UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 15-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 15 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 июля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Ички ишлар вазири

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 July 2026 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 19 августдаги 211-сон «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3456, 2023 йил 11 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 10/23/3456/0695-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 15 июлдаги 41-сон буйруғига ИЛОВА

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектларни, шунингдек махсус юкларни қўриқлашда хизмат ўтайдиган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари мустасно) шахсий таркибининг энг кўп сонига бўлган талабларни белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз объектларини қўриқлаш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган, хизмат фаолияти қоровуллик хизматини ташкил этиш ва ўташ тартиби талабларига мувофиқ ташкил этиладиган таркибий бўлинмаси томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;

объект — қўриқлашга олинган юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки;

ўта муҳим ва тоифаланган объект — ижтимоий-иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари ва иншоотлари;

махсус юклар — қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар;

пост — объект ёки унинг бир қисмида хизмат ўташ учун белгиланган жой ёки ҳудуд;

патруллик йўналиши — объектни қўриқлаш мақсадида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибига белгиланган йўналишда хизмат ўташ учун ажратилган жой ёки ҳудуд.

2. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сони объектда ташкил этиладиган постлар ва уларга ажратиладиган штат бирликлари сонларидан келиб чиқади.

3. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг лавозимлари, тоифалари ва штат бирлиги мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади.

4. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг объектларни қўриқлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш, хизматга тўғри тақсимлаш ва назорат қилиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари тузилади.

2-боб. Объектда ташкил этиладиган постлар ва уларга ажратиладиган штат бирликлари сонини белгилаш

5. Постлар объектнинг қуйидаги ҳудудларида ташкил этилади:

фуқаролар (транспортлар) учун мўлжалланган назорат-ўтказиш жойларида;

объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда;

объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида.

6. Назорат-ўтказиш жойларида битта пост қуйидаги асосларга кўра ташкил этилади:

ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда объектнинг 400 тагача ходимлари назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда;

ўртача арифметик ҳисоб бўйича бир соатда 20 тагача транспорт воситаси назорат-ўтказиш жойидан кириб-чиққан тақдирда.

7. Объект ҳудудининг чегараси (периметри) бўйлаб унинг ички ёки ташқи қисмларида ёхуд унга яқин ҳудудларда ҳар 500 метргача бўлган масофада битта пост ташкил этилади.

8. Объектнинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган муайян қисмида, шунингдек объектнинг кўриниши чекланган ҳудудлари (бурилиш ва нотекисликлар)да мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масофа инобатга олинмаган ҳолда битта пост ёки битта патруллик йўналиши ташкил этилади.

Бунда патруллик йўналиши қуйидаги масофаларда ташкил этилади:

кундузи 1000 метргача ва кечаси 500 метргача;

қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланган объектларда кундузи 2000 метргача ва кечаси 1000 метргача.

9. Объектни қўриқлашда битта 24 соатлик пост учун 9 штат бирлик ажратилади.

3-боб. Якуний қоида

10. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг лавозимлари, тоифалари ва штатлари

Т/р Лавозим номлари Тоифаси Штат сони 1. Отряд бошлиғи Катта бошлиқ Ажратилган штат бирликлари сони 76 бирликдан ошганда киритилади. 2. Отряд бошлиғи ўринбосари 3. Отряд бошлиғининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси 4. Алоҳида команда ва отряд таркибидаги команда бошлиғи Ажратилган штат бирликлари сони 16 бирликдан 75 бирликкача бўлганда киритилади. 5. Отряд (команда) қоровул итлари инструктори Ўрта бошлиқ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) таркибидаги мавжуд 7 бирлик кинолог штат лавозимига 1 бирлик қоровул итлари инструктори киритилади. 6. Отряд (команда) старшинаси Кичик бошлиқ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди (командаси) иш ҳажми ва хизмат заруриятига мувофиқ 1 бирлик киритилади 7. Қоровул бошлиғи Ажратилган штат бирликлари 16 бирликдан ошганда кейинчалик ҳар 25 бирлик учун киритилади. 8. Гуруҳ бошлиғи Ажратилган штат бирликлари сони 6 бирликдан 15 бирликкача бўлганда киритилади. 9. Рухсатномалар бюроси бошлиғи 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси бўлганда киритилади. 10. Рухсатномалар бюроси навбатчиси Рухсатномалар бюроси ташкил этилган назорат-ўтказиш жойларида 3 бирлик рухсатномалар бюроси навбатчиси киритилади. 11. Кинолог Оддий таркиб Хизмат фаолиятида фойдаланилаётган ҳар бир қоровул ити учун идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш штати ҳисобидан 1 бирлик киритилади. 12. Назоратчи Қўриқлаш вақти ҳисобига мувофиқ киритилади. 13. Ўқчи Қўриқлаш вақти ҳисобига мувофиқ киритилади.

