UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

АРИЗА

ТАРКИБИ

талаблар

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарор 2027 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Белгилансинки, мазкур қарор кучга киргунга қадар белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият учун олинган лицензиялар асосида фаолият кўрсатувчи лицензиатлар Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги лицензиялаш талаблари асосида 2027 йил 1 декабрга қадар қайта лицензия олиши лозим.

Бунда лицензия белгиланган муддатларда қайта расмийлаштирилмаган тақдирда, амалдаги лицензиялар ўз кучини йўқотган деб эътироф этилади.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 420-сон қарорига 1-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида қуйидаги фаолият турлари лицензияланади:

а) эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг:

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш ва сақлаш;

б) бошқа юридик шахсларнинг:

ядровий қурилмаларини ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиацивий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, улардан фойдаланиш, транспортда ташиш ва сақлаш;

радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материаллар, ускуналар ҳамда технологияларни, шунингдек, радиоактив моддаларни олиб кириш ва олиб чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

радиоактив манбаларни ҳосил қилиш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ишлаб чиқариш, барпо этиш;

радиоактив манбалар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

в) ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасида (атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси бундан мустасно):

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизмат кўрсатиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлаб чиқариш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳосил қилиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қайта ишлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини сақлаш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини зарарсизлантириш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини утилизация қилиш;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини кўмиш.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият турларига фаолиятнинг бошқа турлари ҳам киритилиши мумкин.

3. Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган) томонидан лицензияланади.

4. Лицензия лицензия талабгори томонидан фаолиятнинг хавфсизлиги ва лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш режалаштирилган ёки унга тегишли бўлган объектнинг хавфсизлиги асослантирилган ва тасдиқланган муддатдан келиб чиққан ҳолда белгиланган муддатга берилади.

Лицензия фақат юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини амалга ошириши учун ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

5. Амалга оширилиши учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари

6. Эксплуатация қилувчи ташкилотга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда Ўзбекистон Республикасининг «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни 20-моддасида белгиланган асосий шартлардан ташқари қуйидаги талаб ва шартлар қўйилади:

а) ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, миллий стандартларга, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисида ҳамда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилингани;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун тегишли майдончадан фойдаланишга доир рухсатномани мавжудлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этишнинг техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари бўйича давлат экспертизасининг тегишли ижобий хулосаси олингани;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномасининг буюртмачиси функцияларини бажариши жараёнида эксплуатация қилувчи ташкилот раҳбар ходимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва ушбу ходимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга эканлиги;

лойиҳа, конструкция ва технологик ҳужжатларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилгани;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш мажмуасида рухсатсиз киришдан ҳимоя қилишни таъминлаш тизимларининг мавжудлиги ҳамда мазкур тизимларнинг нормал функцияси йўлга қўйилгани;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини хавфсиз тугатиш шароитларини таъминлаш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти қурилиш майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилгани ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини барпо этиш шартномаси бўйича буюртмачи ўз функцияларини бажариши учун зарур моддий-техник базага эга эканлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

б) ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш ва уларни фойдаланишдан чиқариш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасида:

лицензия талабгорининг ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларидан фойдаланиш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга оширилиши соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, миллий стандартларга, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучи билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланишга қодир бўлган лицензия талабгори (юридик шахс) тўғрисидаги қарорнинг қабул қилингани;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктига мулк ҳуқуқи ва (ёки) бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбарида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва атом электр станциясида раҳбарлик лавозимида камида етти йил, шу жумладан, камида икки йил атом электр станциясининг бош муҳандиси ёки унинг ўринбосари лавозимида иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг бош муҳандисида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва атом электр станциясида раҳбарлик лавозимларида камида беш йил, шу жумладан, камида икки йил атом электр станциясининг бош муҳандиси лавозимида ёки унинг ўринбосари, атом электр станциясида асосий технологик бўлинма раҳбари (раҳбар ўринбосари) лавозимида иш стажига, шунингдек, раҳбар ходимларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи — ходимларининг лицензияловчи орган томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларида радиациявий ва ядровий хавфсизлик таъминланганини асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимлари йўлга қўйилгани;

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги белгиланган норма ва қоидаларга мувофиқ сақлаш шароитининг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими ҳамда уран қазиб олиш учун радиацияни бошқариш режаси мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилган аварияга оид ички режанинг ҳамда мазкур режа лицензия талабгори томонидан бажаришга шайлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ жисман ҳимоя қилинишини таъминлаш тизимининг мавжудлиги;

лицензия талабгори томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатларида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш бўйича белгиланган муддатдан беш йил олдин мазкур объектларни хавфсиз фойдаланишдан чиқариш бўйича концепциянинг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасини тадқиқ этиш натижаларини мониторинг қилиш тизимини ва ушбу объектларни лойиҳалаштириш, қуришда зарур хавфсизликни таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ускуналарни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга туширишда мониторинг натижаларини татбиқ этишни ҳисобга олиш тизими жорий этилгани ва бунинг учун зарур бўлган материал-техник воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти майдончасининг зарур параметрларини мониторинг қилиш тизимининг ва мониторинг натижаларини мазкур объектлардан фойдаланишда ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

оператив, технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш пунктларида радиациявий вазиятни назорат қилиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш ҳамда уларни фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичда сифатни таъминлаш дастурларининг мавжудлиги;

ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш жамғармасининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларида хизмат кўрсатувчи ходимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

оператив, технологик жараёнларни бошқарувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи ходимларни сменадан олдин назорат қилишни амалга оширувчи тиббий хизматнинг мавжудлиги;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пункти ходимларини йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этгани учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судлангани бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг раҳбарлари, ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш тизимининг йўлга қўйилгани;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозалари назорати ва ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги.

7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида бошқа юридик шахсларга белгиланган фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади (атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаси бундан мустасно):

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, давлат стандартларига, нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида камида уч йил иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

лицензия талабгори ишчи ходимларининг белгиланган малака талабларига мувофиқлигини ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларга эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ва (ёки) лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда, лойиҳа ҳужжатларини ҳамда конструкторлик-технологик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ядровий ва радиациявий хавфсизлик қоидаларига риоя этилишини таъминлаш тизимларининг йўлга қўйилгани;

атом энергиясидан фойдаланадиган объектда штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган, содир бўлиши мумкин бўлган ядровий ва радиациявий авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишга ихтисослашган ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг (тузилмаларнинг) мавжудлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бошқармаси) билан келишилган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш учун зарур бўладиган молиявий ва моддий ресурслар захираси яратилгани;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ҳамда лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ходимлар томонидан ишларни бехатар бажариш юзасидан лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият тури бўйича раҳбар, ходимлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимининг мавжудлиги.

Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, улардан фойдаланиш, транспортда ташиш ва сақлаш, радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш фаолиятини лицензиялашга қўшимча равишда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндилар билан ишлаш жараёнларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқлиги;

радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасида лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш, назорат қилиш тизими ҳамда уран қазиб олиш учун радиацияни бошқариш режаси мавжудлиги;

ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга топширилган жисмоний ҳимоя қилиш тизимининг мавжудлиги;

иш жойларида, биноларда, ишлаб чиқариш майдонларида, санитария-муҳофаза зоналарида, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни чиқаришда ва ташлашда ҳамда сақлаш пунктида радиациявий вазиятнинг ишлаб чиқариш назорати мавжудлиги;

ходимларда тиббий жиҳатдан қарши кўрсатмаларнинг мавжуд эмаслиги, шу билан бирга, тегишли ходимлар психиатрия ва норкология экспертизасидан ижобий ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ходимларни сменадан олдин назорат қилувчи тиббий хизматнинг мавжудлиги;

ходимларни йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

сурункали руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм бўйича ҳисобда турувчи, шунингдек, жиноят содир этгани учун муддати ўталмаган ёки олиб ташланмаган судлангани бўлган ходимларнинг қўйилмаслигини таъминловчи лицензия талабгори томонидан тасдиқланган тартибнинг мавжудлиги;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланадиган радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлашга топшириш имкониятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида ҳосил бўлган тақдирда);

атом энергиясидан фойдаланиладиган объектда ядровий ва радиациявий авария содир бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган куч ҳамда воситаларнинг мавжудлиги;

лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги;

ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалар билан таъминлангани;

ходимларнинг иш жойидаги радиация ҳолати ва улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш тизимининг мавжудлиги.

8. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият турларини лицензиялашда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

лицензия талабгорининг радиациявий хавфсизлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, давлат стандартларига, нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этиши;

лицензия талабгорининг биринчи раҳбари ушбу соҳадаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ва камида уч йил иш стажига эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган камида учта мутахассислар мавжудлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ҳудудий бошқармаси) билан келишилган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш учун зарур бўладиган молиявий ва моддий ресурслар захираси яратилгани;

радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ҳамда лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ходимлар томонидан ишларни бехатар бажариш юзасидан лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг (санитар паспортнинг) мавжудлиги;

лицензия талабгорининг фуқаролик жавобгарлигини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда мажбурий суғурта қилиш бўйича тегишли суғурта полисининг мавжудлиги;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги;

лицензияланадиган фаолият тури бўйича раҳбар, ходимлар ва мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш тизимининг мавжудлиги.

Радиоактив моддалар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, улардан фойдаланиш, транспортда ташиш, сақлаш, радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, кўмиб ташлаш фаолиятини лицензиялашга қўшимча равишда қуйидаги талаблар ва шартлар қўйилади:

радиоактив чиқиндилар билан ишлаш жараёнларининг радиациявий хавфсизлик соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқлиги;

радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш, кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги;

радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги;

радиациявий хавфсизлик соҳасида лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги;

радиациявий хавфсизлик соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш, назорат қилиш тизими ҳамда уран қазиб олиш учун радиацияни бошқариш режасининг мавжудлиги;

радиоактив чиқиндиларни радиациявий хавфсизлик соҳасидаги норма ва қоидаларга мувофиқ фойдаланишга топширилган жисмоний ҳимоя қилиш тизими мавжудлиги;

ходимларни йиллик тиббий кўрикдан ўтказиш тизимининг мавжудлиги;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланадиган радиоактив чиқиндиларни кўмиб ташлашга топшириш имкониятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида ҳосил бўлган тақдирда);

ходимларининг олган индивидуал нурланиш дозаларининг назорати ва ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги;

ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалар билан таъминлангани;

ходимларнинг иш жойидаги радиация ҳолати ва улар олган нурланишнинг индивидуал дозалари тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиш тизимининг мавжудлиги.

9. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида қуйидаги талаб ва шартлар қўйилади:

лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда қонунчилик ҳужжатларига, давлат стандартларига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, табиатни муҳофаза қилиш, саноат ва ёнғин хавфсизлиги, санитария норма ва талабларига риоя этилиши;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш мақсадида кадрларни назарий ва махсус билим олишлари учун тегишли аудиториялар ҳамда синфхоналарида ўқув-моддий базага эга тактик-ўқув бўлинмасининг мавжудлиги;

замонавий ўқув техник воситалари, аналитик ва ўқув-тренажёр тизими, шунингдек, ўқув стендлари билан жиҳозланган ўқув хоналари, ядро қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш учун зарур бўлган кадрларни ўқитиш, уларнинг билимини текшириш учун интерактив ва автоматлаштирилган функцияга эга тизимнинг, мультимедия ахборот тизимининг мавжудлиги;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини сақлаб туриш бўйича «Хавфсизлик маданияти» ўқув курсининг йўлга қўйилгани;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув-методик дастурларининг мавжудлиги;

ўқитиш дастурларини (амалий машғулот, технологок мураккаб вазиятлар таҳлили ва бошқалар) амалга ошириш учун атом энергиясидан фойдаланиш объектларида тажрибага эга психологик-педагогик тайёргарликдан ўтган педагогик таркибнинг мавжудлиги.

3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар

10. Лицензия талабгори лицензия олиш учун мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ва лицензияловчи органга тақдим этиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

уч нусхада қоғоз ёки электрон шаклида мазкур Низомга 2-иловага асосан расмийлаштирилган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг (ишнинг) хавфсизлигини асослаш юзасидан ҳужжатлар тўплами;

бир нусхада илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати.

11. Лицензия талабгори эксплуатация қилувчи ташкилот бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагилар тақдим қилинади:

лицензия талабгорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ўз кучи билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда, ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш, шунингдек, ядровий материал ва радиоактив моддалар муомаласини амалга оширишга масъул этиб тайинлангани тўғрисидаги тегишли қарор нусхаси;

лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи ва ёки бошқа қонуний асосларда ядровий материаллар, ядровий қурилмалар, радиациявий манба, сақлаш пунктлари, радиактив модда ва радиактив чиқиндилар мавжуд эканини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг нусхалари;

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш жараёнида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш тўғрисидаги ва ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини жойлаштириш учун майдонча танлаш (алоҳида ҳолларда — ушбу объектларни муддатдан олдин фойдаланишдан чиқариш) тўғрисидаги қарорлар бўйича маълумот;

лицензия талабгорида радиациявий таъсир туфайли етказилган зарар ўрнини қоплаш учун ўз молиявий маблағларидан ва (ёки) суғурта полисидан (шартномасидан) иборат бўлган молиявий таъминотга эга эканини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ҳосил бўлган ёки вақтинча сақланаётган радиоактив чиқиндиларни (лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш натижасида ҳосил бўладиган) кўмиб ташлаш имконияти мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

атом электр станцияси ва бошқа объектлар учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар билан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ёнғинга қарши ҳимоясининг мавжудлиги тўғрисидаги ҳисобот;

уран қазиб олиш учун радиацияни бошқариш режаси;

лицензия талабгорида ядровий қурилма, радиациавий манбалар ёки сақлаш пунктларини фойдаланишдан чиқаришни молиялаштириш манбалари, шу билан бирга, ядровий қурилма, радиациавий манбалар, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини асослаш ва тасдиқлаш мақсадида илмий-изланиш ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш учун зарур молиявий манбанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Лицензияловчи орган лицензиялаш жараёнида бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотни белгиланган тартибда ўзаро ахборот алмашиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил олади. Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.

12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди (лицензиялаш ёки лицензия шартларини ўзгартириш тўғрисидаги аризага илова қилинган ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳужжатлар, агар бундай ҳужжатлардан умумий тартибда фойдаланиш чекланган ва илгари лицензияловчи органга тақдим этилмаган ҳолатлар бундан мустасно).

13. Ҳужжатлар лицензияловчи органга лицензия талабгори томонидан бевосита ёки уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилган тақдирда, рўйхат бўйича қабул қилинади. Ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, ҳужжатлар тўплами қабул қилинмасдан қайтарилади. Рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган ёки қайтарилган сана, шунингдек, қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

14. Лицензия талабгори ишончли бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этгани учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

15. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилгани учун:

ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият бўйича (радиациявий манбалар, радиоактив моддалар) Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари ва сақлаш пунктлари) бўйича ядровий ва радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқилгани учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим қайтарилмайди.

16. Лицензиялаш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни лицензия талабгорининг аризасини олган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қабул қилади.

Лицензияловчи орган тегишли хулосалар тайёрлаш мақсадида лицензия бериш ёки беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш учун бошқа экспертларни ҳам жалб этишга ҳақли.

17. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида қуйидагилар баҳоланади:

лойиҳавий, конструкторлик ва технологик ечимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига, шунингдек, фаолиятни амалга оширишда радиоактив чиқиндилар билан хавфсиз муомала қилиш шароитларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги;

фаолият турини (ишни) амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирларнинг тўлиқлиги;

ядровий қурилмаларни жисман муҳофаза қилиш, нурланиш манбаи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктларининг, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этиш шароитлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқлиги, авария юз берган ҳолларда, атом энергиясидан фойдаланиш объекти ишчилари ва аҳолининг ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режалари ва тадбирларни бажаришга шайлиги, шунингдек, сифатни таъминлаш тизими ва зарур муҳандислик-техник таъминот тизими;

лицензия талабгорининг амалга ошириладиган фаолият (ишлар) турининг хавфсизлиги, атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва бажарилаётган ишларнинг хавфсизлигини таъминлашга лаёқатлиги, шунингдек, тақдим этилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишлар сифатининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга жавоб бериши;

атом энергиясидан фойдаланиш объектида ядровий ва радиациявий авария юз берган тақдирда, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш учун кучлари ва воситаларнинг мавжудлиги ҳамда шайлиги;

лицензия талабгорининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш ва атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан хавфсиз чиқариш бўйича шароитларни таъминлашга лаёқатлиги, шунингдек, тегишли лойиҳа ҳужжатларининг мавжудлиги.

18. Лицензияловчи орган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига мувофиқ экспертизадан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда лицензия талабгори томонидан амалга оширилиши режалаштираётган лицензия фаолият тури учун шароитларни баҳолашни (текширишни) ташкил этади.

Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза объектининг мураккаблигига қараб хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида назарда тутилган техник топшириқда белгиланади.

Мазкур техник топшириқ лицензияловчи органнинг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Техник топшириқда, шунингдек, лицензия талабгорининг баҳолаш (текшириш) дастурида (ўтказилган тақдирда) мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган масалалар аниқлаштирилади.

Лицензия олиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари лицензия талабгори мурожаатномасида кўрсатилган муддатларга қадар тўхтатилиб турилиши ёки лицензия талабгори томонидан лицензия олиш тўғрисида ариза қайтариб олган тақдирда, тугатилиши мумкин.

19. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи органнинг Илмий-техник кенгаши томонидан лицензияловчи органнинг Жамоатчилик кенгаши иштирокида лицензия талабгори тақдим қилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлигини баҳолаш (текшириш) натижалари, шунингдек, хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосаси асосида қабул қилинади.

20. Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор хавфсизликни асослаш экспертизаси якунланган кундан бошлаб ўн кун мобайнида қабул қилинади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси лицензияловчи орган томонидан атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминлангани ва хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасига мувофиқ лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш мумкин бўлган тақдирда, якунланган ҳисобланади.

Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунлангани санаси лицензияловчи орган томонидан ёзма равишда хавфсизликни асослаш экспертизаси қабул қилингани тўғрисидаги қарор қабул қилинган сана ҳисобланади.

21. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида тегишли қарор қабул қилингандан сўнг бир кун давомида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобварағи реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

22. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензия эгаси ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

шартномани имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонлар реквизитлари;

лицензия бериладиган фаолият турининг номи;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия эгасига қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

томонларнинг лицензия шартномаси талаблари ва шартларини бузганлик учун жавобгарлиги;

лицензия эгасининг лицензия талабларини бажариши бўйича лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.

Лицензия шартномаси икки нусхада — лицензия эгаси ва лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.

23. Лицензия талаблари ва шартларига атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва амалга ошириладиган ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун риоя этилиши зарур бўлган қоидалар киритилади.

Лицензия талаблари ва шартлари:

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижаларидан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) объектда амалга ошириладиган лицензияланадиган фаолият тури ёки мазкур объектга нисбатан ўтказилган экспертиза (хавфсизликни асослаш экспертизаси) натижасида аниқланган хавфсизлик дефицитини компенсация қилиш бўйича лицензия талабгори томонидан таклиф қилинган ташкилий-техник чоралардан;

атом энергиясидан фойдаланиш объекти элементларининг жорий техник ҳолатидан келиб чиқиб шакллантирилади.

24. Лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ва олдин маълум бўлмаган ҳолатлар аниқланганда ёки атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида янги норма ва қоидалар амалга киритилганда, лицензияловчи орган лицензия эгасидан атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турини амалга ошириш хавфсизлигини асословчи қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилишга ва лицензия талаблари ва шартларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.

Лицензия талаблари ва шартларига кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра бундай ўзгартиришлар лицензия эгасининг аризасига биноан ҳам киритилиши мумкин.

25. Лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим қилади:

ўзгартиришлар акс эттирилган лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида ариза;

ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилаётгани боис ядровий қурилма, сақлаш пункти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланишини асословчи ҳужжатлар тўплами.

Ҳужжатлар тўплами мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш ҳамда ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаси инобатга олинган ҳолда тақдим этилади.

26. Лицензия талаблари ва шартларига ўзгартириш киритиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17 ва 18-бандларида келтирилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади.

Кўриб чиқиш натижалари бўйича лицензия талабларига ва шартларига ўзгартириш киритиш ёки унга ўзгартириш киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомнинг 18 , 19 , 23 ва 28-бандларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

27. Лицензия талаблари ва шартларини ўзгартириш, лицензия талабларига ва шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб йигирма кун давомида расмийлаштирилади.

Лицензия эгаси атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) тури хавфсизлигига тааллуқли бўлган янги маълумотлар ёки лицензия олиш босқичида тақдим қилинган маълумотларнинг ўзгаргани тўғрисида янги маълумотлар олинган ёхуд мавжуд маълумотлар ўзгарган кундан бошлаб ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органни хабардор қилишга мажбур.

28. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади. Лицензияловчи орган раҳбари лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.

Лицензиялар масъул шахс томонидан расмийлаштирилади ва лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

29. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Агар лицензия талабгори лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни уч ой мобайнида тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақли.

30. Лицензия бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:

лицензия талабгорининг ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштирмай тақдим этилганда;

лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

хавфсизликни асослаш экспертизаси хулосасида атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлиги таъминланмагани ва (ёки) лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим қилинган ва атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ва (ёки) лицензияланадиган фаолият (иш) турининг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулосалар мавжуд бўлганда;

ўтказилган текширувлар натижалари қуйидагиларни кўрсатганда:

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг, унинг элементлари ва тизимларининг ҳақиқий ҳолати атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ эмаслигини;

лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолият турини атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва амалга оширилаётган ишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этган ҳолда амалга ошириш учун имконият йўқлигини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганини.

Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

31. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак (ўн кундан кам бўлмаган муддат белгиланади).

32. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда (хавфсизликни асослаш экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш муддатлари бундан мустасно) қайта кўриб чиқилади.

Бунда лицензияловчи орган ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида улар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди, лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тегишли қарор бўйича баённомани тасдиқлайди.

Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янги берилган ариза ҳисобланади.

5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш

33. Лицензиат қайта ташкил этилиб, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн беш иш куни давомида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

34. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

35. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.

36. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилгани учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.

6-боб. Лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилиш

37. Лицензиатнинг лицензия талабларига ва шартларига риоя этиши лицензияловчи орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.

38. Лицензияловчи орган лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:

лицензиатнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан, унинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;

лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

лицензиатнинг ядровий қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажараётганлигини кафолатлаш мақсадида лицензиат томонидан жалб қилинган пудрат ташкилотларини назорат қилиши самарадорлигини ўрганиш (танишиш);

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатнома (маълумотнома) тузиш;

лицензиат зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этишни юклайдиган қарор чиқариш, бундай камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш ва судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

39. Лицензия шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.

7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, лицензияни бекор қилиш

40. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини қуйидагилар асосида тўхтатиб туради:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган давлат назорати доирасида ўтказилган текшириш жараёнида лицензия эгаси лицензия талаблари ва шартларини қўпол тарзда бузгани аниқланганда;

лицензия эгаси томонидан ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктидан фойдаланиш бошланганидан кейин ўн йил ўтгач, уларнинг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари тақдим қилинмаганда ёки ўз вақтида тақдим қилинмаган тақдирда;

ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлигини даврий баҳолаш натижалари лицензияланадиган фаолият (иш) турининг, ядровий қурилма, сақлаш пунктининг ва (ёки) амалга оширилаётган ишларнинг хавфсизлиги таъминланмагани ва ҳужжатлар билан асосланмагани аниқланганда;

лицензия эгаси лицензияловчи органнинг аниқлаган лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаганда;

ташкилотни ядровий қурилма ёки сақлаш пунктидан фойдаланишга ва ўз кучи билан ёки бошқа ташкилотлар иштирокида ядровий қурилмани ёки сақлаш пунктини жойлаштириш, лойиҳалаштириш, барпо этиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш, шунингдек, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада бўлиш бўйича фаолиятни амалга оширишга яроқли деб тан олингани тўғрисидаги ҳужжатнинг амал қилиши тўхтатилганда.

41. Лицензия талаблари ва шартларини қўпол бузишга қуйидагилар киради:

нохуш ҳодисага, ядровий ёки радиациявий аварияга, инсон саломатлигига ва атроф-муҳитга бевосита хавф солишга олиб келадиган белгиланган технологик регламентлар, технологик жараёнлар, йўриқномалар ва дастурларни бузиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ишлатиладиган асбоб-ускуналар сифати, келиб чиқиши ва ресурс хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс этган назорат, синов натижаларини ва бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш;

хавфсизликни асослашда белгиланган ядровий қурилмани, радиациявий манбани, сақлаш пунктидан хавфсиз фойдаланишнинг чекловлари ва шартларини бузиш;

лицензия эгасининг атом энергиясидан фойдаланиш объектининг хавфсизлиги ҳолатининг ўзгаргани тўғрисида нотўғри, тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ маълумотларни тақдим этиши, бундай маълумотларни тақдим этмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этмаслиги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектини хавфсиз эксплуатация қилишнинг чекловлари ва шартлари бузилгани тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки оқибатидан қатъи назар, бундай бузилишлар тўғрисида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни ўз вақтида хабардор қилмаслик;

тасдиқланган лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритмасдан ва киритилган ўзгаришлар натижаларини лицензияловчи орган хавфсизлигини баҳоламасдан атом энергиясидан фойдаланиш объектини реконструкция, модернизация қилиш ва (ёки) бузилишлар оқибатидан қатъи назар, атом энергиясидан фойдаланиш объектини реконструкция, модернизация қилишда тасдиқланган лойиҳадан четга чиқиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ускуналарини ва тизимларини даврий эксплуатация назоратининг белгиланган муддатларини ва ҳажмини асоссиз ўзгартириш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектини эксплуатация қилиш жараёнида ресурсини ўтаб бўлган ускуналарни ўз вақтида алмаштирмаслик;

атом энергиясидан фойдаланиш объектининг ишчиларини танлаш, тайёрлаш, мустақил ишга қабул қилиш ва унинг малакасини таъминлаш бўйича белгиланган тартибини бузиш;

лицензияловчи органга лицензия эгасининг ҳар қандай қайта ташкил этилиши, жойлашган жойи ёки номи ўзгаргани тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида тақдим этмаслик.

42. Агар лицензия эгаси лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган ҳолатларни бартараф этса, лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд ушбу ҳолатлар бартараф этилгани тўғрисида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади

43. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.

44. Лицензия эгасини текшириш натижасида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган қоидабузарликларни лицензия эгаси бартараф қила олмаслиги лицензияни бекор қилишга асос бўлади.

45. Лицензияни бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

лицензия эгасининг лицензияланадиган фаолият турини тугатиш тўғрисидаги аризаси, бундай фаолиятнинг хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лицензия эгасининг фаолияти тугатилгани (қайта ташкил этиш бундан мустасно), агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса.

46. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризага илова қилинган лицензия эгасининг фаолияти хавфсиз тўхтатилишини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш натижалари, шунингдек, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи давлат органидан олинган тегишли юридик шахс тугатилганлиги (юридик шахснинг фаолияти тугатилганлиги) тўғрисидаги маълумотлар асосида қабул қилинади.

47. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги асосли қарори лицензия эгасига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш санасидан кечиктирмай ёзма равишда етказилади.

48. Агар эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси олиб қўйилса, у объектни бошқа эксплуатация қилувчи ташкилотга топширгунига қадар ёки янги лицензия олмагунича ядровий қурилманинг ва (ёки) сақлаш пунктининг хавфсизлиги учун жавобгарликни давом эттиради.

49. Агар лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилса, лицензия эгаси ушбу лицензияда назарда тутилган фаолият турини амалга оширишни тўхтатиб туришга мажбурдир.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ўзгарган тақдирда, лицензия эгасининг аризасига биноан лицензияловчи орган томонидан қоида бузилишлари бартараф этилгани тўғрисида далил олинганидан сўнг лицензиянинг амал қилиши тикланиши мумкин.

Лицензияловчи орган тегишли қарорни қабул қилганидан кейин лицензиянинг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади, бу тўғрисида лицензияловчи орган лицензия эгасини ва лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилгани хабар берилган органларни уч иш куни давомида хабардор қилади.

50. Агар лицензия бекор қилинса, лицензия эгаси лицензияни лицензияловчи органга қайтариши шарт.

51. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, лицензияловчи органнинг расмий веб-саҳифасида эълон қилиниши керак.

52. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши асоссиз экани суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.

8-боб. Лицензиялар реестри

53. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияланган фаолият номи;

лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;

лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилинишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асослари ва санаси;

лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.

54. Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.

9-боб. Давлат божи тўлаш тартиби

55. Лицензия берганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

56. Лицензия берганлик учун давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

57. Лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари мазкур Низомда белгиланган тегишли вазифаларни сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

58. Лицензия даъвогари ва лицензия эгаси мазкур Низомда белгиланган талабларни бузгани ва (ёки) бажармагани учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятга лицензия олиш / уни қайта расмийлаштириш / унинг дубликатини олиш / амал қилишини қайта тиклаш / учун

1. Ваколатли орган номи 1.1. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган __________________________________________________________________________ 2. Юридик шахс тўғрисида умумий маълумотлар 2.1. Тўлиқ номи: __________________________________________________________________________ 2.2. Қисқартирилган номи: _________________________________________________________________ 2.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли: _____________________________________________________________ 2.4. Ўзбекистон Республикасидаги почта манзили: почта индекси: _____________________________ вилоят: _____________________________ шаҳар: _____________________________ туман: _____________________________ кўча: _____________________________ СТИР: _____________________________ алоқа телефонлари: _____________________________ 2.5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектининг Ўзбекистон Республикасидаги жойлашган манзили (агар бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг жойлашган манзилини ушбу шаклда мазкур аризага илова тарзида кўрсатилиши лозим): почта индекси: _____________________________ вилоят: _____________________________ шаҳар: _____________________________ туман: _____________________________ кўча: _____________________________ уй рақами: _____________________________ алоқа телефонлари: _____________________________ 3. Юридик шахснинг фаолияти тўғрисида маълумот 3.1. Фаолиятнинг асосий тури: ______________________________________________________________ 3.2. Лицензия талабгорининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолияти тури: ____________ 4. Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати 4.1. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; 4.2. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга асосан бошқа тегишли ҳужжатлар. ___________________________ _____________ _____________________ /раҳбарнинг лавозими/ /имзо/ /Ф.И.О./ Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган 20___ й. «___» _______да тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг қабул қилиниб олинганини тасдиқлайди. ____________________________ ___________ ____________ /Лицензия талабгорининг Ф.И.О./ /лавозими/ /имзо/

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги лицензияланадиган ҳар бир фаолият (иш) тури бўйича унинг хавфсизлигини асослаш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламининг

1-боб. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами

1. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш

1.1. Ядровий қурилмани (атом станцияси блокини) барпо қилишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.1.1. Атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.1.2. Атом станцияси блоки сифатини таъминлашнинг умумий дастури.

1.1.3. Атом станцияси блоки қурилишида сифатни таъминлаш дастури. Атом станцияси блоки қурилишида сифатни таъминлаш дастури, шунингдек, атом станцияси блокини монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш сифатини таъминлаш талабларини ўз ичига олади.

1.1.4. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, ядровий қурилма лойиҳалари, хавфсизлик учун муҳим тизимлар, шунингдек, жисман ҳимоя қилиш тизими), объектнинг заифлигини таҳлил қилиш ва объектни жисман ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳисоботлар, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ва тест (синов) ҳисоботлари (ушбу ҳисоботлар атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисоботда ҳавола қилинган бўлиши керак). Атом станцияси блокини қуришга лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган талабига биноан тақдим этилади.

1.1.5. Атом станцияси блокининг биринчи ва иккинчи даражали эҳтимолий хавфсизлик таҳлили.

1.1.6. Атом станцияси блокини ишга тушириш ва ишга туширишдан олдин созлаш ишларини бажариш дастурлари (ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишга туширишдан олти ой олдин тақдим этилади).

1.2. Тадқиқот ядровий қурилмаларини (тадқиқот ядро реактори, критик ва субкритик ядровий стендини) барпо этишда ядровий ҳамда радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тадқиқот ядровий қурилмаларини қуриш ва жойлаштириш жойи тўғрисидаги қарорлари нусхалари (Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ).

1.2.2. Тадқиқот ядровий қурилмасини жойлаштиришни асослаш юзасидан техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар.

1.2.3. Тадқиқот ядровий қурилмаси хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.2.4. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари), илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ҳамда хавфсизликни асослаш бўйича оралиқ ҳисоботда ҳаволалари мавжуд бўлган синовлар бўйича ҳисоботлар. Тақдим этиладиган маълумотлар ҳажми атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан келишилади.

1.2.5. Тадқиқот ядровий қурилмаси норматив ҳужжатларининг ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни жисман ҳимоя қилишни таъминлаш қисмидаги тадқиқот ядровий қурилмаси лойиҳасининг талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома.

1.2.6. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.2.7. Тадқиқот ядровий қурилмани қурилишида сифатни таъминлаш дастури.

1.2.8. Тадқиқот ядровий қурилмаси қуриш учун ишлаб чиқилган лойиҳалаштириш ва конструкторлик ҳужжатлари рўйхати.

1.2.9. Тадқиқот ядровий қурилмаси қуришда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида маълумотнома.

1.2.10. Тадқиқот ядровий қурилмаси қуришда унинг ускуналари ва қувурлари металлининг назоратини ташкил этиш тўғрисида маълумотнома (фақат тадқиқот ядро реакторлари учун).

1.2.11. Қурилиш конструкциялари, ўрнатилган ускуна ва қувурлар металлининг назорати, шунингдек, сақланаётган ускуналарнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисида маълумотнома (фақат тадқиқот ядро реакторлари учун қурилиш давом этаётган босқичида).

1.2.12. Иш(хизмат)лар таркиби ва тадқиқот ядровий қурилмаси қурилишида ишлар (хизматлар) таркибий қисмини кўрсатган холда, тегишли лицензияларга эга бўлган ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар рўйхати.

1.3. Ядровий материалларни сақлаш пункти (ядровий ёқилғи сақлаш пунктлари)ни барпо этишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.3.1. Ядровий материалларни сақлаш пункти (ядровий ёқилғи сақлаш пункт) хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.3.2. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.3.3. Ядровий материалларни сақлаш пункти (ядровий ёқилғи сақлаш пункт) қурилишида сифатни таъминлаш дастури.

1.3.4. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари, жойлашадиган жойи тўғрисида тўлиқ маълумотлар). Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ҳамда ядро ёқилғиси сақлаш жойининг радиация хавфсизлиги асосланишида ҳаволалари мавжуд бўлган синовлар бўйича ҳисоботлар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра объектни қуриш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.3.5. Ядровий ёқилғини сақлаш жойини ишга тушириш дастури.

1.4. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини барпо этишда (атом станцияси учун) радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.4.1. Радиоактив чиқиндилар сақлаш пункти хавфсизлигини асослаш.

1.4.2. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.4.3. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пункти қурилишда сифатни таъминлаш дастури. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари, жойлашадиган жойи тўғрисида тўлиқ маълумотлар), радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктининг хавфсизлиги асосланишида ҳаволалари мавжуд бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини қуриш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.4.4. Радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктини ишга тушириш дастури.

1.5. Радиоактив моддаларни, радиоактив чиқиндиларни сақлаш (кўмиш) пунктларини барпо этишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.5.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини қуришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

1.5.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини қуриш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар ҳамда уни жисман ҳимоя қилиш тўғрисида маълумотнома. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

1.5.3. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.5.4. Сақлаш пункти қурилишида сифатни таъминлаш дастури.

1.5.5. Иш (хизмат)лар таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

1.5.6. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар, шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари, жойлашадиган жойи тўғрисида тўлиқ маълумотлар), атом энергиясидан фойдаланиш объектларини қуришда хавфсизлик асосланишида ҳаволалари мавжуд бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар.

