📅 2026-yil 22-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 22-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 22 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 июня 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 June 2026 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон « 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида »ги, 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сон « Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПҚ-298-сон « Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон « Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги, 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сон « Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2025 йил 30 декабрдаги ПҚ-397-сон « Давлат бюджети даромадларини прогнозлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сон «2025 — 2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 21 августдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3558, 2024 йил 7 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 10/24/3558/0803-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 22 июндаги 380-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-бандда :
еттинчи хатбошидаги «божлар, жарималар ва бошқа тўловлар» деган сўзлар «давлат божлари, жарималар ва солиқ бўлмаган тўловлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тартибга солувчи даромадлар — бюджет тизими бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар. Солиқ бўлмаган тўловларга бюджет тизими бюджетларига келиб тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўлмаган тўловлар киради;»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
« Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети — бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатлари ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига доир харажатлар бўйича тузиладиган бюджет;
ривожлантириш дастури — бюджет маблағларини тақсимловчи фаолиятининг барча соҳалари бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган ўзаро боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва техник тадбирлар мажмуини ҳамда кутилаётган натижалар кўрсаткичлари тизимини ўз ичига олган уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилган дастур;
умумий фискал баланс — Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ажратиладиган депозит, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда уларнинг қайтарилиши ўртасидаги фарқни ўз ичига олган жамланма баланс;
давлат ташқи қарзи — давлат томонидан хориждан маблағлар жалб этилиши натижасида юзага келган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари йиғиндиси;
бюджет буюртмаси — ўтган ва жорий йиллар учун ҳамда келгуси уч йил учун бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан бюджет таснифига мувофиқ акс эттириладиган харажатлар тўғрисидаги маълумот.».
2. 8-банддаги «солиқлар, давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа тўловларни» деган сўзлар «солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган тўловларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари бўйича тартибга солувчи даромадларнинг норматив ажратмалар миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар ҳар йили 1 майга қадар ишлаб чиқилади ҳамда Фискал стратегияни тайёрланишида фойдаланилади.».
4. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларининг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 15-бандда :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«умумий фискал баланс прогнозларини ;»;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. 16-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаларининг» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 17-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туман ва шаҳар солиқ инспекциялари томонидан тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига 10 апрелга қадар мазкур Қоидаларнинг 2, 2в ва 2д-иловаларига мувофиқ;
туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 20 апрелга қадар мазкур Қоидаларнинг 2, 2в ва 2д-иловаларига мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари томонидан тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 20 апрелга қадар мазкур Қоидаларнинг 2, 2в ва 2д-иловаларига мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 1 майга қадар мазкур Қоидаларнинг 2, 2в ва 2д-иловаларига мувофиқ;».
8. 21-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар «Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 25-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 20 апрелга қадар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 1 майга қадар тақдим этилади.».
10. 38-банднинг бешинчи хатбошисидан «(бундан буён матнда бюджет буюртмаси деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
11. 40-банддаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар «Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 49-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Ривожлантириш дастури бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 15-иловасига мувофиқ шаклда уч йилдан кам бўлмаган давр учун тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:».
13. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Ривожлантириш дастури қуйидагича:
«Ривожлантириш дастурининг номи» қаторида — ривожлантириш дастурининг ҳамда ушбу дастур бўйича маблағ ажратишга асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, маблағнинг ўлчов бирлиги, келгуси йил учун бюджет прогнози ва ундан кейинги икки йил учун бюджет мўлжаллари;
«Дастурнинг мақсади» қаторида — ривожлантириш дастурини амалга ошириш орқали эришилиши лозим бўлган асосий мақсад, яъни кутилган натижа ва ижтимоий-иқтисодий самара;
«Якуний натижа кўрсаткичи» қаторида — бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг тегишли соҳада эришиладиган натижаларини акс эттирувчи сифат ва миқдор кўрсаткичлари, шунингдек уларнинг ўлчов бирлиги ҳамда келгуси йил учун бюджет прогнози ва ундан кейинги икки йил учун бюджет мўлжаллари;
«Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи» қаторида — бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва сотиб олинган товарлар ҳажмини тавсифловчи миқдор кўрсаткичлари, шунингдек уларнинг ўлчов бирлиги ҳамда келгуси йил учун бюджет прогнози ва ундан кейинги икки йил учун бюджет мўлжаллари акс эттирилади.».
14. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги «солиқлар ва бошқа мажбурий» деган сўзлар «солиқлар, йиғимлар ва давлат божлари, шунингдек солиқ бўлмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 66-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «тақсимловчилар томонидан» деган сўзлардан кейин «(бундан мазкур Қоидаларнинг 67-бандида белгиланган иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул таркибий тузилмалари тегишли соҳалар бўйича бюджет маблағларига талабнинг муҳимлилик даражасига кўра кетма-кетлигининг тўғри қўйилганлиги ҳамда иқтисод қилиниши мумкин бўлган маблағлар юзасидан таҳлилларни амалга оширади.
Бюджет сўровларини кўриб чиқиш жараёнида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул таркибий тузилмалари бюджет сўровлари олинганидан кейин бир ой муддатда қуйидагиларга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг билдиришномаларини юборади :
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — келгуси молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига киритилган ўзгартиришлар, амалга ошириш учун асослар мавжуд бўлмаган, ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги паст бўлган, бюджет даромадларининг тегишли ўсиши билан таъминланмаган харажатларни камайтириш тўғрисида, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчилар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичлари пасайган ҳолларда харажатларни мақбуллаштириш ҳақида ;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларга — тегишли бюджетларнинг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари ҳамда харажатларининг прогнозлари асоссиз равишда пасайтирилган ёки оширилган ҳолларда мазкур прогнозларга тузатиш киритиш ҳақида, шунингдек бюджетлараро трансфертларнинг чекланган миқдорлари тўғрисида .
Бунда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ёзма билдиришларини олганидан кейин уч иш куни ичида мазкур ёзма билдиришларда кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган бюджет сўровларини тақдим этиши шарт .».
16. 70-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«70. Жорий йилнинг 20 августига қадар Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар давлат бюджети даромадларининг прогнози бўйича (чораклик, даромад манбалари ҳамда ҳудудлар кесимида) ҳамда давлат мақсадли жамғармалари даромадларининг чораклик прогнози бўйича таклифларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади .
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва ҳудудлар кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади .
Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва ҳудудлар кесимидаги тақсимоти Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари билан тасдиқланади.».
17. 83-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари лойиҳаларини ишлаб чиқади.».
18. Қуйидаги мазмундаги 86 1 ва 86 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«86 1 . Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади .
86 2 . Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Давлат бюджети даромадлари прогнозининг чораклар ва туманлар (шаҳарлар) кесимидаги тақсимот лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига киритади .».
19. 88-бандда :
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари лойиҳаларини ишлаб чиқади.»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
20. 103-бандда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
21. 104-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«104. Даромадлар ва харажатлар ёйилмаси тегишли молия йили учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ҳамда маҳаллий бюджетларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлар билан тасдиқланган бюджетлар миқдорларига мувофиқ шакллантирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши қабул қилингандан сўнг икки иш куни ичида туман ва шаҳарлар бўйича бюджет даромадлари прогнозининг даромад манбалари ҳамда чораклар кесимидаги тақсимотини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади .
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида туман ва шаҳарлар бўйича бюджет даромадлари прогнозининг чораклар кесимидаги тақсимотини тасдиқлайди .».
22. Қуйидаги мазмундаги 104 1 -банд билан тўлдирилсин:
«104 1 . Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлари ёйилмасида Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган тақчилликни қоплаш манбаси билан баланслиликни таъминлаш учун қуйидаги маблағлар жалб қилинганда, уларнинг йиллик жами миқдори нолга тенг бўлиши талаб этилади:
режали бюджет ссудаси ;
айланма касса маблағлари ;
йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ;
белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари ;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларининг молия йили бошидаги қолдиқлари ;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш ;
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар.».
23. 105-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«105. Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлар ва харажатлари ёйилмасида баланслиликни таъминлаш учун қуйидаги маблағлар жалб қилинганда, уларнинг йиллик жами миқдори юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олган ҳолда нолга тенг бўлиши талаб этилади:»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари жамланма ёйилмаси мазкур Қоидаларнинг 29 1 -иловасига мувофиқ шаклда тузилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.».
24. 106-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетида режалаштирилган харажатларни камайтириш натижасида шаклланган маблағлар ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларига асосан бюджет ссудалари режалари кўпайтирилиши мумкин.».
25. 110-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«110. Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар ёйилмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар ёйилмаларини жамлаган ҳолда жорий йилнинг охирги иш кунига қадар мазкур Қоидаларнинг 30 ва 31-иловаларига мувофиқ шаклларда тузилади.».
26. 111-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари жамланма ёйилмаси мазкур Қоидаларнинг 31 1 -иловасига мувофиқ шаклда тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.».
27. 112-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«112. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг харажатлари таркибига киритилмайди, уларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетларнинг харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.».
28. 118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«118. Бюджетлараро трансфертларни молиялаштириш тегишли бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади, ушбу маблағлар ўтказиб берилган бюджетларнинг даромадларини шакллантириш манбаси ҳисобланмайди .
Бюджетлараро трансфертлар тегишли бюджетларнинг харажатлари таркибига киритилмайди, уларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ҳамда улар тегишли бюджетларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади .
Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади .
Бунда, бюджетлараро трансфертларни молиялаштириш тегишли бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ёйилмасида бюджет таснифи асосида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.».
29. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«124. Юқори бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар тегишинча туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадларини шакллантириш манбаси ҳисобланмайди.
Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетларнинг даромадларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.».
30. 131 ва 132-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«131. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари ажратилиши лозим деб топилган бюджет ссудаси бўйича ўз имкониятлари доирасида тегишли бюджет ссудасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки бюджет ссудаларини ажратиш бўйича умумлаштирилган талабномани Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги қарор тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари томонидан қабул қилинади .
132. Маҳаллий бюджетларнинг бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги талабномаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул таркибий тузилмаси томонидан беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва унинг натижаси тўғрисида мурожаат этувчига хабар қилинади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан берилган бюджет ссудаси бўйича умумлаштирилган талабномадаги маблағларни тегишли ҳудуднинг даромадлар тушумини кўпайтириш ҳамда амалга оширилиши долзарблиги юқори бўлмаган режалаштирилган харажатларни кейинги ойларга кўчириш имконияти таҳлилий ўрганиб чиқилади.
Ўрганиб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда бир иш куни ичида аризачи ажратиладиган бюджет ссудасининг миқдори, уни ажратишдан мақсад ва белгиланган қайтариб бериш муддатлари тўғрисида хабар қилинади.
Бюджет ссудасини бериш рад этилган тақдирда аризачи бир иш куни ичида бюджет ссудаси бериш рад этилганлиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асослар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири томонидан қабул қилинади .
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул таркибий тузилмаси томонидан маҳаллий бюджетларга бюджет ссудасини ўтказиш учун ғазна мемориал ордери ахборот тизимида шакллантирилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тақдим қилинган ғазна мемориал ордерига асосан бюджет ссудасини тегишли маҳаллий бюджетларга белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.».
31. 137-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Юқори бюджетдан бир молия йилидан ортиқ муддатга ажратилган бюджет ссудаларини қайтариш тегишли бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига шаклланган маблағларини бюджет ссудасини қайтаришга йўналтириш орқали амалга оширилади.
Бунда бюджет ссудасини қайтариш тегишли бюджетларнинг харажатларини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилганда мос равишда бюджет ссудаларини қайтариш манбаси кўпайтирилади.».
32. 138-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10 ва ундан ортиқ фоиз миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан;
10 фоиздан кам миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади, бундан Бюджет кодекси 145-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.».
33. 139-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139. Ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчидан бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағларни ўтказишда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тегишли ҳисоб-китоблар таҳлил қилинади ва улар томонидан маълумот тайёрланиб, дастурий мажмуага киритилади.
Бунда киритилган маълумотда чеклов ўрнатилган харажат моддаларини камайтириш ҳолати аниқланмаган тақдирда ахборот тизими томонидан маълумот автоматик тарзда ижрога олинади, акс ҳолда бекор қилинади.».
34. 140 , 141 ва 163-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
35. 142-банддаги «масъул таркибий тузилмаси томонидан» деган сўзлар «масъул таркибий тузилмасининг маълумотларига асосан бюджет ижросига масъул таркибий тузилма томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
36. 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«153. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ёйилмаларига ўзгартиришлар киритилганда, ушбу бюджетлар даромадларининг контингент прогнозларига ҳам ўзгартиришлар киритилади ҳамда ушбу ўзгартиришлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда амалга оширилади .
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари биринчи — учинчи чоракларининг даромадлар прогнозига ўзгартириш киритилаётганда тегишли чораклар бўйича даромадлар прогнозининг камайтирилган (кўпайтирилган) суммаларига мос равишда тўртинчи чоракнинг даромадлар прогнози кўпайтирилиши (камайтирилиши) мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг чораклик даромадлар прогнозини камайтириш (кўпайтириш) мос равишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромадлар прогнозини кўпайтириш (камайтириш) орқали амалга оширилади.».
37. 156-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«156. Давлат бюджети даромадларининг аниқланган кўрсаткичлари бўйича тайёрланган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ёки тегишли ўринбосарига тасдиқлаш учун киритилади.».
38. 161-банднинг «а» кичик банди «ҳужжатлари қабул қилинганда» деган сўзлардан кейин «ёки ўзгарганда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
39. Қуйидаги мазмундаги 162 1 ва 162 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«162 1 . Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан ажратилган маблағларнинг ортиқча режалаштирилганлиги аниқланган маблағлар, штат бирликлари тўлдирилмаганлиги, шунингдек тармоқ, штатлар ва контингентлар бўйича режа бажарилмаганлиги натижасида бўшаб қоладиган маблағлар (бундан буён матнда бўшаб қолган маблағлар деб юритилади) иш ҳақи ва нафақалар миқдорини, айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади .
Бунда бўшаб қолган маблағлар бюджет ташкилотларида йиллик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича етишмовчиликка йўл қўйилмаган тақдирда камайтирилиши мумкин.
Молия йили давомида биринчи — учинчи чорак якунлари бўйича иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши тўлиқ бўлмаган тақдирда ушбу ҳолат тегишли иқтисодиёт ва молия органи мутахассиси томонидан таҳлил қилинади ҳамда йиллик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар етишмаганда маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми камайтирилади ҳамда тўртинчи чорак режаси мос равишда кўпайтирилади. Шундан сўнг бўшаб қолган маблағлар аниқланганда мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартиб қўлланилади.
Харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш жараёнида ҳамда молия йили давомида бўшаб қолган маблағлар бюджет харажатлари ёйилмасининг тегишли бўлими, 999-кичик бўлими, тегишли боби, биринчи ва иккинчи гуруҳ харажат моддаларида ҳамда тўртинчи гуруҳ харажатларининг «48 21 180 Мақсадли харажат» моддасида акс эттирилади.
162 2 . Бўшаб қолган маблағларнинг камайтирилиши ва мос равишда бюджет харажатлари ёйилмасининг тегишли бўлими, 999-кичик бўлими, тегишли боби, биринчи ва иккинчи гуруҳ харажат моддаларининг ҳамда тўртинчи гуруҳ харажатларининг «48 21 180 Мақсадли харажат» моддасининг кўпайтирилиши бўйича ўзгартиришлар иқтисодиёт ва молия органининг масъул ходими томонидан ахборот тизимига киритилади. Киритилган ўзгартиришларда гуруҳдан гуруҳга ўтадиган маблағлар мавжуд эмаслиги ахборот тизимида текширилади ва бундай маблағлар мавжуд бўлмаса, киритилган ўзгартиришлар автоматик тарзда тасдиқланади, акс ҳолда бекор қилинади.».
40. 164-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда йиллик даромад прогнозларининг ортиқча бажарилиши асосланган ҳисоб-китоблар билан кафолатланган тақдирдагина Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ва харажатларини мос равишда оширилиши бўйича ижобий хулоса берилади.».
41. 166-банднинг биринчи хатбошиси «маълумотнома-билдиришномани» деган сўзлардан кейин «дастурий мажмуада» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
42. 168-банд «иқтисодиёт ва молия органлари томонидан» деган сўзлардан кейин «тегишли бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчининг сўровига кўра» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
43. 169-бандда :
биринчи хатбошидаги «назарда тутилиши мумкин» деган сўзлар «назарда тутилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет харажатларини индексация қилиш учун маблағ ажратилишида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бўшаб қолган маблағлар инобатга олинади.».
44. 170-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«170. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган маблағлар таркибида келгусида қайта тақсимлаш мақсадида режалаштирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бошқа бюджетга ўтказилиши назарда тутилганда, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва тегишли бюджетларнинг харажатлари ёйилмасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг мурожаатларига асосан ўзгартиришлар киритилади ҳамда ушбу ўзгартиришлар ҳисобига юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўзаро ҳисоб-китоб маблағлари ажратилади.».
45. 172-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«172. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчи, бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағларини олувчи чеклов ўрнатилган харажат моддаларини камайтириш ёки кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришларни асосланган ҳисоб-китоблар билан туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимларига киритади.
Туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан киритилган тегишли ўзгартиришлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва ижрога берилади.».
46. Қуйидаги мазмундаги 174 1 -банд билан тўлдирилсин:
«174 1 . Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ажратиладиган маблағлар:
1) бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар фаолияти тўхтатиб турилганлиги (тўхтатиб турилган давр учун);
2) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммаларига камайтирилиши;
3) қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммаларига камайтирилиши;
4) дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммаларига камайтирилиши натижасида биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларидан мақбуллаштирилган маблағлар биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларининг тегишли моддасида, тўртинчи гуруҳ харажатларидан мақбуллаштирилган маблағлар бюджет харажатлари ёйилмасининг тегишли бўлими, 998-кичик бўлими, тегишли боби ва «48 21 190 Бошқа харажатлар» моддасида акс эттирилади.».
47. 175-бандда :
иккинчи хатбоши «харажатлар сметасидаги» деган сўзлардан кейин «чеклов ўрнатилган харажат моддалари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бюджет маблағларини тақсимловчилар ва бюджет ташкилотлари ўз ташаббуслари билан уларга ажратилган жами харажатлар доирасидаги ўзгартиришларни тегишли ҳисоб-китобларга асосан ахборот тизимига киритади.»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
48. Қуйидаги мазмундаги 175 1 ва 175 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«175 1 . Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўзининг иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгартиришлар тегишли ҳисоб-китобларга асосан дастурий мажмуага киритилади ва ушбу ўзгартиришлар:
бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилса, дастурий мажмуада автоматик тарзда тасдиқланади;
10 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилса, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг масъул таркибий тузилмаси томонидан текширилиб, ахборот тизимида тасдиқланади.
