📅 2026-yil 25-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 25-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 25 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 July 2026 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎРИҚНОМА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7 1 -моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 25 июлдаги 363-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментига (бундан буён матнда Қўриқлаш департаменти деб юритилади) қўриқлаш учун топширилган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари, тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
Ушбу Йўриқнома талаблари ўта муҳим, тоифаланган ҳамда давлат аҳамиятига молик бошқа объектлар, банклар ва уларнинг филиаллари объектлари, таълим ташкилотлари объектлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан қўриқланадиган объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатида назарда тутилмаган тадбиркорлик субъектлари ҳамда жисмоний шахсларга тегишли объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлашда мазкур Йўриқнома талаблари тавсиявий хусусиятга эга бўлиб, уларни қўллаш шартлари тарафларнинг ўзаро келишувига кўра тузиладиган шартномада белгиланади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қўриқланадиган объект (бундан буён матнда объект деб юритилади) — белгиланган тартибда қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс;
қўриқлашнинг муҳандислик воситалари — объектларни тажовузлардан механик жиҳатдан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган қурилмалар ва иншоотлар;
қўриқлашнинг техник воситалари — объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилмалар;
тўсиқ — объектга киришга ёки киришга уринишга тўсқинлик қилувчи қўриқлашнинг муҳандислик воситаси (металл панжара ёки металл конструкция ёхуд девор);
қўриқлаш сигнализацияси тизими — объектга қонунга хилоф равишда киришни ёки киришга уринишни магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар (бундан буён матнда хабаргоҳлар деб юритилади) орқали аниқловчи қўриқлашнинг техник воситаси;
техник қўриқлаш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) — ташвиш хабари асосида объектга тезкор ҳаракатланувчи гуруҳнинг зудлик билан жўнатилишини таъминлайдиган Қўриқлаш департаментининг таркибий бўлинмаси;
сигнализация ҳимоя тўсиқлари (бундан буён матнда ҳимоя тўсиғи деб юритилади) — объектга қонунга хилоф равишда кирилганда ташвиш хабарининг қўриқлаш пости қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ёки Марказга узатилишини таъминловчи сигнализация шлейфи ёки шлейфларнинг мажмуаси;
ташвиш сигнализация тизими — объектга қонунга хилоф равишда қилинган тажовузлар бўйича ташвиш хабарининг тугма ёки педаллар орқали Марказга узатилишини таъминлайдиган қўриқлашнинг техник воситаси.
2. Мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаблар объектларга уларнинг функционал вазифаси, конструктив хусусиятлари, жойлашуви ва қўриқлаш туридан келиб чиқиб қўлланилади.
2-боб. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик воситалари билан жиҳозлаш талаблари ва шартлари
3. Объектларни қўриқлашнинг муҳандислик воситалари билан жиҳозлашда қуйидагилар назарда тутилади:
тўсиқ;
дарвоза;
назорат-ўтказиш жойи;
сув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари;
эшик ва деразалар;
шамоллатиш (вентиляция) шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлар;
қулфлаш мосламалари.
4. Объектнинг тўсиқларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши лозим:
шахслар ва транспорт воситаларининг объект ҳудудига тасодифий ёки рухсатсиз киришига, шунингдек назорат-ўтказиш жойини четлаб ўтган ҳолда объектга қонунга хилоф равишда киришига тўсқинлик қилиши;
объект ҳудудини кузатишга ҳамда қўриқлашнинг техник воситалари ишлашига тўсқинлик қилмаслиги;
объект ҳудудидан ташқарида жойлашган бино ва иншоотлар билан туташмаслиги;
тирқишлар, тешиклар ва бошқа шикастланишларга, шунингдек қулфланмайдиган дарвоза ҳамда эшикларга эга бўлмаслиги;
баландлиги камида 2 метр бўлиши.
