UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 3-avgust · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 3 август · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 августа 2026 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 August 2026 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 23 декабрдаги 35/14-сон қарори (рўйхат рақами 3759, 2026 йил 21 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 10/26/3759/0064-сон) билан тасдиқланган Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Электрон технологияларни ривожлантириш маркази билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 3 августдаги 21/2-сон қарорига ИЛОВА

Кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизими операторлари томонидан жисмоний шахсларга масофадан молиявий хизматлар кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фрод ҳолатларининг олдини олиш бўйича минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 2-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« фойдаланувчи — кредит ёки тўлов ташкилотларининг масофавий молиявий хизматларидан фойдаланувчи биометрик идентификациядан ўтган жисмоний шахс;»;

олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

« яқин қариндошлар — ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.».

2. 5-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«фойдаланувчини рўйхатдан ўтказишда масофадан биометрик идентификациядан ўтказиш;»;

иккинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фойдаланувчининг телефон рақамига боғланган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (бундан буён матнда ЖШШИР деб юритилади) мазкур фойдаланувчининг ЖШШИРига мос келишини текшириш (юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган (корпоратив) телефон рақамлари бундан мустасно), мослик аниқланмаган тақдирда фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўймаслик ҳамда бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома юбориш. Бунда фойдаланувчининг телефон рақами унинг яқин қариндошига тегишли бўлган ҳолларда, яқин қариндошлик муносабати тасдиқланса, фойдаланувчини мобил иловада рўйхатдан ўтишини таъминлаш;»;

олтинчи хатбошидаги « OTP -кодни киритиб, биометрик идентификациядан ўтган ҳолда» деган сўзлар « OTP -кодни киритган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Фойдаланувчи ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) фақат ушбу шахсга (яқин қариндошларни истисно қилган ҳолда) тегишли бўлган банк ҳисобварағи, банк картаси ва электрон ҳамёнларни бириктиришга ҳамда ушбу ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) орқали жисмоний шахслар ўртасида нақд пулсиз ўтказмаларни (бундан буён матнда П2П ўтказмалар деб юритилади) амалга оширишга рухсат берилади.».

4. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг таваккалчиликларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, OTP -код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган П2П ўтказмаларнинг максимал миқдорини белгилаши шарт.

Бунда OTP -код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқлаш талаб этилмайдиган П2П ўтказмаларини амалга ошириш билан боғлиқ фрод ҳолатлари учун жавобгарлик кредит ва тўлов ташкилотлари зиммасида бўлади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисига асосан тасдиқлаш талаб этилмайдиган миқдордан юқори бўлган барча П2П ўтказмалари OTP -код ёки бошқа муқобил аутентификация усуллари орқали тасдиқланган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Веб-сайтлар орқали П2П ўтказмаларни амалга ошириш мумкин эмас.».

5. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувининг (аккаунтнинг) паролини тиклаш ва бошқа қурилмадан кириш жараёнлари фақатгина биометрик идентификациядан ўтган ҳолда амалга оширилиши лозим.».

6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Мавжуд ҳисобга олиш ёзувига (аккаунтга) бошқа қурилмадан кириш ёки унинг паролини қайта тиклаш жараёнида ушбу аккаунтга боғланган барча банк карталари автоматик тарзда нофаол ҳолатга ўтказилиши лозим. Бунда мазкур банк карталари OTP -код билан тасдиқлаш орқали қайта фаоллаштирилади.».

7. 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фойдаланувчининг мобил қурилмасида зарарли дастурлар борлиги ёки масофадан бошқарилаётганлиги аниқланганда кредит ва тўлов ташкилотлари мижозга ушбу ҳолат ҳақида зудлик билан PUSH -хабар ва SMS -хабарнома орқали хабар бериши лозим. PUSH -хабар ва SMS -хабарномада фойдаланувчига ҳолатни аниқлаштириш мақсадида кредит ва тўлов ташкилоти билан боғланиши зарурлиги қайд этилиши шарт.».

8. 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Кредит ва тўлов ташкилотлари ўзининг таваккалчиликларни бошқариш сиёсатидан келиб чиқиб, мобил илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир молиявий амалиёт фойдаланувчи томонидан тасдиқланишидан олдин, фойдаланувчига ушбу амалиёт айнан мижознинг ўзи томонидан, фирибгарлар аралашувисиз бажарилаётганлигини мустақил равишда тасдиқловчи огоҳлантириш хабарини кўрсатиши шарт.».

