UzbekAI

← Qonunlar

📅 2026-yil 14-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2026 йил 14 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2026 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2026 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 июлдаги ЎРҚ-1074-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА

Шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 7 июлдаги 58, 154-1, 19 ва 02/2658-сон қарори (рўйхат рақами 1506, 2005 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-банди «а» кичик банди ва 1-иловаси матнидан «доимий» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2231, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда) билан тасдиқланган Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 22-банди иккинчи хатбошисидан «доимий» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 23 октябрдаги 234-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2397, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари шаклларини тўлдириш қоидаларининг 5-банди биринчи хатбошиси , 29-банди , 3-иловасининг 12-банди ва 4-иловасининг 9-бандидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 400-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2547, 2013 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада :

1) 108-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 17 , 35 , 54 , 57 , 63 , 67 ва 68-иловаларнинг матнидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 62-илованинг матнидаги «Доимий яшаш манзили» деган сўзлар «Яшаш жойи манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 9 декабрдаги 20-сон буйруғи (рўйхат рақами 2648, 2015 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт муассасаларида кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш учун беморларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди учинчи хатбошиси ва 12-бандидан «доимий» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарори (рўйхат рақами 2913, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 868-модда) билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

1) 3-банднинг биринчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 2 , 3 ва 4-иловаларнинг матнидаги «Доимий яшаш манзили» деган сўзлар «Яшаш жойи манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада :

1) 3 1 -банднинг еттинчи хатбошиси , 74-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари , 87-банднинг бешинчи хатбошиси , 90-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 92-банднинг биринчи хатбошисидаги «доимий яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 12-банднинг биринчи хатбошиси , 24-банднинг олтинчи хатбошиси , 60-банднинг бешинчи хатбошиси ҳамда 79-банднинг бешинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи ёки турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг 2019 йил 22 январдаги 2-2019/ҚҚ, 9, 1/103-сон қарори (рўйхат рақами 3130, 2019 йил 23 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/3130/2539-сон) билан тасдиқланган Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомнинг 10-банди саккизинчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 12 июндаги 124-сон буйруғи (рўйхат рақами 3274, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3274/1186-сон) билан тасдиқланган Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 11-бандларидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

11. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2023 йил 2 мартдаги 51-сон буйруғи (рўйхат рақами 3424, 2023 йил 11 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2023 й., 10/23/3424/0141-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-банди биринчи хатбошиси ва 2-иловаси матнидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 3465, 2023 йил 17 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.10.2023 й., 10/23/3456/0782-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатида :

1) 1-бобнинг «Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни» устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 5 ва 6-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 6-позициясининг ўн биринчи хатбошиси ва 7-позициясининг биринчи хатбошисидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 2-бобнинг «Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни» устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 5 ва 6-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 7-позициясининг биринчи хатбошисидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

3) 3-бобнинг «Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни» устуни 1-позициясининг 2-банди, 2-позициясининг 7 ва 8-бандлари, 3-позициясининг 1, 8 ва 13-бандлари, 6-позициясининг ўн бешинчи хатбошиси ва 7-позициясининг биринчи хатбошисидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 16 октябрдаги 32-сон буйруғи (рўйхат рақами 3564, 2024 йил 24 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2024 й., 10/24/3564/0858-сон) билан тасдиқланган Ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклининг 5-бандидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2023 йил 21 декабрдаги 343-сон буйруғи (рўйхат рақами 3491, 2024 йил 17 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2024 й., 10/24/3491/0047-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмаларига иш (хизмат)га қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошиси ва 2-иловаси матнидан «доимий» ва «вақтинча» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3637, 2025 йил 7 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 10/25/3637/0595-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 24-банди биринчи хатбошисидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин.

16. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 29-сон буйруғи (рўйхат рақами 3755, 2026 йил 13 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2026 й., 10/26/3755/0039-сон) билан тасдиқланган Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар рўйхатида Саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар бўйича тиббий маълумотнома шаклининг 5-бандидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2026 йил 14 август,

28-мҳ -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

Shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2025-yil 10-iyuldagi OʻRQ-1074-son “Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarini, chet el fuqarolarini hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2026-yil 14-avgustdagi 28-mh-son buyrugʻiga ILOVA

Shaxslarni yashash joyi va turgan joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtkazish tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan vazirlik va idoralar tomonidan qabul qilingan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirligining 2005-yil 7-iyuldagi 58, 154-1, 19 va 02/2658-son qarori (roʻyxat raqami 1506, 2005-yil 6-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari toʻplami, 2005-y., 32-33-son, 258-modda) bilan tasdiqlangan Kadrlarni davlat grantlari asosida maqsadli tayyorlash tartibi toʻgʻrisida nizomning 12-bandi “a” kichik bandi va 1-ilovasi matnidan “doimiy” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2011-yil 25-maydagi 111-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2231, 2011-yil 25-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 20-21-son, 218-modda) bilan tasdiqlangan Notarial tasdiqlangan hujjatlarga tenglashtiriladigan vasiyatnomalar, ishonchnomalar va arizalarni tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaning 22-bandi ikkinchi xatboshisidan “doimiy” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2012-yil 23-oktabrdagi 234-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2397, 2012-yil 23-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 43-son, 501-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnoma yozuvlari shakllarini toʻldirish qoidalarining 5-bandi birinchi xatboshisi , 29-bandi , 3-ilovasining 12-bandi va 4-ilovasining 9-bandidagi “Doimiy yashash joyi” degan soʻzlar “Yashash joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2013-yil 31-dekabrdagi 400-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2547, 2013-yil 31-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2014-y., 1-son, 10-modda) bilan tasdiqlangan Fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida ish yuritish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

1) 108-bandning oʻn toʻrtinchi xatboshisidan “doimiy” degan soʻz chiqarib tashlansin;

2) 17 , 35 , 54 , 57 , 63 , 67 va 68-ilovalarning matnidagi “Doimiy yashash joyi” degan soʻzlar “Yashash joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3) 62-ilovaning matnidagi “Doimiy yashash manzili” degan soʻzlar “Yashash joyi manzili” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2014-yil 9-dekabrdagi 20-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2648, 2015-yil 8-yanvar) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 1-son, 12-modda) bilan tasdiqlangan Tibbiyot muassasalarida koxlear implantatsiya operatsiyalarini oʻtkazish uchun bemorlarni tanlab olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandidan “doimiy” degan soʻz chiqarib tashlansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oʻrta maxsus, kasb-hunar taʼlimi markazi, Mehnat vazirligi va Xalq taʼlimi vazirligining 2016-yil 15-apreldagi 38/qq, 6/qq, 4-mh-son qarori (roʻyxat raqami 2779, 2016-yil 18-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2016-y., 16-son, 170-modda) bilan tasdiqlangan Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan, toʻliq davlat taʼminotida boʻlmagan oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarini “Mahalla” xayriya jamoat fondi tomonidan tanlab olish hamda ularga nafaqa toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi uchinchi xatboshisi va 12-bandidan “doimiy” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Moliya vazirligining 2017-yil 26-iyuldagi 101 va 113-son qarori (roʻyxat raqami 2913, 2017-yil 17-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 33-son, 868-modda) bilan tasdiqlangan 1941 — 1945-yillardagi urush qatnashchilariga har yili sanatoriylarda sogʻlomlashtirish kursini olish oʻrniga yoʻllanmaning oʻrtacha qiymatiga teng kompensatsiya berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

1) 3-bandning birinchi xatboshisidan “doimiy” degan soʻz chiqarib tashlansin;

2) 2 , 3 va 4-ilovalarning matnidagi “Doimiy yashash manzili” degan soʻzlar “Yashash joyi manzili” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 4-yanvardagi 2-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3113, 2019-yil 4-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 05.01.2019-y., 10/19/3113/2422-son) bilan tasdiqlangan Notariuslar tomonidan notarial harakatlarni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomada :

1) 3 1 -bandning yettinchi xatboshisi , 74-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari , 87-bandning beshinchi xatboshisi , 90-bandning ikkinchi xatboshisi hamda 92-bandning birinchi xatboshisidagi “doimiy yashash joyi” degan soʻzlar “yashash joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

