UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июля 2026 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 July 2026 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

СХЕМАСИ

«Йўл харитаси»

Кўмир саноатида бозор механизмлари жорий этилиши муносабати билан ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Маҳаллий кўмир нархларини эркинлаштириш орқали соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, кўмир қазиб чиқариш ҳамда етказиб беришнинг эркин бозор тамойилларига асосланган тизимини босқичма-босқич шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига асосан қазиб чиқариладиган кўмирнинг улгуржи ва чакана нархларини давлат томонидан белгилаш амалиётини бекор қилиш белгилангани;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўмир саноатида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 26 майдаги ПҚ-203-сон қарорига мувофиқ:

2026 йил 1 июндан бошлаб кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилингани;

иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўмир маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш. Бунда республикадаги иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ) «таклиф сўрови» тартиб-таомилига асосан ҳар ҳисобот давридаги ўртача биржа нархларида кўмир маҳсулотини харид қилишга рухсат берилгани;

аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулоти билан барқарор таъминлаш учун кўмир қазиб чиқарувчилар маҳсулотини биржа савдоларида алоҳида савдо майдонча ташкил этган ҳолда етказиб берувчи корхоналарга сотиш;

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиш;

республиканинг барча ҳудудлари учун, ташиш масофасидан қатъи назар, аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган маҳаллий кўмирни темир йўлда ташишнинг ягона тарифини татбиқ қилиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилансинки:

иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўмир маҳсулотлари қонунчиликда белгиланган тартибда товар-хомашё биржалари (кейинги ўринларда — биржа) орқали сотилади. Бунда республикадаги иссиқлик электр станцияларига ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ) «таклиф сўрови» тартиб-таомилига асосан ҳар ой учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг бешинчи санасида шаклланган ўртача биржа нархларида кўмир маҳсулотини харид қилишга рухсат берилади;

аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулоти билан барқарор таъминлаш учун кўмир қазиб чиқарувчилар маҳсулоти биржа савдоларида алоҳида савдо майдонча ташкил этган ҳолда етказиб берувчи таъминот корхоналарига сотилади;

2026-2027 йилларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида «mycoal.uz» интерактив портали ва унинг мобил иловаси орқали (кейинги ўринларда — интерактив портал) кўмир сотиб олган ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга харажатларининг бир қисмини қоплаш учун бир календарь йил давомида харид қилинган ҳар бир тоннага 300 минг сўм ҳисобидан, бироқ 600 минг сўмдан ошмаган миқдорда мазкур қарорга 1-иловада белгиланган схемага асосан компенсация тўлаб берилади;

кўмир маҳсулотини интерактив портал орқали сотиш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги томонидан тартибга солинади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу қарорнинг 2-банди билан белгиланаётган компенсация тўловларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026-2027 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағлар ажратсин.

Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг интерактив порталдан кўмир сотиб олингани тасдиқлангандан сўнг ажратилаётган маблағлар оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик картасига ўтказиб берилишини таъминлансин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тузилади ва интерактив порталда шаклланадиган рейтинг асосида уларга биржа савдоларида қатнашишга автоматик тарзда рухсат берилади;

б) кўмир маҳсулоти тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчиларга қуйидаги тартибда етказиб берилади:

бюджет ташкилотларига бошланғич нархни пасайтириш усулида ўтказиладиган давлат харидлари электрон савдолари натижаларига кўра;

аҳоли хонадонларига тўғридан-тўғри шартнома асосида. Бунда аҳоли интерактив порталда рўйхатдан ўтади;

аҳоли кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тегишли ҳудуддаги тадбиркорлик субъектини танлаб буюртмани шакллантиради;

интерактив порталда аҳоли учун кўмирни марказлашган тартибда тарқатиш пунктининг аниқ манзилли ва етказиб бериш муддатлари кўрсатилади;

интерактив порталда аҳолига буюртма шакллантириш жараёнида ўз хоҳишига кўра кўмир маҳсулотини яшаш ёки бошқа манзилгача етказиб бериш ёки умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш хизматини танлаш имконияти яратилади.

Агар тадбиркорлик субъекти кўмир маҳсулотини етказиб бериш муддатини ўзгартирадиган бўлса, интерактив портал орқали бу ҳақида буюртмачига маълум қилади. Бунда буюртмачи кўмир етказиб беришни янги санасига рози бўлмаса, унга буюртмани бекор қилиш ҳуқуқи берилади;

в) жорий куз-қиш мавсуми давомида таъминотчини танлаш имкониятига эга бўлмаган аҳоли ва бюджет ташкилотларига «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан кўмир кафолатланган тарзда етказиб берилади (сотилади);

г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари аҳоли ва бюджет ташкилотларини кўмир билан таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.

5. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:

а) устун мавқега эга корхоналар томонидан қазиб чиқарилган кўмирнинг нархи рақобат шароитида шаклланадиган нархдан асоссиз юқори даражада белгиланмаслигини;

аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлланмаслигини;

кўмир бозорида иқтисодий концентрация бўйича давлат назорати ўрнатилишини;

б) ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар улгуржи ва чакана бозорда кўмир нархлари, ҳудудлар кесимида шаклланган нархлар, устун мавқейидан фойдаланиш ҳолатлари ва иқтисодий концентрацияси бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамаси киритиб борилишини таъминласин.

6. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2026 йил якунига қадар экологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳар йили импорт қилинадиган кўмирга экологик ва сифат (калорияси, намлиги, куллилиги, таркибидаги олтингугурт улуши ҳамда бошқалар) талаблари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.

Бунда:

Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси билан биргаликда импорт кўмирни фақат темир йўл транспортида республика ҳудудига олиб киришни;

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги заруратга кўра тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, республика ҳудудларида кўмир сифатини текшириш бўйича замонавий лабораториялар ташкил этишини назарда тутсин.

7. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги активларини (кейинги ўринларда — активлар) белгиланган тартибда фаолият йўналишларидан бири кўмир савдоси билан шуғулланиш шарти билан, аукцион савдоларида сотиш ва ушбу активлар сотилгандан кейин «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан «Кўмир таъминот» МЧЖни белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда:

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, икки ой муддатда «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги кўчмас мулкларни хатловдан ўтказсин ҳамда бозор тамойиллари асосида сотиш механизми тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

кўмир омборлари сотилгунга қадар аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ушбу омборлар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига ижарага берилишини ва зарур ҳолларда «Ўзбеккўмир» АЖ томонидан «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудий омборларидан фойдаланган ҳолда, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб беришга рухсат берилсин.

9. Белгилансинки:

а) аукцион савдоларида активларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари ва Давлат активларини бошқариш агентлиги ўртасида акцепт шартномаси имзоланади;

ушбу қарорга 3-иловада келтирилган мажбуриятлар бажарилмаса, активларни харид қилиб олган тадбиркорлик субъектлари томонидан акцепт шартномаси талаблари бажарилмаган деб ҳисобланади ҳамда активлар Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига қайтариб олинади;

б) ушбу қарорга мувофиқ бир ташкилотдан бошқа бир ташкилотга ўтказилаётган мулклар, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, устав капиталидаги акциялар ва улушлар қиймати, шу жумладан, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, активларни сотиш жараёнлари солиққа тортишнинг барча турлари бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

10. Давлат активларини бошқариш агентлиги тадбиркорлик субъектлари билан тузиладиган акцепт шартномасида аҳоли ва бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумида кўмир билан кафолатли таъминлаш, кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш инфратузилмаси объектларининг функционал мақсади, лойиҳавий қуввати ҳамда узлуксиз фаолият кўрсатиши бўйича мажбуриятларни киритсин.

Бунда мажбуриятлар активларга боғланган ҳисобланишини, активларга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, мажбуриятлар янги мулкдорга ўтишини назарда тутсин.

11. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги:

Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2026 йил якунига қадар кўмирга бўлган ўсиб бораётган талабни қондириш учун 2035 йилга қадар кўмир қазиб чиқариш қувватларини энг кам харажат ҳисобидан кенгайтириш бўйича узоқ муддатли инвестиция дастурини ишлаб чиқсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги билан биргаликда кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш таннархини ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга сарфланадиган энергия ресурслари миқдорини камайтириш чораларини кўриб борсин.

12. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда кўмир нархи ошиши билан боғлиқ муаммоларни барвақт аниқлаб, жойида ҳал этиб бориш чораларини кўрсин.

13. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир учун улгуржи-сотиш нархлари устамасининг махсус миқдорини ўзгартириш тўғрисида» 2015 йил 31 мартдаги 75-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

16. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

17. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аҳолига кўмирни етказиб бериш ва эҳтиёжманд оилаларга компенсация тўлаш тартиби

