📅 2026-yil 28-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 28-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 28 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2026 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
МЕТОДИКАСИ
МЕЗОНЛАРИ
МЕТОДИКАСИ
МЕЗОНЛАРИ
ҚАЙДНОМА
ҚАЙДНОМА
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 7 1 -моддасига мувофиқ буюраман:
1. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 28 сентябрдаги 250-сон «Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3464, 2023 йил 16 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2023 й., 10/23/3464/0783-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2026 йил 28 июлдаги 455-сон буйруғига ИЛОВА
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўз объектларини қўриқлаш бўйича махсус вазифаларни бажариш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган, хизмат фаолияти қоровуллик хизматини ташкил этиш ва ўташ тартиби талабларига мувофиқ ташкил этиладиган таркибий бўлинмаси томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;
идоравий қоровуллик — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ўз объектларини қўриқлаш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган таркибий бўлинмаси томонидан ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган алоҳида ходими томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури;
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ишчиси ва хизматчиси (бундан буён матнда ишчи ва хизматчи деб юритилади) — идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмаларининг қўриқлаш фаолиятини бошқариш, назорат қилиш ва амалга ошириш вазифалари ўз зиммасига юклатилган ишчиси ва хизматчиси;
қўриқланадиган объект — белгиланган тартибда қўриқлашга олинган жисмоний ва юридик шахсларнинг бинолари, иморатлари, иншоотлари, уларнинг ҳудудлари, жойнинг участкалари, транспорт воситалари, транспортда ташиладиган юклари, пул маблағлари, моддий бойликлари ва бошқа мол-мулки, шунингдек жисмоний шахс;
хизмат-жанговар тайёргарлик — ишчи ва хизматчиларни махсус ўқув дастурларига асосан махсус-тактик тайёргарлик, ўқ отиш тайёргарлиги, муҳандислик тайёргарлиги, тиббий тайёргарлик ва саф тайёргарлиги бўйича ривожлантиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;
ижтимоий-ҳуқуқий тайёргарлик — ишчи ва хизматчиларни мутахассислик тайёргарлиги ва ҳуқуқий тайёргарлик бўйича ривожлантиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;
ахлоқий-руҳий тайёргарлик — ишчи ва хизматчиларда уларнинг хизмат фаолияти давомида юксак маънавий, руҳий ва профессионал сифатларини такомиллаштиришга қаратилган касбий тайёргарлик тури;
жисмоний тайёргарлик — мазкур Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган спорт турларидан фойдаланган ҳолда, қўриқлаш фаолиятига оид вазифаларни бажариш учун ишчи ва хизматчиларнинг чидамлилиги ва эпчилилигини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарлик тури.
2. Ишчи ва хизматчиларнинг касбий тайёргарлиги уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажариши учун зарур бўлган билим, кўникма, малакаларни оширишга, чидамлилик ҳамда эпчилликни таъминлашга қаратилган хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини (бундан буён матнда касбий тайёргарлик машғулотлари деб юритилади) ўз ичига олади.
2-боб. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг касбий тайёргарлик машғулотларини амалга ошириш
3. Касбий тайёргарлик машғулотлари таркибида идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий қоровуллик бўлинмалари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки бошқа ташкилотлар раҳбарининг (бундан буён матнда объект раҳбари деб юритилади) буйруғи (фармойиши) асосида ташкил этилади.
4. Касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун унга масъул этиб белгиланган шахс томонидан объект раҳбарига мазкур машғулотлар бошланишидан ўн кун олдин ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган буйруқ (фармойиш) лойиҳаси тайёрланган ҳолда тақдим этилади.
Бунда объект раҳбари томонидан мазкур буйруқ (фармойиш) касбий тайёргарлик машғулотлари бошланишидан уч кун олдин тасдиқланиши зарур.
5. Объект раҳбари томонидан тасдиқланган буйруқда (фармойишда) касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун масъуллар, ушбу машғулотларни ташкил этиш куни, жойи, вақти, ким томонидан ўтказилиши белгиланади.
6. Касбий тайёргарлик машғулотлари икки ўқув босқичида ўтказилади:
биринчи ўқув босқичи январь — май ойларида;
иккинчи ўқув босқичи июль — ноябрь ойларида.
Июнь ва декабрь ойи янги ўқув босқичига тайёргарлик ойлари ҳисобланади.
7. Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик машғулотлари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларида — ойига 8 академик соат (ўқув йилида 80 академик соат);
идоравий қоровуллик бўлинмаларида — ойига 4 академик соат (ўқув йилида 40 академик соат).
8. Касбий тайёргарлик машғулотлари назарий, амалий, мустақил тайёргарлик ва синовларни қабул қилиш каби ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда объект ҳудудида ва (ёки) дала-ўқув полигонларида ташкил этилади.
9. Касбий тайёргарлик машғулотлари жараёнида гуруҳдаги ишчи ва хизматчиларнинг сони 25 нафардан ошмаслиги лозим.
10. Касбий тайёргарлик машғулотлари объект раҳбари томонидан тасдиқланган буйруқда (фармойишда) масъул этиб белгиланган мутахассислар томонидан ўтказилади.
Бунда касбий тайёргарлик машғулотларига шартнома асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагог кадрлари ва мутахассислари жалб этилиши мумкин.
11. Касбий тайёргарлик машғулотларини ташкил этиш учун масъул этиб белгиланган мутахассисларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:
ўқув жараёнини режалаштириш ва ишлаб чиқишда қўл остидаги ишчи ва хизматчиларга вазифаларни тақсимлаб бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
ўқув жараёнини ташкил этиш учун маълумотлар ва маърузалар ресурсларини шакллантириш ҳамда янгилаб бориш;
касбий тайёргарлик машғулотлари гуруҳлар таркибида ва махсус тактик машқлар ўқув режалари ҳамда дастурларига асосан ўтказилиб, ўқув гуруҳи журналларининг тўғри юритилишини назорат қилиш;
ўқув-моддий базани яхшилаш ва талаб даражасида сақлаб туришга раҳбарлик қилиш;
касбий тайёргарлик машғулотларини ўтказишда хавфсизлик қоидалари ҳамда талабларининг бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
12. Ишчи ва хизматчилар касбий тайёргарлик машғулотлари билан тўлиқ қамраб олинади.