2) 12-bandning birinchi xatboshisi , 24-bandning oltinchi xatboshisi , 60-bandning beshinchi xatboshisi hamda 79-bandning beshinchi xatboshisidagi “doimiy yoki vaqtincha yashash joyi” degan soʻzlar “yashash joyi yoki turgan joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi hamda Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligining 2019-yil 22-yanvardagi 2-2019/QQ, 9, 1/103-son qarori (roʻyxat raqami 3130, 2019-yil 23-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.01.2019-y., 10/19/3130/2539-son) bilan tasdiqlangan Avtomobil transporti haydovchilari mehnatiga haq toʻlashning umumiy shartlari toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi sakkizinchi xatboshisidan “doimiy” degan soʻz chiqarib tashlansin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2020-yil 12-iyundagi 124-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3274, 2020-yil 30-iyun) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.06.2020-y., 10/20/3274/1186-son) bilan tasdiqlangan Homiladorlikni sunʼiy ravishda toʻxtatishni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 7 va 11-bandlaridan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining 2023-yil 2-martdagi 51-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3424, 2023-yil 11-mart) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.03.2023-y., 10/23/3424/0141-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tizimiga kontrakt boʻyicha harbiy xizmatga nomzodlarni saralash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 15-bandi birinchi xatboshisi va 2-ilovasi matnidan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2023-yil 13-oktabrdagi 41-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3465, 2023-yil 17-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.10.2023-y., 10/23/3456/0782-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan, tuman (shahar) darajasida ambulator va statsionar sharoitda koʻrsatiladigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatida :

1) 1-bobning “Tibbiy yordam koʻrsatishning mazmuni” ustuni 1-pozitsiyasining 2-bandi, 2-pozitsiyasining 5 va 6-bandlari, 3-pozitsiyasining 1, 8 va 13-bandlari, 6-pozitsiyasining oʻn birinchi xatboshisi va 7-pozitsiyasining birinchi xatboshisidan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

2) 2-bobning “Tibbiy yordam koʻrsatishning mazmuni” ustuni 1-pozitsiyasining 2-bandi, 2-pozitsiyasining 5 va 6-bandlari, 3-pozitsiyasining 1, 8 va 13-bandlari, 7-pozitsiyasining birinchi xatboshisidan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

3) 3-bobning “Tibbiy yordam koʻrsatishning mazmuni” ustuni 1-pozitsiyasining 2-bandi, 2-pozitsiyasining 7 va 8-bandlari, 3-pozitsiyasining 1, 8 va 13-bandlari, 6-pozitsiyasining oʻn beshinchi xatboshisi va 7-pozitsiyasining birinchi xatboshisidan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2024-yil 16-oktabrdagi 32-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3564, 2024-yil 24-oktabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.10.2024-y., 10/24/3564/0858-son) bilan tasdiqlangan Hududlardan onkologiya va gematologiyaga ixtisoslashtirilgan yoʻnalishlari boʻyicha respublikaning bosh tibbiyot tashkilotlariga temir yoʻl yoki aviatransport vositalari orqali bepul keluvchi bemorlar uchun yoʻl chiptalarini rasmiylashtirishga asos boʻluvchi maxsus vaucher shaklining 5-bandidagi “Doimiy yashash joyi” degan soʻzlar “Yashash joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondonining 2023-yil 21-dekabrdagi 343-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3491, 2024-yil 17-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.01.2024-y., 10/24/3491/0047-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasining idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan harbiylashtirilgan qoʻriqlash va idoraviy jihatdan tegishli boʻlmagan qorovullik boʻlinmalariga ish (xizmat)ga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi birinchi xatboshisi va 2-ilovasi matnidan “doimiy” va “vaqtincha” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

15. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 3-iyuldagi 15-mh-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3637, 2025-yil 7-iyul) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2025-y., 10/25/3637/0595-son) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomning 24-bandi birinchi xatboshisidan “doimiy” degan soʻz chiqarib tashlansin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2025-yil 24-dekabrdagi 29-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3755, 2026-yil 13-yanvar) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.01.2026-y., 10/26/3755/0039-son) bilan tasdiqlangan Salomatligi xavfsizlik kamari taqish imkonini bermaydigan kasalliklar roʻyxatida Salomatligi xavfsizlik kamari taqish imkonini bermaydigan kasalliklar boʻyicha tibbiy maʼlumotnoma shaklining 5-bandidagi “Doimiy yashash joyi” degan soʻzlar “Yashash joyi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2026-yil 14-avgust,

28-mh -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.08.2026 y., 10/26/3926/0850-son)

lex.uz