Босқичлар Субъектлар Амалга ошириш механизми Муддат 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1. Аҳолини кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантиради ва интерактив порталга тегишли маълумотлар киритилишини таъминлайди. Бунда ҳар бир истеъмолчи кесимида ўтган йилги истеъмолдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ҳар йили 1 апрелга қадар 2. Аҳолига кўмир ўз вақтида етказиб берилиши ва тарқатилишини ташкил этади. Доимий 3. Аҳолига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлар рўйхатини шакллантиради. Бунда ҳар бир ҳудудда 3 та ва ундан ортиқ тадбиркорлар рўйхати шакллантирилади ҳамда барча тасдиқловчи ҳужжатлари билан mycoal.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди. Доимий 2-босқич Товар-хомашё биржалари Кўмир ресурслари ва тақсимоти балансида белгиланган кўмир ҳажмларини режа-жадваллар асосида вилоятлар кесимида тақсимлаб, ҳудудлар учун алоҳида савдо майдончалари ташкил этган ҳолда биржа савдоларини ўтказади. Бунда ҳудудлар бўйича ўтказиладиган алоҳида савдоларда фақатгина ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган тадбиркорлар иштирок этади. Доимий 3-босқич Тадбиркор 1. Биржа савдоларида ғолиб бўлган тадбиркор харид қилган кўмирни тўлиқ ҳажмда интерактив платформага етказиб бериш манзилини ва сотиш нархларини кўрсатган ҳолда жойлаштиради. 2. Биринчи навбатда «mycoal.uz» интерактив порталида (кейинги ўринларда — интерактив портал) олинган буюртмалар бажарилишини таъминлайди. Доимий 4-босқич Аҳоли 1. Интерактив порталда рўйхатдан ўтади. 2. Кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тадбиркорни танлаб буюртмани шакллантиради. Бунда кўмирни яшаш ёки бошқа манзилгача етказиб бериш ёки умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш хизмати ва муддатини ҳам танлайди. Заруратга кўра 5-босқич Тадбиркор 1. Буюртмачи томонидан танланган манзилга кўмир маҳсулотини ўз муддатида белгиланган тартибда етказиб беради. Шартномада белгиланган муддатда 2. Буюртма етказиб берилганлиги тўғрисида интерактив порталга маълумотларни киритади. Кўмир етказиб берилгандан сўнг бир кун ичида 6-босқич Аҳоли 1. Буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг кўмир учун тўловларни тўлиқ миқдорда тўлайди. Кўмир етказиб берилгандан сўнг бир кун ичида 2. Буюртма етказиб берилгани тўғрисида mycoal.uz интерактив портал орқали юборилган СМС-хабардаги ҳавола орқали буюртмани олганлигини тасдиқлайди. СМС хабарномани олган кунда 3. Буюртмачи заруратга кўра кўмир сифати, тадбиркорнинг хизмат кўрсатиш даражаси ва бошқалар тўғрисида интерактив порталда шикоят ҳамда таклифларни қолдиради. Ихтиёрий тарзда 7-босқич Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилалар тўғрисидаги маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига тақдим этади. Автоматик равишда 8-босқич Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 1. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тақдим этилган, интерактив портал орқали кўмир харид қилган оилаларнинг Ижтимоий реестрда мавжудлигини текширади. Автоматик равишда 2. Кўмир харид қилган, Ижтимоий реестрдаги оилаларга харид қилинган кўмирни миқдоридан келиб чиқиб, ҳар бир тоннасига 300 минг сўм ҳисобидан, бироқ 600 минг сўмдан ошмаган миқдорда моддий ёрдам тўлаш учун тўлов рўйхатларини шакллантиради ва АТ «Халқ банки»га юборади. 3. Компенсация тўлаш учун маблағларни АТ «Халқ банки»нинг махсус ҳисобварағига молиялаштиради. Компенсация тайинланган ойдан кейинги ойнинг 4 — 27-санаси давомида 9-босқич АТ «Халқ банки» Компенсация олувчи оилаларга белгиланган тартибда буюртмачининг ижтимоий картаси ёки банк картасига тўлаб беради. Тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5 — 27-санаси давомида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига 2-ИЛОВА

Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш чора-тадбирларини амалга ошириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддат Масъуллар Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб бериш 1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш. 1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг маҳаллий кўмирга бўлган эҳтиёжларини шакллантириш ҳамда mycoal.uz интерактив электрон порталига (кейинги ўринларда — Портал) тегишли маълумотларни киритиш. Бунда ҳар бир истеъмолчининг ўтган йилги истеъмолини инобатга олиш. Ҳар йили 1 апрелга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги 2. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш. Ҳар йили май — декабрь «Ўзбеккўмир» АЖ, етказиб берувчи тадбиркорлар билан биргаликда 2. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига маҳаллий кўмирни етказиб беришда хусусий сектор вакилларини (кейинги ўринларда — тадбиркорлар) жалб қилиш. 1. Тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон жойлаштириш. Бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Солиқ қўмитаси 2. Тадбиркорлар рейтингини қуйидаги мезонлар асосида шакллантириш: а) атрофи ўралган омборининг мавжудлиги (ёки ижарага олингани). Бунда омбор темир йўлга эга бўлса, устуворлик бериш; б) кейинчалик Порталга интеграция қилинадиган автотарозиси мавжудлигини инобатга олиш; в) автоюклагич мавжудлиги (ёки ижарага олингани); г) кўмир сотиш ва етказиб бериш фаолиятининг давомийлигини ўрганиш; д) солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобот ойи якунига кўра муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини инобатга олиш. Икки ҳафта муддатда 3. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш мақсадида: биринчи босқичда — юқоридаги талаблар асосида ҳар бир ҳудудда 3 та ва ундан ортиқ тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва барча тасдиқловчи ҳужжатлар билан Порталда рўйхатдан ўтказилишини ташкил этиш; иккинчи босқичда — товар-хомашё биржалари савдоларида (кейинги ўринларда — биржа савдолари) иштирок этадиган тадбиркорлар рўйхатини Порталда рейтинг асосида онлайн тарзда шакллантириш ҳамда савдоларда қатнашиш ҳуқуқини автоматик тарзда аниқлаган ҳолда бериш. Бунда: Бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари , Товар-хомашё биржалари «Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиб олган тадбиркорларни рўйхатга автоматик равишда киритиш; 2028 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат активларини бошқариш агентлиги, Товар-хомашё биржалари аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида «Кўмир таъминот» МЧЖга тегишли бўлган омборларни сотиш жараёнлари якунига етказилгунга қадар ушбу омборларни тадбиркорларга «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ижарага бериш; «Ўзбеккўмир» АЖ зарур ҳолларда «Кўмир таъминот» МЧЖнинг ҳудудий омборларидан фойдаланган ҳолда, кўмирни тўғридан-тўғри аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиш. 2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ 3. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун биржа савдоларини ташкил этиш. 1. 2026 йил ва келгуси йиллар учун тасдиқланган балансдаги кўмир ҳажмларини режа-жадвал асосида ҳудудлар кесимида тақсимлаш ҳамда ҳар бир вилоят учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этган ҳолда биржа савдоларига чиқариш. Бунда биржа савдоларида харид қилинган кўмирни кафолатланган тарзда тадбиркорларга берилишини ҳамда вилоятлар кесимида мутаносиб равишда тақсимланишига «Ўзбеккўмир» АЖни масъул этиб белгилаш. Режа-жадвал асосида «Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари 2. Биржа савдоларини ўтказиш муддатини, шу жумладан, ҳудудлар учун алоҳида савдо майдончалари ва ойлик миқдорлари ҳақидаги эълонларни бериб бориш. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар «Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари 3. Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импортёрларни Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг кўмирини биржа савдоларига чиқариш. Бунда биржа савдоларига чиқарилган, тадбиркорларга сотилган ҳамда ҳудудлардаги кўмир омборларида мавжуд захиралар тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритиб бориш. Доимий Кўмир қазиб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар (ихтиёрий) 4. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар томонидан кўмирни етказиб бериш манзили ва сотиш нархлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга жойлаштириш. Бунда ушбу тадбиркор, биринчи навбатда, Порталда олинган буюртмалар ижросини таъминлайди. Доимий Товар-хомашё биржалари, Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар билан биргаликда 4. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотиш учун тадбиркорлар манзилигача кўмирни етказиб бериш. 1. Республиканинг барча ҳудудлари учун, масофасидан қатъи назар, аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериладиган маҳаллий кўмирни темир йўлда ташишнинг ягона тарифини жорий этиш. 2026 йил июль «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиб, кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар билан ягона тариф асосида темир йўлда кўмирни етказиб бериш шартномаларини имзолаш. Белгиланган муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Товар-хомашё биржалари 3. Биржа савдоларида харид қилинган кўмирни шартнома шартларига асосан станциядан сифатли ва ҳужжатлаштирилган миқдорий ҳажмларда ортиб берилишини «Ўзбеккўмир» АЖ ва бошқа қазиб чиқариш корхоналари масъуллиги асосида таъминлаб бориш. Белгиланган муддатда Кўмир қазиб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар 4. Биржа савдоларида қайд этилган ҳар бир битим шартига асосан кўмир учун тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаш. Белгиланган муддатда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 5. Кўмирни темир йўл тарозиларида ҳажмини қайд этган ҳолда тадбиркорларга топшириш. Бунда: кўмирни ташиш учун вагонлар билан таъминлаш; тегишли станциягача ташишни ташкил этиш; кўмир тадбиркорларга етиб боргунга қадар унинг миқдорий ҳажмига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг тегишли таркибий бўлинмалари масъул ҳисобланишини қатъий таъминлаш; темир йўл тарозисида вагонларни тортишни шартнома асосида ташкил этиш. Бунда аниқланган камомадларни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда ҳал этиб бориш. Доимий «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 6. Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи асосида кўмирни харид қилиб олган тадбиркорлар: кўмир қазиб чиқарувчилар ортиб юборадиган станциядан кўмирнинг сифати ва миқдорий ҳажми бўйича тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олиш; ўз омборларида кўмирнинг сифатли сақланиши ва истеъмолчиларга манзилли етказиб берилишини таъминлаш. Бунда Порталда қўшимча жорий этиладиган автотранспортда юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг логистика хизматларидан устувор тарзда фойдаланиш; кўмир автотранспортда устини махсус қоплама билан ёпган ҳолда етказиб берилишини қатъий таъминлаб бориш; Порталга маълумотлар тўлиқ, сифатли ва ўз муддатида киритиб борилишини таъминлаш. Доимий Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ 5. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш. 1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш: а) аҳоли хонадонларига етказиб бериш. Бунда: кўмирга талабгор бўлган аҳолини Порталда рўйхатдан ўтказиш; аҳоли томонидан кўмирнинг сифати ва нархи бўйича энг мақбул таклиф асосида тадбиркорни танлаб буюртмасини шакллантириш; Порталга аҳоли учун кўмирни марказлашган тартибда тарқатиш пунктининг аниқ манзили ва етказиб бериш муддати тўғрисидаги маълумотларни киритиб бориш; Порталда аҳоли буюртмасини шакллантириш жараёнида кўмирни доимий ёки вақтинчалик яшаш манзилига етказиб бериш ёхуд уни умумий тарқатиш пунктидан олиб кетиш тўғрисидаги маълумотларни киритиш. Бунда тадбиркор кўмирни етказиб бериш муддатини ўзгартирадиган бўлса, бу ҳақида буюртмачига маълум қилиниши ва буюртмачи янги санага рози бўлмаса, буюртмани бекор қилиш имкониятига эга бўлишини назарда тутиш; Доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Биржа савдоларида кўмирни харид қилиш ҳуқуқига эга тадбиркорлар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ б) бюджет ташкилотларига бошланғич нархни пасайтириш усулида ўтказиладиган давлат харидлари электрон савдо платформалари орқали етказиб бериш. Бунда: савдода бир иштирокчи қатнашса ҳам савдо ғолибини аниқлаш; давлат хариди шартномасида кўмирни етказиб бериш, топшириш ва қабул қилиб олиш шартларига шартнома томонларининг қатъий риоя этилишини таъминлаш. Доимий Буюртмачилар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ҳар бир битимга кўра сотилган кўмирни Порталга интеграция қилинган автотарози орқали чиқим қилиниши ҳамда тегишли ҳисоботларда акс эттирилишини таъминлаш. Доимий «Ўзбеккўмир» АЖ, кўмир қазиб чиқарувчи ташкилотлар 3. Етказиб берилган ва қабул қилиб олинган кўмир ҳақидаги маълумотларни қуйидаги тартибда тасдиқлаш: бюджет ташкилотлари Порталда яратилган шахсий кабинети орқали; аҳолига (жисмоний шахсларга) юборилган СМС-хабардаги рақамли ҳавола орқали. Бунда истеъмолчиларга буюртма ижроси тўғрисида Порталда шикоят ва таклифлар қолдириш имкониятини тақдим этиш. Доимий Буюртмачилар, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Истеъмолчиларнинг шикоят ва таклифлари асосида тадбиркорлар рейтингини юритиш ҳамда рейтинг натижаларига кўра кейинги савдоларга рухсат бериш тартибини жорий этиш. Доимий Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари 5. Тадбиркорларнинг кўмир нархини сунъий оширмаслиги мақсадида: кўмирнинг бозорда монопол юқори ва монопол паст нархи қўлланишини назорат қилиш; аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни етказиб бериш учун масъул бўлган тадбиркорлар томонидан биржада сотиб олган маҳаллий кўмир учун ортиқча устама (ортиқча харажатлар) қўлламаслик бўйича йўриқнома қабул қилиш ва унинг ижроси юзасидан назорат ўрнатиш. Доимий Рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 6. Тадбиркорлар кўмир чиқими тўғрисидаги маълумотларни Порталга киритмаслик ҳолати аниқланганда: тадбиркор билан тузилган амалдаги битимни бекор қилиш; Биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқини бекор қилиш. Доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 7. Тадбиркорлар томонидан кўмир аҳоли ва бюджет ташкилотларига сифатли ва манзилли етказиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш. Ҳар йили куз-қиш мавсуми давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 8. 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида, истисно тариқасида, «Кўмир таъминот» МЧЖ томонидан бюджет ташкилотларига кўмирни тўғридан-тўғри етказиб бериш. Бунда: «Кўмир таъминот» МЧЖ ҳамда бюджет ташкилотлари ўртасида имзоланган шартномаларга қўшимча келишувларни имзолаш; кўмир нархини биржа савдоларидаги бошланғич нарх, темир йўлда ташиш харажатлари, сақлаш ва бошқа харажатларни инобатга олган ҳолда белгилашни назарда тутиш. 2026/2027 йиллар куз-қиш мавсумида «Ўзбеккўмир» АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни манзилли етказиб бериш масалаларида амалий ёрдам кўрсатиб бориш. Доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 6. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг Портал ва унинг мобил иловаси орқали кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратиб бориш. 1. Компенсация тўловларини молиялаштириш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан 2026 ва 2027 йилларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига зарур маблағларни ажратиш. 2. Реестрга киритилган оилаларнинг кўмир сотиб олгани Порталда тасдиқлангандан сўнг ушбу оилалар ижтимоий картаси ёки банк пластик картасига моддий ёрдам пулларини кўчириб бериш. Бунда моддий ёрдам пуллари ажратилгандан сўнг ортган маблағларни республика бюджетига қайтариш. 2026-2027 йиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Аҳоли ва бюджет ташкилотларига импорт кўмирни етказиб бериш 7. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш. 1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларининг импорт кўмирга бўлган эҳтиёжини шакллантириш ишларини ташкил этиш. Доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Энергетика вазирлиги 2. Импорт кўмирга бўлган талаб ҳамда импорт кўмирни аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб бериш тадбирлари тўғрисидаги мониторинг маълумотларини Порталда акс эттириб бориш. Доимий 8. Республикага импорт қилинган кўмирнинг ягона маълумотлар базасини яратиш. 1. Портални Божхона қўмитаси ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда импорт қилинган кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш. Бунда маълумотларни тадбиркорлар ва ҳудудлар кесимида даврий (кунлик, ойлик ва йиллик, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан) жадвал ва инфографикалар шаклида юритиш. Доимий Божхона қўмитаси, Энергетика вазирлиги 2. Импорт қилинган кўмирнинг нархлари ҳамда савдо нуқталари бўйича қўшимча маълумотларни тадбиркорлар билан келишилган ҳолда жойлаштириш. Доимий Энергетика вазирлиги 9. Тадбиркорлар томонидан қўшни республикалардан аҳоли ва бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган кўмирни Портал орқали сотишни йўлга қўйиш. 1. Қўшни республикалардан кўмир импорти билан шуғулланадиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва Порталда ихтиёрий рўйхатдан ўтишини ташкил этиш. 2. Тадбиркорларга сотилган импорт кўмир ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Порталга ихтиёрий равишда киритиш имкониятини тақдим этиш ҳамда бу тўғрисида уларни хабардор қилиш. Доимий Энергетика вазирлиги 3. Халқаро қатновларда умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида импорт кўмирни ташиш тарифларига чегирмаларни аҳоли ва бюджет ташкилотларига сотилган кўмир ҳажмларини Порталга киритиб борилаётган кўмир ҳажмларидан келиб чиқиб қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш. 2026 йил сентябрь Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Рақамлаштириш чора-тадбирлари 10. Платформани бошқа электрон платформалар билан интеграция қилиш. 1. Портални қуйидаги электрон тизимлар билан интеграция қилиш: контрагентлар билан ҳисоб-фактуралар ( faktura.uz , soliq servis ва бошқалар); харид операторлари ( uzex.uz ); корхонанинг электр энергияси сарфи ( Energonazorat ва бошқалар); Ижтимоий реестр; суюлтирилган газ таъминоти билан таъминланган аҳоли хонадонлари реестри («Ҳудудгазтаъминот» АЖ); контрагент ва ходимларнинг қариндошлигини (манфаатлар тўқнашувини) аниқлаш (Адлия вазирлиги); импорт қилинган маҳсулотлар, шу жумладан, кўмир ва товар моддий бойликлар (Божхона қўмитаси); солиқ қарздорлиги (Солиқ қўмитаси); темир йўл вагонлари жойлашуви ва юк ҳажми ( enakl.uz ); корхона ходимларининг меҳнат фаолияти ( my.mehnat.uz ); турар ва нотурар бино-иншоотларининг эгаси ва майдонини аниқлаш ( my.gov.uz, кадастр ); Ички ишлар вазирлиги ( ЙХХБ базаси). 2. Мазкур тизимлар билан интеграция қилиш ва беғараз фойдаланишга рухсат бериш (муаллифлик ҳақи ва абонент тўловлари бундан мустасно). 2026 йил 1 октябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Кадастр агентлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Товар-хомашё биржалари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 11. Кўмирни темир йўлда ташиш вақтида талон-торож бўлиши олдини олиш. 1. Ҳудудлардаги марказий темир йўл станцияларида электрон темир йўл тарозиларини ўрнатиш ишларини якунига етказиш. 2026 йил август «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ 2. Темир йўл тарозиларини Портал билан интеграция қилиш ва ҳар бир тортилган вагон бўйича маълумотни акс эттириш. Доимий 3. Аниқланган камомад бўйича электрон далолатнома тузиш ҳамда идоралараро тасдиқлашни йўлга қўйиш. Доимий Қўшимча чора-тадбирлар 12. Кўмир ресурслари ва тақсимоти балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Кўмир ресурслари ва тақсимоти баланси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Баланс лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқлаш учун киритиш. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 13. Кўмирнинг табиий камайиши нормасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 1. Кўмирни қазиб чиқариш, юклаш, тушириш, ташиш ҳамда сақлаш давомида йўқотиладиган табиий камайиш нормалари тўғрисида идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш. Икки ой муддатда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги 2. Ишлаб чиқилган ҳужжатни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш. 2026 йил 1 декабрь 14. Ангрен шаҳри автомобиль йўллари ҳамда темир йўл станцияси ўтказувчанлигини ошириш. Ангрен кўмир ҳавзасида тадбиркорлар томонидан кўмир қазиб чиқариладиган кўмир ҳажми ортишини инобатга олиб, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда: 2028 йилдан бошлаб «Ангрен» , «Апартак» , «Нишбош» , «Наугарзон» кўмир конларида кўмир қазиб чиқариш ҳажмлари 18 млн тонна га етказилишини инобатга олиш; кўмирни автотранспортда ташиш учун автомобиль йўллари ҳамда кўприкларни созлаш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва янгисини қуриш; темир йўл транспортида ташишда Ангрен темир йўл станцияси вагонлар ўтказувчанлигини ошириш, янги темир йўл линияларини қуриш, йўл ўтказгичлар ва темир йўл кўприкларини барпо этишни назарда тутиш. 2026 йил 1 декабрь Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 15. Иқтисодиётнинг реал сектори ва бошқа истеъмолчиларга кўмирни биржа савдолари орқали сотишни ташкил этиш. 1. Биржа савдоларига чиқариладиган кўмир миқдорлари бўйича ойлик режа-жадвал ишлаб чиқиш. Доимий «Ўзбеккўмир» АЖ, Товар-хомашё биржалари 2. Режа жадвалга асосан кўмирни биржа савдоларига чиқариш. Режа жадвалга асосан 3. Биржа савдолари натижасига кўра харид қилинган кўмирни ортиб юбориш. Харид қилиш шартномаси шартларидаги муддатда 16. Иссиқлик электр станциялари ҳамда йирик истеъмолчиларга кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан сотиш. 1. Иссиқлик электр станциялари ва йирик истеъмолчиларга (ойига 50 минг тонна ва ундан ортиқ бўлган миқдорларда) кўмирни «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомилига асосан ҳар ҳисобот давридаги ўртача биржа савдолари нархларида сотиш. Ҳар ойда «Ўзбеккўмир» АЖ 2. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги маҳаллий кўмир қазиб чиқарувчи корхоналарнинг («Шарғункўмир» АЖ, хусусий тадбиркорлар) қазиб чиқариладиган кўмирини республика ҳудудларига темир йўлда ташиш харажатларини мақбуллаштириш юзасидан тезкор чоралар кўриш. 2026 йил август Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 17. Давлат-хусусий шериклик шартларида «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги ҳар бир вилоятдаги камида 1 та омборни модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш. 1. «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги кўчмас мулкларни хатловдан ўтказиш. Уч ой муддатда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ 2. Барча инфратузилма ва майдонга эга бўлган кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборини давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (ёки реконструкция) қилиш таклифини ишлаб чиқиш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш: а) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш бўйича тендер (танлов) ўтказиш; б) тендер (танлов) натижаларига кўра ғолибни аниқлаш ва белгиланган тартибда тегишли битимни имзолаш. Бунда: кўмирни қабул қилиш, сақлаш ва етказиб бериш омборларини рақамли технологиялар билан жиҳозлаш; омборлар фаолиятини реал вақт режимида ҳамда масофадан туриб кузатиш ҳамда маълумотларни Порталда акс эттириш; в) омборларни давлат-хусусий шериклик шартларида модернизация (реконструкция) қилиш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаб бориш; г) омборларни кейинчалик устувор равишда давлат-хусусий шериклик шартларида иштирок этган тадбиркорга сотиш. 3. Ишлаб чиқилган таклифларни манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2026 йил 1 декабрь 18. Кўмирни ёз фаслида харид қилган тадбиркорларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 1. Куз-қиш мавсумида аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлар ёз фаслида (май-август) биржа савдоларида харид қилинишини рағбатлантириш учун таклиф ишлаб чиқиш. Бунда: а) биржа савдоларида харид қилинган кўмир учун тадбиркор тўловни 100 фоиз олдиндан тўлаганда кўмир нархига 10 фоиз чегирма қўллашни; б) биржа савдоларида харид қилиб олинган кўмир учун тўловларни икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутиш. 2. Рағбатлантириш механизмларини амалиётда жорий этиш масаласи юзасидан бошқарув органининг тегишли қарорини белгиланган тартибда қабул қилиш. 2027 йил 1 апрель Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбеккўмир» АЖ, кўмир қазиб чиқарувчилар, Товар-хомашё биржалари

