UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 4-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 4 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 August 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 4 августдаги 25-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларида :

1) 265-банддаги «маҳаллий давлат ҳокимият органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 266-банддаги «маҳаллий ҳокимият органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-45-сон буйруғи (рўйхат рақами 1755, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 546-модда) билан тасдиқланган Спирт ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларининг 259-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимият органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2010 йил 12 июндаги 66-сон буйруғи (рўйхат рақами 2119, 2010 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 236-модда) билан тасдиқланган Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди бешинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага 2-илованинг 3 422 256, 3 422 324 ва 3 610 233 қаторларидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари», «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 22 октябрдаги 14-қ/қ, Қ-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-сон қарори (рўйхат рақами 2174, 2010 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давомида ашёвий далиллар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкни олиб қўйиш (қабул қилиш), ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада :

1) 8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари , 37-банд ва 39-банднинг биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 62-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органига» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада :

1) 1-банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларидаги «маҳаллий давлат ҳокимият органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 4-бандда :

иккинчи хатбошидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-сон қарори (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомнинг 3 ва 43-бандларидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йил 5 январдаги 3-сон қарори (рўйхат рақами 2325, 2012 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 67-модда) билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 2-банддаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларида» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 6-банддаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 25 январдаги 2-Қ, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 30-банднинг биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғида (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда):

1) номи ва 1-банддаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) муқаддимадаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) иловада :

номидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-банддаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10-банддаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

15-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 1 , 1а , 2 , 3 , 4 ва 5-илова белгиларидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3, 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқлан Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 12-банди , 20-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда 28-банди учинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларига» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2558, 2014 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларини» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада :

1) 3-банднинг еттинчи хатбошиси , 3-бобнинг номидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 15 ва 16-бандлардаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 17-банддаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 18-банднинг биринчи хатбошиси ва 23-бандлардаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 14-сон, 175-модда) билан тасдиқланган Қўшимча таълимга қўйиладиган давлат талабларининг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 2690, 2015 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда) билан тасдиқланган Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-банди бешинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 25 сентябрдаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 2724, 2015 йил 28 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 43-сон, 556-модда) билан тасдиқланган Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-банди биринчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 9 ноябрдаги 2015-33, 136-мҳ, 337-V-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» қарорида (рўйхат рақами 2727, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 582-модда):

1) номи ва 1-банддаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) иловада :

номидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

муқаддима , 1-банд ва 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 10 июндаги 2016-21-сон қарори (рўйхат рақами 2808, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 340-модда) билан тасдиқланган Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ хизмати органларига тақдим этишнинг тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2018 й., 10/18/3003/1140-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг 7-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларига» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

21. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2018 йил 7 июндаги 342-сон буйруғи (рўйхат рақами 3039, 2018 йил 16 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 10/18/3039/1523-сон) билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларининг 37-банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 3185, 2019 йил 23 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/3185/3786-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларини» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 15 майдаги 14-2020 қ/қ, 6-мҳ, 33-қ/қ, 16, 71, 8-сон қарори (рўйхат рақами 3240, 2020 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/3240/0761-сон) билан тасдиқланган Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги йўриқноманинг 6-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси ва 9-банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

24. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 6 июндаги 390-сон буйруғи (рўйхат рақами 3272, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3272/1144-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олишни ташкил этиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

25. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-иловасида :

матнидаги «маҳаллий давлат органининг» деган сўзлар «маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳ қисмидаги «Маҳаллий давлат органининг» деган сўзлар «Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

26. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 18 октябрдаги 38-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 октябрдаги 33-2021-сон, Молия вазирлигининг 2021 йил 16 октябрдаги 65-сон қарори (рўйхат рақами 3326, 2021 йил 19 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3326/0974-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида :

1) иккинчи хатбошидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) бешинчи хатбошидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

27. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 ноябрдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 3341, 2021 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2021 й., 10/21/3341/1138-сон) билан тасдиқланган Давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлар сметаси ҳамда молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг 10-иловаси матнидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

28. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон) билан тасдиқланган Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларининг 4-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

29. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2022 йил 13 майдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 3368, 2022 йил 13 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 10/22/3368/0417-сон) билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибининг 5-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

30. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 26 июндаги 44-сон буйруғи (рўйхат рақами 3445, 2023 йил 10 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2023 й., 10/23/3445/0465-сон) билан тасдиқланган Геодезия пунктларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошисидаги «давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

31. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 30 октябрдаги 17-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2023 й., 10/23/3470/0816-сон) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиятининг «Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар» йўналишидаги «Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда ундириш тартиб-таомилларининг мураккаблиги ёки ноаниқлиги»нинг «Мисоли» устунидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органи» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

32. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 133-сон буйруғи (рўйхат рақами 3546, 2024 йил 9 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2024 й., 10/24/3546/0602-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»нинг 38-банди «ж» кичик бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

33. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сон қарори (рўйхат рақами 3697, 2025 йил 28 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., № 10/25/3697/0992) билан тасдиқланган Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-банди ўн учинчи хатбошисидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34. Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 10 мартдаги 99-сон буйруғи (рўйхат рақами 3807, 2026 йил 3 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2026 й., 10/26/3807/0315-сон) билан тасдиқланган Олий таълим тўғрисидаги низомнинг 65-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» деган сўзлар «маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 4 август,

25-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 30-dekabrdagi OʻRQ-1109-son “Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyati takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 4-avgustdagi 25-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Vazirliklar va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2007-yil 5-noyabrdagi M-44-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1754, 2007-yil 27-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 52-son, 545-modda) bilan tasdiqlangan Vino ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarida :

1) 265-banddagi “mahalliy davlat hokimiyat organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 266-banddagi “mahalliy hokimiyat organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2007-yil 5-noyabrdagi M-45-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1755, 2007-yil 27-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2007-y., 52-son, 546-modda) bilan tasdiqlangan Spirt va likyor-aroq ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalarining 259-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyat organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2010-yil 12-iyundagi 66-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2119, 2010-yil 14-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 28-29-son, 236-modda) bilan tasdiqlangan Yongʻindan saqlash xizmati boʻlinmalari tomonidan yongʻinlarning oʻchirilishini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi beshinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 20-avgustdagi 65-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2146, 2010-yil 11-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 40-41-son, 356-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tasnifini qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomaga 2-ilovaning 3 422 256, 3 422 324 va 3 610 233 qatorlaridagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari”, “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi, Milliy xavfsizlik xizmati, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Mudofaa vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi va Davlat soliq qoʻmitasining 2010-yil 22-oktabrdagi 14-q/q, Q-87, 100, 17, 16, 7, 01-02/22-22, 2010-41-son qarori (roʻyxat raqami 2174, 2010-yil 29-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 52-son, 529-modda) bilan tasdiqlangan Tergovga qadar tekshiruv, surishtiruv, dastlabki tergov va sud muhokamasi davomida ashyoviy dalillar, moddiy qimmatliklar va boshqa mol-mulkni olib qoʻyish (qabul qilish), hisobga olish, saqlash, berish, sotish, qaytarish, yoʻq qilib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

1) 8-bandning birinchi va uchinchi xatboshilari , 37-band va 39-bandning birinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organi” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 62-bandning ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organiga” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Monopoliyadan chiqarish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2011-yil 10-fevraldagi 1-son qarori (roʻyxat raqami 2196, 2011-yil 18-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 7-8-son, 73-modda) bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilarning huquqlarini himoya qilish va reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi yuzasidan tahlil (oʻrganish, koʻrik) oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

1) 1-bandning uchinchi — beshinchi xatboshilaridagi “mahalliy davlat hokimiyat organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 4-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlaridan” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 6-bandning ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Adliya vazirligi, Milliy xavfsizlik xizmati va Davlat bojxona qoʻmitasining 2011-yil 27-sentabrdagi 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-son qarori (roʻyxat raqami 2269, 2011-yil 27-sentabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 39-son, 407-modda) bilan tasdiqlangan Xorijiy davlat hududida vafot etgan shaxsni Oʻzbekiston Respublikasi hududida dafn etishda koʻmaklashish tartibi haqidagi nizomning 3 va 43-bandlaridagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining 2012-yil 5-yanvardagi 3-son qarori (roʻyxat raqami 2325, 2012-yil 6-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 6-son, 67-modda) bilan tasdiqlangan Muhofaza etiladigan tabiiy hududlarni boshqarish rejalarini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 2-banddagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarida” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 6-banddagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligi va Moliya vazirligining 2012-yil 25-yanvardagi 2-Q, 5-son qarori (roʻyxat raqami 2337, 2012-yil 12-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 11-son, 120-modda) bilan tasdiqlangan Imtiyozli shartlarda pensiya olish huquqini beradigan ishlab chiqarishlar, muassasalar, ishlar, kasblar, lavozimlar va koʻrsatkichlar roʻyxatlarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 30-bandning birinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2012-yil 9-apreldagi 83-mh-son “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritiladigan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlash, yuridik-texnik jihatdan rasmiylashtirish va huquqiy ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida uslubiy koʻrsatmalarni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻida (roʻyxat raqami 2352, 2012-yil 9-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 15-son, 173-modda):

