📅 2026-yil 4-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 4-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 4 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 4 августа 2026 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 4 August 2026 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НИЗОМ
ТАЛАБЛАР
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 декабрдаги ПФ-250-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш ҳамда ваколатли иқтисодий операторларга тақдим этиладиган махсус соддалаштиришлар рўйхатини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
ваколатли иқтисодий операторлар учун янги соддалаштирилган тартиботларни жорий этиш ҳамда халқаро тажрибаларни инобатга олиб ушбу соҳани янада такомиллаштириш;
ваколатли иқтисодий операторлар институти логотипини тасдиқлаш.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ваколатли иқтисодий операторлар институтини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига доимий равишда таклифлар киритиб борсин.
3. Амалда фаолият кўрсатаётган ваколатли иқтисодий операторларга мазкур қарор билан белгиланаётган янги талаблар ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 августдаги 430-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сон қарорига ИЛОВА
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — оператор) — ташқи иқтисодий фаолиятни (кейинги ўринларда — ТИФ) амалга оширишда иштирок этувчи, ушбу Низом талабларига жавоб берувчи, белгиланган тартибда ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахс;
ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгиси (логотипи) — ваколатли иқтисодий оператор дастурини фарқлаш учун қўлланиладиган белги;
ваколатли иқтисодий операторлар реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ва гувоҳномага эга бўлган юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан юритиладиган рўйхати;
ваколатли органлар — суд, прокуратура органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар ва солиқ органлари;
махсус соддалаштиришлар — гувоҳноманинг турига қараб қўлланиладиган алоҳида тартиботлар, қулайликлар, божхона ва бошқа процедураларни амалга оширишнинг алоҳида хусусиятлари;
юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ электрон тарзда тузиладиган, оператор мақомини тасдиқловчи ва ТИФ билан боғлиқ операцияларини амалга оширишда махсус соддалаштирилган тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон ҳужжат;
юридик шахснинг (операторнинг) ваколатли шахси — ишончнома ёки тегишли шартнома асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи шахслар.
3. Оператор мақоми қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатаётган юридик шахсларга берилади:
товарлар импорт ва/ёки экспортини амалга ошириш соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — импортёр-экспортёр);
божхона брокери сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — божхона брокери);
божхона омбори эгаси сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — божхона омбори эгаси);
ташувчи сифатида божхона соҳасида фаолият юритувчи шахслар (кейинги ўринларда — ташувчи).
Божхона брокери фақатгина божхона масалалари бўйича оператор мақомини олиши мумкин.
4. Оператор реестрга киритилган вақтдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган тоифага киради.
5. Оператор реестрга киритилган вақтдан бошлаб, ўзининг мақомини ифодалаш учун ўзининг расмий бланкаси, тижорат ва юк кузатув ҳужжатларида 2-иловага мувофиқ оператор логотипидан фойдаланиши мумкин.
6. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари операторлар бўла олмайди.
2-боб. Гувоҳнома ва унинг турлари
7. Гувоҳноманинг қуйидаги уч тури мавжуд:
божхона масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси;
хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси;
божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий оператор (кейинги ўринларда — божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор) гувоҳномаси.
8. Гувоҳнома юридик шахс реестрга киритилган кундан бошлаб кучга киради ва 5 йил муддат амал қилади.
Юридик шахс операторлик фаолиятини давом эттириш мақсадида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой аввал божхона органларига мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилиши лозим.
Белгиланган муддат ичида мурожаат қилмаслик, шу муддат тугагач гувоҳноманинг амалда тугатилишига сабаб бўлади.
Гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
9. Гувоҳнома ушбу Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ электрон тарзда берилади.
3-боб. Реестрни шакллантириш
10. Реестр Қўмитанинг юридик шахсни реестрга киритиш ҳақидаги қарорига асосан шакллантирилади ва Қўмитанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Реестрга киритилган ваколатли иқтисодий операторнинг тегишли гувоҳномани олиш учун ариза берилган пайтда Низомда келтирилган умумий ва хусусий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи маълумотлари кўрсатилади.
11. Қўмита юридик шахсни реестрга киритиш, шунингдек, унинг мақомини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ёки операторни реестрдан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг реестрга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритади.
4-боб. Реестрга киритиш учун танлаш мезонлари
12. Божхона ва/ёки хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс қуйидаги умумий мезонларга мос келиши лозим:
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 9 -моддалари, 227 10 -моддасининг биринчи қисми, 227 11 — 227 21 -моддалари, 227 22 -моддасининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони биттадан ортиқ бўлмаслиги, бундан ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилган ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
юридик шахснинг масъул ходими божхона органлари ёки у тан олган ташкилотларда ваколатли иқтисодий операторлар вакиллари учун Қўмита томонидан тасдиқланган ўқув дастурини тугатиши ёки масъул ходимини ушбу ўқув дастурида 120 кун ичида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолат хати тақдим қилиниши;
божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ортиқ миқдорда қарздорлик мавжуд бўлмаслиги;
божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда «B» ёки ундан юқори, хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда «BB» ёки ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига эга бўлиши;
божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда аризани қайд этиш кунига қадар камида 2 йил, хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилганда камида 3 йил ТИФни амалга оширган бўлиши.
ТИФни амалга оширишнинг бошланиш санаси деб:
божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилган сана;
божхона брокери ва импортёр-экспортёрлар учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш (импорт)/экспорт божхона режимларига мувофиқ биринчи марта тақдим этилган божхона юк декларациясининг (кейинги ўринларда — БЮД) расмийлаштирув санаси;
ташувчилар учун — юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия берилган сана ҳисобланади.
13. Божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 — 227 9 -моддалари, 227 10 -моддасининг биринчи қисми, 227 11 — 227 21 -моддалари, 227 22 -моддасининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони биттадан ортиқ бўлса, қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилганда юридик шахс ушбу Низомнинг 12-банди иккинчи хатбошида белгиланган мезонга мувофиқ деб топилади:
мазкур моддалар бўйича мусодара қилиш билан боғлиқ жазолар тайинланган бўлмаса;
мазкур моддалар бўйича барча маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорлар сони ва ушбу қарорлар бўйича қўлланилган жарималарнинг умумий миқдори қуйидаги миқдорлардан ошмаса:
а) импортёр-экспортёрлар учун — қарорлар сони ушбу даврда юридик шахс томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган БЮДлар сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу БЮДлар юзасидан тўланган божхона божи ва солиқлар миқдорининг 0,1 фоизидан;
б) божхона брокерлари учун — қарорлар сони ушбу даврда улар томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган БЮДлари сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан импорт ва/ёки экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар қийматининг 0,01 фоизидан;
в) божхона омбори эгалари учун — жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан сақлови амалга оширилган товарларнинг умумий қийматининг 0,01 фоизидан;
г) ташувчилар учун — қарорлар сони ушбу даврда улар томонидан амалга оширилган халқаро ташувлар сонининг юздан бир қисмидан, жарималарнинг умумий миқдори ушбу даврда улар томонидан ташилган юкларнинг умумий қийматининг 0,01 фоизидан.
14. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларида келтирилган умумий мезонларга ҳамда қуйидаги хусусий мезонларга мос келиши лозим:
а) импортёр-экспортёрлар сўнгги ўн икки ой мобайнида:
импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати камида 1 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 10 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 25 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;
ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги;
б) божхона брокерлари:
юридик шахснинг барча божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар учун белгиланган ўқув курсини тугатган ва малака аттестатига эга бўлиши;
охирги икки йил давомида божхона брокери сифатида ҳар йили товарларни умумий қиймати камида 5 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилган ҳолда, 300 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт божхона юк декларациялари тақдим этилиши;
божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар охирги ўн икки ой давомида хатолик сабабли БЮДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш ҳолатлари сони унинг умумий расмийлаштирилган божхона юк декларациялари сонининг 5 фоизидан ошмаслиги;
в) божхона омбори эгалари:
божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлиши;
божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича охирги икки йил давомида йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 минг тонна миқдордаги товарлар сақловини амалга оширган бўлиши;
г) ташувчилар:
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлиши;
божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган камида 5 та транспорт воситасига эга бўлиши;
охирги икки йил давомида ҳар йили 200 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши.
15. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс мазкур Низомнинг 12 ва 13-бандларида келтирилган умумий мезонларга ҳамда қуйидаги хусусий мезонларга мос келиши лозим:
а) импортёр-экспортёрлар:
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши;
импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг умумий қиймати сўнгги ўн икки ой мобайнида камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қилиши ва камида 100 та импорт ва/ёки экспорт БЮД расмийлаштирган бўлиши ёки тўланган божхона тўловларининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 20 000 баробарини ташкил қилиши ва камида 50 та импорт ва (ёки) экспорт БЮД расмийлаштирувини амалга оширган бўлиши;
охирги ўн икки ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги;
б) божхона омбори эгалари:
божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси мавжуд бўлиши;
божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича охирги икки йил давомида йиллик қиймати 10 млн АҚШ доллари эквивалентини ташкил қиладиган 10 минг тонна миқдордаги товарлар сақловини амалга оширган бўлиши;
в) ташувчилар:
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлиши;
божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган камида 10 та транспорт воситасига эга бўлиши;
божхона органларининг ахборот тизимларига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган ташувчининг транспорт воситалари жойлашуви, тезлиги, ҳаракатини кузатиш имкониятини берувчи навигация тизимига эга бўлиши;
охирги икки йил давомида ҳар йили 300 тадан кам бўлмаган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувларини амалга оширган бўлиши.
16. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида реестрга киритиш ҳақида ариза берилган пайтда юридик шахс:
ариза берган кунига қадар камида 2 йил давомида божхона, шунингдек, хавфсизлик масалалари бўйича оператор сифатида ТИФни амалга ошириши;
мазкур Низомнинг 12 — 15-бандларида белгиланган мезонларга мос келиши лозим.
17. Оператор ушбу Низомнинг 12 — 15-бандларида келтирилган мезонларга мослиги бўйича маълумотларни ҳар йили бир марта, операторлик гувоҳномаси берилган йилдан бошлаб кейинги йилнинг 20 январига қадар электрон шаклда божхона органларига тақдим этади.
5-боб. Реестрга киритиш тўғрисида ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
18. Юридик шахс реестрга киритиш учун божхона органига ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат ҳаволаси ва/ёки Давлат хизматлари марказлари орқали электрон ариза тақдим этади.
Юридик шахс ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида ариза берилган санада ва ушбу аризани кўриб чиқиш даврида қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида бўлмаслиги керак (ўзгартириш шаклидаги қайта ташкил этиш бундан мустасно).
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
раҳбар, бош бухгалтер ва ваколатли шахснинг иш жойини тасдиқловчи ҳужжатлар;
юридик шахснинг масъул ходими белгиланган ўқув дастурини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки 120 кун ичида масъул ходимини ушбу ўқув дастурида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолат хати;
товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар ва/ёки очиқ майдончаларнинг кадастр ҳужжатлари, эгалик ёки фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Оператор мақомини олиш учун божхона органларига мурожаат қилинган кунда ёки аризани кўриб чиқиш давомида ташкилотга нисбатан ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган, суриштирув ва тергов органлари томонидан маъмурий ёки жиноий иш юритилган ҳолатларда аризани кўриб чиқиш суд ёки тергов органининг якуний қарори қабул қилингунига қадар вақтинча тўхтатилади.