5. Объектнинг дарвозаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя этилиши зарур:
объектнинг дарвозалари транспорт воситалари ва темир йўл кириш жойларига ўрнатилиши;
автоматик бошқариладиган дарвозалар техник носоз бўлганда уларни қўлда очиш ва тўхтатиш имконини берувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши;
баландлиги камида 2 метр ва қалинлиги камида 2 мм бўлган металл қопламадан ёки диаметри камида 16 мм бўлган ҳамда 150х150 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 50х50х5 мм дан кам бўлмаган ўлчамдаги металл бурчак билан мустаҳкамланган металл панжарадан иборат бўлиши.
6. Объектнинг назорат-ўтказиш жойини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя этилиши лозим:
объектга ташриф буюрувчи шахслар ва унинг ходимларини кўздан кечириш, шунингдек қўриқлаш нарядларининг хизмат ўташи учун алоҳида хона мавжуд бўлиши;
дарвозаларни автоматик бошқариш, ташқи периметр ёриткичларини ҳамда транспорт воситаларини доимий (стационар) кўздан кечириш воситаларини бошқариш қурилмалари назорат-ўтказиш жойига ёки объект ҳудудининг ички томонига ўрнатилиши;
транспорт воситалари ва темир йўл транспортини кўздан кечириш учун махсус майдончалар билан жиҳозланиши;
назорат-ўтказиш жойининг деразалари металл панжаралар билан жиҳозланиши;
назорат-ўтказиш жойининг эшиклари қалинлиги 2 мм дан кам бўлмаган металл қопламадан иборат бўлиши, шунингдек транспорт воситалари ва фуқароларни кузатиш учун туйнук билан жиҳозланган бўлиши;
турникетлар билан жиҳозланиши.
7. Объектнинг сув ва ҳаво қувурлари, ер ости коллекторлари унинг объектдан чиқиш жойларида диаметри камида 16 мм бўлган ва 150х150 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган металл панжаралар билан жиҳозланган бўлиши зарур.
8. Объектнинг эшикларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:
асосий ва захира кириш эшикларининг ички томонида диаметри камида 16 мм бўлган ва 150х150 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган, гардиши 35х35х4 мм дан кам бўлмаган ўлчамдаги металл бурчак билан мустаҳкамланган металл панжарали қўшимча эшик ўрнатилиши;
асосий кириш эшиги домофон билан, захира кириш эшиги эса кўриш туйнуги билан жиҳозланиши;
махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналари, шунингдек ертўла ҳамда чордоқ эшиклари қалинлиги 2 мм дан кам бўлмаган металл қоплама билан қопланган бўлиши.
9. Объектнинг деразаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:
объектнинг биринчи қаватида жойлашган махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналарининг, шунингдек ертўла ҳамда чордоқнинг деразалари металл панжаралар билан жиҳозланиши;
иккинчи ва ундан юқори қаватлардаги деразалар эвакуация зиналари ёнида жойлашган тақдирда металл панжаралар билан жиҳозланиши.
10. Объектнинг шамоллатиш (вентиляция) шахталари, мўри ва бошқа технологик каналлари унинг объектга кириш жойларида диаметри камида 16 мм бўлган ва 150х150 мм дан катта бўлмаган ўлчамдаги катакчаларни ташкил этувчи, шунингдек катакчаларнинг кесишмаларида пайвандланган металл панжаралар билан жиҳозланган бўлиши керак.
11. Объект дарвоза ва эшикларининг қулфлаш мосламаларини жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши зарур:
осма қулф ўрнатиш учун мўлжалланган қулоқчалар кесими камида 6×40 мм бўлган пўлат тасмадан тайёрланиши;
ёпиштирма қулфлар дарвоза ва эшикларнинг ички томонига болтлар, шайбалар ва гайкалар ёрдамида маҳкамланиши.
3-боб. Объектни қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозлаш талаблари ва шартлари
12. Объектни қўриқлашнинг техник воситалари таркибига қуйидагилар киради:
қўриқлаш сигнализацияси тизими;
ташвиш сигнализация тизими.