1.5.7. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишга тушириш дастури.

1.6. Ядровий материаллар ва радиоктив моддаларни сақлаш пунктлари, радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктларини барпо этишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

1.6.1. Хавфсизликни асослаш бўйича дастлабки ҳисобот.

1.6.2. Объектни қуришда сифатни таъминлаш дастури.

1.6.3. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари, жойлашадиган жойи тўғрисида тўлиқ маълумотлар), объектнинг заифлигини таҳлил қилиш ва объектни жисман ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳисоботлар, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ҳамда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда ҳаволалари мавжуд бўлган синовлар бўйича ҳисоботлар.

1.6.4. Лойиҳанинг норматив ҳужжатларнинг жисман ҳимояни таъминлаш қисмидаги талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома.

1.6.5. Иш (хизмат)лар таркибини кўрсатган ҳолда ишларни бажарувчи ва лицензия талабгорига (лицензиатга) хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар рўйхати.

1.6.6. Қурилиши якунланмаган, бироқ объект қурилиши учун лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган объектлар учун қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:

1.6.7. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг қурилиш конструкциялари, ўрнатилган ускуна ва қувурлар, бажарилган монтаж ишларини текшириш натижалари бўйича хулосалари, шунингдек, ушбу ускуна текширишларини ўтказган ташкилотлар тўғрисида маълумотлар;

1.6.8. Эксплуатация қилувчи ташкилотда сақланадиган хавфсизлик тизимлари ускуналари ва хавфсизлик учун муҳим тизимлар ҳолати тўғрисида эксплуатация қилувчи ташкилотнинг хулосалари, шунингдек, ушбу ускуна текширишларини ўтказган ташкилотлар тўғрисида маълумотлар;

1.6.9. Ерости сувлари сатҳини ўлчаш натижалари сарҳисоблари (ариза берилган пайтгача бўлган вақтни ҳам қўшиб барча кузатув даврида);

1.6.10. Ўрнатилган ҳамда сақланаётган ускуналар, асбоблар ва бошқа маҳсулотларнинг хавфсизлик бўйича амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш.

1.7. Ядровий қурилмадан (қурилгандан кейин ишга тушириладиган атом станцияси блокидан) фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.7.1. Атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича якуний ҳисобот (дастлабки таҳрир).

1.7.2. Атом станцияси блокини жисмоний ва энергетик ишга тушириш, тажриба-саноат эксплуатацияси бўйича ҳисоботлар. Ҳужжатлар талабгор томонидан атом станцияси блокини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилганидан кейин тақдим этилиши мумкин.

1.7.3. Жисмоний ва энергетик ишга тушириш, тажриба-саноат эксплуатацияси натижаларини ҳисобга олган ҳолда таҳрир қилинган атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича якуний ҳисобот (якуний таҳрир). Ҳужжатлар талабгор томонидан атом станцияси блокини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилганидан кейин тақдим этилиши мумкин.

1.7.4. Эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.7.5. Атом станцияси блоки эксплуатациясининг технологик регламенти.

1.7.6. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.7.7. Ядровий қурилма (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.7.8. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.7.9. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.7.10. Эксплуатация (иш)га тушириш натижалари бўйича аниқлаштирилган атом станцияси блоки биринчи даражали эҳтимолий хавфсизлик таҳлили. Ҳужжатлар талабгор томонидан атом станцияси блокини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилганидан кейин тақдим этилиши мумкин.

1.7.11. Атом станцияси блокининг иккинчи даражали эҳтимолий хавфсизлик таҳлили.

1.7.12. Атом станцияси блокининг реактор қурилмаси паспорти.

1.7.13. Атом станцияси блокида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.7.14. Атом станцияси блокида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.7.15. Атом станцияси блоки ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.7.16. Атом станцияси блокини қуриш учун лицензиянинг амал қилиш шартларининг бажарилиши тўғрисида маълумотнома.

1.7.17. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимлар ускуналарининг асосий металли ва пайвандланган бирикмалари ҳамда қувурларининг эксплуатациядан олдинги ва эксплуатация даврида назорат намунавий дастурлари (регламентлари).

1.7.18. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларга техник хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва текшириш бўйича йўриқномалар, дастурлар ва графиклар. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра атом станцияси блоки эксплуатацияси учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.7.19. Атом станцияси блокини ишга тушириш дастури.

1.7.20. Ишга туширишдан олдин созлаш ишлари дастури.

1.7.21. Атом станцияси блокини жисмоний ишга тушириш дастури.

1.7.22. Жисмоний ишга тушириш жараёнида тажрибаларни (синовларни) ўтказиш методикалари.

1.7.23. Атом станцияси блокини энергетик ишга тушириш дастури.

1.7.24. Атом станцияси блокининг тажриба-саноат эксплуатацияси дастури.

1.7.25. Ядровий ёқилғини сақлаш, ташиш ва реактор фаол зонасига жойлаштириш вақтида ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.7.26. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

1.7.27. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

1.7.28. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.7.29. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.7.30. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.7.31. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимларини эксплуатация қилиш регламентлари. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра объектни эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.8. Тадқиқот ядровий қурилмалардан (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган тадқиқот ядро реактори, критик ва субкритик ядровий стендидан) фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.8.1. Тадқиқот ядровий қурилмани эксплуатацияга қабул қилиш далолатномаси нусхаси.

1.8.2. Тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш вақтида хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

1.8.3. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.8.4. Тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш вақтида сифатни таъминлаш дастури.

1.8.5. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.8.6. Ядровий қурилма (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.8.7. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.8.8. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.8.9. Тадқиқот ядровий қурилмаси паспорти.

1.8.10. Тажриба (синов) ишлари дастури.

1.8.11. Тажриба (синов) қурилмалари рўйхати ва уларнинг тавсифи.

1.8.12. Ядровий материалларидан фойдаланиш тўғрисида маълумотнома.

1.8.13. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг йўриқномалари, ички ташкилий-маъмурий ва бошқа ҳужжатларини, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг тадқиқот ядровий қурилмага тегишли бўлган ва мажбурий ҳисобланадиган ҳужжатларини ўз ичига олган ҳужжатлар рўйхати.

1.8.14. Тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш технологик регламенти (фақат тадқиқот ядро реакторлари учун).

1.8.15. Тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш бўйича қўлланма ёки йўриқнома.

1.8.16. Хавфсизлик учун муҳим бўлган ускуналар ва қувурларнинг асосий металли ҳамда пайванд чоклари ҳолатини эксплуатациядан олдинги ва эксплуатация назорати дастурлари.

1.8.17. Ядровий ва радиациявий хавфли ишлар ҳамда улар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар рўйхати.

1.8.18. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тадқиқот ядровий қурилмаси тизимлари ва элементларини (шу жумладан, идишлар, қувурлар, махсус кранлар ва бошқалар) техник кўрикдан ва синовдан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида маълумотнома.

1.8.19. Тадқиқот ядровий қурилмасида норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқишлар мавжудлиги, уларни бартараф қилиш ва четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида маълумотнома.

1.8.20. Тадқиқот ядровий қурилмасида қоидабузарликларни текшириш ва ҳисобга олиш ташкил этилгани тўғрисида маълумотнома.

1.8.21. Тадқиқот ядровий қурилмасининг қурилиш конструкциялари ва иншоотлари ҳолати тўғрисидаги ҳужжат (ариза беришдан олдин охирги текшириш далолатномаси).

1.8.22. Ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.8.23. Тадқиқот ядровий қурилмаси, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.8.24. Тадқиқот ядровий қурилмасининг кадрлар билан тўлиқлиги, ходимлар таркиби ва малакаси, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари, тадқиқот ядровий қурилмаси ходимларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

1.8.25. Хавфсизлик ҳолати учун мажбуриятларни ва жавобгарлик чегараларини белгиловчи ҳужжатлар:

1.8.26. Раҳбар ходимларнинг.

1.8.27. Тадқиқот ядровий қурилмасидаги технологик жараённи амалга оширувчи ходимларнинг.

1.8.28. Тадқиқот ядровий қурилмаларида авария содир бўлиши ва авариялар оқибатларини бартараф этиш вақтида ходимлар ҳаракатлари бўйича йўриқномалар.

1.8.29. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.8.30. Тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилишда ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг жорий ҳолатини баҳолаш бўйича йиллик ҳисобот (лицензия олиш учун ариза беришдан олдин охирги ҳисобот).

1.8.31. Ишлар, хизматлар таркиби ва тегишли лицензиялар мавжудлигини кўрсатган ҳолда, тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилишда лицензиат учун ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи этувчи ташкилотларнинг рўйхати.

1.8.32. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик хизматларининг тузилмаси ва таркиби тўғрисида маълумотнома.

1.8.33. Эксплуатация қилувчи ташкилот майдончасининг белгиланган радиациявий хавфсизлик тоифаси тўғрисида маълумотнома.

1.8.34. Ускуналар ва қувурларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида маълумотнома.

1.8.35. Тадқиқот ядровий қурилмасини умумий комплекс текшириш дастури ва унинг бажарилиши тўғрисида маълумотнома (қўшимча муддат даврида тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш учун лицензия олишга ариза берилаётганда тақдим этилади).

1.8.36. Тадқиқот ядровий қурилмаси тизимлари ва элементларини комплекс текшириш натижалари бўйича ҳисобот (қўшимча муддат даврида тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш учун лицензия олишга ариза берилаётганда тақдим этилади).

1.8.37. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тадқиқот ядровий қурилмасининг ускуналари, бино ва иншоотлари ресурсини бошқариш дастури (тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш тўғрисида ариза берилаётганда тақдим этилади).

1.8.38. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атом энергиясидан фойдаланишни бошқарувчи ижро этувчи ҳокимият органи билан келишилган тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатация қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси.

1.8.39. Қўшимча муддат даврида тадқиқот ядровий қурилмасини эксплуатацияга қабул қилиш далолатномаси нусхаси.

1.8.40. Тадқиқот ядровий қурилмасини ишга тушириш, тадқиқот реакторларини физик ва энергетик ишга тушириш дастурлари.

1.9. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти)дан фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.9.1. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти) хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.9.2. Ядровий материалларни сақлаш пунктларини (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти) эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.9.3. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.9.4. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.9.5. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик,саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.9.6. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораторияси мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.9.7. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти) ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.9.8. Сақлаш пунктида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.9.9. Сақлаш пунктида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.9.10. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.9.11. Ядровий ёқилғини сақлаш, ташиш ва фаол зонага жойлаштиришда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.9.12. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1-бандига мувофиқ).

1.9.13. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2-бандига мувофиқ).

1.9.14. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти)ни ишга тушириш дастури.

1.9.15. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.9.16. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган ядровий ёқилғини сақлаш пункти)ни эксплуатация қилиш регламенти.

1.10. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктидан (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган) фойдаланишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.10.1. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктининг хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.10.2. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.10.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.10.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.10.5. Радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.10.6. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.10.7. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пункти ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.10.8. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

1.10.9. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктининг асосий технологик тизимларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.10.10. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.10.11. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.10.12. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.10.13. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркиб иловасининг 4-бандига мувофиқ).

1.10.14. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини ишга тушириш дастури.

1.10.15. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.10.16. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини эксплуатация қилиш регламенти.

1.11. Амалдаги ядровий қурилмадан (амалдаги атом станцияси блокидан) фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.11.1. Хавфсизликни асослаш бўйича якуний ҳисобот (атом станцияси блоки хавфсизлигини техник асослаш ва ядровий қурилмани хавфсизлигини техник асослаш, Хавфсизликни чуқур баҳолаш бўйича ҳисобот).

1.11.2. Блокнинг қўшимча эксплуатация даври учун атом станцияси блокининг жорий ҳолатига мувофиқ тузатилган хавфсизликни асослаш бўйича якуний ҳисобот ёки қўшимча эксплуатация даврида атом станцияси блокини эксплуатация қилиш хавфсизлигини асослаш тўғрисида тайёрланган янги ҳужжат тақдим этилади. (Хавфсизлик атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амал қилаётган нормалар ва қоидаларнинг мезон ва талаблари асосида баҳоланади, хавфсизликни баҳолаш натижалари асосида эксплуатация қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор тайёрланиши керак).

1.11.3. Атом станцияси блокини эксплуатация қилиш технологик регламенти.

1.11.4. Биринчи даражали «Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили».

1.11.5. Иккинчи даражали «Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили».

1.11.6. Атом станцияси блокининг реактор қурилмаси паспорти.

1.11.7. Атом станцияси блокида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.11.8. Атом станцияси блокида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.11.9. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.11.10. Атом станцияси блокини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.11.11. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

1.11.12. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

1.11.13. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораторияси мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.11.14. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.11.15. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.11.16. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик,саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.11.17. Атом станцияси блоки ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.11.18. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.11.19. Ядровий ёқилғини сақлаш, ташиш ва фаол зонага жойлаштиришда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.11.20. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва текшириш бўйича йўриқномалар, дастурлар ва графиклар. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра атом станцияси блоки эксплуатацияси учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.11.21. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимлар ускуналарининг асосий металли ва пайвандланган бирикмалари ҳамда қувурларининг эксплуатация назоратининг намунавий дастурлари (регламентлари).

1.11.22. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.11.23. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.11.24. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимларини эксплуатация қилиш регламентлари. Белгиланган муддатдан ортиқ эксплуатация қилишда атом станцияси блокининг жорий ҳолатига мувофиқ тузатилган хавфсизликни асослаш бўйича якуний ҳисобот ёки қўшимча эксплуатация даври учун атом станцияси блокини эксплуатация қилиш хавфсизлигини асослаш тўғрисида тайёрланган янги ҳужжат тақдим этилади.

1.11.25. Амалдаги атом станцияси блокини қўшимча эксплуатация даври учун лицензия олиш учун ариза берилганда «2.12»-бандда кўрсатилган (2.12.1-2.12.12 кичик бандлар) ҳужжатлар атом станцияси блокининг жорий ҳолатига мувофиқ тузатилган ҳолда тақдим этилади. Қуйидагилар қўшимча равишда тақдим этилади:

1.11.26. Атом станцияси блокини эксплуатация муддатини узайтиришга тайёрлаш дастури ва унинг бажарилиш натижалари тўғрисида ҳисобот.

1.11.27. Атом станцияси блокининг кенг қамровли текширувлари натижалари бўйича ҳисобот.

1.11.28. Эскириш омилларини ҳисобга олган ҳолда атом станцияси элементлари техник ҳолатининг тузатилган назорат регламенти.

1.11.29. Атом станцияси блокининг узайтирилган эксплуатация муддати учун ускуналар металли, қувурлар ва бошқа элементлар ҳолатининг эксплуатация назорати намунавий дастури.

1.11.30. Атом станцияси блокининг ускуналари ва қувурлари ресурсини бошқариш дастури (атом станцияси ускуналари ва қувурлари, шунингдек, 80 фоиздан ортиқ ресурси тугаган ускуналар ва қувурларнинг ишлаш муддатини узайтириш бўйича расмийлаштирилган қарорларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда).

1.11.31. Хавфсизлик учун муҳим бўлган қайта тикланмайдиган элементлар (асбоб-ускуналар, бинолар, иншоотлар ва атом станцияси блокининг қурилиш конструкциялари)нинг қолдиқ ресурсини асослаш.

1.11.32. Ўз ресурсини тугатган ускуналарни алмаштириш тўғрисида ҳисобот.

1.11.33. Амалга оширилган модернизация натижалари тўғрисида ҳисобот.

1.11.34. Атом станцияси блокининг қайта тикланмайдиган элементлари, қурилиш конструкциялари, бинолар, иншоотлар, назорат ва кучланиш кабеллари ҳамда кабель ўтиш жойларининг қолдиқ ресурсини аниқлаш юзасидан бажарилган текширишлар натижаси тўғрисида ҳисобот.

1.11.35. Атом станцияси блокини атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амалдаги нормалар ва қоидалари талабларига мувофиқлаштирилгани тўғрисида ҳисобот.

1.11.36. Атом станцияси блокининг қўшимча эксплуатация муддатига тайёрлаш дастурининг бажарилиши натижалари бўйича далолатнома.

1.12. Амалдаги ядровий материалларни сақлаш пунктлари (амалдаги ядровий ёқилғини сақлаш пункти)дан фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.12.1. Амалдаги ядровий материалларни сақлаш пунктлари (амалдаги ядровий ёқилғини сақлаш пункти) хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.12.2. Белгиланган муддатдан ортиқ қўшимча эксплуатация даври учун сақлаш пункти хавфсизлигини асослаш тўғрисида тайёрланган ҳисобот.

1.12.3. Сақлаш пунктида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.12.4. Сақлаш пунктида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.12.5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.12.6. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

1.12.7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

1.12.8. Сақлаш пунктининг асосий технологик тизимларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра ядровий ёқилғини сақлаш пунктини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.12.9. Ядровий ёқилғини сақлаш, ташиш ва фаол зонага жойлаштиришда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.12.10. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги.

1.12.11. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.12.12. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.12.13. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.12.14. Сақлаш пунктини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.12.15. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.12.16. Сақлаш пункти ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.12.17. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1-бандига мувофиқ).

1.12.18. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2-бандига мувофиқ).

1.12.19. Сақлаш пунктини эксплуатация қилиш регламенти.

1.12.20. Сақлаш пунктини эксплуатация муддатини узайтириш дастури ва унинг бажарилиши тўғрисида маълумотнома.

1.12.21. Сақлаш пунктининг тизимлари ва элементларини комплекс текшириш натижалари тўғрисида ҳисобот.

1.13. Амалдаги радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктидан фойдаланишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.13.1. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктининг хавфсизлигини асослаш.

1.13.2. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.13.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.13.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.13.5. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.13.6. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.13.7. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктида лойиҳадан ташқари (шу жумладан, оғир) аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.13.8. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.13.9. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

1.13.10. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

1.13.11. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктининг асосий технологик тизимларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра ядровий ёқилғини сақлаш жойини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.13.12. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.13.13. Ядровий ва радиациявий хавфсизлиги учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.13.14. Сақлаш пункти ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.13.15. Сақлаш пунктини жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 4-бандига мувофиқ).

1.13.16. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

1.13.17. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктини эксплуатация қилиш регламенти.

1.14. Ядровий материалларни сақлаш пунктлари, радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойларидан фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

1.14.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

1.14.2. Сақлаш жойини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.14.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.14.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.14.5. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.14.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.14.7. Сақлаш жойи ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади.

1.14.8. Сақлаш жойи (қурилгандан кейин ишга тушириладиган сақлаш жойлари) учун лицензиянинг амал қилиш шартларининг бажарилиши тўғрисида маълумотнома.

1.14.9. Сақлаш жойида аварияларни бартараф қилиш бўйича йўриқнома.

1.14.10. Сақлаш жойида лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

1.14.11. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.14.12. Ядровий материалларни сақлаш ва ташишда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.14.13. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив чиқиндиларга тегишли қисмда ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.14.14. Ядровий материалларни сақлаш пункти ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойига тегишли қисмда жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.14.15. Сақлаш жойини ишга тушириш дастури (қурилгандан кейин ишга тушириладиган сақлаш жойлари учун).

1.14.16. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари (амалдаги сақлаш жойлари учун).

1.14.17. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури (амалдаги сақлаш жойлари учун).

1.14.18. Ядровий материалларни сақлаш жойларининг асосий технологик тизимларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома.

1.15. Ядровий қурилмадан (фойдаланишдан чиқариш учун фаолияти тўхтатилган атом станцияси блокидан) фойдаланишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.15.1. Фойдаланишдан чиқариш учун тўхтатилган атом станцияси блокини эксплуатация қилиш хавфсизлигини асослаш.

1.15.2. Атом станцияси блокини эксплуатация қилиш технологик регламенти.

1.15.3. Атом станцияси блокида авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

1.15.4. Эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

1.15.5. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.15.6. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.15.7. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.15.8. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.15.9. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.15.10. Атом станцияси блоки ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.15.11. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш учун уни тўхтатиш тўғрисидаги буйруғи.

1.15.12. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.15.13. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.15.14. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.15.15. Ядровий ёқилғини сақлаш, ташиш ва фаол зонадан сақлаш пунктига жойлаштиришда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

1.15.16. Лицензия олиш учун ариза топширишдан олдинги вақтда тўхтатилган блокнинг жорий ҳолатини комплекс текшириш натижалари бўйича ҳисобот.

1.15.17. Тўхтатилган блокнинг жорий ҳолатини комплекс текшириш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

1.15.18. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш лойиҳаси ҳамда атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқаришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботни ишлаб чиқиш режа-графиги.

1.15.19. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш дастури.

1.15.20. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимларининг эксплуатация регламентлари. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра ядровий қурилмани (фойдаланишдан чиқариш учун тўхтатилган атом станцияси блокини) эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

1.16. Ядровий қурилма (атом станцияси блоки)ни эксплуатациядан (фойдаланишдан) чиқаришда ядровий ва радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.16.1. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқаришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

1.16.2. Атом станцияси блокини муҳандислик ва радиациявий комплекс текшириш натижалари бўйича ҳисобот.

1.16.3. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш дастури.

1.16.4. Атом станцияси блоки ускуналари ва тизимларини демонтаж қилиш ишлари дастури ва графиги.

1.16.5. Фойдаланишдан чиқаришда сифатни таъминлаш дастури.

1.16.6. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.16.7. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.16.8. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.16.9. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.16.10. Эксплуатациядан чиқарилаётган атом станцияси блокида, мазкур босқичда рўй бериши мумкин бўлган аварияларни ҳисобга олган ҳолда ходимларнинг (ишчиларнинг) Авария ҳолатидаги ҳаракатлари ва авария оқибатларини тугатиш режаси (йўриқномаси).

1.16.11. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

1.16.12. Атом станцияси блоки тизимлари ва элементларини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома.

1.16.13. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқаришда ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.16.14. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқаришда жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.16.15. Атом станцияси блокида ядровий материаллар олиб чиқилган вақтни кўрсатган ҳолда, уларнинг йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат.

1.16.16. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш лойиҳаси.

1.16.17. Ядровий ва радиациявий хавфсизлиги учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

1.16.18. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш тизимларини эксплуатация қилиш регламентлари.

1.16.19. Атом станцияси блоки ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

1.16.20. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш ишларини амалга оширишда атом станцияси блокининг эксплуатация қилинаётган бинолари, иншоотлари, тизимлари ва элементларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш регламенти.

1.16.21. Атом станцияси блокини фойдаланишдан чиқариш ишларини амалга ошириш йўриқнома (регламент)лари.

1.17. Тадқиқот ядровий қурилмасини (тадқиқот ядро реактори, критик ва субкритик ядровий стендни) эксплуатациядан (фойдаланишдан) чиқаришда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.17.1. Ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини фойдаланишдан чиқариш тўғрисидаги қарор нусхаси.

1.17.2. Тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш дастури.

1.17.3. Тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

1.17.4. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

1.17.5. Тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш сифатни таъминлаш дастури.

1.17.6. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.17.7. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.17.8. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.17.9. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.17.10. Комплекс муҳандислик ва радиациявий текшириш натижалари бўйича ҳисобот.

1.17.11. Тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш лойиҳаси материаллари. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан келишилган ҳажмда.

1.17.12. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг йўриқномалари, ички ташкилий-маъмурий ҳужжатлари ва тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқаришда фойдаланиш учун мажбурий бўлган бошқа (шу жумладан, тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш учун махсус ишлаб чиқилган) ҳужжатларини ўз ичига олган лойиҳалаш, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлари рўйхати.

1.17.13. Авария ҳолатида ходимларни ҳимоя қилиш бўйича режа (йўриқнома).

1.17.14. Фойдаланишдан чиқариш лозим бўлган, тадқиқот ядровий қурилма ускуналар ва хоналарни хатловдан ўтказиш далолатномаси.

1.17.15. Тадқиқот ядровий қурилмасининг кадрлар билан тўлиқлиги, ходимлар таркиби, малакаси ва ходимларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

1.17.16. Тадқиқот ядровий қурилмасида ядровий материаллар олиб чиқилган вақтни кўрсатган ҳолда, уларнинг йўқлигини тўғрисида маълумотнома.

1.17.17. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

1.17.18. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

1.17.19. Ишлар, хизмат турлари ва тегишли лицензиялар мавжудлигини кўрсатилган ҳолда тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқаришда эксплуатация қилувчи ташкилот ишларини бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотларнинг рўйхати.

1.17.20. Хавфсизлик учун муҳим бўлган ва тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш жараёнида иш ҳолатида сақланадиган ва лойиҳада белгиланган хизмат муддатларини ўтаган (ошган) муҳандислик тизимларининг белгиланган эксплуатация муддатини узайтириш тўғрисида маълумотлар.

1.17.21. Тадқиқот ядровий қурилмасини фойдаланишдан чиқариш вақтида хавфсизликнинг жорий ҳолатини баҳолаш бўйича йиллик ҳисобот. Лицензия олиш учун ариза беришдан олдин охирги ҳисобот.

1.18. Радиоактив моддаларни сақлаш пункти, радиоактив чиқиндиларни сақлаш (кўмиш) пунктларини эксплуатациядан (фойдаланишдан) чиқаришда радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

1.18.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

1.18.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишлар дастури.

1.18.3. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқариш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган талабига биноан тақдим этилади.

1.18.4. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда радиация хавфсизлиги бўйича йўриқнома.

1.18.5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқнома.

1.18.6. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда ходимлар ва аҳолини радиациявий авария ва унинг оқибатларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

1.18.7. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

1.18.8. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.18.9. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.18.10. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.18.11. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

1.18.12. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда сифатни таъминлаш дастури.

1.18.13. Ишлар (хизматлар) таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник кўмак кўрсатувчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

1.18.14. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

1.18.15. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

1.18.16. Радиациявий манба, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари учун қўлланадиган ускуналар, маҳсулотлар ва технологиялар мувофиқлигининг баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

2. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш бўйича фаолиятни лицензиялаш

2.1. Радиоактив моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва сақлашда улар билан муомалада бўлишнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (атом станцияси блоки учун).

2.1.1. Радиоактив моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш вақтида улар билан ишлашда хавфсизликни асослаш.

2.1.2. Радиоактив моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва сақлашда сифатни таъминлаш дастури.

2.1.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.1.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.1.5. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.1.6. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.1.7. Радиоактив моддалар билан ишлаш жараёнларида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

2.1.8. Радиоактив моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш вақтидаги авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

2.1.9. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

2.1.10. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

2.1.11. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 4-бандига мувофиқ).

2.2. Ядровий материалларни ташиш ва сақлашда улар билан муомалада бўлишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (атом станцияси блоки учун).

2.2.1. Ядровий материалларни ташиш ва сақлаш вақтида улар билан ишлашда хавфсизликни асослаш.

2.2.2. Ядровий материалларни ташиш ва сақлаш вақтида сифатни таъминлаш дастури.

2.2.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.2.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.2.5. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.2.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.2.7. Транспорт қадоқлаш тўпламлари, транспорт воситалари ва ядровий материалларни сақлаш жойларини эксплуатацияга қабул қилиш далолатномалари.

2.2.8. Ядровий материаллар билан ишлаш жараёнларида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

2.2.9. Ядровий материалларни сақлаш, ташиш ва сақлаш пунктларига жойлаштириш вақтида ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

2.2.10. Ядровий материалларни ташиш ва сақлаш вақтидаги авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

2.2.11. Ядровий материалларни ташиш ва сақлашда лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

2.2.12. Ядровий материалларни ташиш ва сақлаш ҳолатида ходимларни ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Транспорт қадоқлаш тўпламлари, транспорт воситалари ва ядровий материалларни ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган жойлардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра ядровий материалларни ташиш ва сақлашда улар билан ишлаш учун лицензия ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

2.2.13. Ядровий материалларни сақлаш жойида ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1-бандига мувофиқ).

2.2.14. Ядровий материалларни ташиш ва сақлашда улар билан ишлаш вақтида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2-бандига мувофиқ).

2.2.15. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар бор бўлганда, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

2.3. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда улар билан муомалада бўлишнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (атом станцияси блоки учун).

2.3.1. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда улар билан ишлаш вақтида хавфсизлигини асослаш.

2.3.2. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда улар билан ишлаш вақтида сифатни таъминлаш дастурлари.

2.3.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.3.4. Сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.3.5. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.3.6. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.3.7. Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш жараёнларида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

2.3.8. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташиш билан боғлиқ ишларни амалга оширишда авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

2.3.9. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

2.3.10. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда улар билан ишлаш вақтида ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

2.3.11. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2-бандига мувофиқ).

2.3.12. Радиоактив чиқиндиларни сақлаш, қайта ишлаш ва ташишда улар билан ишлаш регламентлари.

2.4. Ядровий қурилма (атом станцияси блоки)да илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий материаллар ва радиоактив моддалардан фойдаланишга лицензия олиш учун ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

2.4.1. Таклиф этилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ўтказиладиган жой (атом станцияси блоки, ядровий материалларни сақлаш жойи (ядровий ёқилғини сақлаш жойи), радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойи) ва ушбу ишларнинг ўтказилиш мақсадларини, сабабларини кўрсатган ҳолда таърифловчи материаллар.

2.4.2. Амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ равишда бажарилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг ядровий ва радиациявий хавфсизлигини асослаш.

2.4.3. Атом станциясида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий материаллар ва радиоактив моддалардан фойдаланиш муносабати билан лойиҳа, конструкторлик, технологик ва эксплуатация ҳужжатларини ўзгартириш бўйича ҳужжатлар тўплами.

2.4.4. Ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 1 ва 3-бандига мувофиқ).

2.4.5. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 2 ва 4-бандига мувофиқ).

2.5. Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материалларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, уларни қайта ишлаш ҳамда сақлашда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

2.5.1. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

2.5.2. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада сифатни таъминлаш дастури.

2.5.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.5.4. Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.5.5. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.5.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик,саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

2.5.7. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан ишлаш жараёнида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

2.5.8. Ядровий материаллар билан муомала қилишда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

2.5.9. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала қилишда аварияларни бартараф қилиш бўйича йўриқнома.

2.5.10. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала қилишда лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади.

2.5.11. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

2.5.12. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалар билан муомала қилиш қисмида ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 1 ва (ёки) 3-бандларига мувофиқ).

2.5.13. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалар билан муомала қилиш қисмида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 2 ва (ёки) 4-бандларига мувофиқ).

2-боб. Бошқа юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами

3. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш ҳамда қуриш бўйича фаолиятни лицензиялаш

3.1. Ядровий қурилмалар (шу жумладан, АЭС блоклари) ва (ёки) ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктлари (ядровий ёқилғини сақлаш пунктлари), радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктларини лойиҳалаштиришда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

3.1.1. Ташкилот томонидан унинг объектлар ва ишлаб чиқаришлар бўйича ёки бошқа техника соҳаларида лойиҳалаштириш ишларини бажаришда тажрибани тавсифловчи аввал бажарилган ишлар тўғрисида маълумот. Ташкилот амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалаштириш ишлари рўйхати.

3.1.2. Ишлаб чиқилаётган лойиҳалаштириш ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак бўлган хавфсизлик бўйича норматив ҳужжатлар рўйхатлари.

3.1.3. Ташкилотнинг лойиҳалаштириш ишларини бажаришда талаблари инобатга олиниши керак бўлган норматив ҳужжатлар билан тўлиқлиги тўғрисида маълумотнома.

3.1.4. Норма назорати хизматини ташкил этилгани тўғрисида маълумотнома.

3.1.5. Объектлардаги қурилиш (шу жумладан, ускуналар ишлаб чиқариш, ўрнатиш), ишга тушириш, эксплуатация қилиш (шу жумладан, таъмирлаш) ва фойдаланишдан чиқаришда (мавжуд бўлса) лойиҳалаштириш-конструкторлик ишларига муаллифлик ёрдамини кўрсатадиган бўлинмалар ташкил этилгани ҳақида маълумот.

3.1.6. Лойиҳалаштириш ишларининг режалаштирилган ҳажмини тўғри бажариш ва зарур ҳисоб-китоб ҳамда тажрибавий экспериментал асослашга имкон берадиган ташкилотнинг техник ва дастурий таъминоти ҳақида маълумот.

3.1.7. Ишлаб чиқиш ва сифатни назорат қилишнинг барча босқичларида лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалга киритиш, ўзгартиришлар киритишни ташкил этиш, шу жумладан, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатлари тизими тўғрисида маълумот.

3.1.8. Эксплуатация қилувчи ташкилот, объект эгаси ёки буюртмачи томонидан ташкилотнинг лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш тўғрисида маълумотнома.

3.1.9. Лицензия талабгорининг лойиҳалаштириш ҳужжатларидан фойдаланадиган ташкилотлар билан маълумот алмашиш тизими, шу жумладан, ускуналар ишлаб чиқариш, объектларни қуриш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва эксплуатация қилиш (шунингдек, таъмирлаш)да камчиликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш чораларини кўриш усуллари тўғрисида маълумотнома.

3.1.10. Ташкилотда ядровий технология ва жисман ҳимоя қилиш билан боғлиқ лойиҳа ҳужжатларининг рухсатсиз тарқатилишини чеклаш шароитлари мавжудлигини тасдиқловчи маълумотлар.

3.1.11. Ядровий қурилмалар, радиациявий манбалари ва ядровий материалларни сақлаш пунктлари (ядровий ёқилғини сақлаш пунктлари) ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктларини лойиҳалаштириш сифатни таъминлаш дастурлари.

3.1.12. Ташкилот атом энергиясидан фойдаланишни бошқариш органи томонидан ядровий қурилма ёки сақлаш пункти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул сифатида тавсия этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси. Ҳужжатлар янги ишлаб чиқилаётган ядровий қурилмалар ёки сақлаш пунктлари учун тақдим этилади.

3.1.13. Атом энергиясидан фойдаланишни бошқариш органининг ядровий қурилма ёки сақлаш пункти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган ташкилот раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси.

3.2. Ядровий қурилма (атом станцияси блоки)ни қуришда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

3.2.1. Атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

3.2.2. Атом станцияси блоки сифатини таъминлашнинг умумий дастури.

3.2.3. Атом станцияси блоки қурилишида сифатни таъминлаш дастури. Атом станцияси блоки қурилишида сифатни таъминлаш дастури, шунингдек, атом станцияси блокини монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш сифатини таъминлаш талабларини ўз ичига олади.

3.2.4. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, реактор қурилмаси лойиҳалари, хавфсизлик учун муҳим тизимлар, шунингдек, жисман ҳимоя қилиш тизими), объектнинг заифлигини таҳлил қилиш ва объектни жисман ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳисоботлар, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ва тест (синов) ҳисоботлари (ушбу ҳисоботлар атом станцияси блоки хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисоботда ҳавола қилинган бўлиши керак). Атом станцияси блокини қуриш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган талабига биноан тақдим этилади.

3.2.5. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

3.2.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.2.7. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.2.8. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.2.9. Атом станцияси блокининг биринчи ва иккинчи даражали эҳтимолий хавфсизлик таҳлили.

3.2.10. Атом станцияси блокини ишга тушириш ва ишга туширишдан олдин созлаш ишларини бажариш дастурлари. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишга туширишдан олти ой олдин тақдим этилади.

3.3. Тадқиқот ядровий қурилмаларини (тадқиқот ядро реактори, критик ва субкритик ядровий стендини) қуришда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

3.3.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тадқиқот ядровий қурилмасини қуриш ва жойлаштириш жойи тўғрисидаги қарорлари нусхалари («Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун 25-моддасига мувофиқ).

3.3.2. Тадқиқот ядровий қурилмасини жойлаштиришни асослаш юзасидан техник-иқтисодий асословчи ҳужжатлар.

