UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 27-iyul · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 27 июль · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 27 июля 2026 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 27 July 2026 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қарори

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

РЎЙХАТИ

МЕХАНИЗМЛАРИ

РЎЙХАТИ

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Тошкент шаҳрида юқори ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасидаги мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда туристик салоҳиятни рўёбга чиқариш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) 2026 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 11,7 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,5 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 19 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 17,3 фоизга ўсишини таъминлаш;

(б) 2026 йилда 9 миллиард АҚШ доллари, 2027 йил якунига қадар 10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш;

(в) тарихий, маданий ва кўнгилочар объектларни ташкил этиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш.

2. Тошкент шаҳрининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва унинг таркиби бўйича прогноз параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига пойтахтни ривожлантириш билан боғлиқ стратегия ва дастурларни ҳамда уларнинг «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ва натижаларини тақдим этиб бориш мақсадида халқаро консалтинг компаниялари ҳамда экспертларни «таклиф сўрови» орқали Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жалб қилишга рухсат этилсин.

II. Саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари

4. Белгилансинки, 2031 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрида, эксперимент тариқасида, қуйидаги тартиб жорий қилинади:

(а) барча туманларни махсус иқтисодий ва саноат зоналари билан боғлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш ва янги лойиҳаларни кўпайтириш мақсадида:

(i) ҳар бир туманга лойиҳаларни жойлаштириш учун махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан ер майдонлари бириктирилади;

(ii) Тошкент шаҳрининг бошқа туманида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектининг барча ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа тижорат фаолияти махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида амалга оширилган тақдирда, ушбу тадбиркорлик субъектига махсус иқтисодий ва саноат зоналари иштирокчиси мақоми берилади ҳамда унга ушбу мақом билан боғлиқ барча имтиёзлар ва преференциялар қўлланади;

(б) Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Тошкент инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва саноат зоналари дирекциялари томонидан «таклиф сўрови» орқали лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, ер участкалари ва давлат кўчмас мулк объектлари қурилиш учун рухсат берувчи ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда тайёр бизнес (кейинги ўринларда — тайёр бизнес) шаклида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилиши мумкин. Бунда:

(i) лойиҳа ҳужжатини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар тайёр бизнеснинг бошланғич нархига қўшилади;

(ii) ушбу харажатлар электрон онлайн аукцион савдолари натижасида тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;

(в) Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ер участкалари ва муниципал кўчмас мулк объектлари тўғридан-тўғри Компанияга унинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига берилиши мумкин. Бунда Компанияга муниципал кўчмас мулк объектлари йўқ қилиш (утилизация қилиш) қийматида ва ер участкалари ижара ҳуқуқининг қийматига ер солиғи ставкасига камайтирувчи коэффициентларнинг энг юқори миқдорини қўллаш орқали аниқланадиган қийматда берилади;

(г) Компанияга унинг устав капиталига берилган ер участкалари ва муниципал кўчмас мулк объектлари негизида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан тайёр объектларни қуриб ёки реконструкция қилиб, электрон онлайн аукцион савдоларида сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасидан олинган маблағлар объектларни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;

(д) бир ер участкаси ёки давлат кўчмас мулк объекти негизида икки ёки ундан ортиқ тайёр бизнес шаклидаги лойиҳалар тайёрланиб, улар электрон онлайн аукцион савдоларга чиқарилиши мумкин;

(ж) давлат кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига тайёр бизнес шаклида расмийлаштирилган қурилишга рухсат берувчи барча ҳужжатлар электрон онлайн аукцион савдолари натижалари бўйича аукцион ғолибига расмийлаштирилган ҳисобланади ва аукцион ғолибидан ушбу ҳужжатларни олиш билан боғлиқ тўлов ундирилмайди. Бунда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва транспорт инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисми бўйича тўловлар (кейинги ўринларда — инфратузилма тўловлари) юзасидан шартнома аукцион натижаларига асосан Компания ва аукцион ғолиби ўртасида имзоланади;

(з) реновация лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш, реновация ҳудудидаги мулкдорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Компания томонидан реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ва ижара сифатида тақдим этиладиган «квартиралар банки» шакллантирилади. Бунда:

(i) «квартиралар банки»ни шакллантириш учун турар ва нотурар жойлар «таклиф сўрови» орқали харид қилинади;

(ii) реновация ҳудудидаги мулкдорларга компенсация ҳисобига ва ижарага бериш ҳамда бошқача тарзда тасарруф қилиш тартиби Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан тасдиқланиши мумкин;

(iii) Компанияга «квартиралар банки»ни шакллантиришда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланишга рухсат этилади;

(и) инвестор ва Компания билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини текшириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилишдан олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилади, бундан инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф солувчи омиллар мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно;

(к) давлат-хусусий шериклик лойиҳалари соддалаштирилган тартибда электрон онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилинганда, аукцион натижалари бўйича баённома давлат-хусусий шериклик битимини ваколатли органдан рўйхатдан ўтказишга асос бўлади.

5. Белгилансинки:

(а) «Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан 2-иловадаги бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонларида 3-иловага мувофиқ механизм асосида кўп қаватли саноат объектлари барпо этилади;

(б) барпо этиладиган кўп қаватли саноат объектларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида лойиҳа қийматидан қатъи назар тадбиркорлик субъектларига майдони 1 000 метр квадратгача бино ва иншоотлар ҳамда уларнинг бир қисмини харид қилиш учун Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 7 йил муддатга, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади;

(в) кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида дуал таълим тизими жорий этилади, коворкинг, бизнес, маркетинг ва тадқиқот марказлари, замонавий меҳмонхоналар, ётоқхона, лаборатория, омборхона ва ёрдамчи мажмуалар, умумий овқатланиш мажмуалари барпо этилади ҳамда божхона, солиқ, сертификат ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашувчи ҳамда бухгалтерия ва аудит хизматларини кўрсатувчи марказ ташкил этилади;

(г) Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорига асосан саноат соҳаси инфратузилма тўловидан озод қилинганлигини ҳисобга олиб, мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида қуриладиган, ушбу банднинг «в» кичик бандида назарда тутилган объектларни барпо этишда тадбиркорлик субъектлари инфратузилма тўловидан озод қилинади.

III. Тошкент шаҳри инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари

6. «Ўн беш минутлик шаҳар» замонавий урбанистик концепциясини амалга ошириш мақсадида:

(а) Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 10 миллиард сўм маблағ ҳисобидан Тошкент шаҳар давлат ўрмон хўжалигига ажратиладиган ер майдонларида:

(i) замонавий-интенсив кўчатхона барпо этиш, манзарали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш;

(ii) яшил белбоғ ва яшил боғлар барпо этиш;

(iii) жорий йил куз мавсумидан бошлаб Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер участкаларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилиш;

(iv) ажратилган маблағларнинг самарали сарфланишини таъминлаш чораларини кўрсин;

(б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:

(i) кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер участкаларида барпо этилган яшил боғларнинг кўп квартирали уйларнинг мулкдорларига ва бошқарувчиларига шартнома асосида бириктирилишини таъминласин;

(ii) аҳолининг барпо этилган яшил боғлардан унумли фойдаланишини ташкил этиш мақсадида кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари ва бошқарувчилари томонидан шартнома шартларига мувофиқ яшил боғларни сақлаш, парвариш қилиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларининг амалга оширилиши устидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин;

(iii) яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этишга кўп квартирали уйларнинг бошқарувчиларини ҳамда турар ва нотурар жой мулкдорларини жалб қилиш мақсадида жамоатчиликка лойиҳанинг мазмун-моҳиятини дарахт экиш мавсумига қадар доимий равишда тарғиб қилиб борсин.

7. Белгилансинки:

(а) реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудуддаги:

(i) давлат кўчмас мулк объектлари Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Компания устав капиталига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг улушини ошириш ҳисобига йўқ қилиш (утилизация қилиш) қийматида берилади;

(ii) давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари қарорига асосан уларга тегишли кўчмас мулк объектлари мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан аниқланадиган қийматда Компанияга сотиб олиш тўловларини уч йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри сотилади;

(б) реновация лойиҳаси доирасида Компанияга инвесторлар ва пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан объектларни қуриб ёки реконструкция қилиб электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишга рухсат берилади. Бунда реновация ҳудудидаги тайёр бизнес шаклидаги лойиҳани қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда танлаб олинади.

8. Тошкент шаҳрида сув ресурсларини замонавий ёндашув асосида бошқариш, сув балансини юритиш ва улардан самарали, шу жумладан, қайта фойдаланиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклида Сув ресурсларини бошқариш маркази ташкил этилсин ва унга 4-иловага мувофиқ вазифалар юклансин.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2031 йилга қадар, шу жумладан, хорижий инвесторни жалб этган ҳолда «Тошкент шаҳрида ёпиқ дренаж тизими ва янги каналларни қуриш, канал ва коллекторларни таъмирлаш, яшил ҳудудларни суғориш учун ёмғир сувини йиғадиган иншоотлар барпо қилиш» лойиҳасини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда:

(а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси қурилиш ишлари бўйича буюртмачи этиб белгиланади;

(б) лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағлар хорижий инвестор томонидан жалб этилишига рухсат берилади.

IV. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги чора-тадбирлар

10. Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида хўжалик жамияти бошқарув органларининг қарорлари асосида оммавий савдоларга чиқариладиган бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг шохобчалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг мазкур қарорга 5-иловада келтирилган объектларни савдога чиқаришда Компанияни буюртмачи сифатида белгилаш ҳамда савдоларни қуйидаги механизмлар асосида амалга ошириш бўйича таклифига розилик берилсин:

(а) бозор ва савдо комплекслари тегишли хўжалик жамияти бошқарув органларининг қарорларига мувофиқ Компания билан тузиладиган топшириқ шартномасига асосан Компания томонидан тайёр бизнес шаклида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида савдоларга чиқарилади, бунда:

(i) бозор ва савдо комплекслари бўйича мастер режани ишлаб чиқиш Компания томонидан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

(ii) бозор ва савдо комплексларини сотишдан тушган маблағларнинг 1 фоизи ҳамда савдога чиқариш харажатлари Компанияга ўтказиб берилади;

(б) бозор ва савдо комплексларини савдога чиқаришда улар ўрнида замонавий экобозор, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш шарти белгиланади;

(в) бозор ва савдо комплекслари бинолари мазкур қарорнинг 4-банди «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган механизм асосида уларнинг устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Компанияга ўтказилиб, улар негизида лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.

12. Белгилансинки, хусусий секторни жалб этиш орқали давлатга қарашли ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш ва даромадларини ошириш мақсадида ижтимоий соҳа объектларини давлат тасарруфидан чиқармаган ҳолда улардан қуйидаги механизмлар орқали хусусий сектор томонидан фойдаланилишига рухсат этилади:

(а) ижтимоий соҳа объектларидаги бўш турган бино ва иншоотларни 5 йилгача ушбу соҳада фойдаланиш учун ижарага бериш;

(б) ижтимоий соҳа объектларига туташ бўш турган ер участкалари негизида ушбу соҳада фойдаланиладиган объектларни барпо этган ҳолда объектни давлатга топшириб, улардан 10 йилгача текин фойдаланиш.

V. Туризм соҳасидаги чора-тадбирлар

13. Тошкент шаҳрида 2030 йилга қадар гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчаларни ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳрида 2026 йилда аҳоли гавжум, гастрономик, туризм ҳамда соҳил бўйидаги кўчаларда лойиҳаларни амалга оширишга 2026 йилда Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлардан иқтисод қилинган қисми ҳисобидан 175 миллиард сўм маблағ ажратиш чораларини кўрсин.

15. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг шаҳар марказий ва туризм кўчалари, хиёбонлар, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрадиган объектлар атрофида замонавий лойиҳалар асосида 2026 йилда 100 та санитария-гигиена шохобчасини соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

16. Белгилансинки:

(а) санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш учун ер участкалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳалар асосида соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;

(б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан электрон онлайн аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари қурадиган янги санитария-гигиена шохобчалари марказлашган ичимлик ва оқова сув тармоқларига белгиланган тартибда улаб берилади.

17. Туризм қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ҳар ойда туристларни жалб қилиш мумкин бўлган камида 30 та объект тўғрисидаги маълумот, расм ва видеоларнинг халқаро хариталарга киритиб борилишини таъминласин.

18. Тошкент шаҳар ҳокимлигига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг онлайн харитасига шаҳар инфратузилмаси, қурилиш, ижтимоий ҳамда бошқа объектларга оид маълумотларни шакллантириб, 3D шаклида жойлаштириш мақсадида мобил хариталаш (mapping) ва лазерли сканерлаш мажмуаси билан жиҳозланган махсус автомобиль ва SLAM асосидаги 3D сканерлаш қурилмаларини «таклиф сўрови» орқали харид қилишга рухсат берилсин.

VI. Ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари

19. Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда:

(а) Олмазор туманида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўналишларида Ёшлар креатив паркини ташкил этсин. Бунда Ёшлар креатив паркида ишлаб чиқилган лойиҳалар ва ташаббусларга IT-парк ҳамда креатив паркларга берилган имтиёз ва преференциялар қўлланилади;

(б) лойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг «Yoshlar ventures» венчур жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда туман «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланишини таъминласин.