Хизматда, меҳнат таътилида бўлган, касаллик варақаси бўйича ишда бўлмаган ёки бошқа узрли сабаблар билан (яқин қариндошларининг вафоти, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) қатнашмаган ишчи ва хизматчилар учун қўшимча машғулотлар ташкил этилади.
Бунда объект раҳбари томонидан ишчи ва хизматчилар учун қўшимча машғулотлар улар ўз хизмат фаолиятини бошлаган кундан эътиборан ўн кун ичида ташкил этилиши керак.
3-боб. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш
13. Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларидан (бундан буён матнда синов деб юритилади) ўтказилади.
Синов касбий тайёргарлик машғулотларининг иккинчи ўқув босқичи якунида ўтказилади.
14. Идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчи ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.
Бунда идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг ишчи ва хизматчилари учун касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг касбий тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
15. Синовни ўтказиш ва баҳолаш таркибида идоравий қоровуллик бўлинмалари бўлган объект раҳбарининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Бунда комиссия объект раҳбарининг камида беш нафар мутахассисларидан иборат таркибда ташкил этилади.
16. Комиссия томонидан касбий тайёргарлик машғулотларининг иккинчи ўқув босқичи якунига етказилган куннинг ўзида синов ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида ишчи ва хизматчиларни хабардор қилади.
17. Синовлар қуйидагилар бўйича ўтказилади:
жисмоний тайёргарлик бўйича (эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун тўсинда тортилиш, аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун куч ишлатиш машқлари, шунингдек уларнинг иккаласи учун белгиланган масофаларга югуриш);
жанговар тайёргарлик юзасидан хизмат қуролидан ўқ отиш бўйича (хизмат қуроли бириктирилмаган ишчи ва хизматчилар бундан мустасно).
18. Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси асосида амалга оширилади.
Бунда ишчи ва хизматчиларга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган тақдирда улар қониқарсиз баҳоланган деб ҳисобланади.
19. Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларини ўтказиш методикаси асосида ўтказилади.
Бунда ишчи ва хизматчиларга ҳар бир машқни бажарганлик учун балл берилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 30 баллни ташкил этади.
Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларидан жами тўпланган балли 15 баллдан паст бўлган тақдирда улар қониқарсиз баҳоланган деб ҳисобланади.
20. Ишчи ва хизматчилар томонидан синовларни бажариш бошланишидан олдин уларга синовларни бажаришга қўйиладиган талаблар, бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия томонидан тушунтирилади.
21. Синовларни бажарган ишчи ва хизматчилар шу вақтнинг ўзида комиссия аъзолари томонидан баҳоланади.
22. Синовларни баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти ишчи ва хизматчиларга эълон қилинади.
Қайднома комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
23. Комиссия томонидан синовларни ўтказиш натижаларига асосан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ишчи ва хизматчининг касбий тайёргарлик талабларига мувофиқлиги ҳақида;
ишчи ва хизматчининг касбий тайёргарлик талабларига номувофиқлиги ҳақида.
24. Узрли сабабларга кўра (таътил, хизмат сафари, меҳнатга вақтинча лаёқатсиз бўлган даври, яқин қариндошларининг вафоти) ўқув босқичи якуни бўйича ўтказилган синовда қатнаша олмаган ишчи ва хизматчилар учун қўшимча синовлар ўтказилади.
Бунда объект раҳбари томонидан ишчи ва хизматчилар учун қўшимча синовлар улар ўз хизмат фаолиятини бошлаган кундан эътиборан беш кун ичида ўтказилиши керак.
25. Ўқув босқичи даврлари ўртасида ишга (хизматга) қабул қилинган ишчи ва хизматчилар учун ишга (хизматга) қабул қилинган йилда белгиланган синов ўтказилмайди.
26. Синовлардан қониқарсиз баҳоланган ишчи ва хизматчиларга уларнинг натижалари эълон қилинган кундан бошлаб икки ой ичида мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган синовларни қайта топшириш учун имконият берилади.
4-боб. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчиларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш
27. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари бошланишидан олдин жисмоний тайёргарлик ва хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини аниқлаш натижалари юзасидан ишчи ва хизматчиларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун объект раҳбарининг буйруғига асосан камида беш нафар мутахассислардан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонларини ўтказишга масъул бўлган шахсларнинг Апелляция комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
28. Касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчи ушбу натижалар бўйича хабардор қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида Апелляция комиссиясига шикоят қилиши мумкин.
29. Апелляция комиссияси касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчини шикоят кўриб чиқилишидан икки кун олдин уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида огоҳлантиради.
30. Апелляция комиссияси шикоят келиб тушган кундан бошлаб, беш кун ичида мазкур шикоятни кўриб чиқиб, қарор қабул қилиши шарт.
Бунда касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган ишчи ва хизматчи мазкур шикоятни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
31. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича Апелляция комиссияси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш;
касбий тайёргарлик якунлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларига ўзгартириш киритиш.
Апелляция шикоятини кўришда ишчи ва хизматчиларнинг синов имтиҳонлари натижасида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
32. Апелляция комиссияси қарори устидан ишчи ва хизматчи юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
5-боб. Якуний қоида
33. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш
1. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин ишчи ва хизматчи комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда ишчи ва хизматчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ИД-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) асл нусхаси ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ёхуд хизмат гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
2. Ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун алоҳида белгиланади.
3. Ишчи ва хизматчилар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
4. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда эркак ва аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:
1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;
2-гуруҳ: 25 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар;
3-гуруҳ: 30 ёшдан 35 ёшгача бўлганлар;
4-гуруҳ: 35 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;
5-гуруҳ: 40 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар;
6-гуруҳ: 45 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар.
5. Қуйидагилар эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
куч ишлатишга оид машқ — тўсинда (турникда) тортилиш;
чидамлиликка оид машқ — 1 — 4-гуруҳлар учун 3000 метрга ҳамда 5 ва 6-гуруҳлар учун 1000 метрга югуриш.
6. Қуйидагилар аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
куч ишлатишга оид машқ — куч ишлатиш машқлари комплекси;
чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.
7. Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
биринчи навбатда — тезликка оид машқлар;
иккинчи навбатда — куч ишлатишга оид машқлар;
учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар.
8. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида ишчи ва хизматчиларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.
9. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:
«Стартга» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;
«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;
«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.
10. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
оёқларни 45° гача кўтаришга рухсат этилади.
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
11. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Бунда югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
12. Ишчи ва хизматчилар томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, ишчи ва хизматчи дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.
Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
13. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган ишчи ва хизматчиларга шу машқ бўйича балл қўйилмайди.
14. Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва ўтказиш бўйича тадбирлар методикасига ИЛОВА
Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
1. Эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:
Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл Тўсинда (турникда) тортилиш маротаба 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 12 10 10 7 8 5 4 10 10 8 7 6 5 5 8 10 6 7 4 5 6 7 10 5 7 3 5 100 метрга югуриш сония 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,4 10 14,8 7 15,6 5 4 14,8 10 15,4 7 16,0 5 5 15,4 10 16,0 7 16,6 5 6 16,0 10 16,6 7 17,2 5 1000 метрга югуриш дақиқа ва сония 5 4,15 10 4,35 7 5,00 5 6 4,25 10 5,00 7 5,30 5 3000 метрга югуриш дақиқа ва сония 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 13,00 10 13,20 7 13,55 5 3 13,20 10 13,40 7 14,10 5 4 14,20 10 14,50 7 15,30 5
2. Аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун:
Машқнинг номланиши Ўлчов бирлиги Ёш гуруҳи Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл Куч ишлатиш машқлари комплекси маротаба 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 5 23 10 20 7 17 5 6 21 10 18 7 15 5 100 метрга югуриш сония 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,2 7 19,8 5 5 19,2 10 19,8 7 20,4 5 6 19,8 10 20,4 7 21,0 5 1000 метрга югуриш дақиқа ва сония 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5 5 5,20 10 5,40 7 6,10 5 6 5,30 10 5,50 7 6,20 5
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларини ўтказиш
1. Ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин ишчи ва хизматчи комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда ишчи ва хизматчи шахсни тасдиқловчи ҳужжатининг (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ИД-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) асл нусхаси ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли ёхуд хизмат гувоҳномасини кўрсатиши лозим.
2. Ўқ отиш машқлари хизмат қуроли бириктирилган ишчи ва хизматчилар билан жанговар ва электрон тирларда ҳамда дала ўқув полигонларида йилига икки марта ўтказилади.
3. Ишчи ва хизматчилар ўқ отиш машқларини хизмат ёки дала кийимида бажаришлари лозим.
4. Қуйидагилар ишчи ва хизматчилар томонидан бажарилиши лозим бўлган хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
пистолетдан (револьвер) ўқ отиш машқлари;
автоматдан ўқ отиш машқлари;
қуролни таркибий қисмларга ажратиш машқлари.
5. Ўқ отиш тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида ишчи ва хизматчиларга дам олиш учун камида 15 дақиқа вақт берилади.
6. Автомат ва пистолетдан (револьвер) ўқ отиш машқи қуйидагича амалга оширилади:
«Ўқ отиш чизиғига» командаси бўйича ишчи ва хизматчи ўқ отиш чизиғига яқинлашади ва комиссия раиси кўрсатмасига асосан у тикка турган, тиззалаган ёки ётган ҳолда ўқ отиш позициясини эгаллайди;
«Нишонга қарата ўт оч» командаси бўйича ишчи ва хизматчи нишонга қарата битталаб ўқ узади;
«Қурол кўрикка» командаси бўйича ишчи ва хизматчи қуролни ўқсизлантиради ва комиссия масъул ходимига кўрсатади.
7. Ўқ отиш тайёргарлик машқлари 0,75х0,75 метр ўлчамдаги ва кўкрак баробар шаклдаги нишон билан бажарилади.
8. Пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш машқи қуйидагича амалга оширилади:
пистолет унинг дастасига ўқдон жойлаштирилган ва стол устига қўйилган ҳолда бўлади;
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш машқини бажаради.
9. Пистолетнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш машқи қуйидагича амалга оширилади:
пистолет қисмлари стол устида жойлашган ҳолда бўлади;
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқини бажаришга тайёр туради;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолетнинг тўлиқсиз қисмларини йиғишни бажаради.
10. Пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштириш машқи қуйидагича амалга оширилади:
ўқдон ва 8 та ўқ стол устида сочилган ҳолда бўлади;
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштиришни бажаради.
11. Автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш машқи қуйидагича амалга оширилади:
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;
стол устида автомат ўқдони ажралмаган ҳолда бўлади;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш машқини бажаришни бошлайди.
12. Автоматнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш машқи қуйидагича амалга оширилади:
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;
автомат қисмлари стол устида жойлашган ҳолда бўлади;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи автоматни қисмларга тўлиқсиз йиғиш машқини бажаради.
13. Автоматнинг ўқларини ўқдонга жойлаштириш машқи қуйидагича амалга оширилади:
ишчи ва хизматчи стол олдида қўллари пастга туширилган ҳолда машқни бажаришга тайёр туради;
ўқдон ва 30 та ўқ стол устида сочилган ҳолда бўлади;
«Бошла» командаси бўйича ишчи ва хизматчи автомат ўқларини ўқдонга жойлаштиришни бажаради.