3.3.3. Тадқиқот ядровий қурилмаси хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

3.3.4. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик ва жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари), илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар ҳамда хавфсизликни асослаш бўйича оралиқ ҳисоботда ҳаволалари мавжуд бўлган синовлар бўйича ҳисоботлар.

3.3.5. Тадқиқот ядровий қурилмаси норматив ҳужжатларининг ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни жисман ҳимоя қилишни таъминлаш қисмидаги тадқиқот ядровий қурилмаси лойиҳасининг талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумотнома. Тақдим этиладиган маълумотлар ҳажми атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан келишилади.

3.3.6. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

3.3.7. Тадқиқот ядровий қурилмасини қуришда сифатни таъминлаш дастури.

3.3.8. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

3.3.9. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.3.10. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.3.11. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.3.12. Тадқиқот ядровий қурилмани қуриш учун ишлаб чиқилган лойиҳалаштириш ва конструкторлик ҳужжатлари рўйхати.

3.3.13. Тадқиқот ядровий қурилмани қуришда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида маълумотнома.

3.3.14. Тадқиқот ядровий қурилмасини қуришда унинг ускуналари ва қувурлари металлининг назоратини ташкил этиш тўғрисида маълумотнома (фақат тадқиқот ядро реакторлари учун).

3.3.15. Қурилиш конструкциялари, ўрнатилган ускуна ва қувурлар металлининг назорати, шунингдек, сақланаётган ускуналарнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисида маълумотнома (фақат тадқиқот ядро реакторлари учун қурилиш давом этаётган босқичида)

3.3.16. Ишлар (хизматлар) таркиби ва тадқиқот ядровий қурилмаси қурилишида ишлар (хизматлар) таркибий қисмини кўрсатган холда, тегишли лицензияларга эга бўлган ишларни бажарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг рўйхати.

3.4. Радиоактив моддаларни сақлаш пункти, радиоактив чиқиндиларни сақлаш (кўмиш) пунктларини қуришда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

3.4.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини қуришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

3.4.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини қуриш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар ҳамда уни жисман ҳимоя қилиш тўғрисида маълумотнома. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

3.4.3. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотда амалдаги сифат менежменти тизими таърифи.

3.4.4. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини қуришда сифатни таъминлаш дастури.

3.4.5. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

3.4.6. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.4.7. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.4.8. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

3.4.9. Иш (хизмат)лар таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник жиҳатдан қўллаб-қувватловчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

4. Радиациявий манбаларни лойиҳалаштириш, барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

4.1. Радиациявий манбаларни лойиҳалаштиришда радиациявий хавфсизлик таъминланишини асословчи ҳужжатлар тўплами.

4.1.1. Ташкилот томонидан лойиҳалаштириш ишларини бажаришда тажрибасини тавсифловчи аввал бажарилган ишлар тўғрисида маълумот. Ташкилот амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалаштириш ишлари рўйхати.

4.1.2. Норма назорати хизматини ташкил этилгани тўғрисида маълумотнома.

4.1.3. Лойиҳалаштириш ишларининг режалаштирилган ҳажмини тўғри бажариш ва зарур ҳисоб-китоб ва тажрибавий экспериментал асослаш имконини берадиган ташкилотнинг техник ва дастурий таъминоти ҳақида маълумот.

4.1.4. Радиациявий манбаларини лойиҳалаштиришда сифатни таъминлаш дастурлари.

4.1.5. Ишлаб чиқиш ва сифатни назорат қилишнинг барча босқичларида лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалга киритиш, ўзгартиришлар киритишни ташкил этиш, шу жумладан, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатлари тизими тўғрисида маълумот.

4.1.6. Эксплуатация қилувчи ташкилот, объект эгаси ёки буюртмачи томонидан ташкилотнинг лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш тўғрисида маълумотнома.

4.1.7. Лицензия талабгорининг лойиҳалаштириш ҳужжатларидан фойдаланадиган ташкилотлар билан маълумот алмашиш тизими, шу жумладан, ускуналар ишлаб чиқариш, объектларни қуриш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва эксплуатация қилиш (шунингдек, таъмирлаш)да камчиликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш чораларини кўриш усуллари тўғрисида маълумотнома.

4.2. Радиациявий манбаларни барпо этишда радиациявий хавфсизлик таъминланишини асословчи ҳужжатлар тўплами.

4.2.1. Радиациявий манба барпо этишда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

4.2.2. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

4.2.3. Радиациявий манба объектини барпо этиш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар ҳамда уни жисман ҳимоя қилиш тўғрисида маълумотнома.

4.2.4. Радиациявий манба барпо этишда сифатни таъминлаш дастури. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик, шунингдек, жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари), радиациявий манба хавфсизлиги асосланишида ҳаволалари мавжуд бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар. Дастур радиациявий манбани монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш сифатини таъминлаш талабларини ўз ичига олади.

4.2.5. Радиациявий манба объектини ишга тушириш дастури.

4.3. Радиациявий манбадан (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган) фойдаланишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

4.3.1. Радиациявий манба хавфсизлигини асослаш.

4.3.2. Радиациявий манбанинг техник лойиҳаси материаллари. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра радиация манбаини эксплуатация қилиш учун лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

4.3.3. Радиациявий манбани эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома.

4.3.4. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.3.5. Радиациявий манбалар (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги.

4.3.6. Радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.3.7. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.3.8. Радиациявий манбада содир бўладиган авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

4.3.9. Радиациявий манбадаги лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

4.3.10. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

4.3.11. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 3-бандига мувофиқ).

4.3.12. Радиациявий манбани эксплуатация қилишда иштирок этадиган ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

4.3.13. Радиациявий манбани қуриш учун лицензиянинг амал қилиш шартларининг бажарилиши тўғрисида маълумотнома.

4.3.14. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга илованинг 4-бандига мувофиқ).

4.3.15. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

4.3.16. Радиациявий манбани (қурилишдан сўнг ишга тушириладиган) эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

4.4. Амалдаги радиациявий манбадан фойдаланишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

4.4.1. Радиациявий манба хавфсизлигини асослаш.

4.4.2. Радиациявий манбанинг техник лойиҳаси. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра радиация манбаини эксплуатация қилиш учун лицензия ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

4.4.3. Радиациявий манбани эксплуатация қилиш регламенти.

4.4.4. Радиациявий манбадаги авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

4.4.5. Радиациявий манбалар (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.4.6. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.4.7. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.4.8. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.4.9. Радиациявий манбадаги лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

4.4.10. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

4.4.11. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

4.4.12. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

4.4.13. Радиациявий манбани эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

4.4.14. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

4.4.15. Радиациявий манбани эксплуатация қилишда иштирок этадиган ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

4.4.16. Радиациявий манбани жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

4.4.17. Ядровий ва радиациявий хавфсизлиги учун жавобгарлик шартлари бўйича I ва II тоифаларга тегишли бинолар ва иншоотларни кузатиш натижалари, бутун кузатув даври давомида (масалан, ёғингарчилик, оғиш).

4.5. Радиациявий манбаларни фойдаланишдан чиқаришда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

4.5.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

4.5.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқариш бўйича ишлар дастури.

4.5.3. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқариш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган талабига биноан тақдим этилади

4.5.4. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда радиация хавфсизлиги бўйича йўриқнома.

4.5.5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқнома.

4.5.6. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда ходимлар ва аҳолини радиациявий авария ва унинг оқибатларидан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

4.5.7. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

4.5.8. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.5.9. Ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пунктлари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.5.10. Ядровий, радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.5.11. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

4.5.12. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини фойдаланишдан чиқаришда сифатни таъминлаш дастури.

4.5.13. Иш (хизмат)лар таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник кўмак кўрсатувчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

4.5.14. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

4.5.15. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркиб 1-иловасининг 4-бандига мувофиқ).

4.5.16. Радиациявий манба, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари учун қўлланиладиган ускуналар, маҳсулотлар ва технологиялар мувофиқлигининг баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

5. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари, радиациявий манбалар учун ускуналарни конструкциялаш ҳамда тайёрлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш

5.1. Ядровий қурилмалар ва (ёки) ядровий материаллар, радиоактив моддаларни, ядровий чиқиндиларни сақлаш пунктлари, радиациявий манбалар учун ускуналарни конструкциялашда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

5.1.1. Лицензия талабгори бўлган ташкилот конструкциясини ишлаб чиқмоқчи бўлган хавфсизлик учун муҳим бўлган ускуналар рўйхати, унда ускунанинг номи, мақсади, хавфсизлик тоифаси (синфи) кўрсатилиши керак. Ускуналарни конструкциялашда бажарилиши лозим бўлган ускуналар сифати ва ишончлигига қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар рўйхати (атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонунлар, нормалар ва қоидалар, қурилиш қоидалари ва нормалари, лицензия талабгори бўлган ташкилотнинг норматив ҳужжатлари ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар).

5.1.2. Лицензия талабгори бўлган ташкилот ускуналарни конструкциялаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи таркибий бўлинмалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шу жумладан, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва мутахассисларнинг лавозим йўриқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.

5.1.3. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

5.1.4. Ускуналарни конструкциялашда сифатни таъминлаш дастурлари рўйхати. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

5.1.5. Лицензия талабгори бўлган ташкилот томонидан унинг худди шундай ускунани конструкциялашда тажрибасини тавсифловчи аввалги бажарилган ишлари тўғрисида маълумот.

5.1.6. Ускуналарни конструкциялаш билан шуғулланадиган раҳбарлар ва мутахассисларнинг ускуналарга қўйиладиган талабларни белгиловчи нормалар ҳамда қоидалар бўйича билимларини синовдан ўтказиш тартиби, билимларни синовдан ўтказиш муддатларига риоя қилиниши, билимлар синовдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисида маълумот.

5.1.7. Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, уни тасдиқлаш, амалга киритиш, ўзгартириш киритиш, шу жумладан, конструкторлик ҳужжатларининг нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар.

5.1.8. Ташкилотда қабул қилинган конструкторлик ҳужжатларини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби тўғрисида маълумот.

5.1.9. Конструкторлик ҳужжатларининг норма назорати ташкил этилгани тўғрисида маълумотнома.

5.1.10. Конструкторлик ҳужжатларининг метрологик экспертизасини ташкил этиш тўғрисида маълумот.

5.1.11. Конструкторлик ечимларини текшириш ва синовдан ўтказиш учун тажриба базаси ва тажрибавий ишлаб чиқариш, синов майдончалари ва стендлари мавжудлиги тўғрисида маълумот.

5.1.12. Ускуналар ишлаб чиқариш, атом энергиясидан фойдаланиш объектларида улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқаришда конструкторлик ишланмаларига муаллифлик ёрдами ташкил этилгани тўғрисида маълумот.

5.1.13. Режалаштирилган конструкторлик ишлари ҳажмини бажариш ҳамда зарур ҳисоб-китоб ва экспериментал асослаш имконини берадиган техник ва дастурий таъминот ҳақида маълумот.

5.1.14. Ишлаб чиқилган конструкторлик ҳужжатларидан фойдаланадиган корхоналар билан маълумот алмашиш тизими, ушбу ҳужжатларнинг камчиликларини аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш чораларини кўриш усуллари тўғрисида маълумот.

5.1.15. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва истеъмолчилардан ишлаб чиқилган ускуналар бўйича даъволарнинг сони ва моҳияти тўғрисидаги маълумотлар.

5.1.16. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий материаллар ва радиоактив моддалардан фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, зарур лицензиялар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар.

5.1.17. Ҳисобот ва ҳисобга олиш ҳужжатлари номенклатураси ҳамда уларни расмийлаштириш ва сақлаш тартиби.

5.2. Ядровий қурилмалар, радиациявий манбалар, ядровий материаллар, радиоактив моддаларни, радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари ускуналарини ишлаб чиқариш (тайёрлаш)да ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

5.2.1. Лицензия талабгори бўлган ташкилот ишлаб чиқмоқчи бўлган хавфсизлик учун муҳим бўлган ускуналар рўйхати, унда ускунанинг номи, мақсади, хавфсизлик тоифаси (синфи) кўрсатилиши керак.

5.2.2. Ускуналарни ишлаб чиқаришда талаблари бажарилиши лозим бўлган ускуналар сифати ва ишончлилигига қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар рўйхати (атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар, миллий стандартлар, халқаро стандартлар, шунингдек, лицензия талабгори бўлган ташкилотнинг норматив ҳужжатлари).

5.2.3. Лицензия талабгори бўлган ташкилотнинг ускуналар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширувчи таркибий бўлинмалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шу жумладан, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва мутахассисларнинг лавозим йўриқномалари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

5.2.4. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

5.2.5. Ускуналар ишлаб чиқаришда сифатни таъминлаш дастурлари рўйхати. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

5.2.6. Ускуналар ишлаб чиқаришда сифат режаларини ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотлар.

5.2.7. Лицензия талабгори бўлган ташкилот томонидан унинг худди шундай ускуналар ишлаб чиқаришдаги тажрибасини тавсифловчи аввал бажарилган ишлари тўғрисида маълумот.

5.2.8. Ишлаб чиқариш ҳужжатларини ҳисобга олиш, улар билан ишлаш, сақлаш, уларга ўзгартириш киритиш, иш жойларини билан таъминлаш тартиби тўғрисида маълумотлар.

5.2.9. Ускуналар ишлаб чиқариш ва назорат қилиш учун технологик ҳужжатлар ишлаб чиқиш, уларга ўзгартириш киритиш, ҳисобга олиш, ишлаш, сақлаш, уларни жорий қилиш ва иш жойларини билан таъминлаш тартиби тўғрисида маълумотлар.

5.2.10. Ускуналарни ишлаб чиқаришга қўйиш тартиби тўғрисида маълумотлар.

5.2.11. Ишлаб чиқаришни метрологик таъминлангани тўғрисида маълумотлар.

5.2.12. Технологик ускуналар, синов воситалари, жиҳозлар, мосламалар, лаборатория асбоб-ускуналари ва ўлчаш воситалари билан тўлиқлик тўғрисидаги маълумотлар.

5.2.13. Таъминотчиларни танлаш, харидларнинг мувофиқлигини баҳолаш, материаллар ва бутловчи қисмларни кириш назорати, идентификация қилиш, сақлаш ва ишлаб чиқаришга тушириш тизими ҳақида маълумот.

5.2.14. Путур етказадиган ва путур етказмайдиган назоратни ташкил этиш тўғрисида маълумот.

5.2.15. Тажриба ускунасини текширишдан ўтказиш тартиби, ускунани синовлардан ўтказиш тартиби, бошқа синов лабораториялари (улар жалб қилинса) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги маълумот.

5.2.16. Асбоб-ускуналарнинг сифатига бўлган даъволарни қайд этиш ва таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришда аниқланган нуқсонларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда келгусида уларнинг юзага келишининг олдини олиш чораларини кўриш тартиби тўғрисидаги маълумотлар.

5.2.17. Пайвандловчи ишчилар ва путур етказмайдиган назорат усуллари назоратчиларини ўқитиш ва аттестациядан ўтказиш, уларнинг ишини, шахсий тамға (клейм)ларини ҳисобга олиш ҳужжатларини юритиш, даврий аттестация ва билимларни текшириш муддатларига амал қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар.

5.2.18. Ускуналарни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган раҳбарлар ва мутахассисларнинг ускуналарга қўйиладиган талабларни белгиловчи нормалар ва қоидалар бўйича билимларини синовдан ўтказиш тартиби, билимларни синовдан ўтказиш муддатларига риоя қилиниши, билимларни синовдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисида маълумот.

5.2.19. Ишлаб чиқарилаётган ускуналарнинг меъёрлар ва қоидалар, конструкторлик ва технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш ва баҳолаш шакллари тартиби тўғрисида маълумот.

5.2.20. Ускуналарни ишлаб чиқаришда ядровий материаллар ва радиоактив моддалардан фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, зарур лицензиялар мавжудлиги, ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлаш чоралари тўғрисидаги маълумотлар.

5.2.21. Лицензияга талабгор ташкилотида ядро технологиялари, ускуналар ва материалларининг рухсатсиз тарқалишини истисно этадиган шарт-шароитлар мавжудлиги тўғрисида маълумот.

5.2.22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган ускуналарни сертификатлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар. Аввал лицензияга эга бўлган ташкилотлар учун лицензиялар шартлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумот.

5.2.23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига киритилган ускуналарни сертификатлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар. Аввал лицензияга эга бўлган ташкилотлар учун лицензиялар шартлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумот.

5.2.24. Аввал лицензияга эга бўлган ташкилотлар учун лицензиялар шартлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш тўғрисидаги маълумот.

5.2.25. Ҳисобот ва ҳисобга олиш ҳужжатлари номенклатураси, уларни расмийлаштириш ва сақлаш тартиби.

6. Радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктларидан фойдаланишда, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктлари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

6.1. Радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктларидан фойдаланишда, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш пунктлари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда радиациявий хавфсизлигини таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

6.1.1. Радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш жойларидан фойдаланишда, радиациявий манбалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш жойлари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ёки аризада кўрсатилган фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

6.1.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектини эксплуатация қилиш регламенти.

6.1.3. Радиациявий хавфсизлик бўйича йўриқнома(лар).

6.1.4. Кадрлар таркиби ва малакасига, уларни ўқитиш, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормалар ва қоидалар бўйича билимларини текшириш, аттестациядан ўтказиш, инструктаж ва хавфли радиациявий ишларни бажаришга қўйиладиган талабларни белгиловчи ташкилий-маъмурий ҳужжатлар нусхалари.

6.1.5. Авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқномалар.

6.1.6. Радиациявий авария юзага келганда қарор қабул қилиш мезонлари тўғрисида маълумот (авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқномада келтирилган бўлиши мумкин).

6.1.7. Ходимлар ва аҳолини радиациявий авария ҳолатида ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режаси (I ва II тоифадаги радиациявий хавфли объектлар учун), шунингдек, бошқа тоифадаги радиациявий хавфли объектлар учун ходимларни радиациявий авария ҳолатида ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режаси.

6.1.8. Радиациявий хавфсизлик хизмати структураси ва таркибининг тавсифи.

6.1.9. Хавфли радиациявий ишларни ўтказиш тартибини белгиловчи ҳужжатлар, шу жумладан, технологик регламентлар ва йўриқномалар, эксплуатация қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномалар тўғрисида маълумот.

6.1.10. Атом энергиясидан фойдаланиш объекти ва эълон қилинган фаолият тури хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларни белгиловчи ҳужжатлар рўйхати ва уларни ҳисобга олиш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тизими тўғрисида маълумот.

6.1.11. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

6.1.12. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

6.1.13. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

6.1.14. Аризада кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда сифатни таъминлаш дастури.

6.1.15. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

6.1.16. Радиациявий экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

6.1.17. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш ҳамда ташиш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

6.1.18. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

6.1.19. Иш (хизмат)лар таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник кўмак кўрсатувчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

6.1.20. Радиациявий манба ва радиоактив моддаларни сақлаш пунктлари, радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари, сақлаш жойлари учун қўлланиладиган ускуналар, маҳсулотлар ва технологиялар мувофиқлигининг баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

6.1.21. Йўл-транспорт ҳодисалари юзага келганда ҳаракатлар тартиби тўғрисида йўриқнома (радиоактив моддалар ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни ташишда улар билан муомала қилиш учун лицензия олишда тақдим этилади).

6.1.22. Радиациявий авария ҳолатида ходимлар ҳаракатлари бўйича йўриқнома.

7. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

7.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларининг хавфсизлиги экспертизаси (хавфсизликни асослаш экспертизаси)ни ўтказиш бўйича аризада кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш салоҳиятини асословчи ҳужжатлар тўплами.

7.1.1. Лицензияга талабгор ташкилотни тузилмасининг таърифи.

7.1.2. Лицензияга талабгор ташкилотнинг экспертиза ўтказиш илмий-техник қобилиятини асослаш.

7.1.3. Лицензияга талабгор ташкилотнинг аризада кўрсатилган экспертиза ўтказиш соҳасидаги техник мутахассислари тўғрисида маълумотнома.

7.1.4. Лицензияга талабгор ташкилотда, аризада кўрсатилган тегишли экспертиза ўтказиш соҳасидаги мутахассислиги бўйича олий маълумотли камида 5 йил меҳнат стажига, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида камида 15 та экспертиза ўтказиш тажрибасига эга олий малакали техник мутахассислар (камида 10 нафар, уларнинг камида 5 нафари доимий асосда) мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

7.1.5. Аризада кўрсатилган экспертиза ўтказиш соҳасида иштирок этиши кутилаётган бошқа техник мутахассислар тўғрисида маълумотнома.

7.1.6. Лицензияга талабгор ташкилот томонидан аризада кўрсатилган экспертиза ўтказиш соҳасидаги охирги 3 йил ичида берилган экспертлик хулосалари ёки бажарилган бошқа илмий ишлар рўйхати. Хулосалар нусхалари қўшимча равишда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

7.1.7. Лицензияга талабгор ташкилот томонидан аризада кўрсатилган экспертиза соҳасида қўлланиши назарда тутилаётган дастурий воситалар ва техник қўлланма материаллар (илмий-техник йўриқномалар, методикалар, кўрсатмалар) рўйхати. Техник қўлланма материаллари нусхалари қўшимча равишда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра тақдим этилади.

7.1.8. Лицензияга талабгор ташкилотнинг экспертиза ўтказиш ташкилий-техник салоҳиятини асослаш.

7.1.9. Экспертизани ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур бўлган инфратузилма (хоналар, алоқа воситалари, техника)нинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

7.1.10. Аризада кўрсатилган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида амал қилувчи норматив ҳужжатлар фондининг (шу жумладан, лицензияга талабгор ташкилотда бор бўлган норматив ҳужжатлар рўйхати) мавжудлиги, ҳолати ва фойдаланилиши тўғрисида маълумотнома;

7.1.11. Долзарб илмий-техник маълумотлардан (техник кутубхоналар, даврий илмий-техник нашрларга обуна бўлиш, конференцияларда иштирок этиш) фойдаланиш учун шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

7.1.12. Лицензияга талабгор ташкилотда экспертиза ўтказишда назарда тутилган экспертиза ўтказилишини ташкил этиш тартиби ва сифат менежменти тизимининг таърифи, шу жумладан:

7.1.13. Сифат менежменти тизимида лицензияга талабгор ташкилот фаолиятини ҳамда тегишли ресурсларни бошқаришни ўзаро боғлиқ жараёнлар йиғиндиси сифатида назарда тутувчи жараёнли ва тизимли ёндашувларни қўллашга асосланган экспертизани ўтказишни ташкил этиш тартиби;

Лицензияга талабгор ташкилотда амал қилувчи экспертизанинг сифат тизими ҳужжатлари рўйхати. Сифат тизими ҳужжатлари атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра қўшимча равишда тақдим этилади.

7.1.14. Лицензияга талабгор ташкилотда экспертиза ўтказиш бўйича фаолиятни амалга оширишда назарда тутилган экспертиза ўтказиш сифати менежменти бўйича йўриқнома.

7.1.15. Лицензияга талабгор ташкилотнинг экспертиза ўтказиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги мустақиллиги тўғрисида декларация.

7.1.16. Давлат сири ёки қонун томонидан ҳимоя қилинадиган бошқа сир ҳисобланадиган ҳужжатлар билан ишлашда тегишли шароитларнинг таъминлангани тўғрисида маълумотнома.

7.1.17. Ташкилотнинг жисман ҳимоя қилиш соҳасида ишларга нисбатан мақсади ҳақида маълумот.

8. Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, мазкур модда ва материаллар мавжуд фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни транспортда ташиш (ташиш) ва сақлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш

8.1. Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар ҳамда уран рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш, геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш ва қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, қайта ишлаш, уларни транспортда ташиш (ташиш) ва сақлашда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

8.1.1. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

8.1.2. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомалада сифатни таъминлаш дастури.

8.1.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.1.4. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.1.5. Радиоактив моддалар ва ядровий материаллар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, радиоактив моддалар ва ядровий материаллар ҳамда уран рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш, геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишларини ўтказиш ва қазиб чиқариш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш, қайта ишлаш, уларни транспортда ташиш (транспорт ҳолати, тури, рақами) ва сақлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.1.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.1.7. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала жараёнида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

8.1.8. Ядровий материаллар билан муомала қилишда ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

8.1.9. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала қилишда авария оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқнома.

8.1.10. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала қилишда лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади.

8.1.11. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

8.1.12. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалар билан муомала қилиш қисмида ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 1 ва (ёки) 3-бандларига мувофиқ).

8.1.13. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалар билан муомала қилиш қисмида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 2 ва (ёки) 4-бандларига мувофиқ).

8.2. Ядровий ёқилғи ва ядровий материалларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, ташиш учун мўлжалланган объектлар, мажмуалар, иншоотларда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (шу жумладан, уран рудаларини қазиб олиш, гидрометаллургик ишлов бериш, аффинаж, сублимат ишлаб чиқариш, металлургиялик ишлаб чиқариш, уран изотопларини ажратиш, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғини радиокимёвий қайта ишлаш).

8.2.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

8.2.2. Объектни ишга тушириш натижалари бўйича ҳисобот (қурилгандан кейин ишга тушириладиган объектлар учун).

8.2.3. Объектнинг техник лойиҳаси. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан келишилган ҳажмда тақдим этилади.

8.2.4. Объектда аварияларни оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқнома.

8.2.5. Лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

8.2.6. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

8.2.7. Объект ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.2.8. Объектни ишга туширишда сифатни таъминлаш дастури.

8.2.9. Эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

8.2.10. Технологик регламентлар рўйхати.

8.2.11. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.2.12. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.2.13. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.2.14. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.2.15. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва текшириш бўйича йўриқномалар, дастурлар ва графиклар рўйхати.

8.2.16. Объектни ишга тушириш дастури (қурилгандан сўнг ишга тушириладиган объектлар учун).

8.2.17. Ишга туширишдан олдин созлаш ишлари дастури.

8.2.18. Тажриба-саноат эксплуатацияси дастури.

8.2.19. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик бўйича нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари.

8.2.20. Ядровий ва радиациявий хавфсизлик бўйича нормалар ва қоидалар талабларидан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

8.2.21. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 1 ва 3-бандларига мувофиқ).

8.2.22. Ядровий қурилмани жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 2 ва 4-бандларига мувофиқ).

8.2.23. Объектларда радиоактив моддалар билан ишлаш шароитларининг санитария қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулосанинг мавжудлиги юзасидан маълумот.

8.2.24. Радиоактив моддаларнинг рухсат берилган ажратма ва ташланмалари нормативларини белгиловчи ҳужжатнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.2.25. Радиоактив моддаларнинг ажратма ва ташланмаларига рухсатнома мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.2.26. Радиоактив моддаларнинг ажратма ва ташланмаларини камайтириш режаси.

8.2.27. Ишлар ва хизматлар таркибини кўрсатилган ҳолда ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг рўйхати.

8.3. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддаларни ташишда улар билан муомалада бўлишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

8.3.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

8.3.2. Ташиш лозим бўлган ядровий материаллар ва радиоактив моддалар рўйхати.

8.3.3. Ортиш-тушириш ишларини бажариш жойларида ҳамда ташишда аварияларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича ҳужжатлар рўйхати.

8.3.4. Сифатни таъминлаш дастури.

8.3.5. Радиациявий ҳимоя дастури.

8.3.6. Махсус транспорт воситалари тўғрисида тўлиқ маълумот (транспорт воситасининг ҳолати, тури, рақами).

8.3.7. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

8.3.8. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.3.9. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.3.10. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

8.3.11. Лицензия талабгори томонидан фойдаланилган ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларни ташишни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар рўйхати.

8.3.12. Ходимларни ўқитиш дастурлари.

8.3.13. Махсус транспорт воситаларига санитария-эпидемиологик хулосанинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

9. Радиоактив чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш (ташиш), сақлаш, зарарсизлантириш, кўмиб ташлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш

9.1. Радиоактив чиқиндилар билан боғлик ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлашда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

9.1.1. Радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлашда улар билан муомала қилиш хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

9.1.2. Радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлашда улар билан муомала қилиш сифатини таъминлаш дастурлари.

9.1.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

9.1.4. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.1.5. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, сақлаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.1.6. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.1.7. Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш жараёнида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

9.1.8. Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлиш жараёнида аварияларни бартараф қилиш бўйича йўриқнома (Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади).

9.1.9. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

9.1.10. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

9.1.11. Радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишда жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

9.2. Радиоактив чиқиндиларни транспортда ташишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами (ёқилғи цикли объектлари учун).

9.2.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

9.2.2. Ташиш лозим бўлган радиоактив чиқиндилар рўйхати.

9.2.3. Ортиш-тушириш ишларини бажариш жойларида ҳамда ташишда авиацияларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича ҳужжатлар рўйхати.

9.2.4. Сифатни таъминлаш дастури.

9.2.5. Радиациявий ҳимоя дастури.

9.2.6. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

9.2.7. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.2.8. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.2.9. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

9.2.10. Лицензия талабгори томонидан фойдаланилган радиоактив чиқиндиларни ташишни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар рўйхати.

9.2.11. Ходимларни ўқитиш дастурлари.

9.2.12. Махсус транспорт воситаларига санитария-эпидемиологик хулосанинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

9.2.13. Радиоактив чиқиндиларни ташиш тартиби, шароитлари ва усулларининг санитария қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосанинг мавжудлиги юзасидан маълумот.

9.2.14. Радиоактив чиқиндиларни ташишда жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома.

10. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

10.1. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалардан фойдаланганда ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

10.1.1. Таклиф этилаётган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш жойи (ядровий қурилма, ядровий материалларни сақлаш жойи (ядровий ёқилғини сақлаш жойи), ҳимоя камераси, радиоактив чиқиндиларни сақлаш жойи ва бош.) ва сабабларини кўрсатган ҳолда таърифловчи материаллар.

10.1.2. Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий ва радиациявий хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

10.1.3. Лицензия талабгорида радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган, ташланадиган ва чиқариладиган жойларнинг атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

10.1.4. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

10.1.5. Радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва кўмиб ташлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

10.1.6. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

10.1.7. Объектда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ядровий материаллар ва радиоактив моддалардан фойдаланиш муносабати билан лойиҳа, конструкторлик, технологик ва эксплуатация ҳужжатларини ўзгартириш (ўзгартириш киритилган холларда) бўйича ҳужжатлар тўплами:

10.1.7.1. Ядровий материаллар ва радиоактив моддалар билан муомала қилишда аварияларни бартараф этиш бўйича йўриқнома.

10.1.7.2. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

10.1.7.3. Объект ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

10.1.7.4. Сифатни таъминлаш дастури.

10.1.7.5. Технологик регламентлар рўйхати.

10.1.7.6. Хавфсизлик учун муҳим бўлган тизимларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, синовдан ўтказиш ва текшириш бўйича йўриқномалар, дастурлар ва графиклар рўйхати.

10.1.7.7. Ядровий ва радиациявий хавфсизлиги бўйича норматив талаблардан четга чиқишларни қоплаш чора-тадбирлари рўйхати.

10.1.7.8. Ядровий ва радиациявий хавфсизлиги ҳамда радиоактив чиқиндилар билан муомала қилиш бўйича норматив талаблардан четга чиқишларни бартараф этиш ишлари дастури.

10.1.7.9. Ядровий материаллар ва (ёки) радиоактив моддалар билан муомала қилиш қисмида ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 1 ва (ёки) 3-бандларига мувофиқ).

10.1.7.10. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 2 ва (ёки) 4-бандларига мувофиқ).

11. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материалларни, ускуналарни ҳамда технологияларни, шунингдек, радиоактив моддалар ва ядровий материалларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

11.1. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий материалларни, ускуналарни ҳамда технологияларни, шунингдек, радиоактив моддалар ва ядровий материалларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича лицензия олиш учун асословчи ҳужжатлар тўплами.

11.1.1. Ариза берувчи амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият тури тўғрисида маълумот.

11.1.2. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича ядровий ва радиациявий хавфли ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи.

11.1.3. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сифатни таъминлаш дастурлари.

11.1.4. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича аввал бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумот.

11.1.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш назарда тутилган тегишли ҳужжати ёки қарорининг нусхаси.

11.1.6. Тузилган ҳамда харидор ва сотувчи имзолаган шартноманинг нусхаси.

12. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

12.1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида эксплуатация қилувчи ташкилотларга хизматлар кўрсатиш бўйича лицензия олиш учун асословчи ҳужжатлар тўплами.

12.1.1. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича ядровий ва радиациявий хавфли ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи.

12.1.2. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сифатни таъминлаш дастурлари.

12.1.3. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича аввал бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумот.

12.1.4. Аризада кўрсатилган фаолиятга жалб қилинган ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ва мустақил ишлашга рухсат бериш тизими тўғрисида маълумот.

12.1.5. Ишларни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга жавоб берадиган ҳажмда ва сифатда бажаришга ҳамда бажарилаётган ишлар назоратини амалга ошириш имконини берувчи ташкилотнинг техник жиҳозланиши (тегишли технологиялар, ускуналар, мосламалар, асбоблар, методикалар, ҳужжатлар мавжудлиги) тўғрисида маълумотнома.

13. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятни лицензиялаш

13.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини ишлатиш учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лицензия олиш учун асословчи ҳужжатлар тўплами.

13.1.1. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши розилиги тўғрисидаги маълумот.

13.1.2. Нодавлат таълим ташкилотлари таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг лицензиясига эга эканлиги тўғрисида маълумот.

13.1.3. Таълим жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат талабларига), ўқув режаларига ва таълим дастурларига мувофиқ ташкил этилгани, шунингдек, ушбу фаолият йўналишлари ўқув режаси ва дастурлари тўғрисида маълумот.

13.1.4. Аудиторияларни, ўқув хоналари замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозлангани тўғрисида маълумот.

13.1.5. Ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари.

13.1.6. Педагог кадрлар ҳақида маълумот.

3-боб. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомала қилувчи ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами

14. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

14.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштиришда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

14.1.1. Ташкилот томонидан лойиҳалаштириш ишларини бажаришда унинг соҳадаги тажрибасини ўрганиш мақсадида аввал бажарилган ишлар тўғрисида маълумот. Ташкилот амалга оширмоқчи бўлган лойиҳалаш ишлари рўйхати.

14.1.2. Норма назорати хизматини ташкил этилганлиги тўғрисида маълумотнома.

14.1.3. Лойиҳалаштириш ишларининг режалаштирилган ҳажмини тўғри бажариш ва зарур ҳисоб-китоб, тажрибавий экспериментал асослашни амалга оширишга имкон берадиган ташкилотнинг техник ҳамда дастурий таъминоти ҳақида маълумот.

14.1.4. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштиришда сифатни таъминлаш дастурлари.

14.1.5. Ишлаб чиқиш ва сифатни назорат қилишнинг барча босқичларида лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, амалиётга татбиқ этиш, ўзгартиришлар киритишни ташкил этиш, шу жумладан, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатлари тизими тўғрисида маълумот.

14.1.6. Эксплуатация қилувчи ташкилот, объект эгаси ёки буюртмачи томонидан ташкилотнинг лойиҳалаштириш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш тўғрисида маълумотнома.

14.1.7. Лицензия талабгорининг лойиҳалаштириш ҳужжатларидан фойдаланадиган ташкилотлар билан маълумот алмашиш тизими, шу жумладан, ускуналар ишлаб чиқариш, объектларни қуриш, монтаж қилиш, ишга тушириш ва эксплуатация қилишда (шунингдек, таъмирлашда) камчиликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, шу билан биргаликда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш усуллари тўғрисида маълумотнома.

15. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини барпо этиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

15.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларни барпо этишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

15.1.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларни барпо этишда хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

15.1.2. Умумий сифатни таъминлаш дастури.

15.1.3. Ионлаштирувчи нурланиш манба объектини барпо этиш учун ишлаб чиқилган лойиҳа, конструкторлик, эксплуатация ва технологик ҳужжатлар ҳамда уни жисман ҳимоя қилиш тўғрисида маълумотнома.

