📅 2026-yil 6-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026-yil 6-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2026 йил 6 август · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 августа 2026 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 August 2026 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 17 апрелдаги ПФ-63-сон « Тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувларни чеклаш ва назорат тадбирларининг шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ҳамда 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон « Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида »ги фармонлари ва 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон «Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция бошлиғининг 2026 йил 6 августдаги 1-сон буйруғига ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг (бундан буён матнда Ижтимоий инспекция деб юритилади) ваколатига кирадиган масалалар бўйича бино ва иншоотларда, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларида ҳамда транспорт воситаларидан фойдаланишда ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар;
текширув — тадбиркорлик субъекти томонидан фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка қай даражада риоя этилаётганлигини текшириш учун керакли материаллар, ҳужжатлар ёки уларнинг фаолиятига доир маълумотларни олиш ҳамда муайян ҳаракатларни амалга ошириш орқали Ижтимоий инспекция ваколати доирасида ўтказиладиган назорат тадбири;
«Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими — Ижтимоий инспекция томонидан тегишли назорат соҳаси бўйича аниқ мезонларга асосланиб, тадбиркорлик субъекти фаолиятида қонунчилик бузилиш хавфи даражасини аниқлаш электрон тизими.
2. Ижтимоий инспекция томонидан «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талабларга мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
Минимал талабларга зид бўлган «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқишга асос бўлмайди.
3. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик хавфи қай даражада бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик субъектига нисбатан таъсир чораларини қўллашга асос бўла олмайди .
2-боб. Хавф даражасини таҳлил қилишга доир умумий талаблар
4. Тадбиркорлик субъектининг қонунни бузиш хавфи даражасини таҳлил қилиш жараёни тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш, унга тўсқинлик қилиш ёки фаолиятини амалга оширишга тўғридан-тўғри аралашишни назарда тутувчи хатти-ҳаракатларни ўз ичига олмаслиги зарур .
5. Хавф даражасининг таҳлили қуйидаги маълумотларни ўрганиш асосида амалга оширилиши мумкин :
маъмурий маълумотлар (лицензия, рухсат этувчи ва давлат органларида мавжуд бошқа ҳужжатлар);
даврий статистика маълумотлари, шу жумладан аввал ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган тадбиркорлик субъектини умумлаштирувчи белгилар, хабарлар ва бошқа корреляцион таҳлил натижалари ;
юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатлар ;
оммавий ахборот воситаларидан ёки бошқа ташқи манбалардан (ижтимоий тармоқлар, веб-сайтлар) олинган маълумотлар ;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан ва тадбиркорлик субъектининг одатий фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатмаган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олиниши мумкин бўлган бошқа маълумотлар .
6. Хавф даражаси таҳлили жараёнида тадбиркорлик субъектидан ҳужжатлар ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди .
7. Назорат ваколатига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш тақиқланади .
3-боб. Хавф даражаси таснифи ва уларнинг мезонларига доир талаблар
8. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида хавф даражасини баҳолаш ўрганиладиган маълумотлар асосида шакллантирилган мазкур Низомнинг 1 — 9-иловаларида кўрсатилган асосий кўрсаткичларга тадбиркорлик субъекти фаолиятининг мувофиқлигини «балл» тизими асосида баҳолаш орқали амалга оширилади.
9. Хавф даражасини баҳолаш учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимига киритилади:
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, уй шароитида қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи хизматлари кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ногиронлиги бўлган бола ва руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Лицензиялаш соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Экспертиза ташкилотлари фаолиятида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари;
мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш кўрсаткичлари.
Бунда ташкилотларнинг хавф даражаси мазкур банднинг иккинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган асосий кўрсаткичлар бўйича «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида автоматик равишда алоҳида аниқланади.
10. «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.
Бунда баҳолаш натижасида аниқланган хавф даражасининг умумий баллари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги уч хил тоифага таснифланади:
хавф даражаси юқори — баҳолаш натижалари бўйича 81 баллдан 100 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси ўрта — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллдан 81 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари;
хавф даражаси паст — баҳолаш натижалари бўйича 61 баллгача бўлган балларни ташкил этувчи тадбиркорлик субъектлари.
11. Баҳолаш натижаларига мувофиқ ҳуқуқбузарлик хавфи юқори ва ўрта таснифидаги тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувларни ўтказиш амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сон «Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони , 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар асосида амалга оширилади.
12. Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказилмайди .
4-боб. Якуний қоидалар
13. Хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, уй шароитида қараб туриш, тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва шахсий ёрдамчи хизматлари кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида белгиланган хизматларни кўрсатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарори билан тасдиқланган «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2а , 2б , 2в , 2г ва 2д-иловаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилмаганлиги 30 2 . Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган ҳолда, хизматдан фойдаланувчи шахснинг биометрик маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилганлиги аниқланганлиги 30 3 . Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони мавжуд бўл са-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида хизмат кўрсатилганлиги бўйича далолатнома орқали тасдиқланганлиги 20 4 . Тиббий-ижтимоий реабилитация, кундузги қатнов асосида қараб туриш ва уй шароитида қараб туриш хизматлари бўйича хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартель ва Лаутон шкалалари асосида олти ой якуни бўйича қайта баҳоланганда , унинг кўрсаткичи мониторинг ўтказилишидан олдинги кўрсаткичга нисбатан камайганлиги аниқланганлиги 10 5 . Ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари , фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
1
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ҳамда уларга сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларида бандлиги таъминланган I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга унинг бандлиги таъминлангандан сўнг уч ой мобайнида белгиланган миқдордаги иш ҳақи ҳисоблан ма ганлиги 20 2 . Бандликка кўмаклашиш субсидиясини олган тадбиркорлик субъекти т омонидан «Ногиронлиги бўлган шахслар бандлигига кўмаклашиш электрон реестри» ахборот модулида турган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқ дорининг икки бараваридан кам миқдорда иш ҳақи тўланганлиги аниқланганлиги 20 3 . Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ногиронлиги бўлган шахсга сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига мазкур хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисида маълумотлар киритилганлиги 20 4 . «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг электрон реестри, «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК ҳамда Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларидаги I ва (ёки) II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг бандлиги, меҳнат шартномаси ва унга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ўртасида тафовутлар ёки номувофиқликлар аниқланганлиги 20 5 . Ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги, ногиронлиги бўлган шахсларга тегишлилиги бўйича сурдотаржимон, психолог ёки ҳамроҳлик хизматлари йўлга қўйилганлик ҳолатларини мониторинг қилиш ва улар билан суҳбатлашиш жараёнида иш ўринларида шароитлар яратилмаганлиги ва қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган бола ва руҳий ҳолати бузилган ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилиши соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Шахсга нисбатан унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлинганлиги, шу жумладан унга нисбатан жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилганлиги аниқланган лиги 20 2 . «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъект лар и нинг хизматлари юзасидан фуқаролар томонидан салбий фикр билдирилганлиги (феэдбаск) ва хизматлар сифати қониқарсиз баҳоланганлиги 20 3 . Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг касбий малакаси ва мутахассислиги кўрсатилаётган хизмат турига номувофиқлиги 10 4 . «Инсон» маркази, ҳудудий бошқарма ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш маркази томонидан ўтказиладиган мониторингда «Янги кун» кундузги қатнов асосида қараб туриш талаблари нинг бузилганлиги аниқланганлиги 15 5 . Тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотлар «Кундузги парвариш» ахборот модулида ҳаққоний юритилмаганлиги 15 6 . Хизмат кўрсатилувчилар ( Янги кун , «Мадад» уйлари , Кундузги парвариш хизматлари ) томонидан гуруҳларни ташкил этиш ва тўлдириш тартибига риоя этилмаганлиги 10 7 . Хизмат кўрсатувчи томонидан кадрлар таркиби ва уларнинг ўзгариши билан боғлиқ маълумотлар бир иш куни ичида «Кундузги парвариш» ахборот модулларига киритилмаганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Тадбиркор томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ёки нуқсонли протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари етказиб берилганлиги 20 2 . Кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари сотувчи (тадбиркор) томонидан бепул таъмирлаб берилмаганлиги ёки янгисига алмаштирилмаганлиги 20 3 . Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг минимал техник талабларга мувофиқ эмаслиги ҳамда улар тўғрисида «Ягона м иллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг номувофиқлиги ёки тўлиқ эмаслиги 20 4 . Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини етказиб бериш муддатлари га риоя этилмаганлиги 20 5 . Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси сотувчи томонидан унинг техник паспорти ва фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда топширилмаганлиги 20 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига қисқа ва узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Хизмат кўрсатувчи томонидан вояга етмаганларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатилишига доир талабларга ва стандартларга риоя этилмаслиги 20 2 . Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари томонидан уч ойда ўтказиладиган мониторинг натижаларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда 15 3 . «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар ойда ўтказиладиган мониторинг натижалари да қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда 15 4 . Хизмат кўрсатиладиган бино ва иншоотларда санитария ҳолати таъминланмаганлиги 10 5. Ижтимоий хизмат амалда кўрсатилмаган бўлса-да, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан фойдаланувчининг давомати қайд этилганлиги аниқланганлиги 10 6. «Ягона миллий меҳнат тизими» АТ маълумотларига кўра, ягона реестрга киритишда кўрсатилган ходимлар билан меҳнат шартномалари расмийлаштирилмаган ёки улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган бўлса-да , мазкур ходимлар томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш давом эттирилаётганлиги аниқланганлиги 10 7. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда хизматдан ҳақиқатда фойдаланган боланинг биометрик идентификацияси маълумотлари бир вақтнинг ўзида такрорий киритилганлиги аниқланган лиги 10 8. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга қисқа ёки узоқ муддатли, шунингдек тун-у кун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар уларни ҳимоя қилиш режаси ёхуд индивидуал интеграция режасига ҳамда ижтимоий хизмат паспортида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганлиги 5 9. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги бўйича ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билдирган фикрлар ҳамда мониторинг натижалари асосида юритиладиган рейтинги паст бўлганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Лицензиялаш соҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги 40 2. Лицензия олингандан кейин объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланган лиги 25 3 . Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бинолардан, иншоотлардан, шунингдек бошқа объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратилмаганлиги 25 4. Лицензия бериш (қайта расмийлаштириш) учун объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой ком мунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосаси олинмаганлиги 5 5. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг объектлар ва хизматлардан фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш асоссиз рад этилганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Қурилган, реконструкция қилинган ёки таъмирланган шаҳарсозлик фаолияти объектининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаси техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилган бўлса-да, унга амал қилмаган ҳолда қуриб фойдаланишга топширилганлиги 10 2 . Фойдаланишга топширилган объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганда ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаслиги 40 3 . Фойдаланишга топширилган объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай ва тўсиқсиз муҳит элементларининг сақланиши таъминланмаганлиги, уларни ўзбошимчалик билан ўзгартирилганлиги ёки олиб ташланганлиги аниқланган лиги 15 4 . Фойдаланишга топширилган объектларда аввал аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича берилган кўрсатмалар бажарилмаганлиги ёки камчиликлар бартараф этилмаганлиги 10 5 . Объектда ногиронлиги бўлган шахслар учун ўрнатилган махсус жиҳозлардан фойдаланиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги 25 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Экспертиза ташкилотлари фаолиятида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Эксперт ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши 40 2. Эксперт ташкилотлар томонидан икки ва ундан ортиқ марта шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими (қисми) мавжуд бўлмаган ҳолда ёки шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлмаган ушбу алоҳида бўлим (қисм) бўйича ижобий хулоса берилиши 30 3 . Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилган ёки фойдаланишга топширилган объектларда қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича аниқланган камчиликлар ижобий хулоса берилган лойиҳа ечимлари билан боғлиқлиги аниқланганлиги 20 4 . Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган ижобий экспертиза хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га киритилмаганлиги 5 5. Шаҳарсозлик ҳужжатлари эксперт ташкилотлар томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратилганлиги юзасидан асоссиз экспертизадан ўтказишни рад этилганлиги 5 Жами баллар йиғиндиси 100
Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқсиз муҳит яратилганлиги, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий хизматлар кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширишда «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Автобусда йўловчи ташиш йўналишларида хизмат кўрсатишда ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қонунчилик бузилиши хавфини аниқлаш