14. Ишчи ва хизматчиларнинг қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
Ишчи ва хизматчиларнинг хизмат қуролидан ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларини ўтказиш методикасига ИЛОВА
Ишчи ва хизматчиларнинг ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш
Машқнинг номланиши Нишонгача масофа Патронлар сони Ажратилган вақт Баҳолаш мезонлари Аъло Асосий балл Яхши Асосий балл Қониқарли Асосий балл Пистолетдан (револьвер) отиш машқлари 25 метр 3 дона чекланмаган 3 10 2 7 1 5 Автоматдан отиш машқлари 100 метр 3 дона чекланмаган 3 10 2 7 1 5 Қуролни таркибий қисмларга ажратиш, бунда қуйидаги машқлардан бири комиссия томонидан белгилаб олинади: Пистолетни тўлиқсиз қисмларга ажратиш - - сония 7 10 8 7 9 5 Пистолетнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш - - сония 9 10 10 7 11 5 Пистолет ўқларини ўқдонга жойлаштириш - 8 дона сония 16 10 18 7 20 5 Автоматни қисмларга тўлиқсиз ажратиш - - сония 16 10 20 7 24 5 Автоматнинг тўлиқсиз қисмларини йиғиш - - сония 30 10 35 7 40 5 Автоматнинг ўқларини ўқдонга жойлаштириш - 30 дона сония 35 10 40 7 45 5
Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ҳамда идоравий қоровуллик бўлинмалари ишчиларининг ва хизматчиларининг хизмат-жанговар, ижтимоий-ҳуқуқий, ахлоқий-руҳий ҳамда жисмоний тайёргарлигини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ишчи ва хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича
20__ -йил «____» ____________ 1. Эркак жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун: Т/р Ишчи ва хизматчиларнинг Ф.И.О. Ёш гуруҳи Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл Тўсинда (турникда) тортилиш 100 метрга югуриш 1000 (3000) метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. ... 2. Аёл жинсидаги ишчи ва хизматчилар учун: Т/р Ишчи ва хизматчиларнинг Ф.И.О. Ёш гуруҳи Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл Куч ишлатиш машқлари комплекси 100 метрга югуриш 1000 метрга югуриш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. ... Комиссия аъзолари: _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Комиссия аъзолари: _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Ишчи ва хизматчиларнинг ўқ отиш тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича
20__ -йил «____» ____________ Т/р Ишчи ва хизматчиларнинг Ф.И.О. Ёш гуруҳи Машқларнинг номи ва баҳолаш Умумий балл Пистолетдан (револьвер) отиш машқлари Автоматдан отиш машқлари Қуролни таркибий қисмларга ажратиш натижа балл натижа балл натижа балл 1. 2. ... Комиссия аъзолари: _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) _____________________ __ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Вазир А. ТАШПУЛАТОВ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э. КАРИМОВА
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 июль,
2026 йил 17 июнь
2026 йил 16 июнь
2026 йил 11 июнь
2026 йил 11 март
2026 йил 27 февраль
2026 йил 25 февраль
2026 йил 24 февраль
2026 йил 23 февраль
2026 йил 18 февраль
455-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI ICHKI ISHLAR VAZIRINING
BUYRUGʻI
NIZOM
METODIKASI
MEZONLARI
METODIKASI
MEZONLARI
QAYDNOMA
QAYDNOMA
Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi “Qoʻriqlash faoliyati toʻgʻrisida”gi Qonunining 7 1 -moddasiga muvofiq buyuraman:
1. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2023-yil 28-sentabrdagi 250-son “Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3464, 2023-yil 16-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.10.2023-y., 10/23/3464/0783-son) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Mudofaa vazirligi, Sport vazirligi, Energetika vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Transport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan.
4. Ushbu buyruq rasman eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2026-yil 28-iyuldagi 455-son buyrugʻiga ILOVA
Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash — davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining hamda boshqa tashkilotlarning oʻz obyektlarini qoʻriqlash boʻyicha maxsus vazifalarni bajarish uchun yuridik shaxs tashkil etmasdan tuziladigan, xizmat faoliyati qorovullik xizmatini tashkil etish va oʻtash tartibi talablariga muvofiq tashkil etiladigan tarkibiy boʻlinmasi tomonidan amalga oshiriladigan qoʻriqlash faoliyatining turi;
idoraviy qorovullik — davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining, mahalliy davlat hokimiyati organlarining hamda boshqa tashkilotlarning, tadbirkorlik subyektlarining oʻz obyektlarini qoʻriqlash uchun yuridik shaxs tashkil etmasdan tuziladigan tarkibiy boʻlinmasi tomonidan yoki zimmasiga tegishli vazifalarni bajarish yuklatilgan alohida xodimi tomonidan amalga oshiriladigan qoʻriqlash faoliyatining turi;
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalarining ishchisi va xizmatchisi (bundan buyon matnda ishchi va xizmatchi deb yuritiladi) — idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalarining qoʻriqlash faoliyatini boshqarish, nazorat qilish va amalga oshirish vazifalari oʻz zimmasiga yuklatilgan ishchisi va xizmatchisi;
qoʻriqlanadigan obyekt — belgilangan tartibda qoʻriqlashga olingan jismoniy va yuridik shaxslarning binolari, imoratlari, inshootlari, ularning hududlari, joyning uchastkalari, transport vositalari, transportda tashiladigan yuklari, pul mablagʻlari, moddiy boyliklari va boshqa mol-mulki, shuningdek jismoniy shaxs;
xizmat-jangovar tayyorgarlik — ishchi va xizmatchilarni maxsus oʻquv dasturlariga asosan maxsus-taktik tayyorgarlik, oʻq otish tayyorgarligi, muhandislik tayyorgarligi, tibbiy tayyorgarlik va saf tayyorgarligi boʻyicha rivojlantirishga qaratilgan kasbiy tayyorgarlik turi;
ijtimoiy-huquqiy tayyorgarlik — ishchi va xizmatchilarni mutaxassislik tayyorgarligi va huquqiy tayyorgarlik boʻyicha rivojlantirishga qaratilgan kasbiy tayyorgarlik turi;
axloqiy-ruhiy tayyorgarlik — ishchi va xizmatchilarda ularning xizmat faoliyati davomida yuksak maʼnaviy, ruhiy va professional sifatlarini takomillashtirishga qaratilgan kasbiy tayyorgarlik turi;
jismoniy tayyorgarlik — mazkur Nizomning 1-ilovasida nazarda tutilgan sport turlaridan foydalangan holda, qoʻriqlash faoliyatiga oid vazifalarni bajarish uchun ishchi va xizmatchilarning chidamliligi va epchililigini taʼminlashga qaratilgan kasbiy tayyorgarlik turi.
2. Ishchi va xizmatchilarning kasbiy tayyorgarligi ularning oʻz xizmat vazifalarini bajarishi uchun zarur boʻlgan bilim, koʻnikma, malakalarni oshirishga, chidamlilik hamda epchillikni taʼminlashga qaratilgan xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy va jismoniy tayyorgarlik mashgʻulotlarini (bundan buyon matnda kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari deb yuritiladi) oʻz ichiga oladi.