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг энг кўп сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари гуруҳлари

Т/р Гуруҳлар Штат сони 1. Гуруҳ 1 — 15 бирлик 2. 3-гуруҳ командаси 16 — 35 бирлик 3. 2-гуруҳ командаси 36 — 50 бирлик 4. 1-гуруҳ командаси 51 — 75 бирлик 5. 3-гуруҳ отряди 76 — 200 бирлик 6. 2-гуруҳ отряди 201 — 350 бирлик 7. 1-гуруҳ отряди 351 бирлик ва ундан ортиқ

Вазир А. ТАШПУЛАТОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ

Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ

Транспорт вазири И. МАХКАМОВ

Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 15 июль,

2026 йил 16 июнь

2026 йил 9 июнь

2026 йил 9 февраль

2026 йил 2 февраль

2026 йил 30 январь

2026 йил 29 январь

2026 йил 29 январь

41-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2026 й., 10/26/3911/0791-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2023-yil 19-avgustdagi 211-son “Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3456, 2023-yil 11-sentabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.09.2023-y., 10/23/3456/0695-son) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Mudofaa vazirligi, Transport vazirligi, Energetika vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi bilan kelishilgan.

4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 15-iyuldagi 41-son buyrugʻiga ILOVA

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari (bundan oʻta muhim va toifalangan obyektlarni, shuningdek maxsus yuklarni qoʻriqlashda xizmat oʻtaydigan idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari mustasno) shaxsiy tarkibining eng koʻp soniga boʻlgan talablarni belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash — davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining hamda boshqa tashkilotlarning oʻz obyektlarini qoʻriqlash boʻyicha maxsus vazifalarni bajarish uchun yuridik shaxs tashkil etmasdan tuziladigan, xizmat faoliyati qorovullik xizmatini tashkil etish va oʻtash tartibi talablariga muvofiq tashkil etiladigan tarkibiy boʻlinmasi tomonidan amalga oshiriladigan qoʻriqlash faoliyatining turi;

obyekt — qoʻriqlashga olingan yuridik shaxslarning binolari, imoratlari, inshootlari, ularning hududlari, joyning uchastkalari, transport vositalari, transportda tashiladigan yuklari, pul mablagʻlari, moddiy boyliklari va boshqa mol-mulki;

oʻta muhim va toifalangan obyekt — ijtimoiy-iqtisodiy va strategik ahamiyatga ega boʻlgan yuridik shaxslarning binolari, imoratlari va inshootlari;

maxsus yuklar — qurol-yarogʻ, harbiy texnika, harbiy mol-mulk, xavfli yuklar, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalada boʻlishi davlat nazorati ostida boʻlgan ashyolar;

post — obyekt yoki uning bir qismida xizmat oʻtash uchun belgilangan joy yoki hudud;

patrullik yoʻnalishi — obyektni qoʻriqlash maqsadida idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibiga belgilangan yoʻnalishda xizmat oʻtash uchun ajratilgan joy yoki hudud.

2. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp soni obyektda tashkil etiladigan postlar va ularga ajratiladigan shtat birliklari sonlaridan kelib chiqadi.

3. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining lavozimlari, toifalari va shtat birligi mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq belgilanadi.

4. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining obyektlarni qoʻriqlash boʻyicha faoliyatini tashkil etish, xizmatga toʻgʻri taqsimlash va nazorat qilish uchun mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari guruhlari tuziladi.

2-bob. Obyektda tashkil etiladigan postlar va ularga ajratiladigan shtat birliklari sonini belgilash

5. Postlar obyektning quyidagi hududlarida tashkil etiladi:

fuqarolar (transportlar) uchun moʻljallangan nazorat-oʻtkazish joylarida;

obyekt hududining chegarasi (perimetri) boʻylab uning ichki yoki tashqi qismlarida yoxud unga yaqin hududlarda;

obyektning alohida ahamiyatga ega boʻlgan muayyan qismida.