13. Объектни қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:
рухсатсиз кириш эҳтимоли мавжуд бўлган жойлар (дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши;
қўриқлаш сигнализацияси тизимининг қабул қилиш ва бошқариш қурилмаси қўриқлаш постига ўрнатилиши;
ертўла ва чордоқ хоналарига, шунингдек уларнинг эшик ва деразаларига ўрнатилган хабаргоҳларнинг шлейфлари ташқи периметрни қўриқлаш сигнализацияси тизимига уланиши;
объектнинг ҳар бир қаватида ўрнатилган хабаргоҳлардан келувчи шлейфлар ички периметри қўриқлаш сигнализацияси тизимига уланиши;
объектнинг асосий кириш эшиги ишдан ташқари вақтда очилишини назорат қилиш учун унга ўрнатилган хабаргоҳ қабул қилиш-назорат ва бошқариш қурилмаси орқали Марказга уланиши;
объект ҳар бир хонасига магнит контактли, ойна синишини қайд этувчи ва ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар биргаликда ўрнатилиши;
ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳлар объект хонасининг ҳар 30 м 2 қисми учун камида биттадан ўрнатилиши.
14. Махсус қисм, сервер, архив ва касса хоналарини қўриқлаш сигнализация тизимининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:
биринчи ҳимоя тўсиғига хона деразасига ойна синишини ва унинг очилишини ҳамда хона эшигига унинг очилишини қайд этувчи магнит контактли хабаргоҳларни қўллаш;
иккинчи ҳимоя тўсиғига хонага ҳаракатни аниқлайдиган хабаргоҳларни қўллаш.
Бунда ушбу ҳимоя тўсиқлари шлейфлар орқали қабул қилиш ва бошқариш қурилмасига ва Марказга уланиши зарур.
15. Объектни ташвиш сигнализация тизими билан жиҳозлашда қуйидаги талаб ва шартларга риоя қилиниши керак:
ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари бегона шахслар кўрмайдиган жойларга ўрнатилиши;
ташвиш хабарининг тугма ёки педаллари объект раҳбари ва бухгалтер хоналарига, шунингдек товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойларига ва қўриқлаш постларига ўрнатилиши;
ташвиш сигнализация тизимининг барча шлейфлари тўғридан тўғри Марказга уланиши.
4-боб. Объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш
16. Объектни қўриқлаш ҳамда унинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозланишини ўрганиб бериш учун жисмоний ёки юридик шахс ушбу объект жойлашган жойдаги Қўриқлаш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳузуридаги Қўриқлаш хизматларига (бундан буён матнда ҳудудий қўриқлаш хизматлари) ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
17. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш хизматлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган объектнинг ўзига хос хусусиятлари ўрганиб чиқилади.
18. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ҳудудий қўриқлаш хизматлари томонидан объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалар билан жиҳозлашда қуйидагилар ўрганиб чиқилади:
объектларни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги;
объектнинг тузилиши (объект жойлашуви, қават ва хоналарининг сони, товар-моддий бойликларни сақлаш, ташиш ва ортиш-тушириш жойлари);
объектга рухсатсиз кириш мумкин бўлган барча заиф жойлар (тўсиқ, дарвоза, эшик, дераза, йўлак ва хоналар) мавжудлиги.
Бунда ўрганиш натижаларига кўра жисмоний ёки юридик шахс ва ҳудудий қўриқлаш хизмати масъул ходими томонидан икки нусхада объектни қўриқлаш ҳамда уни муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштирилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси жисмоний ёки юридик шахсда, иккинчи нусхаси эса ҳудудий қўриқлаш хизмати масъул ходимида сақланади.
19. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш жисмоний ёки юридик шахс томонидан далолатномага мувофиқ амалга оширилади.
20. Объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш ишлари якунлангандан сўнг шу куннинг ўзида жисмоний ёки юридик шахс бу ҳақда ҳудудий қўриқлаш хизматини хабардор этади.
21. Ҳудудий қўриқлаш хизмати бу ҳақда хабардор қилинган кундан эътиборан беш кун ичида объектнинг мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ жиҳозланганлигини ўрганади.