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига 3-ИЛОВА

«Ўзбеккўмир» АЖнинг «Кўмир таъминот» МЧЖ балансидаги активларини хусусийлаштириш мажбуриятлари

1. Аҳоли ва бюджет ташкилотларини куз-қиш мавсумида кўмир билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида хусусийлаштирилган кўмир омборхоналари ва уларнинг инфратузилма объектлари барқарор фаолият юритишини давом эттириш.

2. Маҳаллий кўмир қазиб чиқарувчиларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда товар-хомашё биржалари савдоларига чиқариладиган кўмирни харид қилиш, шунингдек, республика ҳудудлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, унинг зарур захираларини шакллантириш ҳамда истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш.

3. Хусусийлаштирилган кўмир омборхоналари ва уларнинг инфратузилма объектларининг техник созлиги, лойиҳавий қуввати ва функционал мақсадининг сақланишини таъминлаш.

4. Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлар, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан кўмирни етказиб бериш рентабеллиги паст бўлган ҳудудлардаги аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмирни кафолатли етказиб бериш.

5. Ваколатли давлат идораларининг кўмир таъминоти жараёнларини рақамлаштириш бўйича яратиладиган рақамли электрон платформа ҳамда кўмир захиралари, ҳаракати ва истеъмолчиларга етказиб бериш ҳисобини юритиш бўйича рақамли технологиялари ва ахборот тизимларига интеграция қилиш.

6. Фавқулодда вазиятлар ва об-ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилган даврларда юзага келиши мумкин бўлган қўшимча эҳтиёжларни қоплаш учун зарур захирани ғамлаш ва қисқа муддатларда етказиб бериш.

7. Кўмирни сақлаш, ташиш ва етказиб беришда саноат, экологик ва ёнғин хавфсизлиги талабларига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий қоидаларга риоя этилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 29 сентябрдаги 551-сон қарорида :

а) 3-банд чиқариб ташлансин;

б) қарорга 2-илова билан тасдиқланган Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида низомнинг «2-боб. Асосий тушунчалар» бўлимининг 2-банди олтинчи хатбошисидаги «кўмир маҳсулотининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган ва» сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар нархларининг (тарифларининг) шаклланиши ҳамда қўлланилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарорига 2-иловада:

а) 2-банд чиқариб ташлансин;

б) 3 — 9-бандлар 2 — 8-бандлари деб ҳисоблансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика тармоғида тариф сиёсатини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 15 июндаги 337-сон қарорига 5-илова билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисидаги низомнинг «1-боб. Умумий қоидалар» бўлими 2-бандининг ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўл транспортида юк ташиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 7 апрелдаги 145-сон қарорига 1-илованинг «Изоҳ» қисми қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 30 июль,

418 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2026 й., 09/26/418/0803-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING

QARORI

SXEMASI

“Yoʻl xaritasi”

Koʻmir sanoatida bozor mexanizmlari joriy etilishi munosabati bilan ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mahalliy koʻmir narxlarini erkinlashtirish orqali sohada sogʻlom raqobat muhitini yaratish, koʻmir qazib chiqarish hamda yetkazib berishning erkin bozor tamoyillariga asoslangan tizimini bosqichma-bosqich shakllantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallani rivojlantirish va jamiyatni yuksaltirish” yilida ustuvor yoʻnalishlar boʻyicha islohotlar dasturlari va “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish boʻyicha davlat dasturi toʻgʻrisida” 2026-yil 16-fevraldagi PF-22-son Farmoniga asosan qazib chiqariladigan koʻmirning ulgurji va chakana narxlarini davlat tomonidan belgilash amaliyotini bekor qilish belgilangani;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koʻmir sanoatida bozor mexanizmlarini joriy etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 26-maydagi PQ-203-son qaroriga muvofiq:

2026-yil 1-iyundan boshlab koʻmir narxlarini davlat tomonidan tartibga solish amaliyoti bekor qilingani;

iqtisodiyotning real sektori va boshqa isteʼmolchilarga mahalliy ishlab chiqaruvchilarning koʻmir mahsulotlarini birja savdolari orqali sotish. Bunda respublikadagi issiqlik elektr stansiyalari va yirik isteʼmolchilarga (oyiga 50 ming tonna va undan ortiq) “taklif soʻrovi” tartib-taomiliga asosan har hisobot davridagi oʻrtacha birja narxlarida koʻmir mahsulotini xarid qilishga ruxsat berilgani;

aholi va budjet tashkilotlarini koʻmir mahsuloti bilan barqaror taʼminlash uchun koʻmir qazib chiqaruvchilar mahsulotini birja savdolarida alohida savdo maydoncha tashkil etgan holda yetkazib beruvchi korxonalarga sotish;

Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning koʻmir sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun moddiy yordam ajratish;

respublikaning barcha hududlari uchun, tashish masofasidan qatʼi nazar, aholi va budjet tashkilotlariga yetkazib beriladigan mahalliy koʻmirni temir yoʻlda tashishning yagona tarifini tatbiq qilish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Belgilansinki:

iqtisodiyotning real sektori va boshqa isteʼmolchilarga — mahalliy ishlab chiqaruvchilarning koʻmir mahsulotlari qonunchilikda belgilangan tartibda tovar-xomashyo birjalari (keyingi oʻrinlarda — birja) orqali sotiladi. Bunda respublikadagi issiqlik elektr stansiyalariga va yirik isteʼmolchilarga (oyiga 50 ming tonna va undan ortiq) “taklif soʻrovi” tartib-taomiliga asosan har oy uchun hisobot davridan keyingi oyning beshinchi sanasida shakllangan oʻrtacha birja narxlarida koʻmir mahsulotini xarid qilishga ruxsat beriladi;

aholi va budjet tashkilotlarini koʻmir mahsuloti bilan barqaror taʼminlash uchun koʻmir qazib chiqaruvchilar mahsuloti birja savdolarida alohida savdo maydoncha tashkil etgan holda yetkazib beruvchi taʼminot korxonalariga sotiladi;

2026-2027-yillarda aholining ehtiyojmand qatlamini qoʻshimcha moddiy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida “mycoal.uz” interaktiv portali va uning mobil ilovasi orqali (keyingi oʻrinlarda — interaktiv portal) koʻmir sotib olgan va Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarga xarajatlarining bir qismini qoplash uchun bir kalendar yil davomida xarid qilingan har bir tonnaga 300 ming soʻm hisobidan, biroq 600 ming soʻmdan oshmagan miqdorda mazkur qarorga 1-ilovada belgilangan sxemaga asosan kompensatsiya toʻlab beriladi;

koʻmir mahsulotini interaktiv portal orqali sotish Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi hamda Energetika vazirligi tomonidan tartibga solinadi.

3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi ushbu qarorning 2-bandi bilan belgilanayotgan kompensatsiya toʻlovlarini moliyalashtirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan 2026-2027-yillarda Ijtimoiy himoya milliy agentligiga zarur mablagʻlar ajratsin.

Bunda Ijtimoiy himoya milliy agentligi Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning interaktiv portaldan koʻmir sotib olingani tasdiqlangandan soʻng ajratilayotgan mablagʻlar oilalarning ijtimoiy karta yoki bank plastik kartasiga oʻtkazib berilishini taʼminlansin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

a) aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib beruvchi tadbirkorlik subyektlari roʻyxati Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan tuziladi va interaktiv portalda shakllanadigan reyting asosida ularga birja savdolarida qatnashishga avtomatik tarzda ruxsat beriladi;

b) koʻmir mahsuloti tadbirkorlik subyektlari tomonidan isteʼmolchilarga quyidagi tartibda yetkazib beriladi:

budjet tashkilotlariga boshlangʻich narxni pasaytirish usulida oʻtkaziladigan davlat xaridlari elektron savdolari natijalariga koʻra;

aholi xonadonlariga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida. Bunda aholi interaktiv portalda roʻyxatdan oʻtadi;

aholi koʻmirning sifati va narxi boʻyicha eng maqbul taklif asosida tegishli hududdagi tadbirkorlik subyektini tanlab buyurtmani shakllantiradi;

interaktiv portalda aholi uchun koʻmirni markazlashgan tartibda tarqatish punktining aniq manzilli va yetkazib berish muddatlari koʻrsatiladi;

interaktiv portalda aholiga buyurtma shakllantirish jarayonida oʻz xohishiga koʻra koʻmir mahsulotini yashash yoki boshqa manzilgacha yetkazib berish yoki umumiy tarqatish punktidan olib ketish xizmatini tanlash imkoniyati yaratiladi.