175 2 . Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатларига уларнинг тасдиқланган умумий ҳажмларини кўпайтирмасдан ёки камайтирмасдан ўзгартиришлар киритиш давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатига кўра ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишувга кўра амалга оширилади.
Бунда давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар давлат мақсадли жамғармаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларга ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришларни мустақил амалга оширади.».
49. 176-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг чеклов ўрнатилган харажат моддаларига ўзгартириш киритиш зарурати юзага келганда ушбу ўзгартиришлар асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ тегишли иқтисодиёт ва молия органлари томонидан амалга оширилади.».
50. 179-банддаги «17-иловасига мувофиқ» деган сўзлар «12-иловасига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
51. 181 ва 182-бандлар «ҳуқуқларни сотишдан» деган сўзлардан кейин «ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришдан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
52. Қуйидаги мазмундаги 182 1 -банд билан тўлдирилсин:
«182 1 . Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан камайтирилиши натижасида мақбуллаштирилган маблағларнинг акс эттирилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет харажатлари ёйилмасининг 7019-бўлими, 998-кичик бўлими, 222-боби ва «48 21 190 Бошқа харажатлар» моддасини мос равишда кўпайтириш орқали амалга оширилади.
Ушбу маблағлар Бюджет кодексининг 126-моддасида белгиланган тартибда йўналтирилади.».
53. 184-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«184. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилган миқдори қуйидаги формула асосда аниқланади:
ДОБРн = ДТРн — ДАПРн — (ОТРн — ОТР(н-1))×α — ЕСТРн — ХТМн — ДБТСн — РБЎБДн — ҚАДн;
н=1, 2 ва 3-ҳисобот чораги
Агар:
(ОТРн — ОТР(н-1)) ≥ 0 → α=1;
(ОТРн — ОТР(н-1)) < 0 → α=0.
Бунда:
ДОБРн — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларининг тегишли ҳисобот чораклари якунлари бўйича прогноздан ошириб бажарилган миқдори;
ДТРн — тегишли ҳисобот чорагида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳақиқатда тушган тушумлар;
ДАПРн — тегишли ҳисобот чорагида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловлар бўйича даромадларининг аниқланган прогнози;
ОТРн — тегишли ҳисобот даври якунидаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига белгиланган ажратмалар меъёрларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловларнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалари;
ОТР(н-1) — тегишли ҳисобот даври бошидаги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига белгиланган ажратмалар меъёрларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловларнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалари;
ЕСТРн — тегишли ҳисобот чорагида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ҳақиқатда тушган электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари, бунда ушлаб қолинган закалат суммаси, аукцион ташкил этиш хизматлари тўлови ва ер участкаларини танлаш материалларини тайёрлаш қийматини чегириб ташланади;
ХТМн — тегишли ҳисобот чорагида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар;
ДБТСн — деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушган солиқлардан мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиладиган маблағлар;
РБЎБДн — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадлар (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи);
ҚАДн — Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қўшимча аниқланган даромадлардан республика бюджетига ундирилган маблағлар. Ушбу маблағларнинг ҳисобланиши мазкур Қоидаларнинг 33 1 -иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг прогноздан ортиқча бажарилган миқдори Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети тақчиллигини қоплашга, жорий молия йили учун белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтирилади.».
54. Қуйидаги мазмундаги 184 1 -банд билан тўлдирилсин:
«184 1 . Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг биринчи — учинчи ҳисобот чораклари якунлари бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилган миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
ДОБн = ДТн — ДАПн — (ОТн — ОТ(н-1))×α — ЕСТн + ДБТСн + РБЎБДн;
н=1, 2 ва 3-ҳисобот чораги
Агар:
(ОТн — ОТ(н-1)) ≥ 0 → α=1;
(ОТн — ОТ(н-1)) < 0 → α=0.
Бунда:
ДОБн — Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг тегишли ҳисобот чораклари якунлари бўйича прогноздан ошириб бажарилган миқдори;
ДТн — тегишли ҳисобот чорагида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳақиқатда тушган тушумлар;
ДАПн — тегишли ҳисобот чорагида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловлар бўйича даромадларининг аниқланган прогнози;
ОТн — тегишли ҳисобот даври якунидаги Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига белгиланган ажратмалар меъёрларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловларнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалари;
ОТ(н-1) — тегишли ҳисобот даври бошидаги Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига белгиланган ажратмалар меъёрларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар, давлат божлари ҳамда солиқ бўлмаган тўловларнинг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммалари;
ЕСТн — тегишли ҳисобот чорагида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳақиқатда тушган электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган пул маблағлари, бунда ушлаб қолинган закалат суммаси, аукцион ташкил этиш хизматлари тўлови ва ер участкаларини танлаш материалларини тайёрлаш қиймати чегириб ташланади;
ДБТСн — деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушган солиқлардан мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиладиган маблағлар;
РБЎБДн — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадлар (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи).».
55. 199-банддаги «15 майига қадар» деган сўзлар «15 апрелига қадар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
56. Қуйидаги мазмундаги III 1 бўлим билан тўлдирилсин:
« III 1 бўлим. Умумий фискал балансни тузиш
1-§. Умумий қоида
199 1 . Умумий фискал баланс Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан шакллантирилади ҳамда давлат молияси барқарорлигини баҳолаш, фискал сиёсатни юритиш ва макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
Умумий фискал баланс жорий молия йилининг чораклик ва йиллик ижро кўрсаткичлари, келгуси молия йили учун бюджет прогнози ҳамда навбатдаги икки йиллик бюджет мўлжаллари асосида шакллантирилади.
Умумий фискал баланс тақчиллигининг чекланган миқдори тегишли молия йили учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан ялпи ички маҳсулотга нисбатан фоизларда белгиланади. Шунингдек, Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда умумий фискал баланс таркиби ва тақчилликнинг миқдорлари маълумот учун илова қилинади.
2-§. Умумий фискал балансни аниқлаш
199 2 . Умумий фискал баланс консолидациялашган бюджет даромадларидан консолидациялашган бюджет харажатларини ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш учун Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ажратиладиган депозит, бюджет ссудалари, кредит линиялари ва уларнинг қайтарилиши ўртасидаги фарқни чегириш орқали аниқланади.
199 3 . Консолидациялашган бюджет даромадлари Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармаларининг, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромадларини ўз ичига олади.
199 4 . Консолидациялашган бюджет харажатлари Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг харажатларини ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатларни ўз ичига олади.
Давлат бюджети харажатлари миқдорини акс эттиришда халқаро стандартларга мувофиқ давлат қарзининг асосий қисмини сўндириш харажатлари инобатга олинмайди.
199 5 . Умумий фискал балансда тегишли молия йили учун Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ажратиладиган депозитлар, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда уларнинг қайтарилиши (тўлиқ ёки қисман) ўртасидаги фарқ давлат дастурларини молиялаштириш учун депозитлар, бюджет ссудалари ва кредит линиялари сальдоси билан бир қаторда акс эттирилади.
3-§. Умумий фискал балансда такрорий ҳисобга олиш ҳолатларини тартибга солиш
199 6 . Консолидациялашган бюджет даромадларида маблағларнинг такрорий ҳисобга олинишининг олдини олиш мақсадида:
давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни ҳамда улардан Давлат бюджетига ажратиладиган трансфертларни инобатга олмаган ҳолда;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари уларга Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа мақсадли жамғармалардан ўтказмаларни инобатга олмаган ҳолда акс эттирилади.
199 7 . Консолиядациялашган бюджет харажатларида маблағларнинг такрорий ҳисобга олинишининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади:
Давлат бюджети харажатлари таркибидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар чегирилган ҳолда акс эттирилади;
Давлат мақсадли жамғармалари харажатлари тўлиқ ҳажмда, яъни уларнинг даромадлари ва Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга ошириладиган жами харажатлар миқдори акс эттирилади. Бунда давлат мақсадли жамғармаларидан Давлат бюджетига ўтказиб бериладиган трансфертлар давлат мақсадли жамғармалари харажатлари таркибидан чегирилган ҳолда акс эттирилади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари ушбу жамғармадан Давлат бюджетига ўтказиб бериладиган трансфертлар миқдори чегирилган ҳолда акс эттирилади;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилган ссуда, депозит ва кредит маблағлари шу молия йилининг ўзида қайтарилганда ушбу қайтган маблағлар тегишли касса харажатларини тиклаш орқали жамғармага кирим қилинади;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қайтариладиган қарз маблағларининг асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида Давлат қарзларини асосий қисмини сўндириш қаторида акс эттирилади;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари уларга Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа мақсадли жамғармалардан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни инобатга олмаган ҳолда акс эттирилади.
199 8 . Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатларини ҳисоблашда бюджет тизими бюджетлари ўртасидаги ўзаро ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ўртасидаги трансфертлари такроран ҳисобга олинишига йўл қўйилмайди.».
57. 15-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
58. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 29 1 , 31 1 ва 33 1 -иловалар билан тўлдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига 15-ИЛОВА
Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг ривожлантириш дастурлари
Бюджет ташкилоти (бюджет маблағлари олувчи ва тақсимловчи) номи: ____________________________ Т/р Ривожлантириш дастури ва мақсадли индикаторлар номи Ўлчов бирлиги Келгуси йил учун бюджет прогнози ва ундан кейинги икки йил учун бюджет мўлжаллари * ____ йил ___ йил ___ йил 1. Вазирлик ёки идоранинг номи млрд. сўм Стратегик мақсад: 1.1 Ривожлантириш дастурининг номи: ______________ (норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами ва санаси) млрд. сўм Дастур мақсади: Якуний натижа кўрсаткичи … Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи … … 2. Вазирлик ёки идоранинг номи млрд. сўм Стратегик мақсад: 2.1 Ривожлантириш дастурининг номи: ______________ (норматив-ҳуқуқий ҳужжат рақами ва санаси) млрд. сўм Дастур мақсади: Якуний натижа кўрсаткичи … Бевосита (тўғридан-тўғри) натижа кўрсаткичи … Изоҳ: * Келгуси йиллар учун ривожлантириш дастурлари ва мақсадли индикаторларининг режа кўрсаткичлари келгуси йиллар учун давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида қайта тасдиқланади. Ташкилот раҳбари ___________________ (имзо) Бош ҳисобчи ___________________ (имзо) ».