15.1.4. Ионлаштирувчи нурланиш манба барпо этишда сифатни таъминлаш дастури. Лойиҳалаш ҳужжатлари (шу жумладан, хавфсизлик, шунингдек, жисман ҳимоя қилиш учун муҳим тизимлар лойиҳалари), радиациявий манба хавфсизлиги асосланишида ҳаволалари мавжуд бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботлар. Дастур радиациявий манбани монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш сифатини таъминлаш талабларини ўз ичига олади.

15.1.5. Ионлаштирувчи нурланиш манбаини ишга тушириш дастури.

16. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича фаолиятни лицензиялаш.

16.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофазаланиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

16.1.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш жойларидан фойдаланишда, ионлаштирувчи нурланиш манбалар ва радиоактив чиқиндилар сақлаш жойлари учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда ёки аризада кўрсатилган фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

16.1.2. Ионлаштирувчи нурланиш манбани эксплуатация қилиш регламенти.

16.1.3. Радиациявий хавфсизлик бўйича йўриқнома(лар).

16.1.4. Кадрлар таркиби ва малакасига, уларни ўқитиш, радиациявий хавфсизлик соҳасидаги қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, нормалар ва қоидалар бўйича билимларини текшириш, аттестациядан ўтказиш, инструктаж ҳамда хавфли радиациявий ишларни бажаришга қўйиладиган талабларни белгиловчи ташкилий-маъмурий ҳужжатлар нусхалари.

16.1.5. Авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқномалар.

16.1.6. Радиациявий авария юзага келганда қарор қабул қилиш мезонлари тўғрисида маълумот (авария ва ёнғиннинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқномада келтирилган бўлиши мумкин).

16.1.7. Ходимларни радиациявий авария ҳолатида ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар режаси.

16.1.8. Радиациявий хавфсизлик хизмати тузилмаси ва таркибининг тавсифи.

16.1.9. Хавфли радиациявий ишларни ўтказиш тартибини белгиловчи ҳужжатлар, шу жумладан, технологик регламентлар ва йўриқномалар, эксплуатация қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномалар тўғрисида маълумот.

16.1.10. Ионлаштирувчи нурланиш манбаи ва эълон қилинган фаолият тури хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талабларни белгиловчи ҳужжатлар рўйхати ва уларни ҳисобга олиш ҳамда уларга ўзгартиришлар киритиш тизими тўғрисида маълумот.

16.1.11. Ионлаштирувчи нурланиш манбани ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

16.1.12. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

16.1.13. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда ташкилотнинг амалдаги сифат менежменти тизими тавсифи.

16.1.14. Аризада кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда сифатни таъминлаш дастури.

16.1.15. Радиациявий экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

16.1.16. Ионлаштирувчи нурланиш манбани ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумот.

16.1.17. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

16.1.18. Ишлар (хизматлар) таркибини кўрсатган ҳолда аризада кўрсатилган фаолиятга муҳандислик-техник кўмак кўрсатувчи, шунингдек, мазкур фаолиятни амалга оширишда радиациявий хавфсизлик соҳасида ишларни бажарувчи ва хизматлар тақдим этувчи ташкилотлар тўғрисида маълумот.

16.1.19. Ионлаштирувчи нурланиш манба, радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктлари, сақлаш жойлари учун қўлланадиган ускуналар, маҳсулотлар ва технологиялар мувофиқлигининг баҳосини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари.

16.1.20. Йўл-транспорт ҳодисалари юзага келганда ҳаракатлар тартиби тўғрисида йўриқнома (ионлаштирувчи нурланиш манба ва (ёки) радиоактив чиқиндиларни ташишда улар билан муомала қилиш учун лицензия олишда тақдим этилади).

16.1.21. Радиациявий авария ҳолатида ходимлар ҳаракати бўйича йўриқнома.

17. Ионлаштирувчи нурланиш манбадан фойдаланиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

17.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбадан фойдаланишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

17.1.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаи хавфсизлигини асослаш.

17.1.2. Ионлаштирувчи нурланиш манбаининг техник лойиҳаси материаллари. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра ионлаштирувчи нурланиш манбаидан фойдаланиш бўйича лицензия олиш учун ариза берилгандан сўнг тақдим этилади.

17.1.3. Ионлаштирувчи нурланиш манбаини эксплуатация қилишда сифатни таъминлаш дастури.

17.1.4. Ионлаштирувчи нурланиш манбаини эксплуатация қилиш бўйича йўриқнома.

17.1.5. Ионлаштирувчи нурланиш манбаида содир бўладиган авариялар оқибатларини тугатиш бўйича йўриқнома.

17.1.6. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари (тегишли қисмлари) бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

17.1.7. Радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин, санитария, ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ҳамда лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

17.1.8. Радиациявий хавфсизлик, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

17.1.9. Ионлаштирувчи нурланиш манбаидаги лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма.

17.1.10. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

17.1.11. Ионлаштирувчи нурланиш манбани ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

17.1.12. Ионлаштирувчи нурланиш манбани эксплуатация қилишда иштирок этадиган ходимларини танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

17.1.13. Ионлаштирувчи нурланиш манбани қуриш учун лицензиянинг амал қилиши шартларининг бажарилиши тўғрисида маълумотнома.

17.1.14. Ионлаштирувчи нурланиш манбани жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

18. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

18.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларни ташишда улар билан муомалада бўлишда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

18.1.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

18.1.2. Ташиш лозим бўлган ионлаштирувчи нурланиш манбалари рўйхати.

18.1.3. Ортиш-тушириш ишларини бажариш жойларида ҳамда ташишда аварияларнинг олдини олиш бўйича ҳужжатлар рўйхати.

18.1.4. Сифатни таъминлаш дастури.

18.1.5. Радиациявий ҳимоя дастури.

18.1.6. Махсус транспорт воситалари тўғрисида тўлиқ маълумот (транспорт воситасининг ҳолати, тури, рақами).

18.1.7. Радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

18.1.8. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги маълумот.

18.1.9. Радиациявий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

18.1.10. Лицензия талабгори томонидан фойдаланилган ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив чиқиндиларни ташишни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар рўйхати.

18.1.11. Ходимларни ўқитиш дастурлари.

18.1.12. Махсус транспорт воситаларига санитария-эпидемиологик хулосанинг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

18.1.13. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари ва радиоактив чиқиндиларни ташиш тартиби, шароитлари ва усулларининг санитария қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосанинг мавжудлиги юзасидан маълумот.

18.1.14. Радиоактив чиқиндиларни ташишда жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома.

19. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш, шу жумладан, қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, зарарсизлантириш, кўмиш, утилизация қилиш ва сақлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

19.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш, шу жумладан, қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, зарарсизлантириш, кўмиш, утилизация қилиш ва сақлашда радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

19.1.1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, зарарсизлантириш, кўмиш, утилизация қилиш ва сақлашда улар билан муомалада бўлиш хавфсизлигини асослаш бўйича ҳисобот.

19.1.2. Қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, зарарсизлантириш, кўмиш, утилизация қилиш ва сақлашда улар билан муомала қилиш сифатини таъминлаш дастурлари.

19.1.3. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ҳамда лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

19.1.4. Ионлаштирувчи нурланиш манбалар ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан, уларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, зарарсизлантириш, кўмиш, утилизация қилиш, уларни ташиш ва сақлаш жараёнлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган саноат ва ёнғин хавфсизлиги экспертизаси, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси, давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулосаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

19.1.5. Радиациявий ва экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

19.1.6. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш жараёнларида иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

19.1.7. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан муомалада бўлиш жараёнларида аварияларнинг олдини олиш бўйича йўриқнома (Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади).

19.1.8. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

19.1.9. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 3-бандига мувофиқ).

19.1.10. Ионлаштирувчи нурланиш манбалар билан муомалада бўлиш жараёнларида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 4-бандига мувофиқ).

20. Радиациявий хавфсизлик соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

20.1. Радиациявий хавфсизлик соҳасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларига хизматлар кўрсатиш бўйича лицензия олиш учун асословчи ҳужжатлар тўплами.

20.1.1. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича радиациявий хавфли ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи.

20.1.2. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда сифатни таъминлаш дастурлари.

20.1.3. Аризада кўрсатилган фаолият бўйича аввал бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар тўғрисида маълумот.

20.1.4. Аризада кўрсатилган фаолиятга жалб қилинган ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини ошириш ва мустақил ишлашга рухсат бериш тизими тўғрисида маълумот.

20.1.5. Ишларни радиациявий хавфсизлик соҳасида соҳасидаги нормалар ва қоидаларга жавоб берадиган ҳажмда ва сифатда бажаришга ҳамда бажарилаётган ишлар назоратини амалга оширишга имкон берувчи ташкилотнинг техник жиҳозланиши (тегишли технологиялар, ускуналар, мосламалар, асбоблар, атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган билан келишилган методикалар, ҳужжатлар мавжудлиги) тўғрисида маълумотнома.

21. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларига киритилиши мумкин бўлган фаолиятнинг бошқа турларини лицензиялаш.

21.1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият турларига киритилиши мумкин бўлган фаолиятнинг бошқа турлари бўйича ядровий ва радиациявий хавфсизликни таъминлашни асословчи ҳужжатлар тўплами.

21.1.1. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисобот.

21.1.2. Сифатни таъминлаш дастури.

21.1.3. Атроф-муҳитга таъсирини назорат қилувчи аккредитациядан ўтказилган экологик-таҳлил лабораториясининг мавжудлиги тўғрисида маълумот.

21.1.4. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек, ишлаб чиқариш назорати соҳаларида қонунчилик ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқилган ва лицензия талабгори томонидан тасдиқланган йўриқномаларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

21.1.5. Радиациявий ва ядровий, экологик хавфсизлик, саноат, ёнғин ва ахборот хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, жисман ҳимоя қилиш хизматларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот.

21.1.6. Иштирок этувчи ходимларни танлаш, тайёрлаш, малакасини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустақил ишлашга рухсат бериш тўғрисида маълумот.

21.1.7. Радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш бўйича йўриқнома.

21.1.8. Авария оқибатларини бартараф этиш бўйича йўриқнома.

21.1.9. Лойиҳадан ташқари аварияларни бошқариш бўйича кўрсатма. Хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботда тегишли боб мавжуд бўлса, материаллар атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган сўровига кўра лицензия олиш тўғрисида ариза берилгандан кейин тақдим этилади.

21.1.10. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар (радиациявий аварияларда ҳаракат қилиш) режаси.

21.1.11. Ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 1 ва (ёки) 3-бандларига мувофиқ).

21.1.12. Жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома (мазкур Таркибга 1-илованинг 2 ва (ёки) 4-бандларига мувофиқ).

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги лицензияланадиган ҳар бир фаолият (иш) тури бўйича унинг хавфсизлигини асослаш юзасидан тақдим этиладиган ҳужжатлар тўпламининг таркибига ИЛОВА

Маълумотномалар мазмунига қўйиладиган

1. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотномалар таркибига қўйиладиган талаблар:

1.1. Ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги низомлар (йўриқномалар), ҳар бир материаллар баланси зонаси учун ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича йўриқномалар;

1.2. Материаллар баланси зонаси учун асосий ўлчаш нуқталари, ўлчашларни бажариш услубиёти, техник воситалар, намуна учун танлаб олиш тартиб-қоидалари рўйхатини, ўлчашнинг аниқлигини талаб қиладиган ўлчашларни даврий ўтказиш маълумотларини, ўлчаш натижаларини тақдим этиш муддатлари ва шаклларини ўз ичига оладиган ўлчаш дастури;

1.3. Ядровий материалларни ҳисобга олувчи ва назорат қилувчи ходимлар билимларини текширишни ташкил этиш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари, ядровий материалларни ҳисобга олувчи ва назорат қилувчи ходимларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рухсатномалари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар;

1.4. Лицензияга талабгор ташкилотда амал қилувчи ядровий материалларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар рўйхати.

2. Ядровий қурилмалар, ядровий материаллар ва ядровий материалларни сақлаш пунктларини жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотномалар таркибига қўйиладиган талаблар:

2.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг заифлигини таҳлил қилиш ва жисман ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар.

2.2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиш тизимининг ташкилий чоралари.

2.3. Жисман ҳимоя хизматини яратиш.

2.4. Қўриқлаш хизматини ташкил этиш.

2.5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ички режимини ташкил қилиш.

2.6. Жисман ҳимоя тизимини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2.7. Жисман ҳимоя қилиш тизимига қўйиладиган талабларга риоя этиш назорат қилиниши.

2.8. Лойиҳавий таҳдидлар рўйхати.

2.9. Ядровий ва радиацивий хавфсизлик бўйича атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг таснифи ва тоифасини белгилайдиган ҳужжат.

2.10. Жисман ҳимоя хизмати тўғрисидаги низом.

2.11. Жисмоний ҳимоя қилиш тизими учун масъул шахсни тайинлаш.

2.12. Ташриф буюрувчиларнинг қўриқланадиган ҳудудга ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларга кириш ва чиқиш тўғрисидаги низом.

2.13. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритадиган шахслар рўйхати.

2.14. Фавқулодда вазиятларда ташкилот, корхона ва жисман ҳимоя хизмати ходимларнинг ўзаро ҳамкорлик режаси.

2.15. Жисман ҳимоя тизимининг муҳандислик-техник ҳимоя воситаларининг техник ҳолати ва ишлашини текшириш режаси.

2.16. Рухсатсиз киришнинг аниқлашни ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжати.

2.17. Жисман ҳимоя тизимини ҳимоя қилишнинг муҳандислик-техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар.

2.18. Жисман ҳимоя хизматининг рухсатсиз ҳаракатлардан ҳимоя қилиши ва кириш ва чиқиш назоратини амалга ошириши.

2.19. Жисман ҳимояни амалга оширадиган ходимлар билимларини текширишни ташкил этиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари.

2.20. Ядровий материалларни атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ичида ва ташқарисида ташиш пайтида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар.

3. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича маълумотномалар таркибига қўйиладиган талаблар:

3.1. Ташкилотнинг радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича низомлари (йўриқномалари), ўтказилган охирги жисмоний инвентаризацияси тўғрисидаги далолатномалар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ўлчаш дастурлари.

3.2. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни амалга оширувчи ходимлар билимларини текширишни ташкил этиш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олувчи ва назорат қилувчи ходимларда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар.

3.3. Лицензияга талабгор ташкилотда амал қилувчи радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишни таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар рўйхати.

4. Радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктларини жисман ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича маълумотнома мазмунига қўйиладиган талаблар:

4.1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида қоидабузарлар моделини белгилаш тўғрисидаги маълумотлар.

4.2. Радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндиларни сақлаш пунктларини жисман ҳимоя қилиш тизимининг ташкилий чоралари.

4.3. Жисман ҳимоя хизматини яратиш.

4.4. Қўриқлаш хизматини ташкил этиш.

4.5. Объектнинг ички режимини ташкил қилиш.

4.6. Жисман ҳимоя тизимини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

4.7. Жисман ҳимоя қилиш тизимига қўйиладиган талабларга риоя этиш назорат қилиниши.

4.8. Лойиҳавий таҳдидлар рўйхати.

4.9. Радиациявий хавфсизлик бўйича атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг таснифи ва тоифасини белгилайдиган ҳужжат.

4.10. Жисман ҳимоя хизмати тўғрисидаги низом.

4.11. Жисмоний ҳимоя қилиш тизими учун масъул шахсни тайинлаш.

4.12. Ташриф буюрувчиларнинг қўриқланадиган ҳудудга ва радиациявий манбалар, радиоактив моддалар, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндилар бўйича фаолият юритадиган биноларга кириш ва чиқиш тўғрисидаги низом.

4.13. Радиациявий манбалари, радиоактив моддалар, радиоактив моддаларни ва радиоактив чиқиндилар бўйича фаолият юритадиган шахслар рўйхати.

4.14. Фавқулодда вазиятларда ташкилот, корхона ва жисман ҳимоя хизмати ходимларнинг ўзаро ҳамкорлик режаси.

4.15. Жисман ҳимоя тизимининг муҳандислик-техник ҳимоя воситаларининг техник ҳолати ва ишлашини текшириш режаси.

4.16. Рухсатсиз киришнинг аниқлашни ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш тартибини белгиловчи ҳужжат.

4.17. Жисман ҳимоя тизимини ҳимоя қилишнинг муҳандислик-техник ҳимоя воситаларига қўйиладиган талаблар.

4.18. Жисман ҳимоя хизматининг рухсатсиз ҳаракатлардан ҳимоя қилиши ва кириш ва чиқиш назоратини амалга ошириши.

4.19. Жисман ҳимояни амалга оширадиган ходимлар билимларини текширишни ташкил этиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш режалари.

4.20. Радиоактив моддалар ва радиация манбаларини атом энергиясидан фойдаланиш объектларидан ташқарида ташиш пайтида жисман ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Лицензия талабгори (атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият тури билан шуғулланиш мақсадида лицензия олиш учун мурожаат қилган ташкилот) 1. Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида тегишли фаолият тури бўйича лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли органга ҳужжатларни бевосита ёки уларнинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали тақдим этади. Лицензия талабгори хоҳишига кўра 2-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган 1. Аризани кўриб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ишончлигини кўриб чиқади. 1. Аризани қабул қилгандан сўнг беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2. Ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш жараёнида унда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибига (кейинги ўринларда — хавфсизликни асослаш экспертизаси) мувофиқ экспертизадан ўтказишни, шунингдек, жойига чиққан ҳолда лицензия талабгори томонидан амалга оширилиши режалаштираётган лицензияланадиган фаолият тури бўйича шароитларини баҳолашни (текширишни) ташкил этади. 3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. 2., 3. Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш тартибида белгиланган муддатларда 3-босқич Лицензия талабгори Хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш учун эксперт ташкилотига белгиланган шаклдаги буюртманомани ва техник топшириқни бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган ариза электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқлангандан сўнг беш иш куни мобайнида 4-босқич Эксперт ташкилоти (хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс) 1. Экспертизани ўтказиш учун тақдим қилинган буюртманомани қабул қилади. 1. Буюртманома тақдим этилган кунда 2. Экспертизани ўтказиш учун техник топшириқни дастлабки баҳолаш жараёнидан ўтказади. 2. Беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 3. Буюртмачи (лицензия талабгори) билан шартномани расмийлаштиради. 3. Ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида хавфсизликни асослаш экспертизасини ўтказади. 4. Тасдиқланган техник топшириқда белгиланган муддатларда 5-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган 1. Хавфсизликни асослаш экспертизаси якунлангандан сўнг лицензия талабгорига лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. 1. Ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2. Қарор қабул қилингани тўғрисидаги баённи тасдиқлайди. 2. Бир иш куни муддатда 3. Лицензия талабгорига қабул қилинган қарор тўғрисидаги ёзма билдиришномани ва лицензия битимини имзолаш учун юборади. 3. Бир иш куни муддатда 4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришномани юборади (топширади). 4. Бир иш куни муддатда 6-босқич Лицензия талабгори Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ва лицензия битимини имзолайди. Мазкур шартлар бажарилмаган тақдирда, Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда 7-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган 1. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия талабгорининг тақдим этган аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда қайта кўриб чиқилади. Бунда лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилгани учун йиғим ундирилмайди. 1. Ариза тақдим этилган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда 2. Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади. 2. Билдиришномада кўрсатилган муддатдан сўнг 8-босқич Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли орган 1. Лицензиат томонидан лицензия берилгани учун давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиб, лицензия битими имзолагандан сўнг лицензия бланкаларини расмийлаштиради. 1. Бир иш куни муддатда 2. Лицензияловчи орган раҳбари (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган лицензияни лицензиятга беради (юборади) ҳамда лицензиялар реестрида тегишли маълумотларни қайд этади. 2. Уч иш куни муддатда

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳаларидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири (Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган номи) ЛИЦЕНЗИЯ № _______ Мазкур лицензия билан ____________________________________________________________________ (лицензия эгасининг тўлиқ номи, идоравий мансублиги) ________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________га ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ билан (рухсат этилган фаолият тури) шуғулланишга рухсат берилди. Лицензия эгасининг жойлашган жойи: _______________________________________________________ Лицензия эгасининг солиқ тўловчи идентификация рақами: _____________________________________ Лицензия берилган сана: 20___ й._______________ Лицензиянинг амал қилиш муддати: 20___ й._______________ Реестр бўйича тартиб рақами: ______________________ Ваколатли шахс ___________________________________ (имзо, Ф.И.О.) М.Ў. Лицензиянинг амал қилиш муддати 20___ й. _______________гача узайтирилди. Ваколатли шахс ___________________________________ (имзо, Ф.И.О.) М.Ў.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 420-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат ва радиация хавфсизлиги соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялашни ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 782-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 2-илова .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 46-банди «в» кичик банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 237-банди «а» ва «б» кичик бандлари .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 33-банди «б» кичик банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 октябрдаги 663-сон қарори .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 16-банди «б» кичик банди ҳамда 24-банди .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига 1-иловага 31-илова .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 18-банди «а» ва «б» кичик бандлари ҳамда 4-илованинг 117-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 июль,

420-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2026 й., 09/26/420/0802-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ARIZA

TARKIBI

talablar

SXEMASI

ROʻYXATI

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalada boʻladigan sohalardagi litsenziyalash tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoniga muvofiq atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalada boʻladigan sohalardagi litsenziyalash tartib-taomillarini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi manfaatdor vazirliklar hamda idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Ushbu qaror 2027-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

Belgilansinki, mazkur qaror kuchga kirgunga qadar belgilangan tartibda ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalada boʻladigan sohalardagi faoliyat uchun olingan litsenziyalar asosida faoliyat koʻrsatuvchi litsenziatlar Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalada boʻladigan sohalardagi litsenziyalash talablari asosida 2027-yil 1-dekabrga qadar qayta litsenziya olishi lozim.

Bunda litsenziya belgilangan muddatlarda qayta rasmiylashtirilmagan taqdirda, amaldagi litsenziyalar oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etiladi.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 420-son qaroriga 1-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasida quyidagi faoliyat turlari litsenziyalanadi:

a) ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarning:

yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish hamda ulardan foydalanish;

radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ulardan foydalanish, ularni transportda tashish va saqlash;

b) boshqa yuridik shaxslarning:

yadroviy qurilmalarini va (yoki) saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda qurish;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari, radiatsiviy manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalash hamda tayyorlash;

atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish;

radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ulardan foydalanish, transportda tashish va saqlash;

radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallar, uskunalar hamda texnologiyalarni, shuningdek, radioaktiv moddalarni olib kirish va olib chiqish;

atom energiyasidan foydalanish sohasida xizmatlar koʻrsatish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;

radioaktiv manbalarni hosil qilish, ularga xizmat koʻrsatish, ularni ishlab chiqarish, barpo etish;

radioaktiv manbalar uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari;

v) ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasida (atom energiyasidan foydalanish sohasi bundan mustasno):

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini barpo etish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmat koʻrsatish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qazib olish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini ishlab chiqarish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini hosil qilish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qayta ishlash;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalaridan foydalanish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini saqlash;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini tashish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini zararsizlantirish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini utilizatsiya qilish;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini koʻmish.

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat turlariga faoliyatning boshqa turlari ham kiritilishi mumkin.

3. Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ (keyingi oʻrinlarda — litsenziyalovchi organ) tomonidan litsenziyalanadi.

4. Litsenziya litsenziya talabgori tomonidan faoliyatning xavfsizligi va litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish rejalashtirilgan yoki unga tegishli boʻlgan obyektning xavfsizligi asoslantirilgan va tasdiqlangan muddatdan kelib chiqqan holda belgilangan muddatga beriladi.

Litsenziya faqat yuridik shaxslarga belgilangan faoliyat turlarini amalga oshirishi uchun oʻn yildan ortiq boʻlmagan muddatga beriladi.

5. Amalga oshirilishi uchun litsenziya olingan faoliyat turi faqat litsenziyani olgan yuridik shaxs tomonidan amalga oshirilishi mumkin. Litsenziyalarni yoki ularga doir huquqlarni boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.

2-bob. Litsenziya talablari va shartlari

6. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga belgilangan faoliyat turlarini litsenziyalashda Oʻzbekiston Respublikasining “Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonuni 20-moddasida belgilangan asosiy shartlardan tashqari quyidagi talab va shartlar qoʻyiladi:

a) yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish sohasida:

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, milliy standartlarga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etishi;

yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish toʻgʻrisida hamda yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydoncha tanlash toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qilingani;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun tegishli maydonchadan foydalanishga doir ruxsatnomani mavjudligi;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini barpo etishning texnik-iqtisodiy asoslash hujjatlari boʻyicha davlat ekspertizasining tegishli ijobiy xulosasi olingani;

litsenziya talabgorining birinchi rahbarida atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnomaning mavjudligi;

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini barpo etish shartnomasining buyurtmachisi funksiyalarini bajarishi jarayonida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot rahbar xodimlarining litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligini va ushbu xodimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnomaga ega ekanligi;

loyiha, konstruksiya va texnologik hujjatlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarni ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlari yoʻlga qoʻyilgani;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini barpo etish majmuasida ruxsatsiz kirishdan himoya qilishni taʼminlash tizimlarining mavjudligi hamda mazkur tizimlarning normal funksiyasi yoʻlga qoʻyilgani;

litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini xavfsiz tugatish sharoitlarini taʼminlash qobiliyatini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgori tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti qurilish maydonchasini tadqiq etish natijalarini monitoring qilish tizimini va ushbu obyektlarni loyihalashtirish, qurishda zarur xavfsizlikni taʼminlash talablaridan kelib chiqqan holda uskunalarni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, oʻrnatish va ishga tushirishda monitoring natijalarini tatbiq etishni hisobga olish tizimi joriy etilgani va buning uchun zarur boʻlgan material-texnik vositalarning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini barpo etish shartnomasi boʻyicha buyurtmachi oʻz funksiyalarini bajarishi uchun zarur moddiy-texnik bazaga ega ekanligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

b) yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish va ularni foydalanishdan chiqarish, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlar amalga oshirilishi sohasida:

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlaridan foydalanish, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlar amalga oshirilishi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, milliy standartlarga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etishi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti uchun masʼul etib tayinlangan hamda oʻz kuchi bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda, yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktidan foydalanishga qodir boʻlgan litsenziya talabgori (yuridik shaxs) toʻgʻrisidagi qarorning qabul qilingani;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktiga mulk huquqi va (yoki) boshqa ashyoviy huquqlar asosida egalik qilish huquqini tasdiqlovchi hujjatning mavjudligi;

litsenziya talabgorining birinchi rahbarida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnoma va atom elektr stansiyasida rahbarlik lavozimida kamida yetti yil, shu jumladan, kamida ikki yil atom elektr stansiyasining bosh muhandisi yoki uning oʻrinbosari lavozimida ish stajiga ega ekanini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining bosh muhandisida atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnoma va atom elektr stansiyasida rahbarlik lavozimlarida kamida besh yil, shu jumladan, kamida ikki yil atom elektr stansiyasining bosh muhandisi lavozimida yoki uning oʻrinbosari, atom elektr stansiyasida asosiy texnologik boʻlinma rahbari (rahbar oʻrinbosari) lavozimida ish stajiga, shuningdek, rahbar xodimlarda atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnomaning mavjudligi;

litsenziya talabgori ishchi — xodimlarining litsenziyalovchi organ tomonidan belgilangan malaka talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining yadroviy qurilmalarni va (yoki) saqlash punktlarida radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlik taʼminlanganini asoslovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarni ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlari yoʻlga qoʻyilgani;

yadroviy materiallar, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻi va (yoki) radioaktiv chiqindilarni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi belgilangan norma va qoidalarga muvofiq saqlash sharoitining mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilish tizimi hamda uran qazib olish uchun radiatsiyani boshqarish rejasi mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq ishlab chiqilgan avariyaga oid ichki rejaning hamda mazkur reja litsenziya talabgori tomonidan bajarishga shayligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti, shuningdek, radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar hamda radioaktiv chiqindilarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq jisman himoya qilinishini taʼminlash tizimining mavjudligi;

litsenziya talabgori tomonidan taqdim etiladigan loyiha hujjatlarida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini foydalanishdan chiqarish boʻyicha belgilangan muddatdan besh yil oldin mazkur obyektlarni xavfsiz foydalanishdan chiqarish boʻyicha konsepsiyaning mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti maydonchasini tadqiq etish natijalarini monitoring qilish tizimini va ushbu obyektlarni loyihalashtirish, qurishda zarur xavfsizlikni taʼminlash talablaridan kelib chiqqan holda, uskunalarni loyihalashtirish, ishlab chiqarish, oʻrnatish va ishga tushirishda monitoring natijalarini tatbiq etishni hisobga olish tizimi joriy etilgani va buning uchun zarur boʻlgan material-texnik vositalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti maydonchasining zarur parametrlarini monitoring qilish tizimining va monitoring natijalarini mazkur obyektlardan foydalanishda hisobga olish tizimining mavjudligi;

yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

operativ, texnologik jarayonlarni boshqaruvchi va ularga xizmat koʻrsatuvchi xodimlar tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi;

ish joylarida, binolarda, ishlab chiqarish maydonlarida, sanitariya-muhofaza zonalarida, shuningdek, radioaktiv chiqindilarni chiqarishda va tashlashda hamda saqlash punktlarida radiatsiyaviy vaziyatni nazorat qilish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktidan foydalanish hamda ularni foydalanishdan chiqarishning barcha bosqichda sifatni taʼminlash dasturlarining mavjudligi;

yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini foydalanishdan chiqarish jamgʻarmasining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlarida xizmat koʻrsatuvchi xodimlarda tibbiy jihatdan qarshi koʻrsatmalarning mavjud emasligi, shu bilan birga, tegishli xodimlar psixiatriya va norkologiya ekspertizasidan ijobiy oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

operativ, texnologik jarayonlarni boshqaruvchi va ularga xizmat koʻrsatuvchi xodimlarni smenadan oldin nazorat qilishni amalga oshiruvchi tibbiy xizmatning mavjudligi;

yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punkti xodimlarini yillik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktini ekspluatatsiya qilishga surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, jinoyat sodir etgani uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlangani boʻlgan xodimlarning qoʻyilmasligini taʼminlovchi litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan tartibning mavjudligi;

litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining rahbarlari, xodimlari va mutaxassislarini attestatsiyadan oʻtkazish tizimining yoʻlga qoʻyilgani;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punkti xodimlarining olgan individual nurlanish dozalari nazorati va hisobga olish tizimining mavjudligi.

7. Atom energiyasidan foydalanish sohasida boshqa yuridik shaxslarga belgilangan faoliyat turlarini litsenziyalashda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi (atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasi bundan mustasno):

litsenziya talabgorining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, davlat standartlariga, normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etishi;

litsenziya talabgorining birinchi rahbari atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnoma va atom energiyasidan foydalanish obyektlarida kamida uch yil ish stajiga ega ekanini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi;

litsenziya talabgori ishchi xodimlarining belgilangan malaka talablariga muvofiqligini va atom energiyasidan foydalanish sohasidagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnomalarga ega ekanini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda, loyiha hujjatlarini hamda konstruktorlik-texnologik hujjatlarini ishlab chiqishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik qoidalariga rioya etilishini taʼminlash tizimlarining yoʻlga qoʻyilgani;

atom energiyasidan foydalanadigan obyektda shtat birligi Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan, sodir boʻlishi mumkin boʻlgan yadroviy va radiatsiyaviy avariyalar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarni bartaraf etishga ixtisoslashgan yongʻin-qutqaruv boʻlinmalarining (tuzilmalarning) mavjudligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (hududiy boshqarmasi) bilan kelishilgan favqulodda vaziyatlarni oldini olish hamda bartaraf etish uchun zarur boʻladigan moliyaviy va moddiy resurslar zaxirasi yaratilgani;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan hamda litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

xodimlar tomonidan ishlarni bexatar bajarish yuzasidan litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik bazaning mavjudligi;

litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha rahbar, xodimlar va mutaxassislarni tayyorlash hamda qayta tayyorlash tizimining mavjudligi.

Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ulardan foydalanish, transportda tashish va saqlash, radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash faoliyatini litsenziyalashga qoʻshimcha ravishda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi:

yadroviy materiallar, ishlatib boʻlingan yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv chiqindilar bilan ishlash jarayonlarining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiqligi;

radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi;

radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlik sohasida litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish, nazorat qilish tizimi hamda uran qazib olish uchun radiatsiyani boshqarish rejasi mavjudligi;

yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv chiqindilarni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq foydalanishga topshirilgan jismoniy himoya qilish tizimining mavjudligi;

ish joylarida, binolarda, ishlab chiqarish maydonlarida, sanitariya-muhofaza zonalarida, shuningdek, radioaktiv chiqindilarni chiqarishda va tashlashda hamda saqlash punktida radiatsiyaviy vaziyatning ishlab chiqarish nazorati mavjudligi;

xodimlarda tibbiy jihatdan qarshi koʻrsatmalarning mavjud emasligi, shu bilan birga, tegishli xodimlar psixiatriya va norkologiya ekspertizasidan ijobiy oʻtganligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi;

xodimlarni smenadan oldin nazorat qiluvchi tibbiy xizmatning mavjudligi;

xodimlarni yillik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tizimining mavjudligi;

surunkali ruhiy kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha hisobda turuvchi, shuningdek, jinoyat sodir etgani uchun muddati oʻtalmagan yoki olib tashlanmagan sudlangani boʻlgan xodimlarning qoʻyilmasligini taʼminlovchi litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan tartibning mavjudligi;

hosil boʻlgan yoki vaqtincha saqlanadigan radioaktiv chiqindilarni koʻmib tashlashga topshirish imkoniyatini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi (litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish jarayonida hosil boʻlgan taqdirda);

atom energiyasidan foydalaniladigan obyektda yadroviy va radiatsiyaviy avariya sodir boʻlganda, Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishilgan harakatlarni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan kuch hamda vositalarning mavjudligi;

litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi;

xodimlarining olgan individual nurlanish dozalarining nazorati va hisobga olish tizimining mavjudligi;

xodimlarning shaxsiy himoya vositalar bilan taʼminlangani;

xodimlarning ish joyidagi radiatsiya holati va ular olgan nurlanishning individual dozalari toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilish tizimining mavjudligi.

8. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat turlarini litsenziyalashda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi:

litsenziya talabgorining radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, davlat standartlariga, normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etishi;

litsenziya talabgorining birinchi rahbari ushbu sohadagi ishlarni amalga oshirish huquqini beruvchi ruxsatnoma va kamida uch yil ish stajiga ega ekanini tasdiqlovchi hujjatlar, shuningdek, faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan kamida uchta mutaxassislar mavjudligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi (hududiy boshqarmasi) bilan kelishilgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda bartaraf etish uchun zarur boʻladigan moliyaviy va moddiy resurslar zaxirasi yaratilgani;

radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan hamda litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

xodimlar tomonidan ishlarni bexatar bajarish yuzasidan litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan ishlash huquqini beruvchi ruxsatnomaning (sanitar pasportning) mavjudligi;

litsenziya talabgorining fuqarolik javobgarligini qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan tartibda majburiy sugʻurta qilish boʻyicha tegishli sugʻurta polisining mavjudligi;

litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan moddiy-texnik bazaning mavjudligi;

litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha rahbar, xodimlar va mutaxassislarni tayyorlash hamda qayta tayyorlash tizimining mavjudligi.