Бунда ўрганиш натижасига кўра ҳудудий қўриқлаш хизмати бошлиғи томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқлиги аниқланган тақдирда, объектни қўриққа олиш тўғрисида;
объектни қўриқлашнинг муҳандислик ва техник воситалари билан жиҳозлаш мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқлиги аниқланган тақдирда, объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисида.
22. Ҳудудий қўриқлаш хизмати объектни қўриққа олиш ёки уни қўриққа олишни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида жисмоний ёки юридик шахсни ушбу қарор қабул қилинган куннинг ўзида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Бунда объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга номувофиқликлар, аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар кўрсатилиши лозим.
23. Объектни қўриққа олишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда жисмоний ёки юридик шахс мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган талаб ва шартларга мувофиқ бўлмаган аниқланган камчиликларни бартараф этиб, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоида
24. Ушбу Йўриқноманинг талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 25 июль,
2026 йил 4 июль
2026 йил 23 июнь
2026 йил 23 июнь
363-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRINING
BUYRUGʻI
YOʻRIQNOMA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 7 1 -moddasiga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 25-iyuldagi 363-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentiga qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlari toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamentiga (bundan buyon matnda Qoʻriqlash departamenti deb yuritiladi) qoʻriqlash uchun topshirilgan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash talablari, tartibi hamda shartlarini belgilaydi.
Ushbu Yoʻriqnoma talablari oʻta muhim, toifalangan hamda davlat ahamiyatiga molik boshqa obyektlar, banklar va ularning filiallari obyektlari, taʼlim tashkilotlari obyektlari, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlashga nisbatan tatbiq etilmaydi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 21-noyabrdagi 930-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti boʻlinmalari tomonidan qoʻriqlanadigan obyektlar roʻyxatida nazarda tutilmagan tadbirkorlik subyektlari hamda jismoniy shaxslarga tegishli obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlashda mazkur Yoʻriqnoma talablari tavsiyaviy xususiyatga ega boʻlib, ularni qoʻllash shartlari taraflarning oʻzaro kelishuviga koʻra tuziladigan shartnomada belgilanadi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qoʻriqlanadigan obyekt (bundan buyon matnda obyekt deb yuritiladi) — belgilangan tartibda qoʻriqlashga olingan jismoniy va yuridik shaxslarning binolari, imoratlari, inshootlari, ularning hududlari, joyning uchastkalari, transport vositalari, transportda tashiladigan yuklari, pul mablagʻlari, moddiy boyliklari va boshqa mol-mulki, shuningdek jismoniy shaxs;
qoʻriqlashning muhandislik vositalari — obyektlarni tajovuzlardan mexanik jihatdan himoya qilish uchun qoʻllaniladigan qurilmalar va inshootlar;
qoʻriqlashning texnik vositalari — obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish uchun foydalaniladigan, mustaqil vazifalarni bajaradigan, konstruktiv jihatdan yakunlangan qurilmalar;
toʻsiq — obyektga kirishga yoki kirishga urinishga toʻsqinlik qiluvchi qoʻriqlashning muhandislik vositasi (metall panjara yoki metall konstruksiya yoxud devor);
qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi — obyektga qonunga xilof ravishda kirishni yoki kirishga urinishni magnit kontaktli, oyna sinishini qayd etuvchi va harakatni aniqlaydigan xabargohlar (bundan buyon matnda xabargohlar deb yuritiladi) orqali aniqlovchi qoʻriqlashning texnik vositasi;
texnik qoʻriqlash markazi (bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi) — tashvish xabari asosida obyektga tezkor harakatlanuvchi guruhning zudlik bilan joʻnatilishini taʼminlaydigan Qoʻriqlash departamentining tarkibiy boʻlinmasi;
signalizatsiya himoya toʻsiqlari (bundan buyon matnda himoya toʻsigʻi deb yuritiladi) — obyektga qonunga xilof ravishda kirilganda tashvish xabarining qoʻriqlash posti qabul qilish va boshqarish qurilmasiga yoki Markazga uzatilishini taʼminlovchi signalizatsiya shleyfi yoki shleyflarning majmuasi;
tashvish signalizatsiya tizimi — obyektga qonunga xilof ravishda qilingan tajovuzlar boʻyicha tashvish xabarining tugma yoki pedallar orqali Markazga uzatilishini taʼminlaydigan qoʻriqlashning texnik vositasi.
2. Mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talablar obyektlarga ularning funksional vazifasi, konstruktiv xususiyatlari, joylashuvi va qoʻriqlash turidan kelib chiqib qoʻllaniladi.
2-bob. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik vositalari bilan jihozlash talablari va shartlari
3. Obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik vositalari bilan jihozlashda quyidagilar nazarda tutiladi:
toʻsiq;
darvoza;
nazorat-oʻtkazish joyi;
suv va havo quvurlari, yer osti kollektorlari;
eshik va derazalar;
shamollatish (ventilyatsiya) shaxtalari, moʻri va boshqa texnologik kanallar;
qulflash moslamalari.
4. Obyektning toʻsiqlarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi lozim:
shaxslar va transport vositalarining obyekt hududiga tasodifiy yoki ruxsatsiz kirishiga, shuningdek nazorat-oʻtkazish joyini chetlab oʻtgan holda obyektga qonunga xilof ravishda kirishiga toʻsqinlik qilishi;
obyekt hududini kuzatishga hamda qoʻriqlashning texnik vositalari ishlashiga toʻsqinlik qilmasligi;
obyekt hududidan tashqarida joylashgan bino va inshootlar bilan tutashmasligi;
tirqishlar, teshiklar va boshqa shikastlanishlarga, shuningdek qulflanmaydigan darvoza hamda eshiklarga ega boʻlmasligi;
balandligi kamida 2 metr boʻlishi.
5. Obyektning darvozalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya etilishi zarur:
obyektning darvozalari transport vositalari va temir yoʻl kirish joylariga oʻrnatilishi;
avtomatik boshqariladigan darvozalar texnik nosoz boʻlganda ularni qoʻlda ochish va toʻxtatish imkonini beruvchi moslamalar bilan jihozlangan boʻlishi;
balandligi kamida 2 metr va qalinligi kamida 2 mm boʻlgan metall qoplamadan yoki diametri kamida 16 mm boʻlgan hamda 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan, gardishi 50x50x5 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamdagi metall burchak bilan mustahkamlangan metall panjaradan iborat boʻlishi.
6. Obyektning nazorat-oʻtkazish joyini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya etilishi lozim:
obyektga tashrif buyuruvchi shaxslar va uning xodimlarini koʻzdan kechirish, shuningdek qoʻriqlash naryadlarining xizmat oʻtashi uchun alohida xona mavjud boʻlishi;
darvozalarni avtomatik boshqarish, tashqi perimetr yoritkichlarini hamda transport vositalarini doimiy (statsionar) koʻzdan kechirish vositalarini boshqarish qurilmalari nazorat-oʻtkazish joyiga yoki obyekt hududining ichki tomoniga oʻrnatilishi;
transport vositalari va temir yoʻl transportini koʻzdan kechirish uchun maxsus maydonchalar bilan jihozlanishi;
nazorat-oʻtkazish joyining derazalari metall panjaralar bilan jihozlanishi;
nazorat-oʻtkazish joyining eshiklari qalinligi 2 mm dan kam boʻlmagan metall qoplamadan iborat boʻlishi, shuningdek transport vositalari va fuqarolarni kuzatish uchun tuynuk bilan jihozlangan boʻlishi;
turniketlar bilan jihozlanishi.
7. Obyektning suv va havo quvurlari, yer osti kollektorlari uning obyektdan chiqish joylarida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan metall panjaralar bilan jihozlangan boʻlishi zarur.
8. Obyektning eshiklarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:
asosiy va zaxira kirish eshiklarining ichki tomonida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan, gardishi 35x35x4 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamdagi metall burchak bilan mustahkamlangan metall panjarali qoʻshimcha eshik oʻrnatilishi;
asosiy kirish eshigi domofon bilan, zaxira kirish eshigi esa koʻrish tuynugi bilan jihozlanishi;
maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalari, shuningdek yertoʻla hamda chordoq eshiklari qalinligi 2 mm dan kam boʻlmagan metall qoplama bilan qoplangan boʻlishi.