Т/р Хавф даражасини баҳолаш кўрсаткичлари Балл Таҳлил якунига кўра қўйилган балл 1 . Автобус ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминланмаганлиги 35 2 . Автобусда ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган жиҳозлардан (пандус, кўтаргич, аравачани маҳкамлаш мосламалари) доимий фойдаланилиши таъминланмаганлиги ёки мазкур жиҳозлар носоз ҳолда рейсга чиқарилганлиги 35 3. Автобусда йўловчи ташиш йўналишини жойлаштириш бўйича тендерда ғолиб бўлган ташувчи томонидан йўналишда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳитни таъминловчи ускуналар билан жиҳозланган автобуслардан фойдаланилмаганлиги 10 4. Шаҳар йўловчи ташиш йўналишларида I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ва унга ҳамроҳлик қилувчи бир нафар шахсга бепул хизмат кўрсатишдан бош тортилганлиги ёхуд улардан йўл ҳақи ундирилганлиги 10 5. Ногиронлиги бўлган шахсни ўриндиқли аравачаси, реабилитация қилишнинг техник воситаси билан автобусга чиқариш ва ташишдан асоссиз равишда бош тортилганлиги ёхуд улар учун қўшимча ҳақ талаб қилинганлиги 10 Жами баллар йиғиндиси 100
Бошлиқ Х. КУТПИДДИНОВ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 август,
2026 йил 4 август
2026 йил 29 июль
2026 йил 21 июль
1 -сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI HUZURIDAGI IJTIMOIY HIMOYA MILLIY AGENTLIGI HUZURIDAGI IJTIMOIY INSPEKSIYA BOSHLIGʻINING
BUYRUGʻI
NIZOM
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
KOʻRSATKICHLARI
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2026-yil 17-apreldagi PF-63-son “ Tadbirkorlik faoliyatiga noqonuniy aralashuvlarni cheklash va nazorat tadbirlarining shaffofligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi hamda 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “ Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi farmonlari va 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son “Tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazishni muvofiqlashtirish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son “Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida davlat nazoratini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi va Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʻlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya boshligʻining 2026-yil 6-avgustdagi 1-son buyrugʻiga ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy inspeksiyaning (bundan buyon matnda Ijtimoiy inspeksiya deb yuritiladi) vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha bino va inshootlarda, yoʻl va yoʻl infratuzilmasi obyektlarida hamda transport vositalaridan foydalanishda nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi sohasidagi qonunchilik hujjatlariga rioya etilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
tadbirkorlik subyekti — belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtgan hamda tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirayotgan yuridik va jismoniy shaxslar;
tekshiruv — tadbirkorlik subyekti tomonidan faoliyatini tartibga soluvchi qonunchilikka qay darajada rioya etilayotganligini tekshirish uchun kerakli materiallar, hujjatlar yoki ularning faoliyatiga doir maʼlumotlarni olish hamda muayyan harakatlarni amalga oshirish orqali Ijtimoiy inspeksiya vakolati doirasida oʻtkaziladigan nazorat tadbiri;
“Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi — Ijtimoiy inspeksiya tomonidan tegishli nazorat sohasi boʻyicha aniq mezonlarga asoslanib, tadbirkorlik subyekti faoliyatida qonunchilik buzilish xavfi darajasini aniqlash elektron tizimi.
2. Ijtimoiy inspeksiya tomonidan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablarga muvofiq ishlab chiqilishi lozim.
Minimal talablarga zid boʻlgan “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi tadbirkorlik subyektida tekshiruv oʻtkazish tashabbusi bilan chiqishga asos boʻlmaydi.
3. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimi asosida aniqlangan huquqbuzarlik xavfi qay darajada boʻlishidan qatʼi nazar, tadbirkorlik subyektiga nisbatan taʼsir choralarini qoʻllashga asos boʻla olmaydi .
2-bob. Xavf darajasini tahlil qilishga doir umumiy talablar
4. Tadbirkorlik subyektining qonunni buzish xavfi darajasini tahlil qilish jarayoni tadbirkorlik subyekti faoliyatini toʻxtatib turish, unga toʻsqinlik qilish yoki faoliyatini amalga oshirishga toʻgʻridan-toʻgʻri aralashishni nazarda tutuvchi xatti-harakatlarni oʻz ichiga olmasligi zarur .
5. Xavf darajasining tahlili quyidagi maʼlumotlarni oʻrganish asosida amalga oshirilishi mumkin :
maʼmuriy maʼlumotlar (litsenziya, ruxsat etuvchi va davlat organlarida mavjud boshqa hujjatlar);
davriy statistika maʼlumotlari, shu jumladan avval huquqbuzarlik holatlari aniqlangan tadbirkorlik subyektini umumlashtiruvchi belgilar, xabarlar va boshqa korrelyatsion tahlil natijalari ;
yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan murojaatlar ;
ommaviy axborot vositalaridan yoki boshqa tashqi manbalardan (ijtimoiy tarmoqlar, veb-saytlar) olingan maʼlumotlar ;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan va tadbirkorlik subyektining odatiy faoliyatiga bevosita yoki bilvosita taʼsir koʻrsatmagan holda, davlat organlari va boshqa tashkilotlardan olinishi mumkin boʻlgan boshqa maʼlumotlar .
6. Xavf darajasi tahlili jarayonida tadbirkorlik subyektidan hujjatlar va axborotlar talab qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi .
7. Nazorat vakolatiga kirmaydigan tadbirkorlik subyektlari faoliyatini tahlil qilish va baholash taqiqlanadi .
3-bob. Xavf darajasi tasnifi va ularning mezonlariga doir talablar
8. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida xavf darajasini baholash oʻrganiladigan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan mazkur Nizomning 1 — 9-ilovalarida koʻrsatilgan asosiy koʻrsatkichlarga tadbirkorlik subyekti faoliyatining muvofiqligini “ball” tizimi asosida baholash orqali amalga oshiriladi.
9. Xavf darajasini baholash uchun quyidagi asosiy koʻrsatkichlar “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimiga kiritiladi:
mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish, uy sharoitida qarab turish, tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya, kunduzgi qatnov asosida qarab turish va shaxsiy yordamchi xizmatlari koʻrsatilishi sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga qabul qilgan hamda ularga surdotarjimon, psixolog va hamrohlik xizmatini tashkil qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq Nogironligi boʻlgan bola va ruhiy holati buzilgan nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga qisqa va uzoq muddatli, shuningdek tun-u kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 6-ilovasiga muvofiq Litsenziyalash sohasida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 7-ilovasiga muvofiq Foydalanishga topshirilgan obyektlarda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 8-ilovasiga muvofiq Ekspertiza tashkilotlari faoliyatida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari;
mazkur Nizomning 9-ilovasiga muvofiq Avtobusda yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarida xizmat koʻrsatishda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash koʻrsatkichlari.
Bunda tashkilotlarning xavf darajasi mazkur bandning ikkinchi — oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan asosiy koʻrsatkichlar boʻyicha “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida avtomatik ravishda alohida aniqlanadi.
10. “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimida tadbirkorlik subyektlari faoliyatida huquqbuzarlik sodir etish xavfi past, oʻrta va yuqori darajalarga tasniflanadi.
Bunda baholash natijasida aniqlangan xavf darajasining umumiy ballari asosida tadbirkorlik subyekti tomonidan huquqbuzarlik sodir etish xavfi quyidagi uch xil toifaga tasniflanadi:
xavf darajasi yuqori — baholash natijalari boʻyicha 81 balldan 100 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi oʻrta — baholash natijalari boʻyicha 61 balldan 81 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari;
xavf darajasi past — baholash natijalari boʻyicha 61 ballgacha boʻlgan ballarni tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlari.
11. Baholash natijalariga muvofiq huquqbuzarlik xavfi yuqori va oʻrta tasnifidagi tadbirkorlik subyektlarida profilaktika tadbirlari va tekshiruvlarni oʻtkazish amaldagi qonunchilik hujjatlari, jumladan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-noyabrdagi PF-184-son “Tadbirkorlar huquqlari va qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni , 2022-yil 13-sentabrdagi PQ-374-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlar tomonidan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar va profilaktika tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 19-oktabrdagi 611-son qarori bilan tasdiqlangan Nazorat qiluvchi organlarning “xavfni tahlil etish” tizimlariga qoʻyiladigan minimal talablar asosida amalga oshiriladi.
12. Xavf darajasi past boʻlgan tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruvlar oʻtkazilmaydi .
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Xavfni tahlil etish natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilishga haqli.
14. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish, uy sharoitida qarab turish, tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya, kunduzgi qatnov asosida qarab turish va shaxsiy yordamchi xizmatlari koʻrsatilishi sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida belgilangan xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 376-son qarori bilan tasdiqlangan “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2a , 2b , 2v , 2g va 2d-ilovalarida belgilangan tartibda xizmat koʻrsatilmaganligi 30 2 . Ijtimoiy xizmat amalda koʻrsatilmagan holda, xizmatdan foydalanuvchi shaxsning biometrik maʼlumotlari “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritilganligi aniqlanganligi 30 3 . Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlarini tasdiqlash imkoni mavjud boʻl sa-da, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida xizmat koʻrsatilganligi boʻyicha dalolatnoma orqali tasdiqlanganligi 20 4 . Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya, kunduzgi qatnov asosida qarab turish va uy sharoitida qarab turish xizmatlari boʻyicha xizmatdan foydalanuvchining oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari asosida olti oy yakuni boʻyicha qayta baholanganda , uning koʻrsatkichi monitoring oʻtkazilishidan oldingi koʻrsatkichga nisbatan kamayganligi aniqlanganligi 10 5 . Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga xizmat koʻrsatilganligi haqida maʼlumot kiritilib, ushbu kunda tegishli xizmat amalda koʻrsatilmaganligi, shu jumladan, xizmatdan foydalanuvchining biometrik maʼlumotlari , fotosurat yoki boshqalarni kiritishda yolgʻon yoki haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlardan foydalanilganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
1
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxslarni ishga qabul qilgan hamda ularga surdotarjimon, psixolog va hamrohlik xizmatini tashkil qilish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Soliq qoʻmitasining axborot tizimlarida bandligi taʼminlangan I va (yoki) II guruh nogironligi boʻlgan shaxsga uning bandligi taʼminlangandan soʻng uch oy mobaynida belgilangan miqdordagi ish haqi hisoblan ma ganligi 20 2 . Bandlikka koʻmaklashish subsidiyasini olgan tadbirkorlik subyekti t omonidan “Nogironligi boʻlgan shaxslar bandligiga koʻmaklashish elektron reyestri” axborot modulida turgan I va II guruh nogironligi boʻlgan shaxsga mehnatga haq toʻlashning eng kam miq dorining ikki baravaridan kam miqdorda ish haqi toʻlanganligi aniqlanganligi 20 3 . Mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan nogironligi boʻlgan shaxsga surdotarjimon, psixolog yoki hamrohlik xizmatlari amalda koʻrsatilmagan boʻlsa-da, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga mazkur xizmatlar koʻrsatilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar kiritilganligi 20 4 . “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining elektron reyestri, “Yagona milliy mehnat tizimi” IDAK hamda Soliq qoʻmitasining axborot tizimlaridagi I va (yoki) II guruh nogironligi boʻlgan shaxsning bandligi, mehnat shartnomasi va unga hisoblangan ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar oʻrtasida tafovutlar yoki nomuvofiqliklar aniqlanganligi 20 5 . Ishga qabul qilingan nogironligi boʻlgan shaxslarning haqiqatdan ishlayotganligi, nogironligi boʻlgan shaxslarga tegishliligi boʻyicha surdotarjimon, psixolog yoki hamrohlik xizmatlari yoʻlga qoʻyilganlik holatlarini monitoring qilish va ular bilan suhbatlashish jarayonida ish oʻrinlarida sharoitlar yaratilmaganligi va qonunbuzilish holatlari aniqlanganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Nogironligi boʻlgan bola va ruhiy holati buzilgan nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Shaxsga nisbatan uning shaʼni va qadr-qimmatini kamsituvchi munosabatda boʻlinganligi, shu jumladan unga nisbatan jismoniy yoki ruhiy tazyiq oʻtkazilganligi aniqlangan ligi 20 2 . “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyekt lar i ning xizmatlari yuzasidan fuqarolar tomonidan salbiy fikr bildirilganligi (feedback) va xizmatlar sifati qoniqarsiz baholanganligi 20 3 . Xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning kasbiy malakasi va mutaxassisligi koʻrsatilayotgan xizmat turiga nomuvofiqligi 10 4 . “Inson” markazi, hududiy boshqarma va Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Nogironligi boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini muvofiqlashtirish markazi tomonidan oʻtkaziladigan monitoringda “Yangi kun” kunduzgi qatnov asosida qarab turish talablari ning buzilganligi aniqlanganligi 15 5 . Tarbiyalanuvchilar haqidagi maʼlumotlar “Kunduzgi parvarish” axborot modulida haqqoniy yuritilmaganligi 15 6 . Xizmat koʻrsatiluvchilar ( Yangi kun , “Madad” uylari , Kunduzgi parvarish xizmatlari ) tomonidan guruhlarni tashkil etish va toʻldirish tartibiga rioya etilmaganligi 10 7 . Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan kadrlar tarkibi va ularning oʻzgarishi bilan bogʻliq maʼlumotlar bir ish kuni ichida “Kunduzgi parvarish” axborot modullariga kiritilmaganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Muhtoj shaxslarni protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Tadbirkor tomonidan uch va undan koʻp marotaba sifatsiz yoki nuqsonli protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya vositalari yetkazib berilganligi 20 2 . Kafolat muddati davomida nosoz boʻlib qolgan protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya vositalari sotuvchi (tadbirkor) tomonidan bepul taʼmirlab berilmaganligi yoki yangisiga almashtirilmaganligi 20 3 . Protez moslamalari yoki reabilitatsiya vositalarining minimal texnik talablarga muvofiq emasligi hamda ular toʻgʻrisida “Yagona m illiy ijtimoiy himoya” axborot tizimiga kiritilgan maʼlumotlarning nomuvofiqligi yoki toʻliq emasligi 20 4 . Protez moslamalari yoki reabilitatsiya vositalarini yetkazib berish muddatlari ga rioya etilmaganligi 20 5 . Protez moslamasi yoki reabilitatsiya vositasi sotuvchi tomonidan uning texnik pasporti va foydalanish boʻyicha yoʻriqnomasi bilan birgalikda topshirilmaganligi 20 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Zoʻravonlikdan jabrlangan, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida va ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan bolalar hamda ularning oilalariga qisqa va uzoq muddatli, shuningdek tun-u kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish sohasida qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan voyaga yetmaganlarga ijtimoiy xizmatlar va ijtimoiy yordam koʻrsatilishiga doir talablarga va standartlarga rioya etilmasligi 20 2 . Bolalarni qoʻllab-quvvatlash va ijtimoiy integratsiya markazi hamda uning mintaqaviy boʻlinmalari tomonidan uch oyda oʻtkaziladigan monitoring natijalarida qonunbuzilish holatlari aniqlanganda 15 3 . “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan har oyda oʻtkaziladigan monitoring natijalari da qonunbuzilish holatlari aniqlanganda 15 4 . Xizmat koʻrsatiladigan bino va inshootlarda sanitariya holati taʼminlanmaganligi 10 5. Ijtimoiy xizmat amalda koʻrsatilmagan boʻlsa-da, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” ATda xizmatdan foydalanuvchining davomati qayd etilganligi aniqlanganligi 10 6. “Yagona milliy mehnat tizimi” AT maʼlumotlariga koʻra, yagona reyestrga kiritishda koʻrsatilgan xodimlar bilan mehnat shartnomalari rasmiylashtirilmagan yoki ular bilan tuzilgan mehnat shartnomalari bekor qilingan boʻlsa-da , mazkur xodimlar tomonidan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish davom ettirilayotganligi aniqlanganligi 10 7. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” ATda xizmatdan haqiqatda foydalangan bolaning biometrik identifikatsiyasi maʼlumotlari bir vaqtning oʻzida takroriy kiritilganligi aniqlangan ligi 10 8. Ijtimoiy himoyaga muhtoj bolalarga qisqa yoki uzoq muddatli, shuningdek tun-u kun koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar ularni himoya qilish rejasi yoxud individual integratsiya rejasiga hamda ijtimoiy xizmat pasportida belgilangan talablarga muvofiq emasligi aniqlanganligi 5 9. “Yagona milliy ijtimoiy himoya” ATda ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi boʻyicha ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) bildirgan fikrlar hamda monitoring natijalari asosida yuritiladigan reytingi past boʻlganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Litsenziyalash sohasida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Litsenziyalanadigan faoliyat amalga oshiriladigan obyektlarda qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari amalga oshirilganda nogironligi boʻlgan shaxslarga sharoitlar yaratish boʻyicha shaharsozlik norma va qoidalariga rioya qilinmasligi 40 2. Litsenziya olingandan keyin obyektda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun yaratilgan qulay va toʻsiqsiz muhit elementlarining saqlanishi taʼminlanmaganligi, ularni oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirilganligi yoki olib tashlanganligi aniqlangan ligi 25 3 . Nogironligi boʻlgan shaxslarning binolardan, inshootlardan, shuningdek boshqa obyektlardan va aholiga koʻrsatiladigan xizmatlardan oʻzga fuqarolar bilan teng ravishda foydalanishi uchun shart-sharoitlar yaratilmaganligi 25 4. Litsenziya berish (qayta rasmiylashtirish) uchun obyektda shaharsozlik norma va qoidalarida belgilangan talablarga muvofiq nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqlarsiz muhit yaratilganligi boʻyicha Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kom munal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasining xulosasi olinmaganligi 5 