2-bob. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilarining kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarini amalga oshirish
3. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari tarkibida idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy qorovullik boʻlinmalari boʻlgan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy davlat hokimiyati organi yoki boshqa tashkilotlar rahbarining (bundan buyon matnda obyekt rahbari deb yuritiladi) buyrugʻi (farmoyishi) asosida tashkil etiladi.
4. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarini tashkil etish uchun unga masʼul etib belgilangan shaxs tomonidan obyekt rahbariga mazkur mashgʻulotlar boshlanishidan oʻn kun oldin ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan buyruq (farmoyish) loyihasi tayyorlangan holda taqdim etiladi.
Bunda obyekt rahbari tomonidan mazkur buyruq (farmoyish) kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari boshlanishidan uch kun oldin tasdiqlanishi zarur.
5. Obyekt rahbari tomonidan tasdiqlangan buyruqda (farmoyishda) kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarini tashkil etish uchun masʼullar, ushbu mashgʻulotlarni tashkil etish kuni, joyi, vaqti, kim tomonidan oʻtkazilishi belgilanadi.
6. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari ikki oʻquv bosqichida oʻtkaziladi:
birinchi oʻquv bosqichi yanvar — may oylarida;
ikkinchi oʻquv bosqichi iyul — noyabr oylarida.
Iyun va dekabr oyi yangi oʻquv bosqichiga tayyorgarlik oylari hisoblanadi.
7. Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari uchun kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari quyidagi miqdorlarda belgilanadi:
idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarida — oyiga 8 akademik soat (oʻquv yilida 80 akademik soat);
idoraviy qorovullik boʻlinmalarida — oyiga 4 akademik soat (oʻquv yilida 40 akademik soat).
8. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari nazariy, amaliy, mustaqil tayyorgarlik va sinovlarni qabul qilish kabi oʻqitish usullaridan foydalangan holda obyekt hududida va (yoki) dala-oʻquv poligonlarida tashkil etiladi.
9. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari jarayonida guruhdagi ishchi va xizmatchilarning soni 25 nafardan oshmasligi lozim.
10. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari obyekt rahbari tomonidan tasdiqlangan buyruqda (farmoyishda) masʼul etib belgilangan mutaxassislar tomonidan oʻtkaziladi.
Bunda kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlariga shartnoma asosida davlat organlari va boshqa tashkilotlarning pedagog kadrlari va mutaxassislari jalb etilishi mumkin.
11. Kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarini tashkil etish uchun masʼul etib belgilangan mutaxassislarning vazifalari quyidagilardan iborat hisoblanadi:
oʻquv jarayonini rejalashtirish va ishlab chiqishda qoʻl ostidagi ishchi va xizmatchilarga vazifalarni taqsimlab berish hamda ularning bajarilishini nazorat qilish;
oʻquv jarayonini tashkil etish uchun maʼlumotlar va maʼruzalar resurslarini shakllantirish hamda yangilab borish;
kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari guruhlar tarkibida va maxsus taktik mashqlar oʻquv rejalari hamda dasturlariga asosan oʻtkazilib, oʻquv guruhi jurnallarining toʻgʻri yuritilishini nazorat qilish;
oʻquv-moddiy bazani yaxshilash va talab darajasida saqlab turishga rahbarlik qilish;
kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarini oʻtkazishda xavfsizlik qoidalari hamda talablarining bajarilishi, mehnatni muhofaza qilish qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish.
12. Ishchi va xizmatchilar kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlari bilan toʻliq qamrab olinadi.
Xizmatda, mehnat taʼtilida boʻlgan, kasallik varaqasi boʻyicha ishda boʻlmagan yoki boshqa uzrli sabablar bilan (yaqin qarindoshlarining vafoti, Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlishi sababli) qatnashmagan ishchi va xizmatchilar uchun qoʻshimcha mashgʻulotlar tashkil etiladi.
Bunda obyekt rahbari tomonidan ishchi va xizmatchilar uchun qoʻshimcha mashgʻulotlar ular oʻz xizmat faoliyatini boshlagan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida tashkil etilishi kerak.
3-bob. Kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlarini oʻtkazish
13. Idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlaridan (bundan buyon matnda sinov deb yuritiladi) oʻtkaziladi.
Sinov kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarining ikkinchi oʻquv bosqichi yakunida oʻtkaziladi.
14. Idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchi va xizmatchilari uchun kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlarini oʻtkazish mazkur bobda belgilangan tartibda oʻtkaziladi.
Bunda idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarining ishchi va xizmatchilari uchun kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlarini oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 1-noyabrdagi 630-son qarori bilan tasdiqlangan Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining kasbiy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida amalga oshiriladi.
15. Sinovni oʻtkazish va baholash tarkibida idoraviy qorovullik boʻlinmalari boʻlgan obyekt rahbarining buyrugʻi bilan tashkil etilgan komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda komissiya obyekt rahbarining kamida besh nafar mutaxassislaridan iborat tarkibda tashkil etiladi.
16. Komissiya tomonidan kasbiy tayyorgarlik mashgʻulotlarining ikkinchi oʻquv bosqichi yakuniga yetkazilgan kunning oʻzida sinov oʻtkaziladigan vaqt va joy haqida ishchi va xizmatchilarni xabardor qiladi.
17. Sinovlar quyidagilar boʻyicha oʻtkaziladi:
jismoniy tayyorgarlik boʻyicha (erkak jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun toʻsinda tortilish, ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun kuch ishlatish mashqlari, shuningdek ularning ikkalasi uchun belgilangan masofalarga yugurish);
jangovar tayyorgarlik yuzasidan xizmat qurolidan oʻq otish boʻyicha (xizmat quroli biriktirilmagan ishchi va xizmatchilar bundan mustasno).
18. Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish metodikasi asosida amalga oshiriladi.
Bunda ishchi va xizmatchilarga har bir mashqni bajarganlik uchun ball beriladi. Umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 30 ballni tashkil etadi.
Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mashqlaridan jami toʻplangan balli 15 balldan past boʻlgan taqdirda ular qoniqarsiz baholangan deb hisoblanadi.
19. Ishchi va xizmatchilarning xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini aniqlash mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq Ishchi va xizmatchilarning xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarini oʻtkazish metodikasi asosida oʻtkaziladi.
Bunda ishchi va xizmatchilarga har bir mashqni bajarganlik uchun ball beriladi. Umumiy toʻplanishi mumkin boʻlgan maksimal ball — 30 ballni tashkil etadi.