Radioaktiv moddalar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ulardan foydalanish, transportda tashish, saqlash, radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, koʻmib tashlash faoliyatini litsenziyalashga qoʻshimcha ravishda quyidagi talablar va shartlar qoʻyiladi:

radioaktiv chiqindilar bilan ishlash jarayonlarining radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi norma va qoidalarga muvofiqligi;

radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash, koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi;

radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi;

radiatsiyaviy xavfsizlik sohasida litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi;

radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq radioaktiv chiqindilarni hisobga olish, nazorat qilish tizimi hamda uran qazib olish uchun radiatsiyani boshqarish rejasining mavjudligi;

radioaktiv chiqindilarni radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi norma va qoidalarga muvofiq foydalanishga topshirilgan jismoniy himoya qilish tizimi mavjudligi;

xodimlarni yillik tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tizimining mavjudligi;

hosil boʻlgan yoki vaqtincha saqlanadigan radioaktiv chiqindilarni koʻmib tashlashga topshirish imkoniyatini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi (litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish jarayonida hosil boʻlgan taqdirda);

xodimlarining olgan individual nurlanish dozalarining nazorati va hisobga olish tizimining mavjudligi;

xodimlarning shaxsiy himoya vositalar bilan taʼminlangani;

xodimlarning ish joyidagi radiatsiya holati va ular olgan nurlanishning individual dozalari toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilish tizimining mavjudligi.

9. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish sohasida quyidagi talab va shartlar qoʻyiladi:

litsenziya talabgorining atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda qonunchilik hujjatlariga, davlat standartlariga, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, tabiatni muhofaza qilish, sanoat va yongʻin xavfsizligi, sanitariya norma va talablariga rioya etilishi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini saqlab turish maqsadida kadrlarni nazariy va maxsus bilim olishlari uchun tegishli auditoriyalar hamda sinfxonalarida oʻquv-moddiy bazaga ega taktik-oʻquv boʻlinmasining mavjudligi;

zamonaviy oʻquv texnik vositalari, analitik va oʻquv-trenajyor tizimi, shuningdek, oʻquv stendlari bilan jihozlangan oʻquv xonalari, yadro qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish uchun zarur boʻlgan kadrlarni oʻqitish, ularning bilimini tekshirish uchun interaktiv va avtomatlashtirilgan funksiyaga ega tizimning, multimediya axborot tizimining mavjudligi;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash va ularning malakasini saqlab turish boʻyicha “Xavfsizlik madaniyati” oʻquv kursining yoʻlga qoʻyilgani;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish oʻquv-metodik dasturlarining mavjudligi;

oʻqitish dasturlarini (amaliy mashgʻulot, texnologok murakkab vaziyatlar tahlili va boshqalar) amalga oshirish uchun atom energiyasidan foydalanish obyektlarida tajribaga ega psixologik-pedagogik tayyorgarlikdan oʻtgan pedagogik tarkibning mavjudligi.

3-bob. Litsenziya olish uchun zarur hujjatlar

10. Litsenziya talabgori litsenziya olish uchun mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq rasmiylashtirilgan va litsenziyalovchi organga taqdim etiladigan arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

uch nusxada qogʻoz yoki elektron shaklida mazkur Nizomga 2-ilovaga asosan rasmiylashtirilgan atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning (ishning) xavfsizligini asoslash yuzasidan hujjatlar toʻplami;

bir nusxada ilova qilingan hujjatlarning roʻyxati.

11. Litsenziya talabgori ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot boʻlgan taqdirda, mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari quyidagilar taqdim qilinadi:

litsenziya talabgorining Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tashkil etilgan hamda oʻz kuchi bilan yoki boshqa yuridik shaxslarni jalb etgan holda, yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish va yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish, loyihalashtirish, barpo etish, ulardan foydalanish va foydalanishdan chiqarish, shuningdek, yadroviy material va radioaktiv moddalar muomalasini amalga oshirishga masʼul etib tayinlangani toʻgʻrisidagi tegishli qaror nusxasi;

litsenziya talabgorida mulk huquqi va yoki boshqa qonuniy asoslarda yadroviy materiallar, yadroviy qurilmalar, radiatsiyaviy manba, saqlash punktlari, radiaktiv modda va radiaktiv chiqindilar mavjud ekanini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning nusxalari;

litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirish jarayonida yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish toʻgʻrisidagi va yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini joylashtirish uchun maydoncha tanlash (alohida hollarda — ushbu obyektlarni muddatdan oldin foydalanishdan chiqarish) toʻgʻrisidagi qarorlar boʻyicha maʼlumot;

litsenziya talabgorida radiatsiyaviy taʼsir tufayli yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash uchun oʻz moliyaviy mablagʻlaridan va (yoki) sugʻurta polisidan (shartnomasidan) iborat boʻlgan moliyaviy taʼminotga ega ekanini tasdiqlovchi hujjatlar;

hosil boʻlgan yoki vaqtincha saqlanayotgan radioaktiv chiqindilarni (litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirish natijasida hosil boʻladigan) koʻmib tashlash imkoniyati mavjudligini tasdiqlovchi hujjat;

atom elektr stansiyasi va boshqa obyektlar uchun atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar bilan belgilangan atom energiyasidan foydalanish obyektining yongʻinga qarshi himoyasining mavjudligi toʻgʻrisidagi hisobot;

uran qazib olish uchun radiatsiyani boshqarish rejasi;

litsenziya talabgorida yadroviy qurilma, radiatsiaviy manbalar yoki saqlash punktlarini foydalanishdan chiqarishni moliyalashtirish manbalari, shu bilan birga, yadroviy qurilma, radiatsiaviy manbalar, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlarining xavfsizligini asoslash va tasdiqlash maqsadida ilmiy-izlanish va tajriba-konstruktorlik ishlarini amalga oshirish uchun zarur moliyaviy manbaning mavjudligini tasdiqlovchi hujjatlar.

Litsenziyalovchi organ litsenziyalash jarayonida boshqa vakolatli organlarda mavjud boʻlgan zarur hujjatlar va axborotni belgilangan tartibda oʻzaro axborot almashish orqali, shu jumladan, elektron shaklda mustaqil oladi. Ushbu bandda nazarda tutilgan hujjatlar va maʼlumotlar bundan mustasno.

12. Litsenziya talabgoridan ushbu Nizomda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi (litsenziyalash yoki litsenziya shartlarini oʻzgartirish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilingan hujjatlarga havola qilingan hujjatlar, agar bunday hujjatlardan umumiy tartibda foydalanish cheklangan va ilgari litsenziyalovchi organga taqdim etilmagan holatlar bundan mustasno).

13. Hujjatlar litsenziyalovchi organga litsenziya talabgori tomonidan bevosita yoki ularning olingani toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan birga pochta aloqa vositasi orqali taqdim etiladi.

Hujjatlar litsenziyalovchi organning masʼul shaxsi tomonidan mazkur Nizomda nazarda tutilgan hujjatlar toʻplami toʻliq taqdim etilgan taqdirda, roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi. Hujjatlar toʻplami toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, hujjatlar toʻplami qabul qilinmasdan qaytariladi. Roʻyxatning nusxasi hujjatlar qabul qilingan yoki qaytarilgan sana, shuningdek, qaytarish sabablari koʻrsatilgan holda ariza beruvchiga yuboriladi (topshiriladi).

14. Litsenziya talabgori ishonchli boʻlmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etgani uchun amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

4-bob. Arizani koʻrib chiqish va litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilish

15. Litsenziya talabgorining arizasi koʻrib chiqilgani uchun:

ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyat boʻyicha (radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar) Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravari miqdorida yigʻim undiriladi;

atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (atom elektr stansiyalari, tadqiqot yadro reaktorlari va saqlash punktlari) boʻyicha yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqilgani uchun Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining uch yuz baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Litsenziya talabgorining litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilgani uchun yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi. Litsenziya talabgori berilgan arizadan voz kechgan taqdirda, toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi.

16. Litsenziyalash mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

Litsenziyalovchi organ litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni litsenziya talabgorining arizasini olgan kundan boshlab oʻttiz kundan ortiq boʻlmagan muddatda (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazish muddatlari bundan mustasno) qabul qiladi.

Litsenziyalovchi organ tegishli xulosalar tayyorlash maqsadida litsenziya berish yoki berishni rad etish, litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoxud uni bekor qilish toʻgʻrisidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun boshqa ekspertlarni ham jalb etishga haqli.

17. Litsenziya olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida quyidagilar baholanadi:

loyihaviy, konstruktorlik va texnologik yechimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga, shuningdek, faoliyatni amalga oshirishda radioaktiv chiqindilar bilan xavfsiz muomala qilish sharoitlarining belgilangan talablarga muvofiqligi;

faoliyat turini (ishni) amalga oshirishda xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha texnik va tashkiliy chora-tadbirlarning toʻliqligi;

yadroviy qurilmalarni jisman muhofaza qilish, nurlanish manbai, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlarining, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni saqlash, hisobga olish va nazorat qilishni tashkil etish sharoitlari xavfsizligini taʼminlash boʻyicha talablarga muvofiqligi, avariya yuz bergan hollarda, atom energiyasidan foydalanish obyekti ishchilari va aholining himoya qilish boʻyicha tadbirlar rejalari va tadbirlarni bajarishga shayligi, shuningdek, sifatni taʼminlash tizimi va zarur muhandislik-texnik taʼminot tizimi;

litsenziya talabgorining amalga oshiriladigan faoliyat (ishlar) turining xavfsizligi, atom energiyasidan foydalanish obyektining va bajarilayotgan ishlarning xavfsizligini taʼminlashga layoqatligi, shuningdek, taqdim etilayotgan xizmatlar va bajarilayotgan ishlar sifatining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalarga javob berishi;

atom energiyasidan foydalanish obyektida yadroviy va radiatsiyaviy avariya yuz bergan taqdirda, favqulodda holatlarni bartaraf etish uchun kuchlari va vositalarning mavjudligi hamda shayligi;

litsenziya talabgorining litsenziyalanadigan faoliyat turini tugatish va atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan xavfsiz chiqarish boʻyicha sharoitlarni taʼminlashga layoqatligi, shuningdek, tegishli loyiha hujjatlarining mavjudligi.

18. Litsenziyalovchi organ hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish jarayonida unda keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibiga muvofiq ekspertizadan oʻtkazishni, shuningdek, joyiga chiqqan holda litsenziya talabgori tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirayotgan litsenziya faoliyat turi uchun sharoitlarni baholashni (tekshirishni) tashkil etadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish muddati ekspertiza obyektining murakkabligiga qarab xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish tartibida nazarda tutilgan texnik topshiriqda belgilanadi.

Mazkur texnik topshiriq litsenziyalovchi organning Radiatsiya va yadro xavfsizligi departamenti boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

Texnik topshiriqda, shuningdek, litsenziya talabgorining baholash (tekshirish) dasturida (oʻtkazilgan taqdirda) mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan masalalar aniqlashtiriladi.

Litsenziya olish uchun taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish muddatlari litsenziya talabgori murojaatnomasida koʻrsatilgan muddatlarga qadar toʻxtatilib turilishi yoki litsenziya talabgori tomonidan litsenziya olish toʻgʻrisida ariza qaytarib olgan taqdirda, tugatilishi mumkin.

19. Litsenziya berish yoki litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyalovchi organning Ilmiy-texnik kengashi tomonidan litsenziyalovchi organning Jamoatchilik kengashi ishtirokida litsenziya talabgori taqdim qilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻliqligi va ishonchligini baholash (tekshirish) natijalari, shuningdek, xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasi asosida qabul qilinadi.

20. Litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlangan kundan boshlab oʻn kun mobaynida qabul qilinadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi litsenziyalovchi organ tomonidan atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlangani va xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasiga muvofiq litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilish mumkin boʻlgan taqdirda, yakunlangan hisoblanadi.

Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlangani sanasi litsenziyalovchi organ tomonidan yozma ravishda xavfsizlikni asoslash ekspertizasi qabul qilingani toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan sana hisoblanadi.

21. Litsenziyalovchi organ litsenziya talabgorini qabul qilingan qaror haqida tegishli qaror qabul qilingandan soʻng bir kun davomida xabardor qiladi.

Litsenziya berishga qaror qilingani toʻgʻrisidagi bildirishnoma litsenziya talabgoriga bank hisobvaragʻi rekvizitlari, davlat bojini toʻlash muddati koʻrsatilgan holda yozma shaklda yuboriladi (topshiriladi).

22. Litsenziya shartnomasi litsenziyalovchi organ va litsenziya egasi oʻrtasida tuziladi va quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:

shartnomani imzolagan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi;

tomonlar rekvizitlari;

litsenziya beriladigan faoliyat turining nomi;

litsenziyaning amal qilish muddati;

litsenziya egasiga qoʻyiladigan litsenziya talablari va shartlari;

tomonlarning litsenziya shartnomasi talablari va shartlarini buzganlik uchun javobgarligi;

litsenziya egasining litsenziya talablarini bajarishi boʻyicha litsenziyalovchi organ tomonidan nazorat qilish tartibi.

Litsenziya shartnomasi ikki nusxada — litsenziya egasi va litsenziyalovchi organ uchun bittadan nusxada tuziladi.

23. Litsenziya talablari va shartlariga atom energiyasidan foydalanish obyektining va amalga oshiriladigan ishlarning xavfsizligini taʼminlash uchun rioya etilishi zarur boʻlgan qoidalar kiritiladi.

Litsenziya talablari va shartlari:

atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan oʻtkazilgan ekspertiza (xavfsizlikni asoslash ekspertizasi) natijalaridan;

atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) obyektda amalga oshiriladigan litsenziyalanadigan faoliyat turi yoki mazkur obyektga nisbatan oʻtkazilgan ekspertiza (xavfsizlikni asoslash ekspertizasi) natijasida aniqlangan xavfsizlik defitsitini kompensatsiya qilish boʻyicha litsenziya talabgori tomonidan taklif qilingan tashkiliy-texnik choralardan;

atom energiyasidan foydalanish obyekti elementlarining joriy texnik holatidan kelib chiqib shakllantiriladi.

24. Litsenziyalanadigan faoliyat turini amalga oshirishning xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq boʻlgan va oldin maʼlum boʻlmagan holatlar aniqlanganda yoki atom energiyasidan foydalanish sohasida yangi norma va qoidalar amalga kiritilganda, litsenziyalovchi organ litsenziya egasidan atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turini amalga oshirish xavfsizligini asoslovchi qoʻshimcha hujjatlar taqdim etishni talab qilishga va litsenziya talablari va shartlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish haqida qaror qabul qilishga haqli.

Litsenziya talablari va shartlariga koʻrsatib oʻtilgan sabablarga koʻra bunday oʻzgartirishlar litsenziya egasining arizasiga binoan ham kiritilishi mumkin.

25. Litsenziya egasi litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish uchun litsenziyalovchi organga quyidagilarni taqdim qiladi:

oʻzgartirishlar aks ettirilgan litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida ariza;

oʻzgartirishlar kiritilishi rejalashtirilayotgani bois yadroviy qurilma, saqlash punkti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlanishini asoslovchi hujjatlar toʻplami.

Hujjatlar toʻplami mazkur Nizomning 9-bandi talablariga muvofiq atom energiyasidan foydalanish hamda ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasi inobatga olingan holda taqdim etiladi.

26. Litsenziya talablari va shartlariga oʻzgartirish kiritish uchun taqdim qilingan hujjatlar mazkur Nizomning 17 va 18-bandlarida keltirilgan tartibga muvofiq koʻrib chiqiladi.

Koʻrib chiqish natijalari boʻyicha litsenziya talablariga va shartlariga oʻzgartirish kiritish yoki unga oʻzgartirish kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror mazkur Nizomning 18 , 19 , 23 va 28-bandlarida belgilangan tartibda qabul qilinadi.

27. Litsenziya talablari va shartlarini oʻzgartirish, litsenziya talablariga va shartlariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingan kundan boshlab yigirma kun davomida rasmiylashtiriladi.

Litsenziya egasi atom energiyasidan foydalanish obyekti va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turi xavfsizligiga taalluqli boʻlgan yangi maʼlumotlar yoki litsenziya olish bosqichida taqdim qilingan maʼlumotlarning oʻzgargani toʻgʻrisida yangi maʼlumotlar olingan yoxud mavjud maʼlumotlar oʻzgargan kundan boshlab oʻn besh ish kuni davomida litsenziyalovchi organni xabardor qilishga majbur.

28. Litsenziya blankalari qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi, hisobga olish seriyasiga, tartib raqamiga va himoyalanganlik darajasiga ega boʻladi. Litsenziya blankalari litsenziyalovchi organ buyurtmasi boʻyicha mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda tayyorlanadi. Litsenziyalovchi organ rahbari litsenziyalar blankalarining hisobga olinishi, saqlanishi va ulardan maqsadli foydalanilishi uchun shaxsan javob beradi.

Litsenziyalar masʼul shaxs tomonidan rasmiylashtiriladi va litsenziyalovchi organ rahbari (uning oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

29. Litsenziya litsenziya talabgori tomonidan davlat boji toʻlanganini tasdiqlovchi hujjat taqdim etilib, litsenziya bitimini imzolagandan keyin uch kun muddatda beriladi.

Agar litsenziya talabgori litsenziya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilingani haqidagi bildirishnoma yuborilgan (topshirilgan) vaqtdan boshlab litsenziyalovchi organga litsenziya berilgani uchun davlat boji toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatni uch oy mobaynida taqdim etmasa yoxud litsenziya bitimini imzolamasa, litsenziyalovchi organ litsenziya berish toʻgʻrisidagi qarorni bekor qilishga haqli.

30. Litsenziya berish quyidagi asoslar boʻyicha rad etilishi mumkin:

litsenziya talabgorining hujjatlarni tegishli ravishda rasmiylashtirmay taqdim etilganda;

litsenziya talabgori taqdim etgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligi;

xavfsizlikni asoslash ekspertizasi xulosasida atom energiyasidan foydalanish obyektining va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligi taʼminlanmagani va (yoki) litsenziya talabgori tomonidan litsenziya olish uchun taqdim qilingan va atom energiyasidan foydalanish obyektining va (yoki) litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining xavfsizligini asoslovchi hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlari, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalariga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosalar mavjud boʻlganda;

oʻtkazilgan tekshiruvlar natijalari quyidagilarni koʻrsatganda:

atom energiyasidan foydalanish obyektining, uning elementlari va tizimlarining haqiqiy holati atom energiyasidan foydalanish sohasidagi norma va qoidalar talablariga muvofiq emasligini;

litsenziya talabgorida litsenziyalanadigan faoliyat turini atom energiyasidan foydalanish obyekti va amalga oshirilayotgan ishlar xavfsizligini taʼminlash boʻyicha belgilangan talablarga rioya etgan holda amalga oshirish uchun imkoniyat yoʻqligini tasdiqlovchi holatlar aniqlanganini.

Litsenziya talabgori litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining xatti-harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga egadir.

31. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnoma litsenziya talabgoriga rad etishning aniq sabablari va litsenziya talabgori koʻrsatib oʻtilgan sabablarni bartaraf etib, hujjatlarni qayta koʻrib chiqishga taqdim etishi uchun yetarli boʻlgan muddat koʻrsatilgan holda yozma shaklda yuboriladi (topshiriladi). Litsenziya berishni rad etish haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat kamchiliklarni bartaraf etish uchun zarur boʻlgan vaqtga mutanosib boʻlishi kerak (oʻn kundan kam boʻlmagan muddat belgilanadi).

32. Litsenziya talabgori tomonidan litsenziya berish rad etilishiga asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan taqdirda, hujjatlar litsenziya talabgorining arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda olingan kundan boshlab oʻn kundan ortiq boʻlmagan muddatda (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini tashkil etish va oʻtkazish muddatlari bundan mustasno) qayta koʻrib chiqiladi.

Bunda litsenziyalovchi organ hujjatlar qayta taqdim etilgandan keyin besh ish kuni mobaynida ular boʻyicha ekspert xulosasini tayyorlaydi, litsenziya talabgoriga litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va tegishli qaror boʻyicha bayonnomani tasdiqlaydi.

Litsenziya talabgorining arizasi takroran koʻrib chiqilgani uchun yigʻim undirilmaydi.

Litsenziya talabgorining arizasini qayta koʻrib chiqishda ilgari litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar boʻyicha litsenziya berishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Litsenziya berish rad etilgani toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangi berilgan ariza hisoblanadi.

5-bob. Litsenziyani qayta rasmiylashtirish, dublikat berish

33. Litsenziat qayta tashkil etilib, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgargan taqdirda, litsenziat yoki uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin oʻn besh ish kuni davomida litsenziyalovchi organga koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilingan litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza berishi shart.

34. Litsenziat litsenziya qayta rasmiylashtirilgunga qadar unda koʻrsatilgan faoliyatni ilgari berilgan litsenziya asosida amalga oshiradi.

35. Litsenziyalovchi organ litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziyalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritadi. Litsenziyalovchi organ tegishli hujjatlar ilova qilingan litsenziyani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza olingan kundan boshlab besh kun mobaynida litsenziyani qayta rasmiylashtiradi.

Litsenziyani qayta rasmiylashtirishda litsenziya talabgorining litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilgani uchun toʻlanadigan summaning yarmi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

36. Yoʻqolgan yoki yaroqsiz holga kelgan litsenziya oʻrniga litsenziatning arizasiga koʻra dublikat berilishi mumkin.

Litsenziya dublikatini berishda litsenziya talabgorining litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqilgani uchun toʻlanadigan summaning yarmi miqdorida yigʻim undiriladi. Yigʻim summasi litsenziyalovchi organning gʻaznachilik hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

6-bob. Litsenziya shartlariga rioya etilishini nazorat qilish

37. Litsenziatning litsenziya talablariga va shartlariga rioya etishi litsenziyalovchi organ tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda nazorat qilinadi.

38. Litsenziyalovchi organ litsenziya shartlariga rioya etilishini nazorat qilishda oʻz vakolatlari doirasida:

litsenziatning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashmasdan, uning litsenziya talablari va shartlariga rioya etishini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tekshirish;

litsenziya shartlariga rioya etilishini tekshirish chogʻida paydo boʻladigan masalalar yuzasidan litsenziatdan zarur axborotni soʻrash va olish;

litsenziatning yadroviy qurilmalar xavfsizligini taʼminlash yuzasidan oʻz majburiyatlarini bajarayotganligini kafolatlash maqsadida litsenziat tomonidan jalb qilingan pudrat tashkilotlarini nazorat qilishi samaradorligini oʻrganish (tanishish);

tekshirishlar natijalari asosida litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlarining aniq buzilishlarini koʻrsatgan holda dalolatnoma (maʼlumotnoma) tuzish;

litsenziat zimmasiga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishni yuklaydigan qaror chiqarish, bunday kamchiliklarni bartaraf etish muddatlarini belgilash;

litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki uni bekor qilish toʻgʻrisida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaror qabul qilish va sudga murojaat qilish huquqiga ega.

39. Litsenziya shartlariga rioya etilishini tekshirish chogʻida litsenziyalovchi organning tekshiruvchi xodimlari tomonidan ikki nusxada dalolatnoma tuziladi va uning bir nusxasi litsenziatga beriladi, ikkinchi nusxasi litsenziyalovchi organda qoladi.

7-bob. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish, litsenziyani bekor qilish

40. Litsenziyalovchi organ litsenziyaning amal qilishini quyidagilar asosida toʻxtatib turadi:

atom energiyasidan foydalanish sohasida amalga oshirilgan davlat nazorati doirasida oʻtkazilgan tekshirish jarayonida litsenziya egasi litsenziya talablari va shartlarini qoʻpol tarzda buzgani aniqlanganda;

litsenziya egasi tomonidan yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktidan foydalanish boshlanganidan keyin oʻn yil oʻtgach, ularning xavfsizligini davriy baholash natijalari taqdim qilinmaganda yoki oʻz vaqtida taqdim qilinmagan taqdirda;

yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktining xavfsizligini davriy baholash natijalari litsenziyalanadigan faoliyat (ish) turining, yadroviy qurilma, saqlash punktining va (yoki) amalga oshirilayotgan ishlarning xavfsizligi taʼminlanmagani va hujjatlar bilan asoslanmagani aniqlanganda;

litsenziya egasi litsenziyalovchi organning aniqlagan litsenziya talablari va shartlarini buzish holatlarini bartaraf etish toʻgʻrisidagi koʻrsatmalarini bajarmaganda;

tashkilotni yadroviy qurilma yoki saqlash punktidan foydalanishga va oʻz kuchi bilan yoki boshqa tashkilotlar ishtirokida yadroviy qurilmani yoki saqlash punktini joylashtirish, loyihalashtirish, barpo etish, foydalanish va foydalanishdan chiqarish, shuningdek, yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada boʻlish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga yaroqli deb tan olingani toʻgʻrisidagi hujjatning amal qilishi toʻxtatilganda.

41. Litsenziya talablari va shartlarini qoʻpol buzishga quyidagilar kiradi:

noxush hodisaga, yadroviy yoki radiatsiyaviy avariyaga, inson salomatligiga va atrof-muhitga bevosita xavf solishga olib keladigan belgilangan texnologik reglamentlar, texnologik jarayonlar, yoʻriqnomalar va dasturlarni buzish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ishlatiladigan asbob-uskunalar sifati, kelib chiqishi va resurs xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻzida aks etgan nazorat, sinov natijalarini va boshqa hujjatlarni qalbakilashtirish;

xavfsizlikni asoslashda belgilangan yadroviy qurilmani, radiatsiyaviy manbani, saqlash punktidan xavfsiz foydalanishning cheklovlari va shartlarini buzish;

litsenziya egasining atom energiyasidan foydalanish obyektining xavfsizligi holatining oʻzgargani toʻgʻrisida notoʻgʻri, toʻliq boʻlmagan yoki noaniq maʼlumotlarni taqdim etishi, bunday maʼlumotlarni taqdim etmasligi yoki oʻz vaqtida taqdim etmasligi, shuningdek, atom energiyasidan foydalanish obyektini xavfsiz ekspluatatsiya qilishning cheklovlari va shartlari buzilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yashirish yoki oqibatidan qatʼi nazar, bunday buzilishlar toʻgʻrisida xavfsizlikni davlat tomonidan tartibga soluvchi organlarni oʻz vaqtida xabardor qilmaslik;

tasdiqlangan loyihaga tegishli oʻzgartirishlar kiritmasdan va kiritilgan oʻzgarishlar natijalarini litsenziyalovchi organ xavfsizligini baholamasdan atom energiyasidan foydalanish obyektini rekonstruksiya, modernizatsiya qilish va (yoki) buzilishlar oqibatidan qatʼi nazar, atom energiyasidan foydalanish obyektini rekonstruksiya, modernizatsiya qilishda tasdiqlangan loyihadan chetga chiqish;

atom energiyasidan foydalanish obyektlari uskunalarini va tizimlarini davriy ekspluatatsiya nazoratining belgilangan muddatlarini va hajmini asossiz oʻzgartirish;

atom energiyasidan foydalanish obyektini ekspluatatsiya qilish jarayonida resursini oʻtab boʻlgan uskunalarni oʻz vaqtida almashtirmaslik;

atom energiyasidan foydalanish obyektining ishchilarini tanlash, tayyorlash, mustaqil ishga qabul qilish va uning malakasini taʼminlash boʻyicha belgilangan tartibini buzish;

litsenziyalovchi organga litsenziya egasining har qanday qayta tashkil etilishi, joylashgan joyi yoki nomi oʻzgargani toʻgʻrisidagi maʼlumotni oʻz vaqtida taqdim etmaslik.

42. Agar litsenziya egasi litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib keladigan holatlarni bartaraf etsa, litsenziyalovchi organ yoki litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sud ushbu holatlar bartaraf etilgani toʻgʻrisida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziyaning amal qilishini tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi

43. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va amal qilishini tiklash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida, shuningdek, litsenziyalovchi organning rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilinishi kerak.

44. Litsenziya egasini tekshirish natijasida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan qoidabuzarliklarni litsenziya egasi bartaraf qila olmasligi litsenziyani bekor qilishga asos boʻladi.

45. Litsenziyani bekor qilish uchun quyidagilar asos boʻladi:

litsenziya egasining litsenziyalanadigan faoliyat turini tugatish toʻgʻrisidagi arizasi, bunday faoliyatning xavfsiz toʻxtatilishini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda;

Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga muvofiq litsenziya egasining faoliyati tugatilgani (qayta tashkil etish bundan mustasno), agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa.

46. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilinadi.

Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qaror litsenziyani amal qilishini toʻxtatib turish haqidagi arizaga ilova qilingan litsenziya egasining faoliyati xavfsiz toʻxtatilishini tasdiqlovchi hujjatlardagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirish natijalari, shuningdek, yuridik shaxslarni davlat roʻyxatidan oʻtkazuvchi davlat organidan olingan tegishli yuridik shaxs tugatilganligi (yuridik shaxsning faoliyati tugatilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida qabul qilinadi.

47. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi asosli qarori litsenziya egasiga litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish yoki litsenziyani bekor qilish sanasidan kechiktirmay yozma ravishda yetkaziladi.

48. Agar ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyasi olib qoʻyilsa, u obyektni boshqa ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotga topshirguniga qadar yoki yangi litsenziya olmagunicha yadroviy qurilmaning va (yoki) saqlash punktining xavfsizligi uchun javobgarlikni davom ettiradi.

49. Agar litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilsa, litsenziya egasi ushbu litsenziyada nazarda tutilgan faoliyat turini amalga oshirishni toʻxtatib turishga majburdir.

Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turishga olib kelgan holatlar oʻzgargan taqdirda, litsenziya egasining arizasiga binoan litsenziyalovchi organ tomonidan qoida buzilishlari bartaraf etilgani toʻgʻrisida dalil olinganidan soʻng litsenziyaning amal qilishi tiklanishi mumkin.

Litsenziyalovchi organ tegishli qarorni qabul qilganidan keyin litsenziyaning amal qilishi qayta tiklangan deb hisoblanadi, bu toʻgʻrisida litsenziyalovchi organ litsenziya egasini va litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilgani xabar berilgan organlarni uch ish kuni davomida xabardor qiladi.

50. Agar litsenziya bekor qilinsa, litsenziya egasi litsenziyani litsenziyalovchi organga qaytarishi shart.

51. Litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar ommaviy axborot vositalarida, shuningdek, litsenziyalovchi organning rasmiy veb-sahifasida eʼlon qilinishi kerak.

52. Litsenziyalovchi organning litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori yuzasidan sudga shikoyat qilinishi mumkin. Litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib turilishi asossiz ekani sud tomonidan eʼtirof etilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziat oldida litsenziat koʻrgan zarar miqdorida javob beradi.

8-bob. Litsenziyalar reyestri

53. Litsenziyalovchi organ litsenziyalar reyestrini yuritadi.

Reyestrda quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

yuridik shaxsning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, pochta manzili, telefoni;

litsenziyalangan faoliyat nomi;

litsenziya berilgan sana va uning tartib raqami;

litsenziyani qayta rasmiylashtirish, uning amal qilinishini toʻxtatib turish va tiklashning asoslari va sanasi;

litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish asoslari va sanasi;

litsenziyani bekor qilish asoslari va sanasi;

dublikat berish asoslari va sanasi.

54. Litsenziyalar reyestrlarida mavjud boʻlgan maʼlumotlar litsenziyalovchi organning veb-saytiga joylashtiriladi va tanishish uchun ochiq boʻladi.

9-bob. Davlat boji toʻlash tartibi

55. Litsenziya berganlik uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan bazaviy hisoblash miqdorining oʻn baravari miqdorida davlat boji undiriladi.

56. Litsenziya berganlik uchun davlat boji Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga oʻtkaziladi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

57. Litsenziyalovchi organning mansabdor shaxslari mazkur Nizomda belgilangan tegishli vazifalarni sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.

58. Litsenziya daʼvogari va litsenziya egasi mazkur Nizomda belgilangan talablarni buzgani va (yoki) bajarmagani uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatga litsenziya olish / uni qayta rasmiylashtirish / uning dublikatini olish / amal qilishini qayta tiklash / uchun

1. Vakolatli organ nomi 1.1. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ __________________________________________________________________________ 2. Yuridik shaxs toʻgʻrisida umumiy maʼlumotlar 2.1. Toʻliq nomi: __________________________________________________________________________ 2.2. Qisqartirilgan nomi: _________________________________________________________________ 2.3. Tashkiliy-huquqiy shakli: _____________________________________________________________ 2.4. Oʻzbekiston Respublikasidagi pochta manzili: pochta indeksi: _____________________________ viloyat: _____________________________ shahar: _____________________________ tuman: _____________________________ koʻcha: _____________________________ STIR: _____________________________ aloqa telefonlari: _____________________________ 2.5. Atom energiyasidan foydalanish obyektining Oʻzbekiston Respublikasidagi joylashgan manzili (agar bir nechta obyekt mavjud boʻlgan taqdirda, ularning joylashgan manzilini ushbu shaklda mazkur arizaga ilova tarzida koʻrsatilishi lozim): pochta indeksi: _____________________________ viloyat: _____________________________ shahar: _____________________________ tuman: _____________________________ koʻcha: _____________________________ uy raqami: _____________________________ aloqa telefonlari: _____________________________ 3. Yuridik shaxsning faoliyati toʻgʻrisida maʼlumot 3.1. Faoliyatning asosiy turi: ______________________________________________________________ 3.2. Litsenziya talabgorining atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyati turi: ____________ 4. Ilova qilinadigan hujjatlar roʻyxati 4.1. Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat; 4.2. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomga asosan boshqa tegishli hujjatlar. ___________________________ _____________ _____________________ /rahbarning lavozimi/ /imzo/ /F.I.O./ Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ 20___ y. “___” _______da taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarning qabul qilinib olinganini tasdiqlaydi. ____________________________ ___________ ____________ /Litsenziya talabgorining F.I.O./ /lavozimi/ /imzo/

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi litsenziyalanadigan har bir faoliyat (ish) turi boʻyicha uning xavfsizligini asoslash yuzasidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplamining

1-bob. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplami

1. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlarini barpo etish, ulardan foydalanish va foydalanishdan chiqarish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

1.1. Yadroviy qurilmani (atom stansiyasi blokini) barpo qilishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.1.1. Atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.1.2. Atom stansiyasi bloki sifatini taʼminlashning umumiy dasturi.

1.1.3. Atom stansiyasi bloki qurilishida sifatni taʼminlash dasturi. Atom stansiyasi bloki qurilishida sifatni taʼminlash dasturi, shuningdek, atom stansiyasi blokini montaj qilish, sozlash va ishga tushirish sifatini taʼminlash talablarini oʻz ichiga oladi.

1.1.4. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, yadroviy qurilma loyihalari, xavfsizlik uchun muhim tizimlar, shuningdek, jisman himoya qilish tizimi), obyektning zaifligini tahlil qilish va obyektni jisman himoya qilish tizimining samaradorligini baholash boʻyicha hisobotlar, tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar va test (sinov) hisobotlari (ushbu hisobotlar atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobotda havola qilingan boʻlishi kerak). Atom stansiyasi blokini qurishga litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ talabiga binoan taqdim etiladi.

1.1.5. Atom stansiyasi blokining birinchi va ikkinchi darajali ehtimoliy xavfsizlik tahlili.

1.1.6. Atom stansiyasi blokini ishga tushirish va ishga tushirishdan oldin sozlash ishlarini bajarish dasturlari (hujjatlar litsenziya talabgori tomonidan ishga tushirishdan olti oy oldin taqdim etiladi).

1.2. Tadqiqot yadroviy qurilmalarini (tadqiqot yadro reaktori, kritik va subkritik yadroviy stendini) barpo etishda yadroviy hamda radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.2.1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining tadqiqot yadroviy qurilmalarini qurish va joylashtirish joyi toʻgʻrisidagi qarorlari nusxalari (Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisidagi qonunning 25-moddasiga muvofiq).

1.2.2. Tadqiqot yadroviy qurilmasini joylashtirishni asoslash yuzasidan texnik-iqtisodiy asoslovchi hujjatlar.

1.2.3. Tadqiqot yadroviy qurilmasi xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.2.4. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari), ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar hamda xavfsizlikni asoslash boʻyicha oraliq hisobotda havolalari mavjud boʻlgan sinovlar boʻyicha hisobotlar. Taqdim etiladigan maʼlumotlar hajmi atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ bilan kelishiladi.

