📅 2026-yil 12-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 12-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 12 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 August 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон «Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 июлдаги 375-сон «Географик кўрсаткичларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3190, 2019 йил 30 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2019 й., 10/19/3190/3984-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 12 августдаги 27-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Қуйидаги мазмундаги 3 1 -банд билан тўлдирилсин:
«3 1 . Апелляция ва ариза Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) «Интеллектуал мулк муҳофазаси портали» (бундан буён матнда Портал деб юритилади) орқали топширилади .».
2. 4-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ушбу Қоидаларнинг 1 ва 2-бандларида кўзда тутилган апелляциялар ёки аризаларни бериш билан боғлиқ ҳаракатларни мазкур Қоидаларнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар шахсан ўзлари ёки вакиллари, шу жумладан Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган патент вакиллари орқали топширилиши мумкин.»;
иккинчи хатбошидаги «шу жумладан Апелляция кенгаши йиғилишларида қатнашишни ўз вакиллари, шунингдек Вазирликда рўйхатдан ўтказилган» деган сўзлар «Патент вакилларининг давлат реестрига киритилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 7-бандда :
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига » деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аризада Товарлар ва хизматларнинг халқаро таснифига мувофиқ ҳаммага маълум бўлган товар белгиси деб топиш сўралаётган товарларнинг рўйхати кўрсатилиши керак.»;
олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«г» кичик банддан иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидан «Апелляция материаллари икки нусхада топширилади.» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божлари тўланади. Давлат божлари ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади. Бунда давлат божи тўланмаган тақдирда, апелляция ёки аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.».
6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Апелляция ёки ариза ўзбек ёки рус тилларида топширилади. Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар ўзбек ёки рус тилларида уч ой муддат ичида топширилади.
Барча қўшимча материаллар, шу жумладан техник ҳужжатлар тақдим қилинмаган тақдирда, ушбу материаллар апелляция ёки аризани кўриб чиқишда эътиборга олинмайди.».
7. 13-бандда :
биринчи хатбоши «қабул қилинганлиги ҳақида» деган сўзлардан кейин «Портал орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «апелляция ҳуқуқ эгасига» деган сўзлар «ҳуқуқ эгасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 14-бандда :
биринчи хатбоши «таклифи баён қилинган сўровнома» деган сўзлардан кейин «Портал орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «бу ҳақда» деган сўзлардан кейин «Портал орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
9. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда апелляция берган шахсга билдиришнома Портал орқали юборилади.».
10. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Апелляция ёки аризани кўриб чиқиш Апелляция кенгаши раиси, унинг ўринбосари, кенгаш аъзолари ва котиби таркибидаги Апелляция кенгаши мажлисида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Апелляция кенгаши раиси ҳисобланади. Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим .
Апелляция кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланади.
Апелляция кенгаши аъзоларига Портал орқали иш билан танишиш ҳамда бевосита апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида фойдаланиш имконияти яратилади.».
11. Қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Апелляция кенгаши аъзоси кўрилаётган апелляция ишида томон ёки унинг вакили бўлганда, у овоз беришда иштирок этмайди.».
12. 24-банднинг биринчи хатбошиси «унинг вакили,» деган сўзлардан кейин «шу жумладан патент вакили ҳамда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
13. 27-бандда :
биринчи хатбоши «белгилаган муддатларда» деган сўзлардан кейин «Портал орқали» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошидаги «патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади» деган сўзлар « давлат божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат божи тўланмаса, расмий илтимоснома берилмаган деб ҳисобланади.».
14. 30-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция кенгаши мажлисини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 октябрдаги 856-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра амалга оширилади.».
15. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Апелляция кенгашининг мажлислари жараёнлари видеоёзувда қайд этиб борилади ва баённома юритилмайди.».
16. 36-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция кенгашининг қарори Апелляция кенгаши раиси ва ишни кўриб чиқишда қатнашган Апелляция кенгашининг барча аъзолари томонидан Портал орқали электрон ҚР-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланади ва манфаатдор шахслар қарор ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан эътиборан кучга киради. Бунда қарор апелляция ёки ариза берган шахс ёхуд уларнинг вакилларининг, шу жумладан патент вакилларининг Порталдаги шахсий кабинетига юборилади.»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошидаги «ёзма равишда» деган сўзлар «Портал орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 37-бандда :
биринчи хатбошидаги «ёзма» деган сўз «Портал орқали электрон» сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Апелляция ёки ариза топширган шахснинг ва (ёки) унинг вакилининг, шу жумладан патент вакилининг фамилияси, отасининг исми;».
