📅 2026-yil 13-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 13-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 13 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 July 2026 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
қарори
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 13 июлдаги 49-сон қарорига ИЛОВА
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги, атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлиги соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишига оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъектлари — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Қўмита томонидан ўтказиладиган назорат тадбири ;
«Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими — Қўмита томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчиликнинг бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими .
2. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, жумладан, аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари, дастурий таъминотлари ва маълумотлар базаси таҳлили натижалари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборот талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга (суб-кўрсаткичларга) тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Қўмита тадбиркорлик субъектларининг хавф даражасини баҳолаш учун мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларни «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимига киритади.
Бунда тадбиркорлик субъектларининг хавф даражаси мазкур Низомнинг 1 — 8-иловаларидаги назорат соҳаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «Хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
Бунда тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар фақатгина Қўмитанинг ваколатига кирадиган масалаларни ўрганиш мақсадида ўтказилади.
4-боб. Якуний қоидалар
12. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича лицензиялаш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки уларнинг амал қилиш муддатларига риоя қилмаслик 5 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш назорати ташкил этилмаганлиги 10 3. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинмаганлиги 15 4. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг экспертизадан ўтказилмаганлиги, хизмат муддати тугаганлиги ва (ёки) техник қурилма тизимда рўйхатга олинмаганлиги 15 5. Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри ишлаб чиқилмаганлиги 5 6. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ишларининг амалга оширилмаганлиги ҳамда уларнинг аттестациядан ўтказилмаганлиги 15 7. Хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланиладиган техник қурилмаларнинг диагностикадан (техник кўрик, синов) ўтказилмаганлиги 7 8. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария, нохуш ҳодисалар (инцидент) ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлганлиги 8 9. Саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан норматив техник ҳужжатлар талаблари бузилиши 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Атом энергетикаси ва ядро технологиялари, ионлаштирувчи нурланиш манбалари объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Раҳбарларнинг, ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизмати мутахассисларининг, ионлаштирувчи нурланиш манбалари (бундан буён матнда ИНМ деб юритилади) билан иш бажарувчи «А» тоифага мансуб ходимларнинг радиациявий хавфсизлик бўйича зарур ўқув тайёрловдан (малака оширишдан) ўтмаганлиги ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги 30 2. Атом энергетикаси ва ядро технологиялари, шунингдек ИНМдан фойдаланувчи объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан берилган хулосанинг мавжуд эмаслиги 25 3. Тадбиркорлик субъектининг штатида фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича камида 3 йил иш стажига эга бўлган камида уч мутахассиснинг мавжуд эмаслиги 20 4. ИНМларнинг айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш қоидаларига риоя этилмаганлиги 15 5. Фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи ходимларнинг мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказилмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Рентген ускуналари объектларининг радиация хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Рентген ускунасидан фойдаланувчи объектларда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик 81 2. Раҳбарларнинг, ишлаб чиқаришни назорат қилиш хизмати мутахассисларининг, «А» тоифага мансуб ходимларнинг радиациявий хавфсизлик бўйича зарур ўқув тайёрловдан (малака оширишдан) ўтмаганлиги ва уни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги 4 3. Рентген ускунасидан фойдаланувчи объектлар