Agar tadbirkorlik subyekti koʻmir mahsulotini yetkazib berish muddatini oʻzgartiradigan boʻlsa, interaktiv portal orqali bu haqida buyurtmachiga maʼlum qiladi. Bunda buyurtmachi koʻmir yetkazib berishni yangi sanasiga rozi boʻlmasa, unga buyurtmani bekor qilish huquqi beriladi;

v) joriy kuz-qish mavsumi davomida taʼminotchini tanlash imkoniyatiga ega boʻlmagan aholi va budjet tashkilotlariga “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan koʻmir kafolatlangan tarzda yetkazib beriladi (sotiladi);

g) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari aholi va budjet tashkilotlarini koʻmir bilan taʼminlash uchun javobgar hisoblanadi.

5. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi:

a) ustun mavqega ega korxonalar tomonidan qazib chiqarilgan koʻmirning narxi raqobat sharoitida shakllanadigan narxdan asossiz yuqori darajada belgilanmasligini;

aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni yetkazib berish uchun masʼul boʻlgan tadbirkorlar tomonidan birjada sotib olgan mahalliy koʻmir uchun ortiqcha ustama (ortiqcha xarajatlar) qoʻllanmasligini;

koʻmir bozorida iqtisodiy konsentratsiya boʻyicha davlat nazorati oʻrnatilishini;

b) har chorakda hisobot oyidan keyingi oyning yigirma beshinchi sanasiga qadar ulgurji va chakana bozorda koʻmir narxlari, hududlar kesimida shakllangan narxlar, ustun mavqeyidan foydalanish holatlari va iqtisodiy konsentratsiyasi boʻyicha tahliliy maʼlumotlarni tayyorlab, Vazirlar Mahkamasi kiritib borilishini taʼminlasin.

6. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi hamda manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda 2026-yil yakuniga qadar ekologik vaziyatdan kelib chiqib, har yili import qilinadigan koʻmirga ekologik va sifat (kaloriyasi, namligi, kulliligi, tarkibidagi oltingugurt ulushi hamda boshqalar) talablari ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlasin.

Bunda:

Transport vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda import koʻmirni faqat temir yoʻl transportida respublika hududiga olib kirishni;

Texnik jihatdan tartibga solish agentligi zaruratga koʻra tadbirkorlik subyektlarini jalb qilgan holda, respublika hududlarida koʻmir sifatini tekshirish boʻyicha zamonaviy laboratoriyalar tashkil etishini nazarda tutsin.

7. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

8. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Energetika vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining “Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmir taʼminot” MCHJ balansidagi aktivlarini (keyingi oʻrinlarda — aktivlar) belgilangan tartibda faoliyat yoʻnalishlaridan biri koʻmir savdosi bilan shugʻullanish sharti bilan, auksion savdolarida sotish va ushbu aktivlar sotilgandan keyin “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan “Koʻmir taʼminot” MCHJni belgilangan tartibda tugatish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin. Bunda:

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ bilan birgalikda ishchi guruh tuzgan holda, ikki oy muddatda “Koʻmir taʼminot” MCHJ balansidagi koʻchmas mulklarni xatlovdan oʻtkazsin hamda bozor tamoyillari asosida sotish mexanizmi toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;

koʻmir omborlari sotilgunga qadar aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berilishini taʼminlash maqsadida ushbu omborlar belgilangan tartibda tadbirkorlik subyektlariga ijaraga berilishini va zarur hollarda “Oʻzbekkoʻmir” AJ tomonidan “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududiy omborlaridan foydalangan holda, aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni toʻgʻridan-toʻgʻri yetkazib berishga ruxsat berilsin.

9. Belgilansinki:

a) auksion savdolarida aktivlarni sotib olgan tadbirkorlik subyektlari va Davlat aktivlarini boshqarish agentligi oʻrtasida aksept shartnomasi imzolanadi;

ushbu qarorga 3-ilovada keltirilgan majburiyatlar bajarilmasa, aktivlarni xarid qilib olgan tadbirkorlik subyektlari tomonidan aksept shartnomasi talablari bajarilmagan deb hisoblanadi hamda aktivlar Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tasarrufiga qaytarib olinadi;

b) ushbu qarorga muvofiq bir tashkilotdan boshqa bir tashkilotga oʻtkazilayotgan mulklar, mulkiy huquqlar, shuningdek, ustav kapitalidagi aksiyalar va ulushlar qiymati, shu jumladan, ularni qayta tashkil etish va tugatish, aktivlarni sotish jarayonlari soliqqa tortishning barcha turlari boʻyicha soliq solish obyekti hisoblanmaydi.

10. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tadbirkorlik subyektlari bilan tuziladigan aksept shartnomasida aholi va budjet tashkilotlarini kuz-qish mavsumida koʻmir bilan kafolatli taʼminlash, koʻmirni qabul qilish, saqlash va yetkazib berish infratuzilmasi obyektlarining funksional maqsadi, loyihaviy quvvati hamda uzluksiz faoliyat koʻrsatishi boʻyicha majburiyatlarni kiritsin.

Bunda majburiyatlar aktivlarga bogʻlangan hisoblanishini, aktivlarga boʻlgan mulk huquqi boshqa shaxsga oʻtgan taqdirda, majburiyatlar yangi mulkdorga oʻtishini nazarda tutsin.

11. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi:

Energetika vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2026-yil yakuniga qadar koʻmirga boʻlgan oʻsib borayotgan talabni qondirish uchun 2035-yilga qadar koʻmir qazib chiqarish quvvatlarini eng kam xarajat hisobidan kengaytirish boʻyicha uzoq muddatli investitsiya dasturini ishlab chiqsin;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Energetika vazirligi bilan birgalikda koʻmir qazib chiqaruvchi korxonalarda ishlab chiqarish tannarxini va ishlab chiqariladigan mahsulotlarga sarflanadigan energiya resurslari miqdorini kamaytirish choralarini koʻrib borsin.

12. Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar, tuman (shahar) hokimliklari bilan birgalikda hududlarda koʻmir narxi oshishi bilan bogʻliq muammolarni barvaqt aniqlab, joyida hal etib borish choralarini koʻrsin.

13. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda bir hafta muddatda ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati boʻyicha ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlar orqali keng qamrovli targʻibot-tushuntirish ishlarini tashkil etsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

15. Vazirlar Mahkamasining “Koʻmir uchun ulgurji-sotish narxlari ustamasining maxsus miqdorini oʻzgartirish toʻgʻrisida” 2015-yil 31-martdagi 75-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

16. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda qonunchilik hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

17. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 418-son qaroriga 1-ILOVA

Aholiga koʻmirni yetkazib berish va ehtiyojmand oilalarga kompensatsiya toʻlash tartibi

Bosqichlar Subyektlar Amalga oshirish mexanizmi Muddat 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 1. Aholini koʻmirga boʻlgan ehtiyojlarini shakllantiradi va interaktiv portalga tegishli maʼlumotlar kiritilishini taʼminlaydi. Bunda har bir isteʼmolchi kesimida oʻtgan yilgi isteʼmoldan kelib chiqqan holda belgilanadi. Har yili 1-aprelga qadar 2. Aholiga koʻmir oʻz vaqtida yetkazib berilishi va tarqatilishini tashkil etadi. Doimiy 3. Aholiga koʻmir yetkazib beruvchi tadbirkorlar roʻyxatini shakllantiradi. Bunda har bir hududda 3 ta va undan ortiq tadbirkorlar roʻyxati shakllantiriladi hamda barcha tasdiqlovchi hujjatlari bilan mycoal.uz portali orqali onlayn roʻyxatdan oʻtkazilishini taʼminlaydi. Doimiy 2-bosqich Tovar-xomashyo birjalari Koʻmir resurslari va taqsimoti balansida belgilangan koʻmir hajmlarini reja-jadvallar asosida viloyatlar kesimida taqsimlab, hududlar uchun alohida savdo maydonchalari tashkil etgan holda birja savdolarini oʻtkazadi. Bunda hududlar boʻyicha oʻtkaziladigan alohida savdolarda faqatgina ushbu hududda roʻyxatdan oʻtgan tadbirkorlar ishtirok etadi. Doimiy 3-bosqich Tadbirkor 1. Birja savdolarida gʻolib boʻlgan tadbirkor xarid qilgan koʻmirni toʻliq hajmda interaktiv platformaga yetkazib berish manzilini va sotish narxlarini koʻrsatgan holda joylashtiradi. 2. Birinchi navbatda “mycoal.uz” interaktiv portalida (keyingi oʻrinlarda — interaktiv portal) olingan buyurtmalar bajarilishini taʼminlaydi. Doimiy 4-bosqich Aholi 1. Interaktiv portalda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Koʻmirning sifati va narxi boʻyicha eng maqbul taklif asosida tadbirkorni tanlab buyurtmani shakllantiradi. Bunda koʻmirni yashash yoki boshqa manzilgacha yetkazib berish yoki umumiy tarqatish punktidan olib ketish xizmati va muddatini ham tanlaydi. Zaruratga koʻra 5-bosqich Tadbirkor 1. Buyurtmachi tomonidan tanlangan manzilga koʻmir mahsulotini oʻz muddatida belgilangan tartibda yetkazib beradi. Shartnomada belgilangan muddatda 2. Buyurtma yetkazib berilganligi toʻgʻrisida interaktiv portalga maʼlumotlarni kiritadi. Koʻmir yetkazib berilgandan soʻng bir kun ichida 6-bosqich Aholi 1. Buyurtmani qabul qilib olgandan soʻng koʻmir uchun toʻlovlarni toʻliq miqdorda toʻlaydi. Koʻmir yetkazib berilgandan soʻng bir kun ichida 2. Buyurtma yetkazib berilgani toʻgʻrisida mycoal.uz interaktiv portal orqali yuborilgan SMS-xabardagi havola orqali buyurtmani olganligini tasdiqlaydi. SMS xabarnomani olgan kunda 3. Buyurtmachi zaruratga koʻra koʻmir sifati, tadbirkorning xizmat koʻrsatish darajasi va boshqalar toʻgʻrisida interaktiv portalda shikoyat hamda takliflarni qoldiradi. Ixtiyoriy tarzda 7-bosqich Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi Interaktiv portal orqali koʻmir xarid qilgan oilalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga taqdim etadi. Avtomatik ravishda 8-bosqich Ijtimoiy himoya milliy agentligi 1. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi tomonidan taqdim etilgan, interaktiv portal orqali koʻmir xarid qilgan oilalarning Ijtimoiy reyestrda mavjudligini tekshiradi. Avtomatik ravishda 2. Koʻmir xarid qilgan, Ijtimoiy reyestrdagi oilalarga xarid qilingan koʻmirni miqdoridan kelib chiqib, har bir tonnasiga 300 ming soʻm hisobidan, biroq 600 ming soʻmdan oshmagan miqdorda moddiy yordam toʻlash uchun toʻlov roʻyxatlarini shakllantiradi va AT “Xalq banki”ga yuboradi. 3. Kompensatsiya toʻlash uchun mablagʻlarni AT “Xalq banki”ning maxsus hisobvaragʻiga moliyalashtiradi. Kompensatsiya tayinlangan oydan keyingi oyning 4 — 27-sanasi davomida 9-bosqich AT “Xalq banki” Kompensatsiya oluvchi oilalarga belgilangan tartibda buyurtmachining ijtimoiy kartasi yoki bank kartasiga toʻlab beradi. Toʻlov amalga oshiriladigan oyning 5 — 27-sanasi davomida