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига 29 1 -ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлар ва харажатлари жамланма ёйилмаси
млн. сўм Т/р Кўрсаткичлар Жами Шундан (ойлар) Январь Февраль ... Декабрь Режа Ижро Режа Ижро Режа Ижро Режа Ижро I Давр бошига қолдиқ II Жами манбалар бўйича тушум 0 0 0 0 0 0 0 0 0 шундан Эркин қолдиқ Маҳаллий бюджет даромадлари Республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар Ўзаро ҳисоб-китоблар Ўтказиб бериладиган даромадлар III Харажатлар 0 0 0 0 0 0 0 0 0 шундан 1-гуруҳ харажатлари 2-гуруҳ харажатлари 3-гуруҳ харажатлари 4-гуруҳ харажатлари IV Давр охирига қолдиқ 0 0 0 0 0 0 0 0 0 ».
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига 31 1 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатларининг жамланма ёйилмаси
млн. сўм Т/р Кўрсаткичлар Жами Шундан (ойлар) Январь Февраль ... Декабрь Режа Ижро Режа Ижро Режа Ижро Режа Ижро I Давр бошига қолдиқ II Жами манбалар бўйича тушум 0 0 0 0 0 0 0 0 0 шундан Эркин қолдиқ Республика бюджети даромадлари Аввал берилган депозитлар ва бюджет ссудаларининг қайтиши III Жами молиялаштиришга талаб 0 0 0 0 0 0 0 0 0 шундан Республика бюджети харажатлари Маҳаллий бюджетларга трансфертлар Давлат қарзини сўндириш (асосий қарз) Депозитлар Бюджет ссудалари IV Маблағ тақчиллиги 0 0 0 0 0 0 0 0 0 V Тақчилликни қоплаш манбалари 0 0 0 0 0 0 0 0 0 Халқаро молия институтларининг қарз маблағлари Давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушумлар Бошқа тушумлар VI Давр охирига қолдиқ 0 0 0 0 0 0 0 0 0 ».
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига 33 1 -ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан қўшимча аниқланган даромадлардан республика бюджетига ундирилган маблағларнинг ҳисоб-китоби тўғрисида
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли таркибий тузилмаси: минг сўмда Т/р Акт серияси* Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ДМБАТ дастуридаги тушум бўйича Давлат бюджетига қўшимча ҳисобланган манбалар Давлат бюджетига ундирилган (давлат бюджети ва 4014-ҳисобрақамига) Давлат бюджетига ундирилган маблағдан республика бюджетига тушган қисми ID санаси шахсий ғазна ҳисобрақами 1.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
2026 йил 15 июнь
2026 йил 15 май
380-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
MAʼLUMOT
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 25-dekabrdagi OʻRQ-1105-son “ 2026-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida ”gi, 2025-yil 25-dekabrdagi OʻRQ-1107-son “ Budjet jarayoni takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 8-oktabrdagi PQ-298-son “ Alohida tuman (shahar) va mahallalarni aholining yashashi va tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanishi uchun namunali hududga aylantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2025-yil 26-dekabrdagi PQ-387-son “ Mahalliy budjetlar va budjet tashkilotlarining moliyaviy barqarorligini oshirish, budjet intizomini kuchaytirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi, 2025-yil 26-dekabrdagi PQ-388-son “ Oʻzbekiston Respublikasining “2026-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonuni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2025-yil 30-dekabrdagi PQ-397-son “ Davlat budjeti daromadlarini prognozlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi qarorlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-apreldagi 210-son “2025 — 2030-yillarda davlat moliyasini boshqarish tizimini takomillashtirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 21-avgustdagi 168-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3558, 2024-yil 7-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.10.2024-y., 10/24/3558/0803-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va Soliq qoʻmitasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2026-yil 22-iyundagi 380-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1-bandda :
yettinchi xatboshidagi “bojlar, jarimalar va boshqa toʻlovlar” degan soʻzlar “davlat bojlari, jarimalar va soliq boʻlmagan toʻlovlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tartibga soluvchi daromadlar — budjet tizimi budjetlari oʻrtasida ajratmalar normativlari belgilanadigan soliqlar, yigʻimlar va davlat bojlari, shuningdek soliq boʻlmagan toʻlovlar. Soliq boʻlmagan toʻlovlarga budjet tizimi budjetlariga kelib tushadigan soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar boʻlmagan toʻlovlar kiradi;”;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjeti — budjet tizimi budjetlarining hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining barcha tushumlari va xarajatlari hamda davlat tashqi qarzi hisobidan davlat dasturlariga doir xarajatlar boʻyicha tuziladigan budjet;
rivojlantirish dasturi — budjet mablagʻlarini taqsimlovchi faoliyatining barcha sohalari boʻyicha rivojlanishning asosiy yoʻnalishlari, maqsadlari, vazifalari, sifat va miqdor koʻrsatkichlarini, shuningdek, maqsadlarga erishish va vazifalarni bajarishga qaratilgan oʻzaro bogʻliq huquqiy, iqtisodiy, ijtimoiy, tashkiliy va texnik tadbirlar majmuini hamda kutilayotgan natijalar koʻrsatkichlari tizimini oʻz ichiga olgan uch yildan kam boʻlmagan davr uchun tuzilgan dastur;
umumiy fiskal balans — Oʻzbekiston Respublikasining konsolidatsiyalashgan budjetini hamda davlat dasturlarini amalga oshirish uchun Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan ajratiladigan depozit, budjet ssudalari va kredit liniyalari hamda ularning qaytarilishi oʻrtasidagi farqni oʻz ichiga olgan jamlanma balans;
davlat tashqi qarzi — davlat tomonidan xorijdan mablagʻlar jalb etilishi natijasida yuzaga kelgan Oʻzbekiston Respublikasining majburiyatlari yigʻindisi;
budjet buyurtmasi — oʻtgan va joriy yillar uchun hamda kelgusi uch yil uchun budjet tizimi budjetlarining mablagʻlari hisobidan budjet tasnifiga muvofiq aks ettiriladigan xarajatlar toʻgʻrisidagi maʼlumot.”.
2. 8-banddagi “soliqlar, davlat bojlari, yigʻimlar, jarimalar va boshqa toʻlovlarni” degan soʻzlar “soliqlar, yigʻimlar va davlat bojlari, shuningdek soliq boʻlmagan toʻlovlarni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari boʻyicha tartibga soluvchi daromadlarning normativ ajratmalar miqdorlarini belgilash boʻyicha takliflar har yili 1-mayga qadar ishlab chiqiladi hamda Fiskal strategiyani tayyorlanishida foydalaniladi.”.
4. 12-bandning uchinchi xatboshisidagi “hududiy iqtisodiyot va moliya organlarining” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
5. 15-bandda :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“umumiy fiskal balans prognozlarini ;”;
yettinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda sakkizinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin.
6. 16-banddagi “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalarining” degan soʻzlar “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
7. 17-bandning ikkinchi — beshinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tuman va shahar soliq inspeksiyalari tomonidan tegishli tuman va shahar hokimliklariga 10-aprelga qadar mazkur Qoidalarning 2, 2v va 2d-ilovalariga muvofiq;
tuman va shahar hokimliklari tomonidan tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga 20-aprelga qadar mazkur Qoidalarning 2, 2v va 2d-ilovalariga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari tomonidan tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga 20-aprelga qadar mazkur Qoidalarning 2, 2v va 2d-ilovalariga muvofiq;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga 1-mayga qadar mazkur Qoidalarning 2, 2v va 2d-ilovalariga muvofiq;”.
8. 21-bandning oʻninchi xatboshisidagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar “Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 25-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tumanlar va shaharlar hokimliklari tomonidan tegishli Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga 20-aprelga qadar;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga 1-mayga qadar taqdim etiladi.”.
10. 38-bandning beshinchi xatboshisidan “(bundan buyon matnda budjet buyurtmasi deb yuritiladi)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
11. 40-banddagi “Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari” degan soʻzlar “Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. 49-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“49. Rivojlantirish dasturi budjet mablagʻlarini taqsimlovchi tomonidan mazkur Qoidalarning 15-ilovasiga muvofiq shaklda uch yildan kam boʻlmagan davr uchun tuziladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:”.
13. 51-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“51. Rivojlantirish dasturi quyidagicha:
“Rivojlantirish dasturining nomi” qatorida — rivojlantirish dasturining hamda ushbu dastur boʻyicha mablagʻ ajratishga asos boʻlgan normativ-huquqiy hujjatning nomi, mablagʻning oʻlchov birligi, kelgusi yil uchun budjet prognozi va undan keyingi ikki yil uchun budjet moʻljallari;
“Dasturning maqsadi” qatorida — rivojlantirish dasturini amalga oshirish orqali erishilishi lozim boʻlgan asosiy maqsad, yaʼni kutilgan natija va ijtimoiy-iqtisodiy samara;
“Yakuniy natija koʻrsatkichi” qatorida — budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning tegishli sohada erishiladigan natijalarini aks ettiruvchi sifat va miqdor koʻrsatkichlari, shuningdek ularning oʻlchov birligi hamda kelgusi yil uchun budjet prognozi va undan keyingi ikki yil uchun budjet moʻljallari;
“Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) natija koʻrsatkichi” qatorida — budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan bajarilgan ishlar, koʻrsatilgan xizmatlar va sotib olingan tovarlar hajmini tavsiflovchi miqdor koʻrsatkichlari, shuningdek ularning oʻlchov birligi hamda kelgusi yil uchun budjet prognozi va undan keyingi ikki yil uchun budjet moʻljallari aks ettiriladi.”.