19. Аризага алоҳида ҳужжатлар илова қилинмайди, агарда Қўмита бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни ва/ёки улардаги маълумотларни давлат божхона органлари фойдаланадиган ахборот тизимлари, шунингдек, идоралараро ахборот ҳамкорлиги доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали олиши мумкин бўлса, мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар бундан мустасно.
20. Қўмита аризани рўйхатга олинган кундан бошлаб 30 иш куни ичида кўриб чиқади.
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
21. Қўмита қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқишни рад этади:
аризада нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар кўрсатилганда;
аризага ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаганда;
ариза ушбу Низомнинг 35-банди учинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахснинг оператор мақоми тугатилган кундан эътиборан 3 йил ўтгунга қадар берилган бўлса;
ариза ушбу Низомнинг 35-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича юридик шахснинг оператор мақоми тугатилган кундан эътиборан 5 йил ўтгунга қадар берилган бўлса.
22. Қўмита ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ёзма ёки электрон тарзда юборади.
Юридик шахсни реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Қўмита бир иш кунида мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳнома шакллантиради ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва/ёки Қўмитанинг расмий веб-сайти орқали ариза берувчига юборади.
Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 12 — 16-бандларида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.
23. Оператор реестрга киритилган кундан эътиборан махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно.
6-боб. Ваколатли иқтисодий операторларга қўлланиладиган махсус соддалаштиришлар турлари
24. Барча турдаги оператор гувоҳномаси эгаларига гувоҳноманинг амал қилиш муддати мобайнида қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади:
фаолият йўналишидан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан божхона операцияларини амалга ошириш вақтини қисқартириш ва тартибини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган тажриба лойиҳалари синовларида устувор иштирок этиш;
божхона масалаларини мувофиқлаштириш ва ҳал қилишда операторга кўмаклашиш учун божхона хизмати органларининг масъул ходими (координатор) кўмагидан фойдаланиш;
ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгисидан (логотипи) қуйидаги мақсадларда фойдаланиш:
божхона ва бошқа операцияларни амалга оширишда мавжуд соддалаштиришлар қўлланилиши учун товарнинг тижорат ва йўл-юк ҳужжатларида;
операторга тегишли бино ва объектларда, шунингдек, товарлар юкланган транспорт воситаларида;
расмий иш ҳужжатлари, веб сайт, реклама ва ахборот материалларида.
25. Божхона масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:
а) импортёр-экспортёрларга:
товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
операторнинг товарлари ташилаётганда божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳамда фоизлар ҳисобланмаган ҳолда божхона тўловларини ўттиз календарь кунгача бўлиб-бўлиб ва/ёки кечиктириб тўлаш орқали товарларни эркин муомалага чиқариш;
б) божхона брокерларига:
божхона брокери томонидан тақдим этилган БЮДлари расмийлаштирувини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва/ёки қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
божхона брокери томонидан тақдим этилган БЮДлари юзасидан божхона кўригини биринчи навбатда амалга ошириш.
в) божхона омбори эгаларига:
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 338-моддасида белгиланган таъминот суммасининг 50 фоизини амалга ошириш;
операторнинг омборида белгиланган божхона кўриги ва божхона кўздан кечирувини биринчи навбатда амалга ошириш;
г) ташувчиларга:
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
чегара божхона постларида расмийлаштирув ва барча турдаги назорат тартиботларидан устувор тартибда ўтказиш;
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун тақдим этилган аризаларини устувор тартибда кўриб чиқилиши.
26. Хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси юридик шахсга қуйидаги махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради:
а) барча фаолият йўналишларидаги хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномасига эга юридик шахсларга хорижий давлатларнинг ваколатли давлат муассасалари билан ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш ва махсус соддалаштиришларни биргаликда қўллашни назарда тутувчи ҳамкорлик лойиҳаларида иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
б) импортёр-экспортёрларга:
товарларни декларациялаш ва чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини биринчи навбатда амалга ошириш. Бунда БЮД хавф даражаси паст бўлганда авторасмийлаштирувдан, хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ҳамда БЮДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда бир соат давомида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар олиш юзасидан давлат идораларига мурожаат қилинганда ушбу идоралар томонидан биринчи навбатда кўриб чиқиш;
товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишда божхона назорати шакллари қўлланилмаслиги, хавфни бошқариш тизимида белгиланган чоралар бундан мустасно;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни оператор томонидан гувоҳнома олиш учун тақдим қилинган аризада кўрсатилган манзил бўйича операторнинг бинолари, очиқ майдончалари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда божхона назорати остида (сариқ ва яшил йўлакда — видеокузатув тизими остида, қизил йўлакда божхона ходими иштирокида) жойлаштириш;
божхона органлари билан келишилган ҳолда, операторнинг бинолари, очиқ майдонлари ва божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш;
божхона кўриги ва кўздан кечирувини биринчи навбатда ўтказиш;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳамда фоизлар ҳисобланмаган ҳолда, божхона тўловларини олтмиш календарь кунгача бўлиб-бўлиб ва/ёки кечиктириб тўлаш орқали товарларни эркин муомалага чиқариш;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, товарларни чиқаришда уларнинг божхона қийматини шартли равишда аниқлаш;
божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимини қўллашнинг мақсади товарларни қадоқлаш, ўраш (шу жумладан, қайта ўраш), саралаш, тозалаш бўлса, товарни божхона ҳудудида қайта ишлашга рухсатнома талаб этилмайди. Бунда рухсатнома олиш учун тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар БЮДга илова қилинади;
алоҳида ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати) мавжуд бўлмаганда, товарларни (озиқ-овқат товарлари ва фармацевтика маҳсулотлари бундан мустасно) шартли равишда чиқариш ва ҳужжатларни кейинчалик олтмиш календарь кун давомида тақдим этиш;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 272-моддасига мувофиқ БЮД тақдим этилгунга қадар товарларни чиқариб юбориш;
товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш;
солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтаришни уч кун муддатда амалга ошириш;
товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини татбиқ этиш;
қўшилган қиймат солиғининг жами суммасини ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибини қўллаш;
импорт қилинадиган ва/ёки экспорт қилинадиган товарлар ваколатли идораларнинг хавфни бошқариш тизими орқали таҳлил қилиниб, хавф даражаси паст бўлган товарларга рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатлар қўшимча текширувларсиз, ариза тақдим қилинган куннинг ўзида расмийлаштириб берилиши;
экспортга жўнатиладиган операторнинг товарлари юкланган транспорт воситаларининг юкхоналари (отсек) ёки уларнинг бир қисмига оператор томонидан қўйилган пломбаларни давлат божхона хизмати органлари томонидан идентификация воситалари сифатида тан олиниши;
в) божхона омбори эгаларига:
юк эгасининг топшириғига кўра божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа ҳужжатлар берилгунига қадар товарларни божхона назорати остида кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш жараёнларини видеокузатув остида божхона ходими иштирокисиз амалга ошириш;
операторнинг омборида белгиланган божхона кўриги ва божхона кўздан кечирувини биринчи навбатда амалга ошириш;
божхона омборини омбор эгаси томонидан инвентаризация қилиш натижаларини божхона органи томонидан тан олиниши;
г) ташувчиларга:
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламасдан товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган жойгача етказиб бериш;
божхона тўловлари тўланиши таъминланмаган ҳолда божхона транзитини амалга ошириш (акциз маркалари билан маркаланиши лозим бўлган товарлар бундан мустасно);
чегара божхона постларида расмийлаштирув ва барча турдаги назорат тартиботларидан устувор тартибда ўтказиш;
автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни олиш учун тақдим этилган аризаларини устувор тартибда кўриб чиқиш.
27. Божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор гувоҳномаси асосида фаолият юритувчи операторга мазкур Низомнинг 24, 25 ва 26-бандларида назарда тутилган махсус соддалаштиришлар қўлланилади.
7-боб. Операторларни ўзаро тан олиш
28. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ операторларга хорижий давлатлар ҳудудида қўлланиладиган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар тақдим этилиши мумкин.
29. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган имтиёзлар ва махсус соддалаштиришлар хорижий давлатларнинг ваколатли хўжалик юритувчи субъектларига ҳам ўзаро асосда берилиши мумкин.
8-боб. Оператор мақомини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш
30. Оператор мақоми қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
операторнинг ёзма мурожаатига асосан;
операторга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш қўзғатилганда;
оператор ушбу Низомнинг 38-бандида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда;
оператор томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) қўйилган талабларга риоя қилинмаса;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 9 -моддалари, 227 10 -моддасининг биринчи қисми, 227 11 — 227 21 -моддалари, 227 22 -моддасининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган айнан бир турдаги ҳуқуқбузарлик учун операторнинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари умумий сони бир йил ичида биттадан ортганда ва мазкур низомнинг 13-бандида белгиланган талаблар бажарилмаганда;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
хабарномада белгиланган муддатда солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 350-моддасига асосан қарздорликни олти ой давомида тенг улушларда тўлаш имконияти берилган бўлса, ушбу муддатнинг охирига қадар қарздорлик тўланмаганда;
ушбу Низомнинг 12-банди олтинчи хатбошиси, 14-банд «а» кичик банди иккинчи хатбоши, «б, в» кичик бандлари учинчи хатбошилари, «г» кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 15-банд «а, б» кичик бандлари учинчи хатбошилари, «в» кичик банди учинчи ва бешинчи хатбошиларига мувофиқ белгиланган фаолият кўрсаткичлари камайганда;
ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ўзгарганда ва/ёки амал қилиш муддати тугаган ҳолда божхона органларини 15 кун ичида хабардор қилинмаганлиги маълум бўлганда.
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
32. Қуйидаги ҳолатлар юзага келганда, мазкур Низомнинг:
30-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати юридик шахс томонидан оператор мақомини қайта тиклаш юзасидан мурожаат этгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
30-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати банкротлик тўғрисидаги иш юритуви якунига етгунга қадар бўлган даврни;
30-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошларида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бузилган талаблар қайтадан тиклангунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
30-банди олтинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;
30-банди еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлов ҳукми чиққунига қадар бўлган даврни;
30-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 30 иш кунини;
30-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати тўхтатиб туриш учун асос бўлган кўрсаткичлар белгиланган миқдорларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни;
30-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати белгиланган хабарнома олингунга қадар бўлган, лекин 30 иш кундан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.
33. Мақомни тўхтатиб туриш билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилганда ёки суднинг оқлов ҳукми чиқарилганда, оператор 5 иш куни ичида Қўмитага тегишли хабарнома юборади.
34. Қўмита хабарномани олган кундан эътиборан 5 иш куни ичида операторнинг мақомини қайта тиклаш ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қабул қилинган қарор тўғрисида уни хабардор қилади.
Ушбу Низомнинг 30-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.
9-боб. Оператор мақомини муддатидан олдин тугатиш асослари
35. Қуйидагилар оператор мақомини муддатидан олдин тугатишга асос бўлади:
операторнинг ўз хоҳиши билан реестрдан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаати бўйича;
оператор мақомига эга бўлган юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган тақдирда;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 30-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар 30 иш куни ичида бартараф этилмаганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 30-банди тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ва ушбу Низомнинг 30-банди ўнинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар 30 иш куни ичида бартараф этилмаганда;
оператор томонидан ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган муддатда тўхтатиб туриш асослари бартараф этилганлиги ҳақида Қўмитага хабарнома юбормаса;
оператор қайта ташкил этилганда, ўзгартириш орқали қайта ташкил этиш бундан мустасно;
оператор мақоми ваколатли орган томонидан тақдим этилган ва бундай мақомни бериш учун асос бўлиб хизмат қилган ишончсиз маълумотлар асосида берилгани аниқланганда;
оператор томонидан ушбу Низомнинг 38-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.