9. Obyektning derazalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:
obyektning birinchi qavatida joylashgan maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalarining, shuningdek yertoʻla hamda chordoqning derazalari metall panjaralar bilan jihozlanishi;
ikkinchi va undan yuqori qavatlardagi derazalar evakuatsiya zinalari yonida joylashgan taqdirda metall panjaralar bilan jihozlanishi.
10. Obyektning shamollatish (ventilyatsiya) shaxtalari, moʻri va boshqa texnologik kanallari uning obyektga kirish joylarida diametri kamida 16 mm boʻlgan va 150x150 mm dan katta boʻlmagan oʻlchamdagi katakchalarni tashkil etuvchi, shuningdek katakchalarning kesishmalarida payvandlangan metall panjaralar bilan jihozlangan boʻlishi kerak.
11. Obyekt darvoza va eshiklarining qulflash moslamalarini jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi zarur:
osma qulf oʻrnatish uchun moʻljallangan quloqchalar kesimi kamida 6×40 mm boʻlgan poʻlat tasmadan tayyorlanishi;
yopishtirma qulflar darvoza va eshiklarning ichki tomoniga boltlar, shaybalar va gaykalar yordamida mahkamlanishi.
3-bob. Obyektni qoʻriqlashning texnik vositalari bilan jihozlash talablari va shartlari
12. Obyektni qoʻriqlashning texnik vositalari tarkibiga quyidagilar kiradi:
qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi;
tashvish signalizatsiya tizimi.
13. Obyektni qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:
ruxsatsiz kirish ehtimoli mavjud boʻlgan joylar (darvoza, eshik, deraza, yoʻlak va xonalar) qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi bilan jihozlanishi;
qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimining qabul qilish va boshqarish qurilmasi qoʻriqlash postiga oʻrnatilishi;
yertoʻla va chordoq xonalariga, shuningdek ularning eshik va derazalariga oʻrnatilgan xabargohlarning shleyflari tashqi perimetrni qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimiga ulanishi;
obyektning har bir qavatida oʻrnatilgan xabargohlardan keluvchi shleyflar ichki perimetri qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimiga ulanishi;
obyektning asosiy kirish eshigi ishdan tashqari vaqtda ochilishini nazorat qilish uchun unga oʻrnatilgan xabargoh qabul qilish-nazorat va boshqarish qurilmasi orqali Markazga ulanishi;
obyekt har bir xonasiga magnit kontaktli, oyna sinishini qayd etuvchi va harakatni aniqlaydigan xabargohlar birgalikda oʻrnatilishi;
harakatni aniqlaydigan xabargohlar obyekt xonasining har 30 m 2 qismi uchun kamida bittadan oʻrnatilishi.
14. Maxsus qism, server, arxiv va kassa xonalarini qoʻriqlash signalizatsiya tizimining ikkita himoya toʻsigʻi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:
birinchi himoya toʻsigʻiga xona derazasiga oyna sinishini va uning ochilishini hamda xona eshigiga uning ochilishini qayd etuvchi magnit kontaktli xabargohlarni qoʻllash;
ikkinchi himoya toʻsigʻiga xonaga harakatni aniqlaydigan xabargohlarni qoʻllash.
Bunda ushbu himoya toʻsiqlari shleyflar orqali qabul qilish va boshqarish qurilmasiga va Markazga ulanishi zarur.
15. Obyektni tashvish signalizatsiya tizimi bilan jihozlashda quyidagi talab va shartlarga rioya qilinishi kerak:
tashvish xabarining tugma yoki pedallari begona shaxslar koʻrmaydigan joylarga oʻrnatilishi;
tashvish xabarining tugma yoki pedallari obyekt rahbari va buxgalter xonalariga, shuningdek tovar-moddiy boyliklarni saqlash, tashish va ortish-tushirish joylariga va qoʻriqlash postlariga oʻrnatilishi;
tashvish signalizatsiya tizimining barcha shleyflari toʻgʻridan toʻgʻri Markazga ulanishi.