Ishchi va xizmatchilarning xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash mashqlaridan jami toʻplangan balli 15 balldan past boʻlgan taqdirda ular qoniqarsiz baholangan deb hisoblanadi.
20. Ishchi va xizmatchilar tomonidan sinovlarni bajarish boshlanishidan oldin ularga sinovlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar, bajarish tartibi hamda baholash mezonlari komissiya tomonidan tushuntiriladi.
21. Sinovlarni bajargan ishchi va xizmatchilar shu vaqtning oʻzida komissiya aʼzolari tomonidan baholanadi.
22. Sinovlarni baholash tadbirlari natijalari boʻyicha shu kunning oʻzida mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi va natijalar shu zahoti ishchi va xizmatchilarga eʼlon qilinadi.
Qaydnoma komissiyaning barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi hamda shu kunning oʻzida komissiya kotibiga topshiriladi.
23. Komissiya tomonidan sinovlarni oʻtkazish natijalariga asosan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
ishchi va xizmatchining kasbiy tayyorgarlik talablariga muvofiqligi haqida;
ishchi va xizmatchining kasbiy tayyorgarlik talablariga nomuvofiqligi haqida.
24. Uzrli sabablarga koʻra (taʼtil, xizmat safari, mehnatga vaqtincha layoqatsiz boʻlgan davri, yaqin qarindoshlarining vafoti) oʻquv bosqichi yakuni boʻyicha oʻtkazilgan sinovda qatnasha olmagan ishchi va xizmatchilar uchun qoʻshimcha sinovlar oʻtkaziladi.
Bunda obyekt rahbari tomonidan ishchi va xizmatchilar uchun qoʻshimcha sinovlar ular oʻz xizmat faoliyatini boshlagan kundan eʼtiboran besh kun ichida oʻtkazilishi kerak.
25. Oʻquv bosqichi davrlari oʻrtasida ishga (xizmatga) qabul qilingan ishchi va xizmatchilar uchun ishga (xizmatga) qabul qilingan yilda belgilangan sinov oʻtkazilmaydi.
26. Sinovlardan qoniqarsiz baholangan ishchi va xizmatchilarga ularning natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab ikki oy ichida mazkur Nizomning 17-bandida nazarda tutilgan sinovlarni qayta topshirish uchun imkoniyat beriladi.
4-bob. Kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan ishchi va xizmatchilarning apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqish
27. Kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari boshlanishidan oldin jismoniy tayyorgarlik va xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini aniqlash natijalari yuzasidan ishchi va xizmatchilarning ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun obyekt rahbarining buyrugʻiga asosan kamida besh nafar mutaxassislardan iborat tarkibda Apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlarini oʻtkazishga masʼul boʻlgan shaxslarning Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
28. Kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan ishchi va xizmatchi ushbu natijalar boʻyicha xabardor qilingan kundan eʼtiboran oʻn besh kun ichida Apellyatsiya komissiyasiga shikoyat qilishi mumkin.
29. Apellyatsiya komissiyasi kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan ishchi va xizmatchini shikoyat koʻrib chiqilishidan ikki kun oldin uni koʻrib chiqish vaqti va joyi haqida ogohlantiradi.
30. Apellyatsiya komissiyasi shikoyat kelib tushgan kundan boshlab, besh kun ichida mazkur shikoyatni koʻrib chiqib, qaror qabul qilishi shart.
Bunda kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalaridan norozi boʻlgan ishchi va xizmatchi mazkur shikoyatni koʻrib chiqishda ishtirok etish huquqiga ega.
31. Shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Apellyatsiya komissiyasi tomonidan quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish;
kasbiy tayyorgarlik yakunlari boʻyicha sinov imtihonlari natijalariga oʻzgartirish kiritish.
Apellyatsiya shikoyatini koʻrishda ishchi va xizmatchilarning sinov imtihonlari natijasida olgan ballini pasaytirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
32. Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan ishchi va xizmatchi yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.
5-bob. Yakuniy qoida
33. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha tadbirlarni oʻtkazish
1. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin ishchi va xizmatchi komissiyaning masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda ishchi va xizmatchi shaxsni tasdiqlovchi hujjatining (fuqarolik pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta yoki haydovchilik guvohnomasi) asl nusxasi yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli yoxud xizmat guvohnomasini koʻrsatishi lozim.
2. Ishchi va xizmatchilar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari va ularni bajarishga qoʻyiladigan talablar erkak va ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun alohida belgilanadi.
3. Ishchi va xizmatchilar mashqlarni sport kiyimida bajarishlari tavsiya etiladi.
4. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarishda erkak va ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar quyidagi yosh guruhlariga boʻlinadi:
1-guruh: 25 yoshgacha boʻlganlar;
2-guruh: 25 yoshdan 30 yoshgacha boʻlganlar;
3-guruh: 30 yoshdan 35 yoshgacha boʻlganlar;
4-guruh: 35 yoshdan 40 yoshgacha boʻlganlar;
5-guruh: 40 yoshdan 45 yoshgacha boʻlganlar;
6-guruh: 45 yoshdan 50 yoshgacha boʻlganlar.
5. Quyidagilar erkak jinsidagi ishchi va xizmatchilar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:
tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;
kuch ishlatishga oid mashq — toʻsinda (turnikda) tortilish;
chidamlilikka oid mashq — 1 — 4-guruhlar uchun 3000 metrga hamda 5 va 6-guruhlar uchun 1000 metrga yugurish.
6. Quyidagilar ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan jismoniy tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:
tezlikka oid mashq — 100 metrga yugurish;
kuch ishlatishga oid mashq — kuch ishlatish mashqlari kompleksi;
chidamlilikka oid mashq — 1000 metrga yugurish.
7. Jismoniy tayyorgarlik mashqlari quyidagi ketma-ketlikda bajariladi:
birinchi navbatda — tezlikka oid mashqlar;
ikkinchi navbatda — kuch ishlatishga oid mashqlar;
uchinchi navbatda — chidamlilikka oid mashqlar.
8. Jismoniy tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida ishchi va xizmatchilarga dam olish uchun kamida 20 daqiqa vaqt beriladi.