5. Nogironligi boʻlgan shaxslarning obyektlar va xizmatlardan foydalanishi uchun shart-sharoitlar yaratish asossiz rad etilganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Foydalanishga topshirilgan obyektlarda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Qurilgan, rekonstruksiya qilingan yoki taʼmirlangan shaharsozlik faoliyati obyektining shaharsozlik hujjatlari loyihasi texnik qismi nogironligi boʻlgan shaxslarga sharoitlar yaratish boʻyicha majburiy ekspertizadan oʻtkazilgan boʻlsa-da, unga amal qilmagan holda qurib foydalanishga topshirilganligi 10 2 . Foydalanishga topshirilgan obyektlarda qurilish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash ishlari amalga oshirilganda nogironligi boʻlgan shaxslarga sharoitlar yaratish boʻyicha shaharsozlik norma va qoidalariga rioya qilinmasligi 40 3 . Foydalanishga topshirilgan obyektlarda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun yaratilgan qulay va toʻsiqsiz muhit elementlarining saqlanishi taʼminlanmaganligi, ularni oʻzboshimchalik bilan oʻzgartirilganligi yoki olib tashlanganligi aniqlangan ligi 15 4 . Foydalanishga topshirilgan obyektlarda avval aniqlangan huquqbuzarlik holatlari boʻyicha berilgan koʻrsatmalar bajarilmaganligi yoki kamchiliklar bartaraf etilmaganligi 10 5 . Obyektda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun oʻrnatilgan maxsus jihozlardan foydalanish uchun shart-sharoit yaratilmaganligi 25 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Ekspertiza tashkilotlari faoliyatida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Ekspert tashkilotlar tomonidan shaharsozlik hujjatlarida nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimi (qismi) mavjud boʻlmagan holda yoki shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlmagan ushbu alohida boʻlim (qism) boʻyicha ijobiy xulosa berilishi 40 2. Ekspert tashkilotlar tomonidan ikki va undan ortiq marta shaharsozlik hujjatlarida nogironligi boʻlgan shaxslarga shart-sharoitlar yaratish boʻyicha loyihaning alohida boʻlimi (qismi) mavjud boʻlmagan holda yoki shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq boʻlmagan ushbu alohida boʻlim (qism) boʻyicha ijobiy xulosa berilishi 30 3 . Loyiha-smeta hujjatlari asosida qurilgan yoki foydalanishga topshirilgan obyektlarda qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha aniqlangan kamchiliklar ijobiy xulosa berilgan loyiha yechimlari bilan bogʻliqligi aniqlanganligi 20 4 . Loyiha hujjatlari boʻyicha berilgan ijobiy ekspertiza xulosasi “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimining “Ekspertiza xulosalarining yagona reyestri”ga kiritilmaganligi 5 5. Shaharsozlik hujjatlari ekspert tashkilotlar tomonidan nogironligi boʻlgan shaxslarga toʻsiqsiz muhit yaratilganligi yuzasidan asossiz ekspertizadan oʻtkazishni rad etilganligi 5 Jami ballar yigʻindisi 100
Nogironligi boʻlgan shaxslarga qulay va toʻsiqsiz muhit yaratilganligi, shuningdek qonunchilik hujjatlariga muvofiq ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yuzasidan nazoratni amalga oshirishda “Xavfni tahlil qilish” elektron tizimini joriy etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Avtobusda yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarida xizmat koʻrsatishda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun qulay va toʻsiqsiz muhit yaratish boʻyicha qonunchilik buzilishi xavfini aniqlash
T/r Xavf darajasini baholash koʻrsatkichlari Ball Tahlil yakuniga koʻra qoʻyilgan ball 1 . Avtobus nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moʻljallangan jihozlar bilan taʼminlanmaganligi 35 2 . Avtobusda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun moʻljallangan jihozlardan (pandus, koʻtargich, aravachani mahkamlash moslamalari) doimiy foydalanilishi taʼminlanmaganligi yoki mazkur jihozlar nosoz holda reysga chiqarilganligi 35 3. Avtobusda yoʻlovchi tashish yoʻnalishini joylashtirish boʻyicha tenderda gʻolib boʻlgan tashuvchi tomonidan yoʻnalishda nogironligi boʻlgan shaxslar uchun toʻsiqsiz muhitni taʼminlovchi uskunalar bilan jihozlangan avtobuslardan foydalanilmaganligi 10 4. Shahar yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarida I guruh nogironligi boʻlgan shaxsga va unga hamrohlik qiluvchi bir nafar shaxsga bepul xizmat koʻrsatishdan bosh tortilganligi yoxud ulardan yoʻl haqi undirilganligi 10 5. Nogironligi boʻlgan shaxsni oʻrindiqli aravachasi, reabilitatsiya qilishning texnik vositasi bilan avtobusga chiqarish va tashishdan asossiz ravishda bosh tortilganligi yoxud ular uchun qoʻshimcha haq talab qilinganligi 10 Jami ballar yigʻindisi 100
Boshliq X. KUTPIDDINOV
Ijtimoiy himoya milliy agentligi direktori M. OLLOYOROV
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil A. BURIYEV
Toshkent sh.,
2026-yil 6-avgust,
2026-yil 4-avgust
2026-yil 29-iyul
2026-yil 21-iyul
1 -son