36. Қўмита ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмасдан, операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қўмита операторни реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 иш куни ичида чиқариш учун асосларни кўрсатган ҳолда операторни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
37. Оператор реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу Низомнинг 35-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлардан ташқари — уч йилдан сўнг, ушбу Низомнинг 35-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг юридик шахс реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.
Оператор реестрдан чиқарилган кундан бошлаб, унга берилган гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади ва шу муддатдан бошлаб оператор мақоми учун назарда тутилган соддалаштирилган тартиб-таомиллардан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинади.
10-боб. Операторнинг мажбуриятлари
38. Оператор қуйидагиларга мажбур:
реестрга киритилганидан сўнг ушбу Низомнинг 12 — 15-бандларида белгиланган мезонларга мувофиқ бўлишини таъминлаш ва мажбуриятларни бажариш;
божхона органларига реестрга киритишда тақдим этилган маълумотлар ўзгариши ҳақида хабар бериш ва бундай ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни ушбу маълумотлар ўзгарган кундан эътиборан 5 иш куни ичида тақдим этиш;
корхона раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсларига нисбатан ушбу низомнинг 12-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилганлиги ёки жиноят иши очилганлиги тўғрисида бу ҳақида корхона ёки ҳуқуқбузар хабардор бўлган пайтдан эътиборан 5 иш куни ичида Қўмитага хабар бериш;
оператор товарларни сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларга (очиқ майдонлар қисмларига) шартнома асосида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлганда ушбу шартноманинг муддати тугашидан олдин кейинги муддатга узайтирилишини ёки янги шартнома тузилишини узлуксиз таъминлаб бориш, ҳар бир узайтириш ва янги шартнома тузилганлиги тўғрисида Қўмитага шартнома нусхаларини илова қилган ҳолда хабар бериб бориш;
товарларни сақлаш учун мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонлар (очиқ майдонлар қисмлари) юзасидан эгалик ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда, шартнома асосида фойдаланилган ҳолларда шартнома муддатини кейинги даврга узайтирилмаганда, давлат органлари томонидан хатлов ҳаракатлари бошланганда, низоли вазиятлар юзага келганда божхона органларини дарҳол хабардор қилиш ва ушбу ҳудудларга божхона назорати остидаги товарларни жойлаштирилишини тўхтатиш;
операторнинг божхона назорати остида турган товарлар сақланаётган иншоотлари, бинолари (биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларига (очиқ майдонлар қисмларига) бегона шахсларнинг рухсатсиз кириши ёки киришга уриниши, ушбу ҳудудда содир бўлган ёнғин, ўғирлик, авария ва бошқа фавқулодда ҳолатлар тўғрисида, божхона назорати остида турган товарларга зарар етган ёки етмаганлигидан қатъий назар, зудлик билан божхона органларини хабардор қилиш;
божхона назорати остидаги товарлар сақланаётган иншоотлар, бинолар биноларнинг қисмлари) ва/ёки очиқ майдонларга (очиқ майдонлар қисмларига) божхона органлари мансабдор шахсларининг тўсиқсиз кириш талабини бажариш;
бўлиб тўлашга рухсат берилган ёки муддати кечиктирилган божхона тўловларининг божхона органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юборилган хабарномада кўрсатилган муддатнинг охирги кунидан кечиктирмасдан тўланишини таъминлаш;
божхона органлари талабларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш;
божхона органи божхона назорати шакллари ва божхона назоратининг амалга оширилишини таъминлаш чораларини қўллаш зарурлиги тўғрисида хабар бермаган тақдирда, товарлар чиқарилгунига қадар қонунбузарликларни мустақил равишда аниқлаш ва бартараф этиш;
Оператор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11-боб. Оператор фаолиятини назорат қилиш
39. Қўмита операторнинг Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги ва ушбу Низом талабларига риоя этиши юзасидан назоратни таъминлайди.
40. Агар назорат чораси хавфни бошқариш тизимида мавжуд бўлса:
божхона хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда операторларнинг товарларига нисбатан божхона назорати шакллари қўлланиши мумкин;
ваколатли иқтисодий операторлар фаолияти бир йилда бир марта божхона аудитидан ўтказилади.
Бунда ваколатли иқтисодий операторлар фаолиятини бир йилда бир мартадан ортиқ божхона аудитидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
41. Божхона назоратида бўлган операторнинг товарларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (чеклаш) бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган асослар мавжуд бўлса, давлат божхона хизмати органи ушбу товарларга нисбатан божхона тартиб-таомилларини ваколатли органнинг алоҳида қарори қабул қилингунига қадар тўхтатиб туради.
Ваколатли органлар аниқланган ва фош этилган жиноятлар ёки бошқа тергов натижалари, жиноятларни содир этган шахслар, шунингдек, операторларнинг солиқлар бўйича қарздорлиги (жарималар, пенялар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар) тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан, давлат божхона хизмати органларини ахборот тизимлари орқали (мавжуд ахборотдан ноқонуний фойдаланиш имконини бермайдиган ҳимояланган алоқа каналлари орқали) хабардор қилиши шарт.
12-боб. Якуний қоидалар
42. Давлат божхона хизмати органлари мансабдор шахсларининг қарорлари, шунингдек, ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
43. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
ВАКОЛАТЛИ ИҚТИСОДИЙ ОПЕРАТОРЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА ШАКЛИ Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги ГУВОҲНОМА ________________________________ (гувоҳнома тури кўрсатилади) __________ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу орқали тасдиқлайдики, _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (ташкилий-ҳуқуқий шакли, _________________________________________________________________________________________ юридик шахс номи) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилди. Юридик шахснинг манзили: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Мазкур гувоҳнома _________________________________________________________дан кучга киради. (сана) Алоҳида белгилар: _________________________________________________________________________ ______________________ _____________________ (БҚ раҳбарининг лавозими) (имзо, раҳбар Ф.И.О) 20____ й «____» __________
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ваколатли иқтисодий оператор дастурининг махсус фарқлаш белгиси (логотипи)
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми)
1. Хавфсизлик масалалари бўйича ёки божхона ва хавфсизлик масалалари бўйича ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага талабгор бўлган юридик шахслар қуйидагиларни таъминланиш шарти билан, товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларга (очиқ майдончаларнинг бир қисми) эга бўлиши лозим:
а) божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситаларининг сақланиши;
б) божхона органлари рухсатисиз божхона назорати остида товарлар ва транспорт воситалари билан юк тушириш, қайта ортиш ва бошқа юк операцияларини амалга оширишга йўл қўймаслиги;
в) товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш имкониятига эга бўлиши.
2. Юридик шахс ваколатли иқтисодий оператор ҳудудида қуйидагиларни таъминлаб бериши керак:
а) қаттиқ (бетон, асфальт ёки бошқа) қоплама, шу жумладан, ушбу ҳудудга туташ бўлган тушириш-ортиш жойлари;
б) транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи;
в) очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг қисмлари) атрофи бутун периметр бўйлаб яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган бўлиши;
г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона назорати зоналарини белгилаши;
д) товарлар ва транспорт воситаларини божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун ажратилган жойлар;
е) мазкур ҳудудга техник жиҳатдан соз бўлган олиб борувчи йўллар;
ж) ушбу ҳудудда жойлашган объектларга, шу жумладан, товарлар ва транспорт воситаларини юклаш (тушириш) ва сақлаш жойларига рухсатсиз киришни истисно этадиган қуйидагиларни таъминловчи назорат-ўтказиш ва қўриқлаш режими:
юридик шахс ишчиларининг идентификация қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;
юридик шахснинг ишчилари бўлмаган шахсларни идентификация ҳамда қайд қилган ҳолда, уларнинг мазкур объектларга киришини;
ишдан бўшатилган юридик шахс ишчиларининг ушбу объектлар ва ахборот тизимларига кириш имконини оператив равишда бекор қилиш.
з) олиб кириладиган товарларни божхона кўригидан ўтказилиши лозим бўлган ҳолатлар учун уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган, туну кун ишлайдиган, шунингдек, транспорт воситалари ҳамда шахсларнинг киришини (чиқишини) назорат қилиш тизимлари;
и) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация, очиқ майдончалар (очиқ майдончаларнинг қисмлари) бундан мустасно;
к) видеокузатувни амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими;
л) ушбу ҳудудда жойлаштириш учун мўлжалланган товарларни тортиш имкониятини таъминловчи, қонуний талабларга жавоб берадиган тортиш мосламалари (ўлчов воситалари);
м) товарларни божхона назоратидан ўтказиш учун зарур бўлган ортиш-тушириш техникаси ва механизмлари.