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 418-son qaroriga 2-ILOVA

Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish chora-tadbirlarini amalga oshirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddat Masʼullar Aholi va budjet tashkilotlariga mahalliy koʻmirni yetkazib berish 1. Aholi va budjet tashkilotlarining koʻmirga boʻlgan ehtiyojlarini shakllantirish. 1. Aholi va budjet tashkilotlarining mahalliy koʻmirga boʻlgan ehtiyojlarini shakllantirish hamda mycoal.uz interaktiv elektron portaliga (keyingi oʻrinlarda — Portal) tegishli maʼlumotlarni kiritish. Bunda har bir isteʼmolchining oʻtgan yilgi isteʼmolini inobatga olish. Har yili 1-aprelga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi 2. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir oʻz vaqtida yetkazib berishni tashkil etish. Har yili may — dekabr “Oʻzbekkoʻmir” AJ, yetkazib beruvchi tadbirkorlar bilan birgalikda 2. Aholi va budjet tashkilotlariga mahalliy koʻmirni yetkazib berishda xususiy sektor vakillarini (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlar) jalb qilish. 1. Tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish uchun ommaviy axborot vositalari hamda ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon joylashtirish. Bir hafta muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Soliq qoʻmitasi 2. Tadbirkorlar reytingini quyidagi mezonlar asosida shakllantirish: a) atrofi oʻralgan omborining mavjudligi (yoki ijaraga olingani). Bunda ombor temir yoʻlga ega boʻlsa, ustuvorlik berish; b) keyinchalik Portalga integratsiya qilinadigan avtotarozisi mavjudligini inobatga olish; v) avtoyuklagich mavjudligi (yoki ijaraga olingani); g) koʻmir sotish va yetkazib berish faoliyatining davomiyligini oʻrganish; d) soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha hisobot oyi yakuniga koʻra muddati oʻtgan qarzdorligi mavjud emasligini inobatga olish. Ikki hafta muddatda 3. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish maqsadida: birinchi bosqichda — yuqoridagi talablar asosida har bir hududda 3 ta va undan ortiq tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish va barcha tasdiqlovchi hujjatlar bilan Portalda roʻyxatdan oʻtkazilishini tashkil etish; ikkinchi bosqichda — tovar-xomashyo birjalari savdolarida (keyingi oʻrinlarda — birja savdolari) ishtirok etadigan tadbirkorlar roʻyxatini Portalda reyting asosida onlayn tarzda shakllantirish hamda savdolarda qatnashish huquqini avtomatik tarzda aniqlagan holda berish. Bunda: Bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari , Tovar-xomashyo birjalari “Koʻmir taʼminot” MCHJga tegishli boʻlgan omborlarni sotib olgan tadbirkorlarni roʻyxatga avtomatik ravishda kiritish; 2028 yil 1-apreldan boshlab Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, Tovar-xomashyo birjalari aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni yetkazib berish uzluksizligini taʼminlash maqsadida “Koʻmir taʼminot” MCHJga tegishli boʻlgan omborlarni sotish jarayonlari yakuniga yetkazilgunga qadar ushbu omborlarni tadbirkorlarga “taklif soʻrovi” xarid qilish tartib-taomiliga asosan ijaraga berish; “Oʻzbekkoʻmir” AJ zarur hollarda “Koʻmir taʼminot” MCHJning hududiy omborlaridan foydalangan holda, koʻmirni toʻgʻridan-toʻgʻri aholi va budjet tashkilotlariga yetkazish. 2026-2027 yillar kuz-qish mavsumida Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ 3. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni yetkazib berish uchun birja savdolarini tashkil etish. 1. 2026-yil va kelgusi yillar uchun tasdiqlangan balansdagi koʻmir hajmlarini reja-jadval asosida hududlar kesimida taqsimlash hamda har bir viloyat uchun alohida savdo maydonchasi tashkil etgan holda birja savdolariga chiqarish. Bunda birja savdolarida xarid qilingan koʻmirni kafolatlangan tarzda tadbirkorlarga berilishini hamda viloyatlar kesimida mutanosib ravishda taqsimlanishiga “Oʻzbekkoʻmir” AJni masʼul etib belgilash. Reja-jadval asosida “Oʻzbekkoʻmir” AJ, Tovar-xomashyo birjalari 2. Birja savdolarini oʻtkazish muddatini, shu jumladan, hududlar uchun alohida savdo maydonchalari va oylik miqdorlari haqidagi eʼlonlarni berib borish. Har oyning 5-sanasiga qadar “Oʻzbekkoʻmir” AJ, Tovar-xomashyo birjalari 3. Koʻmir qazib chiqaruvchilar va importyorlarni Portalda ixtiyoriy roʻyxatdan oʻtkazish hamda ularning koʻmirini birja savdolariga chiqarish. Bunda birja savdolariga chiqarilgan, tadbirkorlarga sotilgan hamda hududlardagi koʻmir omborlarida mavjud zaxiralar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalga kiritib borish. Doimiy Koʻmir qazib chiqaruvchilar va import qiluvchilar (ixtiyoriy) 4. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlar tomonidan koʻmirni yetkazib berish manzili va sotish narxlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalga joylashtirish. Bunda ushbu tadbirkor, birinchi navbatda, Portalda olingan buyurtmalar ijrosini taʼminlaydi. Doimiy Tovar-xomashyo birjalari, Birja savdolarida koʻmirni xarid qilish huquqiga ega tadbirkorlar bilan birgalikda 4. Aholi va budjet tashkilotlariga sotish uchun tadbirkorlar manziligacha koʻmirni yetkazib berish. 1. Respublikaning barcha hududlari uchun, masofasidan qatʼi nazar, aholi va budjet tashkilotlariga yetkazib beriladigan mahalliy koʻmirni temir yoʻlda tashishning yagona tarifini joriy etish. 2026 yil iyul “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 2. Birja savdolarida ishtirok etish huquqiga ega boʻlib, koʻmirni xarid qilib olgan tadbirkorlar bilan yagona tarif asosida temir yoʻlda koʻmirni yetkazib berish shartnomalarini imzolash. Belgilangan muddatda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Tovar-xomashyo birjalari 3. Birja savdolarida xarid qilingan koʻmirni shartnoma shartlariga asosan stansiyadan sifatli va hujjatlashtirilgan miqdoriy hajmlarda ortib berilishini “Oʻzbekkoʻmir” AJ va boshqa qazib chiqarish korxonalari masʼulligi asosida taʼminlab borish. Belgilangan muddatda Koʻmir qazib chiqarish faoliyatini amalga oshiruvchi korxonalar 4. Birja savdolarida qayd etilgan har bir bitim shartiga asosan koʻmir uchun toʻlovni 100 foiz oldindan toʻlash. Belgilangan muddatda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 5. Koʻmirni temir yoʻl tarozilarida hajmini qayd etgan holda tadbirkorlarga topshirish. Bunda: koʻmirni tashish uchun vagonlar bilan taʼminlash; tegishli stansiyagacha tashishni tashkil etish; koʻmir tadbirkorlarga yetib borgunga qadar uning miqdoriy hajmiga “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ va uning tegishli tarkibiy boʻlinmalari masʼul hisoblanishini qatʼiy taʼminlash; temir yoʻl tarozisida vagonlarni tortishni shartnoma asosida tashkil etish. Bunda aniqlangan kamomadlarni qonunchilik hujjatlariga rioya qilgan holda belgilangan tartibda hal etib borish. Doimiy “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 6. Birja savdolarida ishtirok etish huquqi asosida koʻmirni xarid qilib olgan tadbirkorlar: koʻmir qazib chiqaruvchilar ortib yuboradigan stansiyadan koʻmirning sifati va miqdoriy hajmi boʻyicha tegishli hujjatlarni qabul qilib olish; oʻz omborlarida koʻmirning sifatli saqlanishi va isteʼmolchilarga manzilli yetkazib berilishini taʼminlash. Bunda Portalda qoʻshimcha joriy etiladigan avtotransportda yuk tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik va jismoniy shaxslarning logistika xizmatlaridan ustuvor tarzda foydalanish; koʻmir avtotransportda ustini maxsus qoplama bilan yopgan holda yetkazib berilishini qatʼiy taʼminlab borish; Portalga maʼlumotlar toʻliq, sifatli va oʻz muddatida kiritib borilishini taʼminlash. Doimiy Birja savdolarida koʻmirni xarid qilish huquqiga ega tadbirkorlar, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ 5. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish. 1. Aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish: a) aholi xonadonlariga yetkazib berish. Bunda: koʻmirga talabgor boʻlgan aholini Portalda roʻyxatdan oʻtkazish; aholi tomonidan koʻmirning sifati va narxi boʻyicha eng maqbul taklif asosida tadbirkorni tanlab buyurtmasini shakllantirish; Portalga aholi uchun koʻmirni markazlashgan tartibda tarqatish punktining aniq manzili va yetkazib berish muddati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritib borish; Portalda aholi buyurtmasini shakllantirish jarayonida koʻmirni doimiy yoki vaqtinchalik yashash manziliga yetkazib berish yoxud uni umumiy tarqatish punktidan olib ketish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritish. Bunda tadbirkor koʻmirni yetkazib berish muddatini oʻzgartiradigan boʻlsa, bu haqida buyurtmachiga maʼlum qilinishi va buyurtmachi yangi sanaga rozi boʻlmasa, buyurtmani bekor qilish imkoniyatiga ega boʻlishini nazarda tutish; Doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Birja savdolarida koʻmirni xarid qilish huquqiga ega tadbirkorlar, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ b) budjet tashkilotlariga boshlangʻich narxni pasaytirish usulida oʻtkaziladigan davlat xaridlari elektron savdo platformalari orqali yetkazib berish. Bunda: savdoda bir ishtirokchi qatnashsa ham savdo gʻolibini aniqlash; davlat xaridi shartnomasida koʻmirni yetkazib berish, topshirish va qabul qilib olish shartlariga shartnoma tomonlarining qatʼiy rioya etilishini taʼminlash. Doimiy Buyurtmachilar, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Har bir bitimga koʻra sotilgan koʻmirni Portalga integratsiya qilingan avtotarozi orqali chiqim qilinishi hamda tegishli hisobotlarda aks ettirilishini taʼminlash. Doimiy “Oʻzbekkoʻmir” AJ, koʻmir qazib chiqaruvchi tashkilotlar 3. Yetkazib berilgan va qabul qilib olingan koʻmir haqidagi maʼlumotlarni quyidagi tartibda tasdiqlash: budjet tashkilotlari Portalda yaratilgan shaxsiy kabineti orqali; aholiga (jismoniy shaxslarga) yuborilgan SMS-xabardagi raqamli havola orqali. Bunda isteʼmolchilarga buyurtma ijrosi toʻgʻrisida Portalda shikoyat va takliflar qoldirish imkoniyatini taqdim etish. Doimiy Buyurtmachilar, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Isteʼmolchilarning shikoyat va takliflari asosida tadbirkorlar reytingini yuritish hamda reyting natijalariga koʻra keyingi savdolarga ruxsat berish tartibini joriy etish. Doimiy Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, Tovar-xomashyo birjalari 5. Tadbirkorlarning koʻmir narxini sunʼiy oshirmasligi maqsadida: koʻmirning bozorda monopol yuqori va monopol past narxi qoʻllanishini nazorat qilish; aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni yetkazib berish uchun masʼul boʻlgan tadbirkorlar tomonidan birjada sotib olgan mahalliy koʻmir uchun ortiqcha ustama (ortiqcha xarajatlar) qoʻllamaslik boʻyicha yoʻriqnoma qabul qilish va uning ijrosi yuzasidan nazorat oʻrnatish. Doimiy Raqobat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 6. Tadbirkorlar koʻmir chiqimi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalga kiritmaslik holati aniqlanganda: tadbirkor bilan tuzilgan amaldagi bitimni bekor qilish; Birja savdolarida ishtirok etish huquqini bekor qilish. Doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 7. Tadbirkorlar tomonidan koʻmir aholi va budjet tashkilotlariga sifatli va manzilli yetkazib berilishi ustidan jamoatchilik nazoratini oʻrnatish. Har yili kuz-qish mavsumi davomida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 8. 