20. Белгилансинки:

(а) китоблар савдосини ташкил этиш учун тақдим этиладиган муниципал мулк ҳисобланган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тўғридан-тўғри берилади;

(б) «Тошкент китоб тижорат» уюшмасига аъзо бўлган китоблар савдосини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли гавжум жойларда, бозорларда, йирик савдо марказларида, шоҳ кўчаларда енгил конструкцияли китоб дўконларини ўрнатиш, «Book cafe»ларни ташкил қилиш, пойтахтда барпо этилаётган 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритадиган сайилгоҳларда «китоб кўчаси» фаолиятини йўлга қўйишга рухсат берилади;

(в) майдони 5 минг метр квадратдан ортиқ савдо марказларида китоб дўконларини ташкил этишнинг мажбурий тартиби жорий қилинади;

(г) йилига камида 3 минг нафар фуқарони дуал таълим асосида текин ўқитаётган саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, Касбий таълим агентлиги билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан:

(i) техникум ва бошқа давлат мулки объектларининг бино ва иншоотлари уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан 10 йил муддатгача текин фойдаланиш ҳуқуқи билан берилиши мумкин;

(ii) 1 500 метр квадратгача бўлган бўш ер майдонларида бино ва иншоот барпо этиш, уни давлатга топшириш ҳамда кейинчалик ундан 15 йил муддатгача текин фойдаланиш шарти билан лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи берилади.

VII. Давлат мулки ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш

21. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасига ажратилган, ҳозирда фойдаланилмаётган Тошкент вилояти Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа қишлоғида жойлашган 50 гектар бўш ер участкаси негизида қуйидагиларни назарда тутувчи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини (кейинги ўринларда — ДХШ лойиҳаси) амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

(а) томчилатиб суғориш тизимлари билан жиҳозланган кўчат етиштириш бўйича питомник ташкил этиш;

(б) лойиҳани амалга оширишда Тошкент шаҳар ҳокимлигини давлат шериги этиб белгилаш ва хусусий шерик билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш;

(в) хусусий шерикка ер участкасини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига (25 йилгача бўлган даврга) фойдаланиш мақсадини сақлаган ҳолда мақсадли фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида бериш.

22. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда қуйидагилар инобатга олинсин:

(а) хусусий шерик томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоригача инвестиция киритиш, ҳар йили камида 5 минг дона манзарали дарахт ва 35 миллион дона бута кўчатларини етиштириш ва етказиб бериш;

(б) ДХШ лойиҳаси доирасида замонавий ландшафт, флористика ва декоратив ҳовузлар дизайни бўйича «шоурум»лар ташкил этиш, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш, маҳорат дарслари, тажриба алмашиш ва ўқув тренингларини йўлга қўйиш;

(в) ер участкасида фақат питомник барпо этиш билан боғлиқ бино ва иншоотлар қурилишига рухсат бериш, шунингдек, ДХШ лойиҳаси якунлангач, барча бино ва иншоотлар демонтаж қилиниб, ер участкасини кейинчалик мақсадли фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш;

(г) хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лойиҳани амалга оширишдан воз кечган тақдирда, мазкур ДХШ лойиҳасини соддалаштирилган тартибда тўғридан-тўғри бошқа хусусий шерик билан амалга ошириш, бунда янги хусусий шерик аввалги шартлар асосида барча мажбуриятларни тўлиқ қабул қилади;

(д) давлат шеригининг улушини ер участкасига ижара ҳуқуқининг ер солиғи қиймати асосида ҳисобланадиган қийматда белгилаш, бунда баҳолаш тартиби амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади;

(ж) ДХШ лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва унинг тузилмалари, шунингдек, давлат шериги билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилиши, шу жумладан, хусусий шерик томонидан етиштирилган маҳсулотни давлат шеригига фойда тақсимоти доирасида сотиш имкониятини бериш, бунда давлат шеригига бериладиган маҳсулотнинг нархи аниқланган ўртача бозор нархидан камида 10 фоиз арзон қийматда берилади;

(з) ДХШ лойиҳаси амал қилиш даврида заруратга кўра Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасининг сўровига асосан қабристон ташкил этиш учун талаб этиладиган ер участкаси қайтарилиши мумкин. Бунда ДХШ лойиҳаси бўйича битим муддати тугагандан сўнг ер участкаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига қабристон ташкил этиш мақсадида қайтарилади.

23. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

(а) 7-иловага мувофиқ давлат мулки объектларини (кейинги ўринларда — Объектлар) баҳоланган қийматда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш ҳамда уларни сотишдан тушган маблағларни савдога чиқариш харажатларини чегирган ҳолда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтириш;

(б) Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан Мирзо Улуғбек тумани «Бешкапа» МФЙ Буюк Ипак йўли кўчаси ҳудудидаги бўш турган 10 гектар ер участкасида мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотларга маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотларни қуриш;

(в) мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотлар учун маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар қурилишида буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини белгилаш.

24. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси билан биргаликда:

(а) мазкур қарорга 7а-иловадаги ташкилотлар учун қуриладиган маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар бўйича янгиланган мастер режа ишлаб чиқилишини ҳамда у асосида Тошкент шаҳрининг бош режасига ўзгартиришлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини;

(б) маъмурий бинолар қуриш бўйича тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар қисқа муддатда расмийлаштирилишини таъминласин.

VIII. Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишда замонавий кемпинг мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари

25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПФ-202-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги 5 та йўл-патруль хизмати масканларининг Тошкент вилояти ҳудудига кўчирилиши, замонавий кемпинг мажмуалари ташкил этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бунда:

(а) Компания замонавий кемпинг мажмуаларини барпо этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул ҳисобланади;

(б) кемпинг мажмуаларини барпо этиш учун мўлжалланган ер участкалари инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;

(в) Компаниянинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлари электрон онлайн аукцион савдоси ғолиби томонидан қоплаб берилади.

26. Энергетика вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент шаҳри ҳудудидан кемпинг мажмуаларига олиб борувчи йўллар ва уларга туташ ҳудудлардаги коммуникация ва алоқа тармоқларини хатловдан ўтказсин ва кўчирилиши лозим бўлган тармоқлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

IX. Маҳаллий ҳокимликлар молиявий имкониятларини кенгайтириш орқали уларнинг мустақиллигини таъминлаш

27. Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликларининг йил давомида амалга ошириладиган харажатлари ва уларни молиялаштириш манбаларини бизнес-режа асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

28. Белгилансинки, Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимларининг бизнес-режалари тегишли Халқ депутатлари кенгашида ҳар йили 1 мартга қадар ҳимоя қилинади.

29. Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартибини ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этиш муддатини 2031 йил 1 январга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

X. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

30. Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 9-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

32. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

33. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 1-ИЛОВА

Тошкент шаҳрининг 2026-2027 йилларга мўлжалланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ва унинг таркиби бўйича

Йўналиш 2026 йил (режа) 2027 йил (режа) Ҳажми млрд сўм Ўсиш суръати фоиз Ҳажми млрд сўм Ўсиш суръати фоиз Ялпи ҳудудий маҳсулот 441 560 111,7 512 812,7 108,3 Шундан: Саноат 242 808 108,5 278 440,6 106,1 Қурилиш ишлари 111 518,7 117,3 132 315,1 108,3 Хизматлар (шу жумладан, савдо) 499 408 119 590 758,1 16,1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан кўп қаватли саноат объектлари барпо этилиши режалаштирилган бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари

Т/р Объект номи Манзили Балансда сақловчи Ер майдони (гектар) Бино-иншоот майдони (м 2 ) Жами: 37,7 59 216 1. «Тошнефтгазқурилиш» АЖнинг бино ва иншоотлари * Чилонзор тумани, Тирсакобод маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 1-уй «Тошнефтгазқурилиш» АЖ 2,4 9 430 2. Бино ва иншоотлар * Чилонзор тумани, Тирсакобод маҳалласи, Чорбоғ кўчаси, 27-уй «Тошметроқурилиш» МЧЖ 3,2 9 028 3. Геология-қидирув ускуналарини таъмирлаш цехи Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 110-уй Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1,3 2 081 4. Омборхона Олмазор тумани, Широқ кўчаси, 110-уй Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1,4 4 795 5. Юнусобод кичик саноат зонасининг бир қисми Юнусобод тумани, «Янги тарнов» МФЙ, Боғишамол кўчаси, 160-уй «Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» ДМ 16,4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари ҳамда «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан бино ва иншоотлар ҳамда ер майдонлари негизида кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш

I. «Тошкент шаҳар саноат зоналари дирекцияси» ва «Индустриал ҳудудни бошқариш дирекцияси» давлат муассасалари (кейинги ўринларда — Дирекция) томонидан кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Дирекция томонидан тайёрланган Кўп қаватли саноат объектини барпо этиш концепциясини тасдиқлайди.

2. Дирекция ўзига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари негизида концепция асосида лойиҳани амалга ошириш ҳудудлари чегараларини белгилайди.

3. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига асосан Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Дирекция ёки ташаббускор инвесторни жалб қилиш орқали ташкил этиладиган жамият томонидан лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги бино ва иншоотларни босқичма-босқич қуриш (бузиш, реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва таъмирлаш) ишлари амалга оширилади.

4. Дирекция кўп қаватли саноат объектлари ҳудудида жойлаштириладиган тадбиркорлар билан умумий мулкни сақлаш шартномасини тузади, бунда ушбу хизматлар учун тўловлар Дирекцияга йўналтирилади.

5. Дирекцияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

(а) лойиҳани инвесторларнинг маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун уларни электрон онлайн аукцион савдолари орқали жалб қилиш;

(б) ўзи томонидан қуриладиган кўп қаватли саноат объектларини тадбиркорлик субъектларига, истисно тариқасида, мустақил равишда тўғридан-тўғри сотиш, шу жумладан, қурилиш якунлангунга қадар инвестиция шартномаларини тузиш. Бунда олди-сотди шартномаси кадастр ҳужжатларини тадбиркорларга мулк ҳуқуқи асосида расмийлаштиришга асос бўлади ва ундан келиб тушган маблағлар Дирекцияга йўналтирилади.

6. Дирекция ва ташаббускор инвестор иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилот (кейинги ўринларда — Ташкилот) ташкил этилганда унинг устав капиталидаги Дирекциянинг улуши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан лойиҳа ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоланган қиймати (бино ва иншоотлар ҳамда уларни бузиш харажатларини чегирган ҳолда) ҳисобига шакллантирилади ҳамда мазкур мулкий мажмуа Ташкилотга қайта расмийлаштирилади. Бунда Дирекциянинг улуши 50 фоиздан кам бўлиши лозим.

7. Дирекция томонидан мулкий мажмуани сотиш ва (ёки) ижарага бериш ёхуд лойиҳани амалга оширишдан, жумладан, Дирекция томонидан ўз улушини Ташкилотга сотишдан тушган маблағлар (савдоларга чиқариш, сотиш ҳамда Дирекция ва/ёки ташаббускор инвестор билан тузилган инвестиция шартларида назарда тутилган даромадлар ва харажатлар чегириб қолинган ҳолда) тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва унинг ҳисоби алоҳида юритилади.

8. Барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг тегишли майдони Дирекция томонидан биринчи навбатда ўз ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри сотиб олиш учун таклиф этилади.

Бунда тадбиркорлик субъектлари экологик талабларга жавоб берадиган ишлаб чиқариш соҳаси, асбоб-ускуналар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда саноат мақсадларида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва логистика мажмуаларига тегишли ижара ёки олди-сотди шартномаси асосида кўчирилади.

II. «Тошкент инвест компанияси» АЖ томонидан кўп қаватли саноат объектларини барпо этиш

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент инвест компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан тайёрланган кўп қаватли саноат объектини ташкил этиш концепциясини тасдиқлайди.

2. Компания ўзининг баланс қийматида устав фондига берилган тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари негизида концепция асосида лойиҳани амалга ошириш ҳудудлари чегараларини белгилайди.

3. Компания:

(а) бино ва иншоотларни қуриш учун бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлайди;

(б) бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларида ўз маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини амалга оширувчи ташаббускор инвесторларни электрон онлайн аукцион савдолари натижасига кўра жалб қилади.

4. Кўп қаватли саноат объектлари ҳудудини ривожлантириш лойиҳасида Компания бино ва иншоотлар ҳамда ер участкалари ва зарур ҳолларда маблағлар, инвестор эса қурилиш ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар билан қатнашади.

5. Компания ва инвестор иштирокида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият шаклидаги ташкилот устав капиталидаги Компания улуши Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан кўп қаватли саноат объектлари ҳудудидаги бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқининг баҳоланган қиймати (бино ва иншоотлар ҳамда уларни бузиш харажатларини чегирган ҳолда) ҳисобига шакллантирилади ҳамда ушбу ер участкаси мазкур ташкилотга расмийлаштирилади.

6. Барпо этиладиган бино ва иншоотларнинг тегишли майдони Компания, Дирекция ва инвестор томонидан биринчи навбатда Дирекция ҳудудида жойлашган тадбиркорларга тўғридан-тўғри сотиб олиш ёки узоқ муддатли ижарага таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 4-ИЛОВА

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Сув ресурсларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг асосий вазифалари

1. Тошкент шаҳрида мавжуд сув ресурсларини комплекс ҳисобга олиш, мониторинг қилиш ва ягона сув балансини шакллантириш ва юритиш.

2. Тошкент шаҳрида ер усти ва ер ости сувлари, ичимлик, техник, оқова ҳамда ёмғир сувларидан самарали фойдаланиш бўйича ягона сиёсатни амалга оширишда иштирок этиш.

3. Тошкент шаҳрида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш ва исрофгарчиликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

4. Тошкент шаҳрида тозаланган оқова сувлар, ёмғир сувлари ва бошқа муқобил сув манбаларидан қайта фойдаланиш тизимини ривожлантириш.

5. Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва сув чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

6. Тошкент шаҳрида сув ресурсларини бошқариш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда рақамли бошқарув ва геоахборот тизимларини юритиш.

7. Тошкент шаҳрида сув ресурсларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва ягона электрон маълумотлар базасини юритиш.