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
20____ й. «____» _______ _____-сон (ариза санаси ва рақами) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ҳақида АРИЗА ________________________________________________________________ (юридик шахснинг тўлиқ номи ва манзили) ________________________________________________________________ (СТИР) қуйидаги: товарларни экспорт-импорт қилувчи божхона брокери божхона омбори эгаси ташувчи тоифа бўйича ва қуйидаги турдаги гувоҳномани берган ҳолда, ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни сўрайди: божхона масалалари бўйича оператор хавфсизлик масалалари бўйича оператор божхона масалалари бўйича оператор ва хавфсизлик масалалари бўйича оператор божхона ва хавфсизлик масалаларида оператор Вазирлар Маҳкамасининг _______ йил «____» ____________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомнинг 4-бобида белгиланган мезонларга мувофиқлигини маълум қилади: Т/р Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун мезонлар Мезонларга мувофиқлиги бўйича маълумотлар 1. Юридик шахс ташкил этилганлиги тўғрисида маълумот. юридик шахсни рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами кўрсатилади. 2. Юридик шахс раҳбари Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади. 3. Юридик шахс бош бухгалтери Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади. 4. Юридик шахснинг ваколатли шахслари (ишончнома ёки тегишли шартнома, шунингдек, божхона расмийлаштируви бўйича хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ушбу юридик шахс манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ва/ёки топшириғи бўйича ҳаракат қилувчи барча шахслар, шу жумладан охирги ўн икки ой давомида шундай мақомга эга бўлган барча шахслар кўрсатилади). 1) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади. 2) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади. 3) Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари ва ЖШШИР кўрсатилади. 5. Мурожаат санасига қадар ўтган бир йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 ва 227 — 227 9 -моддалари, 227 10 -моддасининг биринчи қисми, 227 11 — 227 21 -моддалари, 227 22 -моддасининг биринчи қисми, 227 23 — 227 27 -моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахсининг, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари. жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, ҳуқуқбузарлик моддаси ва санаси кўрсатилади. 6. Мурожаат санасига қадар сўнгги беш йил мобайнида юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтери ва ваколатли шахси, шунингдек, ушбу лавозимларни охирги бир йил давомида эгаллаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолатлари. жавобгарликка тортилган ҳолатлар мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки ҳолатлар мавжуд бўлса, жиноят моддаси ва санаси кўрсатилади. 7. Божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимларни, шу жумладан, улар бўйича жарима ва пенялар тўлаш юзасидан қарздорлик. ариза берилган санада қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси ва тури кўрсатилади. 8. Ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши, бунда: божхона омбори эгалари учун — божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия рақами ва берилган санаси; божхона брокери ва экспортёр-импортёрлар учун — божхона органларига эркин муомалага чиқариш импорт/экспорт божхона режимларига мувофиқ биринчи марта тақдим этилган БЮДнинг расмийлаштирув санаси; ташувчилар учун — юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия рақами ва берилган санаси кўрсатилади. божхона брокери; божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган икки йил мобайнида (йиллар кесимида): импорт ва/ёки экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган БЮДнинг қиймати млн АҚШ доллари эквивалентида; импорт ва/ёки экспорт қилинаётган товарлар бўйича тақдим этилган божхона юк декларациялари сони донада. божхона омбори эгаси; божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган уч йил мобайнида (йиллар кесимида): сақлови амалга оширилган товарларнинг божхона органларида мурожаат қайд этилган кунда амал қилувчи валюта курси бўйича млн АҚШ долларида йиллик қиймати; сақлови амалга оширилган товарлар миқдори минг тоннада. ташувчи; эгалигидаги божхона пломбалари ва муҳрлари остида товарларни ташиш талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари сони; божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган икки йил мобайнида (йиллар кесимида) амалга оширилган импорт ва/ёки экспорт юкларининг (партия) халқаро ташувлари сони. импортёр-экспортёр; божхона органларига мурожаат қилинган кунга қадар ўтган бир йил мобайнида: импорт ва/ёки экспорт қилинган товарларнинг қиймати млн АҚШ долларида; импорт ва/ёки экспорт БЮДлари сони донада; тўланган божхона тўловларининг суммаси млрд сўмда кўрсатилади. 9. Товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг бир қисми) мавжудлиги. ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган талабларга мос келадиган товарларни сақлаш учун омбор сифатида фойдаланишга мўлжалланган (фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқида) иншоотлар, бинолар (биноларнинг бир қисми) ва/ёки очиқ майдончаларнинг (очиқ майдончаларнинг бир қисми) манзили, кадастр рақами, шартнома асосида фойдаланилганда мулкдор ҳақида маълумотлар, шартнома рақами, санаси ва муддати. 10. Мурожаат санасига қадар охирги ўн икки ой давомида ҳар бир ташқи савдо шартномаси доирасида амалга оширилган ташқи савдо операцияларига нисбатан муддати ўтган дебитор қарздорлиги 10 фоиздан ошмаслиги. ариза берилган санада муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот ёки қарздорлик бўлган ҳолатларда, унинг суммаси кўрсатилади. 11. Юридик шахснинг масъул ходими ваколатли иқтисодий операторлар вакиллари учун тасдиқланган ўқув дастурини тугатиши ёки масъул ходимини ушбу ўқув дастурида 120 кун ичида ўқитиш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида юридик шахснинг кафолати. тасдиқланган ўқув дастурини тугатган ходимнинг Ф.И.О., паспорт (ID карта) маълумотлари, ЖШШИР, ўқув курсини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва санаси кўрсатилади. ўқув курсини тугатган ходим бўлмаганда 120 кун ичида масъул ходимини ушбу ўқув дастурида ўқитишни кафолатлаш тўғрисида кафолатнома ёзилади. Илова: мазкур аризада кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар. _____________________________________ _______________________ (юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) (имзо) Масъул шахс тўғрисида маълумот (Ф.И.О., хизмат ва мобил телефон рақамлари) .
Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддат 1-босқич Юридик шахс Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризани Божхона қўмитасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ёки Қўмитанинг расмий веб-сайтида мавжуд интерактив хизмат орқали ёхуд Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этади. Юридик шахснинг хоҳишига кўра 2-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 1. Аризани кўриб чиқади. 2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича хулоса асосида юридик шахсни ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 3. Юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади: а) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида; б) ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида. 30 иш кунидан ошмаган муддатда 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 1. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради. 2. Юридик шахснинг ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ЯИДХП орқали ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали ариза берувчига юборади. Қарор қабул қилинган кунда » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 август,
430 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING
QARORI
NIZOM
TALABLAR
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bojxona maʼmuriyatchiligi va tashqi savdo tartibotlarini yanada soddalashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 17-dekabrdagi PF-250-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, bojxona tartib-taomillarini xalqaro standartlar talablariga muvofiqlashtirish hamda vakolatli iqtisodiy operatorlarga taqdim etiladigan maxsus soddalashtirishlar roʻyxatini yanada kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin:
vakolatli iqtisodiy operatorlar uchun yangi soddalashtirilgan tartibotlarni joriy etish hamda xalqaro tajribalarni inobatga olib ushbu sohani yanada takomillashtirish;
vakolatli iqtisodiy operatorlar instituti logotipini tasdiqlash.
2. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi:
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ilgʻor xorijiy tajribani oʻrgangan holda vakolatli iqtisodiy operatorlar institutini takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga doimiy ravishda takliflar kiritib borsin.
3. Amalda faoliyat koʻrsatayotgan vakolatli iqtisodiy operatorlarga mazkur qaror bilan belgilanayotgan yangi talablar ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab olti oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 4-avgustdagi 430-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 500-son qaroriga ILOVA
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — operator) — tashqi iqtisodiy faoliyatni (keyingi oʻrinlarda — TIF) amalga oshirishda ishtirok etuvchi, ushbu Nizom talablariga javob beruvchi, belgilangan tartibda vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilgan yuridik shaxs;
vakolatli iqtisodiy operator dasturining maxsus farqlash belgisi (logotipi) — vakolatli iqtisodiy operator dasturini farqlash uchun qoʻllaniladigan belgi;
vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) — maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqi berilgan va guvohnomaga ega boʻlgan yuridik shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan yuritiladigan roʻyxati;
vakolatli organlar — sud, prokuratura organlari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, Majburiy ijro byurosi, shuningdek, Davlat xavfsizlik xizmati, ichki ishlar va soliq organlari;
maxsus soddalashtirishlar — guvohnomaning turiga qarab qoʻllaniladigan alohida tartibotlar, qulayliklar, bojxona va boshqa protseduralarni amalga oshirishning alohida xususiyatlari;
yuridik shaxsning vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (keyingi oʻrinlarda — guvohnoma) — mazkur Nizomga 1-ilovadagi shaklga muvofiq elektron tarzda tuziladigan, operator maqomini tasdiqlovchi va TIF bilan bogʻliq operatsiyalarini amalga oshirishda maxsus soddalashtirilgan tartib-taomillaridan foydalanish huquqini beruvchi, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron hujjat;
yuridik shaxsning (operatorning) vakolatli shaxsi — ishonchnoma yoki tegishli shartnoma asosida ushbu yuridik shaxs manfaatlaridan kelib chiqib, uning nomidan va/yoki topshirigʻi boʻyicha harakat qiluvchi shaxslar.
3. Operator maqomi quyidagi yoʻnalishlarda faoliyat koʻrsatayotgan yuridik shaxslarga beriladi:
tovarlar import va/yoki eksportini amalga oshirish sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — importyor-eksportyor);
bojxona brokeri sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — bojxona brokeri);
bojxona ombori egasi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — bojxona ombori egasi);
tashuvchi sifatida bojxona sohasida faoliyat yurituvchi shaxslar (keyingi oʻrinlarda — tashuvchi).
Bojxona brokeri faqatgina bojxona masalalari boʻyicha operator maqomini olishi mumkin.
4. Operator reyestrga kiritilgan vaqtdan boshlab, xavf darajasi past boʻlgan toifaga kiradi.
5. Operator reyestrga kiritilgan vaqtdan boshlab, oʻzining maqomini ifodalash uchun oʻzining rasmiy blankasi, tijorat va yuk kuzatuv hujjatlarida 2-ilovaga muvofiq operator logotipidan foydalanishi mumkin.
6. Davlat boshqaruvi organlari va mahalliy davlat hokimiyati organlari operatorlar boʻla olmaydi.
2-bob. Guvohnoma va uning turlari
7. Guvohnomaning quyidagi uch turi mavjud:
bojxona masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi;
xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — xavfsizlik masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi;
bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operator (keyingi oʻrinlarda — bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator) guvohnomasi.
8. Guvohnoma yuridik shaxs reyestrga kiritilgan kundan boshlab kuchga kiradi va 5 yil muddat amal qiladi.
Yuridik shaxs operatorlik faoliyatini davom ettirish maqsadida guvohnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida 2 oy avval bojxona organlariga mazkur Nizomning 5-bobida belgilangan tartibda ariza bilan murojaat qilishi lozim.
Belgilangan muddat ichida murojaat qilmaslik, shu muddat tugagach guvohnomaning amalda tugatilishiga sabab boʻladi.
Guvohnomani boshqa shaxslarga berish taqiqlanadi.
9. Guvohnoma ushbu Nizomga 5-ilovadagi sxemaga muvofiq elektron tarzda beriladi.
3-bob. Reyestrni shakllantirish
10. Reyestr Qoʻmitaning yuridik shaxsni reyestrga kiritish haqidagi qaroriga asosan shakllantiriladi va Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.
Reyestrga kiritilgan vakolatli iqtisodiy operatorning tegishli guvohnomani olish uchun ariza berilgan paytda Nizomda keltirilgan umumiy va xususiy mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi maʼlumotlari koʻrsatiladi.
11. Qoʻmita yuridik shaxsni reyestrga kiritish, shuningdek, uning maqomini toʻxtatib turish, qayta tiklash yoki operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilingandan soʻng reyestrga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirishlarni kiritadi.
4-bob. Reyestrga kiritish uchun tanlash mezonlari
12. Bojxona va/yoki xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs quyidagi umumiy mezonlarga mos kelishi lozim:
bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 9 -moddalari, 227 10 -moddasining birinchi qismi, 227 11 — 227 21 -moddalari, 227 22 -moddasining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan aynan bir turdagi huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari umumiy soni bittadan ortiq boʻlmasligi, bundan ushbu Nizomning 13-bandida nazarda tutilgan holatlar mustasno;
bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar soʻnggi besh yil mobaynida yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsi, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyat uchun jinoiy javobgarlikka tortilgan holatlari mavjud boʻlmasligi;
yuridik shaxsning masʼul xodimi bojxona organlari yoki u tan olgan tashkilotlarda vakolatli iqtisodiy operatorlar vakillari uchun Qoʻmita tomonidan tasdiqlangan oʻquv dasturini tugatishi yoki masʼul xodimini ushbu oʻquv dasturida 120 kun ichida oʻqitish majburiyatini oʻz zimmasiga olish toʻgʻrisida yuridik shaxsning kafolat xati taqdim qilinishi;
bojxona toʻlovlari, soliqlar va yigʻimlarni, shu jumladan, ular boʻyicha jarima va penyalar toʻlash yuzasidan bazaviy hisoblash miqdorining 50 barobaridan ortiq miqdorda qarzdorlik mavjud boʻlmasligi;
bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilganda “B” yoki undan yuqori, xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilganda “BB” yoki undan yuqori toifadagi tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingiga ega boʻlishi;
bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilganda arizani qayd etish kuniga qadar kamida 2 yil, xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilganda kamida 3 yil TIFni amalga oshirgan boʻlishi.
TIFni amalga oshirishning boshlanish sanasi deb:
bojxona ombori egalari uchun — bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya berilgan sana;
bojxona brokeri va importyor-eksportyorlar uchun — bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish (import)/eksport bojxona rejimlariga muvofiq birinchi marta taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyasining (keyingi oʻrinlarda — BYD) rasmiylashtiruv sanasi;
tashuvchilar uchun — yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya berilgan sana hisoblanadi.
13. Bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 227 — 227 9 -moddalari, 227 10 -moddasining birinchi qismi, 227 11 — 227 21 -moddalari, 227 22 -moddasining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan aynan bir turdagi huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari umumiy soni bittadan ortiq boʻlsa, quyidagi shartlarning barchasi bajarilganda yuridik shaxs ushbu Nizomning 12-bandi ikkinchi xatboshida belgilangan mezonga muvofiq deb topiladi:
mazkur moddalar boʻyicha musodara qilish bilan bogʻliq jazolar tayinlangan boʻlmasa;
mazkur moddalar boʻyicha barcha maʼmuriy javobgarlikka tortish toʻgʻrisidagi qarorlar soni va ushbu qarorlar boʻyicha qoʻllanilgan jarimalarning umumiy miqdori quyidagi miqdorlardan oshmasa:
a) importyor-eksportyorlar uchun — qarorlar soni ushbu davrda yuridik shaxs tomonidan import va/yoki eksport bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan BYDlar sonining yuzdan bir qismidan, jarimalarning umumiy miqdori ushbu BYDlar yuzasidan toʻlangan bojxona boji va soliqlar miqdorining 0,1 foizidan;
b) bojxona brokerlari uchun — qarorlar soni ushbu davrda ular tomonidan import va/yoki eksport bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan BYDlari sonining yuzdan bir qismidan, jarimalarning umumiy miqdori ushbu davrda ular tomonidan import va/yoki eksport bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan tovarlar qiymatining 0,01 foizidan;
v) bojxona ombori egalari uchun — jarimalarning umumiy miqdori ushbu davrda ular tomonidan saqlovi amalga oshirilgan tovarlarning umumiy qiymatining 0,01 foizidan;
g) tashuvchilar uchun — qarorlar soni ushbu davrda ular tomonidan amalga oshirilgan xalqaro tashuvlar sonining yuzdan bir qismidan, jarimalarning umumiy miqdori ushbu davrda ular tomonidan tashilgan yuklarning umumiy qiymatining 0,01 foizidan.
14. Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs mazkur Nizomning 12 va 13-bandlarida keltirilgan umumiy mezonlarga hamda quyidagi xususiy mezonlarga mos kelishi lozim:
a) importyor-eksportyorlar soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida:
import va/yoki eksport qilingan tovarlarning umumiy qiymati kamida 1 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va/yoki eksport BYD rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 10 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 25 ta import va/yoki eksport BYD rasmiylashtiruvini amalga oshirgan boʻlishi;
har bir tashqi savdo shartnomasi doirasida amalga oshirilgan tashqi savdo operatsiyalariga nisbatan muddati oʻtgan debitor qarzdorligi 10 foizdan oshmasligi;
b) bojxona brokerlari:
yuridik shaxsning barcha bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislari bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha mutaxassislar uchun belgilangan oʻquv kursini tugatgan va malaka attestatiga ega boʻlishi;
oxirgi ikki yil davomida bojxona brokeri sifatida har yili tovarlarni umumiy qiymati kamida 5 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilgan holda, 300 tadan kam boʻlmagan import va/yoki eksport bojxona yuk deklaratsiyalari taqdim etilishi;
bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oxirgi oʻn ikki oy davomida xatolik sababli BYDni oʻzgartirish, unga qoʻshimcha kiritish, uni qayta rasmiylashtirish holatlari soni uning umumiy rasmiylashtirilgan bojxona yuk deklaratsiyalari sonining 5 foizidan oshmasligi;
v) bojxona ombori egalari:
bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlishi;
bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha oxirgi ikki yil davomida yillik qiymati 10 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qiladigan 10 ming tonna miqdordagi tovarlar saqlovini amalga oshirgan boʻlishi;
g) tashuvchilar:
yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlishi;
bojxona plombalari va muhrlari ostida tovarlarni tashish talablariga javob beradigan kamida 5 ta transport vositasiga ega boʻlishi;
oxirgi ikki yil davomida har yili 200 tadan kam boʻlmagan import va/yoki eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini amalga oshirgan boʻlishi.
15. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs mazkur Nizomning 12 va 13-bandlarida keltirilgan umumiy mezonlarga hamda quyidagi xususiy mezonlarga mos kelishi lozim:
a) importyor-eksportyorlar:
ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilangan talablarga mos keladigan tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlishi;
import va/yoki eksport qilingan tovarlarning umumiy qiymati soʻnggi oʻn ikki oy mobaynida kamida 2 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qilishi va kamida 100 ta import va/yoki eksport BYD rasmiylashtirgan boʻlishi yoki toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi bazaviy hisoblash miqdorining kamida 20 000 barobarini tashkil qilishi va kamida 50 ta import va (yoki) eksport BYD rasmiylashtiruvini amalga oshirgan boʻlishi;
oxirgi oʻn ikki oy davomida har bir tashqi savdo shartnomasi doirasida amalga oshirilgan tashqi savdo operatsiyalariga nisbatan muddati oʻtgan debitor qarzdorligi 10 foizdan oshmasligi;
b) bojxona ombori egalari:
bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziyasi mavjud boʻlishi;
bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha oxirgi ikki yil davomida yillik qiymati 10 mln AQSH dollari ekvivalentini tashkil qiladigan 10 ming tonna miqdordagi tovarlar saqlovini amalga oshirgan boʻlishi;
v) tashuvchilar:
yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziyaga ega boʻlishi;
bojxona plombalari va muhrlari ostida tovarlarni tashish talablariga javob beradigan kamida 10 ta transport vositasiga ega boʻlishi;
bojxona organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilish imkoniyati mavjud boʻlgan tashuvchining transport vositalari joylashuvi, tezligi, harakatini kuzatish imkoniyatini beruvchi navigatsiya tizimiga ega boʻlishi;
oxirgi ikki yil davomida har yili 300 tadan kam boʻlmagan import va/yoki eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlarini amalga oshirgan boʻlishi.
16. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida reyestrga kiritish haqida ariza berilgan paytda yuridik shaxs:
ariza bergan kuniga qadar kamida 2 yil davomida bojxona, shuningdek, xavfsizlik masalalari boʻyicha operator sifatida TIFni amalga oshirishi;
mazkur Nizomning 12 — 15-bandlarida belgilangan mezonlarga mos kelishi lozim.
17. Operator ushbu Nizomning 12 — 15-bandlarida keltirilgan mezonlarga mosligi boʻyicha maʼlumotlarni har yili bir marta, operatorlik guvohnomasi berilgan yildan boshlab keyingi yilning 20-yanvariga qadar elektron shaklda bojxona organlariga taqdim etadi.
5-bob. Reyestrga kiritish toʻgʻrisida ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi
18. Yuridik shaxs reyestrga kiritish uchun bojxona organiga ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida mavjud interaktiv xizmat havolasi va/yoki Davlat xizmatlari markazlari orqali elektron ariza taqdim etadi.
Yuridik shaxs vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisida ariza berilgan sanada va ushbu arizani koʻrib chiqish davrida qayta tashkil etish, tugatish yoki bankrotlik bosqichida boʻlmasligi kerak (oʻzgartirish shaklidagi qayta tashkil etish bundan mustasno).
Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
rahbar, bosh buxgalter va vakolatli shaxsning ish joyini tasdiqlovchi hujjatlar;
yuridik shaxsning masʼul xodimi belgilangan oʻquv dasturini tugatganligini tasdiqlovchi hujjat yoki 120 kun ichida masʼul xodimini ushbu oʻquv dasturida oʻqitish majburiyatini oʻz zimmasiga olish toʻgʻrisida yuridik shaxsning kafolat xati;
tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan inshootlar, binolar va/yoki ochiq maydonchalarning kadastr hujjatlari, egalik yoki foydalanish huquqini tasdiqlovchi hujjatlar;
Operator maqomini olish uchun bojxona organlariga murojaat qilingan kunda yoki arizani koʻrib chiqish davomida tashkilotga nisbatan huquqbuzarlik bayonnomasi tuzilgan, surishtiruv va tergov organlari tomonidan maʼmuriy yoki jinoiy ish yuritilgan holatlarda arizani koʻrib chiqish sud yoki tergov organining yakuniy qarori qabul qilinguniga qadar vaqtincha toʻxtatiladi.
19. Arizaga alohida hujjatlar ilova qilinmaydi, agarda Qoʻmita bunday hujjatlar haqidagi maʼlumotlarni va/yoki ulardagi maʼlumotlarni davlat bojxona organlari foydalanadigan axborot tizimlari, shuningdek, idoralararo axborot hamkorligi doirasida davlat organlari va boshqa tashkilotlarning axborot tizimlari orqali olishi mumkin boʻlsa, mazkur Nizomning 18-bandida koʻrsatilgan hujjatlar bundan mustasno.
20. Qoʻmita arizani roʻyxatga olingan kundan boshlab 30 ish kuni ichida koʻrib chiqadi.
Arizani koʻrib chiqish uchun yigʻim undirilmaydi.
21. Qoʻmita quyidagi hollarda arizani koʻrib chiqishni rad etadi:
arizada notoʻgʻri yoki toʻliq boʻlmagan maʼlumotlar koʻrsatilganda;
arizaga ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq ilova qilinmaganda;
ariza ushbu Nizomning 35-bandi uchinchi, beshinchi, sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsning operator maqomi tugatilgan kundan eʼtiboran 3 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa;
ariza ushbu Nizomning 35-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha yuridik shaxsning operator maqomi tugatilgan kundan eʼtiboran 5 yil oʻtgunga qadar berilgan boʻlsa.
22. Qoʻmita ushbu Nizomning 20-bandida belgilangan muddatdan kechiktirmay, yuridik shaxsni reyestrga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomani yozma yoki elektron tarzda yuboradi.
Yuridik shaxsni reyestrga kiritish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda Qoʻmita bir ish kunida mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan guvohnoma shakllantiradi hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va/yoki Qoʻmitaning rasmiy veb-sayti orqali ariza beruvchiga yuboradi.
Yuridik shaxsning ushbu Nizomning 12 — 16-bandlarida koʻrsatilgan mezonlarga muvofiq emasligi uni reyestrga kiritishni rad etishga sabab boʻladi.
23. Operator reyestrga kiritilgan kundan eʼtiboran maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqiga ega, operator maqomini toʻxtatib turish holati bundan mustasno.
6-bob. Vakolatli iqtisodiy operatorlarga qoʻllaniladigan maxsus soddalashtirishlar turlari
24. Barcha turdagi operator guvohnomasi egalariga guvohnomaning amal qilish muddati mobaynida quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqi beriladi:
faoliyat yoʻnalishidan kelib chiqib, bojxona organlari tomonidan bojxona operatsiyalarini amalga oshirish vaqtini qisqartirish va tartibini takomillashtirish boʻyicha amalga oshiriladigan tajriba loyihalari sinovlarida ustuvor ishtirok etish;
bojxona masalalarini muvofiqlashtirish va hal qilishda operatorga koʻmaklashish uchun bojxona xizmati organlarining masʼul xodimi (koordinator) koʻmagidan foydalanish;
vakolatli iqtisodiy operator dasturining maxsus farqlash belgisidan (logotipi) quyidagi maqsadlarda foydalanish:
bojxona va boshqa operatsiyalarni amalga oshirishda mavjud soddalashtirishlar qoʻllanilishi uchun tovarning tijorat va yoʻl-yuk hujjatlarida;
operatorga tegishli bino va obyektlarda, shuningdek, tovarlar yuklangan transport vositalarida;
rasmiy ish hujjatlari, veb sayt, reklama va axborot materiallarida.
