, № 10, 795-modda, № 11, 923-modda, № 12, 1010-modda; 2024-yil, № 8, 830, 831-moddalar, № 9, 961-modda; 2025-yil, № 2, 188-modda, № 5, 643-modda, № 12, 1329-modda) 76-moddasining birinchi qismiga quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

beshinchi xatboshidagi “Madaniyat vazirligining” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “Madaniyat vazirligining” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2024-yil 31-oktabrda qabul qilingan “Yer qaʼri toʻgʻrisida”gi OʻRQ-987-sonli Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2024-yil, № 11, 1185-modda) 35-moddasining yettinchi qismidagi “Madaniyat vazirligi” degan soʻzlar “Madaniy meros agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

9-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.

10-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 23-iyul,

OʻRQ-1160-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.07.2026-y., 03/26/1160/0786-son)

lex.uz