2026/2027-yillar kuz-qish mavsumida, istisno tariqasida, “Koʻmir taʼminot” MCHJ tomonidan budjet tashkilotlariga koʻmirni toʻgʻridan-toʻgʻri yetkazib berish. Bunda: “Koʻmir taʼminot” MCHJ hamda budjet tashkilotlari oʻrtasida imzolangan shartnomalarga qoʻshimcha kelishuvlarni imzolash; koʻmir narxini birja savdolaridagi boshlangʻich narx, temir yoʻlda tashish xarajatlari, saqlash va boshqa xarajatlarni inobatga olgan holda belgilashni nazarda tutish. 2026/2027 yillar kuz-qish mavsumida “Oʻzbekkoʻmir” AJ, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Tuman (shahar) hokimliklari tomonidan aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni manzilli yetkazib berish masalalarida amaliy yordam koʻrsatib borish. Doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 6. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning Portal va uning mobil ilovasi orqali koʻmir sotib olish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun moddiy yordam ajratib borish. 1. Kompensatsiya toʻlovlarini moliyalashtirish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti hisobidan 2026 va 2027-yillarda Ijtimoiy himoya milliy agentligiga zarur mablagʻlarni ajratish. 2. Reyestrga kiritilgan oilalarning koʻmir sotib olgani Portalda tasdiqlangandan soʻng ushbu oilalar ijtimoiy kartasi yoki bank plastik kartasiga moddiy yordam pullarini koʻchirib berish. Bunda moddiy yordam pullari ajratilgandan soʻng ortgan mablagʻlarni respublika budjetiga qaytarish. 2026-2027 yillar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi Aholi va budjet tashkilotlariga import koʻmirni yetkazib berish 7. Aholi va budjet tashkilotlarining import koʻmirga boʻlgan ehtiyojini shakllantirish. 1. Aholi va budjet tashkilotlarining import koʻmirga boʻlgan ehtiyojini shakllantirish ishlarini tashkil etish. Doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari, Energetika vazirligi 2. Import koʻmirga boʻlgan talab hamda import koʻmirni aholi va budjet tashkilotlariga yetkazib berish tadbirlari toʻgʻrisidagi monitoring maʼlumotlarini Portalda aks ettirib borish. Doimiy 8. Respublikaga import qilingan koʻmirning yagona maʼlumotlar bazasini yaratish. 1. Portalni Bojxona qoʻmitasi axborot tizimiga integratsiya qilish hamda import qilingan koʻmir hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish. Bunda maʼlumotlarni tadbirkorlar va hududlar kesimida davriy (kunlik, oylik va yillik, oʻtgan yilning mos davriga nisbatan) jadval va infografikalar shaklida yuritish. Doimiy Bojxona qoʻmitasi, Energetika vazirligi 2. Import qilingan koʻmirning narxlari hamda savdo nuqtalari boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlarni tadbirkorlar bilan kelishilgan holda joylashtirish. Doimiy Energetika vazirligi 9. Tadbirkorlar tomonidan qoʻshni respublikalardan aholi va budjet tashkilotlari ehtiyojlari uchun import qilinadigan koʻmirni Portal orqali sotishni yoʻlga qoʻyish. 1. Qoʻshni respublikalardan koʻmir importi bilan shugʻullanadigan tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish va Portalda ixtiyoriy roʻyxatdan oʻtishini tashkil etish. 2. Tadbirkorlarga sotilgan import koʻmir hajmlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Portalga ixtiyoriy ravishda kiritish imkoniyatini taqdim etish hamda bu toʻgʻrisida ularni xabardor qilish. Doimiy Energetika vazirligi 3. Xalqaro qatnovlarda umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transportida import koʻmirni tashish tariflariga chegirmalarni aholi va budjet tashkilotlariga sotilgan koʻmir hajmlarini Portalga kiritib borilayotgan koʻmir hajmlaridan kelib chiqib qoʻllash boʻyicha takliflar tayyorlash. 2026 yil sentabr Energetika vazirligi, Transport vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ Raqamlashtirish chora-tadbirlari 10. Platformani boshqa elektron platformalar bilan integratsiya qilish. 1. Portalni quyidagi elektron tizimlar bilan integratsiya qilish: kontragentlar bilan hisob-fakturalar ( faktura.uz , soliq servis va boshqalar); xarid operatorlari ( uzex.uz ); korxonaning elektr energiyasi sarfi ( Energonazorat va boshqalar); Ijtimoiy reyestr; suyultirilgan gaz taʼminoti bilan taʼminlangan aholi xonadonlari reyestri (“Hududgaztaʼminot” AJ); kontragent va xodimlarning qarindoshligini (manfaatlar toʻqnashuvini) aniqlash (Adliya vazirligi); import qilingan mahsulotlar, shu jumladan, koʻmir va tovar moddiy boyliklar (Bojxona qoʻmitasi); soliq qarzdorligi (Soliq qoʻmitasi); temir yoʻl vagonlari joylashuvi va yuk hajmi ( enakl.uz ); korxona xodimlarining mehnat faoliyati ( my.mehnat.uz ); turar va noturar bino-inshootlarining egasi va maydonini aniqlash ( my.gov.uz, kadastr ); Ichki ishlar vazirligi ( YXXB bazasi). 2. Mazkur tizimlar bilan integratsiya qilish va begʻaraz foydalanishga ruxsat berish (mualliflik haqi va abonent toʻlovlari bundan mustasno). 2026 yil 1-oktabr Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi, Adliya vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Kadastr agentligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, “Hududgaztaʼminot” AJ, Tovar-xomashyo birjalari, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 11. Koʻmirni temir yoʻlda tashish vaqtida talon-toroj boʻlishi oldini olish. 1. Hududlardagi markaziy temir yoʻl stansiyalarida elektron temir yoʻl tarozilarini oʻrnatish ishlarini yakuniga yetkazish. 2026 yil avgust “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, “Oʻzbekkoʻmir” AJ 2. Temir yoʻl tarozilarini Portal bilan integratsiya qilish va har bir tortilgan vagon boʻyicha maʼlumotni aks ettirish. Doimiy 3. Aniqlangan kamomad boʻyicha elektron dalolatnoma tuzish hamda idoralararo tasdiqlashni yoʻlga qoʻyish. Doimiy Qoʻshimcha chora-tadbirlar 12. Koʻmir resurslari va taqsimoti balansini ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Koʻmir resurslari va taqsimoti balansi loyihasini ishlab chiqish. 2. Balans loyihasini manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda tasdiqlash uchun kiritish. 2027 yildan boshlab har yili Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 13. Koʻmirning tabiiy kamayishi normasini ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 1. Koʻmirni qazib chiqarish, yuklash, tushirish, tashish hamda saqlash davomida yoʻqotiladigan tabiiy kamayish normalari toʻgʻrisida idoralararo hujjatni ishlab chiqish. Ikki oy muddatda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Energetika vazirligi, Adliya vazirligi 2. Ishlab chiqilgan hujjatni manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda tasdiqlash va roʻyxatdan oʻtkazish. 2026 yil 1-dekabr 14. Angren shahri avtomobil yoʻllari hamda temir yoʻl stansiyasi oʻtkazuvchanligini oshirish. Angren koʻmir havzasida tadbirkorlar tomonidan koʻmir qazib chiqariladigan koʻmir hajmi ortishini inobatga olib, transport infratuzilmasini rivojlantirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. Bunda: 2028-yildan boshlab “Angren” , “Apartak” , “Nishbosh” , “Naugarzon” koʻmir konlarida koʻmir qazib chiqarish hajmlari 18 mln tonna ga yetkazilishini inobatga olish; koʻmirni avtotransportda tashish uchun avtomobil yoʻllari hamda koʻpriklarni sozlash, kengaytirish, rekonstruksiya qilish va yangisini qurish; temir yoʻl transportida tashishda Angren temir yoʻl stansiyasi vagonlar oʻtkazuvchanligini oshirish, yangi temir yoʻl liniyalarini qurish, yoʻl oʻtkazgichlar va temir yoʻl koʻpriklarini barpo etishni nazarda tutish. 2026 yil 1-dekabr Transport vazirligi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 15. Iqtisodiyotning real sektori va boshqa isteʼmolchilarga koʻmirni birja savdolari orqali sotishni tashkil etish. 1. Birja savdolariga chiqariladigan koʻmir miqdorlari boʻyicha oylik reja-jadval ishlab chiqish. Doimiy “Oʻzbekkoʻmir” AJ, Tovar-xomashyo birjalari 2. Reja jadvalga asosan koʻmirni birja savdolariga chiqarish. Reja jadvalga asosan 3. Birja savdolari natijasiga koʻra xarid qilingan koʻmirni ortib yuborish. Xarid qilish shartnomasi shartlaridagi muddatda 16. Issiqlik elektr stansiyalari hamda yirik isteʼmolchilarga koʻmirni “taklif soʻrovi” xarid qilish tartib-taomiliga asosan sotish. 1. Issiqlik elektr stansiyalari va yirik isteʼmolchilarga (oyiga 50 ming tonna va undan ortiq boʻlgan miqdorlarda) koʻmirni “taklif soʻrovi” xarid qilish tartib-taomiliga asosan har hisobot davridagi oʻrtacha birja savdolari narxlarida sotish. Har oyda “Oʻzbekkoʻmir” AJ 2. Surxondaryo va Qashqadaryo viloyatlaridagi mahalliy koʻmir qazib chiqaruvchi korxonalarning (“Shargʻunkoʻmir” AJ, xususiy tadbirkorlar) qazib chiqariladigan koʻmirini respublika hududlariga temir yoʻlda tashish xarajatlarini maqbullashtirish yuzasidan tezkor choralar koʻrish. 2026 yil avgust Transport vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 17. Davlat-xususiy sheriklik shartlarida “Koʻmir taʼminot” MCHJ balansidagi har bir viloyatdagi kamida 1 ta omborni modernizatsiya (yoki rekonstruksiya) qilish taklifini ishlab chiqish. 1. “Koʻmir taʼminot” MCHJ balansidagi koʻchmas mulklarni xatlovdan oʻtkazish. Uch oy muddatda Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Davlat aktivlarini boshqarish agentligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ 2. Barcha infratuzilma va maydonga ega boʻlgan koʻmirni qabul qilish, saqlash va yetkazib berish omborini davlat-xususiy sheriklik shartlarida modernizatsiya (yoki rekonstruksiya) qilish taklifini ishlab chiqish. Bunda quyidagilarni nazarda tutish: a) omborlarni davlat-xususiy sheriklik shartlarida modernizatsiya (rekonstruksiya) qilish boʻyicha tender (tanlov) oʻtkazish; b) tender (tanlov) natijalariga koʻra gʻolibni aniqlash va belgilangan tartibda tegishli bitimni imzolash. Bunda: koʻmirni qabul qilish, saqlash va yetkazib berish omborlarini raqamli texnologiyalar bilan jihozlash; omborlar faoliyatini real vaqt rejimida hamda masofadan turib kuzatish hamda maʼlumotlarni Portalda aks ettirish; v) omborlarni davlat-xususiy sheriklik shartlarida modernizatsiya (rekonstruksiya) qilish hamda samarali faoliyat koʻrsatishini taʼminlab borish; g) omborlarni keyinchalik ustuvor ravishda davlat-xususiy sheriklik shartlarida ishtirok etgan tadbirkorga sotish. 3. Ishlab chiqilgan takliflarni manfaatdor vazirliklar, idoralar va mahalliy hokimliklar bilan kelishilgan holda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2026 yil 1-dekabr 18. Koʻmirni yoz faslida xarid qilgan tadbirkorlarni ragʻbatlantirish mexanizmini joriy etish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 1. Kuz-qish mavsumida aholi va budjet tashkilotlariga koʻmir yetkazib berish huquqiga ega boʻlgan tadbirkorlar yoz faslida (may-avgust) birja savdolarida xarid qilinishini ragʻbatlantirish uchun taklif ishlab chiqish. Bunda: a) birja savdolarida xarid qilingan koʻmir uchun tadbirkor toʻlovni 100 foiz oldindan toʻlaganda koʻmir narxiga 10 foiz chegirma qoʻllashni; b) birja savdolarida xarid qilib olingan koʻmir uchun toʻlovlarni ikki oy muddatda boʻlib-boʻlib toʻlashni nazarda tutish. 2. Ragʻbatlantirish mexanizmlarini amaliyotda joriy etish masalasi yuzasidan boshqaruv organining tegishli qarorini belgilangan tartibda qabul qilish. 2027 yil 1-aprel Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻzbekkoʻmir” AJ, koʻmir qazib chiqaruvchilar, Tovar-xomashyo birjalari