25. Bojxona masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi:
a) importyor-eksportyorlarga:
tovarlarni deklaratsiyalash va chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini birinchi navbatda amalga oshirish. Bunda BYD xavf darajasi past boʻlganda avtorasmiylashtiruvdan, xavf darajasi oʻrta koʻrsatkichga ega boʻlganda hamda BYDga oʻzgartirish va/yoki qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelmaganda bir soat davomida bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi;
operatorning tovarlari tashilayotganda bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda hamda bojxona hamrohligida kuzatib borishni qoʻllamasdan tovarlarini joʻnatuvchi bojxona organidan tovar kelib tushadigan joygacha yetkazib berish;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan hamda foizlar hisoblanmagan holda bojxona toʻlovlarini oʻttiz kalendar kungacha boʻlib-boʻlib va/yoki kechiktirib toʻlash orqali tovarlarni erkin muomalaga chiqarish;
b) bojxona brokerlariga:
bojxona brokeri tomonidan taqdim etilgan BYDlari rasmiylashtiruvini birinchi navbatda amalga oshirish. Bunda BYD xavf darajasi past boʻlganda avtorasmiylashtiruvdan, xavf darajasi oʻrta koʻrsatkichga ega boʻlganda hamda BYDga oʻzgartirish va/yoki qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelmaganda bir soat davomida bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi;
bojxona brokeri tomonidan taqdim etilgan BYDlari yuzasidan bojxona koʻrigini birinchi navbatda amalga oshirish.
v) bojxona ombori egalariga:
Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 338-moddasida belgilangan taʼminot summasining 50 foizini amalga oshirish;
operatorning omborida belgilangan bojxona koʻrigi va bojxona koʻzdan kechiruvini birinchi navbatda amalga oshirish;
g) tashuvchilarga:
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda hamda bojxona hamrohligida kuzatib borishni qoʻllamasdan tovarlarini joʻnatuvchi bojxona organidan tovar kelib tushadigan joygacha yetkazib berish;
chegara bojxona postlarida rasmiylashtiruv va barcha turdagi nazorat tartibotlaridan ustuvor tartibda oʻtkazish;
avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga xorijiy/koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun taqdim etilgan arizalarini ustuvor tartibda koʻrib chiqilishi.
26. Xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi yuridik shaxsga quyidagi maxsus soddalashtirishlardan foydalanish huquqini beradi:
a) barcha faoliyat yoʻnalishlaridagi xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasiga ega yuridik shaxslarga xorijiy davlatlarning vakolatli davlat muassasalari bilan vakolatli iqtisodiy operatorlarni oʻzaro tan olish va maxsus soddalashtirishlarni birgalikda qoʻllashni nazarda tutuvchi hamkorlik loyihalarida ishtirok etish huquqi beriladi;
b) importyor-eksportyorlarga:
tovarlarni deklaratsiyalash va chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini birinchi navbatda amalga oshirish. Bunda BYD xavf darajasi past boʻlganda avtorasmiylashtiruvdan, xavf darajasi oʻrta koʻrsatkichga ega boʻlganda hamda BYDga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimcha kiritish zarurati yuzaga kelmaganda bir soat davomida bojxona rasmiylashtiruvidan oʻtkaziladi;
ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar va sertifikatlar olish yuzasidan davlat idoralariga murojaat qilinganda ushbu idoralar tomonidan birinchi navbatda koʻrib chiqish;
tovar va transport vositalarini chiqarib yuborish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda bojxona nazorati shakllari qoʻllanilmasligi, xavfni boshqarish tizimida belgilangan choralar bundan mustasno;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni operator tomonidan guvohnoma olish uchun taqdim qilingan arizada koʻrsatilgan manzil boʻyicha operatorning binolari, ochiq maydonchalari va bojxona ombori hisoblanmaydigan joylarda bojxona nazorati ostida (sariq va yashil yoʻlakda — videokuzatuv tizimi ostida, qizil yoʻlakda bojxona xodimi ishtirokida) joylashtirish;
bojxona organlari bilan kelishilgan holda, operatorning binolari, ochiq maydonlari va bojxona ombori hisoblanmaydigan joylarda tovarlarni chiqarish bilan bogʻliq bojxona operatsiyalarini amalga oshirish;
bojxona koʻrigi va koʻzdan kechiruvini birinchi navbatda oʻtkazish;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan hamda foizlar hisoblanmagan holda, bojxona toʻlovlarini oltmish kalendar kungacha boʻlib-boʻlib va/yoki kechiktirib toʻlash orqali tovarlarni erkin muomalaga chiqarish;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, tovarlarni chiqarishda ularning bojxona qiymatini shartli ravishda aniqlash;
bojxona hududida qayta ishlash bojxona rejimini qoʻllashning maqsadi tovarlarni qadoqlash, oʻrash (shu jumladan, qayta oʻrash), saralash, tozalash boʻlsa, tovarni bojxona hududida qayta ishlashga ruxsatnoma talab etilmaydi. Bunda ruxsatnoma olish uchun taqdim etilishi kerak boʻlgan maʼlumotlar va hujjatlar BYDga ilova qilinadi;
alohida hujjatlar (muvofiqlik sertifikati) mavjud boʻlmaganda, tovarlarni (oziq-ovqat tovarlari va farmatsevtika mahsulotlari bundan mustasno) shartli ravishda chiqarish va hujjatlarni keyinchalik oltmish kalendar kun davomida taqdim etish;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 272-moddasiga muvofiq BYD taqdim etilgunga qadar tovarlarni chiqarib yuborish;
tovarlarning TIF TN boʻyicha kodini aniqlash yuzasidan bojxona organi tomonidan tayinlangan ekspertiza yakunlangunga qadar tovarlarni bojxona toʻlovlari toʻlanishini taʼminlash orqali shartli chiqarib yuborish;
soliqlar boʻyicha (qoʻshilgan qiymat soligʻi bundan mustasno) mavjud ortiqcha toʻlov summasini qaytarishni uch kun muddatda amalga oshirish;
tovarlarni import qilishda va tovarlarni (xizmatlarni) realizatsiya qilishda toʻlanadigan qoʻshilgan qiymat soligʻi summalarini oʻzaro hisobga olish tartibini tatbiq etish;
qoʻshilgan qiymat soligʻining jami summasini oʻrnini tezlashtirilgan tarzda qoplash tartibini qoʻllash;
import qilinadigan va/yoki eksport qilinadigan tovarlar vakolatli idoralarning xavfni boshqarish tizimi orqali tahlil qilinib, xavf darajasi past boʻlgan tovarlarga ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar va sertifikatlar qoʻshimcha tekshiruvlarsiz, ariza taqdim qilingan kunning oʻzida rasmiylashtirib berilishi;
eksportga joʻnatiladigan operatorning tovarlari yuklangan transport vositalarining yukxonalari (otsek) yoki ularning bir qismiga operator tomonidan qoʻyilgan plombalarni davlat bojxona xizmati organlari tomonidan identifikatsiya vositalari sifatida tan olinishi;
v) bojxona ombori egalariga:
yuk egasining topshirigʻiga koʻra bojxona deklaratsiyasi va bojxona maqsadlari uchun zarur boshqa hujjatlar berilguniga qadar tovarlarni bojxona nazorati ostida koʻzdan kechirish hamda oʻlchash, ularning namunalari va nusxalarini olish jarayonlarini videokuzatuv ostida bojxona xodimi ishtirokisiz amalga oshirish;
operatorning omborida belgilangan bojxona koʻrigi va bojxona koʻzdan kechiruvini birinchi navbatda amalga oshirish;
bojxona omborini ombor egasi tomonidan inventarizatsiya qilish natijalarini bojxona organi tomonidan tan olinishi;
g) tashuvchilarga:
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda hamda bojxona hamrohligida kuzatib borishni qoʻllamasdan tovarlarini joʻnatuvchi bojxona organidan tovar kelib tushadigan joygacha yetkazib berish;
bojxona toʻlovlari toʻlanishi taʼminlanmagan holda bojxona tranzitini amalga oshirish (aksiz markalari bilan markalanishi lozim boʻlgan tovarlar bundan mustasno);
chegara bojxona postlarida rasmiylashtiruv va barcha turdagi nazorat tartibotlaridan ustuvor tartibda oʻtkazish;
avtomobilda yuk va yoʻlovchilarni xalqaro tashishga xorijiy/koʻp tomonlama ruxsatnomalarni olish uchun taqdim etilgan arizalarini ustuvor tartibda koʻrib chiqish.
27. Bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator guvohnomasi asosida faoliyat yurituvchi operatorga mazkur Nizomning 24, 25 va 26-bandlarida nazarda tutilgan maxsus soddalashtirishlar qoʻllaniladi.
7-bob. Operatorlarni oʻzaro tan olish
28. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq operatorlarga xorijiy davlatlar hududida qoʻllaniladigan imtiyozlar va maxsus soddalashtirishlar taqdim etilishi mumkin.
29. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalariga muvofiq ushbu Nizomda nazarda tutilgan imtiyozlar va maxsus soddalashtirishlar xorijiy davlatlarning vakolatli xoʻjalik yurituvchi subyektlariga ham oʻzaro asosda berilishi mumkin.
8-bob. Operator maqomini toʻxtatib turish va qayta tiklash
30. Operator maqomi quyidagi holatlarda toʻxtatib turiladi:
operatorning yozma murojaatiga asosan;
operatorga nisbatan bankrotlik toʻgʻrisidagi ish yuritish qoʻzgʻatilganda;
operator ushbu Nizomning 38-bandida belgilangan majburiyatlarni bajarmaganda;
operator tomonidan ushbu Nizomning 3-ilovasiga muvofiq tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) qoʻyilgan talablarga rioya qilinmasa;
Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 9 -moddalari, 227 10 -moddasining birinchi qismi, 227 11 — 227 21 -moddalari, 227 22 -moddasining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan aynan bir turdagi huquqbuzarlik uchun operatorning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari umumiy soni bir yil ichida bittadan ortganda va mazkur nizomning 13-bandida belgilangan talablar bajarilmaganda;
Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatilganda;
xabarnomada belgilangan muddatda soliqlar, bojxona toʻlovlari va yigʻimlarni toʻlash boʻyicha majburiyatlar bajarilmaganda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 350-moddasiga asosan qarzdorlikni olti oy davomida teng ulushlarda toʻlash imkoniyati berilgan boʻlsa, ushbu muddatning oxiriga qadar qarzdorlik toʻlanmaganda;
ushbu Nizomning 12-bandi oltinchi xatboshisi, 14-band “a” kichik bandi ikkinchi xatboshi, “b, v” kichik bandlari uchinchi xatboshilari, “g” kichik bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari, 15-band “a, b” kichik bandlari uchinchi xatboshilari, “v” kichik bandi uchinchi va beshinchi xatboshilariga muvofiq belgilangan faoliyat koʻrsatkichlari kamayganda;
ushbu Nizomning 18-bandiga muvofiq taqdim etilgan hujjatlar oʻzgarganda va/yoki amal qilish muddati tugagan holda bojxona organlarini 15 kun ichida xabardor qilinmaganligi maʼlum boʻlganda.
31. Ushbu Nizomning 30-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlsa, Qoʻmita operatorning maqomini toʻxtatadi va tegishli qaror qabul qilinganidan soʻng bir ish kunidan kechiktirmagan holda, uni bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi.