6. Nazorat-oʻtkazish joylarida bitta post quyidagi asoslarga koʻra tashkil etiladi:

oʻrtacha arifmetik hisob boʻyicha bir soatda obyektning 400 tagacha xodimlari nazorat-oʻtkazish joyidan kirib-chiqqan taqdirda;

oʻrtacha arifmetik hisob boʻyicha bir soatda 20 tagacha transport vositasi nazorat-oʻtkazish joyidan kirib-chiqqan taqdirda.

7. Obyekt hududining chegarasi (perimetri) boʻylab uning ichki yoki tashqi qismlarida yoxud unga yaqin hududlarda har 500 metrgacha boʻlgan masofada bitta post tashkil etiladi.

8. Obyektning alohida ahamiyatga ega boʻlgan muayyan qismida, shuningdek obyektning koʻrinishi cheklangan hududlari (burilish va notekisliklar)da mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan masofa inobatga olinmagan holda bitta post yoki bitta patrullik yoʻnalishi tashkil etiladi.

Bunda patrullik yoʻnalishi quyidagi masofalarda tashkil etiladi:

kunduzi 1000 metrgacha va kechasi 500 metrgacha;

qoʻriqlashning texnik vositalari bilan jihozlangan obyektlarda kunduzi 2000 metrgacha va kechasi 1000 metrgacha.

9. Obyektni qoʻriqlashda bitta 24 soatlik post uchun 9 shtat birlik ajratiladi.

3-bob. Yakuniy qoida

10. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining lavozimlari, toifalari va shtatlari

T/r Lavozim nomlari Toifasi Shtat soni 1. Otryad boshligʻi Katta boshliq Ajratilgan shtat birliklari soni 76 birlikdan oshganda kiritiladi. 2. Otryad boshligʻi oʻrinbosari 3. Otryad boshligʻining moddiy taʼminot boʻyicha yordamchisi 4. Alohida komanda va otryad tarkibidagi komanda boshligʻi Ajratilgan shtat birliklari soni 16 birlikdan 75 birlikkacha boʻlganda kiritiladi. 5. Otryad (komanda) qorovul itlari instruktori Oʻrta boshliq Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash otryadi (komandasi) tarkibidagi mavjud 7 birlik kinolog shtat lavozimiga 1 birlik qorovul itlari instruktori kiritiladi. 6. Otryad (komanda) starshinasi Kichik boshliq Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash otryadi (komandasi) ish hajmi va xizmat zaruriyatiga muvofiq 1 birlik kiritiladi 7. Qorovul boshligʻi Ajratilgan shtat birliklari 16 birlikdan oshganda keyinchalik har 25 birlik uchun kiritiladi. 8. Guruh boshligʻi Ajratilgan shtat birliklari soni 6 birlikdan 15 birlikkacha boʻlganda kiritiladi. 9. Ruxsatnomalar byurosi boshligʻi 3 birlik ruxsatnomalar byurosi navbatchisi boʻlganda kiritiladi. 10. Ruxsatnomalar byurosi navbatchisi Ruxsatnomalar byurosi tashkil etilgan nazorat-oʻtkazish joylarida 3 birlik ruxsatnomalar byurosi navbatchisi kiritiladi. 11. Kinolog Oddiy tarkib Xizmat faoliyatida foydalanilayotgan har bir qorovul iti uchun idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash shtati hisobidan 1 birlik kiritiladi. 12. Nazoratchi Qoʻriqlash vaqti hisobiga muvofiq kiritiladi. 13. Oʻqchi Qoʻriqlash vaqti hisobiga muvofiq kiritiladi.

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari shaxsiy tarkibining eng koʻp sonini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari guruhlari

T/r Guruhlar Shtat soni 1. Guruh 1 — 15 birlik 2. 3-guruh komandasi 16 — 35 birlik 3. 2-guruh komandasi 36 — 50 birlik 4. 1-guruh komandasi 51 — 75 birlik 5. 3-guruh otryadi 76 — 200 birlik 6. 2-guruh otryadi 201 — 350 birlik 7. 1-guruh otryadi 351 birlik va undan ortiq

Vazir A. TASHPULATOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV

Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Mudofaa vaziri Sh. XALMUXAMEDOV

Transport vaziri I. MAXKAMOV

Milliy gvardiya qoʻmondoni R. DJURAYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 15 iyul,

2026-yil 16 iyun

2026-yil 9 iyun

2026-yil 9 fevral

2026-yil 2 fevral

2026-yil 30 yanvar

2026-yil 29 yanvar

2026-yil 29 yanvar

41-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 27.07.2026 y., 10/26/3911/0791-son)

lex.uz