1.2.5. Tadqiqot yadroviy qurilmasi normativ hujjatlarining yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni jisman himoya qilishni taʼminlash qismidagi tadqiqot yadroviy qurilmasi loyihasining talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.2.6. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.2.7. Tadqiqot yadroviy qurilmani qurilishida sifatni taʼminlash dasturi.

1.2.8. Tadqiqot yadroviy qurilmasi qurish uchun ishlab chiqilgan loyihalashtirish va konstruktorlik hujjatlari roʻyxati.

1.2.9. Tadqiqot yadroviy qurilmasi qurishda qurilish-montaj va ishga tushirish-sozlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.2.10. Tadqiqot yadroviy qurilmasi qurishda uning uskunalari va quvurlari metallining nazoratini tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma (faqat tadqiqot yadro reaktorlari uchun).

1.2.11. Qurilish konstruksiyalari, oʻrnatilgan uskuna va quvurlar metallining nazorati, shuningdek, saqlanayotgan uskunalarning holatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida maʼlumotnoma (faqat tadqiqot yadro reaktorlari uchun qurilish davom etayotgan bosqichida).

1.2.12. Ish(xizmat)lar tarkibi va tadqiqot yadroviy qurilmasi qurilishida ishlar (xizmatlar) tarkibiy qismini koʻrsatgan xolda, tegishli litsenziyalarga ega boʻlgan ishlarni bajaruvchi va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar roʻyxati.

1.3. Yadroviy materiallarni saqlash punkti (yadroviy yoqilgʻi saqlash punktlari)ni barpo etishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.3.1. Yadroviy materiallarni saqlash punkti (yadroviy yoqilgʻi saqlash punkt) xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.3.2. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.3.3. Yadroviy materiallarni saqlash punkti (yadroviy yoqilgʻi saqlash punkt) qurilishida sifatni taʼminlash dasturi.

1.3.4. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari, joylashadigan joyi toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar). Ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar hamda yadro yoqilgʻisi saqlash joyining radiatsiya xavfsizligi asoslanishida havolalari mavjud boʻlgan sinovlar boʻyicha hisobotlar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra obyektni qurish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.3.5. Yadroviy yoqilgʻini saqlash joyini ishga tushirish dasturi.

1.4. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini barpo etishda (atom stansiyasi uchun) radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.4.1. Radioaktiv chiqindilar saqlash punkti xavfsizligini asoslash.

1.4.2. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.4.3. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punkti qurilishda sifatni taʼminlash dasturi. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari, joylashadigan joyi toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar), radioaktiv chiqindilarni saqlash punktining xavfsizligi asoslanishida havolalari mavjud boʻlgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini qurish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.4.4. Radioaktiv chiqindilar saqlash punktini ishga tushirish dasturi.

1.5. Radioaktiv moddalarni, radioaktiv chiqindilarni saqlash (koʻmish) punktlarini barpo etishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.5.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektini qurishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

1.5.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektini qurish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar hamda uni jisman himoya qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

1.5.3. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.5.4. Saqlash punkti qurilishida sifatni taʼminlash dasturi.

1.5.5. Ish (xizmat)lar tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlovchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

1.5.6. Loyihalashtirish hujjatlari (konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar, shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari, joylashadigan joyi toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar), atom energiyasidan foydalanish obyektlarini qurishda xavfsizlik asoslanishida havolalari mavjud boʻlgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar.

1.5.7. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishga tushirish dasturi.

1.6. Yadroviy materiallar va radioktiv moddalarni saqlash punktlari, radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlarini barpo etishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

1.6.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha dastlabki hisobot.

1.6.2. Obyektni qurishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.6.3. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari, joylashadigan joyi toʻgʻrisida toʻliq maʼlumotlar), obyektning zaifligini tahlil qilish va obyektni jisman himoya qilish tizimining samaradorligini baholash boʻyicha hisobotlar, ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar hamda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda havolalari mavjud boʻlgan sinovlar boʻyicha hisobotlar.

1.6.4. Loyihaning normativ hujjatlarning jisman himoyani taʼminlash qismidagi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.6.5. Ish (xizmat)lar tarkibini koʻrsatgan holda ishlarni bajaruvchi va litsenziya talabgoriga (litsenziatga) xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar roʻyxati.

1.6.6. Qurilishi yakunlanmagan, biroq obyekt qurilishi uchun litsenziyaning amal qilish muddati tugagan obyektlar uchun qoʻshimcha ravishda quyidagilar taqdim etiladi:

1.6.7. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning qurilish konstruksiyalari, oʻrnatilgan uskuna va quvurlar, bajarilgan montaj ishlarini tekshirish natijalari boʻyicha xulosalari, shuningdek, ushbu uskuna tekshirishlarini oʻtkazgan tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;

1.6.8. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotda saqlanadigan xavfsizlik tizimlari uskunalari va xavfsizlik uchun muhim tizimlar holati toʻgʻrisida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning xulosalari, shuningdek, ushbu uskuna tekshirishlarini oʻtkazgan tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;

1.6.9. Yerosti suvlari sathini oʻlchash natijalari sarhisoblari (ariza berilgan paytgacha boʻlgan vaqtni ham qoʻshib barcha kuzatuv davrida);

1.6.10. Oʻrnatilgan hamda saqlanayotgan uskunalar, asboblar va boshqa mahsulotlarning xavfsizlik boʻyicha amaldagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini tahlil qilish.

1.7. Yadroviy qurilmadan (qurilgandan keyin ishga tushiriladigan atom stansiyasi blokidan) foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.7.1. Atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha yakuniy hisobot (dastlabki tahrir).

1.7.2. Atom stansiyasi blokini jismoniy va energetik ishga tushirish, tajriba-sanoat ekspluatatsiyasi boʻyicha hisobotlar. Hujjatlar talabgor tomonidan atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilganidan keyin taqdim etilishi mumkin.

1.7.3. Jismoniy va energetik ishga tushirish, tajriba-sanoat ekspluatatsiyasi natijalarini hisobga olgan holda tahrir qilingan atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha yakuniy hisobot (yakuniy tahrir). Hujjatlar talabgor tomonidan atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilganidan keyin taqdim etilishi mumkin.

1.7.4. Ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.7.5. Atom stansiyasi bloki ekspluatatsiyasining texnologik reglamenti.

1.7.6. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.7.7. Yadroviy qurilma (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.7.8. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.7.9. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.7.10. Ekspluatatsiya (ish)ga tushirish natijalari boʻyicha aniqlashtirilgan atom stansiyasi bloki birinchi darajali ehtimoliy xavfsizlik tahlili. Hujjatlar talabgor tomonidan atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilganidan keyin taqdim etilishi mumkin.

1.7.11. Atom stansiyasi blokining ikkinchi darajali ehtimoliy xavfsizlik tahlili.

1.7.12. Atom stansiyasi blokining reaktor qurilmasi pasporti.

1.7.13. Atom stansiyasi blokida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.7.14. Atom stansiyasi blokida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.7.15. Atom stansiyasi bloki xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.7.16. Atom stansiyasi blokini qurish uchun litsenziyaning amal qilish shartlarining bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.7.17. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlar uskunalarining asosiy metalli va payvandlangan birikmalari hamda quvurlarining ekspluatatsiyadan oldingi va ekspluatatsiya davrida nazorat namunaviy dasturlari (reglamentlari).

1.7.18. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarga texnik xizmat koʻrsatish, ularni taʼmirlash, sinovdan oʻtkazish va tekshirish boʻyicha yoʻriqnomalar, dasturlar va grafiklar. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra atom stansiyasi bloki ekspluatatsiyasi uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.7.19. Atom stansiyasi blokini ishga tushirish dasturi.

1.7.20. Ishga tushirishdan oldin sozlash ishlari dasturi.

1.7.21. Atom stansiyasi blokini jismoniy ishga tushirish dasturi.

1.7.22. Jismoniy ishga tushirish jarayonida tajribalarni (sinovlarni) oʻtkazish metodikalari.

1.7.23. Atom stansiyasi blokini energetik ishga tushirish dasturi.

1.7.24. Atom stansiyasi blokining tajriba-sanoat ekspluatatsiyasi dasturi.

1.7.25. Yadroviy yoqilgʻini saqlash, tashish va reaktor faol zonasiga joylashtirish vaqtida yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.7.26. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

1.7.27. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

1.7.28. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.7.29. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.7.30. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.7.31. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlarini ekspluatatsiya qilish reglamentlari. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra obyektni ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.8. Tadqiqot yadroviy qurilmalardan (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan tadqiqot yadro reaktori, kritik va subkritik yadroviy stendidan) foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.8.1. Tadqiqot yadroviy qurilmani ekspluatatsiyaga qabul qilish dalolatnomasi nusxasi.

1.8.2. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish vaqtida xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

1.8.3. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.8.4. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish vaqtida sifatni taʼminlash dasturi.

1.8.5. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.8.6. Yadroviy qurilma (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshirilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.8.7. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.8.8. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.8.9. Tadqiqot yadroviy qurilmasi pasporti.

1.8.10. Tajriba (sinov) ishlari dasturi.

1.8.11. Tajriba (sinov) qurilmalari roʻyxati va ularning tavsifi.

1.8.12. Yadroviy materiallaridan foydalanish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.13. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning yoʻriqnomalari, ichki tashkiliy-maʼmuriy va boshqa hujjatlarini, shuningdek, boshqa tashkilotlarning tadqiqot yadroviy qurilmaga tegishli boʻlgan va majburiy hisoblanadigan hujjatlarini oʻz ichiga olgan hujjatlar roʻyxati.

1.8.14. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish texnologik reglamenti (faqat tadqiqot yadro reaktorlari uchun).

1.8.15. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish boʻyicha qoʻllanma yoki yoʻriqnoma.

1.8.16. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan uskunalar va quvurlarning asosiy metalli hamda payvand choklari holatini ekspluatatsiyadan oldingi va ekspluatatsiya nazorati dasturlari.

1.8.17. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfli ishlar hamda ular xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tashkiliy-texnik tadbirlar roʻyxati.

1.8.18. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tadqiqot yadroviy qurilmasi tizimlari va elementlarini (shu jumladan, idishlar, quvurlar, maxsus kranlar va boshqalar) texnik koʻrikdan va sinovdan oʻtkazishni tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.19. Tadqiqot yadroviy qurilmasida normativ hujjatlar talablaridan chetga chiqishlar mavjudligi, ularni bartaraf qilish va chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.20. Tadqiqot yadroviy qurilmasida qoidabuzarliklarni tekshirish va hisobga olish tashkil etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.21. Tadqiqot yadroviy qurilmasining qurilish konstruksiyalari va inshootlari holati toʻgʻrisidagi hujjat (ariza berishdan oldin oxirgi tekshirish dalolatnomasi).

1.8.22. Yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.8.23. Tadqiqot yadroviy qurilmasi, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.8.24. Tadqiqot yadroviy qurilmasining kadrlar bilan toʻliqligi, xodimlar tarkibi va malakasi, xodimlarni tayyorlash va qayta tayyorlash rejalari, tadqiqot yadroviy qurilmasi xodimlarida atom energiyasidan foydalanish sohasida ish olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.25. Xavfsizlik holati uchun majburiyatlarni va javobgarlik chegaralarini belgilovchi hujjatlar:

1.8.26. Rahbar xodimlarning.

1.8.27. Tadqiqot yadroviy qurilmasidagi texnologik jarayonni amalga oshiruvchi xodimlarning.

1.8.28. Tadqiqot yadroviy qurilmalarida avariya sodir boʻlishi va avariyalar oqibatlarini bartaraf etish vaqtida xodimlar harakatlari boʻyicha yoʻriqnomalar.

1.8.29. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.8.30. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikning joriy holatini baholash boʻyicha yillik hisobot (litsenziya olish uchun ariza berishdan oldin oxirgi hisobot).

1.8.31. Ishlar, xizmatlar tarkibi va tegishli litsenziyalar mavjudligini koʻrsatgan holda, tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilishda litsenziat uchun ishlarni bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi etuvchi tashkilotlarning roʻyxati.

1.8.32. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik xizmatlarining tuzilmasi va tarkibi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.33. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot maydonchasining belgilangan radiatsiyaviy xavfsizlik toifasi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.34. Uskunalar va quvurlarning roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.8.35. Tadqiqot yadroviy qurilmasini umumiy kompleks tekshirish dasturi va uning bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma (qoʻshimcha muddat davrida tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olishga ariza berilayotganda taqdim etiladi).

1.8.36. Tadqiqot yadroviy qurilmasi tizimlari va elementlarini kompleks tekshirish natijalari boʻyicha hisobot (qoʻshimcha muddat davrida tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olishga ariza berilayotganda taqdim etiladi).

1.8.37. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tadqiqot yadroviy qurilmasining uskunalari, bino va inshootlari resursini boshqarish dasturi (tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilayotganda taqdim etiladi).

1.8.38. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning atom energiyasidan foydalanishni boshqaruvchi ijro etuvchi hokimiyat organi bilan kelishilgan tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiya qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qarorining nusxasi.

1.8.39. Qoʻshimcha muddat davrida tadqiqot yadroviy qurilmasini ekspluatatsiyaga qabul qilish dalolatnomasi nusxasi.

1.8.40. Tadqiqot yadroviy qurilmasini ishga tushirish, tadqiqot reaktorlarini fizik va energetik ishga tushirish dasturlari.

1.9. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti)dan foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.9.1. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti) xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.9.2. Yadroviy materiallarni saqlash punktlarini (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti) ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.9.3. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.9.4. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.9.5. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik,sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.9.6. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasi mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.9.7. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti) xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.9.8. Saqlash punktida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.9.9. Saqlash punktida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.9.10. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.9.11. Yadroviy yoqilgʻini saqlash, tashish va faol zonaga joylashtirishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.9.12. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1-bandiga muvofiq).

1.9.13. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2-bandiga muvofiq).

1.9.14. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti)ni ishga tushirish dasturi.

1.9.15. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.9.16. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti)ni ekspluatatsiya qilish reglamenti.

1.10. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktidan (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan) foydalanishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.10.1. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktining xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.10.2. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.10.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.10.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.10.5. Radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.10.6. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.10.7. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punkti xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.10.8. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

1.10.9. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktining asosiy texnologik tizimlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.10.10. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.10.11. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.10.12. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.10.13. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkib ilovasining 4-bandiga muvofiq).

1.10.14. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ishga tushirish dasturi.

1.10.15. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.10.16. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ekspluatatsiya qilish reglamenti.

1.11. Amaldagi yadroviy qurilmadan (amaldagi atom stansiyasi blokidan) foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.11.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha yakuniy hisobot (atom stansiyasi bloki xavfsizligini texnik asoslash va yadroviy qurilmani xavfsizligini texnik asoslash, Xavfsizlikni chuqur baholash boʻyicha hisobot).

1.11.2. Blokning qoʻshimcha ekspluatatsiya davri uchun atom stansiyasi blokining joriy holatiga muvofiq tuzatilgan xavfsizlikni asoslash boʻyicha yakuniy hisobot yoki qoʻshimcha ekspluatatsiya davrida atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish xavfsizligini asoslash toʻgʻrisida tayyorlangan yangi hujjat taqdim etiladi. (Xavfsizlik atom energiyasidan foydalanish sohasida amal qilayotgan normalar va qoidalarning mezon va talablari asosida baholanadi, xavfsizlikni baholash natijalari asosida ekspluatatsiya qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisida qaror tayyorlanishi kerak).

1.11.3. Atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish texnologik reglamenti.

1.11.4. Birinchi darajali “Ehtimoliy xavfsizlik tahlili”.

1.11.5. Ikkinchi darajali “Ehtimoliy xavfsizlik tahlili”.

1.11.6. Atom stansiyasi blokining reaktor qurilmasi pasporti.

1.11.7. Atom stansiyasi blokida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.11.8. Atom stansiyasi blokida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.11.9. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.11.10. Atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.11.11. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

1.11.12. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

1.11.13. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasi mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.11.14. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.11.15. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.11.16. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik,sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.11.17. Atom stansiyasi bloki xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.11.18. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.11.19. Yadroviy yoqilgʻini saqlash, tashish va faol zonaga joylashtirishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.11.20. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, sinovdan oʻtkazish va tekshirish boʻyicha yoʻriqnomalar, dasturlar va grafiklar. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra atom stansiyasi bloki ekspluatatsiyasi uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.11.21. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlar uskunalarining asosiy metalli va payvandlangan birikmalari hamda quvurlarining ekspluatatsiya nazoratining namunaviy dasturlari (reglamentlari).

1.11.22. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.11.23. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.11.24. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlarini ekspluatatsiya qilish reglamentlari. Belgilangan muddatdan ortiq ekspluatatsiya qilishda atom stansiyasi blokining joriy holatiga muvofiq tuzatilgan xavfsizlikni asoslash boʻyicha yakuniy hisobot yoki qoʻshimcha ekspluatatsiya davri uchun atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish xavfsizligini asoslash toʻgʻrisida tayyorlangan yangi hujjat taqdim etiladi.

1.11.25. Amaldagi atom stansiyasi blokini qoʻshimcha ekspluatatsiya davri uchun litsenziya olish uchun ariza berilganda “2.12”-bandda koʻrsatilgan (2.12.1-2.12.12 kichik bandlar) hujjatlar atom stansiyasi blokining joriy holatiga muvofiq tuzatilgan holda taqdim etiladi. Quyidagilar qoʻshimcha ravishda taqdim etiladi:

1.11.26. Atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya muddatini uzaytirishga tayyorlash dasturi va uning bajarilish natijalari toʻgʻrisida hisobot.

1.11.27. Atom stansiyasi blokining keng qamrovli tekshiruvlari natijalari boʻyicha hisobot.

1.11.28. Eskirish omillarini hisobga olgan holda atom stansiyasi elementlari texnik holatining tuzatilgan nazorat reglamenti.

1.11.29. Atom stansiyasi blokining uzaytirilgan ekspluatatsiya muddati uchun uskunalar metalli, quvurlar va boshqa elementlar holatining ekspluatatsiya nazorati namunaviy dasturi.

1.11.30. Atom stansiyasi blokining uskunalari va quvurlari resursini boshqarish dasturi (atom stansiyasi uskunalari va quvurlari, shuningdek, 80 foizdan ortiq resursi tugagan uskunalar va quvurlarning ishlash muddatini uzaytirish boʻyicha rasmiylashtirilgan qarorlarning natijalarini hisobga olgan holda).

1.11.31. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan qayta tiklanmaydigan elementlar (asbob-uskunalar, binolar, inshootlar va atom stansiyasi blokining qurilish konstruksiyalari)ning qoldiq resursini asoslash.

1.11.32. Oʻz resursini tugatgan uskunalarni almashtirish toʻgʻrisida hisobot.

1.11.33. Amalga oshirilgan modernizatsiya natijalari toʻgʻrisida hisobot.

1.11.34. Atom stansiyasi blokining qayta tiklanmaydigan elementlari, qurilish konstruksiyalari, binolar, inshootlar, nazorat va kuchlanish kabellari hamda kabel oʻtish joylarining qoldiq resursini aniqlash yuzasidan bajarilgan tekshirishlar natijasi toʻgʻrisida hisobot.

1.11.35. Atom stansiyasi blokini atom energiyasidan foydalanish sohasida amaldagi normalar va qoidalari talablariga muvofiqlashtirilgani toʻgʻrisida hisobot.

1.11.36. Atom stansiyasi blokining qoʻshimcha ekspluatatsiya muddatiga tayyorlash dasturining bajarilishi natijalari boʻyicha dalolatnoma.

1.12. Amaldagi yadroviy materiallarni saqlash punktlari (amaldagi yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti)dan foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.12.1. Amaldagi yadroviy materiallarni saqlash punktlari (amaldagi yadroviy yoqilgʻini saqlash punkti) xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.12.2. Belgilangan muddatdan ortiq qoʻshimcha ekspluatatsiya davri uchun saqlash punkti xavfsizligini asoslash toʻgʻrisida tayyorlangan hisobot.

1.12.3. Saqlash punktida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.12.4. Saqlash punktida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.12.5. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.12.6. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

1.12.7. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

1.12.8. Saqlash punktining asosiy texnologik tizimlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra yadroviy yoqilgʻini saqlash punktini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.12.9. Yadroviy yoqilgʻini saqlash, tashish va faol zonaga joylashtirishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.12.10. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi.

1.12.11. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.12.12. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.12.13. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.12.14. Saqlash punktini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.12.15. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.12.16. Saqlash punkti xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.12.17. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1-bandiga muvofiq).

1.12.18. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2-bandiga muvofiq).

1.12.19. Saqlash punktini ekspluatatsiya qilish reglamenti.

1.12.20. Saqlash punktini ekspluatatsiya muddatini uzaytirish dasturi va uning bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.12.21. Saqlash punktining tizimlari va elementlarini kompleks tekshirish natijalari toʻgʻrisida hisobot.

1.13. Amaldagi radioaktiv chiqindilarni saqlash punktidan foydalanishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.13.1. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktining xavfsizligini asoslash.

1.13.2. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.13.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.13.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.13.5. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.13.6. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.13.7. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktida loyihadan tashqari (shu jumladan, ogʻir) avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.13.8. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.13.9. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

1.13.10. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

1.13.11. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktining asosiy texnologik tizimlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra yadroviy yoqilgʻini saqlash joyini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.13.12. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.13.13. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligi uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.13.14. Saqlash punkti xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.13.15. Saqlash punktini jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 4-bandiga muvofiq).

1.13.16. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

1.13.17. Radioaktiv chiqindilarni saqlash punktini ekspluatatsiya qilish reglamenti.

1.14. Yadroviy materiallarni saqlash punktlari, radioaktiv chiqindilarni saqlash joylaridan foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

1.14.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

1.14.2. Saqlash joyini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.14.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.14.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.14.5. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.14.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.14.7. Saqlash joyi xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi.

1.14.8. Saqlash joyi (qurilgandan keyin ishga tushiriladigan saqlash joylari) uchun litsenziyaning amal qilish shartlarining bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.14.9. Saqlash joyida avariyalarni bartaraf qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.14.10. Saqlash joyida loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

1.14.11. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.14.12. Yadroviy materiallarni saqlash va tashishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.14.13. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv chiqindilarga tegishli qismda hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.14.14. Yadroviy materiallarni saqlash punkti va (yoki) radioaktiv chiqindilarni saqlash joyiga tegishli qismda jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.14.15. Saqlash joyini ishga tushirish dasturi (qurilgandan keyin ishga tushiriladigan saqlash joylari uchun).

1.14.16. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari (amaldagi saqlash joylari uchun).

1.14.17. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi (amaldagi saqlash joylari uchun).

1.14.18. Yadroviy materiallarni saqlash joylarining asosiy texnologik tizimlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.15. Yadroviy qurilmadan (foydalanishdan chiqarish uchun faoliyati toʻxtatilgan atom stansiyasi blokidan) foydalanishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.15.1. Foydalanishdan chiqarish uchun toʻxtatilgan atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish xavfsizligini asoslash.

1.15.2. Atom stansiyasi blokini ekspluatatsiya qilish texnologik reglamenti.

1.15.3. Atom stansiyasi blokida avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.15.4. Ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.15.5. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.15.6. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.15.7. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.15.8. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.15.9. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.15.10. Atom stansiyasi bloki xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.15.11. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish uchun uni toʻxtatish toʻgʻrisidagi buyrugʻi.

1.15.12. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.15.13. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.15.14. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.15.15. Yadroviy yoqilgʻini saqlash, tashish va faol zonadan saqlash punktiga joylashtirishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

1.15.16. Litsenziya olish uchun ariza topshirishdan oldingi vaqtda toʻxtatilgan blokning joriy holatini kompleks tekshirish natijalari boʻyicha hisobot.

1.15.17. Toʻxtatilgan blokning joriy holatini kompleks tekshirish natijasida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi.

1.15.18. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish loyihasi hamda atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotni ishlab chiqish reja-grafigi.

1.15.19. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish dasturi.

1.15.20. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlarining ekspluatatsiya reglamentlari. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra yadroviy qurilmani (foydalanishdan chiqarish uchun toʻxtatilgan atom stansiyasi blokini) ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

1.16. Yadroviy qurilma (atom stansiyasi bloki)ni ekspluatatsiyadan (foydalanishdan) chiqarishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.16.1. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

1.16.2. Atom stansiyasi blokini muhandislik va radiatsiyaviy kompleks tekshirish natijalari boʻyicha hisobot.

1.16.3. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish dasturi.

1.16.4. Atom stansiyasi bloki uskunalari va tizimlarini demontaj qilish ishlari dasturi va grafigi.

1.16.5. Foydalanishdan chiqarishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.16.6. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.16.7. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.16.8. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.16.9. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.16.10. Ekspluatatsiyadan chiqarilayotgan atom stansiyasi blokida, mazkur bosqichda roʻy berishi mumkin boʻlgan avariyalarni hisobga olgan holda xodimlarning (ishchilarning) Avariya holatidagi harakatlari va avariya oqibatlarini tugatish rejasi (yoʻriqnomasi).

1.16.11. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

1.16.12. Atom stansiyasi bloki tizimlari va elementlarini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.16.13. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarishda hosil boʻladigan radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.16.14. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarishda jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.16.15. Atom stansiyasi blokida yadroviy materiallar olib chiqilgan vaqtni koʻrsatgan holda, ularning yoʻqligini tasdiqlovchi hujjat.

1.16.16. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish loyihasi.

1.16.17. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligi uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

1.16.18. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash tizimlarini ekspluatatsiya qilish reglamentlari.

1.16.19. Atom stansiyasi bloki xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

1.16.20. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish ishlarini amalga oshirishda atom stansiyasi blokining ekspluatatsiya qilinayotgan binolari, inshootlari, tizimlari va elementlaridan foydalanish, ularni taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish reglamenti.

1.16.21. Atom stansiyasi blokini foydalanishdan chiqarish ishlarini amalga oshirish yoʻriqnoma (reglament)lari.

1.17. Tadqiqot yadroviy qurilmasini (tadqiqot yadro reaktori, kritik va subkritik yadroviy stendni) ekspluatatsiyadan (foydalanishdan) chiqarishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.17.1. Yadroviy qurilmani va (yoki) saqlash punktini foydalanishdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror nusxasi.

1.17.2. Tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish dasturi.

1.17.3. Tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

1.17.4. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

1.17.5. Tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish sifatni taʼminlash dasturi.

1.17.6. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.17.7. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.17.8. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.17.9. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.17.10. Kompleks muhandislik va radiatsiyaviy tekshirish natijalari boʻyicha hisobot.

1.17.11. Tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish loyihasi materiallari. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan hajmda.

1.17.12. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotning yoʻriqnomalari, ichki tashkiliy-maʼmuriy hujjatlari va tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarishda foydalanish uchun majburiy boʻlgan boshqa (shu jumladan, tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish uchun maxsus ishlab chiqilgan) hujjatlarini oʻz ichiga olgan loyihalash, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlari roʻyxati.

1.17.13. Avariya holatida xodimlarni himoya qilish boʻyicha reja (yoʻriqnoma).

1.17.14. Foydalanishdan chiqarish lozim boʻlgan, tadqiqot yadroviy qurilma uskunalar va xonalarni xatlovdan oʻtkazish dalolatnomasi.

1.17.15. Tadqiqot yadroviy qurilmasining kadrlar bilan toʻliqligi, xodimlar tarkibi, malakasi va xodimlarning atom energiyasidan foydalanish sohasida ish olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.17.16. Tadqiqot yadroviy qurilmasida yadroviy materiallar olib chiqilgan vaqtni koʻrsatgan holda, ularning yoʻqligini toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

1.17.17. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

1.17.18. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

1.17.19. Ishlar, xizmat turlari va tegishli litsenziyalar mavjudligini koʻrsatilgan holda tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarishda ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot ishlarini bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlarning roʻyxati.

1.17.20. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan va tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish jarayonida ish holatida saqlanadigan va loyihada belgilangan xizmat muddatlarini oʻtagan (oshgan) muhandislik tizimlarining belgilangan ekspluatatsiya muddatini uzaytirish toʻgʻrisida maʼlumotlar.

1.17.21. Tadqiqot yadroviy qurilmasini foydalanishdan chiqarish vaqtida xavfsizlikning joriy holatini baholash boʻyicha yillik hisobot. Litsenziya olish uchun ariza berishdan oldin oxirgi hisobot.

1.18. Radioaktiv moddalarni saqlash punkti, radioaktiv chiqindilarni saqlash (koʻmish) punktlarini ekspluatatsiyadan (foydalanishdan) chiqarishda radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

1.18.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

1.18.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarish boʻyicha ishlar dasturi.

1.18.3. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ talabiga binoan taqdim etiladi.

1.18.4. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda radiatsiya xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma.

1.18.5. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

1.18.6. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda xodimlar va aholini radiatsiyaviy avariya va uning oqibatlaridan himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi.

1.18.7. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

1.18.8. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.18.9. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.18.10. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.18.11. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

1.18.12. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda sifatni taʼminlash dasturi.

1.18.13. Ishlar (xizmatlar) tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik koʻmak koʻrsatuvchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

1.18.14. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

1.18.15. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

1.18.16. Radiatsiyaviy manba, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari uchun qoʻllanadigan uskunalar, mahsulotlar va texnologiyalar muvofiqligining bahosini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

2. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

2.1. Radioaktiv moddalarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, tashish va saqlashda ular bilan muomalada boʻlishning radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (atom stansiyasi bloki uchun).

2.1.1. Radioaktiv moddalarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, tashish va saqlash vaqtida ular bilan ishlashda xavfsizlikni asoslash.

2.1.2. Radioaktiv moddalarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, tashish va saqlashda sifatni taʼminlash dasturi.

2.1.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.1.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.1.5. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.1.6. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.1.7. Radioaktiv moddalar bilan ishlash jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

2.1.8. Radioaktiv moddalarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, tashish va saqlash vaqtidagi avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

2.1.9. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

2.1.10. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

2.1.11. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 4-bandiga muvofiq).

2.2. Yadroviy materiallarni tashish va saqlashda ular bilan muomalada boʻlishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (atom stansiyasi bloki uchun).

2.2.1. Yadroviy materiallarni tashish va saqlash vaqtida ular bilan ishlashda xavfsizlikni asoslash.

2.2.2. Yadroviy materiallarni tashish va saqlash vaqtida sifatni taʼminlash dasturi.

2.2.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.2.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.2.5. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.2.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.2.7. Transport qadoqlash toʻplamlari, transport vositalari va yadroviy materiallarni saqlash joylarini ekspluatatsiyaga qabul qilish dalolatnomalari.

2.2.8. Yadroviy materiallar bilan ishlash jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

2.2.9. Yadroviy materiallarni saqlash, tashish va saqlash punktlariga joylashtirish vaqtida yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

2.2.10. Yadroviy materiallarni tashish va saqlash vaqtidagi avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

2.2.11. Yadroviy materiallarni tashish va saqlashda loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

2.2.12. Yadroviy materiallarni tashish va saqlash holatida xodimlarni himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi.

Transport qadoqlash toʻplamlari, transport vositalari va yadroviy materiallarni tashish va saqlash uchun moʻljallangan joylardan foydalanish boʻyicha yoʻriqnomalar. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra yadroviy materiallarni tashish va saqlashda ular bilan ishlash uchun litsenziya ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

2.2.13. Yadroviy materiallarni saqlash joyida hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1-bandiga muvofiq).

2.2.14. Yadroviy materiallarni tashish va saqlashda ular bilan ishlash vaqtida jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2-bandiga muvofiq).

2.2.15. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bor boʻlganda, ularni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

2.3. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashishda ular bilan muomalada boʻlishning radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (atom stansiyasi bloki uchun).

2.3.1. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashishda ular bilan ishlash vaqtida xavfsizligini asoslash.

2.3.2. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashishda ular bilan ishlash vaqtida sifatni taʼminlash dasturlari.

2.3.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.3.4. Saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.3.5. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.3.6. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.3.7. Radioaktiv chiqindilar bilan ishlash jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

2.3.8. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashish bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishda avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

2.3.9. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

2.3.10. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashishda ular bilan ishlash vaqtida hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

2.3.11. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2-bandiga muvofiq).

2.3.12. Radioaktiv chiqindilarni saqlash, qayta ishlash va tashishda ular bilan ishlash reglamentlari.

2.4. Yadroviy qurilma (atom stansiyasi bloki)da ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy materiallar va radioaktiv moddalardan foydalanishga litsenziya olish uchun yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

2.4.1. Taklif etilayotgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari oʻtkaziladigan joy (atom stansiyasi bloki, yadroviy materiallarni saqlash joyi (yadroviy yoqilgʻini saqlash joyi), radioaktiv chiqindilarni saqlash joyi) va ushbu ishlarning oʻtkazilish maqsadlarini, sabablarini koʻrsatgan holda taʼriflovchi materiallar.

2.4.2. Amaldagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq ravishda bajarilgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarining yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligini asoslash.

2.4.3. Atom stansiyasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy materiallar va radioaktiv moddalardan foydalanish munosabati bilan loyiha, konstruktorlik, texnologik va ekspluatatsiya hujjatlarini oʻzgartirish boʻyicha hujjatlar toʻplami.

2.4.4. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 1 va 3-bandiga muvofiq).

2.4.5. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 2 va 4-bandiga muvofiq).

2.5. Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallarni ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, ularni qayta ishlash hamda saqlashda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

2.5.1. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

2.5.2. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada sifatni taʼminlash dasturi.

2.5.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.5.4. Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, ularni qayta ishlash va saqlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.5.5. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.5.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik,sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

2.5.7. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan ishlash jarayonida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

2.5.8. Yadroviy materiallar bilan muomala qilishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

2.5.9. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala qilishda avariyalarni bartaraf qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

2.5.10. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala qilishda loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi.

2.5.11. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

2.5.12. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalar bilan muomala qilish qismida hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 1 va (yoki) 3-bandlariga muvofiq).

2.5.13. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalar bilan muomala qilish qismida jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 2 va (yoki) 4-bandlariga muvofiq).

2-bob. Boshqa yuridik shaxslar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplami

3. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlarini loyihalashtirish hamda qurish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

3.1. Yadroviy qurilmalar (shu jumladan, AES bloklari) va (yoki) yadroviy materiallar va radioaktiv moddalarni saqlash punktlari (yadroviy yoqilgʻini saqlash punktlari), radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlarini loyihalashtirishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

3.1.1. Tashkilot tomonidan uning obyektlar va ishlab chiqarishlar boʻyicha yoki boshqa texnika sohalarida loyihalashtirish ishlarini bajarishda tajribani tavsiflovchi avval bajarilgan ishlar toʻgʻrisida maʼlumot. Tashkilot amalga oshirmoqchi boʻlgan loyihalashtirish ishlari roʻyxati.

3.1.2. Ishlab chiqilayotgan loyihalashtirish hujjatlari talablariga muvofiq boʻlishi kerak boʻlgan xavfsizlik boʻyicha normativ hujjatlar roʻyxatlari.

3.1.3. Tashkilotning loyihalashtirish ishlarini bajarishda talablari inobatga olinishi kerak boʻlgan normativ hujjatlar bilan toʻliqligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

3.1.4. Norma nazorati xizmatini tashkil etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

3.1.5. Obyektlardagi qurilish (shu jumladan, uskunalar ishlab chiqarish, oʻrnatish), ishga tushirish, ekspluatatsiya qilish (shu jumladan, taʼmirlash) va foydalanishdan chiqarishda (mavjud boʻlsa) loyihalashtirish-konstruktorlik ishlariga mualliflik yordamini koʻrsatadigan boʻlinmalar tashkil etilgani haqida maʼlumot.

3.1.6. Loyihalashtirish ishlarining rejalashtirilgan hajmini toʻgʻri bajarish va zarur hisob-kitob hamda tajribaviy eksperimental asoslashga imkon beradigan tashkilotning texnik va dasturiy taʼminoti haqida maʼlumot.