8. Тошкент шаҳрида иқлим ўзгариши таъсирида сув ресурсларини бошқариш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш.

9. Тошкент шаҳридаги сув соҳасидаги давлат органлари, коммунал ташкилотлар, тадқиқот муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш.

10. Тошкент шаҳрида халқаро молия институтлари ва донорлар иштирокида ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сув соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 5-ИЛОВА

Оммавий савдоларга чиқариладиган бозорлар ва савдо комплекслари ҳамда уларнинг шохобчалари

Т/р Бозор ва савдо комплекслари, уларнинг шохобчалари номи Манзили Ер майдони (га) Бино-иншоот майдони (кв. метр) 1. «Наврўз деҳқон бозори» АЖ М. Улуғбек тумани, Гулсанам ва Буюк ипак йўли кўчалари кесишмаси 1,68 9 354 2. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 156А-уй 12,2 137 911 3. «Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчаси, 12-уй 2,0 12 815 4. «Сергели деҳқон бозори» АЖ Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 6-уй 2,7 5 868 5. «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ Сергели тумани, Янги Сергели кўчаси, 3а-уй 23,7 60 691 6. «Паркент универсал савдо комплекси» АЖ Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 74-уй 2,7 2 674 7. «Янгиобод ихтисослашган бозор» МЧЖ Яшнобод тумани, Толариқ кўчаси, 1-уй 15,1 88 647 8. «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ Яшнобод тумани, Бешариқ кўчаси, 1-уй 5,4 24 061 9. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖ Олмазор тумани, Қора Қамиш-1 даҳаси, 21-уй 0,8 2 633 10. «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ Учтепа тумани, «Гузар» МФЙ, Г9А-мавзе 5,4 20 184 11. «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ Учтепа тумани, Ўрикзор мавзеси 9,2 100 685 12. «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ Бектемир тумани, Фарғона йўли кўчаси бозор майдони 4,4 25 303 13. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Бўз» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 37-уй 0,75 1261 14. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Яланғоч» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Яланғоч кўчаси 0,26 1844 15. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Қорасув 2» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Мингбулоқ кўчаси 0,11 443 16. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Авайхон» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Қорасув-6 Семашко кўчаси 0,01 120 17. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Наврўз» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Шукур Бурхонов, 24-уй 0,19 788 18. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Улуғбек» шохобчаси М. Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси 0,05 431 19. «Наврўз деҳқон бозори» АЖнинг «Ширин» шохобчаси М. Улуғбек тумани, ТТЗ-2 Аҳиллик кўчаси 0,41 2444 20. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Аҳмад Дониш» шохобчаси Юнусобод тумани, 13-мавзе, Аҳмад Дониш кўчаси 0,55 2681 21. «Юнусобод деҳқон бозори» АЖнинг «Ташгрес» шохобчаси Юнусобод тумани, Ташгрес мавзе, Темур Малик кўчаси, 6-уй 0,01 72 22. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-7» шохобчаси Сергели тумани, Сергели-7 мавзеси, М. Турсунзода кўчаси 0,02 236 23. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Сергели-1» шохобчаси Сергели тумани, Сергели-1 мавзеси, Қипчоқ кўчаси 0,03 342 24. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-5» шохобчаси Сергели тумани, Қўйлиқ-5 мавзеси, Янги Қўйлиқ кўчаси 0,08 553 25. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қўйлиқ-6» шохобчаси Сергели тумани, Қўйлиқ-6 мавзеси 0,03 196 26. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Қурувчилар» шохобчаси Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси 0,02 206 27. «Сергели деҳқон бозори» АЖнинг «Эркин» шохобчаси Сергели тумани, Чоштепа кўчаси 0,001 19 28. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чиғатой» шохобчаси Олмазор тумани, Форобий кўчаси 0,09 57 29. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Чуқурсой» шохобчаси Олмазор тумани, Гулсарой кўчаси 0,12 246 30. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Шифокорлар» шохобчаси Олмазор тумани, Камарнисо кўчаси 0,39 1196 31. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари» шохобчаси Олмазор тумани, Қора Қамиш кўчаси, 1/20 -уй 0,74 2999 32. «Қора-қамиш деҳқон бозори» МЧЖнинг «Ёшлик» шохобчаси Олмазор тумани, Талабалар кўчаси 0,11 403 33. «Янгиобод ихтисослашган бозори» МЧЖга қарашли шохобча Яшнобод тумани, Катта Янгиобод кўчаси, 1-уй 0,05 406 34. «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖга қарашли «Бек-тўпи» автотураргоҳи Чилонзор тумани, ТХАЙ, «Бек тўпи» савдо комплекси ёнида 0,48 264 35. «Бешқўрғон савдо» МЧЖ Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 63-уй 2,16 11 383

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 6-ИЛОВА

Тошкент шаҳрида 2030 йилга қадар гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчаларни ташкил этишнинг

Т/р Туман номи Ташкил этиладиган кўчалар сони * Кўча узунлиги (км) ЖАМИ: 100 118,4 1. Бектемир тумани 3 6,5 2. Мирзо Улуғбек тумани 10 9,7 3. Миробод тумани 8 6,8 4. Олмазор тумани 8 7,5 5. Сергели тумани 10 10,4 6. Учтепа тумани 6 8,6 7. Чилонзор тумани 11 15,0 8. Шайхонтоҳур тумани 8 12,0 9. Юнусобод тумани 10 6,6 10. Яккасарой тумани 8 9,5 11. Янгиҳаёт тумани 10 10,6 12. Яшнобод тумани 8 15,3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 7-ИЛОВА

Белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ҳамда эвазига янги маъмурий бино қуриб бериладиган муниципал мулклар

Т/р Ташкилот номи Объект номи Манзили Ходимлар сони Махсус техникалар сони Бино-иншоот майдони ер (га) бино (кв.м.) 1. Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси Маъмурий бино М. Улуғбек тумани, Қорасув бўйи кўчаси ва Ғазалкент кўчаси 537 104 1,42 282 2. Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси Маъмурий бино Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 3А-уй 688 109 0,4 1020 3. Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси Маъмурий бино Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 178-уй 251 – 0,1 601 4. «Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси» ДМ Бўш турган нотурар бино Чилонзор тумани, «3-Катта Чилонзор» МФЙ, Чилонзор кўчаси, 55а-уй 658 2 0,028 276 5. «Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси» ДМ Бўш турган нотурар бино Яшнобод тумани, «Янгинур» МФЙ, Чилонота кўчаси 22а-уй 568 8 0,63 1 059 6. Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси Бўш турган нотурар бино Миробод тумани, «Оқ уй» МФЙ, Фарғона йўли кўчаси, 554/2-уй 444 21 0,09 564

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 7а-ИЛОВА

Маъмурий бинолар ҳамда бошқа зарур бино ва иншоотлар қуриб бериладиган ташкилотлар

Т/р Ташкилот номи 1. Алоҳида аҳамиятга эга кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси 2. Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги 3. Марказий авария диспетчерлик хизмати 4. Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқарма 5. М. Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси 6. Шаҳардаги сунъий иншоотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма 7. Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлашга ихтисослаштирилган бошқарма 8. Шаҳардаги марказий кўчалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқарма 9. Ободонлаштириш бош бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 8-ИЛОВА

Тошкент шаҳрини 2026-2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар 1. Юнусобод туманида робототехника марказини қуриш учун Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги академик лицей ҳудудидан 0,22 гектар бўш ер майдонини Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига қайтариш. Уч ой муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2. Чилонзор тумани «Лутфий» МФЙ ҳудудидаги 12-сон (Р.М. Глиэр номли маданият уйи) маданият маркази биноси ўрнига 180 ўринли янги мактабгача таълим ташкилоти биносини қуриш учун мазкур объектни оператив бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига бериш. Уч ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги 3. Бектемир тумани Забардаст маҳалласидаги Тошкент вилояти ҳокимлигига тегишли бўлган 1,36 гектар, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармасига қарашли 1,37 гектар ва Тошкент вилояти адлия бошқармасига қарашли 1 475 метр квадрат ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни Бектемир тумани ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бериш. Бунда мазкур ер майдонларида тажриба-синов тариқасида Бектемир туманининг маъмурий марказини ташкил этиш учун 10 қаватли бино қуришга Бектемир тумани ҳокимлигига рухсат бериш ҳамда тумандаги барча бошқарма ва бўлимларни мазкур бино ва иншоотларга жойлаштириш. Уч ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги 4. «Тошкентлифтхизмати» МЧЖга қарашли Чилонзор тумани «Бешёғоч» МФЙ Фурқат кўчаси 127-уй манзилидаги умумий майдони 0,16 га бўлган ва фойдаланмай турган бинони давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига бериш. Икки ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги 5. Туристлар оқимини ошириш мақсадида шаҳарнинг тўртта кириш жойида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозаларининг қурилишини ташкил этиш. 2027 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги 6. Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни «дизайн код» асосида таъмирлаш ишларини амалга ошириш. Бунда маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳаларини Маданий мерос агентлиги билан келишиш. 2027 йил якунига қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги 7. Хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида таниқли хорижий санъаткорларни жалб қилган ҳолда пойтахтда фестиваль, концерт-томоша тадбирларини ўтказиб бориш. Бунда фестиваль ва концерт-томоша тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси, Туризмни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланишини ташкил этиш. 2026-2027 йиллар Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 8. «Чорсу» бозори ва «Эски Жува» мажмуаси ҳудудларини комплекс реконструкция қилиш концепцияси бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: «Чорсу» бозорининг меъморий-тарихий элементларини сақлаш ва реставрация қилиш, жумладан, барча гумбазлар ҳамда улардаги мозаик панноларни тўлиқ сақлаб қолиш; архитектуравий ечимларда тарихий қиёфани сақлаш, гумбазли композициянинг силуэти ва доминантларини ўзгаришсиз қолдириш; реконструкция ишлари давомида гумбазлар ва мозаикаларга зарар етказилишининг олдини олиш бўйича аниқ чораларни белгилаш; лойиҳада илмий жамоатчилик, архитекторлар, маданий мерос соҳаси вакилларининг таклиф ва хулосаларини инобатга олиш. 2026 йил ноябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги 9. 2030 йилга қадар барпо этиладиган гастрономик ва туризм, сояли сайр ва туну кун ишлайдиган кўчалар барпо этиш учун талаб этиладиган 1 триллион сўм маблағларни босқичма-босқич Тошкент шаҳар ҳокимлигига ажратиб бориш. Режа-график асосида Бош вазир ўринбосари (Қўчқоров), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 10. Санитария-гигиена шохобчаларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш, улар ўрнатиладиган жойларни аниқлаш ва ер майдонларини соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш. Уч ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 11. Инфратузилма билан таъминланган аҳоли гавжум, гастрономик ва туризм кўчалар ҳамда соҳил бўйидаги туну кун фаолият юритадиган кўчаларни давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида бошқарувга бериш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Икки ой муддатда Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Туризм қўмитаси 12. Яшнобод тумани Боғбон маҳалласи ҳудудида жойлашган 7,4 гектар ер участкасининг ихтисослашувини ўзгартирган ҳолда соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида томчилатиб суғориш тизимлари билан таъминланган Дарахтшунослик ва манзарали флористика кластерини ташкил этиш. Бунда: эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, манзарали дарахт ва бута кўчатларини етиштириш ва реализация қилишни ташкил этиш; замонавий ландшафт, флористика ва декоратив ҳовузлар дизайнларини намойиш этувчи шоурумларни барпо этиш ҳамда маҳорат дарсларини, тажриба алмашиш ва тренингларни йўлга қўйиш. 2026 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 13. Тошкент шаҳри ҳудудида ёпиқ дренаж тизимини қуриш, канал ва коллекторларни таъмирлаш, салқин микроклимат яратиш мақсадида янги каналлар барпо қилиш ҳамда дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатиш учун ёмғир сувини йиғадиган иншоот барпо қилиш. 2026-2027 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 14. Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — институт) ҳудудида ноёб тут дарахтларини сақлаб қолган ҳолда экобоғ, сокин ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган сайилгоҳ, тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканларни барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш, бунда: институтнинг тегишли ҳудудини мавжуд бино ва иншоотлар билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи асосида Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига бепул ўтказиб бериш; институт ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларни бузиш, янги қурилиш ва реконструкция қилиш ишларига рухсат бериш; қуриб битказилган тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканлар ҳамда хизмат кўрсатиш нуқталари фойдаланишга қабул қилингандан сўнг, уларни тайёр бизнес шаклида ер участкалари билан бирга алоҳида лотларга ажратган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш; ер майдонлари, бино ва иншоотларни сотишдан, ижарага беришдан тушадиган (баҳолаш ва сотиш харажатларини чегирган ҳолда) маблағларни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг махсус ҳисобварағида жамлаш ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари учун йўналтириш. 2026-2027 йиллар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси 15. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси маблағлари ҳисобидан Тошкент давлат ўрмон хўжалигига босқичма-босқич 10 миллиард сўм ажратиш. 2026-2027 йилларда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 16. Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш бўйича амалий чораларни жадаллаштириш, атмосфера ҳавоси меъёридан ортиқ ифлосланишининг олдини олиш, шунингдек, пойтахт атрофида яшил ҳудудларни кўпайтириш, «яшил белбоғ» ва «яшил боғ» барпо этиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида танланган 310 гектар ер участкаларини Тошкент давлат ўрмон хўжалигига ажратиб бериш. Бунда ажратиб берилган ер участкаларини хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, иккиламчи ижарага бериш, уларнинг ҳудудларини қисқартириш, экилган дарахтларни ҳар хил мақсадларда кўчириш ҳамда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга оширишни тақиқлаш (кўкаламзорлаштириш лойиҳалари доирасидаги тадбирларни амалга ошириш бундан мустасно). Уч ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 17. Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер майдонларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилинадиган ҳудудларни аниқлаб, рўйхатини тасдиқлаш. Бир ой муддатда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 18. «Марказий ипподром» АЖнинг мол-мулклари ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Икки ой муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 19. Тошкент шаҳри аҳолисини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш ва аварияларнинг олдини олиш мақсадида, республика бюджети маблағлари ҳисобидан «Қодирия» бош сув иншоотига мустақил электр манбаи сифатида янги подстанция қуриш ва юқори кучланишли 9,5 км мустақил электр ҳаво тармоғини тортиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: янги подстанцияни электр энергияси билан таъминлаш учун «Тракторсозлар» подстанциясининг I ва II секцияларига ячейкалар ўрнатиш орқали 110 кВ кучланишли электр ҳаво тармоғини қуриш; «Қодирия» бош сув иншооти ҳудудида 110/6 кВли икки дона 16 000 кВа қувватли куч трансформаторлар ҳамда комплект тарқатиш қурилмасини ўрнатиш. Икки ой муддатда Энергетика вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ 20. Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган «Мовий гумбазлар» хиёбони ҳудудида «Китоб кўчаси»ни 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш тартибида ташкил этиш. Бунда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга келтирган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда очиқ майдонда турли хил тадбирлар ўтказиш. 2026 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 21. Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида «яшил жамоат парки»ни ташкил этиш. «Яшил жамоат парки»даги давлатга тегишли бино ва иншоотларни, аҳоли ва ёшларни дуал таълимга ўқитиш мажбуриятини олган саноат, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш. 2026 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 22. Тошкент шаҳрида Турин политехника университети ёш олимлари ва талабалари томонидан амалга оширилаётган махсус илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш мақсадида Робототехника марказини қуриш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш. 2027 йил август «Ўзавтосаноат» АЖ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 23. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун автобус бекатларида, вокзал, аэропорт, метро станцияларида шаҳар маршрути ва туризм объектлари тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб турадиган, мобил телефонига бепул ва осон юклаш имкони бўладиган «онлайн харита» платформасини ишлаб чиқиш ва уни барча хизмат кўрсатиш объектлари билан интеграция қилиш. 2027 йил январь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Туризм қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 июлдаги ПҚ-279-сон қарорига 9-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-112-сон Фармонининг 3-бандидаги «2027» рақами «2031» рақами билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошиси «, Тошкент шаҳри ҳудудлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-236-сон қарорининг 1-бандидаги «2027» рақами «2031» рақами билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 декабрдаги «Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-368-сон қарорида :