4-bob. Obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash
16. Obyektni qoʻriqlash hamda uning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlanishini oʻrganib berish uchun jismoniy yoki yuridik shaxs ushbu obyekt joylashgan joydagi Qoʻriqlash departamentining Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari huzuridagi Qoʻriqlash xizmatlariga (bundan buyon matnda hududiy qoʻriqlash xizmatlari) ariza bilan yozma yoki elektron shaklda murojaat qiladi.
17. Jismoniy yoki yuridik shaxsning arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida hududiy qoʻriqlash xizmatlari tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 18-bandida koʻrsatilgan obyektning oʻziga xos xususiyatlari oʻrganib chiqiladi.
18. Jismoniy yoki yuridik shaxsning arizasi kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida hududiy qoʻriqlash xizmatlari tomonidan obyektni qoʻriqlash hamda uni muhandislik va texnik vositalar bilan jihozlashda quyidagilar oʻrganib chiqiladi:
obyektlarni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiqligi;
obyektning tuzilishi (obyekt joylashuvi, qavat va xonalarining soni, tovar-moddiy boyliklarni saqlash, tashish va ortish-tushirish joylari);
obyektga ruxsatsiz kirish mumkin boʻlgan barcha zaif joylar (toʻsiq, darvoza, eshik, deraza, yoʻlak va xonalar) mavjudligi.
Bunda oʻrganish natijalariga koʻra jismoniy yoki yuridik shaxs va hududiy qoʻriqlash xizmati masʼul xodimi tomonidan ikki nusxada obyektni qoʻriqlash hamda uni muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash boʻyicha dalolatnoma (bundan buyon matnda dalolatnoma deb yuritiladi) rasmiylashtiriladi. Dalolatnomaning birinchi nusxasi jismoniy yoki yuridik shaxsda, ikkinchi nusxasi esa hududiy qoʻriqlash xizmati masʼul xodimida saqlanadi.
19. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash jismoniy yoki yuridik shaxs tomonidan dalolatnomaga muvofiq amalga oshiriladi.
20. Obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash ishlari yakunlangandan soʻng shu kunning oʻzida jismoniy yoki yuridik shaxs bu haqda hududiy qoʻriqlash xizmatini xabardor etadi.
21. Hududiy qoʻriqlash xizmati bu haqda xabardor qilingan kundan eʼtiboran besh kun ichida obyektning mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiq jihozlanganligini oʻrganadi.
Bunda oʻrganish natijasiga koʻra hududiy qoʻriqlash xizmati boshligʻi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiqligi aniqlangan taqdirda, obyektni qoʻriqqa olish toʻgʻrisida;
obyektni qoʻriqlashning muhandislik va texnik vositalari bilan jihozlash mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga nomuvofiqligi aniqlangan taqdirda, obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisida.
22. Hududiy qoʻriqlash xizmati obyektni qoʻriqqa olish yoki uni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisida qabul qilingan qaror haqida jismoniy yoki yuridik shaxsni ushbu qaror qabul qilingan kunning oʻzida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.
Bunda obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisidagi xabarnomada mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga nomuvofiqliklar, aniqlangan kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish boʻyicha tegishli tavsiyalar koʻrsatilishi lozim.
23. Obyektni qoʻriqqa olishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinganda jismoniy yoki yuridik shaxs mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-boblarida nazarda tutilgan talab va shartlarga muvofiq boʻlmagan aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etib, qayta murojaat qilish huquqiga ega.
5-bob. Yakunlovchi qoida
24. Ushbu Yoʻriqnomaning talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Vazir A. TASHPULATOV
Favqulodda vaziyatlar vaziri A. IKRAMOV
Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri SH. XIDOYATOV
Toshkent sh.,
2026-yil 25-iyul,
2026-yil 4-iyul
2026-yil 23-iyun
2026-yil 23-iyun
363-son