18. 38-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
19. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Апелляция кенгаши қарорлари қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида апелляция ёки ариза берган шахсларга ва бошқа манфаатдор шахсларга Вазирлик томонидан юборилади, шунингдек унинг расмий нашрида ва веб-сайтида тарафларнинг розилиги билан ёки шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида эълон қилиниши мумкин, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ҳамда селекция ютуқлари билан боғлиқ қарорлар тарафларнинг розилиги билан ва шахси кўрсатилмаган тарзда маълумот тариқасида унинг расмий нашрида ва веб-сайтида эълон қилиниши мумкин.».
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 август,
27-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyalar va Oʻzbekiston Respublikasida hammaga maʼlum tovar belgilari deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi arizalarni berish va ularni koʻrib chiqish qoidalariga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 27-noyabrdagi PQ-358-son “Intellektual faoliyat natijalarini ragʻbatlantirish hamda sohaga zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etishni kengaytirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qarori hamda Vazirlar Mahkamasining 2026-yil 9-iyuldagi 375-son “Geografik koʻrsatkichlarni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 30-oktabrdagi 494-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3190, 2019-yil 30-oktabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.10.2019-y., 10/19/3190/3984-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyalar va Oʻzbekiston Respublikasida hammaga maʼlum tovar belgilari deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi arizalarni berish va ularni koʻrib chiqish qoidalariga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 12-avgustdagi 27-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyalar va Oʻzbekiston Respublikasida hammaga maʼlum tovar belgilari deb eʼtirof etish toʻgʻrisidagi arizalarni berish va ularni koʻrib chiqish qoidalariga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar
1. Quyidagi mazmundagi 3 1 -band bilan toʻldirilsin:
“3 1 . Apellyatsiya va ariza Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) “Intellektual mulk muhofazasi portali” (bundan buyon matnda Portal deb yuritiladi) orqali topshiriladi .”.
2. 4-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Ushbu Qoidalarning 1 va 2-bandlarida koʻzda tutilgan apellyatsiyalar yoki arizalarni berish bilan bogʻliq harakatlarni mazkur Qoidalarning 3-bandida koʻrsatilgan shaxslar shaxsan oʻzlari yoki vakillari, shu jumladan Patent vakillarining davlat reyestriga kiritilgan patent vakillari orqali topshirilishi mumkin.”;
ikkinchi xatboshidagi “shu jumladan Apellyatsiya kengashi yigʻilishlarida qatnashishni oʻz vakillari, shuningdek Vazirlikda roʻyxatdan oʻtkazilgan” degan soʻzlar “Patent vakillarining davlat reyestriga kiritilgan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 7-bandda :
“b” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “Tovar belgisi va xizmat koʻrsatish belgisini roʻyxatdan oʻtkazish uchun talabnoma tuzish, topshirish va koʻrib chiqish qoidalariga (roʻyxat raqami 1988, 2009-yil 29-iyul)” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 19-sentabrdagi 480-son qarori bilan tasdiqlangan Tovar belgilari va xizmat koʻrsatish belgilarini roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga ” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
“v” kichik bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Arizada Tovarlar va xizmatlarning xalqaro tasnifiga muvofiq hammaga maʼlum boʻlgan tovar belgisi deb topish soʻralayotgan tovarlarning roʻyxati koʻrsatilishi kerak.”;
oltinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
“g” kichik banddan ikkinchi va uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.
4. 8-bandning ikkinchi xatboshisidan “Apellyatsiya materiallari ikki nusxada topshiriladi.” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.
5. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10. Apellyatsiyalar va arizalarni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlarda davlat bojlari toʻlanadi. Davlat bojlari yagona billing tizimi orqali elektron shaklda amalga oshiriladi. Bunda davlat boji toʻlanmagan taqdirda, apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish boʻyicha yuridik ahamiyatga molik harakatlar amalga oshirilmaydi.”.
6. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Apellyatsiya yoki ariza oʻzbek yoki rus tillarida topshiriladi. Barcha qoʻshimcha materiallar, shu jumladan texnik hujjatlar oʻzbek yoki rus tillarida uch oy muddat ichida topshiriladi.
Barcha qoʻshimcha materiallar, shu jumladan texnik hujjatlar taqdim qilinmagan taqdirda, ushbu materiallar apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqishda eʼtiborga olinmaydi.”.