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 418-son qaroriga 3-ILOVA

“Oʻzbekkoʻmir” AJning “Koʻmir taʼminot” MCHJ balansidagi aktivlarini xususiylashtirish majburiyatlari

1. Aholi va budjet tashkilotlarini kuz-qish mavsumida koʻmir bilan kafolatli va uzluksiz taʼminlash maqsadida xususiylashtirilgan koʻmir omborxonalari va ularning infratuzilma obyektlari barqaror faoliyat yuritishini davom ettirish.

2. Mahalliy koʻmir qazib chiqaruvchilarning qonunchilikda belgilangan tartibda tovar-xomashyo birjalari savdolariga chiqariladigan koʻmirni xarid qilish, shuningdek, respublika hududlari ehtiyojidan kelib chiqib, uning zarur zaxiralarini shakllantirish hamda isteʼmolchilarga oʻz vaqtida yetkazib berish.

3. Xususiylashtirilgan koʻmir omborxonalari va ularning infratuzilma obyektlarining texnik sozligi, loyihaviy quvvati va funksional maqsadining saqlanishini taʼminlash.

4. Olis va borish qiyin boʻlgan hududlar, shuningdek, iqtisodiy jihatdan koʻmirni yetkazib berish rentabelligi past boʻlgan hududlardagi aholi va budjet tashkilotlariga koʻmirni kafolatli yetkazib berish.

5. Vakolatli davlat idoralarining koʻmir taʼminoti jarayonlarini raqamlashtirish boʻyicha yaratiladigan raqamli elektron platforma hamda koʻmir zaxiralari, harakati va isteʼmolchilarga yetkazib berish hisobini yuritish boʻyicha raqamli texnologiyalari va axborot tizimlariga integratsiya qilish.

6. Favqulodda vaziyatlar va ob-havo haroratining keskin pasayishi kuzatilgan davrlarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan qoʻshimcha ehtiyojlarni qoplash uchun zarur zaxirani gʻamlash va qisqa muddatlarda yetkazib berish.

7. Koʻmirni saqlash, tashish va yetkazib berishda sanoat, ekologik va yongʻin xavfsizligi talablariga, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa majburiy qoidalarga rioya etilishini taʼminlash.

Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 30-iyuldagi 418-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Respublika isteʼmolchilariga koʻmir mahsulotlarini yetkazib berish mexanizmini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 29-sentabrdagi 551-son qarorida :

a) 3-band chiqarib tashlansin;

b) qarorga 2-ilova bilan tasdiqlangan Respublika aholisini koʻmir mahsulotlari bilan taʼminlash tartibi toʻgʻrisida nizomning “2-bob. Asosiy tushunchalar” boʻlimining 2-bandi oltinchi xatboshisidagi “koʻmir mahsulotining Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi tomonidan tasdiqlanadigan va” soʻzlari chiqarib tashlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Narxlari davlat tomonidan tartibga solinishi lozim boʻlgan tovarlar narxlarining (tariflarining) shakllanishi hamda qoʻllanilishini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 29-dekabrdagi 722-son qaroriga 2-ilovada:

a) 2-band chiqarib tashlansin;

b) 3 — 9-bandlar 2 — 8-bandlari deb hisoblansin.

3. Vazirlar Mahkamasining “Yoqilgʻi-energetika tarmogʻida tarif siyosatini yanada takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 15-iyundagi 337-son qaroriga 5-ilova bilan tasdiqlangan Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Idoralararo tarif komissiyasi toʻgʻrisidagi nizomning “1-bob. Umumiy qoidalar” boʻlimi 2-bandining oʻn birinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Temir yoʻl transportida yuk tashish samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2026-yil 7-apreldagi 145-son qaroriga 1-ilovaning “Izoh” qismi quyidagi tahrirdagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2026-yil 30-iyul,

418 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2026-y., 09/26/418/0803-son)

lex.uz