3.1.7. Ishlab chiqish va sifatni nazorat qilishning barcha bosqichlarida loyihalashtirish hujjatlarini ishlab chiqish, tasdiqlash, amalga kiritish, oʻzgartirishlar kiritishni tashkil etish, shu jumladan, hisobga olish va hisobot hujjatlari tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

3.1.8. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot, obyekt egasi yoki buyurtmachi tomonidan tashkilotning loyihalashtirish faoliyatini tashkil etish va nazorat qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

3.1.9. Litsenziya talabgorining loyihalashtirish hujjatlaridan foydalanadigan tashkilotlar bilan maʼlumot almashish tizimi, shu jumladan, uskunalar ishlab chiqarish, obyektlarni qurish, montaj qilish, ishga tushirish va ekspluatatsiya qilish (shuningdek, taʼmirlash)da kamchiliklarni aniqlash, hisobga olish, tahlil qilish, shuningdek, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish usullari toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

3.1.10. Tashkilotda yadroviy texnologiya va jisman himoya qilish bilan bogʻliq loyiha hujjatlarining ruxsatsiz tarqatilishini cheklash sharoitlari mavjudligini tasdiqlovchi maʼlumotlar.

3.1.11. Yadroviy qurilmalar, radiatsiyaviy manbalari va yadroviy materiallarni saqlash punktlari (yadroviy yoqilgʻini saqlash punktlari) va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlarini loyihalashtirish sifatni taʼminlash dasturlari.

3.1.12. Tashkilot atom energiyasidan foydalanishni boshqarish organi tomonidan yadroviy qurilma yoki saqlash punkti loyihasini ishlab chiqish uchun masʼul sifatida tavsiya etilganligini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi. Hujjatlar yangi ishlab chiqilayotgan yadroviy qurilmalar yoki saqlash punktlari uchun taqdim etiladi.

3.1.13. Atom energiyasidan foydalanishni boshqarish organining yadroviy qurilma yoki saqlash punkti loyihasini ishlab chiqish uchun masʼul boʻlgan tashkilot rahbarini tayinlash toʻgʻrisidagi qarorining nusxasi.

3.2. Yadroviy qurilma (atom stansiyasi bloki)ni qurishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

3.2.1. Atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

3.2.2. Atom stansiyasi bloki sifatini taʼminlashning umumiy dasturi.

3.2.3. Atom stansiyasi bloki qurilishida sifatni taʼminlash dasturi. Atom stansiyasi bloki qurilishida sifatni taʼminlash dasturi, shuningdek, atom stansiyasi blokini montaj qilish, sozlash va ishga tushirish sifatini taʼminlash talablarini oʻz ichiga oladi.

3.2.4. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, reaktor qurilmasi loyihalari, xavfsizlik uchun muhim tizimlar, shuningdek, jisman himoya qilish tizimi), obyektning zaifligini tahlil qilish va obyektni jisman himoya qilish tizimining samaradorligini baholash boʻyicha hisobotlar, tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar va test (sinov) hisobotlari (ushbu hisobotlar atom stansiyasi bloki xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobotda havola qilingan boʻlishi kerak). Atom stansiyasi blokini qurish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ talabiga binoan taqdim etiladi.

3.2.5. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

3.2.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.2.7. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.2.8. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.2.9. Atom stansiyasi blokining birinchi va ikkinchi darajali ehtimoliy xavfsizlik tahlili.

3.2.10. Atom stansiyasi blokini ishga tushirish va ishga tushirishdan oldin sozlash ishlarini bajarish dasturlari. Hujjatlar litsenziya talabgori tomonidan ishga tushirishdan olti oy oldin taqdim etiladi.

3.3. Tadqiqot yadroviy qurilmalarini (tadqiqot yadro reaktori, kritik va subkritik yadroviy stendini) qurishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

3.3.1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining tadqiqot yadroviy qurilmasini qurish va joylashtirish joyi toʻgʻrisidagi qarorlari nusxalari (“Atom energiyasidan tinchlik maqsadlarida foydalanish toʻgʻrisida”gi Qonun 25-moddasiga muvofiq).

3.3.2. Tadqiqot yadroviy qurilmasini joylashtirishni asoslash yuzasidan texnik-iqtisodiy asoslovchi hujjatlar.

3.3.3. Tadqiqot yadroviy qurilmasi xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

3.3.4. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik va jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari), ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar hamda xavfsizlikni asoslash boʻyicha oraliq hisobotda havolalari mavjud boʻlgan sinovlar boʻyicha hisobotlar.

3.3.5. Tadqiqot yadroviy qurilmasi normativ hujjatlarining yadroviy materiallar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni jisman himoya qilishni taʼminlash qismidagi tadqiqot yadroviy qurilmasi loyihasining talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma. Taqdim etiladigan maʼlumotlar hajmi atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ bilan kelishiladi.

3.3.6. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

3.3.7. Tadqiqot yadroviy qurilmasini qurishda sifatni taʼminlash dasturi.

3.3.8. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

3.3.9. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.3.10. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.3.11. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.3.12. Tadqiqot yadroviy qurilmani qurish uchun ishlab chiqilgan loyihalashtirish va konstruktorlik hujjatlari roʻyxati.

3.3.13. Tadqiqot yadroviy qurilmani qurishda qurilish-montaj va ishga tushirish-sozlash ishlarini tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

3.3.14. Tadqiqot yadroviy qurilmasini qurishda uning uskunalari va quvurlari metallining nazoratini tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumotnoma (faqat tadqiqot yadro reaktorlari uchun).

3.3.15. Qurilish konstruksiyalari, oʻrnatilgan uskuna va quvurlar metallining nazorati, shuningdek, saqlanayotgan uskunalarning holatini tekshirish natijalari toʻgʻrisida maʼlumotnoma (faqat tadqiqot yadro reaktorlari uchun qurilish davom etayotgan bosqichida)

3.3.16. Ishlar (xizmatlar) tarkibi va tadqiqot yadroviy qurilmasi qurilishida ishlar (xizmatlar) tarkibiy qismini koʻrsatgan xolda, tegishli litsenziyalarga ega boʻlgan ishlarni bajaruvchi va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarning roʻyxati.

3.4. Radioaktiv moddalarni saqlash punkti, radioaktiv chiqindilarni saqlash (koʻmish) punktlarini qurishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

3.4.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektini qurishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

3.4.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektini qurish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar hamda uni jisman himoya qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

3.4.3. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotda amaldagi sifat menejmenti tizimi taʼrifi.

3.4.4. Atom energiyasidan foydalanish obyektini qurishda sifatni taʼminlash dasturi.

3.4.5. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

3.4.6. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.4.7. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.4.8. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

3.4.9. Ish (xizmat)lar tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik jihatdan qoʻllab-quvvatlovchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

4. Radiatsiyaviy manbalarni loyihalashtirish, barpo etish, ulardan foydalanish va foydalanishdan chiqarish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

4.1. Radiatsiyaviy manbalarni loyihalashtirishda radiatsiyaviy xavfsizlik taʼminlanishini asoslovchi hujjatlar toʻplami.

4.1.1. Tashkilot tomonidan loyihalashtirish ishlarini bajarishda tajribasini tavsiflovchi avval bajarilgan ishlar toʻgʻrisida maʼlumot. Tashkilot amalga oshirmoqchi boʻlgan loyihalashtirish ishlari roʻyxati.

4.1.2. Norma nazorati xizmatini tashkil etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

4.1.3. Loyihalashtirish ishlarining rejalashtirilgan hajmini toʻgʻri bajarish va zarur hisob-kitob va tajribaviy eksperimental asoslash imkonini beradigan tashkilotning texnik va dasturiy taʼminoti haqida maʼlumot.

4.1.4. Radiatsiyaviy manbalarini loyihalashtirishda sifatni taʼminlash dasturlari.

4.1.5. Ishlab chiqish va sifatni nazorat qilishning barcha bosqichlarida loyihalashtirish hujjatlarini ishlab chiqish, tasdiqlash, amalga kiritish, oʻzgartirishlar kiritishni tashkil etish, shu jumladan, hisobga olish va hisobot hujjatlari tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.1.6. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot, obyekt egasi yoki buyurtmachi tomonidan tashkilotning loyihalashtirish faoliyatini tashkil etish va nazorat qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

4.1.7. Litsenziya talabgorining loyihalashtirish hujjatlaridan foydalanadigan tashkilotlar bilan maʼlumot almashish tizimi, shu jumladan, uskunalar ishlab chiqarish, obyektlarni qurish, montaj qilish, ishga tushirish va ekspluatatsiya qilish (shuningdek, taʼmirlash)da kamchiliklarni aniqlash, hisobga olish, tahlil qilish, shuningdek, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish usullari toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

4.2. Radiatsiyaviy manbalarni barpo etishda radiatsiyaviy xavfsizlik taʼminlanishini asoslovchi hujjatlar toʻplami.

4.2.1. Radiatsiyaviy manba barpo etishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

4.2.2. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

4.2.3. Radiatsiyaviy manba obyektini barpo etish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar hamda uni jisman himoya qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

4.2.4. Radiatsiyaviy manba barpo etishda sifatni taʼminlash dasturi. Loyihalashtirish hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik, shuningdek, jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari), radiatsiyaviy manba xavfsizligi asoslanishida havolalari mavjud boʻlgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar. Dastur radiatsiyaviy manbani montaj qilish, sozlash va ishga tushirish sifatini taʼminlash talablarini oʻz ichiga oladi.

4.2.5. Radiatsiyaviy manba obyektini ishga tushirish dasturi.

4.3. Radiatsiyaviy manbadan (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan) foydalanishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

4.3.1. Radiatsiyaviy manba xavfsizligini asoslash.

4.3.2. Radiatsiyaviy manbaning texnik loyihasi materiallari. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra radiatsiya manbaini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

4.3.3. Radiatsiyaviy manbani ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

4.3.4. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.3.5. Radiatsiyaviy manbalar (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi.

4.3.6. Radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.3.7. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.3.8. Radiatsiyaviy manbada sodir boʻladigan avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

4.3.9. Radiatsiyaviy manbadagi loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

4.3.10. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

4.3.11. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 3-bandiga muvofiq).

4.3.12. Radiatsiyaviy manbani ekspluatatsiya qilishda ishtirok etadigan xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

4.3.13. Radiatsiyaviy manbani qurish uchun litsenziyaning amal qilish shartlarining bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

4.3.14. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga ilovaning 4-bandiga muvofiq).

4.3.15. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

4.3.16. Radiatsiyaviy manbani (qurilishdan soʻng ishga tushiriladigan) ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

4.4. Amaldagi radiatsiyaviy manbadan foydalanishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

4.4.1. Radiatsiyaviy manba xavfsizligini asoslash.

4.4.2. Radiatsiyaviy manbaning texnik loyihasi. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra radiatsiya manbaini ekspluatatsiya qilish uchun litsenziya ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

4.4.3. Radiatsiyaviy manbani ekspluatatsiya qilish reglamenti.

4.4.4. Radiatsiyaviy manbadagi avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

4.4.5. Radiatsiyaviy manbalar (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.4.6. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.4.7. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.4.8. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.4.9. Radiatsiyaviy manbadagi loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

4.4.10. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

4.4.11. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

4.4.12. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

4.4.13. Radiatsiyaviy manbani ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

4.4.14. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

4.4.15. Radiatsiyaviy manbani ekspluatatsiya qilishda ishtirok etadigan xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

4.4.16. Radiatsiyaviy manbani jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

4.4.17. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligi uchun javobgarlik shartlari boʻyicha I va II toifalarga tegishli binolar va inshootlarni kuzatish natijalari, butun kuzatuv davri davomida (masalan, yogʻingarchilik, ogʻish).

4.5. Radiatsiyaviy manbalarni foydalanishdan chiqarishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

4.5.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

4.5.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarish boʻyicha ishlar dasturi.

4.5.3. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ talabiga binoan taqdim etiladi

4.5.4. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda radiatsiya xavfsizligi boʻyicha yoʻriqnoma.

4.5.5. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

4.5.6. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda xodimlar va aholini radiatsiyaviy avariya va uning oqibatlaridan himoya qilish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi.

4.5.7. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

4.5.8. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.5.9. Yadroviy qurilma va (yoki) saqlash punktlari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.5.10. Yadroviy, radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.5.11. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

4.5.12. Atom energiyasidan foydalanish obyektini foydalanishdan chiqarishda sifatni taʼminlash dasturi.

4.5.13. Ish (xizmat)lar tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik koʻmak koʻrsatuvchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

4.5.14. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

4.5.15. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkib 1-ilovasining 4-bandiga muvofiq).

4.5.16. Radiatsiyaviy manba, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari uchun qoʻllaniladigan uskunalar, mahsulotlar va texnologiyalar muvofiqligining bahosini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

5. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari, radiatsiyaviy manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalash hamda tayyorlash boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

5.1. Yadroviy qurilmalar va (yoki) yadroviy materiallar, radioaktiv moddalarni, yadroviy chiqindilarni saqlash punktlari, radiatsiyaviy manbalar uchun uskunalarni konstruksiyalashda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

5.1.1. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilot konstruksiyasini ishlab chiqmoqchi boʻlgan xavfsizlik uchun muhim boʻlgan uskunalar roʻyxati, unda uskunaning nomi, maqsadi, xavfsizlik toifasi (sinfi) koʻrsatilishi kerak. Uskunalarni konstruksiyalashda bajarilishi lozim boʻlgan uskunalar sifati va ishonchligiga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi normativ hujjatlar roʻyxati (atom energiyasidan foydalanish sohasidagi qonunlar, normalar va qoidalar, qurilish qoidalari va normalari, litsenziya talabgori boʻlgan tashkilotning normativ hujjatlari va atom energiyasidan foydalanish sohasidagi boshqa normativ hujjatlar).

5.1.2. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilot uskunalarni konstruksiyalash boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlar, shu jumladan, tarkibiy boʻlinmalar toʻgʻrisidagi nizomlar va mutaxassislarning lavozim yoʻriqnomalari mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.1.3. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

5.1.4. Uskunalarni konstruksiyalashda sifatni taʼminlash dasturlari roʻyxati. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

5.1.5. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilot tomonidan uning xuddi shunday uskunani konstruksiyalashda tajribasini tavsiflovchi avvalgi bajarilgan ishlari toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.6. Uskunalarni konstruksiyalash bilan shugʻullanadigan rahbarlar va mutaxassislarning uskunalarga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi normalar hamda qoidalar boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish tartibi, bilimlarni sinovdan oʻtkazish muddatlariga rioya qilinishi, bilimlar sinovdan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.7. Konstruktorlik hujjatlarini ishlab chiqishni tashkil etish, uni tasdiqlash, amalga kiritish, oʻzgartirish kiritish, shu jumladan, konstruktorlik hujjatlarining normalar va qoidalar talablariga muvofiqligini tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.1.8. Tashkilotda qabul qilingan konstruktorlik hujjatlarini hisobga olish va saqlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.9. Konstruktorlik hujjatlarining norma nazorati tashkil etilgani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

5.1.10. Konstruktorlik hujjatlarining metrologik ekspertizasini tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.11. Konstruktorlik yechimlarini tekshirish va sinovdan oʻtkazish uchun tajriba bazasi va tajribaviy ishlab chiqarish, sinov maydonchalari va stendlari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.12. Uskunalar ishlab chiqarish, atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ulardan foydalanish va foydalanishdan chiqarishda konstruktorlik ishlanmalariga mualliflik yordami tashkil etilgani toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.13. Rejalashtirilgan konstruktorlik ishlari hajmini bajarish hamda zarur hisob-kitob va eksperimental asoslash imkonini beradigan texnik va dasturiy taʼminot haqida maʼlumot.

5.1.14. Ishlab chiqilgan konstruktorlik hujjatlaridan foydalanadigan korxonalar bilan maʼlumot almashish tizimi, ushbu hujjatlarning kamchiliklarini aniqlash, hisobga olish, tahlil qilish, shuningdek, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish usullari toʻgʻrisida maʼlumot.

5.1.15. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlar va isteʼmolchilardan ishlab chiqilgan uskunalar boʻyicha daʼvolarning soni va mohiyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.1.16. Ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy materiallar va radioaktiv moddalardan foydalanish imkoniyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan, zarur litsenziyalar mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

5.1.17. Hisobot va hisobga olish hujjatlari nomenklaturasi hamda ularni rasmiylashtirish va saqlash tartibi.

5.2. Yadroviy qurilmalar, radiatsiyaviy manbalar, yadroviy materiallar, radioaktiv moddalarni, radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari uskunalarini ishlab chiqarish (tayyorlash)da yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

5.2.1. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilot ishlab chiqmoqchi boʻlgan xavfsizlik uchun muhim boʻlgan uskunalar roʻyxati, unda uskunaning nomi, maqsadi, xavfsizlik toifasi (sinfi) koʻrsatilishi kerak.

5.2.2. Uskunalarni ishlab chiqarishda talablari bajarilishi lozim boʻlgan uskunalar sifati va ishonchliligiga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi normativ hujjatlar roʻyxati (atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalar, milliy standartlar, xalqaro standartlar, shuningdek, litsenziya talabgori boʻlgan tashkilotning normativ hujjatlari).

5.2.3. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilotning uskunalar ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshiruvchi tarkibiy boʻlinmalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjatlar, shu jumladan, tarkibiy boʻlinmalar toʻgʻrisidagi nizomlar va mutaxassislarning lavozim yoʻriqnomalari mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

5.2.4. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

5.2.5. Uskunalar ishlab chiqarishda sifatni taʼminlash dasturlari roʻyxati. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

5.2.6. Uskunalar ishlab chiqarishda sifat rejalarini ishlab chiqilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.2.7. Litsenziya talabgori boʻlgan tashkilot tomonidan uning xuddi shunday uskunalar ishlab chiqarishdagi tajribasini tavsiflovchi avval bajarilgan ishlari toʻgʻrisida maʼlumot.

5.2.8. Ishlab chiqarish hujjatlarini hisobga olish, ular bilan ishlash, saqlash, ularga oʻzgartirish kiritish, ish joylarini bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

5.2.9. Uskunalar ishlab chiqarish va nazorat qilish uchun texnologik hujjatlar ishlab chiqish, ularga oʻzgartirish kiritish, hisobga olish, ishlash, saqlash, ularni joriy qilish va ish joylarini bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

5.2.10. Uskunalarni ishlab chiqarishga qoʻyish tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

5.2.11. Ishlab chiqarishni metrologik taʼminlangani toʻgʻrisida maʼlumotlar.

5.2.12. Texnologik uskunalar, sinov vositalari, jihozlar, moslamalar, laboratoriya asbob-uskunalari va oʻlchash vositalari bilan toʻliqlik toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.2.13. Taʼminotchilarni tanlash, xaridlarning muvofiqligini baholash, materiallar va butlovchi qismlarni kirish nazorati, identifikatsiya qilish, saqlash va ishlab chiqarishga tushirish tizimi haqida maʼlumot.

5.2.14. Putur yetkazadigan va putur yetkazmaydigan nazoratni tashkil etish toʻgʻrisida maʼlumot.

5.2.15. Tajriba uskunasini tekshirishdan oʻtkazish tartibi, uskunani sinovlardan oʻtkazish tartibi, boshqa sinov laboratoriyalari (ular jalb qilinsa) bilan oʻzaro hamkorlik qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

5.2.16. Asbob-uskunalarning sifatiga boʻlgan daʼvolarni qayd etish va tahlil qilish, ishlab chiqarishda aniqlangan nuqsonlarni bartaraf etish choralarini koʻrish hamda kelgusida ularning yuzaga kelishining oldini olish choralarini koʻrish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.2.17. Payvandlovchi ishchilar va putur yetkazmaydigan nazorat usullari nazoratchilarini oʻqitish va attestatsiyadan oʻtkazish, ularning ishini, shaxsiy tamgʻa (kleym)larini hisobga olish hujjatlarini yuritish, davriy attestatsiya va bilimlarni tekshirish muddatlariga amal qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.2.18. Uskunalarni ishlab chiqarish bilan shugʻullanadigan rahbarlar va mutaxassislarning uskunalarga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi normalar va qoidalar boʻyicha bilimlarini sinovdan oʻtkazish tartibi, bilimlarni sinovdan oʻtkazish muddatlariga rioya qilinishi, bilimlarni sinovdan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjatlar mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.2.19. Ishlab chiqarilayotgan uskunalarning meʼyorlar va qoidalar, konstruktorlik va texnologik hujjatlar talablariga muvofiqlashtirish va baholash shakllari tartibi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.2.20. Uskunalarni ishlab chiqarishda yadroviy materiallar va radioaktiv moddalardan foydalanish imkoniyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan, zarur litsenziyalar mavjudligi, yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlash choralari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

5.2.21. Litsenziyaga talabgor tashkilotida yadro texnologiyalari, uskunalar va materiallarining ruxsatsiz tarqalishini istisno etadigan shart-sharoitlar mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

5.2.22. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 30-yanvardagi 43-son qarori bilan tasdiqlangan Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi tasdiqlanishi majburiy boʻlgan mahsulotlar roʻyxatiga kiritilgan uskunalarni sertifikatlash boʻyicha ishlarni tashkil etish va amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Avval litsenziyaga ega boʻlgan tashkilotlar uchun litsenziyalar shartlari bajarilishining nazoratini tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumot.

5.2.23. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 28-apreldagi 122-son qarori bilan tasdiqlangan Majburiy tartibda sertifikatlanadigan, Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqariladigan va unga olib kiriladigan mahsulotlar turlari roʻyxatiga kiritilgan uskunalarni sertifikatlash boʻyicha ishlarni tashkil etish va amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Avval litsenziyaga ega boʻlgan tashkilotlar uchun litsenziyalar shartlari bajarilishining nazoratini tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumot.

5.2.24. Avval litsenziyaga ega boʻlgan tashkilotlar uchun litsenziyalar shartlari bajarilishining nazoratini tashkil etish toʻgʻrisidagi maʼlumot.

5.2.25. Hisobot va hisobga olish hujjatlari nomenklaturasi, ularni rasmiylashtirish va saqlash tartibi.

6. Radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash punktlaridan foydalanishda, radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash punktlari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofaza qilish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

6.1. Radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash punktlaridan foydalanishda, radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash punktlari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofaza qilish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda radiatsiyaviy xavfsizligini taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

6.1.1. Radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash joylaridan foydalanishda, radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar saqlash joylari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofaza qilish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yoki arizada koʻrsatilgan faoliyatning xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

6.1.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektini ekspluatatsiya qilish reglamenti.

6.1.3. Radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha yoʻriqnoma(lar).

6.1.4. Kadrlar tarkibi va malakasiga, ularni oʻqitish, atom energiyasidan foydalanish sohasidagi qonunchilik, normativ-huquqiy hujjatlar, normalar va qoidalar boʻyicha bilimlarini tekshirish, attestatsiyadan oʻtkazish, instruktaj va xavfli radiatsiyaviy ishlarni bajarishga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi tashkiliy-maʼmuriy hujjatlar nusxalari.

6.1.5. Avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnomalar.

6.1.6. Radiatsiyaviy avariya yuzaga kelganda qaror qabul qilish mezonlari toʻgʻrisida maʼlumot (avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnomada keltirilgan boʻlishi mumkin).

6.1.7. Xodimlar va aholini radiatsiyaviy avariya holatida himoya qilish boʻyicha tadbirlar rejasi (I va II toifadagi radiatsiyaviy xavfli obyektlar uchun), shuningdek, boshqa toifadagi radiatsiyaviy xavfli obyektlar uchun xodimlarni radiatsiyaviy avariya holatida himoya qilish boʻyicha tadbirlar rejasi.

6.1.8. Radiatsiyaviy xavfsizlik xizmati strukturasi va tarkibining tavsifi.

6.1.9. Xavfli radiatsiyaviy ishlarni oʻtkazish tartibini belgilovchi hujjatlar, shu jumladan, texnologik reglamentlar va yoʻriqnomalar, ekspluatatsiya qilish, xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha yoʻriqnomalar toʻgʻrisida maʼlumot.

6.1.10. Atom energiyasidan foydalanish obyekti va eʼlon qilingan faoliyat turi xavfsizligini taʼminlashga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi hujjatlar roʻyxati va ularni hisobga olish va ularga oʻzgartirishlar kiritish tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

6.1.11. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

6.1.12. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

6.1.13. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

6.1.14. Arizada koʻrsatilgan faoliyatni amalga oshirishda sifatni taʼminlash dasturi.

6.1.15. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

6.1.16. Radiatsiyaviy ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

6.1.17. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, saqlash, zararsizlantirish, utilizatsiya qilish va koʻmib tashlash hamda tashish jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

6.1.18. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

6.1.19. Ish (xizmat)lar tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik koʻmak koʻrsatuvchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

6.1.20. Radiatsiyaviy manba va radioaktiv moddalarni saqlash punktlari, radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari, saqlash joylari uchun qoʻllaniladigan uskunalar, mahsulotlar va texnologiyalar muvofiqligining bahosini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

6.1.21. Yoʻl-transport hodisalari yuzaga kelganda harakatlar tartibi toʻgʻrisida yoʻriqnoma (radioaktiv moddalar va (yoki) radioaktiv chiqindilarni tashishda ular bilan muomala qilish uchun litsenziya olishda taqdim etiladi).

6.1.22. Radiatsiyaviy avariya holatida xodimlar harakatlari boʻyicha yoʻriqnoma.

7. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatning xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

7.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turlarining xavfsizligi ekspertizasi (xavfsizlikni asoslash ekspertizasi)ni oʻtkazish boʻyicha arizada koʻrsatilgan faoliyatni amalga oshirish salohiyatini asoslovchi hujjatlar toʻplami.

7.1.1. Litsenziyaga talabgor tashkilotni tuzilmasining taʼrifi.

7.1.2. Litsenziyaga talabgor tashkilotning ekspertiza oʻtkazish ilmiy-texnik qobiliyatini asoslash.

7.1.3. Litsenziyaga talabgor tashkilotning arizada koʻrsatilgan ekspertiza oʻtkazish sohasidagi texnik mutaxassislari toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

7.1.4. Litsenziyaga talabgor tashkilotda, arizada koʻrsatilgan tegishli ekspertiza oʻtkazish sohasidagi mutaxassisligi boʻyicha oliy maʼlumotli kamida 5 yil mehnat stajiga, atom energiyasidan foydalanish sohasida kamida 15 ta ekspertiza oʻtkazish tajribasiga ega oliy malakali texnik mutaxassislar (kamida 10 nafar, ularning kamida 5 nafari doimiy asosda) mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

7.1.5. Arizada koʻrsatilgan ekspertiza oʻtkazish sohasida ishtirok etishi kutilayotgan boshqa texnik mutaxassislar toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

7.1.6. Litsenziyaga talabgor tashkilot tomonidan arizada koʻrsatilgan ekspertiza oʻtkazish sohasidagi oxirgi 3 yil ichida berilgan ekspertlik xulosalari yoki bajarilgan boshqa ilmiy ishlar roʻyxati. Xulosalar nusxalari qoʻshimcha ravishda atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

7.1.7. Litsenziyaga talabgor tashkilot tomonidan arizada koʻrsatilgan ekspertiza sohasida qoʻllanishi nazarda tutilayotgan dasturiy vositalar va texnik qoʻllanma materiallar (ilmiy-texnik yoʻriqnomalar, metodikalar, koʻrsatmalar) roʻyxati. Texnik qoʻllanma materiallari nusxalari qoʻshimcha ravishda atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra taqdim etiladi.

7.1.8. Litsenziyaga talabgor tashkilotning ekspertiza oʻtkazish tashkiliy-texnik salohiyatini asoslash.

7.1.9. Ekspertizani tashkil qilish va oʻtkazish uchun zarur boʻlgan infratuzilma (xonalar, aloqa vositalari, texnika)ning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

7.1.10. Arizada koʻrsatilgan atom energiyasidan foydalanish sohasida amal qiluvchi normativ hujjatlar fondining (shu jumladan, litsenziyaga talabgor tashkilotda bor boʻlgan normativ hujjatlar roʻyxati) mavjudligi, holati va foydalanilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma;

7.1.11. Dolzarb ilmiy-texnik maʼlumotlardan (texnik kutubxonalar, davriy ilmiy-texnik nashrlarga obuna boʻlish, konferensiyalarda ishtirok etish) foydalanish uchun sharoitlarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

7.1.12. Litsenziyaga talabgor tashkilotda ekspertiza oʻtkazishda nazarda tutilgan ekspertiza oʻtkazilishini tashkil etish tartibi va sifat menejmenti tizimining taʼrifi, shu jumladan:

7.1.13. Sifat menejmenti tizimida litsenziyaga talabgor tashkilot faoliyatini hamda tegishli resurslarni boshqarishni oʻzaro bogʻliq jarayonlar yigʻindisi sifatida nazarda tutuvchi jarayonli va tizimli yondashuvlarni qoʻllashga asoslangan ekspertizani oʻtkazishni tashkil etish tartibi;

Litsenziyaga talabgor tashkilotda amal qiluvchi ekspertizaning sifat tizimi hujjatlari roʻyxati. Sifat tizimi hujjatlari atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra qoʻshimcha ravishda taqdim etiladi.

7.1.14. Litsenziyaga talabgor tashkilotda ekspertiza oʻtkazish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda nazarda tutilgan ekspertiza oʻtkazish sifati menejmenti boʻyicha yoʻriqnoma.

7.1.15. Litsenziyaga talabgor tashkilotning ekspertiza oʻtkazish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishdagi mustaqilligi toʻgʻrisida deklaratsiya.

7.1.16. Davlat siri yoki qonun tomonidan himoya qilinadigan boshqa sir hisoblanadigan hujjatlar bilan ishlashda tegishli sharoitlarning taʼminlangani toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

7.1.17. Tashkilotning jisman himoya qilish sohasida ishlarga nisbatan maqsadi haqida maʼlumot.

8. Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, mazkur modda va materiallar mavjud foydali qazilmalarni geologik jihatdan oʻrganish, qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, ularni transportda tashish (tashish) va saqlash boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

8.1. Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar hamda uran rudali foydali qazilmalar obyektlari boʻyicha geologik oʻrganish, geologiya-qidiruv va (yoki) izlanish ishlarini oʻtkazish va qazib chiqarish, ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, qayta ishlash, ularni transportda tashish (tashish) va saqlashda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

8.1.1. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

8.1.2. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomalada sifatni taʼminlash dasturi.

8.1.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.1.4. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.1.5. Radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallar hamda uran rudali foydali qazilmalar obyektlari boʻyicha geologik oʻrganish, geologiya-qidiruv va (yoki) izlanish ishlarini oʻtkazish va qazib chiqarish, ishlab chiqarish, ulardan foydalanish, qayta ishlash, ularni transportda tashish (transport holati, turi, raqami) va saqlash boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.1.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.1.7. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala jarayonida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

8.1.8. Yadroviy materiallar bilan muomala qilishda yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

8.1.9. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala qilishda avariya oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

8.1.10. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala qilishda loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi.

8.1.11. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

8.1.12. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalar bilan muomala qilish qismida hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 1 va (yoki) 3-bandlariga muvofiq).

8.1.13. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalar bilan muomala qilish qismida jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 2 va (yoki) 4-bandlariga muvofiq).

8.2. Yadroviy yoqilgʻi va yadroviy materiallarni ishlab chiqarish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, tashish uchun moʻljallangan obyektlar, majmualar, inshootlarda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (shu jumladan, uran rudalarini qazib olish, gidrometallurgik ishlov berish, affinaj, sublimat ishlab chiqarish, metallurgiyalik ishlab chiqarish, uran izotoplarini ajratish, ishlatib boʻlingan yadroviy yoqilgʻini radiokimyoviy qayta ishlash).

8.2.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

8.2.2. Obyektni ishga tushirish natijalari boʻyicha hisobot (qurilgandan keyin ishga tushiriladigan obyektlar uchun).

8.2.3. Obyektning texnik loyihasi. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan hajmda taqdim etiladi.

8.2.4. Obyektda avariyalarni oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

8.2.5. Loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

8.2.6. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

8.2.7. Obyekt xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish hamda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajarish huquqini beruvchi ruxsatnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.2.8. Obyektni ishga tushirishda sifatni taʼminlash dasturi.

8.2.9. Ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

8.2.10. Texnologik reglamentlar roʻyxati.

8.2.11. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.2.12. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.2.13. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.2.14. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.2.15. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, sinovdan oʻtkazish va tekshirish boʻyicha yoʻriqnomalar, dasturlar va grafiklar roʻyxati.

8.2.16. Obyektni ishga tushirish dasturi (qurilgandan soʻng ishga tushiriladigan obyektlar uchun).

8.2.17. Ishga tushirishdan oldin sozlash ishlari dasturi.

8.2.18. Tajriba-sanoat ekspluatatsiyasi dasturi.

8.2.19. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari.

8.2.20. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha normalar va qoidalar talablaridan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

8.2.21. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 1 va 3-bandlariga muvofiq).

8.2.22. Yadroviy qurilmani jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 2 va 4-bandlariga muvofiq).

8.2.23. Obyektlarda radioaktiv moddalar bilan ishlash sharoitlarining sanitariya qoidalari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida sanitariya-epidemiologik xulosaning mavjudligi yuzasidan maʼlumot.

8.2.24. Radioaktiv moddalarning ruxsat berilgan ajratma va tashlanmalari normativlarini belgilovchi hujjatning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.2.25. Radioaktiv moddalarning ajratma va tashlanmalariga ruxsatnoma mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.2.26. Radioaktiv moddalarning ajratma va tashlanmalarini kamaytirish rejasi.

8.2.27. Ishlar va xizmatlar tarkibini koʻrsatilgan holda ishlarni bajaruvchi va xizmatlar koʻrsatuvchi tashkilotlarning roʻyxati.

8.3. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalarni tashishda ular bilan muomalada boʻlishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

8.3.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

8.3.2. Tashish lozim boʻlgan yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar roʻyxati.

8.3.3. Ortish-tushirish ishlarini bajarish joylarida hamda tashishda avariyalarning oldini olish va bartaraf qilish boʻyicha hujjatlar roʻyxati.

8.3.4. Sifatni taʼminlash dasturi.

8.3.5. Radiatsiyaviy himoya dasturi.

8.3.6. Maxsus transport vositalari toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot (transport vositasining holati, turi, raqami).

8.3.7. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

8.3.8. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.3.9. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.3.10. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

8.3.11. Litsenziya talabgori tomonidan foydalanilgan yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilarni tashishni tartibga soluvchi normativ hujjatlar roʻyxati.

8.3.12. Xodimlarni oʻqitish dasturlari.

8.3.13. Maxsus transport vositalariga sanitariya-epidemiologik xulosaning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

9. Radioaktiv chiqindilar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish (tashish), saqlash, zararsizlantirish, koʻmib tashlash boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

9.1. Radioaktiv chiqindilar bilan bogʻlik ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, saqlash, zararsizlantirish, utilizatsiya qilish va koʻmib tashlashda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

9.1.1. Radioaktiv chiqindilarni qayta ishlash, saqlash, zararsizlantirish, utilizatsiya qilish va koʻmib tashlashda ular bilan muomala qilish xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

9.1.2. Radioaktiv chiqindilarni qayta ishlash, saqlash, zararsizlantirish, utilizatsiya qilish va koʻmib tashlashda ular bilan muomala qilish sifatini taʼminlash dasturlari.

9.1.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

9.1.4. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.1.5. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, saqlash, zararsizlantirish, utilizatsiya qilish va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.1.6. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.1.7. Radioaktiv chiqindilar bilan muomalada boʻlish jarayonida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

9.1.8. Radioaktiv chiqindilar bilan muomalada boʻlish jarayonida avariyalarni bartaraf qilish boʻyicha yoʻriqnoma (Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi).

9.1.9. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

9.1.10. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

9.1.11. Radioaktiv chiqindilar bilan muomala qilishda jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

9.2. Radioaktiv chiqindilarni transportda tashishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami (yoqilgʻi sikli obyektlari uchun).