1) nomi va 1-banddagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) muqaddimadagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) ilovada :

nomidagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

1-banddagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

10-banddagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

15-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 1 , 1a , 2 , 3 , 4 va 5-ilova belgilaridagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Tabiatni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi va Ichki ishlar vazirligining 2012-yil 29-martdagi 3, 9-son qarori (roʻyxat raqami 2368, 2012-yil 22-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 21-son, 240-modda) bilan tasdiqlan Qarovsiz qolgan hayvonlarni otib tashlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 12-bandi , 20-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilari hamda 28-bandi uchinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining 2013-yil 30-oktabrdagi 21-son qarori (roʻyxat raqami 2521, 2013-yil 7-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 45-son, 596-modda) bilan tasdiqlangan Tuproq bonitirovkasi ishlarini oʻtkazish va hujjatlarini tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 29-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlariga” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2014-yil 9-yanvardagi 5-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2558, 2014-yil 3-fevral) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 6-son, 69-modda) bilan tasdiqlangan Xavfli ishlab chiqarish obyektlaridagi avariyalarni texnik jihatdan tekshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarini” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 7-bandning ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organi” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va Davlat statistika qoʻmitasining 2014-yil 9-dekabrdagi 6 va 5-mb-son qarori (roʻyxat raqami 2633, 2014-yil 10-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 50-son, 601-modda) bilan tasdiqlangan Yuridik shaxslarning nomiga davlatning rasmiy nomini, shuningdek undan hosila soʻzlarni qoʻshish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

1) 3-bandning yettinchi xatboshisi , 3-bobning nomidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 15 va 16-bandlardagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 17-banddagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

4) 18-bandning birinchi xatboshisi va 23-bandlardagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi xalq taʼlimi vazirining 2015-yil 31-martdagi 7-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2663, 2015-yil 9-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 14-son, 175-modda) bilan tasdiqlangan Qoʻshimcha taʼlimga qoʻyiladigan davlat talablarining 11-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal-maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2015-yil 10-iyundagi 59-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2690, 2015-yil 26-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 25-son, 336-modda) bilan tasdiqlangan Ionlashtiruvchi nurlanish manbalarini inventarizatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 2-bandi beshinchi xatboshisidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2015-yil 25-sentabrdagi 83-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2724, 2015-yil 28-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 43-son, 556-modda) bilan tasdiqlangan Tirajli lotereya oʻyinlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 8-bandi birinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi va Markaziy banki Boshqaruvining 2015-yil 9-noyabrdagi 2015-33, 136-mh, 337-V-son “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda tijorat banklari tomonidan koʻrsatiladigan barcha turdagi xizmatlarda elektron raqamli imzodan foydalanish qoidalarini tasdiqlash haqida” qarorida (roʻyxat raqami 2727, 2015-yil 13-noyabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 45-son, 582-modda):

1) nomi va 1-banddagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) ilovada :

nomidagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

muqaddima , 1-band va 2-bandning uchinchi xatboshisidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

19. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining 2016-yil 10-iyundagi 2016-21-son qarori (roʻyxat raqami 2808, 2016-yil 12-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 28-son, 340-modda) bilan tasdiqlangan Moliyaviy va soliq hisobotlarini aloqaning telekommunikatsiya kanallari vositasida davlat soliq xizmati organlariga taqdim etishning tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 17-bandidagi “Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2018-yil 24-fevraldagi 7/14-son qarori (roʻyxat raqami 3003, 2018-yil 1-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 02.05.2018-y., 10/18/3003/1140-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 7-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlariga” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

21. Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining 2018-yil 7-iyundagi 342-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3039, 2018-yil 16-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 17.07.2018-y., 10/18/3039/1523-son) bilan tasdiqlangan Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi qoidalarining 37-bandi ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati” degan soʻzlar “mahalliy davlat hokimiyati vakillik organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi boshligʻining 2019-yil 30-avgustdagi 5-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3185, 2019-yil 23-sentabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 23.09.2019-y., 10/19/3185/3786-son) bilan tasdiqlangan Karantin ostidagi mahsulotlar uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda ushbu mahsulotlar fitosanitariya holatini oʻrganish maqsadida mutaxassislarni xorijiy mamlakatlarga yuborish zaruratini aniqlash mezonlari va yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 22-bandi ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarini” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarini” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

23. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligining 2020-yil 15-maydagi 14-2020 q/q, 6-mh, 33-q/q, 16, 71, 8-son qarori (roʻyxat raqami 3240, 2020-yil 10-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 10.06.2020-y., 10/20/3240/0761-son) bilan tasdiqlangan Ijtimoiy xodimlarning maqomi, vazifalari, funksiyalari va malakaviy talablari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 6-bandi “a” kichik bandining ikkinchi xatboshisi va 9-bandi ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

24. Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining 2020-yil 6-iyundagi 390-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3272, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3272/1144-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini harbiy roʻyxatga olishni tashkil etish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

25. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2021-yil 27-apreldagi 26-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3299, 2021-yil 7-may) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 07.05.2021-y., 10/21/3299/0438-son) bilan tasdiqlangan Budjet jarayonining ochiqligini taʼminlash maqsadida rasmiy veb-saytlarda maʼlumotlarni joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-ilovasida :

matnidagi “mahalliy davlat organining” degan soʻzlar “mahalliy davlat hokimiyati vakillik organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

izoh qismidagi “Mahalliy davlat organining” degan soʻzlar “Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

26. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligining 2021-yil 18-oktabrdagi 38-son, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2021-yil 13-oktabrdagi 33-2021-son, Moliya vazirligining 2021-yil 16-oktabrdagi 65-son qarori (roʻyxat raqami 3326, 2021-yil 19-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2021-y., 10/21/3326/0974-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy oliy taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari hamda nodavlat oliy taʼlim tashkilotlariga davlat buyurtmasi parametrlarini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandida :

1) ikkinchi xatboshidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) beshinchi xatboshidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

27. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2021-yil 2-noyabrdagi 68-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3341, 2021-yil 6-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.12.2021-y., 10/21/3341/1138-son) bilan tasdiqlangan Davlat maqsadli jamgʻarmalarining xarajatlar smetasi hamda moliyaviy hisobotlarini tuzish, tasdiqlash va taqdim etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovaning 10-ilovasi matnidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

28. Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2022-yil 10-martdagi 4-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3363, 2022-yil 19-aprel) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.04.2022-y., 10/22/3363/0322-son) bilan tasdiqlangan Temir yoʻl kesishmalaridan foydalanish qoidalarining 4-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organi” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

29. Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktorining 2022-yil 13-maydagi 41-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3368, 2022-yil 13-may) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.05.2022-y., 10/22/3368/0417-son) bilan tasdiqlangan Korrupsiyaga qarshi kurashish ishlarining samaradorligini reyting baholashni mustaqil amalga oshiruvchi ekspertlar guruhi tarkibini shakllantirish va uning faoliyatini tashkil etish tartibining 5-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlarining” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

30. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2023-yil 26-iyundagi 44-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3445, 2023-yil 10-iyul) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.07.2023-y., 10/23/3445/0465-son) bilan tasdiqlangan Geodeziya punktlarini roʻyxatdan oʻtkazish va hisobga olishni tashkil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi oltinchi xatboshisidagi “davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

31. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 30-oktabrdagi 17-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3470, 2023-yil 31-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.11.2023-y., 10/23/3470/0816-son) bilan tasdiqlangan Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash uslubiyatining “Maʼmuriy tartib-taomillar bilan bogʻliq boʻlgan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar” yoʻnalishidagi “Soliqlar va yigʻimlarni hisoblash hamda undirish tartib-taomillarining murakkabligi yoki noaniqligi”ning “Misoli” ustunidagi “mahalliy davlat hokimiyati organi” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

32. Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 133-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3546, 2024-yil 9-avgust) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.08.2024-y., 10/24/3546/0602-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (5-sonli BHMS) “Asosiy vositalar”ning 38-bandi “j” kichik bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

33. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 2-oktabrdagi 21/6-son qarori (roʻyxat raqami 3697, 2025-yil 28-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.10.2025 y., № 10/25/3697/0992) bilan tasdiqlangan Banklar kapitalining monandligiga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomning 1-bandi oʻn uchinchi xatboshisidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

34. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2026-yil 10-martdagi 99-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3807, 2026-yil 3-aprel) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.04.2026-y., 10/26/3807/0315-son) bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim toʻgʻrisidagi nizomning 65-bandidagi “mahalliy davlat hokimiyati organlari” degan soʻzlar “mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2026-yil 4 avgust,

25-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.08.2026 y., 10/26/3916/0819-son)

lex.uz