14. 64-bandning ikkinchi xatboshisidagi “soliqlar va boshqa majburiy” degan soʻzlar “soliqlar, yigʻimlar va davlat bojlari, shuningdek soliq boʻlmagan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 66-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “taqsimlovchilar tomonidan” degan soʻzlardan keyin “(bundan mazkur Qoidalarning 67-bandida belgilangan ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar mustasno)” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda Iqtisodiyot va moliya vazirligining masʼul tarkibiy tuzilmalari tegishli sohalar boʻyicha budjet mablagʻlariga talabning muhimlilik darajasiga koʻra ketma-ketligining toʻgʻri qoʻyilganligi hamda iqtisod qilinishi mumkin boʻlgan mablagʻlar yuzasidan tahlillarni amalga oshiradi.
Budjet soʻrovlarini koʻrib chiqish jarayonida Iqtisodiyot va moliya vazirligining masʼul tarkibiy tuzilmalari budjet soʻrovlari olinganidan keyin bir oy muddatda quyidagilarga Iqtisodiyot va moliya vazirligining bildirishnomalarini yuboradi :
birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga va davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlarga — kelgusi moliya yili uchun ajratiladigan budjet mablagʻlarining cheklangan miqdorlariga kiritilgan oʻzgartirishlar, amalga oshirish uchun asoslar mavjud boʻlmagan, ijtimoiy-iqtisodiy samaradorligi past boʻlgan, budjet daromadlarining tegishli oʻsishi bilan taʼminlanmagan xarajatlarni kamaytirish toʻgʻrisida, shuningdek budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlarini oluvchilar faoliyatining samaradorligi koʻrsatkichlari pasaygan hollarda xarajatlarni maqbullashtirish haqida ;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklariga va davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlarga — tegishli budjetlarning va davlat maqsadli jamgʻarmalari budjetlarining daromadlari hamda xarajatlarining prognozlari asossiz ravishda pasaytirilgan yoki oshirilgan hollarda mazkur prognozlarga tuzatish kiritish haqida, shuningdek budjetlararo transfertlarning cheklangan miqdorlari toʻgʻrisida .
Bunda birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari va davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining yozma bildirishlarini olganidan keyin uch ish kuni ichida mazkur yozma bildirishlarda koʻrsatilgan fikr-mulohazalarni hisobga olgan holda yangilangan budjet soʻrovlarini taqdim etishi shart .”.
16. 70-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“70. Joriy yilning 20-avgustiga qadar Soliq qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, boshqa vazirliklar va idoralar davlat budjeti daromadlarining prognozi boʻyicha (choraklik, daromad manbalari hamda hududlar kesimida) hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari daromadlarining choraklik prognozi boʻyicha takliflarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi .
Iqtisodiyot va moliya vazirligi Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklar va hududlar kesimidagi taqsimot loyihasini ishlab chiqadi hamda qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritadi .
Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklar va hududlar kesimidagi taqsimoti Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari bilan tasdiqlanadi.”.
17. 83-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari loyihalarini ishlab chiqadi.”.
18. Quyidagi mazmundagi 86 1 va 86 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“86 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining loyihalari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining xulosasi tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining majlislarida Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasining masʼul vakillari ishtirokida muhokama qilinadi .
86 2 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Davlat budjeti daromadlari prognozining choraklar va tumanlar (shaharlar) kesimidagi taqsimot loyihasini ishlab chiqadi hamda tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga kiritadi .”.
19. 88-bandda :
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlari loyihalarini ishlab chiqadi.”;
beshinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
20. 103-bandda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi — yigirmanchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oʻn toʻrtinchi — oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn uchinchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
21. 104-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“104. Daromadlar va xarajatlar yoyilmasi tegishli moliya yili uchun Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun hamda mahalliy budjetlarni tasdiqlash toʻgʻrisidagi qarorlar bilan tasdiqlangan budjetlar miqdorlariga muvofiq shakllantiriladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari Davlat budjeti daromadlari prognoz koʻrsatkichlarini tasdiqlash boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmoyishi qabul qilingandan soʻng ikki ish kuni ichida tuman va shaharlar boʻyicha budjet daromadlari prognozining daromad manbalari hamda choraklar kesimidagi taqsimotini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklariga tasdiqlash uchun kiritadi .
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bir ish kuni ichida tuman va shaharlar boʻyicha budjet daromadlari prognozining choraklar kesimidagi taqsimotini tasdiqlaydi .”.
22. Quyidagi mazmundagi 104 1 -band bilan toʻldirilsin:
“104 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining daromadlar va xarajatlari yoyilmasida Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonunda belgilangan taqchillikni qoplash manbasi bilan balanslilikni taʼminlash uchun quyidagi mablagʻlar jalb qilinganda, ularning yillik jami miqdori nolga teng boʻlishi talab etiladi:
rejali budjet ssudasi ;
aylanma kassa mablagʻlari ;
yil boshidagi erkin qoldiq mablagʻlari ;
belgilangan normativlar boʻyicha davlat aktivlarini sotishdan olingan daromadlarning Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga ajratmalari ;
Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlarining moliya yili boshidagi qoldiqlari ;
davlat tomonidan mablagʻ jalb qilish ;
qonunchilikka muvofiq boshqa manbalar.”.
23. 105-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“105. Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlarining daromadlar va xarajatlari yoyilmasida balanslilikni taʼminlash uchun quyidagi mablagʻlar jalb qilinganda, ularning yillik jami miqdori yuqori turuvchi budjetdan ajratiladigan budjetlararo transfertlarni hisobga olgan holda nolga teng boʻlishi talab etiladi:”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlarining daromadlari va xarajatlari jamlanma yoyilmasi mazkur Qoidalarning 29 1 -ilovasiga muvofiq shaklda tuziladi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda tegishli hokimliklar tomonidan tasdiqlanadi.”.
24. 106-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining davlat budjetida rejalashtirilgan xarajatlarni kamaytirish natijasida shakllangan mablagʻlar hisobidan qonunchilik hujjatlariga asosan budjet ssudalari rejalari koʻpaytirilishi mumkin.”.
25. 110-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“110. Davlat budjetining daromadlar va xarajatlar yoyilmasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlarining keyingi yil uchun daromadlar va xarajatlar yoyilmalarini jamlagan holda joriy yilning oxirgi ish kuniga qadar mazkur Qoidalarning 30 va 31-ilovalariga muvofiq shakllarda tuziladi.”.
26. 111-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining daromadlari va xarajatlari jamlanma yoyilmasi mazkur Qoidalarning 31 1 -ilovasiga muvofiq shaklda tuziladi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadi.”.
27. 112-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“112. Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjetiga, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlariga Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan budjetlararo transfertlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetining xarajatlari tarkibiga kiritilmaydi, ularning hisobi alohida yuritiladi hamda ular Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettiriladi.
Budjetlararo transfertlarni hisobga olish tegishli budjetlarning xarajatlarida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettirilgan holda amalga oshiriladi.”.
28. 118-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“118. Budjetlararo transfertlarni moliyalashtirish tegishli budjetlar hisobidan amalga oshiriladi, ushbu mablagʻlar oʻtkazib berilgan budjetlarning daromadlarini shakllantirish manbasi hisoblanmaydi .
Budjetlararo transfertlar tegishli budjetlarning xarajatlari tarkibiga kiritilmaydi, ularning hisobi alohida yuritiladi hamda ular tegishli budjetlarning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettiriladi .
Budjetlararo transfertlarni hisobga olish tegishli budjetlarning daromadlari va xarajatlarida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettirilgan holda amalga oshiriladi .
Bunda, budjetlararo transfertlarni moliyalashtirish tegishli budjetlarning daromadlari va xarajatlari yoyilmasida budjet tasnifi asosida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettirilgan holda amalga oshiriladi.”.
29. 124-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“124. Yuqori budjetdan ajratiladigan budjetlararo transfertlar tegishincha tumanlar va shaharlar budjetlarining daromadlarini shakllantirish manbasi hisoblanmaydi.
Budjetlararo transfertlarni hisobga olish tegishli budjetlarning daromadlarida alohida balansdan tashqari hisobvaraqlarda aks ettirilgan holda amalga oshiriladi.”.
30. 131 va 132-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“131. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari ajratilishi lozim deb topilgan budjet ssudasi boʻyicha oʻz imkoniyatlari doirasida tegishli budjet ssudasini ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi yoki budjet ssudalarini ajratish boʻyicha umumlashtirilgan talabnomani Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjetidan, viloyatlarning viloyat budjetlaridan, Toshkent shahrining shahar budjetidan budjet ssudasini berish toʻgʻrisidagi qaror tegishincha Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari tomonidan qabul qilinadi .
132. Mahalliy budjetlarning budjet ssudasini ajratish toʻgʻrisidagi talabnomasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining masʼul tarkibiy tuzilmasi tomonidan besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va uning natijasi toʻgʻrisida murojaat etuvchiga xabar qilinadi.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari tomonidan berilgan budjet ssudasi boʻyicha umumlashtirilgan talabnomadagi mablagʻlarni tegishli hududning daromadlar tushumini koʻpaytirish hamda amalga oshirilishi dolzarbligi yuqori boʻlmagan rejalashtirilgan xarajatlarni keyingi oylarga koʻchirish imkoniyati tahliliy oʻrganib chiqiladi.