9. 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«41. Мобил иловада банк картаси эгасининг, шунингдек пул ўтказмалари амалга оширилганда мазкур телефон рақамга уланган банк картаси эгасининг ва пул ўтказмаларини қабул қилувчи банк картаси эгасининг маълумотлари (исм ва фамилияси) қисман беркитилган тарзда акс эттирилиши лозим.».

10. 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги « Transport Layer Security (TLS) протоколидан (1.3 ёки ундан юқори версия)» деган сўзлар « Transport Layer Security (TLS) протоколининг қўллаб-қувватланадиган ( supported ) талқинидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Раис Т. ИШМЕТОВ

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ

Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази раҳбари О. ХОДЖАКБАРОВ

Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент ш.,

2026 йил 3 август,

2026 йил 23 июнь

2026 йил 12 июнь

2026 йил 9 июнь

2026 йил 3 июнь

2026 йил 21 апрель

21/2 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2026 й., 10/26/3759-1/0847-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING

QARORI

Kredit va toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari tomonidan jismoniy shaxslarga masofadan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda frod holatlarining oldini olish boʻyicha minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 23-dekabrdagi 35/14-son qarori (roʻyxat raqami 3759, 2026-yil 21-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.01.2026 y., 10/26/3759/0064-son) bilan tasdiqlangan Kredit va toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari tomonidan jismoniy shaxslarga masofadan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda frod holatlarining oldini olish boʻyicha minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2026-yil 3 avgustdagi 21/2-son qaroriga ILOVA

Kredit va toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimi operatorlari tomonidan jismoniy shaxslarga masofadan moliyaviy xizmatlar koʻrsatishda axborot xavfsizligi va kiberxavfsizlikni taʼminlash hamda frod holatlarining oldini olish boʻyicha minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 2-bandda:

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ foydalanuvchi — kredit yoki toʻlov tashkilotlarining masofaviy moliyaviy xizmatlaridan foydalanuvchi biometrik identifikatsiyadan oʻtgan jismoniy shaxs;”;

oltinchi — oʻn beshinchi xatboshilar tegishli ravishda yettinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oʻn yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ yaqin qarindoshlar — ota-onalar, aka-ukalar, opa-singillar, oʻgʻillar, qizlar, er-xotinlar, shuningdek er-xotinlarning ota-onalari, aka-ukalari, opa-singillari va farzandlari.”.

2. 5-bandda:

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“foydalanuvchini roʻyxatdan oʻtkazishda masofadan biometrik identifikatsiyadan oʻtkazish;”;

ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“foydalanuvchining telefon raqamiga bogʻlangan jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (bundan buyon matnda JSHSHIR deb yuritiladi) mazkur foydalanuvchining JSHSHIRiga mos kelishini tekshirish (yuridik shaxslar tomonidan rasmiylashtirilgan (korporativ) telefon raqamlari bundan mustasno), moslik aniqlanmagan taqdirda foydalanuvchini mobil ilovada roʻyxatdan oʻtkazish va (yoki) bank kartasini biriktirishga yoʻl qoʻymaslik hamda bu haqda foydalanuvchiga SMS-xabarnoma yuborish. Bunda foydalanuvchining telefon raqami uning yaqin qarindoshiga tegishli boʻlgan hollarda, yaqin qarindoshlik munosabati tasdiqlansa, foydalanuvchini mobil ilovada roʻyxatdan oʻtishini taʼminlash;”;

oltinchi xatboshidagi “ OTP -kodni kiritib, biometrik identifikatsiyadan oʻtgan holda” degan soʻzlar “ OTP -kodni kiritgan holda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Foydalanuvchi hisobga olish yozuviga (akkauntga) faqat ushbu shaxsga (yaqin qarindoshlarni istisno qilgan holda) tegishli boʻlgan bank hisobvaragʻi, bank kartasi va elektron hamyonlarni biriktirishga hamda ushbu hisobga olish yozuvi (akkaunt) orqali jismoniy shaxslar oʻrtasida naqd pulsiz oʻtkazmalarni (bundan buyon matnda P2P oʻtkazmalar deb yuritiladi) amalga oshirishga ruxsat beriladi.”.

4. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Kredit va toʻlov tashkilotlari oʻzining tavakkalchiliklarni boshqarish siyosatidan kelib chiqib, OTP -kod yoki boshqa muqobil autentifikatsiya usullari orqali tasdiqlash talab etilmaydigan P2P oʻtkazmalarning maksimal miqdorini belgilashi shart.

Bunda OTP -kod yoki boshqa muqobil autentifikatsiya usullari orqali tasdiqlash talab etilmaydigan P2P oʻtkazmalarini amalga oshirish bilan bogʻliq frod holatlari uchun javobgarlik kredit va toʻlov tashkilotlari zimmasida boʻladi.

Mazkur bandning birinchi xatboshisiga asosan tasdiqlash talab etilmaydigan miqdordan yuqori boʻlgan barcha P2P oʻtkazmalari OTP -kod yoki boshqa muqobil autentifikatsiya usullari orqali tasdiqlangan holda amalga oshirilishi lozim.

Veb-saytlar orqali P2P oʻtkazmalarni amalga oshirish mumkin emas.”.

5. 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Mavjud hisobga olish yozuvining (akkauntning) parolini tiklash va boshqa qurilmadan kirish jarayonlari faqatgina biometrik identifikatsiyadan oʻtgan holda amalga oshirilishi lozim.”.

6. 11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Mavjud hisobga olish yozuviga (akkauntga) boshqa qurilmadan kirish yoki uning parolini qayta tiklash jarayonida ushbu akkauntga bogʻlangan barcha bank kartalari avtomatik tarzda nofaol holatga oʻtkazilishi lozim. Bunda mazkur bank kartalari OTP -kod bilan tasdiqlash orqali qayta faollashtiriladi.”.

7. 14-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Foydalanuvchining mobil qurilmasida zararli dasturlar borligi yoki masofadan boshqarilayotganligi aniqlanganda kredit va toʻlov tashkilotlari mijozga ushbu holat haqida zudlik bilan PUSH -xabar va SMS -xabarnoma orqali xabar berishi lozim. PUSH -xabar va SMS -xabarnomada foydalanuvchiga holatni aniqlashtirish maqsadida kredit va toʻlov tashkiloti bilan bogʻlanishi zarurligi qayd etilishi shart.”.

8. 17-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Kredit va toʻlov tashkilotlari oʻzining tavakkalchiliklarni boshqarish siyosatidan kelib chiqib, mobil ilova orqali amalga oshiriladigan har bir moliyaviy amaliyot foydalanuvchi tomonidan tasdiqlanishidan oldin, foydalanuvchiga ushbu amaliyot aynan mijozning oʻzi tomonidan, firibgarlar aralashuvisiz bajarilayotganligini mustaqil ravishda tasdiqlovchi ogohlantirish xabarini koʻrsatishi shart.”.

9. 41-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“41. Mobil ilovada bank kartasi egasining, shuningdek pul oʻtkazmalari amalga oshirilganda mazkur telefon raqamga ulangan bank kartasi egasining va pul oʻtkazmalarini qabul qiluvchi bank kartasi egasining maʼlumotlari (ism va familiyasi) qisman berkitilgan tarzda aks ettirilishi lozim.”.

10. 49-bandning ikkinchi xatboshisidagi “ Transport Layer Security (TLS) protokolidan (1.3 yoki undan yuqori versiya)” degan soʻzlar “ Transport Layer Security (TLS) protokolining qoʻllab-quvvatlanadigan ( supported ) talqinidan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Rais T. ISHMETOV

Davlat xavfsizlik xizmati raisi B. KURBANOV

Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV

Raqamli texnologiyalar vaziri SH. SHERMATOV

Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi rahbari O. XODJAKBAROV

Bosh prokuror N. YOʻLDOSHEV

Toshkent sh.,

2026-yil 3-avgust,

2026-yil 23-iyun

2026-yil 12-iyun

2026-yil 9-iyun

2026-yil 3-iyun

2026-yil 21-aprel

21/2 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.08.2026 y., 10/26/3759-1/0847-son)

lex.uz