9. 100 metrga yugurish mashqi stadionning yugurish yoʻlakchasida yoki qattiq qoplamli tekis joylarda yuqori yoki quyi startdan quyidagicha amalga oshiriladi:
“Startga” komandasi boʻyicha start olish chizigʻiga yaqinlashish;
“Diqqat” komandasi boʻyicha tananing ogʻirligini oldinda turgan oyoqqa oʻtkazish, gavda va boshni oldinga egish, qoʻllarni tirsakka bukish;
“Olgʻa” komandasi boʻyicha yugurishni boshlash.
10. Quyidagilar toʻsinda (turnikda) tortilish mashqiga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak toʻsin (turnik) poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi (osilish holati 1-2 soniya davom etishi mumkin);
oyoqlarni 45° gacha koʻtarishga ruxsat etiladi.
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni bukish va kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
11. 3000 va 1000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki qattiq qoplamali tekis joylarda, umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi.
Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.
Bunda yugurish hududidan chiqib ketgan yoki yugurishdan yurish holatiga oʻtgan ishtirokchi mashqni bajarmagan hisoblanadi.
12. Ishchi va xizmatchilar tomonidan kuch ishlatish mashqlari kompleksini bajarishda 1 daqiqa ichida 2 ta mashq uzluksiz bajariladi.
Har bir mashqni bajarish uchun 30 soniyadan vaqt ajratiladi.
Birinchi mashqni bajarish uchun ajratilgan 30 soniya vaqt tugaganligi eʼlon qilinganda, ishchi va xizmatchi darhol ikkinchi mashqni bajarishga kirishadi.
Quyidagilar birinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
chalqancha yotiladi;
qoʻllar belda, tizzalar bukilmagan holda oyoqlar toʻpiq qismidan boshqa odam yordamida ushlanadi;
dastlabki holatdan gavda oldinga koʻtarilib, qoʻllar oyoq uchiga tekkandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida tizzalarni bukish va sherik tomonidan oyoqlarni qoʻyib yuborish taqiqlanadi.
Quyidagilar ikkinchi mashqni bajarishga qoʻyiladigan talablar hisoblanadi:
tayanib yotiladi, qoʻllar yelka kengligida tizzalar bukilmagan holatda boʻladi;
qoʻllar bukilib yoziladi (bunda bel hamda yelka qismlari birgalikda va tekis tushib chiqishi shart);
qoʻllar bukilib tana yerga nisbatan parallel holatga keltirilgandan soʻng, dastlabki holatga qaytiladi.
Ushbu mashqni bajarish vaqtida qoʻllar chala bukilib yozilishi, bel va yelkalar har xil tushib chiqishi, tizzalarning yerga tegishi taqiqlanadi.
13. Mazkur metodikada nazarda tutilgan mashqlarni bajarish tartibini buzgan ishchi va xizmatchilarga shu mashq boʻyicha ball qoʻyilmaydi.
14. Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovalariga muvofiq amalga oshiriladi.
Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash va oʻtkazish boʻyicha tadbirlar metodikasiga ILOVA
Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash
1. Erkak jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun:
Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari A ʼ lo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball Toʻsinda (turnikda) tortilish marotaba 1 14 10 12 7 10 5 2 13 10 11 7 9 5 3 12 10 10 7 8 5 4 10 10 8 7 6 5 5 8 10 6 7 4 5 6 7 10 5 7 3 5 100 metrga yugurish soniya 1 14,0 10 14,4 7 15,2 5 2 14,2 10 14,6 7 15,4 5 3 14,4 10 14,8 7 15,6 5 4 14,8 10 15,4 7 16,0 5 5 15,4 10 16,0 7 16,6 5 6 16,0 10 16,6 7 17,2 5 1000 metrga yugurish daqiqa va soniya 5 4,15 10 4,35 7 5,00 5 6 4,25 10 5,00 7 5,30 5 3000 metrga yugurish daqiqa va soniya 1 12,40 10 13,00 7 13,35 5 2 13,00 10 13,20 7 13,55 5 3 13,20 10 13,40 7 14,10 5 4 14,20 10 14,50 7 15,30 5
2. Ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun:
Mashqning nomlanishi Oʻlchov birligi Yosh guruhi Baholash mezonlari A ʼ lo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball Kuch ishlatish mashqlari kompleksi marotaba 1 32 10 29 7 26 5 2 30 10 27 7 24 5 3 28 10 25 7 22 5 4 25 10 22 7 19 5 5 23 10 20 7 17 5 6 21 10 18 7 15 5 100 metrga yugurish soniya 1 16,8 10 17,4 7 18,0 5 2 17,4 10 18,0 7 18,6 5 3 18,0 10 18,6 7 19,2 5 4 18,6 10 19,2 7 19,8 5 5 19,2 10 19,8 7 20,4 5 6 19,8 10 20,4 7 21,0 5 1000 metrga yugurish daqiqa va soniya 1 4,25 10 4,40 7 5,00 5 2 4,35 10 4,50 7 5,20 5 3 4,50 10 5,05 7 5,40 5 4 5,10 10 5,30 7 6,00 5 5 5,20 10 5,40 7 6,10 5 6 5,30 10 5,50 7 6,20 5
Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Ishchi va xizmatchilarning xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarini oʻtkazish
1. Oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlari boshlanishidan oldin ishchi va xizmatchi komissiyaning masʼul aʼzolariga oʻzini tanishtiradi, bunda ishchi va xizmatchi shaxsni tasdiqlovchi hujjatining (fuqarolik pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta yoki haydovchilik guvohnomasi) asl nusxasi yoki uning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli yoxud xizmat guvohnomasini koʻrsatishi lozim.
2. Oʻq otish mashqlari xizmat quroli biriktirilgan ishchi va xizmatchilar bilan jangovar va elektron tirlarda hamda dala oʻquv poligonlarida yiliga ikki marta oʻtkaziladi.
3. Ishchi va xizmatchilar oʻq otish mashqlarini xizmat yoki dala kiyimida bajarishlari lozim.
4. Quyidagilar ishchi va xizmatchilar tomonidan bajarilishi lozim boʻlgan xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik mashqlari hisoblanadi:
pistoletdan (revolver) oʻq otish mashqlari;
avtomatdan oʻq otish mashqlari;
qurolni tarkibiy qismlarga ajratish mashqlari.