Oʻrganib chiqish natijasi ijobiy boʻlgan taqdirda bir ish kuni ichida arizachi ajratiladigan budjet ssudasining miqdori, uni ajratishdan maqsad va belgilangan qaytarib berish muddatlari toʻgʻrisida xabar qilinadi.
Budjet ssudasini berish rad etilgan taqdirda arizachi bir ish kuni ichida budjet ssudasi berish rad etilganligi toʻgʻrisida aniq sabablar va asoslar koʻrsatilgan holda xabardor qilinadi.
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan budjet ssudasini berish toʻgʻrisidagi qaror Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri tomonidan qabul qilinadi .
Iqtisodiyot va moliya vazirligining masʼul tarkibiy tuzilmasi tomonidan mahalliy budjetlarga budjet ssudasini oʻtkazish uchun gʻazna memorial orderi axborot tizimida shakllantiriladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga yuboriladi.
Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi taqdim qilingan gʻazna memorial orderiga asosan budjet ssudasini tegishli mahalliy budjetlarga belgilangan tartibda oʻtkazilishini taʼminlaydi.”.
31. 137-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Yuqori budjetdan bir moliya yilidan ortiq muddatga ajratilgan budjet ssudalarini qaytarish tegishli budjetning qoʻshimcha manbalari hamda xarajatlarni maqbullashtirish hisobiga shakllangan mablagʻlarini budjet ssudasini qaytarishga yoʻnaltirish orqali amalga oshiriladi.
Bunda budjet ssudasini qaytarish tegishli budjetlarning xarajatlarini maqbullashtirish hisobiga amalga oshirilganda mos ravishda budjet ssudalarini qaytarish manbasi koʻpaytiriladi.”.
32. 138-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10 va undan ortiq foiz miqdorda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar Kengashlari tomonidan;
10 foizdan kam miqdorda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tumanlar va shaharlar hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi, bundan Budjet kodeksi 145-moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno.”.
33. 139-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“139. Hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchi tasarrufidagi bir budjet tashkiloti va budjet mablagʻlari oluvchidan boshqa budjet tashkiloti va budjet mablagʻlari oluvchi uchun budjetdan ajratiladigan mablagʻlarni oʻtkazishda hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan tegishli hisob-kitoblar tahlil qilinadi va ular tomonidan maʼlumot tayyorlanib, dasturiy majmuaga kiritiladi.
Bunda kiritilgan maʼlumotda cheklov oʻrnatilgan xarajat moddalarini kamaytirish holati aniqlanmagan taqdirda axborot tizimi tomonidan maʼlumot avtomatik tarzda ijroga olinadi, aks holda bekor qilinadi.”.
34. 140 , 141 va 163-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
35. 142-banddagi “masʼul tarkibiy tuzilmasi tomonidan” degan soʻzlar “masʼul tarkibiy tuzilmasining maʼlumotlariga asosan budjet ijrosiga masʼul tarkibiy tuzilma tomonidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
36. 153-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“153. Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining daromadlar yoyilmalariga oʻzgartirishlar kiritilganda, ushbu budjetlar daromadlarining kontingent prognozlariga ham oʻzgartirishlar kiritiladi hamda ushbu oʻzgartirishlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishgan holda amalga oshiriladi .
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari birinchi — uchinchi choraklarining daromadlar prognoziga oʻzgartirish kiritilayotganda tegishli choraklar boʻyicha daromadlar prognozining kamaytirilgan (koʻpaytirilgan) summalariga mos ravishda toʻrtinchi chorakning daromadlar prognozi koʻpaytirilishi (kamaytirilishi) mumkin.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining choraklik daromadlar prognozini kamaytirish (koʻpaytirish) mos ravishda Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining daromadlar prognozini koʻpaytirish (kamaytirish) orqali amalga oshiriladi.”.
37. 156-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“156. Davlat budjeti daromadlarining aniqlangan koʻrsatkichlari boʻyicha tayyorlangan maʼlumotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi bilan kelishilgandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri yoki tegishli oʻrinbosariga tasdiqlash uchun kiritiladi.”.
38. 161-bandning “a” kichik bandi “hujjatlari qabul qilinganda” degan soʻzlardan keyin “yoki oʻzgarganda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
39. Quyidagi mazmundagi 162 1 va 162 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“162 1 . Budjet tizimi budjetlarining ijrosi jarayonida budjetdan ajratilgan mablagʻlarning ortiqcha rejalashtirilganligi aniqlangan mablagʻlar, shtat birliklari toʻldirilmaganligi, shuningdek tarmoq, shtatlar va kontingentlar boʻyicha reja bajarilmaganligi natijasida boʻshab qoladigan mablagʻlar (bundan buyon matnda boʻshab qolgan mablagʻlar deb yuritiladi) ish haqi va nafaqalar miqdorini, ayrim xizmat turlari boʻyicha tariflarni oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi .
Bunda boʻshab qolgan mablagʻlar budjet tashkilotlarida yillik ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar boʻyicha yetishmovchilikka yoʻl qoʻyilmagan taqdirda kamaytirilishi mumkin.
Moliya yili davomida birinchi — uchinchi chorak yakunlari boʻyicha ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar uchun ajratilgan mablagʻlarning oʻzlashtirilishi toʻliq boʻlmagan taqdirda ushbu holat tegishli iqtisodiyot va moliya organi mutaxassisi tomonidan tahlil qilinadi hamda yillik ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar yetishmaganda mablagʻlarning oʻzlashtirilmagan qismi kamaytiriladi hamda toʻrtinchi chorak rejasi mos ravishda koʻpaytiriladi. Shundan soʻng boʻshab qolgan mablagʻlar aniqlanganda mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan tartib qoʻllaniladi.
Xarajatlar smetasini roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida hamda moliya yili davomida boʻshab qolgan mablagʻlar budjet xarajatlari yoyilmasining tegishli boʻlimi, 999-kichik boʻlimi, tegishli bobi, birinchi va ikkinchi guruh xarajat moddalarida hamda toʻrtinchi guruh xarajatlarining “48 21 180 Maqsadli xarajat” moddasida aks ettiriladi.
162 2 . Boʻshab qolgan mablagʻlarning kamaytirilishi va mos ravishda budjet xarajatlari yoyilmasining tegishli boʻlimi, 999-kichik boʻlimi, tegishli bobi, birinchi va ikkinchi guruh xarajat moddalarining hamda toʻrtinchi guruh xarajatlarining “48 21 180 Maqsadli xarajat” moddasining koʻpaytirilishi boʻyicha oʻzgartirishlar iqtisodiyot va moliya organining masʼul xodimi tomonidan axborot tizimiga kiritiladi. Kiritilgan oʻzgartirishlarda guruhdan guruhga oʻtadigan mablagʻlar mavjud emasligi axborot tizimida tekshiriladi va bunday mablagʻlar mavjud boʻlmasa, kiritilgan oʻzgartirishlar avtomatik tarzda tasdiqlanadi, aks holda bekor qilinadi.”.
40. 164-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda yillik daromad prognozlarining ortiqcha bajarilishi asoslangan hisob-kitoblar bilan kafolatlangan taqdirdagina Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti va tegishli mahalliy budjetlarning daromadlari va xarajatlarini mos ravishda oshirilishi boʻyicha ijobiy xulosa beriladi.”.
41. 166-bandning birinchi xatboshisi “maʼlumotnoma-bildirishnomani” degan soʻzlardan keyin “dasturiy majmuada” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
42. 168-band “iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan” degan soʻzlardan keyin “tegishli budjet tashkiloti yoki budjet mablagʻlari oluvchining soʻroviga koʻra” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
43. 169-bandda :
birinchi xatboshidagi “nazarda tutilishi mumkin” degan soʻzlar “nazarda tutiladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Budjet xarajatlarini indeksatsiya qilish uchun mablagʻ ajratilishida Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan boʻshab qolgan mablagʻlar inobatga olinadi.”.
44. 170-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“170. Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarga ajratilgan mablagʻlar tarkibida kelgusida qayta taqsimlash maqsadida rejalashtirilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan boshqa budjetga oʻtkazilishi nazarda tutilganda, Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti va tegishli budjetlarning xarajatlari yoyilmasiga Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilarning murojaatlariga asosan oʻzgartirishlar kiritiladi hamda ushbu oʻzgartirishlar hisobiga yuqori budjetdan quyi budjetlarga oʻzaro hisob-kitob mablagʻlari ajratiladi.”.
45. 172-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“172. Tumanlar va shaharlar budjetlaridan moliyalashtiriladigan hududiy budjet mablagʻlarini taqsimlovchi, budjet tashkiloti yoki budjet mablagʻlarini oluvchi cheklov oʻrnatilgan xarajat moddalarini kamaytirish yoki koʻpaytirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlarni asoslangan hisob-kitoblar bilan tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlariga kiritadi.
Tumanlar va shaharlar iqtisodiyot va moliya boʻlimlari tomonidan kiritilgan tegishli oʻzgartirishlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari tomonidan koʻrib chiqiladi va ijroga beriladi.”.