ходимлари учун алоҳида нурланиш дозаларининг ҳисобга олинмаганлиги ва (ёки) ходимларнинг индивидуал нурланиш дозаларини қайд этиш карталарининг мавжуд эмаслиги 5 4. Вентиляция тизими самарадорлигини даврий текшириш далолатномаси ва (ёки) ерга улаш (заземления) тизимини даврий текшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги 5 5. Рентген ускунасининг текширувдан (аттестациядан) ўтказилмаганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Аттракционлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Аттракционнинг кириш жойи олдида сўнгги йиллик текширув ўтказилган сана ва кейинги йиллик текширувни ўтказиш санаси тўғрисидаги, шу жумладан, ҚР-кодли (матрик штрихли код) маълумотларни ўз ичига олувчи ахборот тахтачасини жойлаштирмаслик 10 2. Аттракционнинг техник тайёрлиги далолатномаси мавжуд эмаслиги 5 3. Маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда аттракционлардан фойдаланишда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик 81 4. Аттракционларнинг мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатноманинг мавжуд эмаслиги 4 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранидан (минорали, козловой, кўприкли) фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Стационар ўрнатилган юк кўтариш крани паспортининг мавжуд эмаслиги 5 2. Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки уларнинг амал қилиш муддатига риоя қилмаслик 81 3. Масъул шахснинг (назорат қилувчи муҳандис-техник ходим) ўқитилмаганлиги ва билимлари синовдан ўтказилмаганлиги 5 4. Хизмат муддати тугаган стационар ўрнатилган юк кўтариш кранлари учун экспертиза хулосасининг мавжуд эмаслиги 4 5. Стационар ўрнатилган юк кўтариш кранларининг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Осма арқонли йўловчи йўллардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Осма арқонли йўловчи йўлларнинг паспорти мавжуд эмаслиги 5 2. Осма арқонли йўловчи йўлларнинг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни расмийлаштирмаслик ёки амал қилиш муддатига риоя қилмаслик 81 3. Осма арқонли йўловчи йўллари учун масъул шахс ўқитилмаганлиги ҳамда билимларининг синовдан ўтказилмаганлиги 5 4. Ишлаш муддати тугаган осма арқонли йўловчи йўлларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги 4 5. Осма арқонли йўловчи йўлларнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Эскалаторлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Эскалатор паспортининг мавжуд эмаслиги 6 2. Эскалатор учун масъул шахс тайинланмаганлиги 6 3. Монтаж далолатномаси мавжуд эмаслиги 6 4. Ишлаш муддати тугаган эскалаторларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги 7 5. Эскалаторнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги 75 Жами баллар йиғиндиси 100
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил этиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Юк кўтаргичлардан фойдаланиш хавфсизлиги йўналишида тадбиркорлик субъекти фаолиятидаги ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш
Т/р Кўрсаткичлар Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1. Юк кўтаргичнинг техник паспорти мавжуд эмаслиги 6 2. Юк кўтаргич учун масъул шахс (муҳандис-техник ходим) тайинланмаганлиги 6 3. Юк кўтаргичларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасида рўйхатга олинмаганлиги 6 4. Хизмат муддати тугаган юк кўтаргичларнинг экспертиза хулосаси мавжуд эмаслиги 7 5. Юк кўтаргичнинг техник кўрикдан ўтказилмаганлиги 75 Жами баллар йиғиндиси 100
Раис А. РАФИҚОВ
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 13 июль,
2026 йил 26 июнь
2026 йил 23 июнь
49-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining
qarori
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari hamda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2026-yil 13-iyuldagi 49-son qaroriga ILOVA
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (bundan buyon matnda Qoʻmita deb yuritiladi) tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarida sanoat xavfsizligi, atom energetikasi va yadro texnologiyalari obyektlarida radiatsiya va yadro xavfsizligi hamda attraksionlardan foydalanish xavfsizligi sohalaridagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishiga oid huquqbuzarliklarni sodir etish xavfi mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini aniqlash imkoniyatini beruvchi “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
tadbirkorlik subyektlari — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Qoʻmita tomonidan oʻtkaziladigan nazorat tadbiri ;
“Xavfni tahlil etish” elektron tizimi — Qoʻmita tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilikning buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi .
2. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi Qoʻmita tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, jumladan, avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
davlat organlari va boshqa tashkilotlar axborot tizimlari, dasturiy taʼminotlari va maʼlumotlar bazasi tahlili natijalari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborot talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 8-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga (sub-koʻrsatkichlarga) tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Qoʻmita tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasini baholash uchun mazkur Nizomning 1 — 8-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarni “Xavfni tahlil etish” elektron tizimiga kiritadi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarining xavf darajasi mazkur Nizomning 1 — 8-ilovalaridagi nazorat sohalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil etish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “Xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
Bunda tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlar faqatgina Qoʻmitaning vakolatiga kiradigan masalalarni oʻrganish maqsadida oʻtkaziladi.
4-bob. Yakuniy qoidalar
12. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
13. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari boʻyicha litsenziyalash yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirmaslik yoki ularning amal qilish muddatlariga rioya qilmaslik 5 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida ishlab chiqarish nazorati tashkil etilmaganligi 10 3. Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta qilinmaganligi 15 4. Xavfli ishlab chiqarish obyektida qoʻllaniladigan texnik qurilmalarning ekspertizadan oʻtkazilmaganligi, xizmat muddati tugaganligi va (yoki) texnik qurilma tizimda roʻyxatga olinmaganligi 15 5. Texnogen xavf yuqori boʻlgan zonalar davlat kadastri ishlab chiqilmaganligi 5 6. Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning rahbar va muhandis-texnik xodimlarini tayyorlash, qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish ishlarining amalga oshirilmaganligi hamda ularning attestatsiyadan oʻtkazilmaganligi 15 7. Xavfli ishlab chiqarish obyektida qoʻllaniladigan texnik qurilmalarning diagnostikadan (texnik koʻrik, sinov) oʻtkazilmaganligi 7 8. Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya, noxush hodisalar (intsident) yoki baxtsiz hodisalar sodir boʻlganligi 8 9. Sanoat xavfsizligi sohasidagi qonunchilik hujjatlari, shu jumladan normativ texnik hujjatlar talablari buzilishi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Atom energetikasi va yadro texnologiyalari, ionlashtiruvchi nurlanish manbalari obyektlarining radiatsiya va yadro xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Rahbarlarning, ishlab chiqarishni nazorat qilish xizmati mutaxassislarining, ionlashtiruvchi nurlanish manbalari (bundan buyon matnda INM deb yuritiladi) bilan ish bajaruvchi “A” toifaga mansub xodimlarning radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha zarur oʻquv tayyorlovdan (malaka oshirishdan) oʻtmaganligi va uni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud emasligi 30 2. Atom energetikasi va yadro texnologiyalari, shuningdek INMdan foydalanuvchi obyektlar boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tomonidan berilgan xulosaning mavjud emasligi 25 3. Tadbirkorlik subyektining shtatida faoliyatning litsenziyalanadigan turi boʻyicha kamida 3 yil ish stajiga ega boʻlgan kamida uch mutaxassisning mavjud emasligi 20 4. INMlarning aylanishini davlat tomonidan hisobga olish qoidalariga rioya etilmaganligi 15 5. Faoliyatning litsenziyalanadigan turi bilan bogʻliq ishlarni bevosita bajaruvchi xodimlarning muntazam ravishda tibbiy koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Rentgen uskunalari obyektlarining radiatsiya xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Rentgen uskunasidan foydalanuvchi obyektlarda ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirmaslik 81 2. Rahbarlarning, ishlab chiqarishni nazorat qilish xizmati mutaxassislarining, “A” toifaga mansub xodimlarning radiatsiyaviy xavfsizlik