5. Oʻq otish tayyorgarlik mashqlarini bajarish oraligʻida ishchi va xizmatchilarga dam olish uchun kamida 15 daqiqa vaqt beriladi.
6. Avtomat va pistoletdan (revolver) oʻq otish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
“Oʻq otish chizigʻiga” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi oʻq otish chizigʻiga yaqinlashadi va komissiya raisi koʻrsatmasiga asosan u tikka turgan, tizzalagan yoki yotgan holda oʻq otish pozitsiyasini egallaydi;
“Nishonga qarata oʻt och” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi nishonga qarata bittalab oʻq uzadi;
“Qurol koʻrikka” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi qurolni oʻqsizlantiradi va komissiya masʼul xodimiga koʻrsatadi.
7. Oʻq otish tayyorgarlik mashqlari 0,75x0,75 metr oʻlchamdagi va koʻkrak barobar shakldagi nishon bilan bajariladi.
8. Pistoletni toʻliqsiz qismlarga ajratish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
pistolet uning dastasiga oʻqdon joylashtirilgan va stol ustiga qoʻyilgan holda boʻladi;
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqni bajarishga tayyor turadi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi pistoletni toʻliqsiz qismlarga ajratish mashqini bajaradi.
9. Pistoletning toʻliqsiz qismlarini yigʻish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
pistolet qismlari stol ustida joylashgan holda boʻladi;
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqini bajarishga tayyor turadi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi pistoletning toʻliqsiz qismlarini yigʻishni bajaradi.
10. Pistolet oʻqlarini oʻqdonga joylashtirish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
oʻqdon va 8 ta oʻq stol ustida sochilgan holda boʻladi;
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqni bajarishga tayyor turadi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi pistolet oʻqlarini oʻqdonga joylashtirishni bajaradi.
11. Avtomatni qismlarga toʻliqsiz ajratish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqni bajarishga tayyor turadi;
stol ustida avtomat oʻqdoni ajralmagan holda boʻladi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi avtomatni qismlarga toʻliqsiz ajratish mashqini bajarishni boshlaydi.
12. Avtomatning toʻliqsiz qismlarini yigʻish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqni bajarishga tayyor turadi;
avtomat qismlari stol ustida joylashgan holda boʻladi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi avtomatni qismlarga toʻliqsiz yigʻish mashqini bajaradi.
13. Avtomatning oʻqlarini oʻqdonga joylashtirish mashqi quyidagicha amalga oshiriladi:
ishchi va xizmatchi stol oldida qoʻllari pastga tushirilgan holda mashqni bajarishga tayyor turadi;
oʻqdon va 30 ta oʻq stol ustida sochilgan holda boʻladi;
“Boshla” komandasi boʻyicha ishchi va xizmatchi avtomat oʻqlarini oʻqdonga joylashtirishni bajaradi.
14. Ishchi va xizmatchilarning qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq amalga oshiriladi.
Ishchi va xizmatchilarning xizmat qurolidan oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash tadbirlarini oʻtkazish metodikasiga ILOVA
Ishchi va xizmatchilarning oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash
Mashqning nomlanishi Nishongacha masofa Patronlar soni Ajratilgan vaqt Baholash mezonlari A ʼ lo Asosiy ball Yaxshi Asosiy ball Qoniqarli Asosiy ball Pistoletdan (revolver) otish mashqlari 25 metr 3 dona cheklanmagan 3 10 2 7 1 5 Avtomatdan otish mashqlari 100 metr 3 dona cheklanmagan 3 10 2 7 1 5 Qurolni tarkibiy qismlarga ajratish, bunda quyidagi mashqlardan biri komissiya tomonidan belgilab olinadi: Pistoletni toʻliqsiz qismlarga ajratish - - soniya 7 10 8 7 9 5 Pistoletning toʻliqsiz qismlarini yigʻish - - soniya 9 10 10 7 11 5 Pistolet oʻqlarini oʻqdonga joylashtirish - 8 dona soniya 16 10 18 7 20 5 Avtomatni qismlarga toʻliqsiz ajratish - - soniya 16 10 20 7 24 5 Avtomatning toʻliqsiz qismlarini yigʻish - - soniya 30 10 35 7 40 5 Avtomatning oʻqlarini oʻqdonga joylashtirish - 30 dona soniya 35 10 40 7 45 5
Idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash hamda idoraviy qorovullik boʻlinmalari ishchilarining va xizmatchilarining xizmat-jangovar, ijtimoiy-huquqiy, axloqiy-ruhiy hamda jismoniy tayyorgarligini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Ishchi va xizmatchilarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash natijalari boʻyicha
20__ -yil “____” ____________ 1. Erkak jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun: T/r Ishchi va xizmatchilarning F.I.O. Yosh guruhi Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball Toʻsinda (turnikda) tortilish 100 metrga yugurish 1000 (3000) metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. ... 2. Ayol jinsidagi ishchi va xizmatchilar uchun: T/r Ishchi va xizmatchilarning F.I.O. Yosh guruhi Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball Kuch ishlatish mashqlari kompleksi 100 metrga yugurish 1000 metrga yugurish natija ball natija ball natija ball 1. 2. ... Komissiya aʼzolari: _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.) Komissiya aʼzolari: _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Ishchi va xizmatchilarning oʻq otish tayyorgarlik darajasini baholash natijalari boʻyicha
20__ -yil “____” ____________ T/r Ishchi va xizmatchilarning F.I.O. Yosh guruhi Mashqlarning nomi va baholash Umumiy ball Pistoletdan (revolver) otish mashqlari Avtomatdan otish mashqlari Qurolni tarkibiy qismlarga ajratish natija ball natija ball natija ball 1. 2. ... Komissiya aʼzolari: _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.) _____________________ __ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Vazir A. TASHPULATOV
Maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri E. KARIMOVA
Mudofaa vaziri SH. XALMUXAMEDOV
Sport vaziri A. IKRAMOV
Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri SH. XIDOYATOV
Transport vaziri I. MAXKAMOV
Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV
Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Toshkent sh.,
2026-yil 28-iyul,
2026-yil 17-iyun
2026-yil 16-iyun
2026-yil 11-iyun
2026-yil 11-mart
2026-yil 27-fevral
2026-yil 25-fevral
2026-yil 24-fevral
2026-yil 23-fevral
2026-yil 18-fevral
455-son