32. Quyidagi holatlar yuzaga kelganda, mazkur Nizomning:
30-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati yuridik shaxs tomonidan operator maqomini qayta tiklash yuzasidan murojaat etgunga qadar boʻlgan, lekin bir yildan ortiq boʻlmagan davrni;
30-bandi uchinchi xatboshida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati bankrotlik toʻgʻrisidagi ish yurituvi yakuniga yetgunga qadar boʻlgan davrni;
30-bandi toʻrtinchi va beshinchi xatboshlarida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati buzilgan talablar qaytadan tiklangunga qadar boʻlgan, lekin bir yildan ortiq boʻlmagan davrni;
30-bandi oltinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati bir yilni;
30-bandi yettinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati sudning oqlov hukmi chiqquniga qadar boʻlgan davrni;
30-bandi sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati 30 ish kunini;
30-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan koʻrsatkichlar belgilangan miqdorlarga muvofiq holga keltirilgunga qadar boʻlgan, lekin bir yildan ortiq boʻlmagan davrni;
30-bandi oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan holatda — toʻxtatib turish muddati belgilangan xabarnoma olingunga qadar boʻlgan, lekin 30 ish kundan ortiq boʻlmagan davrni tashkil qiladi.
33. Maqomni toʻxtatib turish bilan bogʻliq holatlar bartaraf etilganda yoki sudning oqlov hukmi chiqarilganda, operator 5 ish kuni ichida Qoʻmitaga tegishli xabarnoma yuboradi.
34. Qoʻmita xabarnomani olgan kundan eʼtiboran 5 ish kuni ichida operatorning maqomini qayta tiklash yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uni xabardor qiladi.
Ushbu Nizomning 30-bandida keltirilgan holatlarning bartaraf etilmasligi maqomni qayta tiklashni rad etishga sabab boʻladi.
9-bob. Operator maqomini muddatidan oldin tugatish asoslari
35. Quyidagilar operator maqomini muddatidan oldin tugatishga asos boʻladi:
operatorning oʻz xohishi bilan reyestrdan chiqarish toʻgʻrisidagi yozma murojaati boʻyicha;
operator maqomiga ega boʻlgan yuridik shaxs qonun hujjatlarida belgilangan tartibda tugatilgan taqdirda;
Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyatlarni sodir etganligi uchun operatorning rahbari yoki bosh buxgalteri yoxud vakolatli shaxsiga nisbatan sud hukmi kuchga kirganda;
operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga olib kelgan va ushbu Nizomning 30-bandi sakkizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar 30 ish kuni ichida bartaraf etilmaganda;
operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga sabab boʻlgan va ushbu Nizomning 30-bandi toʻqqizinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bir yil ichida bartaraf etilmaganda;
operator maqomini toʻxtatib qoʻyishga sabab boʻlgan va ushbu Nizomning 30-bandi oʻninchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar 30 ish kuni ichida bartaraf etilmaganda;
operator tomonidan ushbu Nizomning 32-bandida koʻrsatilgan muddatda toʻxtatib turish asoslari bartaraf etilganligi haqida Qoʻmitaga xabarnoma yubormasa;
operator qayta tashkil etilganda, oʻzgartirish orqali qayta tashkil etish bundan mustasno;
operator maqomi vakolatli organ tomonidan taqdim etilgan va bunday maqomni berish uchun asos boʻlib xizmat qilgan ishonchsiz maʼlumotlar asosida berilgani aniqlanganda;
operator tomonidan ushbu Nizomning 38-bandida nazarda tutilgan majburiyatlar bir yil mobaynida ikki martadan ortiq bajarilmaganda.
36. Qoʻmita ushbu Nizomning 35-bandida nazarda tutilgan asoslar yuzaga kelishi toʻgʻrisida xabar olingan kundan boshlab 5 ish kunidan kechiktirmasdan, operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Qoʻmita operatorni reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 1 ish kuni ichida chiqarish uchun asoslarni koʻrsatgan holda operatorni bu haqda yozma ravishda xabardor qiladi.
37. Operator reyestrdan chiqarilgan taqdirda, ushbu Nizomning 35-bandi ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilarida keltirilgan holatlardan tashqari — uch yildan soʻng, ushbu Nizomning 35-bandi toʻrtinchi xatboshida keltirilgan holatda — besh yildan soʻng yuridik shaxs reyestrga kiritish toʻgʻrisida takroran ariza berish huquqiga ega.
Operator reyestrdan chiqarilgan kundan boshlab, unga berilgan guvohnoma oʻz kuchini yoʻqotgan hisoblanadi va shu muddatdan boshlab operator maqomi uchun nazarda tutilgan soddalashtirilgan tartib-taomillardan foydalanish huquqi bekor qilinadi.
10-bob. Operatorning majburiyatlari
38. Operator quyidagilarga majbur:
reyestrga kiritilganidan soʻng ushbu Nizomning 12 — 15-bandlarida belgilangan mezonlarga muvofiq boʻlishini taʼminlash va majburiyatlarni bajarish;
bojxona organlariga reyestrga kiritishda taqdim etilgan maʼlumotlar oʻzgarishi haqida xabar berish va bunday oʻzgarishlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ushbu maʼlumotlar oʻzgargan kundan eʼtiboran 5 ish kuni ichida taqdim etish;
korxona rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxslariga nisbatan ushbu nizomning 12-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisida bayonnoma tuzilganligi yoki jinoyat ishi ochilganligi toʻgʻrisida bu haqida korxona yoki huquqbuzar xabardor boʻlgan paytdan eʼtiboran 5 ish kuni ichida Qoʻmitaga xabar berish;
operator tovarlarni saqlash uchun moʻljallangan inshootlar, binolar (binolarning qismlari) va/yoki ochiq maydonlarga (ochiq maydonlar qismlariga) shartnoma asosida foydalanish huquqiga ega boʻlganda ushbu shartnomaning muddati tugashidan oldin keyingi muddatga uzaytirilishini yoki yangi shartnoma tuzilishini uzluksiz taʼminlab borish, har bir uzaytirish va yangi shartnoma tuzilganligi toʻgʻrisida Qoʻmitaga shartnoma nusxalarini ilova qilgan holda xabar berib borish;
tovarlarni saqlash uchun moʻljallangan inshootlar, binolar (binolarning qismlari) va/yoki ochiq maydonlar (ochiq maydonlar qismlari) yuzasidan egalik huquqi boshqa shaxsga oʻtganda, shartnoma asosida foydalanilgan hollarda shartnoma muddatini keyingi davrga uzaytirilmaganda, davlat organlari tomonidan xatlov harakatlari boshlanganda, nizoli vaziyatlar yuzaga kelganda bojxona organlarini darhol xabardor qilish va ushbu hududlarga bojxona nazorati ostidagi tovarlarni joylashtirilishini toʻxtatish;
operatorning bojxona nazorati ostida turgan tovarlar saqlanayotgan inshootlari, binolari (binolarning qismlari) va/yoki ochiq maydonlariga (ochiq maydonlar qismlariga) begona shaxslarning ruxsatsiz kirishi yoki kirishga urinishi, ushbu hududda sodir boʻlgan yongʻin, oʻgʻirlik, avariya va boshqa favqulodda holatlar toʻgʻrisida, bojxona nazorati ostida turgan tovarlarga zarar yetgan yoki yetmaganligidan qatʼiy nazar, zudlik bilan bojxona organlarini xabardor qilish;
bojxona nazorati ostidagi tovarlar saqlanayotgan inshootlar, binolar binolarning qismlari) va/yoki ochiq maydonlarga (ochiq maydonlar qismlariga) bojxona organlari mansabdor shaxslarining toʻsiqsiz kirish talabini bajarish;
boʻlib toʻlashga ruxsat berilgan yoki muddati kechiktirilgan bojxona toʻlovlarining bojxona organlari tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuborilgan xabarnomada koʻrsatilgan muddatning oxirgi kunidan kechiktirmasdan toʻlanishini taʼminlash;
bojxona organlari talablariga muvofiq bojxona nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni taqdim etish;
bojxona organi bojxona nazorati shakllari va bojxona nazoratining amalga oshirilishini taʼminlash choralarini qoʻllash zarurligi toʻgʻrisida xabar bermagan taqdirda, tovarlar chiqarilguniga qadar qonunbuzarliklarni mustaqil ravishda aniqlash va bartaraf etish;
Operator qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlarga ham ega boʻlishi mumkin.
11-bob. Operator faoliyatini nazorat qilish
39. Qoʻmita operatorning Oʻzbekiston Respublikasi bojxona qonunchiligi va ushbu Nizom talablariga rioya etishi yuzasidan nazoratni taʼminlaydi.
40. Agar nazorat chorasi xavfni boshqarish tizimida mavjud boʻlsa:
bojxona xizmati organlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda operatorlarning tovarlariga nisbatan bojxona nazorati shakllari qoʻllanishi mumkin;
vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyati bir yilda bir marta bojxona auditidan oʻtkaziladi.
Bunda vakolatli iqtisodiy operatorlar faoliyatini bir yilda bir martadan ortiq bojxona auditidan oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
41. Bojxona nazoratida boʻlgan operatorning tovarlariga huquqiy taʼsir choralarini qoʻllash (cheklash) boʻyicha vakolatli organlar tomonidan taqdim etilgan asoslar mavjud boʻlsa, davlat bojxona xizmati organi ushbu tovarlarga nisbatan bojxona tartib-taomillarini vakolatli organning alohida qarori qabul qilinguniga qadar toʻxtatib turadi.
Vakolatli organlar aniqlangan va fosh etilgan jinoyatlar yoki boshqa tergov natijalari, jinoyatlarni sodir etgan shaxslar, shuningdek, operatorlarning soliqlar boʻyicha qarzdorligi (jarimalar, penyalar va boshqa huquqbuzarliklar) toʻgʻrisida uch ish kunidan kechiktirmasdan, davlat bojxona xizmati organlarini axborot tizimlari orqali (mavjud axborotdan noqonuniy foydalanish imkonini bermaydigan himoyalangan aloqa kanallari orqali) xabardor qilishi shart.
12-bob. Yakuniy qoidalar
42. Davlat bojxona xizmati organlari mansabdor shaxslarining qarorlari, shuningdek, harakatlari (harakatsizliklari) yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga muvofiq shikoyat qilinishi mumkin.
43. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
VAKOLATLI IQTISODIY OPERATORLAR REYESTRIGA KIRITISH TOʻGʻRISIDAGI GUVOHNOMA SHAKLI Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi GUVOHNOMA ________________________________ (guvohnoma turi koʻrsatiladi) __________ Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi ushbu orqali tasdiqlaydiki, _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (tashkiliy-huquqiy shakli, _________________________________________________________________________________________ yuridik shaxs nomi) vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritildi. Yuridik shaxsning manzili: ________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Mazkur guvohnoma _________________________________________________________dan kuchga kiradi. (sana) Alohida belgilar: _________________________________________________________________________ ______________________ _____________________ (BQ rahbarining lavozimi) (imzo, rahbar F.I.O) 20____ y “____” __________
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Vakolatli iqtisodiy operator dasturining maxsus farqlash belgisi (logotipi)
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi)
1. Xavfsizlik masalalari boʻyicha yoki bojxona va xavfsizlik masalalari boʻyicha vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaga talabgor boʻlgan yuridik shaxslar quyidagilarni taʼminlanish sharti bilan, tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarga (ochiq maydonchalarning bir qismi) ega boʻlishi lozim:
a) bojxona nazorati ostidagi tovarlar va transport vositalarining saqlanishi;
b) bojxona organlari ruxsatisiz bojxona nazorati ostida tovarlar va transport vositalari bilan yuk tushirish, qayta ortish va boshqa yuk operatsiyalarini amalga oshirishga yoʻl qoʻymasligi;
v) tovarlar va transport vositalariga nisbatan bojxona nazoratini amalga oshirish imkoniyatiga ega boʻlishi.