(а) 11-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигининг интеллектуал транспорт тизимларини (дастурий таъминотларини) ишлаб чиқарувчи дунёдаги етакчи компаниялар ҳамда аҳоли сони 3 миллион нафар ва транспорт воситалар сони 1 миллиондан юқори бўлган шаҳарларда транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш тажрибасига эга бўлган компанияларнинг қуйидагиларни назарда тутувчи дастурий таъминотини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:»;

(б) 12-банддаги «Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида яратилаётган интеллектуал транспорт тизимини ишлаб чиқиш» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

(в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

(а) 2026 йил 1 майга қадар интеллектуал транспорт тизимини харид қилиш учун техник топшириқ Марказ томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим қилинишини;

(б) 2027 йил 1 февралга қадар техник топшириққа мувофиқ интеллектуал транспорт тизими харид қилинишини, фойдаланиш учун функционал буюртмачига топширилишини;

(в) 2027 йил 1 мартга қадар интеллектуал транспорт тизими дастурий таъминоти (тизимлари билан бирга) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уни қўшимча жиҳозлаган ҳолда Тошкент шаҳри вазиятлар марказининг сервер қувватларига жойлаштирилишини;

(г) вазирлик, идора ва ташкилотларнинг мазкур қарорга 6-иловага мувофиқ ахборот тизимлари интеллектуал транспорт тизимига интеграция қилинишини;

(д) 2026 йил 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрининг транспорт мастер режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, жумладан, йўл ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, автомобиль йўллари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш ҳамда модернизация қилиш, шунингдек, шаҳарда йўл ҳаракати самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрланишини таъминласин»;

(г) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(д) 9-илова 12 ва 13-позицияларининг «Чора-тадбирлар номи» устунидаги «ишлаб чиқиш» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда харид қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 27 июль,

ПҚ-279-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2026 й., 07/26/279/0795-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

qarori

PROGNOZ PARAMETRLARI

ROʻYXATI

MEXANIZMLARI

ROʻYXATI

ASOSIY KOʻRSATKICHLARI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

“YOʻL XARITASI”

Toshkent shahrini 2026-2027-yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Toshkent shahrida yuqori va barqaror iqtisodiy oʻsishni taʼminlash borasida tadbirkorlik faoliyati uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, xizmat koʻrsatish sohasidagi mavjud zaxira va imkoniyatlardan samarali foydalanish hamda turistik salohiyatni roʻyobga chiqarish orqali aholi bandligini taʼminlash va daromadlarini oshirish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Quyidagilar Toshkent shahrini 2026-2027-yillarda kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy maqsadlari etib belgilansin:

(a) 2026-yilda yalpi hududiy mahsulot hajmi 11,7 foizga, sanoat ishlab chiqarish hajmi 8,5 foizga, bozor xizmatlari hajmi 19 foizga, qurilish ishlari hajmi 17,3 foizga oʻsishini taʼminlash;

(b) 2026-yilda 9 milliard AQSH dollari, 2027-yil yakuniga qadar 10 milliard AQSH dollari miqdoridagi toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy investitsiyalarni jalb etish;

(v) tarixiy, madaniy va koʻngilochar obyektlarni tashkil etish orqali turistlar oqimini koʻpaytirish.

2. Toshkent shahrining 2026-2027-yillarga moʻljallangan yalpi hududiy mahsulot hajmi va uning tarkibi boʻyicha prognoz parametrlari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Toshkent shahar hokimligiga poytaxtni rivojlantirish bilan bogʻliq strategiya va dasturlarni hamda ularning “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqish, uni amalga oshirish va natijalarini taqdim etib borish maqsadida xalqaro konsalting kompaniyalari hamda ekspertlarni “taklif soʻrovi” orqali Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jalb qilishga ruxsat etilsin.

II. Sanoatni rivojlantirish chora-tadbirlari

4. Belgilansinki, 2031-yil 1-yanvarga qadar Toshkent shahrida, eksperiment tariqasida, quyidagi tartib joriy qilinadi:

(a) barcha tumanlarni maxsus iqtisodiy va sanoat zonalari bilan bogʻlash, ularning salohiyatini oshirish va yangi loyihalarni koʻpaytirish maqsadida:

(i) har bir tumanga loyihalarni joylashtirish uchun maxsus iqtisodiy va sanoat zonalari hududidan Toshkent shahar hokimi qarori bilan yer maydonlari biriktiriladi;

(ii) Toshkent shahrining boshqa tumanida yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtgan tadbirkorlik subyektining barcha ishlab chiqarish, xizmat koʻrsatish va boshqa tijorat faoliyati maxsus iqtisodiy va sanoat zonalari hududida amalga oshirilgan taqdirda, ushbu tadbirkorlik subyektiga maxsus iqtisodiy va sanoat zonalari ishtirokchisi maqomi beriladi hamda unga ushbu maqom bilan bogʻliq barcha imtiyozlar va preferensiyalar qoʻllanadi;

(b) Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Toshkent invest kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) hamda maxsus iqtisodiy zonalar va sanoat zonalari direksiyalari tomonidan “taklif soʻrovi” orqali loyiha tashkilotlarini jalb qilib, yer uchastkalari va davlat koʻchmas mulk obyektlari qurilish uchun ruxsat beruvchi va loyiha hujjatlari rasmiylashtirilgan holda tayyor biznes (keyingi oʻrinlarda — tayyor biznes) shaklida elektron onlayn auksion savdolariga chiqarilishi mumkin. Bunda:

(i) loyiha hujjatini rasmiylashtirish bilan bogʻliq xarajatlar tayyor biznesning boshlangʻich narxiga qoʻshiladi;

(ii) ushbu xarajatlar elektron onlayn auksion savdolari natijasida tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi;

(v) Toshkent shahar hokimining qaroriga asosan yer uchastkalari va munitsipal koʻchmas mulk obyektlari toʻgʻridan-toʻgʻri Kompaniyaga uning ustav kapitalidagi davlat ulushini oshirish hisobiga berilishi mumkin. Bunda Kompaniyaga munitsipal koʻchmas mulk obyektlari yoʻq qilish (utilizatsiya qilish) qiymatida va yer uchastkalari ijara huquqining qiymatiga yer soligʻi stavkasiga kamaytiruvchi koeffitsiyentlarning eng yuqori miqdorini qoʻllash orqali aniqlanadigan qiymatda beriladi;

(g) Kompaniyaga uning ustav kapitaliga berilgan yer uchastkalari va munitsipal koʻchmas mulk obyektlari negizida Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan tayyor obyektlarni qurib yoki rekonstruksiya qilib, elektron onlayn auksion savdolarida sotish huquqi beriladi. Bunda Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasidan olingan mablagʻlar obyektlarni sotishdan tushgan mablagʻlar hisobidan qoplanadi;

(d) bir yer uchastkasi yoki davlat koʻchmas mulk obyekti negizida ikki yoki undan ortiq tayyor biznes shaklidagi loyihalar tayyorlanib, ular elektron onlayn auksion savdolarga chiqarilishi mumkin;

(j) davlat koʻchmas mulk obyektlari va yer uchastkalariga tayyor biznes shaklida rasmiylashtirilgan qurilishga ruxsat beruvchi barcha hujjatlar elektron onlayn auksion savdolari natijalari boʻyicha auksion gʻolibiga rasmiylashtirilgan hisoblanadi va auksion gʻolibidan ushbu hujjatlarni olish bilan bogʻliq toʻlov undirilmaydi. Bunda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va transport infratuzilmasini yaratish xarajatlarining bir qismi boʻyicha toʻlovlar (keyingi oʻrinlarda — infratuzilma toʻlovlari) yuzasidan shartnoma auksion natijalariga asosan Kompaniya va auksion gʻolibi oʻrtasida imzolanadi;

(z) renovatsiya loyihasini amalga oshirish samaradorligini taʼminlash, renovatsiya hududidagi mulkdorlar huquqlarini ishonchli himoya qilish maqsadida Kompaniya tomonidan renovatsiya hududidagi mulkdorlarga kompensatsiya va ijara sifatida taqdim etiladigan “kvartiralar banki” shakllantiriladi. Bunda:

(i) “kvartiralar banki”ni shakllantirish uchun turar va noturar joylar “taklif soʻrovi” orqali xarid qilinadi;

(ii) renovatsiya hududidagi mulkdorlarga kompensatsiya hisobiga va ijaraga berish hamda boshqacha tarzda tasarruf qilish tartibi Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashi tomonidan tasdiqlanishi mumkin;

(iii) Kompaniyaga “kvartiralar banki”ni shakllantirishda Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan foydalanishga ruxsat etiladi;

(i) investor va Kompaniya bilan birgalikda investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlarini tekshirish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakilni xabardor qilishdan oldin Toshkent shahar hokimligi bilan kelishiladi, bundan inson hayoti va sogʻligʻiga bevosita xavf soluvchi omillar mavjud boʻlgan holatlar mustasno;

(k) davlat-xususiy sheriklik loyihalari soddalashtirilgan tartibda elektron onlayn auksion savdolari orqali realizatsiya qilinganda, auksion natijalari boʻyicha bayonnoma davlat-xususiy sheriklik bitimini vakolatli organdan roʻyxatdan oʻtkazishga asos boʻladi.

5. Belgilansinki:

(a) “Toshkent shahar sanoat zonalari direksiyasi” va “Industrial hududni boshqarish direksiyasi” davlat muassasalari hamda “Toshkent invest kompaniyasi” AJ tomonidan 2-ilovadagi bino va inshootlar hamda yer maydonlarida 3-ilovaga muvofiq mexanizm asosida koʻp qavatli sanoat obyektlari barpo etiladi;

(b) barpo etiladigan koʻp qavatli sanoat obyektlarida ishlab chiqarishni tashkil etish maqsadida loyiha qiymatidan qatʼi nazar tadbirkorlik subyektlariga maydoni 1 000 metr kvadratgacha bino va inshootlar hamda ularning bir qismini xarid qilish uchun Sanoatni rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan tijorat banklari orqali 7 yil muddatga, shundan 2 yilgacha imtiyozli davr bilan milliy valyutada yillik 10 foiz stavkada kreditlar ajratiladi. Bunda tijorat bankining marjasi 4 foiz miqdorida belgilanadi;

(v) koʻp qavatli sanoat obyektlari hududida dual taʼlim tizimi joriy etiladi, kovorking, biznes, marketing va tadqiqot markazlari, zamonaviy mehmonxonalar, yotoqxona, laboratoriya, omborxona va yordamchi majmualar, umumiy ovqatlanish majmualari barpo etiladi hamda bojxona, soliq, sertifikat va ruxsat beruvchi boshqa hujjatlarni rasmiylashtirishga koʻmaklashuvchi hamda buxgalteriya va audit xizmatlarini koʻrsatuvchi markaz tashkil etiladi;

(g) Xalq deputatlari Toshkent shahar kengashi qaroriga asosan sanoat sohasi infratuzilma toʻlovidan ozod qilinganligini hisobga olib, mazkur qarorga 3-ilovaga muvofiq koʻp qavatli sanoat obyektlari hududida quriladigan, ushbu bandning “v” kichik bandida nazarda tutilgan obyektlarni barpo etishda tadbirkorlik subyektlari infratuzilma toʻlovidan ozod qilinadi.