46. Quyidagi mazmundagi 174 1 -band bilan toʻldirilsin:
“174 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjetlari, Toshkent shahri shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlaridan ajratiladigan mablagʻlar:
1) budjet tashkiloti va budjet mablagʻlari oluvchilar faoliyati toʻxtatib turilganligi (toʻxtatib turilgan davr uchun);
2) budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning tasdiqlangan xarajatlar smetalarida nazarda tutilgan, davlat moliyaviy nazorati boʻyicha tadbirlar davomida aniqlangan ortiqcha va qonunga xilof ravishda budjetdan ajratilgan mablagʻlarning summalariga kamaytirilishi;
3) qonunchilik hujjatlari qabul qilinishi munosabati bilan budjetdan ajratiladigan mablagʻlar miqdorlarining qisqartirilishi summalariga kamaytirilishi;
4) dotatsiyalar va subsidiyalarni toʻlash uchun moʻljallanib, ammo zarurati qolmagan summalariga kamaytirilishi natijasida birinchi va ikkinchi guruh xarajatlaridan maqbullashtirilgan mablagʻlar birinchi va ikkinchi guruh xarajatlarining tegishli moddasida, toʻrtinchi guruh xarajatlaridan maqbullashtirilgan mablagʻlar budjet xarajatlari yoyilmasining tegishli boʻlimi, 998-kichik boʻlimi, tegishli bobi va “48 21 190 Boshqa xarajatlar” moddasida aks ettiriladi.”.
47. 175-bandda :
ikkinchi xatboshi “xarajatlar smetasidagi” degan soʻzlardan keyin “cheklov oʻrnatilgan xarajat moddalari va” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar va budjet tashkilotlari oʻz tashabbuslari bilan ularga ajratilgan jami xarajatlar doirasidagi oʻzgartirishlarni tegishli hisob-kitoblarga asosan axborot tizimiga kiritadi.”;
uchinchi — yettinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.
48. Quyidagi mazmundagi 175 1 va 175 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“175 1 . Birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar tomonidan oʻzining ikkinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilar uchun tasdiqlangan budjetdan ajratiladigan mablagʻlarga oʻzgartirishlar tegishli hisob-kitoblarga asosan dasturiy majmuaga kiritiladi va ushbu oʻzgartirishlar:
budjetdan ajratiladigan mablagʻlarning 10 foizgacha boʻlgan qismini tashkil qilsa, dasturiy majmuada avtomatik tarzda tasdiqlanadi;
10 va undan ortiq foizni tashkil qilsa, Iqtisodiyot va moliya vazirligining masʼul tarkibiy tuzilmasi tomonidan tekshirilib, axborot tizimida tasdiqlanadi.
175 2 . Davlat maqsadli jamgʻarmalarining xarajatlariga ularning tasdiqlangan umumiy hajmlarini koʻpaytirmasdan yoki kamaytirmasdan oʻzgartirishlar kiritish davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ruxsatiga koʻra hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishuvga koʻra amalga oshiriladi.
Bunda davlat maqsadli jamgʻarmalarini taqsimlovchi organlar davlat maqsadli jamgʻarmalarini saqlash bilan bogʻliq xarajatlarga ajratilgan mablagʻlar doirasida oʻzgartirishlarni mustaqil amalga oshiradi.”.
49. 176-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjetlari, Toshkent shahri shahar budjetining cheklov oʻrnatilgan xarajat moddalariga oʻzgartirish kiritish zarurati yuzaga kelganda ushbu oʻzgartirishlar asoslangan hisob-kitoblarga muvofiq tegishli iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan amalga oshiriladi.”.
50. 179-banddagi “17-ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar “12-ilovasiga muvofiq” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
51. 181 va 182-bandlar “huquqlarni sotishdan” degan soʻzlardan keyin “hamda davlat aktivlarini xususiylashtirishdan” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
52. Quyidagi mazmundagi 182 1 -band bilan toʻldirilsin:
“182 1 . Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan ajratiladigan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan kamaytirilishi natijasida maqbullashtirilgan mablagʻlarning aks ettirilishi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan budjet xarajatlari yoyilmasining 7019-boʻlimi, 998-kichik boʻlimi, 222-bobi va “48 21 190 Boshqa xarajatlar” moddasini mos ravishda koʻpaytirish orqali amalga oshiriladi.
Ushbu mablagʻlar Budjet kodeksining 126-moddasida belgilangan tartibda yoʻnaltiriladi.”.
53. 184-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“184. Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining birinchi — uchinchi hisobot choraklari yakunlari boʻyicha daromadlarning prognozdan oshirib bajarilgan miqdori quyidagi formula asosda aniqlanadi:
DOBRn = DTRn — DAPRn — (OTRn — OTR(n-1))×α — YESTRn — XTMn — DBTSn — RBOʻBDn — QADn;
n=1, 2 va 3-hisobot choragi
Agar:
(OTRn — OTR(n-1)) ≥ 0 → α=1;
(OTRn — OTR(n-1)) < 0 → α=0.
Bunda:
DOBRn — Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti daromadlarining tegishli hisobot choraklari yakunlari boʻyicha prognozdan oshirib bajarilgan miqdori;
DTRn — tegishli hisobot choragida Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga haqiqatda tushgan tushumlar;
DAPRn — tegishli hisobot choragida Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlar boʻyicha daromadlarining aniqlangan prognozi;
OTRn — tegishli hisobot davri yakunidagi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga belgilangan ajratmalar meʼyorlariga muvofiq soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlarning ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalari;
OTR(n-1) — tegishli hisobot davri boshidagi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga belgilangan ajratmalar meʼyorlariga muvofiq soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlarning ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalari;
YESTRn — tegishli hisobot choragida Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga haqiqatda tushgan elektron savdo maydonchasida yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni sotishdan tushgan pul mablagʻlari, bunda ushlab qolingan zakalat summasi, auksion tashkil etish xizmatlari toʻlovi va yer uchastkalarini tanlash materiallarini tayyorlash qiymatini chegirib tashlanadi;
XTMn — tegishli hisobot choragida Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga davlat aktivlarini xususiylashtirishdan tushgan mablagʻlar;
DBTSn — dehqon bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushgan soliqlardan mazkur bozorlar joylashgan tuman (shahar)lar budjetlariga oʻtkaziladigan mablagʻlar;
RBOʻBDn — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan mahalliy budjetlarga oʻtkazib beriladigan daromadlar (jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, foyda soligʻi, qoʻshilgan qiymat soligʻi);
QADn — Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan qoʻshimcha aniqlangan daromadlardan respublika budjetiga undirilgan mablagʻlar. Ushbu mablagʻlarning hisoblanishi mazkur Qoidalarning 33 1 -ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining prognozdan ortiqcha bajarilgan miqdori Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti taqchilligini qoplashga, joriy moliya yili uchun belgilangan aylanma kassa mablagʻlarining miqdorini toʻldirishga, qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlari asosida ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish tadbirlarini moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.”.
54. Quyidagi mazmundagi 184 1 -band bilan toʻldirilsin:
“184 1 . Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahri shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlarining birinchi — uchinchi hisobot choraklari yakunlari boʻyicha daromadlarning prognozdan oshirib bajarilgan miqdori quyidagi formula asosida aniqlanadi:
DOBn = DTn — DAPn — (OTn — OT(n-1))×α — YESTn + DBTSn + RBOʻBDn;
n=1, 2 va 3-hisobot choragi
Agar:
(OTn — OT(n-1)) ≥ 0 → α=1;
(OTn — OT(n-1)) < 0 → α=0.
Bunda:
DOBn — Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlari daromadlarining tegishli hisobot choraklari yakunlari boʻyicha prognozdan oshirib bajarilgan miqdori;
DTn — tegishli hisobot choragida Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlariga haqiqatda tushgan tushumlar;
DAPn — tegishli hisobot choragida Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlarining soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlar boʻyicha daromadlarining aniqlangan prognozi;
OTn — tegishli hisobot davri yakunidagi Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlariga belgilangan ajratmalar meʼyorlariga muvofiq soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlarning ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalari;
OT(n-1) — tegishli hisobot davri boshidagi Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlariga belgilangan ajratmalar meʼyorlariga muvofiq soliqlar, yigʻimlar, davlat bojlari hamda soliq boʻlmagan toʻlovlarning ortiqcha toʻlangan yoki ortiqcha undirilgan summalari;
YESTn — tegishli hisobot choragida Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahrining shahar budjeti hamda tumanlar va shaharlar budjetlariga haqiqatda tushgan elektron savdo maydonchasida yer uchastkalariga boʻlgan huquqlarni sotishdan tushgan pul mablagʻlari, bunda ushlab qolingan zakalat summasi, auksion tashkil etish xizmatlari toʻlovi va yer uchastkalarini tanlash materiallarini tayyorlash qiymati chegirib tashlanadi;
DBTSn — dehqon bozorlari, ixtisoslashtirilgan va buyum bozorlaridan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga tushgan soliqlardan mazkur bozorlar joylashgan tuman (shahar)lar budjetlariga oʻtkaziladigan mablagʻlar;
RBOʻBDn — Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan mahalliy budjetlarga oʻtkazib beriladigan daromadlar (jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi, foyda soligʻi, qoʻshilgan qiymat soligʻi).”.
55. 199-banddagi “15-mayiga qadar” degan soʻzlar “15-apreliga qadar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
56. Quyidagi mazmundagi III 1 boʻlim bilan toʻldirilsin:
“ III 1 boʻlim. Umumiy fiskal balansni tuzish
1-§. Umumiy qoida
199 1 . Umumiy fiskal balans Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan shakllantiriladi hamda davlat moliyasi barqarorligini baholash, fiskal siyosatni yuritish va makroiqtisodiy prognozlarni ishlab chiqishda qoʻllaniladi.
Umumiy fiskal balans joriy moliya yilining choraklik va yillik ijro koʻrsatkichlari, kelgusi moliya yili uchun budjet prognozi hamda navbatdagi ikki yillik budjet moʻljallari asosida shakllantiriladi.