7. 13-bandda :
birinchi xatboshi “qabul qilinganligi haqida” degan soʻzlardan keyin “Portal orqali” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “apellyatsiya huquq egasiga” degan soʻzlar “huquq egasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
8. 14-bandda :
birinchi xatboshi “taklifi bayon qilingan soʻrovnoma” degan soʻzlardan keyin “Portal orqali” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “bu haqda” degan soʻzlardan keyin “Portal orqali” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
9. 16-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda apellyatsiya bergan shaxsga bildirishnoma Portal orqali yuboriladi.”.
10. 23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Apellyatsiya yoki arizani koʻrib chiqish Apellyatsiya kengashi raisi, uning oʻrinbosari, kengash aʼzolari va kotibi tarkibidagi Apellyatsiya kengashi majlisida amalga oshiriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining oʻrinbosari Apellyatsiya kengashi raisi hisoblanadi. Apellyatsiya kengashining tarkibiga intellektual mulk sohasidagi mustaqil olimlar va mutaxassislar kiradi. Apellyatsiya kengashi tarkibida adliya organlari va muassasalarining xodimlari soni Apellyatsiya kengashi aʼzolari umumiy sonining oʻttiz foizidan oshmasligi lozim .
Apellyatsiya kengashi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan tasdiqlanadi.
Apellyatsiya kengashi aʼzolariga Portal orqali ish bilan tanishish hamda bevosita apellyatsiyani koʻrib chiqish jarayonida foydalanish imkoniyati yaratiladi.”.
11. Quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Apellyatsiya kengashi aʼzosi koʻrilayotgan apellyatsiya ishida tomon yoki uning vakili boʻlganda, u ovoz berishda ishtirok etmaydi.”.
12. 24-bandning birinchi xatboshisi “uning vakili,” degan soʻzlardan keyin “shu jumladan patent vakili hamda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.
13. 27-bandda :
birinchi xatboshi “belgilagan muddatlarda” degan soʻzlardan keyin “Portal orqali” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “patent boji toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat taqdim etiladi” degan soʻzlar “ davlat boji toʻlovi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda amalga oshiriladi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Davlat boji toʻlanmasa, rasmiy iltimosnoma berilmagan deb hisoblanadi.”.
14. 30-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Apellyatsiya kengashi majlisini fototasvirga tushirish, audio va videoyozuvini amalga oshirish, shuningdek ommaviy axborot vositalarida translyatsiya qilinishi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-oktabrdagi 856-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Apellyatsiya kengashi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandiga koʻra amalga oshiriladi.”.
15. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Apellyatsiya kengashining majlislari jarayonlari videoyozuvda qayd etib boriladi va bayonnoma yuritilmaydi.”.
16. 36-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Apellyatsiya kengashining qarori Apellyatsiya kengashi raisi va ishni koʻrib chiqishda qatnashgan Apellyatsiya kengashining barcha aʼzolari tomonidan Portal orqali elektron QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyish bilan tasdiqlanadi va manfaatdor shaxslar qaror haqida tegishli tarzda xabardor qilingan paytdan eʼtiboran kuchga kiradi. Bunda qaror apellyatsiya yoki ariza bergan shaxs yoxud ularning vakillarining, shu jumladan patent vakillarining Portaldagi shaxsiy kabinetiga yuboriladi.”;
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar tegishli ravishda toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “yozma ravishda” degan soʻzlar “Portal orqali” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 37-bandda :
birinchi xatboshidagi “yozma” degan soʻz “Portal orqali elektron” soʻzlar bilan almashtirilsin;
“a” kichik bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Apellyatsiya yoki ariza topshirgan shaxsning va (yoki) uning vakilining, shu jumladan patent vakilining familiyasi, otasining ismi;”.
18. 38-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
19. 39-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“39. Apellyatsiya kengashi qarorlari qabul qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni mobaynida apellyatsiya yoki ariza bergan shaxslarga va boshqa manfaatdor shaxslarga Vazirlik tomonidan yuboriladi, shuningdek uning rasmiy nashrida va veb-saytida taraflarning roziligi bilan yoki shaxsi koʻrsatilmagan tarzda maʼlumot tariqasida eʼlon qilinishi mumkin, bundan mazkur bandning ikkinchi xatboshisida koʻrsatilgan holatlar mustasno.
Ixtiro, foydali model, sanoat namunasi hamda seleksiya yutuqlari bilan bogʻliq qarorlar taraflarning roziligi bilan va shaxsi koʻrsatilmagan tarzda maʼlumot tariqasida uning rasmiy nashrida va veb-saytida eʼlon qilinishi mumkin.”.
Vazir A. TASHKULOV
Toshkent sh.,
2026-yil 12 avgust,
27-mh-son