boʻyicha zarur oʻquv tayyorlovdan (malaka oshirishdan) oʻtmaganligi va uni tasdiqlovchi hujjatlar mavjud emasligi 4 3. Rentgen uskunasidan foydalanuvchi obyektlar xodimlari uchun alohida nurlanish dozalarining hisobga olinmaganligi va (yoki) xodimlarning individual nurlanish dozalarini qayd etish kartalarining mavjud emasligi 5 4. Ventilyatsiya tizimi samaradorligini davriy tekshirish dalolatnomasi va (yoki) yerga ulash (zazemleniya) tizimini davriy tekshirish dalolatnomasining mavjud emasligi 5 5. Rentgen uskunasining tekshiruvdan (attestatsiyadan) oʻtkazilmaganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Attraksionlardan foydalanish xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Attraksionning kirish joyi oldida soʻnggi yillik tekshiruv oʻtkazilgan sana va keyingi yillik tekshiruvni oʻtkazish sanasi toʻgʻrisidagi, shu jumladan, QR-kodli (matrik shtrixli kod) maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi axborot taxtachasini joylashtirmaslik 10 2. Attraksionning texnik tayyorligi dalolatnomasi mavjud emasligi 5 3. Madaniyat va istirohat bogʻlarida, shuningdek, boshqa koʻngilochar maskanlarda attraksionlardan foydalanishda ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirmaslik 81 4. Attraksionlarning mavsumga tayyorligi toʻgʻrisidagi dalolatnomaning mavjud emasligi 4 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Statsionar oʻrnatilgan yuk koʻtarish kranidan (minorali, kozlovoy, koʻprikli) foydalanish xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Statsionar oʻrnatilgan yuk koʻtarish krani pasportining mavjud emasligi 5 2. Statsionar oʻrnatilgan yuk koʻtarish kranlari uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirmaslik yoki ularning amal qilish muddatiga rioya qilmaslik 81 3. Masʼul shaxsning (nazorat qiluvchi muhandis-texnik xodim) oʻqitilmaganligi va bilimlari sinovdan oʻtkazilmaganligi 5 4. Xizmat muddati tugagan statsionar oʻrnatilgan yuk koʻtarish kranlari uchun ekspertiza xulosasining mavjud emasligi 4 5. Statsionar oʻrnatilgan yuk koʻtarish kranlarining texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Osma arqonli yoʻlovchi yoʻllardan foydalanish xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatida huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Osma arqonli yoʻlovchi yoʻllarning pasporti mavjud emasligi 5 2. Osma arqonli yoʻlovchi yoʻllarning ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni rasmiylashtirmaslik yoki amal qilish muddatiga rioya qilmaslik 81 3. Osma arqonli yoʻlovchi yoʻllari uchun masʼul shaxs oʻqitilmaganligi hamda bilimlarining sinovdan oʻtkazilmaganligi 5 4. Ishlash muddati tugagan osma arqonli yoʻlovchi yoʻllarning ekspertiza xulosasi mavjud emasligi 4 5. Osma arqonli yoʻlovchi yoʻllarning texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Eskalatorlardan foydalanish xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Eskalator pasportining mavjud emasligi 6 2. Eskalator uchun masʼul shaxs tayinlanmaganligi 6 3. Montaj dalolatnomasi mavjud emasligi 6 4. Ishlash muddati tugagan eskalatorlarning ekspertiza xulosasi mavjud emasligi 7 5. Eskalatorning texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 75 Jami ballar yigʻindisi 100
Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi sohasidagi qonunchilikka rioya etilishi ustidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil etish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Yuk koʻtargichlardan foydalanish xavfsizligi yoʻnalishida tadbirkorlik subyekti faoliyatidagi huquqbuzarlik xavfini aniqlash
T/r Koʻrsatkichlar Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1. Yuk koʻtargichning texnik pasporti mavjud emasligi 6 2. Yuk koʻtargich uchun masʼul shaxs (muhandis-texnik xodim) tayinlanmaganligi 6 3. Yuk koʻtargichlarning Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasida roʻyxatga olinmaganligi 6 4. Xizmat muddati tugagan yuk koʻtargichlarning ekspertiza xulosasi mavjud emasligi 7 5. Yuk koʻtargichning texnik koʻrikdan oʻtkazilmaganligi 75 Jami ballar yigʻindisi 100
Rais A. RAFIQOV
Tadbirkorlarning huquqlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2026-yil 13-iyul,
2026-yil 26-iyun
2026-yil 23-iyun
49-son