Umumiy fiskal balans taqchilligining cheklangan miqdori tegishli moliya yili uchun Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonun bilan yalpi ichki mahsulotga nisbatan foizlarda belgilanadi. Shuningdek, Davlat budjeti toʻgʻrisidagi qonunda umumiy fiskal balans tarkibi va taqchillikning miqdorlari maʼlumot uchun ilova qilinadi.
2-§. Umumiy fiskal balansni aniqlash
199 2 . Umumiy fiskal balans konsolidatsiyalashgan budjet daromadlaridan konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlarini hamda davlat dasturlarini amalga oshirish uchun Davlat budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan ajratiladigan depozit, budjet ssudalari, kredit liniyalari va ularning qaytarilishi oʻrtasidagi farqni chegirish orqali aniqlanadi.
199 3 . Konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari Davlat budjetining, davlat maqsadli jamgʻarmalarining, Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasining hamda budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarining daromadlarini oʻz ichiga oladi.
199 4 . Konsolidatsiyalashgan budjet xarajatlari Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalarining xarajatlarini hamda davlat tashqi qarzi hisobidan davlat dasturlariga xarajatlarni oʻz ichiga oladi.
Davlat budjeti xarajatlari miqdorini aks ettirishda xalqaro standartlarga muvofiq davlat qarzining asosiy qismini soʻndirish xarajatlari inobatga olinmaydi.
199 5 . Umumiy fiskal balansda tegishli moliya yili uchun Davlat budjeti hamda davlat maqsadli jamgʻarmalari hisobidan ajratiladigan depozitlar, budjet ssudalari va kredit liniyalari hamda ularning qaytarilishi (toʻliq yoki qisman) oʻrtasidagi farq davlat dasturlarini moliyalashtirish uchun depozitlar, budjet ssudalari va kredit liniyalari saldosi bilan bir qatorda aks ettiriladi.
3-§. Umumiy fiskal balansda takroriy hisobga olish holatlarini tartibga solish
199 6 . Konsolidatsiyalashgan budjet daromadlarida mablagʻlarning takroriy hisobga olinishining oldini olish maqsadida:
davlat maqsadli jamgʻarmalarining daromadlari ularga Davlat budjetidan ajratiladigan transfertlarni hamda ulardan Davlat budjetiga ajratiladigan transfertlarni inobatga olmagan holda;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari daromadlari ularga Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari va boshqa maqsadli jamgʻarmalardan oʻtkazmalarni inobatga olmagan holda aks ettiriladi.
199 7 . Konsoliyadatsiyalashgan budjet xarajatlarida mablagʻlarning takroriy hisobga olinishining oldini olish maqsadida quyidagilar amalga oshiriladi:
Davlat budjeti xarajatlari tarkibidan davlat maqsadli jamgʻarmalariga ajratiladigan transfertlar chegirilgan holda aks ettiriladi;
Davlat maqsadli jamgʻarmalari xarajatlari toʻliq hajmda, yaʼni ularning daromadlari va Davlat budjetidan ajratiladigan transfertlar hisobidan amalga oshiriladigan jami xarajatlar miqdori aks ettiriladi. Bunda davlat maqsadli jamgʻarmalaridan Davlat budjetiga oʻtkazib beriladigan transfertlar davlat maqsadli jamgʻarmalari xarajatlari tarkibidan chegirilgan holda aks ettiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi xarajatlari ushbu jamgʻarmadan Davlat budjetiga oʻtkazib beriladigan transfertlar miqdori chegirilgan holda aks ettiriladi;
Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratilgan ssuda, depozit va kredit mablagʻlari shu moliya yilining oʻzida qaytarilganda ushbu qaytgan mablagʻlar tegishli kassa xarajatlarini tiklash orqali jamgʻarmaga kirim qilinadi;
Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasiga qaytariladigan qarz mablagʻlarining asosiy qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetida Davlat qarzlarini asosiy qismini soʻndirish qatorida aks ettiriladi;
budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmalari xarajatlari ularga Davlat budjeti, davlat maqsadli jamgʻarmalari va boshqa maqsadli jamgʻarmalardan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladigan xarajatlarni inobatga olmagan holda aks ettiriladi.
199 8 . Konsolidatsiyalashgan budjet daromadlari va xarajatlarini hisoblashda budjet tizimi budjetlari oʻrtasidagi oʻzaro hamda ularning Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi oʻrtasidagi transfertlari takroran hisobga olinishiga yoʻl qoʻyilmaydi.”.
57. 15-ilova mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1-ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
58. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 2 — 4-ilovalariga muvofiq tahrirdagi 29 1 , 31 1 va 33 1 -ilovalar bilan toʻldirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga 15-ILOVA
Birinchi darajali budjet mablagʻlari taqsimlovchilarning rivojlantirish dasturlari
Budjet tashkiloti (budjet mablagʻlari oluvchi va taqsimlovchi) nomi: ____________________________ T/r Rivojlantirish dasturi va maqsadli indikatorlar nomi Oʻlchov birligi Kelgusi yil uchun budjet prognozi va undan keyingi ikki yil uchun budjet moʻljallari * ____ yil ___ yil ___ yil 1. Vazirlik yoki idoraning nomi mlrd. soʻm Strategik maqsad: 1.1 Rivojlantirish dasturining nomi: ______________ (normativ-huquqiy hujjat raqami va sanasi) mlrd. soʻm Dastur maqsadi: Yakuniy natija koʻrsatkichi … Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) natija koʻrsatkichi … … 2. Vazirlik yoki idoraning nomi mlrd. soʻm Strategik maqsad: 2.1 Rivojlantirish dasturining nomi: ______________ (normativ-huquqiy hujjat raqami va sanasi) mlrd. soʻm Dastur maqsadi: Yakuniy natija koʻrsatkichi … Bevosita (toʻgʻridan-toʻgʻri) natija koʻrsatkichi … Izoh: * Kelgusi yillar uchun rivojlantirish dasturlari va maqsadli indikatorlarining reja koʻrsatkichlari kelgusi yillar uchun davlat budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻlarning cheklangan miqdorlari doirasida qayta tasdiqlanadi. Tashkilot rahbari ___________________ (imzo) Bosh hisobchi ___________________ (imzo) ”.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga 29 1 -ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasining respublika budjeti, viloyatlarning viloyat budjetlari, Toshkent shahri shahar budjeti, tumanlar va shaharlar budjetlarining daromadlar va xarajatlari jamlanma yoyilmasi
mln. soʻm T/r Koʻrsatkichlar Jami Shundan (oylar) Yanvar Fevral ... Dekabr Reja Ijro Reja Ijro Reja Ijro Reja Ijro I Davr boshiga qoldiq II Jami manbalar boʻyicha tushum 0 0 0 0 0 0 0 0 0 shundan Erkin qoldiq Mahalliy budjet daromadlari Respublika budjetidan ajratiladigan transfertlar Oʻzaro hisob-kitoblar Oʻtkazib beriladigan daromadlar III Xarajatlar 0 0 0 0 0 0 0 0 0 shundan 1-guruh xarajatlari 2-guruh xarajatlari 3-guruh xarajatlari 4-guruh xarajatlari IV Davr oxiriga qoldiq 0 0 0 0 0 0 0 0 0 ”.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga 31 1 -ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining daromadlari va xarajatlarining jamlanma yoyilmasi
mln. soʻm T/r Koʻrsatkichlar Jami Shundan (oylar) Yanvar Fevral ... Dekabr Reja Ijro Reja Ijro Reja Ijro Reja Ijro I Davr boshiga qoldiq II Jami manbalar boʻyicha tushum 0 0 0 0 0 0 0 0 0 shundan Erkin qoldiq Respublika budjeti daromadlari Avval berilgan depozitlar va budjet ssudalarining qaytishi III Jami moliyalashtirishga talab 0 0 0 0 0 0 0 0 0 shundan Respublika budjeti xarajatlari Mahalliy budjetlarga transfertlar Davlat qarzini soʻndirish (asosiy qarz) Depozitlar Budjet ssudalari IV Mablagʻ taqchilligi 0 0 0 0 0 0 0 0 0 V Taqchillikni qoplash manbalari 0 0 0 0 0 0 0 0 0 Xalqaro moliya institutlarining qarz mablagʻlari Davlat qimmatli qogʻozlarini joylashtirishdan tushgan mablagʻlar Davlat aktivlarini xususiylashtirishdan tushumlar Boshqa tushumlar VI Davr oxiriga qoldiq 0 0 0 0 0 0 0 0 0 ”.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 4-ILOVA
“Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetini tuzish va ijro etish qoidalariga 33 1 -ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hisob palatasi va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan qoʻshimcha aniqlangan daromadlardan respublika budjetiga undirilgan mablagʻlarning hisob-kitobi toʻgʻrisida
Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli tarkibiy tuzilmasi: ming soʻmda T/r Akt seriyasi* Iqtisodiyot va moliya vazirligining DMBAT dasturidagi tushum boʻyicha Davlat budjetiga qoʻshimcha hisoblangan manbalar Davlat budjetiga undirilgan (davlat budjeti va 4014-hisobraqamiga) Davlat budjetiga undirilgan mablagʻdan respublika budjetiga tushgan qismi ID sanasi shaxsiy gʻazna hisobraqami 1.
Vazir J. KUCHKAROV
Hisob palatasi raisining birinchi oʻrinbosari M. ABDULLAYEV
Soliq qoʻmitasi raisi F. PULATOV
Toshkent sh.,
2026-yil 22-iyun,
2026-yil 15-iyun
2026-yil 15-may
380-son