2. Yuridik shaxs vakolatli iqtisodiy operator hududida quyidagilarni taʼminlab berishi kerak:
a) qattiq (beton, asfalt yoki boshqa) qoplama, shu jumladan, ushbu hududga tutash boʻlgan tushirish-ortish joylari;
b) transport vositalarining toʻxtab turish joyi;
v) ochiq maydonchalarning (ochiq maydonchalarning qismlari) atrofi butun perimetr boʻylab yaxlit toʻsiqlar bilan aylantirib toʻsilgan boʻlishi;
g) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bojxona nazorati zonalarini belgilashi;
d) tovarlar va transport vositalarini bojxona koʻzdan kechiruvi hamda bojxona koʻrigini oʻtkazish uchun ajratilgan joylar;
e) mazkur hududga texnik jihatdan soz boʻlgan olib boruvchi yoʻllar;
j) ushbu hududda joylashgan obyektlarga, shu jumladan, tovarlar va transport vositalarini yuklash (tushirish) va saqlash joylariga ruxsatsiz kirishni istisno etadigan quyidagilarni taʼminlovchi nazorat-oʻtkazish va qoʻriqlash rejimi:
yuridik shaxs ishchilarining identifikatsiya qilgan holda, ularning mazkur obyektlarga kirishini;
yuridik shaxsning ishchilari boʻlmagan shaxslarni identifikatsiya hamda qayd qilgan holda, ularning mazkur obyektlarga kirishini;
ishdan boʻshatilgan yuridik shaxs ishchilarining ushbu obyektlar va axborot tizimlariga kirish imkonini operativ ravishda bekor qilish.
z) olib kiriladigan tovarlarni bojxona koʻrigidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan holatlar uchun uch oy davomida bojxona koʻrigi protsedurasi videoyozuvi saqlanishini va Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi markaziy apparati va uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar boʻyicha boshqarmalari va “Toshkent-AERO” ixtisoslashtirilgan bojxona kompleksi ulanishini taʼminlovchi videokuzatuv tizimi bilan jihozlangan, tunu kun ishlaydigan, shuningdek, transport vositalari hamda shaxslarning kirishini (chiqishini) nazorat qilish tizimlari;
i) qoʻriqlash va yongʻinga qarshi signalizatsiya, ochiq maydonchalar (ochiq maydonchalarning qismlari) bundan mustasno;
k) videokuzatuvni amalga oshirish imkonini beradigan yoritish tizimi;
l) ushbu hududda joylashtirish uchun moʻljallangan tovarlarni tortish imkoniyatini taʼminlovchi, qonuniy talablarga javob beradigan tortish moslamalari (oʻlchov vositalari);
m) tovarlarni bojxona nazoratidan oʻtkazish uchun zarur boʻlgan ortish-tushirish texnikasi va mexanizmlari.
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
20____ y. “____” _______ _____-son (ariza sanasi va raqami) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish haqida ARIZA ________________________________________________________________ (yuridik shaxsning toʻliq nomi va manzili) ________________________________________________________________ (STIR) quyidagi: tovarlarni eksport-import qiluvchi bojxona brokeri bojxona ombori egasi tashuvchi toifa boʻyicha va quyidagi turdagi guvohnomani bergan holda, vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritishni soʻraydi: bojxona masalalari boʻyicha operator xavfsizlik masalalari boʻyicha operator bojxona masalalari boʻyicha operator va xavfsizlik masalalari boʻyicha operator bojxona va xavfsizlik masalalarida operator Vazirlar Mahkamasining _______ yil “____” ____________dagi ____-son qarori bilan tasdiqlangan Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomning 4-bobida belgilangan mezonlarga muvofiqligini maʼlum qiladi: T/r Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi guvohnoma olish uchun mezonlar Mezonlarga muvofiqligi boʻyicha maʼlumotlar 1. Yuridik shaxs tashkil etilganligi toʻgʻrisida maʼlumot. yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat sanasi va raqami koʻrsatiladi. 2. Yuridik shaxs rahbari F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari va JSHSHIR koʻrsatiladi. 3. Yuridik shaxs bosh buxgalteri F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari va JSHSHIR koʻrsatiladi. 4. Yuridik shaxsning vakolatli shaxslari (ishonchnoma yoki tegishli shartnoma, shuningdek, bojxona rasmiylashtiruvi boʻyicha xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida ushbu yuridik shaxs manfaatlaridan kelib chiqib, uning nomidan va/yoki topshirigʻi boʻyicha harakat qiluvchi barcha shaxslar, shu jumladan oxirgi oʻn ikki oy davomida shunday maqomga ega boʻlgan barcha shaxslar koʻrsatiladi). 1) F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari va JSHSHIR koʻrsatiladi. 2) F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari va JSHSHIR koʻrsatiladi. 3) F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari va JSHSHIR koʻrsatiladi. 5. Murojaat sanasiga qadar oʻtgan bir yil mobaynida Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 171, 171 1 , 174, 175, 176, 177 va 227 — 227 9 -moddalari, 227 10 -moddasining birinchi qismi, 227 11 — 227 21 -moddalari, 227 22 -moddasining birinchi qismi, 227 23 — 227 27 -moddalarida nazarda tutilgan huquqbuzarlik uchun yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsining, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning maʼmuriy javobgarlikka tortilganlik holatlari. javobgarlikka tortilgan holatlar mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki holatlar mavjud boʻlsa, huquqbuzarlik moddasi va sanasi koʻrsatiladi. 6. Murojaat sanasiga qadar soʻnggi besh yil mobaynida yuridik shaxsning rahbari, bosh buxgalteri va vakolatli shaxsi, shuningdek, ushbu lavozimlarni oxirgi bir yil davomida egallagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining 175, 182, 184, 188, 189, 209, 228 va 246-moddalarida nazarda tutilgan jinoyat uchun jinoiy javobgarlikka tortilganlik holatlari. javobgarlikka tortilgan holatlar mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki holatlar mavjud boʻlsa, jinoyat moddasi va sanasi koʻrsatiladi. 7. Bojxona toʻlovlari, soliqlar va yigʻimlarni, shu jumladan, ular boʻyicha jarima va penyalar toʻlash yuzasidan qarzdorlik. ariza berilgan sanada qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki qarzdorlik boʻlgan holatlarda, uning summasi va turi koʻrsatiladi. 8. Tashqi iqtisodiy faoliyat amalga oshirilishi, bunda: bojxona ombori egalari uchun — bojxona ombori faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya raqami va berilgan sanasi; bojxona brokeri va eksportyor-importyorlar uchun — bojxona organlariga erkin muomalaga chiqarish import/eksport bojxona rejimlariga muvofiq birinchi marta taqdim etilgan BYDning rasmiylashtiruv sanasi; tashuvchilar uchun — yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya raqami va berilgan sanasi koʻrsatiladi. bojxona brokeri; bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan ikki yil mobaynida (yillar kesimida): import va/yoki eksport qilinayotgan tovarlar boʻyicha taqdim etilgan BYDning qiymati mln AQSH dollari ekvivalentida; import va/yoki eksport qilinayotgan tovarlar boʻyicha taqdim etilgan bojxona yuk deklaratsiyalari soni donada. bojxona ombori egasi; bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan uch yil mobaynida (yillar kesimida): saqlovi amalga oshirilgan tovarlarning bojxona organlarida murojaat qayd etilgan kunda amal qiluvchi valyuta kursi boʻyicha mln AQSH dollarida yillik qiymati; saqlovi amalga oshirilgan tovarlar miqdori ming tonnada. tashuvchi; egaligidagi bojxona plombalari va muhrlari ostida tovarlarni tashish talablariga javob beradigan transport vositalari soni; bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan ikki yil mobaynida (yillar kesimida) amalga oshirilgan import va/yoki eksport yuklarining (partiya) xalqaro tashuvlari soni. importyor-eksportyor; bojxona organlariga murojaat qilingan kunga qadar oʻtgan bir yil mobaynida: import va/yoki eksport qilingan tovarlarning qiymati mln AQSH dollarida; import va/yoki eksport BYDlari soni donada; toʻlangan bojxona toʻlovlarining summasi mlrd soʻmda koʻrsatiladi. 9. Tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarning (ochiq maydonchalarning bir qismi) mavjudligi. ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq belgilangan talablarga mos keladigan tovarlarni saqlash uchun ombor sifatida foydalanishga moʻljallangan (foydalanish yoki egalik qilish huquqida) inshootlar, binolar (binolarning bir qismi) va/yoki ochiq maydonchalarning (ochiq maydonchalarning bir qismi) manzili, kadastr raqami, shartnoma asosida foydalanilganda mulkdor haqida maʼlumotlar, shartnoma raqami, sanasi va muddati. 10. Murojaat sanasiga qadar oxirgi oʻn ikki oy davomida har bir tashqi savdo shartnomasi doirasida amalga oshirilgan tashqi savdo operatsiyalariga nisbatan muddati oʻtgan debitor qarzdorligi 10 foizdan oshmasligi. ariza berilgan sanada muddati oʻtkazib yuborilgan debitor qarzdorlik mavjud emasligi toʻgʻrisida maʼlumot yoki qarzdorlik boʻlgan holatlarda, uning summasi koʻrsatiladi. 11. Yuridik shaxsning masʼul xodimi vakolatli iqtisodiy operatorlar vakillari uchun tasdiqlangan oʻquv dasturini tugatishi yoki masʼul xodimini ushbu oʻquv dasturida 120 kun ichida oʻqitish majburiyatini oʻz zimmasiga olish toʻgʻrisida yuridik shaxsning kafolati. tasdiqlangan oʻquv dasturini tugatgan xodimning F.I.O., pasport (ID karta) maʼlumotlari, JSHSHIR, oʻquv kursini tugatganligini tasdiqlovchi hujjat raqami va sanasi koʻrsatiladi. oʻquv kursini tugatgan xodim boʻlmaganda 120 kun ichida masʼul xodimini ushbu oʻquv dasturida oʻqitishni kafolatlash toʻgʻrisida kafolatnoma yoziladi. Ilova: mazkur arizada koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlar. _____________________________________ _______________________ (yuridik shaxs rahbarining F.I.O.) (imzo) Masʼul shaxs toʻgʻrisida maʼlumot (F.I.O., xizmat va mobil telefon raqamlari) .
Vakolatli iqtisodiy operatorlar toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Yuridik shaxsni vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddat 1-bosqich Yuridik shaxs Vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisidagi elektron shakldagi arizani Bojxona qoʻmitasiga Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (YIDXP) orqali yoki Qoʻmitaning rasmiy veb-saytida mavjud interaktiv xizmat orqali yoxud Davlat xizmatlari markazlari orqali taqdim etadi. Yuridik shaxsning xohishiga koʻra 2-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 1. Arizani koʻrib chiqadi. 2. Arizani koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha xulosa asosida yuridik shaxsni vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish yoki kiritishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 3. Yuridik shaxsga quyidagilar haqida xabarnoma yuboradi: a) vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritish toʻgʻrisida; b) vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritishni rad etish toʻgʻrisida. 30 ish kunidan oshmagan muddatda 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 1. Yuridik shaxsning vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani rasmiylashtiradi. 2. Yuridik shaxsning vakolatli iqtisodiy operatorlar reyestriga kiritilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani YIDXP orqali yoki Bojxona qoʻmitasining rasmiy veb-sayti orqali ariza beruvchiga yuboradi. Qaror qabul qilingan kunda ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 4-avgust,
430 -son