III. Toshkent shahri infratuzilmasini yaxshilash chora-tadbirlari

6. “Oʻn besh minutlik shahar” zamonaviy urbanistik konsepsiyasini amalga oshirish maqsadida:

(a) Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 10 milliard soʻm mablagʻ hisobidan Toshkent shahar davlat oʻrmon xoʻjaligiga ajratiladigan yer maydonlarida:

(i) zamonaviy-intensiv koʻchatxona barpo etish, manzarali daraxt va buta koʻchatlarini yetishtirish;

(ii) yashil belbogʻ va yashil bogʻlar barpo etish;

(iii) joriy yil kuz mavsumidan boshlab Toshkent shahridagi aholi yashash punktlaridan 15 daqiqalik piyoda masofada, shu jumladan, ustuvor ravishda koʻp kvartirali uylarga tutash boʻlgan boʻsh yer uchastkalarida namunaviy tarzda kichik yashil bogʻlar tashkil qilish;

(iv) ajratilgan mablagʻlarning samarali sarflanishini taʼminlash choralarini koʻrsin;

(b) Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi hamda Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda:

(i) koʻp kvartirali uylarga tutash boʻlgan boʻsh yer uchastkalarida barpo etilgan yashil bogʻlarning koʻp kvartirali uylarning mulkdorlariga va boshqaruvchilariga shartnoma asosida biriktirilishini taʼminlasin;

(ii) aholining barpo etilgan yashil bogʻlardan unumli foydalanishini tashkil etish maqsadida koʻp kvartirali uylarning mulkdorlari va boshqaruvchilari tomonidan shartnoma shartlariga muvofiq yashil bogʻlarni saqlash, parvarish qilish, kasallik va zararkunandalarga qarshi kurashish tadbirlarining amalga oshirilishi ustidan doimiy monitoring olib borilishini taʼminlasin;

(iii) yashil bogʻlar va yashil jamoat parklarini barpo etishga koʻp kvartirali uylarning boshqaruvchilarini hamda turar va noturar joy mulkdorlarini jalb qilish maqsadida jamoatchilikka loyihaning mazmun-mohiyatini daraxt ekish mavsumiga qadar doimiy ravishda targʻib qilib borsin.

7. Belgilansinki:

(a) renovatsiya loyihalari amalga oshiriladigan hududdagi:

(i) davlat koʻchmas mulk obyektlari Toshkent shahar hokimining qaroriga asosan Kompaniya ustav kapitaliga Toshkent shahar hokimligining ulushini oshirish hisobiga yoʻq qilish (utilizatsiya qilish) qiymatida beriladi;

(ii) davlat ishtirokidagi korxonalarning boshqaruv organlari qaroriga asosan ularga tegishli koʻchmas mulk obyektlari mustaqil baholovchi tashkilotlar tomonidan aniqlanadigan qiymatda Kompaniyaga sotib olish toʻlovlarini uch yil davomida boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri sotiladi;

(b) renovatsiya loyihasi doirasida Kompaniyaga investorlar va pudrat tashkilotlarini jalb qilgan holda Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan obyektlarni qurib yoki rekonstruksiya qilib elektron onlayn auksion savdolari orqali sotishga ruxsat beriladi. Bunda renovatsiya hududidagi tayyor biznes shaklidagi loyihani qurilish-montaj ishlarini bajarish boʻyicha pudrat tashkilotlari belgilangan tartibda tanlab olinadi.

8. Toshkent shahrida suv resurslarini zamonaviy yondashuv asosida boshqarish, suv balansini yuritish va ulardan samarali, shu jumladan, qayta foydalanish maqsadida Toshkent shahar hokimligi huzurida Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladigan davlat muassasasi shaklida Suv resurslarini boshqarish markazi tashkil etilsin va unga 4-ilovaga muvofiq vazifalar yuklansin.

9. Toshkent shahar hokimligining 2031-yilga qadar, shu jumladan, xorijiy investorni jalb etgan holda “Toshkent shahrida yopiq drenaj tizimi va yangi kanallarni qurish, kanal va kollektorlarni taʼmirlash, yashil hududlarni sugʻorish uchun yomgʻir suvini yigʻadigan inshootlar barpo qilish” loyihasini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin. Bunda:

(a) Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Toshkent shahar kanallardan foydalanish va ularga tutash hududlarni obodonlashtirish boshqarmasi qurilish ishlari boʻyicha buyurtmachi etib belgilanadi;

(b) loyihani amalga oshirish uchun zarur mablagʻlar xorijiy investor tomonidan jalb etilishiga ruxsat beriladi.

IV. Savdo va xizmat koʻrsatish sohasidagi chora-tadbirlar

10. Iqtisodiyotda davlat ishtirokini qisqartirish, aholi va tadbirkorlar uchun munosib shart-sharoitlar yaratish maqsadida xoʻjalik jamiyati boshqaruv organlarining qarorlari asosida ommaviy savdolarga chiqariladigan bozorlar va savdo komplekslari hamda ularning shoxobchalari roʻyxati 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

11. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi hamda Toshkent shahar hokimligining mazkur qarorga 5-ilovada keltirilgan obyektlarni savdoga chiqarishda Kompaniyani buyurtmachi sifatida belgilash hamda savdolarni quyidagi mexanizmlar asosida amalga oshirish boʻyicha taklifiga rozilik berilsin:

(a) bozor va savdo komplekslari tegishli xoʻjalik jamiyati boshqaruv organlarining qarorlariga muvofiq Kompaniya bilan tuziladigan topshiriq shartnomasiga asosan Kompaniya tomonidan tayyor biznes shaklida ishlab chiqilgan loyiha asosida savdolarga chiqariladi, bunda:

(i) bozor va savdo komplekslari boʻyicha master rejani ishlab chiqish Kompaniya tomonidan Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi;

(ii) bozor va savdo komplekslarini sotishdan tushgan mablagʻlarning 1 foizi hamda savdoga chiqarish xarajatlari Kompaniyaga oʻtkazib beriladi;

(b) bozor va savdo komplekslarini savdoga chiqarishda ular oʻrnida zamonaviy ekobozor, savdo va xizmat koʻrsatish, koʻngilochar markazlar hamda koʻp qavatli avtoturargoh tashkil etish sharti belgilanadi;

(v) bozor va savdo komplekslari binolari mazkur qarorning 4-bandi “v” va “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan mexanizm asosida ularning ustav fondidagi davlat ulushini kamaytirish hisobiga Kompaniyaga oʻtkazilib, ular negizida loyihalar amalga oshirilishi mumkin.

12. Belgilansinki, xususiy sektorni jalb etish orqali davlatga qarashli ijtimoiy soha obyektlaridan samarali foydalanish, ularning moliyaviy imkoniyatlarini kengaytirish va daromadlarini oshirish maqsadida ijtimoiy soha obyektlarini davlat tasarrufidan chiqarmagan holda ulardan quyidagi mexanizmlar orqali xususiy sektor tomonidan foydalanilishiga ruxsat etiladi:

(a) ijtimoiy soha obyektlaridagi boʻsh turgan bino va inshootlarni 5 yilgacha ushbu sohada foydalanish uchun ijaraga berish;

(b) ijtimoiy soha obyektlariga tutash boʻsh turgan yer uchastkalari negizida ushbu sohada foydalaniladigan obyektlarni barpo etgan holda obyektni davlatga topshirib, ulardan 10 yilgacha tekin foydalanish.

V. Turizm sohasidagi chora-tadbirlar

13. Toshkent shahrida 2030-yilga qadar gastronomik va turizm, soyali sayr va tunu kun ishlaydigan koʻchalarni tashkil etishning asosiy koʻrsatkichlari 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

14. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Toshkent shahar hokimligi va Turizm qoʻmitasi bilan birgalikda Toshkent shahrida 2026-yilda aholi gavjum, gastronomik, turizm hamda sohil boʻyidagi koʻchalarda loyihalarni amalga oshirishga 2026-yilda Davlat budjetida nazarda tutilgan mablagʻlardan iqtisod qilingan qismi hisobidan 175 milliard soʻm mablagʻ ajratish choralarini koʻrsin.

15. Toshkent shahar hokimligining shahar markaziy va turizm koʻchalari, xiyobonlar, poytaxt aholisi va mehmonlari tashrif buyuradigan obyektlar atrofida zamonaviy loyihalar asosida 2026-yilda 100 ta sanitariya-gigiyena shoxobchasini soddalashtirilgan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

16. Belgilansinki:

(a) sanitariya-gigiyena shoxobchalarini joylashtirish uchun yer uchastkalari Toshkent shahar hokimligi tomonidan ishlab chiqiladigan loyihalar asosida soddalashtirilgan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida elektron onlayn auksion savdolariga chiqariladi;

(b) Toshkent shahar hokimligi tomonidan elektron onlayn auksion savdolarida gʻolib boʻlgan tadbirkorlik subyektlari quradigan yangi sanitariya-gigiyena shoxobchalari markazlashgan ichimlik va oqova suv tarmoqlariga belgilangan tartibda ulab beriladi.

17. Turizm qoʻmitasi Toshkent shahar hokimligi va Yoshlar ishlari agentligi bilan birgalikda har oyda turistlarni jalb qilish mumkin boʻlgan kamida 30 ta obyekt toʻgʻrisidagi maʼlumot, rasm va videolarning xalqaro xaritalarga kiritib borilishini taʼminlasin.

18. Toshkent shahar hokimligiga mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan Toshkent shahrining onlayn xaritasiga shahar infratuzilmasi, qurilish, ijtimoiy hamda boshqa obyektlarga oid maʼlumotlarni shakllantirib, 3D shaklida joylashtirish maqsadida mobil xaritalash (mapping) va lazerli skanerlash majmuasi bilan jihozlangan maxsus avtomobil va SLAM asosidagi 3D skanerlash qurilmalarini “taklif soʻrovi” orqali xarid qilishga ruxsat berilsin.

VI. Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari

19. Yoshlar ishlari agentligi Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda:

(a) Olmazor tumanida joylashgan Yoshlar markazi binosida yoshlarning istiqbolli startap loyihalarini qoʻllab-quvvatlash, xorijiy tillar va zamonaviy kasblarga oʻqitish, kitobxonlik madaniyatini rivojlantirish yoʻnalishlarida Yoshlar kreativ parkini tashkil etsin. Bunda Yoshlar kreativ parkida ishlab chiqilgan loyihalar va tashabbuslarga IT-park hamda kreativ parklarga berilgan imtiyoz va preferensiyalar qoʻllaniladi;

(b) loyihani tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarning “Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasiga ajratilgan mablagʻlar doirasida, Toshkent shahar mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hamda tuman “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan teng ulushlarda qoplanishini taʼminlasin.

20. Belgilansinki:

(a) kitoblar savdosini tashkil etish uchun taqdim etiladigan munitsipal mulk hisoblangan bino va inshootlar Toshkent shahar hokimi qarori bilan kitoblar savdosini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlariga 5 yil muddatga tekin foydalanish huquqi asosida toʻgʻridan-toʻgʻri beriladi;

(b) “Toshkent kitob tijorat” uyushmasiga aʼzo boʻlgan kitoblar savdosini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlariga aholi gavjum joylarda, bozorlarda, yirik savdo markazlarida, shoh koʻchalarda yengil konstruksiyali kitob doʻkonlarini oʻrnatish, “Book cafe”larni tashkil qilish, poytaxtda barpo etilayotgan 24 soat mobaynida tunu kun faoliyat yuritadigan sayilgohlarda “kitob koʻchasi” faoliyatini yoʻlga qoʻyishga ruxsat beriladi;

(v) maydoni 5 ming metr kvadratdan ortiq savdo markazlarida kitob doʻkonlarini tashkil etishning majburiy tartibi joriy qilinadi;

(g) yiliga kamida 3 ming nafar fuqaroni dual taʼlim asosida tekin oʻqitayotgan sanoat va xizmat koʻrsatish sohasidagi tadbirkorlik subyektlariga, istisno tariqasida, Kasbiy taʼlim agentligi bilan kelishgan holda Toshkent shahar hokimi qarori bilan:

(i) texnikum va boshqa davlat mulki obyektlarining bino va inshootlari ularni taʼmirlash va jihozlash sharti bilan 10 yil muddatgacha tekin foydalanish huquqi bilan berilishi mumkin;

(ii) 1 500 metr kvadratgacha boʻlgan boʻsh yer maydonlarida bino va inshoot barpo etish, uni davlatga topshirish hamda keyinchalik undan 15 yil muddatgacha tekin foydalanish sharti bilan loyihani amalga oshirish huquqi beriladi.

VII. Davlat mulki va yer uchastkalaridan samarali foydalanish

21. Toshkent shahar hokimligining Toshkent shahar hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish bosh boshqarmasiga ajratilgan, hozirda foydalanilmayotgan Toshkent viloyati Zangiota tumani Chigʻatoy-Oqtepa qishlogʻida joylashgan 50 gektar boʻsh yer uchastkasi negizida quyidagilarni nazarda tutuvchi davlat-xususiy sheriklik loyihasini (keyingi oʻrinlarda — DXSH loyihasi) amalga oshirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin:

(a) tomchilatib sugʻorish tizimlari bilan jihozlangan koʻchat yetishtirish boʻyicha pitomnik tashkil etish;

(b) loyihani amalga oshirishda Toshkent shahar hokimligini davlat sherigi etib belgilash va xususiy sherik bilan davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni imzolash;

(v) xususiy sherikka yer uchastkasini davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimning amal qilish muddatiga (25 yilgacha boʻlgan davrga) foydalanish maqsadini saqlagan holda maqsadli foydalanish uchun ijara huquqi asosida berish.

22. Davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda quyidagilar inobatga olinsin:

(a) xususiy sherik tomonidan 10 million AQSH dollari miqdorigacha investitsiya kiritish, har yili kamida 5 ming dona manzarali daraxt va 35 million dona buta koʻchatlarini yetishtirish va yetkazib berish;

(b) DXSH loyihasi doirasida zamonaviy landshaft, floristika va dekorativ hovuzlar dizayni boʻyicha “shourum”lar tashkil etish, mahalliy aholi uchun yangi ish oʻrinlari yaratish, mahorat darslari, tajriba almashish va oʻquv treninglarini yoʻlga qoʻyish;

(v) yer uchastkasida faqat pitomnik barpo etish bilan bogʻliq bino va inshootlar qurilishiga ruxsat berish, shuningdek, DXSH loyihasi yakunlangach, barcha bino va inshootlar demontaj qilinib, yer uchastkasini keyinchalik maqsadli foydalanish uchun yaroqli holatga keltirish;

(g) xususiy sherik oʻz majburiyatlarini bajarmagan yoki loyihani amalga oshirishdan voz kechgan taqdirda, mazkur DXSH loyihasini soddalashtirilgan tartibda toʻgʻridan-toʻgʻri boshqa xususiy sherik bilan amalga oshirish, bunda yangi xususiy sherik avvalgi shartlar asosida barcha majburiyatlarni toʻliq qabul qiladi;

(d) davlat sherigining ulushini yer uchastkasiga ijara huquqining yer soligʻi qiymati asosida hisoblanadigan qiymatda belgilash, bunda baholash tartibi amaldagi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi;

(j) DXSH loyihasi doirasida Toshkent shahar hokimligi va uning tuzilmalari, shuningdek, davlat sherigi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga ruxsat etilishi, shu jumladan, xususiy sherik tomonidan yetishtirilgan mahsulotni davlat sherigiga foyda taqsimoti doirasida sotish imkoniyatini berish, bunda davlat sherigiga beriladigan mahsulotning narxi aniqlangan oʻrtacha bozor narxidan kamida 10 foiz arzon qiymatda beriladi;

(z) DXSH loyihasi amal qilish davrida zaruratga koʻra Fuqarolarga xizmat koʻrsatish boshqarmasining soʻroviga asosan qabriston tashkil etish uchun talab etiladigan yer uchastkasi qaytarilishi mumkin. Bunda DXSH loyihasi boʻyicha bitim muddati tugagandan soʻng yer uchastkasi Toshkent shahar hokimligi ixtiyoriga qabriston tashkil etish maqsadida qaytariladi.

23. Toshkent shahar hokimligi va Davlat aktivlarini boshqarish agentligining quyidagi takliflari maʼqullansin:

(a) 7-ilovaga muvofiq davlat mulki obyektlarini (keyingi oʻrinlarda — Obyektlar) baholangan qiymatda elektron onlayn auksion savdolariga chiqarish hamda ularni sotishdan tushgan mablagʻlarni savdoga chiqarish xarajatlarini chegirgan holda Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltirish;

(b) Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan Mirzo Ulugʻbek tumani “Beshkapa” MFY Buyuk Ipak yoʻli koʻchasi hududidagi boʻsh turgan 10 gektar yer uchastkasida mazkur qarorga 7a-ilovadagi tashkilotlarga maʼmuriy binolar hamda boshqa zarur bino va inshootlarni qurish;

(v) mazkur qarorga 7a-ilovadagi tashkilotlar uchun maʼmuriy binolar hamda boshqa zarur bino va inshootlar qurilishida buyurtmachi etib Toshkent shahar hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasini belgilash.

24. Toshkent shahar hokimligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Urbanizatsiya va uy-joy bozorini barqaror rivojlantirish milliy qoʻmitasi, Energetika vazirligi hamda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi bilan birgalikda:

(a) mazkur qarorga 7a-ilovadagi tashkilotlar uchun quriladigan maʼmuriy binolar hamda boshqa zarur bino va inshootlar boʻyicha yangilangan master reja ishlab chiqilishini hamda u asosida Toshkent shahrining bosh rejasiga oʻzgartirishlar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritilishini;

(b) maʼmuriy binolar qurish boʻyicha tegishli ruxsat beruvchi hujjatlar qisqa muddatda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

VIII. Toshkent shahriga kirish va chiqishda zamonaviy kemping majmualarini tashkil etish chora-tadbirlari

25. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 31-oktabrdagi PF-202-son Farmoniga muvofiq Toshkent shahriga kirish va chiqishdagi 5 ta yoʻl-patrul xizmati maskanlarining Toshkent viloyati hududiga koʻchirilishi, zamonaviy kemping majmualari tashkil etilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. Bunda:

(a) Kompaniya zamonaviy kemping majmualarini barpo etish boʻyicha investitsiya loyihalarini tayyorlash uchun masʼul hisoblanadi;

(b) kemping majmualarini barpo etish uchun moʻljallangan yer uchastkalari investitsiya majburiyatlarini bajarish sharti bilan elektron onlayn auksion savdolariga chiqariladi;

(v) Kompaniyaning loyihaoldi hujjatlarini ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlari elektron onlayn auksion savdosi gʻolibi tomonidan qoplab beriladi.

26. Energetika vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Toshkent shahar hokimligi bilan birgalikda ikki oy muddatda Toshkent shahri hududidan kemping majmualariga olib boruvchi yoʻllar va ularga tutash hududlardagi kommunikatsiya va aloqa tarmoqlarini xatlovdan oʻtkazsin va koʻchirilishi lozim boʻlgan tarmoqlar boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

IX. Mahalliy hokimliklar moliyaviy imkoniyatlarini kengaytirish orqali ularning mustaqilligini taʼminlash

27. Toshkent shahri va tumanlari hokimliklarining yil davomida amalga oshiriladigan xarajatlari va ularni moliyalashtirish manbalarini biznes-reja asosida tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

28. Belgilansinki, Toshkent shahri va tumanlari hokimlarining biznes-rejalari tegishli Xalq deputatlari kengashida har yili 1-martga qadar himoya qilinadi.

29. Vazirlar Mahkamasi va Toshkent shahar hokimligining Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash tartibini huquqiy eksperiment tariqasida joriy etish muddatini 2031-yil 1-yanvarga qadar uzaytirish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

X. Qaror ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

30. Toshkent shahrini 2026-2027-yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 8-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

31. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga 9-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

32. Mazkur qarorning ijrosini samarali tashkil qilishga masʼul va shaxsan javobgar etib Bosh vazir oʻrinbosarlari A.J. Ramatov, J.A. Qoʻchqorov va J.A. Xodjayev hamda Toshkent shahar hokimi Sh.B. Umurzakov belgilansin.

33. Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 1-ILOVA

Toshkent shahrining 2026-2027-yillarga moʻljallangan yalpi hududiy mahsulot hajmi va uning tarkibi boʻyicha

Yoʻnalish 2026-yil (reja) 2027-yil (reja) Hajmi mlrd soʻm Oʻsish surʼati foiz Hajmi mlrd soʻm Oʻsish surʼati foiz Yalpi hududiy mahsulot 441 560 111,7 512 812,7 108,3 Shundan: Sanoat 242 808 108,5 278 440,6 106,1 Qurilish ishlari 111 518,7 117,3 132 315,1 108,3 Xizmatlar (shu jumladan, savdo) 499 408 119 590 758,1 16,1

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 2-ILOVA

“Toshkent shahar sanoat zonalari direksiyasi” va “Industrial hududni boshqarish direksiyasi” davlat muassasalari hamda “Toshkent invest kompaniyasi” AJ tomonidan koʻp qavatli sanoat obyektlari barpo etilishi rejalashtirilgan bino va inshootlar hamda yer maydonlari

T/r Obyekt nomi Manzili Balansda saqlovchi Yer maydoni (gektar) Bino-inshoot maydoni (m 2 ) Jami: 37,7 59 216 1. “Toshneftgazqurilish” AJning bino va inshootlari * Chilonzor tumani, Tirsakobod mahallasi, Chorbogʻ koʻchasi, 1-uy “Toshneftgazqurilish” AJ 2,4 9 430 2. Bino va inshootlar * Chilonzor tumani, Tirsakobod mahallasi, Chorbogʻ koʻchasi, 27-uy “Toshmetroqurilish” MCHJ 3,2 9 028 3. Geologiya-qidiruv uskunalarini taʼmirlash sexi Olmazor tumani, Shiroq koʻchasi, 110-uy Toshkent shahar hokimligi 1,3 2 081 4. Omborxona Olmazor tumani, Shiroq koʻchasi, 110-uy Toshkent shahar hokimligi 1,4 4 795 5. Yunusobod kichik sanoat zonasining bir qismi Yunusobod tumani, “Yangi tarnov” MFY, Bogʻishamol koʻchasi, 160-uy “Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi” DM 16,4

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 3-ILOVA

“Toshkent shahar sanoat zonalari direksiyasi” va “Industrial hududni boshqarish direksiyasi” davlat muassasalari hamda “Toshkent invest kompaniyasi” AJ tomonidan bino va inshootlar hamda yer maydonlari negizida koʻp qavatli sanoat obyektlarini barpo etish

I. “Toshkent shahar sanoat zonalari direksiyasi” va “Industrial hududni boshqarish direksiyasi” davlat muassasalari (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) tomonidan koʻp qavatli sanoat obyektlarini barpo etish

1. Toshkent shahar hokimligi Direksiya tomonidan tayyorlangan Koʻp qavatli sanoat obyektini barpo etish konsepsiyasini tasdiqlaydi.

2. Direksiya oʻziga operativ boshqaruv huquqi asosida tegishli bino va inshootlar hamda yer uchastkalari negizida konsepsiya asosida loyihani amalga oshirish hududlari chegaralarini belgilaydi.

3. Toshkent shahar hokimi qaroriga asosan Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Direksiya yoki tashabbuskor investorni jalb qilish orqali tashkil etiladigan jamiyat tomonidan loyiha amalga oshiriladigan hududdagi bino va inshootlarni bosqichma-bosqich qurish (buzish, rekonstruksiya qilish, qayta taʼmirlash va taʼmirlash) ishlari amalga oshiriladi.

4. Direksiya koʻp qavatli sanoat obyektlari hududida joylashtiriladigan tadbirkorlar bilan umumiy mulkni saqlash shartnomasini tuzadi, bunda ushbu xizmatlar uchun toʻlovlar Direksiyaga yoʻnaltiriladi.

5. Direksiyaga quyidagi huquqlar beriladi:

(a) loyihani investorlarning mablagʻlari hisobidan amalga oshirish uchun ularni elektron onlayn auksion savdolari orqali jalb qilish;

(b) oʻzi tomonidan quriladigan koʻp qavatli sanoat obyektlarini tadbirkorlik subyektlariga, istisno tariqasida, mustaqil ravishda toʻgʻridan-toʻgʻri sotish, shu jumladan, qurilish yakunlangunga qadar investitsiya shartnomalarini tuzish. Bunda oldi-sotdi shartnomasi kadastr hujjatlarini tadbirkorlarga mulk huquqi asosida rasmiylashtirishga asos boʻladi va undan kelib tushgan mablagʻlar Direksiyaga yoʻnaltiriladi.

6. Direksiya va tashabbuskor investor ishtirokida masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — Tashkilot) tashkil etilganda uning ustav kapitalidagi Direksiyaning ulushi Toshkent shahar hokimining qaroriga asosan loyiha hududidagi bino va inshootlar hamda yer uchastkasiga boʻlgan ijara huquqining baholangan qiymati (bino va inshootlar hamda ularni buzish xarajatlarini chegirgan holda) hisobiga shakllantiriladi hamda mazkur mulkiy majmua Tashkilotga qayta rasmiylashtiriladi. Bunda Direksiyaning ulushi 50 foizdan kam boʻlishi lozim.

7. Direksiya tomonidan mulkiy majmuani sotish va (yoki) ijaraga berish yoxud loyihani amalga oshirishdan, jumladan, Direksiya tomonidan oʻz ulushini Tashkilotga sotishdan tushgan mablagʻlar (savdolarga chiqarish, sotish hamda Direksiya va/yoki tashabbuskor investor bilan tuzilgan investitsiya shartlarida nazarda tutilgan daromadlar va xarajatlar chegirib qolingan holda) toʻliq hajmda Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi va uning hisobi alohida yuritiladi.

8. Barpo etiladigan bino va inshootlarning tegishli maydoni Direksiya tomonidan birinchi navbatda oʻz hududlarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻridan-toʻgʻri sotib olish uchun taklif etiladi.

Bunda tadbirkorlik subyektlari ekologik talablarga javob beradigan ishlab chiqarish sohasi, asbob-uskunalar xususiyatidan kelib chiqqan holda sanoat maqsadlarida foydalaniladigan ishlab chiqarish, xizmat koʻrsatish va logistika majmualariga tegishli ijara yoki oldi-sotdi shartnomasi asosida koʻchiriladi.

II. “Toshkent invest kompaniyasi” AJ tomonidan koʻp qavatli sanoat obyektlarini barpo etish

1. Toshkent shahar hokimligi “Toshkent invest kompaniyasi” AJ (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) tomonidan tayyorlangan koʻp qavatli sanoat obyektini tashkil etish konsepsiyasini tasdiqlaydi.

2. Kompaniya oʻzining balans qiymatida ustav fondiga berilgan tegishli bino va inshootlar hamda yer uchastkalari negizida konsepsiya asosida loyihani amalga oshirish hududlari chegaralarini belgilaydi.

3. Kompaniya:

(a) bino va inshootlarni qurish uchun bosh loyiha va bosh pudrat tashkilotlarini belgilangan tartibda aniqlaydi;

(b) bino va inshootlar hamda yer uchastkalarida oʻz mablagʻlari hisobidan qurilish ishlarini amalga oshiruvchi tashabbuskor investorlarni elektron onlayn auksion savdolari natijasiga koʻra jalb qiladi.