9.2.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

9.2.2. Tashish lozim boʻlgan radioaktiv chiqindilar roʻyxati.

9.2.3. Ortish-tushirish ishlarini bajarish joylarida hamda tashishda aviatsiyalarning oldini olish va bartaraf qilish boʻyicha hujjatlar roʻyxati.

9.2.4. Sifatni taʼminlash dasturi.

9.2.5. Radiatsiyaviy himoya dasturi.

9.2.6. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

9.2.7. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.2.8. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.2.9. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

9.2.10. Litsenziya talabgori tomonidan foydalanilgan radioaktiv chiqindilarni tashishni tartibga soluvchi normativ hujjatlar roʻyxati.

9.2.11. Xodimlarni oʻqitish dasturlari.

9.2.12. Maxsus transport vositalariga sanitariya-epidemiologik xulosaning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

9.2.13. Radioaktiv chiqindilarni tashish tartibi, sharoitlari va usullarining sanitariya qoidalari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosaning mavjudligi yuzasidan maʼlumot.

9.2.14. Radioaktiv chiqindilarni tashishda jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma.

10. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarida ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

10.1. Ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalardan foydalanganda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

10.1.1. Taklif etilayotgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazish joyi (yadroviy qurilma, yadroviy materiallarni saqlash joyi (yadroviy yoqilgʻini saqlash joyi), himoya kamerasi, radioaktiv chiqindilarni saqlash joyi va bosh.) va sabablarini koʻrsatgan holda taʼriflovchi materiallar.

10.1.2. Ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

10.1.3. Litsenziya talabgorida radioaktiv chiqindilar joylashtiriladigan, tashlanadigan va chiqariladigan joylarning atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

10.1.4. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

10.1.5. Radioaktiv moddalar, yadroviy materiallar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qayta ishlash, transportda tashish, saqlash va koʻmib tashlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

10.1.6. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

10.1.7. Obyektda ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yadroviy materiallar va radioaktiv moddalardan foydalanish munosabati bilan loyiha, konstruktorlik, texnologik va ekspluatatsiya hujjatlarini oʻzgartirish (oʻzgartirish kiritilgan xollarda) boʻyicha hujjatlar toʻplami:

10.1.7.1. Yadroviy materiallar va radioaktiv moddalar bilan muomala qilishda avariyalarni bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

10.1.7.2. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

10.1.7.3. Obyekt xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish hamda atom energiyasidan foydalanish sohasida ish olib borish huquqini beruvchi ruxsatnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

10.1.7.4. Sifatni taʼminlash dasturi.

10.1.7.5. Texnologik reglamentlar roʻyxati.

10.1.7.6. Xavfsizlik uchun muhim boʻlgan tizimlarga texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash, sinovdan oʻtkazish va tekshirish boʻyicha yoʻriqnomalar, dasturlar va grafiklar roʻyxati.

10.1.7.7. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligi boʻyicha normativ talablardan chetga chiqishlarni qoplash chora-tadbirlari roʻyxati.

10.1.7.8. Yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizligi hamda radioaktiv chiqindilar bilan muomala qilish boʻyicha normativ talablardan chetga chiqishlarni bartaraf etish ishlari dasturi.

10.1.7.9. Yadroviy materiallar va (yoki) radioaktiv moddalar bilan muomala qilish qismida hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 1 va (yoki) 3-bandlariga muvofiq).

10.1.7.10. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 2 va (yoki) 4-bandlariga muvofiq).

11. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallarni, uskunalarni hamda texnologiyalarni, shuningdek, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallarni olib kirish va olib chiqish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

11.1. Yadroviy qurilmalar va (yoki) saqlash punktlari uchun yadroviy materiallarni, uskunalarni hamda texnologiyalarni, shuningdek, radioaktiv moddalar va yadroviy materiallarni olib kirish va olib chiqish boʻyicha litsenziya olish uchun asoslovchi hujjatlar toʻplami.

11.1.1. Ariza beruvchi amalga oshirishni moʻljallayotgan faoliyat turi toʻgʻrisida maʼlumot.

11.1.2. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha yadroviy va radiatsiyaviy xavfli ishlar va koʻrsatiladigan xizmatlar tavsifi.

11.1.3. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishda sifatni taʼminlash dasturlari.

11.1.4. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha avval bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumot.

11.1.5. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining maxsus turdagi tovarlarni eksport va import qilish uchun litsenziya berish nazarda tutilgan tegishli hujjati yoki qarorining nusxasi.

11.1.6. Tuzilgan hamda xaridor va sotuvchi imzolagan shartnomaning nusxasi.

12. Atom energiyasidan foydalanish sohasida xizmatlar koʻrsatish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

12.1. Atom energiyasidan foydalanish sohasida ekspluatatsiya qiluvchi tashkilotlarga xizmatlar koʻrsatish boʻyicha litsenziya olish uchun asoslovchi hujjatlar toʻplami.

12.1.1. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha yadroviy va radiatsiyaviy xavfli ishlar va koʻrsatiladigan xizmatlar tavsifi.

12.1.2. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishda sifatni taʼminlash dasturlari.

12.1.3. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha avval bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumot.

12.1.4. Arizada koʻrsatilgan faoliyatga jalb qilingan xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish va mustaqil ishlashga ruxsat berish tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

12.1.5. Ishlarni atom energiyasidan foydalanish sohasidagi normalar va qoidalarga javob beradigan hajmda va sifatda bajarishga hamda bajarilayotgan ishlar nazoratini amalga oshirish imkonini beruvchi tashkilotning texnik jihozlanishi (tegishli texnologiyalar, uskunalar, moslamalar, asboblar, metodikalar, hujjatlar mavjudligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

13. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash

13.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarini ishlatish uchun zarur boʻlgan mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha litsenziya olish uchun asoslovchi hujjatlar toʻplami.

13.1.1. Faoliyatning litsenziyalanayotgan turi, taʼlim faoliyati yoʻnalishlari roʻyxati. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi arizada litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi roziligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

13.1.2. Nodavlat taʼlim tashkilotlari taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining litsenziyasiga ega ekanligi toʻgʻrisida maʼlumot.

13.1.3. Taʼlim jarayonini davlat taʼlim standartlariga (davlat talablariga), oʻquv rejalariga va taʼlim dasturlariga muvofiq tashkil etilgani, shuningdek, ushbu faoliyat yoʻnalishlari oʻquv rejasi va dasturlari toʻgʻrisida maʼlumot.

13.1.4. Auditoriyalarni, oʻquv xonalari zamonaviy axborot-kommunikatsiya asbob-uskunalari, oʻqitishning texnik vositalari va anjomlar bilan jihozlangani toʻgʻrisida maʼlumot.

13.1.5. Yongʻin va sanitariya-epidemiologiya nazorati organlarining mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga va sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosalari.

13.1.6. Pedagog kadrlar haqida maʼlumot.

3-bob. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomala qiluvchi tashkilotlar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplami

14. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

14.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

14.1.1. Tashkilot tomonidan loyihalashtirish ishlarini bajarishda uning sohadagi tajribasini oʻrganish maqsadida avval bajarilgan ishlar toʻgʻrisida maʼlumot. Tashkilot amalga oshirmoqchi boʻlgan loyihalash ishlari roʻyxati.

14.1.2. Norma nazorati xizmatini tashkil etilganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

14.1.3. Loyihalashtirish ishlarining rejalashtirilgan hajmini toʻgʻri bajarish va zarur hisob-kitob, tajribaviy eksperimental asoslashni amalga oshirishga imkon beradigan tashkilotning texnik hamda dasturiy taʼminoti haqida maʼlumot.

14.1.4. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini loyihalashtirishda sifatni taʼminlash dasturlari.

14.1.5. Ishlab chiqish va sifatni nazorat qilishning barcha bosqichlarida loyihalashtirish hujjatlarini ishlab chiqish, tasdiqlash, amaliyotga tatbiq etish, oʻzgartirishlar kiritishni tashkil etish, shu jumladan, hisobga olish va hisobot hujjatlari tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

14.1.6. Ekspluatatsiya qiluvchi tashkilot, obyekt egasi yoki buyurtmachi tomonidan tashkilotning loyihalashtirish faoliyatini tashkil etish va nazorat qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

14.1.7. Litsenziya talabgorining loyihalashtirish hujjatlaridan foydalanadigan tashkilotlar bilan maʼlumot almashish tizimi, shu jumladan, uskunalar ishlab chiqarish, obyektlarni qurish, montaj qilish, ishga tushirish va ekspluatatsiya qilishda (shuningdek, taʼmirlashda) kamchiliklarni aniqlash, hisobga olish, tahlil qilish, shu bilan birgalikda, ularni bartaraf etish choralarini koʻrish usullari toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

15. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini barpo etish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

15.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarni barpo etishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

15.1.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarni barpo etishda xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

15.1.2. Umumiy sifatni taʼminlash dasturi.

15.1.3. Ionlashtiruvchi nurlanish manba obyektini barpo etish uchun ishlab chiqilgan loyiha, konstruktorlik, ekspluatatsiya va texnologik hujjatlar hamda uni jisman himoya qilish toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

15.1.4. Ionlashtiruvchi nurlanish manba barpo etishda sifatni taʼminlash dasturi. Loyihalash hujjatlari (shu jumladan, xavfsizlik, shuningdek, jisman himoya qilish uchun muhim tizimlar loyihalari), radiatsiyaviy manba xavfsizligi asoslanishida havolalari mavjud boʻlgan ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha hisobotlar. Dastur radiatsiyaviy manbani montaj qilish, sozlash va ishga tushirish sifatini taʼminlash talablarini oʻz ichiga oladi.

15.1.5. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaini ishga tushirish dasturi.

16. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

16.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofazalanish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasidagi ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

16.1.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalar va radioaktiv chiqindilar saqlash joylaridan foydalanishda, ionlashtiruvchi nurlanish manbalar va radioaktiv chiqindilar saqlash joylari uchun texnologik asbob-uskunalarni, radiatsiyadan muhofaza qilish vositalarini yaratish va tayyorlash sohasida ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini oʻtkazishda yoki arizada koʻrsatilgan faoliyatning xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

16.1.2. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani ekspluatatsiya qilish reglamenti.

16.1.3. Radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha yoʻriqnoma(lar).

16.1.4. Kadrlar tarkibi va malakasiga, ularni oʻqitish, radiatsiyaviy xavfsizlik sohasidagi qonunchilik, normativ-huquqiy hujjatlar, normalar va qoidalar boʻyicha bilimlarini tekshirish, attestatsiyadan oʻtkazish, instruktaj hamda xavfli radiatsiyaviy ishlarni bajarishga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi tashkiliy-maʼmuriy hujjatlar nusxalari.

16.1.5. Avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnomalar.

16.1.6. Radiatsiyaviy avariya yuzaga kelganda qaror qabul qilish mezonlari toʻgʻrisida maʼlumot (avariya va yongʻinning oldini olish va ularning oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnomada keltirilgan boʻlishi mumkin).

16.1.7. Xodimlarni radiatsiyaviy avariya holatida himoya qilish boʻyicha tadbirlar rejasi.

16.1.8. Radiatsiyaviy xavfsizlik xizmati tuzilmasi va tarkibining tavsifi.

16.1.9. Xavfli radiatsiyaviy ishlarni oʻtkazish tartibini belgilovchi hujjatlar, shu jumladan, texnologik reglamentlar va yoʻriqnomalar, ekspluatatsiya qilish, xizmat koʻrsatish va taʼmirlash boʻyicha yoʻriqnomalar toʻgʻrisida maʼlumot.

16.1.10. Ionlashtiruvchi nurlanish manbai va eʼlon qilingan faoliyat turi xavfsizligini taʼminlashga qoʻyiladigan talablarni belgilovchi hujjatlar roʻyxati va ularni hisobga olish hamda ularga oʻzgartirishlar kiritish tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

16.1.11. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

16.1.12. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

16.1.13. Litsenziyalanadigan faoliyatni amalga oshirishda tashkilotning amaldagi sifat menejmenti tizimi tavsifi.

16.1.14. Arizada koʻrsatilgan faoliyatni amalga oshirishda sifatni taʼminlash dasturi.

16.1.15. Radiatsiyaviy ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

16.1.16. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumot.

16.1.17. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

16.1.18. Ishlar (xizmatlar) tarkibini koʻrsatgan holda arizada koʻrsatilgan faoliyatga muhandislik-texnik koʻmak koʻrsatuvchi, shuningdek, mazkur faoliyatni amalga oshirishda radiatsiyaviy xavfsizlik sohasida ishlarni bajaruvchi va xizmatlar taqdim etuvchi tashkilotlar toʻgʻrisida maʼlumot.

16.1.19. Ionlashtiruvchi nurlanish manba, radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlari, saqlash joylari uchun qoʻllanadigan uskunalar, mahsulotlar va texnologiyalar muvofiqligining bahosini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari.

16.1.20. Yoʻl-transport hodisalari yuzaga kelganda harakatlar tartibi toʻgʻrisida yoʻriqnoma (ionlashtiruvchi nurlanish manba va (yoki) radioaktiv chiqindilarni tashishda ular bilan muomala qilish uchun litsenziya olishda taqdim etiladi).

16.1.21. Radiatsiyaviy avariya holatida xodimlar harakati boʻyicha yoʻriqnoma.

17. Ionlashtiruvchi nurlanish manbadan foydalanish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

17.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbadan foydalanishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

17.1.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbai xavfsizligini asoslash.

17.1.2. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaining texnik loyihasi materiallari. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra ionlashtiruvchi nurlanish manbaidan foydalanish boʻyicha litsenziya olish uchun ariza berilgandan soʻng taqdim etiladi.

17.1.3. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaini ekspluatatsiya qilishda sifatni taʼminlash dasturi.

17.1.4. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaini ekspluatatsiya qilish boʻyicha yoʻriqnoma.

17.1.5. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaida sodir boʻladigan avariyalar oqibatlarini tugatish boʻyicha yoʻriqnoma.

17.1.6. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari (tegishli qismlari) boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

17.1.7. Radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin, sanitariya, axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan hamda litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

17.1.8. Radiatsiyaviy xavfsizlik, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

17.1.9. Ionlashtiruvchi nurlanish manbaidagi loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma.

17.1.10. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

17.1.11. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

17.1.12. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani ekspluatatsiya qilishda ishtirok etadigan xodimlarini tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

17.1.13. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani qurish uchun litsenziyaning amal qilishi shartlarining bajarilishi toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

17.1.14. Ionlashtiruvchi nurlanish manbani jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

18. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini tashish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

18.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarni tashishda ular bilan muomalada boʻlishda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

18.1.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

18.1.2. Tashish lozim boʻlgan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari roʻyxati.

18.1.3. Ortish-tushirish ishlarini bajarish joylarida hamda tashishda avariyalarning oldini olish boʻyicha hujjatlar roʻyxati.

18.1.4. Sifatni taʼminlash dasturi.

18.1.5. Radiatsiyaviy himoya dasturi.

18.1.6. Maxsus transport vositalari toʻgʻrisida toʻliq maʼlumot (transport vositasining holati, turi, raqami).

18.1.7. Radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

18.1.8. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi maʼlumot.

18.1.9. Radiatsiyaviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

18.1.10. Litsenziya talabgori tomonidan foydalanilgan ionlashtiruvchi nurlanish manbalari va radioaktiv chiqindilarni tashishni tartibga soluvchi normativ hujjatlar roʻyxati.

18.1.11. Xodimlarni oʻqitish dasturlari.

18.1.12. Maxsus transport vositalariga sanitariya-epidemiologik xulosaning mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

18.1.13. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari va radioaktiv chiqindilarni tashish tartibi, sharoitlari va usullarining sanitariya qoidalari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosaning mavjudligi yuzasidan maʼlumot.

18.1.14. Radioaktiv chiqindilarni tashishda jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma.

19. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish, shu jumladan, qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, zararsizlantirish, koʻmish, utilizatsiya qilish va saqlash boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

19.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish, shu jumladan, qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, zararsizlantirish, koʻmish, utilizatsiya qilish va saqlashda radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

19.1.1. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, zararsizlantirish, koʻmish, utilizatsiya qilish va saqlashda ular bilan muomalada boʻlish xavfsizligini asoslash boʻyicha hisobot.

19.1.2. Qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, zararsizlantirish, koʻmish, utilizatsiya qilish va saqlashda ular bilan muomala qilish sifatini taʼminlash dasturlari.

19.1.3. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi va mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan hamda litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

19.1.4. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalar va radioaktiv chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish, shu jumladan, ularni qazib olish, ishlab chiqarish, hosil qilish, qayta ishlash, ulardan foydalanish, zararsizlantirish, koʻmish, utilizatsiya qilish, ularni tashish va saqlash jarayonlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda oʻtkazilgan sanoat va yongʻin xavfsizligi ekspertizasi, mehnat sharoitlarining davlat ekspertizasi, davlat ekologik ekspertizasi boʻyicha ijobiy xulosalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

19.1.5. Radiatsiyaviy va ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

19.1.6. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish jarayonlarida ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

19.1.7. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalari bilan muomalada boʻlish jarayonlarida avariyalarning oldini olish boʻyicha yoʻriqnoma (Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi).

19.1.8. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

19.1.9. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 3-bandiga muvofiq).

19.1.10. Ionlashtiruvchi nurlanish manbalar bilan muomalada boʻlish jarayonlarida jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 4-bandiga muvofiq).

20. Radiatsiyaviy xavfsizlik sohasida xizmatlar koʻrsatish boʻyicha faoliyatni litsenziyalash.

20.1. Radiatsiyaviy xavfsizlik sohasida ionlashtiruvchi nurlanish manbalariga xizmatlar koʻrsatish boʻyicha litsenziya olish uchun asoslovchi hujjatlar toʻplami.

20.1.1. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha radiatsiyaviy xavfli ishlar va koʻrsatiladigan xizmatlar tavsifi.

20.1.2. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha ishlarni bajarish va xizmatlar koʻrsatishda sifatni taʼminlash dasturlari.

20.1.3. Arizada koʻrsatilgan faoliyat boʻyicha avval bajarilgan ishlar va koʻrsatilgan xizmatlar toʻgʻrisida maʼlumot.

20.1.4. Arizada koʻrsatilgan faoliyatga jalb qilingan xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini oshirish va mustaqil ishlashga ruxsat berish tizimi toʻgʻrisida maʼlumot.

20.1.5. Ishlarni radiatsiyaviy xavfsizlik sohasida sohasidagi normalar va qoidalarga javob beradigan hajmda va sifatda bajarishga hamda bajarilayotgan ishlar nazoratini amalga oshirishga imkon beruvchi tashkilotning texnik jihozlanishi (tegishli texnologiyalar, uskunalar, moslamalar, asboblar, atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ bilan kelishilgan metodikalar, hujjatlar mavjudligi) toʻgʻrisida maʼlumotnoma.

21. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turlariga kiritilishi mumkin boʻlgan faoliyatning boshqa turlarini litsenziyalash.

21.1. Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turlariga kiritilishi mumkin boʻlgan faoliyatning boshqa turlari boʻyicha yadroviy va radiatsiyaviy xavfsizlikni taʼminlashni asoslovchi hujjatlar toʻplami.

21.1.1. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobot.

21.1.2. Sifatni taʼminlash dasturi.

21.1.3. Atrof-muhitga taʼsirini nazorat qiluvchi akkreditatsiyadan oʻtkazilgan ekologik-tahlil laboratoriyasining mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumot.

21.1.4. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi hamda mehnatni muhofaza qilish, shuningdek, ishlab chiqarish nazorati sohalarida qonunchilik hujjatlari boʻyicha ishlab chiqilgan va litsenziya talabgori tomonidan tasdiqlangan yoʻriqnomalarning mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

21.1.5. Radiatsiyaviy va yadroviy, ekologik xavfsizlik, sanoat, yongʻin va axborot xavfsizligi, mehnatni muhofaza qilish, jisman himoya qilish xizmatlarining mavjudligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.

21.1.6. Ishtirok etuvchi xodimlarni tanlash, tayyorlash, malakasini qoʻllab-quvvatlash hamda mustaqil ishlashga ruxsat berish toʻgʻrisida maʼlumot.

21.1.7. Radiatsiyaviy va yadroviy xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha yoʻriqnoma.

21.1.8. Avariya oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha yoʻriqnoma.

21.1.9. Loyihadan tashqari avariyalarni boshqarish boʻyicha koʻrsatma. Xavfsizlikni asoslash boʻyicha hisobotda tegishli bob mavjud boʻlsa, materiallar atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ soʻroviga koʻra litsenziya olish toʻgʻrisida ariza berilgandan keyin taqdim etiladi.

21.1.10. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha harakatlar (radiatsiyaviy avariyalarda harakat qilish) rejasi.

21.1.11. Hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 1 va (yoki) 3-bandlariga muvofiq).

21.1.12. Jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma (mazkur Tarkibga 1-ilovaning 2 va (yoki) 4-bandlariga muvofiq).

Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi litsenziyalanadigan har bir faoliyat (ish) turi boʻyicha uning xavfsizligini asoslash yuzasidan taqdim etiladigan hujjatlar toʻplamining tarkibiga ILOVA

Maʼlumotnomalar mazmuniga qoʻyiladigan

1. Yadroviy materiallarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnomalar tarkibiga qoʻyiladigan talablar:

1.1. Yadroviy materiallarni hisobga olish va nazorat qilish toʻgʻrisidagi nizomlar (yoʻriqnomalar), har bir materiallar balansi zonasi uchun yadroviy materiallarni hisobga olish va nazorat qilish boʻyicha yoʻriqnomalar;

1.2. Materiallar balansi zonasi uchun asosiy oʻlchash nuqtalari, oʻlchashlarni bajarish uslubiyoti, texnik vositalar, namuna uchun tanlab olish tartib-qoidalari roʻyxatini, oʻlchashning aniqligini talab qiladigan oʻlchashlarni davriy oʻtkazish maʼlumotlarini, oʻlchash natijalarini taqdim etish muddatlari va shakllarini oʻz ichiga oladigan oʻlchash dasturi;

1.3. Yadroviy materiallarni hisobga oluvchi va nazorat qiluvchi xodimlar bilimlarini tekshirishni tashkil etish, ularni tayyorlash va qayta tayyorlash rejalari, yadroviy materiallarni hisobga oluvchi va nazorat qiluvchi xodimlarda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajarish huquqini beruvchi ruxsatnomalari mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar;

1.4. Litsenziyaga talabgor tashkilotda amal qiluvchi yadroviy materiallarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha normativ hujjatlar roʻyxati.

2. Yadroviy qurilmalar, yadroviy materiallar va yadroviy materiallarni saqlash punktlarini jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnomalar tarkibiga qoʻyiladigan talablar:

2.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining zaifligini tahlil qilish va jisman himoya qilish tizimi samaradorligini baholash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

2.2. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining jisman himoya qilish tizimining tashkiliy choralari.

2.3. Jisman himoya xizmatini yaratish.

2.4. Qoʻriqlash xizmatini tashkil etish.

2.5. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarining ichki rejimini tashkil qilish.

2.6. Jisman himoya tizimini tashkil etish va taʼminlash boʻyicha hujjatlarni ishlab chiqish.

2.7. Jisman himoya qilish tizimiga qoʻyiladigan talablarga rioya etish nazorat qilinishi.

2.8. Loyihaviy tahdidlar roʻyxati.

2.9. Yadroviy va radiatsiviy xavfsizlik boʻyicha atom energiyasidan foydalanish obyektlarining tasnifi va toifasini belgilaydigan hujjat.

2.10. Jisman himoya xizmati toʻgʻrisidagi nizom.

2.11. Jismoniy himoya qilish tizimi uchun masʼul shaxsni tayinlash.

2.12. Tashrif buyuruvchilarning qoʻriqlanadigan hududga va atom energiyasidan foydalanish obyektlarga kirish va chiqish toʻgʻrisidagi nizom.

2.13. Atom energiyasidan foydalanish sohasida faoliyat yuritadigan shaxslar roʻyxati.

2.14. Favqulodda vaziyatlarda tashkilot, korxona va jisman himoya xizmati xodimlarning oʻzaro hamkorlik rejasi.

2.15. Jisman himoya tizimining muhandislik-texnik himoya vositalarining texnik holati va ishlashini tekshirish rejasi.

2.16. Ruxsatsiz kirishning aniqlashni yordamchi texnik vositalaridan foydalanish tartibini belgilovchi hujjati.

2.17. Jisman himoya tizimini himoya qilishning muhandislik-texnik himoya vositalariga qoʻyiladigan talablar.

2.18. Jisman himoya xizmatining ruxsatsiz harakatlardan himoya qilishi va kirish va chiqish nazoratini amalga oshirishi.

2.19. Jisman himoyani amalga oshiradigan xodimlar bilimlarini tekshirishni tashkil etish, tayyorlash va qayta tayyorlash rejalari.

2.20. Yadroviy materiallarni atom energiyasidan foydalanish obyektlari ichida va tashqarisida tashish paytida jisman himoya qilishni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

3. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnomalar tarkibiga qoʻyiladigan talablar:

3.1. Tashkilotning radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilish boʻyicha nizomlari (yoʻriqnomalari), oʻtkazilgan oxirgi jismoniy inventarizatsiyasi toʻgʻrisidagi dalolatnomalar, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni oʻlchash dasturlari.

3.2. Radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni amalga oshiruvchi xodimlar bilimlarini tekshirishni tashkil etish, ularni tayyorlash va qayta tayyorlash rejalari, radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga oluvchi va nazorat qiluvchi xodimlarda atom energiyasidan foydalanish sohasida ishlarni bajarish huquqini beruvchi ruxsatnomalar mavjudligi toʻgʻrisida maʼlumotlar.

3.3. Litsenziyaga talabgor tashkilotda amal qiluvchi radioaktiv moddalar va radioaktiv chiqindilarni hisobga olish va nazorat qilishni taʼminlash boʻyicha normativ hujjatlar roʻyxati.

4. Radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlarini jisman himoya qilishni taʼminlash boʻyicha maʼlumotnoma mazmuniga qoʻyiladigan talablar:

4.1. Atom energiyasidan foydalanish obyektlarida qoidabuzarlar modelini belgilash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

4.2. Radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilarni saqlash punktlarini jisman himoya qilish tizimining tashkiliy choralari.

4.3. Jisman himoya xizmatini yaratish.

4.4. Qoʻriqlash xizmatini tashkil etish.

4.5. Obyektning ichki rejimini tashkil qilish.

4.6. Jisman himoya tizimini tashkil etish va taʼminlash boʻyicha hujjatlarni ishlab chiqish.

4.7. Jisman himoya qilish tizimiga qoʻyiladigan talablarga rioya etish nazorat qilinishi.

4.8. Loyihaviy tahdidlar roʻyxati.

4.9. Radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha atom energiyasidan foydalanish obyektlarining tasnifi va toifasini belgilaydigan hujjat.

4.10. Jisman himoya xizmati toʻgʻrisidagi nizom.

4.11. Jismoniy himoya qilish tizimi uchun masʼul shaxsni tayinlash.

4.12. Tashrif buyuruvchilarning qoʻriqlanadigan hududga va radiatsiyaviy manbalar, radioaktiv moddalar, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilar boʻyicha faoliyat yuritadigan binolarga kirish va chiqish toʻgʻrisidagi nizom.

4.13. Radiatsiyaviy manbalari, radioaktiv moddalar, radioaktiv moddalarni va radioaktiv chiqindilar boʻyicha faoliyat yuritadigan shaxslar roʻyxati.

4.14. Favqulodda vaziyatlarda tashkilot, korxona va jisman himoya xizmati xodimlarning oʻzaro hamkorlik rejasi.

4.15. Jisman himoya tizimining muhandislik-texnik himoya vositalarining texnik holati va ishlashini tekshirish rejasi.

4.16. Ruxsatsiz kirishning aniqlashni yordamchi texnik vositalaridan foydalanish tartibini belgilovchi hujjat.

4.17. Jisman himoya tizimini himoya qilishning muhandislik-texnik himoya vositalariga qoʻyiladigan talablar.

4.18. Jisman himoya xizmatining ruxsatsiz harakatlardan himoya qilishi va kirish va chiqish nazoratini amalga oshirishi.

4.19. Jisman himoyani amalga oshiradigan xodimlar bilimlarini tekshirishni tashkil etish, tayyorlash va qayta tayyorlash rejalari.

4.20. Radioaktiv moddalar va radiatsiya manbalarini atom energiyasidan foydalanish obyektlaridan tashqarida tashish paytida jisman himoya qilishni taʼminlash toʻgʻrisidagi maʼlumotlar.

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Litsenziya talabgori (atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat turi bilan shugʻullanish maqsadida litsenziya olish uchun murojaat qilgan tashkilot) 1. Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash toʻgʻrisidagi nizomda nazarda tutilgan roʻyxatga muvofiq atom energiyasidan foydalanish sohasida tegishli faoliyat turi boʻyicha litsenziya olish uchun zarur hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organga hujjatlarni bevosita yoki ularning olingani toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan birga pochta aloqa vositasi orqali taqdim etadi. Litsenziya talabgori xohishiga koʻra 2-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organ 1. Arizani koʻrib chiqadi hamda taqdim etilgan hujjatlarning toʻliq va ishonchligini koʻrib chiqadi. 1. Arizani qabul qilgandan soʻng besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2. Hujjatlar toʻplamini koʻrib chiqish jarayonida unda keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligini atom energiyasidan foydalanish obyektlari va (yoki) atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyat (ish) xavfsizligini asoslash yuzasidan ekspertiza oʻtkazish tartibiga (keyingi oʻrinlarda — xavfsizlikni asoslash ekspertizasi) muvofiq ekspertizadan oʻtkazishni, shuningdek, joyiga chiqqan holda litsenziya talabgori tomonidan amalga oshirilishi rejalashtirayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha sharoitlarini baholashni (tekshirishni) tashkil etadi. 3. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish boʻyicha texnik topshiriqni ishlab chiqadi va tasdiqlaydi. 2., 3. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish tartibida belgilangan muddatlarda 3-bosqich Litsenziya talabgori Xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish uchun ekspert tashkilotiga belgilangan shakldagi buyurtmanomani va texnik topshiriqni bevosita, uning olingani toʻgʻrisidagi bildirishnoma bilan birga pochta aloqa vositasi orqali yoxud elektron shaklda taqdim etadi. Elektron shaklda taqdim etilgan ariza elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi. Ekspertizani amalga oshirish uchun texnik topshiriq tasdiqlangandan soʻng besh ish kuni mobaynida 4-bosqich Ekspert tashkiloti (xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazish uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs) 1. Ekspertizani oʻtkazish uchun taqdim qilingan buyurtmanomani qabul qiladi. 1. Buyurtmanoma taqdim etilgan kunda 2. Ekspertizani oʻtkazish uchun texnik topshiriqni dastlabki baholash jarayonidan oʻtkazadi. 2. Besh ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 3. Buyurtmachi (litsenziya talabgori) bilan shartnomani rasmiylashtiradi. 3. Oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartib asosida xavfsizlikni asoslash ekspertizasini oʻtkazadi. 4. Tasdiqlangan texnik topshiriqda belgilangan muddatlarda 5-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organ 1. Xavfsizlikni asoslash ekspertizasi yakunlangandan soʻng litsenziya talabgoriga litsenziya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni qabul qiladi. 1. Oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2. Qaror qabul qilingani toʻgʻrisidagi bayonni tasdiqlaydi. 2. Bir ish kuni muddatda 3. Litsenziya talabgoriga qabul qilingan qaror toʻgʻrisidagi yozma bildirishnomani va litsenziya bitimini imzolash uchun yuboradi. 3. Bir ish kuni muddatda 4. Litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, litsenziya talabgoriga rad etishning aniq sabablari va litsenziya daʼvogari koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etib hujjatlarni qayta koʻrib chiqishga taqdim etish uchun yetarli boʻlgan muddat koʻrsatilgan yozma bildirishnomani yuboradi (topshiradi). 4. Bir ish kuni muddatda 6-bosqich Litsenziya talabgori Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organga litsenziya berilgani uchun davlat boji toʻlanganini tasdiqlovchi hujjatni taqdim etadi va litsenziya bitimini imzolaydi. Mazkur shartlar bajarilmagan taqdirda, Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organ litsenziyani bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Litsenziya berish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi bildirishnoma yuborilgan vaqtdan boshlab uch oydan ortiq boʻlmagan muddatda 7-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organ 1. Litsenziya talabgori tomonidan litsenziya berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablar bartaraf etilgan taqdirda, litsenziya talabgorining taqdim etgan arizasi barcha zarur hujjatlar bilan birgalikda qayta koʻrib chiqiladi. Bunda litsenziya talabgorining arizasi qayta koʻrib chiqilgani uchun yigʻim undirilmaydi. 1. Ariza taqdim etilgan kundan boshlab oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda 2. Litsenziya berish rad etilgani toʻgʻrisidagi bildirishnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin berilgan ariza yangidan berilgan ariza hisoblanadi. 2. Bildirishnomada koʻrsatilgan muddatdan soʻng 8-bosqich Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi maxsus vakolatli organ 1. Litsenziat tomonidan litsenziya berilgani uchun davlat boji toʻlaganligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etilib, litsenziya bitimi imzolagandan soʻng litsenziya blankalarini rasmiylashtiradi. 1. Bir ish kuni muddatda 2. Litsenziyalovchi organ rahbari (uning oʻrinbosari) tomonidan imzolangan litsenziyani litsenziyatga beradi (yuboradi) hamda litsenziyalar reyestrida tegishli maʼlumotlarni qayd etadi. 2. Uch ish kuni muddatda

Atom energiyasidan foydalanish va ionlashtiruvchi nurlanish manbalari muomalasi sohalaridagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri (Atom energiyasidan foydalanish xavfsizligini davlat tomonidan tartibga soluvchi maxsus vakolatli organ nomi) LITSENZIYA № _______ Mazkur litsenziya bilan ____________________________________________________________________ (litsenziya egasining toʻliq nomi, idoraviy mansubligi) ________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________ga ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ bilan (ruxsat etilgan faoliyat turi) shugʻullanishga ruxsat berildi. Litsenziya egasining joylashgan joyi: _______________________________________________________ Litsenziya egasining soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami: _____________________________________ Litsenziya berilgan sana: 20___ y._______________ Litsenziyaning amal qilish muddati: 20___ y._______________ Reyestr boʻyicha tartib raqami: ______________________ Vakolatli shaxs ___________________________________ (imzo, F.I.O.) M.Oʻ. Litsenziyaning amal qilish muddati 20___ y. _______________gacha uzaytirildi. Vakolatli shaxs ___________________________________ (imzo, F.I.O.) M.Oʻ.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 420-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Sanoat va radiatsiya xavfsizligi sohasidagi ayrim faoliyat turlarini litsenziyalashni va ruxsat berish tartib-taomillarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-oktabrdagi 782-son qarorining 1-bandi hamda qarorga 2-ilova .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PF-5594-son Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 12-dekabrdagi PQ-4058-son qarori)” 2019-yil 6-martdagi 195-son qaroriga ilovaning 46-bandi “v” kichik bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 237-bandi “a” va “b” kichik bandlari .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (“Davlat boji toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni)” 2020-yil 16-iyundagi 384-son qaroriga 1-ilovaning 33-bandi “b” kichik bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Atom energiyasidan foydalanish sohasidagi faoliyatni litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 28-oktabrdagi 663-son qarori .

6. Vazirlar Mahkamasining “Davlat xizmatlari koʻrsatishning infratuzilmasi takomillashtirilganligi va aholining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2021-yil 28-oktabrdagi 661-son qaroriga ilovaning 16-bandi “b” kichik bandi hamda 24-bandi .

7. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qaroriga 1-ilovaga 31-ilova .

8. Vazirlar Mahkamasining “Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qaroriga 3-ilovaning 18-bandi “a” va “b” kichik bandlari hamda 4-ilovaning 117-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-iyul,

420-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2026-y., 09/26/420/0802-son)

lex.uz