4. Koʻp qavatli sanoat obyektlari hududini rivojlantirish loyihasida Kompaniya bino va inshootlar hamda yer uchastkalari va zarur hollarda mablagʻlar, investor esa qurilish ishlarini moliyalashtirishga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar bilan qatnashadi.

5. Kompaniya va investor ishtirokida tashkil etiladigan masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi tashkilot ustav kapitalidagi Kompaniya ulushi Toshkent shahar hokimining qaroriga asosan koʻp qavatli sanoat obyektlari hududidagi bino va inshootlar hamda yer uchastkalariga boʻlgan ijara huquqining baholangan qiymati (bino va inshootlar hamda ularni buzish xarajatlarini chegirgan holda) hisobiga shakllantiriladi hamda ushbu yer uchastkasi mazkur tashkilotga rasmiylashtiriladi.

6. Barpo etiladigan bino va inshootlarning tegishli maydoni Kompaniya, Direksiya va investor tomonidan birinchi navbatda Direksiya hududida joylashgan tadbirkorlarga toʻgʻridan-toʻgʻri sotib olish yoki uzoq muddatli ijaraga taklif etiladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 4-ILOVA

Toshkent shahar hokimligi huzuridagi “Suv resurslarini boshqarish markazi” davlat muassasasining asosiy vazifalari

1. Toshkent shahrida mavjud suv resurslarini kompleks hisobga olish, monitoring qilish va yagona suv balansini shakllantirish va yuritish.

2. Toshkent shahrida yer usti va yer osti suvlari, ichimlik, texnik, oqova hamda yomgʻir suvlaridan samarali foydalanish boʻyicha yagona siyosatni amalga oshirishda ishtirok etish.

3. Toshkent shahrida suv resurslaridan oqilona foydalanish, ularni tejash va isrofgarchilikning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish.

4. Toshkent shahrida tozalangan oqova suvlar, yomgʻir suvlari va boshqa muqobil suv manbalaridan qayta foydalanish tizimini rivojlantirish.

5. Toshkent shahrida suv taʼminoti va suv chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha takliflar tayyorlash.

6. Toshkent shahrida suv resurslarini boshqarish sohasida raqamli texnologiyalarni joriy etish hamda raqamli boshqaruv va geoaxborot tizimlarini yuritish.

7. Toshkent shahrida suv resurslariga oid maʼlumotlarni yigʻish, tahlil qilish va yagona elektron maʼlumotlar bazasini yuritish.

8. Toshkent shahrida iqlim oʻzgarishi taʼsirida suv resurslarini boshqarish boʻyicha ilmiy asoslangan takliflar ishlab chiqish.

9. Toshkent shahridagi suv sohasidagi davlat organlari, kommunal tashkilotlar, tadqiqot muassasalari faoliyatini muvofiqlashtirish.

10. Toshkent shahrida xalqaro moliya institutlari va donorlar ishtirokida hamda Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan suv sohasidagi investitsiya loyihalarini tayyorlash hamda ushbu loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish va muvofiqlashtirish.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 5-ILOVA

Ommaviy savdolarga chiqariladigan bozorlar va savdo komplekslari hamda ularning shoxobchalari

T/r Bozor va savdo komplekslari, ularning shoxobchalari nomi Manzili Yer maydoni (ga) Bino-inshoot maydoni (kv. metr) 1. “Navroʻz dehqon bozori” AJ M. Ulugʻbek tumani, Gulsanam va Buyuk ipak yoʻli koʻchalari kesishmasi 1,68 9 354 2. “Chilonzor buyum savdo kompleksi” AJ Chilonzor tumani, Bunyodkor shoh koʻchasi, 156A-uy 12,2 137 911 3. “Bek toʻpi savdo kompleksi” MCHJ Chilonzor tumani, TXAY koʻchasi, 12-uy 2,0 12 815 4. “Sergeli dehqon bozori” AJ Sergeli tumani, Yangi Sergeli koʻchasi, 6-uy 2,7 5 868 5. “Isteʼmolda boʻlgan transport vositalari va ehtiyot qismlari Sergeli bozori” MCHJ Sergeli tumani, Yangi Sergeli koʻchasi, 3a-uy 23,7 60 691 6. “Parkent universal savdo kompleksi” AJ Yashnobod tumani, Parkent koʻchasi, 74-uy 2,7 2 674 7. “Yangiobod ixtisoslashgan bozor” MCHJ Yashnobod tumani, Tolariq koʻchasi, 1-uy 15,1 88 647 8. “Aviasozlar dehqon bozori” AJ Yashnobod tumani, Beshariq koʻchasi, 1-uy 5,4 24 061 9. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJ Olmazor tumani, Qora Qamish-1 dahasi, 21-uy 0,8 2 633 10. “Farhod dehqon bozori” AJ Uchtepa tumani, “Guzar” MFY, G9A-mavze 5,4 20 184 11. “Oʻrikzor savdo kompleksi” MCHJ Uchtepa tumani, Oʻrikzor mavzesi 9,2 100 685 12. “Qoʻyliq dehqon bozori” AJ Bektemir tumani, Fargʻona yoʻli koʻchasi bozor maydoni 4,4 25 303 13. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Boʻz” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Sayram koʻchasi, 37-uy 0,75 1261 14. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Yalangʻoch” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Yalangʻoch koʻchasi 0,26 1844 15. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Qorasuv 2” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Mingbuloq koʻchasi 0,11 443 16. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Avayxon” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Qorasuv-6 Semashko koʻchasi 0,01 120 17. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Navroʻz” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Shukur Burxonov, 24-uy 0,19 788 18. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Ulugʻbek” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, Ulugʻbek shaharchasi, Xuroson koʻchasi 0,05 431 19. “Navroʻz dehqon bozori” AJning “Shirin” shoxobchasi M. Ulugʻbek tumani, TTZ-2 Ahillik koʻchasi 0,41 2444 20. “Yunusobod dehqon bozori” AJning “Ahmad Donish” shoxobchasi Yunusobod tumani, 13-mavze, Ahmad Donish koʻchasi 0,55 2681 21. “Yunusobod dehqon bozori” AJning “Tashgres” shoxobchasi Yunusobod tumani, Tashgres mavze, Temur Malik koʻchasi, 6-uy 0,01 72 22. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Sergeli-7” shoxobchasi Sergeli tumani, Sergeli-7 mavzesi, M. Tursunzoda koʻchasi 0,02 236 23. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Sergeli-1” shoxobchasi Sergeli tumani, Sergeli-1 mavzesi, Qipchoq koʻchasi 0,03 342 24. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Qoʻyliq-5” shoxobchasi Sergeli tumani, Qoʻyliq-5 mavzesi, Yangi Qoʻyliq koʻchasi 0,08 553 25. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Qoʻyliq-6” shoxobchasi Sergeli tumani, Qoʻyliq-6 mavzesi 0,03 196 26. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Quruvchilar” shoxobchasi Sergeli tumani, Quruvchilar mavzesi 0,02 206 27. “Sergeli dehqon bozori” AJning “Erkin” shoxobchasi Sergeli tumani, Choshtepa koʻchasi 0,001 19 28. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJning “Chigʻatoy” shoxobchasi Olmazor tumani, Forobiy koʻchasi 0,09 57 29. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJning “Chuqursoy” shoxobchasi Olmazor tumani, Gulsaroy koʻchasi 0,12 246 30. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJning “Shifokorlar” shoxobchasi Olmazor tumani, Kamarniso koʻchasi 0,39 1196 31. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJning “Xonaki qushlar va akvarium baliqlari” shoxobchasi Olmazor tumani, Qora Qamish koʻchasi, 1/20 -uy 0,74 2999 32. “Qora-qamish dehqon bozori” MCHJning “Yoshlik” shoxobchasi Olmazor tumani, Talabalar koʻchasi 0,11 403 33. “Yangiobod ixtisoslashgan bozori” MCHJga qarashli shoxobcha Yashnobod tumani, Katta Yangiobod koʻchasi, 1-uy 0,05 406 34. “Chilonzor buyum savdo kompleksi” AJga qarashli “Bek-toʻpi” avtoturargohi Chilonzor tumani, TXAY, “Bek toʻpi” savdo kompleksi yonida 0,48 264 35. “Beshqoʻrgʻon savdo” MCHJ Chilonzor tumani, Bunyodkor shox koʻchasi, 63-uy 2,16 11 383

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 6-ILOVA

Toshkent shahrida 2030-yilga qadar gastronomik va turizm, soyali sayr va tunu kun ishlaydigan koʻchalarni tashkil etishning

T/r Tuman nomi Tashkil etiladigan koʻchalar soni * Koʻcha uzunligi (km) JAMI: 100 118,4 1. Bektemir tumani 3 6,5 2. Mirzo Ulugʻbek tumani 10 9,7 3. Mirobod tumani 8 6,8 4. Olmazor tumani 8 7,5 5. Sergeli tumani 10 10,4 6. Uchtepa tumani 6 8,6 7. Chilonzor tumani 11 15,0 8. Shayxontohur tumani 8 12,0 9. Yunusobod tumani 10 6,6 10. Yakkasaroy tumani 8 9,5 11. Yangihayot tumani 10 10,6 12. Yashnobod tumani 8 15,3

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 7-ILOVA

Belgilangan tartibda elektron onlayn auksion savdolariga chiqariladigan hamda evaziga yangi maʼmuriy bino qurib beriladigan munitsipal mulklar

T/r Tashkilot nomi Obyekt nomi Manzili Xodimlar soni Maxsus texnikalar soni Bino-inshoot maydoni yer (ga) bino (kv.m.) 1. Mirzo Ulugʻbek tumani obodonlashtirish boshqarmasi Maʼmuriy bino M. Ulugʻbek tumani, Qorasuv boʻyi koʻchasi va Gʻazalkent koʻchasi 537 104 1,42 282 2. Alohida ahamiyatga ega koʻchalarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boshqarmasi Maʼmuriy bino Chilonzor tumani, Arnasoy koʻchasi, 3A-uy 688 109 0,4 1020 3. Drenajlar va kollektorlarni taʼmirlash va saqlash ixtisoslashtirilgan boshqarmasi Maʼmuriy bino Uchtepa tumani, Foziltepa koʻchasi, 178-uy 251 – 0,1 601 4. “Chilonzor tumani obodonlashtirish boshqarmasi” DM Boʻsh turgan noturar bino Chilonzor tumani, “3-Katta Chilonzor” MFY, Chilonzor koʻchasi, 55a-uy 658 2 0,028 276 5. “Yashnobod tumani obodonlashtirish boshqarmasi” DM Boʻsh turgan noturar bino Yashnobod tumani, “Yanginur” MFY, Chilonota koʻchasi 22a-uy 568 8 0,63 1 059 6. Maxsus sugʻorish uskunalarini taʼmirlash va saqlash ixtisoslashtirilgan boshqarmasi Boʻsh turgan noturar bino Mirobod tumani, “Oq uy” MFY, Fargʻona yoʻli koʻchasi, 554/2-uy 444 21 0,09 564

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 7a-ILOVA

Maʼmuriy binolar hamda boshqa zarur bino va inshootlar qurib beriladigan tashkilotlar

T/r Tashkilot nomi 1. Alohida ahamiyatga ega koʻchalarni obodonlashtirish va koʻkalamzorlashtirish boshqarmasi 2. Toshkent shahar oʻrmon xoʻjaligi 3. Markaziy avariya dispetcherlik xizmati 4. Drenajlar va kollektorlarni taʼmirlash va saqlashga ixtisoslashtirilgan boshqarma 5. M. Ulugʻbek tumani obodonlashtirish boshqarmasi 6. Shahardagi sunʼiy inshootlardan foydalanish, ularni saqlash va taʼmirlashga ixtisoslashtirilgan boshqarma 7. Maxsus sugʻorish uskunalarini taʼmirlash va saqlashga ixtisoslashtirilgan boshqarma 8. Shahardagi markaziy koʻchalardan foydalanish, ularni saqlash va taʼmirlashga ixtisoslashtirilgan boshqarma 9. Obodonlashtirish bosh boshqarmasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 8-ILOVA

Toshkent shahrini 2026-2027-yillarda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar 1. Yunusobod tumanida robototexnika markazini qurish uchun Toshkent kimyo-texnologiya instituti huzuridagi akademik litsey hududidan 0,22 gektar boʻsh yer maydonini Toshkent shahar hokimligi zaxirasiga qaytarish. Uch oy muddatda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 2. Chilonzor tumani “Lutfiy” MFY hududidagi 12-son (R.M. Glier nomli madaniyat uyi) madaniyat markazi binosi oʻrniga 180 oʻrinli yangi maktabgacha taʼlim tashkiloti binosini qurish uchun mazkur obyektni operativ boshqaruv huquqi bilan Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmasiga berish. Uch oy muddatda Toshkent shahar hokimligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 3. Bektemir tumani Zabardast mahallasidagi Toshkent viloyati hokimligiga tegishli boʻlgan 1,36 gektar, Ijtimoiy himoya milliy agentligi Toshkent viloyati boshqarmasiga qarashli 1,37 gektar va Toshkent viloyati adliya boshqarmasiga qarashli 1 475 metr kvadrat yer maydonlari hamda bino va inshootlarni Bektemir tumani hokimligiga operativ boshqaruv huquqi bilan berish. Bunda mazkur yer maydonlarida tajriba-sinov tariqasida Bektemir tumanining maʼmuriy markazini tashkil etish uchun 10 qavatli bino qurishga Bektemir tumani hokimligiga ruxsat berish hamda tumandagi barcha boshqarma va boʻlimlarni mazkur bino va inshootlarga joylashtirish. Uch oy muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Toshkent shahar hokimligi, Toshkent viloyati hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Adliya vazirligi 4. “Toshkentliftxizmati” MCHJga qarashli Chilonzor tumani “Beshyogʻoch” MFY Furqat koʻchasi 127-uy manzilidagi umumiy maydoni 0,16 ga boʻlgan va foydalanmay turgan binoni davlat mulki sifatida operativ boshqaruv huquqi bilan Toshkent shahar hokimligiga berish. Ikki oy muddatda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Toshkent viloyati hokimligi 5. Turistlar oqimini oshirish maqsadida shaharning toʻrtta kirish joyida Rohat, Bektemir, Erkin va Uch qahramon ramziy darvozalarining qurilishini tashkil etish. 2027-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Turizm qoʻmitasi, Madaniy meros agentligi 6. Yunusobod tumani Sayilgoh hududidagi barcha bino va inshootlarni “dizayn kod” asosida taʼmirlash ishlarini amalga oshirish. Bunda madaniy meros obyektlari va ularning qoʻriqlanadigan tegralarida obyektlarni qurish, buzish va obodonlashtirish ishlarining loyihalarini Madaniy meros agentligi bilan kelishish. 2027-yil yakuniga qadar Toshkent shahar hokimligi, Madaniy meros agentligi 7. Xorijiy mamlakatlar tajribasi asosida taniqli xorijiy sanʼatkorlarni jalb qilgan holda poytaxtda festival, konsert-tomosha tadbirlarini oʻtkazib borish. Bunda festival va konsert-tomosha tadbirlarini oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi, Turizmni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari, yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanishini tashkil etish. 2026-2027-yillar Madaniyat vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 8. “Chorsu” bozori va “Eski Juva” majmuasi hududlarini kompleks rekonstruksiya qilish konsepsiyasi boʻyicha takliflarni ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda quyidagilarni nazarda tutish: “Chorsu” bozorining meʼmoriy-tarixiy elementlarini saqlash va restavratsiya qilish, jumladan, barcha gumbazlar hamda ulardagi mozaik pannolarni toʻliq saqlab qolish; arxitekturaviy yechimlarda tarixiy qiyofani saqlash, gumbazli kompozitsiyaning silueti va dominantlarini oʻzgarishsiz qoldirish; rekonstruksiya ishlari davomida gumbazlar va mozaikalarga zarar yetkazilishining oldini olish boʻyicha aniq choralarni belgilash; loyihada ilmiy jamoatchilik, arxitektorlar, madaniy meros sohasi vakillarining taklif va xulosalarini inobatga olish. 2026-yil noyabr Toshkent shahar hokimligi, Madaniy meros agentligi 9. 2030-yilga qadar barpo etiladigan gastronomik va turizm, soyali sayr va tunu kun ishlaydigan koʻchalar barpo etish uchun talab etiladigan 1 trillion soʻm mablagʻlarni bosqichma-bosqich Toshkent shahar hokimligiga ajratib borish. Reja-grafik asosida Bosh vazir oʻrinbosari (Qoʻchqorov), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 10. Sanitariya-gigiyena shoxobchalarining namunaviy loyihasini ishlab chiqish, ular oʻrnatiladigan joylarni aniqlash va yer maydonlarini soddalashtirilgan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida elektron onlayn auksion savdolariga chiqarish. Uch oy muddatda Toshkent shahar hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 11. Infratuzilma bilan taʼminlangan aholi gavjum, gastronomik va turizm koʻchalar hamda sohil boʻyidagi tunu kun faoliyat yuritadigan koʻchalarni davlat-xususiy sheriklik mexanizmlari asosida boshqaruvga berish boʻyicha tegishli qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Ikki oy muddatda Strategik rivojlanish va islohotlar agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Turizm qoʻmitasi 12. Yashnobod tumani Bogʻbon mahallasi hududida joylashgan 7,4 gektar yer uchastkasining ixtisoslashuvini oʻzgartirgan holda soddalashtirilgan tartibda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida tomchilatib sugʻorish tizimlari bilan taʼminlangan Daraxtshunoslik va manzarali floristika klasterini tashkil etish. Bunda: ehtiyojdan kelib chiqqan holda, manzarali daraxt va buta koʻchatlarini yetishtirish va realizatsiya qilishni tashkil etish; zamonaviy landshaft, floristika va dekorativ hovuzlar dizaynlarini namoyish etuvchi shourumlarni barpo etish hamda mahorat darslarini, tajriba almashish va treninglarni yoʻlga qoʻyish. 2026-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 13. Toshkent shahri hududida yopiq drenaj tizimini qurish, kanal va kollektorlarni taʼmirlash, salqin mikroklimat yaratish maqsadida yangi kanallar barpo qilish hamda daraxt va yashil hududlarni sugʻorishga ishlatish uchun yomgʻir suvini yigʻadigan inshoot barpo qilish. 2026-2027-yillarda Toshkent shahar hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 14. Ipakchilik ilmiy-tadqiqot institutining (keyingi oʻrinlarda — institut) hududida noyob tut daraxtlarini saqlab qolgan holda ekobogʻ, sokin hordiq chiqarish uchun moʻljallangan sayilgoh, tematik va koʻp funksiyali koʻngilochar maskanlarni barpo etish loyihasini amalga oshirish, bunda: institutning tegishli hududini mavjud bino va inshootlar bilan birgalikda operativ boshqarish huquqi asosida Shayxontohur tumani hokimligiga bepul oʻtkazib berish; institut hududidagi mavjud bino va inshootlarni buzish, yangi qurilish va rekonstruksiya qilish ishlariga ruxsat berish; qurib bitkazilgan tematik va koʻp funksiyali koʻngilochar maskanlar hamda xizmat koʻrsatish nuqtalari foydalanishga qabul qilingandan soʻng, ularni tayyor biznes shaklida yer uchastkalari bilan birga alohida lotlarga ajratgan holda auksion savdolariga chiqarish; yer maydonlari, bino va inshootlarni sotishdan, ijaraga berishdan tushadigan (baholash va sotish xarajatlarini chegirgan holda) mablagʻlarni Shayxontohur tumani hokimligining maxsus hisobvaragʻida jamlash hamda tumanni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish tadbirlari uchun yoʻnaltirish. 2026-2027-yillar Toshkent shahar hokimligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi 15. “Yashil makon” umummilliy loyihasi mablagʻlari hisobidan Toshkent davlat oʻrmon xoʻjaligiga bosqichma-bosqich 10 milliard soʻm ajratish. 2026-2027-yillarda Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Toshkent shahar hokimligi 16. Toshkent shahrida ekologik vaziyatni yaxshilash, yashillik darajasini oshirish boʻyicha amaliy choralarni jadallashtirish, atmosfera havosi meʼyoridan ortiq ifloslanishining oldini olish, shuningdek, poytaxt atrofida yashil hududlarni koʻpaytirish, “yashil belbogʻ” va “yashil bogʻ” barpo etish ishlarini samarali tashkil etish maqsadida tanlangan 310 gektar yer uchastkalarini Toshkent davlat oʻrmon xoʻjaligiga ajratib berish. Bunda ajratib berilgan yer uchastkalarini xususiylashtirish yoki begonalashtirish, ikkilamchi ijaraga berish, ularning hududlarini qisqartirish, ekilgan daraxtlarni har xil maqsadlarda koʻchirish hamda har qanday qurilish ishlarini amalga oshirishni taqiqlash (koʻkalamzorlashtirish loyihalari doirasidagi tadbirlarni amalga oshirish bundan mustasno). Uch oy muddatda Toshkent shahar hokimligi, Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 17. Toshkent shahridagi aholi yashash punktlaridan 15 daqiqalik piyoda masofada, shu jumladan, ustuvor ravishda koʻp kvartirali uylarga tutash boʻlgan boʻsh yer maydonlarida namunaviy tarzda kichik yashil bogʻlar tashkil qilinadigan hududlarni aniqlab, roʻyxatini tasdiqlash. Bir oy muddatda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 18. “Markaziy ippodrom” AJning mol-mulklari va yer maydonlaridan samarali foydalanish yuzasidan normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Ikki oy muddatda Toshkent shahar hokimligi 19. Toshkent shahri aholisini uzluksiz ichimlik suvi bilan taʼminlash va avariyalarning oldini olish maqsadida, respublika budjeti mablagʻlari hisobidan “Qodiriya” bosh suv inshootiga mustaqil elektr manbai sifatida yangi podstansiya qurish va yuqori kuchlanishli 9,5 km mustaqil elektr havo tarmogʻini tortish boʻyicha tegishli qaror loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. Bunda quyidagilarni nazarda tutish: yangi podstansiyani elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun “Traktorsozlar” podstansiyasining I va II seksiyalariga yacheykalar oʻrnatish orqali 110 kV kuchlanishli elektr havo tarmogʻini qurish; “Qodiriya” bosh suv inshooti hududida 110/6 kVli ikki dona 16 000 kVa quvvatli kuch transformatorlar hamda komplekt tarqatish qurilmasini oʻrnatish. Ikki oy muddatda Energetika vazirligi, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 20. Yakkasaroy tumani Sharof Rashidov shoh koʻchasida joylashgan “Moviy gumbazlar” xiyoboni hududida “Kitob koʻchasi”ni 24 soat mobaynida tunu kun faoliyat yuritish tartibida tashkil etish. Bunda tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tartibga keltirgan holda obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish hamda ochiq maydonda turli xil tadbirlar oʻtkazish. 2026-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Madaniyat vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 21. Chilonzor tumani Bogʻiston koʻchasi 1-uy manzilida joylashgan sobiq Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Toshkent shahar filiali oʻrnida “yashil jamoat parki”ni tashkil etish. “Yashil jamoat parki”dagi davlatga tegishli bino va inshootlarni, aholi va yoshlarni dual taʼlimga oʻqitish majburiyatini olgan sanoat, qurilish va xizmat koʻrsatish sohasidagi tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berish. 2026-yil dekabr Toshkent shahar hokimligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 22. Toshkent shahrida Turin politexnika universiteti yosh olimlari va talabalari tomonidan amalga oshirilayotgan maxsus ilmiy-tadqiqot ishlarini jadallashtirish maqsadida Robototexnika markazini qurish va jihozlash ishlarini yakunlash. 2027-yil avgust “Oʻzavtosanoat” AJ, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Toshkent shahar hokimligi 23. Xorijiy va mahalliy sayyohlar uchun avtobus bekatlarida, vokzal, aeroport, metro stansiyalarida shahar marshruti va turizm obyektlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni koʻrsatib turadigan, mobil telefoniga bepul va oson yuklash imkoni boʻladigan “onlayn xarita” platformasini ishlab chiqish va uni barcha xizmat koʻrsatish obyektlari bilan integratsiya qilish. 2027-yil yanvar Toshkent shahar hokimligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Turizm qoʻmitasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 27-iyuldagi PQ-279-son qaroriga 9-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 26-iyuldagi “Toshkent shahrini 2030-yilga qadar ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PF-112-son Farmonining 3-bandidagi “2027” raqami “2031” raqami bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 16-fevraldagi “Jamoat transporti tizimini isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-59-son qarori 6-bandining beshinchi xatboshisi “, Toshkent shahri hududlari bundan mustasno” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 26-iyuldagi “Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha huquqiy eksperimentni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi PQ-236-son qarorining 1-bandidagi “2027” raqami “2031” raqami bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 4-dekabrdagi “Toshkent shahrida transport tizimi boshqaruvini takomillashtirish hamda tirbandliklarning oldini olishga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-368-son qarorida :

(a) 11-band birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Toshkent shahar hokimligi va Raqamli texnologiyalar vazirligining intellektual transport tizimlarini (dasturiy taʼminotlarini) ishlab chiqaruvchi dunyodagi yetakchi kompaniyalar hamda aholi soni 3 million nafar va transport vositalar soni 1 milliondan yuqori boʻlgan shaharlarda transport va yoʻl infratuzilmasini boshqarishning zamonaviy intellektual transport tizimlarini joriy etish tajribasiga ega boʻlgan kompaniyalarning quyidagilarni nazarda tutuvchi dasturiy taʼminotini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin:”;

(b) 12-banddagi “Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan Toshkent shahrida yaratilayotgan intellektual transport tizimini ishlab chiqish” soʻzlari “qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda intellektual transport tizimini xarid qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

(v) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“13. Toshkent shahar hokimligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

(a) 2026-yil 1-mayga qadar intellektual transport tizimini xarid qilish uchun texnik topshiriq Markaz tomonidan Raqamli texnologiyalar vazirligiga taqdim qilinishini;

(b) 2027-yil 1-fevralga qadar texnik topshiriqqa muvofiq intellektual transport tizimi xarid qilinishini, foydalanish uchun funksional buyurtmachiga topshirilishini;

(v) 2027-yil 1-martga qadar intellektual transport tizimi dasturiy taʼminoti (tizimlari bilan birga) Toshkent shahar hokimligining yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan uni qoʻshimcha jihozlagan holda Toshkent shahri vaziyatlar markazining server quvvatlariga joylashtirilishini;

(g) vazirlik, idora va tashkilotlarning mazkur qarorga 6-ilovaga muvofiq axborot tizimlari intellektual transport tizimiga integratsiya qilinishini;

(d) 2026-yil 1-noyabrga qadar Toshkent shahrining transport master rejasini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish, jumladan, yoʻl va transport infratuzilmasini rivojlantirish, avtomobil yoʻllari, koʻpriklar va boshqa infratuzilma obyektlarini qurish hamda modernizatsiya qilish, shuningdek, shaharda yoʻl harakati samaradorligi va xavfsizligini oshirish boʻyicha tavsiyalar tayyorlanishini taʼminlasin”;

(g) 14-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

(d) 9-ilova 12 va 13-pozitsiyalarining “Chora-tadbirlar nomi” ustunidagi “ishlab chiqish” soʻzlari “qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda xarid qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2026-yil 27-iyul,

PQ-279-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.07.2026-y., 07/26/279/0795-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son)

lex.uz